Қисқа биография

Ғайриоддий туғилиш ва болалик
W.M.Branham

Вилльям Маррион Бранхам 1909-йил 6-апрелда Кентукки штатида Берксвилл яқинида дунёга келди. Унинг дунёга келган кунида қишлоқи тахта кулбачада ғайриоддий муҳит бўлган эди. Деразадан айланаётган Нур тушиб келди ва бешикни устида муаллақ туриб қолди. Кейинчалик бу Нур бутун ҳаёти давомида Вилльям Бранхамга ҳамроҳ бўлди. Вилльям Бранхам ўнта фарзанддан биринчиси эди. Унинг отаси Чарльз Бранхам Ирландиядан бўлган, онаси Элла эса ярим индеец эди. Иккаласи ҳам бехудо ва динга ҳеч қанақа алоқаси йўқ одамлар эди. Тахминан уч ёшида у биринчи марта Худонинг Овозини эшитди. Унга Ню-Олбани шаҳри яқинида яшаши айтилди ва тез орада бу содир бўлди. Тахминан саккиз ёшида ўша Товуш Биллига гапирди: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандақасига ҳаром қилма. Улғайганингда сен учун хизмат бўлади”.

Вилльям Бранхамнинг Худога келиши

1923-йили Билли ўн тўрт ёшли ўспирин бўлиб, бахтсиз ҳодисага дучор бўлди. Унинг оёқлари қуролдан яраланиб, натижада уни ўлишига сал қолди. Шунда Раббимиз уни дўзахга тушишига йўл берди. Бу унга қаттиқ таъсир қилди ва у Худога яхши бола бўлиши ва Унга хизмат қилишини ваъда қилди. Бироқ Билли ўз ваъдасини бажаришга шошилмади. 1929-йилда йилда укаси Эдварднинг вафоти Биллини яна Худо билан учрашишга тайёрми ё йўқлиги ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилди.

Кўп ўтмай, Вилльям Бранхам ўша вақтда ишлаган коммунал хизматлар кўрсатиш корхонасида ис-газидан заҳарланиш туфайли касалхонага тушди. Операциядан кейин оғир аҳволда ётиб, яна ўша Овозни эшитди: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандақасига ҳаром қилма. Мен сени чақирган эдим, сен эса келмадинг”. У яна ўлимга жуда ҳам яқин эди. Шунда, Билли Худога ваъда берди: “Исо, агар бу Сен бўлсанг, ер юзига қайтишга ижозат бер, мен Сенинг Хушхабарингни уйларни томидан ва кўча бурчакларидан воизлик қиламан. Мен бу ҳақда ҳаммага айтиб бераман!” Касалхонадан чиққандан кейин Вилльямнинг жисмоний ҳолати оғирлигича қолди, аммо у Худони излашга қатъий қарор қилди. У Муқаддас Китобни ўқишни бошлади. Билли унга қуюндан гапирган Худованд эканлигига амин эмас эди, аммо Муқаддас Китобда у Худо одамларга товуш билан гапирганлигини ва ваҳийлар берганини кўплаб мисолларини топди.

Ғайритабиий Хушхабарга тайинланган

У черковма-черков юриб, эски одат бўйича одамларни алтарга чақирадиган жойни топишга ҳаракат қилди. Бир куни кечқурун у Худога нисбатан кучли чанқоқликка эга эди, У билан учрашишни истади, шунда у уйни орқасидаги эски оғилхонага бориб, тиз чўкди ва тавба ибодатида кечирим сўраб, ўзича Худо билан гаплаша бошлади. Шу пайтда шийпонга Нур кириб келди ва хоч шаклига кирди ва Нурдан келган Овоз у билан у билмаган тилда гаплашди. Бу нарса икки марта содир бўлди, шундан кейин Бранхам ака елкасидан оғир юк олинганини ҳис қилди. “Энди мен ўзимни уйда ушлаб туролмас эдим... Шу билан бирга, агар Худованд ваъз қилишимни истаса, унда У мени шифолайди ҳам. Шунинг учун мен мой билан мойланишга ишонишадиган черковга бордим ва дарҳол шифоландим.

Шунда мен Масиҳнинг шогирдлари бугунги кундаги кўпгина хизматчи акаларда бўлмаган бир нарсага эга бўлганликларини тушундим. Шогирдлар Муқаддас Руҳда чўмдирилган эдилар, шунинг учун касалларни шифолаш ва Унинг номидан буюк мўжизаларни амалга оширишган. Шундай қилиб, мен Муқаддас Руҳда чўмдирилиш учун ибодат қила бошладим ва уни олдим.

baptise

Огайо дарёсидаги сувда чўмдириш, 1933-йилни 11 июни

Олти ой ўтгач, бир куни, Худо менга қалбимдаги энг катта истакни берди. У мен билан нур шуъласида гаплашиб, ваъзгўй бўлиб касаллар учун ибодат қилишимни буюрди ва уларни ҳар қандай дарддан шифолашини айтди. Мен воизлик қилишга киришдим ва Уни буюрганларини бажара бошладим. Оҳ, дўстим, мен сенга содир бўлган барча нарсалар ҳақида айтиб беролмайман: кўрларнинг кўзлари очилди, оқсоқлар юра бошлади, одамлар саратондан шифоландилар ва турли мўжизалар рўй берди” (ваъз «Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшадир»).

Худога келиш, чақириқ, Муқаддас Руҳда чўмдирилишдан кейин, Вилльям Бранхам учун унинг ҳаётидаги бахтиёр давр бошланди. Ўзи туғилган ўз шаҳрида, Жефферсонвиллда, бу хизматга эндигина келган 24 ёшли ёш ваъзхон учун ажойиб бўлган чодирдаги йиғилишлар ўтказишни бошлади ва улар муваффақиятли эди.

1933-йил 11-июнда Бранхам ака Огаёо дарёсида (Жефферсонвилл ш.) Исо Масиҳ Номи билан сувдан чўмдирилишни ўтқазди, чўмдирилишни истаганларни сони мингга яқин эди. Ўн еттинчи одам сувга кирганда ғайритабиий воқеа юз берди (ўша пайтда дарё бўйида турган кўплаб одамлар буни гувоҳи бўлишди): Вилльям Бранхам бошини кўтарганида титраб турган Нурни кўрди. Нурдан бир Овоз гапирди: “Яҳё пайғамбар Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини башорат қилиш учун юборилганидек, сенга Унинг Иккинчи Келишини башорат қилиш учун мактуб топширилган”.

Бранхам ака ғайритабиий башорат инъомига эга бўлди, у аниқ амалга ошган ваҳийлар кўра оларди. Шунингдек, Каломни билиш, шифоланиш ва мўжиза яратиш инъомига эга эди.

Худди шу йили (1933), хизматларни қаерда ўтказиш ҳақида савол турганида, Худо унга черкови Жефферсонвиллдаги ташландиқ ҳовуз ўрнида қурилишини очди. Мамлакатдаги молиявий инқироз ва биродарларнинг шубҳаларига қарамай, бир неча ҳафта ичида бинонинг тамал тоши қўйилди. Кейинчалик у ерда ажойиб ваъзлар ваъз қилиниб, лентага ёзилади ва дунё бўйлаб тарқатилади. Қурилиш шу йилнинг сентябр ойи охирида якунланган эди.

Бахтли никоҳ ва ҳалокатли қарор

1934-йил 22-июнда Билл Хоуп Брумбах опага уйланди. 1935-йилда улар Билли Пол Бранхам исмли ўғил кўрдилар.

Билл и Хоуп

Хоуп ва Билл Бранхам мандолин ва гитара билан.

1936-йилда Бранхам ака Мишавакидаги йиғилишда элликчилар ва Руҳнинг инъомлари билан учрашди. Бу унинг элликчилар ҳаракати билан биринчи учрашуви эди. Шунингдек, у ушбу учрашувларнинг бирида ваъз қилди, шундан сўнг у турли черковлардан келиб ваъз қилишини илтимос қилган кўплаб таклифномалар олди. Аммо қайнонасининг босими ва баъзи ҳолатлар сабаб у бу таклифларни рад этишга мажбур бўлди. Билл бутун мамлакат бўйлаб хушхабарчи хизматини бажариш учун Худонинг биринчи чақириғига эътибор бермади. Бу унинг ҳаётидаги энг даҳшатли хато эди, бу хато унга жуда қимматга тушди.

1936-йил 27-октябрда унинг қизи Шарон Роуз туғилди. Ноябр ойида унинг ҳаётига “қора парда” туша бошлади – бунинг бошланиши, акаса Чарльзнинг улими бўлди. Икки ҳафта ўтиб, 20-ноябр куни отаси юрак хуружидан вафот этди. 1937-йил бошида унинг рафиқаси Хоуп касал бўлиб қолади. Уларнинг ҳудудида кучли сув тошқини бошланади. Касаллик оғирлашди ва 22-июл 1937-йилда Хоуп касалхонада сил касаллигидан вафот этди ва хотинининг жасади ўликхонага олиб борилиши биланоқ, уни ўлаётган чақалоқ Шарон Роуз билан хайрлашишга чақиришди. Хотини дафн қилинган куни қизи ҳам вафот этди. Бу Бранхам ака ҳаётидаги энг кучли синов вақти эди.

Қайғуларни енгиш йўлида

Билл қайғуларидан халос бўлгач, у хушхабарчи сифатида ўз хизматини давом эттирди. Худо унинг ибодатларига жавоб берарди, у доимо атрофидаги хизматчилар ҳукм қиладиган ваҳийлар кўрар эди. Буларнинг барчаси Биллни чалкаштирар эди ва бу ваҳийлар Худоданлигига ишончи комил эмасди.

1941-йил 23-октябрда Вилльям Бранхам Меда Бройга уйланди. Ушбу никоҳдан Ривқо, Сора ва Жозеф Бранхамлар туғилди.

Худо Ҳузуридаги Фаришта

1946-йили Бранхам акага Фариштанинг ғайритабиий ташрифи бўлди. Унинг ғайриоддий тўғилиши ва ўзгача ҳаёти бутун дунё одамларига Илоҳий шифоланиш инъомини келтиришини билдирдириши айтилган эди унга. У шоҳлар ва монархлар учун ибодат қилади, кўплаб одамларга ваъз қилади ва минглаб муҳтожлар унинг олдига маслаҳат учун келади. Худди Мусо пайғамбар сингари, унга ҳам Худодан юборилганини тасдиқлаш учун иккита белги берилган эди. Биринчиси, бу қўлидаги белги: кишининг ўнг қўлини ўзининг чап қўли билан олиб, у ҳар қандай вирусли касалликни борлигини тебранишлар бўйича аниқай оларди. Иккинчи белги –ваҳийлар орқали юрак сирларини билиш. ("Фариштанинг олдимга қандай келгани ва Унинг топшириғи")

Янги хизматнинг бошланиши
Young Brown, Jack Moore, William Branham, Oral Roberts, Gordon Lindsay

Young Brown, Jack Moore, William Branham, Oral Roberts, Gordon Lindsay

1946-йилда унинг хизмати номаълумликдан миллий миқёсдаги эътирофга ўтди ва тез орада бутун дунёда бўйлаб имоннинг тикланишига туртки бўлди. Худованд унинг хизматини аломатлар ва мўжизалар билан тасдиқларди. Барча ваҳийлар хатосиз эди ва аниқ амалга ошарди. Минглаб одамлар унга турли жойлардан ибодат эҳтиёжлари билан кела бошладилар. У одамлар учун эрта-ю кеч ибодат қилар эди. 1947-йилдан бошлаб Бранхам ака Жек Моор, Гордон Линдсей («Шифоланиш овози» журналини директори), Демос Шакариан («Тўлиқ Хушхабар Тадбиркорлари» директори), Майнер Арганбрайт, Фред Босворд билан ҳамкорлик қила бошлади. Бу хизматдан Орал Робертс, А. Аллен, Т. Осборн, У. Фримен, Жек Ко, Кеннит Хейгин каби йигирманчи асрнинг машҳур хушхабарчилари келиб чиқдилар. Бугунги кунга қадар у Христиан тарихчилари томонидан эллигинчиларни ўзгартирган ва, ўз ўрнида, бугунги кунда ҳар бир протестант деноминациясига таъсир қилаётган харизматик ҳаракатни бошлаган, 1950-йилларнинг илоҳий шифоланиш уйғонишини “отаси” ва “асосчиси” сифатида тан олинган. Унинг камтарлиги ва бутун шон-шарафни Худога беришга тайёрлиги, Худога хизмат қила олишига ишонган кўпчилик одамларнинг қалбида қатъият ва жасорат уйғотди.

Бранхам ака хизматидаги таъсирчан воқеалар

1947-йилдан бошлаб Бранхам аканинг ваъзлари аудиоплёнкага ёзиб олиниб, тарқатила бошланди.

1950-йил 24-январда Техас штатининг Хюстон шаҳрида, йиғилишларнинг бирида Бранхам аканинг боши устида ғайритабиий Мавжудотнинг сурати олинган эди. Бу Олов Устуни кўринишидаги Раббий эди. Ўша йили у Скандинавия мамлакатларига ташриф буюрди: Швеция, Финляндия, Норвегия.

1951-1954 йилларда Вилльям Бранхам ўша пайтгача тарихдаги энг йирик Христиан йиғилишлари ўтказган эди. 1951-йилда Жанубий Африкага саёҳат қилинди.

Ўн ҳафта бўлган вақтида 11 та йирик шаҳарларда 120 тадан ортиқ йиғилишлар ўтказилди, уларга ярим миллионга яқин одам ташриф буюрди. Ушбу йиғилишларда кунига 30 минггача одам Исо Масиҳга ўз ҳаётини бағишлашарди. 1954-йилда Бомбей шаҳридаги (Ҳиндистон) йиғилишларнинг бирида 300 000 га яқин одам бўлган эди. Бу энг катта товбага чақирув эди ва уларнинг барчаси Масиҳни қабул қилди. Америкада ва чет элларда унинг хизматига бўлган талаб битмас-туганмас эди. Бироқ, Вилльям Бранхамни бу бутунлай қониқтирмас эди, нимадир нотўғри бўлиб туюларди.

1954-йилнинг охирида Муқаддас Руҳ уни ўзининг халқаро имонни тиклаш кампанияларида одамларга Худо Каломидан очилишларни чуқурроқ ўргатишга ундаганини ҳис қилди. У ваъз қилаётган нарса умумқабул қилинган таълимотлардан тубдан фарқ қилар эди, бироқ, бу тўғридан-тўғри Худованд Тахтидан келар эди. Ушбу Сўз кўпчилик диндор одамлар томонидан қаршилик билан кутиб олинган эди, албатта.

1955-йилда Швецарияга бораётган вақтида Раббийнинг Фариштаси яна суратга олинган эди (“фотогалерея” бўлимига қаранг). 1956-йилда Мексикага саёҳат бошланди, ушбу йиғилишларда шифоланиш ва ўликларни тирилиши мўжизалари рўй берган эди. Билли ҳар куни ибодат сўровлари ва таклифномалар ёзилган хатларни халталари билан оларди, аммо у, шубҳасиз, уни кутган ҳамма жойга бора олмасди. Бранхам ака матони устидан ибодат қилиб, инжил усулидан фойдаланди, у мато тўпларини устидан ибодат қиларди ва уни майда бўлакчаларга бўлиб, манзил бўйича узатишарди. Натижада, сон-саноқсиз одамлар шифо топдилар ва бугун ҳам қабул қилишда давом этмоқдалар.

1950-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Вилльям Бранхам ўз эътиқодлари ҳақида очиқчасига эълон қила бошлади ва Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини ваъз қила бошлади.

1960-йилгача у Америка ва Канаданинг турли штатларида хушхабар тарқатиш сафарларида бўлган.

1960-йилда Бранхам ака ғайриоддий руҳий кечинмага эга эди, унинг натижасида “вақт пардаси ортида” бўлган эди, яъни у осмонга кўтарилган эди. Бу кечинма унинг кейинги ҳаётига ўчмас таасурот қолдирди.

Етти Черков Даврларини Баёни

1960-йил охирида Бранхам ака ваъзлар туркумини ваъз қилди, кейинчалик улар “Етти Черков Даврининг Баёни” номли китобига киритилди. Ушбу китобга Бранхам акага очилган кўплаб асосий таълимотлар киритилган. 1961-йил 8-январда, Жефферсонвиллдаги черковда (скиния) ғайритабиий Нур, Бранхам ака доскага олдин чизган Черков Даврларини расмини деворда такрорлади.

Тусонга кўчиш, Аризона штати

Вилльям Бранхам ва унинг оиласи 1963-йил 4-январда Аризона штатининг Тусон шаҳрига кўчиб кетишди. Унга етти Фариштани учратиш кечинмаси орқали Худодан ғайритабиий ваҳий олиши очилган эди. Бу 1963-йил 28-февралда, у ғарбда, одам қадами етмаган жойда содир бўлди. Бранхам ака фаришталар олдига кўтарилган эди, улар ўз қанотлари билан ғайритабиий булут ҳосил қилдилар ва у суратга олинган.

1963-йил 17 мартда Вилльям Бранхам Ваҳий китобининг олтинчи ва еттинчи бобларидан етти муҳрлар бўйича ваъзлар туркумини ваъз қилишни бошлади. Ўша йилнинг ёзида, унинг хизматини асоси бўлган ваъзлари янгради: «Масиҳ — Худонинг ошкора сири», «Белги», «Айблов».

1964-йилда у Американинг ғарбий соҳили ҳукм бўлишини башорат қилган. Бир ой ўтиб Аляскани зизила силкиди. Бранхам ака бу ҳодиса ҳақида бутун ер юзи бўйлаб ҳукмни бошланиши деб айтади.

1965-йилнинг бошида яна бир машҳур ваъз - “Никоҳ ва Ажралиш”, жиддий бўлган бу мавзуга ойдинлик киритган. 1965-йил апрелда Бранхам ака Лос-Анжелес шаҳри ҳақида башорат қилиб, уни бир километр чуқурликка чўкиши ва сув босишини айтди. Ушбу башорат Исо Капернаҳум ҳақида айтганига ўхшарди.

Пайғамбарнинг сўнгги кунлари

Вилльям Бранхам касалхонада вафот этди. Худо ўз топшириғини бажарган Ўзининг хизматкорини уйига олиб кетди.

Бу Худонинг одами нафақат буюк хушхабарчи эди, балки унинг таъсири оддий одамнинг илҳоми сарҳадларидан ташқари эди. Ўзининг пайғамбари Вилльям Маррион Бранхам орқали Худо Ўз халқига ва бу авлодга ташриф буюрди.

Up