Картинка цитаты

Кўп йиллар муқаддам буюк Цезар Август машҳур буюк жангдан кейин буюк ғалабага эришди, Римда унга табриклаш маросимини ўтказмоқчи бўлдилар. Шунда Цезар уларга: “Муносиб бўлган бирор ким мен билан отда ўтишини хоҳлайман. Бу мақтовларни мен билан баҳам кўришини истайман”, — деди. Бу гап бутун ҳарбий лагерга тарқалди. Шунда офицерлар (зобит.—Тарж.) безандилар, қиличларини тозаладилар, яроғ-аслаҳалари ва бошқа нарсаларини ишқалаб, ялтиратдилар, тўғри туришни ва ўз қиролларига ҳарбийча салом беришни машқ қилдилар ва ҳоказолар. Сўнг улардан ҳар бири олдиларида ҳайбатли совутлари билан келар эди, қирол эса у ерда, ўзини тахтида ўтириб, кузатар эди. Ва мана дубулғасида катта чиройли патлари билан зобит келди ва салом берди. Цезар бошини чайқади ва у кетди. Бошқаси келди, салом берди, Цезар бош чайқади, у ҳам кетди, ва ҳар сафар аскар кетидан аскар.

Ниҳоят, охирги қаторлардан кичкина пиёда аскар чиқди. Унда ўзи билан тозаланган қалқони йўқ эди, унда патлар тақилган яроғ-аслаҳалар ҳам йўқ эди. Лекин у Цезарни олдига келди, у ҳатто тўғри саломлашишни билмас эди, у шундай таъзим қилди ва нарига кетди. Цезар: “Тўхтаб туринг, кимсиз сиз? Орқангизга қайтинг”, — деди. У келди, у унга қаради, унинг бутун юзи чандиқлар ва кесилган жойлардан иборат бўлиб, қийшайиб, хунук бўлиб кетган эди. У сўради: “Қаердан сиздаги бу чандиқлар?” У жавоб берди: “Улар менинг жанобим Цезар учун курашиб, жангларда олинган”. Шунда Цезар: “Бу ерга чиқ, ва мени ёнимга ўтир. Сен синалган эдинг ва текширилдинг”, — деди.

Биродар, ясан-тусанни вақти эмас. Бу кунлар ўқиш ўсиш учун эмас, бу, вақт билан синаладиган замон. Бу, оғир синовлардан, курашлар ва жанглардан қолган чандиқларни топиш учун Худованд Ўз Черковини синаётган вақт. Мана ким У билан ёнма-ён туради. Худди Елишай каби, қайсики пайғамбарнинг чакмонини кия олишидан олдин синалган ва текширилган эди. Чакмонни елкасига ташлаган ана шу Елишайдек. У қанчалар содиқ одам бўлиши керак бўлган эди! Елишай (Бранхам ака Илёс демоқчи.—Тарж.) уни ёвонда ер оғдараётганида кузатган эди. Худо унга: “Бу айнан ўша одам. Бу кийимни кийиши мумкин бўлган ўша одам шу. Бу чакмонни кия оладиган ўша одам шу. У сенинг ўрнингни эгаллай олади”. Раббимнинг Исми дуолидир!

Унинг ҳамма нарсани кўрадиган кўзи Уни Ўзи айтган чакмонни киядиган одамни топишга уриниб, ер юзига қандай назар ташлайди. “Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? Мен чўмдирилган чўқиниш билан чўмдирила оласизларми? Қила оласизларми”, — деди У уларга. Шундай қилиб, бугун бизлар ўша куни айбсиз бўлиб туришимиз учун Масиҳнинг чакмонини кийиши, Масиҳнинг барча зирҳларини: қалқонини, камарини, совутини тақиши керак бўлган черковмиз. “Бу менинг қулим. Мен уни синадим. Мен текширдим уни. Мен уни Аюб каби олиб ўтдим. У юз фоиз содиқ турибди”, — деб айта олиши учун У вақт билан текширилган ёдгорликларни қидираяпди. Худойим, бизларга раҳм қил, токи биз Худовандни Унинг Каломи бўйича ола олайлик ва вақт билан текширилган ёдгорликлари бўлайлик.

Уилльям Бранхамнинг, "Худонинг вақт билан текширилган ёдгорликлари" ваъзи

Up