Муқаддас Руҳ Ўзи нима?

Сана: 59-1216 | Длительность: 1 soat 47 daqiqa | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 ...йиғилиш учун озроқ. Бу йиғилиш одатдагидан бир қадар фарқ қилади. Асосан, биз ҳар сафар бу ерга йиғилганимизда, ўшанда йиғилишни... касалларни шифоланишлари учун ва энг зарур муҳтожлар учун ибодат қилишлар билан ўтар эди. Мана шунга эътибор қаратилар эди. Лекин бугун бизлар бу уйғонишни исоннинг жонини, руҳини шифоланиши учун бошладик.
Нима бўлганда ҳам, якшанба эрталаб, агар Раббийнинг иродаси бўлса, якшанба эрталаб, якшанба мактаби машғулотларида, касаллар учун ибодат ва навбатдаги қатор шифолар бўлади, агар Раббий йўл берса. Бу ҳафтада эса, кечқурунлари биз жон учун Абадий нарсалар тўғрисида гапирамиз.

E-2 Танамиз шифоланганида бизлар биламиз, барчамиз бахтиёр бўламиз, чунки биз бундан бизларнинг Худо касааларни шифолашини аниқ биламиз. Аммо шу касал одам, агар анча узоқ яшаса, эҳтимол, яна касал бўлади, мумкин, қайси касалликдан шифоланган бўлса, худди ўша билан оғриши мумкин, ва бу шифоланишни бутунлай ўчириб ташлолмайди. Врач зотилжамдан дори бериши мумкин, у эса врач уни соғ деб айтганидан кейин, икки кун ўтиб зотилжамдан вафот этиши мумкин. Бу такрорланади. Аммо жон шифоланса, унда сен ўзингда Абадий Ҳаётга эга бўласан.
E-3 Ва мен ўйлайман, бизлар Исо Масиҳнинг Келишига шунчалик яқин турибмизки, шу учун, ҳар бир жонни Шоҳликка келтириш учун, ва Шоҳликни одамларга келтириш учун бизлар руҳимиз билан шифоланишимиз учун, нимаики қилиб биламиз, барчасини бизлар қилишимиз керак. Мен ўйлайман, Исонинг танаси ― яъни, Масиҳнинг ер юзидаги ўша руҳий бадани, у жуда ҳам касал.
E-4 Ва энди, бу кеч сизларни бу ерда жуда узоқ ушлаб турмоқчи эмасмиз, чунки бизларнинг қимматли дўстларимизни ўтирғазиш учун биринчи оқшомни ўзидаёқ жойларимиз етишмаяпти. Бизда янги черковни қурилиши лойиҳаси бор, худди шу ерда, катта чодир, мана шу ерда, ёки Раббий қандай бошқаради, аммо бизнинг билишимизча, шу ерда.
E-5 Ва мана ҳозир йиғилишлар тўғрисида эълон қилдик, чоршанбадан якшанбагача. Аммо ундан кейин якшанбада, рождество таътиллари яқинлашиши билан, аамо бу... қачонки Раббий бизга тўхташни айтади. Биз фақат қандай натижалар бўлишини билмаймиз. Аммо чодиримиздаги шу ерлик имонлилар ва бизнинг биродарлар черковларидан имонлилар, улардан биттаси ― бу Утикдаги муқаддаслар чодири, қайсики унинг пастори Грейем Снэллинг ака ва Нью-Олбанидаги, у ерда пастор ― Юний Джексон ака, ва худди шундан шоссе бўйлаб юқорида, у ерда Руделль ака пастор. Биз ҳам улар ҳам шу чодирга биродар черковлар, бизлар ҳаракат қиламиз... одамларимизни Масиҳ билан анча яхшироқ мулоқотга элтишга уринамиз. Бу бизларнинг мақсадимиз. Шундай қилиб, мен келаётган бир неча оқшомлар ўқиш ва ўрганиш учун танлаганим...
E-6 Мен бугун: Муқаддас Руҳ нимадир?” ― деган мавзуда сўзламоқчиман. Эрта кечқурун бўлса мен: У нима учун берилган эди? ― деган мавзуда ваъз қилишни хохлайман. Ва жума кечқурун... А, ёзиб олишга келсак, мен буни жума кечқурунги: “Муқаддас Руҳни қандай олиш мумкин?” ва “Мен Унга эгалигимни қандай билоламан?” мавзуларидаги йиғилишларини ёзиб олишларини хохламайман. Ва ундан кейин биз қарайликчи, ундан кейин кўрамиз Раббий бизларни шанба ва якшанбада қандай етаклайди. Ва якшанба эрталаб шифоланиш хизмати ва яна битта хушхабарчилик йиғилиши якшанба кечқурун.
E-7 Энди бўлса ҳар бир киши билишини истардимки,... Ва мен биламан, қўшни хонада магнитофонлар қўшилган ва мана биз ним демоқчи эдик. Чунки бунга ўхшаш йиғилишларда, хушхабарчилик йиғилишларида турли хил деноминация черковларидан одамлар иштирок этади, ва уларнинг ҳар бири ўз таълимоти доирасида ўргатади. Бу яхши. Мен ҳеч қачон биродарлар орасида келишмовчилик экишда айбдор бўлишни истамагандим. Ва бошқа жойлардаги йиғилишларда мен фақат Ёзувнинг асосий хушхабарчилик ҳақиқатларини ваъз қиламанки, қайсики бунга менинг йиғилишларимни ташкил қилаётган биродарларим ишонадилар. Аммо бу чодирда мен, биз нимага ишонамиз, шуни гапирмоқчиман. Шу учун, агар сиз ― агар сиз буни тушунмасангиз, мен сизлардан нима учун биз айнан мана шундай ишонамиз, деган савол билан мактуб ёки кичкина хат олсам, хурсанд бўламан. Ва қўлимдан келганича буни тушунтириш имкониятидан хурсанд бўламан.
E-8 Биласизлар, ҳар бир черков, агар сизда таълимотингиз бўлмаса, унда сиз черков эмассиз. Сизда бир нима бўлиши керакки, сиз ўша учун турасиз, сиз амал қиладиган принципларингиз бўлиши керак. Ва у одам нимага тегишлилигидан ва унинг деноминациясига қарамай, агар у одам Худонинг Руҳидан туғилган бўлса, бу менинг акам ва опам, бунга қарамай, у... Биз бошқа нарсаларда фарқ қилишимиз мумкин, шарқ ғарбдан фарқ қилгандай, аммо биз барибир ҳам биродарлигимизча қолаверамиз. Ва мен ўша акамга Масиҳ билан қалинроқ ва яхшироқ юришга эришиши учун ёрдам беришга ҳаракат қилишдан бошқа ҳеч нарса қилмасдим. Ва мен ишонаманки, ҳар бир ҳақиқий, чин Христиан ҳам мен учун худди шундай қилади.
E-9 Энди мен бу чодирдагилардан сўрагандим... шундай қилиб, биз бунда узоқ йиғилиш бўлишлиги учунгина тўхтолмаймиз. Мен буни мағзини чақмоқчиман ва мен сизлардан, биз бунга юрагимизда ва ҳаётимизда бор бўлган ҳамма-ҳаммаси билан ёндашишимиз учун, сизлардан ортингиздаги барча кўприкларни ёқишларингизни ва ҳар қандай гуноҳни тўхтатишларингизни илтимос қиламан. Биз бу ерга бошқа бир мақсад билан эмас,балки битта мақсад билан келишимиз керак ― жонимизни Раббий Келишига тайёрлаш учун. Ва мен айтиб ўтганимдай, мумкин, баъзида мен бирор нимани кимгадир, улар қандай ишонишларига, озроқ қарама-қарши айтаман ёки ўргатаман. Мен баҳслашиш учун келганим йўқ, мен келдим... Бизлар бу ерга Раббий Келишига тайёрланиш учун. Ва мен ўйлайманки, бу кичкина гуруҳ...
E-10 Биламан, бу ерда ҳар турли жойлардан бизларни йўқлаб келган биродарларимиз бор ва уларни кўришдан бахтиёрмиз. Ва шубҳасиз, аудиторияда қўшни шаҳарлардан келган бошқа одамлар ҳам бор. Ва бизлар сизларни кўришдан хурсандмиз,ва биз сизларни бу ерга етаклаб келган, бизга бўлган севгингизни қадрлаймиз. Худо... Ва мен сўрайманки, ҳар бирингиз менинг ака-опаларим, уйларига ўзлари билан бой хазина олиб кетинглар, қайсиники Худо юракларингизга солади.
E-11 Ва бу кичкина чодирга, мен ўйлайман, ер юзидаги фақат энг ажойиб одамлар келишади. Мен “барча” энг яхши одамлар демадим. Мен айтдимки, ер юзиаги энг яхши одамлардан айримлари бу чодирга келишади, дедим. Аммо кундан кунга, яна ва яна қайтиб, йиғилишдан йиғилишга мен бу чодирнинг катта муҳтожини кўряпман, бунга катта муҳтожини, тўлишга, ўзини бағишлашга, янада теран ҳаётга, Худо билан жуда яқин юришга муҳтожлигини кўриб турибман. Ва мен уларга буни ваъда берган эдим, мен уларга ушбу Мактубни беришни ваъда берганман. Ва бизлар сизни таклиф қилишдан ва Худонинг Каломи теварагида сизлар билан, биз ўргатишимиз ва айтишга уринаётганимиз бўйича , мулоқот қилишдан хурсандмиз.
E-12 Шундай қилиб, биринчи учта оқшом учун ваъз олмаймиз, балки Худо Каломидан ўрганиш учун Мактуб оламиз.
Шундай қилиб, мен ҳеч кимдан, ўзим қилмайдиган ишни сўрамас эдим. Бу ҳафта эса мен учун тўлиқ, Гўлгота бўлди. Мен ҳушимдан оғишимга шунчалик яқин эдимки, буни қандай биламан, мен қарийб ўзимдан кетаёзган эдим. Аммо мен ўзимни бутун ихтиёримни ва мен биладиганимни ҳаммасини бутунлай Раббийга бағишладим

E-13 Ўтган кеча кечаси, ярим кечадан сал кейинроқ, бизлар, хотиним билан бирга ибодат қилдик ва Раббийга айтдик, кичкина скамейкада... олд хонада, иккала очиқ Библия билан, ўзимизнинг шахсий хохиш иродамиз ва барча, ва ҳар бир салбий фикримизни ташлаб юбориш учун, бутунлай хизмат учун ва Раббий Исога хизмат қилиш учун, ўзимизни янгитдан Худога бағишладик.
Ва мен ишонаман, сизларнинг ҳам муносабатингиз худди шундай, сизлар ҳам шундай қилгансизлар. Ундан кейин биз бугун келган вақтимизда, бизлар одамлар билан муқаддас асосда келамиз, қайсики бу одамлар ибодатлар қилдилар ва рўзалар тутдилар ва Худодан бирон нима олиш учун ўзларини тайёрлаб, барчасини ўз ўрнига қўйдилар. Ва мен биламан, кимки оч келса, оч ҳолда кетмайди, балки Худо уни Ҳаёт Нони билан тўйғазади.

E-14 Энди, Унинг муқаддас Китобидан ўқишдан олдим, келинг, ибодат учун бош эгамиз.
E-15 Раббий, бугун мана шу ерда ибодат қилинган эди. Куйланган эди...Сион қўшиқлари Сенинг болаларинг билан куйланди. Руҳлари, кўнгиллари уларнинг кўтарилди. Бизлар ҳам бу ёққа, ўзимизни Сенга бағишлаш учун, Сенга бутун қалбимиздан сажда қилиш учун келдик. Ва бизлар Сенга ёлворамиз, Сен тоққа чиқиб ўтирганингда ва Ўз шогирдларингга таълим берганингда, Сен: “Адолатга очу-чанқоқлар бахлидир, чунки улар тўқ бўлур”, деганингни ёдга ол, Раббий. Сен буни ваъда бергансан, Раббий. Бизлар бугун очиқ юракларимиз билан келдик. Бизлар очу чанқоқ келяпмиз, ва биз биламизки, Сен Ўз ваъдангда турасан.
E-16 Қачонки бизлар Библиянинг муқаддас саҳифаларини, Ундан ўқишимиз учун очамиз, Муқаддас Руҳ буни ҳар бир юракка етказсин. Ва бу Уруғ чуқур, бой имонга тушсин, қайсики бу имон Сўзда берилган ҳар бир ваъдани етиштирсин, келтирсин. Бизларни эшит, Раббий, ва бизларни покла, ва бизларни сина. Агар бизда қандайдир нопок нарса бўлса, О Раббий, қандайдир эътироф этилмаган гуноҳ, нотўри бирон нима, ҳозирни ўзида буни очиб ташла, Раббий, ва бизлар ҳозироқ буни тузатамиз, зеро бизлар Раббий Исо Келиши арафасида яшаётганимизни англаяпмиз. О Муқаддас Худо, бугун бизлар Сенинг Соянгга кирдик ― Сенинг ҳукмингдамиз, ва бизлар ўз ҳаётимизда янгидан бағишланиш ва покланиш, ва Муқаддас Руҳ билан тўлиш учун ялинамиз.
E-17 Уйғонишлар олови сўна бошлаганини кўриб туриб, бизлар Каломнинг бу ўтинларини У янги гулхан ёқиши учун, юракларимиз рашки билан хизмат қилишга тўлиш учун, ташлашга йўл бергин. Раббий, бизларни Ўзингни қимматли Сўзинг ва Ўз Қонинг билан ва Ўз иноятинг билан Муқаддасла, бизлар ёлворамиз. Сенга шукурлар ва шон шарафлар бўлсин. Юракларимиздан ҳар қандай нотўғри тушунчаларни олиб ташла. О Раббий, бизларни тозала! Сенинг Муқаддас Маконингга ҳар оқшом қувониб ва Сенинг Руғингга тўлиб кира билишимиз учун, бизларга тоза юрак, тоза қўлларни ва тоза ақл-идрок бер. Бизлар буни Исо Масиҳ Исми ҳақи ва Унинг шарафи учун сўраймиз. Омин.
E-18 Ҳозир, мен Сўздан ўқимоқчиман. Ва шу вақтда... мен ўзингизда Библиянгиз, қаламлар, Ёзув жойини белгилаш учун қоғоз-қаламингиз бўлишини сўрайман. Агар сиз шуни хохласангиз, жуда яхши. Ва энди, бошлаш учун, сизлар Ҳаворийлар фаолиятининг 7 бобини очганингизча; “Муқаддас Руҳ нимадир?” ― деган саволга жавоб бериш учун ёкида саволга бера бошлаш учун.
E-19 Ер юзида Худонинг Каломи қилгандай, Иблисни енга биладиган ҳеч нарса йўқ. Исо Ўзининг бую жангида Уни қўллаган эди. У деди: “Ёзилганки...”
E-20 Ва эрталаб, бир неча кун бурун радио тинглаган пайтимда, у ерда улар айтдиларки, махлуқотлар қандайдир боғловчи чанг, гарддан келиб чиққан ва ер юзидаги қанақадир фосфатлар ва бир неча химикатлар ва қуёш иссиғи тирик микробни яратди ва ҳаёт пайдо бўлди, дейишди. Қанчалар бемаънилик! Қуёш нури ҳар қандай микробни ўлдирадику! Микробни очиқ қуёш нурида қўйинг, ва у ўша заҳоти ўлади. Ҳеч қандай бундай эмас; аммо шайтон мени бунга ишонтиришга уринди. Ва бундан кейин, бугун эрталаб мен кичкинам Ривқони мактабга элтаётганимда, мен яна радиони ёқдим; аммо мен улар яна ўшани айтсалар керак деб, шу заҳот ўчириб қўйдим.
Ва кўчада кетаётганимда шайтон менга бундай деди: “Сен биласанми-йўқми, бу Одам, сизлар Исо деб айтасизлар-ку, Ўзининг ўша кунларида Билли Грейем ёки Орал Робертсга ўхшаган оддий одам эди. У бир оддий одам эди, Уни атрофида одамлар тўплана бошлади ва Уни буюк Одам деб айта бошладилар, ва тез орада У яна буюк бўлди, ундан кейин эса У улар учун Худо бўлди-қолди. Энди бўлса, Унинг ўлимидан кейин, бу бутун дунёга тарқалиб кетди, мана, бор гап шу”.

E-21 “Ҳа, сен ёлғончи-ку!” ― ўйладим мен. Кейин мен бурилдим, худди ўша Грейем кўчасидан кесиб ўтаётган эдим. Мен бундай дедим: “Шайтон, сен менинг онгимга мурожаат қилаяпсан, аммо мен сенга бир нечта савол бермақчи эдим. Яҳудий пайғамбарлари, бу улар Ким ҳақида айтгандилар, У келиши керак деб? Ким эди мойланган Масиҳ? Ўша, Уни олдиндан кўрган, ва Унинг ҳаётини, У бу ерга келишигача, минг йиллар олдиндан айтиб берган ўша одамда нима бор эди? Ҳаммасини ҳар бир ҳарфгача олдиндан айтиб берган ким эди бу? Ва У келган вақтда, улар айтадилар: “У жиноятчиларга қўшиб ҳисоблаган эдилар, шундай бўлдиям. У бизнинг жиноятларимиз учун қийноққа солинган эди, шундай ҳам бўлди. У бойнинг қабрига қўйилди, аммо У учинчи кун тирилди, ва У турди, тирилди. Ва ундан кейин У Муқаддас Руҳни ваъда берди, ва мен Уни олдим. Шу учун, бу ёқдан йўқол, чунки бу Каломда ёзилган, ҳар бир Сўз эса тўғри, рост”. Шунда у кетди. Сиз унга Сўзни кўрсатинг, ва у шундай қилади. У бу Сўзга қарши тура билмайди, зеро У Худонинг Руҳига йўғрилган.
Бугун келинглар, Ҳаворийлар Китобининг 7 бобидан ўқий бошлаймиз.
Олийруҳоний Стефандан: “Бу сўзлар ростми?” ― деб сўради.
Стефан сўз бошлади: Эй эрлар, биродарлар ва оталар, тингланглар! Отамиз Иброҳим Ҳорон шаҳрига кўчиб ўрнашишидан аввал, ҳали Месопотамияда бўлганида, Улуғвор Худованд унга зоҳир бўлиб:
“Ўз ерингдан, она юртингдан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет”, ― деган эди.
Ўшанба Иброҳим халдейларнинг юртидан чиқиб, Ҳорон шаҳрида истиқомат қилди. Отаси ўлгандан кейин, у ердан сизлар яшаётган бу ерга Худо уни кўчирди.
Бу ерда унга оёқ қўядиган бирон парча ерни бермади. Лекин ҳали унинг боласи йўқ экан, Худо бу юртни унга ва унинг зурриётига мулк қилиб беришни ваъда этди.
Худо унинг зурриёти бегона юртда ғарибларча яшаб, тўрт юз йил қул бўлиб, жабр-зулм кўражаклигини билдирди.
“Уларни қул қилиб олган халқни Мен ҳукм қиламан. Шундан кейин улар у ердан чиқиб, бу ерда Менга хизмат қиладилар”, ― деди Худо.
Сўнгра уларга суннат аҳдини берди. Иброҳим эса Исҳоқ исмли ўғил кўриб, уни саккиз кунлигида суннат қилди. Исҳоқ ҳам Ёқуб билан, Ёқуб эса ўн икки қабиламиз оталари билан шундай йўл тутди.

E-22 Мана шу жой асосида бу мавзуни мағзини чақмоқчимизки, бу мавзуда, мен ўйлайман, бугунги куннинг энг буюк мавзуси... Муқаддас Руҳ Ўзи нима? Нима Бу? Шундай қилиб, нима учун мен бу мавзуни шунақа тартибда олганимни сабаби шуки, сиз Буни нималигини олдин билмай туриб, сиз кела солиб Муқаддас Руҳни олиб билмайсиз. Ва сиз Уни билганингиздан кейин ҳам токи У сизга ва сиз учун берилган эканлигига ишонмас экансиз, сиз Уни оломайсиз. Ва ундан кейин, сиз Уни олдингизми ёки йўқми, токи У сизга қанақа натижалар беришини билмагунингизгача, билолмайсиз. Шу учун, агар сиз У нима эканини ва У ким учун ва У келганида, қандай ҳаракатларни келтиришини билиб олган экансиз, шунда сиз Уни олган вақтингизда, Унга эга эканлигингизни биласиз. Тушуняпсизми? Ҳаммаси қарор топади.
E-23 Худди Джеффрис акага айтганимдек, ва у: “Мен бугун йиғилишда бўлмоқчи эдим, лекин мен у ерда эрта кечқурун бўламан”, ― деди. У бу ерда йиғилиш бўлиши кераклигини билмас эди, чунки биз бу ҳақида эълон қилмагандик; фақат шу ерда. Айримларга... Лео ака ва бошқалар бу шаҳардан бўлмаган айрим дўстларимизга хат ёздик. Ха, чунки жой йўқ эди.
E-24 Шундай қилиб, мен дедим: “Джеффрис ака, агар сен мени ўзингни нефть вишкаларингдан бирини юргизишга юборсанг, мен эса бунда ҳеч нимани тушунмайман, мен, эҳтимол, уни портлатиб юборган бўлар эдим. Мумкин, бошқа бир кнопкани босган ёки бошқа бирор моторни юргизган бўлар эдим. Буни қилишдан олдин, мен бу қандай қилиш кераклигини билишлигим лозим”.
Ва Муқаддас Руҳни олиш ҳам худди шу тарзда бўлади. Сизлар нима учун келганингизни ва Уни қандай олишни ва бу нима эканлигини билишлигингиз лозим.
Шундай қилиб, биринчидан, Муқаддас Руҳ ваъда қилинган эди.

E-25 Бизларнинг, мумкин, ўн ҳафтамиз кетган бўлар эди... ва бизлар бу мавзу ― Муқаддас Руҳ нима деганида фақат кўз югуртириб ўтардик, холос. Аммо мен нимага эришмоқчиман, биринчиси ― бу ҳар кучқурун сизларга хомаки план, тарҳ бериш, ва кейинги кечқурун қарамоқчиман, саволлар бўлармикан деб.
E-26 Шу ердагилардан ким Муқаддас Руҳни олмаган, Муқаддас Руҳга тўлмаган? Қўлларингизни кўтаринглар; ким Руҳга тўлмаганини билади? Бу қўлларга бир қаранг-а!
Энди мен бу ҳақида, Муқаддас Руҳ ҳақида Уни белги сифатида гапирмоқчиман, зеро Бу белги. Барча ваъдалар бизларга... орқали берилган, биз буни тушунамиз... Иброҳим ваъдалар отаси эди, чунки Худо Иброҳимга ва кейинги, унинг Уруғига берган эди. Ваъда “Иброҳим ва унинг Уруғига” берилган эди. Ва бу аломат аҳднинг халқи учундир.

E-27 Шундай қилиб, оддийгина Христиан билан Муқаддас Руҳга тўлган Христиан ўртасида катта фарқ бор. Ҳозир эса биз буни Ёзувдан олиб ва буни айнан Ёзувга жойлаштиришга бошлаймиз. Биринчидан, мана Христиан мен Христианман дейди. Аммо, агар бу Христиан ҳали Муқаддас Руҳга тўлмаган бўлса, у фақат Христиан бўлиш жараёнидадир. Тушуняпсизми? У Бунга ишонаман, деб эътиқод этаяпти; у Бу учун меҳнат қилаяпти, аммо Худо ҳали унга ушбу Руҳни, Муқаддас Руҳни бермаган. У, Худо буни тан олиши учун, Худо билан ўша мақсадига ҳали етган эмас.
E-28 Чунки Худо Иброҳим билан аҳдини, У Иброҳимни чақирганидан кейингина аҳдини туздики, бу бугун имонли одамни чақиришининг тимсолидир.
У Иброҳимни чақирди, Иброҳим ҳам ўз юртидан чиқди ва бегона одамлар орасида яшаш учун, бегона юртга кетди, ва бу нарса, қачонки Худо инсонни барча паст, ярамас ишларини тўхтатиб, ўз гуноҳларидан тавба қилишининг рамзи эди. Ўшанда у, ўша ўзи бўлган одамлар тўдасидан, янги, бошқа бир тур одамлар орасида яшаш учун бурилади.
Ва Худо Иброҳимни ўша ваъдага, Худо Ўзи берган ваъдасига содиқ экан деб топгандан кейин, яъни, унда фарзанди бўлади ва бу фарзанд орқали ер юзи дуоли бўлади, деган ваъдасига содиқлигини билганидан кейин, Худо унинг имонини, унга белги бериб тасдиқлади ва у белги суннат эди. Суннат Муқаддас Руҳнинг рамзи эди.

E-29 Биз ҳозир ўқиган бобнинг айнан кейинги оятлари, агар истасангиз, унда ёзиб олинг. Ва... Стефан 51 оятда шундай деди:
Эй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар.

E-30 Суннат ― бу Муқаддас Руҳ тимсоли, рамзи. Худо ҳам Иброҳимга суннат белгисини, у Худони Унинг ваъдаси бўйича қабул қилгани ва бегона юртга жўнатганидан кейингина берди. Кўрдингизми? Бу белги эди.
Ва унинг барча болалари, ва унинг ундан кейинги авлодлари ўз аъзоларида ушбу белгига эга бўлишлари лозим эди, чунки бу белги фарқлаш белгиси эди. Ушбу суннат белгиси, уларни бошқа барча халқлардан ажратиш учун берилган эди.

E-31 Ва бу нарса, Худо бугунликда ишлаётган ўша нарсадир. Бу юракни суннат белгиси, Муқаддас Руҳ, Черков бошқа барча таълимотлардан, эътиқод ва деноминациялардан ажралиб чиққан Худо Черкови билан қиладигани. Улар ҳар турли деноминациялардан, аммо, лекин улар ажралган халқдир. Менга одам бир бир-икки дақиқа гаплашгани қўйинг, мен сизга уни Муқаддас Руҳ олганми ёки йўқлигини айтоламан; сиз ҳам шундай қилоласиз. Бу уларни ажратиб туради. Бу муҳр. Бу белги. Муқаддас Руҳ ― бу белги. Ва бу...
Эски Аҳд вақтида, Муқаддас Руҳнинг символи бўлган, суннат қилинмаган ҳар бир бола халқ орасидан ажратиб қўйилар эди. Агар у суннат қилинишдан бўйин товласа, у жамоатдаги қолганлар билан мулоқотга эга бўлолмас эди.
Энди буни бугунги кунга тадбиқ қиламаз. Муқаддас Руҳдан тўлишдан ўзини тортган одам, Муқаддас Руҳга эга одамлар билан мулоқот қилолмайди. Сиз бундай қилолмайсиз. Сиз шунақа табиатга эга бўлишлигингиз лозим. Худди ана у сингари...

E-32 Онам бундай дер эди: “Қушлар патларига қараб бирга учишади”. Ҳа, бу эски мақол, аммо у тўппа тўғри. Сиз кабутарлар ва қарғаларни бирга юрганини кўрмайсиз. Уларнинг овқатланиш тартиби турлича. Одатлари ҳар хил. Уларнинг хохишлари бошқа бошқа.
Қачонки сен “аъзонинг суннатини” англатувчи Муқаддас Руҳга суннати бўлганингда, Христиан билан бу дунё орасида ҳам худди шундай бўлади.

E-33 Суннат фақат эркакларда бўла олар эди. Қачонки аёл унга турмушга чиққанида, аёл унинг бир қисми бўлади, у унинг суннати билан бирга бўлади. Сизлар эслайсизларми, Тимофейга Мактубда бундай дейилган эди: “Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар”.
E-34 Мана шундай, суннат. Биласизми, қачонки... Соро ўша чодирда Фариштанинг айтганларига кулганида, У: “Иброҳим, ― деди, уни кимлигини билмай туриб, у нотанишни, ― хотининг Соро қаерда?” У қаердан била қолди, унинг хотини борлигини.
E-35 Исо айтганидай: “Лут кунларида бўлганидай, Инсон Ўғли келиши кунларида ҳам шундай бўлади”. Унутманглар, бу аломатлар бу дунёдаги, диндорлар ўртасидаги Садўм ва Ғамўра учун бўлмаган эди. Балки бу Танланганлар учун, чақирилганлар учун. Иброҳим эса чақирилган эди. “Черков” деган сўз эса “чақирилганлар, ажратилганлар” деган маънони англатади, худди Иброҳим ажралгани ва суннат бўлгани сингари.
Ва ундан кейин Соро Фариштанинг мактубини, хабарини айнан ўзига кулган пайтида, Худо уни ўша жойда ўлдириши керак эди; аммо У Иброҳимга тегмай туриб, Сорога теголмас эди, чунки улар бир тан эдилар. Соро унинг бир бўлаги эди. “Энди сизлар икки киши эмас, балки бирсизлар”.

E-36 Хуллас, суннат, Муқаддас Руҳ бугун юракларни суннат қилмоқда. Ва бу нарса белги, бу берилган белги.
Кимдир бир куни айтган эди... Мен буни такрорлайман холос, лекин худди ҳазил каби эмас. Чунки бу ҳақиқат, гарчи у ҳазилдай эшитилса ҳам. Мен кўпинча айтганимдай, бу ер ҳазилни жойи эмас. Лекин ана у ёқда, Ғарбий соҳилда, бизлар яқингинада бўлган эдик, ўша ерда бир немис бор эди. Ва у кўчадан борар экан, у қўлларини кўтарганча, ўзга тилда гапирар эди. У югурар ва сакрар, ва ҳайқирар эди. Ва у ишхонасида бўлиб, у ерда ҳам ўзини шундай тутди, ва унинг бошлиғи унга: “Сен қаерда бўлдинг?” ― деди. О-о, менга ― менга сиз бўладиган ўша жойлар ёқади. У деди: “Сен у ерда, манови винтчалар орасида бўлгансан шекилли”.
“Сен уларни винтчалар деб ўйлайсанми?” ― деди у.
“Албатта, винтчаларда”, ― деди униси.

E-37 У деди: “Яхши, мана шу винтчалар учун Раббийга шукур!” У деди: “Сизлар биласизми бир нимани? Винтчалар муҳим рол ўйнайди”. У деди: “Мисол учун, автомобилни олсак, ундан ҳамма винтчаларини чиқариб олинг ва сизда металаломдан бошқа нарса қолмайди”. Шу учун бу ҳақиқатга яқинроқ.
E-38 Қачонки сизга Муқаддас Руҳ тушади, сиз шундай бошқача бўлиб қоласизки, бу дунёнинг ақли сизни ёқтирмайди, ва улар сизга қарши бўлади, улар сиз билан умуман алоқа қилишни истамайдилар. Сиз бошқа Дунёдан туғиласиз. Сиз шунақа ҳам чет эллик, ажнабий бўлиб қоласизки, агарда сиз Африка Джунгилиларининг энг олис районларига кетганлигингиздагидан ҳам ўн марта кўп бегоналашиб қоласиз. Муқаддас Руҳ келганида сиз энди бошқа одамсиз, ва Бу белги. Бу одамлардаги тамға, из, аломат.
E-39 Энди сиз бундай дейсиз: “Унда, Бранхам ака, ўша суннат белгиси Иброҳимга берилган эдими?” Тўғри. “Ва унинг Зотига ҳамми?” Ҳа.
E-40 Яхши, энди биз Галатияликларга мурожаат қиламиз, 3 боб, 29 оятга ва бу бизга қанчалик тегишли, тааллуқли экан, кўрамиз. Галатияликларга 3:29, қани, бир қарайлик-чи, агар бизлар мажусийлар бўлсак, бу суннатни қандай қилиб Мажусийларга тааллуқли дейиш мумкин; табиий туғилишимиз бўйича биз шундай ҳам ҳисобланамизку ― мажусийлармиз бизлар.
Шундай қилиб, аввалига мен 16 оятни ўқимоқчиман.
Ваъда Иброҳим ва унинг зоти учун бўлган эди. (Иброҳим ва унинг уруғи учун!) “ва сенинг зотларингга...” ― демади Худо.
Унда ҳар қандай ҳар турли...: “О, мен ҳам Иброҳим зотлариданман”, ― дейдилар. Йўқ. “Зотинга”, Иброҳим зотига!
“...сенинг зотларинга бераман” деб, кўпчилик ҳақида гапирмади, аксинча: “Сенинг зотингга бераман”, деб, битта кишини, яъни Масиҳни кўзда тутди.

E-41 Масиҳ Иброҳим Зоти эди. Сиз бунга ишонасизми? (Йиғилиш: “Омин”. ― Таҳр.) Яхши, энди 28 ва 28 оятларни оламиз.
Энди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор, на озод, на эркак бор, на аёл. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар.
Агар Масиҳники бўлсангизлар, у ҳолда Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, шунингдек, Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандсизлар.
“Иброҳим Зотига” қандай эга бўламиз? Масиҳда бўлсак, шунда биз Иброҳим Зоти ҳисобланамиз. Иброҳим Зоти нима эди? Биз Римликларга 4 ва бошқа жойларга мурожаат қилишимиз мумкин бўлади.
Иброҳим ваъдаларни суннат вақтида олмади. Бу суннат фақат тимсол эканини кўрсатиш учун, у ваъдаларни суннатдан олдин олди.

E-42 Шундай қилиб, қачонки бизлар Масиҳдамиз, бизлар Иброҳим зурриёти ва Масиҳ билан биргаликда меросхўр бўлиб қоламиз, шу учун, биз ким бўлмайлик, яҳудийми ёки мажусий, буни аҳамияти йўқ.
Ва “Иброҳим Зоти”, Иброҳим Зоти Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қиладиган Иброҳим имонига эга. Бу қанчалик ғалати бўлиб кўринмасин, ўзингизни қанчалик бошқача тутишингизга қарамай, бу сени қанчалик ғалати қилиб қўймасин, сен Худони ҳеч нарсага қарамаган ҳолда, Унинг Сўзи бўйича қабул қиласан.

E-43 Иброҳим етмиш беш ёшида ва Соро ҳам олтмиш беш ёшида, Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қилдилар ва Бунга тескари, қарама қарши нарсаларнинг барчасини йўқ нарса деб қабул қилдилар. Нима деб ўйлайсиз, ўша кунларда докторлар нима деб ўйлаганлар? Сиз нима деб ўйлайсиз, нима деб ўйлаган ўша одамлар, қачонки улар олтмиш беш ёшдаги қария одамни чортарафда юриб ва Худони улуғлаётганини кўрганларида, у ўз хотини билан “фарзандли бўлишга тайёрланаётгани”ни кўрганларида, хотини эса етмиш беш ёшда ва менопаузадан йигирма беш йиллар кейин, улар нима деб ўйлаганларкин? Кўряпсиз, Иброҳимни бундай имони сизни кулгули бўлишингизга мажбур қилади.
E-44 Сен Муқаддас Руҳ билан суннат бўлганингда ҳам, У сени худди шундай қилади. У сени, сен ўйлаб ҳам кўрмаган ишларингни қилишга мажбур қилади. У сени Худонинг ваъдаларини қабул қилишга ва Худога ишонишга мажбур қилади.
E-45 Шундай, бундан ташқари, Бу ваъдалар белги ҳамдир. Бу муҳр ҳамдир. Энди Римликларга мактубга мурожаат қиламиз. Олдин сизлар билан Эфесликларга 4:30 ни очмоқчиман. Бу Эфесликларга Мактуб 4:30 да айтилган.
Шундай қилиб, сизлар кўпчилик одамларни кўпчилик нарсаларни муҳр деб аташларини эшитгансиз. “Сен агар черковга бориб юрсанг, сен ўша черковнинг муҳрига эгасан”. Баъзи одамлар бундай дейди: “Бу маълум бир кунга ― бу шанба кунига риоя қилиш ― бу Худонинг муҳри”. Бошқалар айтадилар: “Агар бизлар маълум бир деноминация аъзолари бўлсак, бизлар Худонинг Шоҳлигига муҳрланганмиз”.

E-46 Мана, энди Библия айтади: “ҳар қандай одамнинг сўзи ёлғон, аммо Худонинг Каломи Ҳақиқат”. Эфесликларга Мактуб 4:30 да ўқиймиз:
Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар.

E-47 Ҳозир озгина қаттиқроқ бўлади. Шундай қилиб,қонунчи биродарлар, озроқ жим туринглар. Сиз пайқадингизми, ўша муҳр қанчалик чўзилар экан? Кейинги уйғонишгача эмас, қачонки бирор-нарса бундай эмас бошқача бўладиган сафаргача ҳам эмас. “Сизнинг нажот кунингизгача”, мана сиз қанчага муҳрлангансиз. “Нажот топиш кунингизгача”, қачонки сиз Худо билан бўлиш учун муҳрлангансиз, мана Муқаддас Руҳ сизни қанчалик муҳлатга муҳрлайди. Уйғонишдан уйғонишгача эмас; балки Абадийликдан Абадийликкача сизлар Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансиз.
Мана нима Муқаддас Руҳ, Бу Худонинг муҳрики, У сени топди... Унинг назарида сен иноят топдинг, ва У сени севади ва У сенга ишонади, ва У сенга Ўз муҳрини қўяди. Хўш, муҳр нима экан ўзи? Муҳр “ишнинг тугалланганлигини” белгилайди ёки маъносини билдиради. Омин. Худо сени қутқарди, Муқаддаслади сени, сени тозалади, сенга мурувват қилди ва сени муҳрлади. У тугатди. Сен Унинг ўзингни нажот кунинггача ижодисан. Муҳрланган ― бу “тугал” дегани.
Муқаддас Руҳ нима? Бу белги. Бу ҳақида биз кейинроқ, белги тўғрисидаги бошқа бир мактубда, қайсики у ҳақида Павел айтган эди, гаплашамиз. Тиллар, ўзга тиллар имонлилар учун белги эди... ёки ишонмайдиганлар учун.

E-48 Энди эслаб қолинг, аммо бунда Муқаддас Руҳ белги ҳисобланади. Мен назарда тутаётганим... Ва Муқаддас Руҳ ― бу муҳр. Бу белгики, уни Худо Ўзининг танланган фарзандларига берди. Уни рад этиш ― бу халқдан узилган, айрилган бўлиш демакдир; Уни қабул қилиш ― бу бу дунё билан ва бу дунёдаги нарсалар билан тугатиш, тамом қилиш, ва Худо муҳр қўйишга маъқул кўрган ўша маҳсули бўлиш демакдир.
E-49 Менга Гарри Уотерберри билан темир йўлда ишлашимга тўғри келган эди, ва бизлар вагон юклардик. Ана у ерда, орқада ўтирган Док акам вагон юклашда ёрдам берар эди. Вагон юкланиб бўлгач, улар вагонни оралаб ўтадилар ва шунда агар инспектор бирор нарсани яхши махкамланмаганидан йиқилиши ва синиши ёки сочилиб кетиши мумкинлигини билиб қолса, у бу вагонни, токи бу вагон тўлиқ жойланмагунича, токи у шундай тўлдирилмагунича ва шундай саранжон қилинмагунича, муҳрламайди. Шунда йўлдаги чайқалишлар унинг ичида бўлган ўша маҳсулотларга зарар етказмайди.
E-50 Мана бизлар нима учун шунчалик махкам муҳрланмаганмиз; бизлар кўп нарсаларда жуда ҳам бебош, тартибсизмиз. Қачонки Инспектор сени ҳаётингни текшириш учун ўтган пайтида, сен бирор бир нарсада бўшаб кетмаганмикансан, ибодатли ҳаётингда бирор нуқсон йўқмикан, характерингда бирор етишмовчилик йўқмикан, мумкин, сен бошқалар ҳақида гапирганингда тилинг валдирагандир ― шуларни қараб чиқиш учун У ўтганида, У ҳеч қачон ушбу вагонни муҳрламайди. Қанақадир расво одатлар, бирор бир разил нарса, қачонки бирор қабиҳ ўй фикр қилганингда, У бу вагонни муҳрлаб билмайди.
Аммо У ўтган пайтида ҳаммаси ўз жойидалигини кўрса, ушбу Инспектор, унда У муҳрлайди. Вагон манзилга етиб бормагунича, у шу учун ҳам муҳрланган, у муҳрни ҳеч ким очолмаслиги учун! Мана бу. “Менинг мойланганларимга тегманглар; Менинг пайғамбарларимга зиён етказманглар. Зеро кимки Менга ишонган бу муҳрланган кичиклардан бирортасини, ҳаттоки йўлдан оздиришга уринса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб, денгиз чуқурлигига улоқтирилиши у учун яхшироқ бўлар эди”. Кўряпсизми, бу нима дегани?

E-51 Мана нима Муқаддас Руҳ. Бу сенинг кафолатинг. Бу сенинг ҳимоянг. Бу сенинг гувоҳинг. Бу сенинг муҳринг. Бу сенинг: “Мен Осмонга йўл олаяпман. Иблис нималар дейишидан қатъий назар! Мен Осмонга йўл олаяпман. Нима учун? У мени муҳрлади. У менга Буни берди. У мени Ўз Шоҳлиги учун муҳрлади, ва мен Унинг Шуҳратига кетаяпман! Майли, шамоллар шиддати бўлсин, майли, иблис истаганини қилсин. Худо мени нажот кунига қадар муҳрлагани” ― белгиси. Омин! Муқаддас Руҳ мана нима. О о, сизлар Уни орзу қилишингиз лозим. Мен Усиз боролмас эдим. Бу ҳақида жуда кўп гапириш мумкин эди, аммо мен нима ҳақида айтаётганимни тушунганингизга ишончим комил.
E-52 Энди, келинглар, Юҳанно 14 га ҳам мурожаат қилайлик. Мен Сўзни яхши кўраман. Бу Ҳақиқатдир.
E-53 Шундай қилиб, Худо Руҳи, Муқаддас Руҳ, Муқаддас Руҳ нима Ўзи экан? Бу сендаги Масиҳнинг Руҳи. Энди, ўқишдан олдин мен озроқ изоҳлаб ўтмоқчи эдим. Муқаддас Руҳ нима экан? Бу муҳр. Нима экан Муқаддас Руҳ? Бу аҳд. Муқаддас Руҳ нима Ўзи? Бу белги. Муқаддас Руҳ унда нима экан? Бу... сенда Исо Масиҳ Руҳи. “Яна бироздан кейин, ― деди Исо, ― дунё бошқа Мени кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар; зеро Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Худо Руҳи Унинг Черковида!
E-54 Нима учун? У нима учун бундай қилди? Умуман олганда, бу эртанги оқшомнинг мавзуси. Бироқ У нима учун бундай қилди? Нима учун У, нима учун Муқаддас Руҳ... Нима учун, нима учун У келди? У нима учун сизга келди, нима учун У менга келди? Худонинг ишларини давом эттириш учун.
E-55 “Мен ҳар доим Отам нимани ихтиёр этса, шуни қиламан. Ўзимни иродамни амалга ошириш учун келмадим Мен, балки Мени юборган Отам амрини бажаришга келдим. Мени юборган Отам эса Мен билан бирга; ва Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни худди шундай юбораман”. Оҳо! (Бранхам ака икки марта кафтларини қарсиллатди ― Таҳр.) Ота Уни юборди, Унда юрди. Исони юборган Ота, Унга кирди, У орқали амал қилди.
Сени юбораётган Исо, сен билан боради ва сенда бўлади. Агарда Исо Масиҳда яшаётган ўша Руҳ Уни, У қандай ҳаракат қилган бўлса, худди шундай қилишга ва шундай бўлишга мажбур қилган бўлса, унда сизда, У сизда бўлган вақтида, У қандай тутиши ҳақида умумий тушунча бўлади, чунки ўша Ҳаёт ўзгаролмайди. У танадан-танага ўтади, аммо У ўз табиатини ўзгартира билмайди, зеро Бу Худодир.

E-56 Энди Юҳанно 14 бобдан ўқиймиз, 10 оятдан бошлаб.
Мен Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир,сен бунга ишонмайсанми? Мен сизларга Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман, балки Менда ҳозир бўлиб турган Отам Ўз ишларини бажармоқда.
Менга ишонинглар; Мен Отамда ва Отам Менда ҳозирдир. Бордию бунга ҳам ишонмасангизлар, ақалли бажараётган ишларимнинг ўзи орқали Менга ишонинглар.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман.
Сизлар кўряпсизми? У бу ерда нима деганини кўряпсизми? Диққат билан қаранг, бу қандай ойдинлашаяпти. Мен ўқишда давом этаман. Биз 20 оятгача ўқиймиз. “Ва агар нимаики сўрасангиз...” Келинглар, қарайлик, менда... Ҳа. Яхши.
Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.
Ҳа, Менинг номим билан нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман.
Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади.
Бу Юпатувчи ― Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.

E-57 Ким унда бу Руҳ? Муқаддас Руҳ нима? Бу сендаги Масиҳ. Юпатувчи, Муқаддас Руҳ мана ким. “Ва қачонки Юпатувчи келганида, У Мен қилаётган худди шу ишларни қилади, Юпатувчи Менда бўлганида. Мен Отамга мурожаат қиламан, сўрайман, ва У сизларга ушбу Юпатувчини беради. Сизлар бу Юпатувчини биласизлар. Дунё Уни билмайди, ҳеч қачон таниб билмайди. Лекин сизлар Уни биласизлар, чунки ҳозир У сизлар билан бирга, ― деди Исо, ― ва У сизларда, ичингизда бўлади”. Мана сизларга, марҳамат, бу Юпатувчи, “сизларни ичингизда бўлади”.
Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман
“Мен қолдирмайман...” Бу Юпатувчи, Масиҳ. Мана ким бу Муқаддас Руҳ, бу Масиҳ.
Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар.

E-58 О о, сиз У Ким эканлигини билишингиз учун давом этгандан давом этаверар эдик. Ким У? У муҳр. У белги. У Юпатувчи. Кўряпсизми, буларнинг ҳаммаси У экан. Иброҳим зурриёти Буни мерос қилади.
E-59 Энди келинглар, излаб кўрамиз... Юпатувчи яна нима экан? Келинглар, Юҳаннонинг Биринчи Мактуби 16:7 га мурожаат қиламиз, У Адвокат ҳам эмасмикин, кўрамиз. Сиз адвокат ким эканини ва нима қилишини биласиз. Бизда Адвокат бор, Буни биз биламиз. Юҳанно, Биринчи, 16 боб... бир дақиқа, кечирасиз. Юҳанно баён этган Инжилдан 16:7. Кечирасизлар, мен нотўғри айтибман. Ўзимдагини нотўғри ўқибман... 16:7
E-60 Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар Мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман.
У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади.
Дунёнинг гуноҳи шундан иборатки, одамлар Менга ишонмайдилар.
Илоҳий адолат шундаки, Мен Отамнинг олдига кетяпман ва сизлар Мени бошқа кўрмайсизлар.
Илоҳий ҳукм эса шундан далолат берадики, бу дунёнинг ҳокими* ҳукм қилинган.
Шундай қилиб, Адвокат тўғрисида Биринчи Юҳанно 2:12 да топамиз. Келинг, буни ўқиймиз. Биринчи Юҳанно 2:12. Кечирасиз. Биринчи Юҳанно... 1 ва 2 оятлар. Менда бу ерда Юҳанно Биринчи 2:1 ва 2 ёзилган.
Эй фарзандларим, буларни шунинг учун ёзаяпманки, сизлар гуноҳ қилманглар. Бордию бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отанинг олдида одил Ҳомийимиз ― Исо Масиҳ бор.
Ушбу Ҳомий Ким? Одил, Исо Масиҳ.
Унинг Ўзи ― Унинг Ўзи ёлғиз бизнинг гуноҳларимизнигина эмас, балки бутун дунёнинг гуноҳларини ювиш учун қурбон бўлди.

E-61 Муқаддас Руҳ Ким экан? Бу Ҳомий. Бу эса... Ҳимоячи нима дегани? У нима қилади? Ҳимоя қилади. У раҳм-шафқатга эга. У, У сизнинг ўрнингизда бўлади. Сен қилиб билмайдиган нарсани У қилади. У гуноҳларимиз учун раҳм-шафқат қилувчи Бу сизнинг солиҳлигингиз. Бу сизнинг шифо, давоингиз сизни. Бу сизнинг Ҳаётингиз. Бу сизнинг тирилишингиз. Бу сиз учун Худода бор бўлган ҳамма нарса. У Ҳомий.
E-62 Биз буни қанчалик батафсилроқ очиб беришимиз мумкин, У қандай ― У бизларнинг билмаслигимиз сабабидан қандай ҳомийлик қилар экан. Баъзан қачонки... бизларда Муқаддас Руҳ бор, биз билмаслигимиз туфайлидан нимагадир қоқинамиз. Шунда Муқаддас Руҳ бизни тарафимизни олади. У бизнинг Ҳимоячи. У бизларнинг... У бизнинг ишончли Вакил. У ерда У туради ва биз учун илтижо қилади. Биз ўзимиз учун илтижо қилмаймиз, чунки биздаги бўлган Муқаддас Руҳ биз учун илтижо қилади. Муқаддас Руҳ баъзида шундай сўзларни айтадики, уларни сен тушунолмайсан, ва У биз учун ҳомийлик қилади. Мана, Муқаддас Руҳ нимади.
E-63 Қачонки мен нимагадир кирсам, мен гўдакдайман; сен гўдакдай юрасан. Бизлар бу қоронғи дунёда, душманларга тўлиб кетган, гуноҳларга тўлиб кетган, тузоқларга тўла, ҳаммасига тўлиб кетган дунёда юрамиз.
Сен айтасан: “О о, қўрқаман мен. Мен Христиан ҳаёти билан яшашдан қўрқаман. Мен бундан қўрқаман. Мен буни қилолмайман деб қўрқаман”.
Қўрқма. Бизда Ҳимоячи бор. Омин. У биз билан турибди. У бизларда ва У бизлар учун ҳомийлик қилади. Муқаддас Руҳ доимо, доимо бизни тарафимизни олади, ҳамма вақт. У бизнинг Адвокат. О, биз бу учун қанчалар миннатдормиз Худога!

E-64 Муҳр, белги, Ҳаёт Руҳи, Самовий Худо, Юпатувчи, Ҳаёт, Ҳомий. Мана У Ким! О о, биз бу тўғрида соатлаб гапирсак бўлар эди.
E-65 Ҳозир бошқа нарса ҳақида гаплашамиз. Энди биз сўрамоқчимиз...
Охирги кунларда бизга ваъда берилган! Ушбу Адвокат, муҳр, ваъда, бугун бизлар У ҳақида айтганларимизнинг ҳаммаси ва минг мартадан ҳам зиёд. Бу бизларга охирги кунда ваъда берилган эди.
Уларда ўша кун Бу бўлмаганди. Улар фақат ўз таналарида, бу нарса келишига ишонган ҳолда, таналарида белги ва аломат сифатида, белгига эга эдилар. Улар танавий суннат қилингандилар.

E-66 Бугун бизлар қонун соясида юрмаяпмиз. Бизлар бугун Тирилиш қудрати билан юрибмиз. Бизлар Руҳ қудрати билан юрибмизки, У бизларнинг ишончли муҳримиз, бизнинг ишончли Ҳомий, бизнинг ишончли Юпатувчи, бизлар Юқоридан туғилганлигимизнинг ишончли белгисидир; ўзгача, ғалати одамлар ўзларини кулгули тутадилар, Худони Унинг Сўзи бўйича қабул қиладилар, қолган ҳаммасини нотўғри дейдилар. Худо Сўзи ишончлидир. Бу... О Худовандим! Муқаддас Руҳ мана нимадир.
E-67 Сиз Уни истайсизми? Сиз Унга эга бўлишни истармидингиз? (Йиғилиш: “Омин”, ― дейди. Таҳр.) Келинглар, кўрамиз, У ваъда қилинганмидимикан.
Келинглар, Ишайёга мурожаат қиламиз. Ишайё Пайғамбар Китоби. Ишайё Пайғамбарнинг 28 боби. Ишайё 28 ни очамиз ва қаердадир... Келинглар, 8 оятни оламиз ва кўрамиз қани Ишайё У келишидан 712 йил олдин нима деган экан.

E-68 Биз ҳали ўша ёқдан, узоқдан бошлаб, бу ҳақида кўп нарсаларни айтишимиз мумкин, лекин биз бу ердан бошлаймиз ва Буни Черковга ваъда этилганмикан, кўрамиз. Қачон Бу келиши керак эди? Охирги кунларда, қачонки бузилиш, таназзул бўлади. Ёдингизда бўлсин, бу сўз кўплик сонда турибди ― “кунлар”, охирги икки кун, охирги икки минг йил.
Шундай қилиб, 8 оят.
Барча, зеро барча дастурхонлар... ифлосга тўлиб кетган, шу учун тоза жой йўқ.

E-69 Қидириб кўринг бугун. Атрофга қарангчи, биз ўша кунларда эмасмизми. “Ҳамма дастурхонлар”. Бўлмасамчи, улар Раббийнинг қутлуғ кечасига келадилар, ва биринчи моддий томондан, улар оппоқ ноннинг эски бўлагидан ёки қуруқ печенье оладилар, уни синдирадилар ва коммуния қиладилар. Қачонки бу нарса Муқаддас Руҳдаги тоза қўллар билан қилиниши керак, ва хамиртурушсиз нон бўлиши керак. Масиҳ ифлос эмас ва булғанмаган, бу бўлса Уни ифода этади-ку.
E-70 Бу ичадиган, ёлғончи, ўғирлайдиган, чекадиган, табак чайнайдиган, нима хохласа қиладиган шу одамларга фақат шу черковга тегишли бўлиб, у ерда юришлари учун улар бу одамлар яна нималарни таклиф этадилар. Узоқроқ туринг! Агар кимдир буни, биз қутлуғ кечамизда қатнашаётганимизда, Раббимиз Танасини писанд қилмаган ҳолда, нолойиқ тарзда буни қабул қилиб, ўз-ўзини махкум қилади. Агар у лойиқ ҳаёт кечирмаётган бўлса, бундан четга тур.
Агар сен буни қабул қилмасанг, бу сени виждонинг сени айблаётганини кўрсатади. “Кимки буни емаса, Мен билан бир тан бўлолмайди” ― деган эди Исо.

E-71 Лекин Раббийнинг ҳамма дастурхонлари ифлосликларга тўлди. Тоза жойнинг ўзи йўқ. Қулоқ солинглар, бу шу кунимизнинг кўриниши эмасми, ахир!
У кимни... кимни у билимга ўргатади? Ва У кимга беради...таълимни тушунишни?...
Ким билимга тушунади?... кимга У таълимга тушунчасини беради?...
“Яхши, Худога шукур, мен пресвитерианман. Мен ― методист. Мен ― элликчи. Мен ― назарей. Мен Муқаддас Зиёратчиман”. Бу Худо учун ҳеч нарса эмас; фақат бошқа дастурхон.
...кимга Мен таълимотни тушунишига йўл бераман?...

E-72 Қанақа хил таълимот ― Методистлар, Баптистлар, Пресаитерианлар, Элликчиларми? Библия таълимоти!
...кимга Мен таълимотни тушунишига йўл бераман?...

E-73 Сен Уни қачон оласан, қандай билса бўлади? Биз бу ҳақида жума кечқурун гапирамиз.
...кимга Мен таълимотни тушунишига йўл бераман? (Энди қаранг.) сутдан тўхтатилган, кўкракдан ажратилганларга.

E-74 Кичкиналар айтадилар: “Бу қандай бўлди, менинг онам шу черковга тегишли эдилар” Азиз биродар, мен ҳеч қандай қарши эмасман. Бу боғлаб туради, мен ҳам тушунаман. Яхши, онангни черковига тегишли бўлавер. Лекин қулоқ сол, онанг маълум бир нурда юрган эди, сен бошқасида юрибсан.
E-75 Лютер битта нурда юрган эди. Уэсли бошқасида юрди. Уэсли бир нурда юрди, элликчилар бошқасида юрди. Аммо бизлар бугун улардагидан кўра юқорида юрамиз. Ва агар яна бирор авлод бўлганида эди, улар бизлардан ҳам нарироққа борар эдилар.
E-76 Ўшанда, ўша биринчи кунларда, бу кенг эди, кенг йўл эди, Лютер имон бўйича оқланишни ўргатган эди. Бу фақат бир нарса, яъни одамларни католиклардан протестантликка, Сўз атрофида мулоқотга чақириш учун эди. Имон билан оқланиш, бу кенг сфера эди. Улар бундан бошқа силжимадилар.
E-77 Кейинроқ Жон Уэсли (Веслей. ― Таҳр.) билан боғлиқ янги уйғониш келди. У уларни ҳаракатга солди, силжитди ва Худо Сўзи билан Муқаддасланган, сени юрагингга қувонч бағишловчи, ҳайрли, тоза ва муқаддас ҳаёт... умр кечиришлари учун, муқаддасланишга олиб келди. Бу лютеранлик таълимотидаги кўп нарсаларни ларзага солди, титратди.
E-78 Ундан кейин Муқаддас Руҳга тўлиш билан Муқаддас Руҳни қабул қилиш билан Элликчилар келиб, йўл янада тор бўлди. Бу тўппа тўғри.
Ва ҳозир янада силкитишда давом эта бошлади. Инъомлар ҳам, тикланишлар ҳам, Худо Руҳи ҳам аломатлар ва мўъжизалар тўлиқлиги билан черковга кирди ва Элликчиларни ҳаракатга келтирди. Нима бу? Бизлар Раббий Исонинг Келишига шунчалик яқин турибмизки, Унда бўлган, айнан Ўша Руҳ, У ер юзида бўлганида, У қилган айни ўша ишларни амалга ошириб, Черковда ишлаяпти. Бу нарсалар Ҳаворийлар вақтларидан ҳозиргача ҳеч қачон ҳеч қаерда бўлмаган эди.
Нима учун? Бу кенг, ундан кейин тораяпти, борган сари тораяверади. Нима бу? Бу худди сизнинг қўлингиз соясига яқинлашаётганига ўхшаб кетади, ― қоронғироқ, борган сари қоронғироқ. Лекин нима бу? Бу акс, тасвир. Лютер ким бўлган эди? Масиҳнинг акси. Уэсли ким эди? Масиҳнинг акси.

E-79 Қаранглар, Билли Сандининг асри эндигина тугади. Мана шу, худди шу кафедра ортидан ўқитган, эски мактабнинг охиргиси, қария Доктор Уэтни, вафот этди, мен ўйлашимча у тўқсон ёшларда эди. Билли Санди ўз кунларидаги номинал черковни уйғотди. У қўрқиб-писиб ўтирмади: у кўтарилди-да, қичқирди: “Сизлар, Методистлар, ўчиб қолган гулханда исиниб юрибсизлар, ваъзхонлар ва ҳамма қолганлар! Баптистлар, ҳаммаларингиз ўчиб қолган чўғларни пуфлайсизлар! Сизлар ҳам, Пресвитерианлар!” У одоб сақлаб ўтирмади. У ўша кунинг Билли Грейеми эди.
E-80 Қаранглар. Ва ундан кейин ўша пайтда, номинал черковда уйғониш бўлганида, нима содир бўлди? “Тўлиқ Хушхабар”да уйғониш бўлган эди. Ака ука Босвортлар, Смитт Уиглсворт ва Д р прайс, Эмми Макферсон ва бошқалар келдилар.
Қаранглар, бир куни кечаси Смитт Уиглсворт вафот этди. Кейинги куни эрталабида Д р Прайс вафот этди. Бир сутка ичида мен бу фаолият майдонига келиб қолдим.

E-81 Энди менинг ҳам фурсатим яқинлашмоқда. Унга қаранг... сиз ҳозир энди Билли Грейем ҳақида ҳам унча кўп эшитмаяпсиз. Сизлар Орал Робертс ҳақида ҳам кўп эшитмаяпсиз. Менинг ўзимнинг хизматимга ҳам соя тушаётганини кўраяпман. Нима гап ўзи? Бизлар охирида турибмиз, бошқа даврда.
E-82 Билли Санди ва бошқалар қандай келганлар? Улар айнан Мудининг катта уйғонишларидан кейин келгандилар. Муди қачон келди? Айнан Кнокснинг катта уйғонишларидан кейин. Кнокс қачон келди? Айнан Финнининг уйғонишларидан кейин. Финни Кальвиндан кейин. Кальвин... хўш, Уэсли, Уэсли ҳам Лютердан кейин. Худди шундай асрлар оша бораверди. Битта уйғониш тугаши билан, Худо бошқасини бошлайди ва кўпроқ Нурни юборади: ҳаракатни мана шундай ушлаб туради.
E-83 Ҳозир бизлар мана шу даврнинг охиридамиз. Бу барча одамлар ўзларининг чорраҳалари охирида Масиҳнинг Келишини кутган эдилар, аммо ҳали олдинда кўп нарсалар бор эди: яҳудийларнинг қайтиши, осмонда “ учувчи тарелкалар”, бугун бизлар кўриб турганларимизнинг барчаси. Аммо бизлар охирида турибмиз. Ҳозир биз бу ерда. Улар Черковда Масиҳни ўша ишларини амалга ошириш учун, Черков Қудрат олиши кераклигини ҳамда, соя қалинлашгани сайин Унинг акси кўпроқ ва янада кўпроқ акс этишини билардилар.
E-84 Сояга қаранг. Соя узоқлашгани сайин, акс билинар билинмас бўлаверади. Ундан кейин соя борган сари яқинроқ ва янада яқинроқ бўлавериб, охири соя дарахт кўринишига эга бўлади.
E-85 Шундай қилиб, Худо Руҳи Лютер вақтларида, оқланиш пайтида меҳнат қилган эди; оқланиш Уэсли вақтларида; Элликчилар Муқаддас Руҳни олиш; ва бу ерда охирги кун, У Масиҳда бўлган вақтда, Ўзи қилган ўша ишларини амалга оширади, бажаради. Нима бу? Черков ва Масиҳ бир бўлади.
Ва Улар биргаликда охирги бўғинни бирлаштиришлари билан, У (Черков) хитоб билан ҳайқириб, Осмонга кўтарилади. Уэсли, Лютер ва ўша ўтган кунлардан барча қолганлар ҳам кўтариладилар, “биринчилар охирги, охиргилар биринчи бўладилар”, ва Тирилиш келади.

E-86 Биз охирги кунлардамиз. Эшитинглар, бизларни Муқаддас Руҳ қилаяпти. Муқаддас Руҳ, оқланиш пайтида, қаранглар, бу сафар шуъласигина Унинг; Муқаддас Руҳ муқаддасланиш вақтида ― Унинг анча кучли шуъласи; Муқаддас Руҳ Унга тўлиш вақтида ― янада кучлироқ; ҳозир Муқаддас Руҳ У Ўзи ўшанда мўъжиза ва ғаройиботлар қилганига ўхшаб, бу ерда Ўз Шахсини тиклаяпти. Шарафлар бўлсин! Агар мени “муқаддас сакровчи” деб атамоқчи бўлсангиз, ҳозирни ўзида бошлашингиз мумкин.
E-87 Эшитинглар биродарларим, тингланглар буни.
... барча дастурхонлар қусқуга тўлган... тоза жой йўқ.
У кимни билимга ўргатади?... кимга У таълимотига тушунчасини беради? Сутдан тўхтатилган, кўкракдан айрилганларга.
Гўдаклар эмас: пресвитериан гўдаклари, методист гўдаклари, элликчилар гўдаклари, лютеран гўдаклари, назарян гўдаклари. Унга кўкракдан айрилишни ва қаттиқ овқатни хохлайдиганлар керак. Мана нима:
Зеро амр устига амр...амр устига; қоида устига қоида... қоида устига; у ерда озгина ва бу ерда озроқ:
Чунки тутилиб гапирадиган оғизлар билан ва ўзга тилларда Мен бу халққа гапираман.
Қайсигаки У деди: “Мана ором, қайсики унда қийналган тинчини топади: ва мана янгиланиш”. Аммо, лекин, улар эшитишни истамадилар.

E-88 Муқаддас Руҳ, Ўзининг Келишидан етти юз ўн икки йил олдин башоратда айтиб, агар У айни шу йўл билан Эллигинчи Кунида келган бўлса! Ва мана У Эллигинчилар Кунида аниқ келди.
E-89 “Шанба кунига риоя қилинг”, ― деди кимдир. Мен бирор бир черков ёки динга енгил қарамайман ва уни инкор қилмайман. “Шанба куни, Худонинг шанбаси ором куни эди”, ― дейишади.
Мана ором куни. (Бранхам ака Библиясини кўтарди.) “Мана бу ором, ― деди У, ― қийналган мана шунда ором топади”. Мана бу. Омин! “Насиҳат устига насиҳат, қоида устига қоида”. Мана ором. Муқаддас Руҳ нима? Бу ором!
Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман.

E-90 У Ким экан? Бу Ўша, Қайсики сизга келади, сизга тинчлик беради; сизнинг белгингиз, сизнинг Юпатувчингиз; Юпатилган, тинчлантирилган, муҳрланган.
E-91 Сиз қандай яшаяпсиз? Бу белги; дунё билади, сен билан нимадир содир бўлди. Нима Бу? Бу Юпатувчи. Нима Бу? Муҳр. Сен оромдасан. Сенда бор... бу сенинг Ҳимоячинг. Агар сенга бирор нима бўлса, Нимадир борки, шу заҳоти сен учун тарафингни олади, ҳомийлик қилади. Бу, башорат сўзида аниқ айтиб қўйилгандагидек, У келган вақтида, У қандай иш қилади ― Бу, Черковда яшовчи Худо Руҳидир. Бу абадий давом этадиган бўлади. Абадий ором.
E-92 Худо оламни яратди. Ибронийларга Мактуб, 4 боб: “Худо оламни яратди ва еттинчи кунда барча ишларидан фориғ бўлди”. Бу тўғри.
Яна ва яна саккизинчи кун қайтиб келар эди... У буни Яҳудийларга маълум бир вақт даврида аҳд сифатида берди. Бу тўғри. Лекин улар боришар ва бир кун дам олардилар; ва яна қайтадан ҳафтанинг биринчи куни, яна у бошланади, яна янги кун бошланади. Бу Худо у ҳақида гапирган, ўша ором эмас.
Қачонки Худо олти кунда бу оламни яратди, ва қачонки У барча ишларидан фориғ бўлганида ўшанда У ўша вақтдан бери ва бундан кейин доимо фориғ бўлди. Бу рост. Ҳаммаси ечилган эди. У саккизинчи кунга қайтади, яна бошқатдан бошлаш учун.

E-93 Бу фақат соя эди. Бу, ой қуёшга нисбатан бўлганидек, тимсол эди; аммо қачонки қуёш чиқса, биз ойга бошқа муҳтож бўлмаймиз. Энди эътибор беринг, Ваҳий 11 да ― “қуёшга бурканган аёл; унинг оёқлари остида ой”. О о, биз сизларга кўрсатиб ва очиб бериб, бутун Библия бўйича ўтолардик.
E-94 Лекин бу нимади? Библияда, Ибронийларга мактуб, 4 бобда: “Агарда Исо уларга ором кунини берганида эди, У охир оқибат бу ҳақида айтган бўлар эди; У ором куни ҳақида айтган бўлар эди”. У ором ҳақида айтганида, қанақа кун ҳақида У айтган эди?
Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман.

E-95 Матто 11 боб, 22 оят... Қаранглар, биз буни топамиз, қачон биз Унга келамиз. “Худо Ўз ишларидан қандай фориғ бўлган бўлса, ― дейилган Ибронийларга Мактубнинг 4 бобида, ― Унинг фароғатига кирувчилар ҳам ўз ишларидан шундай фориғ бўладилар”. Қачонки У бунга яна қайтмаслик учун оламни яратганида, Ўз ишларидан фориғ бўлган эди. Қачонгача? (Бранхам ака кафедрани уч марта тақиллатди. ― Таҳр.) Сиз қачонгача муқаддас Руҳга муҳрлангансиз? “Сизнинг нажот кунингизгача”. Бу ором, юпанч, Оқловчи, муҳр, Халоскор. О! (Бранхам ака бир марта кафтларини қарсиллатди.) О мен қанчалик ҳаяжондаман, ёки қанчалик мен дуоландим. О о!
E-96 “Бранхам ака, бу бизларга ваъда қилинганми? Библияда Бу исботланганми?
Яхши, Йўэлга мурожаат қиламиз, Йўэл нима деган эди, Бу тўғрисида.
Худонинг дуоли Сўзи учун мен қанчалик миннатдорман! Сизлар севасизми Уни? (Йиғилиш: “Омин” ― дейди. Таҳр.) Мен ўйлайман, агар биз Сўз билан турмаганимизда, билмайман, қаерда турган бўлар эдик. Яхши.
Биз Йўэлни очдик. Йўэлга мурожаат қиламиз, 2 боб, 28 оятдан бошлаймиз. Йўэл 2:28, Масиҳ келишига саккиз юз йил муқаддам, Руҳдаги пайғамбар. Эшитинглар.
Ва шундан кейин, Ўзимнинг Руҳимдан ҳар бир танага соламан... ва сизнинг ўғилларингиз ва қизларингиз башорат қиладилар; мўйсафидларингиз тушлар кўрадилар ва ўспиринларингиз ваҳийлар кўрадилар.
Ва худди шундай Менинг қулларимга ҳам ўша кунларда Ўз Руҳимдан соламан.
Ва осмонда ҳам ва ерда ҳам аломатлар кўрсатаман: қон... олов, ва тутун устуни.
Буюк ва қўрқинчли Раббий куни келишидан олдин, қуёш зимистонга ва ой ― қонга айланади.
Ва шундай бўлади: ҳар бир киши, кимки Раббий исмини чақиради, қутқарилади;

E-97 Бу... О о! Нима? Йўэл! Сиз эътибор бердингизми? Ҳаворийлар 2 чида Пётр худди ўша оятни келтирди. У деди: “Эй барча яҳудийлар, мени сўзларимга қулоқ солинглар: “Улар маст эмаслар”, ― булар муҳрланганлар, юпатилганлар, белгиланган, бошқача одамлар, “улар сиз ўйлагандек, маст эмаслар” ― Ҳаворийлар 2, ― чунки ҳозир эрталаб тўққизку! Бу воқеа билан Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди: “Мана, охирги кунларда воқе бўлади, Мен бутун жонзот узра Ўз Руҳимни ёғдираман”.”
E-98 Нима Бу, Муқаддас Руҳ нима экан? Яхши, келинг яна эътибор берайлик, бу имонлиларга ваъда қилинганлигига, мана Бу нима. Шундай қилиб, мана шу Муқаддас Руҳ, биз гувоҳи бўлганимиз, Унинг, бир дақиқа. У кимга ваъда қилинган? Имонлиларга.
Энди Луқо баён этган Хушхабарнинг 24 бобига мурожаат қиламиз, эшитинглар, Исо ер юзини қолдириб кетиши олдидан айтган охирги Сўзларидан У нима дейди. Луқодан Инжил, 24 боб. Ким белгилаб бораётган бўлса, буни белгилашингиз ва эртага кўпроқ вақтингиз бўлганида ўрганишингиз мумкин. Хуллас, Луқо 24:49, мана нима дейди Исо. Охирида, У Шуҳратига кўтариладиган вақтида, мана У Ўз шогирдларига айтган Сўзлари.
...ва Мен Отамнинг берган ваъдасини юбораман...
Қандай ваъда? Муҳр, белги, Юпатувчи ва барча бу мен айтганларим ва минг марта зиёд.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман...
Қанақа ваъда? “Ишайё: “дудуқ овозлар билан ва ўзга тилларда Мен бу халққа гапираман”, ― дегани келади деб ваъда берган эди. “Мен сизларга ушбу оромни юбораман. Мен Йўэл гапирган ўша: “Ва охирги кунларда, ― дейди Худованд, ― Мен сизларга Ўз Руҳимни ёғдираман”ни юбораман. О, Мен сизларга юбораман ва барча халқларни, Қуддусдан бошлаб барча одамларни... Мен бу аҳдимни Иброҳим зурриётини олиб кираман. Мен уларнинг ҳар бирини муҳрлайман. Мен Ўз Руҳимни ёғдираман”.
...Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман. Аммо юқоридан бу қудратни олмагунингизгача, Қуддус шаҳрида қола туринглар бу кутинглар дегани ― Қуддусда..

E-99 Унда Муқаддас Руҳ нима экан? “Юқоридан Қудрат!” Епископдан қудрат эмас, черковдан қудрат эмас. Балки “Юқоридан Қудрат!”
E-100 У Қудрат қандай келди? “Черковга қўшилиш” орқалими? Агар кимдир шундай деб уқтирса, жуда шубҳали бу. “Черковга қўшилиш ва пастор билан қўл сиқиш” орқалими? Йўқ, жаноблар. Энди сизларга, католиклар, ― “тилни чиқариб ва биринчи коммунияни қабул қилибми? Йўқ, жаноблар.
E-101 Қандай келди экан бу Юқоридан Қудрат? Келинглар, яна озроқ ўқийлик. Ҳаворийларга 1:8. Энди улар бирга тўпландилар. Бу ерда улар Исо ҳақида гапирдилар, бирга тўпланганларида, ва улар Яҳудони ўрнини олиши учун, бошқа кишини сайладилар. Ҳаворийларга 1:8.
Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганида, сизлар қувват оласизлар...
Нима? “Бранхам Чодири аъзоси бўлган вақтингиздами?” Йўқ. “Қачон методистлар черкови аъзоси бўлганингиздами, католик черкови ёки пресвитер черкови аъзоси бўлганингиздами?” Йўқ, Библияда бундай эмас. Бу инсоний таълимотлар.
“Сен воиз бўлганингда Қудрат оласанми?” Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни санъат бакалаври бўлганингда оласан”ми? Йўқ, жаноб. “Сен Қудратни... Қудрат руҳонийлик дипломини олганингда келади”ми? Йўқ, жаноб. “Сувда имон келтирганингизда Қудратни оласиз”ми? Йўқ, жаноб. “Сиз Қудратни биринчи коммунияни қабул қилганингизда оласиз”ми? Йўқ, жаноб. Булар ҳаммаси инсоний хамиртурушлар.

E-102 Эшитинглар Библия нима деяпти, Исо нима деган.
...сизлар Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганида, қувват оласизлар. (Муқаддас Руҳ нима экан? Қувват) Кейин, шундан сўнг, сизлар Менинг шогирдларим бўласизлар... (“Фақат сиз ўн иккингиз, Қуддусда шоҳидларим бўласизларми?”)... сизлар Қуддусда ҳам,... Яҳудияда, ...Самарияда, ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг гувоҳларим бўласизлар.(қайсигаки ҳали етиб борилмаган.)
Ва буларни айтган пайтида... буларни айтгач, Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди.

E-103 Энди саҳифани ағдаринг ва бу башоратлар қандай бажо бўлганлигини кўрасиз.
Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойга йиғилиб турган эдилар.
“Ва тўсатдан пастор кириб келди ва...”? О, мен адашдим шекилли, шундайми? “Тўсатдан алтарга руҳоний келди?” Йўқ.
Ва тўсатдан шовқин келди...
Қандайдир бир сохтакорлик, муғомбирлик эмас. Бу У эди, бу товуш эди.
“Эшикка хизматчи яқинлашди”? “Хизматчи қутлуғ кеча учун муқаддас жойидан тушиб келди”? Йўқ, ҳеч ҳам бундай эмас.
...осмондан шовқин келди... (қадамлар шовқини эмас)... осмондан шовқин келди худди... кучли шамол эсаётгандек (о, менинг Худойим! Фью-ш-ш-ш!...?...)... ва улар турган уйни тамоман тўлдирди.

E-104 Муқаддас Руҳ нима экан? Мана улар қачон Қудрат олдилар. Мана қачон улар кутишлари керак эди; мана шу ерда содир бўлди, улар кутганлари пайтида. Ҳаммалари башорат қилдилар, Ибтидодан ва ўша соатгача, Иброҳимдан бутун асрлар оша, ҳаммалари башорат қилдилар; У келади деб, ва У қандай келади, ва қанақа натижалар бўлади. Нима Бу? Черков учун, имонлилар учун ваъда қилинган.
... ва улар турган уйни тамоман тўлдирди.
Оловга ўхшаб алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди.
Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан бошқа-бошқа тилларда гапира бошлашди.
Биз бу ҳақида жума кечқурун гапирамиз. Биз буни кейинчаликка қўямиз.

E-105 Бу нима экан? Бу Черков учун ваъда, рост, бу ваъда. Яхши.
E-106 Энди биз ойдинлаштирмоқчимиз, улар тўлганларидан сўнгра, қанча муддатга улар муҳрланган эдилар? (Йиғилиш: “Нажот топиш кунигача”, ― дейди. ― Таҳр.)
Шу ердагилардан ким Муқаддас Руҳни олган? Қўлларингизни кўтаринглар. Муқаддас Руҳ олганлар, Уни олмаганлардан кщра кўп. Ака, опа, биз сизларни ҳам бизлардан биримиз бўлишингизни истаймиз. Қачон сен тушунасан, Бунинг нималигини, Бу... Бу, сенда яшайдиган, Худонинг ишларини бажарадиган Худонинг Руҳи.
Худо Ўз Руҳини Ўз хизматкорларининг бировига, Унинг пайғамбарларидан бирига, Унинг ўқитувчилари, Унинг ҳаворийларидан бирига юборган вақтида, улар ҳар доим бу дунё томонидан инкор этилганлар. Уларга, ақлсиз, тентакларга қарагандек қарадилар, асрлар оша шундай бўлган эди. Ҳаттоки Павел Агриппа олдида турганида, у: “улар буни бидъат деб атаган...” Бидъат нима ўзи? “Телбалик”. “Улар буни телбалик деб, “винтчалар тўдаси” деб айтганлари билан, мен ота-боболарим Худосига мана шу тарзда сиғинаман”. (Бранхам ака кафтларига бир марта қарсак уради. ― Таҳр.) Мен улардан биттаси дея олишимдан, бахтиёрман. Ҳа, дўстим. Бу рост. Мен улардан биттаси деб билишимдан, бахтиёрман.

E-107 Муқаддас Руҳ уларга тушиши билан, У уларнинг юракларини шундай севувчи қилдики, улардаги ҳамма нарса ўртада, умумий бўлди. Тўғрими? О, бу қанақа муносабат! Баъзан биз мана бу қўшиқни куйлаймиз, ― “О, бу қанадай муносабат, алоқа! О, бу қандай самовий қувонч!” Мана нима бу. Улар ўйлантирмас эди ― қуёш порлайдими, ёки йўқми. Улар гул баргларидан тўшак сўрамадилар.
“Агар мен Муқаддас Руҳни олсам, мистер Бранхам, сиз мени миллионер бўлишимга кафил бўлоласизми? ― дейдилар менга баъзилар. Сиз мени нефть скважиналарини топишимга, олтин томирини топишимга ва мен – мен... сиз кафил бўласизми?” Кўряпсизми, одамлар шундай ўргатишади, улар нотўғри, ёлғонни ўргатишади. Худо бунақа нарсаларни ваъда бермаган.

E-108 Муқаддас Руҳни олган одамни қизиқтирмайди, у садақа сўрайдиган бўладими ёки йўқ. У учун ҳеч қандай фарқи йўқ. У ― Осмонга бораётган, ижод. У ундай эмас... Уни бу ерда умуман ҳеч нарса боғлаб турмайди. Бу рост. Уни ташвишлантирмайди. Нима хохлашса, шундай қилишаверсин. Майли танқид қилишсин, майли кулсинлар. Обрўингни йўқотасанми, сен нимадан хавотирдасан? Сен Шухратга элтувчи йўлдасан! Аллилуйя! Сенинг нигоҳинг Масиҳда ва сен йўлдасан. Бу дунё нима дейди, сенга аҳамияти йўқ.
Мана нимадир Муқаддас Руҳ. Бу Қудрат, Бу муҳр, Бу Юпатувчи, Бу Ҳомий, Бу белги. О Раббим! Бу Худо сени қабул қилганининг кафолати.
Мен қанча вақт олдим? Мени бу ерда яна саккиз дақиқам бор. Яхши. Менга рухсат беринг... Менда бу ерда Ёзувдан кўп жойларим бор. Мен уларни ҳаммасини келтиролмасам керак деб ўйлайман, лекин биз ҳаракат қиламиз.

E-109 Шундай қилиб, одам Муқаддас Руҳга тўлганидан кейин, наҳотки, қувғин ва шунга ўхшашлар уни қайтиб кетишига мажбур қилиши мумкин бўлса ва... Йўқ, у йўқолиб қолмайди, у Худо ўғли бўлиб қолаверади ва доимо ўшандай қолади, чунки сиз қанча вақтга муҳрлангансиз? (Йиғилиш дейди: “Нажот кунигача” ― Таҳр.) Тўғри. Библия буни айтаяпти.
E-110 Мана, шогирдларни урганларидан кейин, уларнинг устидан кулганларидан ва бошқа ишлардан кейин, улар бирга йиғилишнинг айни вақти деб ўйладилар. Келинглар, Ҳаворийлар 4 бобга мурожаат қилайлик ва нима бўлганига қарайлик, қачонки улар... Бу Уни олиб олган одамлар учун. Ҳаворийлар 4 боб.
Шундай қилиб, Пётр ва Юҳаннони калтаклаб, зиндонга ташладилар, ўша шифоланиш учун, ўша черков эшиги олдидаги шифоланиш хизмати учун. Сизлардан ким буни билади? У ерда шол одам ётган эди. У юролмасди; ва қирқ йил шу аҳволда эди. Пётр эса унинг олдидан ўтаётган эди. Ва у деди... у эса қўлидаги кружкада бир тўғрам нон учун садақа сўрар эди.
Ва Пётр унга Муқаддас Руҳга тўлган воизлигини, унда ҳеч қанақа пули йўқлигини кўрсатди. У деди – у деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ”. Кўряпсизми, у бу тўғрисида ташвишланмади. Аммо у Осмон билан боғланган ижод эди. О, мен бу ҳақида гаплашишга вақт топишни қанчалар хохлар эдим. У юпатилган эди. У Осмон билан боғланган эди. У Руҳга эга эди. У Қудратга эга эди. У олдинга чиқди ва деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман”.
У одам албатта, сўради: “А сени ниманг бор, жаноб?”
“Менда имон бор. Мени юрагимда ўн кунлар бурун бошланган бир нимам бор. Мен у ерда, болохонада эдим, ва тўсатдан Худо берган ҳамма ваъдалари... Мен Исо Масиҳ билан уч ярим йил бирга юрган эдим. Мен У билан балиқ ушлагандим. Мен бу турли ишларни қилдим. Ва мен Унинг касалларни қандай шифолаганини кўрганман. Мен... У ҳар доим менга бундай деганди: “Отам Менда, аммо қачон Мен кетсам, У сизларга келади”. Мен буни тушунолмадим. Лекин У деди: “Мен сизлардан буни тушунишларингизни кутмайман”.
Сиз бу нарсаларни тушунмайсиз; сиз фақат бунга эгасиз. Мен буни ҳали тушунмайман. Менга мен тушунаман деб ўтирманг, чунки бу бундай эмас. Ҳа, мен Буни тушунолмайман, мен Буни тушунтиролмайман; аммо мен бир нарсани биламан, мен Унга эгаман.
“Бўпти, бўпти, ― дейсиз сиз, ― бу илмий эмас”. Бўлганда қандай!

E-111 Мана шу нурга қаранглар. Қачонки Бенджамин Франклин буни очганида, у бундай деди: “Мен эгаман”. У нимага эга эканини билмас, аммо у бунга эга эди. Ва мен истардимки, бирор киши менга электр нима эканини айтсин. Улар ҳали билмайдилар, бу ўзи нималигини, аммо бизларда бу бор. Омин. Бу тўғри. Электр нима, ҳеч ким билмайди. Улар ундан фойдаланиб биладилар, уни нурга айлантиришни билишади. Лекин улар генераторлар билан ишлаб чиқилади, иккита детал мана бундай биргаликда ҳаракат қилади ва электр ишлаб чиқилади ва бу уларнинг бор-йўқ билганлари. Бу нур беради, ва бунда қувват бор.
E-112 Ва худди шунга ўхшаб Худо Руҳи ҳам. Қачонки битта детал бўлса, бу сени ўзинг ва бошқа детал бу Худо, ва улар мана бундай бирга ҳаракатланадилар, бу сен учун нимадир қилади. Тўғри. Бу Нурни беради. Бу Қудратни беради. Сен билмайсан, Бу нима экан ва ҳеч қачон Буни нима эканини билмайсан ҳам. Аммо сен буни қачон олганингни биласан. Шак-шубҳасиз. Ва Бу сен учун. Бу сеники. Бу гарантия, ишонч. Тўғри.
Нимани кўрсатади ушбу нур? Бу ишонч, дадиллик. Бу нур эканини.
Энди эътибор беринг. Сиз билмайсиз, Бу нималигини.

E-113 Аммо бу болалар айтади: “Қўйсанг-чи”, улар... улар фақат бу нарсани такрорлайверадилар: “Улар ғирт ўқимаганлар”. Ўша немис айтганидек, булар ҳам “винтчалар”. Кўряпсизми? “Улар ўқимаган ва маълумотсиздирлар”, ― дейишади. Лекин улар ўша Балиқчи билан, ўша Дурадгор билан бирга бўлшганди, Қайсики Уни Исо деб атаган эдилар, мен сизга айтаман, чунки улар У нималар қилган бўлса, шуни қилдилар.
E-114 Мана Муқаддас Руҳ нима ― бу, маълумотсиз балиқчида, дурадгорда ёки яна кимдадир, маълумотсиз воизда яшайдиган Исо, у ким бўлмасин. Бу дунёнинг ишларида ўқимаган бўлишни истаган бу одам, лекин унга фақат Исо, Худо Руҳи, муҳр, Юпатувчи кирса бас. Уни ўз обрўси қизиқтирмайди. У биргина нарсани ― Худони истайди.
E-115 Худо тартиб ўрнатган вақтида, У деди: “Ҳамма левитлар, Мен сизларни чақирдим ва руҳонийлар қилдим. Сизларнинг ҳамма биродарларингиз эса, қолган ўн икки қабила... қолган ўн икки қабила сизларга ўн улуш тўлайди”.
“Сен тўққиз қоп олма оласан, бир қоп левитларга тўк. Сен бу залдан қўйларингни ҳайдаб ўтганингда, ўнинчи қўйни ол. У каттами, ёки кичкинами, семизми ё ориқми, мени қизиқтирмайди, бу левитларга тегишли”.
“Энди, левитлар, қачонки сизлар буларнинг барчасини оласиз, шунда сизлар ҳам Раббийга ўн улуш беринглар. Ҳар хил қурбонликлар, силкитиш қурбонлиги, шукрона қурбонликларини келтир. Раббийга ўн улуш келтиринглар”.

E-116 У деди: “Мусо, сенинг улушинг эса ― Мен сен учун”. О, Раббий! У деди: “Мен ― сени қониқтирадиган улушинг”.
Ва бу, Муқаддас Руҳ бугун Черков учун нима бўлса, худди шу. Кумуш ва олтин йўқ менда, аммо менда ўша қониқтирадиган Қисм бор. Аллилуйя! Маълумот? Мен бу Китобни базўр ўқийман, аммо менда қониқтирадиган Қисм бор. Бу, яхши. Докторлик даражаси? Менда ҳеч қанақаси йўқ: на фалсафий, на гуманитар, на бошқа бирор бири йўқ. Лекин менда битта нарса бор ― қониқтирадиган Қисми. Бу мен истаган ўша қисм. Худо истайди, сен шу қисмга эга бўлишингни. Қолган эски тускиларни ташлаб юбор, бу барча обрў ва қолган ҳаммасини, ва чиқ ва Худонинг қониқтирадиган Қисмини ол.

E-117 Чунки ер юзидан ниманики олгансан, кетаётганингда, шу ерда қолдирасан. Аммо сен ўша қониқтирадиган Қисмни олган бўлсанг, У, шак шубҳасиз сен юқорига олиб кетади. Бугун бизларни кўмиш маросимлари учун страховкалар қиладилар, тобуткашлар билан таъминлайдилар. Келинглар, Худонинг қониқтирадиган Қисмини оламиз ва кўмувчи ўрнига юқорига Олувчини оламиз. Биласизларми, уларнинг иккиси ҳам ишлайди.
E-118 Келинглар, кўрамиз.
... қўйворилганларидан сўнг, улар ўзлариникиларга келишди...
Руҳонийларга қайтмадилар. Кўряпсизми, бу шуни кўрсатадики, улар Унга эга эдилар. Улар яна ўша эски, совуқ ва юзакиларга қайтишмади, йўқ; қайтиб бормадилар ва: “Қаранглар, бизлар учун қанчаликлар қилдилар!” ― демадилар. Йўқ йўқ. Уларда ўз кампаниялари бор эди. Улар у ерда бор йўғи ўнтага яқин эдилар, бир ҳоучгина, лекин уларга шундай кампания етарли эди.
... қўйворилгандан сўнг...
Уларни уриб ва уларга: “Яна бир марта Исо Исмидан чўмдириб кўрингчи!” ― деб таҳдид қилдилар. Яъни, мен айтмоқчи эдим... майли, бу тўғри. “Яна бир бор Исо Исмидан ваъз қилиб ва яна бирор бир нарса қилиб кўринг, биз сизларни топиб оламиз!”

E-119 Улар бўлса: “Фью ю ю, мана дўқ пўписа, кетдик, қолган биродарларимиз олдига борамиз”. О, бу тўғри йўл. Бирликда куч қудрат бор. Бирликда куч қудрат. Улар: “Кетдик, қолган биродарларимиз ёнига ва нима қилишни ҳал қиламиз”, ― дейишди.
E-120 Мана улар бир жойга йиғилишди ва ўша ҳар турли кўргуликларни айтиб беришди.
... озодликка чиқарилгандан сўнг, ўртоқларининг қошига бориб, олийруҳонийлар ва оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бердилар.
Улар эса буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилиб дедилар...
Эшитинглар, улар нимани айтиб бердилар. Унга қаранг, уларга қаранглар, улар: “О Раббий, мен шундай пушаймондаман...” деганга ўхшаш бирор бошқа нарсани айтиш учун қайтмадилар. Йўқ. Улар аллақачон нажот топган эдилар. Улар Руҳга тўлгандилар. Улар Абадий Ҳаётга эга эдилар.
... улар буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилдилар: Раббий, Сен Худосан,...
Омин! Пальмер ака, бу менга ёқади. Бу менга ёқади.
... Сен еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо! (биз буни биламиз)
Сен Ўз қулинг ― отамиз Довуд оғзи ила дегансан...

E-121 Қаранглар, сиз қайтмоқчимисиз ва “Йўқ, бизлар...”, ― демоқчимисиз. Сиз у ёққа борасиз ва “Хўш Раббий, бир дақиқа қараб тур. Ахир улар менинг устимдан куляптиларку!” ― дейсиз. Ахир У айтмаганмиди, улар шундай қиладилар деб?
“Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар”.
“Биласанми, менинг бошлиғим менга айтди, агар у ушлаб олса...” улар буни айтиши айтилмаганми, ахир? “Тушунасанми, сен, яқинда улар мени Бу учун судга судрадилар”.

E-122 Ахир У айтмаганмиди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар”, ― деб? Шу нарса кеча қандай содир бўлганини мен кўрдим. “Аммо Муқаддас Руҳ, ичингиздаги; У гапиради”. Кўряпсизми, “У”. Бу рост. Ҳаммаси тўппа тўғри. “Олдиндан нима гапираман деб ўйлаб ўтирманглар”.
Раббий... Қайсики... Ўз қулинг Довуд орқали нима дегансан: “Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар?
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
Ҳақиқатдан ҳам, Ҳирод билан Понтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу Муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди.
Сен Ўз қудратинг ва хохишинг билан аввалдан белгиланган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
О, бу менга ёқади! “Раббий, Сен улар шундай қилади, деган эдинг, ва улар шундай қилаяптилар”. Библия нима дейди?
Охирги кунларда бировни устидан кулувчилар, ўзига бино қўйганлар, кибр-ҳаволилар, Худодан кўра айш-ишратни яхши кўрадилганлар пайдо бўладилар;
... муросасиз, тўхматчи, нафсини тиёлмайдиган...
яхши ишларни кўролмайдиганлар,
Ўзларини художўй кўрсатиб, ...лекин инкор кўрсатувчилар.
Улар ҳеч қачон у ёққа кўтарилмаган ва “шундан кейин Муқаддас Руҳ сизга тушади”ни ― яъни Қудратни қабул қилмадилар.
Ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий Қудратни эса рад этадилар. Бундай одалардан узоқлаш.
Мана нимади Муқаддас Руҳ. Кўряпсизми?
...нималар бўлиши тақдир этилган бўлса.
... энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг Сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла,
О, бу менга ёқади! Бу юмшоқ тоғайни суғуриб олиб, ўрнига умуртқа қўйиш керак. Энди бу ёққа қаранг.
...Сени Сўзингни тўла жасорат билан айтиш...
Шунда Сен Исо Исми билан шифо бериш учун...
О, биродарим менинг! Жинлар ўлмайди, аммо Муқаддас Руҳ ҳам ўлмайди. Тушундингизми?
...шифо бериш учун... Азиз Ўғлонинг Исо Исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!
Энди кўрдингизми, нима сабабдан ўшалар (ўша жинлар) шундай асабий бўлдилар ва шовқин қилдилар, шундай эмасми? Улар бугун ҳам худди шундай қилишади, аммо уларга бундан ҳеч қандай фойда йўқ.
Ва ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.

E-123 Ана бунисига қойил! Улар ўша ерда йиғилган вақтда нимадир олдилар, шундай эмасми? Ваъдани айтиши бўйича бу Муқаддас Руҳ сизга жасорат бериш учун, сизга юпанч бериш учун, сизни муҳрлаш, сизга белги қўйиш учун берилган Муқаддас Руҳдир. О, менинг Раббим!
E-124 Эшитинглар. О, агар бизда вақтимиз бўлганида эди, унда биз Филипп билан бирга самарияликларда бўлар эдик. Ҳаворийлар 8:14, белгилаётганлар учун. Улар катта хурсандчилик олдилар, уларда буюк шифолар бўлганди, ва улар Исо Масиҳ Исмидан имонга келгандилар. Улар Пётр келсин деб, Қуддусга одам юбордилар; у келди ва уларга қўлларини қўйди, ва улар Муқаддас Руҳни олдилар. Ҳаворийлар 8:14.
E-125 У ерда мажусийлар ичида Корнилий деган бир одам бор эди. У ажойиб одам эди, ўн улуш берар, одамлар учун Синагога қурган эди, Худони ҳурмат қиладиган эди; яхши инсон, яхши пресвитериан, методист, баптист ёки яна қандайдир бир бошқа жуда яхши одам эди. Бироқ бир куни Худо унга: “Яхши одам; хуллас, Мен уни йиғилишга юбораман. У ерда Менинг воизим бўлади ва у унга Бу тўғрисида айтиб беради”, ― деди. Яхши.
Хуллас, у ваҳий кўрди, деди: “Яффага бор ва у ерда Симонни топасан, у кўнчи одам. Симон Пётр ҳам ўша ерда. Уни олдингга чақиртир, бу ерга; у сенга йўл ҳақида айтиб беради, чунки у бир нарса олди”.

E-126 Ва Пётр у ерда турган эди... Корнилий бу воизни оёқларига йиқилиб сажда қилмоқчи бўлди. Бироқ Пётр: “Тур, мен ҳам бир сен сингари инсонман”, ― деди.
“Пётр ҳали бу Сўзни гапириб турганда”, у ерда бошқа қандай ишлар бўлганини ҳақида... Худди, мен сизларга Худо Муқаддас Руҳини ёғдиришини ваъда қилгани ҳақида айтганимдай, гапириб турган вақтида. “У ҳали бу Сўзни гапириб турганда, Каломни эшитаётганларнинг барчасини устига Муқаддас Руҳ тушди”. Оҳо! Ҳа! Мана нима Муқаддас Руҳ, У нима учун. Тўппа тўғри. “Ва улар Муқаддас Руҳга тўлган эдилар”.

E-127 Энди, эътиборингизни қаратинг, у ерда Эфесликлар орасида бир баптист биродар бор эди. Аввалида у қонунчи бўлган эди, ақлли, зиёли одам, қонунни биладиган; буюк одам, олим. Бир куни у Библияни ўқий бошлади ва у ерда у Масиҳ деб номланган бир одам келиши кераклигини кўрди. Ва у бу нарсани кўрганида, у бунинг устига яна бу Исо тўғрисида эшитди ҳам, ва шунда у: “Мен ишонаман, ишончим комил. Ва мен Исо ― Худо Ўғли ― Масиҳ эканига имонимни очиқ эътироф этаман”, ― деди. Ва у буни шунчалик тиришиб эътироф қилганидан, Худо уни хизматга даъват қилди. Худо ҳар доим содиқ юракларга эътибор беради, қарайди.
E-128 У ерда, чодир тикиб юрган Акила ва Прискилла деганлар бор эди, эр хотин. Улар чодир тикар эдилар. Бу ҳақида сизга Ҳаворийлар 18 боби ҳикоя қилади. Улар Павелнинг дўстлари эди. Улар Павел таълимотини эшитиб ва уни қўл қўйиши билан Муқаддас Руҳни қабул қилган эдилар.
Улар у ерда уйғониш йиғилишлари бўлганини эшитишган эди, шу учун улар келишди. У ерда бор йўғи ўн ёки ўн икки одам эди. Шундай қилиб, у у ерга бу нарсани кўриш учун борди ва у у ерда бу воизнинг бутун юраги билан сидқидилдан ваъз қилганини кўрди. У: “Биласанми, ўйлашимча, мен Ҳақиқатни эшитяпман”, ― деди.
Шундай қилиб, йиғилиш тугаган пайтда, у уни чодир панасига чақириб олдида, унга: “Қулоқ сол менга, бизда битта укамиз бор, бўйи бунчагина, яҳудий, қирғий бурун ва мана у келган вақтда, у Худо Каломини аниқроқ ўргатади сенга”, ― деди. Мана, тез орада...

E-129 Ўша пайтда Павел зиндонда эди. Замонавий воиз учун жуда қўрқинчли жой, шундай эмасми? Аммо у зиндонда эди, у у ерда Раббийда эди. Шундай қилиб, зиндонни ер силкиниши қимирлатган пайтда, у зиндонбонни ва унинг хонадони олдида, уларнинг ҳаммасини Раббий Исо Исмидан имонга келтирди ва ўзига кетди.
У худди шундан олдин, тақдирни олдиндан айтиб бериб юрган аёлдан, жинни қувган эди. Ва бунинг устига ўша фолчи аёл уларга, хўжайинларига кўп даромад келтирар эди. Шундай қилиб у уларнинг фирибгарлигини фош қилди, шунда улар уни шу иши учун зиндонга солган эдилар. Ва Раббий бу зиндонни титратди, чунки у ерда бир гуруҳ одамлар ундан Ҳақиқатни эшитиш учун кутишаётганди. Сиз Худо Каломини кишанлаёлмайсиз. У ерда... Аҳамияти йўқ, сиз қилолмайсиз. Сиз бундай қилолмайсиз ҳам.

E-130 Хуллас, у ўша одам бор жойга кетди. Акилла ҳам, Прискилла ҳам, мумкин, уларда қанақадир бутербродлари бўлгандир. Бутербродларини еб бўлишлари билан, улар: “Ҳозир мана шу хушхабарчиларга борамиз”, ― дейишди.
Павел орқада, у ерда қўлида плаши билан ўтирди ва ўша баптист воизининг ваъзини эшитди.
У деди: “Сен ваъз қилишинг ― жуда яхши, аммо бундан ҳам буюкроғи бор”. Ва қўшиб қўйди: “Доктор Аполлос, мен сизга бир савол бермоқчиман. Сизлар имон келтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“О, ― деди у, ― биз ҳатто Муқаддас Руҳ борлигини эшитмадик ҳам. Муқаддас Руҳ деб нимани тушунасиз? Биз ― баптистлармиз”.
У сўради: “Баптист эканлигингизни қаёқдан биласизлар?” Кўряпсизми?
“Э-э, биз имонга кирган эдик. Бизлар фақат Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.
У деди: “У халқни чўмилтириб, фақат тавба қилдирган эди. У халққа: Мендан кейин келадиган Зотга, яъни Исо Масиҳга ишонинглар, деб айтган эди”.
У бу гапни эшитгандан кейин, уларни Исо Масиҳ Исмидан ҳам чўмдириб имон келтирдилар. Павел қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келди. Улар бошқа-бошқа тилларда гапириб, каромат қила бошладилар. “У кимники чақирмасин”, ― дейилгани, мана.

E-131 Шундай қилиб, биз буни қандай қиламиз? Мен сизга бир нарса демоқчиман, кейин мен... Биз тугатамиз, чунки мен сизни эртароқ қўйвораман деган эдим. Сизлар биласиз, Муқаддас Руҳ нима эканини. Ва бугун оқшом Ёзувдан охирги оят... Бу ерда менда яна бир нечтаси бор, лекин бизга уларни ўтказиб юборишга тўғри келади. Келинг, Коринфликларга Биринчи 12 га қарайлик. Шуни ўқиб, кейин тугатамиз. Яхши. Биринчи Коринфликларга 12 боб.
Сизлардан ким Павел таълимотига ишонади? (Йиғилиш: “Омин”, ― дейди. ― Таҳр.) Албатта! Галатияликларга Мактуб 1:8 да у бундай деган эди: “Агар ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, бошқа бир “хушхабар”ни ўргатса, лаънати бўлсин”. Кўрдингизми, бу билан ҳеч қандай алоқада бўлманг.

E-132 Диққат билан қаранг, Биринчи Коринфликларга 12. Сизлардан ким билади, Тирилишга кириш учун, бизлар Масиҳда бўлишимиз кераклигини? Чунки Худо айнан Унинг Танасини турғазишини ваъда берган эди. (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.) Бошқа йўл йўқ. Агар сиз Масиҳдан ташқарида бўлсангиз, бошқа йўл йўқ.
Сен, эҳтимол бунга қарайсан ва Унга ишонасан-да: “Албатта, мен Унга ишонаман. У Худонинг Ўғли”, ― дерсан. Яхши, биродарим мени, бу сўзларинг учун мен сени қўлларингни қисишга тайёрман. “Мен Унга ишонаман. Мен Уни Ўз Нажоткорим деб иқрор бўламан”. Бу яхши, аммо сен ҳали бери Унда эмассан. “Мен пасторнинг қўлларини сиқаман, мен гуноҳларимни эътироф этаман”. Бу ҳали Унда эмас.

E-133 Диққат қилиб қаранглар, Павел сизга Масиҳга қандай киришни нима деб айтган. Сен қандай қилиб суннати деб тан олинасан? Иброҳим уларга белги берди. Энди эшитинглар, Биринчи Коринфликларга 12-боб, ва келинг, 12 оятдан бошлаймиз.
Бир баданда кўп узв бор. Баданнинг узвлари кўп бўлса-да, улар бир баданни ташкил этади. Масиҳ жамоати ҳам шундайдир. (Бўлинмаган. “Битта!”)
Эшитинглар. “Битта черков билан”? Ким мен билан бирга ўқияпти? “Битта қўл қисиш билан”? “Битта сув билан”? Йўқ. Агар шундай бўлса, унда кимдир хато қилди.
“Битта Руҳ билан!” Бу бош ҳарф биланми? Тўппа тўғри, унда бу Муқаддас Руҳ. Кўрдингизми?
Биз ким бўлишимиздан қатъи назар ― яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми ― ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.

E-134 Масиҳ Танаси бу битта Руҳдир, унда Элликчилардан то шу вақтгача ҳар бир узв худди ўша натижаларни бериб, худди ўша янги Вино билан тўйғазилган, худди ўша Муқаддас Руҳ билан. Биз буни қандай қиламиз? “Битта Руҳ билан”.
Бу Илоҳий очиқ эшик, Муқаддас Руҳ. Нима Бу? Бу Худонинг очиқ эшиги. Бу белги. Бу муҳр. Бу Юпатувчи. Бу Ҳимоячи. Бу гарантия. Бу ором. Бу тинчлик. Бу эзгулик. Бу шифоланиш. Бу Ҳаёт. Бу ― бу буларнинг барчаси учун Худонинг очиқ эшиги. Бу Худонинг Масиҳга очиқ эшиги-ки, унда...
Худо исбот қилди-ки, у Исони ўликлардан турғазди, ва Масиҳда ўлганларни ҳам У билан бирга Тирилишга келтиради. “Нажот кунигача Масиҳга муҳрланган Муқаддас Руҳни хафа қилманглар”. Оҳо! Сизлардан ким бунга ишонади? (Йиғилиш: “Омин”, деди. ― Таҳр.)

E-135 Масиҳ Ким? Муқаддас Руҳ нима? Бунинг устидан кулмайдилар. Одамлар бунинг устидан куладилар, аммо бу имонли одамлар учун кулгули ҳисобланмайди.
Аммо имонсиз одамлар учун! Мен икки ёки уч ҳафта вақтим бўлишини истардим, мен эртага кечқурун Бу имонсизлар учун нима эканлигини айтиб бермоқчи эдим. Менга бир дақиқача тез тез айтишимга беринглар. Бу ― масхара нарса. Бу ― тузоқ. Бу ― тўсиқ тоши. Бу ― ўлим. Бу ― Худодан абадий айрилиқ. Бу имонсиз одам учун нима эканлигини ўйлашни ҳам истамайман!

E-136 Эсингизда бўлсин, худди ўша ёмғир, имонсизлар устидан кулган ўша ёмғир, бу Нуҳ ва унинг хонадонини қутқарган худди ўша ёмғир эди. Кўрдингизми? Одамлар устидан кулиб ва “тентаклар, винтчалар, ақлдан озганлар” деяётган худди Ўша Руҳ, Муқаддас Руҳ, Бу Черковни Оладиган ва Уни охирги кунларда кўтарадиган Бунинг Ўзидир; имонсизларга жазо ёғдиради. Бу тўппа тўғри. Мана нима, Муқаддас Руҳ.
E-137 Дуолидирлар ўша... Мен буни сидқидилдан айтоламан. Унга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўйдириладилар.
E-138 Эртага кечқурун биз У келган вақтида, қандай ва нималар қилиши ҳақида гапирмоқчимиз
E-139 Шу ердагилардан кимлар Муқаддас Руҳни олишни истар эди ва у шу Нурни кўриши учун, ибодат қилишларини хохлайди?
Сиз “Бу нима” эканини биласиз.
Шундай қилиб, эрта кечқурун бизлар “Уни нималар қилишини” гапирмоқчимиз.

E-140 Ва ундан кейин кейинги оқшом ― “Уни қандай олиш”ни. Кейин биз келишларингизни таклиф қиламиз, бу ерда ўргатилган одамлар бўладилар ва тўғри ўша хоналарга юборадилар ва у ерда агар бу ҳатто бутун Рождество байрамини олса ҳам, бўладилар ― бу яхши, токи Муқаддас Руҳ келмагунича. Биз Бунга соғлом библиявий асосда эргашмоқчимиз. Биз Бунга эришмоқчимиз ва Уни олмоқчимиз, худди Уни Худо ваъда этгани ва У бошда тушгани каби. Мана шу йўл билан биз буни қиламиз. Мен... Ким нима дейди, фарқи йўқ, биз...
Худо Каломи... менинг юрагимда энг устунликка эга. Бу рост. Худонинг мен учун нималари бўлса, мен ҳам шуларни истайман. Агар бирор нарса бўлса ҳали, Раббий, Осмонларни очиб юбор, чунки менинг ― менинг юрагим бу учун очиқ. Бу рост.

E-141 Сизлардан ким Буни истайди? Энди қўлингни кўтар ва: “Мен учун ибодат қилинг”, ― деб айт. Энди эса, қўлларингизни кўтарган ҳолда туринглар.
Самовий Ота, биз узоқ ўргатдик. Аммо Сенинг Руҳинг шу ерда. Мана бу кўтарилган қўллар. Ва улар биладилар, Буни нималигини, Муқаддас Руҳ нима демаклигини. Худойим, бу йиғилиш тугашидан олдин, бу қўллари кўтарилганларнинг барчаси, Уни олишларини мен ёлвораман. Раббий, шунга етказ бизларни, бер бизларга.

E-142 Биз улар учун илтижо қиламиз. Бизлар Сендан уларни дуо қилишингни сўраймиз. Раббий, уларнинг қўлларига назар ташла. Улар Сени севадилар. Улар Буни истайдилар. Улар биладилар,... боролмасликларини. Эртага кечқурун, агар Сен менга ёрдам берсанг, Раббий, улар Бусиз Олинишга киролмасликларини, биз Ёзув билан исботлаймиз. Шундай қилиб, Ота уларга Сен бунга чанқоқлик ва очликни беришингни сўрайман, улар тўла олинишлари учун. Ота, мен уларни Сенга бераман. Ва бу дуоларни уларга бергин, бизлар буни ҳақида Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Уни севаман, Уни севаман,
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.

E-143 Яна куйлашимиз олдидан, мен мана нима демоқчиман. Жума куни кечқурун мен бу хонада, бу ерда хизматчилар билан учрашишни хохлайман, йиғилиш олдидан, жума кечқурун. Мен...
Сиз кўряпсизми, мен нима қилмоқчиман? Буни нималигини, Бунга қандай етишишни ва ҳурмат қилишни кўрсатмоқчимиз, ўшанда сиз тушунмаган ҳолда келмайсизлар, бирор нимага туртилиб кетмаслик учун. Мана нима учун мен бугун бу тўғрисида сўрамадим. Мен Буни нима эканини сизлар билишингизни истайман. Бу ― қилинган ваъда. Бу ― муҳр. Бу ― Юпатувчи. Ундан ҳам ортиқ Бу.
Кейин эрта кечқурун ва эртадан кейин кечқурун биз ўша моментни ўзидан бошлаймиз ва токи У келмагунича. Аҳамияти йўқ, бу қанча вақтни олади; биз ўша вақтгача турамиз. Юракларингизни тозаланглар. У ҳеч қачон буни нопок юракка солмайди. Тузалгин, тайёр бўл, ва У Буни беради.
Уни севаман, Уни севаман (келинг, қўлларимизни кўтарамиз),
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.
Пастор ҳам айтган эди, бизлар ҳам эртага кечқурун етти-ю ўттиз ўрнига соат еттида бошлашга розимиз. Ва бу менга сизни тўққиз ярим ўрнига, саккиз яримда қўйворишимга имкон беради. Етти-ю ўт... Эртага кечқурун соат еттида куйлаш хизмати бошланади. Мен ваъзимни етти яримда бошлайман.
Уни севаман,
Келинглар, қўл рўмолчаларимизни чиқарамиз ва Унга силкиймиз.
Уни севаман,
Бу расмиятчиликка мойилликни синдириш учун!
У мени олдин севди
Ва Гўлготада гуноҳимни ювиб,
Менга нажот берди.
Яхши, энди пасторингиз, Невилл ака.

Нагору

Up