Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Вақт пардаси ортида

81 БОБ

1960



1960 ЙИЛНИНГ 28 ФЕВРАЛИ ва 13 мартигача Уилльям Бранхам Аризона штатининг, Финиксида бўлди ва у ерда ўн тўртта ваъз қилди. Сешанба кечқурун, саккизинчи мартда, у “Руҳларни фарқлаш” деган ваъзини қилди. Ўзининг хизматига қаршилиги кўпаётганлар орасида у мотивларини ҳаммага тушинтиришни хохлади. У, Юҳанно Христианларга руҳларни, улар Худоданми, ёки йукми,449 синашни буюрганини таъкидлади. Билли Христианларни, улар ҳар қандай хизматни руҳини, у ёки бу хизматчини мурод-мақсадига қараб туриб, билиб олсинлар деб, қизиқтирди. У нимага эришмокчи? У ўзига диққатни тортмоқчими ва шу тарзда ўзини улуғламокчими? У ўзини ташкилоти учун машхурлик яратмоққа уринаяптими? Фақат у ва унинг гуруҳи биринчи планда бўлиши учун, бошқаларни қисишни истамайдими? Агар шундай бўлса, унда бу нотўғри руҳ.

4491-Юҳанно 4:1-3

Исо Ўзини улуғламас, ҳамма шон-шухратни Ўз Отасига берар эди. Ҳақиқий хизматчи ҳамма вақт уз неъматини Масиҳни Танасини мустаҳкамлашга ишлатади ва шу йўсинда Худони кўкларга кўтариб мақтайди. Ҳақиқий хизматчи ҳеч қачон одамларни айиришга уринмайди; аксинча: у ҳар доим одамларни — деноминацияга эмас, балки Муқаддас Руҳ бирлигига — бирлаштиришга ҳаракат қилади. Ҳақиқий пайғамбар (янги аҳднинг пайғамбари – бу воиз) ҳар доим одамларга ўзини кўрсатмайди, балки Гўлготани кўрсатади.

Билли деди:

― Бошка одам билан, у сизнинг гуруҳингизга тегишли бўлмагани сабабли мулоқотингизни тўхтатманг. Уни руҳини фарқига боринг ва қаранг-чи, унда ҳам ўша мақсадмикин унинг юрагида, унда сизда бир-бирингиз билан мулоқот бор. Сизлар битта буюк Юмуш учун меҳнат қиласиз ― бу Масиҳ Юмуши.

Мусо ҳақиқий пайғамбар эди, чунки унинг ягона мақсади Худо Шоҳлиги учун нимадир қилиш эди. У Мисрда эга бўлиши мумкин бўлган барча хазиналар-у шон-шухратдан, Худо халқини тақдирини ҳал қилишида ёрдам бериш учун барчасидан воз кечди. Мусони сохта пайғамбар Болом билан таққосланг. Боломда асл башоратгўйлик инъоми бор эди, бироқ у уни бойиб кетиш ва ўзини улуғланиши учун ишлатишни истади.

Билли деди:

― Агар сиз, ўзини улуғлаш учун, бирор нима қилиш учун уринаётган кучли инъомли одамни кўрсангиз, сизни шахсий руҳни фарқ қиладиганингиз, юрагингиз, бу нотўғри дейди.

― Қачонки инсон Худо руҳига мойланган, унда Худонинг фаолияти бўлади, ва у ҳеч қачон Худонинг фаолияти бизларни ҳайдаб юбориш учун бўлмайди. Худонинг хатти-ҳаракати ― иши ― бизларни жипслаштириш, зеро бизлар Исо Масиҳда бормиз, Худонинг мақсади ҳам ― бизларни бирга йиғиш. Бир-бирингизни севинглар. Ҳақиқий Худо пайғамбари, ҳақиқий ўқитувчи Черковни, улар Худони билишлари, таниб била олишлари учун Черковни Руҳ бирлигига келтиришга уринади. Бизда, одамларда руҳни фарқлашимиз учун, бу Худо Руҳими ёки йўқми, кўриш учун руҳни фарқлаш, уни фарқига етадиганимиз бор.

Билли Финниксдан Талсга, Оклахома штатига жўнаб кетди. 26 март, шанбадан бошлаб у тўққиз кун мобайнида тўққизта ваъз қилди, 3 апрель, якшанба эрталаб Талсда “Она бургут уясини қўзғаганидек” – деган ваъзи билан тугатди. У бургутни қандай қилиб, ўз уясини ҳайвонларнинг терию-юнгчалари билан бургутчаларга юмшоқ ва қулай бўлиши учун ўрашини, сарамжомлашини айтди. Қачонки уларни учиш вақти етганида, она бургут инидан барча териларни отиб юборади ва ин тиконли ва ноқулай бўлиб қолади. Худди шу тарзда Худо ҳам баъзан Ўз болалари учун ҳаётни ноқулай қилади, чунки У уларни янги бир нимани ўрганишларини ва янада олий сферага кўтарилишларини хохлайди.

Якшанба куни Билли эски таниши, Талсда яшайдиган Орал Робертсдан хабардор бўлди. Робертс йиқилиб, оёғи лат еган эди, шу учун у Биллини уйига келиб, у учун ибодат қилишини истар эди. Робертснинг каттакон чиройли уйига келиб, Билли уни тўшакда ётган ҳолида кўрди. Уни тиззаси шунчалик шишиб кетганидан, уни у буколмасди. Билли Исога дўстини шифолашини сўраб ибодат қилар экан, бу вақтда Робертснинг қон томирлари лотинчадаги “V”га ўхшаб қолди, ва шиш ҳам кескин пасайди. Бир неча дақиқа ўтиб, Орал Робертс тўшагидан турди ва Биллини катта эшикка кузатди.

Хайрлашиш олдидан Робертс деди:

― Сен менинг янги маъмурий биномни кўргандирсан?

― Йўқ, Робертс ака. Эрталаб Томми Осборнни бориб кўрмоқчиман. Ундан кейин эса сени бинонгни кўришга келаман.

― Жуда соз. Бу сенда яхши таассурот қолдиради. Сен фақат унутмагин, сен мени ташкилотимни тузишимда жуда катта роль ўйнадинг. Мен энди хизматимни бошлаганимда, мени ёшлигимда сен илҳомлантирдинг.

Душанбада Билли Томми Осборннинг марказий маъмурий биноси, халқаро миссионерлик ташкилотига ташриф буюрди. Билли уларнинг эрталабки хизматчилар ибодати соатида нутқ сўзлади, қачонки офислар ходимлари ўзларининг ҳар кунги вазифаларига киришишлари олдидан биргаликда сиғиниш ва ибодат учун йиғилишган эди. Ундан кейин Томми Осборн Билли учун бутун иморат бўйлаб саёҳат уюштирди. Осборн кабинетининг деворларини бирида дунё харитаси осиғлиқ эди. Бу харитага суқиб қўйилган юзлаб тўғнағичлар Осборн Христиан миссионерларига молиявий ёрдам юборган жойларни кўрсатиб турар эди.

У деди:

― Бранхам ака, мен бор-йўғи сени шогирдларингдан бириман. Айнан сен мени шу ҳаммасини амалга оширишга жўнатгансан.

Кейин у Биллига эсдалик совға ― Африкалик маҳаллий одам кўринишидаги, занжирлаб ва оғзида ёғоч кишан билан турган ҳайкалчани берди. (№16 Сурат) Осборн деди:

― Фақат ўйлаб кўрда бир, қанча минглаб одамларни биз бундан озод қилдик.

Ундан кейин Билли Орал Робертснинг янги маъмурий биносига жўнади, бино қарийб бир шаҳар кварталидек майдонни эгаллар ва бир неча миллион доллар турар эди. Мистер Фишер Биллининг экскурсоводи эди. Улар фойедаги шиша эшиклардан ўтдилар, қайсики у чет элдан келтирилган мармар билан қопланган эди. Бу вестибюль ойналар ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари билан безатилган эди. Ҳатто шифт ҳам санъат асари эди: у альюмин симлари билан тўқилган нафис, мураккаб нақшлардан иборат эди. Бу мўъжизаларнинг бор-йўқ бошигина эди... кейин Билли овоз студиясига ўтди, у ерда Роберт ўзининг радио ва телекўрсатувларини чиқарар эди; босмахона станоги, унда унинг “Шифобахш сувлар” деган ойлик журнали босилар эди, кўплаб администраторлари, бухгалтерлари, секретарлари ва келиб тушган ва жўнатилган почтани тайёрлайдиган IBM фирмасининг юз минглаб электрон-ҳисоблаш машиналари билан тўлиб кетган эди. Билли билан Фишер саёҳатни тугатганлари ва фойега қайтганларида полициячи огоҳлантириб деди:

― Мистер Бранхам, бу ёқдан чиқишингиз қийин бўлади. Сизни эшик олдида элликтача одам кутиб турибди.

― Бошқа бирор-бир чиқадиган жой йўқми? ― сўради Билли.

― Ҳа, ― жавоб берди мистер Фишер. ― Шу каридор бўйлаб “Чиқиш” деб ёзилган эшикка қайтинг. У сизни ходимлар машиналари тўхтайдиган жойга олиб чиқади. Машинангизни калитини беришингиз мумкин, мен бинони айланиб олдингизга келаман.

Шу берилган кўрсатмаларга қулоқ солиб, Билли тез орада бино ташқарисида унинг ташқи меъморчилик кўринишига лол қолиб ва битта шу одамни ҳамма эришганлари учун Худога шукур қилиб, турди. Билли Орал Робертсни бир кунлар у руҳлантирганини ўйлар экан,, хурсанд бўлди.

Кейин маятникнинг тескари томонга ҳаракатига ўхшаб, Биллининг ҳислари бошқа йўналишга “оғиб кетди”. Уч кундан кейин у 51га киради. Узоқ аҳамиятга эга бўладиган нимани амалга оширди у? 1933 йилдан бери у бевосита миллионлаб одамларга бутун дунё бўйлаб ваъз қилди, минглаб ваҳий кўрди, юз минглаб одамлар учун ибодат қилди ва юз минглаб шифо ва мўъжизалар гувоҳи бўлди. У ўзи томонидан нимани ўзи кўрсата олар эди? Қачонки у Томми Осборн ва Орал Робертс хизматини ўзини хизмати билан таққослаганида, бу ўқувчиларининг ютуқлари, уларнинг ўқитувчиси ютуқларига соясини солгандай эди гўё. Билли Осборн ва Робертсга ўзини маъмурий биносини кўрсатишдан тортинган бўлар эди: эскигина прицеп-уй, унда ярим ставкада ишлайдиган секретарь ишлатилган ёзув машинкада ёзиб, келган мактубларга жавоб берар эди. Биллининг молиявий аҳволига келсак, мана ҳозирда унинг банк ҳисобида 150 доллардан кўп пул йўқ эди.

“Азиз Худованд, ― маъюс фикрлади у, ― мен ўйлайманки, Сен бу биродарларимга ишониб билгандай, менга Сен пулларни ишонолмайсан ва жавобгарликни ишониб билмайсан”.

Худди шу оннинг ўзида у бутун умри бўйи эшитган ҳар қандай товушдан ҳам аниқроқ гапирган Овозни эшитди:

Мен Бўламан сенинг улушинг.

Биллининг “маятниги” ўзининг маъюс тебранишида қотиб, ярим ёй чизиб, ва яна ўзининг тинч ва қувонч ҳолатига қайтди. Билли деди:

― Миннатдорман Раббим. Сен менинг улушим, мен бахтиёрман.

Бу орада мистер Фишер бино бурчагидан машинада келди. Билли ўйлади: “Мени йўлим охирида, мен охирги ваъзимни қилиб ва охирги ибодатимни айтиб бўлсам, мумкин, бошқа томонда Худо менга Ўзини кичкина қисмини инъом қилади”. Бу барча фикрларидан ҳам қувонарлиси эди.

Билли кейинги ўн кунда Кентукки штатида ваъз қилиши керак бўлган учта йиғилиш ҳақида ўйлаб, уйига жўнади. Унинг Кентуккилик дўстларидан учтаси уларнинг шаҳарларида биттадан йиғилиш ўтказишини сўраганида, Билли юрагида салгина қаршиликни сезди, гўё Муқаддас Руҳ унга “йўқ” деди; бироқ шунга қарамай у “ҳа” деди. Дўстларидан ҳар бири шу заҳоти миллий гвардиянинг ўқув манежининг маҳаллий биносини ижарага олди450 ва бўладиган йиғилишларни реклама қила бошлади. Афсуски, Билли, Талсда вирусга чалинган бўлиши керак, чунки уйга қайтиши билан уни манглайи ва бурун олди бўшлиғи битди, томоғи эса қисилиб қолди. Кейинги куни Биллининг ҳарорати 40° градусгача кўтарилди, ва унда томоғида шундай қаттиқ шамолладики, у пичирлаб базўр гаплаша олар эди. Тўққиз кун давомида у фақат чийилдоқ товуш билан шивирлай билди. Билли дўстларига берган ваъдаси бажара олиши учун Худодан шифолашини сўраб, қизғин ибодат қилди, бироқ унинг Кентуккида белгиланган йиғилишларини санаси келди ва ўтиб кетди, Билли бўлса ҳали бери қаттиқ иситмадан тўшакка михланганича қолаверди.

450 Миллий гвардия ― ҳарбий кучларнинг резерви ҳисобланган АҚШнинг териториал қўшинлари.

Душанба эрталаби, 1960 йил, 11 апрели, у ўрнидан турмоқчи бўлди, аммо шунчалик ҳолсизлигини сездики, яна ўрнига ўтириб қолди. Меда унга бир стакан апельсин шарбати ва қовурилган нонни мойлаганича олиб келди. У имо қилиб уни ёнига ўтиришини таклиф қилди ва кейин пичирлади:

― Меда, мен учун қизиқ, нима гап ўзи? Нимага энди Кентуккида йиғилишлар белгиланганди-ю, Худо бўлса мени бу ерда шундай касал ётишимга йўл берди? Баъзан мен ўзимга-ўзим, умуман, У мени чақирганмиди, деб савол бераман.

― Билли, сени шундай дейишинг уят эмасми ахир? ― юмшоққина таъна қилди Меда. ― Худо сен билан қандай иш тутаётганини билади. Тинчланиб ол холос, қулай ўтирвол ва нонушта қил, мен эса сенга тоза чойшаб олиб келаман.

Меда чиқиши билан, хона Биллининг кўзи ўнгидан ғойиб бўлди. У гўё миллий гвардия ўқув биноси ёнида автотураргоҳда тургандай эди. Осмондан қуёш нури шиддатли ялт этди, бу иморатни урди ва уни бўлаклаб бузиб юборди. Бўлаклар тўдасига учта аёл ва эркак қўлида мих қоқадиган “пистолетлари” билан келди. Эркак икки бўлак фанерни кўтарди, уларни бирга қисди ва деди:

― Бранхам ака, биз сенга бу ўқув манежини қайта қуришда ёрдам берамиз. Агар сен бу икки бўлакни мана бундай қиссанг, мен уни мих билан бириктираман.

― Яхши, ― деди Билли, икки тахта фанерини ола туриб ва уларни бир-бирига бурчаклари билан босиб туриб.

Буни қилма! ― буйруқ оҳангида деди Раббий Фариштаси.

Билли фанерни ерга ташлади. Фаришта давом этди:

Улар ҳозирни ўзида Кентуккидаги ўша йиғилишларни бошқа вақтга кўчириш учун сенга келяптилар. Улар ўзларида “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” бор деб, чин юракдан ишонадилар, аммо улар хато қиладилар. Бундай қилма.

Шу ерда ваҳий тугади. Тахминан бир соатдан кейин уни соғлигидан хабар олай деб, Биллини уйига Фред Сотман кирди. Хириллоқ товуш билан пичирлаб, Билли унга ҳозиргина кўрган ваҳийси ҳақида гапириб берди. Тез орада хонага Меда кирди ва:

― Билли сенга Кентуккидан меҳмонлар келишди, ― деди.

― Учта аёл ва бир эркак, шундай эмасми? ― Билли шивирлади.

― Ҳа.

― Улар, ўзларида мен учун “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ” бор деяптилар, тўғрими?

― Улар худди шундай деяптилар ҳам.

Фред Сотманга у яқин келиши учун ишора қилди ва Билли шивирлаб деди:

― Фред ака, чиқиб уларга айт, мен бундай қилолмайман. Улар ажойиб инсонлар, аммо улар жуда ҳам адашяптилар.

Қачонки ташриф буюрганлар кетишгач, Билли яна ҳайрон бўла бошлади: “Нима учун энди бундай бўлаяпти? Нима учун мен шундай овозим бўғилиб, гапиролмайман? Нима учун Кентуккидаги дўстларим учун ваъз қилолмайман? Худо ахир айтдику менга, У мени хизматимни ўзгартириш ниятини, аммо мен энди нима қилишим кераклигини билмайман. Агар мен хато қилсам, унда нима бўлади? Мусо ўша қояни, унга айтиб буюриш ўрнига ургани учун хато қилди.451 Элишай ўша болаларни, улар уни кал экани туфайли устидан кулганлари учун қарғаб хато қилди.452 Мен, ўзига ортиқча ишонадиган таклифлар билан кетишни ва улар каби хато қилишни истамайман”.

451 Саҳрода 20:1-12

452 4-Шоҳлар 2:23-24

Меда Биллига навбатдаги стаканда апельсин шарбати келтирди ва уни кровати ёнидаги столчага қўйди.

Уни хонадан чиқишини нигоҳи билан кузатиб туриб, у деворда нур чақинини пайқади. Нималигини кўриш учун бошини буриб, Билли девордаги краска, токи бутун девор шаффоф бўлгунича, чаплашиб кетаётганини кўрди. Тез орада у осмонда муаллақ турган жуда катта ўлчамдаги Библияни кўрди. Бу улкан Библия қуёшнинг нурларини тўсиб қўйганидан, унинг натижасида қуёш нурлари унинг ортида ҳар томонга тарқалиб кетаётганди. Бу самовий Библиядан олтин хоч пайдо бўлди, хочдан эса Раббий Исо чиқди. У осмондан тушди, девордан ўтди ва Биллининг кровати устида ҳавода тўхтади. Бу самовий Библиядан чиқаётган нур Исони юзини ёритди ва Унинг соясини хонага туширди. Бу юз барча яхши феъл-атвор хусусиятларининг мукаммал мужассамлангани эди: севги ва раҳмдиллик, билим ва донолик, тинчлик ва адолат, ҳокимият ва қудрат.Раббийдан бу ҳамма сифатлар ва анча кўпроқ яна нимадир таралиб турар эди. Рассомлардан ҳеч ким ҳали холстда Унинг юзи ифодасини чуқур тасвирлашни уддалолмаган, аммо Биллига қачондир кўришига тўғри келгани, бу Генрих Гофман томонидан ёзилган “Масиҳ ўттиз уч ёшида” асаридир453 (№17 Сурат). Олдинлар Билли Исони юзини ваҳийда кўрган, Унинг характерини бўлса у ҳар сафар Библияни ўқиб туриб, Уни ҳаёлига келтирар эди... бироқ, Исони шу ерда, ётоқхонасида кўриб ҳаяжонга тушди.

453 Генрих Гофман (1824-1911) ― Бадавлат ёш йигит билан гаплашиб турган 33 ёшли Исо Масиҳ ифодаланган картинани чизган, немис рассоми. Бу картина учунМатто 19:16-30; Марк 10:17-30 ва Луқо 18:18-30 Хушхабарида ёзилган ҳикоя асос қилиб олинган.

Исо деди:

― Сен қачон янги хизматинг сенда тасдиқланади, деб кутаяпсан. Мен уни аллақачон тасдиқлаганман. Сен фақат уни қабул қилишинг керак.

Бирданига Билли ҳаммасини тушунди. Ахир у одамларга тез-тез гапирардику: “Исо сизларни аллақачон, қачонки У хочда ўлганида, қутқарган ва шифолаган, аммо бу сизларга ҳеч қандай фойда келтирмайди, агар сиз буни қабул қилмасангиз!” Худди шу принцип унинг янги хизматига ҳам тегишли эди. Библияда айтилган: Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ...”454 Эҳтимол, у қилиши учун, Худо нимани хохлаётганидан у ҳаммасини ҳам тушунолмагандир, аммо у, Худо унга вақти етганда, кейин нима қилиши кераклигини кўрсатишига ишониб, имон билан яна бир қадам ташлаши учун етарлича хабардор эди.

454 Ибронийларга 11:6

Иос яна деди:

Сен билан жуда ҳам кўп одам юраяпти. Мен билан юришинг учун сенга бир ўзинг юришингга тўғри келади.

Билли бу фикрни ҳам тушунди. У ҳали ҳам бошқа одамларни таклифларига жуда ҳам мослашса керак, шунинг натижасида у Муқаддас Руҳга бўйсунишга уринганида, улар уни фақат саросимага солар эди. Унинг олдида уни янги хизмати турар эди: учинчи силташ умуман олисда эмасди. Билли учун бошқа одамларнинг фикрлари эътибор қилинмаслик ва уни етаклаётган Муқаддас Руҳнинг осойишта овозига бўйсуниши даври келди. Худо уни Кентуккидаги бекор қилинган учта йиғилиш асосидаги айнан шу сабоқни у ўзлаштиришини хохлар эди.

Қачонки ваҳий хиралашиб, якунига етаётган эди, Билли деди:

― Омин, Раббий!

Бу сўзлар уни оғзидан юқори тонда ва баланд эшитилди. Уни томоғида умуман бошқача ҳиссиёт бор эди. Бирдан унинг манглайи ва бурун олди бўшлиғи ҳам қуриди ва иситма йўқ бўлди.

Ўрнидан туриб, Билли қичқирди:

― Меда!

У ётоқхонага югуриб кирди.

― Билли, сени овозинг чиқаяпти!

― Ундан ҳам зўри! Мени қувватим тикланди. Раббий ҳозиргина мени шифолади.

Икки ҳафта ўтиб, 1960 йил 7 майида, шанба эрталаби Уилльям Бранхамнинг тушида Иосиф йўқолгани кирди. Беш яшар ўғилчасини олиб, Билли уни кўкрагига босганидан, Иосифнинг чаккаси унинг юзига тегди. Иосиф иситма қилаётган эди. Билли бирдан уйғонди; уни юраги будильник маятнигидай урар эди. Бу фақат туши эканини англаб, у енгил тортиб, тин олди. Кейин у бу туш бирор нимани билдирармикан деб, ўйланиб қолди. Эҳтимол, Иосиф бетоб бўлади...

Тўшагида ётиб ва бу тушини ўйлаб, Билли ётоғи деразасидан эътиборсиз қараб турди. Жалюзлар туширилган эди, аммо у ҳар қалай пластинкалар орасидан бирор нимани кўрса бўлар эди. Ҳовлида Индианага хос баҳор эрталаби турар эди: булутли, шамолли ва совуқ. Ташқаридан олисдаги итнинг ҳуриши эшитилди. Кейин Эвинг Лейн кўчаси бўйлаб, вақтинча ит ҳуришини эшиттирмай, юк машинаси гувиллаб ўтди.

У турмоқчи бўлар эди, у хонасида, полда ҳаракатланаётган кичикроқ жигари рангли сояни кўрди. Сояни олдида ҳеч нарса йўқ эди, нурни тўсиб қоладиган, шу учун уни борлигини ҳеч қандай тушунтириб бўлмас эди. Шунга қарамай у ўша ерда бор эди. Унинг қиёфаси гўё жуда ҳам танишдек кўринарди. Тўсатдан Билли, бу соя унга ўхшашлигини англади. Кейин у жигарранг сояни ортидан оқ соя пайдо бўлганини ва у уни олдинга туртиб қўяётганини кўрди. Бу оқ соя унга Раббий Исони эслатди.

Билли хотинига бу ваҳийни кўрсатиш учун, у турганмикин деб, ёнига қаради. Меда ҳали ҳам уйқуда эди. “Мен афсусдаман, Раббим, лекин мени ҳаётим шунақада ахир.. Мен қилган ҳамма яхши ишларимда Сен мени дуртиб туришингга тўғри келади. Агар Сен мени етакласанг эди фақат”, ― деб нафасини ростлади.

Шу заҳотиёқ оқ соя, гўё, жигарранг сояни олдида тургандай бўлди. Оқ соя орқага чўзилди ва жигарранг сояни қўлидан, худди уни етакламоқчидай ушлади. Оқ соянинг боши кроватга бурилди ва бир он қотиб турди. Ваҳий хиралашаверар экан, Билли ўзи қачондир кўриш насиб этганлардан энг чиройли эркак кишини юзини бир фурсат кўриб қолди.

1960 йил, 8 май, кейинги эрталаб, якшанбада, Билли туш кўрди, унда у Ғарбда эди. Уни атрофида креозот буталари ва чўл ўтлари билан қопланган, қуриб кетган ерлар чўзилиб кетган эди.455 Бу тушда Билли хотини билан балиқ овидан уйига қайтаётган эди. У бир қўлида қармоқ ва бошқасида фореллар тизилган арқон ушлаб олган эди. У тиканли симдан қилинган деворни эшикчасини очиш учун тўхтади.

455 Кичкина буталар (бўйи 1 метргача) майда баргли ва сариқ гулчалари билан, АҚШнинг ғарбидаги чўл зонасида тарқалган. Баргларида ўсимлик мойи бор, баргларини ишқаласа креозот ҳидини эслатадиган ҳид ажралиб чиқади. Шу сабабли бундай бутазорни номи олинган, гарчи ундан креозот олинмаса ҳам. (Креозот ― ёғоч қатрон ҳидли мойли суюқлик бўлиб, у япроқли турдаги ёғочдан қуруқ ҳайдаш йўли билан олинади ва техникада, тиббиётда ишлатилади.) (Тарж.)

― Бу ерда, Ғарбда осмон шундай тиниқ, ― деди Билли. ― Унда, бизда, Жефферсонвиллида кўринадиган мовий туман парда йўқ. Меда, биз аллақачон бу ерга кўчиб келишимиз керак эди.

― Ҳа, Билли, болаларимиз учун бизлар кўчишимиз керак эди.

Шу ерда Билли уйғонди. Соат эрталабки етти эди. “Охирги пайтларда менга бунча кўп тушлар кираяпти” ― ўйлади у. ― Қизиқ нима учун?” Билагига туриб, у хотинига қараб, сўради:

― Азизам, сен уйғондингми?

У қимирламади. Орқасига ташлаб, Билли ёстиқда силжиди, боши қарийб кроватнинг олд суянчиғига тегай деди. Кейин у қўлларини боши устига қўйди ва ўйлади: “Бу эрталаб ваъз қилиш менга тўғри келмаганига хурсандман. Турлича бўлиши учун Невилл акани ваъзини маза қилиб эшитиб ўтиришим яхши-да”.

Билли яна фикран тушига қайтиб ўтди. Тушида Ғарбнинг мана шундай қойил-мақом кўриниши кўрсатилган эдики, бу унга бу ер юзидаги ҳаётнинг у томонида нима бор экани ҳақида ўйлантирди. Ўлиш қандай бўлади? У бир зумда ўзининг теофаниясига кириши унга маълум эди,456 аммо унга ўша самовий тана қанақа бўлишини аниқ билмас эди. Унда умуман ташқи кўриниш бўлармикин? Исо Ўзининг Минг йиллик Шоҳлигини ўрнатиш учун ерга қайтганида у чиримайдиган тана, бадан олишини билар эди. Агар у Масиҳнинг Иккинчи Келишига ўлсачи, унда нима бўлади? У шу пайтдаги кутиш вақтида, қандай кўринади? У бир руҳ бўладими (сузиб юрадиган булутчадай), дўстлари билан гаплашолмайдиган ва ёки уларни қўлларини қисолмайдиган? Бу унчалик ҳам жозибадор туюлмади.

456 Теофания ― руҳий, самовий бадан. (Тарж.)

“Умид қиламанки, мени бу орқали ўтишимга тўғри келмайди, ― фикрлади Билли. ― Мен Кўтарилишгача инсонлигимда қолишни афзал кўрар эдим. Қизиқ, мени яна қанча умрим қолгани экан? Ҳозир мен 51да, шу учун мени ердаги вақтимни ярми ўтди, ҳеч бўлмаганда, ёки ярмидан кўпи. Отам 52 ёшда эди, ўлди. Албатта, у ўлимигача ичди. Шунга қарамай, мен ундан узоқ яшайман, деб кафил бўлолмайман. Агар мен Худо учун кўпроқ иш қилмоқчи бўлсам, унда яхшиси мен шошилишим керак”.

Қаёқландандир, чексизлик сферасидан Овоз келди:

Сен энди бошлаяпсан. Жангни давом эттир.

Бошини силкиб, Билли ўйлади:

“Эҳтимол, мен буни ҳаёл қилдим шекилли”.

У Овоз яна гапирди:

Жангни давом эттир. Қани энди, олға бос.

“Мумкин, мен шундай дедим”, ― Билли ўйлади, лаблари қимирламаслиги учун, оғзини қўли билан беркита туриб.

Овоз учинчи марта такрорлади:

Сени мукофотинг келади. Фақат жангни давом эт. Агар, фақат сен билсанг эдинг, йўлинг охирида нима бўлишини...

Унинг қулоғига, эски черков мадҳиясини куйлаётган хорнинг пастгина овози эшитилди:

Уйни истайман, Исога қарашни шундай хохлайман,

Портда олқишловчи жарангни эшитадилар.

Бу қўрқувни қувади ва йўл равшанроқ бўлади;

Замон пардаси ортига рухсат бер, қарай.

Ўша Овоз сўради:

Сен замон пардаси ортига қарашни хохлармидинг?

― Бу менга жуда қаттиқ ёрдам берган бўлар эди, ― жавоб берди Билли.

Бундан кейин нима бўлгани, ҳеч қанақа таърифга сиғмайди. Бир онда Билли тўшагида ётар, кейинги бир зумда эса у тепалик ён бағрида турар эдики, у ердан ўтлар ўсиб ётган кенг текислик кўриниб турар эди. Ўша текисликдан унга қараб минглаб одамлар: “Бизнинг қадрдон биродаримиз!” ― дея қичқириб, югуришар эдилар. У у ерда неча минг бўлганини бор-йўғи тахминлай олар эди, аммо унга қараб чопиб келаётган одамлар миллионлаб бўлиши мумкин эди. Булар ўз ёшликларининг энг гуллаган чоғларидаги, аниқроғи, йигирмалардан каттароқ ёшдаги эркаклар ва аёллар эдилар. Уларнинг кўзлари худди қоронғи тундаги юлдузлардек милтиллар, тишлари эса зумрад оппоқлида товланарди. Улар оёқ яланг чопишар, ва уларнинг оқ кийимлари ҳар қадамда ҳилпирар эди. Эркакларда қалин сочлари елкаларигача, аёлларда эса то белларигача тушиб турарди.

Агар бу ваҳий бўлса, унда бу у ҳар қачонги кўрган ваҳийларидан фарқ қилар эди. У яланғоч оёқлари остида юмшоқ ўтни ва уни юзига эсаётган шабадани ҳис этди. Қанчалик ғалати бўлмасин, у ҳали ҳам олдингидай ўзидан олти метрлар нарида, ўзининг ҳозир турган жойига нисбатан 45° бурчак остида қиялаб турган, ўз ётоқхонасини кўриб турар эди. Мана, кровати устунчасида уни кўйлаги осиғлиқ, тўшакда эса хотини ухлаётган эди. Аммо энг кўп ҳайрон қоларлилиги шунда эдики, Билли хотини ёнида тўшакда ётган, шахсан ўзини танасини ҳам кўра олар эди. Унинг кўзлари юмуқ эди, гўё у ухлаётган эди... ёки ўлик эди. Қанақанги қизиқ ҳис Биллида бўлган эди, қачонки у ўзига ўзи ўша кроватда, ўзини бошқа одамлар қандай кўрсалар, у ҳам шундай кўриб турган эди. Ҳозир унинг танаси эллик ёшда, сочлари тўкилиб қолган пешонаси, сийраклашган оқ сочлари ва ажин тушган билан эди. Териси? Билли пастга ўз қўлларига қаради. Бу ерда (“Бу ерда” қаерда бўлмасин”) унинг териси юмшоқ ва эластик кўринар эди. Қўлини кўтариб, у бармоқларини қалин жингалак сочларидан ўтказди.

― Мен буни тушунмадим? ― деди Билли. ― Мумкин, менда юрак хуружи бўлиб ўтгандир ва мен ўлгандирман? Аммо бу барча, менга қараб чопаётган одамлар, кимлар?

Ўша Овоз унга деди:

Наҳотки сен эслолмайсан, бу Библияда, “пайғамбарлар ўз халқи билан йиғилдилар”457 деб ёзилган-ку?

457Ибтидо 25:8; 35:39; 49:29 ва бошқалар.

― Ҳа, мен буни эслайман. Аммо, ахир Бранхамлар, албатта, бунчалар кўп эмас-ку.

Улар Бранхамлар эмас. Булар сенинг Раббийга имон келтирганларинг.

Биринчи бўлиб Биллига ёш чиройли аёл яқинлашди. Аёл уни қучди ва қувониб хитоб қилди:

― О-о, менинг қадрдон биродарим!

Аёлнинг қучоқлаши ҳам, ер юзида уни хотини қучоқлагани ҳис қилганидек махкам бўлса-да, аммо бу ерда у ўшандагидек ҳиссиётни ҳис қилмади.

Овоз деди:

Наҳотки уни сен танимайсан?

― Йўқ, эсламадим.

Уни сен Раббийга келтирганингда, у тўқсондан ўтган эди.

Бу ёш аёлни қўлини тутганча, уни юзига яхшилаб қараш учун, ундан Билли бир қўл чўзгулик узоқлашди. У аёл, у кўришига тўғри келган чиройли аёллардан бири эди-ю, аммо у у билан олдин қаерда кўришганини эслаёлмади. Биллига уни ажин босган кампирдек тасаввур қилиши мушкул эди. Аёл уни ҳозир кўриб турганидан шунчалар қувониши ажабланарли эмас эди..

Гарчи биринчи аёлни танимаса-да, кейингиси унга бўлиб чиқди. Бу Хоуп эди, унинг биринчи хотини.458 У ўзларининг тўйлари кунидагидек нурга тўлган кўринар эди. Қачонки Хоуп Биллини қучоқлаганида, у: “Менинг азиз эрим”, ― деб айтмади. Бунинг ўрнига у:

― Менинг қадрдон биродарим! ― деб хитоб қилди.

Ундан кейин Хоуп бурилди-да, ўша биринчи аёлни қучди. Улар иккаласи: “Менинг азиз опам!” ― деб хитоб қила бошладилар.

Билли бағрида ўзидаги севгини Коинот каби кенгаётганини ҳис этди. У ерда ҳеч қанақа рашк йўқ эди. Бу Жой баркамолликка тўлиб тошган эди. Йўқ, бу мукамалликлан ҳам афзал эди; бу улуғвор эди. Йўқ, бу улуғворликдан ҳам олийроқ эди; бу... Билли бу таърифлаш учун мос сўз излади, аммо топаолмади. Луғатлардаги ҳар қандай буюк тушунча ҳам бу воқелик билан ҳеч қандай қиёслашга ярамас эди.

― Мен буни тушунмаяпман, ― деди Билли

Ўша Овоз тушунтирди:

― Бу нарса, сенинг ваъдаларинг бўйича, Муқаддас Руҳ эди. Бу баркамол Севги. Ва Бусиз ҳеч нарса бу ёққа киролмайди.

Бу орада халқ Биллини ўраб олди. Ёш эркаклар уни кўтардилар ва елкаларида уни тепаликнинг энг баланд жойига олиб бордилар. Уни ўша ерда тушириб,орқага чекиндилар ва хитоб қила бошладилар: “Бизларнинг қадрдон биродаримиз!” Кўплаб халқ ― юз минглаб ёш эркак ва аёллар бир овоздан:

― О-о, бизнинг қадрдон биродаримиз! ― деб қичқирганларича, тепаликни ўраб олиб, бу хитобларга қўшилдилар.

Билли кафтини бу ҳаяжонланган одамларга қаратганча, уларни тинчлантириш учун кўтарди. Қачонки, ниҳоят, улар унинг гапини эшита билганларида, у деди:

― Мен бу ерда, юқорида бўлишим керак эмас. Ахир менда ҳеч қандай бир ўзгача ҳислатим йўқ-ку!

Ўша Овоз деди:

Сен йўлбошчи бўлишга чақирилган эдинг.

Бу кўпчилик муқаддаслар қичқиришди:

― Агар сен Хушхабар билан бормаганингда, бу ерда бизлар бўлмасдик!

― “Бу ерда” дегани ўзи қаер? ― сўради Билли. ― Мен қаердаман?

Овоз жавоб берди:

Бу жой Ёзувда “қурбонгоҳ поясидаги жонлар”,459 деб аталади.

459 Ваҳий 6:9 (“Изоҳлар ва маълумотлар манбалари” бўлимига қаранг.)

― Агар мен вақт пардаси ортига ўтган бўлсам, унда мен Исони кўришни хохлайман.

Ҳозир У озроқ юқорироқда. Сенинг халқинг бу ерда Уни яна келишини кутаяпти. У келган вақтда, У, энг аввало, сенга келади. Кейин сен ва сенинг халқинг, сен ваъз қилган Инжилга асосан ҳукм қилинасизлар.

― Ҳар бир йўлбошчига ҳукм олдида туришига тўғри келадими? Павелчи?

Ҳа.

― Унда мен билан ҳаммаси жойида бўлади, чунки мен Павел нима деган бўлса, худди шуни ваъз қилдим. У Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи чўмдирган бўлса, мен ҳам худди шундай қилдим. У Муқаддас Руҳдан чўмилиш тўғрисида таълим берган, мен ҳам шундай қилдим. Павел нима ўргатган бўлса, мен ҳам шу барчасига ўргатдим.

― Биз шунда оғишмай турамиз! ― халқ хитоб қилди. ― Бизлар бутунлай ишонамиз. Сен бизларни Нажоткоримиз, Исо Масиҳга топширасан ва ундан кейин бизлар тоабад яшаш учун ерга қайтамиз.

Худди шу маҳал Билли орқасида туртқини сезди. Қайрилиб, ҳали ёш бола бўлган пайтларида миниб юрган отни кўрди.

― Принц! Сен шу ерда бўлишингни мен билар эдим.

Принц бошини Биллининг елкасига қўйди-да, кишнади. Кейин Билли кимнидир уни қўлини ялай бошлаганини сезди. Пастга қараб, ўзининг болалигидаги яхши кўрган дўсти ― енотларни бирга ов қилган оддийгина итини кўрди.

― Фриц! Сени ҳам шу ерда бўлишингни билар эдим.

У Овоз деди:

Сен кимни яхши кўрган бўлсанг ва сени яхши кўрган ҳаммани, Худо бу ерда сенга берди.

Биллини теварагида вазият хиралаша бошлади, унинг ётоқхонаси эса шу вақтни ўзида анча аниқ кўрина бошлади. Билли сўради:

― Мен мана шу қари танага қайтишим керакми?

Ҳа. Сен жангни давом эттиришинг керак.

Кейинги бир нафасида Билли ўзини эски танасига қайтди, бироқ анча муҳим фарқ бор эди. Унинг ичида нимадир ўзгарди ― бутун ўлим қўрқуви йўқолди. Энди у Павелни: “ Биз биламизки, бу фоний уйимиз, бу кулбамиз хароб бўлгандан кейин, Худо бизга мангу бир уй, қўл билан қурилмаган осмондаги маконни беради”460 ― деганида нимани назарда тутганини жуда аниқ билар эди. Билли ўрнига ўтирди ва кровати четидан оёқларини туширди.

460

― Меда, сен энди уйғондингми? ― сўради у.

У ҳеч нима демади унга. Билли кровати ёнида тиз чўкди ва ибодат қила бошлади: “Азиз Худованд, менга Сенинг Каломинг учун ҳеч қачон келишувчиликка, ён беришга бормаслигим учун ёрдам бер. Менга худди Павел ваъз қилгандай, Уни ваъз қилишимга йўл бер. Менга муҳим эмас, қанақа кулфатлар келади, ёинки кимдир нималар қилади, Сенинг Сўзингга содиқ қолайгин ва ўша Жойга етиб борай”.

Кейинги якшанба эрталаб, ўз черкови билан ўзини чекинмаларини баҳам кўриб, Билли деди:

― Фараз қилинг, қаердадир коинотда баландлиги юз миллиард миль бўлган куб бор-у, ва бу баркамол севги бўлсин дейлик. Энди тасаввур қилингки, бу ёққа қараб у биз ҳозир қаердамиз, шу ерга етиб келгунича, ҳар қадамда у кичкираверса-кичкираверса. Бу нуқтача ― бу ўша севги, ҳозир бизлар ҳис этиб турган севги, ва бу бор-йўғи унинг, У ерда бўлганнинг бор-йўғи соясидир. О-о, менинг қадрдон дўстларим, севиклиларим, менинг Хушхабарим хазиналари, азизларим, Худо учун туғилган болаларим, мени эшитинг, пасторингизни. Мен сизларга бу нарсани қандайдир тарзда тушунтиришни истар эдим, аммо сўз йўқ: мен уни тополмадим, уни ҳеч қаерда тополмайсан. Фақат мана шу охирги нафас ортида жуда яхши бир нима турибди. Сизлар нима қилсангиз ҳам, дўстлар, токи баркамол севгига эришмагунизча, қолган барчасини четга олиб қўйинг. Ҳар бир одамни, ҳоттоки душмандларингизни ҳам сева олишингиз учун, шундай аҳволга келинг.

― Ўша Жойда бир бор бўлишим, мени бошқа одам қилди. Мен ҳеч қачон, ҳеч қачон, энди ҳеч қачон ўша Бранхам ака бўлиб қололмайман, қандай эдим мен. Ё самолёт ҳалокатга учрайдими, ёки чақмоқ урадими, ёки бўлмаса жосус менга милтиқ ўқталадими ― нима бўлмасин, уни аҳамияти йўқ. Худонинг инояти бўйича мен жанг қилмоқчиман. Мен Хушхабарни барча одамларга, кимгаки ваъз қилиб билсам, улар у томондаги ажойиб Ерга кира билишлари учун, уларни Исо Масиҳни шахсий Қутқарувчиси каби қабул қилишларига қаттиқ ишонтириб, ваъз қилавераман.



Up