Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

“Ҳаёт бўлсин!”

80 БОБ

1959



1959 ЙИЛ БАҲОРИДА, Уилльям Бранхам Чикагода навбатдаги имон билан шифоланиш кампаниясини ўтказган вақтида, унинг хизмати яна ўзгарди. Оқшомги йиғиишларнинг бирида у одамларни чақирди ва ўнг томондан ибодат учун навбатга тизилишларини сўради. Бир... икки... уч одам навбати билан унга келдилар, ва уларнинг ҳар бири ундаги инъомга талпиниб, ҳамда ваҳий сабабидан унинг бир қадар кучидан қолдириб, ваҳий пайдо бўлишига интилдилар. Навбат бўйича ўша оқшом тўртинчи бўлиб Биллига қора сочлари елкаларигача тушган аёл келди. У пиджак ва юбкадан иборат жигарранг аёллар костюмида кийинган бўлиб, қўлларида эса қизғиш одеялчага ўралган болача бор эди. Билли ўйлаб қолди: “Бу аёлни билсам керакка ўхшайди. У шундай таниш кўриняпти”. Чақалоқни юзига қараб, уни сўлғин ва рангпар бетларидан, уни жуда бетоб эканини аниқлади. Ундан кейин ваҳий бундан ҳам кўпроқ тафсилотларни очиб, зоҳир бўлди. Билли аёлга деди:

― Қизчангиз олти ойлик бўлган ва у бор-йўғи бир ярим килограмм келади. Сиз уни ҳеч озиқлантиролмаяпсиз. Сиз унга ейишга бераётган ҳамма нарсани у кейин ошқозонидан қайтариб юборяпти. Сиз у билан кўплаб врачларга бордингиз, аммо улардан ҳеч бири унга ҳеч қандай ёрдам беролмайди. Улар унинг касаллиги сабабини билишмайди. Болангиз ўлаётгани сизга маълум. Сиз Шведлар Аҳд Черковига борасиз, ва сизнинг пасторингиз сизга қизингизни менга, ибодат қилишим учун олиб келишингизни маслаҳат берди.

― Бу ҳақиқат, ― шивирлади у лаблари титраганича.

Кейин ваҳийдаги вазият ўзгарди. Билли бу қизчани кулаётганини ва ўйнаётганини кўрди. У деди:

― Опа, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сенинг боланг шифоланди”.

Ёш она енгил тортганидан йиғлаганича, платформадан тушди.

Билли ўйлаб қолди: “Бу аёл билан ғалати бир нима боғлиққа ўхшайди”. Кейин у ҳаммасини эслади. Тўрт йил муқаддам у Аризона штати, Финикс атрофларидаги чўлда ибодат қилган пайтида, Худо унга ваҳийда худди шу эпизодни шу аёл билан кўрсатиб, шундай деган эди: “Шу нарса бўлиб ўтишини кўрганингда, сени хизматинг ўзгаради”. Бу жигарранг костюмдаги айнан ўша аёл эди, қайсики уни ўша ваҳийда кўрган эди. Бу у касаллар учун ибодат қилиши учун кўп куч ва қудрат олиши ҳақидаги аломати эди ҳам.

Биллига навбатдаги одам келганидан бошлаб, у ибодат хизмати вақтида кўрадиган ваҳийларини ҳар биридан озроқ босим ҳис этди. Гарчи ҳеч қачон ваҳийлар “оқими”ни бошқаришни уддалаёлмаган бўлса-да, у ваҳий зоҳир бўлиши учун кўпроқ имконият бўлиши учун керакли позицияни эгаллашни ўрганди. Энг аввало, у Раббий Фариштаси ёнида борлигини сезмагунича, тингловчиларга сўз билан мурожаат қилиб турди. Кейин у навбатда турган биринчи одам билан, токи унинг руҳи билан контактга кирмагунича гаплашди. Унинг кетидан албатта ваҳий келар эди. Биринчи ваҳийдан кейин кейинги ваҳийлар бемалол келаверар эди. Биллининг муаммоси, умуман фарқлаш Руҳига киришда эмас, балки у ёқдан чиқишда эди. Олдинлар ваҳий токи у бутунлай чарчаб қолгунича, уни ўзи билан “эргаштириб”, ҳар доим уни бошқарар эди. Айрим оқшомги йиғилишлардан кейин уни йўқотган кучини тиклаши учун унга бир неча соатлар керак бўлар, бошқа ҳолларда эса унга кунлар ва ҳатто ҳафталар кетар эди. Бугун кечқурундан бошлаб бу ҳаммаси ўзгарди. Энди у ваҳийга қандай кирса, ундан худди шундай осонгина чиқа олар эди. Бу қобилият унга қувватини эҳтиёт қилишига, сақлашига ва ибодат йиғилишини тугатишига қадар нечта одам учун ибодат қила билиши хусусида тушунарли қарор қабул қилишига йўл берар эди. Ваҳийлар ҳар доимгидек уни чарчатар, аммо олдинги йиллардагидек унча ҳоритмасди.

Бу Чикаго кампаниясидан кейин уйига қайтиб, Билли Линда Келли Смит ҳаёти хавф остида госпиталга ётқизилганлигини билди.443 Келлилар оиласи авваллар Бранхам Черковига қатнашишар эди, бироқ улар дунёвий ҳаёт тарзига қайтдилар ва йиллаб черковга келмай қўйдилар. Миссис Келли Биллига, у уни қизи учун ибодат қилишга келиб билармикин деб сўраш учун, қўнғироқ қилди.

443 Уни умуман бошқача айтиб чақирардилар. (Информация манбалари ва изоҳларга қаранг.)

Касалхонага келиб, у Линда Смитни кислород палаткасида ётганини ва унинг атрофида ота-онаси ва бошқа бир неча оиласи аъзоларини турганини кўрди. Линда учинчи боласига бешинчи ой ҳомиладор эди, аммо, афсуски, унинг қорнидаги бола энди ўлган эди. Буларнинг ҳаммаси етмагандек, унинг врачи ўлик болани жарроҳлик йўли билан ололмас эди, чунки Линданинг қонида, одатда организмдан сийдик орқали чиқиб кетадиган модда қоладиган ҳолат ― уремия авж олган эди. Бунақа мураккаб ҳолатда операция, шак-шубҳасиз уни ўлдирар эди, бироқ ўлик болани албатта олиш керак эди, акс ҳолда бу ҳам онаси учун ҳалокатли бўлар эди. Линданинг хатарли аҳволидан тузалишига умид йўқ эди. Билли кислород палаткаси қопқоғини кўтарди ва деди:

― Линда, бу Билли ака. Мени эслайсанми?

Унинг овози паст, ақли равшан ва тетик эди.

― Албатта, Билли ака, мен сени эслайман.

― Ўзингни қанчалик касал эканингни тушунасанми?

― Ҳа, шу учун ҳам онамдан сизни чақиртиришини сўрадим.

― Линда, унда сен билан Раббий орасидаги аҳвол қандай?

У пешонасини тириштирди ва унинг юзида ғам-ғусса кўринди.

― Билли ака, мен кетишга тайёр эмасман.

Унинг кроватига эгилиб ва Линдани кислород палаткаси остидан қўлини ушлаб туриб, Билли у билан бирга ибодат қилди. У Исога қилган гуноҳлари учун афсусланганини айтди ва Унга бундан кейин ҳар доим Уни севишга ва Унга хизмат қилишига ваъда берди. У пушаймонларини айтиб бўлгач, Билли Худога ибодат қилди ва Ундан уни Исо Исми ҳақи шифолашини сўради.

Кейинги куни эрталаб, уни қонини таҳлил қилгач, врач уремиядан из ҳам қолмаганига ҳайрон бўлди. Бундай мушкул аҳволдан кутилмаганда яхши томонга ўзгаришидан далда олган врач, кейинги куни операцияни режалаштирди. Агар сутка давомида Линданинг қонида ҳеч қандай токсикоз модда топилмаса, уни врачи ўлик болани хотиржамлик билан ололади. Унинг яқинлари бундай яхши янгиликни эшитиб, улардан кўплари ўз гуноҳлари учун тавба қилдилар ва Худога, қолган умрлари давомида Унга хизмат қилишда ваъда бердилар. Бу нарса Биллини жуда қувонтирди.

Ўша оқшом Линда ҳеч ҳам ухлай олмади. Ярим кечага яқин у онасига деди:

― Худо билан ярашганимдан мен шундай бахтиёрман. Она, мен уйга кетаман.

Миссис Келли қизини қўлларини сийпалади.

― Ҳа, Линда, эрта эрталаб доктор болани олади. Кейин бир-икки кун ўтиб, сен эргинангни, болагиналаримни олдига қайтасан ва сизлар Худо учун яшай оласизлар.

― Йўқ, она, сен тушунмадинг. Мен айтаётганим, осмондаги уйимга кетаман. Бу менинг йўлимни охири.

Бир неча дақиқадан сўнг Линда хотиржамгина жон берди.

Линда ўлгани ҳақидаги хабар Биллини ҳайратга қолдирди, ундан кейин эса ўйлантириб қўйди. Руҳи тушкун пайтида у деди: “Раббий Худо, Сен менга буни тушунтиришинг керак. Мен у учун ибодат қилганимдан кейин ва Сен уни уремиядан шифолаганингдан кейин ва кўпчилик унинг қариндошлари бундай мўъжизадан кейин Масиҳга қайтганларидан кейин..., ва ундан кейин Сен уни шундай олдинг? Мен, Сен менга буни тушунтиришинг керак деб ўйлайман”.

Билли олишни истаган тушунтириш унга унчалар ҳам тез келмади. Бир-икки кун лаби-лўнжи осилиб юриб, у мулоҳазасиз илтимосини унутди. Бироқ Худо уни унутмади. Тўрт ойча ўтиб, дарё қирғоғида ўтириб ва балиқ тутаётган вақтида Билли ваҳий кўрдики, унда буларни ҳаммаси нима учун шундай бўлгани сабаби кўрсатилган эди.

У Линдани оиласи билан дарё бўйида сайр қилаётганини кўрди. У дарё ёқасида тошдан тошга сакраб ва кейин тойиб кетиб, сувга йиқилганини кўрди. Ваҳийда уни оёғи ва узун юбкаси қамишлар ва сув нилуфарларига ўралгани кўрсатилган эди. Қариндошлари уни ораларида йўқлигини, қарийб унга жуда кеч бўлганида билиб қолишди. Линдани эри сувдан олиб чиққан вақтида, унинг териси нафас ололмаганидан кўкариб кетган эди. Эри саросимада унга сунъий нафас берди ва у ўзига келди. Раббий Фариштаси Биллига деди: “Энди унинг оиласига бор ва шундай дегин: “Ўтган йили сайр вақтида, наҳотки Линда, сувга чўкмаганмиди? У ўшанда ўлиши керак эди; аммо у кетишга тайёр эмасди. Ҳали уни жони тайёр бўлмагунигача, Худога кутиб туришига тўғри келди”. Мана нима учун буларни ҳаммаси бўлиб ўтди ва сен нима учун касалхонага у учун ибодат қилишга бординг”.

Ваҳий тамом бўлгач, Билли қармоғини бир томонга отиб, юзи билан ўтга йиқилди ва кўз ёш тўкиб, деди “Раббий Исо, мени кечир, бефаросат қулингни. Менга зинҳор-базинҳор: “Сен менга тушунтиришинг керак”, ― дейишим лозим эмас эди. Сен Ўз болаларингга ҳеч нимага қарздор эмассан. Бу бизлар ҳаммамиз Сенга қарздормиз”.

Жефферсонвиллига қайтиб, Билли Бозорчи кўчасидаги Келлилар оиласининг уйига келди ва эшикни қоқди. Миссис Келли эшикни очиб, ундан:

― Билли ака, бу ёққа сени нима ташвиш олиб келди? ― деб сўради.

― Келли опа, сенга бир савол бермоқчи эдим. Бу, Линда чинданам ўтган йили сайр пайтида чўкиб кетишига сал қолганмиди?

― Ҳа, Билли ака. У сойга йиқилди ва ҳеч ким буни пайқамабди. Кейин уни эри тортиб олди ва аниқроғи у “оғиздан оғизга” сунъий нафас бериб, уни ҳаётини қутқарди. Сен буни қандай билдинг?

― Раббий буни менга ваҳийда кўрсатди. Келли опа, Линда ўша сайр кунида кетиши керак эди, аммо Худо Ўз раҳм-шафқати бўйича, уни жони тайёр бўлмагунича, уни ҳаётини асради.

ГАРЧИ имон билан шифоланиш кампаниялари Уилльям Бранхамни энди унча чарчатиб қўймаса-да, 1959 йил мобайнида унинг елкасига бошқа муаммолар оғир юк бўлиб тушди. Шак-шубҳасиз, энг оғири, унинг АҚШ Солиқ бошқармаси билан кети кўринмайдиган кураши бўлди. Ҳукумат ҳали 1955 йилдан бошлаб Билли кампанияларини молиявий фаолиятини тафтиш қилишни бошлаган эди. Ўтган тўрт йил ичида солиқ идораси унинг бухгалтерия котибини ва молиявий ёзувларни бир неча марталаб текширишган, аммо улар уни пул маблағлари билан нотўғри муомалада бўлганига айблай ва уни камсита биладиган бирор-бир хатони топишолмади. Шу сабабли Солиқ идораси назоратчилари тактикаларини ўзгартирдилар. Улар “Уилльям Бранхам” деб ёзилган ҳар бир чек, ҳатто агар ўша пуллар бевосита Бранхам Чодирига ўтказиб юборилганида ҳам, Биллининг шахсий фойдаси ҳисобланади, дейишди. Одамлар унинг кампанияси учун хайрия пуллари берганларида, улар одатда чекка Уилльям Бранхам Кампаниясига эмас, балки Уилльям Бранхамга деб ёзишар эдилар. Солиқ Идораси вакиллари Биллига бу пулларнинг ҳар бир центидан фойдадан солиқ тўлаши керак бўлади, дейишди. Ўтган ўн йилни ҳисоб-китоб қилиб ва бу суммага фоизлар ва жаримани қўшиб, у Қўшма Штатлар ҳукуматидан 355 000 доллар қарз бўлганини хабар беришди.

Бир куни ҳукумат оқловчилари Биллидан уларнинг маҳкамасига суҳбатга яна бир келишини сўрашди. Буни ўйлашни ўзидан, у оғир тин олди, чунки бу учрашувлар натижасизга ўхшар эди. Оқловчилар унга тинмай ўша-ўша саволларни беришар, кейин эса уни жавобларини олиб, ундан у назарда тутган нарсадан умуман бошқа бир фикрни даъво қилишар эди. Бу “сўроқ қилишлар” Биллини ҳолдан тойдирар ва ихлосини қайтарар эди, аммо унда бошқа танлайдиган йўли бўлмаганидан, улар билан учрашишга рози бўлди.

Рой Роберсон у билан ўша ёққа жўнади. Роберсон Биллининг нафақат дўсти, балки Бранхам Чодири васийлар маслаҳати аъзоси ҳам эди. Узун столнинг бир томонида Солиқ бошқармасининг бир неча юристлари ўтиришди. Билли, Рой Роберсон ва мистер Орбисан (Биллининг адвокати) бошқа томондан ўтирдилар. Солиқ идораси адвокати сўради:

― Мистер Бранхам, бизда айрим сизнинг харажатларингиз хусусида ҳали ҳам бир неча саволларимиз бор. Биз Бранхам Черкови барча бекор қилинган чекларига эга эканмиз, бу пуллардан ҳар бир цент нима мақсадларда ишлатилгани бизга маълум. Шу пуллардан айримлари қонунан черков чиқимларига ишлатилгани бўлганмиди, деган бизнинг саволларимиз бор. Масалан, Канаданинг Альбертадаги йиғилишларни бири вақтида, сиз 3000 доллар хайр-эҳсон олдингиз. Кейинги якшанбада сиз буларни кейинги шаҳардаги черков учун бердингиз.

― Уларга черковларини биносини янги том билан ёпиши зарур эди.

― Хм-м-м. Мана бу ерда эса Нью-Олбанидаги аёллар учун бир неча чек бор: битта чек уни озиқ-овқат дўконидаги ҳисобига тўлов учун 300 доллар, буниси бўлса ― квартирага тўлов учун. Сиз бу 500 доллар квартира учун тўловга жуда ҳам кўпдай туюлмаяптими?

― Бу саксон яшар бева ва у бўғин ревматизмидан қийналаётган иккала боласи билан яшайди. Унинг даромади жуда кам, ва уйнинг хўжайини уларни қишнинг ўртасида уйдан чиқазиб юбормоқчи эди. Мен унинг квартира қарзини ва ундан кейин июнь ойигача квартира ҳақини тўладим.

― Хм-м-м. Мана яна бир чек, бизда номаълум бўлиб турибди. Сиз бир одамга, у уй қуриши учун ёрдам деб, 1500 доллар бергансиз.

― Бу одамнинг олдинги уйи ёниб кетди. Сиз бўлсангиз нима қилган бўлардингиз, бешта боласи билан отани, улар билан декабрда чодирда яшаётганини кўрганингизда, қачонки ерни қор қоплаган ва ҳарорат нолдан паст бўлса? Сиз ўйлайсиз, мен иссиққина шинамгина уйда, қачонки ўша болачалар қалтирашини била туриб, ўтира оламанми, қачонки менда уларга ёрдан беришим учун етарли маблағга эга бўлсам?

― Хм-м-м. Васийлар сизни пул берганингини билишармиди?

― Йўқ, сэр, билишмас эди.

― Нима учун буни сиз уларга айтмадингиз?

― Чунки Исо шундай деган: “Сен садақа бераётганингда, чап қўлинг ўнг қўлинг нима қилаётганини билмасин”.444 Худонинг қонунидан олий қонун йўқ. Васийлар билишларига зарурат йўқ эди, холос.

444 Матто 6:3

― Биз, сиз уларга бу ҳақида айтишингиз керак эди, деб ҳисоблаймиз. Сизларнинг бухгалтерия ёзувларингизга асосан, кўп йиллар мобайнида сиз одамларга ўн минглаб доллар бергансиз, ва кўп ҳолларда сизнинг васийларингизга бу пуллар қандай мақсадлар учун ишлатилгани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

― Сиз мени виждонсиз деб ҳисоблайсизми?

― Ҳеч ҳам, мистер Бранхам. Биз сизни виждонли, диёнатли деб ҳисоблаймиз. Бу сўзларни тагида, бизлар сизни даромаддан солиқ тўлаш мақсадида ўша пуллардан тегишлича муомала қилишни билмагансиз деб тушунамиз. Сиз ўша чекларга имзо чекканингиз пайтида, бу пуллар сиз уларни черков ҳисобига ўтказганингизгача у сизники бўлади, гарчи улар сизнинг ихтиёрингизда бир дақиқадан ҳам кўп бўлмаганида ҳам. Шунинг натижасида, сиз ўша пуллардан даромад солиғи тўлашингиз зарур.

― Албатта, ҳар бир чекнинг орқасида менинг имзом турибди. Мен Бранхам Черковининг хазиначиси ҳисобланаман ҳам.

― Чекларнинг кўпчилиги Бранхам Черкови номига эмас, балки Уилльям Бранхам номига ёзилган. Бизлар Бранхам Черковидан солиқ ундирмаймиз, чунки бу черков, черков эса даромад солиғидан озод қилинган. Бу пулларни черковнинг ҳисобига ўтказишдан олдин, улар сизнинг шахсий пулларингиз эди.

― Аммо, айнан Солиқ Бошқармаси агенти айтди-ку, менга ўша чекларга шу тарзда имзо чекишга рухсат берилган деб.

― Ўша одам энди ҳукумат билан бирга ишламайди.

― Худди шундай, Конституцияни ёзган ўша одамлар ҳам ҳозир ҳукуматда йўқлар. Конституция бўлса кучида қолаверадими?

Билли битта-ю – битта пунктни қайта-қайта далил келтиравериб чарчади. У деди:

― Мен ёш эдим, ўшанда хотиним касал бўлиб ўлди, мен тиббий харажатлар учун 1000 доллар қарз бўлиб қолдим. Мен тинмай ишладим ва ўша қарзларни бутунлай тўладим. Энди мен ёш эмасман, аммо агар мен пул қарздор бўлсам, уларни мен тўлайман. Мен пул берган ўша барча одамлар шу суммадан даромад солиғи тўлашга мажбур деган фикрни ўзидан, мен хафа бўлиб кетаман, мана, масалан, ўша саксон яшар бева аёл.

― О-о, сиз адашяпсиз, мистер Бранхам. Уларга бундай даромад солиғи тўлаши керак бўлмайди, чунки улар у пулларни эҳсон сифатида олганлар, ихтиёрий ҳадялардан солиқ ундирилмайди.

― Чинданми? Унда мен банкка қўйган ҳамма пуллар, менга ихтиёрий ҳадя сифатида берилган, шу учун мен ҳукуматга ҳеч нарса қарз эмасман. Бутун умримда мен ҳеч қачон хайр-эҳсон, садақа йиғган эмасман.

Ҳукумат юристлари бир-бирига ҳайрон бўлиб қараб олишди. Улардан бири сўради:

― А сиз, мистер Бранхам, буни исботлай оласизми?

― Агар сиз истасангиз, мен миллион одамдан сизнинг офисингизга буни ҳақиқатлигини тасдиқлайдиган мактуб йўллашларини сўрашим мумкин. Мен умримда ҳеч қачон, ҳеч кимдан пул сўрамаганман. Ибодат қилинган матоларни биз текин тарқатганмиз. Мен ҳатто кампаниямнинг бир неча маъмурларини бўшатиб юбордим, чунки улар хайр-эҳсон йиғмоқчи бўлган эди. Ҳар сафар одамлар менинг кампаниям учун пул берганларида, улар буни ўз ихтиёрлари билан қилганлар.

Бу маълумот оқловчиларни издан чиқарди. Бир неча дақиқа давомида улар дарғазаб бўлиб, ўзаро пичирлашиб олдилар, кейин эса ўша кунги йиғилишларини тугатдилар. Билли уларнинг махкамасидан ғалаба қилгандай бир ҳиссиёт билан чиқди.

Аммо Биллининг номига давлат айбномаси бутунлай тугаб қолмади. 1959 йил июлининг охирги ҳафтаси давомида Солиқ бошқармаси юристлари ўз махкамаларида Биллини кетма-кет беш кун сўроқ қилдилар. Жума куни эрталабки учрашувдан кейин Билли уйига чарчаб қайтди, ва уни боши такрор-такрор бир хил саволга жавоб бераверганидан, қаттиқ айланиб қолган эди. Унинг асаблари бу молиявий тафтишдан беҳад тортилган эди. У бу нарса унга йиғилишларини режалаштиролмагани оқибатида ҳам хафа эди ва у изтиробда қолганди, чунки шунчалик кўплаб касал одамлар ибодат қилишини сўрашар, уни эса улар учун ибодат қилишига вақти йўқ эди. Ҳеч бўлмаганда бугун тушдан кейин у бир неча касалларни бориб кўриши мумкин эди, чунки Солиқ бошқармаси юристлари унга у билан шу ҳафтада белгиланган учрашуви тугади дейишди. Билли бориши керак бўлган ўша касаллар рўйхатида биринчиси меҳмонхонада касал боласи билан уни кутаётган одам эди. У Жефферсонвиллигача 650 километр масофа ўтиб келган эди.

Меда Биллига, у еб олсин деб сэндвич тайёрлади.

― Бу эрталаб учрашувинг қандай ўтди, ― сўради у.

― Азизам, ўша юристлар менга берадиган саволларидан бошим айланиб кетди. Бироз вақтдан кейин мени бошим бутунлай тушиб кетадигандай бўлади.

У тушлик қилишга стол ёнида ўтиришга улгурмай, телефон жиринглаб қолди. Меда телефон гўшагини кўтарди, кейин уни қўли билан бекитиб, пичирлади:

― Билли, бу адвокатимиз бизни. У Солиқ бошқармаси юристлари сен билан бугун яна учрашишмоқчи эканини айтди.

― О-о, йўқ, фақат шу бўлмасин! Мен бу сўроқларни яна бир кунига чидолмайман. Унга мени уйда йўқ деб айт.

Шу сўзлар билан Билли столдан туриб, орқа ҳовлига чиқиб кетди.

Меда пешонасини тириштирди, лекин эрини айтганидай қилди. У гўшакни осиб қўйган эди, Билли яна уйга кирди-да, столга ўтирди ва стаканига апельсин шарбати қуйди. Меда сўради:

― Бу мутлақо тўғри эдими?

― Албатта, ― қилган ишини тушунтиришга уриниб, у жавоб берди. ― Ахир сен ўшандай деган пайтингда, мен уйда йўқ эдим-ку.

― Лекин у қўнғироқ қилганида, сен шу ерда эдинг-ку.

― Азизам, буни қўй, эсингдан чиқар. Ҳаммаси жойида.

Аммо юраги тубида у бу нотўғрилигини билар эди.

Тушлик қилиб бўлиб, Билли мотелга жўнади, у ерда ўша одам касал боласи билан кутаётган эди. У бола учун ибодат қилишга ҳозирланаётган эдиям-ки, юрагини эзадиган бир ҳис уни мағлуб қилди. У ўйлади: “Мен иккиюзламачику ахир. Мен энди бу бола учун қандай ибодат қиламан, қачонки мен ҳозиргина алдадим ва хотинимни ҳам ёлғонлашига мажбур қилдим?” Билли деди:

― Жаноб, мен ҳозир болангиз учун ибодат қилишга лойиқ эмасман. Мен нотўғри иш қилдим ва мени юрагим ҳам мени айблаб турибди. Агар сиз озроқ сабр қилсангиз, болангиз учун сал кейинроқ ибодат қиламан. Мен ҳозирни ўзида ҳаммасини тартибга келтиришим лозим.

Энг аввало Билли уйига борди ва хотинидан кечирим сўради. Кейин у адвокатининг маҳкамасига жўнади.

Билли кабинетга кирганида, мистер Орбисон столи ортида иш устида эди.

― Мистер Бранхам?! ― деди у қошларини чимириб. ― Мен эса сизни уйда йўқдир деб ўйловдим.

― Мен бор-йўғи уйдан ҳовлига чиққандим.

Кейин у нотўғри қилган ишини тан олди ва адвокатидан кечирим сўради.

Мистер Орбисон ёзув столидан айланиб ўтди ва Биллини қўлини сиқди.

― Мистер Бранхам, мен ҳар доим сизга ишончим бўлган, ва ҳозир мен сизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман.

Биллининг юраги енгил тортди, аммо унга яна бир кечирим сўраши керак эди. Шанба эрталаб у Туннель Милл деган жойга жўнади, ва ўрмон чакалакзорларидан ўтиб, ўзининг яширин ғорига етиб келди. У ибодатда эрталаб соат еттидан, ҳаттоки тушдан кейингача жуда қаттиқ тавба қилиб, Худога илтижо қилди. Қуёш уфққа ёнбош бўлгани ҳам эди, Билли ғордан чиқди ва улкан қояга кўтарилди, у ёқдан у водийга қоронғуликни тушишини кузата олар эди. Ўрмонда жимжитлик ҳукм сурар, нам эди ва об-ҳаво шамолсиз эканидан, дарахтларда битта ҳам баргча қимир этмас эди. Билли боши узра қўлларини кўтариб, шу ажойиб дунёни яратгани учун Худони улуғлай бошлади. Ундан кейин қўлларини тушуриб, у деди: “Раббим, Сен Мусони қояни ёриғига яширдинг ва уни ёнидан ўтдингки, у Сени ортингдан кўрди445. Агар Сен мени қилган гуноҳим учун кечирган бўлсанг, унда, илтимос, мени қонунсизлигим йўқолганини билишим учун ва мен яна Сенинг касал фарзандларинг учун ибодат қилишим учун, илтимос, мени ёнимдан ўт”.

445 Чиқиш 33:18-23 (Тарж.)

Билли бу ибодатини тугатиши билан, шу яқиндаги буталарда қуюн шитир-шитири эшитилди ва у сўқмоқ бўйлаб у турган қояга бора бошлади. Уни яқинида кучли шамол ўтдики, шу туфайли у, токи бу қуюн ўтиб бўлмагунича шляпасини ушлашга ва кўзларини юмиб олишга мажбур эди.

Билли яна икки қўлини кўтарди ва деди: “Раббим, мен Сени бутун қалбим билан севаман. Сен ибодатга жавоб берадиган Худо ва Сенга ким бутун юраги билан сўраса ва тавба қилсалар, Сен кечирадиган Худо бўлганингдан мен хурсандман”. Кейин у орқага, машинасига этадиган сўқмоқдан кетди; ундан кейин машинасида шосседан меҳмонхонага келди, у ерда у, ўлим ёқасидаги касал бола учун ишонч билан ибодат қилди. Меҳрибон Исо Масиҳ Исми ҳақи ва Унинг кучи туфайли бола шифоланди.

1959 ЙИЛ 8 ОКТЯБРИ, пайшанба куни Уилльям Бранхам, Бэнкс Вуд ва Фред Сотманн уч кунни Индиана штати, Сейлем ёнида, Жефферсонвиллидан 65 километрлар шимолда, олмахон овига бағишладилар. Улар ҳар эрталаб, бир неча олмахонни уйқусираб, эрталабга бирор нарса топиш учун ўтлар орасида юрганида, уларни ғафлатда қолдириш умидида, тонг отгунча ўрмонга етиб олиш учун соат тўртда туришарди. Ов ҳам ўзига яраша бўлди. Ов мавсумининг ўртаси эди ва овчилардан тўлиб кетганидан олмахонларнинг сони анча камайганди. Икки кун ўтган бўлса-да, уч овчида ҳаракатларини мевасини кўрсатишлари учун, ҳатто битта ҳам олмахони йўқ эди.

Шанба куни Билли тонг қоронғусида Фред ва Бэнксни ўрмоннинг бир участкасига этиб қўйди, ўзи бўлса йўл бўйлаб сал нарироққа, бошқа ўрмончага жўнади. Ов қилиш учун кун нобоп бўлди. Яхлама, шамол ва ернинг тортиши туфайли дарахтлар ялонғоч бўлган ва ер тирсиллайдиган барглардан ғарч-ғурч гилам билан қопланган эди. Бу тўсқинликдан ташқари, совуқ, кишини ич-ичига ўтиб кетадиган аччиқ шамол туфайли кўп олмахонлар иссиққина инига жойлашиб олиб, умуман кўринмас эди. Бутун ўрмонни бир неча соатлаб тинтиб, Билли битта ҳам момиқ малла дум кўрмади.

У тепаликни қиялаб бориб қуриган сойчага тушди, ундан кейин эса бу жарликнинг бошқа томонидаги баландликка кўтарилди. Тез орада у тепаликка чиққач, у ердан ёвонлар кўриниб турар, у ерда кукуруз ҳосилини йиғиштираётган бир неча фермер ишлаётган эди. Тепаликни ён бағри сикомор ва лжеакация билан қопланган эди. Бу ўрмонларда ёшлигидан ов қилавериб, Билли билардики, олмахонлар тиканли таналари ва шохлари борлигидан лжеакация дарахтларига яқин йўламас эди, ва шу билан бирга, уларга сикоморлар ҳам ёқмас эди, чунки бу дарахтларда уларга ейишига ярамайдиган платан уруғлари бўлар эди. Тепалик ён бағрида бир тўда ёнғоқ дарахтлари ўсган бўлиб, аммо уларда олмахонни жалб қиладиган барглари ҳам, ёнғоғи ҳам йўқ эди.

Гарчи Билли бу ерда отадиган нарсани ўзи йўқлигини билса-да, бироқ у чарчади ва дам олмаса бўлмас эди. Хуллас, у шамолдан панада, қуёш нурида ётиш учун, иккита сикомор орасига чўзилди. Дарахтлардан бири ўз шакли билан унга компасни эслатар эди, чунки унинг тўртта асосий шохлари тўппа-тўғри шимол, жанув, ғарб ва шарқни кўрсатиб турган эди. Орқаси билан шу “компас” дарахтга суяниб, Билли озгина мизғиб олсаммикин дея ўйлай бошлаган эди, аммо кўз юммасликка қарор қилди. Соат 9:30 бўлиб бўлган ва бир соатдан кейин у ўртоқларини олиб кетиши керак эди. Ухлаб, у, эҳтимол, вақтида уйғонолмасди.

Фермерларнинг меҳнатини кузата туриб, Билли Ёзувнинг, уни охирги икки йил фикрига тез-тез келадиган жойи ҳақида фикрлай бошлади. Исо деди: “Агар ким бу тоққа: “Қўпарилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади”.446

446 Марк 11:23

Библиянинг ушбу ояти Биллини ўйга солди. Нима учун Исо буни шу тарзда айтди? Исо ахир гапирмадику: “Агар Мен тоққа айтсам: “қўпарил ва...”. Исо айтдики: “Агар сен тоққа айтсанг...”447 Ибодат ҳақида бу ерда умуман сўз ҳам йўқ. Бу қандай бўлди? Бу Исо бевосита Ўзини шогирдларига қурбон бўлиши олдидан берган алоҳида бир ваъдамикан деб ўйлаб, тагига етолмади.

447 Библиянинг инглизча таржимаси. (Тарж.)

“Менга маълум бўлишича, ― ўйлади Билли, ― черков учун куч-қудрат ҳақидаги барча ваъдалар Исо хочда қилган қурбонлиги билан ечиб юборилган эди, ва улар эллигинчилар кунида У черковга Ўз Муқаддас Руҳини берганида кучга кирган эди. Шундай қилиб, агар кимдир мендан Марк 11:23 тўғрисида сўраса, мен уларга худди У Ўз пайғамбарларига қурбон бўлишидан олдин алоҳида ваколат берганидек, Ўз шогирдларига қурбон бўлишидан олдин шундай қудрат берган, дейман”.

Бирдан, қаердандир юқоридан, дарахт танасидаги шох-бутоқлардан Овоз унга гапирди:

Сенингча қандай дейсан, келажакни башорат қилганларида, пайғамбарларни ўзлари гапирдилармикин? Наҳотки сен шу кунларда, пайғамбарлар Муқаддас Руҳдан шунчалик мойланганки, энди улар эмас, балки Худо улар орқали гапирди, деб ваъз қилмагандинг?

“Ҳа, Раббим, бу ҳақиқат”, ― ўйлади Билли.

Овоз давом этди:

Бу ҳам худди шундай қурбонликка боғланган эди. Агар бирор бир киши ҳар қандай вақт Худога шу қадар батамом ишониб, эътимод қўйолсаки, шунда Худо уни овозини ишлатса, унда энди у одам гапирмайди, балки уни Худо ишлатади. Сен ибодат навбатлари вақтида қандай қилиб ўша ваҳийларни кўрасан? Сен ўйлайсан, сени шахсий донолигинг одамларга уларни ўтмишини ва келажакда уларга нималар бўлишини айтадими? Сенингча, сени ваъз қилаётганингда, зийраклик, заковатни сени донолигинг сенга берадими? Сен нима деб ҳисоблайсан, қачонки битта Христианин ўзга тилда гапирганида, ва бошқаси бўлса уни изоҳлаганида нима рўй беради?

― Энди мен тушуняпман, ― овозини чиқариб деди Билли. ― Қачонки одамни Исо Масиҳнинг қурбонлик Қони буркаб олса, у Руҳга шу қадар бутунлай ишона оладики, энди бошқа у эмас, балки Худо гапиради. Бироқ бу қандай қилиб Марк 11:23 ни тушунтириб беради?

Бу Ёзув жойи ҳам қолган ҳар қандай жой каби шунчалик ҳақиқатдир. Агар сен Муқаддас Руҳга қандайдир ибора айтишинг учун шу қадар тўлсанг, сен нима айтгин, рўёбга чиқади.

Тўсатдан Билли нимадир уни шундай бир қудрат билан қамраб олдики, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди.

― Ким буни гапирди? ― тепалик бағрига қараганча, Билли қатъий сўради. ― Мен ким билан гаплашаяпман?

Ҳеч ким овоз бермади. У фақат биргина қуруқ баргларни шитирлашини ва ҳосилини қишлоқ хўжалик машиналари билан йиғаётган фермерларни товушларини эшитди.

― Раббим, бу Сенми? Одатда Сен билан гаплашаётганимда мен ўша Нурни кўрар эдим, аммо бу ерда Нур йўқ.

Ўша Овоз умуман яқингинада яна гапирди. Билли уни кукуруз майдонларидаги ишлаётган фермерларнинг шовқинидан кўра аниқроқ эшитди. Овоз буйруқ оҳангда шундай деди:

Айт, нима истасанг ва бу сенга берилади.

Билли ўйлади: “Бу ерда нима бўлаяпти ўзи? Мен нима, ақлдан озаяпманми энди? Мен фанатик бўлмоқчи эмасман ва қандайдир ҳаддимдан ҳам ошмоқчи эмасман”. У бармоғини терисини қон чиққудек тишлади. “Мен ахир ухламаяпманку, шу учун бу туш эмас. Бу ваҳийга ҳам ўхшамайди. Одатда, кучли мойланиш келганида, шундан кейин ваҳий пайдо бўлади. Мен шу ерда озроқ кутайда, қарайгин қани, ваҳий пайдо бўладимикин”.

Биллининг танаси ғалати тарзда увишиб қолди, шу учун у шу ергинада айланганча керишиб, юра бошлади. Тез орада унга кучли мойланиш асал каби “оқа” бошлади ва ўша Овоз яна буюрди:

Айт, нима истасанг ва бу сенга берилади.

Билли титраб-қақшаб деди:

Раббим, бу ўша, Сен менга келиши ҳақида гапирган, менинг хизматимдаги ўзгариш эмасми? Бир неча йил аввал ваҳийда Сен менга кўрсатган палаткадаги ўша уйча билан бу қандайдир боғлиқми?

Овоз жавоб берди:

Мен қиладиган ишимни, Мен тасдиқлайман. Гапир, нима истайсан, ва у амалга ошади.

― Бу ерда касал одамлар йўқ. Мен нимани сўрасам бўлади?

Сен ов қиляпсан ва худди Иброҳимга қўй зарур бўлганидек, сенга ҳам олмахонлар керак.

― Бу тўғри, мен ахир бир тўдасини олсам бўлармиди...

У тилини тийди ва фикран айтди: “Раббим, агар мен ниманидир нотўғри қилсам, илтимос, мени кечир; аммо, мен чинданам бу Сенми ёки йўқлигини билишни истайман”.кейин у овозини чиқариб деди:

― Бугун мен учта ёш малла олмахон отаман.

Улар қайси томондан пайдо бўладилар?

Билли чуқур тин олиб, ўйлади: “Модомики мен шу ергача келдимми, унда яхшиси ишни охиригача етказиш керак. Лекин мен бирор-бир ақлга тўғри келмайдиган нарсани ўйлаб топаман”. Атрофга аланглаб, ўзидан эллик метрча нарида, танасида бир нечта қуруқ шохлари бўлган лжеакация дарахтини кўрди. У чакалакзорни четида, кукуруз йиғаётган фермерлардан сал узоқроғида турган эди. У ҳеч қачон ҳаётида олмахонни лжеакациянинг тиконли шохлари орасида кўролмаслигини била туриб, Билли маълум бир нуқтани кўрсатди-да, шундай деди:

― Олмахон ўша ялонғоч шохда пайдо бўлсин, ва мен уни шу ердан отаман.

У кўрсатгич бармоғини тушуриши билан, мана ― ўша ерда, ўша шохда олмахон унга қараб ўтирган эди. Билли қуролни елкасига қўйди ва яхшироқ нишонга олиш учун сикоморга суянди. Унинг 22-калибрли милтиғидан ўқ отилди ва олмахон ерга қулади. Билли ўша дарахтга келди ва ўлган жониворга қаради. Ўқ тўппа-тўғри кўзидан тешиб ўтган ва қон унинг жароҳатидан сарғайган қуруқ баргларга томар эди. Билли олмахонни кўтарди. У иссиққина эди. Бу биринчи ўлжасини ов халтасига сола туриб, у ўйлади: “Ваҳийда қон оқмайди, шу учун биламан, бу ҳақиқий олмахон. Мумкин, бу ғирт тасодиф туфайли шундай бўлгандир. Раббим, агар буни Сен қилган бўлсанг, шайтон ҳеч қандай баҳона қилолмаслиги ва бу тасодифан тўғри келди демаслиги учун, бу нарса яна такрорланишига йўл бер”.

Ўша ғайритабиий мойланиш Биллига янгидан ғоят кучли қудрат билан келди. Ўрмонда аланглаб, у яна бир жойни, олмахонни ҳеч ҳам кўриш мумкин эмас жойни кўрди. Эллик метрча нарида лжеакация дарахти турар, уни танаси бутунлай заҳарли чирмовуққа ўралган эди. Олмахонлар заҳарли чирмовуқдан худди одамлар қўрққандек қўрқар эди. Билли ўша дарахтнинг маълум бир шохини қўли билан кўрсатиб, овозини чиқариб деди:

― Бошқа бир олмахон анави шохчада ўтирсин.

У бармоғини туширувдиямки ― олмахон ўша ерда тайёр бўлди! Билли кўзларини ишқалаб яна қаради. Билли ҳали ўша ерда ўтирган эди. Милтиғини кўтарди, мўлжалга олиб, отди. Маллагина ҳайвонча шохдан ерга шалп этиб тушди. Ўша ерга келиб, Билли ботинкаси билан ўралиб кетган чирмовиқни суриб, ўлган олмахонни олди ва уни ов халтасига ташлади.

― Раббим, буни Сен қилдинг! ― қувониб деди у ― Энди мен Марк 11:23 нимани англатишини тушундим шекилли. Раббим, Сен Ўз Сўзингни тасдиқлаганинг учун миннатдорман. Мен бошқаларга буни айтишни буни қачон айтоларканман?

Кейин у орқасига йўлга қараб кетаётган эди, ўша Овоз унга яна гапирди:

Лекин сен учта олмахон дединг-ку.

Билли тўхтади. Бу шундай эди: у ҳақиқатдан ҳам учта деган эди. У эндиги олмахонни қаерда қўйсам экан дея, атрофга назар ташлади ва кейин ўйлади: “Мана шу сафар мен аниқ ҳақиқатдан ҳам бир нима қиламан”. Майдоннинг четига қуёш нурларидан сарғайиб кетган эски тўнка кўриниб турар, уни биқинида битта силлиқ шох ҳали чиқиб турган эди. Билли овозини чиқариб деди:

― Малла олмахон ана у чакалакзордан чиқсин, ўша эски шохга югуриб келсин, мана бу новдага тўхтасин ва мана у ердаги фермерга қарасин.

Ҳеч нарса бўлмади. У ўн минутча кутиб турди, олмахон бўлса пайдо бўлмадиям. Соат миллари 10:30га яқинлашди. Билл турди ва тўғриланди.

― Ота, Сен икки ёки уч шоҳиднинг ҳар қандай гувоҳлиги қатъий бўлади, дегансан448. Мана, мени халтамда иккита шоҳидим бор, шу учун мен мамнунман. Шу икки олмахон учун Раббим Сендан миннатдорман. Энди мен Бэнкс ва Фредга боришим керак.

448 Матто 18:16; 2-Коринфликларга 13:1.

Халтасини елкасига ташлаб, у йўл томонга қараб бир неча қадам ташлади.

Лекин, ахир сен буни айтиб қўйдинг, ― унга ўша Овоз эслатди. ― Ёзувда: “Агар сен юрагингда, сен айтган сўзинг бўйича бўлишига шубҳа қилмасанг, аммо ишонсанг, нима десанг, сенга бўлади”, дейилган. Сен шубҳаланасанми?

Билли ортига бурилди.

― Йўқ, Раббим, мен Сенинг Сўзингга шубҳаланмайман.

Шу ондаёқ лжеакация чакалакзорларидан олмахон сакраб чиқди, кукуруз ёвонига қараб чопди, эски тўнкага тирмашиб чиқди, ўша ягона шохга чиқди ва фермерларга қарай бошлади. Билли қуролини туширди, оптик мўлжаллагични крестчасини нишонга тўғрилади ва тепкини босди. Ўқ тўппа-тўғри олмахонни кўзига тегди.

Олмахонни ов халтасига сола туриб, Билли бошқа бир овозни унинг миясига пичирлаётганини эшитди: “Биласанми нима? Ҳозир ўрмон тўла олмахон. Бу ахир бор-йўғи тасодифан тўғри келган ҳодиса-ку”.

Билли жавоб берди: “Иблис, бу хусусда биз ҳали кўрамиз...” У тепаликка, ўша икки сикомор дарахтига қайтиб, қулайроқ жойлашиб олди ва кузата бошлади. У тушгача кутди ва кейин, ниҳоят, ошналарини олиш учун у ёқдан кетди. Шунча вақт ичида у бошқа бирор олмахонни қилт этганини кўрмадиям, ҳатто олмахон чириллашини эшитмадиям.

ГАРЧИ Индиана штатида олмахон ови мавсуми 1959 йил 13 октябрда ёпилган бўлса-да, Кентуккида ов мавсуми яна бир неча ҳафта очиқ эди. Ноябрнинг биринчи ҳафтаси Уилльям Бранхам, Бэнкс Вуд ва Тони Зейбллар Кентукки штати, Элкхорн-Ситига, Бэнкс Вуднинг қайнағаси Чарли Кокс билан бир неча кун ов қилиш учун жўнаб кетдилар.

Элкхорн ― Кентуккининг шарқий қисмидаги, Аппалачи тоғлари ён бағридаги шаҳарча. Мана шу ўрмонли территорияда бутун дунёдаги овлаш ва балиқ тутиш учун энг яхши жойлар яшириниб ётган эди. Билли ҳам хизматидан чарчоғларини чиқариш учун бу ерга тез-тез келиб турар эди. Чарли ва Нелли Кокс ҳар доим уни хурсанд бўлиб, қишлоқ жойларидаги уйларига қабул қилар эдилар.

Ноябрнинг ўша ҳафтаси об-ҳаво овчилардан кўра кўпроқ олмахонларга қулай бўлди. Кун бўйи совуқ шамол эсди ва кўпчилик олмахонлар ўз уялари ва ковакларида қўнишиб ўтирди. Ташқарига чиқишга жасорат қилган ҳар қандай олмахон овчилар юрганидан оёғи остидаги барглар шитир-шитиридан огоҳлантириш олишар эди. Икки кунлик овдан кейин уларни гуруҳидан Чарли бир неча олмахонни отган ягона киши бўлиб, бунинг устига, у сочма ўқдан фойдаланган эди. Билли ҳар домгидай ўзининг 22-калибрли милтиғига ишонар, бироқ ундан фойдаланишга тўғри келмайдиганга ўхшади.

Жума куни, 6 октябрда уни ишлари яхши юришмади. Куннинг иккинчи ярмида у тепаликлар орасидаги таниш водийга келди. Билли бу жойни “Ҳаваскор овчининг сойлиги” деб номлади, чунки у бир куни у ерда битта дарахтда ўтирган ўн олтита олмахонни кўрганди; у рухсат этилганичасини отди, қолганини бўлса қолдирди, ўшанда энг ҳақиқий ҳаваскорлар овини ўзи бўлган эди. Энди у тепаликда шарқ томондан, бу сойликни юқорисида турганди ва пастда ётган дарахт баргларига бирор ҳаёт белгисини қидириб қараб турар эди. Билли узоқ вақт кузатди, бироқ ҳеч қандай ҳаракат кўринмасди. Ўрмонни бошқа қисмидаги каби, бу дарахтларда ҳам олмахонлар йўқ эди. Бир жойда туравериб, Билли совуқдан қалтирар эди. Совуқ ҳаво уни бурни, юзи ва қулоқларини чимчиларди. Гарчи уни қўллари қўлқопда бўлса-да, у бармоқлари учида аччиқ совуқ сезди; ҳатто оёғи бармоқларини ҳам совуқ чимчиларди. Билли бугун ов қилиб бўлибман, деб қарор қилди, шу учун кейинги кун бахтини синамоқчи бўлди.

Кетиш учун бурилиб, у бор-йўғи бир неча қадам қўйгани ҳам эдики, у шер ўкирганига ўхшаган йўғон овозни эшитди. Овоз деди:

Қанча олмахон керак сенга бугун?

Иягини қашиганича, Билли ўйлай бошлади: “Чарли менга ўша учта ўзи отган олмахонни уйимга олишимга қўяди, олтита олмахон бўлса, оилам учун бугун бир тушликка етади. Шу учун, агар мен яна учта олмахонни қўлга киритсам эдим...”

Бирдан ғайритабиий мойланиш шундай бир ҳаддан ташқари қудрат билан Биллига тушдики, унга йиқилиб кетмаслиги учун дарахтга суянишига тўғри келди. Худди ўша Овоз буйруқ оҳангида деди:

Нима истайсан, шубҳа қилмай айт, ва сенга нима десанг, берилади.

Билли жавоб берди:

― Мен учта олмахон отаман.

Улар қайси томондан пайдо бўлади?

― Биттаси ғарбдан, бошқаси жанубдан, учинчиси бўлса шимол томондан.

Билли ўрмонга қарай бошлади. Бир неча дақиқадан сўнг у жарликни нариги томонида, тепалик ён бағрида ниманидир ҳаракатланаётганини сезди. Милтиғини олиб, оптик мўлжаллагич орқали кулранг олмахонни кўрди. У ҳеч бўлмаганда ундан тўқсон метрлар нарида бўлиб, қуролдан эллик метрдан отадиган киши учун бу узоқ масофадан отиш ҳисобланар эди. Билли ўқни учиш траекториясини тенглаштириш учун милтиқни оғзини салгина кўтарди. У тепкини босганди, олмахон беҳуш йиқилди.

“Битта бор энди. Унда яхшиси ҳозир жанубга қайрилиш керак, чунки кейинги олмахон айнан ўша томондан келиши керак”.

Билли узоқ вақт ёғочда жанубга қараб ўтирди ва ўйлади: “Бу албатта бўлади, зеро мен буни мойланиш остида айтдим. Модомики, мен билан Муқаддас Руҳ гаплашган экан, унда бу аниқ мен айтгандай бўлиши керак”.

Ўн беш минутдан кейин, у ўзи турган жойдан жанубда, букнинг тагида ўйноқилаб чопаётган олмахонни кўрди. Дарахтчага эллик метрлар бор эди, шу учун Биллига бу масофадан аниқ отиш учун кўп тиришишига тўғри келмади. Ўқ олмахонни нақ кўзига тегди. Йўқ отилгани акс-садосидан бошқа бир олмахон чакалакзордан чиқди, тепаликдан пастга қараб чопди ва ундан кейин Биллидан қирқ метрлар жануби-ғарбда тўхтади.

“А мана учинчи олмахон ҳам”, ― ўйлади у, милтиғини 45° градусга, то уни оғзи жануби-ғарбни кўрсатгунича бурди. У олмахонни қулоғини мўлжалга олди, чунки унга ёнбоши билан турди. Тепкини босиб, хато отганини кўрди. Ғафлатда қолганидан олмахон жойида бир сакради, ва ёғочнинг бошқа учига чопиб ўтди-да, ўша ерда ёнғоқ кемира бошлади.

“Мен жуда қалтираяпман шекилли, етарлича нишонга ололмаяпман, ― Били ўйлади, ― аммо бошқа олмахонни отганимда ҳам шундай совқатгандимку”. Дарахтга суяниб ва яхшироқ нишонга олиб, у яна отди. Бу сафар ўқ олмахонни боши устидан ўн сантиметрлар баланддан ўтди ва орқасидаги дарахтга санчилди, пўстлоғдан майда тарашачалар ҳар томонга учди. Олмахон уч метрга чопди, ундан кейин эса у ҳар томонга асабий қараб, тўхтади.

“Мен оптик мўлжаллагични суриб қўйдим чоғимда”, ― ўйлади Билли, затворни шақиллатиб ва кейинги патронни жойлаб туриб. Билли иложини топса, олмахонни кўкрагига отмасликка ҳаракат қилар эди, чунки айни шу ерда энг кўп гўшт бор эди. У олмахонларни бошига, хусусан кўзига отишни афзал кўрар эди. Учинчи бор отишдан кейин ўқ ҳайвончанинг олдида ўттиз сантиметрларда ерга тегди ва баргларни сочиб юборди. Бу сафар ўтакаси ёрилган олмахон қалин бутазорда кўринмай кетди.

Билли бир дақиқага ҳайрон бўлиб турди. У шу йил отган бир юз ўн тўрт олмахондан у бор-йўғи бешта хато отган эди, бу ерда эса у нишонга уролмай, кетма-кет уч марта отди. Гап нимада ўзи? Кейин у нима учун бундай бўлганини тушунди. У кейинги олмахон шимол томондан пайдо бўлади, деганди. Худо унга, ундан жануби-ғарбдан келган олмахонни ўлдиришга йўл бермади холос.

Шимолга бурилиб, Билли ўн беш минутлар кутди, бироқ олмахон пайдо бўлмади. Бу орада қуёш ботдиям, ўрмон қоронғилашди. Соат тўртда у ўша отилган иккита олмахонни, уларни топиб олиш учун ҳали жуда қоронғи бўлмай туриб топишга қарор қилди. Иккита олмахонни отган ўша олдинги жойига қайтиб, Билли бугун энди учинчи олмахонни отиш учун жуда қоронғи бўлиб қолди деб, юришида давом этди. У ўн қадам ҳам ташламай, йўғон овоз баланд гапирганини эшитди:

― Қайт ва учинчи олмахонингни от. Ахир сен шундай бўлади дедингку.

У ўқ узган аввалги нуқтасига қайтиб, Билли деди:

― Раббим, мен ҳеч қанча Сенга шубҳаланмайман.

Худди шу пайт учинчи олмахони, ўзидан аниқ шимол томондан олтмиш метрча наридаги оқ эманга ўрмалаб чиқди. Бу пайтда аллақачон қоронғи тушиб бўлганидан, гарчи у оптик мўлжаллагич орқали дарахтда олмахонни ахтарса-да, у уни кўролмади. Ниҳоят, у баланддаги новдалар орасида бир қараса юмалоқ нарсани пайқади ва таваккал қилишга қарор қилди. Отгач, Билли дарахт пўстлоғини кичкина тирноқлари билан тирнагани товушини эшитди. Кейин нимадир ерга йиқилган эди, шундан барглар ҳар томонга тўзиди. Бир-икки ондан кейин олмахон дарахтдан олти метрча нарига, шарққа томон югурди. Олмахон оқ эманда ўтирганида, у хато отган бўлса керак, шу учун у бошқа дарахтга чопиб ўтди. Ўша дарахт танасидаги олмахон тўхтаган жойда қора шарпани нишонга олиб туриб, Билли тепкини босди. Бу сафар ўқ нишонга аниқ тегди: олмахон ерга тошдай тап этиб тушди.

Барчасига ишонч ҳосил қилиш учун, Билли, энг аввало, оқ эман дарахти тагини текширди. У ерда ― шундай бўлади деганида бўлган, ўша жойдан аниқ шимол томонда, унинг учинчи олмахони ётган эди. “Бу ажойиб! ― ўйлади у. ― Мен учта олмахон сўрадим, Раббим эса менга, ҳисобга тўҳри бўлсин деб, яна бирини берди”. У бошқа дарахтга тўртинчи олмахонни оламан деб борса, у ерда у йўқ экан. “Қизиқ... Мен уни ўлдирганимни аниқ биламан”, ― Билли ўйлаб ҳайрон бўлди. У олмахон ахтариб, қуруқ баргларни титаверди, аммо уни тополмади. Кейин дарахт тагида, томирлар орасида у инни кўриб қолди. Тор тешикдан Билли қўлини суқолмади, шу учун у ерга таёқни тиқди. Инни ичида у қандайдир бир юмшоқ, дуртса дуртилиб қимирлайдиган майда нарсага дуч келди-ю, бироқ уни таёғи билан чиқаролмади. “Бу анив олмахон. Бугун мен уни ололмайман, шу учун эртага бу ёққа келишга ва уни чиқариб олишга тўғри келади”.

Билли уяга кириш жойини тош билан ёпди-да, кейин машинасига қайтди, у ерда уни ошналари кутиб туришганди. Улар уни учта олмахон билан кўриб ҳайрон бўлишди, ўзлари битта ҳам отмаганди-да. Аммо, у ўша олмахонларни қанақа шароитда отганини айтиб берганида, бу уларни “ёппасига тамом қилди”.

Ўша оқшом ҳамма ухлашга кетишдан олдин, Тони Зейбл умумий ибодат қилди. Ибодатида, бошқа илтимосларидан ташқари, Тони шундай деди: “Раббий Худованд, эртага Билли ака ўша олмахонни, бизлар у ҳақиқатни гапирганини била олишимиз учун, ўша уядан топишига йўл бер”.

Бу сўзлар Биллини ларзага келтирди. Тони унинг черковида нозир эди, ахир. Тонининг хотини ўлим ёқасида ётганида, врачлар ҳам умид йўқ дейишганида, Билли ибодат қилди ва Худо мўжизавий бир тарзда уни шифолади. Қандай қилиб Тони унга шубҳалана оларкан?

Шанба эрталаби ўша ҳафтани ўтган кунлари каби ҳаво совуқ, нобоп эди. Столда нонушта қилиб ўтириб, Тони деди:

― Бугун бизда, ҳеч бўлмаганда битта олмахон бўлади, шундай эмасими, Билли ака?

― Тони ака, сен тушунмаяпсан холос. Мен мойланиш остида гапирганимда, мен “учта олмахон” дедим. У тўртинчини бу ерда ҳеч алоқаси йўқ.

― Шундаям у ўша ерда бўлади.

Ўша эрталаб улар тушда Жефферсонвиллига қайтмоқчи бўлганлари учун, соат тўққизгача ов қилишга қарор қилишди. Билли отса бўладиган бир юмалоқ кулранг юнглини излайвериб, икки соатини беҳуда ўтказди. Ниҳоят, у таслим бўлди. Унда машинага бориши пайти йўл-йўлакай “Ҳаваскор овчи сойлиги”да тўхташига етарликкина вақти қолди. У ўша сойликка яқинлашганида, уни миясида бир овоз гапирди: “Ўша олмахон ўша ерда бўлмаса-чи? Унда ўзингни нозиринг, сени ёлғон гапирган деб ҳисоблайди”.

Бирдан Биллини яна ўша қудратли мойланиш чулғади. Бошқа Овоз деди:

― Ҳатто ҳозир у ўша ерда йўқ, уни топаман деб айт ва шундай бўлади.

Билли деди:

― Раббим, Марк 11:23 Сенинг Сўзингдир, шу учун мен Сени Сенинг Сўзинг бўйича қабул қиламан. Мен ўша олмахонни топаман.

Ўша дарахтга келиб, инни оғзидан тошни олиб ташлади ва тешикни ов пичоғи билан кенгайтирди. Билли инга қўлини суққанида, ўлик олмахон ўрнига илдизнинг қўпарилган бир бўлагини топди, у: “Ана холос! Биз соат тўққизда учрашишимиз керак-ку ахир, мен бўсам бу ерда, олмахон йўқ. Тони нима деб ўйлайдийкин? Қолганларчи, нима деб ўйлашади?” У дарахт тагидаги баргларни титиб, қайтадан қидиришга тушди, бироқ ҳаммаси бекорга эди. “Бир дақиқа! ― ўйлади у. ― Ахир мен ўша тўртинчи олмахонни топаман деганимда, ўша учта олмахонни пайдо бўлишига олиб келган худди ўша мойланиш остида эдимку, ахир. Агар бу менинг янги хизматимни бошланишини тасдиқлаши керак бўлса, унда ўша тўртинчи олмахон қаердадир шу ерда бўлиши шарт. Хўш, қаерда экан у?”

Пўстлоқни ўша бўлаги остига қара, ― Овоз гапирди.

Билли оёғи билан пўстлоқни туртиб юборди. Уни остида биргина фақат барглар бор эди. “Бу ерда ғалати бир нима бўлаяпти”, ― ўйлади у. Ўша жойга яхшироқ термулиб, у ранги ўчиб қолган барглар тагидан чиқиб турган бир тутам кулранг юнгни пайқади. У баргларни титди ва уни ― тўртинчи олмахонни ўша ердан топди.

Индианада отган учта малла олмахонлар билан, ҳаммаси бўлиб еттита олмахон бўлди. Етти ― Худонинг тугаллик сони.

Чоршанба эрталаб, 1059 йил 11 ноябрида Уилльям Бранхам, Бэнкс Вуд ва Дэвид Вудлар черковнинг қутлуғ кечаси хизмати учун вино олиш мақсадида Райтлар оиласининг фермасига жўнаб кетдилар. Жорж ва Мерл Райт бу винони ўз боғларида етиштирган узумдан қилган эди. Биллига унинг черкови аъзолари қутлуғ кеча хизмати вақтида ишлатадиган винони Муқаддас Руҳга тўлган одамлар тайёрлаган деган фикрнинг ўзи жуда ёққан эди.

Одатдагидек Райт оиласи меҳмонларни қувониб кутиб олишди ва уларни тушликка қолишига кўндирди. Эдит (Жорж ва Мерлнинг қизи) Биллидан биттами ёки иккитами қуённи, онаси гўштдан димлаши учун отиб беришини илтимос қилди. Эдитни илтимосини рад этишга Биллини ҳадди ҳам сиғмас эди. Уни бу қизга доим раҳми келар эди. У 37 ёшда эди ва умрининг кўп қисмини ногиронлар аравачасида ўтказган эди. У энг гўдаклигидан шол бўлиб қолган эди. Қизиғи шунда эдики, айнан Эдитнинг азоблари орқали Билли биринчи марта Райтлар оиласи билан танишган эди. 1935 йил октябрида у Бранхам Чодирида уйғониш йиғилишлари ўтказди. Бу уйғонишлар ҳақида эшитиб, Жорж Райт ногирон қизи билан, у учун ибодат қилишлари учун черковга келди. Эдит қаттиқ оғриқлардан кўп йиллар қийналганди. Биринчи марта Билли у учун ибодат қилган вақтида у шолдан шифоланмади, аммо ўша оғриқлар йўқ бўлиб кетди ва энди бошқа пайдо бўлмади. Бундай Илоҳий марҳаматнинг текканини Билли жуда қадрлади. Шунга қарамай, уни Эдитнинг бутунлай озод бўлмагани доим ўйлантирар эди, айниқса, ундан ҳам ёмон аҳволдаги кўплаб одамларни шифолаганини кўрганида. Ўша ўтган ҳамма йиллар мобайнида кўп соатларини рўза ва ибодатда Эдитни шифоланишини Худодан ваҳийда кўрсатишини сўраб юрди, аммо ваҳийни мажбуран чақиришни иложи йўқ, холос. Уни қилиб биладиган бор-йўқ иши ― бу сўраш ва илтижо қилиш, Худо мустақил эканини билиб ва Унинг буюк иродаси ва мақсади кўпинча ҳақир, арзимас инсоний тушуниш қобилияти чегараларидан чиқадиган соҳаларда яширин эди.

Шелби (Жорж ва Мерл Райтларнинг ўғли) Бэнксга 22-калибрли милтиғини вақтинча бериб турди (Билли ўзи билан қуролини олиб келди) ва Бэнкс Билли билан икковлашиб қуён овига жўнашди. Ёмғирдан дарак бериб, кулранг булутлар қалинлашаверди, аммо жала фақат икки овчи ўлжа билан қайтиши билан бошланиб кетди. Ҳали Билли қуёнларини терисини шилиб, ичак-чавоғини боғда ишлатиладиган асбоб-ускуналар сақланадиган сарой орқасида ўтиб тозалар экан, у йўлдан аста-секин юриб, Райтларнинг уйига яқинлашаётган тракторнинг пишқириғини эшитди. Тез орада Хэтти Моузер ўзининг икки ўғли билан эскигина икки цлиндрли тракторида ҳовлига кириб келди. Хэтти бу ёқдан бир ярим километр нарида яшар эди. Биллини ота-онасиникида меҳмонда эканини эшитиб, у ишини чала қолдириб, мулоқотдан баҳрамад бўлиш учун, уларникига келди.

Хэтти келганига Билли қувониб кетди, чунки унда унга бермоқчи бўлган бир нимаси бор эди чўнтагида. Яқинда у Бранхам Чодири қурилиши фондига ҳадя сифатида 20 доллар келтириб берди. Уни қандай камбағаллигини билиб, Билли унга пулини қайтармоқчи эди. Уни эсига ўша кун, 1940 йилдаги ўша кун эсига келди, қачонки у Хэтти Райт ва Уолтер Моузерни никоҳлаган эди. Уолт 1955 йили трактор ағдарилиб, уни босиб қолганида ўлганди. Хэтти бева қолди ва шундан бери бир ўзи икки боласини вояга етказаётганди. Ўзининг тепалик ён бағридаги кичкинагина фермасида тирикчилик қилиш учун у қўли-қўлига тегмай ишлар эди-ю, аммо иқтисод томондан жуда ҳам самарали эмас эди. Бир куни у Биллига, бир йилда 200 доллар соф фойда олдим деди, шу учун Билли ўша 20 доллар Бранхам Чодиридан кўра кўпроқ унга керак эканлигини билар эди. У қўлини чўнтагига ўша пулни олиш учун тиққанида, уни нимадир тўхтатганини ҳис қилди. Муқаддас Руҳ унга яна Исо, бева аёл ўзининг охирги тангасини садақа қутисига ташлаганида, уни тўхтатмаганини эслатди. Билли ўша пулни, Худо Хэтти Моузер Ўзини вақтида ва Ўзига хос тарзда тақдирлашига ишониб, чўнтагида қолдирди.

Райтларнинг ошхонаси столига тушликка тўққиз киши ўтирди: Бэнкс ва Дэвид Вуд; Жорж, Мерл, Шелби ва Эдит; Орвилл ва Кой Моузерлар ― Хэттининг ўсмир болалари; ва Билли. Хэтти ошхона устуни ёнидаги тўқилган стулда ўтирди. Кундузи соат бирга яқин Билли ўзининг сорго яхшилаб, қуюлган олча пирогини еб бўлди. Тарелкасини суриб қўйиб, у бир неча соат Илоҳий нарсалар ҳақида гапирди. Вақти-вақти билан шу ердагилардан баъзилари унга библиявий саволлар беришар, ва у уларга жавоб берар эди. У асосан ўзининг хизмати ҳақида сўзлаб берди: у қандай бошланди, ҳозир у қайси стадиядалигини, ва нимага қараб, эҳтимол, кетаётганини. 16:30 да Билли, ниҳоят, Марк 11:23 ни ва охирги бир неча ҳафтада бўлиб ўтган ғайритабиий воқеаларни кўриб чиқишга ўтди. Ҳаммасидан олдин, у Индианада учта малла олмахонни яратилишини тушунтириб берди, ундан кейин эса, қандай қилиб Кентуккида тўртта кулранг олмахон яратилгани ҳақида ҳикоя қилди.

Билли сўради:

― Нима бўлиши мумкин эди? Жорж ака, сен етмишдан ҳам ошгансан, ва сен бир умр олмахон овлагансан; Шелби ака, сен ― зўр олмахон овчисисан; Бэнкс ака, сен ҳам. Сизлардан кимдир олмахонни сикоморда ёки лжеакация чакалакзорида кўрганмисизлар?

Улардан ҳеч қайсисига у ерда олмахон кўришига тўғри келмаганди.

― Мен ҳам ҳеч қачон уларни у ерда кўрмаган эдим, гарчи мен болалигимдан бери олмахон овлаган бўлсам ҳам. Мен бу ҳақида жуда кўп ўйлаб кўрдим ва мана менинг фикрим қанақа. Ибтидонинг 22-бобида Худо Иброҳимга ўғли Исҳоқ билан Морив тоғига боришни ва у ерда уни Раббийга қурбонлик қилишни буюрди. Иброҳим ўша буйруққа гарчи Худо, Исҳоқ унинг меросхўри булади деган бўлса-да, бўйсунди. Тоғ чўққисида Иброхим тошдан қурбонгох тиклади ва Исҳоқни энди қурбон қилмоқчи бўлган эди, Фаришта; “Энди Мен биламанки, сен Худодан қўрқасан ва ягонангни, ўз ўғлингни Мен учун аямадинг”, ― дея, уни тўхтатди. Албатта, бу драма, Галготада Ўз Ўғли Исони қурбон қилган, Ота Худо ҳақидаги буюк тарихдан дарак берган эди. Иброҳимга Морив тоғида ҳали бери қурбонлик зарур эди. Атрофга қараб, бутага ўралиб қолган қўйни кўрди. Хўш, энди мен сизлардан баъзи бир нарсаларни сўрамоқчиман. Ўша қўй қаёқдан келиб қолди? Иброҳим ўша қурбонгоҳни қураётганида, у тоғ қоясининг ҳамма еридан тошларни йиғган эди, ва қўй ўшанда у ерда йўқ эди. У қандай қилиб, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, пайдо бўлади?

― Мана, менинг бу тўғрида фикрим қандай, ― давом этди Билли ўзининг саволига жавоб бериб. ― Худонинг атрибутларида, хос хусусиятларидан бири. Иегова-Иредир, маъноси “Худонинг Ўзи кўриб беради” дегани. Иброҳимга қурбонлик керак эди, шу учун Худо фақат ўша қўйни яратилиб, пайдо бўлишини айтди, холос. Бу ваҳий эмас эди. Бу реал воқелик эди. Иброҳим уни сўйди ва унинг қони қурбонгоҳга оқди.

― Бугун ҳам Худо ҳамишагидек Иегова-Ире. У менга Марк 11:23 даги Ўз ваъдасини тушунтиришга ҳаракат қилди. Мен буни ҳеч ҳам тушунолмаган эдим, шу учун У буни қандай амал қилишини тушунтирди, холос: аввал Индианада, кейин эса Кентуккида. Менга олмахонлар керак эди, шу учун У олмахонларни яратди. Улар ваҳийдан эмас эди. Мен уларни отдим ва кейин едим. Улар ҳақиқий олмахонлар эди. Агар У Иброҳим учун қўйни пайдо бўлсин деб билган бўлса, У мен учун олмахонни пайдо бўлсин деб айтиб билади, чунки У уларни Яратувчисидир.

Куннинг бутун иккинчи ярми давомида Хэтти Моузер ҳаммадан четда ўтирар ва жимгина тинглар эди. Билли ўзининг якунловчи фикрини айтиб бўлганидан кейин, Хэтти деди:

― Бранхам ака, бу энг чин ҳақиқат.

Бирдан Биллини туришга мажбур қилиб, бутун ошхонани Муқаддас Руҳ тўлдирди. У ўз танасини, ўрмонда ов вақтида ҳис этган худди ўша мойланиш билан “электрланган” эди. Кейин у худди ўша Овознинг:

Хэттига айт, нима истаса, сўрасин, ва кейин буни бўлишини айт, ― деб аниқ айтганини эшитди.

― Хэтти опа, ― деди Билли, ― сен Раббий кўзи олдида марҳаматга сазовор бўлдинг. Сен тўғри сўз айтганинг сабабли, Худо менга, сен нима истасанг сўрашингни айтишимни буюрди, ва У сенга беради.

Хэтти ҳайрон бўлиб ва анчайин саросимага қолиб, юзларига чанг солди.

― Бранхам ака, сен нимани кўзда тутяпсан?

― Осмонлар Худоси сенга Марк11:23ни ҳам, Унинг Ёзувидаги қолган ҳаммаси каби, шунчалик ҳақиқат эканини кўрсатмоқчи. Жонинг сени нималарни хохласа, сўра, ва У буни худди шу ерда, мана ҳозирни ўзида амалга оширади.

У атрофларига асабий қарай бошлади.

― Мен нимани сўрасам?

Билли таклиф қилди:

― Сен камбағалсан. Худодан ўзингга каттароқ ферма сотиб олиш учун ёки янги уй қуриш учун пул сўрашинг мумкин. Ота-онангга ёрдам бериш учун, бирор нима сўрашинг мумкин. Улар қариганлар. Худодан уларни ёшликларини қайтаришни сўрагин. Ёки синглинг Эдит хусусида қандай? У 37 йилдан бери ногирон. Уни шифоланиши ҳақида сўра ва у уни олади. Худодан нимани истасанг шуни сўра, ва агар бу нарса мана ҳозирни ўзида амалга ошмаса, бошқа ҳеч қачон менга ишонма.

Хэтти қараса, икки ўғли Орвилл ва Кой пиқирлаб кулишар ва ўғил болачалар каби ўйнашиб, бир-бирини турткилашарди. Бу нарса унга ҳақиқатдан ҳам нимани хохлашини эслатди.

― Бранхам ака, ҳаётимдаги энг буюк истагим ― бу, икки ўғлимни нажот топишини кўриш.

Ҳеч қандай иккиланмай, Билли эълон қилди:

― Хэтти опа, Қудратли Худованд буйруғи бўйича, мен Сенга Исо Масиҳ Исми ҳақи болаларимнгни қутқарилишини бераман.

Исо Исмини эшитиб, иккала бола ҳам стулларидан ирғиб турдилар ва ўз гуноҳларига пушаймон бўлиб, ва йиғлаб, оналари қўйнига чопдилар. Хэтти шундай қаттиқ қичқирдики, уни оғилдаги сигирлар ― мумкин, ҳаттоки қўшниларнинг оғилидаги сигирлар эшита олар эди.

Ёмғир томларни астойдил тақиллатаверди. Хэттининг трактори кабинаси йўқлигидан, Шелби ўзининг машинасида опасини уйига этиб қўймоқчи бўлди. Хэтти уйига ўғиллари билан тракторда кетишни афзал кўрди. Ўша ҳафта қолган кунлари ўзини жуда соз ҳис этганидан, гўё у остидаги оёғини сезмади. Якшанба етиб келгач, Орвилл ва Кой Бранхам Чодирига келишди ва Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи имонга келдилар. (№15 Сурат)

Билли кафедрада турди ва ўз йиғилишига Худо қандай қилиб етти марта кетма-кет олмахонларни яратганини ва Райт оиласи фермасида нима бўлгани ҳақида айтиб берди. У ўз ваъзини қуйидаги сўзлар билан тугатди:

― Мен сизга ҳақиқатни айтганимни билишларингиз учун, Хэтти опа, илтимос, ўрнингдан тур. Мана ўша камтарин аёл, ана ким учун мўъжиза юз берган эди. Худо дунёнинг барча буюк одамлари ёнидан ўтиб, бу нарса биринчи бор камбағал, камтар аёл билан бўлишига йўл берди. У, бу аёл нима зарур, шуни сўрашини билганидан, уни танлади.

― Энди мен шу ерда ўзимни кичиккина черковимга, менинг камгина ибодатчиларимга бир нима демоқчиман, қайсики улар, мен бутун ер юзи бўйлаб сафарлар қилганимда; шунчалик содиқ эдилар ва мен учун ибодатлар қилишди. Мен ишонаман, навбатдаги бутун жаҳон ларзаси яқинлашаяпти. Мен сизга айтган бу нарсалар, ҳақиқатдир. Ҳукм кунида мен сизнинг олдингизда шу ҳикоя билан, бугун шу ерда турганим каби, шунчалик даражада очиқ тураман.

― Ишонаманки, сиз ҳаммангиз бу нима эканини тушуна биласиз; бу Муқаддас Руҳнинг мойланишининг кўплаб, чуқурроқ келишидир. Мен ҳар қандай одамга Раббий Исми ҳақи даъват қиламан: агар ўша Руҳ, У қандай менга тушган бўлса, сизга тушса, сиз нимани сўрайсиз, менга муҳим эмас, бу бажарилади. Ўша анча чуқур мойланишга қандай киришни ― мен билмайман. Менга фақат бир нарса маълум, айнан Худо ва фақат Угина сизни у ҳолатга элтиши мумкин, шу учун жуда яхши, камтар ва Худога кучингиз етгунча яқин яшанг, холос. Унга шубҳа қилманг. Ҳаммаси сиз учун яхшиликка хизмат қилади, деб ишонинг, ва ҳаммаси жойида бўлади.



Up