Ўспирин ва унинг таҳқирланиши (1909 — 1932)
Бу китоб барча ўқигандарингиздан фарқ қилади. Табиийки, ҳикоя қилишда анча драматизм бор...
Кутилмаганда жуда яқин масофадан қурол отилиб, тўппа-тўғри Биллининг оёғига тегди. У оғриқдан чинқириб орқага йиқилди.
Джимми тиззалаб олиб, кўз ёшлари аро дудуқланарди:
— Билли кечиргин! Илтимос, кечир! Бу бахтсиз ҳодиса эди! Мен билмасдан...
Кейин у дўстининг оёғига яқинроқ келиб қаради ва юзи оқариб кетди.
— Билли қимирлама! Мен ёрдам учун бориб келаман, чопалаб.
— Йўқ мени ташлаб кетма! ─ Билли қичқирди.
Лекин Джимми уёқ-буёққа қарамай қуёндай еларди. Билли оёқларига қарагач, даҳшатга тушди, ўқдан тешилган, оёқлари қарийб, иккига бўлиниб кетган еди.
Лекин воқеалар эндигина ривожлана бошлайди. Сўнгра, ғайритабиий воқеа юз берадики, улар кейинги воқеаларнинг боришига қарашларимизни мутлақо ўзгартиради.
Дунёнинг узоқ бир бурчагини қаеридадир, ўспирин ўз саволларига чин дилдан жавоб излайди:
Ҳақиқатдан ҳам ўзи Худо борми? Агар бор бўлса, қаерда?
Ким Ўзи У?
Шу Худони мени ҳаётим қизиқтирадими?
ЁШ ИЗЛАНУВЧИ, бу китоб сенга бағишланади, чунки бу саволлар қачонлардир менинг ҳам олдимда турган эди.