Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Муаллифдан



Ушбу лойиҳам устида иш бошлашим биланоқ, мен қийин саволга дуч келдим: “ Олбин бунчалик кам ёзилган, бу мавзуни баён қилишнинг қайси йўлини танласам экан?” Уилльям Бранхам ҳаётининг катта қисми инсон кечинмалари сарҳадларидан шунчалар йироққа чиқадики,уни чегараланган ҳажмдаги китобда керакли тарзда изоҳлаш қийин. Менинг муносабатимда афзалликлар бўлганидек, чегараланишлар ҳам бор. Уларни бошданоқ Сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

Шу ишни ушлашдан олдин, ҳар қандай биограф бир қатор маълум бир қарорларини қабул қилиши керак. Китобнинг мавзусини тематикми ёки хронологик тарзда ривожлантириш керакми? Унинг нияти қандай ўқувчиларни диққатини ўзига жалб қилиш? У қандай тушиниш даражасида ёзиши керак? Китоб қандай ҳажмда бўлиши керак? Унга қайси воқеаларни киритиши керак, ва ҳар қайси воқеа бўйича қанақа тафсилотларни баён қилиши керак? Йиғилган материалларни таҳлил қилиши керакми, ёки воқеаларни бирор — бир изоҳларсиз ёзиши керакми? Бу рўйхатнинг охири ва чегараси кўринмайди...

Агар воқеаларнинг аста-секин ривожланишини кузатиб борилса, китобхонда Уилльям Бранхам ҳаёти ҳақида яхшироқ тассавур туғилади деган ҳолда, мен бу биография салоҳияти (мазмуни)ни хронологик (йилнома) тарзида туздим.

Аксарият биографлар ёритадиган воқеаларни келажакдаги аҳамиятини тушунтиришда ва таҳлил қилишда, ўз китобларида “Ҳаммажойда ҳозир” бўладилар. Мен бундай қилмасликка қарор қилдим. Ҳикоя қилишда ҳар бир воқеанинг аҳамияти Уилльям Бранхам ўзи унинг муҳимлигини англамагунча сир сақланади. Бу эса, у ҳаётини қандай яшаган бўлса, шу тарзда кузатиб бориш имконини беради; характерини етилиб боришини тушуниш ва у ҳаётининг ғайриоддийлигининг маъносини англаш учун аёвсиз курашини тўғри баҳолаш имконини беради.

Модомики, Уилльям Бранхам биографияси илгари ҳам бир неча марта нашр қилинган экан, бу ҳикояни кенг ва батафсил ёзишни зарур деб ҳисобладим. Рўй берадиган воқеаларнинг таҳлилини минимумгача тушириш учун диққатимни ғайритабиий кечинмаларга бой ҳодисаларга қаратмоқчиман. Натижада кишини ўзига тортадиган кенг қамровли китоб пайдо бўлди. Мен ўйлайман, Сиз 7-синф ўқувчиси бўласизми ёки университет профессорими, Сиз ўқиганингизда саҳифаларни варақлаб улгурмайсиз.

Аммо бу китобнинг афзаллигида нозик томони ҳам бор.Модомики, бу биография кенг романга ўхшаш динамик варавон ҳикоя қилинади, айрим ўқувчилар уни бадиий тўқима дея васвасага дучор бўлишлари ҳам мумкин. Бу уларнинг хатоси бўлади. Кўплаб ҳикоялар хужжатлар билан тасдиқланган. Ўзимнинг текширишларимда мен газета ва журнал мақолларидан, китоблар, фотографиялар, фильмлар ва айрим Уилльям Бранхам билан шахсан таниш бўлган ва бу биографияда ёзилган айрим ғайритабиий воқеаларни кўрган одамларнинг гувоҳликларидан фойдаландим.

Бироқ, шундай бўлса ҳам, мен энг кўп маълумотни Уилльям Бранхамнинг шахсан ўз гувоҳликларидан олдим: 19 йил мобайнида мамлакатда ва чет элларда 1100 та ваъзлари тасмага ёзилган эди. Уларнинг кўпларида у ғайритабиий кечинмалари тўғрисида ҳикоя қилган ва ҳозиргача бўлиб ўтган воқеалар ҳақида батафсил тушунтириб, диалогларни ҳам келтириб, бир неча марталаб айтган. (Бу ҳақида китобнинг охирида “Муаллиф изоҳлари”да батафсилроқ ўқишингиз мумкин).Кўпинча Уилльям Бранхам шу воқеалар бўлиб ўтганда, унинг ўзи нима деб ўйлагани ҳақида ҳам гапирган. (Биографнинг орзуси ушалди!). Тафсилотга бой ва ишончли манбааларнинг маълумотларини кўплиги биографияни қизиқарли ёзилиши учун қулай замин яратди. Буни ҳикоя қилишда ташқи жило, илмий сайқал йўқлиги ҳам бу усулнинг афзаллигидир деб ҳисоблайман. Менинг бу китобни ёзишдан мақсадим, Сиз бу китобни ўқиб, замонамизнинг энг буюк инсонларидан бири ва ҳамма даврлар ва замонларнинг буюк инсонларидан бири билан яхши танишишингиз учундир.

Оуэн Джоргенсен, 1994 й.



Up