Картинка цитаты

Бу шифоланишдир, сиз имонга эга бўлишингиз керак. Бу имон бўйича шифоланиш дейилади. Бир врач шундай деган эди: “Хуллас, Қонни (Исони Қонини) тан олмайдиган ва буни қандайдир бир инсон, ёки қандайдир индивид бажаради дейдиган сиғинувчилар орасига (культга) келганингда, мен бунга қўлларимни теккизмаган ҳам бўлар эдим. Бироқ, — деди, — мен ишонаман ва биламанки, Масиҳнинг Қони ҳар қандай дардни шифолашга ҳар доим етарлидир”.

Шундай қилиб, бу Масиҳ орқали келади. Шифоланиш биргина Масиҳдан келади. Хўп, мен шундай одамларни кўрганман, улар ёлғондан: “Хўш, мен энди ҳаммасини тоза варақдан бошлайман. Янги йил кирди. Мен бу йил ўтган йилгидан кўра яхшироқ ишлар қиламан”. Лекин сиз буни ҳеч нима бермаслигини кўрасиз. Ўз шифоланишини ўйламасдан, пала-партиш қабул қилганлар билан ҳам худди шундай; ҳеч нарса бўлмайди. Бу нарса узоққа бормайди.

Аммо эркак ёки аёл Масиҳга бутун юраги билан итоат қилиб келишса ва уларда нимадир (қандайдир бир нарса) бутунлай ўзгармагунича ишонсалар, ўша одам Абадий Ҳаётга эришади. Илоҳий шифоланиш билан ҳам худди шу тарзда юз беради. Қачонки инсон Масиҳнинг тўкилган Қони унинг шифоланиши учун, “Унинг яраларидан биз шифоланганмиз” га асосланган имон билан келса ва буни қабул қилса, унинг юрагида шундай бир нарса юз берадики, у: “Бу ҳақиқат. Мен соғлом бўламан”, — дейди. Сизга айтаманки: уларни шифоланишдан ушлаб қолишнинг ҳеч қанақа йўли йўқ. Улар соғлом бўладилар. Аниқ.

Бу билан ҳам худди шу нарса, сиз одамларга, улар шифолангандан сўнг: “Энди, шундан ушлаб туришда давом этинг”, — демайсиз. Уларнинг ичида нимадир содир бўлади. Ва бу ташқаридан ичкарига эмас; ичкаридан ташқаригадир. Бу аввал ичкарида мана бу ерда юз беради. Сиз бунга тўлиқ ишонасиз. Ва сўнгра у ердан ташқарига бу ўз ишини бошлайди.

Шундан кейин, мен буни шунчалик ўз-ўзидан юз беришини ва ажойиб мўъжизаларни келтириб чиқарганини кўрганман.

Уилльям Бранхам "Худода Танланган Йўл Бор" ваъзи

Up