Худонинг мурод мақсади ― алоқада бўлиб туришни хохлашидир!
У осмон билан ер ўртасида кўтарилган эди ва ўлди, ва барчасини сотиб олди. Ва қонини оқизиб турганича, Адан боғида ўша йўқотилган, ҳар кечқурунги мулоқотни, черков мулоқотини тиклаб, яхши мулоқот қилиш ва унда Ўзи яшай олиши учун, У Черковни муқаддаслади.
Эътибор бердингизми, Худо кун ботарда, куннинг салқин шабадасида келган эди. Бунда нимадир бор, кеча яқинлашанида, одамлар черков ҳақида ва Худо ҳақида ўйлайдилар; Христианлар. Сиз қуёш ботишини кўрасиз, сиз ўз қуёшингиз ботаётганини тушунасиз.
Кун кеч бўлиб, унинг шабадаси эсган паллада У келди ва улар билан мулоқот қилди. Ва У одамлар билан мана шу мулоқотини йўқотди, Унга уларнинг гуноҳлари тўсқинлик қилди.
Ва шунда У инсон қиёфасига кирди ва У яна одамга кела олиши ва одамда яшай олиши учун, ва одамни яна У билан мулоқот ҳолатига тиклаш учун ва унга унинг Худодан берилган ҳуқуқини қайтариш учун У бизлар аро маскан қилди. Мана У нима қилди.
У Муқаддас Руҳнинг мақсади. Ва яна Ота Ўзининг сотиб олиш режасини якунлаш учун, сизда яшаётган, Ўзининг режаларини рўёбга чиқараётган Худо Ота; сен орқали амалга ошираётган, сени Унинг ҳамкори қилаётган; сенга жой берадиган, сенинг йўқотганинг учун, аканг ва опангни йўқотгани учун, бир қисм берадиган; У Адан боғида қилгани каби, бориб йўқотиганни қидириш, излаш учун, сенга Ўз Руҳини ва Ўз севгисини беради. “Одам, Одам, қаердасан?” Муқаддас Руҳ мана нима қилади одамлар билан. Қачонки У уларнинг юракларига киради ва Ўзига маскан топади, у ерда йўқолган жонлар учун чанқоқлик ва очлик.
Уилльям Бранхам "Муқаддас Руҳ нима учун берилган эди?" ваъзи
https://branham.uz/sermons/59-1217