Картинка цитаты

Мен сизларга савол бермоқчиман: оилангизни нечта аъзоси, черковингиздан нечта аъзо, агарда ўша Фаришта бугун ўтса ва ўша шунчалик Худога ўзини бағишлаган одамларни, уларни қалбларида кеча-ю кундуз йўқолган жонлар бўлса, улар бу ерда Минниаполисда содир бўлаётган барча расвогарчиликлар ҳақида нола-ю фиғон қилаётганини кўрса, у бугун муҳрлай олиши учун шунақалардан нечта бор? Шунчаки бир лаҳза бу ҳақида ўйлаб кўринг, тушуняпсизми? Бу ҳақиқатдан ҳам муҳим. Ва эсингизда бўлсин, бу Раббийни Каломи.

Ва мана шу нарса менинг юрагимда турибди. Дунёнинг турли жойларида бўлиб ва одамларга қараб туриб, қачонки юрак сирларини билишга руҳланганимда, ва мана шу нарса ҳозирни ўзида менда туғён урмоқда. Мен фанатик эмасман. Йўқ. Фақат бундай эмас. Мен бу кичкина инъомга эга бўла туриб, уни ҳеч қачон Худонинг шуҳратидан бўлак бошқача тарзда ишлатишга уринмаганман. Нима ҳақида гапираётганимни била туриб, Худованд ҳузурида бугун кечқурун қаердалигимни билган ҳолда, буни билиб туриб, мен чалкашликда бутунлай кетган одамларни кўраяпман, гарчи улар яхши эдилар. Ва черков таълим олган, қайсики: “Хўш, бизда Калом бор”, — деб ўйлайди, ҳаммаси шунчаки ҳиссиётлар ва, эҳтимол, бошқа ҳолат бўлган черковларни кўриш. “Ҳарф ўлдиради, лекин Руҳ ҳаёт беради”.

Сизнинг қанчалик ҳақ ва асосланган бўлишингиз мумкинлигини аҳамияти йўқ, сизнинг жонингизни Худованд олдида тирилтирадиган ўша Ҳузурда ҳеч қачон бўлмаган бўлсангиз, сиз ҳақиқий ғалаба нима эканини билмайсиз. Бу ҳақиқат.

Уилльям Бранхам, "Масиҳ билан яширинган ҳаёт" ваъзи

Up