ДЕМОНОЛОГИЯ - Жисмоний сфера (соҳа)

Сана: 53-0608A | Длительность: 55 daqiqa | Таржима: VGR
Konnersvill, Indiana, AQSh
E-1 ...Худонинг ёрдами билан, биз йиғилиш ўтказа олар эдик, ўзимиз. Мана нима учун қувонаман, мана шундай ўтаётганини кўрганимда, мана шу сабабдан. Раббий буни қилишимизга ёрдам беришига мен ишонаман. [Йиғилиш: “Омин”, – дейди. ― Таҳр.] Энди, сизлар биласизлар...
Менга ўз маъмуриятим ёқади. Мени ажойиб биродарларим бор – Босворт, Бакстер, Линдсей, Моор, уларнинг ҳаммаси, улар беш киши, барон фон Бломберг. Улар шунчаки ажойиб одамлар. Лекин, сенда бир гуруҳ одамлар тўпланганида, шундай бир нарса борки, шунда бирида – бир нарса, бошқасида – бошқа бир нарса бўлади. Баъзида бу нарса мени ўзим ўйлаган нарсамга қарши бўлади. Шундай қилиб, мен-мен-мен ўзимни озод ҳис қиламан. Биз вақтимизни яхши ўтказоламиз, шунчаки енг шимариб, ейишга тушишимиз мумкин. Мен сизларни енг шимариб, вақтингиз яхши ўтказишингизни хоҳлайман.
Менинг биринчи Библиям табиат бўлган. Худони мен табиат орқали ўргандим. Мен балиқ овлашни шунақа яхши кўраман. Балиқ овини қанчалар севаман! Сенчи, ўғилча, балиқ овини севасанми? Агар сен балиқ тутишни яхши кўрсанг ва ўз онангни севсанг, унда сен яхши бола бўласан. Ва ҳатто мени имонга келганим мени буларни ҳаммасидан маҳрум қилмади. Шундай қилиб, мен бир куни тоғда, балиқ овида бўлгандим. Шунақа, бу мана шу кичкинтой бола учун. Мен у ерда тоғда... балиқ овлаган эдим. Ҳа, албатта, бу ерда ўтирган бошқа болалар учун ҳам. Шунда мен форель (гулмоҳи деган балиқ. ― Тарж.) ушладим. О, бу ажойиб, баҳор вақти. Ва мен шунақа бораверардим, ва худди шу кейинги чуқур жойда форель бор эди, тушуняпсизми, ана шундай балиқ. Раббийни улуғлаб, шундай қичқирдим, вақтимни чоғ ўтказдим. Ҳар-ҳар замон қармоқни ташлаганимча. Мен хитоб қилишларга ишонаман. Омин. Албатта. Чунки мен, нимадир мени чулғаб олаётганини сезаман. Ва... [Лентада бўш жой. ― Таҳр.]

E-2 Ва у ерда, Нью-Гемпширда, ўша жойларда айиқлар кўп. Мени ўша балиқ овлайдиган жойимда кичикроқ лагерим бор. У ерда эски чодирча (палатка ― Тарж.) ўрнатилган, шунақа кичкина эски чодирча, мен унда яшар эдим. Қора айиқ эса – бу энг катта шумтака. Хуллас, она айиқ ва унинг икки боласи у ёққа кириб олишди ва чодиримни хароб қилишди!
E-3 Мана, тилларанг кокилчали қизча, сенингча мен бу айиқ билан нима қилишим керак эди, а? Мен унга ташланишим керак эди, шундай эмасми?
E-4 Лекин мана нима қилибди у. У кириб, чодиримни бузган ва у ёқдан ҳамма нарсани чиқарган, мендаги бор барча озиқ-овқатни еган, уни жуда омади келган. Мен келганимда эса у кетди. У боласини чақирди, шунда битта боласи у билан бирга қочди. Бошқаси эса қочмади; у ўша ерда шундай ўтираверди. Менга орқасини мана бундай бурди ва у ерда нимадир қиларди. Мени қўлимда эса кичикроқ болтачадан бошқа нарса йўқ эди. Мен у ерда маржон дарахтини чопган эдим. Хуллас, она айиқ анча жойга қочиб борди, мен ўйлайман, ана у телеграф столбаси тургандай жойга ва тўхтади. Она айиқ ўша айиқчага қичқирди, у эса бунга аҳамият ҳам бермади. У қандай ўтирган бўлса, шундай ўтираверди.
E-5 Мен: “Бу оғайни нима қилаяпти экан ўзи?” – деб ўйладим. Мен озгина яқин бордим. Мен унга жуда ҳам яқинлашишга қўрқар эдим, мени тирмалаб ташлайди деб қўрқдим. Гарчи у ҳам дарахтга чиқиб билса-да, яқин орада дарахт йўқ эди. Шу учун мен унга жуда ҳам яқин боришни истамадим, чунки айиқларнинг феълини биламан. Хуллас, мен фақат озгина яқин бордим. Лекин сиз биласизми, нима юз берди?
E-6 Хуллас, мен қуймоқларни яхши кўраман. Болалар, сизлардан ким қуймоқчаларни яхши кўради? Ҳа, қойилман сизга! О, мен... Каттароқ болалар ҳам. Мен улар қандай қўлларини кўтарганини кўряпман. Ҳаммамизга қуймоқлар ёқади, мен уларни шундай яхши кўраман ва мен уларнинг устига асал оқизаман. Баптистлар каби, биласизларми, тузалишимизга нима ёрдам беради, бу асал ахир, биласизлар. Хуллас, эшитинглар, мен уларни устига томизмайман, мен уларни чинакамига чўмдираман. Мен уларга ҳақиқатдан ҳам, чинакамига яхшилаб, зўр қилиб тўкаман. Мен уларни у ерига озгина, бу ерига озгина сепмайман. Мен уларга тўлиқ қопланиши учун, боплаб асал соламан.
E-7 Ўшанда эса, биласизлар, у ерда мени бир челакча асалим бор эди, тахминан икки литрлардан кўпроқ. Айиқларга бўлса асал жуда ёқади. Шундай қилиб, мана шу оғайни у ёққа кириб олиб, асал челакчасини қопқоғини очган, бу асал челакчани панжалари билан мана шундай қилиб ушлаганича, ўша ёққа ўзича ўтириб олганди. Уни... Уни қандай ейишни у билмас эди, сизлар егандай, тушуняпсизларми, шу учун у панжасини тиқарди ва мана шундай қилиб ялайверарди ва ялайверарди. Шунда у менга қараш учун бурилди ва уни кўзчалари хиралашди ва қоринчаси асал билан битта бўлган эди. У ўша ерда панжасини ботириб ва асални ялаганича, мана бундай қилиб қўлидан келганича ялаб, ўтирган эди.
E-8 Ҳай-ҳай, мен олдинги ажойиб вақтлардаги Муқаддас Руҳ мажлислари ҳақида ўйлаб қолдим, қачонки бизлар идишни очган, банкага қўлларимизни солган ва ялаган эдик. Шундай ялаверар эдик, тушунасанми.
E-9 Шундай қилиб, биласизми, қанақанги кулгули нарса юз берди? Бу айиқча ола олганини олиб бўлгач, у бу челакчани қолдирди ва у ёққа чопиб кетди. Биласизларми, нима юз берди? Она айиқ бошқа айиқча билан уни ялашга тушдилар, ўша асални ялардилар.
E-10 Шундай қилиб, биз бошқаларга айтишда давом эта олишимиз учун ва бизларга Худонинг шуҳрати тушиши учун, бизнинг йиғилишимиз ҳам нимадири билан шунга ўхшаш бўлади деб умид қиламан. Яхши.
E-11 Ёш болаларни уйда ўтирмаганликлари менга ёқади. Сизларга шунақа бир нимани айтиб беришни яхши кўраман. Ва, эҳтимол, эртага кўпроқ вақтимиз бўлар ва биз кўпроқ сўзлаб берармиз. Энди эса биз ота ва онангизга бир нарсани айтиб берамиз.
E-12 Биз Демонология мавзусида гапирмоқчимиз. Бу оятларни биз 103-Санода ўқиймиз [Синодал тарж. 102-Сано. ― Тарж.], 1-дан 3-гача. Сал бўлмаса ҳар бир хизматчи ва руҳоний, ёки Библияни ўқийдиган одам уларни ёддан билади.
Эгамизни олқишлагин, эй жоним, Унинг муқаддас номини олқишла, эй вужудим!
Эгамизни олқишлагин, эй жоним, Унинг қилган ҳамма яхшиликларини унутмагин!
Ҳамма гуноҳларимни У кечиради, барча хасталикларимга У шифо беради.

E-13 Мен сизларни у ерда “барча” деб ёзилганига эътибор беришларингизни истар эдим. “Ҳамма гуноҳларимни У кечиради, барча хасталикларимга У шифо беради”. Энди бир дақиқага бошимизни эгамиз.
E-14 Самовий Ота, ушбу кунда бизлар шу ерда эканлигимиз учун Сендан миннатдормиз. Шу атрофда ўтирган мана шу болалар учун Сендан миннатдормиз, улар эртанги куннинг эркак ва аёллари, агар ўша эртанги кун келса, агар Исо кечикса. Ҳозир эса, Ота, бизлар Сенинг Каломинг ҳақида ва бизларнинг энг катта душманимиз бўлган иблис ҳақида гапирганимизда, Сен бизларни дуо қилишингни илтижо қиламиз. Худовандим, Сен бизларга бу ерда фронт очишимизга, механизациялашган қуролларни, Худонинг қудратини ўрнатишга ижозат беришингни ўтинамиз, қайсики бугун ҳар бир қарич ерда унга зарба беради, Раббим, ва унга ҳеч қандай қонуний ҳақ-ҳуқуқи йўқлигини кўрсатади, у ерда, Гўлготада бизларнинг ўрнимизга Масиҳ ўлганида уни мағлуб қилганини ва У иблиснинг кучи ва ҳуқуқини йўқ қилганини ва унда бўлган ҳар қандай ҳуқуқни ундан тортиб олганини кўрсатади. О Худовандим, ҳозир бизлар одамларга тушунтиришимиз учун билим ва донолик бер, токи улар қандай шифо олишни ва иблисга зарба беришни, иблисни енгишни билсинлар. Бизлар Исо Исмидан илтимос қиламиз. Омин.
E-15 Ҳозир биз бир неча дақиқа Демонология мавзусида гапирмоқчимиз. Сизлар ёвуз руҳлар ҳақида шунақа кўп эшитасизлар. Шунақа, эртага кундузи бизлар ҳойнаҳой тугатамиз. Нима бўлганда ҳам, мен шу ҳафта икки кун шу тўғрисида ваъз қилмоқчи эдим. Фақат... яъни бу ҳақида икки кун кундузи йиғилишларда гапирмоқчиман.
E-16 Шундай қилиб, биринчидан, демон нима дегани. Сиз кўпчилик одамларни жинлар ҳақида гапирганларини эшитгансизлар. Хўп, мана, “иблис, жин” буларнинг ҳаммаси битта сўздан келиб чиққан ва инглизчада бу “ азоб берувчи” деб аталади. Шайтон, мана шу жин, худди ўша азоб берувчидир. Айтадиларки... Мана, кўпчилик учун, кўплаб одамлар учун Библия бугун – бу фақат қандайдир бир эски китоб, қайсикиники бобо ва бувилар ўқиганлар, ёки шундай бир нарса. “У ерда, бу қари одамлар учун ва ҳоказолар деган бундай бирор нарса йўқ”. Бироқ бу нотўғри. У ҳар бир одам учун. Иблис, жинлар эса – улар азоб берувчилар, бизни қийнайдиган.
E-17 Ҳуллас, шундай ёвуз руҳлар борки, улар одамнинг жонига киради, яъни, фразеологияда бу...аталган бўлар эди. Мен бундай деган бўлар эдим: иблис, қайсики жонга ўтиб киради – бу шундай бир нарсаки, у шу жонни қийнайди.
E-18 Мумкин, сиз кўп марта бирор бир руҳий касалликка чалинган одамни кўргандирсиз. Мана, у ҳатто имонга кирган, Муқаддас Руҳга тўлган одам бўлиши ҳам мумкин, ва, бироқ, у бутунлай руҳий касал бўлиши мумкин. Кўряпсизми? Рост бу. Аммо бу жонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу азоб берувчи, бу ўша, уларни қийнайдиган.
E-19 Энди, барча касалликлар, аввало бизлар барча касалликлар иблисдан келганини тушунишимиз керак. Худо касалликларнинг муаллифи эмасдир. Ҳеч қайси касаллик Худодан келмайди. Баъзида Худо сен Унга қулоқ солмаганингда, сени Худонинг уйига қайтариб келтириш учун, худди қамчидай иблисга сени касал қилишига йўл беради. Лекин касалликлар, ўзининг бошланишида, иблисдан келиб чиқади. Сиз Худони, бизнинг Самовий Отамизни, касалликлар ва ўлим деган нарсаларнинг муаллифи деб ўйлайдиган одамни тасаввур қилоласизми? Йўқ-йўқ, У бунинг муаллифи эмас эди ва ҳеч қачон бўлмайди. Худо бўйсунмаганлик сабабли ўлимга йўл қўяди. Худо ўлимга йўл беради. Бир ёзувчи айтганидай: “Ўлимни қўлидан келадиган бор-йўқ иши ‒ бу Худонинг бизни, имонлиларни Худони Ҳузурига келтирадиган қўшилган от-уловидир”. Аммо ўлим деган сўз “ажралиш” деганини билдиради.
E-20 Исо деди: “Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши Абадий Ҳаётга эгадир”. Ва У деди: “Мен тирилишдирман, Ҳаётман; Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди; кимда-ким Менга ишониб яшаса, то-абад ўлмайди”. Ва бизлар бир-биримизнинг танамизни ёвуз қабрнинг у томонига жўнатаверамиз. “Лекин у то-абад ўлмайди”.
E-21 Агар сиз қарасангиз, У Лазар ҳақида айтганида, У: “Лазар ухлаяпти”, – деди.
E-22 Шогирдлар, худди биздай одамлар: “А-а, агар у ухлаётган бўлса, ҳаммаси жойида. У уни дам олаяти, демоқчи”, – дейишди, мана нима деб ўйлади улар.
E-23 Лекин ўшанда У уларнинг тилида гапирди. Исо уларга: “‘У вафот этди’, – деди, сиз бунга ишонасизми. Лекин, – деди У, – Мен уни уйғотгани кетяпман, уни уйғотгани кетяпман”. Кўряпсизми? Кўряпсизми? Қачонки сен...
E-24 Ўлим “ажратиш” дегани. Энди, агар сизлардан кимдир, сизнинг оилангиздан кимдир ўлади, ва агар у имонда бўлса, улар ўлик эмаслар. Инсоний нуқтаи-назардан улар ўликдирлар. Лекин улар биздан ажратилган холос, аммо улар Худонинг Ҳозирлигида бўладилар. Улар ўлик эмаслар, улар ўлолмайди, уларнинг ўлишини имкони йўқ. Исо деди: “Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши Абадий Ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган”. Шундай қилиб, у ўла олмайди. Ҳеч қанақа ўлмас, Абадий бўлган, нобуд бўлолмайди. Бу ўлмайдиган Ҳаёт. У Уни олди, чунки Уни (Ҳаётни – Тарж.) унга Худо берди. Хизматлари учун ҳам эмас; бу...Бу шартсиз. Уни унга Худо бераяпди.
E-25 Худо чақираяпти. Агар Худо уни чақирмаса, ҳеч ким Худога келолмайди. Исо деди: “Агар Мени юборган Ота жалб қилмаса уни, Менга ҳеч ким келолмайди”. Тўғрими? Хуллас бунинг барчаси Худо. Эҳтимол, эртага кундузи бунга кўпроқ тўхталармиз, чунки мен “касаллик”лар ҳақида айтиб, сиз буни кўришингиз учун, мен бунга тўхталмоқчиман.
E-26 Шундай вақт бўлган, биз бобомизни отасини пуштида пайдо бўлганмиз. Шифокорлар буни билишади. Сизлар ҳам, Библияни ўқийдиганлар. Ҳаёт ҳомиласи сизнинг бобокалонингиздаёқ бошланганини биласизлар, у унда дунёга келган ва сенинг бобонг орқали сени отанга ўтган, ундан кейин онанга ва мана ҳозир сен шу ердасан. Бу тўғри. Ҳатто Ёзув бунга ўргатади. Мана сизга Ёзув жойи, истасангизлар. Ўйлашимча, Левий, уни бобокалони бўлган Иброҳимнинг пушти камарида бўлганида ҳали, ўн улуш берган. (Ибронийларга 7:9-10 – Тарж.) Тўғрими? Шундай қилиб, кўряпсиз, пушт ҳали у ерда дунёга келган эди.
E-27 Бироқ сизнинг жонингиз дунё яратилишидан олдин, Худо инсонни Ўз суратидай қилиб яратганида яратилган эди; одамнинг руҳини; Ўз суратидаги қандайдир бир одамни эмас, балки Унинг Ўз суратидаги одамни. Кўряпсизми? Ўшанда У ҳали одамни ернинг тупроғидан ясашидан олдин, У эркак ва аёл бошланишини ясади. Агар бизларда бу тўғрисида гапириш учун вақт ажратишга имкониятимиз бўлганида эди. Шунчаки қараш учун, Худо қандай қилиб... Энди, бу қаторлар орасида, аммо сен буни кўрганингда, бу энди қаторда турибди. Кўряпсизми? Худо қандай ҳали бошидаёқ У нима қилди ўшанда, ва У қандай ерга тушди ва У одамни Ўз сурати бўйича қандай ясади; ва ўшанда Худо бурилди ва одамни қутқариш учун, одам кўринишида бўлди.
E-28 Шундай қилиб, Худо одамни Ўзини кўриниши бўйича яратганида, бу руҳ-одам эди. Лекин ерга ишлов берадиган одам йўқ эди. Шунда У ернинг тупроғидан одамни ясади. Энди, хронолог ва ҳоказолар ва бу одамлар, қайсиларки излайдилар ва қадимги суякларни топадилар ва ҳоказолар ва эволюцияга ишонадилар... Мен тўғри эволюцияга ишонаман. Одам одамдан ривожланади, ҳамма битта ҳужайрадан эмас. Йўқ, жаноб, чунки қуш, Худо қушни яратганидан бери қушдир, маймун бўлса маймун, одам одам эди. Бу тўғри.
E-29 Шундай қилиб, яқинда мен Луисвиллида бир шифокор билан гаплашгандим. У: “Қўйсангизчи, Муҳтарам Бранхам!”, – деди. Мен унга Африкадаги туб аҳоли ҳақида сўзлаб берардим, улар қандай овқатланадилар, шундай борадиларда... кўриш мумкин бўлган энг қўрқинчли нарса, уларни овқатланиши! Шундай бориб қурт босиб ётган бирон чирик нарсани топадилар-да, қуртларини силтаб туширадилар. Унга ҳеч қандай фарқи йўқ. Кўряпсизми?... дейдилар. Нима тўғри келса ичадилар, ҳеч қандай фарқи йўқ. “Лекин, Муҳтарам Бранхам, бу одамлар одам эмаслар”, – деди у.
Мен унга: “Йўқ-йўқ, улар одам. Албатта, улар одам”, – дедим.

E-30 Мен дедим: “Ҳайвонлардан одамзодга энг яқини бу – шимпанзе. Ва сизлар тўрт минг йил бу шимпанзени бирор нима дейишга мажбур қилдингиз, у эса бундай қилолмайди, – дедим мен, – чунки у ўйлолмайди. Унда ўйлайдиган нарсани ўзи йўқ”. О, озроқ уни бир нимага ўргатишингиз мумкин, худди тойчоқдай: “пр-р-ру” ва “ми-у-у”, ёки кўзойнак тақишни, сигарет чекишни, ёки велосипедда юришни, отда чопишни, шунақа бир нимани. Лекин от учун, ёки ит учун шунчаки “пр-р-ру” ва “чу-у” ёки шундай бир нима”. “У жонивор”, – дедим мен.
E-31 “Лекин кел, мен Африкага, энг ёввойи қабилага жўнайман, чакалакзордаги бирорта қабилага”. Ва мен: “Эҳтимол, унинг бобо-бобокалонлари ҳеч қачон оқ одамни кўрмагандир, ҳеч нарсани кўрмаган. Уни бор-йўқ билгани, у ҳатто ўнг қаерда-ю, чап қўли қаердалигини билмайди. Уни бор-йўқ билган нарсаси, бу ейиш ва у ҳамма нарсани ейди, қўлига нима тушса, у одамни гўшти бўладими, ёки яна бирор нарсами, у учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ, у фақат ейди, холос. Лекин уни беш ёшлигида беринг, шунда у ўн беш ёшида инглиз тилида гапиради ва яхши маълумотга эга бўлади. Нима учун? Уни жони бор. Худо уни одам қилиб яратган ва унинг ҳам Хушхабарни эшитишга худди шундай ҳаққи бор, ҳеч бўлмаса бир марта, биз эса бу атрофдаги одамларга ваъз қиламиз, бутун Америка бўйлаб қайта-қайта ва яна, илтимос ҳам қиламиз, ва ишонтирамиз ва ҳоказолар. У эса бир мартагина эшитгач, уни қандай қичқириши ва ўша ерни ўзида тавбага чопишини кўрасан”. Кўряпсизми? Ҳа, сэр!
E-32 Мана нима менинг юрагимда, биродар, бугун, Африка ҳақида ўйлаганимда, мана шу шўрлик одамлар қоп-қора қўлларини кўтариб: “Бранхам ака, яна Исо ҳақида айтиб бер!” – деганларида. О, раҳм-шафқат! Менинг бутун борлиғим ёнаяпти, қайнаяпти. Етарлича пулим бўлиши билан у ерга жўнайман. Мана мен ҳар бир цент билан нима қиламан, Худо билади, еб-ичишдан ташқари қилоладиган ишим шу. Одамлар менга кийим беришади. Менинг яшашим учун нима керак бўлса, уларни ҳам, иложи борича яқинроқ бораман, ҳукумат тузган миссионерлик фондига бераман. Бу пуллардан мен солиқ тўламайман. Токи уч, тўрт, беш минг тўпланмагунича, кейин эса мен ўша одамларга Хушхабарни ваъз қиламан, чунки биламанки, ўша куни мени жавоб беришимга тўғри келади. Ва мен нима деб жавоб беришни биламан.
E-33 Шаҳарга катта йиғилиш ўтказишга келганимда, уларда кўп пул бўлганида ва улар минглаб долларларга катта кампаниялар ўтказадилар, мен уларни Қизил Хоч (Красный Крест ― Тарж.) ва ҳоказоларга беришимга тўғри келган. Мана энди, танқид қилиш учун эмас, аммо, кўчада тўрт минг долларлик машинада юрадилар, тугмалари брилиантдан, тамаки чекишади, ҳафтасига беш юз доллар оладилар, касалманд одамларни пулига...Йўқ, сэр! Асло! Ва сен шаҳардан кетишинг билан улар: “муқаддас сакровчилар” ва шунга ўхшаган гаплар қилишади, мазах қилишади ва бизлар ҳимоя қилаётган шундай динни ерга урадилар. Йўқ, сэр!
E-34 Мени Ҳакамим бўлган Худо олдида уларни ўзим оламан, мен уларни Хушхабарчилик юмушига бераман, шундай қилиб, улар тўғри ишлатилгани ҳақида мени ўзимни хизматим учун жавоб бераман...беришимга тўғри келадиган ўша Кунда мен биламан. Мутлақо тўғри, чунки мен одамлар билан қандай бўлсам, Худо билан ҳам шундайлигимни тушунаман. Менинг сизларга муносабатим қандай бўлса, Масиҳга муносабатим ҳам худди шундай. Сизнинг менга муносабатингиз ҳам Худди шундай, тўғри, Масиҳга муносабатингиз каби.
E-35 Энди одамларга мана шундай қараб ва мана шу инсон зоти абадий яшайдиган жони билан, қайсики ўлолмайди, нобуд бўлолмайди, Худо ўзининг олий ҳокимияти билан, Ўзининг Ўз иродаси билан берган Ҳаётга эга бўлишликдан бошқа ҳеч нарса қилолмаслигини кўрасан. Ҳозир эса, энди, ҳозир мен...
E-36 Келинглар, мен буни озгина тўғрилайин, яъни бир нарса айтаман. Бирор киши бориб: “Бранхам ака – кальвинист”, – дейди. Йўқ, асло бундай эмас. Токи кальвинистлар Библия доираси бўлар экан, мен ҳам кальвинистман. Аммо кальвинистлар Библия доирасидан чиқар эканлар, унда мен арминианец, мана. Мен муқаддасликка ҳам кальвинистларга ҳам ишонаман. Лекин уларнинг иккаласи ҳам оғиб, четлашдилар ва бири мана бу йўл билан, бошқаси у йўл билан кетишди. Худо қилиб қўйган керакли жойга қайтариш ва ўша жойга қўйиш учун Эфесликларга Мактуб бўлмаганида эди агар, биз ҳаммамиз адашиб қолардик. Унисида ҳам, бунисида ҳам таълимот ва уларнинг барчаси шу таълимотларида сўлиб қолмоқдалар, яъни муқаддаслик одамлари, шунингдек кальвинистлар, арминианецлар. Шундай қилиб, кальвинистларда баъзи бир тўғри нарсалар бор. Менинг ўйлашимча, кальвинистларнинг таълимоти...
E-37 Мен шундай ишонаман. Хавфсизликка, Черковни “адабий хавфсизлиги” борлигига мен ишонаман. Библияни ўқийдиган ҳар бир киши буни билади, чунки Худо Уни у ерда бенуқсон бўлади деб айтиб қўйган. Тўғрими? Унда, У ўша ерда бўлади ҳам. Тўғрими? Би-...Черков абадий хавфсизликда. Сен Черковдасанми, йўқми – бу кейинги масала. Агар Черковда бўлсанг, ҳаммаси жойида, Черков билан хавфсизликдасан, лекин сен Черковда бўлганинг яхшироқ. Сен қандай қилиб Черков бўлиб қоласан? Қўл қисиш орқалими? Йўқ. Сенинг исмингни китобчага ёзганларидами? Йўқ, жаноб. “Биз ҳаммамиз битта Руҳ орқали бир Танага чўмдирилдик”. Ва Ўша Танани Худо Гўлготада ҳукм қилди, бу Исо Масиҳнинг Танаси эди ва биз бу Танага бир Руҳ билан чўмдирилдик. Бизлар Масиҳнинг Танасида эканмиз – бизлар абадий хавфсизликдамиз, бизни ҳеч нарса маҳрум қилолмайди, ҳеч нима тегмайди бизга. Агар сен чиқадиган бўлсанг, унда сен ўз ихтиёринг билан чиқасан. Бироқ, сен агар Масиҳнинг Танасида бўлсанг, унда Исо ўликдан тирилгани ҳақлигидай, сен ҳам худди шундай тириласан. Худо буни қилиб қўйди. У...
E-38 Сен гуноҳ қилолмайсан. О-о, сен... Эҳтимол, сенинг назарингда мен гуноҳкордирман, лекин мен агар Масиҳда бўладиган бўлсам, Худо буни кўрмайди, чунки гуноҳлар кечирилган... Унинг Қони мени гуноҳлардан сотиб олади. Кўряпсизми? Мен гуноҳ қилолмайман. “Худодан туғилган гуноҳ қилмайди, зеро гуноҳ қилолмайди”. Унда Худонинг Уруғи бор бўлиб туради. Кўряпсизми? У, у истайди, агар у хато қилиб қўйса, шубҳасиз, у шу заҳотиёқ буни тан олишни истайди. Агар у ҳақиқий Христиан бўлса, у буни қилади. Агар у ўзиникида тураверса, яширса, унда у бу билан биринчидан, унда ҳеч нарса йўқлигини кўрсатади. Бу рост. Дангал айтадиган бўлсак, унда ҳеч нима йўқ. Бироқ агар у ҳақиқий Христиан бўлса...
E-39 Буғдой донини олинглар-да, уни ерга қаданглар, ва у доимо буғдой бўлади. Унинг атрофида маккажўхори гуллари ва ҳар турли ўсимликлар ўсади, бироқ буғдой буғдойлигича қолаверади. Тўғрими? Ва агар инсон ҳақиқатдан ҳам Худонинг Руҳидан туғилган бўлса, унда у ҳам ичкарида ва ташқарида бўлмайди, гоҳ олдинга, гоҳ орқага, гоҳ дунёга, гоҳ бу ёққа. Йўқ, жаноб. Йўқ-йўқ. Сен бир кун маккажўхори гули, бошқа кун эса буғдой дони бўлолмайсан. Худонинг ёвонида бунақаси йўқ. Йўқ, жаноб. Агар сен Худонинг Руҳидан туғилган бўлсанг, сен – ўша вақтдан токи... токи кетгунинггача Христиансан, ва шунда сен-сен ўлмассан, Худо билан. Бу тўғри, агар сен Черковда турсанг (Черков – Масиҳ Танаси – Тарж.).
E-40 Энди келинглар, ўлим томони ҳақида гаплашамиз. Инсон қандай қилиб бунақа аҳволда, бунақа ҳолатда касал бўлиши мумкин? Чунки сизнинг танангиз ҳали сотиб олинмаган. Сизни танангиз сотиб олинмаган. Сени қанчалик яхши, қанчалик солиҳ, қандай муқаддас ва сенда Муқаддас Руҳ қанчалигини аҳамияти йўқ, бу фақат сенинг жонинг. Ва сенинг жонинг ҳали тугалланмаган. У фақатгина Дуога эга, Худонинг ваъдаларига, қайсики қутқарилишимизни гаровидир. Аммо энди биз агар ўз тирилишимизни гаровига, Илоҳий шифоланишга эга бўлмасак, унда менда тирилиш бўлишига на ишонч, на далил-исбот бўлади.
E-41 Гўё, агар мен буни шундай бир психологик бир нимадан олишимга тўғри келса, мана шундай бир нимага ишонишимга тўғри келса, унда мен-мен-мен бунда шубҳаланган бўлардим. Ва мана шу сабабдан ҳам у ерда, Африкада, улар йиғилганларида, мана минглаб ўша туб аҳолидан одамларни олиб, хушхабарчилар келишади, улар бўлса лойдан ясалган санамлари ва бошқаларини тақиб олишган, сабаби улар Библияни психологик томонини эшитишган холос. Бу рост. Менинг ўз баптистлар черковим, методист ва пресвитериан черковлар, ҳамма у ёққа борар эдилар. Аммо улар Худонинг қудрати қандай намоён бўлаётганини кўрганларида – шунда ҳаммаси ҳал бўлган, ўшанда улар Худо – бу Худо эканини билиб олдилар.
E-42 Энди, касаллик нимадан бошланади? Хўп, мана, биринчидан, касаллик бўлишидан олдин – бу руҳ, худди сен инсон зоти бўлишингдан олдин руҳ бўлганинг сингари. Хўш, мана, мисол учун, Уиллет ака, Уиллет ака, мен... Шундай вақт бўлган, биз сен билан ҳеч нарса бўлмаганмиз. Ва сўнг, биринчидан, Худо бизларга ҳаёт берди. Кел энди, олайлик, айтайлик, мен бугунги кунда сени танангни олсам агар, сен эса атомлар билан бирга боғланган кўплаб ҳужайралардан қилингансан. Ва мана, агар Исо кечикса, бир кун келиб бу атомлар емирилади. Сен ортга жўнайсан. Улар бошида қандай бўлган бўлса, худди шундай бўлиб, ҳавога кетишади. Лекин сени руҳинг қайтганида, ўша атомлар яна қайтадан шу руҳ билан бирлашади ва бошқа Уиллет акани етиштиради (дунёга келтиради), худди ўшанга ўхшаган, фақат ёшроғини, унинг яхши кўринишидагисини бунёд қилади.
E-43 Инсон йигирма бешдан ўтгач, у кўзи остида бир неча ажинларни топади ва бир нечта оқ соч толалари ҳам пайдо бўлади. Шундай бўлади ҳам, чунки сени ортингдан изма-из ўлим келаяпти. Ва бир кун келиб сени олиб кетади. Сен кимлигингни аҳамияти йўқ, бу сенга келади. Бироқ бу аста-аста...Сен у ерда бурчакда бўлиб қоласан ва Худо сени ўша бурчакдан олиб чиқади ва сен шу ерда бу бурчакда бўлиб қоласан, бу ерда ҳам ўлим сенга етиб олишига сал қолади, аммо бир неча вақтдан кейин у сени олиб кетади. Лекин ўшанда, ўлим нима қилади, у ўзига тегишлисини батамом олади ва ўшанда...у қила олган ҳамма ишини қилганида...Худо шу ҳаётни сенга берганида ва сен яхшироқ кўринишда, йигирма уч ёшлар атрофида бўлгансан, ва сен тирилишда бўлганингда, ўлимингдан олдин сен йигирма уч ёшингда, йигирма бешда бўлганингдаги худди ўшанақа кўринишда қайтасан. Ўлим ололадиган ҳамма нарсасини олиб кетади. Бу бўлади, лекин сен қанақа бўлган бўлсанг шунақа қайтасан.
E-44 Хўш, агар сизнинг ҳар бир ҳужайрангизни, келинг, ҳужайра кетидан ҳужайрани, ҳужайра кетидан ҳужайрани кўриб чиқамиз ва шу ерда минбарда жойлаштирамиз, танангизни барча ҳужайраларидан кейин, сизнинг бошланишингиз бўлган ўша зиғирдай биттагина микробгача етиб борасиз, ва сиз уни шунчаки кўзингиз билан кўролмайсиз ҳам. Микроскоп орқали қарашга тўғри келарди. Мен микроскоп орқали тирик микробни кузатганман. У худди ипчадай кўринади. Ва тугунчага ўхшаган бир томирчадан бошланади. Бу ҳужайра устида биринчи ҳужайра ҳосил бўляпти.
E-45 Шундай қилиб, агар мен шу битта ҳужайрани олсам, қайсиданки ҳар бирингиз келиб чиққансиз, биттагина зиғирчадай ҳужайрани, микроб... Микроб нима? Микроб – бу заррачадай, кичкинагина ҳужайра. Хўп, бундан кейин нима? Мана мен сизни гўё шу битта ҳужайрагача бўлакчаларга бўлиб кўриб чиқаяпман, ва ҳали бери сизни топмадим. Мен сизларнинг ҳужайраларингизни шундоққина ёйиб қўйдим. Хўш, кейин, навбатдагиси, қон ҳужайралари, тана ҳужайралари, улар қанақа бўлмасин, уларнинг ҳаммасини шу ерда териб қўйиб, бироқ мен сизни ҳали ҳам топмадим. Ва мана, мен бир микробгача етиб келдим. Хўш, мен бу ҳужайрачани бўлакларга ажратмоқчиман. Хуллас, қаерда экансиз? Сизнинг ҳаётингиз. Ва ҳаёт биринчи ҳужайрани яратади, бу микроб, сўнгра ҳаммаси унинг табиати бўйича; ит итга, қуш қушга, одам одамга. Ҳужайралар орқали ривожланиш, ҳужайра ортидан ҳужайра, ҳужайра ортидан ҳужайра, сиз ким бўлсангиз ўшанга – инсон зотига айланади, ҳужайра ривожланиши. Мана, Худо томонидан шундай белгилаб қўйилганди.
E-46 Энди, саратон хусусида нима дейиш мумкин? Келинг, у тўғрисида бироз гаплашамиз. Хўш, сенинг ҳаётингни Худо берди сенга. Ва айтайлик, мана бугун сиз, мана мен, менинг қўлимда ҳеч нарса йўқ, бироқ бир кун келиб менинг қўлимда рак пайдо бўлиши мумкин. Хўш, ўша ерда мана шу рак ўзи қандай пайдо бўлиши мумкин? Келинглар, кўрайликчи, рак ўзи нима экан, келинглар, уни қисмларга бўлиб кўрамиз, келинг, уни оламиз. Хўш мана, у ҳам ҳужайраларнинг бир тўдаси ҳисобланади. Сиз буни билармидингизлар? Ўсма, катаракда, буларнинг барчаси ҳужайралардир. Улар ҳеч қандай шаклга эга эмас. Улардан баъзилари ёйилиб кетади, бошқалари ўргимчакка ўхшайди, баъзиларини кўриниши...томирчалаб кетади, қизил рак, шунчаки тешиб ўтадиган узун қизил иплардай. Сўнгра атиргулсимон рак бор, қайсики одатда аёлларнинг кўкрагида пайдо бўлади, худди қуймоққа ўхшаган бўлиб ётади ва кейин улар ўсади. Улар ҳамма жойда ўсишади.
E-47 Баъзида ўсмалар қийшайган, мана бундай кўринишда, узун, чўзилиб кетган, турли хил бўлади. Уларда шакл йўқ, чунки улар руҳ бўйича, у эса шаклсиз. Лекин бу ҳужайра ривожланиши. Булар бир тўп ҳужайралар, айтайлик, агар сенда ўсма ёки рак бўлса, бу ҳужайраларнинг ривожланиши: ўсаверади, ўсаверади, ўсаверади. Бу сени ҳаётингни еб бораверади, сўради. Катаракта кўзни шилимшиқ пардасини олади ва унда ўсади, ўзи билан қоплайди, кўзингизни тўсади. Улардан баъзилари пайдо бўладилар-у, лекин оломайдилар... туберкулёзга ўхшаб, қайсики шунчаки кичкинагина микробда келади. Бу ерда унинг ўлчамини ҳеч қандай алоқаси йўқ. Худди шу ўлчамдаги микробдан фил ўсиб чиқади, чиггер ўсиб етишади. Кўряпсизми? Унинг ўлчамини ҳеч қандай алоқаси йўқ.
E-48 Улардан бир хиллари танавий шаклни олишади, бошқалари олмайди. Баъзилари бўлса ҳужайрага ўтмайди. Баъзилари руҳ бўлиб олиб, жонни қийнайди. Биз бу қисмни олишга уриниб кўрамиз, мана у қисмини эса мен эртага қолдираман, агар уддалай олсам, ўша жонни қийнайдиган руҳ қаёқдан келади ва қандай у бу ерда.
E-49 Хуллас, дўстлар, мен буни қандайдир психологиядан олиб айтмаяпман. Мен жинлар билан йиллаб шуғулланганман, ва сизлар буни биласизлар. Кечқурун хизматлар тугагандан кейин баъзида нималар содир бўлишини билсангиз эди. Сизлар билмайсиз. Эсингизда бўлсин, сен қайсидир руҳга қарши бораётганингда, сен нима ҳақида гапираётганингни билишинг керак. Шунчаки бу ерда туриш ва масхарабозлик қилиш эмас, бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Лекин жин ҳақиқатдан ҳам сенга бўйсуниши керак бўлса, у буни тан олади. Сен жуда баланд овозда қичқирганинг учун эмас ва кўплаб мойни тўкишингдан ҳам эмас. Лекин мана, у нимани тан олади: Ҳақиқатни. Исо унга шунчаки: “Чиқиб кет”, – деди.
E-50 Эсланглар, шогирдлар уни қувишга уриниб айландилар ва типирчиладилар ва керак бўлган ҳаммасини қилишди. Улар: “Нима учун биз уни қуволмадик?” – деб сўрашди.
У жавоб бериб: “Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди”, – деди.

E-51 “Ундан чиқиб кет”, – деди У. Бола қаттиқ силкиниб йиқилди. Кўряпсизми? Улар ҳокимиятни (кучни ― Тарж.) тан оладилар.
E-52 Павлуснинг жинларни қувиб чиқарганини кўрган анави йигитларга қаранг, ўша аҳмоқларга. “Бизлар ҳам шундай қила оламиз”, – дейишди улар, – руҳонийни ўғиллари. Шунинг учун улар бориб: “Биз жинларни қува оламиз”, – дейишди. Ҳаворийларга 19. Улар эпилептик тутқаноқ тутган одамга бордилар ва: “Биз сени Исо билан лаънатлаймиз. Ундан чиқиб кет!” – дейишди. Жин: “Павлус ваъз қилаётган Исо Исмидан!” ‒ деди, мана.
E-53 Жин айтди: “Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, аммо сизлар кимсизлар?” Сиз нима юз бўлганини биласизлар. Ўша одамларга ҳужум қилди, кийимларини йиртиб ташлади, уларнинг ўзида тутқаноқ бошланди ва кўчага отилдилар.
E-54 Худди шу жинлар бугунги кунда ҳам яшайди, шунинг учун фанатизм жуда кўп. Бу бугунги кун черкови. Бугун мамлакатда Илоҳий шифоланиш дейилган фанатизм кўп, бироқ бунга чек қўйиш керак. Бу билан улар ҳақиқий Ишни, Хизматни шарманда қиладилар. Мана нима учун шунақа қаттиқ курашишга тўғри келади. Бугунги кунда дин деб аталадиган нарсалар кўп, бироқ уларга чек қўйиш керак; культлардан бошқа нарса эмас! Мана нима учун Худонинг ҳақиқий Черкови бу билан курашиш қийин. Аммо бу ер Америка-ку ахир, ана, шундай бўлиши керак. Худо буғдой ва печак ҳамда тиконларни бирга ўсишини айтади. Уларни қўпариб ташлашга уринма. Майли, улар бирга ўсаверсин, лекин уларни меваларидан билиб оласиз. Мевалар йўқми у ерда, демак, Ҳаёт йўқ, у ерда ҳеч нарса йўқ.
E-55 Хўш, бу ҳужайрага қараймиз. Айтайлик, мисол учун, кўпинча қизил саратон аёл бачадонини қоплайди, аёл шикастланиши ва ҳоказолар. Энди, келинглар, ҳужайрадаги, бу-бу саратонни оламиз. Шундай қилиб, рак...
E-56 Табиий бор бўлган ҳамма нарса, руҳий нарсанинг тимсолидир. Биласизларми буни? Табиий бор бўлган ҳамма нарса, руҳий нарсанинг симсолини ифодалайди, нима бўлишидан қатъий назар.
E-57 Масалан, биз Масиҳнинг Танасига туғилганимиздаги каби, бизнинг Туғилишимизда учта элемент қатнашади. Бу Масиҳ ўлганида Унинг ҳаётидан чиққан ўша учта элементлар. Унинг танасидан сув, Қон, Руҳ чиққан эди. Тўғрими? [Йиғилиш: “Тўғри”, – деди. ― Таҳр.] Бу ўша учта элемент бўлиб, бизлар қайта туғилаётганимизда улар орқали ўтамиз: оқланиш, муқаддасланиш, Муқаддас Руҳга тўлиш. Шундай қилиб, бунинг ҳаммаси битта ҳаракатда бўлиши мумкин. Лекин...талаб қилинади. Лекин сен муқаддасланмай туриб, оқланган ҳолатда бўлолмайсан. Сен Раббий Исо Масиҳга ишонишинг мумкин ва ҳали ҳам ўз ифлослигингни ичингда олиб юришинг мумкин. Ва сен мутлақо оқланган бўлоласан ва пок, муқаддас ҳаёт кечиришинг мумкин, лекин Муқаддас Руҳсиз. Қаранглар, Библия, Юҳаннонинг биринчи мактуби 5:7да айтилган: “Осмонда учтаси гувоҳлик беради: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ва...Ота, Сўз ва Муқаддас Руҳ”, – бу эса Ўғилдир, – “ва бу учтаси биттадир. Ва учтаси ерда гувоҳлик беради: сув, Қон ва Руҳ, улар бир нарсада ўзаро розилар”. Бир эмас, балки бир хил гувоҳлик беришади. Сен Ўғилга эга бўлмай туриб, Отага эга бўлолмайсан; Сен Муқаддас Руҳга эга бўлмай туриб, Ўғилга эга бўлолмайсан, чунки улар бошқа-бошқа эмаслар, биттадир. Учлик биттада жойлашган, биттада турибди.
E-58 Бу ерда мен бунақасини эшитмайман, аммо бутун мамлакат бўйлаб кўп эшитилмоқда, элликчилар гуруҳларидаги энг катта нарсалардан бири – мана шу оддийгина масалада тушунмовчиликдир. Ва мен уларнинг бошларини бир ерга тўпладим ва уларнинг униси ҳам, бошқаси ҳам битта нарсага ишонишларини уларга исботладим. Уларни орасида иблис айланиб юрибди, мана шу бор-йўғи. Агар бу улкан Элликчилар черкови...ўша эски урф-одатларини ташласа эди ва биргаликда Худонинг битта дуоли Черковига бирлашса эди, Кўтарилиш бошланган бўлар эди. Аммо ҳозирча шайтонга уларни парчалаб ушлаб туриш қўлидан келаяпти, мана шунақа. Бу унинг ҳаракат қилиш услуби. Улар эса мутлақо худди ўша нарсага ишонишади.
Бирлари: “Хўш, бу айнан Ўша”, – деб айтади.

E-59 Мен: “Нима дердим, агар бу Ўша бўладиган бўлса, унда Ўша бу-да”, – дедим. Мана сизга, марҳамат. Шундай қилиб, бунинг ҳаммаси битта нарсанинг ўзи. Мана, марҳамат, бу уч бирликда Худонинг учлиги. Энди, энди, Худо Ўзининг бирлигида. Худо Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Хуллас, биз мажусийлар сингари “бизнинг худоларимиз” демаймиз. Бу “бизнинг Худо”. Кўряпсизми? Бу Худонинг уч Борлиғилир. (Зотидир ― Тарж.)
E-60 Энди қаранглар, шайтон ҳам уч бирликда. Унинг кучлари ҳам уч бирликда.
E-61 Энди, лекин сув, Қон ва Руҳ янгидан Туғилишни келтиришига эътибор беринг. Тўғрими? Энди қаранглар. Янгидан Туғилиш ўзи мана нимани билдиради. Янгидан Туғилиш бўлишидан олдин табиий туғилиш ўзи нима? Қачонки...Сизлар, оналар, чақалоқ туғилганида энг биринчи нима? Сув. Кейингиси қон. Ундан кейингиси, кўряпсиз, ҳаёт пайдо бўлади, кўряпсиз, шахс пайдо бўлади. Сув, қон, руҳ.
E-62 Энди, рак, ўз навбатида, у ҳақида гаплашамиз. Бизда беш дақиқа қолди деб ўйлайман. Демак, беш дақиқа мана шу рак билан шуғулланамиз. Бу нима нарса ўзи? У ўзи нимани билдиради? У ўлимтик нарсадан озиқланади. У ўлаксахўрни ифодалайди, мурдани ейди. Рак асосан урилишдан, ҳужайра лат еганида пайдо бўлади, ва у-у парчаланади. Ва бу ҳужайрача у ерда қайтган (муртад ― Тарж.) ҳужайрачага айлади. О, баптист учун бу сўз жиддий нарса, шундай эмасми? Майли, лекин у қайтади, бу ҳужайра. Мен қайтиб кетиш (муртадлик. – Тарж.) борлигига ишонадиган баптистман.
E-63 Бир куни, Арканзасдаги йиғилишда, кимдир: “Бранхам ака”, – деди... Бу “Назарейлар Черкови”дан бир йигит эди. У шифо топган эди. Ўзининг...ушлаб турганди. Елкасига ҳассаларини қўйганича, шаҳардан юриб борганди. “Биласизми, нима?”, – деди у. “Мен биринчи бор бу ерга келганимда, – деди у, – мен-мен ўйладим сиз... сиз ваъз қилдингиз, эшитдим, мен сизни – Назарийлардан деб ўйладим”, ‒ деди. “Ундан кейин одамларнинг аксарияти элликчилар эканлигини кўрдим, шунда менга кимдир сизни – элликчи деб айтди. Энди эса сиз баптистман деяпсиз,” ‒ деди у. “Мен буни тушунмайман,” – деди.
E-64 “О, бу жуда оддий”, ‒ дедим мен. “Мен – элликчи-назарей-баптистман,” – дедим. Шу учун бу – тўғри. Ҳаммаси тўғри. Йўқ, бизлар Исо Масиҳда биттамиз, бизларни Муқаддас Руҳ бирлаштиради. Бу тўғри.
E-65 Энди, эътибор беринг, мана шу кичкинагина ҳужайрача лат еганида орқага кетади. У кичкина бўлиб қолади. Бошқа микробчалар у ерда ўз ҳаётини бериш учун сурилиб келаверишади. Мана нима учун ярада йиринг пайдо бўлади. Бу митти аскарчалар сенинг ҳаётинг учун курашади. Улар ўша жойга шошиладилар ва – ва ўша иблис кучлари у ерда йиғмоқчи бўлаётган захарни урадилар, ва ўз ҳаётларини беришади. Мана нима қилади...Бу...Бу ўлимга маҳкум аскарчалар гуруҳи, сизнинг қонингиздаги ўша йиринг... бу ўша оғриган жойда, сизни ҳаётингизни сақлаш учун ўз ҳаётини беришади.
E-66 Энди, у ердаги хужайрача қайтгани заҳоти, ва бу жин (ёвуз руҳ.―Тарж.) бошлайди, у катталашишни бошлайди, у ҳужайраларни кўпайтиришни бошлайди. У ўз танасини, сизнинг чақалоғингиз қоринда бўдганидек, сенинг ўзинг ҳам онанг қорнида бўлганингдай, худди ўшандай у танасини қуради. Ҳужайрани ҳужайрага, ҳужайрани ҳужайрага, ҳужайрага, ҳар ҳил, ҳар жойда; ўз табиатига хос ҳолда инсон зотида бўлгангидай, унда на бир шакл бор, бунақа ҳеч нарса йўқ. Лекин бу руҳдан. (Руҳ таъсиридан ― Тарж.) Исталган томонга ўсади, ва ҳужайра устига ҳужайра, ҳужайрага ҳужайра бўла бошлайди.
E-67 Ва мана, биринчи, кўряпсанки зайифлаша бошлайсан ва ўзингни касал ҳис қиласан. Сен шифокорга борасан ва у сени текширади. У уни топмаслиги ҳам мумкин. Агар топса, унда у, уни кесиб ташлаши мумкин. Агар у уни бутунлай кесиб ташлай олса, унда яхши, сенда ҳаммаси жойида. Аммо у бутунлай кесиб ташлай олмаса, унда, агар бу томоқда ёки бирор бир тўлиқ кесиб бўлмайдиган жой бўлса, унда кичкинагина доғчадан яна ривожланишда давом этаверади. Кўряпсизларми, чунки бу сени қўлинг эмас кесиб ташласалар ва шу билан тугади десанг, ёки яна бирор-бир кесиб ташлаш мумкин бўлган жой бўлса... Мен айтмоқчиманки, агар сени танангдан қўлни кесиб олсалар ва у ерда қолдирсалар, у ўлик бўлар эди. Аммо-лекин, кўряпсиз, бу сиздагига ўхшаган ҳаёт тарзига эга эмас. Бу иблис кучи билан ҳаракатга келтирилади.
E-68 Энди эътибор қилинг, сиз уни номлайсиз, шифокор унга “рак” деб ном беради. Худо “иблис” деб ном беради. Бугун қараб кўрамиз. Улар буни ... топдилар. Рак деган сўз қаердан келиб чиққан? У...у лотинча сўздан келиб чиққан бўлиб, тиббиётда ишлатилади, “қисқичбақа”ни англатади, қисқичбақани сиз денгиз қирғоқларида кўришингиз мумкин, мана бунақа оёқчалари билан. Мана шунақасига у ҳаракатланади ҳам, силжийди, тарқалади. Рак сўзи “қискичбақани” билдиради. У киради ва ушлайди ва саккизоёқ ёки шунга ўхшаш нарса сингари қонни сўради. Мана, ўсма, караракта ва бошқа касалликлар, уларнинг барча микробдан келиб чиқади, ўша микроб эса танага эга бўлиши керак. Тана бўлишидан олдин эса, у тирик ҳаёт бўлиши керак. Пайдо бўлишидан ёки-ёки вужудга келишидан ва кўплаб ҳужайралар ҳосил бўлишидан олдин, бу ҳаёт бўлиши керак. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин” – деди. ― Таҳр.] Енди шу рак қаердан келади? Ким, бу қаердан келади? Сал олдин бу сенда йўқ еди, енди эса бўлиши мумкин, бор. Каердан келди бу? Бу сенинг ҳаётингдан фарқ киладиган, лекин сенда яшаётган бошқа ҳаёт. Ва бу сенинг ҳаётингдан сўриб, сени қийнайди. Мана нима учун Исо уни “иблис” деб атади.
E-69 Бугун улар тутқаноқни номлайдилар, “эпилепсия” дейдилар. Мана, тутқаноқ, Библияда эса Исо уни “иблис” деб номлаган. Ўша одам ўғли билан келганида, у бола оғзидан кўпик сачратиб ерга қулаган, ва шунга ўхшаш нарсалар, у одам: “Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади”, ‒ деди.
E-70 Энди улар унинг номини яхшиладилар, тутқаноқ деб номладилар, лекин у – иблис. Исо ёвуз руҳга: “Иблис, боладан чиқиб кет!” ‒ деди. Тўппа-ўғри. Энди, одатда тутқаноқ буйракдаги муаммолар сабабли бошланади. Бўлиши мумкин, бунга кейинроқ тўхталамиз. Кўряпсизми? Тутқаноқнинг уремияга боғлиқ сабаби. (Буйрак фаолиятининг бузилиши туфайли пайдо бўладиган касаллик – организмнинг заҳарланиши. ― Тарж.)
E-71 Энди, мана шунга қаранглар, у ерда бу ҳужайра турибди, бу ёвуз руҳ. У ҳаётини қураяпти; катталашаверган катталашавериб, у ўсаябди. Уни ташвиши битта – сени ҳаётингни олиш. Мана нима учун уни иблис у ёққа юборган, сени умрингни етмиш ёшдан камайтириш учун.
E-72 Шундай қилиб, мен ҳар бир шифокорни маъқуллайман. Ха, жаноб. Ҳар бир тиббиёт фанини, уларни одамларга кўрсатаётган ёрдами учун Худо дуо қилсин. Мутлақо тўғри. Бугунги дунёда буларсиз нима қилган бўлардингиз? Мен тиббиёт фани учун Худодан миннатдорман. Мен ўзимни автомобилим учун Худодан миннатдорман. Агар Худо олимларга автомобил яратишларига йўл бермаганида эди, бу ерга пиёда келишим қийинроқ бўлар эди. Электр кучи учун, қўлларимни ювадиган совун учун ҳам, тишларимни ювадиган тиш пастаси учун ҳам, албатта. Мен Ундан ҳамма нарса учун миннатдорман, чунки ҳамма яхши нарсалар Худодан келади.
E-73 Лекин мени сизга бир нарсани, тиббиёт ҳеч қачон, ҳеч қандай касалликни шифоламаганини айтишимга ижозат беринг. Бирорта шифокор, қандайдир бир алдамчи, ё фирибгар эмас, балки ҳақиқий шифокор, шифоловчилар ўрнига талабкорлик қилмайди. Айнан “Майо Биродарлари”да, сизлардан кўпларингиз... Мен у ерда икки ёки уч марта суҳбат ўтказганман. Тузалмайдиган беморлар билан у ердан... “Ридерс Дайджест”нинг ноябр сонини ўқидингизми? Сизлардан ким менинг “Ридерс Дайджест”даги мақоламни ўқиди? Кўряпсизми? Улар мени у ёққа ўлиши аниқ бўлиб қолган бола билан суҳбатга таклиф қилдилар. “Ҳеч нарса қилиб бўлмас эди”, ‒ дедилар. Лекин Муқаддас Руҳ менга гапирди ва қандай қилиш кераклигини айтди ва шундай қилинган эди. Яхши. Хуллас, улар мени у ёққа чақирдилар. Жимми улар билан дирга бўлган, у ерда Майо клиникаси, ва нақ эшигининг тепасида, катта қилиб ёзилган ёзув бўлиб, унда: “Биз табибмиз деб даъво қилмаймиз. Бизлар фақат табиатга ёрдам берамиз. Битта Шифокор бор ва у ҳам ‒ Ҳудо”. Улар дунёдаги енг яхшилари. Ҳа, бизларда баъзи бир фирибгарлар бор. Бу рост. Бизларда яна баъзибир фирибгар воизлар ҳам бор. Ҳа, майли. Хуллас бу нарса у томондан ҳам, бу томондан ҳам.
E-74 Эътибор қилинг, агар бирор-бир киши ўзини шифоловчиман деб даъво қилса, у шунчаки вайсақи одам, чунки у буни қила олмайди. Зеро Муқаддас Китобда: “Мен ҳамма гунохларингизни кечирадиган ва барча хасталикларингизни шифолайдиган Эгангизман”, дейилган.
E-75 Мен кабинетларда бўлганман. Ва мамлакатнинг енг яхши шифокорларидан бирлари мени олдимга келганлар. Сизлар ҳаётнинг бошқа томонини билмайсизлар, дўстлар, нималар бўлганини, ва мен ошкора айтмаган нарсаларни. Одамлар яширин келишади. Дунёда ҳали кўплаб Никодимлар бор, ўйламанглар; рост, улар минглаб. Улар бунга қарайдилар ва йиғилишга келадилар. У ерда қандайдир бир футболкада, шунга ўхшаш нарсада ўтиришади, шундай машҳур исмли кишиларки, сиз ҳайрон бўлардингиз, шундайгина йиғилишда ўтирадилар. Бир неча кундан кейин атрофда юрадилар, суҳбатлашиш учун кимнидир юборадилар. Ва шу заҳоти: “Бранхам ака, мен ишонаман, Бу ‒Ҳақиқат”, ‒ дейдилар. Улар ҳам биз каби одамлар. Рост. Ва ҳар бир инсон ўша қоронғу парда ортига қарашни истайди, бир кун келиб ўшани ортига кетишга мажбур бўлади чунки.
E-76 Лекин саратон ва буларнинг барчаси ― танадаги жинлардир, тана шаклида ҳаракат қилади, ҳаётингизни олади.
E-77 Энди, мен шифокор каби иш тутсам агар, уни кесиб ташлай олсам, ерга қўйсам...Оҳ, яхши, айтайлик, мисол учун, худди бир сен ― бу ер юзидаги саратонсан. Бироқ мана Илоҳий шифоланиш. Агар мен сендан қандайдир шифокорлик йўли билан қутулмоқчи бўлганимда, мен шунчаки...сени тананг ер юзидан ўчиб кетмагунича уни ўчираверган бўлардим. Ундан ҳеч нарса қолмаган бўларди, худди шифокор сендан ўсимтани кесганидаги каби. Аммо Илоҳий шифоланиш шаклида, агар сен саратон бўлсанг, мен сендан шунчаки ҳаётни суғуриб олган бўлардим, ва ўзинг давом этавер. Сени ҳаётинг сени тарк этар эди, бироқ сенинг тананг қандай бўлса шундай бўлаверарди бу ерда.
E-78 Енди, мана Илоҳий шифоланиш пайтида Худонинг энг ашаддий душмани кўриш ва вақт ҳисобланади. Бокстер ака буни йиғилишда сезадимикин, мен билмайман. Мен ўтириб, буни унга ва Босворт акага қайта ва қайта тушунтирган эдим. Аммо мана нима содир бўлар эди. Кўпчилик кишини буни тушунишларига шубҳа қиламан, чунки бироз вақтдан кейин маълум бўладики, одамлар қайтиб келадилар ва: “Менда шифоланиш бўлган еди, Бранхам ака, икки ёки уч кун, лекин меҳрибон Худойим, у–у мени ташлаб кетди”, ‒ дейдилар. Мен шуни сездим ва шу сабаблики, улар йиғилишни нотўғри олиб борадилар деб ўйлайман. Одамлар тушунмайди. Менда шундай одамлар бўлган, улар платформага мутлоқо қўр, ракдан хаста ёки кўзларида катаракта билан келганлар. Ва улар учун ибодат қилинганидан сўнг, шу Инжилни ўқигандилар ва кетгандилар; уч ёки тўрт кундан кейин еса худди аввалгидай кўр бўлиб қолаверарди. Нима юз берди? Бирор-бир танадан ҳаёт чиқиб кетса, шунда у қисқаради. Тўғрими?
E-79 Сизлардан бирортангизга буғуми ё сигирни, ёки бирон нимани ўлдиришингизга тўғри келганми? Албатта. Яхши. Сен уни кечқурун ўлчайсан, бу ерда овчилар бор, менинг дўстларим. Буғуни отасан ва уни тарозига қўясан, йигитларга уни вазнини айтасан. Энди қаранглар! Эрталаб у олдин қанча бўлганидан кўра бир неча қадоқ (қадоқ ‒ 409,5 г га тенг оғирлик ўлчови.―Тарж.) енгил бўлади. Инсон вафот этади, унда, биринчидан, дафн қилиш бюросида уни ясама тишлари ёки кўзи олиб қўйилади, нима бўлганида ҳам у ерда бу олинади: чунки у қисилади, у туртиб чиқиб қолади, чунки одам танаси қисилади. Ҳужайладан ҳаёт чиққан вақтда, у кичрайиб, қисила бошлайди. У нарса етмиш икки соат оралиғида юз беради.Ундан кейин у шиша бошлайди. Айтайлик, қаердадир йўлда кучукчани босиб кетадилар. Агар у ўша ерда уч кунга яқин қуёшда ётса, қаранглар, нима юз беради. Ит олдингидан катталашади. У шишиб кетади. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, ‒ дейди. ― Тарж.]
E-80 Хўш, касал одамдан ёвуз руҳ қувилганида ҳам худди шу нарса юз беради. Биринчи бир неча кун: «Оҳ, мен жуда яхшиман». Кейин: «Менга олдингидан ҳам кўпроқ ёмон бўляпди. Мени шифо топганим ёқолди», ‒ дея бошлайдилар. Ҳудди имон касалликни олиб ташлаганидай, имонсизлик уни қайтиб олиб киради. Имон уни ўлдиради, имонсизлик уни тирилтиради. Исо бундай деган эди: «Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, сувсиз ерларни кезади. Ва бошқа еттита руҳни эргаштириб қайтиб келади». Агар яхши хўжайин уни эшигида қўриқлаб турмаса, унда у киради. Уйингизнинг яхши хўжайини эса бу ‒ сизнинг имонингиз. «Йўқол бу ердан!» ‒ дегин. Ана шунақа.
E-81 Лекин шифоланган беморни кузатиб кўринг, оддийгинасини, агар бу мисли кўрилмаган мўъжиса бўлмаса. Чунки Илоҳий шифоланиш ва мўжиза ‒ бу ҳар хил нарсалар. Илоҳий шифоланиш ‒ бу бир нарса; мўжиза эса ‒ бошқа нарса. Бироқ Илоҳий шифоланишнинг одатдаги бориши, нопок руҳ қувилганида, саратон иблиси, у одамни қолдириб кетганида: “Оҳ!” Ёки, айтайлик, бирор бир кўпроқ кўринадиган нарсани, айтайлик катарактани оламиз. Нима юз беради, қачонки одам...Агар сиз кўзи ожиз кишига қарасангиз. Бу ерда менга олдин кўз катарактаси билан келганми ё йўқми, билмайман. Уларга мен бир неча дақиқа туришларига қўяман. Нима учун? Мана шу қисилиш бошланиши учун. Ва уларга яна келишларини, гувоҳлик беришларини айтаман. “Воҳ-воҳ-воҳ!” Улар яхши кўрадилар. «Оҳо! Мен шундай ҳамма нарсани кўряпман! Ҳа! Мен...» Нима гап? Ўша ҳаёт тамомланди; катарактанинг танаси қисиляпти. Ва шу тарзда икки кун бўлади. «О, мен шундай яхши бўлаяпман», ‒ дейишади.
E-82 Ва яна бир неча вақтдан кейин уларда бош оғриғи бошланади, ўзларини ёмон ҳис қилишади. Кейинги эрталаб турадилар: “Яна кўзим кўрмай қолаяпти”.
E-83 Баъзи бир кишилар: «Аҳа, энди қалайсан, сен шунчаки ҳаяжонлангансан ҳолос. Булар. Бу муқаддас сакровчилар сени юрагингга ўт солганлар», ‒ дейишади. Бунақанги сўзларга ишонманг! Бу иблиснинг найранги. Агар бунга ишонсанг, унда яна кўр бўлиб қоласан.
Аммо агар сен имонда дадил тураверсанг: «Йўқ. Раббий, мен ишонаман», ‒ деб айт.

E-84 Нима бўлади шунда? Ўша тана маълум вақт шишади. У яна кўришни ёпиб қўяди. Ўша рак танада шишади. Сен яна оғриқни ҳис қиласан. Ундан кейин сени аҳволинг жуда оғирлаша бошлайди. Нима сабабдан? Ўша катта ўсманинг ўлган танаси сенда турибди, у ўлик.
E-85 Сен шифокорга қайтиб борасан ва у сенга: «Вой-бў, бўлмаган гап. Рак шу ерда турибди. Мен буни кўряпман», ‒ дейди. Албатта, уни шу ердалиги аниқ, бироқ у ўлик. Ҳаллелуя! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
E-86 Энди қоннинг оқими танани тозалаши керак. Юрак қонни ҳайдайди, у бутун тана бўйлаб оқади ва ўша инфекцияни забт этади. Сен ўзингни касалдек ҳис қиласан, бу аниқ. Хўш, агар сенга бир бўлак гўшт, ёки илонга ўхшаб узунроқ гўшт тиқилиб қолса, ёки сени бармоғингдей бир нима диккайиб турса ва у ўлган, мана бундай бўлак ўлик гўшт сенда турса ва чириса нима бўларди? Албатта ахир, сенинг қонингни оқими оқиб ўтаётиб, уни тозалаши керак. Лекин у ерда ўлган тана турибди, чунки ундан ҳаёт чиқиб кетди. Ҳудонинг қудрати имон орқали уни сиқиб чиқарди. Бу ёвуз руҳ; у чиқиб кетиши лозим.
E-87 Лекин гап шундаки, одамларга кўрсатма берилмаган. Улар борадилар ва кейин таслим бўладилар. Ва худди ўша ерда яна ўша ёвуз руҳ ‒ иблис туради ва яна ишга киришади. Худо сизларга шу платформада Муқаддас Руҳ орқали мана шу мойланиш остида бирор нарса деса, бунга шубҳа қилманг, акс холда, сиз билан янада ёмон бўлади, деди У. Зеро Исо деди: “Ўша одамнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади”, ‒ деди. Тўғрими? Ёвуз руҳ инсондан чиққанидан кейин, ҳузур-ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади ва бошқа еттита руҳ билан қайтади. Шундай экан, ишончни йўқотманг. Қаттиқ туринг Бунда. Буни бутун қалбингиз билан изланг. “Йўқ, тақсир! Мен силжимайман! Қанчалик мен касал бўлмайин, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ”, ‒ деб айтинг. Ундан кейин биринчи ҳис қиладиганинг ‒ бу ойдинлашиш бўлади. Ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Кўряпсиз, у ўлик. Операция пайтида шифокор буни сендан кесиб олган бўлар эди, бу ерда бўлса худди ўша ўсма сенда турипди ва унда ҳаёт йўқ.
E-88 Сиз мендан: “Бранхам ака, мана шунда бўлган ҳаёт, менинг ҳаётим ола оладими?” ‒ деб сўрайсиз. Йўқ жаноб. Ундаги ўша ҳаёт сеникидан ажралади. Мен шунчаки кўрсатдим, сен ҳаёт эдинг ва тирик зот бўлдинг, ва бу ҳам ҳаёт ва жонли зот бўлади; лекин сен Худодансан, бу эса шайтондан. Мен нимани назарга тутаётганимни тушуняпсизларми? Демонология. Ана, сен туриб бунга қараганингда, у нарса нимага ўхшашини сен кўришинг керак.
E-89 Вой-бў, кечиринглар мени, уч-у ўттиз бўлиб қолибди. Афсус. Дўстлар, қаранглар. О, мана нимага дунё муҳтож!
E-90 Тахминан етти йил давомида менда ана шу шифоланиш йиғилишлари бўлди, бутун Америка бўйлаб ўргатдим. Мен Муқаддас Китобни ўргатиб, бутун мамлакат бўйлаб юришим учун ва одамлар нима қилишлари кераклигини тушунишлари учун демонология масаласида ҳам яхши тасаввурга эга бўлдим. Сабаб мана шунда, улар бу йиғилишларга келадилар, кўп марталаб ва дўстим... Агар сиз тушунмасангиз, одамлар кетишади ва кўп марта...
Мана, эслайсизми, келиб, унда Илоҳий шифолаш инъоми борлигини айтган ўша йигитни? Агар сен шифоланган бўлсанг, сенда Илоҳий шифоланиш бўлган. Бу сенга боғлиқ. Ҳар қандай инъом имон орқали ҳаракат қилади. Ва менда қанчалик кучли Илоҳий шифоланиш инъоми бўлмасин, мен бунга бутун юрагим билан ишонаман, лекин сен бу ерда туришинг мумкин, ва агар сенда ҳам худди шунақа имон бўлмаса, сенга ҳеч қандай фойда бўлмайди. Мен сен учун соатлаб, ҳафталаб ва ойлаб ибодат қилишим мумкин. Бу Илоҳий шифоланиши бўлган воизлар эмас. Бу сен, Илоҳий шифоланиш инъомига эга бўлган, шифоланишга ишонган, чунки бу имон орқали бўлади. Имон бўйича! Худонинг ҳар бир амали ‒ имон бўйича.

E-91 Худонинг барча қурол-аслаҳаси ‒ имон бўйича. Бизда бу дунёдан бщлган табиий ҳеч нарса йўқ. Христиан черковидаги ҳамма нарса ‒ имоннинг амали орқалидир. Худонинг барча қурол- аслаҳаларига қаранг: мухаббат, севинч, тинчлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик, ҳотиржамлик. Тўғрими? Ҳаммаси ғайритабиий, ҳеч нарса табиий эмас. Хуллас биз табиий нарсаларга қарамаймиз, чунки бизлар ғайритабиийликда амал қиламиз. Ва бизлар буни биргина имонда, Худонинг айтган Ҳақиқатида асослаймиз, ҳамда биз кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Биз йўқ нарсани худди бу нарса бордек атаймиз; Иброҳим қилгани ва эга бўлгани каби. Омин! Иброҳим бўлмаган нарсани Худо бажарганидай худди, бу нарса худди бордай атаган эди. Юз ёшда бўла туриб, Худонинг ваъдасига ишониб, иккиланмади.
E-92 Мен буни тасаввур қила оламан, сизларчи? Бир кун эрталаб Сорони қандай тураётганини кўряпман. “Иброҳим!”‒ деди Худо. “Иброҳим, сени ўғлинг бўлади”, ‒ деди.
E-93 Соро уйғонди. “Соро, ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?” ‒сўраябди. Бу ерда бизда ҳар хил ёшдагилар бор, лекин эшитинг.
“Ўзгаришсиз”.

E-94 “Майли, Худога шукур, у бизда бўлади! Тўқийдиган симчалар ва шунақа ниналарингдан тўплайвер. Тайёрлан”.
Яхши, яна бир ой ўтди. “Қандай ҳис қилаябсан ўзингни, Соро?”
“Ўзгариш йўқ”.
Йил ўтди. “Соро, бу хусусда қандай?”
“Ўзгаришсиз”.
Ўн йил ўтди. “Ўзгаришсиз”.
Йигирма беш йил ўтди. “Ўзгариш йўқ”.

E-95 Иброҳим қувватдан қолиш ўрнига, борган сари қуввати ошиб, бақувват бўлиб бораверди. У бунинг барчаси кўпроқ мўъжизага ўхшаш бўлишини доимо билар эди, чунки у Худога ишонар эди ва Худонинг ваъдасига ишонганча, иккиланмас эди. “У бизларда бўлади!” ‒ деди у. Ва мана бир кун эрталаб Соронинг қорни катталаша бошлади ва кичкина Исҳоқ туғилди, чунки Иброҳим Худога ишонар эди. У бу нарсаларга қаради, у бўлмаган нарсаларни худди бор деб ҳисоблади.
E-96 Ҳислар ва кўриш билан эмас. Сиз туйғуларингиз ёки кўришингиз билан юрмайсиз. Балки имон билан. Ва Худо бирор нима деганида, деди: “Нимаики сўраманг, ибодат қилганингизда, уни олишингизга ишонинг”, шунда уни маҳкам тутинг. Худо шундай деди, ва у шундай бўлиши керак! Омин. Ёвуз руҳлар!
Отага ишонч, Унинг Ўғлига ишонч
Ва Муқаддас Руҳга ‒ учаласи Битта.
Иблис титрайди ва гуноҳкор турар,
Эгамизга имон ҳаммани ларзага солар.
Бу рост. Оҳ албатта! Шубҳасиз. Худога имонингиз бўлсин. Унга қаранг. Ҳеч шубҳаланманг. Қатъий туринг. Худо шундай деди!

E-97 Бу ёвуз руҳларчи, ким улар ўзи? Улар руҳий маҳлуқлар. Энди, шифокор сизга: “Сизда саратон. Сизда ўпка сили. Сизда катаракта. Сизда зотилжам. Сизда мана бу”, ‒ дейди. Бу иблис. Бу ҳаёт ва ўша ҳаёт ортида руҳ бор. Сизлардан ким саратон, катаракта...эгалигини тушунади ва кўра олади. Бу руҳ, бунда ҳаётга эга-эга бўлган. Мана, ҳеч нарса руҳсиз ҳаётга эга бўлмайди, кўряпсизми, шу сабабдан қаердадир бунда ҳаёт бўлиши ва ҳаракат қилиши керак.
E-98 Ҳаттоки мана шу дарахтда ҳаёт бор. Бутун дунёни илм-фани бир ўсимликчани ярата олмади. Сиз буни биласизми? Улар унга қандайдир ўхшаш нарсани қиладилар, аммо улар ҳаёт формуласини тополмайдилар. Бу Худо. Кўряпсизми? Исо дарахтга: “Лаънати бўласан. Сенда ҳеч қандай мева йўқ ва абадий бўлмайди”, ‒ деди. Улар ўша ердан ўтган эдилар. Эрталаб соат саккизлар атрофида эди. Орқага соат ўн бирларга яқин, тушлик қилишга қайтаётган эдилар. Шунда Бутрус: “Ана у дарахтга қаранглар, у томиридан қуриб қолибди”, ‒ деди. Нима учун? Исо дарахтдаги, томирларда бўлган ўша ҳаётга маън қилди, ва у бутунлай қуриди. Ҳамдлар бўлсин!
E-99 Худди ўша Масиҳ ракка ҳам таг-томиригача маън қилиши мумкин ва бу нарса бутунлай ўлади. Ўша дарахт бир неча соат олдин қандай бўлса, худди шундай турган эди, лекин барглари туша бошлади ва яна пўстлари ҳам қўпарилаётганини кўрдилар. Шунда... Кундан-кунга, ҳафтадан-ҳафтага емирилавериб ва бир қанча вақт ўтиб ўша дараҳтдан бир бўлакча ҳам қолмади. Ҳаллелуйя! Рак, ўсма, катаракта ва яна бирор нима – Масиҳ айтганида бу кетиши керак. У жинларни қувади. “Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар, янги тилларда сўзлайдилар, қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам. Уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади”, ‒деди У.
E-100 Уни яхши кўрасизларми? Кечиринглар, мен бугун сизларни бу ерда бир соат ушлаб қолдим, бу ерда ўтириб қолдингиз. Эгамизни севасизларми? [Йиғилганлар: “Омин”, ‒ дейди.―Таҳр.] Энди нима юз беради? Агар сен Масиҳни ўз шифокоринг деб қабул қилсанг ва ўз юрагингда сен билан нимадир юз берганига ишонсанг ва шифоланганлигингга ишонсанг, сен шифоланганлигингга ишонишда давом этаверасанми? Иблисни сенга ҳеч бир бошқа нарсани қистиришига йўл берма. Узоқроқ тур.
“Духтур, ‒ дейсан сен, ‒ духтур, бу қандай кўринишда?”
У сенга: “Аҳа, бу ҳали ҳам у ерда”, ‒ дейди.

E-101 Юрагингни сен биласан, биласан, нима бўлганини. Аҳа! Аввал, тушуняпсанми, айт: “Менга қаранг, қизиқ, бу нарса билан нима бўлди ўзи?”
E-102 Кейин айт: “Менга қаранг, духтур, мен сизга айтиб бераман. Мана нима бўлди, Исо Масиҳ мени шифолади. Бу рост. Исо Масиҳ мени шифолади”.
E-103 Яхши, келинглар бир дақиқага бошимизни эгамиз. Уиллет ака, биродар, бир дақиқага кела оласизми бу ёққа?
E-104 Энди, Самовий Ота, бизлар Масиҳнинг Қони учун миннатдормиз. Ва, мумкин, баъзида Сенинг хизматкоринг, Раббий, бунақа узоқ ҳикоя қилиб, донолик билан иш тутмас. Балки, мен ўзимни Павлус каби ҳис қиларман, у бир марта кечаси билан ваъз қилган эди. Бир йигитча деразадан тушиб кетди ва ўлди. Ва ўша ҳаворий, ўзининг ҳаётидаги Худонинг Сўзи билан борди-да ўз танаси билан унинг танасига ётди, ҳаёт унга кирди ва у яна тирилди.
E-105 Азиз Худовандим, мен тушунаман, бу буюк цивилизацияни оқшоми энди, йўл тугади, куннинг ўртаси ўтиб кетди, кечки соялар тушмоқда. Ер юзини қоплаган қалин қоронғулик орқали Худо Шоҳлигидан Буюк Нур ёриб ўтмоқда. Худойим, мен кундан-кунга қариётганимни сезаяпман. Раббий, мени давом этиб боришимга йўл бер. Менга куч бер. Мана шу буюк Ҳақиқатни ҳамма жойда гапиришимга ёрдам бер. Бугун бизларга кўпроқ билиб олишимизга ёрдам бер.
E-106 Ва, азиз Худовандим, бу кичкина аудиторияни бугун дуо қилгин. Бугун кечқурун, улар шифоланиш хизматига йиғилганларида, ҳар бир эркак ва ҳар бир аёл, бир-бири билан мулоқот қилиб, айтсинлар: “Хуш, мана гап қаерда...бошқа шубҳаланма. Энди биз буни қаердан келишини тушунамиз. Биз буни иблис эканлигини биламиз. Ва яна биз шуни биламизки, у Худонинг буйруғи бўйича кетиши керак. У мажбур. Худо шундай деди. У кетиши керак”. Ва шунда улар шифоланганликлари ҳақида эълон қилиб, бахтиёр ва шодланиб чиқсинлар. Ҳеч нарса, бошқа ҳеч нарса уларнинг йўлида турмасин энди; шунчаки ишониб, боринглар.
E-107 О Худовандим, бу йиғилишдан кейин мана шу черковда, мана шу ҳамкор бўлаётган черковларда уйғониш рўй берсин, Раббим, қайсики бу уйғонишлардан шундай одамларга тўлиб, юзлаб жонлар Худо Шоҳлигига киришсин. Ота, ато эт шуни. Мана шу эркаклар ва аёллар, ҳар турли томонлардан ва турли халқлардан, мана шу Мактубни ўз черковларига элтсинлар, ва уларда эскича ўйғониш юз берсин. Раббий, ато эт буни. Бизни гуноҳларимизни кечир. Бизга Сенинг қулларинг бўлишимизга ёрдам бергин. Исо Масиҳ Номи билан. Омин.
E-108 Биз ҳали шу ерда эканмиз, менга қизиқ, бугун бу бинода: “Бранхам ака, мени ибодатингда эслагин”, ‒ дейдиган бирор-бир гуноҳкор борми? Қўлингни кўратмайсанми? Бу ерда борми гуноҳкор? Мен йо... Худо дуо қилсин сизни, синглим. Борми? Худо дуо қилсин сизни, жаноб. Сизни, сизни ҳам, сизни ҳам Худо дуо қилсин. Қизиқ, сиз... Энди бу сизлар учун.
E-109 Тушуняпсизми, аудиторияга тушиш керак деб ўйламайман. Бундай қиладиганларни ҳукм қилаётганим йўқ. Кимнидир судраб келишга учун аудиторияга тушиш керак эмас деб ўйлайман. Тушуняпсизми? “Агар Отам уни жалб қилмаса, ҳеч ким кела олмайди”. Кўряпсизми? Бу тўғри. Сен шунчаки уни у ерга хоҳишига қарши тортаябсан. Кўряпсизми? Аммо агар Худо сени юрагингни тақиллатаётган бўлса, унда сен дунёдаги энг катта имтиёзга эгасан. Қанча кўп одамлар сонига мурожаат қилганимни сиз шунчаки тасаввур қила олмайсиз.

Нагору

Up