Буюк ва Қудратли Ғолиб

Сана: 57-0421M | Длительность: 1 soat 2 daqiqa | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 Ҳаммаларингизга салом. Сизларнинг ҳаммаларингизга ҳақиқатдан ҳам “Бахтли Пасха” тилайман! Бу Раббимизнинг тирилиши ҳақида хотирланадиган муҳим кунларидан бири. Тирилиш бу — дунёнинг бутун тарихидаги энг муҳим кунлардан биттаси. Ва бизлар ҳам бу эрталаб, ушбу аҳамиятли кунда шу ерда бўлишдан ва қуёшнинг қандай чиқаётганини ва гулларнинг ерда пайдо бўлаётганини кўришдан шундай бахтиёрмиз — ҳаммаси Пасха ҳақида сўзлаяпти.
Шунинг учун ҳозир келинглар, бир дақиқа бош эгайлик.

E-2 Ота, Худойим, биз Сенинг Ҳузурингга келяпмиз. Ва бизлар бугун эрталаб Сендан қандайдир ўзгача дуоларни Осмондан туҳфа қилишингни, жонларимизга Пасханинг енгил эпкинини эсишини кутяпмиз; қачонки бизлар бу ердан чиқаётганимизда, ўша Эммаусдан келганларга қараб: “У олдимизда бўлганидан кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди?” — дея олайлик. Чунки биз бу ҳақида Унинг Исми ҳақи ва Унинг шуҳрати учун сўраймиз. Омин.
E-3 Охирги китоби, Матто баён этган Инжилнинг охирги китобидан, 28-бобининг 7-оятидан, мен бу хизматни бошлаш учун бир лавҳа сифатида ўқишни истайман.
Энди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига: “Исо тирилди. У сиздан олдин Жалилага кетяпти, Уни ўша ерда кўрасизлар”, — деб айтинглар. Сизларга буни мен айтдим.

E-4 Инсонга ва ер юзи халқларига кўплаб муҳим топшириқлар берилган эди. Аммо ҳали ҳеч қачон бундай: “Боринглар, Унинг шогирдларига: У ўликлардан тирилди”, — дегандек бундай муҳим топшириқ берилмаган. Бу буюк топшириқ. Ва у топшириқ берилиши учун фақат олдин буюк ғалаба амалга ошиши керак эди.
E-5 Бизнинг давримизда ҳам, олдинги даврларда ҳам, бу дунёнинг узоқ тарихида, унинг улкан, чексиз жанг майдонларида ҳам одамлар бўлган эди; кўплаб буюк ғолиблар бўлган, инсоният учун кўплаб буюк ишлар қилинган эди.
E-6 Масалан, мен бугун эрталаб йўл бўйлаб фикрладим, эртароқ турдим ва чуқурроқ изланишга деярли имкониятим йўқ эди. Чунки кеча кечқурун биз пастор билан бугунги хизматни ўзаро қандай тақсимлашни аниқ билмас эдим. Аммо йўл бўйи мен ваъзни танлашим учун, Унинг халқига нимани айтсам яхшироқ бўларкин, деб ўйлаб қолдим. Мен мана нима ҳақида ўйладим: “Боринглар, Унинг шогирдларига айтинглар”. Унинг шогирдлари — бу Унинг “издошлари”. Шогирд — бу “ким эргашса, ўша”. Ва мен мана шундай мавзу: Буюк ва Қудратли Ғолиб, — мавзусини ўйладим.
E-7 Ва бизларда бу дунёда қанчалар буюк ғолиблар бўлгани ҳақида ва улар инсон турмуш тарзини яхшилаш ва такомиллаштириш учун қанақанги буюк ишларни амалга оширганлиги ҳақида ўйлаб қолдим. Мен бу юк Наполеон ҳақида, уни даврлари ҳақида, аслини олганда, у француз бўлмагани ҳақида мулоҳаза қилдим, аммо у ниманидир ният қилганини эсладим. Биринчидан, у – у Франциядан нафратланарди, уни яхши кўрмасди. У оролликлар авлодидан эди. бироқ, унинг фикрида, бир кун келиб ғалаба қозониш ғояси бор эди. Ва у шундай нарсани ўйлади, чунки у нима биландир шуғулланиши керак эди.
E-8 Ҳар бир одамда, бирор ишни амалга оширишидан олдин, ўша иш устида қандайдир имконият, қандайдир сабаб бўлиши керак, унинг устига, ишлайдиган ишнинг қандайдир мақсади бўлиши керак.
E-9 Ҳаммамизга маълум бўлганидек, агар Гитлерни тарихини... аниқроғи, Гитлерни эмас, Наполеонни, у ой ва юлдузлар ҳаракатига таяниб, унга амал қилганини олайлик. У шу тарзда ҳаракат қилди ва мўлжалладики, нима... чунки у бир марта шундай қилди ва ғалабага эришди. Ва у Францияга келди-да, буюк жангчи бўлди. У кўплаб одамларни унга қўшилмагани, уни қабул қилмагани учун қатл қилди. Ва у бутун мамлакатни, унга қарши бўлган ҳамма нарсадан тозалади. У олди-да, бутунлай йўқ қилди, чунки унда шундай бўлишлиги керак эди. Агар унда шундай бўлмаганида эди, доим нимадир унга ва у ўйлаган буюк режага қарши турган бўлар эди. Унинг ҳаёти хавф остида бўлар эди, шунинг учун у бутун қироликни иложи борича бекам-у – кўст қилиши керак эди.
E-10 Энди, мен ўйлайман, сизлар менинг Буюк Ғолиб ҳақидаги фикрларимни кузатиб боряпсиз. Қайсиники мен назарда тутяпман. Унинг Шоҳлигидаги барча нарса У учун бўлишлиги лозим. Юрак, жон ва тана У учун бўлиши керак. Нимадир Унга қарши бўлиши мумкин эмас. Унга қарши бўлган барчасидан у халос бўлишига тўғри келар эди. Ҳамма нарса мутлақо У учун бўлиши керак.
E-11 Ва қачонки Наполеон... у қуролларни, тўплар, милтиқлар, мушкетлар, қиличлар олди... Ва у дунёни забт қилиш деган шу ягона фикр билан ҳаракатни бошлади. Ва у буни амалда ўттиз уч ёшида қилди. У йигитлик пайтида ичкиликбозликка қарши қонун тарафдори эди. Буюк шон-шуҳратидан у ўзига шунчалик бино қўйдики, ва бу нарса уни асабларига таъсир қилганидан, у ўттиз уч ёшида пияниста бўлиб ўлди. У ўзининг машҳурлигига чидай олмади. Ўша одам ҳақида ўйлаб қоламан... ўша одам ўттиз уч ёшида дунёни забт этди ва ўз шуҳрати туфайли пияниста бўлиб ўлди ва ўзи шу принцип учун курашди-ю, шу принципни йўқотиб қўйди. У... шундай тимсол эди ёки тимсол демоқчи эмасдим, бироқ у иблиснинг қуроли эди. У дунёни забт этишга ҳаракат қилди ва ўттиз уч ёшида муваффақиятсизликка учради.
E-12 Аммо, о-о! Бу Буюк ва Қудратли Жангчи, Ўша мен гапираётган, ўттиз уч ёшида ерда ва дўзахда бўлган ҳамма нарсани забт этди. Ўттиз уч ёшида — Буюк ва Қудратли Ғолиб!
E-13 Мен ёвонларда бўлган буюк жангларни эслайман. Биламизки (Наполеон ҳақида тугатиш учун) у Ватерлоода вафот этди. Яқинда унинг аравалари ва суворилари, жанг майдонида ётган одамларнинг қолдиқларидан қилинган макетларни кўриш бахтига сазовор бўлдим. Араваларнинг бир тўда бўлиб ётиши, синиқ оёқларини тўппа-тўғри очиқ текисликда, бу улкан қилинган панорамани кўрдим.
E-14 Нақадар қарама-қаршилик! Ўттиз уч ёшли ўша одамга ва ўша ерда унинг буюк жанги ва ғалабаси хотирасига кўрсатилган ўша шармандаликка қарасак, кейин эса Қуддусга жўнасак ва Буюк ва Қудратли Ғолиб хотирасига, бўм-бўш қабрга қарасак.
E-15 Ҳар ҳолда, ғалабада нимадир бор. Агар бизда курашиш керак бўлган нимадир бўлса, агар бизни танамизда хасталик бор бўлса ва бизлар ҳаёт ва ўлим орасида курашсак, ўшанда хасталик енгилса, бу қандайин ғалаба. Агар биз қандайдир чуқур сингиб кетган одатимиз ёки бизни босиб олган қанақадир оғирлик билан курашсак, қачонки, ниҳоят, катта-катта байроқлар ҳилпираб, бу ҳам енгилса, бундан биз ичимизда қандай туйғуларни ҳис қиламиз, чунки ўшанда биз ғолиб бўлишимиз мумкин.
E-16 Мен охирги уруш ҳақида ҳам, Гитлер Варшавани босиб олгани ҳақида ҳам эслайман. Ҳатто немислар бу буюк ғалабалардан бири деб ҳисоблашарди, чунки уларнинг буюк бошқўмондони Адольф Гитлер Варшавада ҳаммасини бир зарб билан вайрон қилди, кўприкларни бузди, катта кўприк ҳам қулади. Газеталарда бу кўприкнинг йиқилаётганини катта-катта суратларини босдилар. Немислар кўчаларда марш юрдилар, барабанлар ҳам чалдилар, ҳуштаквозлик ҳам қилдилар, ва уларнинг устидан у биринчи муҳим ғалаба қозонганида, минглаб самолётлар учиб ўтди. Искандар Зулқарнайн ёки Наполеондай чиқди-ю, аммо у нима билан тугатди? Шармадалик билан. Албатта-да.
E-17 Катта Бирман Довони қандай қурилганини эслайман. Тоғдан ошиб ўтиш учун шундай бўлиши керакки... Эҳтимол, бугун эрталаб бу ерда бундай катта довондан ўтган ўша йигитлар ўтиргандирлар. Мана бу топшириқ эди! Қанчалар оғир, машаққатли меҳнат талаб қилинганди ва улар қандай яхши меҳнат қилгандилар! Ва бу Бирман Довонини қуриш учун қанчалар пул талаб қилинган эди, — миллионлаб долларлар! Бу ишни қила туриб, қанчалар одам ҳаётдан кўз юмди. Аммо, ниҳоят, қанчадир вақтдан кейин, қачонки йўлнинг охирги километри ўтилганида, ва довон тугатилганида, одамлардан қанақанги ғалаба нидолари, ҳайқириқлар таралган эди! Улар ғалаба қозонишлари учун тоғдан ўтса бўладиган довон бор эди.
E-18 Мен бошқа довон ҳақида ўйладим, бир кун бизнинг дуоли Раббимиз учун у ҳаётга арзиди. Бу нафақат ердаги йўл эди, аммо бу “солиҳликнинг катта йўли” деб номланган эди, у орқали нопок ўтказилмайди, бироқ фақат белгиланганлар. Фақат ўшалар, кимки Унинг тарафида бўлганлар, бу катта йўлдан ўтадилар.
E-19 Улкан ғалабалар қозонилган эди. Бизлардан кўпимиз бугун биринчи жаҳон уруши ҳақида яхши эслайдилар. Мен эслайман, ҳали ёш бола эдим, мен ҳуштаклар янграганини эшитгандим; ва ҳаттоки фермерлар ҳам ёвонларда отларини тўхтатиб, шапкаларини силкитишарди. Бақиришар эди. Нима бўлди экан? Уруш тугади. Ғалаба қозонилган эди. Бизлар барқарор иқтисодият учун курашдик ва ниҳоят ғалабага эришдик.
E-20 Мен мана шу охирги жаҳон урушини эслайман. Мен айнан шу йўлнинг нақ у томонида яшар эдим. Ва қачон ҳуштаквозлик янграй бошлаган пайтда, одамлар ҳовлига югуриб чиқдилар, аёллар фартукларини ечиб, уларни силкитар эдилар. Дарахтлар орасида ўқлар учар эди. Ҳуштаклар янграр эди. Кўчаларда машиналар бир-биридан ўзишар эди. Одамлар ўзларини тиззаларига ташлаб, қўлларини кўтаришарди. Улар қичқирардилар. Улар йиғлар эдилар. Нима учун? Чунки уруш тугаганди. Ва ўша денгиз ортидаги бахтиёр, қадрдон йигитларимиз, тез орада ўзларининг уйларига қайтиб сузадилар. Қанақанги ғалаба! Қанақанги вақтлар ва ҳар бир қалб учун тўлқинланиш, ҳаяжон! Қанақанги тантана! Ўша оқшом ҳамма шундай кайфиятда эдиларки, ресторанга кириш, ейиш ва тўламасдан чиқса бўлар эди, бу одатдаги ҳолдай эди. Қўшнининг машинасини ҳайдаб кетса ҳам, ҳеч нарса бўлмагандай, одатдаги ҳолдек эди. Нима хохласангиз, сўрасангиз бўлаверар, эҳтимол, буни олар эдингиз ҳам. А нима учун? Ғалабага эришилган эди. Йигитлар уйга қайтишаётган эди. Ҳаммаси тугади.
E-21 Мен ўйлаб қоламан, биродарим, афсус-афсус, ўша туйғулар доимий қололмайди. Аммо бугун эрталаб христиан учун ғалаба қозонилган. Қўнғироқларнинг байрам жарангги янграйди. Худо билан инсон ўртасидаги уруш тугади. Ғалаба қозонилган эди.
E-22 Қандайдир ғалабага эришишдан олдин, буюк баҳо тўланиши керак эди. О-о, қанақа баҳо бу! Баъзан у жуда буюк ва катта, азоб берадиган чандиқлар қилади. бироқ, тоғ бўлиши учун, олдида водий бўлиши керак. Қуёш нури бўлишидан олдин, ёмғир бўлиши керак. Бизларда эзгулик, яхшилик бўла олишидан олдин, ёмонлик бўлиши керак, акс ҳолда сиз ёмонлик нималигини билмаган бўлар эдингиз.
E-23 Аммо ғалаба қозониш ва барча жанглардан энг муҳимида ғолиб бўлиш учун, кўп йиллар муқаддам Биров Шон-шуҳратида келди. Ва У Ўзига Фаришта кўринишини олмади. У қандайдир буюк шахсдек келмади. Аммо У урушда ғолиб бўлиш учун ўқ ва мушкетлар, атом бомбалари ҳам керак эмаслигини исбот қилмоқчи бўлди. У мўминликка, итоаткорликка бурканди, охурда кичкинагина чақалоқ кўринишида туғилдиям. Қачонки У келганида, Унга туғилиши учун жой ҳам йўқ эди. Мен сизларни, У ишлатган, фойдаланган умуман бошқача жанг анжомларига қарашларингизни истар эдим.
E-24 Ана, Одамнинг барча уруғ-аймоғлари қулликда эди. Уларда улар эга бўлиши мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ эди — на умиди, на Худоси, на имконияти, на раҳм-шафқат. Жаҳаннамнинг ўликлар диёридан ёвуз душманлари уларни қоронғулик зимистонига банди қилган эди. Иложи йўқ эди. Ҳеч ким ёрдам бермас эди. Ҳеч нарса қилиб бўлмас эди. Бутунлай ҳалокатга, ўлимга ўхшар эди.
E-25 Аммо бизнинг Қаҳрамон, Шон-шуҳратидан тушиб келди!
E-26 Чунки ер юзидаги ҳеч бир инсон ушбу топшириқни бажаролмас эди. Дунёвий қилиб айтганда, ҳамма битта арқонча билан боғланган эди. Биз ҳаммамиз “гуноҳда туғилдик, қонунсизликда ҳомила бўлиб, дунёга ёлғон гапириб келганмиз”. Ва бизлар бир-биримизга ҳам ёрдам беролмас эдик. Бизлар ожиз-у – нотовон, шикастланган эдик; ҳар томондан тартибсизлик, ҳаммамиз тарқоқ эдик. Қонундаги етишмовчилик, уларни кўра туриб, биз қонунга ва қоидаларга риоя қила билмас эдик, биз буни қила олмас эдик. Ва гўё бутун инсоният хароб, хонавайрон бўлган эди.
E-27 Ва ўшанда У келди, У тушди. Чунки, “У азалда бор эди, — деб Библияда айтилган, — У Калом эди”. У Худодан чиққан Логос эди. Ва Логос азалда Калом эди. У эса Калом бўлди.Қачонки У ўша машҳур Пасха кунида кўтарилганида, ўшанда У нафақат Калом бўлди, балки У Ўзининг Шахсий Каломининг Олийруҳонийси ҳам бўлди. О-о, Невилл ака, бу қандай яхши! Фақат бир ўйлаб кўр-да! У нафақат Калом, балки У Ўз Каломининг Олийруҳонийси ҳамдир! Қандай қилиб бизлар бунга шубҳа қила оламиз? Қандай қилиб биз Унга келамиз-у, сўраганларимизни олишимизга ишонмаймиз? Чунки, У ҳам Калом, ҳам Каломнинг Ҳомийсидир! Логос Калом бўлди, а Калом эса инсон қиёфасига кирди; тана бўлди; ва ўша тананинг ўзи, Қайсики Калом эди, Шон-ҳшуҳратга қабул қилинганди ва ҳозир Ўз Сўзига ҳомийлик қилаётган Олийруҳонийсидир.
E-28 Мана нима зарур! Мана бу, Черковда бор бўлган восита. (Бранхам ака кафедрани уч бор тақиллатди — ред.) Қандай қурол! Ҳозиргача ҳеч қачон Бундай қурол бўлмаган. У Каломуллоҳ эди. Ва У келганида, У охурда туғилди. У дунёни Ўзига тортмоқ учун с-е-в-г-и, севги деган қуролни қўллаб, ишлатиб келди; ўқлар билан эмас, пулемёт ва танклар билан эмас. Балки У умуман бошқача бўлиб келди. У муҳаббат кўринишида келди. У Илоҳий севги эди.
E-29 Қачонлардир, болалик чоғларимда, Масиҳ мени яхши кўради, а Худо эса ёмон кўради, чунки мен учун Масиҳ ўлган, а Худо бўлса менга нимададир қарши деб ўйлар эдим. Аммо кейин мен Масиҳ — бу Худонинг нақ юраги эканини билиб олдим. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг Ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки Абадий Ҳаётга эришсин”.
E-30 Хўш, биринчидан, У ғалаба қилиш учун келди. Шайтон бўлса, бу дунёга нимани ташлади, бу нафрат эди. Ва У бу нафратни енгиш учун келди. Қачонки биз жанг ёки шунга ўхшашларни енгсак, дунёвий жангларни, улардан кейин ҳар доим, доимо нафрат қолади, чунки бунга ўхшаган жанг — душмандан. Аммо Масиҳ нафратни енгиш учун муҳаббат билан, севгига лойиқ бўлмаганларни севиш учун келди. У умуман бошқа қурол билан келди. Ва У Ўзини паст олди, ўлимга бардош бермоқ ва намуна бўлиш учун “Фаришталардан андак паст бўлди”. Ва қачон У шу ерда бўлганида, У одамлар орасида юрди.
E-31 У касалларни шифолаганида, Ўзининг жанговор қуролини намойиш қилди. Қачонки У бешта нонча ва икки бўлак балиқни олганида ва беш минг кишини тўйғазганида, У ҳар бир бўлган атом устидан ҳокимликка экалигини исбот қилди. У нафақат балиқни етиштирди, балки У тайёрланган балиқни кўпайтирди. У нафақат ўша нончаларда буғдойни етиштирди, балки У ўша нончаларда пиширилган буғдойни етиштирди. Бу Унинг Ўша Буюк ва Қудратли Ғолиб экани ҳақида сўзлайди! У нафақат сувни қудуқдан чиқарди, балки шу қудуқ сувидан У вино қилди. У Ўзида ғалаба қилиш Қудрати мужассам эканлигини исбот қилди. У севди ҳам ва Унинг қуроли муҳаббат эди. Энди диққат қилинглар.
E-32 Ўшанда, қачонки У шуни қилганида, У бир куни Лазарнинг қабри ёнида турганида, ва у ерда тўрт кун бурун дафн этилган ўлик одам бор эди. Ҳаттоки ўшалар, ўша ерда бўлганлар ҳам: “У аллақачон сасиб кетган”, — дедилар. Унинг бурни киртайиб, тери ости қуртлари унда судралишар эди. Ва шунда Исо Қудратли Ғолибдек турар, қачон У Марфа ва Марьямга у ерда турганча: “Сизларга Мен: “Агар фақат ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан”, — деб айтмаганмидим?”, — деди. У гапиришни тугатиши билан, (улар: “Акамиз ўлди” ва ҳоказолар деганларида) У: “Мен тирилиш ва Ҳаётдирман! Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Ахир Мен ҳозиргина сизларга Ўша Абадий дуоли Қудрат Менда мавжуд деб айтмадимми? У нафақат гапириб тасдиқлади, У нима деган бўлса, ҳаммасини бажаришга қодир эди, чунки У Қудратли Ғолиб эди ҳам.
E-33 Унда маскан қилган эди, одам кўринишида, одам танаси ниқоби остида Унда яширинган эди, аммо у ерда ичкарида Қудратли Худодан, Ўша буюк ва қудратлидан бошқа ҳеч ким яшамаётган эди. У аслидагидек, қайта яратолар эди. У янги нарсаларни яратиб билар эди. У айта олар эди, ва ўша, У нимани сўраса, ўша сонияда берилиши мумкин бўлар эди. (Бранхам ака бармоқлари чертди — Таҳририят.) Аммо У Ўзини паст олди, У камтарлигича қолди. У ибрат бўлишни истади. У Лозим бўлган Ғолиб бўлишни истади, У Ўша бўлди ҳам. Мана шундай У, Ўзинингшундайлигини исботлади.
E-34 Мен йиғилишларда тез-тез айтганимдай, майли бу бугун эрталаб шу гуруҳ одамларига гувоҳлик бўлиб хизмат қилсин, мана шу ажойиб Пасха эрталабида. Исо Масиҳ Қонини тан олишга ишонмайдиган черковга тегишли бир аёл, (“Қон тўкилмасидан гуноҳга кечирим йўқ”) у менга шу Одам фақат пайғамбар, ажойиб Одам эди, мен эса, Ундан Илоҳийлик қилганимни айтди. Мен дедим: “У Илоҳий эди ҳам. У Худо эди ҳам”.
Аёл деди: “Сиз Уни жуда ҳам улуғлаб юборасиз”.

E-35 Мен: “Унинг буюклигини таърифлай оладиган шундай сўзнинг ўзи йўқ!” — дедим. Инсон тили ҳали бунақа ифодани, иборани топган эмас!
E-36 Яқин кунларда, Колумбия округидан, Вашингтонлик дипломат бир одам билан гаплашувдим. Биз нонушта пайтида суҳбатлашганимизда, у қисқагина гувоҳлик бериб, шундай деди: “Бранхам ака, мен бутун умрим бўйи лютеран эдим. Бироқ, — деди у, — яқинда, эскича уйғониш йиғилишида бўлиб, — деди, — мен алтарда, ибодат қилинадиган жойда тиз чўкдим ва Худо билан кечинмага эга бўлишни истадим”. “Ва мен тиз чўккан пайтимда...” — деди у. А бу дипломат, Вашингтондан бўлиб, у ҳатто Кулидж деган президент ҳузурида ишлаган эди. Ва у қачонки бошини кўтарганида: “Мен ваҳийда Исони кўрдим”, — деди у. “Мен тўққизта ҳар хил тилда гаплаша оламан”, — деди у. “Аммо ўша тўққизта тилнинг ҳеч қайсисидан битта ҳам муносиб сўз тополмадим”, — деди у. “Шу учун мен қўлларимни кўтардим, холос, ва У менга янги тилда гапиришни ато этди” — деди у. “Мен Уни юзидаги Шуҳратинигина кўрдим холос” — деди у.
E-37 Бу аёл менга айтаяпти: “Бранхам ака, Исо одамдан, фақат пайғамбардан бошқа ҳеч ким бўлмаган” — дейди у.
Мен айтдим: “Менинг опам, У Худо эди”.

E-38 У айтди: “Сизлар Ундан Худо қиласиз, аммо бундай эмас”. Яна у айтди: “Йўл бўйлаб... Лазар қабри ёнида, Библияда айтилган: “У йиғлади”.”
E-39 Шак-шубҳасиз, У нақ Худонинг юраги эди. У худди биз қайғургандай, қайғуга тушди. Худди бизлар ҳам тана бўлганимиздай, У тана эди. У Ўз танасида худди бизлар истайдиган ва ҳоказо хохишга эга эди. Бироқ, Баркамол Қурбонлик бўлиш учун, У шундай қилиши лозим эди. У шундай эди. Аммо мен айтдим...
Аёл деди: “Лазарни қабрига бораётиб, У йиғлади”.

E-40 Мен дедим: “Лекин, о-о... Хоним, бу шундай. У Одам эди, йиғлаган вақтида. Бироқ, қачонки У ўша ерда, ўша ўлик тинч ётган қабр ёнида, ўша кафанланган, чириётган тана ётган қабр ёнидатурганида, “Тошни олинглар”, — деганида. Унинг нозик, мўрт танаси кучга тўлди ва У: “Лазар, ташқарига чиқ!” — деди. Ва тўрт кун олдин ўлган одам, ўрнидан турди”
E-41 Бу нима эди? Чириш уз Тангрисини, Яратганини таниди. Жон ўз Хўжайинини таниди. Ва Бу Буюк ва Қудратли Ғолиб ўша ерда, Унда ўлим устидан, дўзах ва қабр устидан ҳам Қудрати борлигини исботлади.
E-42 Шубҳасиз, юракларимиз ҳаяжондан титрамоқда! Ҳа бу ерда кастрюлни тақиллатиш ва бурғу чалишдан бошқа нарса керак! Бугун дунёга ҳали ҳеч қачон бўлмаган шундай тантана, Унинг халқини хурсандчилик нодалари ва қичқириқлари бўлиши керак (Бранхам ака бир марта кафтини шапатлади — Таҳр.), чунки бу унутилмас кун, қачонки У охирги душманни енгди ва бизларни, асрларни озод қилди.
E-43 Ҳа, У Одам эди. Бу шундай. У — Одам эканлигини исботлади, У — Худо эканлигини ҳам исботлади
E-44 Бир куни Оқшом, жўш ураётган буюк денгиз минглаб одамлар жонига, умрига зомин... Балки сизлардан баъзиларингизни, ушбу тонгда шу ерда ўтирган оналарни, ўша жўш урган, қутирган денгизда ўғилларингиз ўлгандир, балки жанггоҳлари тўлқинларида чўкиб кетишгандир. Сизларнинг яқинларингиздан баъзилари, мумкин, денгиз тубида ётгандирлар.
E-45 Аммо бир куни кечқурун, У кичикроқ қайиқда ётганида, денгизда тўлқинлар бутилка тиқинидай сапчиб тушаётганида, У ўрнидан турди ва оёғини қайиқ деворига қўйди. У нигоҳини Самога тикди ва: “Жин бўл”, — деди. А тўлқинларга эса: “Тинчланинг!” — деди У. Ва ўша буюк денгиз шундай тинчландики, унда жимир-жимир ҳам кўринмай қолди. Албатта-да!
E-46 У одамлар сингари оч қолган эди, бу тўғри. У тоғдан тушганида оч қолган ҳам эди, дарахтдан егулик ахтариб қараганди — У Одам эди. Бироқ У ўша бешта нончани ва бир нечта балиқни олганида ва беш минг кишини тўйғизганида, У Одамдан кўра ортиқ эди.
E-47 Бир минг тўққиз юз йил муқаддам, олдинги куни У ўлаётиб, хочда осилганча: “Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?” — деб шафқат сўраб фарёд қилганида — У худди Одамдай ўлди. Бироқ, бир минг тўққиз юз-у, бир неча йил муқаддам, ўша саҳарда, У исботлади, Ким бўлганлигини! У ўлим ва тамуғ кишанларини узиб ташлаганида ва қабрдан: “Мен абадул-абад тирикман! Ва Мен тирик эканман, унда сизлар ҳам яшайверасиз!” — деб тантанавор чиққанида, У Ўзининг Халоскорлигини охирги муҳрини қўйди.
E-48 Мана бу Ғолиб! Ҳа бу ерда ўзингдан фартукни юлиб олиш ва уни силкитиш дегани эмас! Одамлар бизни қувонишимиз ва югуришимиздан, бақиришимиз ва қичқиришимиздан, ақлдан озганлар деб ўйлашади. Улар ҳеч қачон Осмондан “Жанг тугади!” деган садоларни бошдан кечирмаганлар. Бизларнинг Буюк ва Музаффар Ғолибимиз ҳар бир ғалабага эришди! У бугун ягона, ҳеч ким тенг келолмайдиган бўлиб турибди!
E-49 У ер юзига келганида, Уни қанчалик ҳақорат қилса бўладиган энг уятли сўз билан — “фанатик” деб сўкдилар. Уни Баалзабул, “инс-жинслар” бошлиғи деб атадилар. Рост. У ер юзидаги энг пастқам шаҳар — Иерихонга келди ва шаҳардаги энг кичкина одам Уни кўриш учун пастга қараши керак эди. Бироқ Худо бир минг тўққиз юз йил бурун Уни ўликликдан турғазди! Мана Унга одам нима қилди. Аммо У муҳаббат қуроли билан ҳамма ёвуз руҳларни енгди.
E-50 Худо Уни шундай юқори кўтарди ва Унга Самода ва ерда берилган ҳар қандай исмдан юқори Исм берди. (Бранхам ака кафтларини бир марта қарсиллатди — Таҳр.) Осмондаги ҳар бир исм Исо Исми олдида таъзим қилади! Ҳар бир Фаришта, ҳар бир монарх — ҳаммаси Исо Исми олдида тиз чўкади! Ҳар бир тил Уни эътироф этади, ҳар бир қабила Унинг олдида таъзим қилади. Ва У шундайин юқорига чиқдики,Осмонни кўриш учун У ҳатто пастга қараши керак бўлади. Мана бу Қудратли Ғолиб! Мана Ўша, Ким буни қилган! Қачонки У ерни қолдирганида, биз кеча кечқурун айтганимиздай, Унинг ёнбошида, биқинида ўлим ва дўзах калитлари осиғлиқ эди, омин: “Қўрқманглар. Мен — Ўша, Ким ўлган эди ва яна абадул-абад тирикман. Ва, — (“ва” — бу боғловчи) Менда бу ерда осиғлмқ ўлим ва дўзахнинг калитлари бор”. Мана бу Ғолиб! “Мен Ғалаба қилганим каби, Мен фақат сизлар у орқали юришингиз учун, “йўл очдим”. (Бранхам ака кафедрани бир марта тақиллатди — Таҳр.)
E-51 Осмон фалаклар инсондан юз ўгирган эди, йўллар ёпиқ эди. Йўл йўқ эди. Бироқ йўл бўлмаган жойга, ўша жойга У йўл очиш учун келди. О-о, мана бу қойил! Шубҳа берувчи жинлар биринчи қатлам эди, кейингиси — бидъатлар эди, кейингиси — худбинлик эди; бу ер шари иблис кучлари қатламлари билан қопланган эди; кейин касалликлар, дардлар. Бироқ У (арш аълога) Осмонга кўтарила бошлаганида!.. Кеча кечқурун биз, Уни дўзахдан, биқинида ўлим ва дўзах калитлари билан чиққанлигини гапирган эдик. Бугун эрталаб У бизда юқорига кўтарилади. Халеллуйя! У тирилган пайтида, Унда... У тантана қилди. Ва У кўтарилганида, У одам устидан ҳукмрон бўлган ҳар қандай иблис кучларини синдирди. У юксакликка чиқди ва инсонларга ҳадялар улашди, Муқаддас Руҳ инъомларини. Қудратли Ғолиб! Бугун У энг биринчи, тенг келолмайдиган бўлиб турибди! У билан ҳар бир имонли ўртасида қадимги, солиҳлар борадиган қадимги муқаддасликнинг дуоли йўли турибди. Қутқарилишнинг ҳеч қандай йўли йўқ. Фақат битта йўл бор, Шон-шуҳратдан очилган. У иблис кучлари йўлакларидан ўтаётиб, Қонли изларини қолдирди ва биз учун бошидан охиригача йўл очди. У бугун Қудратли Ғолиб сифатида, Юксакликда тантанавор ўтирибди!
E-52 Унинг халқида тантана. Бутун дунё бўйлаб ўн минглаб одамлар ғалабани эълон қилмоқда.
E-53 Мен бу черковларга совуқ формал қўшилганларни кузатганман. Кимнидир қандай гапиришини тасаввур қила оламан... Мен сизга уни фойдасиз, кераксизлигини кўрсатаман.
E-54 Биринчи уруш тугаши билан, мана бу ерда, йўлда хабар берилди, то экспресс автобусигача етиб борди. “Бу қандай шовқин-сурон? Нима гап?” — дейдилар.
E-55 Ва улардан бири: “Мана бунга қарагин-да, мана газета. Ҳозиргина уруш тугади” — деди. Ва ҳамма йиғлади ва хурсандликдан ҳайқирдилар.
E-56 Лекин битта аёл шундай деди: “О-о, нега энди у бундай тез тугади?” “Агар у яна бироз вақт чўзилганда эди, — деди у, — биз Джон билан тиллога кўмилар эдик”. “Биз бойиб кетар эдик”, — деди.
E-57 Автобусни охирида... ўртасида бир одам турган эди, шу аёлни чангаллади ва уни эшикдан улоқтиришига сал қолди. Ва уни полиция хибсга олганида, (Бранхам ака уч марта кафедрани тақиллатди — Таҳр.) у шундай деди: “Чунки у аёлни ташвишланадиган ҳеч кими йўқ. Мени эса у ерда икки ўғлим бор”, — деди. “Мен ўзимни тутиб туролмадим”, — деди у.
E-58 О-о, биродар! Мени у ерда отам бор. У ерда менинг қариндошларим. Исо Ғалаба қилганида, Бу менга нимадир берди. Менинг рафиқам бор. Қариндошларим бор, у ерда. Ўша Буюк Қудратли Ғолиб! Мени, ўзини художўй кўрсатадиган “риёкор” ёки “диний фанатик” дебми, қандай истасангиз, ҳақорат қилишингиз мумкин. Аммо мен ўша буюк жанг ҳақида ўйлаган вақтимда — масала ҳал бўлган, тўлов тўланган, ғалаба қозонилган. Унинг Масиҳлигининг охирги муҳри, ҳаммасининг ниҳояси, Исо ўликлардан тирилди. Бугун тонгда У тирик, ўлим ва дўзах калитларига эга. Менинг тўппа-тўғри ўша чегарадан нарида менинг қариндошларим бор. улар билан кўришиш учун, мен шу ажойиб йўлдан қадамлаб, юқорилаяпман. Мени ақлдан озган деб ўйламанг. О-о, бироқ мен ҳаммаси жойига қўйилганидан, шунчалик бахтиёрман! Бу иш ниҳоясига етди. (Бранхам ака бир марта кафедрани қоқади — Таҳр.)
Ҳаётда У севди, ўлим билан сотиб олди У,
Мени гуноҳларимни олиш учун гўрга кирди У. (Бранхам ака кафедрани беш марта қоқади — Таҳр.)
У Ўз тирилиши билан бизни оқлади.
Бир куни У яна осмондан келади!

E-59 Бу бизни шу ажойиб қадим йўл бўйлаб юқорига элтадиган, дуоли Муқаддас Руҳга эскичасига тўлиш, о-о, Бу қандай яхши! Мен Бундан қандай уяла оларканман? Мен бугун, мана нима деб, муқаддас Павел билан турибман: “Мен Исо Масиҳнинг Хушхабаридан уялмайман, чунки У қутқарилиш, нажот топиш учун Худонинг Қудратидир”. У касаллар устидан Қудратдир. У ўлим устидан Қудратдир.
E-60 Қачонки ўша кекса, қаттиққўл ҳаворий умр йўлини охирига келганида ва унга ўшанда қабр қазиб қўйганларида, ва ўлим унинг юзига тикилиб турганида, у тўппа-тўғри ўлимга қараб кулиб юборди. (Бранхам ака бир марта кафедрани тақиллатди ва уч бор қарсак чалди — Таҳр.) У деди: “Эй ўлим, сенинг нишинг қани? Эй дўзах, сенинг зафаринг қаерда?” Кейин у Худога ҳамдлар айтди: “Лекин Худога шукур! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба бахш этди!” (Бранхам ака беш марта кафедрани қоқади.)
E-61 Гарчи яшаганлардан энг Қудратли Ғолиб, барча ўлганлардан энг Қудратли Ғолиб, зеро У ғалаба қила олган Ягона эди; ўлиб ва ўлимни ўзини енгиб ва зафар билан тирилди! У Ким эканлигини кўрсатди. Бу Унинг Масиҳ эканлигининг охирги муҳри эди.
E-62 Шундай қилиб, агар бугун эрталаб шу бинода, тасодифан черковнинг илиққина аъзоси бор бўлса-ю ва у тугатилган жанг завқини, қувончини ўзида туймаган бўлса... Одамлар олқишлаяптилар, одамлар қувонаяптилар, улар ҳўнграяптилар! Сизлар айтасиз: “Уларга нима бўляпти?” — деб. Улар биладилар, бу тугалланган ишлигини. Ҳаммаси тугади! (Бранхам ака олти марта кафедрани қоқади — Таҳр.) Шак-шубҳасиз! Бизлар (Бранхам ака беш марта қарсак чалади — Таҳр.) барча қўнғироқларни урамиз, ҳамма бор карнайлардан жар соламиз, ва Хушхабар овозаси янграйди. Худонинг Шон-шуҳрати ва Қудрати маълум бўлади. Ва бу тугалланган иш, шартнома тузилди; Худога шукур, Масиҳ уни Шахсан Ўзининг Қони билан қўл қўйди! Жанг тугади. Ғалаба қозонилди. Уни мен ғалаба қилмадим — У Ғалаба қозонди! Мен бундан бахтиёрман. (Бранхам ака бир бор кафедрани қоқади.) Ана буничиси, қойил!
E-63 Ўша йигитлардан айримлари чет эллардан қайтаётганларида, менга айтиб беришган, қачонки кема нью-Йоркка сузиб келганида, у гаванга кириши биланоқ, улар у ўша томонга қараганлар ва Озодлик Маъбудасини кўргандилар. Бу биринчи кўзга ташланадиган нарса. Улар палубадаги ўша ветеранлар уни кўриш учун юқорига чиқдилар. Ва ўша Озодлик Маъбудаси кўрина бошлаганидан, улар ҳўнграб юбордилар. Улар йиғладилар. Улар ўзларини тиёлмадилар. Ўша ерда бақувват эркак бор эди, қўллари дағал катта одам қалтирар ва ларзага келар эди. Улар ўз ҳис-ҳаяжонларини тўхтатолмадилар. Нима учун? Бу озодлик рамзи эди. Тўппа-тўғри ўша Озодлик Маъбудаси ортида... ота, она, қариндошлар, севгилиси, хотини, фарзанди, улар учун ер юзида нимаики азиз бўлса, ҳаммаси унинг ортида турган эди. Ва ўша ерга сузиб киришлари билан, — бу озод одамлар ери ва мардларнинг уйлари эканлигини англаб етдилар. Албатта, бу нарса ўша ҳилпираётган қадимги байроқ сизнинг туйғуларингизни уйғотади. Бир ўйлаб кўринг-а, жанглардан ортирган чандиқлари билан, ветеран гаванга киряпти! Албатта, бу ажойиб давр эди. (Бранхам ака кафедрани беш марта қоқади — Таҳр.)
E-64 Бироқ, о-о, биродар, бир ажойиб тонгда, қадимий Сион Кемаси сузиб келади, ва мен ўша ерда турган, ўша рамзни, қадимий қўпол Хочни кўраман! Унинг эски кулранг байроқлари тўлқинланган вақтида, у ўлим тумани орқали ўтади. Қанақанги Ғалаба бу! Албатта-да, биз ўз ҳис-туйғуларимизни тия олмаслигимиз ажабланарли эмас! Нимадир бўлдики, бизлар ватандошлар бўлдик. Иш ниҳоясига етди.
E-65 Қачонки Шимолий ва – ва – ва Жанубий Австралия ўртасида, Сиднейдан то Жанубий Сиднейгача улкан кўприк қурилганида, ҳаммани олиб... Ахир бутун мамлакат бўйлаб шу ишни қилиб биладиган одамни топиш учун кездилар. Бу жуда жавобгар топшириқ эди, чунки буни ҳеч ким қилолмайди, деб айтишар эди. Ахийри, Англиядан бир одам: “Мен бу топшириқни бажараман”, — деди. Ва қачонки у бу топшириқни бажариш учун келганида, у шу кўприкка кетадиган ҳар бир больтни текширди. Картага унинг обрў-эъьтбори тикилган эди. У барча қоришмаларни ва ҳамма ишлатиладиган нарсаларни текширди. У топиб биладиган энг яхши нарсаларни харид қилди; у энг яхши механикларни, энг яхши химикларни — топиб билган бор ҳамма энг яхшиларни топди. Ва, ниҳоят, кўприк тугагач, у синаб кўрилиши керак бўлган кун етиб келди.
E-66 Танқидчилар чет-четлардан туриб: “У бардош беролмайди. У қулаб кетади. У ерни туби жуда ҳам билқиллаб турибди”, — дейишар эди.
E-67 Бироқ у қазийверган, қазийверган ва жуда чуқурларгача қазиган эди. Уни ишончи комил эди. Ҳаммаси текшириб чиқилганини у билар эди. Ва у: “Мен ўзим биринчи бўлиб ундан бораман”, — деди. Ва у, у томонда турган хоким кўз ўнгида кўприкдан борар экан ; ва тахминан олти қатор улкан поездлар бу кўприкни титратиб, ундан юра бошлади. Уни қурган буюк одам, мана шундай тантанали юришда, олдинда одимлаб бораверди: “Агар у йиқилса, унда мен у билан тушиб кетаман”. Бироқ унинг ишончи комил эди. (Бранхам ака бир неча бор кафедрани қоқди — Таҳр.)
E-68 Бизнинг марҳаматли Раббимиз Ўз Черковини тузганида, худди шундай қилди! У ҳар бир больтни, Унга кирадиган ҳаммасини текширади, зеро У, Черков Қон билан ювилган бўлиши керак! Четроқда турган танқидчилардан биттаси бўлса шундай деди: “Бу муқаддас сакровчилар тўдаси, уларда ҳеч нарса чиқмайди”. Лекин бир ажойиб куни! (Бранхам ака икки бор кафтини шапиллатади — Таҳр.) Бу Буюк, Қудратли Ғолиб бугун бизнинг олдимизда қадам отяпти, зафар тантанаси! Майли буниси иккиланаверсин, нима истаса, қилаверсин, У... У ерда битта ҳам хато бўлмайди, зеро У йўлни босиб ўтди ва уни ниҳоясига етказди. Шак-шубҳасиз!
E-69 Бугун бизлар одамларнинг муносабати ҳақида ўйлаймиз, фикрларимизни дунёвий нарсаларга мужассамлаштирамиз. Аммо, биродар, рухсат бер менга, сенга бир нимани айтишга: мен фақат ҳеч қачон Хушхабардан уялмасам бўлгани! О-о, биродар, мен эскича одам, янгидан туғилган, Муқаддас Руҳдан туғилган, Худо Руҳидан туғилганман холос. Мен шундай туғилдим, мени бўлганим шу энди ва бошқача бўлишини ҳам истамайман.
E-70 Бир куни шу яқинларда, бир қиз коллежга жўнаб кетди. Ва у жуда гўзал қиз эди. Ва у уйга қайтаётганида, у ўзи билан айрим университетга оид тушунчаларни олиб келди.
E-71
E-72 Ва мана шу қизча, поезд одамлар олдида тўхтаганида... У ўзи билан бир қизни олиб келди, биласизми, Элвис Преслига ўхшаб кетадиган, енгилтаклардан бирини. Ва у ерда, биласиз, поездда турган вақтида, унинг онаси кўчада эди; у ерда ёши ўтган аёл турган эди; унинг бутун юзи чандиқларга тўла, елкагиналари осилиб қолган, чит кўйлакда, елкасига шол рўмоли бор эди. а бу енгилтак қиз, у билан бирга келган бошқа қиз жирканиб қаради ва: “А бу рўдапо, мажруҳ кампир ким?” — деди.


E-73 Хўш, биласизми, бу қизча шундай ноқулай бўлдики, у: “Мен билмайман”, — деди, чунки у шундай ноз-карашмали эди ва унинг калласида шунчалик кўп дунёвий тушунчалари бор эди. А бу аёл эса унинг онаси эди.
E-74 Қачонки у поезддан тушган эди, бу қария она уни бағрига босиш учун чопди. У шундай деди: “О-о, азизам, Худо сенинг юраккинангни дуо қилсин”. У бўлса онасига орқасини қилди, гўё уни билмагандай, бошқа томон кетиб қолди. У учун уят эди, чунки унинг онаси шундай мажруҳ эди.
E-75 Ва шу нарса маълум бўлдики, ўша поезднинг проводниги ҳаммасидан хабардор экан. У ўша томонга келди ва бу қизнинг елкасидан тутди, ўша одамларга қаратди-да, шундай деди: “Уят ва шармандалик! Уят ва шармандалик!” “Мен ўша вақтларни эслайман, ўшанда онанг сендан ўн карра чиройли эди”, — деди. “У қиз... Мен қўшни бўлиб яшар эдим”, — деди. Ва яна: “Сен гўдак эдинг ва юқори қаватдаги кроватчада ётган эдинг. Онанг бўлса, кийимларни орқа ҳовлига илдираётган эди”, — деди у. Ва яна: “Тўсатдан печь ёниб кетди ва бутун уй олов ичида қолиб кетди ва онанг сени юқорида, юқори қаватда эканлигингни билганидан, югурди”, — деди. “Одамлар қичқирдилар ва уни ушлаб қолишга уриндилар. Бироқ у қўлидаги ҳамма нарсани ташлади-да, ўша олов ичидан юқори қаватга югурди ва устидаги кийимларни юлиб олиб, сени ўради. Ва у сени олиб, орқага, олов ичидан қайтди. Ва у ҳовлида қўлларида сен билан ҳушидан кетиб йиқилди”, — деди у. Ва яна: “У сени ҳимоя қилиш учун ўз ҳимоясини берди”, — деди. “Сен бугун чиройлисан, чунки у хунук бўлиб қолди: ва сен менга ўз онангни чандиқларидан уяламан, демоқчимисан?” — деди.
Бугун мен ўйлайман:
Масиҳ Биргина Ўзи мажбурмиди
Ҳамма учун Ўз хочини олиб боришга?
Йўқ, У истайди, ҳар биримиз,
Ва мен ҳам хоч билан боришимга.

E-76 Агар бу дунё Исони “Баалзабул” деб ҳисобласа, У масхара-ю – калака бўлган эди ва хочга осилган эди, ва мен учун шарманда бўлди. Унда мен Унинг Муқаддаслиги учун ҳақорат бўлишлигимдан, ўзимда йўқ бахтиёрман. Худди шундай, “муқаддас сакровчи” деб номланиш – лақаб қўяверинг, қандай маъқул бўлса. Бу ишни озгина ҳам тўхтатмайди. Бугун мени фақат юрагимда тирилган Масиҳ яшаётгани ва бошқараётганидан бахтиёрман. Мен Унинг тобеларидан бири. Сизлар ҳам шундайсиз, деб умид қиламан.
E-77 Вақтимиз аллақачон ўтиб кетди. Ҳозир, роппа-роса етти, биз шу вақтда тарқаламиз деган эдик. Кейинги хизмат тахминан икки соатдан кейин, тўққиз-у ўттизда бошланади.
Бир дақиқага ибодатда бош эгамиз.

E-78 Марҳаматли Самовий Ота, қирқ беш дақиқа ўтди, Калом хабар қилинди. Юракларимиз нафақат бир кунга, балки Абадийликда тантана қилмоқда! Шухратда фаришталар куйлаяпти. О Худойим, зафар бу, Черков куйлаяпти. Қўнғироқларнинг байрам жаранги янграмоқда. Ўлиб ва шайтон қабрига кириш учун қачонлардир ўлимга маҳкум бўлганлар, жонлари; шайтон мағлуб бўлди! Ўлим енгилди. Қабр енгилди. Касаллик енгилди. Хурофот, ирим-чирим енгилди. Адоват, хусумат, ғазаб енгилди. Нафрат мағлуб бўлди. Эътиборсизлик, лоқайдлик енгилди. Расмиятпарастлик енгилди. Қалбакилик енгилди. Ҳаммаси енгилди. Масиҳ — Буюк Ғолиб.
Мана, қудратли Ғолиб, (деди шоир)
Мана, У бизга аниқ кўриниб турибди,
Ахир У — қудратли Ғолиб.
Пардани иккига бўлиб ташлади.

E-79 У инсонни Худодан пана қилаётган пардани йиртди, ва энди Худо инсонлар аро яшайди. У Илоҳий шифоланишни тутиб турган пардани йиртди. У Худонинг қувончи, шодмонлигини ушлаб турган пардани йиртди. У Худонинг тинчлигини, оромини ушлаб турган пардани йиртди. Энди парда иккига бўлинган. У Ўзининг Шахсий Қони билан Ғолибдай қадам ташлай бошлади! Жанг тугади, У буни Ўзининг тирилиши билан исботлади. Ва энди Муқаддас Руҳ бизни етаклаш учун юборилган гувоҳдир.
E-80 О Абадий Худо, агар бугун эрталаб шу ерда у ёқ – бу ёққа довдирайдиган, дам-бадам йўлдан чиқадиган, йўл ёқасига йиқиладиган одам бўлса; йўлнинг ўртасидан юриб ўтган буюк қаҳрамонлар тўппа-тўғри йўлнинг ўртасидан буюк қаҳрамонлар билан ҳеч қандай қилиб ўта олмаганлар; бугун эрталаб бизлар ялинамиз, улар ўзидаги бор ҳаммасини Сенга берсинлар, ва чиқсинлар; ва бу буюк ғалаба нашидасидан баҳраманд бўлсинлар, қайсиники, бизнинг тирилган Раббимиз қўлга киритди. Шу нарсани бизларга бахш эт, зеро бизлар буни Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз.
E-81 Ва бизлар бошларимизни эгиб турган эканмиз, мен шу дақиқада сўрамоқчи эдим, сизлар қўлларингизни Масиҳга кўтармайсизми ва: “Масиҳ, мен миннатдорман, мен бошқа ҳеч қачон Сендан уялмайман. Мен бироз журъатсиз, қўрқоқ эдим”, — демайсизми. Аёл, Худо сизни дуо қилсин. Сэр, Худо сизни дуо қилсин. Сизни ҳам, сизни ҳам Худо дуо қилсин. О-о, ана буниси қойил, ҳамма жойларда қўллар кўтарилмоқда! “Мен озроқ қўрқоқ эдим. Мен қандайдир уялар эдим. Ва мана энди мен ўзимнинг ҳақиқий позициямни кўряпман. Мен ҳеч қачон бундай қилмаслигим керак эди. Мен қўрқмасдан туришим ва гувоҳлик беришим лозим! Мен айнан шундай бўлишим лозим. [Бранхам ака бир бор кафтларини шаппатилади — Таҳр.] Мен ҳаммага: “Мен янгидан туғилдим”, — дейишим керак. Мен ҳаммага: “Мен Муқаддас Руҳни олдим”, — дейишим керак. Мен Хушхабардан уялмайман, зеро У қутқарилишимиз учун Худонинг Қудратидир. Мен чинаккам, илғор Масиҳчи бўлишни хохлайман. Мен ундай эмас эдим. Аммо, Худонинг ёрдами билан, шу Пасха тонгидан бошлаб, ўшандай бўламан. Мен бўламан”. Яна бирор киши ҳозир ибодатимиз олдидан қўл кўтарадими? Худо сизни, сизни, сизни дуо қилсин
E-82 Бу қарор қилганларга бир қаранг-а! Ҳеч бўлмаганда, йигирма беш ёки ўттиз одам шу одамлар орасидан, шу эрталаб, қарор қилдилар: Шу буюк зафарли тонгдан бошлаб улар Худонинг инояти билан қўрқмай турадилар ва Хушхабардан уялмайдилар, зеро У қутқарилишимиз учун Худонинг Қудратидир.
E-83 О Худойим, қачонки бу қўллар кўтарилгач, ва йўл бўйлаб мусиқа ёқимли садо таратар экан, бизлар ўлимдан ҳаётга ўтар эканмиз, зеро Сен айтдинг: “Менинг Сўзимни эшитганлар ва Мени юборганга ишонганлар Абадий Ҳаётган эга бўладилар”. Улар ўлимдан Ҳаётга ўтдилар, чунки улар Сенинг тирилишинг орқали Ҳаёт бўлишлари учун, Сен ўлим бўлдинг. Сен фаришталардан ҳам паст бўлдинг, одамзод бўлишинг учун тушдинг, ўша буюк Олий Теофаниядан чиқдинг ва қутқарилишимиз йўлини очиш учун шу Қонни тўкдинг. Кейин, нафақат бундай қилдинг (биз бу ҳақида Библиядан ўқиймиз), балки Сен ўликлардан тирилиб ва қачонки Сен шу ерда, ерда бўлганингда, ўликларни тирилтириб, инкор этиб бўлмайдиган исбот келтирдинг; ва бундан ташқари Сен бординг, Сен Иброҳимга бўлганидек, икки ҳисса буни исботладинг; энди, бундан ташқари, Сен Муқаддас Руҳни гувоҳ қилиб юбординг. Ва Унинг дуоли иштироки биз билан ва бизда, бизни етаклайди, бизни ҳамма Ҳақиқат ва Нурга элтади.
E-84 Бизлар Сендан миннатдормиз. Мана шу эрта тонгда: “Мен ҳозир Масиҳни қабул қиламан, У меники бўлди”, — деган сўзлар билан кўтарилган кўплаб қўллар учун. О Худойим, агар улар буюк ўлимни [акс эттириш учун сувдан ҳали чўмдирилмаган бўлсалар], дафн этилишни ва уларнинг марҳаматли Раббийсини тирилишини акс эттиришлари учун сувдан ҳали чўмдирилмаган бўлсалар, унда улар хизматга қайтиб, ўзлари билан кийимларини олиб келсинлар ва бу муздек бассейнга тушишга тайёр бўлсинлар. Шуни ато эт, Ота.
E-85 Дуо қил бизларни. Гуноҳларимизни кечир. Қачонки, жанг бутунлай тугайди, қачон бутун ҳамма тутунлар тарқайди ва бу ерга тегишли оғизларимиздаги барча қувончлар адо бўлса (қачонки бизлар ўзимиздаги бор ҳаммаси билан Сени улуғласак), бизга янги овозлар, янгича борлиқлар, Сени улуғлашимиз учун керак бўлади. Ўшанда бизлар қувонч билан кирайлик. Зеро биз буни Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз. Омин!
E-86 Келинглар, ҳозир оёққа турайлик. [кимдир гапирди: “Бранхам ака?” Бранхам ака ким биландир гаплашади — Таҳр.] Соат тўққиз-у ўттизлик хизматни унутманглар. Уйларингизга боринглар, нонушта қилинг. Орқага қайтинглар, биз сизлар билан бирга бўламиз, деб умид қиламан. Ундан кейин бугун кечқурун унутманглар. Тушдан кейин мен ёлғиз қолишим, ўрганишим ва ибодат қилишим керак.
E-87 Зеро мен сизга айтаман, Масиҳ тирик, У ўлик эмас. Ва мен бутун юрагим билан ишонаман. У бугун кечқурун тўппа-тўғри шу бинода, [Бранхам ака бир бор кафедрани қоқди — Таҳр.] У тириклигини кўрсатиш учун, ўша биринчи Пасха жанги ва Ўзининг Ҳаёти йўлида нима қилган бўлса, худди шуни қилиш учун ҳозир бўлади. Агар бу шундай бўлмаса, мен унда ёлғон пайғамбарман. Мен қувонаман, шунчаликки, мана шу буюк қоронғи соатда, ҳозир биз яшаётган, қачонки гўё ҳеч қандай умид қолмагандай бўлса-да, биз Масиҳда туришимиз мумкин, мустаҳкам Қояда, бошқа пойдеворларда фақат қум. Яхши.
E-88 Тарқалишимиздаги қўшиғимиз: Исо Исмини ол. Ҳамма биргаликда.
Исо Исмини бугун
Сен ол, қайғулар боласи,
Ва ер водийлари бўйлаб...

E-89 Бурилинглар ва қўлларни сиқинглар, ва яқинингиздаги кимгадир: “Раббийга шукур”, — денглар. [Бранхам ака бошқаларни қўлини қисади, қувонади ва: “Раббийга шукур!” — дейди — Таҳр.]
У Исм менга ширин,
Бу ерда қувонч ва юксакликда ҳам.

E-90 Энди ҳамма бу томонга қаранг! Келинглар, Уни улуғлайлик. Келинглар, қўлларимизни кўтарамизда ва: “Сенга миннатдормиз, Раббим, мени жонимни қутқарганинг учун”, — деймиз. Яхши, ҳамма биргаликда!
Сендан миннатдорман, менинг Раббим,
Мени жонимни қутқарганинг учун
Сен берган нажот учун миннатдорман.

E-91 Қандай бахтиёрлик! Сиз уни севасизми? “Омин”, — денглар. [Йиғилиш: “Омин”, — дейди — Таҳр.] О-о, энди ҳаммаси тугади, болалар. Ҳаммаси ўтиб кетди, бошқа ҳеч қандай жанг, ҳач қандай урушлар, сиз ҳеч нарса қилишингиз керак эмас — ҳаммаси адо этилган! О-о, мана буниси қойил! Биз Ундамиз бекаму-кўстмиз!
... Худода
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода,
Фақат Тангри қўли остида.

Ҳаёт йўли ширин, кўксимиз бахтдан симиради
Фақат Тангри қўли остида.
Отанинг Уйини кун сайин яқинроқ кўраман
Фақат Тангри қўли остида.

Фақат Худода,
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода
Фақат Тангри қўли остида.

Сизлар, ким қилиб билади, рўмолчаси борлар, олинглар уни.
... о-о, Худода
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода,
Фақат Тангри қўли остида.

Фақат Худода,
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода
Фақат Тангри қўли остида.
Энди Библияларингизни!
Фақат Худода,
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода
Фақат Тангри қўли остида.

E-92 Бу нима дегани? Тўла хавфсизликда, ҳаммаси ўтди, ҳаммаси тугади, жанг тугади, охирги муҳр бузилди, У кўтарилди. Аллилуйя!
Фақат Худода,
Ҳеч нарсадан мен чўчимайман.
Фақат Худода
Фақат Тангри қўли остида.

E-93 Энди келинглар, бошимизни ерга эгамиз. Қайсики, ундан, ердан Худо бизларни олган эди ва бир кун келиб, бизлар ернинг гардидан кўтариламиз. Зеро Раббимиз, Ўзининг ўлмас Руҳини бериш учун тупроқдан олиниб, тупроққа қайтди, У тупроқдан кўтарилди. Кимки Унда бўлса, бир куни У билан бахтиёрлар дунёсига кўтарилади.
E-94 Бошларимизни эгамиз... Мен бугун эрталаб орамизда Худо Черкови пастори Смит акани турганини кўраяпман, илтимос, олдинга чиқинг. Ҳозир мен Смит акадан бизларни ибодатда тарқатишини илтимос қиламан. Кейин уйларингизга шошилинглар, нонушта қилинглар. Якшанба мактаби хизматига ва чўмдирилиш хизматига қайтинглар, қайсики у соат тўққиз-у ўттиздаёқ бошланади. Смит ака ибодатда тарқатар экан, бошларимизни эгамиз. [Смит ака ибодат қилади — Таҳр.]

Нагору

Up