Имонимиз ― Ғалабамиз

Сана: 58-1004 | Длительность: - | Таржима: VGR
АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-1 Бугун оқшом шу ерда, Раббий хизматида бўлиш, бу бир шараф. Аммо, одамларнинг ўтиролмаслиги ачинарлида албатта, биз уларни таклиф қилдик келишларига, ўтириш учун жойлар эса йўқ. Мен ҳозиргина кўтарилаётган пайтимда, одамлар деразалар олдиларида, кўчада тартибсиз ва шунга ўхшаш тургандилар. Ва йўқ ― уларга, ҳатто жойни ўзи йўқ ― уларни бинога сиғишлари учун. Чунки бу бир фақат кичкина черковчада.
Биз буни ҳеч қачон реклама қилмаймиз. Ва ҳатто шу ерда, газетада, бизлар фақат... О-о, дўстларимиздан баъзилари қўнғироқ қиладилар ва улар учун ибодат қилишга боришимизни сўрайдилар. Бизлар эса ўзлари келсин деймиз. Шу зайлда, бу хабар аста секин тарқала бошлади, кимдир Луисвиллидан келди ва яна кимгадир ва яна кимларгадир айтади. Биласиз, бу қандай тарқалиб кетади.
Мен бу ердаги ўрта мактабни олмоқчи эдим. Лекин улар... Мен ўзим ўша ерда бўла туриб, уни мактаб ҳисобидан оломадим. Ёки ўшанда биз бу ҳақида хабар қилган бўлар эдик. Одамлар, шу ерлик одамлар шуни билишларини истар эдикки, биз сизларни бундан итармоқчи эмасмиз, балки биз жой масаласи жуда оғир бўлишини билар эдик. Шу учун, агарда биз ўрта мактабни олиб билганимизда, биз шундай қилар эдик, аммо шундай қилолмадик.

E-2 Энди бу оқшом охирги кун бўлади, у ерда, орқада китоблар бўлган вақтда, плёнкалар ҳам, бошқа шунга ўхшашлар ҳам жаноб Мерсиерда бор
Ундан кейин, эрта эрталаб якшанба мактаби. Ва якшанба мактаби тугаши билан, агар Раббийнинг хохиши иродаси бўлса, мен хушхабарчилик ваъзини айтмоқчиман, эрта эрталаб. Тўққиз у ўттизда бошланса керак, деб ўйлайман, шундай эмасми,Невилл ака?Тўққиз у ўттизда якшанба мактаби бошланади. Ва якшанба мактаби дарсларидан кейин, биз хушхабарчилик мактуби мавзусида гапирмоқчимиз ― гуноҳкорга чақирувни. Ва бу оқшомни якшанбадан бошлаб, биз, асосан, касалларга ва муҳтожларга – дармонсизларга бағишладик.Ундан кейин, эрта эрталаб якшанба мактаби. Ва якшанба мактаби тугаши билан, агар Раббийнинг хохиши иродаси бўлса, мен хушхабарчилик ваъзини айтмоқчиман, эрта эрталаб. Тўққиз у ўттизда бошланса керак, деб ўйлайман, шундай эмасми,Невилл ака?Тўққиз у ўттизда якшанба мактаби бошланади. Ва якшанба мактаби дарсларидан кейин, биз хушхабарчилик мактуби мавзусида гапирмоқчимиз ― гуноҳкорга чақирувни. Ва бу оқшомни якшанбадан бошлаб, биз, асосан, касалларга ва муҳтожларга – дармонсизларга бағишладик.
Ва ундан кейин, эртага кечқурун, уриниб кўрамиз, нима бўлганда ҳам, агар иложи бўлса, тарқатиб чиқилган барча ибодат карточкаларини таклиф қиламиз. Ҳар бир киши, кимки келиб, ибодат карточкасини олганлар, бизлар... мактуб тугашидан сўнг, биз баъзиларга ибодат қатори ҳаракат қилиши учун ва бошқаларни олдинга чиқаришимиз учун, баъзиларни орқага ўтказишимиз керак. Биз шундай қилишдан хурсандмиз.
Эрта кечқурун учун ибодат карточкаларини эрталаб, якшанба мактабидан кейин берадилар. Якшанба мактаби тугаши билан, эҳтимол, тахминан ўн бир-у ўттизга, ибодат карточкаларини берадилар. Шундай қилиб, сизлар, кимда қариндошлари ва бошқалари бор бўлса, ибодат қилишимиз учун келадиганлар, майли, улар ҳеч бўлмаганда тахминан ўн бир-у ўттизда шу ерда бўлишсин, агар улар эрталабки Мактубда бўлолмасалар.
Бу шундай, агар сизда ўз сиғинадиган жойингиз бўлса, албатта, биз сизни ҳеч қандай тарзда у ердан олиб қолмоқчи эмасмиз. Биз фақат сизлар нима қилмоқчисиз, бу масалада ўзингизни эркин ҳис қилишингизни истаймиз.

E-3 Бугун мен жуда ҳам банд эдим. Ва мана шу бир неча дақиқа олдин келдилар ва: “Агар борадиган бўлсанг, ҳозирни ўзида ваъз қилиб бошлашинг мумкин”, ― дедилар. Кичкина черков аллақачон тўлиб қолган эди. Хуллас, мен баъзи бир оятлар ҳақида ўйлаб қолдимки, улар ҳақида бугун оқшом гапираман, деб ўйлайман.
Ва энг аввало Раббийга шукур қилмоқчиман, У бизларга нималар қилган бўлса. Ўша хабарлар ибодат қилган одамларимиздан келиб турибди ва қайсики улар йиғилишда бўлган эдилар. Бу кичкина жой учун, бу ерда буюк ишлар содир бўлди. Ва мана энди улар учун алоҳида ибодат қилишимиз учун бу ёққа кўтарилишлари бошқа шарт эмас. У ерда, орқада ҳам, аудиторияда, одамлар бу ерда платформада турганлардан кўра буни олаётганлари ёмон эмас. Бизлар ҳам бундан хурсандмиз. Уларни буни шундай олаётганларини кўришни ўзи жуда яхши.

E-4 Энди, бугун кечқурун мен мавзу сифатида ― “Имонимиз ― ғалабамиз”, ― деган мавзуни танладим. Мен Ёзувнинг Юҳаннонинг Биринчи мактуби, 5 боб ва 4 оятдаги бир қисмини ўқишни истайман.
Чунки Худодан туғилган, Унинг ҳар бир фарзанди дунёни енгади. Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди.
Қандай ажойиб Сўзлар! Бизнинг имонимиз ― ғалаба. Ва мана энди, ғалаба ҳақида гапирсак. Инсоннинг ер юзида бу узоқ вақт бўлиши мобайнида кўплаб буюк ғалабалар қозонилган эди.
Мен мана шу охирги ёки Иккинчи Жаҳон Урушида бўлган, қачонки Гитлерни Парижга, Зафар Дарвозасига олиб келганларида, Парижнинг таслим бўлиши ҳақида китоб ўқиган эдим. Айтишларича, солдатларга Зафар Дарвозаси орқали ўтишлари учун соатлаб тантанавор қадам отишларига тўғри келган эди. Токи Гитлер смирно турар экан, юқорида ҳаво бутунлай қоп-қоронғи бўлган, осмон учиб ўтаётган самолётлар билан ёпилган эди. Улар Франция устидан урушда ғалаба қилган ва Франция Германияга таслим бўлганидан кейинги шундай ғалаба вақти эди.

E-5 Ва ундан кейин, бир куни, Лондонда, Англияда, мен конференцияда, фильм кўриш имкониятига эга бўлгандим. У ерда ўша... Бу руслар томонидан Берлин Россияга таслим бўлгани вақтида олинган эди. Ва бу ҳарбий ускуналарнинг улкан массаси, бу ана улардаги улкан пушкалар... катта танкларда ўрнатилган, қайсики улар чор тарафга айлана оладилар; улар Берлинни назорат қилишни қўлга олдилар. У ерда қандайдир бир ҳаётни бўла олишининг ўзи умуман кўринмасди ҳисоб. Километр ортидан километрлаб ва ҳар бири келаётган жойларига қарийб очиқ нишонга олиб отишган, худди улкан чигирткалар галасидай босиб келишган эди. Ва улар Берлинни так-томиригача вайрон қилдилар.
Ва ундан кейин, танкларини чиқариб ва пиёдалар киргач ва ҳамма жойни душмандан тозалаб бўлгач, улар одам юбордилар ва жаноби Сталинни олиб келдилар. Ва улар самолётда учиб келганида ва самолёт қўнганида, барча рус солдатлар кўчалардан бордилар ва честь бердилар ва ўзлари қиладиганлари бўйича, ғолиб давлат сифатида, Россиянинг ғалаба қилганини кўрсатиб, ҳарбий сафлар билан марш юрдилар. Берлин кўчаларидан ўн минглаб солдатлар ўтишар экан, шаҳар ўз кулида ётар экан, Сталин жанговор қаддини рост тутиб турди. Ва немис аёлларни кўчаларда мажбурлаганларида ва кичкиналарни ўлдирганларида ва улардан баъзиларини ёқиб юбордилар ва яна шундайлар, аммо Россия учун бу ғалаба эди.

E-6 Кейин менга ўтган кунларнинг буюк ғолиби Наполеонни айтиб бердилар... Бир неча йиллар олдин, қандайдир беш йиллар, мен Ватерлоо яқинларига тўхташ имконига эга бўлган эдим. Ва мен... тасодифан у ерда бир китобча харид қилдим ва Наполеон ҳаёти ҳақида ўқидим. У французларни жуда ёмон кўрар эди. У Францияга келди, у бошқа жойда, оролда туғилди ва Францияни у билан орани очиб олмоқ учун келди-ю, аммо буюк истилочи бўлди. Унинг жентельмен одам бўлганидан бошлаш керак. Аммо унинг бошига муваффақиятлар қулади.
Ва яна у ерда, оналар ёш болаларини тўшакка ётқизишганларида, у шундай қўрқинчли бўлган... дейилади. Ким унинг фикрига қўшилмаса, барчасини ўлдириб юборар эди. Аёллар: “Қари одам келади ва сени олиб кетади”, ― деб айтиш ўрнига улар: “Наполеон сени олиб кетади”, ― деб айтишарди. Кўк кўзчали болакайлар Наполеондан қўрқиб, бошчаларини дарров ёпинчиқ остига яшириб олардилар.
Лекин сиз кўргансиз, у ютиб чиққан ғалаба узоққа чўзилмади. Умуман олганда, у спиртли ичимликлар билан савдо қилишга қарши эди, ўттиз уч ёшида эса унинг ўзи пяниста бўлиб ўлди.
Бу типдаги ғалаба узоққа чўзилмайди, чунки у нотўғри эришилган. Сен ҳеч қачон ноҳақликдан яхшилик ололмайсан. Сен ҳалол ўйнашинг керак, ўйин қоидаси бўйича.

E-7 Ҳар бирингиз биласизлар, олимпиада ўйинларида ёки ҳар қандай бошқа атлетик мусобақаларда, агар сен маррага биринчи келсанг ҳам, аммо, агар сен ўйин қоидаси бўйича ўйнамасанг, аҳамияти йўқ, сен дисквалификация қилинасан. Сен тўғри ўйнашинг керак, қоида бўйича.
Худди шундай, инсон ҳаёти билан ҳам. Сен ҳаёт ўйинини қоидасини бузиб ўйнолмайсан ва ютиб чиқишни кутолмайсан. Сен Худо Каломига ва сени нима учун бу ёққа қўйганлари мақсадига мувофиқ ўйнашинг керак.

E-8 Энди, шунчалик одамлар борки, уларнинг ҳаётда ҳеч қандай мақсади йўқдек, айниқса ҳозирги вақтда, ўзимиз яшаб турган. Одамлар, уларнинг барча қилиши керак бўлган ишлари, бу кимнингдир ортидан чопиш, дунё модалари ортидан ва дунё берадиган васвасалар ортидан чопиш деб ўйлайдилар шекилли.
Мана шундай, агар сен мактабга борадиган бўлсанг ва бир қизча маълум бир кўйлакчами ёки либосми, ёки уни нима деб номласалар ҳам, мактабдаги қолган ҳамманинг орзуси ― шу қизчага ўхшаш, тақлид қилиш. Баъзи аёллар телевидениеда маълум бир хонимни маълум бир фасонда кийиниб чиққанини кўриб, уларнинг орзуси ― ўшандай ўзини тутиш ва кийиниш бўлади. Америкаликларнинг деярли энг катта орзуси янги ишга эга бўлиш ёки ойликка қўшимча олиш, телевизор ёки янги машина харид қилиш бўлиб қолгандек.

E-9 Изозат беринг, бир нарсани айтай. Мумкин, бунинг ҳаммаси дурустдир, аммо инсон ҳаётида анча олий орзу интилишлар бор, бу нарсалардан кўра. Христианлар ҳам ўз меҳрини олий орзуларга йўналтиришлари лозим.
Мен ўйлайман, бу ерда умуман нима учун турганлигимизни ҳаммамиз бир ўйлаб кўрсак кўрсак, арзир эди. Бизларни бу ёққа олиб келиш учун Ким ўзи бунчалик меҳрибон бўлган, биз бир ўйлаб кўрсак ва Ундан, У бизлар нималар қилишимизни истар эди, У бизлар учун нимани ихтиёр айлаганини бажаришимиз учун, бу ерга келишимиздан мақсад нима, сўрасак бўлар эди. Аммо, бизлар ҳам дунё ортидан чопишни истайдиганга ўхшаймиз.
Энди, Библия, биз дунёдан ғолиб келишимиз мумкин, дейди. Ва биз буни қандай қиламиз? Дунёвий модалар ортидан чопмай. Аммо Библия, имонимиз дунё устидан ғолиб чиқади, дейди.

E-10 Бу менга бир воқеани эслатади, ўшанда... Мен бу сўзни айтишни ёқтирмайман, лекин у эшикка келган бир дайди эди. Ва у: “Менга бутерброд беролмайсизми? “ ― деб сўради.
“Албатта. Кирмайсизми сиз?” ― дедим мен. Ва мен унга бутерброд қилиб бериш ўрнига, ейиши учун бирор нима тайёрлайман, деб ўйладим. Ва қўлдан келганча ўзимда боридан тайёрладим ва уни ейиши учун ўтқирдим. У ҳали еяр экан, уни сайёҳ юрганини кўриб, гаплашсамми, дедим у билан. Ва мен дедим: “Сиз қаёқдан келдингиз?”
У елкаларини бироз қисдида: “Ҳеч қаёқдан”, ― деди.
Мен дедим: “Унда қаёққа кетяпсиз?”
Ва у ейишдан тўхтади ва менга қараб: “Ҳеч қаёққа”, ― деди. У атрофга кўз югуртириб чиқди ва катта бир луқмани ютиб: “Сэр, мени шляпам қаерда дам олса, мен ҳам худди шу жойда дам оламан”, ― деди.
Мен дедим: “Тушунаман”. Мен дедим: “Анчадан бери шундай яшайсизми?”
У деди: “О-о, йигирма йил ёки ундан кўп”. У аҳволини яхшилашни истамаган ҳолда!

E-11 Ман шундай, бу одамларнинг ҳолатига ҳам деярли ўхшаб кетади. Худди ўшалар, мен: “оқимга тушиб қолганлар, оқим бўйича сузадиганлар”, ― дейдиганлар. Черковга келиб қўшилганлар ҳам қарийб шундай. Мен тез тез ўйлаб қоламан, “эркин сузадиганлар, ёғочнинг сузиши” ҳақида. Сузиб юрган ёғоч, у ҳар қандай ахлатга илиниб қолади. Бу черковларда ёки яна бир бошқа жойларда “оқим билан оқадиганлар” қиладиганларидек, тахминан шундай.
Энди, оқимни олинг. Ҳаёт оқими сингари, унда ҳам кўплаб кесилган ўрмон ёғочлари ҳар бир ахлат тўдасида тўхтаб қолади. Аммо-лекин шу ёғочдан қилинган қайиқ, сузиб ўтади. Лекин, эътибор берсангиз ака, қайиқни қурган уста, ёғочга ишлов берган, шакл берган. Ва нафақат формага солган, балки уста томонидан бошқарилади ва у куч билан итарилади.

E-12 Бизлар ҳаммамиз бир хил материалдан қилинганмиз. Бу фақат сенинг интилишларинг, орзуларинг қаёққа йўналтирилганига боғлиқ. Сен моҳир Устога, сендан Ўзи ишлатиб биладиган ва назорат қилиб биладиган ва ҳаракатга келтира биладиган кимсани яратишига қўйиб беришни хохлармидинг?
Агар бу қайиқча, қайсики бошқача қилинган ва устанинг қўллари билан ишлов берилган бўлса-ю, у саёз сувлардаги қамишзорда тиқилиб қолса, унда унинг ортида куч бор, уста қўшиб юборадиган включатели бор, уни қўшиб юбориши мумкин ва уни яна чуқур сувликлар томонга итариши мумкин.
Худо бизни олмоқчи ва бизлардан Унинг Ўзи хохлаган кимсани қилишни истайди. Аммо биз қандай қилиб биламиз, ёки Худо буни қандай қилади, қачонки бизлар ҳатто бўйсунибгина, Уни яратиши учун ҳатто жим туролмаймиз? Биз ўзимизнинг шахсий устоси бўлишни истаймиз. Биз ўзимизнинг хусусий ўйлаш тарзимизда ўйлашни хохлаймиз.
Ва кўпчилик одамлар келадилар ва черковга қўшиладилар, ва ўз исмларини китобга ёздирадилар, ва ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмайдилар, бу черков ўзи нимага ишонади, бу черковни текшириб ҳам ўтирмайдилар, улар Худо Каломини қандай ваъз қилади, Тўлиқ Инжил учун турадими ― ёки йўқми, ёки фақат ўтмишдан дорини олиб, унга оқим бўйича сузадиган, ҳеч қачон кимдир бўлолмайдиганлар, таълимотни қўшадиларми.

E-13 Бироқ менга сизга, бу оқшом бир нарсани айтишимга рухсат беринг, сизларга, бу бино ичидаги ва ташқарисидагиларга. Бир кун келиб, ниҳоят, ўлим сояси водийсидаги ўз борар еринг, манзилингга етиб борасан. Мен сизларга ҳозирги соатда маслаҳат бермоқчи эдим, ўша Худони учратишга тайёрланинг, Қайсики сизни ўша соатда учратиши керак. Сиз Уни, У устингизда ишлаган ё дурдонадек, ёинки ўзининг охирги борадиган манзилига мўлжалланган кесилган ўрмон ёғочи каби учратасиз. Шундай қилиб, ўз ҳаётингни чор атрофда оқимга тушиб олиб ва оқим бўйича сузиб, ва-ва яхши иш олиш ва яхшироқ кийиниш, янги телевизор олиш ёки ёки яхшироқ машина сотиб олиш учун, ҳаётингни ишлатма. Ҳаёт бундан кўра кўпроқни, олийроқни англатади. Сен уни фақат: “Нима энди, агар қолган ҳамма киши черковга келиб қўшиларканлар, мен ҳам қўшиляпман”, ― дейиш учунгина ишлатишга ҳаракат қилма.
E-14 Сен черковга келиб қўшилган пайтингда, сен биринчидан, бу черков нима учун турганини топишинг ва билиб олишинг керак. Бу жой, одамларнинг фақат оддийгина йиғилиб ва алоқада бўладиган жойи эмасмикин? Ёки бу жой тирик Худонинг Каломи ваъз этиладиган, Исо ўлган ҳар бир принцип учун турадиган жой эканми бу жой? Сен буни қилишинг керак. Оқим билан бирга сузиш учун, бунга келиб қуйилма. Чунки “ҳаёт сари элтувчи йўл танг, эшиги эса тордир ва бу йўлни топадиганлар оз”. Чунки “ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси кенгдир. Ана шу томон юрадиганлар кўп”.
Бизлар қандайдир мақсадга эга бўлишимиз керак.
Шундай қилиб, олдинги пайтларда ёки ҳозирги вақтда, инсон Худога келган вақтида, у шундай иш тутганидан мақсади бор эди. Сенинг мақсадинг нима ― ўша йиғилишга қўшилиб, оқимга тушиб олишми ёки Худога қарашми?

E-15 Дониёр, уни Бобилга олиб кетганларида, гарчи у уйидан кетаётган ва ўзга элат одамларига қул бўлиши керак бўлса ҳам, аммо Дониёрнинг юрагида у билан улар нима қилганларида ҳам бобилликлар гуноҳи билан ўзини харом қилмайман, деган мақсади бор эди.
О-о, бизларда ўз юрагида: “Агар мен Христиан эканман, мен ўзимга тегишли бўлган ҳар бир Илоҳий дуоларни-баракаларни топаман ва буни талаб қиламан. Агар Библия менга МуқаддасРуҳни олиб билишимни ўргатадиган бўлса, мен шунчаки оқимга тушиб олмайман, балки Худо менга, токи Муқаддас Руҳини бермагунича, тиззаларимда туравераман”, ― деган мақсади бор мард одамлар кўпроқ бўлса эди.

E-16 Бир неча вақт олдин мен Бадди Робинсон амакининг ҳаёти тўғрисида ўқиган эдим. У шундай кучли ва севадиган одам, имонли одам ҳам эди. Ва у Муқаддас Руҳга чанқай бошлади, чунки бунга Библия ўргатар эди-да. Ва у ерда айтилишича, бир куни у жўхори даласида ер ағдарар эди. Ва у ўзининг қариб қолган Алекс деган хачирини тўхтатди ва омочга ўтирди ва: “Худойим, агар Сен мени Муқаддас Руҳга тўлдирмасанг, унда қачонки ерга қайтганингда, Сен менинг суякларимни худди мана шу ердан топасан”, ― деди. Мана нима дегани, юракда мақсади борлик. Мана нима дегани, ростакамига ишга қўл уриш.
Сен юрагингда шундай мақсадингга эга бўлсанг, Худо осмон эшикларини очади. Нимадир бўлишлиги керак. Сен Худо билан чинаккамига киришишинг ва қандайдир мақсадинг бўлиши ва ўзингда Сени қутқаргани учун қандайдир миннатдорчилигинг бўлиши керак.

E-17 Дониёр ҳам юрагида шу мақсади бўлган вақтида ва иблис буни исботлашга мажбур этганида,аммо биз биламизки, бу нарса оч шерлар олдида мустаҳкам тура олди.
Инсон ҳам бирор пайт Худога чинаккамига келса ва ўз юраги тўрида мустаҳкам имон топса ― бу нарса ўлим оғзи олдида ёки касаллик коми олдида, ғам-андуҳ коми олдида садоқат билан туради. Бу садоқат билан тура билади, зеро имон бу ғалабадир. Сен ўз имонинг билан енгиб ўтдинг.
Иброҳим, ҳаётида маълум бир мақсадсиз бир оддий одам, ўз отаси ва ўз дўстлари билан Бобилдан келаётган эди. Улар Элласар ерида тўхтадилар ва у ерда улар минора қурдилар ва ҳоказо. Ва улар...
Бир куни Иброҳим ибодат қилган вақтида, шубҳасиз, у токи у Худонинг қўлига текмагунича ибодат қилган. Қандай қилди у буни? Имон билан. Эҳтимол, у бундай ўйлагандир: “Агар Худо бор бўлса, қайсики кема қилдирган ва Нуҳга буларни устидан сузиб ўтишга йўл берган, унда У ҳали ҳам бугун тирик”, ― деб. Мажусийлар ерларининг қаерларидадир у вақтинча яшаган ўша ерида, у Худонинг қўлига тегди. Ва ўша ерда Худо унга, шундай Шаҳар бор, Қайсики Унинг Меъмори ва Қурувчиси Худо, деган ваҳийни берди.

E-18 Ва бизлар Иброҳимнинг бутун ҳаёти ҳақида ўқиймиз, у бу дунёда дарбадар ва мусофир бўлган, зеро унинг ягона интилиши Яратувчиси ва Меъмори Худо бўлган Шаҳарни топиш эди. У нимагадир қўлини текизган эди. У Худони ва бу Худога бўлган имонни пайқади, англади-ки, у Янги Қуддусни олдиндан кўрди. Ва у елкасига тугунини, бўғчасини ташлади-да, мусофир бўлди. Оддийгина оқим бўйича кетадиган эмас, бирор-бир мурод мақсадсиз; у Яратувчиси ва Меъмори Худо бўлган Шаҳар, Абадий Шаҳар борлигига имони бор эди. У ўз ҳаётида шу жойни топишдек ― мақсадига эга эди.
Шу ерда айтиш мумкин, бир куни, жанг тугаганидан сўнг, у бу Шаҳарнинг Подшоҳини учратди. Ва У, Малкисидқ унга қутлуғ кеча: нон ва вино берди.
О-о, сен Худонинг ҳар қандай ваъдасини, ҳақиқатдан ҳам топмай туриб, уни ўз юрагингда мақсад қилиб қўйолмайсан. Агар сенинг жонинг гуноҳ ва шубҳалардан, юксалишу-пасайишлардан, хафагарчиликдан қийналса, ва ичингда нимадир сенга, қандайдир сен ғалаба қилиб биласан, деса, унда нима учун энди сен черковдан черковга, бир жойдан бошқа жойга оқим билан сузаверасан? Тиз чўккин шундай, токи осмонга даҳлдор бўлмагунингча.
Ва мен кеча кечқурун айтганимдек, товушлар тўсиғини енгиб ўтинг, ўшанда сизда ҳаётингизда мақсад пайдо бўлади. Сизда черковга тааллуқли бўлишда мақсадингиз бўлади. Сизда сувда имон келтиришингиздан мақсад бўлади. Сизда нимани қидираётганингиздан мақсад бўлади. Чунки биз биламизки, Худо ҳалол ва Худо барҳақ ҳам, ва У алдаёлмайди.

E-19 Ва агарки Худо Ўз Овози билан, Ўз Сўзи билан буни Иброҳимнинг юрагига солган бўлса, унда Худо Ўзининг Библиясида Муқаддас Руҳ гувоҳлиги билан, мўъжиза ва ғаройиботларда Муқаддас Руҳ такрорлаб, сизларнинг олдингизга Исо Масиҳ ҳали ҳам тириклигини ва кеча, бугун ва асрлар оша Ўша эканлигини қўйди олдингизга. Унда бизга нима керак, биз ўзимиз истаган нарсани излашимизни?
Агар сен муҳтож экансан, ҳар қандай муҳтожлик, Худо Ўз Библиясида ниманики ваъда берган, У бу кеч шу ерда, мана шу муҳтожга жавоб бериш учун. Яна қидираверишнинг кераги йўқ. У шу ерда ҳозирдир. Унинг Руҳи шу ерда. Ва У хохлайди ҳам ва тайёр, У сиз излаётган нарсани беришни жуда ҳам хохлайди. Нимага энди сиз бошқа яна кутаверасиз?

E-20 Сен Унга келган вақтингда, оқимга тушиб: “Мен бораман ва бир уриниб кўраман, кўрамиз, бу ёрдам берармикин”, ― дея келма. Сен ҳеч қачон ҳеч нарса ололмайсан.
Аммо сен шундай бир қатъият билан, барчасини орқада қолдириб келганинг вақтида; қачонки сен бу дунёдан ва гуноҳдан, имонсизликдан ва хафагарчиликдан, шубҳалардан чарчадинг ва Тирик Худога Асрлар Қоясига махкамланган лангар билан келар экансан; Муқаддас Руҳ сени Тирик Худонинг Ҳозирлигига тортиш учун ҳозир шу ерда, У сенга имон беради-ки, бу имон дунёдаги бор бўлган барчасини енгади: касаллик, хасталик ва ҳаттоки ўлимнинг ўзини ҳам.
Сиз айтасиз: “Сен “ўлим” дедингми, Бранхам ака”. Ва бу ўша, мен нимани назарда тутган бўлсам ― ўлим.

E-21 Ахир Лазар ўлик ҳолда ётганида Исо Марфага: “Уни қаерга қўйдингизлар? Агар инонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан”, ― деган вақтида, ерда ўлик ҳолида ётмаган ва сасий бошламаганмиди?
“Мен сенга шубҳаланмагин демаганмидим?” ― деб У Иаирдан сўради, ўша кеч ёки ўша кун. “Агар фақат ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан”. Шунда имон ўлимни енгади. Имон ― ўлим устидан ғалаба. Имон ― гуноҳ устидан ғалаба. Имон ― касаллик устидан ғалаба. Имон ― ғам-ташвиш устидан ғалаба. Имон ― дунё устидан ғалаба.

E-22 Сиз айтасиз: “Юҳанно буни ёзган вақтида, унда меники каби қийинчилиги бўлмаган. У мен ишим бўладиган бунақа болалар билан иши бўлиши керак бўлмаган эди. У мен қайғурадиган нарсага қайғуришига тўғри келмаган эди”. Бу тўғри.
Мумкин, у бунақа болалар билан иши бўлмаган ҳамдир. Мумкин, унга худди шу нарсалар устидан ғалаба қилиши керак бўлмагандир. Аммо у уни истисно қилмади, чунки у: “Имонимиз дунё устидан ғолиб чиққан ― ғалабамиз”, ― деди, тамом. Бу қандай? Бунга ишон. Шуни миниб юр. Олдимизда ёзиб қўйилган Худо Каломи ётган вақтда ва: “Қачонки ибодат қилганингда нимани хохлайсан, шуни олишингга ишон ва буни оласан”, ― деб ёзиб қўйилган Худо ваъдалари билан Раббий Исонинг тирилишини намоён этувчи ва кўрсатувчи Муқаддас Руҳ шу ерда. Унда сен нима қилишинг керак? Имонга эга бўлишинг. Оқимга тушиб олган оддийгина имонга эмас, ёлғондакам, сохта имонга эмас, балки ҳақиқий имонга.

E-23 Энди, имон ― забт этувчи. Имон ― ғалаба қозонувчи. У нафақат тинчлик олиб келади. У ғалаба қилади. “Дунёни енгадиган бу ― имонимиз”. Нима қилади у? Имон нима ўзи? “Забт этиш” нима дегани? Забт этиш ва ғалаба ― бир нарсанинг ўзи. Забт этиш дегани “босмоқ”; оёқ ости қилмоқ; кишанлар солмоқ; зиндонга солмоқ” деганини билдиради. Бу дегани бир кунлар сени бошқарган гуноҳ ― энди сен уни устидан бошқарасан. Бу дегани, сен уни енгдинг. Сен... сен ундан устун келдинг. Сен ундан кучлисан. О-о, мен ўзимни эъзозли ҳис этаяпман!
Олдин нима бўлган эди: гуноҳкорми ёки Қутқарувчи? Қутқарувчи, чунки гуноҳдан Қутқарувчи кучлидир. Олдинроқ нима бўлган: шифокорми ёки касаллик? Шифокор бўла олмас эди, агарда У касалликдан кучлироқ бўлмаганида. У ― шифокор, у касалликни енгиши мумкин.

E-24 Ва яна, имон бу, иблиснинг ҳар қандай лаънатини енгади. Имон бу ғалаба. Нимага бўлган имон? Сенинг черковингга имон эмас, сенинг таълимотингга имон эмас, қандайдир бир одамга бўлган имон эмас. Балки, Исо Масиҳга бўлган имон, Қайсики ваъдалар берган ― мана бу ғалаба. Бу нима? Бу ғалаба. Сен: “Менинг қўлим ҳали ҳам фалаж”, ― дейсан. Бироқ имон бу ― ғалаба. “Мен ҳали ҳам бетобман”. Аммо имон бу ― ғалаба. О-о, бу дунёни енгади.
Қачонки сен бу нарсалар сени оёғинг остида енгилганини кўрмагунинггача ибодатда Худогача чирмашар ва кўтарилар экансан, ундан сенга зарар қилиши мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ. Сен ғалаба қилдинг. Ўшанда сенга етарлича имкониятлар бўлади. Ўшанда сен эркин парвоз этасан.
Сизлар, майхўрлар ва винонинг қуллари, ўшанда сизлар унинг хўжайинлари бўласизлар. Сизни ичишга мажбур қилаётган алкогол иблиси, ҳозир у сизга хўжайин, аммо сизда имон бўлган вақтда, мен сохта имон демоқчи эмасман, ҳақиқий имон, унда у сизга қул бўлади.
Сизлар, табакни ташлаб юборолмайдиганлар, сизлар, эркагу-аёллар, ўшани сиз имон билан енгган вақтингизда, сиз уларни устидан хўжайин бўласизлар.

E-25 Ҳозир мана шу ерда ўтирган бир аёл, кўп марта альтарда ― ибодат қилинадиган жойда бўлган эди. Яхши аёл, аммо у аллақачонлар чека бошлаган эди. Бироқ у буни сира енга олмай юрди. У келди ва мен у учун у билан ибодат қилдим, у буни енголмагандай эди. Ва, биласизларми, мен унга бу ерда биринчи айтганим, бу унга мен: “Бу йўлда хатар бўлади”, ― дедим.
У ёл менга: “Бранхам ака, мен йиғладим, мен сўрадим”, ― деди. Кўрдингиз, фақат ҳис-туйғу, бекорга овора бўлмоқ ― бу ҳеч қанақа фойда бермайди.
Мен бош эгдим ва у билан ибодат қилдим, унга қўл қўйдим ва у кетди. Ва – ва бир неча кун ўтиб, мен уни яна учратдим, табак ҳиди сени йиқитгудай, унинг қўллари ҳали ҳам жигари рангтоб.
Ва бир куни оқшом у у ёққа, докторга борди. Хасталана ва касаллана бошлади, токи қуруқ Хассадеккина бўлгунича. Ва доктор уни кўрик қилиб, у деди: “Рак! Сигарет чекиш!” У ўша ерда ўлим тўшагида эди, ва шунда у ишга киришди.

E-26 Кўрдингизми? Чўкаётган хасга ҳам тармашади. Сен ҳозирча бу черковдан чиқиб билсанг, билгинки, сен боришинг ва методистлар ёки баптистлар черковига қўшилишинг мумкин. Сен шу ерда ўтирар экансан ва ўзингга-ўзинг: “Мен энди сира... Мен яхши одамман.мени барча ишларим жойида”, ― дер экансан. Ха, сен ўзингга ҳеч нарса қилолмайсан ҳам. Бу шундай.
Аммо қачонки сен ўз гуноҳларингни Худо Ўз Библияси нуқтаи-назаридан кўрадигандай қарасанг: сен уни кўрганинг вақтида, ё товба қиласан, ёки ҳалок бўласан. Нимадир содир бўлади. Сен астойдил киришасан.
Бу ёқдан чиқасан, юрагинг ҳам сиқилади. Доктор, мумкин у ердан туради ва келиб: “Бу юрак хуружи”, ― дейди. Ўшанда астойдил иш тутасан.
Мана, у аёл қачон астойдил бошлаши керак эди. Ва ўша аёл ҳозир шу ерда менга қараб турибди.

E-27 Мана у ерда, орқада Роберсон ака ва жаноби Вудс бу ерда. Вудс ака шу ерларда, мен билан бирга ўтирибди, биз юк машинада қаёққадир овга жўнаган эдик. Муқаддас Руҳ бизларни дўнгликлардан у ёққа, ўша аёл бўлган жойга боришимизни етаклаётгандек эди гўё. Мен у ерга келган вақтимда, аёл чинакамига иш тутди ― ўша пайтдан бери у битта ҳам сигарет чекмади. Ва у вазнида сезиларли ошди ва ҳозир ўша ракдан изини ҳам топиб бўлмайди.
Нима бу? Бу имон, қайсики ғалаба қилади. Нима учун бу мен у учун шу ерда ибодат қилганимда ғалаба қилмади, енгмади? У фақат уриниб кўрганди холос. Аммо доктор: “Сиз рак бўлгансиз ва ўласиз энди”, ― дегани вақтида, у аёл астойдил бўлди. Сен ишни махкам тутганингда, бу шундай бўлиши керак. Нима учун шундай узоқ кутиш керак? Нима учун ишни ҳозир бошламаслик керак? Имонингни Худога сол. Ўша аёл менга нисбатан имони бўлганида нима бўлар эди? Бу ҳеч қандай иш бермас эди, чунки мен бир инсонман. Аммо қачонки у ўз имонини ўзгартирганида, Бранхам Чодири ёки Уилльям Бранхамга эмас, ёки яна кимгадир эмас, балки ўз имонини Исо Масиҳга жойлаштирганида, ўшанда у имонга эга бўлди. У барча қўрқувлар ва шубҳа-гумонлар устидан кўтарилди ва Худо уни ишфолади. Ва, о-о, у ғалаба қилди. Имон бу ғалаба, қайсики енгади.

E-28 Мен кўп марта ўзимга ўзим савол берганман, нима учун Христианлар барибир ҳам бу билан ўзларини уринтирмоқчи бўладилар? Кўп марталаб аёл-эркаклар менга келадилар ва ўзларининг мен билан холисона суҳбатларида, гуноҳларини ва ҳоказоларни айтиб берган вақтларида ва улар, биз улар билан танишамиз, улар ахлоқсиз яшаганларидан ва бошқа турли нарсалар ҳақида эътироф этадилар, хафа бўладилар. Чунки улар буни инкор этолмайдилар; у ерда Муқаддас Руҳ. Агар улар буни қандайдир бекитмоқчи бўлишса, У тўғридан тўғри ундан буни олиб чиқади. Улар буни ҳам айтиб беришлари, тан олишлари учун. Агар улар айланиб кетмоққа уринсалар, Муқаддас Руҳ уларни тўхтатади ва: “Бир дақиқа, мана бу ерда шу нарса ва ана бу нарса” ― дейди. Ва келган вақтларида, улар менга бу дунёвий майда-чуйдаларни айтиб бера бошлайдилар. Ва мен буни имонлилар орасида ҳам сездим. Сиз қаергадир борасиз. Сиз нима учун бирор оқимга кириб олдингиз? Ўз иззати нафсингга эга бўлда, ахир. Ўз мақсадингни Масиҳга тўғрила ва дунёга мослашишни бас қил.
E-29 Журнал сотиб оласан ва у ерда: “Мана бундай, бу куннинг Илоҳий шифокорлари? Ҳеч қанақанги Илоҳий шифокорлар йўқ”, ― дейилади. Бу сенинг ақлингга шубҳа солади.
Кимдир радиода эшитиб қолади, дейди, о-о, о-о, анча яхши ваъз айтдилар, аммо айтади: “Мўъжиза кунлари ўтиб кетган”, ― ва сен ҳам буни қувватлайсан. Кўряпсан, бу сени сусайтиради.
Буларнинг барчасидан озод бўл, қутул! Ҳаммасини Худо билан тартибга келтир! Ким бўлсанг ё шундай бўл, ёки умуман бўлма. Худонинг Библияси бунга ўргатмайди, унда бундан нари кет. Агар Библия буни ўргатмаса, У билан қол.

E-30 Бу менга мана нимани эслатади. Масалан, агар биз шу пайтдан бошлаб бошқа мамлакатга ўттиз кунга саёҳат этмоққа қарор қилсак, нима бўлади? Ва бу мамлакатда шундай ажойиб иқлим бўлса-ю, бизлар орқага қайтишни истамасак. Ва у ерда биз ҳеч қачон ўлмасак ва қаримасак, балки биз у ерда абадий яшайверсак. Ҳатто тасаввур қилиб бўлмайди, сен арзон дўкондан ўзинг билан олиб кетиш учун кўплаб лаш лушларни харид қилиб юрармидинг? Сен ўзингда бўлган лаш лушлардан халос бўлишга уринган бўлар эдинг.
E-31 “Сизми, касаллар учун ибодат қиладиган, Бранхам ака?”
“Ҳа”.
“Нима десам, бу менинг имонимга зид бу”.
“Унда сизда ҳеч қандай имон йўқ. Библия буни шундай ўргатади”.
“Энди, кўпчилик одамлар навбатга келадилар: “Ҳа менда, мен тўла имонга эгаман”, ― дейишади”.
“Унда сен нима қиласан бу ерда? Аҳа. О-о, бу бундай эмас”.
Ҳақиқий имон енгилишни, мағлубиятни билмайди. У енгилган бўлиши мумкин эмас. Ҳаттоки ўлимнинг ўзи ҳам уни енголмайди. У мағлубиятни билмайди. У мағлубият бўлиши мумкин эмас. Ва бу нарса, Худога маъқул келишни ягона усули. “Чунки ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ”, ― дейилган Ибронийларга 11-бобда.

E-32 Ахир ўзингизча фараз қилоласизми, сиз мана бу ерларда у ёқдан – бу ёққа юрасиз, сизлардан баъзиларингиз, христианлар, беадаб, уят сўзларни ишлатиб жаргонда гаплашадилар ва черковга тегишли, унга борадилар? Ахир бир ўзингиз ча, тасаввур қилоласизми, сиз бошқа бир мамлакатга бормоқчисиз у, ва ундан сўнг Америка бўйлаб ўтиб, барча учраган америкача жаргонни ўрганасиз, шундай қиласизми, ахир? Албатта-да, бундай қилмайсиз. Сиз уринишингиз мумкин бўлгани ― бу фақат ҳеч бўлмаганда: “Ассалому-алайкум!” ― дея билишингиз учун тилнинг бир неча сўзини ўрганишдир.
Ва мен ўйлайман, бугун христианларга озроқ Самовий тилни ўрганишга уринишлари керак бўлар эди, Худога шукроналарни, қайсики бу билан биз у ерда куйлар ва қувонар эдик. Ва ўшалар, хитоб қилишга, ҳайқиришга ишонмайдиган, У ёққа тушганингизда нима қилар эдингиз? Сиз бир бегона товуқдай бўлар эдингиз. Яхшиси ишонгин ва ҳозир енггин, зеро имонимиз бу ғалаба қиладиганимиз. Йўқ, сен ақлли сўзни қистиришга уринмайсан. Сенда ғалаба бўлади.
Сен айтасан: “Бранхам ака, мен қандай қилишим мумкин?”
Бу жуда оддий-ку. Бу фақат... Энди, мана шу йиғилишларда, сиз қизиқасиз, ўзингизни қандай бўйсундирсам деб, қандай. Мен бинодаги кўпчилик одамларни билмайман ва мен йиғилишларимда баъзида ҳеч кимни танимайман, ҳатто бошқа, бегона тилдагилар бўлади. Аммо, лекин қандай, мен буни қаёқдан биламан? Бу демак ўзини итоат эттириш, бўйсундириш. Оддийгина ўзингни оласанда, Муқаддас Руҳнинг қўлига берасан, ўшанда бу энди сен эмас. Сен билмайсан, нимани гапиришингни. Сен фақат Уни гапириши учун қўйиб берасан, холос. Бу шундай оддийгина.

E-33 Сизлардан кўпларингиз докторларга ишонасиз. Ва сиз ишонишингиз керак, агар сизда докторингиз бўлса. Ва ундан кейин, сенга бирор нима бўлиб қолса, сен ўзинг ишониб юрган, содиқ докторингга борасан. Бу, сени нима қилишинг керак бўлгани. Бу яхши. Ва шунда сен унга касаллигингни бўйсундирасан. Агар у сенга касалхонага ётишинг керак деса, сен шу заҳоти уйингга борасан, нарсаларингни йиғиштирасан ва касалхонага жўнайсан. Албатта. Сени докторингга ишончинг бор. Ва агар у, сен касалхонага ётишни истамайсан деса, аниқроғи, ётишинг керак эмас деса, у рецепт ёзади ва бир тўда хапдори беради. Ва сен уни ютасан ва сен бу хапдориларда нима борлигини билмайсан ҳам. Бироқ сен ўз докторингга ишонасан.
E-34 Худо билан-чи? Ва сен Хушхабардан У бераётган бир неча хапдорини ютишдан қўрқасан. “Унинг жароҳатлари билан сен шифоландинг”. “Дунёнинг устидан ғалабамиз ― бу имонимиз”. Ют Буни ва қара қани, нима бўлади. Бу ишонч.
Сен ўз докторингга бўлган ишончингни, унинг дориларини қабул қилиб, кўрсатасан, гарчи уни ўзи нималигини билмай туриб ҳам. Сен операцияга розилигинг билан, докторингга ишончингни кўрсатасан.

E-35 Мен сизларга айтай, бизлар бугун Америкада нимага муҳтожмиз ва бизлар мана шу чодирда нимага муҳтожмиз ― бу Доктор Исога киришига ва бизларнинг имонимизни операция қилишга йўл беришдир.
Доктор сенга дейди: “Сизда кичикроқ апендикс – кўричак, у бутунлай зарарланган. У чиқиши лозим. Сизда у, бу ёки бошқаси ёмон аҳволда. Бу чиқиши керак”. У, алббата буни олиб ташлайди, қолган ҳаммаси тўғри ишлаб туриши учун.
Ва бугун бизларни имонимизга нима бўлди? Биз Худонинг Ўзининг операция қиладиган Каломини, дудама қиличдан ҳам ўткир Пичоғини олишини ва бизни операция қилишига ва бизга, бизлардаги нима нарса, бизлардаги ҳеч нарсага арзимас ясамаликни аҳволи ёмонлигини айтишидан қўрқамиз. Ва бизлар ҳар қандай тўсиқни олиб ташлашимиз ва Барҳаёт Худо ваъдалари сари йўл олишимиз керак. О-о, агар биз шундай қилсак, Исо биздаги шубҳаларни, барча қўрқув ва барча ҳавотирларни, ҳамма гуноҳ, у ердаги бор, барчасини олиб, имонимизни операция қилади. Ва ундан сўнг, қачонки имонимизни яхшигина операция қилганларида, биз янги ижод бўлиб чиқамиз. Биз ўшанда фарқ қиламиз. Бизга операция керак. Бу операцияни Исо Масиҳга ишониб биласанми? Сен Унга ишониб биласанми? “Раббим, Худовандим, Сенинг Каломинг бўйича”, ― деб айтиб биласанми?

E-36 Муқаддас Марк, 5-да шогирдлари айтганларидек: “Сенинг Сўзинг бўйича”. Қачонки улар: “Кечаси билан биз тўр ташладик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Лекин шунда ҳам Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман”, ― деди Пётр.
E-37 “Раббий, мен балиқчиман. Мен бу белгиларни биламан, қачон ой тўғри ҳолатда бўлади. Мен улар қачон қармоққа илинишини ва қачон илинмаслигини биламан. Мен уларни қачон ўз галаларида бўлишини ва қачон у ерда бўлмасликларини биламан. Ва фақат бугина эмас, лекин мен кечаси билан овладим-ку. Ва мана мен билан докторлар совети, балиқчилик докторлари, биз ўз ишимизни биламиз. Ва бизлар бу оқимни кечаси билан тинтиб чиқдик ва ҳеч нима тутмадик. Лекин шундай бўлса ҳам, Сенинг сўзинг бўйича, Раббий. Мен тўр ташлайман”.
E-38 Чунки бош Жарроҳ шундай деди! Бош Ҳаким шундай деди! Ва улар шунчалик кўп балиқ тутдилар-ки, шундан уларнинг тўрлари йиртила бошлади. Сабаб? Имон бу ғалаба. Мумкин, сувда битта ҳам балиқча бўлмагандир. Аммо қачонки Худо ваъда берганида, У балиқни яратади ва ўша ёққа жойлаштиради.
E-39 Эҳтимол, сенинг яшашинг учун умид йўқ. Сен, мумкин, ракдан ўлаяпсан. Сен, эҳтимол, аравачага боғланиб қолгандирсан. Мумкин, сен мутлақо кўрдирсан. Мен билмайман, сенда қанақа фалокат, бахтсизлик. Аммо сиз бош Ҳакимнинг: “Ибодат қилаётганингиз вақтида, нимани истайсиз, буни қабул қилганингизда бунга эга бўлишингизга ишонинглар”, ― рецептини олсангиз. Ва ишонинглар-ки, ўша имон ҳар қандай мавжуд қийинчиликни енгади. Мумкин, сен шунчалик гуноҳга ботгансан у, сени жонинг шунчалик нопок бўлиб кетган-ки, ҳисоби йўқ. Мумкин, мана шу жанжалкаш характерингдан, шу ёмон тилингдан, телефондан мана шундан ғийбатчилигингдан қутулмоққа урингандирсан. Мумкин, сен ўзинг билган барча дориларни синаб кўргандирсан. Бироқ сен бугун Исо Масиҳга сенга киришига йўл берсанг эди фақат, У сени имонингни операция қилади ва сенга имон берадики, бу имон бу дунё берадиган барча нарсаларни четга чиқариб олади. Нима учун? Имон ғалабадирки, у дунёни енгади.
E-40 Сен қандай шубҳаланишинг мумкинки, қачонки Исо Масиҳ, тирик Худонинг Ўғли ҳозир шу ерда мавжублигига? Унинг ажойиб Муқаддас Руҳи мана шу бинода. Сўз ваъда бердики: “Мана, ҳамиша сизлар билан, ҳатто дунёнинг охиригача”. Бу Раббий томонидан ваъда этилган эди. Худо Ўз Сўзига содиқ қолмоғи лозим. Сиз бунга ишонасизми? (Йиғилиш: “Омин”, ― дейди. ― Таҳр.) Қачонки У шу ишларни қилишни ваъда этганида, Худо шундай қилишига Муқаддас Руҳ бурчли.
E-41 Энди, мен сизни буни ўйлаб кўришларингизни истар эдим. Агар сизда гуноҳ бўлса, агар ҳаётингизда нимадир ўз ўрнида бўлмаса, мен истардимки, токи бизлар ибодатда бош эгар эканмиз, бу ҳақида ўйлаб кўрсангизлар.
E-42 Ибодатимиз олдидан мен бир савол бермоқчи эдим. Мен сўрамоқчи эдимки, бинода қўлларини кўтарганича: “Раббий, мен ғалаба қилолмайманга ўхшайман. Мен гўёки бундай қилмаслигим кераклигини билгандайман. Биламан буни ёки унисини қилмаслигим лозим. Аммо мен истардимки, Сен мана шу Мактуб кейинроқ менинг имонимни операция қилсанг. мен истар эдимки, Сен мени тўлиқ кўрикдан ўтказ ва менинг имонимни ҳар бир касаллигини операция қилсанг, қайсики улар менга буларнинг ҳаммасини енгишимга бермаяпти”, ― деб айтувчи эркакми ё аёл, йигит ёки қиз борми, деб сўрамоқчиман. Қўлларингизни унга кўтарганча туринглар. Сиз шундай қиласизми? Раббий сизларни дуо қилсин. Бу ер кўтарилган қўлларга тўла! Озроқ...
E-43 “Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобоқада сабр-тоқат билан чопайлик. Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик”.
E-102 Сизлардан қанчангиз касал ва бетобсизлар, қайсики қўл кўтармоқчи ва: “Раббий, мени имонимни операция қил. Раббий, мен бугун муҳтожман”, ― дегувчиларсиз. Худо сизларни дуо қилсин.
E-103 Имон бу ғалабадир. Имонни қадай оламиз биз? “Имон эшитишдан ва Худо Каломини эшитишдан келади”.
E-104 Энди муҳтожлар учун, гуноҳкор жонлар учун. Сиз бу ерга келишингиз учун, алтарга, бу чодирда ҳар доим бўлгани сингари, мен сизларни чақиролмайман, чунки ҳатто жой ҳам йўқ. Одамлар девор бўйлаб туришибди. Одамлар, улар, шу ердагилар, алтар атрофларида, шу учун шу ерда буни қилолмаймиз биз. Аммо мен энди сизлар учун ибодат қиламан. сизлар ҳам ўзларингизни Масиҳга бўйсундиринглар, ҳозирни ўзида, токи мен ибодат қиламан.
E-105 Азиз Худованд, бизлар мана шу тавба қилувчиларга, кутаётган жонларга Сенинг Илоҳий раҳм-шафқатингни сўрамоқчимиз, қайсики улар ишонадики, Сен Ўзингни чин дилдан излаётганларга Мукофотловчи эрурдирсан. Ва мен сўрамоқчиманки, Раббий, Сен уларга марҳамат қилсанг. Ва у ерда нимаики бўлмасин: шубҳа-гумонлар ракими, характер ракими, ҳалокатли ишончсизликми ― буларни ҳозирни ўзида ол, Раббий, ва уларга Муқаддас Руҳни бер. Уларнинг жонларини Ўз фазл-камолотингдан тўлдир. Ўз Шоҳлигингга ҳозирни ўзида, қачонки улар ўз имонлари белгиси сифатида қўлларини кўтариб турган пайтда, Ўз Шоҳлигингга киритгин. О меҳрибон Худованд, Сендан буни улар учун қилишингни сўраймиз.
E-106 Зеро улар ҳаёл денгизларида оқиб юришларини ўзгартирдилар. Уларга докка киришлари (кемалар таъмирловчи жой) керак, бош Меъмор уларни силлиқлаши учун ва улар Исо Масиҳда янги ижод бўлсинлар ва улар Унинг Руҳи қудратига эга бўлсинлар ва Унинг иродаси билан бошқарилсинлар. Шундай қилиб, Ота, бизлар Сенинг Ўғлинг, Исо Исмидан камтарона сўраган пайтимизда, буни уларга бер.
E-107 Ва энди, кўплаб қўллар кўтарилган эди, яъни, қўлларини кўтарганлар. Улар, уларнинг кўпчилиги бир ердан бошқасига юрганларини тан олдилар. Улар штатлар бўйлаб қандайдир одамга , қайсики, касаллар учун ибодат қилар экан, кўплаб мил йўл босдилар. Ва улар, мумкин, бу ёққа узоқ юриб келдилар. Мен буни қадрлайман, Раббий. Агар улар менга хизматкорингга ишонмаганларида, нима бўлар эди? Унда улар келмас эдилар. Мен Сендан миннатдорман, уларга мени исботимга ишонишларига қўйдинг.
E-108 Раббий Худованд, мен ҳозир уларнинг ҳар бири учун чин дилдан сўрайманки, Сендан, буюк Самовий Худо, Ўз Руҳи билан уларнинг ҳаётига келиб жойлашиши ва ҳар қандай имонсизликни кесиб ташлашини сўрайман. Улар “ имон бу ғалаба” эканлигини билиб олсинлар. Ер юзидаги қандайдир одам эмас, қандайдир черков ёки қайсидир бир одамнинг маълум бир ибодати эмас, бу ҳаммасига ёрдам, балки ғалабамиз бўлган имонимиз.
E-109 Биз ўша жой ҳақида, қачонки Сенинг Ўғлинг, Нажоткоримиз “Ўз юртига борди ва у ерда: “Ким бу Ўзи? Дурадгорнинг ўғли эмасми У? Ахир бизлар Уни ва Унинг онасини билмаймизми? Унинг исми Марям. Ва мана бу ерда Яхуда ва Юсуф ва унинг сингиллари”, ― деганлар бор эди. Ва ғашланиб Исони рад қилишди. Ва У уларнинг имонсизлигига ҳайрон бўлди ва у ерда кўп мўъжизалар қилолмади”.
E-110 Биз тушунамиз, инсон қанчалик Сенинг олдингда эҳтиромга эга бўлиши мумкин, аммо барибир ҳам, бизларнинг шахсий имонимиз ғалабамиз ҳисобланади. Мен илтижо қиламан, Худойим, Сен одамларни бундан озод қилишингни ва имонимиз Раббимизнинг тирилишига асосланган мана шу ерда Ўзингни кўрсатишингни сўрайман. У ўлик эмас, балки У асрлар оша тирикдир. Ва У ваъдалар берди: “Мен сизлар билан ҳар доим, ҳаттоки асрнинг охиригача бўламан”. Ва бизлар Уни шу ердалигига ишонамиз.
E-111 Ва биз илтижо қиламиз, азиз Худованд, У бугун Ўзини шу ерда бўлганини кўрадиган қилиб кўрсатсин. Ва шунда Муқаддас Руҳ ҳар бир юракни ишғол қилсин ва уларнинг имонларини операция қилсинки, улар ўз касалликларини,дарду-бетобликларини енга олсинлар. Шу ердан қаттиқ имон билан чиқсинлар, агарда ҳеч нарса содир бўлмаган тақдирда ҳам, ҳечқиси йўқ, аммо бу имонни яратадики, у эса бу касаллик тугади, дейди. Мана бу ғалабадир. Бу дунёни енгади. Зеро бизлар буни Унинг Исми ҳақи ва Унинг шон-шуҳрати учун сўраймиз. Омин.
E-112 Мен ибодат қаторига чақиришнинг иложини борлигини кўролмаяпман. Ана у эшикдан кўчагача тиқилишиб турибдилар ва бу кўчагача ва деразалар атрофлари ҳам, эшиклар атрофлари ҳам, бу ерда юқорида ҳам, тўлиб кетганлар. Агар мени шундай қилишимни истасангизлар, мен уриниб кўрар эдим. Мен – мен ибодат қаторига чақиришга уриниб кўролар эдим.
E-113 Мен бу ҳақида кейин айтаман. Мен ишонарли ваъз қилдим. Мен ишонаман, агарда сизлар фақат ҳурмат-эҳтиромда бўлиб турсангизлар ва фақатгина ўзингизда бор бўлган инсоний имонни ҳаммасини тўпласангиз ва Худонинг қўлига берасиз ва: “Энди, Раббий, мендаги бор бўлган мана шу озгина имонни олгин, Сенга берадиганимни ва менга Сенинг имонинг келсин”, ― дейсизлар. Мен ишонаманки, У сени шифолайди ва менга мана шу ердан туриб, сени исмингни айтиб беришимга йўл беради, мана шу платформадан туриб ва сенга бу ёққа кўтарилишингни ҳам кераги бўлмайди. Шу нарсага ишона биласизми? (Йиғилиш: “Омин” ― дейди. Таҳр.) Бироқ, агарда сизларда ибодат карточкаси бўлса, сиз уни ушлаб туринг, биз барибир ҳам уни ишлатамиз. Шундай тарзда, бизлар ишонамиз. Мен энди истар эимки... Бу мени хотирамга ҳозиргина келди.
E-114 Чунки, биз бир неча дақиқа олдин кирганимиз заҳоти, Билли Пол менга шу бугунни ўзида бир неча ибодат карточкаси тарқатганини айтувди. Чунки бизлар кеча ҳам анча кўпчилигини кўриб чиққан эдик. Ва у: “Дада, ана у ерда ибодат карточкаларини хохлаганлар бор экан. Ва мен уларга ибодат карточкаларини бердим”, ― деди.
“Ҳаммаси жойида”, ― дедим мен.
“Аммо сен қандай қилиб уларни ибодат қаторига чақирмоқчисан?” ― деди у.

E-115 У пайтда одамлар фақат орқага тиқилиб туришгандилар. Энди улар ҳамма жойда, теваракларда ҳам. Шу учун бундай қилишни иложи йўқ, ибодат қаторига чақиришни. Бизлар...
E-116 Сен бу ерда турасанми ёки ўз жойингда ўтирасанми, нима фарқи бор? Бироқ имон керак, буни бундай қилиш учун. Бунинг учун сени имонинг плюс мени имоним ва Илоҳий имон керак бўлади. Буларни ҳаммасини бирга қўшиб аралаштир, сенинг ҳам, менинг ҳам имоним хиралашади, Илоҳий имон эса устун келади ва буюк ишлар амалга ошади.
E-117 Шундан келиб чиққан ҳолда, мен фақат сизлардан сўрамоқчи эдим. Сиз ишонасизларми, бу ― Худонинг Сўзи эканлигига? (Йиғилиш: “Омин” ― дейди. Таҳр.) Унда У ёлғон айтолмайди, агар бу Худонинг Сўзи бўлса. У ҳақиқий, чин бўлиши керак. Унда, агар бу Худонинг Сўзи экан ва бу ҳақиқат экан, унда У бу ерда айтган ҳар бир Сўзини бажаришга мажбур. У бу Сўзида туришга мажбурдир.
E-118 Энди, ҳозир агар сиз лейкемиядан ёки ракдан, ёки сизда нимадир бўлмасин, силми, шундан касалсиз ва ундан ўлай деб турган бўлсангиз. Ва сизлар бу ёққа келасиз, бизлар ҳам шу ёққа, шу бинога барча ўзимиз билган хизматчиларни келтирар эдик ва сизлар учун ибодат қилар эдик, сизларнинг ҳар бирингиз учун. Барибир, агар сенинг ўзингда имон бўлмаса, бундан бир нима чиқмас эди. Кўрдингиз?
E-119 Бироқ, эҳтимол, сиз кимнидир шифоланганини кўрганингиздан кейин, кимдир шифоланди ёки шифоландим деб айтса, бу нарса сизни имонингизга ёрдам берган бўлар эди, чунки сиз уларни шифо олганини кўрган бўлар эдингиз.
E-120 Яқинда Дурбанда, Жанубий Африкада, мен ибодат қилдим, шунда улар бир одамни платформага олиб келдилар. Сиз бу воқеани биласиз. Мен сизлардан кўпингизга буни айтиб берганман. У ерда аёл қандай шифоланган эди. Мусулмон аёл бўла туриб. Ва у ерда ҳар бир элатлардан кўплаб одамлар бор эди. У ерда қандайдир йигирма ёки ундан кўп элат бор эди. Аммо қачонки навбат қадди букик туғилган йигитга етганида, у қўлларига таяниб юрар эди.
E-121 Ва унда Муқаддас Руҳ гапира бошлаган пайтда. У Зулу қабиласидан бўлган Зулу эди. Ва қачонки Муқаддас Руҳ гапира бошлаганида ва бу одамга айтиб бера бошлаганида, африкалик бу ёввойи одамга, у ҳатто қайси қўли чап-у, қайсиси ўнг билмас эди. Ва ҳатто уни ким бўлганлигини айтди. Улар қаддиларини бироз кўтардилар. Жодугар-табиблар ҳам сеҳрлангандай туриб олдилар. “Бу қанақа янгилик экан?” ― деди улар. Доҳийлари ҳам, уларни елпиб ўтиришар эди, елпишни тўхтатдилар.
E-122 Аммо У деди: “Сенинг кулбангда, сен яшаб турган ўша кулбангда, деворда менинг Раббимни сурати осилган”. Унинг отаси ва онаси, орқада ўринларидан турдилар ва юз минглаб одамларга бу ҳақиқатлигини айтиб бердилар.
E-123 Ва мен дедим: “Хўш, сени аканг бор, у сариқ эчки ёки итни минган эди ва оёғига жароҳат етиб, у хассада юради. Ва у мана шу йиғилишда иштирок этаяпти. Бироқ унинг имони ҳозиргина ғалаба қозонди, ва у шифоланди”. Нима сабабдан? У ҳатто унинг тилини тушунмасада, аммо унга уни кимлигини ва унга нима бўлганини айта беролган оқ танли одамдан ҳаяжонга тушганидан. Бу қанақа қудрат эди?
E-124 Ва ўша йигит буни таржимон орқали эшитди ва ҳассаларини ташлади. Ва мана у қувонганидан югургилаб, сакраб шу ерга чиқди.
E-125 Ва шунда ўнг қўли қаерда-ю, чап қўли қаердалигини билмайдиган укаси, аммо у ўйлади-ки, мен унинг акасини африканча ерли халққа хос рақсга тушишига мажбур қилишга уриняпман. Акасини югуриб ва сакраётганини кўрганидан, унинг учун нимадир содир бўлди. Ва у ишонмасликнинг гуноҳли тўсиғини ошиб ўтди. Ва мен ортга қарадим, ва у ерда менга ваҳий бўлиб, бу ваҳий унга оёқларига тик туришини айтди. У шифоланган эди.
E-126 Ва мана шу йигит, мени нима деганимни ва унга таржимон нимани таржима қилганини тушуниш учун ҳатто етарлича ақли, онги йўқ эди. Ва унинг бўйнида занжирчаси бор эди. Мен шу занжирчадан ушлаб олдимда: “Исо Масиҳ шифолаяпти сени. Ўрнингдан тур”, ― дедим. Ўша йигит, туғма бедармон, ожиз бўлган ўша одам ўз оёқларига турди. Ва фақат биргина эмас, аммо соғлом ақл-идрокли бўлиб турди. Унинг қора кўкрагидан кўз ёшлари оқар эди. Ва Худонинг шуҳрати ўша жойга шунчалик тушдики, бир мартанинг ўзида йигирма беш минг қўпол мажусийлар шифоландилар.
E-127 Нима қилди улар? Кейинги эрталаб мен дераза олдида турар эдим ва кейин шаҳар ҳокими ёнимга келди ва деди: “Деразага қаранг. Сиз учун сюрприз”. Бугуниси эрталабига чорва молларини ташийдиган еттита катта юк машиналари келганди ва аравача ва ҳассаларга ва бошқаларга тўлиб кўчадан ўтди. Кўчадан кетар экан, одамлар бир оқшом олдин шу нарсалар билан бирга юрганлар ҳам улар билан боришар эди. Зулулар ҳам, Шунгалар, Базутлар, Ксхослар, барча олдин бир-бирлари билан урушиб юрганлар, ҳар турли қабилалар, қўл ушлашиб дўстона юриб боришар ва “Худога ҳаммаси ҳаммаси мумкин, фақат ишон”, ― дея, ўз она тилларида куйлар эдилар.
E-128 Мен дераза олдида ўрнимдан турдим ва қўлларимни ҳавога баланд кўтардим ва уларга жавоб бердим: “О иноят, мен азоб-уқубатлар гирдобидан Сен орқали қутилганман”. Бу менинг кўзларим кўрган энг шавкатли манзаралардан бири эди, шунчалик шавкатли эдики, мен ўша вақтда мен Раббийни ваҳийда кўрдим.
E-129 Нима бу? Бу ниманидир остин-устун қилади. Ўша одамлар оқим бўйича сузмадилар. Улар олдин ҳеч қачон эшитмаган эдилар, холос. Ва улар буни эшитган вақтларида, болаларга хос соддадиллик билан, улар буни ушлаб олдилар. У ерда бор-йўқ бўлгани мана шу. Улар оддийгина... уларга операция қилишни кераги йўқ эди. Улар буни кўрдилар холос ва буни орқасидан эргашдилар, ва бу уларники эди. Ҳеч ким уларга бошқа бирор нарсани гапиролмади: улар буни қандай содир бўлганини кўрдилар.
E-130 Энди, агар Раббий Исо ҳали ҳам яшаётган бўлса ва шу ерда, Қўшма Штатларда, Индиана, Жефферсонвиллида ҳозир бўлиб турган бўлса, агар У ― Ўша Худо бўлса, Қайсики бир куни оқшом ўша кўзи ожиз воизга кўзларини очиш учун Ўша бўлган бўлса. У худди Ўша Худо, қайсики лейкемиядан ўлаётган болага соғлик берган, қачонки докторлар кейинги эрталаб уни соппа-соғ деб тан олдилар.
E-131 Умуман яқинда, менда бу ерда қайдларим бўлса керак, мана шу китобларнинг бирида. Яна билмадим. Мен бир куни буни ўқиган эдим, ва буни қаергадир шу ерга қўйган эдим. Мумкин, мен... Аниқ айтолмайман. Бироқ мен шуларнинг биридан ўқиган эдим... Мана у, мана шу ерда. Газеталардан бирида, Мич-... Ёки, бу менинг охирги кампаниям вақтида бўлган эди, шу ерда, газетадаги хабар эди. У ерда аёл хафа бўлган эди. У аёл ўша куни болалардан ибодат карточкаси олмаган эди. Джин ҳам, Лео ҳам, Билли ҳам ва яна кимдир шу ерда бўлишлари керак, ўша ерда бўлганлардан. Ва у аёл у ерда, орқада ўтирган эди ва умуман тўсатдан... У нима учун ўша ибодат қаторига киролмаганлигидан ҳайрон бўлган эди.
E-132 Ва биринчи одам келди, ва У: “Сиз Шундай-шундай хоним ва шундай нарса бўлиб ўтди”,― деди.
E-133 Худди ўша пайти у аёл бу тўсиқдан ёриб ўтди. “Мен биламан ўша аёлни. Ва бу ҳақиқат эканини ҳам биламан”, ― деди у.
E-134 У аёл ўз юрагида бу ҳақида ўйлашга ҳам улгурмай, Муқаддас Руҳ менга келди ва: “Фалончи хоним, сиз шу ерда ўтирибсиз”, ― деди, мана у ерда, орқада, бу бинонинг узунлигидан икки баробар узоқроқда ўтирган эди. “Орқадаги хоним, яшил кўйлакдаги”. “Сиз Фалончи хоним”, шундай-шундай исмли, деди. “Сиз қуёнчиқдан қийналасиз. Сиз ҳар кун тўрт ёки беш марта тутқаноқ бўласиз”, ― деди У. Ва дедики... Ва у аёл ўрнидан сакраб турди. Бу ўша аёл эди. У шундай ҳайрон бўлиб қолганидан, нима қилишини билмас эди.
E-135 Яна деди: “Бу ҳали ҳаммаси эмас, балки сиз жуда хавотирдасиз, чунки сизнинг эрингиз ветеранлар госпиталида ва у ерда унинг қарийб ҳамма ошқозонини олиб ташладилар. Ва ҳозир касаллик унинг танасини бошқа қисмига ўтди, докторлар унга яшашига ҳеч қандай имконияти йўқ, дейишяпти”. Унинг юзларидан ёшлари дув-дув оқди, у бу ҳақиқат деб, қўлларини юқорига кўтарди.
E-136 Худди ўша пайти мен унинг уйга қайтаётганини ваҳийда кўрдим. Ва мен дедим: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Хавотирланма. У уйга соғ-саломат келади”.
E-137 Ва кейинги куни эрталабида, у жарроҳ текширувига яна борганида, бу Ходкинс касаллигининг шундай йирик шишлари эса унинг танасидан чиқиб кетган эди, ўшанда. Доктор... У деди: “Мен ҳеч қанақа шишни сезмаяпман”. Доктор ҳам уни кўриб чиқди ва ҳеч қанақа шишни тополмади. Рентген қилдилар ва ҳар хил текширишлар ва у мутлақо соғ эди. Ва кейинги куни тўрт мучали соппа-соғ ва безарар уйига келди.
E-138 Нима учун? Имон бу ғалаба. На ибодат карточкаси, на қўл қўйиш, ҳеч нарса, балки имон, ҳаммасини енгадиган ўша. Мана шундай йўл билан.
E-139 Менинг Чикагодаги охирги йиғилишимда, у ерда, платформада негр аёл турган эди. Мен-мен узр сўрайман, менимча у аёл, платформада турган аёл оқ танли аёл эди.
E-140 Бунгача эса бир кун олдин у ерда қари швед аёл бор эди, ва Билли уни қўл чўзиб ва Осборн аканинг хайриясига шундай кўп пул қўйганини кўрган эди, Африкадаги “Қораларни Мақсадга Чақируви” кампанияси учун учун. Ва Билли менга: “Бу доғли кўйлакдаги камбағал аёлда садақа қилишга ташлаш учун бунча пул қаёқдан?” ― деди.
E-141 Ва Билли тарқата бошлаган пайтида, у деди: “Азизим, менга ибодат карточка бер”.
E-142 “Менда бошқа йўқ”, ― жавоб берди. У Джинга ёки Леога, уни тарқатаётганларга борди ва сўради. Уларда бошқа қолмаган эди.
E-143 Ва у деди: “Опа, мен сизни эрта кечқурун кўрган вақтимда, мен сизга бераман”.
E-144 У аёл жавоб берди: “Яхши, азизим”, ва юқорига чиқиб кетди, балконга ва ўтирди. Мен бу тўғрисида ҳеч нима билмаган эдим.
E-145 Ундан сўнг, ўша оқшом платформага чиққан вақтимда ва бир аёл платформада эди... У у ерда, юқорида ўтирган эди, ва у ўша тўсиқдан у ёққа, Худо унинг имонини операция қилган томонга ўтган эди. Ва у аёл етгани заҳоти, У деди: “Бу аёл, қайсики у ерда ўтирган, юқорида, иккинчи балконда, иккинчи қаторда, чармоки кўйлакда, унинг исми Фалончи хоним, ва шундай. Ва у эри учун ибодат қилаяпти, эри темир йўлларда диспетчер бўлиб ишлайди; бир қулоғи кар”. Ва у аёлни ҳушдан кетиб йиқилишига сал қолди. У лютеран аёл эди. Ва у уйига келган вақтида... Ва Раббий деди: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. У шифоланди”.
E-146 Ўша оқшом у уйига қайтганида, эри қувониб эшикда турган эди. Ва худди ўша дақиқада уни қулоғи очилган дақиқада, у деспетчерлар идорасида ўтирган эди.
E-147 У ерда ўтирган негр аёл, буни кўрди ва ишонди. Ва у ўзининг опаси учун ҳам ишонди, опаси Литл Рокдаги руҳий касалликлар муассасасида ўн йилдан бери ётган эди, психиатрия шифохонасида. Ва Муқаддас Руҳ унгача ҳам етиб борди ва унга кимлигини ва уни опаси кимлигини айтиб берди. Ва шундай деди: “У жазаваси тутадиган васвас бўлган, ўн йилдан бери бошини деворга уради. Аммо, РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ,у ҳозиргина шифоланди”.
E-148 Ва кейинги эрталаб, эшикни очганларида, хўжалик бекаси уни эшикда турганча, уни қўйворишларини илтимос қилиб, ақли жойидалигича кўрди. У Чикагога, синглисига хабар берди, ва синглиси қичқириб юборди. У деди: “Меҳрибон Худованд! Бу худди ўша, кеча кечқурун платформада айтилган ўша гап!” У деди: “Азизам, биламан, сени пулинг йўқлигини, аммо мен сен учун самолётга тезда чипта юбораман. Учиб кел. Йиғилиш эртага оқшом тугайди”.
E-149 Ва мана, ўн йил руҳий касалликлар муассасасида бўлган аёл, кейинги оқшомнинг ўзида Қудратли Худони улуғлаб, платформада турар эди.
E-150 Нима эди бу? Унинг синглиси бу дунёвий нарсалар орасидан ёриб ўтган эди. Дунёвий дегани ― бу фақат чекиш ёки ичкиликбозликни, ёки кўнгил очишликни билдирмайди. Бу ишонмаслик демакдир. У буларнинг ҳаммасини орасидан, токи унинг имони ғалаба қила бошлагунича ўтиб борди. У деди: “Агар Худо бу нарсани анави оқ танли аёл учун қила билса, Худо мен учун ҳам, негр аёлга ҳам қилолади”.
E-151 Худо буни қилолади. Ва Худо буни ҳар сафар қилади, имонимиз шубҳаларни енгганида, у қанчалик кучли бўлмасин, барибир. О-о, У яшаяпти!
E-152 Бу ерда бирор киши борми, ўша оқшом Чикагода бўлган ва шу аёлнинг гувоҳлигини эшитган? Қўлингизни кўтаринг. Яхши, ҳа, мана бу ерда, қаранглар. Албатта-да, бўлган эди бу. Ўша ерда, шунақа муассасада шунча йиллар бўлган аёл бўлган эди.
Нима бу? Имонимиз бу ғалабамиз.

E-153 Энди, худди Ўша Исо ҳозир бу оқшом шу ерда.Унда агар мен ўз имонимни Унинг ваъдаси учун озодликка чиқариб билсам, унда У яна қайтиб келади ва худди шу ишларни қилади, агар сиз ўзингизнинг имонингизни ваъдалар учун озод қилолсангиз.
E-154 Агар У буни сизлардан йиғилганлар орасида ўтирганларингизнинг ҳар қандайингизга буни қилса, сизлар ишонасизми, Уни ҳали ҳам тириклигига? (Йиғилиш: “Омин”, ― дейди. ― Таҳр.) У шундай қилганмиди, қачонки У шу ерда, ерда бўлганида? (“Ҳа”) Ҳаворийлар шундай қилганмидилар? (“Ҳа”) Павел одамга қаради ва ҳоказо. Ва Исо қудуқ олдидаги аёлга айтганида.
E-155 Ахир у аёл Унинг кийимларига тегди ва кетди, ва ўтирди. У бурилди, деди: “Ким Менга тегди?” Ким текканини билмаган эди, шу учун У деди: “Ким Менга тегди?” Ҳамма йўқ деди. У деди: “Лекин Мен ҳолсизландим. Мендан куч чиқди”.
E-156 Ва У атрофга қаради, токи бундай қилган аёлни топмагунича. Унда қонкетма бор эди. Ва у аёлга деди: “Имонинг сенинг ғалаба қилди”. Нима бу? “Мен сени шифоладим”, ― демади. “Ишончинг сени қутқарди. Нима қилдинг сен? Сени имонинг бор эди, бу имонинг ғалаба қилди, забт қилди, ҳар қандай шубҳани босқилади”, ― деди У.
E-157 “Зеро у ўзича юрагида: “Агар Унинг кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман”, ― деди”. Исо... У аёл буни ичида, юрагида ўйлагани билан олиши керак эди.
E-158 Бу ерда Унинг Шахсий Сўзи У бугун бу ерда бўлади ва ўшанда қилган ишларини қилади деб айтиб туради. “Яна бироздан кейин дунё Мени кўролмайди, аммо сизлар кўрасизлар. Мен қилган ишларни сизлар ҳам қиласизлар, ҳатто бундан ҳам кўпини қиласизлар. Мен Отам ёнига бораман ва сизлар бундан кўпларини яратасиз”. Мана, марҳамат. Бизлар мана шу охирги кунларда яшаяпмиз. Исо шу ерда.
Келинглар ибодат қиламиз ва келинглар ишонайлик. Ва сизлар ишонинглар, токи мен ибодат қиларканман.

E-159 Раббий, бу ерда бир гуруҳ одамлар. Ва Сен ― буюк Худо. Бизлар Библияда, қаердаки Сен кўпларни шифолаганингни кўряпмиз. Исроил йўлида Мусонинг, қачонки улар чўлдан чиққанларида, уларнинг ораларида битта ҳам дармонсизи йўқ эди. Сен ― буюк Доктор. Сен ― буюк Жарроҳ. Ҳозир эса, Раббий, бугун шу ерда одамлар, қайсисининг танаси ёки жони касал бўлса, ҳозирнинг ўзида ўз мушкулларини Сенинг қўлларингга топшира билсинлар, буюк Хаким. Ота, уларни шундай операция қилки, улардан барча ишончсизлик тушиб қолсин. Энди, Сенинг Сўзинг дейдики, “Сен кеча, бугун ва абадул-абад Ўшасан”. Илтижо қиламиз бизлар, Сен буни жарроҳ пичоғидай ишлатсанг, ва бу жарроҳлик пичоғини келтирсанг ва Ўзингни Ўшандаги сингари намоён этсанг. “Мен сизлар билан бўламан, ҳатто сизларнинг ўзингизда бўламан”. Ва шундан кейин, Раббий, одамлар Сени шу ердалигингни кўрганларида, уларнинг имонлари шу бинодаги ҳар қандай касалликдан, гуноҳлар ва касалликдан юқорига чиқиб олсин ва одамлар шифолансинлар. Зеро бизлар Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
E-160 Сиз англай оласизми, ёки У мени қўйиб қўйган ҳозирги аҳволни баҳолай биласизми? Бу ёққа қаранглар. Бу ерда ҳеч бўлмаганда икки юз эллик ёки ундан кўп одам бор, менимча. Ҳа, менимча, ундан кўп. Мен – мен билмайман. Аммо бу ерда мен билмайдиганлар жуда кўп. Бу ерда билмайдиганлар қанча... Мен сизни билмаслигимни ёки сизга нима бўлганини билмаслигимни биладиганлар? Қўлларингизни кўтаринглар. Ҳа, жаноб. Ҳа, ҳамма жойда. Албатта. Мен билмайман, аммо У билади.
E-161 Энди, агар Унинг иродаси, агар сиз ўзингизни Унга бўйсундирсангиз ва Унга сизга ўша аёл эга бўлган худди ўша имон орқали гапиришига йўл берсангиз, сизлар Унга ишонасизми? Агар-агар бу... Агар бирор нарса исботланган факт бўлса, унда бу ― исботланган факт.
E-162 Агарда бирор киши бу ёққа келса ва: “Менда ракдан дори бор”, ― деб айтса. У бу ердан ракдан оғир аҳволдаги касални олар эди ва у ерда докторларни йиғган бўлар ва ракдан шифоланиш мумкинлигини исбот қилган бўлар эди, бутун дунё бунинг орқасидан чопар эди, мана шу дорини ортидан.
E-163 Биродарим, мен Исони шунчалик кўп касалларни ракдан шифолаганини кўрдимку! Лекин барибир, У фақат бир нарсани сўрайди: “ Агар ишонсанг”. Бу нарса энг оғирига ўхшайди. Мен Уни кўрларни кўзини очганини кўрдим, мажруҳлар юра бошладилар. Мен Уни докторлар ўлган деб тан олганларни қандай турғазганини кўрдим. Шунчалик кўп буларнинг бариси, айтиб чиқиш учун... керак бўлар эди. Мен ўзимни Уни қилган ишларини кўрганларимни ёзишим учун бир неча том китоблар етмаган бўлар эди. Ва шунда ҳам, барибир, ишонишлари шунчалик қийин.
E-164 Энди, бу ердаги касалларнинг ҳаммалари... Мен истар эдимки, сизлар иложи борича эҳтиромда бўлинглар. Энди, мен ишонаман...
E-165 Мен эҳтиросларга жуда ишонаман. Мен ишонаманки, эҳтиросга эга бўлмаган бариси ― ўлик эканига ишонаман. Агар сени дилингда эхтироси бўлмаса, сен яхшиси уни дафн эт. Чунки... Аммо ҳаммаси учун ўз вақти бор.
E-166 Агар сиз менга келсангиз ва мен буни сизга беролсам эдим. Ва айтсангиз эди: “Бранхам ака, менга юз доллар керак”. Сиз келар эдингиз ва жуда ҳурмат билан сўрар эдингиз: “Бранхам ака, мен жуда ҳам юз долларга муҳтожман”. Ва сиз мени чўнтагимда юз доллар борлигини билар эдингиз ва сиз ўйлардингизки, менинг... менга яхши кўриниб, мен сизга ушбу юз долларни бераман. Мана энди сиз буни олишни кутиб, ҳурмат билан турар эдингиз.
E-167 Ундан кейин, мен сизга бу юз долларни берган вақтимда, сиз хохлаганингиздан ҳам баланд хитоб қила олардингиз. Сизда, қўлингизда юз доллар бор эди. Кўряпсизми?
E-168 Энди, аммо сиз келган вақтда, ҳурмат билан келинг. Мендан юз доллар сўраб қичқирганча келманг, мен сизни тушунмаслигим мумкин. Кўряпсизми? Лекин сиз келинг, сўранг мендан. Ва кейин, қачонки мен юз доллар бераман, шунда қичқира бошланг. Ва қачонки...
E-169 Келинглар, Худога яқин келамиз ва Ундан, Ўзинг Муқаддас Руҳингни бу девор ичларига ёки ташқариларига, қаерга бўлмасин, олиб киришингни сўраймиз. Менга барибир, сен қаерда турибсан. Бу қаерда бўлмасин, менга аҳамияти йўқ. Агар бу мамлакатнинг бошқа бурчагида бўлса ва сен ким учундир ибодат қилаяпсан, У буни етказади. Ва келинглар, кўрамиз.
E-170 Худо деди: “Мени сина”. Бу синашнинг яхши усули, Худо Худомикан ёки йўқ. “Сина Мени”, ― дейди Раббий.
E-171 Энди, агар У ― Худо, бизлар эса биламизки, У ― Худо, келинглар, Ундан ўшанда нима қилган бўлса, шуни қилишни сўрайлик ва шунда сенга бу ёққа кўтарилишингни кераги бўлмайди. Ва агар-ки, бу содир бўлса, бу бинода ҳеч бўлмаганда турлича уч хил халқ бор. Агар улар билан Бу содир бўлса, агар бу мен билган одамларга тушса, мен – мен буни шу учун қабул қилмоқчи эмасман. Тушуняпсизми? Мен истар эдимки, Бу, мен билмаган одамларда бўлишини хохлар эдим.
E-172 Энди, касалликни билиш хусусида, бу ерда фақат битта одам, мен биладиганим, ҳамма касалликлардан, ва бу ҳам бўлса касаллик эмас. Бу менинг қадрдон дўстим, Эдит Райт ака у ерда ўтирибди. Уни мен биламан. У йиллаб қийналган эди. Бизлар у учун ибодатлар қилганмиз ва у... бўлмади. Узоқ давом этган оғриқлар тўхтади. Аммо Раббий унинг дардидан озод қилмади. Эдитга нима бўлганини мен биламан. Қолганларнинг эса, уларда қанақа касаллик сизларда, бу ерда биттангизни ҳам билмайман.
E-173 Аммо сиз мени билганларингизда ҳам, мен хохлар эдимки, шундай бўлсинки, сиз бу мен эмас, балки Раббий эканлигини кўринглар.
Энди ибодат қилинглар. Мен ибодат қиламан. Ва келинглар, Раббийга ишонайлик, холос.

E-174 Ва ҳозир Герти опа, жуда аста-аста, сен “Буюк Шифокор бизларга келди. Исо ― бизнинг Шифокоримиз”ни чалсанг.
E-175 Мен бу ерда Вудс акага қараяпман, дўстимга. Ҳар ким билади буни, ким Вудс акани билади, шу ерда, черковда, у шу ерда мутавалли, назорат қилувчи. Лекин у аввал Иегова Гувоҳликларидан эди. Бу у учун нимаси биландир аҳамиятли эди, аммо у Луисвиллига келганида ва Раббий буни қандай қилишини кўрганида. Уни болалар фаложига ўхшаб кетадиган, уни оёқлари чангак бўлган мажруҳ боласи бор эди. Ва у йиғилишларда бўлган. Мен билмаганман. Ҳеч қачон у ҳақида эшитмаган эдим. Аммо у бу ёққа келган вақти. Мен қаёқдандир қайтдим, океан ортидан, Швециядан, у ўша оқшом бинонинг охирида ўтирган эди. Раббий Исо шу болани чақирди, Давидни ва шифолади. Бугун эса шу бола қайси оёғи шифоланганини эслолмайди ҳам қарийб. Кўряпсизми?
О-о, юзлаб нарсалар! Агарда сиз фақат ишонсангизлар эди!

E-176 Энди, мен бир воқеа ҳақида ўйлаб қолдим ва мен бу ҳақида чинданам ибодат қилгандим. Эслайман, бизлар... Мен бир неча аманитларни кўряпман, менимча менонитларни, бинодаги кичкина шляпачалар билан ўтирган аёлларни кўряпман. Мана шу учун бу ҳақида ўйлаб қолдим-да. Мен Форт Вэйида, Индианада бўлдим. Ва у ерда бир қизча, менонитка бўлган ва у Муқаддас Руҳни олган эди. Ёки, мумкин, аманитка бўлгандир. Бу ўшалардан, ўша одамлардан кимдир бўлган эди, ё менонитка, ё аманитка. Ва ажойиб қиз эди. Ва у: “Буюк Шифокор келди бизга, Исо ― бизларнинг Шифокоримиз”ни чалди.
E-177 Ва ўша ерда, менинг қўлимга бир болачани келтирдилар, у чўлоқ эди. Ва мен ибодат қилган пайтда, бола шифоланди. Ва у менинг қўлимдан сакраб тушди ва платформада югургилаб кетди. Ва унинг онаси беҳуш йиқилди.
E-178 Ва ўша қизча, аманитка ёки менонитками, у мана шу аёлни танир эди. Ва у... Муқаддас Руҳ унга тегди ва у қичқира бошлади. Ва у қўлларини баландга кўтарди ва пианинодан кетиб қолди.
E-179 Пианино ҳам битта ҳам нотачада хато қилмай, “Буюк Шифокор келди бизларга. Исо ― бизнинг Шифокоримиз”ни чалишда давом этаверди. Одамлар ҳар томонлардан бу қаторлардан пастга келавердилар, бир-бирларига тиқилишиб. Ва фил суягидан қилинган ушбу клавишлар юқорига-пастга ҳаракатланар эдилар: “Буюк Шифокор келди бизларга. Исо ― бизнинг Шифокоримиз”. Ва улар ерда, қаторлар ораларида кутишдан ғолиб келганлар... ёки Муқаддас Руҳ ҳузурида бўлганлар ётар эдилар.
У ҳали ҳам яшаяпти. У ҳали ҳам Исо.

E-180 Энди келинглар, бир дақиқа шуни оҳиста куйлайлик. Унда бизлар... шунда биз Раббий нима дейишини кўрамиз. Ҳар бир киши энди имонингизга тўғриланинг. Бу ёққа қарай бошла ва бутун юрагинг билан ишон.
Буюк Шифокор келди бизларга.

E-181 Раббий Исо, мен Сени мана шу юракларда нима борлигини очишингни сўрайман. Исо Исми ҳақи.
... берди юракларга,
Михланган Нажоткорим.
Сен менга яхши улуш бердинг
Мен унга умидвор...

E-182 Энди, сизлар, касаллар, барча шубҳаларни ортга сура бошланглар. Сизлардан кўпларингиз олдин буни ҳеч қачон кўрмагансизлар. “Мен барибир ишонаман”, ― денглар.
Исо Нажоткор.

E-183 (Бранхам ака Буюк Шифокорни хиргойи қила бошлади ва кейин ўттиз сонияга тўхтайди. ― Таҳр.)
E-184 Умид қиламанки, мен фанатик бўлиб кўринмасман. Аммо ҳозир менга бу шундай туюляпти, гўё мен хонамга бораяпман, эшикни очаяпман, яширин уйимга кираман ва эшикларни ёпаман. Энди мен атрофдаги барча йиғилганлардан четга чиқдим, якка бўлдим, кўряпсиз. “Ва Ўз Отангга ибодат қил, Қайсики сирларни кўради ва У, Қайсики сирларни кўриб туриб, сенга очиқчасига беради. Сўранглар ва сизга берилади; қидиринглар ва топасизлар; тақиллатинглар ва очилади; зеро ҳар бир излаган топади”.
E-185 Энди Уни шу ерда деб фараз қилинглар. У ердаги фотосуратда нимани кўряпсизлар, Нур, Гардиш. Бу узоқ эмас. Бу фикрларни билиб оладиган. Бу Масиҳ. “Яна бироз... Мен Худодан келдим ва Мен Худога қайтаман”. У қайтди. У Ким бўлган бўлса, худди Ўшанга қайтди. Қачонки У яна келса, У Раббий Исо бўлганидек, У жисмоний танада бўлади.
E-186 Сиз сўрашингиз мумкин: “Бранхам ака, сиз нима қилаяпсиз?” ― деб. Ўзимни бағишлаяпман холос. Шундай қилиб, бу... эмас. Мен шу ерда турибман холос.
E-187 Энди бу қандайдир оддийгина томоша эмас. Йўқ, жаноб. Ҳатто бундай деб ўйламанг ҳам, оғир аҳволда қоласиз.
E-188 Бу уриниш, бирор нимага тиқилиб киришга уриниш. Картага Худонинг Каломи қўйилган. Мен айтдим, у шу ерда бўлган эди, деб. Агар Бу бўлмаса-чи, унда нима бўлади? У ҳар доим Ўз Сўзида туради. Мен бундан қўрқмайман.
E-189 Кимдир қаердадир Унинг кийимига бир тегиб кетади. Библия дейди: “У ҳозир ― ҳозирнинг ўзида, ― ўзимизнинг заифликларимиз ҳислари билан тегадиган Олийруҳонийимиз”.
E-190 Леди, сиз менга шундай самимий қараяпсиз, у ерда ўтирган, кўк кўйлакдаги аёл. Мен сизни билмайман, менга шундай туюляпти. Мен бирор жойда кимнингдир имонига контакт тополмаяпман, шекилли. Мумкин, бу ёрдам берар. Сизда Худога муҳтожингиз борми? Агар мен сизга нотаниш бўлсам, қўлингизни кўтаринг. (Опа айтади: “Сиз мени танимасангиз керак, деб ўйлайман, Бранхам ака, аммо мен сизни биламан”. ― Таҳр.) Мен сизни танимайман, аммо сиз мени биласиз. Яхши. Нега сиз бу ердасиз, мен умуман билмайман. Шуни мен биламан, мен сизни ҳаётда ҳеч қачон кўрмаганман. Сиз, эҳтимол, қаердадир мени йиғилишимда бўлгандирсиз. Агар Раббий Исо менга айтса, сизнинг дардингиз нимада эканини, сиз ишонармидингиз? Агар бу ҳақиқат бўлса, ишонишингиз керак эди. Ва, мумкин, бу бошқаларни ҳаракат қила бошлашларига имон беради. Мен билмайман. Мен фақат сизни у ерда ўтирганингизни ва менга қараётганингизни кўрдим. Сиз мендан кўзингизни узолмадингиз. Сиз яқинсиз.
E-191 Мана бу аёлни, бу ерда ўтирганни, олдиндаги, мен уни биламан. Бу одамларни бу ердаги, мен биламан.
E-192 Сизларни билмасам керак деб ўйлайман. Мен билмайман, аммо У билади. Ва сизнинг муҳтожингиз бўлса, худди мана бу ерда, платформада турсанингиз эди.
E-193 Ҳа. Энди ҳамма кўряпти. Сизлар кўряпсизлар деб ўйлайман. Менимча, аёл жуда қорайиб кетди. Аммо унда бошқа бир нимасини аҳволи ёмон. Унда тери касаллиги. Бу шундай. Қўлингизни кўтаринг, агар бу тўғри бўлса. Бу унинг терисида, лекин бу нарса кўринмайди, унда бу нарса бор. Бу тўғри. Кўряпсиз, оддийгина контакт холос.
E-194 Қачонки “Бизларга қаранг”, ― деганида у. Ва токи аёл унга тикилиб тураркан, Павел деди: “Мен кўриб турибманки, сизда шифоланишингиз учун имонингиз бор экан”, ― деганида.
E-195 Сизнинг ёнингизда ўтирган аёлча хусусида-чи? Бу нарса у учун тўсиқдан ёриб ўтишдай гап, чунки у ҳам ибодат қилган эди. Мен сизни билмайман. Биз бир-биримизга нотаниш. Бу шундай. Агар Муқаддас Руҳ менга очса, сиздаги дардни нимада эканини, ёки сиз нима учун бу ердалигингизни, ёки ўзингиз биладиган бирор нарсани ҳаётингиздан, мен уни билмасам, уни менга очса, сиз ишонасизми, буни... бу Салтанат, кўринмас Куч Масиҳдан келаётганига ишонасизми? Мен сиздан бир нимани сўрамоқчиман. Мана энди сиз ўзингизда ҳақиқатдан ҳам ёқимли, мулойим, енгил ҳиссиётни сезаяпсиз. Агар бу шундай бўлса, қўлингизни кўтаринг. Кўряпсизми? Мана шундай. Нақ сизнинг устингизда бу Нур турибди. Ва сиз товонингиз ва оёқларингиздаги қийинчиликлардан озор тортяпсиз. Тўппа-тўғри. Шундай эмасми? Бу шундай бўлган бўлса, одамлар кўриши учун, рўмолчангизни силкитинг. Бу нарса сизни яна бирор вақт қийнайди, деб ўйламайман. Бу...
E-196 Ким буни қилаяпти? Ким... Мен ҳаётимда ҳеч қачон кўрмаган одамлар. Ким бундай қилаяпти? Бу энди икки.
E-197 У ерда ёш йигит, аёлни ёнгинасида, мана ҳозир ўша ердаги. Ва у йиғлай бошлади, Бу унга тегиши билан. Ана у аёлда бошқа бир нарса... Йўқ. Бу ёш йигитнинг ўзи. Уни томоғи ва боши ташвишлантиради. Бу тўғри. Йигит, менимча бизлар таниш эмасмиз. Мен сизни ҳеч қачон кўрмаганман. Шундай. Бу шундай. Бу шундай. Қўлларингизни кўтаринг.
E-198 Бир қаторда ўтирган, уч киши. Ҳеч қачон кўрмаганман, ҳаётимда бу одамлар билан ҳеч қандай учрашмаганман. Сизлар ишонасизларми?
E-199 Кимдир мана шу йўналишда, ҳозир мана шу ерда. Шу йўналишда қанча касаллар ва муҳтожлар бор? Қўлларингизни кўтаринглар, муҳтож бўлганлар мана шу йўналишда. О, ҳамма жойларда. Яхши. Энди фақат ишонишда давом этаверинг.
E-200 Мана ўтирган ва менга қараб турган одам, сиз Масиҳни танишингиз лозим ёки ўласиз. Рак сизни халок этади. Худо ― Шифоловчи.
E-201 Мана бу қария аёл, мана бу ерда ўтирган, мана шу ўринда ўтирган. У ошқозони оғришидан ва артритдан қийналади. Бу тўғри. Сиз ишонасизми, бу энди тугатилганига?
E-202 Сиз унга қараяпсиз. Сиз ишонасизми? Сизда Масиҳга интиқлик, муҳтожингиз бор. Сиз ишонасизми, мен Унинг хизматкори эканимга? Бу ўсимта, сиз қутилмоқчи бўлганингиз, сиз ишонасизми, Худо буни қилишига? Мен ўсимтани кўрмаяпман, аммо у бор. У сизнинг бўйнингизда, орқа томондан. Эҳтимол, агар мен сизнинг исмингизни айсам, Уэльш хоним, сиз шунда ишонасизми менга? Хўш? Бу тўғри. Шундай эмасми? (Аёл айтади: “Ҳа, бу шундай”. ― Таҳр.) яхши. Мен сизни ҳаётимда ҳеч қачон кўрмаганман. Сиз биласиз буни. А-ҳа. Сизда Худога нисбатан имон бор.
E-203 Ана у аёл устида ўлим белгиси, мана у ерда ўтирган ― бу ҳам рак. Сиз ишонасизми, хоним, Худо сизни шифолашини? Сиз ишонасизми? Ракдан азобланаяпсиз. Сизни устингизда қора соя турибди. Энди мен айтаман сизга, бу билан тугатилди, агар сиз ишонсангиз.
E-204 Мен бу аёлни билмайман, мен уни умримда ҳеч қачон кўрмаганман. Мени билишимча, мен бу одамлардан ҳеч қайсисини билмайман. Сизлар ишонасизми?
E-205 Мен мана бу эркакка қараяпман. Мен олдин ҳеч қачон ҳаётимда кўрган бўлмасам керак. У грижадан қийналаяпти. Сиз ишонасизми, Раббий сизни шифолашига, жаноб, мана шу грижадан, сизни шифолашига? Сизни хотинингиз асабий ва дармонсиз, муҳтарам Рид, бу сизнинг исмингиз. Мен сизни билмайман. Бунинг устига сиз бошқа жойдансиз. Сиз Огайодансиз. Бу шундай. Агар бу шундай бўлса, ўрнингиздан туринг. Энди ҳаммаси тугади, сиз учун ҳам ва сизни хотинингиз учун ҳам, иккингиз учун ҳам.
Бутун юрагингиз билан ишонинг. Энди сиз ишониб биласизми?

E-206 Мана бу қатор бўйлаб орқага, мана бу йўналишда орқага, сиз бу Нурни кўряпсизми, худди ўша жойда муаллақ турган Нурни? Аёл вирусли инфекциядан азобланаяпти, худди мана шу қатор бўйича, шу ерда. Сиз бу шаҳардан эмассиз. Сиз Индиананинг Колумбус шаҳридансиз. Сизнинг исмингиз Елизавета. Сиз Огайо стритда яшайсиз. Сизнинг Огайо стрит бўйича номерингиз 1932. Бораверинг, ишонинг. Ҳозир бу нарса сизни қолдирди. Имонга эга бўлинг.
E-207 Ҳозир эса ўша Руҳ ҳаракат қилаяпти. Мана бу томонга, бу ёққа, эркак кишига келди. Ва қандайдир бир боғлиқлик... Йўқ, бу, у Колумбусдан. Ва у кўзининг аҳволидан ва – ва ярадан азобда. Сиз ишонасизми, Исо Масиҳ шифолашига, сэр, сизни шифолашига? Ва сизнинг рўпарангизда ўтирган кичкинагина жиянингиз, синглингизнинг боласи, унда қанақадир турдаги суяк касали бор эди ва ҳозир энди у йўқ. Унда мана шу сабабли қанақадир чигаллик бўлган. Агар сиз бутун юрагингиз билан ишонсангиз, сиз шифоланишингиз мумкин. Худога имонингиз бўлсин.
E-208 Сизлардан энди қанчангиз ишонасизлар? (Йиғилиш: “Омин” ― дейди. ― Таҳр.)
E-209 Мен яна бир, ана у ерда ўтирганда ракнинг соясини кўряпман. Агар сиз бутун қалбингиз билан ишонсангиз, опа, бу барҳам топади. Сиз бемалол...
E-210 Энди сизнинг имонингиз шубҳалар линиясидан ўтиб кетдими? Сизлардан қанчангиз имонингизни шубҳа-гумонлар чизиғини ўтиб кетганига ишонасизлар? Қўлларингизни кўтаринглар. Унда озод бўлиб югуришдан бошқа нима қолди? Ҳаммаси тугатилди.
E-211 Мана бу қизалоқлар креслода, шу ерда ўтиришибди, мен биламан сизларни. Кеча эса билмас эдим, ҳозир эса биламан сизларни. Бугун мен сиз ҳақингизда хотинимдан билиб олдим. Онангизни қизлик фамилияси Фулкерсон бўлган. Бу касалликни эса, у ҳақида ҳеч ким ҳеч нима билмайди. Бармоқларга инфекция тушади ва сенда қон касаллиги, худди, ёки нимадир сени қўлларингда, ва биринчи бўладиган нарса, бу бармоқлар кўча бошлайди ва ҳоказолар бўлади. Сиз, иккала қизча. Сиз, иккита ажойиб қизалоқлар. Мен онангизни биламан. Сизларнинг бибингиз бир кун оқшом мен уникига борганимда, шифоланган эди, йигирма йиллардан ҳам олдинроқ, сил касаллигидан. Тўғрими бу, Фулкерсон хоним.
E-212 Худо бу иблисни олиб ташлайди, сизга халақит бераётганни, ёқимтой қизларим! Исони қабрдан тирилтирган Қудрат буни қувиб ташласин, сизларни ҳеч қачон ташвишга солмаслиги учун. Мен буни Худо Каломига асосланиб айтаяпман. Сизлар иблисга жаҳл қилишингиз керак.
E-213 Худо бизга ғалаба бераяпти. Биз уни мана ҳозирни ўзида оламиз. “Бу ғалабадир, қайсики дунёни енгаётган, сизнинг имонингиз”.
E-214 Сиз ҳаммаларингиз, Уни кучи билан шифоланганига ишонганлар, ўрнингиздан туринглар ва Уни улуғланглар, бинонинг ҳамма жойида. Кўтаринглар энди қўлларингизни ва келинг Уни улуғлаймиз.
E-215 Раббий Исо, Сенга шукур, Сенинг шифоловчи қудратинг учун. “Мана шу ғалабадир, қайсики ғалаба қилади. Мана шудир ғалаба. Имонимиз бизнинг”. Биз уларни шифоланган деб эълон қиламиз, Раббий Исо Масиҳ Исми ҳақи. Раббий, буни бер.
“Шарафлайман”. Герти. “Шарафлайман”.

E-216 Сизлар тўсиқлар линиясидан кесиб ўтдингизларми? (Йиғилиш қувонади. ― Таҳр.)
Ахир У гуноҳкор учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шараф айтинглар,
У Қони билан ҳамма гуноҳни ювиши мумкин.
Яхши, шундай давом этаверинглар.
Шарафлайман, Қўзини шарафлайман,
Ахир У гуноҳкор учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шараф айтинглар,
У Қони билан ҳамма гуноҳни ювиши мумкин.

E-217 Қулоқ солинглар. Сизлар ҳали ҳам ўша жойга чиқиб оломаяпсизлар деб ўйлайман мен. Мен иблисга шундай йиғилишни бузишига йўл қўймайман. (Бранхам ака тўрт марта кафедрани тақиллатади. ― Таҳр.) Бу учун асос йўқ. Хушхабар ваъз қилинган, буни тасдиқлаш учун Масиҳ ҳам шу ерда. Иблис ― ёлғончи. Сизлар ҳар бирингиз Исо Масиҳдан шифолангансиз. Ўша ёққа имон билан интилинг. Бу ўша ерда. Сизникидир Бу. Бошқа энди оқим билан оқманг. Гўлготада махкам тур ва Уни мақта ва мадҳлар ўқи. Унга айт, Уни севишингни. Унга айт, Уни қадрлашингни. Ва бу бўлиб турадиган линиядан ошиб ўт, ва Худо сени шифолайди, ва сенга ёрдам беради. Ҳақиқатдан ҳам шуни назарингда тут. Бу сен оддийгина айтиб қўйма шундай. Бу ҳақида бутун юрагингдан ўйла ва Уни улуғла.
Улуғлайман мен, (Энди бутун юрагингиздан у ёққа, юқорига!) улуғлайман Қўзини.
Ахир У гуноҳкорлар учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шарафлар айтинглар, (Уни улуғланглар!)
Қони билан У барча доғларни ювиши мумкин.

E-218 Қанақа доғ? Ишонмаслик, шубҳаланиш доғи. “Энди мен шифоланганман. Унинг жароҳатларида мен шифоланганман. Мен Раббийга тегишлиман. Менинг касалликларим кетди. Уни мен улуғлайман. Унга мадҳ айтаман. Мен ғалабамни ҳайқириб айтаман. Мен Унга, мен Уни севишимни айтаман. Мен ишонаман Унга. Мен озодман”. Ҳаллелуйя!
...шон-шарафлар айтинглар,
Қони билан У барча доғларни ювиши мумкин.
Улуғлайман мен, улуғлайман Қўзини.
Ахир У гуноҳкорлар учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шарафлар айтинглар, (Уни улуғланглар!)
Қони билан У барча доғларни ювиши...
(Мана шундай. Бунга ёриб ўт!)... ювиши мумкин.
Улуғлайман мен, улуғлай... (Ҳаллелуйя! Ҳаллелуйя!)
Ахир У гуноҳкорлар учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шарафлар айтинглар, (Уни улуғланглар!)
Қони билан У... (Бу шундай!)... барча доғларни ювиши мумкин.
Улуғлайман мен, (Доимо Қонда ювилганлик!)... Қўзини.
Ахир У гуноҳкорлар учун ўлдирилган.
Одамлар, Унга шон-шарафлар айтинглар, (Уни улуғланглар!)
Қони билан У барча доғларни ювиши мумкин.

E-219 Шон-шарафлар! Раббийга шукурлар! Уни севасизларми? (Йиғилиш Раббийни қаттиқ улуғлайди. ― Таҳр.) Уни улуғланглар! Уни шарафланг! Шавкатли Масиҳ! Ҳар доим яшайдиган ва шу ерда ҳам ҳозир бўлиб турган шавкатли Худо! Бугун Эски Аҳднинг Иегова Худоси ҳозир шу ерда! “Қанчалик ажиб ва ажойиб Унинг ишлари!” “Унинг мўъжиза ва ғаройиботлари ақлимиздан юқори”. О-о, қанчалик ғаройиб! О-о, У шавкатли!
E-220 Мана ҳозир, шу пайтнинг ўзида сизлардан қанчангиз шу ерда Худонинг ҳозирлигини ҳис этаяпти?
(Йиғилиш жуда ҳам қувонади. ― Таҳр.) Албатта! Энди сиздаги ҳар қандай шубҳа йўқолсин. Сизлар шифолангансизлар. Унинг жароҳатларидан шифоландингизлар. Тугади. Уни мадҳ эт ва улуғла Уни!

E-221 Муқаддас Руҳ бутун бино бўйлаб тушаяпти! Нурнинг буюк Тожи мана бу ерда айланаяпти! Қандай ажойиб! Қанчалик бизлар Уни севамиз!
Жангни тугатганимизда, Худо бизга тож беради!
Худо бизга тож беради, ҳа, Худо бизга тож беради!
Жангни тугатганимизда, Худо бизга тож беради
Янги Қуддусда.
Тож беради, тож беради,
Бизларга абадий тож беради.
Жангни тугатганимизда, Худо бизга тож беради
Янги Қуддусда.
Тож беради, тож беради,
Бизларга абадий тож беради.
Жангни тугатганимизда, Худо бизга тож беради
Янги Қуддусда.

E-222 Менинг назаримда, бу худди ўша ҳосил байрами кунида тушган, барча кишанларни чилпарчин қилган, аниқ ўша Муқаддас Руҳнинг Ўзи.
E-223 Йиғилиш вақтида мен бу ерда бир менонит акага кўзим тушган эди. У Индианаполисга келган ва унда кўплаб йиллар давомида тутқаноғи бор эди. Ва Муқаддас Руҳ уни йиғилишга чақирган эди, менимча бу шундай бўлган эди. Ва унда энди бошқа бу тутқаноғи бўлмайди. Раббий Худованд уни шифолади, уни бутунлай соғайтирди, мана шу менонит воизини.
E-224 О-о, ахир У ажойиб эмасми?! Ҳеч ким билмайди, фақат Унинг оромбаҳшлигини татиб кўрганларгина биладилар, қанчалик У оромбаҳшдир!
E-225 Ҳозир, дўстлар, менинг назаримда, бу эски азалий динимиз, қачонки Раббий Исо Масиҳ орамиздан ўтади ва бизларни дуо қилади. Сизларни шу ердалигингиздан биз жуда бахтиёрмиз. Мен ишонаманки, мана ҳозир ҳар қандай одам, қайсики мана ҳозир Илоҳий Иштирокликда турибди, агар сенинг имонинг барча шубҳаларни ютиб юборган бўлса, энди сен озодсан. Мана шу ондан эътиборан ҳеч қанақа касаллик тўғрисида гапириб ўтирма. Юришда давом этинг. Сизлар касалликларингизни докторга ишонар эдингизлар; энди буни исога ишониб топширинглар. У сизнинг устингизда операция қилди ва ҳар қанақа шубҳаларни ишончсизликни олди, шунинг учун сизлар бунга эга бўла оласиз. Раббий сизларни дуо қилсин.
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шунчалик муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Бу менга севги эҳсон этади
Бу менга севги беради,
Бу менга севги беради,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.
...ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Бу бўлади мен ўлгунча,
Мен бунга шундай муҳтожман.
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Қадим-қадимги имон,
Мен бунга шундай муҳтожман.

Нагору

Up