Муқаддас Руҳ нима учун берилган эди?

Сана: 59-1217 | Длительность: - | Таржима: VGR
АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-1 Кўрдингизлар, Невилл ака қўл қўйишга ишонади. Бир-иккита саволлар олдим, кўряпман. Уларни эртанги оқшомга қолдираман, чунки бугун мени улар учун вақтим йўқ, шу учун, эҳтимол, шу Мактубнинг охирги кечига қолдириб турамиз. Агар Кимдадир шу Мактуб бўйича саволи бор бўлса, унда ёзинглар ва мен уларга кейинги кун жавоб беришим мумкин.
E-2 Энди, эртага кечқурун менда, иложи бўлса агар, бир неча хизматчи бўлишини истар эдим; агар бўлмаса, унда улар яхши, махкам ака ва опалар бўлишсин, қайсики уларни биз керакли дақиқага чақиролардик, мана бу муносабати билан...
Эртага кечқурун, бу Мактубдан кейин, биз Муқаддас Руҳ олиш учун қўл қўйишни бошлаймиз. Ундан кейин эса... Агар хохласангиз, бугун таътилда шу ерда қолишларингиз мумкин, (Рождество таътили ― Тарж.) агар бу шундай кўп вақтни оладиган бўлса. Ва ундан кейин ― ундан сўнг, агар бундай бўлмаса, агар сиз уйингизга кетишни истасангиз, албатта, биз хурсанд бўламиз, агар сиз ўзингизга жой топсангиз, у ерда сиз... агар қаерга боришни билмасангиз...
Биз бир неча хизматчиларимиз бўлишини истар эдик, уларнинг телефонлари, агар улар бошқа жойдан келган бўлсалар, улар қаерда бўладилар, улар билан тез боғланиш учун, телефонларини ҳам; ва бирини битта уйга, бошқасини бошқа уйга, улар сизларни бизлар Муқаддас Руҳга чўмилиш деган бу буюк дуони қидираётган ва уни истаганларни ўргата олишлари учун.

E-3 Ўтган оқшом биз “Бу нима экани” ҳақида гапирдик. Муқаддас Руҳ нима? Ва биз кўрдикки, бу барча, Худо барча ваъда берганларининг ҳаммаси экан. Ҳа-ҳа. Бунда бизлар Худо Черкови нимага муҳтож бўлса, айнан шу нарсани кўрдик. Биз Буни, У ― муҳр, Юпатувчи, ором, қувонч ҳам, тинчлик ҳам, тирилиш ҳам эканлигича топдик. Ва Худо Ўз Черковига берган ваъдаларининг барчаси Муқаддас Руҳда жойлашган.
E-4 Энди эса, бугун, биз ваъда қилмоқчимиз, ёки бўлмаса бу ҳақида гапирмоқчи, ўргатмоқчимиз... Мен бу ерда учтага ёки тўрттага яқин варақ Ёзув жойларидан... Кеча кечқурун мен шу ерда Круден симфониясини қолдирибман, шу учун у менда эмас эди. Мен қўлимдан келганича Ёзув бўйича қараб чиқдим холос. Мана, эртага бўлса... Бугун бизлар “Худо Муқаддас Руҳни юборади?” деган мавзуда ўрганамиз. У нима учун? Агар Бу шундай буюк экан, унда нима учун Худо Уни юборади?
E-5 Ундан кейин, эрта кечқурун, “Бу сиз учунми?” ва “Сиз Буни қандай оласиз?” ва “Сен Уни олганингни қаердан биласан?”, шулар ҳақида гапирамиз.
Кейин эса, Ёзувни тушунтириб, буларнинг ҳаммаси учун Ёзувдан фойдаланиб, бизлар буни Ёзувдан кўриб чиққанимиздан кейин, ўшанда Муқаддас Руҳни излайдиганлар олдинга чиқадилар. Ва умид қиламанки, ўшанда, ўша моментдан уйғониш, жонланиш бошланиб кетади. Ундан кейин Муқаддас Руҳ билан бориш учун.

E-6 Шундай қилиб, эрта оқшом, ўшанда, мен сезиб турибман, кўпчилик черков хоналарида колсалар бўлади, агар бизда одамларни Муқаддас Руҳни олишни ўргатишда тажрибаси бор бўлган етарлича хизматчилар ва одамлар бўлсайди, уларни қувватлаб туриш учун, эри ёки хотини учун уйларига бориши учун, ёки – ёки Муқаддас Руҳни излаётганлар билан бирга бўлишлари учун, яъни нима қилишни яхши биладиганлар бўлса эди.
Қолдиринглар, илтимос, пасторга, бугун ёки эрта кечқурун телефоннингизни ёки манзилингизни пасторга қолдиринглар. Буларни Невилл акага узатинглар, шунда биз йиғилишимиз осон бўлади. Биз сизларни қаердан топиб биламиз, фақат телефон рақамларингизни қолдиринглар. Ва бундай денглар: “Сиз мени кимнингдир уйига юбормоқчи бўлсангиз, мен билан... агар биз...” Агар бу ёлғиз аёл бўлса, биз унда уникига аёл кишини юборишимиз мумкин. Агар бу уйда эр ҳамда хотин киши бўлса, биз хизматчини юборишимиз мумкин.
Бу сизлар билан бирга ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандмиз, чунки мен биламан, сизлардан ҳар бирингиз бунга қизиқяпсиз, ушбу энг муҳим нарсага. Ва эсингизда бўлсинки, “Гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши, ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади”. Кўрдингизми? Масиҳнинг Келини эса ― очу-чанқоқ. У Худо фарзандларини туғиш қийноғида.

E-7 Энди эса, бугун, Ёзувни ўқиш олдидан, келинг, ибодат учун бошларимизни эгамиз. Ва бош эгиб, ибодат қилишимиздан олдин, сизларда илтимосларингиз борми? Фақат қўлларингизни кўтаринглар ва: “Худойим, мен қўлларимни тантана билан кўтараман. О Раббий, мен Сени ёрдам беришингни илтижо қиламан”, ― денглар. Ҳар бирларингизни Худо дуо қилсин. У сизнинг қўлларингизни кўради. Фаришталар сизнинг илтимосларингизни ёзиб оладилар.
E-8 Самовий Ота, биз ҳозир Сенга ибодатда яқинлашиб, яна келаяпмиз. Шубҳасиз, бугун мана шу ерда Худо фарзандларининг ибодатлари айтилган, ва ушбу қўшиқлар куйланган, ва бизлар Худога мактубларимизни юракдан қувониб айтаяпмиз.
E-9 Довуд айтган, у солиҳлар йиғинига кираман ва муҳтожимни айтаман, деб. Ва бугун бу ерда бунчалик кўп қўллар. Мен айтардим-ки, бу ерда, мумкин, бугун бу бинодагиларнинг саксон фоизи, илтимослари билан ўз қўлларини кўтарганлар. Бу шуни кўрсатади-ки, Раббий, биз Сенсиз юролмаймиз. Бизлар ҳар куни Сенга муҳтож бўламиз. Сен ― бизнинг ҳаётимиз, бизнинг қувончимиз, бизнинг саломатлигимиз, бизни мустаҳкамловчи кучимиз, тинч ҳаётимиз, бизнинг тўсиғимиз, бизнинг душманга қарши қалқонимиз.
Ва бизлар чиндан ҳам Сенсиз бу ҳаёт жангини олиб боролмаймиз. Бунинг биз учун иложи йўқ эди ҳам, ва бизлар бутунлай Сенга ишонишимиз керак. Чунки бизлар бу қоронғи ва зулмат ердан ўтаётганимизни биламиз. Душман ҳар томондан тўру-қопқонларини қўйиб, бизга ёпирилаяпти. Раббий, ҳар ерда бизнинг сўқмоқларимиз бўйлаб душманнинг тузоқлари, бизларни ағдариш учун.

E-10 Бизлар яна шуни биламизки, бизга бу йўл охирида ўша қоронғи ўлим водийсидан ўтишимизга тўғри келади. О Раббий, ўшанда бизнинг қўлимиздан ким тутади? Биз ҳозир Сени билишни истаймиз, Раббий. Қачонки биз бу сўнги буюк моментга етиб келганимизда, бизлар ўша муқаддаслар билан биргаликда: “Мен Уни Унинг тирилиш қудратида биламан ва қачонки У чақирса, мен ўликлар орасидан чиқишимни биламан”, ― дея олишимиз учун бизларда бу ишонч бўлиши учун, Сен бизнинг қўлларимиздан ва биз Сенинг қўлингдан тутиб турганимизни билишни истайман.
E-11 Энди, Отамиз Худо, биз Сендан бизнинг илтимосларимизни ва йиғилишимизни дуо қилишингни сўраймиз. Ва агар мен Сенинг Сўзингга ва Сенинг иродангга қарши бир нима дейдиган бўлсам, Сен у ерда, шерлар орасида Дониёр олдида қилганинг каби, менинг оғзимни ёпишга ҳам қодирсан. Ва бизлар сўраймизки, Раббий, Сен бугун қулоқларимизни ва юракларимизни очгин, ва уларда очу-чанқоқлик бер. Уларда шундай чанқоқлик бўлсинки, улар Юпатувчи келмагунига қадар ҳеч қаерда на уйқуга, на тинчликка эга бўлсинлар.
E-12 Биз Унинг келиши кўланкасида, охирги кунларда яшаётганимизга ишонамиз. Мана нима учун ушбу Мактублар йўналтирилгандир, Раббий. Одамларни огоҳлантириш учун, хабардор қилиш учун, улар қулоқ солсинлар учун. Бизлар бугун кераксиз нарсаларни олиб ташлашимиз учун, ҳозирни ўзида уни скамейкалар четига қўйинглар ва: “Раббий Худо, мен ― Сен учун идишман. Сенинг Руҳинг мен орқали оқсин. Мендан Ўз ироданг бўйича яса. Мен ўз юрагимни, кучимни ва ҳамма боримни Сенинг ишингга топшираман”, ― денглар.
E-13 Раббий, бизларни эшит. Биз бу ерда, бу ёмғирли оқшомда учрашиш учун келиб турмаяпмиз. Биз бу ерда, борадиган жойимиз йўқлигидан ҳам эмас. Бизлар бу ерда юракларимиздаги ўша тантанали ва муқаддас мақсад учун, агар биз Сенга яқинлашсак, Сен бизга яқинлашишингни, Сен ваъда берганингни билган ҳолда, шу ерда турибмиз. Мана нима учун бизлар бу ерда. Оч келганлар, тўйиб кетадилар. “Адолатга очу-чанқоқлар бахтлидир, ― деди Исо, ― Чунки улар тўқ бўлур”. Агар биз нон сўрасак, унда биз тош олмаймиз. Бизда бунга ишонч бор. Ва агар биз балиқ сўрасак, биз илон олмаймиз. Бироқ Худо, бизнинг Отамиз, бизларни Самовий Манна билан, Ўз Сўзи ва Ўз Руҳи билан тўйғазадики, улар У ҳақида гувоҳлик беради. Бизларнинг ибодатларимизга жавоб бер, Раббий, ва бизларнинг илтимосларимизга, биз Сендан кутяпмиз. Бизлар Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
E-14 Энди, кимларнинг қўлида Ёзув бор бўлса, келинг, яна Юҳанно баён этган Инжилнинг 14 бобига мурожаат қиламиз. Биз Юҳанно Хушхабари 14 бобидан бошламоқчимиз. Келинг 14 оятдан бошлаймиз, Юҳанно Хушхабари 14:14, мана шу Ёзув жойидан ўқиймиз. Бу ерда сиз мен гапирмоқчи бўлган мавзуга тегишли кўп нарса топасиз.
E-15 Бу жой қизил шрифт билан ажратилган, кимда шунақа Библияси бўлса, эслаб қолсинлар. Бу Исони Ўзи айтган ўша Сўзларидир, шу учун, биз бунга У: “Осмон билан ер ўтади, аммо Унинг Сўзи бажарилади”, ― дегани билан баробар деб ишонишимиз мумкин.
Энди 14 боб 14 оятдан ўқиймиз.
Агар Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман.
Нақадар марҳаматли ваъда!
Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади;
Бу Юпатувчи ― Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади...
Мана бундай, кимда-ким грекча Библияни ўқиётган бўлса, бу ерда улар... “на кўради” деган “на тушунади” деганини кўрадилар. “чунки бу дунё Уни тушунмайди”. Бу шундай ҳақиқат. Ижозат беринг менга, бошқатдан ўқий.
Бу Юпатувчи ― Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар (Кимни? Юпатувчини); чунки У сизлар билан доим биргадир (ҳозирги замон)... У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
Ким Бу? Худди Ўша Юпатувчининг Ўзи
Мен сизларни етим қолдирмайман: Мен...
Ҳар бир киши билади, “Мен” ― бу кишилик олмоши.
...яна олдингизга қайтиб келаман.
Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди.
Аммо сизлар Мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун сизлар ҳам яшайсизлар.
Мен Отамда, сизлар Менда, ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар.
Бу асосий ғоя бўлади, бироқ давомини ўқиймиз. Менга буни ҳам ўқишимга ижозат беринг.
Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша кунда (буюк кунда, ҳукм кунида) фаҳмлайсизлар.
Ким Менинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам Уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман.
Искариотлик бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: Раббим, бу қанақаси, Сен Ўзингни дунёга эмас, биз кўрсатмоқчисан?
Бу “коинот”, “жаҳон тартиби”. Агар сизда ҳошиясида изоҳлари бор Библия бўлса, эътибор беринг. Менда “Г” ҳарфи остида бу ерда “коинот ёки жаҳон тартиби” дейилган. Яъни черков ва ҳоказолар кўряпсизми?
...бу қанақаси, Сен Ўзингни бизга кўрсатасан, аммо уларга эмас? Сен қандай қилиб бундай қилиб биласан?
Исо унга шундай жавоб берди: “Кимки Мени севса, Менинг Сўзимга амал қилади; (омин) Отам ҳам уни севади. Биз Унинг ҳузурига келиб, Ўзимизга маскан яратамиз.
Мени севмаган киши сўзларимга амал қилмайди;...
Мумкин, черков маталларига амал қилар; бироқ кўряпсиз ― Унинг сўзларига амал қилиш!
Сизлар тинглаётган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отамникидир.
Буни Мен сизлар билан эканман, айтдим.
Аммо Юпатувчи, Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.
Унда Худо Муқаддас Руҳни нима мақсадда юборди? Унинг Ўзи Ўз Сўзларига дуоларини қўшсин.

E-16 Исо деди: “Мен Отамда ва Отам Менда эканини.... Мен сизларда ва сизлар Менда эканини ўша куни фаҳмлайсизлар”. Шундай қилиб, агар биз шуни айтмоқчи бўлган бўлсак...
E-17 Эсингизда бўлсин, бу кассетада бўлади.
Яқинда менга Луисвиллидан бир христиан тадбиркор қўнғироқ қилди. У бундай деди: “Чиндан ҳам уят, Билли, кеча сен кечқурун айтганинг сингари ваъзлар қирқ минг одам тингламайди, балки юз эллик, икки юз ёки уч юз одам сени черковингда эшитади”.

E-18 Мен дедим: “Дўстим менинг, олти ой ичида, агар Исо келишини кечиктирса, буни бутун дунёда эшитадилар”.
Бу кассеталар бутун дунёга кетади, ҳамма жойга. Ва шу учун биз бу ерда Ҳақиқат бор ва Худо ҳам бизга уни Ҳақиқат деб тасдиқлади, шунга қандай ишонсак, фақат шуни ўрганамиз.

E-19 Энди мақсад, Худони Муқаддас Руҳни юборишидан қандай мақсади бўлган эди? Шундай қилиб, асослаш учун мен бу ерда Юҳанно 14 ни, 14 оятдан бошлаб ва бутун бобни ўқиб, шуни белгилаб олган бўлар эдим. Бу ерда биз Худони Муқаддас Руҳни юборишидан мақсади, бу бир мақсад эди ― бу Худонинг Ўзи Ўз Черковида бўла билиши учун ва Черков орқали Ўз режаларини амалга ошириш эди. Худо Ўз режаларини амалга ошириб, Масиҳда бўлган эди; У Ўз меҳнатини Черков орқали давом эттириб, Масиҳдан ташқарида, Черковида эди.
E-20 Энди биз биламиз, Муқаддас Руҳ Ким. Биз кеча кечқурун аниқладик, Бу Худонинг Ўзи.
Шундай қилиб, қачонки бизлар Ота Худо ҳақида ўйлар эканмиз, бу ерда Исо айтгани каби, ― Унинг Отаси; Исо деб Худо Ўғлини; Муқаддас Руҳ Худо деб бизлар бугун Уни атаймиз. Шундай қилиб, бу учта индивидуал, ҳар хил Худо бор деганини билдирмайди. Бу, битта Худо учта функцияда эканлигини англатади.
Биз буни бундай дейишимиз мумкин. Худо Ким бўлган бўлса, У Масиҳга тўкди, чунки У Ўзини бўшатди ва БУни Масиҳга тўкди. “Худонинг бутун борлиғи тўла тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир”. Иегова Ким бўлган бўлса, бутун борлиғини У Масиҳга қуйди.
Ва Масиҳ Ким бўлган бўлса, бутун борлиғини тўла тўкис У Черковга тўкди; битта индивидуумга эмас, балки бутун Танага. Биз бирга ўша ерда якдил йиғиламиз, биз кучга эга бўламиз. Худо Ким бўлган бўлса, бутунлай Масиҳда эди; ва Масиҳ ҳам Ким бўлган бўлса, сизда бўлиб турибди.
“Зеро Худо инсон қиёфасига кирди, биз аро маскан қилди”. Биринчи Тимофейга 3:16, агар белгилаётган бўлсангиз, ― “Эътиқодимизнинг сири эътироз қилиб бўлмайдиган даражада буюк: Худо танада зоҳир бўлди, ва бизлар Уни қўлларимиз билан ушлаб билдик. Худо, Иегова, тана ҳозирлади, ва ер юзида юрди, ва бизлар Уни ўз кўзимиз билан кўрдик”.

E-21 Сиз биласиз, худди ўша бобда, Юҳанно 14 да, Филипп деган эди: “Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли!”
E-22 “Филипп, ― деди Исо, ― Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман-у, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади. Энди сен қандай қилиб, “Отани бизларга кўрсат”, деяпсан?” Худо танада бўлди.
E-23 Мана Бу. Ота бизларни устимизда Худо эди. Биз Одам Ато давридан бор эдик. Худо, Ота, Мусо устидан ва Исроил болалари устидан Олов Устунида эди. Ундан кейин, Худо биз билан, Масиҳда; биз билан юрди, биз билан гаплашди, бирга еди, биз билан ухлади. Худо бизнинг устимизда; Худо бизлар билан; энди бўлса, Худо бизларда. Худо Ким бўлган бўлса, Масиҳга кирди; Масиҳ Ким бўлган бўлса, Черковга кирди.
Нима бу? Худо сенда ишлаяпти. Бу дунёда ҳамма ерда, У қаерда сени чақирмоқчи, сен айнан ўша ерда; У Ўзининг эзгу иродасини бажариб, сенда меҳнат қилаяпти. Бу учун бизлар Худога қанчалик миннатдор бўлишимиз керак! Худо, Муқаддас Руҳ асрлар оша амал қилиб, Ўзининг иродасини амалга ошириб, Ўз Черковида Илоҳий яшаши мақсадида юборилган.

E-24 Одамлар сизларнинг устингиздан кулганларида, улар сизнинг устингиздан кулмайдилар, улар сизни юборган, жўнатган Унинг устидан куладилар. Исо мана бундай деган: “Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, бахтлисиз. Сизлар бахтлисиз”. Ва яна, “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлганларнинг ҳаммаси қувғинга дучор бўладилар”.
Чунки Худо Масиҳда Ўзини зоҳир қилганида, улар Уни ёмон кўрдилар. Ким Уни ҳаммадан кўп ёмон кўрди? Черков. Черков Уни ҳаммадан кўп ёмон кўрди. Улар Уни ичкиликбоз-ароқхўрдан ҳам кўра кўпроқ ёмон кўрдилар. Улар Уни қолган ҳамма одамлардан ҳам кўп ёмон кўрдилар. Бу черков эди, у Уни ёмон кўрди. Шу учун сиз “космос”, “дунё, инсоният Уни ёмон кўрди”, ― деганини кўрасиз, бу дегани, биз черков деб атаётганимиз ҳам Уни танимади. У Ўзиникиларга келди, Ўзиникилар ҳам Уни қабул қилмадилар”.
“Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг Номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш эркинини берди”. О, Уни биз қанчалик севамиз, Унга қанчалик сиғинишимиз лозим! Худонинг мурод мақсади ― алоқада бўлиб туришни хохлашидир!

E-25 Бу мавзуни қолдиришдан олдин, келинглар мана бундай фойдаланайлик; Рут яшаган ўша кунлар, таврот қонуни даврида, Наима оғир кунларда синовлар туфайлидан мамлакатдан чиқиб кетган эди. У Моовитлар даштларига жўнади, улар эса илиқ, фақат отига христианлар эди. Чунки моовитлар Лутнинг қизларидан келиб чиқишган, улар отигагина “имонлилар” эдилар. Ва ундан кейин унинг эри ўлди, иккала ўғли ҳам ўлди. Ва Наима уйга кетаётиб, йўлда унинг... Келинларидан бири, Урма унга, ўз юртига, ўз худоларига, ва ўз черковига ва ўзининг одамларига қайтишини айтди. Наима Рутни орқага жўнатмоқчи бўлди, аммо у деди: “Сенинг халқинг менинг халқим бўлади. Сенинг Худонг ― менинг Худойим. Ва сен қаерда ўлсанг, мен ҳам ўша ерда ўламан. Қаерда сени кўмишса, мени ҳам ўша ерда кўмадилар. Мен орқага қайтмайман”
E-26 Мана, одам ваҳий олганида нима бўлади. Унга одамлар нималар демасин, аҳамияти йўқ: “Сен у ерда руҳонийча бўлиб қоласан, ёки шунга ўхшаш яна нимадир”. Рут учун буни фарқи йўқ эди. Худонинг мурод мақсади бажарилиши керак эди.
E-27 Ва буниси ҳам тўғри, худди сиз ҳам Муқаддас Руҳга чанқоқсиз-у, Худонинг мурод-мақсади худди Рут билан бўлгани каби, сени ҳаётингда бажарилиши учун, бу нарса сенда нимадир борки, у сизни ўзига тортади.
E-28 Шундай яхши воқеа! Мен уни қолдиролмайман ҳатто, яна бир дақиқа. Сиз биласиз, қариндошлик бурчи, қачонки Боз... Сиз Рутнинг далада қандай бошоқлар терганини ва Бознинг марҳаматига сазовор бўлгани ҳақидаги воқеани биласиз. Ва у Рутга уйланишидан олдин, у Наима йўқотган ҳамма нарсани сотиб олиши керак эди. А Наиманинг йўқотган мулкини сотиб оладиган ягона одам, сотиб олишга бурчлилик қонуни бўйича, қон-қариндош бўлиши керак. Ва бу унинг яқин қариндоши эди. Ва у шаҳар дарвозаси ташқарисида ошкора қилиши, ёки бўлмаса у Наиманинг барча йўқотганларини сотиб олдим деб ошкор тан олиши керак эди. Боз ҳам оқсоқоллар олдида чориғини ечдида, бундай деди: “Агар бу ерда Наимага тегишли бирор киши бўлса, мана бугун мен уни сотиб олдим”.
E-29 Худо ҳам Ўзининг Шахсий қонунига амал қилиб, шундай қилди. Худо сиз амал қилишингиз учун битта қонунни сиз учун бериб, Ўзи эса бошқача амал қилолмайди. У Ўзининг Шахсий қонунига риоя қилади. Унда Худо йўқолган черковини, йўқолган оламни, обрўсизланган махлуқотни; Руҳи билан чексиз бўлган Худо, адашган инсон ирқини сотиб олиши учун, Худонинг Ўзи қон-қариндош, Одам, Ўғил бўлдики, Уни У Марямнинг қорнида яратди. Ва ундан кейин У Қуддус дарвозаларидан ташқарида белги ёки гувоҳлик берди. У осмон билан ер ўртасида кўтарилган эди ва ўлди, ва барчасини сотиб олди. Ва қонини оқизиб турганича, Адан боғида ўша йўқотилган, ҳар кечқурунги мулоқотни, черков мулоқотини тиклаб, яхши мулоқот қилиш ва унда Ўзи яшай олиши учун, У Черковни муқаддаслади.
Эътибор бердингизми, Худо кун ботарда, куннинг салқин шабадасида келган эди. Бунда нимадир бор, кеча яқинлашанида, одамлар черков ҳақида ва Худо ҳақида ўйлайдилар; Христианлар. Сиз қуёш ботишини кўрасиз, сиз ўз қуёшингиз ботаётганини тушунасиз.

E-30 Кун кеч бўлиб, унинг шабадаси эсган паллада У келди ва улар билан мулоқот қилди. Ва У одамлар билан мана шу мулоқотини йўқотди, Унга уларнинг гуноҳлари тўсқинлик қилди.
Ва шунда У инсон қиёфасига кирди ва У яна одамга кела олиши ва одамда яшай олиши учун, ва одамни яна У билан мулоқот ҳолатига тиклаш учун ва унга унинг Худодан берилган ҳуқуқини қайтариш учун У бизлар аро маскан қилди. Мана У нима қилди.

E-31 У Муқаддас Руҳнинг мақсади. Ва яна Ота Ўзининг сотиб олиш режасини якунлаш учун, сизда яшаётган, Ўзининг режаларини рўёбга чиқараётган Худо Ота; сен орқали амалга ошираётган, сени Унинг ҳамкори қилаётган; сенга жой берадиган, сенинг йўқотганинг учун, аканг ва опангни йўқотгани учун, бир қисм берадиган; У Адан боғида қилгани каби, бориб йўқотиганни қидириш, излаш учун, сенга Ўз Руҳини ва Ўз севгисини беради. “Одам, Одам, қаердасан?” Муқаддас Руҳ мана нима қилади одамлар билан. Қачонки У уларнинг юракларига киради ва Ўзига маскан топади, у ерда йўқолган жонлар учун чанқоқлик ва очлик.
Мана нима гап, бугунги йиғилишлар билан. У ерда, ўлаётганлар деб, йўқолганлар деб борадиган, ўшалар ― Руҳ текканлар етишмайди. Жонларни нажоти ўрнига улар кўпроқ исм ҳақида, ёки черков ҳақида, ёки бино ҳақида, ёки таълимот ҳақида ташвиш қиладилар. Эсиз! Бу тўғрида кўп гапирса бўлар эди.
Худо Ўзини Масиҳга тўкди. Ҳа, шундай.

E-32 Масиҳ Ўзини Ўзи Черковга солди. Шу учун, қаранглар: “Мен Отамда, сизлар Менда, ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар. Сиз буни ўша кунда фаҳмлайсизлар”. Чунки буларнинг ҳаммаси, Худо уларда яшаши учун қайтиши ва улар билан бирга бўлиши ва У бошда қилгани каби, Ўз халқи билан қалин мулоқот қилиши учун, битта сотиб олиш режасига олиб келинади.
Ва ўшанда, қачонки У Ўз Черковини шундай аҳволда топганида, уларга У гапириши мумкин бўлади, Унинг Черкови шундай аҳволдаки, шунда У Ўзини у орқали тўкишини ва севиши, ва ишонтириши, ва мулоқот қилиши мумкин бўлади, ўшанда Адан боғи келади. У Ўз Черковини орқага, ўша ёққа олади, Уни қаерда қолдирган бўлса, қайтадан Адан боғига, қаерда йиқилган эди, қайтаради. У энди... Мана У қаерда ўзининг биринчи қадамини қилди ёки йиқилди. Уларни сотиб олинганликнинг доғ тушмаган, бенуқсон номи билан, яна ўша жойга қайтарилиб, мана У қайтиб қаерга олинган бўлади.

E-33 Черков бу дунёда бир неча вақт бўлган эди. Черков ҳам, чинданам, тикланганидан сўнг,ўн бешта зимистон юз йилликда... Лютер Ҳаворийларнинг олишувларидан кейин келган биринчи реформатор бўлган эди. Ва Лютер чиққани пайтида, Худо озроқ Руҳини олди-да, оқланиш вақтида Уни Черковга қуйди. Ундан кейин Веслей кунларида Ўзидан янада кўпроғини, муқаддасланиш вақтида солди. Ва вақт ўтиб борган сайин, ва охирига яқинлашавергач, Худо Ўз Черковини тўлдираверди. Фақат атрофга бир қаранг, кўрасизлар ҳам, бу Ҳақиқатми ёки йўқми.
E-34 Лютеранлар даврига бир қаранг, кимки тарихни ўқийди, уларнинг уйғонишларига ва уларни нима қилганлигига қаранг. Назар солинг бир, Веслей уйғонишлари қанчалик буюк эди, улар қанчалик кўп кучга эга эдилар, гарчи улар озчилик бўлсаларда. Элликчилар кунларига разм солинг, ўшанда уларда қандай уйғониш бўлган эди, ҳамма жойга қандай мавж уриб тарқалди.
E-35 Католикларнинг “Бизнинг Якшанбада Келувчимиз” газетаси, элликчиларда бир йилда бир миллион беш юз минг одам имонга келди, қолган ҳамма черковларни бирга олгандагидан ҳам кўп, деб хабар берди. Католиклар фақат бир миллион кишини имонга келтирдик, деб маълум қилдилар. Ўзларининг “Якшанбада Келувчилари”да, “Якшанбада Келувчи” номли газетаси, улардан элликчилар ўзиб кетишди, деб эълон қилди.
Ва эсингизда бўлсинки, элликчиларнинг имонга келтиришлари ― бу Муқаддас Руҳга тўлиш билан имонга келишдир. Озчиликда бошладилар, тор кўчада, эски гитара билан. Аёллари эса ўзларига бир жуфт пайпоқни раво кўролмасдилар. Темир йўл бўйлаб манзил қуриб, ўрнашиб, кукурузлар йиғиб, уни туйдилар ва болалари учун нон пиширдилар. Аммо бу қаерга олиб борди? Бу бугунги куннинг энг арзигулик черкови, дунёни кўзида эмас, балки Худонинг кўз ўнгида, чунки У бундайлигини У улар учун қилаётгани билан исботлаяпти. У Ўзини уларга тўкаяпти, Буни уларга солаяпти.

E-36 Нима содир бўлаётганига эътибор беринг, ― Худо уларга Ўзини тўкаяпти. Энди Черков Лютердан, Веслейдан ўша ерга келди, ва Элликчиларда жонланиш давом этаяпти; ва энди шу асримизда, биз ҳаракатланаётган асрда, худди ўша Муқаддас Руҳ билан, фақат У кўпроқ, мана шу ерга Черков келиб қолди. Шундай қилиб, ўша лютеранлар ҳали ўшанда нажот топганларида, улар Муқаддас Руҳнинг бир қисмига эга эдилар. Методистлар муқаддасланишга етишганларида, бу Муқаддас Руҳнинг иши эди. Кўряпсизми, бу Муқаддас Руҳнинг бир қисми эди. “Улар бизсиз камолга етолмадилар”, ― дейди Ёқуб. Кўрдингизми?
E-37 Энди, Худо Нур сингари охирги кунларда ёрита бошлади, У умид қилади, У бизлардан буюк ишларни кутади. Чунки, “Қаерда кўп берилган бўлса, у ердан кўп нарса сўралади ҳам”. Шундай қилиб, У лютеранлар ва методистлардан талаб қилганидан кўра, бизлардан анча кўп талаб қилади, чунки бизлар катта, кўп Нурда юряпмиз, кўп Куч билан, каттта... уларда бўлганидан кўра кўп, улкан гувоҳлик билан юрибмиз. Тирилиш ҳақида бизлар кўпроқ гувоҳликка эгамиз. Бизларда улардагидан кўра анча қаттиқ, анча ишончли бир нима бор.
E-38 Бу нарса худди мен яқингина бир лютеран коллежида айтганимдагидек.
Улар сўрадилар: “Бизлар нима олдик?”
Мен дедим: “Бир одам далада кукуруз экди. Биринчи нишлар уриб чиқди ва бундай деди: “Кукуруз ҳосили учун Худога шукр қиламан!” У унда потенциал равишда бор эди, аммо у унда бошланғич, илк формада бор эди. Аста секин пояси ўсиб чиқди”.
Ва улардан шоначалар чиқди, булар методистлар эди.

E-39 Табиатни кузатинг, Худонинг ишларини кўрасиз. Шу ерда сир солинган, бу менинг хизматимда ҳам шундай. Кўряпсизми? Табиатни кузата туриб, бу қандай содир бўлаётганини кўрасан, қайси давр ва қайси вақт, сен қаерда яшаётганингни кўришинг мумкин. Даврга қаранг.
E-40 Шундай қилиб, кейинчалик методистлар, шоначалар эди. Улар лютеранларга қарадилар-да: “Бизларда муқаддасланиш, сизларда эса бу нарса йўқ”, ― дейишди.
Аста секин ўша гулчангдан, методистлардан, дон ҳосил бўлди... маккажўхори сўтаси. Бу элликчилар эди.
Мана марҳамат, оқланиш ― Унинг битта босқичи, даври. Муқаддасланиш ― унинг бошқа даври, босқичи; Элликчилар. Лютер, Веслей, Элликчилар.

E-41 Энди, Элликчилар нима етиштиради? Мен уни шунга ўхшатдим, чунки Элликчилар яшил баргни, шоначани келтирмади, балки...
Дон шоначага: “Мен сенга муҳтож эмасман”, ― дейолмайди. Ёки бўлмаса, шонача баргчага: “Мен сенга муҳтожмасман”, ― деб айтолмайди, чунки баргчада бўлган худди ўша ҳаёт, шоначани ясади. Шоначада бўлган худди ўша ҳаёт бошоқни қилди, етиштирди.
Ва бу Веслей черковини етиштирган лютеранлар черкови эди. Бу Элликчиларни етиштирган Веслей черкови эди.
Аммо Элликчилар, нима бу? Бу бошда ерга қадалган худди ўша турдаги доннинг тикланиши эдики, У, охирги кунларда Муқаддас Руҳга тўлиб, Элликчиларнинг бутун Қудратини қайтараётган эди, кўряпсиз. О-о, бу буюк нарса, қараш, ишониш ва унга қараш.

E-42 Энди бу асрда, бизлар ҳозир яшаётганимиз, бу Элликчилардан кечроқдаги даврдир.
Элликчилар ўзларини ташкилотга жойлаштирдилар, мана бу ташкилотлар билан шунчалик муғомбирлик қилдилар: “Биз мана бундаймиз ва ундаймиз”. Бу фақат феъл-атвор. Ҳеч нарса қилолмайсан. Бу характер. Улар бундай қиладилар. Уларга шундай қилишлари олдиндан ёзиб, белгилаб қўйилган.
Аммо Черков ундан ҳам олдинроққа силжиди. У анча буюк, анча қудратлисига кирди. Бу ― инъомларнинг тикланиши.
Кўпчилик элликчилар бўлса илоҳий шифоланишга, Фаришталар хизматига ва Худонинг қудратига ишонишмайдилар ҳам. Бу ваҳийларни, мен кўрадиган, кўпчилик элликчилар уларни “шайтондан” дейишади. Элликчиларнинг кўпчилик ташкилотлари Бу билан ҳеч қандай алоқага эмаслар. Кўряпсизми, бизлар бундан ҳам олдинга силжидик. Худди методистлар элликчиларни, улар ўзга тилларда гапирганлари учун “ақлдан озганлар” деб лақаб қўйганлари сингари. Худди лютеранлар методистларни хитоб қилиб қичқирганлари учун “ақлдан озганлар” деб лақаб қўйганлари сингари. Кўряпсизми?
Аммо бу ― буюк Черков қудратли Худонинг азим қуввати билан тўлмагунича, Муқаддас Руҳнинг олдинга силжишидир, аллилуйя (Бранхам ака кафедрани икки марта уради. ― Таҳр.). Токи шунчаликка бормагунича, ўшанда Исо қилган айнан ўша ишлар ҳозирни ўзида Черковда намоён бўлмагунича. Дўстлар, бизлар жуда яқинлашдик.

E-43 Шу ерда менга бир дақиқа тўхталишимга рухсат беринг, Худо Муқаддас Руҳни нима учун Черковга солганини тушунтиришга, сизлар буни билишларингиз учун, сизларга яна бир тимсолни айтишимга ижозат беринг. Ҳали ўша вақтлар, Эски Аҳдда, қачонки бола...
Инсон ўз хонадонини тузди. Биринчи уни қилгани ― бу, у ўзига келин олди.
Кейин у худди ташкилотга ўхшаб, у катта одам бўлди. Бу яхши эди.
Кейин нима содир бўлди, ― бу ўша уйда туғилиш содир бўлди. Мана, қачонки Муқаддас Руҳ; кўряпсизми, бошқа руҳ кирди, бу ўғил эди. Ва ўша ўғил токи маълум бир ёшга етмагунича, у меросхўр бўлмагани сингари, у тўлиқ ғамхўрликда бўлмайди. У олдин синалиши лозим. Ҳа.
Бунинг устига уларда ўғил қилиб олиш қонуни бор эди. Сизларга, хизматчилар ― “ўғилни ўрнатиш”, бу ҳозир нимани гапиряпман, кейин у ўғил қилинган моментгача етиб боради. Исо бу нарсани баланд тоғда қиёфаси ўзгарганида ажойиб ўрнак кўрсатди.

E-44 Мен айтиб ўтганимдай, Худо ҳеч қачон Ўз қонунлари доирасидан чиқмайди ва ҳеч нарса қилмайди.
Агар сенда мана бу тепаликда артезиан қудуқ бўлса-ю, ундан сув отилиб чиқаётса. Бошқа тепаликда эса, ана у ерда, сени эканларинг сувсизликдан қуриётибди. Сен бу тепаликда туришинг ва: “Эй сувлар, бу ёққа чоп ва менинг экинларимни суғор! Ҳей, сувлар, менинг ҳосилимга тезлик билан чоп!” ― деб қичқиришинг мумкин. Бу нарса содир бўлмайди. Аммо сен гравитация қоидалари асосида иш тутсанг, сен экаинларингни суғоришинг мумкин.

E-45 Мана у ерда сизда касал ёки гуноҳкор, ёки солиҳ бўлмоқни истайди-ю, аммо ичишни ташлаёлмайдиган, чекишни ташлай билмайдиган, шаҳвоний ҳирсини ёки бошқа нарсаларни ташлаёлмайдиган одам ётган бўлсин. Агар фақат сиз Худо қонунларига асосан амал қилиб кўрсангиз бўлди, Муқаддас Руҳни у ёққа киришига йўл беринг, ўшанда у энди бошқа ўзига тегишли бўлмайди. У, у бу ишларига барҳам беради, чунки Муқаддас Руҳ уни эгаллайди. Аммо сиз Худо қонунларига, Худони қоидаларига асосан амал қилишингиз лозим.
E-46 Шундай қилиб, Эски Аҳд вақтида, ўғил бола туғилганида, улар уни кузатишардилар, уни хулқ-атворини, у ўзини қандай тутишига қарардилар.
Шунда ота, биз “бизнесмен” деб айтадиган, ота, мумкин қирқ ёки эллик ёшдаги ота, шу болани тарбиялашда вақти бўлмайди... Ўша кунлар уларда ҳозирдагидай очиқ, ошкора мактаб йўқ эди, шу учун уларда “тарбияловчи” ёки бўлмаса “бола боғча”, ўқитувчи деганлари бўларди. Ва бу, ўша бола содиқ бўлиши ва отасига бор ҳақиқатни гапирадиган бола бўлиши учун, топиш мумкин бўлган энг яхши ўқитувчи бўларди.

E-47 Ва ундан кейин бу бола маълум бир ёшга етар эди, айтайлик, у балоғатга етиб, баркамол бўлди, дейдик. Агар бу бола хоин, муртадгина бўлсагина холос, ҳеч бир яхши нарсаси йўқ, отасини ишларини ўйламайдиган; бор ўйлови ― бу қизларга хушомаду, уларни ортидан югуриш бўлса, ёки ичишми, ё карта ўйнашми, ёки от чоптиришми бўлса; бу йигит ҳар доим ўғил бўлиб қолади-ю, аммо уни отаси эга бўлган ҳамма нарсага меросхўр қилиб, ворис қилиб қўймайдилар.
Аммо, агар у яхши бола бўлса ва отасининг ишлари билан шуғулланса, бу билан у тўғри болалигини исбот қилади, шунда улар маросимни ўтказадилар. Улар болани кўчага олиб чиқар ва уни оқ кийимга кийинтиришар, уни бутун шаҳар кўриши учун баланд жойга чиқаришар эдилар. Улар байрам ва зиёфат қилишар, ўшанда ота ўғил қилиш маросимини ўтказар эди. У ўғил қилиб, уни, ўзининг ўғлини ўз ишига қабул қилар эди, ва шунда ўғил отага тенг, баробар бўлиб қолар эди. Бошқача қилиб айтганда, агар бу нарса бугун бўлганида эди, унда ўғилнинг чекдаги исми билан отанинг исми, барибир бир нарса бўлиб қолар эди.

E-48 Энди қаранг, Худо нима қилди. Қачонки Унинг Ўғли туғилганида, У Уни ўттиз йилча қўйиб қўйди, Уни текширди, Уни синади. Кейин У Унга уч йилга оғир синовлар берди. Ундан кейин оғир синовнинг охирида, У Ўғлини Отанинг ишлари билан шуғулланаётганини кўрди;Тоғда қиёфасини ўзгариши, Луқо китоби; У Пётрни, Ёқуб ва Юҳаннони, учта гувоҳни олди, ва баланд тоққа чиқди ва у ерда Худо ўғил қилиб олиш маросимини ўтказди. У... Улар қараб туриб Исони ва Унинг кийимларини яшиндай оқ тусда ярқираганини кўрдилар. Ва Уни Булут ўраб олганида, Унинг устига тушганида, ва мана шу Булутдан Овоз: “Бу Менинг азиз Ўғлимдир; Унга қулоқ солинглар. Энди, Мен ўтираман ва Менга бошқа гапиришим керак эмас. У нима деб айтса, у қонун ва Ҳақиқатдир”, ― деди.
E-49 Энди Черков ушбу мактаблар орқали ўтди. У, черков, кўп вақтлар олдин, ҳали ўшанда никоҳга кирди, ва деноминация, ташкилот бўлди. Аммо, эътибор беринг, Туғилиш қандайдир бошқа бир нарсани келтириб чиқарди. Ва энди вақти келиб, элликчилар черкови янгидан Туғилиш билан, синалган ва текширилган эди ва энди шу моментига етиб келди... Худо Черков билан фақат ташкилот сифатида бирор иши бўлмайди. У Черков билан бир гуруҳ одамлар каби ҳам иши йўқ, иш тутмайди.
У Черков билан, Черковда индивидуумлар билан, уларнинг ҳар бири билан индивидуал равишда (яккама якка) иш тутади. Ва энди вақти келди... ва бу сир эмас; бизлар ҳаммамиз буни кўряпмиз. Қачонки одам исбот қилади ва Худо уни севади, У уни қаёққадир Ўзига олади. У ерда Фаришталар олдида У у учун нимадир қилади. У уни ўша ёққа, Худо Ҳузурига кўтаради ва унга инъомларини беради ва уни тўлдиради, ва уни жўнатади. Мана бизлар қанақа асрда яшаяпмиз.

E-50 Лютеранларни қутқарган, методистларни муқаддаслаган, элликчиларни чўмдирган худди ўша Муқаддас Руҳ ҳозир Раббий Исонинг Келишини тартибга келтираяпти. Бу нарса шундай қудратли бўлади, бу Тана, мана шу Гуруҳга, Черковга келади, улардан қолганларини қабрдан чиқаради. Бу Тирилиш бўлади. Мана нима учун Муқаддас Руҳ. Муқаддас Руҳ нима? “Улар бизларсиз баркамол бўлолмайдилар”. Улар нима бўлган бўлса ўшанда, ўзларининг кунларида яшаган эдилар. Биз бошқа кунда яшаяпмиз.
“Душман тошқиндай келса, Мен... Худо Руҳи унга қарши байроқ кўтаради”. Кўряпсизми? Биз ўша кундамиз...

E-51 Ўшанда улар, шу бугунгидайларни ярмича ҳам ақлли эмас эди. Улар атом бомбасини ёки автомобилни ясолмас эдилар. Уларда бунақа, бугун биздагидек фан ва мана шунақа жумбоқли нарсалар йўқ эди; айтмоқчи бўладилар-ки, гўё чанг, бирлашди ва шунга ўхшашлар ва одам “гуллади” ва ҳоказолар, таҳлиллар ўтказадилар ва одамларга имонсизликни киритиш учун, шуларни исбот қилмоқчи бўладилар.
Аммо ҳозир, биз Бунга муҳтож бўлганда, Худо Руҳи байроғини кўтаради. Нима бу? У Ўз Руҳини тўкади. Ўшанда, ўша ерда ётганлар, қабрда, ёки Худо алтари олдида ётганлар, Ёзув айтгани каби: “Қачонгача, Раббий? Қачонгача? Қайси вақтгача?” ― деб нола қилганлар. Худо мендан ва сендан кутади. Черков мендан ва сендан кутаяпти. Ўғил қилиб олиш вақти, қачонки Худо бизларга Ўзининг тўлиқлигини, Ўз Қудратини, Ўз тирилишини солиб билади, қачонки Черков ва Масиҳ бир-бирига шунчалик яқин бўладики, Масиҳ ораларимизда кўринадиган бўлади ва ўликларни турғазади ва бизлар Кўтарилишга борамиз.

E-52 Тез орада биз сизга фақат Муқаддас Руҳга тўлганлар Кўтарилишга боришларини айтамиз ва кўрсатиб берамиз. “Қолган ўликлар минг йил тамом бўлгунга қадар тирилмади”. Бу тўғри. Фақат Муқаддас Руҳга тўлган одамларгина Олинишга кирадилар. Мана шундай, Худо Муқаддас Руҳни берди...
E-53 Менда яна бир Ёзув жойи бор. Юҳанно 14:12. Бу чодирдаги ҳамма одамга бу Ёзув жойи яхши маълум.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши...
Шундай қилиб, бу “ишонган” деган сўз бизни орқага суришига йўл қўйманг яна. Номинал черковда: “Ҳа, мен ишонаман. Исо Масиҳ Худо Ўғлилигига албатта ишонаман”, ― деб айтадилар. Шайтон ҳам худди шу нарсага ишонади. Тўппа-тўғри. Иблис ишонади, дейди Библия.
Аммо Ёзув айтади-ки, Юҳаннода, “Ҳеч ким Исони Муқаддас Руҳсиз Масиҳ деб айтолмайди”. Сиз, ҳақиқатдан ҳам Ёзув билан... Ижозат беринг, мен ўқишни тугатмай туриб, шу ерда бир дақиқа тўхталиб ўтай. Токи сен Муқаддас Руҳни олмаган экансан, сен ҳали имонга келмагансан. Бу рост.

E-54 Сен “нисбатан” ишонасан. Муқаддас Руҳ сенга гапирди ва сен очиқча Уни эътироф этасан. Шайтон ҳам худди шундай. “Мен ишонаман, У Худонинг Ўғли”. Шайтон ҳам ишонади. Аммо сен У томон бораяпсан.
Пётр Раббий Исо Масиҳга ишониб чақирилган ва оқланган эди; Юҳанно 17:17 да эса, Исо уларни Сўз орқали муқаддаслади, зеро Сўз Ҳақиқат эди. У эса Сўз, яъни Каломуллоҳ эди. Юҳанно 1 бобда айтилади: “Азалда Каломуллоҳ бор эди. Каломуллоҳ Худо наздида эди ва Каломуллоҳ Худо эди. Ва Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди”. У Каломуллоҳ ― Сўз эди, У уларни муқаддаслади. У деди: “Ота ― Ундаги Руҳга қарата айтди, ― Мен уларни Сўз орқали муқаддасладим”, Уни Ўзи уларга Ўз қўлини қўйди: “Сенинг Каломинг Ҳақиқатдир”. Уни аёл қорнида пайдо бўлиши учун, айтди холос; о-о, Худо Каломнинг зоҳир бўлишидан бошқа У кимдир бўлиши, мумкин эмас. “Мен уларни муқаддаслайман”.

E-55 У уларга нопок руҳларга қарши қудрат берди. Ва улар кетдилар. У уларнинг исмларини Қўзининг Ҳаёт Китобига жойлаштирди. Ва уларни У жўнатиб юборди, Юҳанно... Матто 10-да, ва уларга нопок руҳлар устидан ҳуқуқ берди, нопок руҳларни қувиш ва фаолият кўрсатишлари ва шу кабилар. Ва улар қувониб, қайтиб келдилар, “Ҳатто жинлар ҳам бизга бўйсундилар”, ― деб айтдилар.
У деди: “Руҳлар сизга бўйсунаётганидан қувонманглар, балки номларингиз Китобга ёзилганига қувонинглар!” Яҳудо ҳали улар билан эди. Қаранглар, у қанчалик яқин келди; оқланиш орқали, тўппа-тўғри муқаддасланишга қараб ҳаракат қилди. Бироқ қаерда у ошкор бўлиб қолди? Қаерда у ўзини кўрсатди? Элликчилар олдидан у ўз тусини кўрсатди.

E-56 Ҳушёр бўлинг, бу руҳ Муқаддас Руҳга то етмагунича қўлидан келганича, шунчалик художўй ва иккиюзламачи диндор бўлади, аммо улар Уни шу заҳотиёқ кесиб ташлайдилар. Бу ўша дажжол руҳики, қайсики босиб келаяпти (сиз уни кўриб биласизми?). Исо деди: “Охирги кунларда улар шунчалик яқин бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздирмоқчи бўладилар”. Бироқ эсингизда бўлсин, фақат Танланганларгина буни кўроладилар.
Худо танлаш орқали чақиради. Сиз улардан бири эканингиз учун бахтиёрмисиз? (Йиғилиш “Омин” дейди ― Таҳр.) Сизлар, бугун бу ерда йиғилганлар, юрагингда нимадир сени интилтираётган бор ― “Мен бу Муқаддас Руҳни хохлайман мен Сени, Раббим, юрагимга киришингни истайман”, ― деган. Бу шу учунки, Худо сени исмингни дунё яратилишидан аввал Қўзининг Ҳаёт Китобига жойлаштирди. Буни У айтди.
“Ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди, ― деди Исо, ― агар Менинг Отам олдин уни жалб қилмаса. Ва барча Менга келаётганларга Мен Абадий Ҳаёт бераман”. Абадий Ҳаёт нима ўзи? Муқаддас Руҳ. “Абадий Ҳаёт”, бу сўзни олинг ва уни юнончасига қаранг, у ерда Зои дейилган. Зои ― бу дегани Муқаддас Руҳ. “Отам кимни Менга берган, Менга келади. Ва Менга келганларга, Мен Муқаддас Руҳни бераман, ва Мен уни охирги кунда турғазаман. Мен буни қиламан”, ― деди У. Ҳеч қандай агар-магарлар “Мен буни қиламан. Бу келади, ва Мен Абадий Ҳаёт бераман”. У тирилиши лозим бўлади, чунки у одам Абадий Ҳаётга эга. У келиши керак. У ўлолмайди, худди Худо ҳам ўлолмаганидек.

E-57 О-о, бутун мамлакат ва бу кичкина шаҳардан менинг қадрдон дўстларим, агарда мен ўзимнинг инсоний овозим билан юрагингизга Муқаддас Руҳга чўмдирилишни қабул қилишликнинг муҳимлигини жойлаштира билсам эди, бу сизнинг ҳаётингиздаги энг ажойиб ваҳий, очиқлик бўлган бўлар эди. Унинг... ни кўриш... Сиз буни қилишингиз лозим.
Энди менга рухсат беринг, мен “Сен имонга кирмагансан”, ― деганини ойдинлаштирай.

E-58 Пётр нажот топган эди. У Раббийга имон келтирди, ишонди, Унинг ортидан эргашди. Исо уни ким эканлигини айтиб берди, ва у эса Унинг ортидан юрди. У унга нопок руҳларга қарши куч-қудрат берди ва уни муқаддаслади. Ва буларнинг барчасидан сўнг у асосий вакил бўлди, бу гуруҳнинг нотиғи, ваъзхони бўлди. Худди католиклар уни “черков епископи, ёкида папа”, ― деб, ёки яна кимдир деб, черков бошими-дегилари келгандай; бироқ у сотқинлик қиладиган кечаси Исо: “Пётр, сен Мени севасанми?” ― деди.
У деди: “Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласанку”
“Қўзиларимни ўтлат”, ― деди У. У буни уч марта айтди.
Пётр ҳам деди: “Раббим! Сен ҳаммасини биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан. Шу учун Сен билан охиригача бораман, ва мен Сен билан ўлимга ҳам бораман” ва ҳоказолар.

E-59 У деди: “Хўроз уч марта қичқиришидан аввал, сен... хўроз қичқиришидан аввалроқ, сен Мендан, Мени танишдан уч марта тонасан”. У деди: “Бироқ Пётр, Мен сени имондан тоймагил дея, сен учун ибодат қилдим!” Эшитинглар, бу ҳали ҳаммаси эмас. “Мен сен учун ибодат қилдим. Ва сен имонга кирганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамлайсан”.
“Имонга кирганингдан кейин”. У хитоб қилди, ҳайқирди. У, эҳтимол, Руҳда рақс тушгандир. У, у ҳар хил нарсалар қилди, аммо у ҳали Муқаддас Руҳни олмаганди. “Имонга кирганингдан кейин, ўшанда биродарларинг имонини мустаҳкамла”, бу рост, “Унинг режасини бажар”.

E-60 Ижозат беринг, Юҳанно 14:12 ни охиригача ўқий. 14 бобнинг 12 оятида Исо деди: “Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган...” Сизлар бўлсангиз ишониб билмайсиз... “Менга ишонган”. Сен Унга нисбатан ишонишинг мумкин. Сизлардан ким буни тушуняпти, “Омин” денглар. (Йиғилиш: “Омин”. ― Таҳр.)
E-61 Ҳаворийлар 19 да, сиз эслайсиз. Мен бу ерда тўхтамоқчи эмасман, аммо мен буни у қандай келаяпти, шундай айтишим керак. Ҳаворийларда, 19-бобда, қачонки ўша баптист воизи, қайсики таврот қонунчиси эди ва у имонга кирган эди, ва у воизлик қилар,одамлар ҳам нажот топар эдилар. Ва уларда буюк хурсандчилик бор эди, улар ўз йиғилишларида хурсанд бўлишар ва ҳайқиришар эдилар. Ҳаворийлар 18, Акил ва Прискилла, биз бу ерга кеча мурожаат қилган эдик, ва улар унга қараш учун бордилар. Ва улар билдиларки, у буюк одам ва олим ҳам эди. Ва у Библия билан, Исо Худонинг Ўғли эканини исбот қилди, гарчи уни ўзи фақат Яъёнинг тавба қилишини билар эди. У ҳали Муқаддас Руҳга чўмдирилишини билмас эди. Хуллас, у деди...
Акил ва Прискилла, эр-хотин, чодир тикар эдилар, Павел ҳам чодир тикар эди. Ва улар Павел таълимотидан Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Улар: “Бизда бир биродаргинамиз бор, у бу ёққа келади. У бизга озроқ бу ҳақида айтиб берсин”.
Ва қачонки Павел келди ва уни қандай ваъз қилишини эшитди, уни кучли одам эканлигини кўрди. Павел сўради: “Сизлар имон келтирганингиздан Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”
“Биз ҳатто билмадик ҳам... шундай Муқаддас Руҳ бормикин?” ― деб жавоб берди улар.
У деди: “Бундай бўлса, нимага ― ёки аниқроғи, грек тилида сизлар қандай чўмилиб имон келтиргансизлар?”
Улар жавоб бердилар: “Биз Яхё пайғамбарнинг таълимоти асосида чўмилиб имон келтирганмиз”.

E-62 Қаранг, Павел нима деди. Павел деди: “Тўғри, Яхё тавба қилдириб чўмилтирган эди; гуноҳларни кечирилиши учун эмас, ишонишлари учун одамларга айтиб, балки тавба қилдиришга эди”.
Сен қачонки Масиҳни ўзингни шахсий Қутқарувчинг деб қабул қиласан, сен Муқаддас Руҳга чўмдирилишга ишонасан. Бу Муқаддас Руҳга чўмдирилиш эмас, менинг қадрдон баптист биродарим. Бу хатолик.
Бир биродар бир куни, бир неча ой олдин менга айтди, у деди: “Бранхам ака, Иброҳим Худога ишонди, ва бунинг учун у оқланди”.
“Тўғри”, ― дедим мен.
У деди: “Одам ишонишидан бошқа яна нима қилиши мумкин, ахир?”

E-63 Мен дедим: “Одамни бор қилиб биладигани мана шу. У бугун қилиб биладиган бор-йўқ иши, бу Худога ишониши. Лекин Худо унга суннат муҳрини берди ― биз бу ҳақида кеча кечқурун гапирган эдик, ― У унинг Унга ишонишини қабул қилганлик белгиси сифатида”. Бугун ҳам, токи, ҳали Худо...
Сиз Уни ўзингизнинг шахсий Қутқарувчим деб қабул қилганингизда, сиз Унга ишонасиз. Аммо, қачон Худо сенга Муқаддас Руҳ муҳрини беради, У сени ўзингни Абадий аталган, белгиланган жойингга, қисматингга муҳрлади. Баптистлар, буни қабул қилинглар, ва биз сиз билан Абадий бошпана масаласида келишиб оламиз. Ҳа, жаноблар. Чунки “Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар”. Бунга фақат шу даражада ишонганингиз учунгина бу билан муҳрланмадингиз, балки Муқаддас Руҳ билан муҳрлангансизлар. Эфесликларга 4:30: “Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар”. Сиз, қачонки сиз Худонинг марҳаматига сазовор бўлганингизда, Бу сизларни муҳрлайди, ва У сизни Муқаддас Руҳ билан муҳрлади.
Бу шундай, зеро Библияда айтилган: “Ҳеч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди”.

E-64 Сен айтасан: “Мен бунга ишонаман, чунки пастор шундай деди”. У ҳақ, аммо бу сенга ҳисобга ўтмайди. “Мен бунга ишонаман, чунки Калом шундай дейди”. Тўғри, аммо бу сен учун эмас, бу сенга ҳисобланмайди.
Биргина, Исо бу Масиҳ деб, сен қандай айтиб биласан ― бу, қачонки сенга Муқаддас Руҳ киради ва гувоҳлик қилади. Ўзи гувоҳлик қилади: “У Худонинг Ўғлидир”. Бу сенинг учун тирилишни билиш учун ягона йўл, қачонки Муқаддас Руҳ гувоҳлик қилади. “У келганида, Муқаддас Руҳ келади, У Мен ҳақимда гувоҳлик қилади, сизларга келажакни кўрсатади, Менинг айтганларимни сизларга эслатади”. Сиз мактабда буни ҳеч қачон тополмайсиз. Кўряпсизми? У сизларга буларнинг ҳаммасини эслатади.

E-65 Энди биз бу Ёзув жойини давомини ўқишни хохлаймиз, азиз пир Юҳанно 14:12.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам...
Тўғри таржима бу ерда “каттароғини” бўлади, агар қарасангиз.
...ҳатто каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман.

E-66 Агар У Отага кетган бўлса, унда Муқаддас Руҳ келади. Тўғрими? Ёзувнинг бошқа жойида бундай дейилган: “Агар Мен кетмасам, Юпатувчи келмайди. Аммо, агар Мен кетсам, Мен яна келаман ва сизлар билан бўламан, ҳатто сизларда бўламан”. Кўряпсизми, бу сиз билан Худо. Аввал устингизда; Масиҳда ― сиз билан; Муқаддас Руҳда ― сизларда. Бу Худо сизда.
E-67 Шундай, “Мен қилган ишларни, ўзингиз ҳам қиласиз”, ― бошқа ишларни эмас. Бироқ Худо сизларга Муқаддас Руҳини, У Масиҳда қилган ишларини, худди ўша ишларини давом эттириш учун, Муқаддас Руҳини сизга солишни истайди.
Лютер кунларида бунақа муҳтожлик йўқ эди. У Худони Черкови эди. Йўқ эди... Веслей кунларида озгина кўпроқ муҳтож бўлдилар.
Чунки, “Бу дунё, ― дейилган Библияда, ― кучсиз ва қўпол, ва борган сари кўпроқ ёвуз бўлади”... Дунё борган сари ёвузроқ бўлаверади... Буни биз биламиз. Албатта, инсон бугун шунақа ишларни қилаяптики, юз йил аввал инсониятни шунчалик ёвуз бўлиб кетишини тасаввур қилиб бўлмас эди. “Борган сари ёвузроқ ва нопок нопоклигини қилади, доим, ― дейди Ёзув, ― борган сари кўпроқ”.

E-68 Демак, Муқаддас Руҳ ҳаракатланаверди. Лютерда Унинг фақатгина енгил нафаси бор эди; ва Унинг кучли шамолидан ҳам ортиғи Элликчиларда бўлди; энди Унинг нафаси ва Руҳ, улар худди ўшандай бўлиб қолди. У ўшанда қилгандагига ўхшаб, Муқаддас Руҳнинг кучли шамолини намоён қилади, ўшандаги ишларини қилиб, ўшанда у қилган, бу нарса бугунни ўзида намоён бўлмоқда, яна ўшандагидек ишлар.
E-69 Қаранглар, Исо нима деди: “Сизларга ростини айтай: Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нима қилади, У Ўғлига кўрсатади. Отам Менда; У қилади”. Кўряпсизми?
E-70 Эътибор беринг, бу ерда яна бир муҳим нарса борки, мен сизларга айтмоқчиман уни. “Отам Мени, ― деди Исо, ― Отам Мени юборганидай. Мени юборганидай, ― қаранглар, ― Отам Мени юборганидай, Мен ҳам сизларни юбораман”. “Отам Мени юборганидай...” Ота Уни қандай юборди? Уни юборган Ота, Осмондан тушди ва Унда яшади.
У давом этди. У деди: “Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан”. Кўряпсизми? У Ота кўрсатган ишларни қилишга борар эди. “Мен Отам кўрсатишидан олдин, ҳеч нарса қилмайман”. Худо, Уни юборган, Уни ичида эди. “Ва Отам Мени қандай юборган бўлса, худди шу тарзда, Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юбораман”. Нима бу? Ўша ишларни, (нимани?) худди ўша ишларни давом эттираётган Худо, сизларда.
Исо деди: “...кимки ишонади, ўша ўзини ичида Менга эга, Муқаддас Руҳга; кимки ишонади, яъни, Менинг тирилганимга гувоҳлик қилган, Мен унда эканимни билади. Кимки Менда; агар сизлар Менда ҳозир бўлсангизлар, Менинг Сўзларим сизда ҳозир бўлади”.

E-71 Сен айтасан: “Мен Исода ҳозирман, аммо мен, албатта, Илоҳий шифоланишга ишонмайман”. Бу Уни у ерда йўқ эканини кўрсатади.
E-72 “Мен Исога ишонаман; мана шу кунлардаги Муқаддас Руҳга ишонмайман, улар Уни ўшанда эга бўлганларидай эмас”. Бу Уни у ерда йўқ эканлигини кўрсатади.
E-73 Муқаддас Руҳ У айтган ҳар бир Сўзга гувоҳлик қилади. У ёлғончи эмас. У ҳеч кимдан ва ҳеч қанақа ташкилотдан қўрқмайди. У ҳеч кимга паст кетмайди. У айтади ва кейин У шунда туради.
Агар масхараловчи ва маълумотли юқори табақалар, ёки биз “плутократлар” ― деб атайдиганлар жамиятнинг энг юқори табақалари, агар улар Уни қабул қилишни исташмаса, “Худо бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир”. У босқинчи ва савдогарларни олади-да, ким тўғри келса, ва уларни кўтаради. Худо шундай қилиши мумкин ва У шундай қиладиям. “Худо бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир”. Чунки У Худо ва кимдир шундай қиладиям.

E-74 “Агар сизлар Менда ва Менинг Сўзим сизларда бўлса, истаганингизни сўранглар”, ― чунки сен Унинг Сўзини сўрайсан, Унинг Сўзи эса Ҳаётдир. Айт ўшани. Агар Худо буни айтган ва сен буни У айтганига ишончинг комил бўлса, Муқаддас Руҳ Сўзнинг тўғрилигига гувоҳлик қилади, унда, мана сенга, менинг биродарим. Айт буни: ана шундай! “Бу тоққа айт: “Кўтарилиб денгизга отил”. Ўз қалбингда иккиланма, айтганинг бажо келишига қаттиқ ишон!” (Бранхам ака уч марта кафтларини бир-бирига уради. ― Таҳр.) Сен гапирмайсан, балки сенда яшаётган Ота гапиради; у айтади. Буни ўша тоққа сен айтмайсан, балки, сенда яшаётган Ота; У ўша тоққа гапиради. У қўпарилиши лозим. “Осмон билан ер ўтади, ― деди У, ― аммо Менинг Руҳим ўтмай... ёки Менинг Сўзим ўтмайди”. Бу аниқ. У ўтиб кетолмайди.Ота!
E-75 Энди, “Мен қилаётган ишларимни”. Худо Ўз ишларини қилаётиб Ўз Черковида. Мана У нима учун Муқаддас Руҳни юборди. Ҳа, У буни билар эди. У, У буни бўлмаслигини, бу қандайдир бир бошқача йўл билан қилиниши мумкин эмаслигини У билар эди, шу учун У юбориши лозим эди. Ота Ўғилни юборди, ҳаммасини солди, нимаики... сизларга Ўғилни солди. Ва У қилган ўша ишлар, Исо қилган айнан ўша ишларни, сизлар ҳам қиласизлар, Черков.
Наҳотки сизлар Худонинг ишларини қилишни хохламасдингиз? (Йиғилиш: “Омин” ― дейди. Таҳр.) Исо айтди: “ Агар сиз Худонинг ишларини бажаришни истасангиз, Менга ишонинглар”. Сиз Унга қандай ишонасиз? Сиз бундай қилолмайсиз, токи Муқаддас Руҳни олмас экансиз.

E-76 Чунки ҳеч ким Уни Худонинг Ўғли деб айтолмайди; сиз кимнингдир айтганини айтасиз. “Библияда айтилган, У ― Худонинг Ўғли; Мен Библияга ишонаман”. Яхши. “Библия айтади, У Худонинг Ўғли деб, мен Библияга ишонаман. Пастор айтади, У Худонинг Ўғли деб, мен пасторга ишонаман. Онам, У Худонинг Ўғли дейди, мен онамга ишонаман. Дўстим айтади, У ― Худонинг Ўғли деб, мен дўстимга ишонаман”.
Аммо мен У ― Худо Ўғли дея оламан, бу қачонки Муқаддас Руҳ киради ва Ўз Ўзи ҳақида гувоҳлик қилганда ва фақат шундагина айта оламан. Ўшанда мен биламан, У ― Худонинг Ўғли. (Бранхам ака тўрт марта кафедрани қоқади. ― Таҳр.) “Ҳеч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди”.

E-77 Ҳа! Худо Руҳи билан гапираётган ҳеч ким Исони ҳақорат қилмайди ва у ўша кунда У бир хил эди, бугун бўлса У бошқа деб айтолмайди. Агар шундай бўлса, унда У чарчаган ва қалтираб қолган бўлар эди. Йўқ, жаноблар.
У кеча, бугун ва абадул абад Ўшадир. Ҳақиқий руҳ бу ҳақида гувоҳлик беради. Яхши.

E-78 Шундай қилиб, У деди: “Мен қилаётган бу ишларни, сизлар ҳам қиласизлар”. Юҳанно 14:12, мана, айни ўша ишлар.
“О-о, ― дейдилар улар, ― бугун черков буюк ишларни амалга ошираяпти”. Қай тарзда?
У деди: “Мен қилаётган ишларни”.
Улар айтади: “Бўлмасачи, бутун дунё бўйлаб бизнинг миссионерларимиз, бу буюк иш”.

E-79 Аммо У деди: “Мен қилаётган ишларни”. Ўша ишларни қилинг, аввал ўша ишларни қилинг, кейин миссионерлар ҳақида гапиринглар.
E-80 Бугун, яқинда ана у ерда мусулмон одам билан гаплашдилар, у “Муҳаммад ўлган”, ― деди.
“Бу тўғри, у қабрда, аммо бир кун келиб у тирилади, ― у шундай деди. ― Агар у қабрдан тирилиб чиқса, бир суткада бутун дунё бу ҳақида билади”. У деди: “Одамлар, сиз Исони тирилганидан бери икки минг йил айтасиз, бу тўғрида эса ҳали одамларни учдан бир қисми ҳам билмайди”.
Бу шу учунки, сизлар буни интеллектуал нуқтаи-назардан айтасизлар. Сизлар буни мактаб ва маълумот нуқтаи-назаридан айтасиз.
Агар бу ҳаммаси, Худонинг буюк черкови, агар католиклар ва протестантларни ҳам, ҳаммасини бирга олсак, Муқаддас Руҳни қабул қилганида эди, унда бу дунё Христианликда махкам турар эди; коммунизмга ўхшаган мана бу нарсалар бўлмас эди, адоват ва қаршилик, ғазаб ва нафрат ҳам бўлмас эди. Исо Ўз тахтида ўтирган бўлар ва бизлар ҳам асрлар оша Абадий Ҳаёт билан Худонинг жаннати орқали ўтиб борар эдик; энди яна танада тирилиб, қариб қолган эмас, оқарган сочлар билан ҳам эмас, касал ҳам, оч ҳам бўлмай, Раббий берган қувонч билан юрар эдик, жониворлар билан ҳам гаплашаверар эдик. О, бу қандай кун! Аммо бизлар У айтганларидан бошқа қолган ҳаммасини қилдик...

E-81 У деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”. Хушхабар нима иш қилади? “Биргина фақат Сўз эмас, балки Қудрат ва Муқаддас Руҳни намойиш этиб”. Хушхабар ― бу Худо Каломини намоён этиш демакдир.
E-82 Сизлар эса бундай қилолмайсиз. Исо билар эди, У Ўз Черковида яшаши кераклигини.
Шу учун, У билар эди, бизларда интеллектуал мактаблар бўлишлигини. Аммо сен интеллектуал мактабда ҳеч қачон Буни ололмайсан. Улар Бунга қарши бўладилар. Чунки уларнинг барча билганлари ― бу қандайдир бир ақлли одам қилиб ўргатиш, ўзлари яшашни истаган қандайдир бир таълимотни ўргатиш. Шундай қилиб, улар – улар сени бунга тиқиб қўядилар ва сени мана шу тананинг аъзоси қиладилар, биродарим менинг, ва сенга диний таълимотларидан лавҳа келтирадилар, гўё буни қандайдир ҳақиқат сингари сенга айтадилар. “Буюк муқаддас она черковни кўп марта айтдилар, олдинга сурдилар”. Худди шундай иблисни ҳам; уни қарийб ҳамма жойдан қувдилар, у бўлса ҳали ҳам ўша ишларини давом эттираяпти. Ҳа, жаноблар. О-о, улар мана шуларни айтиб, цитата қилишга ҳаракат қиладилар.

E-83 Шундай қилиб, Исо шундай кучли интеллектуал ҳаракатлар, худди ўша Унинг кунларида бўлгани каби, туваклар ва ювиниш тоғораларини ювиш ва кийим кийиш, бўйин тевараги ёқачалар ва бошқа барчаларки, улар қиладиган ҳар хил ишлар. У билар эди, уларни шундай қилишини, хуллас, У деди: “Энди бир дақиқа шошманглар. Мен сизларни юпатилмаган ҳолда қолдирмоқчи эмасман. Сизлар билан бўлиш учун, Мен яна келаман. Шу учун, ― деди У, ― Мен қилаётган ишларни, сизлар ҳам қиласиз”.
E-84 Худо учун Муқаддас Руҳни юборишидан мақсади, бир гуруҳ одамлар орқали бу дунёга Худони доимо намойиш этишларини давом эттириш эди. Айни шундай. Диний таълимот билан эмас, деноминация билан ҳам эмас, балки Унинг Тирилиш Қудрати билан, Унинг Сўзини реал қилиш; Унинг ваъдаларини олиб, қабул қилиб, ҳамда Худога ишониб, озчилик томонидан туриш; қора булутлар қандай тарқаб кетаётганини, Худонинг Қудрати келиб, енгаётганини кўриш, Омин. Мана нима хохлайди У. Мана нима учун юборилган эди Муқаддас Руҳ. У мана шу мақсадда Уни юборди. Эндиликда бизлар Унинг кимлигини биламиз, мана нима учун У Уни юборди.
E-85 Шу учун, бошқа ҳеч қанақа қон одамларни поклаёлмайди. Мен сизларни табарруклаёлмас ва сизлар ҳам мени табарруклаёлмас эдик, чунки бизлар жинсий алоқа орқали туғилганмиз. Аммо Исо жинсий алоқасиз туғилган эди, бу чин, шу учун Унинг Қони муқаддаслайдиган, поклайдиган эди. Ва Худо тушиб келди, тана яратди, унда яшади, муқаддаслаш учун ушбу Қонни тўкдики, У гуноҳдаги айбни ва шармандаликни бутунлай, батамом олиб ташлади. Ўшанда имон орқали Бунга ишонган вақтингда, Худо тўппа-тўғри инсон танасига тушиб келади, ўша Қон билан муқаддаслагани ҳолда, унга имон орқали Иброҳим Уруғини солади.
E-86 Унинг қони, у ўша ерда юрган пайтда “умуман қариб қолганидан” кейин ўша Қоннинг келишига ишониш, Ўша тоза Қон мўъжиза бўлади. Худога йигирма беш йил ишонди, у етмиш бешда эди, ва у юзга кирганида ҳам ишонаверди. Сора ҳам олмиш бешда эди, у ҳам тўқсонга кирганича ишонаверди. “Ва у жуда қариб қолган эди”.
Ва Худо деди: “Одамлар кўриши учун, ўғлингни ол ва Мен сенга айтадиган тоққа чиқиб, ўғлингни қурбон қил”.

E-87 У қулларига деди: “Сизлар эшак билан бу ерда ўтириб, кутиб туринглар. Мен ўспирин билан у ёққа бориб сажда қилиб, яна ёнингизга ўғлим ҳам мен ҳам, қайтиб келамиз”. О-о, у буни қандай қилмоқчи экан?
Иброҳим деди: “Мен уни қариб қолган пайтимда олган эдим”. Ва мен шуни биламанки, менга, қариб қолган бир одамга фарзанд берган У Зот, уни ўликдан ҳам тирилтириши мумкин, фақат, агар мен Унинг Сўзига содиқ қолсам. Мен Унинг Сўзини сақлайман, Унда тураман; У уни ўликдан тирилтириб билади”.

E-88 Тамомила Масиҳ ҳақида айтиляпти! Мана У қаерда. Ва ўша Қон ҳужайраси орқали Муқаддас Руҳ чиқди, қайсики Ўзини Исо деганнинг танасида олиб юрган эди. Бу Қон Худо Танлаганларининг, гуноҳи кечирилганларнинг имони билан чақириб олиш учун, йўлни ёритди. Ва сен Буни қабул қилган пайтингда ва Муқаддас Руҳ сендан ҳар қандай пасткашликни чиқариб олган вақтда, У киради, Ўз иродасини амалга ошириш учун Худонинг Ўзи киради.
E-89 Ва манави вайсақи хўжайин, ва мана буниси ундай қилади ва буниси Бу ҳақида, Бунга қарши гапиради. Муқаддас Руҳга тўлган одам, бунга тўппа тўғи, юзма юз қарайди. Омин.
E-90 “Улар қулоқ солдилар. Улар саводсиз ва ўқитилмаган эдилар, аммо улар қулоқ солдилар, улар Исо билан бўлган эдилар”. Мана нима учун Муқаддас Руҳ келди.
E-91 Мана бу бечора балиқчи ўз исмини ёзиб билмас эди. Лекин у ерда у турди ва шундай деди: “Биз кимга ишонамиз, одамгами ёки Худогами?” Омин. (Бранхам ака бир марта қарсак уради. ― Таҳр.) “Сизларга шу маълум бўлсинким, Исо Исмидан ваъз қиламиз”. Оҳо, қандай ботирлик! У билар эди, уни Уйи ана у ерда эканини. Бу рост. Бу ерда у дарбадар ва мусофир эди. У келажак Шаҳрини кутаётган эди.
Бу риёкор руҳоний у учун ким ҳам эди? У Ўз Ўғлини, Исо Масиҳни тирилтирган ва уни, осмон ва ерни яратган Худонинг Руҳи билан тўлдирган, Самовий Худо салтанати, ҳокимлиги остида эди. Мана сизга, марҳамат. У ундан қўрқиб турмади. Йўқ, жаноб. Ўлим...

E-92 Бўлмасачи, улар у ерда Стефанни ушлаганларида: “Буни инкор эт!” ― дедилар.
У деди: “Эй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар”.
“Бизлар сени уриб ўлдирамиз”, ― дедилар.
“Сизлар бундай қилолмасдингиз, агар сизга...”, ― деди у.
“Биз сенга кўрсатиб қўямиз, бундай қиламизми, ёки йўқми!” Улар катта-катта тошларни олдиларда, уни бошига ота бошладилар.

E-93 У нигоҳини осмонга қаратди ва шундай деди: “Мана, мен осмоннинг очилиб кетганини, мен зинапоя тушаётгани ва Худонинг ўнг томонида турган Инсон Ўғлини кўряпман”. Библия ҳам уни ўлди демайди; у ухлади. О, менинг Раббим! Мен шундай аниқ кўряпман, мана бу Фаришта тушиб келаяпти, уни кўтариб олаяпти ва чақалоқ онаси сингари уни то ухлаб қолмагунига қадар, уни тебратаяпти. О-о-о! Албатта.
E-94 Бу Муқаддас Руҳнинг мақсади. Мана нима учун Худо Муқаддас Руҳни юборди. Муқаддас Руҳ сизга Қудрат бериш учун келди. Бир дақиқа, менда мана бу ерда Ёзувдан жой бор. Мен-мен тополмаяп... Сизлар буни тополасиз; Мен бугун жуда ҳам чалғиб қолаяпман.
Сизга Қудрат, ибодатингизга Қудрат бериш учун!

E-95 Яхши бир одамни олинг, қайсики раҳмдил, меҳрибонлик билан ҳаётини яшайди, аммо ҳар доим зарба ва мағлубиятларга учрайди. “О-о, биласизми...” яхши одам. “О, албатта, мен Раббийни севаман, Бранхам ака”. Ва ҳар доим енгилиш, мағлубият, улар ибодатларига жавоб ололмайдилар.
Бирор куни мана бу аёлни Муқаддас Руҳга тўлдиринг, нималар бўлишлигини кўрасиз. Қачонки у Худо олдида юрса, у енгилмайди. У ишонч билан, қўрқмасдан Худо Тахтига келади. Унинг ҳаққи бор, чунки у юқоридан Туғилиш орқали Худонинг қизи.
Қўрс хўжайинидан қўрқиб юрадиган, мана бу одамни олинг. “Шошманг-да, бир дақиқа”, ― дейди у. Нимадир ўзгарди, кўряпсизми, у Муқаддас Руҳни олди. Бу сизга Қудрат беради. Ҳаётингиз Кучга тўлган.
Бу сизга гапиришга Қудрат беради.

E-96 Бўлмасачи, бу одамлар, ўша ерда турганларида қўрққан эдилар: Пётр, Ёқуб, Юҳанно, Луқо ва бошқа қолганлар ҳам. Улар болохонада йиғилиб: “О-о, бизлар бошқа гапиролмаймиз. Қаранглар, у ерда анавилар, у ерда доктор Фалончи ва фалончилар. У ерда Фалончи деган ва фалон-фалон Раввинлар бор. Биласизларми, у коллежни тугатган; биз қандай қилиб унга қарши туроламиз?” ― дедилар. Пётр деди: “О, мен биламан, бир куни мен унга балиқ сотгандим. У, у гапирган эди, ва мен ҳатто тушуниб ҳам етмаганман, у нимани айтганига. Ой, йўқ, мен унга қарши туролмасдим”. Аммо нима қилсак...
― Биродарлар, нима қилайлик биз?
― Кутинг, ― деди у.
― Майли, биз бу ерда тўрт кундан бери.
― Кутамиз, холос.
― Қанча яна?
― То ўшангача.
― Нима, У буни бешинчи кун бўлади, деганми?
― У қачонлигини айтмади. У: “то ўша-ўшангача” ― деди.
Яхши, улар кутишда давом этадилар. Қанча? “То ўшангача”. Саккиз кун ўтди. “То юқоридан қудрат олмагунингизгача”. Тўққиз кун ўтди. “То ўшангача”.
Ва ниҳоят, Ҳосил байрами бўлганида, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар.

E-97 Худо Оловли Булутда, уларнинг устида эди; Худо улар билан бирга юрган эди, ер юзида; ҳозир яна нимадир содир бўлишлиги керак эди. Нимадир содир бўлиши керак.
... ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар.
Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек... бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди.
...алангаланиб турган тиллар... уларнинг ҳар бири устига... қўнди.
“Бўлинган” нима дегани? “Алоҳида”. Дудуқланганга ўхшаб, сиз бирор кишини дудуқланганини эшитганмисиз? Улар мана бундай: “а-а-а,о, у-у”, кўряпсизми, улар ҳеч нима айтолмайдилар. “Бўлакларга бўлинган”. Худди айри таёқ каби, “майдаланган, парчаланган” деганини билдирганидек. Улар гапирмадилар. Улар валдирамадилар. Улар шовқин солишдан бошқа нарса қилмадилар.
... оловга ўхшаш алангали тиллар бўлиниб, уларга қўнди.
(О, улар ўзларини ушлаб туролмадилар!)
Ва ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб...
Фью-ю!

E-98 Ўшанда нима содир бўлди? Улар кўчага чиқдилар. “Қани ўша Раввин Джон? Қани ўша оғайни? Қаерда у буюк мутафаккир?”
“Худо бизнинг устимизда бўлган эди, Мусо билан, ёнаётган бутоқда; У бизларни Самовий ун билан, ёрма билан тўйғазди. У биз билан уч йил, олти ой юрди... уч йил-у олти ой юрди, ер юзида. Лекин ҳозир У менда. Буни мен гапирмаяпман; бу У. Мен билан, Уни кимлигини ва мен ўзимни ким эканимни ҳам биламан. Бошқа энди мен йўқман; У бор”.
Бу ёққа олиб келинг уни! Исроил эрлари ва... Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солинг, шуни ― сиз, ваъзхонлар-у, раввинлар, шуни билиб қўйинглар.
Фью! О-хо! Сўзнинг кучи! “Улар маст эмаслар!” Шу озчиликни тарафини олди, бир юз йигирма киши ўн минг ёки ундан ҳам кўп кишига қарши.
... улар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку.
Мен тўлиқ Инжилчи воизиман. Аммо бу воқеа Йўэл пайғамбарнинг азалда қилган каромати.
... ва мана, охирги кунларда воқе бўлади, ― дейди Худованд. ― Мен бутун жонзот узра Ўз Руҳимни ёғдираман. (О!) ва сизларнинг... сиз у ерда Марямни кўрганмисиз, Руҳда рақсга тушганини, ўзга тилларда гапирган ва ҳоказоларни? ... бутун жонзот узра...
... ва чўриларим устига Мен ёғдираман... Ўз Руҳимни...
(Бранхам ака уч марта кафтларига уради.)
... Мен юксакликда, осмонда ғаройибот ва... тубанликда, ер юзида ажойибот; ...олов ва паға-паға тутун барпо қиламан:
Худо Ўз халқида эди. Омин.
“Эй, маълумотинг қанақа сенинг? Қаерда ва қанақа мактабни тугатдинг?”

E-99 “Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ”. О-о, у Ёзувдаги парчаларни айтиб ташлайверди.
Довуд Уни олдиндан кўрган эди!... Худовандни доимо олдимда кўрдим... ҳеч қачон иккиланмадим;
... шул боис юрагим қувонур, ...тилимдан шод-ҳуррамлик тўкилур;
... У менинг жонимни ўликлар диёрига ташлаб кетмайди ва У Ўз азизининг чиришини кўришига йўл қўймайди.
... отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат берилсин:... у ҳам ўлди, кўмилди ҳам ва унинг қабри бугунгача бизда бордир.
Лекин пайғамбар... у Солиҳнинг келишини олдиндан кўрди.
... ва шуни билингларки, сиз нопок қўлларингиз билан хочга михлаган худди Ўша Исони Худо Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади. Омин!

E-100 “Биродарлар, қутқарилишимиз учун, бизлар нима қилайлик?”
... У деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласиз.
Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамлар учун берган. Омин!

E-101 Худода токи халқи бор экан, Унинг Черкови бор, Унинг Бу билан бирга одимловчи Муқаддас Руҳи бор. Мана нима учун Худо Муқаддас Руҳни берди. Зукколар, интеллектуаллар қарши чиқадилар; ҳар доим шундай бўлган. Аммо Худода қаердадир озчилиги бор. Худода кичиккина Черкови борки, у Нур ҳақида шаходат бериб, тўғридан тўғри Муқаддас Руҳдан тўлиб, ҳаракат қилади. Ва улар ўшалар, яъни, дунёни ўз шохидликлари билан ҳукм қиладилар.
Ахир Библия айтмаганми, Исо: “Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур”, ― деб айтганини? Ва наҳотки У, Библия: “Солиҳлар, муқаддаслар ер юзини ҳукм этадилар”, ― демаганми? (Йиғилиш: “Омин”, ― Таҳр.) Тўғри.
Сизнинг бугундаги гувоҳлигингиз ушбу шаҳарга ҳукм келтиради. Бизнинг Муқаддас Руҳдан ва Худонинг Қудратидан тўлганимиз, муқаддас ҳаётимиз ушбу шаҳарга ҳукмни олиб келади. Қачонки бу...

E-102 “Биринчилар охирги бўладилар; охиргилар биринчи бўладилар”. Мен Сэнки ва Муди ҳақида, уларнинг тирилгани ҳақида ҳеч нима билмайман. Улар бунда мен ҳақимда ҳеч нима билолмайдилар. Аммо мен мана шунда туравераман, гувоҳлик қиламан, сизлар ҳам шундай.
Ва бу орқали Нурни тарқатиб, Муқаддас Руҳга ҳам тўлиб, ва шу ҳаётимиз билан, ўзимиз яшаётган ва Уни шу Худо бу барча берганлари билан ерда қилаётган ишларини исбот қилиш учун; у зукколар, заковатлилар бўлса Бундан четда юрадилар; улар муқаддаслар томонидан ҳукм этиладилар. Улар аллақачон ҳукм этилганлар. Улар аллақачон ўтиб кетганлар. О менинг Раббим!

E-103 Мен ибодатнинг Кучи, Сўзнинг Кучи, муқаддас ҳаёт учун Куч ҳақида айтдим. Омин. Мана нима қилиши лозим Муқаддас Руҳ.
E-104 Сизлардан баъзиларингиз: “Мен чекишни ташлаёлмайман. Мен мана буни ташлаёлмайман”, ― дейсизлар.
Муқаддас Руҳ сенда яшаш учун, сендаги бу “қилолмайманларни” олиб ташлаш учун келади. Бу рост. Аёлларни сочларини кесишини, шорт ва шимларни кийишларини тўхтатишларига мажбур қилади. Ҳеч қандай баҳона, эътирозсиз. Ғийбатни тўхтатишга мажбур қилади. О, ана, сенинг ҳаётингни муқаддас қилиш учун мана У нима учун. Ҳар сафар Библия ўгитларига бўйсуниш, риоя қилиш учун.

E-105 Аёл айтди: “Ҳаддан иссиқ, мен буни кийолмайман. Узун согдан бошим оғрийди”.
Лекин Муқаддас Руҳда ҳеч қанақа баҳонаси йўқ. У буни айнана шундай қилиш учун. У айнан Сўзга риоя қилади. Мана нима қилиши керак Муқаддас Руҳ.
Эркаклар, сизларни ярим ялонғоч аёллардан тескари қарашга, шаҳвонийликни тўхтатишга мажбур қилади ва яна черков аъзолари эмиш. Мана У нима қилиши лозим.

E-106 Сизларни ичишни ва чекишни ташлашга мажбур қилади ва... ёки мўътабар зот бўлишни хохлашингиздан озод қилади. У буларни сендан олиб ташлайди. Агар сен шундақа бўлсанг, У сени бўйсундириб, тийиб қўяди. Мана нима учун Муқаддас Руҳ. Муқаддас ҳаёт учун. Бу ҳақиқат. Ғийбатчиликни тўхтатиш учун. Карта ўйнашни, суяк отишни ва қолган ҳамма, ниманики сиз яширинча қиласиз, барчасини тўхтатишингиз учун.
Бу, сенинг ҳозир хотинингга нисбатан содиқ яшамаётган ҳаётингни тўхтатишга мажбур қилади. Мана У нима қилади. Бу чин, рост. Бу сенинг кимнингдир хотинига уйланиш истагидан маҳрум қилади. Мутлақо тўғри.
Мана Бу нима. Сени муқаддас умр кечиришингга мажбур этиш учун. Мана нима учун Муқаддас Руҳ Қудрати, “сенда Самодагига завқу-шавқинг бўлишлиги учун”, қаердаки Худованд...?... Масиҳнинг ақл-идроки сенда. Сен қараган пайтингда, сен бу нарсаларга қараб туролмайсан, тескари буриласан. Бу тўғри. У сени мажбур қилади.

E-107 Сен айтасан: “Мен қилолмайман. Мен чиндан ҳам қилолмайман”. Албатта, сен қилолмайсан.
Аммо шу мақсадда Муқаддас Руҳ келади. Ва У буни қилди. У сендан ушбу эски одатларни ва сен нимаики қилаётган бўлсанг, барчасини олиб ташлаш учун келди.
Ушбу бўлиниб кетувчиларнинг орқаваротдан тўҳматлари: “Худога шукур, мен методист, мен бу “муқаддас сакровчилар” билан ҳеч қандай алоқам йўқ”, дейди. Муқаддас Руҳ сендан буни олиб ташлаш учун келади.

E-108 “Мен баптист. Мен пресвитерянинман. Мен бу “художўй”ларга бормас эдим. Муқаддас Руҳ сендан бу қоидапарастликни, расмиятчиликни олиб ташлаш учун келади. Буни У қилди. У сени Қонда ювади; сени силлиқлайди. Мана нима қилиш учун келди У.
У келади, сени тўғрилаш учун келади. “Эгриликларни тўғрилангиз”, ― деди У. Мана У нима қилиш учун келди: тўғрилаш. “Ҳар тоғу-тош чўкажак бир қур, тоғлар ва тепаликлар қўзичоқдек ўйноқлайдилар, ва дарахтлар ҳам сизни олқишлайдилар”. (Бранхам ака тўрт марта қарсак уради. ― Таҳр.) Қушлар бошқача куйлайдилар. Қувонч қўнғироқдай янграйди. Ҳеч қанақа эътирозсиз. Мана У нима қилиш учун келади. Бу Муқаддас Руҳ юборилишининг Илоҳий мақсади, сиз буларни ҳаммасини қилишингиз учун, сиз меҳнат қилишингиз учун... Унинг ортидан юришингиз учун.

E-109 Мен сизни хафа қилмоқчи эмасман, аммо мен чин юрагимдан сизга айтаяпман. Сизларни бу гаплар билан хафа қилмаслик учун, мен вақти-вақти билан бунга қайтмас эдим, аммо бу Ҳақиқат билан турдим, ва сизларга жуда қаттиқ тегмасин учун буни шу тарзда қилдим.
E-110 Аммо мен сизга бир нима демоқчиман. Агар Библия буни нотўғри деса, қачонки аёл сочини кесади, сен эса айтасан, Муқаддас Руҳни олганман деб, ва шунда ҳам сен сочингни кесаверасан, билмайман, бу шундаймикин. Жаҳлингиз чиқмасин; агар сени жаҳлинг чиқса, бу шуни кўрсатадики, сенга қарши яна битта галочка.
E-111 Агар Библия буни нотўғри деса, қачонки аёл эркак кийимини кийса, сизлар бўлсангиз бу комбинизон ва шимларда кўчада юрасизлар, сиз, кап-катта аёллар! Мен ҳам тушунаман, агар бу ёш бола бўлса... шунга ўхшаш, агар улар болачалар билан ўйнасалар. Лекин бир қаранглар, қачонки сиз ― қачонки сизлар, катта аёллар, ўн бешдан, ўн олтидан, ўн саккиз ёшдан ва то кампир ёшигачалар, сизлар бу ерда кўчада юрибсизлар! Библияда айтилган: “Бу Худонинг назарида жирканчдир”, қачонки аёл бундай нарсаларни кийса. Ва нима бўлганда ҳам сизлар уни кийиб юрасизлар ва мен Муқаддас Руҳга эгаман, дейсиз-ми? Мени қандайдир ишонгим келмаяпти, чунки Муқаддас Руҳ Худонинг Сўзини ҳар бир ҳарфигача риоя қилади.
Кафедра ортидаги, У ҳақида ваъз қилиш учун етарлича иноятга эга бўлган воиз ҳам, Унга эга эканлигига мен ишонмайман. Бу рост! Ҳа, мана нима учун Муқаддас Руҳ.

E-112 Воизга илҳом бағишлаш учун. Шу гуруҳга муқаддасликни бериш учун. Черковни тартибга келтириш учун. Руҳнинг бирлигига келтириш учун. Бизни Қудрат билан, Куч билан биргаликда боғлаш учун. Бизни муҳаббатга, биродарлик муҳаббатига бирга бирлаштириш учун.
Сиз ким бўлсангиз ҳам, сиз ― методистми, баптистми, пресвитерианми, лютеранми, мен учун муҳим эмас, бизлар фақат битта Бадан бўлиш учун биргина Муқаддас Руҳга чўмган бўлсак ва Исо Масиҳнинг бадани узвлари бўлсак бўлди. Унда йўқ... на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на очлик, ҳеч нарса бизнинг Худонинг севгисидан, Масиҳ севгисидан, “Масиҳ шахсидаги Худонинг севгисидан” жудо қилолмайди. Чунки бизлар Унинг Руҳидан туғилдик, Унинг Қонида ювилдик. Бизлар ― янги ижод. Мана нима қилиш учун Худо келди. Мана нима учун Муқаддас Руҳ. Ҳа, дўстлар. Мана нима учун.

E-113 Энди, менга қаранглар. Кўпларингиз қўлларингизни кўтардингиз, сизлар Муқаддас Руҳни олдингизлар, албатта. О, мен энди шошиламан. Бу тасмага ёзилган. Лекин эртага кечқурун биз янада кўпроқ қўшимча қилмоқчимиз.
Агар сиз Унга эгаман дейсиз-у, ва буларнинг барчасида айбдор экансиз, мен учун қизиқ, ким сизни етаклаяпти. Худо ҳеч қачон сизни Сўзидан четга элтмайди. У сизни Сўзида ушлайди, чунки бу Худонинг Ўз Шахсий қонунлари, Унинг халқи учун, эркаклар ва аёллар учун, Унинг Черкови қонунлари.

E-114 Сен: “Яхши, буниси ҳам униси ҳам менга зарар қилмайди”, ― деб айтасан. Сўз эса зарар қилади дейди.
Ва агар сенда Муқаддас Руҳ бор бўлса, У сени тўппа тўғри Сўзга олиб боради. Ҳеч қанақанги важлар, баҳоналар бўлмайди. Худо ўзгариш ёки баҳонани киритмайди. У кўрсатгичлар қўйиб қўяди ва сиз қатъиян ўша бўйича борасиз. Бўладигани шу. Ва худди шу тарзда ҳар бир киши билан. Сиз худди ўша йўлнинг ўзи билан келасиз.

E-115 Пётр деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”. Кўряпсизми? Мана нима. Бизлар шу чизиқдан туришимиз лозим.
E-116 Мен сизларни хафа қилмоқчи эмасман; мен сизларни жуда ҳам севаман. Лекин, акалар ва опалар, сиз фаҳмлаяпсизми... мен шуни биламан, мен мана шу охирги кунларда Тирилиш олдидан, шу авлод одамлари учун туришим керак ва бу Сўз учун ҳисобот беришим лозим, сиз шуни тушуняпсизми? Муқаддас Руҳ ҳам шуни кўрсатмоқда, ва мен ҳам Буни ҳар ерда ваъз қилаяпман, сизлар қаерда чидолмоқчи, тураолмоқчисизлар? Сен қандай қилиб ўтиб қолмоқчи бўлаяпсан? Дўстим, сен бундай қилолмайсан. Қилолмайсан. Бас қил буни. Нимаики нотўғри, барисини тўхтат.
“Мен қилолмайман”, ― дейсан сен.
Унда сен ўзингда Унга буни Қилиб Биладиган Кимсага эга эмассан. Муқаддас Руҳ келганида, У сенга бу дунё устидан Қудрат беради. Агарда сиз... Тингланг, У нима деган: “Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбида Отанинг муҳаббати йўқ”. Мана, ҳеч қандай эътироз йўқ. У буни очиқ, равшан бераяпти, бизлар ҳам бу нормага, меъёрга жавоб беришимиз керак.

E-117 Биламан,бу ҳаддик ортиқ деб ўйлайсиз сизлар. Аммо мен ҳозир жуда ҳам тўлиб турибман. Эшитинглар. Бу ҳақиқат. Мана шунга кел, ака ва опа, кел бунга.
E-118 Мана шу ақллик коллежларни сенга: “О-о, бу жуда эски нарсалар”, ― дейишига қўйма.
Агар Бу эскича нарсалар бўладиган бўлса, унда Худо ҳам эскича. Агар Худо эскича бўладиган бўлса, унда мен ҳам эскича. Омин. Мен Унга ўхшаган бўлишни хохлайман. Нима учун? Унинг Руҳи менда, очлик ва чанқоқлик, нимаики Сўзга қарши бўлса, уларнинг барчасини кўрсатаётган...

E-119 Агар одамлар айтсалар: “Агар одам карта ўйнаса, кўнгил очар учун, у ерда бир икки танга ютса, ҳечқиси йўқ. Ҳаммаси жойида”, ― деб айтсалар. Худо, йўқ, бундай эмас, дейди.
E-120 “О-о, агар озроқ ичсам, у ерда, дўстлар даврасида”.
Аммо Худо деди: “Ҳолингга вой”.

E-121 “О-о, ― дейсан сен, ― буни зиёни йўқ, Бранхам ака. Мен-мен-мен сочимни озроқ кесаман, чунки бунинг ҳаммаси жойида. Биласизми, қолган ҳамма аёллар шундай қилади”. Қолган ҳамма аёлларнинг нима қилиши мени ташвишлантирмайди. Улар сен учун ўрнак эмаслар ва сенга бошлиқ ҳам эмаслар. Агар сен ўзингда Муқаддас Руҳга эга бўлсанг, сени одамлар нима дейишига қарамай, сен Унинг кўрсатмаларига риоя қиласан.
E-122 “Э, Бранхам ака, шундай иссиқки, менга мана бундай кийимни кийишимга тўғри келади”. Азиз опа, дўзахда бундай ҳам иссиқ. Рухсат бер, сенга айтай. Бундай қилманглар. Эсингиздан чиқарманг буни.
E-123 Муқаддас Руҳ ҳам сизни доим Ҳақиқатга элтади, Унинг Ҳақиқати бўлса ― Калом. “Менинг Каломим Ҳақиқатдир. Ҳар қандай одамлар сўзи ёлғон, аммо Менинг Сўзим ― рост”.
Бир ўйлаб кўринг-а, ― “жирканчлик”. Сиз ўйлаб биласизми?

E-124 Хизматчига бунақа сўзни гапириш ёқимсиз-у, аммо мана бу ҳожатхоналарга кирган вақтингда, у ерда ҳатто... сенга сапчиб тушишингга сал қолади, бу шундайин... Ва бу деворлардаги расво нарсалар. Мен: “Одамлар қандайин бунчалик тубанлашиб кетолдилар?” ― деб ўйлаб қоламан. Ва бадбўй ҳид! Шунақа жойларда бўлганимда, мен кўпинча: “Қанчалик қўлонса!” ― деб ўйлайман. Мен... мен мана шундай бурнимни қисиб олдим, қўлларимни ювдим. У ерда эшик тутқичидан ушлаш қўрқинчли эди. У ерда ҳам таносил бактериялари ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин эди. “О-о-о!” ― ўйладим мен.
E-125 Бир куни аэропортда кутиб туриб ёки вокзалда, мен шундай жойлардан бирига кирдим. Ва мен: “О, эссиз!” ― деб ўйладим.
E-126 Нимадир менда шундай деди: “Бу дунё худди шундай Худога сасийди. Бу жирканчлик”.
E-127 Мен ўйладим, қачонки мен кўчада аёлни мана бундай кетаётганини ва эркаклар кийимида кўрганимда, Худо олдида мана қандай кўринади бу. Бу жирканчлик, Худо олдида қандайдир бир ифлос ва қўланса нарсадир. Аммо, лекин шунга қарамай, у безанади ва якшанбада черковга боради.
У эркак бўлса ичади, ғирромлик ҳам қилади, пулни ҳам яхши кўради, янада кўпроқ пул ишлаб олиш учун, ҳамсоясини алдайди ва яна бир нимадир қилади; карта ўйнайди, чекади ҳам, ичади ҳам, ёлғонлайди ҳам; кейин бўлса черковга боради ва гувоҳлик беради. Жирканчлик! Биз интеллектуал черков.

E-128 “Ҳа мен шу черковга тегишлиман”, ― дейди. Ҳа, бу ҳамма нозирлар ва ҳамма қолганлар чекиб олишлари учун, черковни ўн беш дақиқага тарқатадилар, сен черковга келишингдан олдин, худди шундай пастор ҳам чекади. Нима дейсиз? Ҳар қандай расволикдан ажрал!
E-129 “Танангни расво қилсанг; Мен уни ураман”. Бу ишни шундай қилишини У, Худо айтди. Ва бугунги кунда атрофда рак касалликлари, бу тўқсон фоиздан кўпроқ ўлимнинг сабаби, томоқ раки ва ўпка раки, бунинг сабаби ― чекиш. “Танангни расво қиласан; Мен уни ҳалок этаман”. Аммо улар шунчалик қаттиқ туриб, тиришиб дўзахга жўнаяптилар, тушиб кетаяптилар ва буни билмайдилар ҳам.
Тўрт йиллик коллеждан кейин чиққан қандайдир воиз, кафедрада тураётиб, ўзи ҳам чекади. Биродар, кел, сенга бир нима дей. Муқаддас Руҳ мана шундай эркакни ва аёлни чақириб олиш учун, юборилган. Ажралиб чиқ!
“Черков” деган сўз, “ажралган” деган маънони англатади. “Уларнинг орасидан чиқинглар”, ― дейди Библия. “Харом нарсага тегилманглар ва Мен сизни қабул қиламан, ва сизлар Менинг ўғилларим ва қизларим бўласизлар, Мен эса сизларнинг Худоингиз бўламан”. Мен инжиқ бўлишни истамайман, аммо мен ҳалол ва содиқ бўлмоқчиман. Ҳа жаноблар. О, буларнинг бариси қанчалар даҳшатли!

E-130 Эркагу-аёллар, биз қаерда турибмиз бугун? Қанчаликкача бордик биз? Келинглар, тўхтайлик!
E-131 Бир кун кечаси, хонадаги анави эски кичкина стулда, (мен энди тугатишим керак), эски йиғма стулда. Уч ёки тўрт кун ибодат қилганимдан кейин, мен шундай бир аҳволга қолдимки, юрар ва : “ О Худойим”, ― деб ўйлар эдим, мен шундай аҳволда эдимки, нима қилишни билмас эдим. Мен дедим: “Худойим, биз йўлнинг охиридамиз. Ва мен эътиборсизлик қилганимни тушунаман. Мен олдинга юраверишимга ушбу чақириқларни эшитдим ва чарчаган эдим ва бундай қилмадим”. Мен Раббимни, бу қоронғу зулмат орқали гандираклаб қандай ўтиб бораётганини тасаввур қилдим. Базўр оёқларини судрар эди, аммо У бу қадар... эмас эди. У Наинлик ўша аёл учун, кейин ўша олиб кетилаётган ўлик бола учун тўхтади. Ўша болани тирилтириш учун, У ўликнинг нарвонига бора билди ва тега олди ва Ўзида бўлган ўша кучни ишлата билди. “Қандай бу мен чарчадим? Раббий, менга нима бўлаяпти? Мен ўйладим: “Ҳа, ҳа, мен қарияпман. Мен бундай қилолмайман”.”
E-132 У ерда Мусо бўлган эди, у билан худди шу, мен хизмат қилаётган Худо бирга эди, у ўзининг бир юз йигирма ёшида ўша ерда турди.
У ерда Халев бўлган эди, у ўзини тўқсон ёшида қўлида қиличи билан турди ва: “Наби Ясу ушбу қилични менинг қўлимга қирқ йил бурун тутқазди”, ― деди. Ўшанда у саксонда эди. “Мен бугун худди ўшандаги сингари эркакман”, ― деди. Омин.
Мен дедим: “Худойим, менга шафқат қил”.

E-133 Мен дедим: “Яхши, бунга қара-да бир, мен доимо...” Ва мен хотинимни қўлидан ушладим, мана шу Библияни ва унинг Библиясини олдида ва шундай дедим: “Азизам, менда салбий муносабатларим бор эди. Муқаддас Руҳ менда ўзимни айблаяпти”. Мен айтдим: “Мен у ерда бўлган ўша олмахонлар ҳақида ўйлайман. Мен Хэтти Райт ҳақида, ва мана бу йигитчалар ҳақида ўйлайман. Мен, У ― Худо эканлигини кўрсатиб, Худо нималар қилганлиги ҳақида ўйлайман, қайсики У у содир этади”. Халлелуйя!
Мен ўйладим: “У менга буни бир неча йиллар бурун айтди: “Мен сени қолдирмайман. Мен сени ҳақингда унутмайман. Мен сен билан бўламан. Ва мана шу фикрларни билиш инъомидан шунга келасанки, юрак сирларини биласан. Шундан сўнг юқорилайверади ва юксалаверади. Шундан бир йил ўтгандан кейин бутун жаҳон бўйлаб мутлақо равишда исбот қилинди. Ва мана бу келаяпти, бошқа кучли хизмат, бундан ҳам кўпроғи”.
Мен дедим: “Азизам, мен сени қўлингни тутаман. Худонинг кўмаги билан ва Худонинг марҳаматли инояти билан мен энди бошқа салбий бўлмаслигим учун. Шу уйғониш билан мен ҳар қачонгидан ҳам кучли ваъз қилиб, янада узоқроққа боришим учун. Менга шу ёққа етиб келишимга йўл бер, аввало мени муқаддасла, ва халқ учун йўл ҳозирла; менинг гуноҳларим, менинг хафсаласизлигим, бепарволигим Қон остида бўлсин учун, мен чиқиб ва: “Одамлар, менинг ортимдан юринглар” ― дея олишим учун”. Бу рост.
Мен ёқтирмайман, қачонки кимдир: “Мана бундай қилинг”, ― деса. Менга қачонки у қандай қилишни кўрсатса, ёқади. Ҳа, жаноб.

E-134 Шу яқинда шу ерда, шаҳарда ёнғин бўлди, “Ойл Пфау” Кампанияси ёнди. Жефферсонвиллининг ёнғин ўчирувчилар бўлими етиб келди. Менинг бир дўстим, яхши инсон, қайсики унга катта ёнғинларни ўчиришига тўғри келмаган эди. У ерда у юрар ва: “Болалар, сувни бу ёққа сепинглар. Сувни мана бу ёққа тўкинглар”, ― дея команда берар эди.
Мана, Клорксвиллидан “динь-динь-динь-динь” ― команда келди. Ўчирувчиларнинг бошлиғи сакраб чиқди-да: “Сувни мана бу ёққа сепинглар. Бу деразани синдиринглар. Сувни у ёққа сепинглар”, ― деб қичқирди.

E-135 Лекин дарё ортидан машқини олган, тажрибали ўчирувчилар,Луисвиллидан етиб келишди. Бу узун стрела норвони билан тўхташи билан, уларнинг бошлиғи норвоннинг учида эди. Норвонни кўтарган пайтда, у уларнинг бошида эди. У ёққа киришдан олдин у болта билан бир уриб, деразани синдирди ва қичқирди: “Олға, йигитлар!” Мана шундай. Оловни бир неча дақиқа ичида ўчирдилар.
“Бу ёққа озгина сув, у ёққа сув” эмас. Бу баъзи бир интеллектуал воизларни эслатади.

E-136 Келинглар! Олға борамиз! Мен биламан, бу Ҳақиқат! Мен таъмини тотдим ва кўрдим. Шон-шараф! Муқаддас Руҳ ҳақ. Худо эзгу, раҳмдил. Гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда уруниш эмас; Унда бўлиб юрамиз! У шу ерда. Бу сен учун. Худо Ўз Қудратини Ўз Черкови учун берди. Мана буни бу ерда қуймаслик ва қуйиш; сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Янада олдинга қаранг, нарироқ боринг! Омин. О-о!
Энди бошқа у орқали кўролмайман. (Бранхам ака ўқиш учун кўзойнагини ечади. ― Таҳр.)

E-137 Омин! Нима қиламиз бизлар? Бу ерда ўтирган ҳар бир одам нима биландир тўлган.
Кейин мен тугатаман; шундан кейин тугатамиз.
Сиз нима биландир тўлдингиз. Сиз тўлмай туриб, у ерда туролмайсиз. Сиз ўзингизда ҳаётга эгасиз. Бу ҳаёт сизни бошқаради, ва бу ҳаёт руҳингизни бошқаради.
Шундай қилиб, сен, мумкин, бу дунё билан тўлгандирсан, дунёни севасан ёки бу дунёнинг ишларини севасан. Худо сенга раҳм-шафқат қилсин.
Сен, мумкин, қайсидир черковнинг таълимоти билан тўлгансан, қандайдир ибодатчаларни такрорлайсан, қандайдир бир ўлик ёки ўзингни аломатлар билан чўқинтириб ибодатлар қилиш керак деб ўйлайсан. Худо сенга раҳм-шафқатли бўлсин.

E-138 Сен, мумкин, дин билан тўлиб кетгандирсан, бу янада ёмони. Бу аниқ. Бу тўппа-тўғри. Библия дейди: “Охирги кунларда ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий Қудратни рад этадиганлар бўлади. Бундай одамлардан узоқлаш”.
Агар сен динга тўла бўлсанг, сен аянчли ва ачинарлисан; фақат дин ва бу ҳаммаси. Агар сен таълимотга тўлиб кетган бўлсанг, сен нима ҳақида гапираётганингни ҳам билмайсан. Агар сиз шу дунёга тўлган бўлсангиз, унда сизлар кўрсизлар.

E-139 Бироқ, яна энди, сиз Муқаддас Руҳга тўлган бўлишингиз мумкин. Омин. Умид қиламан, сизлар тўлгансизлар. Агар шундай бўлмаса, сиз тўласиз деб умид қиламан. Агар сен Муқаддас Руҳга тўлган бўлсанг,сен нимага эгасан? Сен Қудратга эгасан. Сен севгига эгасан. Сен оромга эга. “ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик, дунё берган тинчликка ўхшамайди”. Сен тинчликка эгасан. Сен муҳрлангансан. Сен белгига эга. Омин. Сен оромга эга. Сен тасвирлаб бўлмайдиган қувончга эгасан ва шарафга тўлгансан. Сен лангарда турдинг. О менинг Раббим! Мана сен кимсан Муқаддас Руҳ билан. Сен... агар сен Муқаддас Руҳга тўлган бўлсанг. Охирги кундаги умумий Тирилишни кутиб, “Сен ўлимдан Ҳаётга ўтдинг”. Омин!
E-140 Раббий Исо Масиҳ орқали келадиган дунёда ва кимки Уни кўрган, шуҳрат ва юксакликда келаётганни. “Денгиз ўзидаги ўликларни беради”. “Ўтганларнинг таналари Унда бўлади...”
“Унда ўтганлар”. Қандай қилиб сиз Унга тушасиз? “Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун, ўша битта Руҳга чўмганмиз”.
“Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан Унда ўтганларнинг фоний таналарини Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради”.
“Мен осмондан гапираётган овозни эшитдим, ― деди Юҳанно, ― у бундай деди: Буни ёзиб ол: “Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир!”” Сиз қандай қилиб кирмоқчисизлар? “Бир Бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”. (Бранхам ака кафтларига бир бор уради. ― Таҳр.) “... Раббимиз уммати бўлиб дунёдан ўтганлар, зеро улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир”. О-о!
Мана нима учун У Муқаддас Руҳни юборди. О, иноятли ишонтириш, менинг Исойим! Мен Унда ва У менда, Ота Унда ва У Отада, ва Ота менда ва мен Унда.
Менинг Исойим!
Илоҳий шуҳратдан лаззатланиш!
Худо мени сотиб олди, нажот меросхўриман.
Унинг Руҳидан абадийликка туғилган,
Унинг покиза Қонида ювилганимда!
Омин. Мен буни алмашмайман. О, Раббим!
Ёқуту-олмослар Унинг хазинаси,
Битмас-туганмас бойликка доим тўла.
Қутқарувчим Исо билан мен абадий
Подшоҳимнинг фарзандига айландим.
Мен ― Подшоҳимнинг фарзанди!

E-141 Омин ва омин. Мен буни алмашмайман. Мен буни айрбош қилмайман. Менда яна иккита ёки учта жойим бор Ёзув...
Кейин яна бир Ёзув жойи бор. Қачон – қачонки сен Муқаддас Руҳдан тўласан, мана нимага сен эгасан. Кимсиз сиз унда бу дунё учун? Бегоналар. Биламан, аллақачон кеч бўлди, аммо бу ҳеч қачон кеч эмас. (Бранхам ака бир марта қўлларини шаппатилайди. ― Таҳр.) Бегоналар! О-о!
Биз бу ерда зиёратчи дарбадарлармиз,
Келажак шаҳарни кутаётган,
Ва яқинда ҳаёт кемаси
Унинг қимматбаҳоларини олади.

E-142 Мен у ерда, Огайо дарёсида сувни қандай шапиллашини эшитяпман, қачонки мен ҳали ёш йигитча, йигирма икки ёшли воиз эдим, мана шуни куйлаган пайтимда. Ва мен эшитиб қолдим ва Овознинг: “Юқорига қара”, ― деганини эшитдим. Ва мана, бу кучли Нур тушди, менинг устимда муаллақ турди ва деди: “Яхё Чўмдирувчи Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар бериш учун юборилганидай, сенда Масиҳнинг Иккинчи Келишидан дарак берувчи мактуб бўлади”.
О-о, мен бунга қандай ишона олар эдим? Аммо айнан худди шундай бўлиб ўтди. Ва бугун бутун дунё бўйлаб уйғониш гулханлари ёнаяпти. Худонинг сотиб олинган буюк Черкови ўша жойдан кўтарилди ва шифоланишларнинг ва аломатлар ва мўъжизаларнинг Унинг келишини кўрсатувчи улкан кампаниялари.

E-143 Сен бегона ва сен дарбадар. Сен одатдагидай эмас, ғалати ишларни қиласан. Сен олдинлар ўзингни тутгандай, ўзингни тутмайсан. Одамлар... Муқаддас Руҳ, У сенга тушганида ва сен Унга тўлганингда, сен бу дунёдаги нарсаларга эътиборсиз бўлиб қоласан. Сен ўзингни ўраб турган нарсаларни писанд қилмайсан. Сен бунга эътибор бермайсан. Шунда сен улар учун ғалати ижод, товуқхонада тухумдан чиққан бургутча, бегона жўжа бўласан; ваъз қилганимдек, “Бургут ўз инини остин-устун қилганида”. Сен улар учун – кулгули махлуқот бўласан.
Аммо, о-о, Подшоҳ Йўлидан кўтарилиш! Омин. О-о, бу осмонга элтадиган Йўл. Ва мен ҳам Подшоҳ Йўлидан кўтариламан.
“Мана бу “муқаддас сакровчи”га, мана бу хунук ўрдакчага қара. Бу ўша “воиз-руҳонийча”,” ― дейдилар.

E-144 Машҳур, методистларнинг воизи Луисвиллидан бир одамга: “Билли акага ёрдам бермоқчиман-у, лекин биласанми, менга нима қилишимга тўғри келар эди? Мен у учун жонимдан айрилишимга тўғри келар эди”, ― деб айтибди. Мени тарафимни олишингни кераги йўқ сенга.
У мен учун Ўз ҳаёти билан тарафимни олди. Омин!...?... Фақат Подшоҳ Йўлидан кўтарилинг холос, бор-йўғи шу. О-о! Унинг Руҳи билан тўлиб! Унинг Қонига ювиниб! Ҳаллелуйя! Бахтиёр!

E-145 Ва мана яна нима, нима учун, сени бундай қилишга нима мажбурлайди? Сен инсонлигингча қолаяпсан-у, аммо сени нима мажбур қилади, бундай қилишингга? Бу шу учунки, сен келасан, сен, сенинг Руҳинг юқоридан келади. Бу, Худо сенда.
E-146 Мен Римда бўлганимда, уларнинг ҳар бирида римлик руҳини сездим. Грецияга борганимда, уларнинг барчасида греклар руҳи бор эди. Мен Англияга бордим; у ерда ҳамма одамда инглизлар руҳи бор эди. Ҳар хил жойда сиз ҳар хил... руҳни учратасиз. Кейин сиз америкаликлар руҳини кўрасиз; у ёқимсиз.
E-147 Мен Римда Муқаддас Анжело катакомбаларига (ер ости йўллари) борганимда, у ерда уларда: “Америкалик аёллар! Ўликларга ҳурмат юзасидан, илтимос, кийиниб олинг”, ― деб ёзиб қўйилган эди. Америка руҳи.
Қаранг, улар самолётдан қандай чиқаяпти, мана бу енгил кийимчаларда ва ҳамма одам мана мисс Америка ― Америка гўзали келди деб, уларга қараш учун келаверади. Сен уни қаердан келганини айтишинг мумкин: ярим ялонғоч, орқасидан чопаётган жингалак юнгли итини чақиради. Рост. О, ҳа, у... У, у ― Америка, мисс Америка; у гердайиб тушиб келаяпти. Нима учун? Унда америкаликлар руҳи. (Бранхам ака олти марта кафедрани тақиллатади. ― Таҳр.) Бироқ Исо айтди, У ўша куни бунга қарши гувоҳлик қилди. “Сиз ердан, пастдансиз. Мен Юқоридан”, ― деди У.
Ва агар сен ўзингда Масиҳнинг Руҳига эга бўлсанг, унда сен бу ерда мусофирсан.

E-148 Лекин сизда, қаерда бўлсангиз, ўша жойнинг табиати. Мана мен нима демоқчиман. Қачонки римликлар ва немислар бу ёққа келсалар, бошларини қашийдилар, ёки америкаликлар у ёққа борсалар. Нима учун? Сизда, қаердан келгансиз, ўша мамлакатнинг руҳи.
Мана нима учун биз бу дунёдан бунчалик фарқ қиламиз. Сен Юқоридан. Сен туғилдингсан. Сен ўзга, бошқа Подшоҳнинг фуқаросисан. Сиз шунга ишонасизми? (Йиғилиш, “Омин” ― дейди. ― Таҳр.) Мана Муқаддас Руҳ нима, сен Худо Шоҳлиги фуқароси қилади.

E-149 Агар сен Худо Шоҳлиги фуқароси бўлсанг, унда бу сени қандай иш тутишга мажбур қилади. Худо қандай иш тутса Ўз Шоҳлигида. Худода эса Унинг Шоҳлигида нима бор? Муқаддаслик, солиҳлик, тоза фикрлар, пок ақл; Куч ва муҳаббат, умидсизликдаги одамларга боришлик, касалларни шифолаш, мўъжизалар қилиш. Унда бу дунё учун сен мияси айнигандек бўлиб кўринасан ва улар: “Бу болалар эсини еб қўйган”, ― дейишади. Кўряпсизми? Аммо сен Шоҳликнинг фуқароси.
E-150 Яна битта Ёзув жойи, агар белгиламоқчи бўлсангиз ― Юҳанно 12:24. Ижозат беринг менга, тез-тез айтиб ўтайгин. Исо деди:
... агар буғдой дони ерга тушади... ва агар у ўлмаса, унда у бир доналигича қолади, бошқа ҳаётни келтиролмайди.
Энди қаранглар, яна битта якунловчи фикр. Ва эсингизда бўлсин, бу мутлақо... сиз учун, одамлар, сиз ҳозир Муқаддас Руҳни олишингиз учун, бу мутлақо муҳим ва зарур, ҳам муқаррар, ҳам сўзсиз, Уни олишингиз учун. Чунки агар сиз қабул қилмасангиз, сиз Тирилишга тушиб билмайсиз. Қаранглар! Худо Ўз қонунларини бузиб билмайди. Биз буни биламиз. У Ўз қонунларига амал қилади.

E-151 Хўш, бошоқли ўсимликларни оламиз, ёки буғдой донини, ўшанда Исо айтгани сингари. Албатта, дон, Библиядагига каби, мен худди шу бугун бу ҳақида ўқидим, бу зиғир ёки бошқа ҳар қандай уруғ бўлиши мумкин, аммо буғдой, арпа, кукуруз ёки шунга ўхшашлар ― бу донли эканлардир. Лекин буғдой уруғи ерга тушган пайтида, унда бу... ҳаммамиз кўрганмиз, қандай содир бўлишини биламиз. Буғдой уруғи, яъни дончаси, шундай мукаммал кўринади ва сизлар уни ерга қадайсиз ва агар бу донча...
У доимий ҳаётга эга. Бугун у ерга тушади, у ўзини поячада такрорлайди, акс эттиради; яна қайтади, яна кўтарилади; ва яна тушади. Бу узлуксиз ҳаёт.
Агар бу дон ўзида ҳаёт куртагига эга бўлмаганида эди, у қанчалик ажойиб кўринмасин, бу муҳим эмас, у ўсиб чиқмаган бўлар эди. У ерга тушади, ва чирийди, худди шундай. Унинг бир қисми (органик) моддаси бу заминга ўғитликка кетади. Аммо у абадий ҳаёт бўлганлигидан, агар у ўзида муттасил ҳаётга эга бўлмаса, у яшамайди. Буни ҳар бир одам билади. Сен бундай бўлолмайсан, шундай.

E-152 Иккита одам бўлиши мумкин, гарчи уларнинг иккиси ҳам ўхшаш, аммо уларнинг биттаси мутлақо тўғри. Униси бўлса яхши одам бўлиши мумкин, яхши ишлар қилар ва ҳоказо; аммо ўша одам ўзида Абадий Ҳаётга эга бўлмаса, у ҳеч қачон тирилмайди. У бундай бўлолмайди; у ерда тирилиш учун ҳеч нарса йўқ. У ерда уни турғазиш учун ҳеч нарса йўқ, у ерда Ҳаёт йўқ. Шундай қилиб, сиз кўряпсизми, менинг қадрдон акам ва қадрдон опам, агар одам қайта туғилмаган бўлса, янгидан, у ҳеч қандай тарзда бу Шоҳликка қайтолмайди. У бундай бўлолмайди. “Агар бу буғдой Дони ерга тушиб ўлмаса”. У Ўз Ўзи ҳақида гапирди. Аммо У муттасил ҳаёт эга эмас, балки У Абадий Ҳаётга эга эди; ва ўша Ҳаётни У, сиз худди шундай Ҳаётга эга бўла олишингиз учун, сизга берди.
E-153 Шундай қилиб, агар сиз фақатгина инсоний ҳаётга, сизни юришингиз ва танавий хохишларингизга эга бўлишингиз учун етарлича инсоний ҳаётга эга бўлсангиз, ― “Кайф-сафода яшовчилар тириклайин ўлдилар”, сен тирилиб билмайсан. Сен, мумкин, мактабда энг машҳур қиздирсан. Сен, мумкин, ўз даврингдаги энг машҳур карта ўйинчисидирсан. Сен, мумкин, мамлакатда ҳаммадан яхши кийинарсан. Сен, мумкин, энг яхшигинадирсан. Мумкин, сенда яхши қиёфанг бор. Мумкин, сен эринг учун санамдирсан. Мумкин, буларнинг барчаси сенда одатдаги бор нарса ва бу ажойиб. Аммо опа, агар сен ўзингда Муқаддас Руҳга эга бўлмасанг, қайсики Абадий Ҳаётдир, бу йўлнинг охирида сенда ҳаммаси тамом бўлади.
Мен учун ҳам муҳим эмас, кимга ўхшайсан сен ёки қолганлари борасида, машҳурмисан сен ёки машҳурмасми, чиройлимисан ёки чиройлимасми; агар сен Абадий Ҳаётга эга бўлсанг, сен абадий-абад яшайверасан.

E-154 Ой ва юлдузлар йўқ бўлиб кетган ва ер ҳам тоғлар ва даштларда ўзи учун йиғласа ва ҳамма-ҳаммаси интихосига келади; ва бу дунё, кечаси уйига қайтаётган маст каби оқсоқланади ва юлдузлар ҳам нур таратмай, ва осмондан қуласалар, ва ой ҳам қонга айланса, қуёш ҳам хира тортиб, юзини ёпса, қачонки улар Инсон Ўғлини келишини кўрганларида. Сен Исо Масиҳнинг солиҳлигида яшнайсан, гўрингдан ёш, гўзал аёл бўлиб чиқасан, ўз рафиқангни оласан ва абадий ва абадий ва абадий ва Абадийликнинг ҳамма вақтида яшайверасан. Мана нима учун Муқаддас Руҳ.
Агар сен озгина мойилликни, интилишни ўзингда ҳис қилсанг, Ундан нарига кетма.

E-155 Муқаддас Руҳ нима экан? Бу Худо сендаги. У нима учун? Унинг халқи ўртасида Унинг ишларини давом этиш учун; Унинг Черковини йиғиш учун, Черковни бугун лютеранлардан, методист ва элликчилардан ҳам нарига олиб бориш учун, ўғилликка қабул қилиш жойига ва олиниш иноятига келтириш учун. Қачонки Черковнинг бу қисми, қачонки Руҳ келади ва бу Черковда ҳаракат қилади, у кўтарилади, юксалади; ва у ўша Руҳ теккан барча кечирилганларни олиб келади.
Ўша лютеранлар, оқланиш вақтида, уларда бўлган ўша нур билан кўтарилган; Ўша Руҳдан полга йиқилган ўша методистлар, қайсики уларга муқаддасланиш вақтида санчилган эди ва уларни сув сепиб ўзига келтирган эдилар; элликчилар кўчаларда у ёқдан – бу ёққа юрган эдилар ва уларни: “махмадона ва сафсатабозлар ва ғоз тиллар” ва шунга ўхшаш ҳақоратлар қилдилар; ўша Кун улар Худонинг кўз ўнгида солиҳликлари билан турадилар, бу мана бу Библия шу ерда тургани каби шундай чин, ҳақиқат. Агар сиз ишонсангиз, мен... хизматкори. Сиз мени Унинг пайғамбари дейсиз; мен ўзимни бундай демайман. Аммо эшитинглар мени, мен сизларга Раббий Исми ҳақи айтаман. Масиҳда бўлган ўшаларни, Худо Ўзи билан Ўзининг Келишида, Тирилиш вақтида олиб келади ва фақат ўшаларни, Масиҳда бўлганларни.
Биз Масиҳга қандай кирамиз?

E-156 Битта таълимот билан ёпишдикми Унга? Йўқ. Бизларни битта қўл ташлаш билан тортиб кирдиларми? Йўқ. Бизни у ёққа битта сув билан чўмдирдиларми? Йўқ. Ёки деноминация бизни ажратдими ва атадими? Йўқ.
Бироқ, 1-Коринфликлар 12:13: “Битта Руҳ билан, Муқаддас Руҳ билан, Худонинг Руҳи билан, биз ҳаммамиз...” Методистлар, баптистлар, лютеранлар, пресвитерианлар. “Бироқ Унинг Ўзи Нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг Қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади”. “Ҳаммамиз бир Танада битта Руҳ билан чўмилдик, ва Унинг иноятига қатнашувчилар бўлдик”.

E-157 Сиз Ҳукмга бормайсиз. “Кимки Менинг Сўзларимни эшитса ва ишонса”. Ҳеч ким ишониб билмайди, токи Муқаддас Руҳни олмагунича. “Ва Мени юборганга ишонади”, қачонки Муқаддас Руҳ Унинг тирилганлиги ҳақида гувоҳлик берганида. “Абадий Ҳаётга эга бўлади ва ҳукмга бормайди, аммо ўлимдан Ҳаётга ўтади”. Нима? Сен Ҳукмга бормайсан. Сен Оқ Тахтнинг ҳукмига маҳкум бўлиш учун бормайсан.
Сен ўз маҳкумлигингни мана шу ернинг ўзида учратасан. “Мен яхши эмас ва ёмон ўргатилганман. Раббий, менга кир, ва мени ол ва мени етакла, Раббий. Бу ақлсиз дунё нима дейиши мен учун муҳим эмас. Мени етакла, Раббий, Ўз Руҳинг билан”, ― деган вақтингда, сен ўз ҳукминг орқали ўтдинг. Унда сен маҳкумликдан ўтдинг. Ўзингни ҳукм қил, Масиҳни деб ақлсиз бўлган ўзингни ва Унинг солиҳлигида Ўша кунда биз Унга ўхшаб ўлмасликда чиқамиз.

E-158 Фақат битта йўл. Қанақа? “Бир Тана бўлиш учун Битта руҳга чўмганмиз”. Ва сиз мана шу Танада бўлган пайтингизда, ҳукм аллақачон ўша Танани ҳукм қилди, ва сиз Уни гуноҳларингиз учун қурбонлик каби қабул қилдингиз.
“Мен буни қилдим, Бранхам ака”, ― дейсан сен.
Унда, агар Муқаддас Руҳ қайтган бўлса ва белги сифатида муҳр бераётган бўлса, ушбу Руҳ сени Масиҳнинг Танасига олиб киради. Сен бошқа йўл билан қайтасан, ва сен ― Исо Масиҳда янги ижод. “Сен ўлимдан Ҳаётга ўтдинг. Эскиси тамом тугатилди ва сен Масиҳда янги ижод”. Омин!

E-159 О-о, илтимос, мен қаттиқ ишонтираман сени, христиан ака ёки опа. Бу уйғонишни олдингдан ўтказиб юборма. Сен Муқаддас Руҳни қабул қилишинг лозим. Нима Бу? Худо Руҳи. Нима учун У? Сени бошқариш учун, етаклаш учун сени, сени тўлдириш учун муқаддаслаш учун, сени ташқарига, Черковга олиб чиқиш учун.
Черков нима дегани, черков деган сўз нимани англатади. “Чақириб олинганлар, ажратилганлар”. О! Ҳозирнинг ўзида шу ҳақида ваъз айтилса эди! “Чақирилганлар, ажралганлар”, бегоналар, бу дунёдан чиққанлар, дарбадар ва мусофирлар, ва биз бу ерда яшашни истаган ҳеч қанақа шаҳарга эга эмасмиз дегувчилар. О-о!

E-160 Иброҳимдек, Исҳоқ билан Ёқуб сингари, вақтинчалик уй-жойларда, бу ер юзида чодирларда истиқомат қилдилар. Улар ўзларини дарбадарлар ва мусофирлар, вориснинг уруғи, ўша вориснинг, деб айтдилар; отанинг вориснинг. Биз уларнинг уруғлари. “Улар эса Меъмори ва Қурувчиси Худо бўладиган боқий Шаҳарни қидирардилар”. Омин! Улар қидирар эдилар.
E-161 Бугун ҳам уларнинг уруғи: “Мен бу дунёга уйғунлашишни истамайман. Мен бу дунё билан бирор умумийликни истамайман. Мен хохлайман, мен квадрат шаклдаги ўша Шаҳарни излайман. Мен Абадий Ҳаёт бор бўлган, қуёш ботмайдиган, кексайиш бўлмайдиган, эшик тутқичларида мотам боғичлари бўлмаган, тепалик бағрида қабристони бўлмаган ― ўша Шаҳарни қидираман”, ― дея ўша келажак Шаҳарни ҳали ҳам қидирмоқдалар.
E-162 Уни топишнинг фақат битта йўли бор. “Тоғдан одам қўли аралашувисиз тош қўпарилди ва бу дунёга қулади ва уни майдалаб юборди, ва у буғдойдай бўлди... ёки хирмондаги буғдой чорисидай бўлди”. Ўша Тош, Исо Масиҳ, бу дунё учун тўсиқ бўлган ўша Тош, черков учун масхаралик, тўсиқ Тоши бўлсин; аммо имонлилар учун қимматбаҳо ва жозибали Тошдир, кафиллик Тоши, Ором Тоши. О-о!
Ором! Мен ўлимдан Ҳаётга ўтганимни биламан. Менинг жоним оромда. О! “Эй оғир юк остида қийналиб,ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен жонингизга ором бераман”. “Аломатки, у ҳақида аччиқланадилар”, ― деди Марияга пайғамбар. Шубҳасиз, бу белги бўлади. Аммо Бу кафолат ҳам бўлади. Бу муҳаббат бўлади. Бу қониқиш бўлади. Бу шу нарса бўладики, сен ўлимдан Ҳаётга ўтганингни биласан.

E-163 Менинг биродарим ва менинг опам! Сизнинг Масиҳдаги биродарингиз, хизматчингиз сифатида, мен сизларни бутун юрагим билан қатъий ишонтираман. Буни ўз устингдан ҳам, ёнингдан ҳам, пастингдан ҳам ўтказиб қўйма. Сен ўз юрагингга Уни қабул қил, ва сен ер юзида бахтиёр одам бўласан.
Мен сенга, сен миллион доллар оласан, деб ваъда бермайман. Мен ўйлайман, Лео ака, шунга ўхшаган ― “миллион долларлар”ни ваъда қилдилар, шунақа нарсаларни кўплаб гапирдилар. “Сен агар Христиан бўлсанг, сенда миллион доллар бўлади ва сен бой бўласан”. Мен ҳеч нарса ваъда бермайман сизга.
Мен сизга мана нима ваъда бераман, биргина ваъда берадиган нарсам, ― бу Унинг қутқариши. Унинг инояти ҳар бир синов учун етарли. Элликчилар байрами куни одамлар ҳатто ўзларида бор нарсаларини ҳам истамадилар. Энди бўлса миллионерлар ҳақида гапирадилар. Улар ўзлари эга бўлган нарсаларини ҳам, Анджи опа, истамадилар.

E-164 Мен сизларни Герти билан шу кунларда куйлашингизни истар эдим (қаерда у?), “Уйга Қайтиш ҳафтаси”, мана шу яқин кунларда. Ўшандан бери кўпчиликлар бу чегарадан ўтдилар. О-о!
Улар буюк бир нимани сўрамадилар. Улар пул сўрамадилар. Бўлмаса-чи, Пётр деди: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман”.
Мен ҳам бу оқшом айтаман, дўстларим. Мен Масиҳда ва Унинг Тирилишида эга бўлган қувончни, севгини, ишончни, нимага-ки эгаман мен, сизга ҳам таклиф қиламан; мен сизларга, Худонинг болаларига каби тавсия қиламан.
Келинглар ва хоч олдида туринглар, агар Худо сизни чақирган бўлса, ўзингизни баланд кўрсатманг. Эрта оқшом келган вақтингизда, сиз бу ерга келасиз ва токи бу нарса бўлиб ўтмагунга қадар шу ерда бўлиб турасизлар; ёки бўлмаса келасизлар, ва бизлар ибодат қиламиз ва сизларга қўл қўямиз. Бориш... Муқаддас Руҳни олиш учун қўл қўйиш ― бу Библияча тартиб. Ва ўшанда биз, ўшанда сиз уйга кетасиз... агар сиз шу ерда қолсангиз, агар бутун оқшом қоладиган бўлсангиз, кейинги кун, яна бир кун ва бутун таътилда, янги йилгача ва ундан кейингача, токи олмагунингизгача қолсангиз, токи...

E-165 Сизга Библиядан кўрсатиб, нима келиши керак деб, эртанги оқшом ҳақида гапираётганилармизнинг ҳаммаси келади. Ва У келган вақтда, ўшанда дўзахдаги ҳеч қанақа жинлар етмай қолади... Сен ўлимдан Ҳаётга ўтганингни биласан. Сен Исо Масиҳда янги ижод. Қувончли Самовий қўнғироқчалар янграйди.
E-166 Оутел ака, сенга айтай, сен олов бўлиб ярқирайсан. Мана бу ерда қария ўтирибди, олдин у бандит эди, миясини чиқариб юбориш учун бурчак-бурчакда одам кутиб, биқинида тўппончаси билан юрар эди. Ва нима содир бўлди? Бир куни у нигоҳини кўтарди ва Ҳаётга ишонди. Ва у одимлади. У менинг йиғилишларимга борди. Камбағал йигит, унда ейишига ҳеч вақоси йўқ эди, чодир ёнидаги буталар тагида ухлар, очу-чанқоқ эди. Ва бир куни Муқаддас Руҳ келди. О-о, биродарим менинг, бу сени ўзгартирди, шундай эмасми? Бу Ҳаёт олиб келди ва ўлимни олиб кетди. Нафрат кетди ва муҳаббат кирди. О менинг Раббим! Муштлашиш ва душманлик йўқ бўлди; янги Ҳаёт кириб келди.
Кўплаб ва кўплаб бошқа ҳолатларга қаранглар. О-о, Самовий қувонч қўнғироқчалари жирингламоқда! Дўстлар, мен буни ифодалай олмайман ҳатто!

E-167 Буни тугатишимиз учун, тингланглар, агар мени Масиҳнинг хизматкори деб, менинг гувоҳликларимга ишонган бўлсангиз, мен бунинг тўғри, ҳақиқат эканини сизларга Худонинг Библиясидан кўрсатишга ҳаракат қилдим. Аммо, агар менинг сўзларим бу ҳақида сизларга озроқ ғалати кўринса, илм-фан дунёсидаги мана бу фотосуратга қаранглар, Исроил Болаларини етаклаб юрган бу Олов Устуни меваларига қаранглар, у келтираётган меваларга боқинг. У нима қилаяпти, нима деяпти У, қаранглар.
Ўша, Қайсики гапираяпти, бу мен эмас; бу, У гапиряпти, сен орқали, тушуняпсизми. Бу мен эмас, ваҳий кўрадиган; бу, У сен орқали гапираяпти. Бу мен эмас касалларни шифолаётган; бу У қайсики сенда бўлган, У касалларни шифолаяпти. Бу мен эмас, ваъз қилаётган; мен журъатсиз ва қўрқоқ ва фикрларимда чалғиб кетаман, аммо бу мен орқали гапираётган У. Мен Каломни билмайман; аммо У Уни билади. Мана бу нима. Мана нима. Мана нима бу ўзи.
Бу Ўша. Ва Худонинг худди ўша Фариштаси бугун мана шу ернинг ўзида, мана шу бинода. (Бранхам ака кафедрани қоқади. ― Таҳр.) О, Уни мен қандайин севаман!

E-168 Сизлардан ким Муқаддас Руҳни олишни истайди? Ўз ҳаётимизни синаб кўрамиз. Ким ҳали Уни олмаган, аммо буни хохлайди? Қўлларингизни кўтаринглар ва: Бранхам ака, бутун юрагим билан Муқаддас Руҳни хохлайман”, ― денглар. Худо сизларни шу ҳамма жойларда дуо қилсин.
E-169 Уни олганлардан кимлар туришни ва Ҳаворийлар 4 даги каби: “О Раббий, Сен Ўз Муқаддас Ўғлинг Исо Исмидан шифолаш ва мўъжизаю-ғаройиботлар қилиш учун, Ўз қўлларингни чўзгин ва менга Сенинг Каломингни тўла жасорат билан айтиш учун, менга севги бер, мени янгидан тўлдиргин”, ― деб айтишни истайди? Ҳа, менинг ҳам қўлим мана. Худойим, уни менга бер.
Бошларимизни эгамиз, чуқур самимийлик билан, истакларингизни юракларингизда ушланг.

E-170 Раббий Исо, бизлар бугунги бу йиғилишимизни, Калом атрофида ва Муқаддас Руҳда алоқада бўлганимиздан кейин,тугатаяпмиз. Бизларни У қанчалик дуо қилди ва Ўзининг Каломи Мойини юракларимизга тўкди! Мана хизматчилар, мана одамлар, қайсики улар ўз ҳаёт йўлларида Раббийнинг қанчалик яхшилигини билдилар ва кўрдилар. Муқаддас Руҳ нима эканини бизлар биламиз, бу Худонинг ваъдаси. Бу, кимки ишонади, улар учун Абадий Ҳаёт.
E-171 Ва бизлар биламизки, Муқаддас Руҳ қайтиб юборилган Исо Масиҳнинг Руҳи, ва У ушбу кун бизларда. Худо Ўша Олов Устунида, бизларнинг устимизда бўлганидек, ундан кейин У Эммануил ― “Худо биз билан” деб аталганнинг танасида бизлар билан бирга юрди; ҳозир бўлса У бизларда, Худо бизларда Муқаддас Руҳи билан бўлиб турибди. О-о!
Исо деди: “Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар. Чунки сиз ҳозир қоронғи дунёдасизлар деса бўлади, аммо ўша куни билиб оласизлар”.

E-172 Ота, бу тушунарли ва тўлиқ бўла олмасди ҳам, чунки ўшанда бизлар нимага ишонишга эга эмасдик. Аммо Худонинг барча ишлари имон билан бошқарилади. Ва Сенинг Сўзингга имон билан, Муқаддас Руҳ даллилигида, Қайсиники шу ердалигини биламиз, мен ҳар бир шу ердаги чанқаётган жон Муқаддас Руҳ билан тўлишини сўрайман. Унга эга эмаслар ва Уни хохловчиларни эсла... Биз уларга, Раббий, Сен айтганинг каби бундай деб эдик: “Очу чанқоқлар дуолидир, Сизлар тўласизлар”. Бу ваъда, Чанқоқ бўлиш дуолидир. Худонинг сизларга: “Менга ҳеч ким келолмайди, агар уни Отам жалб қилмаса”, ― деганини билиш, дуолидир.
E-173 Раббий, бу ердаги энди қариб қолганлар ҳам ўз қўлларини кўтардилар. Мен ўз қўлимни кўтардим. О Раббий, бизга қувват бер, биз қўлларимизни Сенинг Муқаддас Ўғлинг Исога чўзиш учун Куч бер, аломатлар ва мўъжизалар бўлишлиги учун, кучли хизматлар ва ҳилигача юз бермаган бундан ҳам буюк ишлар бўлиши учун, Куч бер. Сенинг халқингга айтиш учун жасорат ва севгингдан бер. Шунга етказ, Раббий. Ҳамма ҳаммасида бизлар билан бўл, бизлар Исо Исмидан сўраймиз.
E-174 Ва эртага кечқурун, Раббий, мана шу бинога шундай кучли шамол тушсинки, худди яна битта Элликчилар Куни каби бўлсин. Пойдевор қўйилган. Ҳаммаси тайёр. Ҳўкиз сўйилган, боқилган қўзичоқлар сўйилган; дастурхон ёзиб ясатилган, меҳмонлар таклиф этилганлар. О Раббий, эртага оқшом шу бинога Элликчилар юбилейини юбор, ва Муқаддас Руҳга чўмдириш билан, ҳар бир жонни тўлдир. Шунга етказ, Ота. Бизлар буни Исо Исмида сўраймиз. Омин.
Биз кўп нарсани ўрганамиз,
Дарвозадан кирганда.
Арфани чалиб, куйлаб, рақсга тушиб;
Ва кўз ёшларимизни артамиз;
Ўшанда у ерда Минг Йиллик бўлар бизга,
Осмон дарвозаларига қайтиш ҳафтаси. Омин!
Худо Ўғли Қони билан тозалади, оқлади,
Унинг Исми учун халқини Келин деб номлади.
Гарчи бу ерда уларни менсимадилар,
Раббий уларни деб келади,
Ва, ҳаммасидан ҳам эътиборлиси ― уларни дарвозадан олиб киради.
Қачонки биз ичкарига марварид дарвозалардан кирганимизда,
Ўрганамиз...

Нагору

Up