Худодан йўргакланган Совға

Сана: 60-1225 | Длительность: 1 soat 58 daqiqa | Таржима: VGR
АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-1 Сени ҳам Худо дуо қилсин. Раббийнинг уйига келиш ҳар доим яхши, лекин мана бу... Рождествода, Янги йилда ва байрамларда янада ҳам яхшига ўхшайди. Кўринишидан, бунда биз учун қандайдир алоҳида бир баракалар бор. Ва қачонки бизлар... Лекин афсуски, мана шу янги йил (рождество) ҳиссиётлари ҳамма вақт бизларда бўлолмайди. Сенга одамлар: "Сени Раббий дуо қилсин", − деб, қўл кўтарадилар. Бу жуда яхши. Мана шуниси билан Рождество менга ёқади.
Хўп энди, мен эшитдим, кечаси билан бўладиган йиғилишни эълон қилибдилар, менимча, кейинги шанба кечқурун. Шунинг учун, агар Раббий насиб этса, мен шу ёққа кечаси билан бўладиган йиғилишга келишга ҳаракат қиламан ва ўз ҳиссамни қўшаман, агар Раббий насиб этса, кейинги шанба кечқурун уларга бирон бир мавзуда бироз гаплашишларида ёрдам бераман. Якшанба эрталаб эса, албатта, бизларда одатдагидек, якшанба дарси бўлади. Якшанба кечқурун эса бизда хушхабарчилик хизмати бўлади. Ҳозир... (Невилл ака: "Келаси шанба кечқурун оёқ ювиш ҳам бўлади", − деди. − Таҳр.) Ҳа, қутлуғ кеча, оёқ ювиш − келаси шанба кечқурун. Тўғри. Янги йилни тўғри бошлашнинг яхши усули − қутлуғ кечани қабул қилиш ва оёқ ювишни ўтказиш.
Хўп мана, мен кичикроқ қандайдир ёпиқ йиғилишни − фақат пасторлар, шу черков пастор ёрдамчилари, нозирлар ва мутавалли одамлари учун ўтказишларини сўрашим ҳақида эълон қилмоқчиман. Мен ўйлайман, бизларга вақти-вақти билан бирга тўпланиб ва Раббий қандай етаклаётганини билиб олишимиз, фойдали бўлади. Шунингдек тез-тез баъзи бир нюанслар (сезилар-сезилмас фарқлар. − Тарж.) пайдо бўлади, масалан, сизда Ёзувдаги мураккаб жойлар учраб қолади. Шунинг учун, агар биз... Бизлар ҳам худди шуни истаймиз... ҳамма жойда шу нарсани айтишни. Шу учун бизлар бирга йиғилишимиз керак.
Шу учун мен истардимки, сиз, пасторлар ва ўринбосарлар... Албатта, бу, Невилл ака, Дон Родделл ака, бизнинг маҳаллий хизматдошларимиздан бири ва Грейем Снеллинг ака Ютикда, хушхабарчимиз Стрикер ака ва нозир... пастор акалар,... бу ерда бошқа биродарлар, Парнелл ака (ўзингиз биласиз, бу ердаги хизматдошларни), Жуниор Жексон ака Нью-Олбанидан, худди шундай нозирлар ва мутавалли акалар.
Биласизми, мен сиздан нимани истар эдим? Кейинги ҳафта бир варақ қоғоз олинг ва унга фикрларингизни ёзинг, мен айтмоқчи эдим, Ёзув жойи ёки ўзингиз бажараётган вазифа хусусида; мумкин, сиз ниманидир билмайсиз, шуни.

E-2 Масалан, попечител: "Агар мана шунақа ҳолат юз берса, менинг жавобгарлигим нимада ўзи?" − дейиши мумкин. "Агар шундай ҳолат юз берса, мен нозир сифатида нима қилишим керак бўлади?" Пастор ҳам шундай: "Мана бу ерда, аслида Сўз бўйича мана бундай бўлиши керак-ку, лекин мен буни бизнинг ўргатишимиз бўйича тушунмайман", − дейиши мумкин. Шунинг учун буни Ёзувда кўрсатасиз ва яна шу кабилар, ана ундан кейин уларнинг ҳаммасини Вуд акага узатинглар, чунки у мен билан қўшни яшайди. Шунинг учун, саволларингизни ёзишингиз билан, ҳаракат қилинг, уни иложи борича тезроқ қилишга, мен бу учун жуда миннатдор бўламан, мен уларни Ёзув бўйича кўриб чиқишим учун.
Бу бизларда... бўлмайди. Бу йиғилишимиз ҳамма учун бўлмайди. Бу фақат шу черковнинг пасторлари... нозирлари, попечителлари учун бўлади. Улар бизда йиғилиб бўлиши билан, кечиктирмасдан ўтказилади. Ундан кейин бу қайси кечқурун бўлишини айтамиз, қачонки бу ерда... ҳеч қанақа йиғилиш бўлмайди ва ўшанда бизлар... биз буни кўриб чиқамиз.

E-3 Мен ўйлайман, Невилл ака, биродарлар ва ҳаммаларингиз, пасторлар, бошқалар, биз бирга тўпланишсак ёмон бўлмасди. (Невилл ака: "Омин!" − дейди. − Таҳр.) Шу зайлда бизлар ҳамма жойда бир хил гапирамиз. тушуняпсизларми? биз биламиз... Бунинг устига, бизлар ёзиб олинади, бизларнинг саволларимиз ва жавобларимиз плёнкага ёзилади, агар бирон нарса, бирон бир савол туғилса, шунда плёнкани олишингиз ва уни қўйишингиз мумкин, билишингиз учун, ҳар қайсингиз олишингиз мумкин − бу черков учун фойдали бўлиши мумкин.
Ёинки кимдир: "Ҳа, бу...", − деб айтиб қолади. Биз плёнкада нима айтилган бўлса, ўшанга мурожаат қиламиз. Шунинг учун ҳозирни ўзида шу типдаги плёнкаларимиз ҳам бор. Энди эса бу йилда, менимча, бизларда янги попечитель ва янги нозирларимиз ва бошқа-бошқаларимиз борки, биз уларни шунга ўргатмоқчи эдик.

E-4 Шунинг учун мана бу акамиз, мана бу ёқдан, Селлерсбургдан бўлган биродаримиз... (Невилл ака: "Уиллард Крейс", − деб эсига солади. − Таҳр.) ... Уиллард Крейс, унга албатта етказинглар, илтимос, чунки у имонда ҳали ёш. Шу учун... шунинг учун бу ёш акаларимиз (сизлар тушуниб турибсизлар, мени нима демоқчилигимни), шундай махкам оёқда туришни ўрганишлари учун, қатъий бўлишлари керак, деб ҳисоблайман. Уларда ҳам қандайдир кичикроқ саволлар туғилади. У ёқдан - бу ёққа ургандан кўра, келинглар, тўпланамиз ва гап ўзи нимада эканини аниқлаб оламиз. Йиғилиш ўтказган вақтимизда эса, бизларнинг биргаликдаги катта-катта йиғилишларимиз, черковларимиз бирга тўпланган пайтларида, бизларда ўтган бир қатор дарсларимизда бўлгандаги каби, ўшанда биз айнан нимани қабул қиламиз ва нимани гапирамиз, айнан нима қилиш керак, билиб оламиз. бизларга тушунарли бўлиши учун, ҳаммамиз битта тилда гаплашишимиз керак.
E-5 Хўп мана, мен яна бир нарсани айтмоқчи эдим. Невилл ака жуда яхши айтганидай, бизлар сизга мана шу Рождество байрамларида, мана шу мулоқотлар вақтларида, мана шу байрам кунларида энг яхши тилакларни тилаймиз.
E-6 Шунингдек, яна мен мана шу имкониятдан фойдаланмоқчиман ва ҳар бирингизга алоҳида миннатдорман, мен сизлардан мана шу байрам совғалари ва откриткаларингиз учун, бизлар уйимизда олган, қанчалик мен сизлардан миннатдорман. Бутун юрагимдан самимий миннатдорчилик билдираман. Бугун эрталаб бизларга жуда яхши бўлди. Қачонки... Ўғилчам ҳали анча ёшку, шу учун у байрам арчаси қўйишимизни истагани учун, у бизни хонамизда турибди. Шунингдек, бугун эрталаб арчанинг остига қараб, унинг тагида менинг черковимдан турли жойлардан бўлган дўстларимдан келган бир қанча совғаларни топдим. Шу учун мендаги шу... сизга айтишим учун сўз тополмайман,... уларнинг ҳар бирини қанчалик қадрлайман. Шу учун мен илтижо қиламан: Осмондаги Ота сизларни дуо қилсин. Ҳозир эса...
E-7 Шу учун ҳам биз... Бу нима демак, сиз биласиз, биз совғаларга жавоб тариқасида совғалар юборишга қурбимиз етмайди, чунки менда шунча пул топилмайди, биласиз. Мен ҳафтасига юз доллар маош оламан, шунингдек, мени оилам ҳам катта, дўстларим бўлса − тахминан ўн миллион ва шу учун ҳаммага нимадир совға қилиш ҳам мушкул бўлар эди. Бироқ биз сизларнинг эътиборингиз учун миннатдормиз. Ва ишонаман, сизлар мени тушуняпсизлар.
E-8 Шундай қилиб, бўладиган янги йил кечасини эсдан чиқарманглар. О-о, мен мана шу ерда, шу чодирда туни билан ўтказган илк йиғилишимни эслайман. Бу ерда уни эслайдиганлардан бўлмаса керак. Лекин худди ўша кечаси Раббий сизнинг пасторингиздан кўплаб расмиятчиликни уриб чиқарди. Шундай экан, бу учрашувни сабрсизлик билан кутамиз.
E-9 Энди эса, ибодат қилишимиздан олдин, бугун кечқурун Ёзувдан дарс ўқимоқчи эдим.
E-10 Шунингдек, менинг фикрларимда мана бунақа кураш бўлиб ўтди. Мен шу ерда бўлсам, "Биз Унинг юлдузини шарқда кўрдик ва Унга топиниш учун келдик", − деган мавзуда шу кечқурун ваъз қиламан деб эълон қилгандим. У менга қандайдир таниш эшитилди. Шунинг учун, қадрдон дўстим, Сотман ака, черковимизнинг попечителларидан бири, мен ундан сўрадим, у шунда: "Бранхам ака, менда бу плёнка бор. Сен буни қаердадир ваъз қилгансан", − деди. Шунда, ёзиб борадиган қадрдон дўстимиз, Лео Мерсер ака: "Ҳа, тахминан беш марта", − деди. Шунинг сабабли мен уни бироз ўзгартирдим. Шунинг учун: "Биз Унинг юлдузини шарқда кўрдик"ни ўрнига, мен бу оқшом "Худодан ўроғлик совға" деган мавзуда гаплашмоқчиман.
E-11 Шунинг учун ҳозир мен Матто баён этган Хушхабардан Ёзув жойини ўқимоқчиман, иккинчи бобни, Маттодан иккинчи боб:
Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди. Улар:
Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? − деб сўрадилар. − Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик.
Бу гапни эшитиб, шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди.
Ҳирод барча бош руҳонийларни ва Таврот тафсирчиларини тўплаб, улардан: Масиҳ қаерда туғилиши керак? − деб сўради.
Улар шундай жавоб бердилар: Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбарнинг битикларида шундай ёзилган:
"Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм!
Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан.
Зеро сендан бир Ҳукмдор чиқади,
У халқим Исроилга чўпонлик қилади".
Шундан кейин Ҳирод ҳеч кимга билдирмай мунажжимларни чақириб, улардан юлдуз пайдо бўлган аниқ вақтни билиб олди.
Сўнг уларни Байтлаҳмга жўнатаётиб, деди: Байтлаҳмга боринглар, Бола тўғрисида ҳамма нарсани аниқ билиб олинглар. Болани топганларингиздан кейин, менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, Унга таъзим қилайин.
Мунажжимлар шоҳнинг сўзларини эшитиб бўлиб, йўлга тушдилар.
Уларга олдин кўринган юлдуз яна пайдо бўлди, мунажжимлар роса хурсанд бўлдилар.
Юлдуз уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, Бола ётган жой тепасига келиб тўхтади.
Мунажжимлар уйга кириб, Болани ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, Болага таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар қутичаларини очиб, Унга олин, хушбўй тутатқилар ва мирани тортиқ қилдилар.
Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоғлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.

E-12 Шундай қилиб, мен ушбу оқшом шу ердан мавзу оломоқчиман, аниқроғи, у ёқдан эмас, балки худди шуни ҳикоя қилиб беради-ю, фақат Луқо 2:7дан:
У ўзининг Тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди.

E-13 Келинглар, ҳозир ибодат учун бошларимизни эгамиз.
E-14 Бизларга дунёда маълум бўлган, ҳаммасидан буюк бўлган Совға − Раббий Исо Масиҳни совға қилган Муқаддас ва раҳмдил Худо, бугун бизлар итоатда Сенга миннатдор бўлиб келамиз ва мана шу ажойиб Совғанг учун бутун ички борлиғимиз билан Сенга юракларимиздаги қувончимизни ифодалаймиз. Бунга жавобан бизда ҳеч нарсамиз йўқ. Сен бўлсанг кўп нарса сўрамадинг, фақат: "Эй оғир юк остида қолганлар, Менга келинглар ва Мен сизларга ором бераман, оғирлик ва гуноҳларингизни оламан ва сизларни озод қиламан", − дединг. О-о, мана бу алмашиш! Бизларнинг Отамиз, Сендан бошқа ҳеч ким бундай қилолмаган. Шу учун, Сен буни бизларни деб қилганинг учун, Сендан миннатдормиз бизлар. Шунингдек, мана шу соатда бизлар − Сенинг гуноҳларимиз ва оғирликларимизни олиб, унинг ўрнига бизларга қувонч ва ором бераётганингни гувоҳларимиз. Мана шу ички христианлик туйғуси учун, юракларимизда Туғилиш учун Раббий, бизлар Сендан қанчалик миннатдормиз. Бизлар бундан хурсандмиз. Бизлар охирги пайтда яшаётганимиздан шундай бахтиёрмиз, қачонки бизлар ўша кунда Унинг келишида бўлгани сингари, яна аломатлар пайдо бўлаётганлигини кўраяпмиз. О Буюк ва Шарафли, Сенинг Ҳузурингда юракларимиз билан итоат қиламиз. Сенинг Руҳинг юракларимизни, ҳаётимизни бошқарсин. Бизлар мана ҳозир бу дунё учун кириб келаётган энг муҳим ва мудҳиш соатда Сенинг хизматкорларинг бўлишимиз учун, бизларни ичимиздан ташқимизга қувватла.
E-15 Бизлар Сенга бу ўқилган Сўзингни, Раббий, битта мақсадда тутқазамиз, токи Ундан Муқаддас Руҳ бир яхлит контекст йиғиб берсинки, у Сенинг кутиб турган халқингга янги йил ваъзи учун етарли бўлсин. Шу учун бизлар Сени кутамиз. Раббий, гапирадиган оғизларни ва эшитадиган қулоқларни суннат қилгин, ва куч-қувват бер, ўша Сўзга Ҳаёт киргиз, Қайсики бу Сўз айтилади, токи бу Раббий Исони янада яхши танишимиз учун ёрдам берсин. Зеро бизлар буни Унинг Исмидан сўраймиз. Омин.
E-16 Илова келтириш учун бу ерда жуда кўп Ёзув жойларидан ёзгандим. Кеча мен ҳайрон қолдим,... эшитган пайтимда, газета олдим, у ерда эса (коммерция дунёси тилида айтсак) "янги йил байрами иситмаси" деб ёзишган, қайсики бу байрам вақтида кўпдан-кўп йиллардан кўра кўпроқ пул сарфлангани айтилган эди, анчадан бери бунақаси бўлмаган эди. Қуддусда одамлар тўплангани ва араблар билан яҳудийлар ўртасида қисқагина ярашиш бўлганидан, мана шу Янги йил байрами вақтида шаҳарга зиёратчилар келишига қўйиб беришлари учун, улар тинчлангандай эдилар гўё.
E-17 Мен кўпинча, нима учун энди айнан мана шу − Байтлаҳм шаҳри деб ўзимга ўзим савол бериб қолар эдим.
E-18 Бир неча дақиқа олдин дўстларимиз − бир йигитча, унинг рафиқаси, болалари куйлаганларидек. Шундай мен қойил қолдим, ана у қизалоққа қарадим, у торли арфага ўхшаган бир нимададир ўйнаб, ритмни бузмадиям, қаранг, мана шундай кичкинтой, ҳали умуман гўдак, лекин ритмдан ҳам ортда қолмайди... ёки мана шу арфада ўйнаб. Ахир бу арфа-ку, шундайми?
E-19 Мана, ва шунда мен Байтлаҳм ҳақида ўйлаб қолдим ва нима учун энди шундай бўлдики, у шоҳларнинг Шоҳи туғиладиган жой бўлиши учун танланган эди? Ва биласизлар, Байтлаҳм − бу кичик овул, жуда кичкина шаҳарча. Мен кўпинча ўйлардим, нима учун Худо бу учун, бу буюк воқеа учун анча диндор шаҳарни, масалан, Силомни танламади. Силом бу Иордандан ўтгандан Аҳд сандиғи, чодир қўйилган биринчи жой эди. Ёки Гилгал − яна битта буюк диндор шаҳар, ёки тоғда жойлашган Сион − яна битта буюк диндор шаҳар, ёки асрлар оша барча доно мунажжимлару-авлиёлари билан гердайиб кетган пойтахт Қуддусни. Нима учун энди Худо Қуддусни танламади.
E-20 Нима учун энди У Байтлаҳмни танлади? Мумкин, эҳтимол, У бирон бир жойни, мана шу буюк паноҳ шаҳарлардан бирини танлаган бўлармиди, токи ўша паноҳ шаҳри, агар бирон бир фалокат бўлиб қолса − Гиладдаги Рамўтга ўхшаган паноҳ шаҳри Унинг Ўғлини ҳимоя қилган бўлармиди. Бу йирик паноҳ шаҳри бўлиб, у одамлар шу минорага қочиб кирсинлар учун қурилган эди. Кадеш яна битта катта паноҳ шаҳарларидан эди. Ҳеврон − яна битта йирик паноҳ шаҳри.
E-21 Нима учун энди Худо мана шу кичик Байтлаҳмни танлади-ю, ушбу йирик шаҳарларни танламади? Шунингдек, уларнинг шухрати ҳам зўр ва келиб чиқиши ҳам анча диндор, динга хос эди.
E-22 Бироқ, биласизми сиз, Худо аниқ бир тарзда иш тутади, У шундай, У ҳаммасини хоҳлагандай қилади. Уни айнан шундай қилганидан мен жуда хурсандман. Тушуняпсизми? Баъзида У келиб чиқиши динга боғлиқ бўлмаган ёки умуман ҳеч қандай келиб чиқишга эга бўлмаган нарсани олади. Шунинг учун ҳам У Худодир − У аҳамиятсиз бир нарсани олиши ва ундан нимадир қилиши мумкин. Шунинг учун бу... айнан шу учун У Худо ҳисобланади. Айнан мана шу нарса бизни Уни севишимизга ундайди. Айнан мана шу нарса бизларни, оддий одамларни Уни қадрлашга ундайди, чунки биз оддий, камбағал бўлишимизга қарамай, насл-насаби арзимайдиган, ҳа, фақат У бизларни ўз назоратига олсагина, Худо бизларда буюк ишлар қилиши мумкин.
E-23 Йошуа, албатта, айнан у Исроил болаларини олиб ўтди ва ерни тақсимлаб берди. Шунингдек, мана шу Яхудо қабиласига Байтлаҳм жойлашган чегара берилган эди, қайсики бу шаҳар Яхудия вилоятининг юқориси, шимол томонида ўрнашган − у кичикроқ ярим оролга ўхшаган кичикроқ минтақа эди. Шунингдек бу жойда, мана шу вилоятда... бу катта вилоят − бу шимолий буғдой экиладиган минтақа эди, буғдой экиладиган ёвонлар бўлиб, у ерда кўплаб буғдой ва арпа экилар эди.
E-24 Шунингдек Холибнинг ўғилларидан бири мана шу шаҳарга асос солган, тузган эди. Унинг исми Салмўн эди, у Холибнинг ўғилларидан бири эди. Агар текширмоқчи бўлсангиз (мен кўплаб Ёзув жойларини ўтказиб юбораман, лекин кўряпсиз, баъзи бир биродарларимиз буларни ёзаяптилар экан), бу 1-Солномалар 2:15, худди шу нарсани Матто 2:5да ҳам топасиз. Шунда у ерда улар... у мана шу машҳур шаҳарни тузди ва қурди, бу эса кичкина шаҳар эди, лекин у бу ерда юз берган ўша буюк воқеалар сабабли машҳур эди.
E-25 Мен ҳар доим айтганимдай, Черков буюк эмас, балки шу Черковда бўлган Худо − буюк. Тоғ буюк ва муқаддас эмас, балки бу тоғдаги Муқаддас Руҳ − буюк. Одам бу муқаддас эмас, балки одамдаги Муқаддас Руҳ. Тушуняпсизларми?
E-26 Мана шу шаҳар ҳам худди шундай эди. Ўлчами бўйича у кичкина ва кўринишидан умуман кўримсиз эди. Унда аҳолиси кам эди, у ҳозир ҳам кичик. Лекин бу нарса уни Худо маълум бир иш учун танлаган эди. Худо нимани танласа − мана ўша, менга ёқади. Бу одамларга қандай туюлмасин, асосийси − буни Худо танлаган.
E-27 Бизлар билган фоҳиша Раҳоба − бу ота-онаси кўчага қувган ўша қиз эди (мажусийлар). Улар уни кўчага чиқаришган эди, чунки у чиройли бўлиб, уларга фоҳишалиги билан даромад келтириши керак эди. Бироқ, мана шу кўчага қувилган аҳлоқсиз қизнинг қалбида... у ибодатга жавоб берадиган Худо борлигини эшитди. Ўшанда, унда мана шу Худони қабул қилишга ёки У учун бирон нима қилиши учун имконият пайдо бўлиши билан, у бундан фойдаланди. Шунинг учун Худо унинг ҳаётига шафқат қилди, ва унинг отаси, онаси қариндошларини қутқарди. Исроил армияси генерали уни яхши кўрди (биз тарихдан билганимиздек) ва у мана шу генералга турмушга чиқди. Шунда уларда ажойиб лаҳзалар бўлди. Шунинг учун, охир-оқибат улар Байтлаҳмга кўчиб келиб, шу ерда яшадилар.
E-28 Шунингдек, мана шу генералдан у ўғилни дунёга келтирди,... ўғлини. Са-... Ҳозир мен ўша генералнинг исмини эслолмай турибман. Мен... уриниб кўрдим. Менда, бу ерда ёзилгандир деб ўйладим, лекин ундай эмас экан. Менда унинг ўғлини исми бор, лекин бу Раҳобанинг мана шу генералдан ўғли эди − уни Салмўн дердилар. Маъбадни қурган, Довуднинг ўғли Сулайман эмас, балки бошқа − Салмўн ва мана шу Салмўндан ўғил туғилди, уни исми Бўаз эди. Бўаз эса, о-о, Бўаз билан Рут тўғрисидаги ажойиб воқеани биз ҳаммамиз биламиз.
E-29 Мана шундай, кўряпсизми, мана шу фоҳиша мажусий эди, яна у Раббимиз Исонинг аждоди эди. Шу билан бирга, қачонки... Бўаз туғилган пайтида, унинг набираси, шунингдек, мўаблик Рутга уйланган эди, у ҳам мажусий аёлга уйланди. Шунинг учун, ерга хос томонини айтадиган бўлсак, Исо ҳам қисман мажусий эди. Уларда бола туғилган пайтида, уни Обид деб номладилар. Обидда ҳам ўғил туғилиб, уни Эссай деб номладилар. Эссайда ҳам ўғил туғилиб, уни Довуд деб номладилар. Буларнинг ҳам-м-маси кичкина Байтлаҳмда юз берди. Нима бу? − Раббий Исонинг насабномаси, Унинг келиб чиқиши, қайсиники буюк руҳоний одамлар, тўғрироғи, руҳий одам деб аталувчилар пайқашмади.
E-30 Шунингдек, худди ўша чегарада Шомуил пайғамбар Довудни Исроил подшоғи деб мойлади − худди шу ерда, Байтлаҳмда. Довуд орқали эса Буюк Ўғил − "Сен Довуд Ўғлисан" − Ўғил, тоғ этагида жойлашган кичкина оғилда, охурда туғилганди, шаҳарнинг кун ботар томонида. Айнан ўша ерда, ўша тепаликда, Худонинг Фаришталари Унинг туғилгани ҳақида биринчи қўшиқларини айтишди.
E-31 "Байтлаҳм" деган сўз, келинглар уни таҳлил қиламиз. Байт "уй" дегани, Эль "Худо" дегани, элехем "нон" дегани − "Худо нонининг уйи". Ҳаёт Нонини Байтлаҳмдан − "Худо Нонининг уйи"дан келиб чиқиши қанчалик муносиб бўлган эди. О-о, бу ажойиб воқеа!
E-32 Бу нарса, аниқроғи, қуёш ботиб, хуфтон тушган пайтда рўй берди; юлдузлар ҳали кўриниб улгурмаган, ёруғлик икки соатлар олдин йўқ бўлган бир пайт эди, эшак устидаги юки жуда қимматлиги туфайли, чарчаган туёқларини эҳтиётлик билан босганича, Байтлаҳмнинг кун ботар томонидаги ўша тепалик ортига қараб одимлар эди. Шунинг учун Юсуф уни ҳушёр ушлаб борар, учала мусофир Носирадан куни бўйи юрганича, тепаликка кўтарила бошлашди. У эса ана-мана туғиши мумкин, балким аллақачон туғиши керакмиди.
E-33 Лекин ҳаммаси Худодан белгилаб қўйилган ва Уни яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади. Ўша вақтда Худо томонидан бераҳм шоҳ, қонхўр Ҳирод тақдир қилинган эди. Худо буни билар эди. Солиқ олиш учун рўйхат қилинаётганлигини ва бу қаттиққўл ҳокимият эканини, ҳамда у ҳатто яқин кунларда ўзининг тўнғич ўғлини туғиши керак бўлган онага ҳам шафқат қилишни ҳаёлига келтирмаганини ҳам Худо билар эди. Бироқ у фармон берди: "Ҳамма ўзи туғилган жойга борсин ва солиқ тўласин. У қандай аҳволда бўлишидан қатъий назар, у бориши керак". Худо ҳаммасини икиридан-чикиригача билар, ҳаммасини олдиндан кўриб қўйган эди. Шунинг учун У... У ҳамма нарсани билади (тушуняпсизми?), ва У шундай қиладики, ҳаммаси яхшиликка бўлади.
E-34 Бу учала мусофир, тепаликка кўтарилаётиб, бу ишлари учун умуман хафа бўлиб ўтирмадилар. Ниҳоят эшак ҳарсиллаб қолгач, улар тепаликни устида тўхтаганларини тасаввур қилаяпман. Улар эса кун ботар томондан, Носирадан келишган эди. Улар шу тепаликка чиққанларида, улар кичкина Байтлаҳм жойлашган водийга, пастликка қарашди. Кўплаб машъалалар ёниб турар эди. Рим ҳукуматига солиқ тўлаш учун, ўзлари туғилган ўша жойга, Байтлаҳмга келиш учун бутун Жалиладан ва бутун вилоятдан жуда кўп халқ тўпланган эди. Ҳеч қанақанги шароит бўлишига қарамай, йўл бўйлаб касаллар ва муҳтожлар, ётиб қолганлар, моховлар, рак емирганлар, қашшоқлар, чўлоқлар, майиб-мажрухлар, кўзи ожизлар чўзилиб ётар − уларнинг ҳаммаси келиши керак эди, чунки ҳукуматнинг буйруғи шунақа эди. У ҳам бўлса Хироддан бўлиб, уни бажариш керак эди.
E-35 Бизларнинг йўловчиларимиз ҳам тепаликнинг устида тўхтаганларида, менимча, у ерда катта бир тош бор эди. Мен тасаввур қилаяпман, Юсуф оҳиста унинг қўлидан ушлаб, уни эшакдан тушишига ёрдам бериб, кейин уни тош устига ўтирғизганини. Эшакча эса дам олиши мумкин. Шундан кейин Юсуф бир неча қадам олдинга юрди ва пастга, кичкина Байтлаҳмга қаради, шунда одамларга тўлиб кетган кўчаларга кўзи тушди ва ғовур-ғувурни, кўчаларда ёниб турган машъалаларни, одамларнинг қичқириқларини эшитди. Одамлар бўлса ички ва ташқи ҳовлиларда, шаҳар дарвозаси ташқарисида ҳам ётишар эди. Мана бу роса томоша бўлган бўлса керак!
E-36 Эҳтимол, Юсуф мана бундай сўзларни айтгандир: "Марям, азизам, бир тасаввур қилгин-а. Шундай шаҳарнинг ташқарисида, шимол томонида, айнан ўша ерда мўаблик Рут Бўазнинг ерида бошоқ терган эди. У ерда эса, сал нарироқда, мана у тоғда Довуд камондан шерни уриб йиқитган ва оғзидан қўзичоқни тортиб олган. Худди ўша ерда ярқироқ қиличи билан халқимизнинг жасур жангчиси Ёшуа турган ва ерни бўлган ва мана шу ерни Яҳудо қабиласига берган бўлиши керак, бизлар, азизам, мана шу қабиладан бизни аждодларимиз". Шунингдек у унга, эҳтимол, бўлиб ўтган турли воқеаларни тушунтиргандир.
E-37 Ундан кейин у, орқасидан уни чақирганига ҳеч қандай жавобни эшитмагач, у ҳали ҳам шу тошда ўтирибдими ё йўқми деб, кўриш учун орқасига бурилган бўлиши керак. Шунда, у бурилган пайтида, унинг осмонга қараган чиройли юзини кўрди, шунда унда ҳаммаси тушунарли бўлди, чунки Марямнинг кўзларида юлдузлар акси бор эди. Юсуф тушундики, у нимагадир қараб турибди.
E-38 Шунинг учун у унга қаради ва сўради:
− Юсуф, сен у ерда қандайдир юлдуз осилиб турганини пайқадингми?

E-39 − Азизам, мен уни олдин пайқамабман, − ҳайрон бўлиб жавоб берди у.
E-40 − Ахир у бизларга ўша кун бота бошлаганидан бери эргашиб келаяпти-ку. Мен ундан кўзимни узганим йўқ. Бундан мен ўзимни ажойиб ҳис қилаяпман, шу учун бу ниманидир англатиши керак.
E-41 Биласизми, баъзида Худо Ўз халқи учун шунақа нарсаларни қиладики, бизга, Ўзини ёнимизда эканини ва ёрдам беришга тайёрлигини билишимиз учун бизларга Нурни ёки бирон бир шунга ўхшаш нарсаларни кўрсатади. Аҳамияти йўқ, бу дунё нима дейди ёки нима қилади, У ҳар доимгидек ёнимизда ва ҳаммаси яхши бўлади. У фақат Ўз томонидан бу ҳақида Муқаддас Руҳи билан, бизлар буни пайқашимиз учун бу ҳақида гувоҳлик билдиради.
E-42 Юсуф бўлса, эҳтимол, тахминан бундай деди:
− Марям, биласанми нима? Мен умримда ҳеч қачон бундай бахтиёр бўлмаганман! Гарчи мен рим ҳукумати туфайли йўлга тушишга мажбур бўлган бўлсам ҳам, бироқ мен ҳеч қачон ҳозиргидагидек шундай бахтиёр бўлмаганман, буни ўзим ҳам сабабини билмайман. Афтидан, бу кеча ўзимизни ёш болалигимизда, ёш бўлган ва ўқиган пайтларимиздаги ҳаётимиз кечган мана шу шаҳарчага муқаддаслик тушганга ўхшайди.

E-43 Олис кун чиқар мамлакатда эса, у ёқдан кўп километр узоқликда, мунажжимлар йўлга тушиб бўлган эдилар. Улар Унинг юлдузини кўрган ва У бу дунёга юборган Ўшанга, Худонинг Посилкачадаги Совғасига сажда қилиш учун келаётган эдилар.
E-44 Кўп вақт ҳам ўтмай, бу дунё ўзининг энг буюк Совғасини олди − кичкинагина ўралган Посилкачасини, кичкинагина, дунёдаги энг биринчи янги йилнинг ўроғлиқ Посилкачасини, қайсики уни Худо йўргаклаган эди.
Мен фикрларимни бўлиб, мана нима демоқчиман. Ана ўша Бўғчада одамзод танасига ўраб билса бўладиганлардан, уларнинг ҳаммасидан ҳам энг буюги бор эди! Худонинг Ўзи ушбу янги йил Посилкасида Ўзини йўргаклади ва Уни ушбу дунёга юборди.

E-45 Нима учун энди одамлар Ундан юз ўгирди? Ахир нима учун улар Уни кўриб билишмади? Ахир нима учун улар Уни рад этишди? Ахир нима учун У уларга керак бўлмай қолди? − Худди ўша сабабга кўра, бугун ҳам уларга нима учун керак бўлмаган бўлса, худди шу сабабдан эди! У уларга совға олишга одатланганларидек, худди шу одат бўйича берилмаган эди. Мана нима учун У бугун ҳам инкор қилинмоқди − чунки У одамларга одатдаги тарзда, улар совға олишга одатланганлари каби берилмаган эди.
E-46 Бироқ Худонинг Ўзи Ўз Посилкасини ўрайди. Унинг бунга ҳаққи бор, ахир буни Уни Ўзи совға қилаяпти. Фақат Унинггина ихтиёрида, Уни қандай қилиб ўраши. У қанақа − аҳамияти йўқ, бундай қилишга ҳуқуқи бор, чунки буни совға қилаётган У.
E-47 Иккинчидан, бунинг сабаби, ўшанда қандай бўлган бўлса, худди шундай эди, айнан айтадиган бўлсак: уларга Буни бундай қилиб ўраб бериганлиги, улар учун одатдагидек эмас эди. Улар... бир нимага умид қилган эдилар, Уни Фаришталар билан оловли отларда, араваларда тушадиган Совғани оламиз, деб ўйлашганди. Бироқ У Чақалоқ сифатида, охурда туғилганида, ахир улар: "Мен бу дунёга ғайриоддий аломат бераман", деб Ёзувда ёзилган жой борлигини ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар!
E-48 Бир куни улар аломат сўрадилар. У шунда: "Мен уни бераман сизга. Бу ғайриоддий аломат бўлади, бу асрлар оша давом этадиган белги бўлади. қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Мана ғайриоддий аломат. Мана Мен қандай Совға бераман", − деди. Лекин У улар ўйлаганларидай тарзда келмади ва улар Уни рад этдилар.
E-49 Бугун ҳам, биродарим, худди шундай бўлаяпти! Худонинг Совғаси одамлар хоҳлаганларидай келмади, шу учун ҳам улар Уни рад этадилар. Уларга У керак эмас. Уни Уни ўзлари қанақа матога ўрашни хоҳласалар, ўшанга ўроғлиқ бўлишини хоҳлайдилар. Улар Уни усти ялтироқ тангачали бўлишини хоҳлайдилар. Улар Уни ранг-баранг гулли бир нарса бўлишини исташади, токи у ҳидли бўлсин, токи у ялтирасин, токи бу бирор стил бўйича бўлсин. Аммо Худо Уни ҳар доим ҳам бундай юборавермайди! У Буни қандай юборишни хоҳласа, Уни куч-қудрат билан юборади.
E-50 Яна бир нарса, У камбағаллар орқали пайдо бўлди. Марям ва Марта... аниқроғи Марта... тўғрироғи, Марям билан Юсуф жуда камбағал одамлар эдилар. Улар деҳқонлар эдилар. У камбағаллардан келиб чиққанлиги учун, одамларга У керак бўлмай қолди.
E-51 Бугун ҳам худди шундай. Қачонки Черковнинг ушбу буюк Инъоми, Муқаддас Руҳ, камбағалларга, итоаткорларга тушгани учун, бойлар Уни хоҳламайдилар. Улар бўйсунишни исташмади. Улар Уни стил бўйича бўлишини хоҳлашади, аммо Худо Уни қанақа қилиб юборса, шундай бўлишини хоҳлашмади. Кўпчилик одамлар Муқаддас Руҳни олишни истайдилар, аммо... лекин улар Уни ўзлари хоҳлагандай олишни хоҳлайдилар. О-о, лекин мен шундай хурсандманки, сиз Уни бундай оломайсиз! Сиз Уни, Худо Уни қандай юборса, шундай олишингиз керак ва бизлар Уни олиш учун бўйсунишимиз керак.
E-52 У зеб-зийнатли газламага ўралмаган эди. У йўргакка ўралган эди. Мен эса Исо Масиҳ оғилда осиб қўйилган, ҳўкизларни қўшиш учун ишлатиладиган абзаллари латталарига ўралган эканини билиб олдим. У йўргакка ўралган, ҳм, яъни... ташлайдиган нарсаси... ҳўкиз тортган пайтида, уни елкасини айил шилмаслиги учун устига ташлайдиган латтага ўралган эди. Уларда Унинг учун кийими йўқ эди. Шу учун улар... Оҳ, буни эсласам юрагим сиқилиб кетади: Эммануил учун, Осмону-ернинг Парвардигори учун кийим топилмади! Шунинг учун Уни кийинтириш учун кийим топилмаганидай, Уни ҳўкизнинг бўйнида жулдираб қолган латтага ўрашга тўғри келди. О-о, бу қанақанги ғайриоддий аломат!
E-53 Умуман олганда, бу нарса одамни ўзига тортиши керак эди. Кичкина Иегова, чақалоқдай йиғлаганди. Худо мана шунақа Йўргакчада тана бўлди. Худо, бутун фазони ва вақтни тўлдириб турган Худо, Қайсики, дунёнинг ва юлдузлар, ёки молекулаларни яратилишидан олдин бор эди, У Ўзини йўргакчага ўради ва Уни оғилдаги охурга қўйдилар, ҳайвонларнинг, қўй ва ҳоказоларнинг гўнги бор жойга, ўша оғилга ва ўша охурга, сомон ёки пичанни устига. Иегова у ерда ётар ва чақалоқдай йиғлар эди. сиз буни кўз олдингизга келтироласизми?
E-54 Ҳа, бунақаси бойларга умуман керак эмас эди. Уларнинг идрок қилиши учун бу нарса ҳаром бўлиш билан баробар бўларди, ахир бу шундай ҳақоратомузда. Ҳа, яна қиз боладан, қўшнилари фанатик ҳисоблайдиган деҳқон-қиздан ва эҳтимол, алфавитдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган дурадгордан келиб чиқса-я. Шунингдек, қандай қилиб уларда шундай нарса дунёга келиши керакки, уларни, аслзодаларни ром қилсин ва ўзига қаратсин? Қандай қилиб уларда шундай нарса пайдо бўладики, у нарса бой-бадавлат ва калондимоғ одамларни ёки ўша вақт деноминациясини кўнглидан чиқсин ва талабини қондирсин? Улар қатъий равишда, батамом рад этилгандилар, хўрланган эдилар.
E-55 Нафақат уларнинг вақтида, балки бизларнинг ҳам вақтимизда. Улар Уни узил-кесил рад этадилар. У улар хоҳлаганидай эмас, бошқача ўралган бўлиб келди. Улар Уни "Бу ерда ҳеч қандай арзийдиган нарса йўқ", − деб, обрўсизлантирмоқчи. Шунинг сабабли бойлар ва деноминациялар ушбу Совғани рад қиладилар. Улар У билан ҳеч қандай алоқаси ва умумийлиги йўқ. Нима учун? Нима учун ахир улар бундай қилишади? − У уларнинг таълимоти одатлари бўйича ўралмаган эди. Айнан мана шу сабабли бугун ҳам уларга Худонинг Совғаси керак эмас. Мана шу Қўшма Штатларга Худо керак эмас. Ушбу черковларга Худо керак эмас. Уларга Қор Бобони бер. Улар ялтир-юлтир ва алвон рангли ва... ва ёрқин, дабдабали нарсалар хоҳлайдилар. Улар Хушхабарнинг Ҳақиқатидан, Исо Масиҳнинг Қудрати ва тирилишидан юз ўгирмоқдалар. У уларнинг диний таълимотларига ўралмайди, йўргакланмайди. Масиҳни диний таълимотга ўраш сизнинг қўлингиздан келмайди!
E-56 Бугун эрталаб тонгда, онамнинг олдига кетаётганимда, радиони қўшдим. Шунда бир черковда апостоллар иймони символи деб аталадиганларнинг диний таълимотини илова қилиб, такрорладилар. Ҳеч қандай бунақа нарса йўқ.
E-57 Апостолларда бўлган бизга маълум биргина таълимот, Ҳаворийлар 2:38 да турибди: "Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар". Мен Библияда кўраётганим, − улар иш тутган биргина таълимот мана шу.
E-58 Бошқалари бўлса − одамлар томонидан ўйлаб топилган диний таълимот. Шунингдек, Масиҳни ҳам пресвитерианлар таълимотига ёки баптистлар таълимотига ёки католиклар таълимотига ёки элликчилар таълимотига ўраб бўлмайди. Масиҳ фақат бир нарсага, айнан эса: сизни таълимотингизга эмас, балки сизларнинг юрагингизга йўргакланади! Унга сизнинг юрагингиз керак. У ерда Унинг диспетчерлик вишкаси бор, ўша ерда У сиз билан ишлашни, сизни Абадий Ҳаётга элтишни хоҳлайди. У буни шундай қабул қилмайди ва Уни таълимотга ўролмайсан. Ўшанда бўлмаган эди ва ҳозир ҳам бўлмайди − сиз ҳеч қачон бундай қилолмайсиз.
E-59 Шу учун ҳам улар Уни қабул қилолмайдилар, чунки улар Совғадан кўра кўпроқ ўз таълимотлари ҳақида ўйлайдилар.
E-60 Бугун ҳам худди шу нарса. Одамлар ўз черковларида ўзга тилларда гапиришни қабул қилолмайдилар − бу уларнинг диний таълимотларига зарар етказиши мумкин эди. Улар илоҳий шифоланишни, Муқаддас Руҳга чўмдирилишни ва Библиянинг шунақа муҳим хушхабарчилик таълимотини, Апостоллар Ҳақиқатларини қабул қилолмайдилар. Нима учун? − Чунки уларнинг таълимотлари буни қоралайди. Оҳ, нақадар бефаросатлик, Совға ўралган қоғозни олиш, Совғани эса ташлаб юбориш. Ҳм! Ана у ақли паст боладай, у қутини олди ва уни қабул қилди, совғани эса ташлаб юборди. Черков билан одамлар ҳам айнан шундай иш тутаяптилар: улар Худонинг Совғаси − бу Исо Масиҳ орқали Абадий Ҳаёт эканлигини унутадилар. Бугун ҳам У аввалгидагидек даражада инкор қилиняпти. Мана шу янги йил оқшомида У биринчи янги йил оқшомида қандай инкор қилинган бўлса, шунчалик инкор қилиняпти. Улар буни қилиб билмайдилар, чунки бу нарса уларнинг таълимотига зид келади. Барча асрлар давомида худди шу нарса бўлган.
E-61 Унинг учун меҳмонхонада жой топилмагани, ажабланарли эмас. Ҳм! Йўқ. У нотўғри ўралган эди, У олий навли қоғозга ўралган эди. У Худодан Совғадай, Худодан юборилган Совға сифатида ўроғлиқ эди − Худодан, улар Бу ҳақида тушунчага эга эмасдилар. Улар Уни биламиз, Уни кутаяпмиз деб даъво қилдилар. Бироқ У уларнинг таълимотларига асосан, Унинг келишини тасаввур қилганларидай тарзда келмади, шунинг учун улар Худонинг Совғасини қабул қила олмадилар. У умуман бошқача ўралган эди. У Чақалоқ кўринишида ўралган эди. У охурда туғилди. У камбағаллардан келиб чиқди, Унинг келиб чиқиши фанатиклар йиғинидан эди. Хўш қандай қилиб энди улар бунақанги нарсани қабул қила оладилар? У учун меҳмонхонадан жой топилмагани ҳам ажабланарли эмас.
E-62 Унга ҳозиргача черковларда жой йўқ. Улар Уни ҳайдаб юбордилар, улар бунга ишонмайдилар. Улар: "Бунақалар йўқ бўлсин! Бу фанатизм ахир! Бизлар бу билан умуман алоқа қилмоқчимасмиз. Бу оталаримиз таълимотига зид, ушбу черков таълимотига қарши, бизларнинг... таълимотига, бу аждодларимизнинг таълимотларига зиддир", − деб айтадилар. Шу учун бугун Масиҳни худди ўшандагидай инкор этадилар. Бугун Унга бизларнинг яхши черковларимизда, йирик черковларимизда, чиройли черковларимизда жой йўқ. Бугун бизнинг диндор доираларимизда Муқаддас Руҳдаги йиғилишга жой йўқ. Улар буни хоҳламайдилар! Ахир бу уларни мулкдорлар синфи назарида пастга уради-ку. Уларни, ҳатто бўйсуниши ва алтарга келиши, у ерда токи улар қудратга тўлмагунча йиғлаши ва кутишини тасаввур қилишнинг ўзи ерга уради уларни, токи шунда улар у ердан янгиланган ҳаётга кўтарилсинлар, токи аёллар сочларини ўстиришсин ва аёлга хос ўзларини тутишсин; токи эркаклар табакни ташлашсин ва ичишмасин ва оилада ўзларини тўғри тутишсин. Улар учун бу умуман тўғри келмайдиган нарса, шунинг сабабли улар Худонинг Инъомини, Худонинг янги йил Совғасини қабул қилиш ўрнига, ўз черковлари таълимотларига амал қиладилар.
E-63 Уларга Совға эмас, балки диний таълимот маъқул. Уларга Совғадан кўра, ўраладиган қоғози маъқул. Ўралган қоғозни ўзини хоҳлашади, бўлмаса-чи, ҳаммаси ялтироқ бўлсинки, шунда бу ҳақида баҳслашиш учун яхши бўлсин. Бироқ ичида турган ҳақиқий Совғани улар хоҳлашмайди.
E-64 Кўряпсиз, У ифлос латтага, йўргакчага ўралган эди. Бугун ҳам У худди шу нарсага улар уни "ўзини художўй қилиб кўрсатаётган риёкорлар", фанатизм, бидъатчи деб аталадиган нарсаларга ўралган. У йўргакка ўралган ва шунинг учун У дунёга керак эмас! О-о, мен бу матони кўтариб ва қараб, унинг тагида: Абадий Ҳаёт тана бўлган ва орамизда яшаётган Худо борлигини кўрганимдан шундай бахтиёрман.
E-65 Йўқ, У уларга керакмас эди. У уларнинг диний доираларига тўсиқ эди.
E-66 Агар бугун Уни қабул қилишса, У уларга халақит беради. О-о, агар бирор киши черковда турса-да, хитоблар қилиб, Худони улуғлай бошласа, ёки кимдир биров: "Омин" деса борми, − мана бу хизматчилар гуруҳи ёки залдаги яна бир бошқа киши, унда эшикда турувчи нозир ўша заҳоти уларни эшикдан чиқариб юборган бўлар эди. Шунингдек, фамилиянгиз рўйхатда турган бўлса, уни дарҳол ўчириб ташлаган бўлардилар. Кўряпсизларми? Худода имконият қолмаяпти.
E-67 Агар сайланган президент Кеннеди мана шу шаҳарга келса эди, унда байроқлар ҳилпирар, ялтур-юлтур нарсалар сочилар ва гиламлар тўшалар ва шунақанги қабул маросими қилардиларки, бунақасини ҳали кўрмагансиз. Ахир бу Қўшма Штатларнинг сайланган президенти-ку. Ахир у агар келса, улар ҳаммасини шундай қилган, уни яхшилаб кутиб олган бўлардилар. Ахир бир ўйлаб кўринг-а, президентни Нью-Йорк ёки бошқа бир йирик шаҳарларга, у билан бир дақиқага гаплашишлари учун таклиф қилиб турган бир пайтда, у ўзини шунчалик паст олиб, Индианна штатига, Жефферсонвиллидай бир шаҳарчага келди дейлик, уни қандай қабул қилишади? Агар у Жефферсонвиллига, бизники сингари шундай камбағал шаҳарчага келса, улар ўзимизни тилда айтадиган бўлсак, ўлган-тирилганига қарамай, нималар қилишмайди: кўчаларни безашар ва уни яхши кутиб олиш учун ҳамма ишни қилган бўлардилар. Агар сен сиёсатчи бўлсанг, бунинг ҳаммаси яхши. Бу ишларни ҳаммаси жойида.
E-68 Бироқ Исо Ўз тирилиши қудрати билан келиши мумкин, Муқаддас Руҳда келиши, мўъжиза ва аломатлар кўрсатиши мумкин ва буни ҳамма газеталар танқид қилади! Одамлар буни риёкорлар деб ҳақорат қиладилар. "Бу одамлар ақлдан озганлар", − дейди улар. Ҳайрон бўладиган жойи йўқ, бизнинг номимиз ёзилган атом бомбаси бор. Раҳм-шафқатни рад этасан, унда ҳукмдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. О-о, бу нарсани улар қабул қилишмайди. Ўшанда қабул қилишмаган эдилар, ҳозир ҳам қабул қилишмайди.
E-69 Нима учун улар қабул қилишмайди? Мен фақат кўрсатмоқчиман: нима учун улар... бермадилар... Худодан янги йил Совғасини қабул қилмадилар? Нима учун...олмадилар. Уни қабул қилмадилар? Ахир бу оддий совға бўлганида, қайсики унга қараб билишар ва у уларнинг жамоасига мос ҳам келар эди, унда ҳаммаси жойида бўлар эди. Агар бизларнинг...
E-70 Агар Муқаддас Руҳнинг ушбу дини бугунги кун одамлари жамоасига мос келганида эди, улар уни қабул қилган бўлишар эди. Унда нима сабабдан улар уни қабул қилишмайди? − Шу учунки, улар ўз жамоаларини Масиҳдан афзал кўрадилар. Бу ҳақиқат.
Сиз: "Сен У ҳақида шундай ишонарли гапирасан", − дейсиз.

E-71 Мен Унинг тарафини оламан, У − менинг Раббим. Менда...мен...мен Унинг хизматкори. Мен ноҳақликка қарши қичқиришга ҳаққим бор! Бу шундай. Шунингдек христианлар бунга ишонадилар, биладилар ҳам, буни қабул қиладилар ҳам ва бу Ҳақиқат эканини биладилар.
E-72 Нима сабаб бўйича улар бу ўроғлиқ Совғани қабул қилмадилар? Улар Унинг ичида нима бор эканини билар эдилар, шунинг учун улар Уни қабул қилмадилар.
E-73 Мана нима сабабдан бугун черковлар ҳам, одамлар ҳам, ҳукумат ҳам, мамлакатлар ҳам Худонинг рождество (туғилиш) Совғасини қабул қилмадилар − чунки Унда нима тургани уларга маълум. Улар Уни истамайдилар.Ахир У аёлларни ахлоқини ўзгартиради, У эркакларнинг ҳам ахлоқини ўзгартиради. Сизга фанатик деган лақабни олишингизга тўғри келади. Сизга Раббийнинг ерга урган болалари қаторида туришингизга тўғри келади. Сизга ҳаётингизни тартибга келтиришингизга тўғри келади, сизга ўз пасткашлигингиздан қутулишингизга тўғри келади. Сизга нотўғри юриш-туришингизни, алдашингизни, ўғирликни, ёлғон гапиришни, хиёнат қилишни бас қилишингизга тўғри келади. Сизга буларни барисини тўхтатишингига тўғри келади! Одамларни эса буни қилгиси келмайди. Гарчи, мумкин, улар биладилар ҳам, буни тўғри эканини, лекин улар буни хоҳламайдилар. У уларга жуда ҳам кўп Ҳақиқатни кўрсатаяпти.
У уларнинг гуноҳларини очади, шунинг сабабли улар Уни хоҳламайдилар, улар У билан ҳеч қандай алоқа қилишни, Унга мос бўлишни истамайдилар, Ундан узоқроқ юрадилар.

E-74 Ўша вақтда ҳам худди шу нарса бўлган эди. Улар Унда нима ўралганини билар эдилар, шунинг учун улар: "У йўқолсин!" − дедилар.
E-75 У уларга керак эмас. Бугун ҳам худди шундай − Уни умуман хоҳламайдилар. Бугун ҳам Муқаддас Руҳни хоҳламайдилар, чунки улар Унда нима ўралганлигини билишади. Одам қандай Муқаддас Руҳни олишини кузатадилар. Улар у ерда турадилар ва аёлни кўряптилар, мумкин, бу аёл, у умуман тубанлашиб кетганки, шу даражагача борганки, ундан ҳатто итлар ҳам юз ўгиради, кейин яна уни алтардан янги одам бўлиб қайтаётганини кўрадилар; шу аёлни ҳаётини тартибга келтираётганини, чиқиб ўзини ледидай тутаётганини кўряптилар. Қарта ўйини бўладиган оқшомларда кезадилар, кунига тўрт-беш қути сегарет чекадилар, ичкилик-барларда дайдийдилар, доим майхоналарда ўтирадиган аёлни кўрадилар ва ундан кейин биладилар ҳам, агар улар фақат мана шу Худонинг Совғасини қабул қилишса, Қайсики Исо Масиҳ деб аталувчи Совғада ўралган, У улардаги ҳар бир дунёвий вақтичоғлигини бузади, чунки У буни ёмон кўради. У уларда бир нимани етиштиради, У одамларни ўзгартиради. Одамлар ўзгаришни хоҳламайди. Улар: "Мени тинч қўй!" − дейдилар.
E-76 Бу менга бир жинга чалинган одамни эслатади, Исо Гадора ҳудудига келганида, ўша ерда икки мингта жинга чалинган одам бор эди.Шунда одамлар: "Нима учун... Нима учун бу ёққа келдинг? Бизни ерларимиздан чиқиб кет, Сен бу ерда бизга керак эмас", − деди. Улар ўзларини тинч қўйишларини хоҳладилар. Одамлар Исо билан бўлгандан кўра, жинлар билан ўзларини яхшироқ, қулайроқ ҳич қиладилар, мана шу учун ҳам: "Бизнинг ҳудудимиздан чиқиб кет, бу ерда Сен бизга керак эмас", − дедилар.
E-77 Бечора Тумонат − ахир фақат угина ёрдамга муҳтож бўлиб чиқди-да. Кимга У керак бўлса, У ҳар доим ўшанга келади. Кимки Унга муҳтож бўлса, У ўшанга келади. Шунинг сабабли ёрдам фақат унга қилинган эди. Мен кўпинча ўйланиб қолар эдим: қачонки мен Осмонда бўламан, мен кўрмоқчиман, қанақа... унинг Гадорадаги чўчқа боқувчилар орасида унинг гувоҳлиги қанақа эътиборга эга бўлганийкин. Агар бу нарса уларга бир пода чўчқани йўқотишига тўғри келган бўлса, бу йўқотиш туфайли улар ҳеч қанақа уйғонишларни истамадилар.
E-78 Агар бу одамларга бир нимага тушадиган бўлса, бу йўқотишлари учун улар бу билан ҳеч қанақа алоқа қилишни хоҳлашмайди. Бугун ҳам худди шундай. Агар бу сизга маккорлик қарта ўйинлари кечаларига, ўйин-кулги, табак, ифлос ҳазиллар, ҳар турли разиллик ва дунёвий нарсаларга тушадиган бўлса... Улар Уни хоҳламайдилар, чунки Уни деб ўзларининг жамиятдаги обрўларидан, кети узилмайдиган дабдабали ҳаётларидан жудо бўладилар.
E-79 Лекин У сизга Қўзининг Ҳаёт Китобига ёзилган исм берадики, у йўқолмайди. Шунинг учун ўзингиз танланг. Сизда эркин ахлоқий танлов. О-о, Худонинг янги йил Совғасини қабул қилсангизчи − менинг сизлар учун ибодатим мана шунақа. Ҳа, улар Уни хоҳламайдилар, чунки У уларда нимадир ҳосил қилади.
E-80 Ёки мана ҳукумат − ҳукуматга ҳам У керак эмас эди. Ҳиродга У керак эмас эди. Ҳеч ҳам бундай эмас. Нима учун энди? − Ахир У унинг программасини ўзгартириши керак эди-да.
E-81 Бугун ҳам У ҳукуматга керак эмас. Бизнинг мамлакатимиз христиан давлат ҳисобланади.
E-82 У БМТга керак эмас. Улар дунёдаги барча ғояларни қабул қиладилар, лекин Уни эмас. Улар ҳеч қачон ибодат қилмайдилар. Уларнинг мажлисларида ибодатлар айтилмайди. Улар фақат у ёққа кирадилар ва у ерда "одам одамга бўри", эскидан айтилгандай. Масиҳ уларга керак эмас. Унга уларни программаларини ўзгартиришига тўғри келар эди, мана шу учун уларга Уни кераги йўқ. У уларга ўшанда керак бўлмаган эди, У уларга ҳозир ҳам керакмас.
E-83 Черковларга У керак бўлмаганди, чунки У уларнинг таълимотларига рози бўлмади. У уларга...: "Ҳой, илонлар зоти, оқланган деворлар", − деди. У уларнинг ҳаммасини нима деб ўйласа, шундай номлади. Мана шу Ҳиродни: "Бориб у тулкига айтинглар", деб уни тулки деди. Тулкидан ҳам жирканчроқ нима бўлса экан-а? Мана шу қўланса тулкидан ҳам сассиқ ва ярамас нима бўлиши мумкин? Исо: "У худди шунақа", − деди. Шунинг учун У... У ҳамма нарсани қандай бўлса, шундай деган. У... У ёлғонни ёлғон, тўғрини тўғри деган. Шунинг учун уларга бунақаси керак эмас эди.
E-84 Черковларда бугун Муқаддас Руҳга тўлган, чинакамига ҳақиқатни кўрсатиб, нима тўғри ва нима нотўғрилигини кўрсатадиган пасторни хоҳламайдилар. Уларга бу нарсани кераги йўқ. Улар уни шу заҳоти ишидан бўлшатиб юборган бўларди. Нозирлар маслаҳати йиғилади ва уни қувиб юборади, бошқасини олади, у эса уларнинг таълимотини гапиради.
E-85 Эй биродар, мен диний таълимотни эмас, балки Масиҳни биламан; қонун эмас, балки севги; дарслик эмас (таълимот ҳақидаги. − Тарж.), балки Библия! Мана нима керак бизларга. Мана нима керак черковларга.
E-86 Лекин одамлар-чи, улар буни хоҳламайдилар. Шунинг учун уларнинг черковлари мана бу деноминациялар билан ўралиб қолганки, улар попечителлар советидами ёки нозирлар советидами, яхши пасторни хоҳлаганларидай ўйнатадилар, ҳар мақомга соладилар. Лекин улар Худони ўйнатолмайдилар − бу аниқку. Худо Худолигида қолаверади. Улар Уни қувониб қабул қилавермайдилар. Улар ўзлариникиларни қувониб қабул қиладилар... ўз дўстларини ва ўз сиёсатчилари ва ҳоказоларни, лекин Масиҳни улар қувониб қабул қилишмайди.
E-87 Улар хоҳлаган вақт Қорбобони афзал кўрадилар. Ҳамма жойга дунёвий нарса кириб келди, ҳамма нарса Қорбобо билан тўлиб кетган. Биласизларми, болалар эндиликда ҳатто Рождество (Туғилиш) нимани билдиришини билишмайди.
E-88 Фисиҳнинг моҳияти нимада, улар билишмайди. У...у фисиҳ қуёнига, қанақадир қуёнга ёки сап-сариқ жўжачаларга ёки яна бир нималарга айланиб кетди. Қанақа Худо... Тирилишни нима алоқаси бор жўжага, қушларнинг энг ифлосига? Жўжадан ҳам жирканчроқ нима бўлиши мумкин? Улар бўлса у ерда оляптиларда, уларга Масиҳни алмаштиряптилар.
E-89 Қорбободан ҳам кўра кўпроқ уйдирма, бўлмаган гап яна нима бўлиши мумкин? Бунақаси ҳеч кимни ҳаёлида ҳам бўлмаган. Болаларга ёлғон гапираяпсиз, сиз бу учун ҳукм кунида жавоб берасиз!
E-90 Табиийки, одамлар, улар нима қилишни билишмайди. Улар... улар ҳақиқий нарсани шундай хоҳламайдилар. Улар ҳар қандай қалбаки, сохта нарсага киришиб кетадилар, аммо ҳақиқий нарса уларга керак эмас, Худонинг совғалари керакмас уларга. О-о, вой-бу! Албатта. Исо уларга керак эмас − бу аниқ нарса.
E-91 Мен бу ерда уларга У нима учун керакмаслигининг сабабларидан биттасини ёзиб қўйдим − бу шу учунки, қачонки У маъбадга кирганида ва маъбадда уларнинг ифлослигини кўрганида, У саррофларни ҳайдаб, хонтахталарни ағдарди. У ерда У тозалик ўрнатди!
E-92 Шунингдек улар ҳам мана бу катта черковлардан бирига, шу округдаги, Муқаддас Руҳ киришига биргина йўл берсалар эди, у ерда У тозалик ўрнатган бўлар эди! Шу учун улар, кўряпсизми, Уни қабул қилиб билмайдилар. Улар Унинг ёрдамида қимор ўйинларини ўйнагилари, рок-н-ролл билан кечалар ташкил қилгилари келмас эди.
E-93 Газетада уларнинг суратларини битник сифатида жойлаштирадилар ("битник" − ўзини "эзилган" деб номлаган 1950-1960 йиллардаги ғарб ёшлари вакили бўлиб, улар одатдаги одоб-ахлоқни, умум жамият қабул қиладиган ижтимоий қадриятларни инкор қиладилар. − Тарж.), мана бу ерда Кларксвиллда, Говард-Паркда бир методистлар воизи шундай қилди. Мана ҳозир бир биродаримиз ўтирибди шу ерда, бу акамиз бу учун унга шунақа таъзирини берди-ки. Қандай қилиб ахир эркак киши, Худонинг хизматчиси черковда битниклар кечасини ташкил қилади, кейин газетада ўз суратини жойлаштиради? Агар буни Джон Веслей билиб қолса борми, гўрида ағанаган бўлар эди. Нима учун? − Улар Джон Веслей билган Масиҳни рад этдилар ва битникларни қабул қилдилар. Уларда битниклар дини. Уларда болалари битник, онаси битник, президенти битник ва ҳоказо, ҳоказолар ва худди шундай охири йўқ. Оҳ, қандай шармандалик! Нима учун? − Улар ҳақиқий нарсадан юз ўгиряптилар.
E-94 Худо уларни жуда адаштираман, токи улар ёлғонга ишонсинлар ва ҳукм бўлсинлар, деган. Худо айтди, шундай бу бўлади ҳам. Агар сиз ҳақиқатни рад қилсангиз, сиз ёлғонни қабул қилишга мажбурдирсиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар ўнг томонга кетишдан воз кечсангиз, сиз чап томонга кетишга мажбурдирсиз, ҳар қандай томонга боришга, аммо, фақат ўнг томонга эмас. Шунинг учун сиз бир вақтнинг ўзида ўнгга ва чапга боролмайсиз. Қачонки улар Муқаддас Руҳдан юз ўгирсалар, улар Масиҳдан юз ўгирадилар, улар Худонинг программасидан юз ўгирадилар, улар элчидан юз ўгирадилар − улар ҳамма нарсадан юз ўгирадилар. Шунинг учун улар ўз гуноҳларида қоладилар, ана ўшанда ҳукмдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. (Бен ака, худди шундай.) Шундай... Мутлақо тўғри. Улар...улар Масиҳдан юз ўгирдилар, улар Унинг Руҳидан юз ўгирдилар. Муқаддас Руҳ Америкада, уларга Муқаддас Руҳ тушганидан − эллик йилдан бери У ҳаракат қилмоқда. Улар Ундан эллик йил юз ўгирмоқдалар. Шунинг учун бугун ҳар қачонгидан ҳам қоронғи ва қопқоронғи.
E-95 Ва ҳаттоки уларда, қайсики, У муқаддам тушган одамларда ҳам, уларнинг болалари бироз ўтиб ташкилот бўлдилар ва бундан деноминация қилдилар, ташкилотлар билан шу қадар чатишиб кетдиларки, ўз оталари қабул қилган ўша Худодан юз ўгираяптилар! (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Омин. Яна биз элликчилармиз ҳам дейдилар. О-о, йўқ. Чўчқа отхонада яшагани билан, бу у от дегани эмас. Йўқ, ҳеч қачон, асло. Худди шунга ўхшаб, инсон борки, у элликчилар черковига, баптистлар, пресвитерианлар, ҳар қандай черковга боргани билан, бу у − христиан дегани эмас. Токи у тавба қилмайди, Худога юз бурмайди, у аввалгидек гуноҳкор. Агар у тавба қилиб, имонга келса, унда у Худонинг Руҳидан янгидан туғилган ва бутунлай ўзгарган, Масиҳни ҳам қабул қилган, Муқаддас Руҳ ҳам кирган ва уни янгитдан яратган, янги ижод қилган бўлади.
E-96 Демак, ўшанда Ундан юз ўгиран бўлсалар, ҳозир ҳам Ундан юз ўгираяптилар. У уларнинг хонтахталарини пуллари билан ағдарган бўлар эди, У уларнинг попечителлар советини, уларнинг... уларнинг пасторлар советини ағдарган бўлар эди. Улар...масдилар. Улар... Улар шунақа совет (кенгаш. − Тарж.) олардиларки, бошқа энди хоҳламаган бўлардилар! О-о, қанақанги ўзгаришлар бўлган бўлар эди, агар У бугунги черковга кирса эди, лекин У кириб билмайди.
E-97 Яқин кунлар, У мана шу черков даврида Ўзининг черкови томонидан қувилганлигини кўрдик, яна киришга уриниб, тақиллатиб, эшикда турибди. Бу ҳам бўлса меҳр-шафқатли Ота! Уни Ўз халқи чиқариб юборганидан кейин ҳам, яна Ўз Черковига қайтишга уринаяпти. У шундай деган: "Бу Мен етти олтин чироқпоя орасида юраман". Шунда охирги черков даврида (мана, марҳамат) У ташқарида. Улар Уни чиқариб ташладилар. Қаерда? − Мана шу Лаодикия черков даврида. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Яна турибди, яна Ўзининг эшиги орқали киришга уриняпти, худди Ўзининг черковига. Қанчалик бу ёмон, аттанг! Бу нарса Библияда кўрсатилган энг таъсирли манзаралардан бири − бу Ваҳийнинг 2-боби, аниқроғи, 3-чи, яъни, Масиҳнинг ҳайдалган жойи.
E-98 Яна битта таъсирли жойи. Мен ўйлайманки, Исо айтган энг таъсирли Сўзлардан бири, қачонки У: "Ота, уларни деб Ўзимни Сенга бағишладим, токи улар ҳам ҳақиқат орқали ўзларини Сенга бағишласинлар", − деган эди. Бошқа сўз билан айтганда, Унинг ҳақи бор эди, У эркак эди, Унинг саранжом-саришта уйи бўлишига, Унинг оиласи бўлишига ҳақи бор эди. У эркак эди, мен билан сиздай, худди шундай, инсонларга хос, худди шундай балоғатга етган эркак эди, худди ўзимиз сингари. Унда бу нарсага ҳақи бор эди! Лекин У ўн иккита одамни ўргатди, қайсики Хушхабарни бутун дунё бўйлаб эълон қилишлари керак эди, шунинг учун У ўшаларни деб Ўзини бағишлади: "Уларни деб Мен Ўзимни бағишладим". Худонинг ҳар доим Ўзини бағишлайдиган Совғаси.
E-99 О-о, Худонинг инъомлари, Унинг Руҳини олдим дегувчилар, ҳар доим ўзингизни бағишланг (муқаддасланинг. − Тарж.), дунёвий нарсалардан узоқроқ юринглар, муқаддас бўлинглар. О-о!
E-100 Лекин шунга қарамасдан, мана шу ўроғлиқ совғада нима борлигини ўзи ким билди? Унда нима борлигини аниқладимикин бирор киши? Шунақалар борлигидан мен жуда хурсандман. Буни ким билган эди? Бу яширин эди, рад этилган тирик Тош, лекин кимдир Унда нима борлигини аниқлади. Мен шундай шодман!
E-101 Мен бирор нимани қидира-қидира топиб олишни яхши кўраман, сизлар-чи? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен ёмбиларни ковлаб топишни ва уларни сайқаллаб, пардоз беришни, уларда нима борлигига қарашни, уларни Гейгер счётчиги бўйича текширишни яхши кўраман.
E-102 У ҳам Гейгер счётчиги бўйича текширилган эди − Гўлготада. У бундан юз фоизга (яна қандай ўтди денг!) ўтди − барча топилганлардан энг яхши Олтин, энг қимматбаҳо Олмос бўлиб чиқди. Библияда: "Осмон шоҳлиги олмосларни сотиб оладиган одамга ўхшайди. Шунинг учун, қачонки у ушбу буюк Олмосни топганида, Уни сотиб олиш учун, У учун тўлаш учун, Уни деб у қолган ҳаммасини сотибди", − дейилган. У − Олмос, Унда ер юзида қазиб олинган барчасидагидан кўп қирот (қирот − асл тошлар ўлчови; тахминан 0,2граммга тенг. − Тарж.) бор, лойдан, тупроқдан қазиб олинган энг яхши Олтин. У Жавоҳирот, Қимматбаҳо Осмон Тоши, улкан Олмос
E-103 Жанубий Африкада катта олмосларни топганларида... Мен Кимберлининг йирик олмос конларида бўлганман. Ана ўша ерда олмосларни оладилар, уларни ердан ишлов берилмаган ҳолда олган пайтларида, шунда уни тарашлайдилар, уларни нурни акс этсин деб, тарашлайдилар, силлиқлайдилар. Нурга қараб уни текширадилар, унда қанча қирот бор деб қарайдилар, бу олмосда қанча қирот бор экан деб. Агар унда шуъласи кам бўлса, ва камроқ порлайдиган бўлса, демак, бу олмосни ўзи эмас, олмос агар унда... бу шиша. Лекин бу ҳақиқий олмос бўлса, унда у ҳар турли рангларни акс эттиради ва кўрсатади.
E-104 У шундай бўлган ҳам эди − У Олмос эди: "У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди". О-о, Худонинг севгиси шуълалари ҳамда Нури Ундан шифоловчи кучни, севгини, тирилишни акс эттиради! Худо Уни жароҳатлади, Уни яралади, Уни тарашлади ва рим қиличи ва...ва рим қамчиси билан ярадор қилди, шунинг сабабли Унинг биқинлари тилка-пора бўлган ва Унинг орқасидан ва Унинг бошидан, кейин пастга Унинг соқолидан ва оёқларидан Қон оқар эди. Аммо У нима қилган эди ўзи? − У хочни қабул қилди ва севгини акс этди! Юмшоқ момиқ ёстиқни ўрнига − сомон солинган охур. Пушти ранг чақалоқлар яктакчасига кийиниш ўрнига − латтага ўралган эди.
E-105 О-о, менинг биродарим, наҳотки сен севгининг чуқурлигини кўрмаяпсан? Мен шу кунларда қайси бир оқшом уйимда баъзи бир одамлар билан гаплашдим. Худонинг севгисини теранлигига ҳеч ким тенглашишга яқинлашомайди ҳам. "Раббийнинг севгиси буюк!" − унинг охирги банди ёки менимча, биринчи банди асаб касалликлари касалхонаси деворида топилган эди:
Океанни сиёҳ деб олсак,
Кўкни эса пергамент этсак,
Қалам қилсак − ўт-ўланлар поясин
Ва тирикларга буюрсак.
Баён айланг Раббий севгисин,
Қолар эди сиёҳ етишмай,
Кўкларга тенг ўроғлиқ қоғоз,
Бўлса ҳам у сиғдиролмас ҳаммасин.

E-106 Тасаввур қилинг, агарда ер юзидаги ўт-ўланлар қаламга айланса, шунингдек миллиардлаб одамларга бешта ҳарфчани ёзиш буюрилса эди − с-е-в-г-и... яъни бор-йўғи тўртта ҳарф (Инглизчада тўртта ҳарф "LOVE. − Тарж.) Худонинг севгисини, шунда океанларнинг сиёҳлари етишмаган бўлар эди, қачонки ернинг бешдан тўрт қисми сувда турибди. (Мен эса у ерда, Пиаломер тоғида турган эдим ва телескопга қараган эдим, ҳамда бир юз йигирма миллион ёруғлик йили масофадаги фазони кўрган эдим.) Осмонга тенг қоғоз эса, ҳаммасини сиғдиролмаган бўлар эди.
E-107 Худо севгиси − Худо Ўзини қандай очди ва рождество Бўғчасида келди, сомонга қўйилди. У Ўз бошчаси билан тегиши керак бўлган биринчи нарса, сомон билан У ўраб қўйилган ифлос йўргак латтаси эди. Охиргиси эса, Унда бўлган охиргиси − бу тиканли тож ва Унинг кўзларини боғлаган ифлос латта бўлди ва Уни кўзи боғлиқ ҳолида бошига таёқ билан урдилар: "Агар сен пайғамбар бўлсанг, ким сени урганини бизларга айт", − дедилар ва ундан кейин хочга михладилар. Севги бағрини очди! Қачонки Унинг болаларини ўзи Унинг Қонини талаб қилганларида, У: "Эй, Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганларини билмайдилар", − деб ҳайқирди. Мана бу севги.
E-108 Черков хоҳламайди буни, таълимотни хоҳлайди улар. Бизларга севги керак! Диний таълимотлардан черков ўлади! У фақат севги туфайлигина яшаши мумкин, чунки севги − бу Абадий Ҳаёт. Севги ҳамма нарсани енгади. Севги − бу ҳаммасидан ҳам қудратли куч. Йўқ, У керак эмасди уларга, чунки улар ушбу Совғада нима борлигини билишарди.
E-109 Лекин баъзиларга маълум эди, бу...бу ўзи қанақа Совға экани, Унда нима борлиги. Баъзилар Унга қарадилар. Мана шу рождество Совғасига биринчи бўлиб қараган... деб ҳисоблайман. Сиз биласизми, ким эди бу? Мен буни Фаришталар деб ҳисоблайман. Фаришталар буни билишганди! Бу очиқ эди уларга. Улар буни билардилар, чунки улар ўша тепаликнинг этагида пайдо бўлишганди.
E-110 Марям у ерда ўтирган бўлса керак, чангга ботиб. Уни яқинида оддий чўпонча қўйларини ҳидига сасиб ўтиб кетаётиб, ўша кечқурун ўша ерда ўтирган ҳомиладор қизни кўрди − бу бир нимани англатар эди. Худди ҳозир одамлар нимадир ҳадемай, яқинда юз бераётганини кўраётганлари каби. Ҳаяжонлантирувчи замонлар, одамлар ўзини қаёққа уришларини билишмайди. Мана шу чўпон одам, мумкин, ёнидан ўтган ва бу ҳомиладор қизни кўргандир. Нимадир уни қамраб олди: "Менда бу ерда сувдонимда муздаккина сувим бор. Ичгингиз келаяптими?" − деди у. Бу оилача унга рахмат айтдилар, она бўлгувчи сув ичиб олди. Шунинг билан...
E-111 Мумкин, бу ўша оқшом у ерда, оғилда Чақалоқ йиғлаган пайтда, тепаликда ётган чўпонлардан бири бўлгандир. О-о, ўшанда Унга бу дунёда жой топилмади! Ҳеч кимга У керак эмасди. Лекин худди шу вақтнинг ўзида тепаликдаги чўпонларга Фаришталар тушди ва биринчи рождество қўшиғини куйладилар: "Бугун Довуд шахрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир". Бу очилган эди.
E-112 Бу сизга очиқ бўлиши керак − фақат мана шу йўсинда дунёдаги ҳар қандай одам ушбу Совғада нима борлигини билиб олади. Сиз Уни рад этасиз ва буни... деб, буни фанатизм деб атайсиз, бироқ қачонки сиз очиқликка эга бўласиз, сиз Уни излайсиз, сиз Уни очасиз. Қачонки сиз эшикни очишга ва Уни киритишга тайёр бўласиз, шунда Худо киради ва сиз билан кечки овқатни ейди, сиз эса − У билан. Янги йилда берилган совғаларнинг барчасидан Буюги, Биринчиси ва Улуғи − бу, мана шу кичкина Уроғлик Совға сизнинг юрагингиз эшигини: "Мен кираман ва овқатни бирга баҳам кўрамиз", − деб уради. Агар У сизга очилса, сиз Уни танийсиз. Қачонки У сизга очилади, ўшанда сиз Уни қидириб қоласиз.
E-113 Қачонки сиз буни Ҳаёт эканини ва Ҳаётнин ягона тарзи эканлигини кўрасиз, қачонки сиз черковингизни қуриб қолган ва ўлик эканлигини кўрасиз, қачонки сиз ўзингизнинг... пастор билан қўл сиқишларингиз ёки сизни туздондан сув сепишлари бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрасиз, ана ўшанда сиз текшириб ўргана бошлайсиз.
E-114 Агар сиз ўлим ёқасида тўшагингизда ётсангиз, врач эса: "Сизда ҳеч қандай иложингиз қолмаган, бир неча дақиқадан кейин ўласиз", − деса, − мана ўшанда ўша Совғага қарагингиз келиши аниқ! Унда Унга ахир ҳозир қаранг-да, чунки у вақтда У сиздан тескари бурилади. Библияда айтилган: "Агар сизлар, токи соғ-саломатлигингизда Мендан юз ўгирсангиз, унда, ўлим етиб келган пайтда, Мен фақат устингиздан куламан", − шунинг учун, яхшиси, ушбу Посилкани бугун ўрганинг.
E-115 Бу ўзи нимани билдиради? − Оловлар, Осмондан тушаётган муқаддас оловлар, уларнинг суратлари олиняпти, буюк аломатлар, фарқига боришлар, кучлар, ўзга тилларда гапиришлар, талқин қилишлар, келажак воқеаларини башорат қилиш, Хушхабарнинг кучи, касалларнинг шифоланиши, олади-да, ракдан шифолайди, кўрлар ҳам кўра бошлайди, ҳар турли нарсалар. Буларнинг ҳаммаси нимани билдиради?
E-116 "Э булар муқаддас сакровчилар-ку". Ҳушёр бўлинг, бу йўргакнинг латтаси. Мумкин шундайдир ҳам!
E-117 Баломда ҳам худди шундай бўлган эди. Қандай қилиб у Худони Исроилдай халқини лаънатлайди, деб ўйладийкин? Лекин у кўриб билмади, уларни олдида гуноҳлардан озод қилишни келтираётган, урилган Қояни ва бронзи илонни кўриш ўрнига, йўргак латтага қаради.
E-118 Муқаддас Руҳнинг қудрати Унинг Мессия аломатини амалга ошираётганини ва Унинг Ўзи охирги кунларда бажаришини ваъда берган мўъжизалар одамлар орасида... кўриш ўрнига, − бугун ҳам худди шундай бўлаяпти. Унинг Ўзи айтгани каби: "Лут кунларида бўлганидек, Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади", − У Ўзини тирик эканини кўрсатиб, одамлар орасида ушбу мўъжиза ва аломатларни рўёбга чиқара бошлайди. Қаерда бу? − Камбағал ва итоаткор, қашшоқ одамлар орасида.
Одамлар буни фанатизм деб ҳақорат қиладилар, ҳайдайдилар. Ҳали жуда узоқ кетмай туриб, яхшиси, текширинг ўзингизни. Ҳа.

E-119 Мана шу сассиқ чўпонлар, одамлар уларнинг ёнида базўр турар эдилар. Улар у ерда ётардилар ва ўша ўзларининг қўйлари билан бирга ухлашарди, худди ўша похол тўшакда, худди ўшалар сингари, тўғрироғи, ўша жойни ўзида ва шунга уларни боққан эдилар, шундан улар...улардан шундай ҳам ҳид келар эдики, худди қўйларни ўзи келаётгандай эди.
E-120 Ҳамма билади, қўй боқувчи чўпон, қўйлари билан бирга нақ эшикни ёнида ётади, тўғридан-тўғри уларни орасида ётади. Исо деди: "Мен − қўранинг эшигиман". Мен токи Муқаддас ерда бўлмагунимча, аниқроғи Шарқда, чўпон олдин қўйларни киритади ва кейин эса ўзи эшикда ётишини билмагунимча, бу қандай бўлиши мумкин деб, кўпинча ўйлаб қолардим. Қўйлар уни устидан ўтмасдан, чиқиб кетолмайди. Бўри уни устидан ўтмай, кириб билмайди. У − эшикни ўзи.
E-121 Исо бизнинг юракларимизни эшигида ётганидан бениҳоя хурсандман мен! Биз Унинг рухсатисиз чиқиб билмаймиз ва бирон нима қилиб билмаймиз ва шунингдек, ҳеч ким Унинг рухсатисиз киролмайди ҳам. Шу учун У, Уни севганлар учун ҳаммаси яхшиликка хизмат қилсин деб, шундай қилади. Бундан бизлар йиғлашимиз ва хитоб қилишимиз, ҳамда Худони улуғлашимиз ва: "Нажоткорим учун, Чўпоним учун Худога шукур қиламан, Қайсики юрагимиз эшигида ётади ва бирон нима хавф соладиган бўлса, бунга тайёр бўлишимиз учун бизни огоҳлантиради", − дейишимиз керак. Ҳа.
E-122 Узоқ юртларда камтар донишмандлар бор эдилар. Уларни мунажжимлар, астрологлар деб атардилар. Мен яқинда Шарқда бўлган вақтимда, улар ҳозиргача ҳам худди олдингидай ўша ерда ўтирибдилар. Булар жуда камбағал одамлар. Улар учта бўлиб юришади. Улар шундай кўчани ўзида ўтиришади. Бизлар Билли билан у ерда, Ҳиндистонда, ўша ўлкаларда бўлганмиз. Улар худди ўша ёқдан келишди − Ҳиндистондан. Мана шундай, улар: "Бизлар Шарқда Унинг юлдузини кўрдик", − дейишди. Улар юлдузни кўрганларида, ўзлари Шарқда эдилар. Қуддус Ғарбда эди, шунинг учун Фаластин Ҳиндистондан Ғарбда эди. Шунинг учун улар Шарқда бўлганларида Унинг юлдузини кўрдилар ва Унга таъзим қилгани келишди.
E-123 Хўп мана, бу мунажжимлар, улар ҳеч қачон ўтирмайдилар, улар фақат чўкка тушиб ўтирадилар. Шунинг учун у ерда улар кундузи ўтиришади. Кечаси эса... Уларда катта миноралари бор. Улар ўша ёққа кўтариладилар ва мана шу минорада бўладилар. Улар оловлар ёқишади ва мамлакатлар ҳақида, шоҳликларни енгилиши ва империяларни сусайиши ҳақида гапирадилар. Шунингдек улар битта ҳақиқий Худога сиғинадилар. Бу шундай. Улар...улар имонли одамлар, улар мусулмонлар. Аслини олганда, улар ҳали Дониёр даврларидан, мидия-форслардан келиб чиққанлар. Шунинг учун улар...улар...
E-124 Шунингдек, Бутрус ҳам Ҳаворийлар 10:35да, ҳақиқатдан ҳам Худо одамга ҳам, халққа ҳам... ҳар қандай халқдаги Ундан қўрқадиган ҳеч кимга ва Худодан қўрқадиган ҳеч бир одамга тарафкашлик қилмайди, деди. Мана шу мунажжимларга қаранг, улар Худонинг юлдузли Совғасини кўрдилар ва Қуддусдаги маъбад хизматчилари олдида, руҳонийлар орасида Уни тан олдилар. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Худди шундай. Омин.
E-125 Мунажжимлар, тасаввур қиламан уларни, бир оқшом ўша муқаддас олов атрофида ўтиргандилар... (Бизда бироз вақтимиз борми? Ҳа.) ...ўша муқаддас олов атрофида ўтирдилар ва суҳбатлашдилар, кейин эса улар турдилар. О-о, улар осмон жисмларини ўргандилар. Улар уларнинг ҳаммасини яхши билишар ва уларнинг ҳар бир ҳаракати ҳақида ҳам хабардор эдилар. Шунинг учун бир оқшом, ўша ерда ўтирганларида, эҳтимол, қўшиқ айтгандирлар, шунда улар мана шу нарсага кўтарилдилар ва ўргандилар. Улар ҳар бир юлдузни билардилар, улар қаерда жойлашганини, уни номма-ном билишар, чунки улар осмон жисмларини ўрганар эдилар. Шунинг учун, табиийки, осмон жисмлари орасидаги ўрганилмаган бир нима уларни ҳаяжонга солди. Улар ўйга ботиб қолдилар: "Бу янги меҳмон бу ерда нима қилиб турибди экан?" О-о, мана сизга, қойил! "Бу қандайдир янги нарса юз берди-ку, бу ғайритабиий". Шунингдек, у нимага чақираётганийкин? − Ёзувга қайтиш учун.
E-126 Хўп мана, улар Ёзувни билар эдилар, чунки уларда Дониёр бош эди. Сизлар буни биласизлар. Дониёр 2-бобида бизга, уни уларнинг бошлиғи қилиб қўйилганлиги айтилган, шунинг учун у уларни ўргатганди. Шубҳасизки, бир кун кечаси у ерда ўтириб Дониёр айтганлари ҳақида ўқидилар, уни барча шоҳликларни кўрганини, токи, охир-оқибат, уларнинг ҳар бири қандай бўлса, шундай бўлгунларигача − мидия-форслар ва ҳоказо токи Римгача. Ундан кейин эса, ниҳоят, у тоғдан ўз-ўзидан узилган бир Тошни кўрди. Шунинг учун улар: "Мана шу вақт келиб қолган бўлиши керак", − дедилар. Кейин улар узоқ ўтмишда, ҳали ўша давргача, ҳали ўша замонларда Исроил мусофир бўлиб, кўчиб юрганини, улар келган ва Балоннинг Исроилни кўриб: "Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан", − деганини эшитганларини ва ўша воқеани айтиб берганларини эсладилар. Омин. Тахминан ўша, улар воқеаларнинг ҳаммаси ҳақида ўйлаган пайтларида, бу янги "меҳмон" пайдо бўлган бўлиши керак.
E-127 Одатда, қачонки сиз фикрларингизни Масиҳга йўналтирасиз, айнан ўшанда У сизга келади... етарли бўлади. Одатда сиз У ҳақида ўйлаганингиз пайтида У зоҳир бўлади. Биласиз, қачонки сиз тузалиш учунми, бирон бир яхши иш қилмоқчи бўлганингизда, айнан ўшанда сизга ёрдам бериш учун келади.
E-128 Шунингдек, тахминан ўша вақтда улар, эҳтимол, нигоҳларини кўтарган ва ушбу янги "меҳмон"ни кўрган бўлишлари керак. У уларни ғарбга қараб етаклай бошлади. Улар ўша заҳоти ғарб томонга қараб жўнадилар, Дажла дарёсидан, чўлдан, тоғлардан, намгарчилик-лойгарчиликлардан олиб ўтди. О-о, мана қойил! Ҳали энг бошидан улар нимадир юз бераётганини, ғайритабиий нимадир юз берганини билган эдилар.
E-129 Шундай қилиб улар қаерга келишди? "Шубҳасиз, агар бу Дониёрнинг башорати бўлса, унда ушбу буюк Қуддус шаҳри, бу халқнинг диндор одамларини пойтахти, ўзининг Шоҳини қабул қилишга бутунлай тайёр бўлади. Биз борган пайтимизда улар-ку ҳамма нарсани биладилар. Ҳа. Бизларни ўзимизга аниқ эмас, чунки бизлар оддий мунажжимлар, қашшоқ, камтар одамлармизда. Лекин бизлар ниманидир кутган эдик, шунинг учун ораларимизда шундай бир нима пайдо бўлганини кўряпмизки, у эса аниқ ғайритабиий нарсадир", − дейишди улар. О-о, қойил! Улар тайёр эдилар. Ҳамдлар бўлсин! Мана шу оддий одамлар Худонинг элчи-юлдузини қидириб йўлга тушдилар. Улар ҳақиқий Нурга етиб келмагунларигача, мана шу элчи-юлдузга эргашиб юрмоқчи бўлдилар.
E-130 О-о, Ваҳий 20да... Ваҳий 1:20да шу черковларнинг юлдузлари ҳақида айтилган. Нима қилишимиз керак бугун бизлар? − Мана шу юлдузнинг Нурини топишимиз (омин), қайсики Унинг Шуҳратини акс эттиради, қайсики Унинг Қудратини намоён қилади, қайсики Унинг илоҳийлигини кўрсатади ва бизлар токи ўша ҳақиқий Нурни топмагунимизча, унинг ортидан боришимиз керак.
Шунинг учун, ғарбга йўллаб,
Бизни Нурга олиб кел.
О-о, фақат олдинга бос, бу қанчага тушса ҳам, тоғлардан, чакалакзорлардан, қаердан бу бўлмасин, юравер-юравер.

E-131 Шундай қилиб, ниҳоят, улар Қуддусга етиб келдилар. Улар ўша улкан деноминация черковига тушишлари билан, ўша юлдуз уларни тарк этди. Қизиқ! "Бу ерда-ку у бўлиши керак", − деб ўйлади улар. Хуллас, улар шаҳар бўйлаб юриб, ҳар бир кўча-кўйда куйлаб: "Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? Биз Унинг юлдузини шарқда кўрдик ва Унга таъзим қилгани келдик. Қаерда ахир У?" − деб қичқирдилар.
E-132 Қанчалик ғалати бўлмасин, гарчи бу нарса уларнинг доираларида бўлган бўлса ҳам, лекин жавоб бўлмади. О-о, ана холос! (Мен ҳозир ўзга тилларда гапирворсам керак.) Жавоб уларда йўқ эди! Уларда ўшанда жавоб йўқ эди, ҳозир ҳам уларда у йўқ − улар билмайдилар. Мунажжим Исони уларнинг дини доирасида топмади, у юлдузни уларнинг динлари доираларидан ташқарида топди. Шунингдек, бугунги мунажжимлар (донолар. − Тарж.), доно юраклилар уни мана бу йирик деноминацияларда топишмайди − улар унинг ҳақида тушунчага эга эмас, уларда жавоб йўқ. Улар: "Бу яна қанақанги илоҳий шифоланиш?" − дейдилар. "Бу яна қанақа ўзга тиллар, талқинлар, башорат ва бу Мессия аломатлари? О-о, бу қандайдир сафсата-ку. Буни нимаси бор? Йўқ... Бунинг ҳеч қизиқ жойи йўқ". Кўряпсизми? Уларда жавоб йўқ. Уларда ўшанда жавоб йўқ эди, жавоб уларда ҳозир ҳам йўқ!
E-133 Лекин у (юлдуз. − Тарж.) бир иш қилди, у уларни излай бошлашга ундади. Менимча, Дюплесис ака ҳозир худди шу нарса билан шуғулланди ҳам.
E-134 Улар орқага қайтдилар, ухлаётган қизлар Мой сотиб олиш учун орқага қайтдилар. Лекин У айнан улар Мой учун кетган пайтида келди. Шунинг сабабли бизлар ҳозир қанчалик яқинмиз, қачонки мана шу улкан черковлар: "Ҳа, мумкин, бизга нимадир етмаяпти, бизлар яхшиси буни топишимиз керакмикин?" − дея, орқаларига қайтаётганликларини кўрамиз. Улар Уни олмайдилар ҳам. Буни яхши эслаб қолинг. Улар Уни ҳеч қачон − ҳеч қачон олмайдилар. Улар ўлик ва ўлик бўладилар, ундан ҳам ўлиги бўлмайди. Улар ҳеч қачон тирилмайдилар. Эсингизда бўлсин, мен Раббий Исмидан айтаяпман. Шунингдек бу плёнкада (кассета тасмаси. − Тарж.). Худди шундай. Улар ҳеч қачон − ҳеч қачон тирилмайдилар. Улар билан тамом. Мана шу сабабдан мен у программаларга қизиқмайман. Мен бир нарсага − ҳар қандай хоҳлайдиган одамга кучим борича қичқиришдан манфаатдорман! Деноминацияни тирилтириш эмас, балки Исо Масиҳни қайтариб келтиришга. Худди шундай. Деноминациягами − ҳеч қачон. У Худога қарши, ҳамма вақт шундай эди ва ҳамма вақт қарши бўлади, Худони ташқарида боғлаб-қолдириб, Унинг барча Илоҳийлигини, мўминлигини инкор қилади. У ҳеч қачон тирилмайди. Шунинг учун мана шу Рождествода ҳам, биринчи Рождествода нима бўлган бўлса, худди шундай бўлади. Ўша мунажжимлар шаҳар бўйлаб: "Қаерда У ахир? Қаерда У ахир?" − деб юрган эдилар. О-о, қойил!
E-135 Шу ерда мен бир дақиқа тўхталмоқчиман. менда бир фильм бор. Мен билан у ҳозир шу ерда эмас. У бир врачда, менинг йиғилишларимда шифоланган Дилли деган врачда. Ҳозир ҳам унда "Ярим тунга уч дақиқа қолганда", деб номланган тасма бор. Шунинг учун биз яҳудийларни у ёққа, ўз давлатига, ҳозирни ўзида Фаластинга йиғилаётганини кўрамиз, Раббий эса уларни шундай қилишини башорат қилган эди, улар шундай қиладилар ҳам. (Бранхам ака кафедрани қоқди. − Таҳр.)
E-136 Яқинда бу ерда Исроилга бормоқчи бир биродар: "Мен у ёққа борсам бўладими?" − деб сўради. Унга рад жавоби берилган эди. Исроил, ҳар бири алоҳида эмас, балки бир халқ бўлиб келади. "Халқ туғилади". У бир халқ сифатида келади.
E-137 Лекин қаранглар, ўша бечора яҳудийлар ҳаттоки Эронда ва ҳар ерларда (сиз буни "Ҳаёт" деган ойномада ўқигансиз), улар самолётларга ўтиришни истамагандилар. Улар ҳеч қачон бунақа нарсани кўрмаган эдилар. Улар ўша эски ёғоч омочларда ер ҳайдаган ва бошқа ишлар қилишганди. Улар... дедилар. Раввин у ерда турди-да: "Тўхтанглар, ахир бизнинг пайғамбаримиз бизга айтмаганмиди, қачон биз ватанимизга қайтсак, биз бургут қанотларида учиб боришимизни?" О-о, мана бунисига қойил! Шу учун улар келдилар ва бутун-жаҳон авиалиниялари самолётларига ўтирдилар, кўтарилдилар.
E-138 Улар двигателларда ишлашини пайғамбар билмаган эди. Улар фақат улкан бургутларга ўхшаш эди, шунинг учун бургутга ўхшаб, баланд-баланд кўтарилдилар. Шунинг сабабли пайғамбар: "Сизлар қайтаётганларингизда...", − деди. Бу икки ярим минг йил муқаддам бўлган эди. О Худойим! Икки ярим минг йил олдин римликлар уларни асир қилганида ва уларни ер юзи бўйлаб тарқатиб юборган пайтида, у: "Улар... Мен уларни унутмайман, Мен яна уларни қайтараман. Лекин Мен Ўзимнинг Исмим ҳақи мажусийлардан бир халқ олишим учун, уларни (мажусийларни) Ўз Исмим билан аташим учун, уларнинг (яҳудийларнинг) кўзларини кўрмайдиган қиламан. Ўша кун охирига келганида эса, Мен уларни яна йиғаман. Шунинг учун улар ўз уйларига қайтганларида, мана шуларда учадилар", − деди. Шунинг учун Ишайё уларни қандай кўтарилишларини, учишларини кўрган − у: "Бургутлар қанотларида кўтариладилар", − деди.
E-139 Ўша кекса раввин туриб: "Бизнинг пайғамбаримиз охирги вақтда бизлар уйга бургут қанотларида қайтишимизни айтган", − деди. Улар бортга кўтарилдилар.
E-140 Улар елкаларида қарияларни, ожиз, мажруҳларни олиб тушганларида, улардан интервью олгандилар. Менда бу нарсани ёзилган тасма бор. Улар: "Уйингизга, ватанингизга, шу ерда ватанингизда ўлиш учун келдингизларми?" − деб сўрадилар.
"Йўқ, бизлар Мессияни кўриш учун келдик", − деб жавоб бердилар.

E-141 О-о, биродар, нима гап? Уларнинг черковида бунга жавоб йўқ. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Нима гап? Э биродар, кечки Олов нур сочганида, Муқаддас Руҳнинг қудрати, аввал бошда қандай бўлган бўлса, худди шундай, яна Черковда турибди, биз вақтнинг охиридамиз. Пайғамбар: "Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади", − деб айтди. Нима учун улар у ерда тўпланаяптилар, черков буни билмайди. Нимага бу бундай, улар тушунтиролмайдилар. Гарчанд уларга ҳаммасини у ерда атом бомбаси тушунтиради. Яна қандайин тушунтирадики. Лекин бизлар кечки пайтда яшамоқдамиз, ўзимиз ўйлаганимиздан ҳам анча кечроқ вақтда. Албатта.
E-142 Бу мунажжимлар кўчаларда юришар, улар тушунтириб беролмадилар: "Нима юз берди? Нима рўй берди?" Ниҳоят, биз уларни унинг, юлдузнинг ортидан кетганларини кўрдик. Қачонки юлдуз ўша ёққача етиб борганида, улар уни топиб билмадилар. Улар шаҳарда, диний қаторларда жавоб топиб билмадилар. Йўқ, ҳозир ҳам топиб билмайдилар. Улар... Нима... Қуддус, улар... ҳақида, ғайритабиий аломат ҳақида ҳеч қандай тушунчага ҳам эга эмасдилар.
− Сизлар қанақа ғайритабиий аломат тўғрисида гапиряпсиз?

E-143 − О-о-о, биз ҳали Шарқда бўлганимизда юлдузни кўргандик. Биз унинг кетидан борамиз
E-144 − Хўп, қани у, қаерда ўзи? Мен уни нимагадир кўрмаяпман. О-о, биз бу ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. (Бу Ёзувни аниқ бажараётган эди.)
E-145 Лекин диндорлар доирасида буни тушунтирадиган асос йўқ эди. Уларда бугун ҳам у нарса йўқ:
− Бу яна қанақа ўзга тилларда гапириш? Бу яна қанақа одамлар тўдаси, касалларни шифолайдиган ва бу барча мўъжизаларни қиладиган ва ҳоказо, хитоблар қиладиган, фарёд қиладиганлар, қани?
− Библияда ўшанда бўлиб ўтган нарсаларга ўхшайди.
− Ай, бўлмаган гап. Ҳеч қандай қизиқ жойи йўқ арзийдиган.

E-146 Улар ғайритабиий нарса ҳақида тушунчага эга эмаслар. Нима учун? А мана жавоби. Улар юлдузнинг порлаган Нури, порлаган юлдуз ортидан Худонинг компаси ортидан ўша баркамол Нурга боришни хоҳламайдилар. О-о!
Шунинг учун, ғарбга йўналтириб, бошлаб,
Бизни Нурга олиб келтир, о Байтлаҳм юлдузи!
Биз Унинг юлдузини шу ерда ғарбда кўрдик. Айнан қайси юлдузни? − Унинг Черкови, Муқаддас Руҳнинг одамларда ҳаракат қилаётган юлдузни. Бизлар Унинг юлдузини кўрдик ва Унга таъзим қилгани келдик. Омин! Мана ким бу − юракдан бўйсунган доно эркаклар, оқила аёллар. Унинг юлдузини кўрдик ва Унга таъзим қилгани келдик.

E-147 О-о, улар ҳатто бунақа ғайритабиий нарсалар ҳақида тушунчага ҳам эга эмасдилар. Улар Шамчироқлар ва бошқалар ҳақида ҳатто тушунчага ҳам эга эмасдилар. Улар...улар бу ҳақида тушунчага эмаслар. Бу уларни ҳаяжонга солди. Бўлмаса-чи. Бугун ҳам худди шундай. Ҳм! Бироқ улар бу ҳақда ҳатто тушунчага эмасдилар, яъни, диндорлар доиралари. Бугун ҳам бу ҳақда ҳеч қанақа тушунчага эга эмаслар.
Эътибор қилинг. Бу менга ёқади. О-о, мана нима ажойиб!

E-148 Токи улар ўша деноминация доираларида эканлар, юлдуз уларга кўринмайди ҳам қолди. У Қуддуснинг ташқарисида қолди ва у ёққа кирмади (биродарим менинг!), токи улар ўша деноминация сфераларида бўларканлар, у ташқарида қолди. "Қаерда У? Сизлар, пасторлар, шубҳасиз, сизлар бу ҳақида нимадир билсаларингиз керак. Эй раввинлар, руҳонийлар, буларни ҳаммаси нима дегани экан-а? Сизлар ҳам, методистлар, баптистлар, пресвитерианлар, католиклар ва шунга ўхшаган эски черковлар, сизларда аниқ бунинг жавоби бор. Қаерда ахир У?" О-о, мана қойил! (Бранхам ака кафтларини уради. − Таҳр.) Кўряпсизларми? Улар бу тўғрисида ҳатто тушунчага ҳам эга эмаслар. Улар ҳам, у ерда бўлганлар, токи бу ердан чиқмагунларича, қоронғуликда қолдилар. Шунинг учун улар шаҳардан чиқишлари билан юлдуз яна порлади. Шон-шарафлар бўлсин!
E-149 "У ердан чиқ, Менинг халқим! − дейди Раббий. − Бобилнинг тартибсизликларидан чиқинглар! Ўз диний таълимотларингиздан ва сохта ғояларингиздан чиқинглар! Мен сизларни қабул қиламан, − дейди Раббий, − уларнинг харомликларига тегманглар", − уларнинг черковдаги битниклар ўтиришлари, қаллоб ўйин ва қолган ҳамма ишларига, рақсларига ҳам тегманг, қўшилманглар.
E-150 Бу ерда шу яқинда онам: "Билли, озроқ вақтга бўлса ҳам, бир келиб кет", − деб мени чақирди. Менимча, у ҳозир черковда, қаердадир ўтирибди. Мен келиб, "Нима бўлди?" − деб сўрадим. Мени у ёққа чақирдилар. У ерда бўлса, Индианадаги битта катта методистлар черкови ўзларида рок-н-ролл билан ўтириш ўтказибди экан. Шунда пастордан интервью олдилар: "Методистлар черкови рок-н-роллдай чиройли санъатни аллақачонлар унутиб қўйганлар", − деди. Шайтонга чалинган, Худо ҳақида умуман тушунчаси йўқ, у Худо ҳақида, ёввойи одам "Минг бир кеча" эртаги ҳақида билишидан кўпроқ билмайди, улар шундоқ... қуён қорда киядиган оёқ-кийим ҳақида билишидан кўпроқ билишмайди − шунчаликка етиб келдиларки, энди улар фақат теологияни, қандайдир − бир одамлар ўйлаб топган таълимотнигина билишади.
E-151 Муқаддас Руҳ кучи кирган пайтида, сиз Худонинг ваъдасини қабул қиласиз. Муқаддас Руҳнинг Илоҳий Инъомини олинг, қабул қилинг, шунда сиз черковда рок-н-ролл қанчалик мумкин ёки мумкин эмаслигини билиб оласиз. Джон Веслей ваъз қилган ўша Хушхабарга қайтинг, шунда кўрасиз, қанчалик у мумкин эканлигини. Муқаддаслар босган йўллардан четга чиқдилар. Джон Смитга қайтинг ёки баптистларга, Мартин Лютерга қайтинглар. Лекин нима бўляпти ўзи? − Бугун улар ғайритабиий нарса ҳақида тушунчага ҳам эга эмаслар. Худди шундай ҳам. Методистлар черкови илоҳий шифоланишлар тўғрисида ҳаттоки тушунчаси йўқ.
E-152 Джон у ерда туриб, илоҳий шифоланишни ваъз қилган пайтида, унга йирик инглиз черковидан келиб, унинг устидан кулдилар, тулкини ва чопувчи итлар тўдасини унинг устидан қўйвордилар. У эса унга бармоғини кўрсатиб: "Сенинг бошинг устида қуёш уч марта чиққунигача, сен мени ибодат қил деб чақирасан", − деди. Ўша кечқурун у Джонни келиб ибодат қилсин деб чақирганича, ўлди.
E-153 Нима учун методистлар черкови яна бунга қайтмайди? Нима сабабдан? Чунки у ўлик! Рост. Аниқ! Сиз мана бу Посилкага қарашга қўрқасиз, чунки У сизнинг гуноҳларингизни очади. Мен сизларни, методистлар, яна шу Посилкага қарашингизга чақираман. Мен сизларни, баптистлар, яна шу Посилкага қарашингизга чақираман, сизларни ҳам, пресвитерианлар, ҳаммангизни! Эй, элликчилар, католиклар, ҳаммаларингиз − Худодан рождество Совғасига қаранглар ҳозир, мана шу Совғага қаранглар! Қутисини ташланг ва Совғани олинглар! Ҳм-ҳм! Қорбобони ялтир-юлтирларини олиб ташланглар. Худонинг Инъомига қайтинглар, Муқаддас Руҳга қайтинглар. О-о, мен биламан, У кўп бир нарсаларни фош қилади, лекин сизга ҳам − тозаланиш, покланиш − айнан шу нарса керак. Биламан, бу жуда кескин, лекин, дўстлар, биз Унга эга бўлишимиз лозим. Бу Худо Каломи. Худди шундай. Бу сизнинг фойдангизга бўлади. Ҳақиқатан шундай. О-о, ҳа!
E-154 Улар...улар ўша шаҳарга тушган пайтларида, нимадир нотўғри эканини билардилар, Нур эса ўчганди. Улар мана шу деноминация рўйхатига ёзилишлари билан, Нур ўчди. "Нима гап?" Улар: "Қаерда ўзи У? Қаерда ўзи У? Мен Уни аниқ шу ерда топаман. Бу жуда қадимги деноминация, у анчадан бери бу ерда. Бу ахир деноминацияларнинг пойтахти − Ватикан шаҳри-ку. Ҳа, мен аниқ...мен Уни шу ерда топишим керак. Қаерда ўзи У? Қаерда ўзи У, Ўша Масиҳ, Қайсики У кеча, бугун ва тоабад Ўшадир, деган? Қаерда ўзи У, Кимки кечки вақтда Нур келади, деган? Қаерда ўзи У, Кимки: "Мен қилган ишларни сизлар ҳам қиласизлар", − деган? Қаерда ўзи У? Қани У ўзи?" − деб қичқира бошладилар. Нур эса шундоқ ташқарида қолаверди. Қачонки улар бу барча нарсалардан ҳалос бўлиб, шаҳардан чиққан эдилар, Нур яна пайдо бўлди.
Кечки соат йўлимизда Нур бўлади,
Ва бизларни Шуҳратга элтиб билади.
Порламоқда ҳозир Нур: мана йўл очиқ сувга
Исо Исмидан чўмдирилишга.
Катта-кичик тавба қил, гуноҳларингга,
Ваъда берилган Муқаддас Руҳ тушади сенга.
Кечқурунги Нур келди:
Масиҳ билан Худо - бир, жавоб мана шу.

E-155 Ҳа, биродар, худди шундай. Ҳамма гуноҳларинг учун тавба қил. Шунда Муқаддас Руҳ, Худонинг Инъоми аниқ киради. У эшикда (Бранхам ака кафедрани ура бошлайди. − Таҳр.): "Мени киритгин. Агар сен Мени киритсанг, Мен сен билан кечки овқатни баҳам кўраман, Мен сенга бу ҳамма нарсаларни очаман. Мен сенга ғайритабиийликни кўрсатаман. Мен касалликларингни шифолайман. Мен...Мен буларни ҳаммасида сен учун ғамхўрлик қиламан, агар сен фақат Мени киритсанг", − деб турибди.
E-156 Бугун Худонинг Совғаси Посилкаси Муқаддас Руҳ кўринишида ўралган. Ўша кезда Посилка ўралган ва Худонинг Ўғли деб аталган эди. Худонинг Совғаси Посилкаси шундай кўтарилган (Гўлготада. − Тарж.), қайта ўралган ва қайтиб юборилган эди холос. Омин. Ўшанда У Худонинг Ўғлида ўралган эди, бугун эса У (Посилка. − Тарж.) Черков деб номланган Худо ўғилларида ўралган. Тўғри. Худонинг Совғасини Посилкаси одамлар учун ўралган. Ўшанда Ундан қандай юз ўгирган бўлсалар, бугун ҳам шундай юз ўгирдилар. "Агар уй эгасини Баалзабул, фол очувчи деб атасалар, чунки У фикрларни билиб олиши мумкин, унда сизларни ундан баттар ном билан аташади. Ахир уй Эгасини Ўзини ҳақорат қилаяпти-ку". О-о, вой-бў! Келинг, ойдинлаштирамиз.
E-157 Ҳа, мунажжимлар, улар буни қабул қилди. Улар камбағал ва камтар одамлар эди ва улар одатдан ташқари − ўзгача Нурни кўришди.
E-158 Мен бу ерда яна бир нарсага тўхталиб ўтмоқчиман. Ўшанда улар мана шу Нурни кўрган пайтларида, нақадар бахтиёр эдилар-а! Библияда: "Улар буни кўрганларидан роса қувондилар", − деб ёзилган. О-о, улар бироз хитоблар қилиб, ҳайқиришгандир балки. Сиз шундай деб ўйламайсизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен ҳам шундай тасаввур қиламан. Шундай қилиб, қачонки улар ўша қадим деноминацияда бирон нарса топишга уриниб, жуда кўп қолиб кетганликларини ва у ерда эса ҳеч нарса йўқ эканини тушунган эдилар; қачонки улар дарвозадан ташқарига чиққан эдилар, улар у ерда Муқаддас Руҳнинг Нури порлаётганини, устиларида Шон-Шухратнинг юлдузи йўналиб турганини яна кўрганларида, уларда буюк шодлик, қувонч бор эди.
E-159 О-о, нима қилади инсон, қачонки у қувончдан ўзини билмай қолса? Нима қилади бейсболда одамлар, қачонки ўзида йўқ қувонса? О-о, сизлар: "Ура, ура! О-ҳо, қандай узатди! У уй базасигача югуриб етди. Ҳа-ҳа! Оҳо-ҳо!" Кўряпсизми?
E-160 Шунингдек, сизда ниҳоят даражада қувонч бўлиб қолса, сиз ҳам: "Шарафлар бўлсин! Раббийга Шукур!" − деб бақирасиз. Бу шундай. Ниҳоятда буюк қувонч! "Мана юлдуз. Бизни бошла! О-о, бизни мана бу ташкилотлардан олиб кет ва мана бу ҳақиқий Нурга элт.
Шундай, Ғарбга йўналтириб
Бизларни Шу Нурга элт.
Шундай одим ташлайвер. Юлдуз НУрга етказиши керак эди. Охири у Чақалоқнинг устида тўхтади. Ҳм!

E-161 Қачонки улар... (Лентада бўш жой. − Таҳр.)...бир неча дақиқадан кейин. Майли. Яхши.
E-162 У камбағал балиқчиларга очилди. Ўша Посилка очилган эди, Унинг ичида нима бор бўлган бўлса, Таврот тавсирчилари бўлмаганларга, авомларга, камбағал балиқчиларга очилган эди. У шундай одамларга, ўз исми-шарифини ёзолмайдиганларга очилди. Улар черковда нозир ёки яна кимдир бўлолмас эдилар. Улар бунақа бўлолмасдилар. Улар шундай саводсиз эдиларки, (ой-ой-ой!) шундай даҳшат. Шунинг сабабли У уларга, ҳеч кимга кераги йўқ, эътибордан қолганларга очилди. Ҳеч ким уларни севмайдиганларга У очилди. Уни севмайдиганлар учун, шифога муҳтож касаллар учун У сермуҳаббат бўлди. Улар Посилкага қарашни ва Унда нима борлигини кўришни истадилар. Ўша билан У оч-наҳорларга ҳам очилди, қайсики уларни нон ва балиқ билан тўйғазди. (О-о, бунда... қолаверса бўлар эди. Бу ҳақида менда кўп бир нималар ёзиб қўйилган, аммо бизларга буни ўтқазиб юборишга тўғри келади. Тушуняпсизми?) У барча ўша одамларга, уларни яхши кўришга арзимайдиганларни ҳаммасига очилди. Улар ҳеч кимга керак эмасдилар, уларни фанатик деб ҳақорат қилдилар, У эса ўшаларга очилди.
Мен шундай бахтлиман, мен ҳам − улардан бири.
Худди шундай! У ҳеч ким севмайдиган, ҳеч кимга керак эмас, касал ва муҳтожларга, орзумандларга очилди. Ҳа.

E-163 Мен яна бир ташна, орзуманд одам ҳақида ўйлаб қолгандим. Бир кунлар юраги чанқоқ Павлус исмли одам яшаган эди. У ўшанда ҳали Шоул бўлиб, Дамашққа йўлга тушган, ўзи эса Худога рашк билан хизмат қилмоқчи эди. У нима қилишни билмас эди. У Худо учун бирон нима қилмоқчи бўлди. Уни Нур қоплади: "Шоул, Шоул! Нега Мени қувғуи қиляпсан?" У Павлуснинг чанқоқ юрагига очилди.
E-164 Ёмон ном чиқарган аёлга, жазога ҳукм қилинган Бараббусга очилди У (тўғри), юраги чанқоқ одамга, ёмон ном чиқарган аёлга, эътибордан қолган барча одамларга. Мен ўша ахлоқи бузуқ аёл тўғрисида ўйлаб қоламан. Унга бир дақиқа вақт ажратамиз. (Илтимос, менга яна бир дақиқа сабр қилинглар.)
E-165 Библиядаги фарзий Шимўн, о-о... у хоҳлади, у ҳам бу ўзи қанақа Совға экан деб билмоқчи бўлди. Аммо у У ҳақида ўзининг манфаати учун, ўзининг шахсий фойдаси мақсадида (мана шу фарзий) билмоқчи бўлди. Шу учун нима қилди ўзи у? У катта зиёфат уюштирди. У эрмак қилиб биламан деб ўйлади. (Бу Библияда, Хушхабарда (Луқо 7:36-50да. − Тарж.) тасвирланган. Ҳозир уни бир дақиқада, тугатишимиздан олдин муҳокама қиламиз.) У ерда Исони ҳақиқатдан ҳам яхши кўрган деб ўйламайман, ахир уларни орасида ҳеч қанақа умумийлик, алоқа йўқ эди. У суяк-суягигача сингиб кетган − ашддий фарзий эди, шунинг сабабли у Исони ёмон кўрар эди. Шу учун у Уни таклиф қилишга қарор қилди ва У ҳақиқатдан ҳам Пайғамбарми ёки йўқми деб текширмоқчи, Унга ҳазил қилмоқчи бўлди.
E-166 Хуллас улар Уни чақиргани одам юбордилар. Ундан кейин жўнатилган одам югурди, усти-боши бутунлай чангга ботиб, у ерга келиб, Исони ёнида турган бўлса керак. У эса одамларни шифолаган ва бошқа ишлар қилиб турган бўлса керак. У чарчаган эди. Оқибатда, Бутрус: "Бугун Унга мумкин эмас", − деган ҳам бўлиши мумкин.
E-167 Буниси эса: "Аммо, жаноб, ахир менинг хўжайиним − бу раввин Шимўн. У Яҳудияда шу ердаги катта черковнинг пастори. Сен... ахир. У...у сени Устозингни ўз уйига таклиф қилаяпти. О-о, бу нарса У учун катта ҳурмат... катта ҳурмат бўлади. Тушуняпсанми? Уникига албатта бориш лозим", − деди.
E-168 "Майли, − деди у, − сени элтаман, кўрамиз, нима дер экан У". Шу учун мана у одамларни орасидан ўтиб бораяпти. Қуёш эса ботай-ботай деб турибди, Исо чарчаган, ҳолдан тойган эди. Ва мана ўша жўнатилган хабарчи келаяпти. Шунда у... қилиш ўрнига...
E-169 Масиҳнинг Ҳузурида! О-о, мен кўпинча мана шу одамга нима бўлди экан деб, ҳайрон қоламан. Унга нима бўлди? Ахир Исога шундай яқин турган эди-ю, шунда ҳам у: "Менинг хўжайиним Сени меҳмон бўлиб боришингни хоҳлайди. Биласанми нима? У ўша ерда ўтириш (ўтириш кечаси) ўтказаяпти. У сени келиб, ҳурматли меҳмони бўлишингни истайди", − деб, фарзийнинг хабарини ҳадеб такрорлайверди-я.
E-170 Оҳ, мен ўша одам бўлиб қолишни қанчалар хоҳлар эдим, Унга шунчалик яқин бўлишни. Сизларга-чи? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен ўша фарзийнинг айтганларини барчасини унутган бўлар эдим. Мен Унинг оёқларига йиқилган ва: "О, Раббий Исо, мен гуноҳкорга раҳм қил", − деган бўлар эдим. Мен шундай деб айтган бўлар эдим деб ўйлайман. Сизлар-чи? ("Омин") Ахир у Исога шундай яқин турган эди ва ўша чоғи ўзининг гуноҳларини кечирилишини сўраш имкониятидан воз кечди-я. Ахир у Унга шундай яқин эди-ку! Йўқ, уни ақлида жуда ҳам кўп бир нималар бор, у хизматкор, у фарзийнинг илтимосини етказиши керак эди.
E-171 Шунинг учун Исо, бечора Исо, гарчи чарчаган ва ҳолдан тойган ва ўша фарзий Ундан жирканса ва Уни ёмон кўришини билса ҳам, У: "Мен бораман", − дегандай бош ирғади. Агар У келаман деса, демак, У келади. Ҳавотир олманг, У келади, ҳес нарса Уни тўхтатмайди.
E-172 Хуллас, ўша куни улар ўша ёққа келган пайтларида... У ерда эса барча боқилган бузоқларни сўйгандилар ва ҳамма янги майларини ва бошқа нарсаларини чиқариб дастурхонга қўйган эдилар. Шунингдек... Камбағалларга улар бўлган жойга кўриниш рухсат берилмасди. О-о, улар кўчада сўқимлар гўштини қовурган пайтда, у ерда қанақанги ҳид тутган эди! Ўша қашшоқлар нарироқда шундай сўлаклари оқиб туришар эди. Лекин улар кириб билмасдилар. Йўқ-йўқ. Ахир бу фақат аслзода, оқ суяклар учун эди. Шу учун улар кўчада турган эдилар. Унда яна узум ва бошқалари ҳам бор эди, буларнинг ҳаммаси энг гуллаган, тўғрироғи, узум пишиғида эди. Шу узумдан ҳам шундай зўр ҳид таралар, биласизми, ахир у мазали ва шунақа зўр эди. Унда янги виноси ва бошқа нарсалари бор эди. Шунинг учун...
E-173 Мен кўпинча қандай бу Исо у ёққа сездирмай кирди, деб ҳайрон бўлиб қоламан. Биласизлар, Шарқда сени бирор киши уйига таклиф қилса, биласизлар, бу одамлар ўзларининг меҳмондўстликлари билан номлари кетган. Хўп мана, ўша замонларда улар юрган пайтлари, улар шиппак кийганлар. Шу учун уларни кийган замонлари, сизларга маълумки, оёқ ювиш деган одат бор эди уларда.
E-174 Бизлар бу ерда айнан шуни эслаб ўтамиз. Тартиб шундай эди.
E-175 Бирор киши сизни уйига таклиф қилса, тахминан бундай бўлар эди, Сизга эшик олдида салом беришар, ундан кейин эса, одамлар орасида барчасидан энг паст иш деб аталадиган нарсани қилишар эдилар. Бир хиллар араваларда извошчи, бошқалар овқат пиширар, баъзилар эса бош-ошпаз эдилар, биласиз, бошқалар эса − соқийлар эди. Шунингдек... Аммо бутун хўжаликда энг кам ҳақ тўланадиган одам − оёқ ювувчи малай эди. Бу оддий қора ишчи эди.
E-176 Шунинг учун, бир тасаввур қилинг-а, менинг Раббим қора ишчи сингари оёқларни ювганди. Бизлар бўлсак, ҳали ўзимизни катта фаҳмлаб, ўзимизни кимдир деб ўйлаймиз. Қаранглар, қандай у шогирдларини оёғини ювди, балиқчиларни, булғанч балиқчиларни, қўйчивон-чўпонлар ва ҳоказоларни − уларнинг оёқларини ювди.
E-177 Шунинг учун мана бу оёқ ювувчилар, сиз эшикка келган пайтингизда, улар... улар сизни оёқларингизни ювардилар, чунки сизнинг оёқларингизда чанг ва бошқа нарсалар бўлиб, шу учун... сиз чанг босиб юрганингиздан, биласиз, чанг йўллардан, отлар ва ҳайвонлар юрган жойлардан, биласиз, мана шу туфайли шундай сассиқ ҳид турар эди. Бунинг устига, бўйин, биласизлар, қуёшдан жуда куйиб кетар эди. Фаластиннинг офтоби, унинг тикка тушган нурлари жуда қаттиқ куйдиради. Хуллас, улар эшикка келган пайтда, улар оёқлари товонини қўйишар, малайлар эса уларнинг оёқларини ювишарди. Ундан кейин шиппакларини ечиб, тозалаб, уларни олиб қўйишар, кейин эса уларга уйга киядиган шиппакларга ўхшаган оёқ-кийими берилар эди, у бизни давримизда аёллар киядиган, шунга ўхшаган бўлар, ана ўшани энди улар кийишар эди. Шу учун мана шундай қилиб оёқларни ювар эдилар.
Кейин яна уларнинг елкаларида сочиқлари бўлар эди. Кейин эса нима қилар эди у? − У унда юзини чангларини артар эди.

E-178 Шунинг учун сумбул мойи олди. О-о, бу бойлар учун қиматбаҳо модда эди. Жануб маликаси уни Сулаймонга совға қилган эди, Шарқда у олмадан қилинади − гулларидан, олма гулларидан ва ўшандан чиқариб олинади. Жуда қиммат ёғ!
E-179 Шу учун улар мана шу сумбул ёғини олиб, у билан бутун юзларига сурадилар, мана шунақа ёғ билан, чунки уларни бўйинлари ҳам қорайиб кетар эди. Сочиқни олиб, ҳамма жойларини мана бундай артадилар. Шундай қилиб, улар...улар тетикланар эдилар.
E-180 Хўп мана, бу биринчиси, оёқ ювувчи уларни кутиб олиб, мана шундай қилиб уларни тартибга келтирар эди. Уйида катта-катта форс гиламлари ва яна бир нималар тўшалган одамникига бундай сасиб, худди оғилдан чиқиб келаётгандай... офтобда афт-башараси қоп-қора бўлиб, шубҳасиз, албатта у ерга киргилари келмас эди. Улар тозаланар эдилар.
E-181 Улар кирганларидан кейин эса, бир-бирларини қарши олардилар. Ва ана шунда, улар учрашган пайтида, ҳамма вақт меҳмонни, агар сиз азиз меҳмон бўлсангиз, Эд ака, улар мана бундай қилиб қўлини сиқар эдилар. Улар мана шундай қўлларини сиқар эдилар. Ундан кейин эса... (Бир дақиқага ўрнингдан тур-да, мен сенга бир нима кўрсатаман.) Улар уни қўлтиқладилар... (Бранхам ака Эд акани қучоқлаб, елкасига қоқиб, шуни кўрсатади. − Таҳр.)... мана бундай, ундан кейин эса бошқа қўли билан. (Бранхам ака Эд акани қучоқлаб, елкасига қоқиб, шуни кўрсатади. − Таҳр.) Улар мана шундай қилдилар.
E-182 Саломлашиш мана шунақа эди. Шунда сиз биродар ҳисобланар, сизга яхши бўлар, сизни оёқларингизни ювар, сизни ҳамма жойингизга мой сурар эдилар.
E-183 Ундан кейин эса уларни қиладиган ишлари − улар бир-бирларини бўйинларидан ўпар эдилар. Шунда бу нарса самимий меҳмон кутиш ҳисобланар эди. охиргиси ўпич билан саломлашиш эди.
E-184 Эслайсизми, Яҳудо Исони ўпич билан қандай қарши олган эди? Сўради: "Дўстим, нима учун бундай қилдинг?" Кўряпсизларми? У унинг юрагини билар эди.
E-185 Хуллас, улар бир-бирларига илтифот қилдилар. Сиз усти-бошингиз чанг, ҳамма жойингиз − бошдан оёғингизгача сасиб кирмаган бўлардингиз. Кийимлар ҳалпиллар, яёв юрган пайтда унга чанг унниқиб кетар эди. Уларга бундай қилиш, кириш ёқмас эди. Лекин сиз бутунлай тозаланганингизда ва у сизга келганида, шунда сиз... меҳмон бўласиз. Сиз ҳурматли меҳмон бўласиз, Қачонки сизга у келиб, сизга бағрини очиб, саломлашиб ва бўйнингиздан ўпганида, бўлмасамчи, унда сиз биродар ҳисобланасиз: "Кир, марҳамат. Музлатгични оч, бутербродни ол, хоҳлаган нарсангни". Мана шунда сени кутиб олдилар, сени киришга таклиф қилдилар.
E-186 Лекин Исо у ерга қандай кирди экан, агар Унга буларни ҳаммасини қилмаган бўлишса? Кўряпсизми? У бир бурчакда чанг оёқлари билан ўтирар, Унинг билан саломлашмагандилар. Эҳтимол, фарзий бошқа бирор нарса ҳақида гапираётгандир, биласизми, у ҳатто Исони кирганини ҳам сезмади.
E-187 Мана нима бўлаяпти бугунги черковлар билан, жуда кўпчилик фарзий черковлари билан − Худонинг кучи киради, улар бўлса буни сезмайдилар. Кўряпсизларми? У бирон нарса қилишни истар, лекин Уни ҳеч қачон самимий қабул қилмайдилар.
E-188 Шунингдек, у ҳам мана у ерда, эҳтимол, ҳазил-ҳузил нарсаларни айтар ва мана бунақа пастор раввин билан ва мана унақа раввин билан хурсандчилик қилгандир. Улар Исони пайқамадилар.
E-189 Шунинг учун У билдирмай кириб, бирор бир бурчакда ўтирган бўлиши керак. Мен Уни у ерда шундай тасаввур қиламан: оёқлар чанг, бўйинлар қоварган, ўпиб кутиб олишмаган эдилар. Оҳ, бундан ўзингни ёмон ҳис қиласан, тўғрими? Исо чанг оёқлари билан! У ерда Уни: "!Йезу, Йезу", − деб атайдилар. Йезу чанг оёқлари билан у четда ўтирибди", − дейдилар. О Худойим, қандай бундай бўлиши мумкин? Ҳеч ким Унга эътибор бермади.
E-190 Аммо бир кўримсиз фоҳиша (о-о, қойил!), ёмон отлиқ аёл, у тасодифан шу яқиндан ўтаётган эди. Эҳтимол, у... Мумкин у... эди. Шаҳарда ҳеч кимса йўқ эди. Ҳамма мана шу зиёфатга кетган, ҳамма аслзодалар, шунинг сабабли унинг иши юришмаган эди. Шунинг учун мана у... билди. "Нима у ерда бўлаяпти экан-а, мана бу... шу фарзийнинг уйида?" Хуллас у у ёққа борди ва мумкин, у ёқ-бу ёққа аланглаб, деворни тирқишидан: "ой-ой-ой", − деб қарагандир. Уни тасодифан у бурчакка кўзи тушди. Аёл Уни боши эгик, оёқлари чанг, бўйинлари қоварган, яхши кутиб олинмаганича ўтирганини, ҳеч ким Унга эътибор бермаётганини кўрди.
E-191 Лекин унга тушунарли эди. О-О! Мен уни кўзларини қандай ишқалаганини ва: "Наҳотки бу Ўша? Бу ўша Одамку, У бир куни мен каби аёлга раҳм қилган эди, қачонки ўша черков уни судраб олиб келиб, тошбўрон қилмоқчи эди. Шунда У: "Эй аёл, айбловчиларинг қани?" − деган эди. Бу Ўша бўлиши керак", − деганини тасаввур қиламан. Кўряпсизми? "Имон − эшитишдан", − шунинг учун бу аёлга бу Ўша экани очилган эди.
E-192 Аёл: "Лекин қара-да, Уни ҳатто кутиб олмадилар, Уни оёқлари ҳам чанг. Мен нима қилсам экан-а? Мен аёлман, шунинг учун агар мен у ёққа бехосдан кириб борсам ва бир нима десам борми, ахир мени анави девордан улоқтиришади. Мен бўлсам... мен ўзим бузуқ аёлман, У ҳам мени бузуқлигимни билади. У танийди мени, ёмон аёл эканлимни, шунинг учун мен нима қилсам экан?" − деди.
E-193 Мен уни: "О-о, мен бир нима қилишим керак. Унга ҳеч ким илтифот қилмади, лекин нимадир менга, фақат шундай қилиб мен Абадий Ҳаётга эга бўлшимни очаяпти", − деганича, орқага бурилиб, кейин у ёқдан − бу ёққа юраётганини тасаввур қилаяпман. Мана сизга марҳамат. О-о, биродар! "Мен бу Посилкада нима борлигини кўрмоқчиман. Мен биламан, Унда мени кечирадиган бир нима бор. Гарчи фоҳиша бўлсам ҳам, гарчи бузуқ бўлсам ҳам, мен бу рождество Посилкасига назар ташламоқчиман. Биламан, у ерда мен учун нимадир бор".
E-194 У ерда ҳар бир одам учун нимадир бор. Худди шундай, гуноҳкор дўст. У ерда қартабоз учун нимадир бор. У ерда ёлғончи учун нимадир бор. Мана шу рождество Посилкасида сенинг учун ҳам нимадир бор. Уни бирон ёққа ташлаб юборма. Ақли ноқис, бефаҳм фарзийга ўхшаб, ялтир-юлтир ўрамни олиб, Посилкани эса ташлаб юборди. Аттанг-а!
Мана энди У, марҳамат, У ўша ерда ўтирибди.

E-195 Мана бу бечора аёл бўлса, мумкин у яшаётган уйига боргандир, эски ғирчиллайдиган зиналардан кўтарилди; ўзини пайпоғига ёки бирон бир бошқа жойга қўл тиқиб, пул олди. "О-о, нима қилсам экан? "Тўхта-чи, яхшиси уни жойига қўяман, чунки у мени ёмон аёл эканимни танийди. Лекин бу менинг биргина умидим-ку, мени қилиб биладиган биргина ишим-ку. Мени бу зиёфатга таклиф қилмадилар, лекин мен барибир Унга етиб боришим керак", − деди аёл.
E-196 О-о, қанийди одамлар бугун буни тушунсалар-а! Унга етиб боринг, бўлмаса ҳалок бўласизлар! Сизни муқаддаслар дейишини нима аҳамияти бор, ёки улоқтириб юборадиларми, нима фарқи бор? Унга етиб боринг, Унгача етиб боринг − бу сизнинг биргина умидингиз.
E-197 У бориб, ўша пулини олди. Шунингдек, у ерда бир яҳудий йигитни, ишлар чакки эканини айтиб, қандай у ерда пулини санаётганини кўз олдимга келтиряпман. Ҳамма зиёфатга кетган эди-да. Мана шу аёл киради. "А сен бу ерда нима қилиб юрибсан?" У пештахтага рим денарийсини тўкди, тахминан ўттиз тангани. "Аҳа. Нима керак сизга, яхши қиз?" Кўряпсизми, шу заҳоти ўзгарди. У аёлни кимлигини тушунди, лекин унда пули бор эканини кўрганди, ишлар бошқачасига кетди. Кўряпсизми? Мана шундай бугун дунё: пулинг борми − сен катта одамсан, агар йўқ бўлса − сен нолсан.
E-198 − О-о, бу бошқа гап. Сизга нима керак?
− Менга энг яхшиси керак, яхши сумбул мойи. Мендаги бор ҳаммаси шу. Келинг, мен санай-чи, ўттиз тангами ёки қирқ танга.
− О-о, бўлади. Уларга мана шу идишни, энг хушбўйини олса бўлади.
− Менга ҳам худди шу керак.
− Сиз мой оламан демоқчимисиз?
− Менга... менга мана бу идишдаги ҳаммаси керак. (У аёлдаги бор ҳаммаси шу эди.)

E-199 Биродар, мана сени қилишинг керак бўлган нарса. Бу сенинг ҳамма гуноҳларингни, ҳамма нарсаларингни ўрнини босади.
E-200 Хуллас, у девор томон сездирмай келди. Уни у ёққа қандай мўралаётганини тасаввур қилаяпман. Аёл Унинг ҳозиргача ҳам ҳеч ким томонидан тартибга келтирилмаган ҳолида ўтирганини кўрди. Пастор фарзий ҳали бери у ерда ўзининг ярамас латифалару-ҳангомаларини қолган ҳамма одамга улашар, хурсанд бўлар, бизнинг... сезмай, бизнинг бебаҳо Раббимизни пайқамай, қандайдир бир буюк нарсалар ҳақида гапирар эди. "Қандай қилиб кирсам экан?" − деди у. Хуллас, мен уни қандай қилиб жуда сездирмай, ўғринча яқинлашаётганини, У турган жойга мана бундай келганини кўз олдимга келтираяпман. Шу билан у бошини кўтарди, Унга кўз ташлади. Унинг юзларидан кўз ёшларини оққанини ва унинг катта-катта қўйкўзлари мана бундай Унга боққанини тасаввур қилаяпман. Шунинг учун у идишни синдирди, мойни очди ва Унинг оёқларига қуйди. У Исони чанг оёқлари билан ўтиришига кўнмоқчи эмас эди.
Сиз: "Мен ҳам йўл қўймаган бўлар эдим", − дейсиз.

E-201 Унда нега сиз бирон нима қилишга киришмаяпсиз? Бугун мамлакатда энг ёмон ном Унга берилган: муқаддас сакровчи, диндор фанат. Сиз нима учун бирон нима қилишга киришмаяпсиз? Туринг ва: "Мен Раббийнинг ҳеч ким менсимайдиганлари қаторида бўламан. Мен ушбу Посилкани қабул қилишга тайёрман", − деб айтинг.
E-202 Аёл Унинг оёқларига мой қуйди. Мойнинг муаттар ҳиди хонани қоплади. У қимматбаҳо эди.
E-203 Ҳеч нарса, жуда ҳам қимматли бўлиши мумкин эмас, агар у Исо учун бўлса. Унга энг яхшисини беринг, Унга ўзингизда бор ҳаммасини беринг: ўз ҳаётингизни, ўз борлиғингизни, вақтингизни, нимаики бор сизда, ҳаммасини − Унга беринг.
E-204 Шунда у ногаҳон Унга қаради. Аёл ўша ерда турган эди. О-о, мана бунисига қойил! Аёл Унинг... Унинг бошига мой қуйди. Кейин Унинг оёғига тиз чўкди ва... бошлади! О-о! Аёл Унинг оёқларини андак кўтарди ва қаради − улар ифлос эди. Аёлда ҳеч нарсаси йўқ эди. Шунда у ўз гуноҳлари ҳақида ўйлади ва: "Турган гап, У... У мени ҳукм қилади", − деди. Шундай қилиб у Унинг бўйнига мой қуйиб ва уни артганидан кейин, у ўша ерда тиз чўкди ва Унинг оёқлари билан машғул бўлди.
E-205 Шунинг учун у пешонаси ерга теккудай мукка тушди ва у: "О-о, мен бу Одамни олдида туриш учун шундай гуноҳкорман. Мен шундай гуноҳкорман", − деб йиғлаб юборди. Шунда у катта-катта, чиройли кўзларини ердан узди. "Ҳозир У мени хонадан улоқтириб юборади", −ўйлади у. Бироқ У ҳатто қимир ҳам этмади. У шундай ўтирганича, унга қараб турар эди. (О-о, бу менга ёқади.) У шундай унга қараганича ўтирар эди. "О-о, У менинг юрагимни билади. У ҳозирнинг ўзида менинг фикрларимни ўқиб турганини сезаяпман. У билади, менинг кераксиз аёл эканлигимни. Раббим, мен буни биламан, лекин мен Сени ифлос оёқларинг билан ўтирганингга қараб туролмайман. Мен бунга шунчаки қараб туролмайман. Сен − менинг ягона умидим. Мен бунга қараб туролмайман". Унинг оёқлари учун қанақанги ажойиб сув − о-о, товба-тазарру ёшлари! О-о! Мана бу фарзий ҳеч қандай бунақа нарсани беролмади. Сув, унинг бетларидан кўз ёшлари оқади.
E-206 Шунинг билан у оёқларини артиб ва... (Бранхам ака ўпични товушини қилади. − Таҳр.)... Унинг оёқларини ўпа бошлади. О-о, бу Унинг Раббийси эди, Унинг оёқларини ўпди. Унда... йўқ эди, унда уларни артиш учун сочиқ йўқ эди. Шунинг учун, эҳтимол, унинг бошидан жингалак сочлари тушиб турган бўлиши керак. У олди-да, ўша сочлари билан Унинг оёқларини артишга ва ўпишга тушди: "Раббим, Сен биласан". (Бранхам ака ўпични товушини қилади. − Таҳр.) "Раббий, мени гуноҳкор эканимни биласан. Мени Сенинг олдингда мана шундай бўлиб ўтиришимни ўзимга шунчалик ноқулай, аммо, лекин мен Сени чанг оёқларинг билан ўтиришингга қараб туролмайман". О-о, мана бунисига қойил! Исо чанг оёқлари билан, Уни кутиб олмадилар, бўйнидан ўпмадилар. Аёл ҳатто Унинг оёқларини ўпди: "Раббий!" − дея. (Бранхам ака ўпич овозини чиқарди. − Таҳр.) "Менинг Раббим, о Раббий, мен...мен гуноҳкорман". (Бранхам ака ўпични овозини беради. − Таҳр.) "Сен биласан буни, Раббий".
E-207 Худди шу лаҳзада ўша фарзий бурилди ва йўталиб қўйди: Ҳм-ҳм". "Қарангларда, қарангларда у ёққа. Муқаддас Руҳ деганига эгаман дегувчилар, мана қанақалар билан улфат бўларканлар". (Кўряпсизми? Улар ўзгармаганлар.) "Қаранглар, бу нима гап. Қаранглар, у қанақа одамлар билан мулоқот қилади. Муқаддас Руҳ ва илоҳий шифоланиш тўғрисида овоза юрибди − нима бу? Шуҳарни тубанликка тушган одамлари".
E-208 Албатта, мана кимга очилади. Бу Посилкада нима бор эканини у билар эди. Яна у, мана шу у учун биргина имконият эканини, умуман, бирон нимага эришиш учун имконият эканини билар эди. Аёл фарзийга боролмас эди − у аёлни черковдан чиқариб улоқтирган бўлар эди, фақат унинг жамияти қатламларида эмас. Лекин гуноҳкор учун ҳам Жамият бор эди. Бу учун жуда хурсандман! Гуноҳкор учун борса бўладиган Жой бор. Гиладда Малҳам бор, У ярадорни шифолайди. Аёл Уни топди. Бу қандай Посилка эканини билишни хоҳлади, шунинг учун у Унинг оёқларини ўпди.
E-209 Фарзий йўталиб қўйди: "Ҳм-ҳм! Дўстлар, бу ёққа келинглар. Ҳа! Ҳа! Мана сизга пайғамбар. Кўряпсизми? Агар у пайғамбар бўлганида эди, унда у қанақа аёл унинг оёғини юваётганини билар эди. Қаранглар-да. Ана фанатизм! Бу менинг уйимни ҳаром қилади".
E-210 Исо бир сўз демади, фақат аёлнинг ишларига қараб тураверди. Хуллас, бир оз ўтиб... У ўшаларнинг фарзийи нима деб ўйлаганини (ҳм) билар, шу учун У ўрнидан турди.
E-211 Бу аёл (тасаввур қиламан): "О-о, о-о, ҳаммаси тамом, У...У...У мени ҳукм қилади. У...У мени уйдан улоқтириб юборади". Уни турганини ҳам кўз олдимга келтираяпман, мана бундай қаради. Энди Унга жуда яхши эди, Унинг оёқлари кўз ёшлар билан ҳўлланганди. (О Худойим, меникини ҳам қабул эт!) Унинг оёқлари садоқатли юракдан қилинган тавба-тазарру кўз ёшлари билан ҳўлланган эди. Гарчи у бир ахлоқсиз аёл бўлса ҳам, бу унинг бутунлай покиза бўла оладиган Булоқ ҳузурида бўлишнинг ягона имкони эди. Шу учун, мана у Унга қараганича ўтирибди. Тасаввур қилаяпман, уни юзларидан мана бундай ёшлар и оқаяпти, йиғидан кўзлари қизариб кетганди. Жингалак сочлари кўз ёшлари ва Унинг оёғи чанги билан қоришиб, пастга тушиб турибди. Аёл у ерда: "Нима бўларкин энди? У мени ҳайдаб юборади. У мени бу ерга келганим учун зиндонга қаманглар, дейди", − деб талмовсираб турибди.
E-212 У мана бундай турди. У фарзийга деди: "Шимўн, сенга бир гап айтмоқчиман. Сен Мени уйингга таклиф қилдинг. Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. Мен Ўзим оёқларимни ювган бўлар эдим, лекин сен ҳатто сув бермадинг Менга". (О Худойим!) "Сен офтоб куйдирган бўйнимга суриш учун Менга мой бермадинг. Яна сен Мени ўпмадинг ва яхши кутиб олмадинг. Мана бу аёл-чи, у Менинг оёқларимни кўз ёшлари билан ювди ва у Менинг оёқларимни ўпди ва шу ерга келганимдан бери шундай қилаяпти. Шимўн, Менда сенга қарши бир нечта нарсаларим бор. Лекин унга..." (Пайғамбар эдими ёки йўқми?) "Мен унга гуноҳларинг кечирилди, дейман".
E-213 Гап нимада эди? − У ўша Ўроғлиқ совғачада нима борлигини билди. У ўша ерда кечирим борлигини билди. Аёл буни кўрган эди. Худонинг ушбу қимматбаҳо Совғаси унга қанчалик таъсир қилаётганини кўрди! Қизиқ, Худонинг ўша Совғаси қанчалик ўзига тортаётганини кўрганида, унга қандай бўлди экан! Унинг гуноҳлари кечирилган эди.
E-214 Қизиқ, ўша куни Бараббасга қандай бўлган эди! Сиз биласизми Бараббасни, ўша воқеани. Бараббас − бу жиноятчи, уни ушлаб, каторгага (оғир меҳнатга) жўнатган эдилар ва у кейинги эрталаб ўлиши керак эди. У қароқчи эди, у босқинчи эди, у қотил эди, у жиноятчи эди. Шунинг учун кечаси билан у зиндонда у ёқдан - бу ёққа юриб, сочларини юлди, чунки у кейинги эрталаб хочга борган бўлар эди, ўлим жазосига, у ўлган бўлар эди. Ўша тунда қанақанги даҳшатли тушлар кўргандир у! Унга тинчлик йўқ эди.
E-215 Шунинг учун кейинги тонг − ҳеч қандай нонушта қилмай, ҳеч нарса, билардики, уни қони худди бўриларнинг орасига тушгандай ҳар томонга оқишини. Шунда тўсатдан у занжирларни шақирлашини, аскарларнинг оғир қадамларини (Бранхам ака оёқларини босиб кўрсатди. − Таҳр.) эшитди. Ва мана, тўрт ёки беш киши келади, эҳтимол, рим аскарлари баталёни, найзаларини ялтиратиб, ўша ёққа келдилар. Бақувват зиндонбон калитни буради ва:
− Бараббас, чиқ, − деди.
− О-о, ўлдирманглар мени! Шафқат қилинг!
− Бараббас, ҳаммаси яхши, сен озодсан.
− Нима, мен??
− Сен озодсан.
− Қанбай қилиб мен озодман?

E-216 Кимдир ана у томонни кўрсатди. Қизиқ, унинг ўрнида мана шу Совға ўлганини кўрганида, Бараббас қандай аҳволга тушганикин! Менда ҳам худди шундай бўлган эди, Худонинг Совғаси менинг ўрнимга ўлди. Худди ўша у ерда, ўлаётган, хочда қоқилган қароқчи сингари:
Ўша қароқчи топди оқимни
Ва ўз кунида қутқарилганди.
Мен ҳам ўша каби, гуноҳларим-ла
Келдим ва гуноҳим кечирилди.
Имоним билан ўшал Қонни танидим (менга очилган эди),
Борган сари У тўлиб оқмоқда,
Шу учун Худонинг севгиси
Ҳамманинг ҳаёти тарзи бўлди. (Бу шундай. О-о!)

E-217 Қуйидагиларни хулосамда айтишим мумкин. Бугунликда Рождество (Янги йил. − Тарж.) "Кэмел" тамаки блокини, "Тўртта атиргул" ёки "Сигрэм" виски бутилкасини билдиради. Аммо Худонинг рождество Совғасини одамлар аввалгидай рад қилаяптилар. Уларга У керак эмас.
E-218 Менга эса керак. Мен Уни олганимдан хурсандман! О-о, Эммануил, тана бўлган ва орамизда бўлган Худо, асрлар давомида инкор қилинган ва қораланган эди, шунинг учун Унинг раҳм-шафқати бугун ҳам Уни қабул қилган ҳар бир юракка интилмоқда.
Келинглар, бир дақиқага бошларимизни эгамиз.

E-219 Мен бугун кечқурун билмоқчи эдим, мана шу бинода, мана шу рождество дамларида, қарийб икки минг йил муқаддам Худо Рождествога биринчи Совғасини берганини эслаб туриб; мен ҳозир билмоқчиман, эй гуноҳкор: мана шу Посилкани ичига қарашни ва Унда − Кимки сени севади, Ким сен учун ўлган, сен учун Ким Ўз ҳаётини берган, Ўша борлигини текширишни хоҳлармидинг? Ҳозир сен Ундан ушбу йўргак латталарини очишга (Унинг номига − "фанатик" ва "риёкор" дейилган ҳақоратларнинг ифлос латталарини), унга ўранишга ва Раббийнинг нафратланилган болалари қаторида бўлишга тайёрмисан?
E-220 Агар сен шу хонада бўлсанг ва ибодатда сени эслашларини истасанг, унда, марҳамат, қўлларингни кўтар ва: "Мана шу янги йил оқшомида мен Худодан бўлган рождество Совғасини қабул қилишни хоҳлайман, Худонинг ҳақиқий рождество Совғасини", − дегин. Леди, Худо сизни дуо қилсин. Худо сизни дуо қилсин, қиз бола. Опа, сизни Худо дуо қилсин. Худо сизни дуо қилсин. Ана у ёш ледини Худо дуо қилсин. Ҳа. Яна бирон киши хоҳлайдими, уни ибодатда эслашларини? "Раббий..." Биродар, сени Худо дуо қилсин.
E-221 Яна кимдир: "Раббий, мен бу йўлдан бораман. Мен ҳам Сени чанг оёқларинг билан қандай ўтирганингга, қарамайман. Мен... туравермайман. Мен шу заҳоти уларга келиб қўшиламан, мен тўппа-тўғри Худонинг Шоҳлигига кираман. Мен... мен, кимдан нафратланадилар, ўшалардан бири бўламан. Раббий, мен билан бирга бўл. Кел, мен билан бугун бирга уйимга бор. Мен Сенинг Номингдан ҳамма чангни олиб ташлайман. Сен эса, Раббий, менинг гуноҳларимни ювгин. Менга мана шу Ҳаёт билан яшашимга тақдир эт. Ҳозир яшаётганимдай эмас: мен Сенинг... булғаяпман. Мен... мен ҳар куни Сенга доғ тушуряпман, Сени янада кўпроқ уятга қолдиряпман. Раббий, ҳозир мени келишимга рухсат бер ва тавба кўз ёшларим билан Сени мен Нажоткорим сифатида қабул қилишим учун хоч пойига келаман. Ибодат қилишимиз олдин, яна бирон-бир киши борми? Шундай қўлларингизни кўтаринглар. Яхши.
E-222 Азиз Раббий, бугун бизлар...Сенга келтирамиз. Раббий, бугун анча аёллар қўлларини кўтарганга ўхшайди. Мумкин, улар ҳам... қараб биладилар. Қўл кўтарганлардан айримлари − қизлар, ҳали ўспирин қизчалар. Раббий, улар буни чинакамига қилаяптилар. Улар...улар бу дунё билан бирга ҳукм бўлишни истамаяптилар. Улар Сени ҳозир, шу рождество пайтида қабул қилмоқчилар, Худонинг Посилкасига қарамоқчилар. Раббий, ҳозирнинг ўзида шунга етказ ва гуноҳлари кечирилганини уларга оч, уларга Довуднинг уйидаги Булоқни оч, Қайсики гуноҳлар ва расволиклардан тозаловчи восита сифатида бўлиб, гуноҳкорлар у ерда "муқаддас оқимга киради − барча гуноҳларини ювади". Раббий, шуни ато эт. Бугун улар билан бирга бор ва улар билан бирга бўл, Раббий. Уларнинг ҳаётлари қандай бўлиши керак бўлса, шундай қилгин, Раббий. Шунга етказ.
E-223 Орамиздаги касаллар ва дардмандларни шифола. Сен − заифларнинг таянчи, ҳомийсисан. Фақат Сен бошқалар қилолмайдиганини қилишга қодирсан, Раббий. Сен − садоқатли иноятсан, Сен − Худонинг Совғаси. Раббий, бизлар ҳам Сенга итоаткорона ишонамиз. Токи У бизларни Руҳга чўмдирилиш орқали Худонинг Совғаси, Абадий Ҳаётга, ана ўша баркамол Нурга етказмагунигача, бизлар Нурнинг ортидан, Тонг Юлдузининг ортидан борамиз. Шунга бизларни етказ, Раббий. Ҳозир мен уларни Сенга бераман. Исо Масиҳ Исми ҳақи ҳозир уларни жонларини ол ва Гўлготанинг қип-қизил Қонида уларни ювгин. Зеро бизлар буни Исо Исмидан сўраяпмиз. Омин.
Раббий, мен билан бирга бўл!
(Бранхам ака паст овозда айта бошлади. − Таҳр.)
... менинг ер юзидаги таянчим.
Ҳаётимда, ўлим соатимда ҳам мен билан бўл!

E-224 Сиз Уни бутун қалбингиз билан севасизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яна бир марта олдинги ажойиб вақтлардагидай: "Севаман Уни, севамам Уни, олдин севди У мени". Ҳаммамиз бирга:
... севаман Уни, олдин У...
Келинглар, Унга қўлларимизни кўтарамиз.
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.

E-225 Мен сизларни ҳозир олдингизда, ёнингизда ёки ортингиздаги бирор кишини қўлини қисишингизни хоҳлайман. (Бранхам ака одаларни қўлларини сиқади. − Таҳр.)
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.

E-226 Кимки Худодан рождество Совғасини олган бўлса, қўлларини кўтарсин.
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
Севаман Уни, севаман Уни,
У олдин севди мени
Ва Гўлготада менга берди Нажотни.
(Бранхам ака пианино чалувчига гапиради. − Таҳр.) Энди бўлса "Бугун Исо Исмини ол".

E-227 Уни севасизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) У қандай ажойиб, шундай эмасми? ("Омин".) Яхши, келинг ҳозир турайлик.
Бугун Исо Исмини
Сен ол, эй қайғулар фарзанди,
Ва ер юзи водийсида олиб юр,
У сенинг жонингга ором беради.
Ўша Исм менга ширин (менга ширин),
Бу ерда ҳам, осмонда ҳам хурсанлик.
Ўша Исм (Ўша Исм) менга ширин,
Ерда ҳам, кўкда ҳам хурсандлик
Энди астароқ:
Муқаддас Исмни сен олгин
Кишанлардан ҳимоя қилиб.
Агар душман... хавф солса,
Нима қилиш керак, васвасачи хавф солса?
...кулфат билан,
Фақат Ўша Исмни яна қайтар.
Ўша Исм (Ўша Исм) менга ширин (менга ширин)
Ерда ҳам, кўкда ҳам хурсандлик.
Ўша Исм (Ўша Исм) менга ширин,
Ерда ҳам, кўкда ҳам хурсандлик.
Бу Исм...
Келинглар, энди бошларимизни эгамиз ва куйлаймиз:
...улуғлаймиз,
Биз Унинг оёқларига йиқиламиз
Ва Осмонда тож кийдирамиз
Уни Шоҳ деб эълон қиламиз.
Ўша Исм менга ширин
Ерда ҳам, кўкда ҳам хурсандлик.
Ўша Исм менга ширин,
Ерда ҳам, кўкда ҳам хурсандлик.

Нагору

Up