Черковнинг етти даври билан етти муҳр оралиғи

Сана: 63-0317E | Длительность: 2 soat 35 daqiqa | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 Хайрли кеч, дўстлар. Бугун оқшом яна шу ёққа, Раббийнинг уйига хизматга келиш катта шараф. Мен бугун эрталабги маннадан ҳали бери лаззатланаяпман, у жонларимизни Унинг буюк Ҳозирлиги билан жуда кучли дуо қилди. Мана энди, ҳозир эса биз... ўтказамиз, "Черковнинг Етти Даврлари билан Етти Муҳр аро оралиғида" деган мавзуни бошлаймиз.
E-2 Кундузи мен бир дўстим билан суҳбатлашдим. Шу учун, мумкин, агар Раббий йўл берса, мана шу ёзда, агар У мени Уйга олмаса, ёки... мен шу ёққа келиб билсам (чет элга чиқмасам ёки яна бирон ёққа кетмасам), мен бирор вақт яна бир бор охирги етти Карнай мавзусига қайтмоқчиман. Тушуняпсизларми? Буларнинг барчаси эса ўзаро боғланган. Шунингдек... шунингдек, у ерда ҳаммаси қандай бир-бири билан қўшилиб кетишини вақти келиб кўрамиз ҳам.
E-3 Шундай қилиб, бугун анча бемалолмиз бизлар... Эҳтимол, мен бугун озроқ чўзсам керак. Ҳаттоки... Мен шу ёққа келдим дегандан... Мен Финиксда шунча кўп ваъз қилдим-у, лекин бир марта ҳам хириллаб қолмадим. Тушуняпсизми? Бу шундай. Шунақа, ой-ой-ой, мен бугун бор кучим билан ваъз қилдим! Шу учун, менимча, йигирма етти марта хизмат ўтказдим, лекин хириллаб қолмаган эдим. Лекин бу ерда иқлим шундай (тушуняпсизми?), яхши эмас. Шунақа, бу ерда, водийда қандайдир ёмон иқлим. Бу ерда соғлиқ учун ёмон шароит, мана мен нимани назарда тутаяпман, тушуняпсизлар ўзларингиз. Умуман олганда, доим гапирадиган воиз учун, уларни томоғи оғрийди.
E-4 Менинг бир таниш докторим, у жойимда ўзи нима бўлган экан, деб кўриш учун мени томоғимни текширди. "Ҳеч қиси йўқ", − деди. "Сени томоғинг пайчалари қадоқ бўлибди холос". "Бу ваъз қилганингдан", − деди. (Йиғилиш кулади. − Таҳр.) Хўп, майли, агар шундай бўладиган бўлса, менга бу ёқади. (Йиғилиш кулади.) Агар бу ваъз қилишдан бўлса, менга бундан янада яхши. Тушуняпсизларми? Худонинг Шоҳлиги учун − унда бу жуда соз.
E-5 Мана шунақа, Павлусга ўхшаб, еган таёқларидан, мумкин, биз танамизда Исо... Исо Масиҳнинг яраларини олиб юролмасмиз. Лекин бизлар нотўғри нарсаларга қарши бўлган товушларимизни қурбон қилиб, ваъз қилишимиз туфайли бўладиган яраларимизни олиб юришимиз мумкин. Шунинг учун, бизларни бошқа энди ҳозир уриб-калтаклашларига тўғри келмаётганидан хурсандмиз, хусусан, мана ҳозирлар. Шу учун бизлар... биз...
E-6 Сизлардан ким "Жаноблар, соат неча?"ни ўқиган ёки, яъни, "Жаноблар, соат неча?ни эшитган. Бу мени жуда хавотирлантирган эди. Агар эшитмаган бўлсангиз, мен хоҳлардимки, қандайдир қилиб уни топсангиз ва эшитсангизлар дегандим. Бу мени хавотирга солган эди. Мен буни хизмат олдидан эслатмоқчи эдим. Тахминан бир ҳафталар олдин мен шундай хавотирга тушган эдимки, шундай... мен шундай... ўтказмадим. Мен хизматни ҳам ўтказмадим, умуман ҳеч нимани, чунки мен... мен... билмаган эдим. Гўё нимадир нотўғри эди-ю, мен нима эканини билмадим. Шунинг учун мен...
E-7 Бир кун эрталаб саҳарда турдим ва Сабино дарасига жўнадим. Менинг уйимдан Сабино дарасига киришгача эса бор-йўғи ўттиз... ёки қирқ дақиқалик йўл. Кейин йўл эллик километр тоққа чиқиб кетади.
E-8 У ерда, юқорида, ғалати жой у ер. Мен чўлда бўлиб биламан, у ерда ҳозир ҳарорат ўттиз-ўттиз беш градус, ўттиз дақиқадан кейин эса у ерда икки ярим метр қаликликда қор бўлади (тушуняпсизларми?) − тоғ чўққисида. Биз шу яқингинада Финиксда бўлгандик, у ерда тахминан минус беш, минус икки градус бўлганди. У ерда иситиладиган басейн бор эди ва одамлар чўмилишарди. Тахминан қирқ дақиқача машинада юрганингиздан кейин бўлса, Флагстаффеда минус қирқ градус бўлган эди. Кўряпсизларми? Юқори оқимлар ва чўл орасида мана шундай фарқ. Дам қисмалар учун ҳам, бошқалар учун ҳам жуда фойдали.
E-9 Мана энди, мен дарага қараб жўнадим ва қўлимдан келганча шундай юқориладим. Шунда мен... мен Раббийдан, ўша ерда, юқорида ўтирганимча, буларни ҳаммаси нимани билдиришини ёки яна нималар эканини сўрадим. Мен жуда хавотирга тушган эдим ва шундай нима қилишимни ҳам билмасдим.
E-10 Шундай қилиб, ибодат қилганим пайтида, ғалати бир нарса юз берди. Мен-мен самимий, тўғри сўз одам бўлмоқчиман. Мана энди, мумкин, мен ухлаб ҳам қолгандирман. Бу трансга ўхшаган бўлиши мумкин, ёки бу ваҳий бўлишлиги ҳам мумкин. Мен буни кўпроқ ваҳий эканининг тарафдориман. Мен қўлларимни ёйиб: "Раббий, бу портлаш нимани билдиради? Мени ердан кўтариб, шарққа томон йўналган мана ўша Фаришта нима эди ўзи?" − дедим.
E-11 Мен ибодатда ўша ерда бўлиб турдим, шунда нимадир юз берди. Ана ўша ерда нимадир менинг қўлимга тушди. Шунингдек, мен шу нарсани биламан, агар сиз руҳий нарсаларни тушунмасангизлар, бу сизга жуда ғалати бўлиб туюлиши мумкин. Лекин нимадир менинг қўлимга тушди. Қарасам, бу эса қилич экан. Уни дастаси марвариддан, дунёдаги энг чиройли марвариддан эди. Ундан кейин унинг гардаси (гарда − бу жанг пайтида қўл бармоқларини рақиб зарбасидан ҳимоя қилувчи бўлиб, у даста билан лезвия уланган ерида жойлашган бўлади. − Тарж.) олтиндан эди. Қиличнинг дами бўлса жуда узун эди-ю, аммо устара сингари жуда ўткир эди ва кумушдай ялтирар эди. Ҳеч қачон бундай қимматбаҳо, мислсиз чиройли нарса кўрмаганман. У мени қўлимга лоппо-лойиқ эди. Шундай мен уни ушлаб тургандим. "Қандай у чиройли!" − дедим мен. Мен унга қарадим. Шунда мен... ўйладим. Лекин, биласизлар, ахир мен ҳамма вақт қиличлардан қўрқардим. Мен, умуман олганда, уларни ишлатган вақтларда, ўша замонларда яшамаганим учун хурсандман, чунки мен... мен пичоқдан қўрқаман. Шундай қилиб мен... мен: "Буни билан нима қилсам экан?" − дедим.
E-12 Уни қўлимда ушлаб турибман, шунда қайсидир томондан: "Бу Шоҳнинг Ўзини Қиличи", − деган овоз янгради. Шундан кейин бу мени қолдирди.
E-13 Мана, мен-мен ҳайрон бўлдим: "Бу Шоҳнинг Ўзини Қиличи", − дегани нимани билдирса экан. Шу учун мен ўйладим: "Агарда "шоҳларнинг қиличи" деб айтилса эди, унда, мумкин, мен ҳам тушунган бўлар эдим. Аммо: "Шоҳнинг Ўзини Қиличи", − дейилган эди". Шу учун, мумкин, мен нотўғри тушунгандирман, лекин мен шундай ўйладим: "Фақат битта Шоҳ бор − бу Худо". (Бранхам ака Библияни кўрсатади. − Таҳр.) "Дудама қиличдан ҳам ўткир". Тушуняпсизларми? Шунингдек... "Агар Менда бўлсангиз, ва Менинг Сўзим..." Тушуняпсизларми? Шу учун мен... мен ўйладим.
E-14 Дуэлда, ...тушунасизлар, менинг тушунишим бўйича... мен бу нарсада ҳеч нарсани билмайман, дуэлни ҳеч қандай қоидасини. Лекин, мени тушунишим бўйича, қиличлар билан урушадилар, ундан кейин, ниҳоят, агар улар бир-бири билан кесишади (сенда душманинг билан қиличларинг мана бундай кесишади), ундан ҳамма нарса дуэлга чиққан одамларнинг кучига боғлиқ бўлиб қолади, чунки (тушуняпсизларми?) унинг қиличи менинг юрашимга йўналтирилган, меники эса унинг юрагига. Лекин улар, қачонки бизларни шпагларимиз (шпага − қиличсимон найза. − Тарж.) бир-бирига урилганда, ўзаро чирмашади. Шу учун жанг пайтида қиличлар бир-бирига кесишаверади. Шу учун ким, ким қиличини пастга қайириб билса, шунда қиличини уни юрагига йўналтириб билади. Шу учун... зарур.
E-15 Қилич − бу Калом, шундай бўлганига қарамай, Уни тутиб туриш учун, Уни душманнинг юрагига санчиш учун кучли имоннинг қўли керак бўлади. Мана энди, буларни ҳаммасини билмайман, лекин фақат... Ундан нима олган бўлсам, нимани айтиб билсам, ҳаммасини айтдим. Шу учун бу... Ахир Раббимиз буни демаганмиди, Отадан нима олган бўлса, ҳаммасини айтган, ҳеч нарсани яширмаган эди, шундай эмасми? Шунингдек... шу учун, қачонки бирон нима юз берса, шундай қиламиз бизлар ҳам. Мана энди, агар сизлар ҳақиқатдан ҳам доно бўласиз ва ибодат қилсангизлар, мени ишончим комил, бироз вақт ўтиб бир нималарни тушуниб оласиз, мана, нимадир очилаяпти.
E-16 Шу учун, ушбу Китобда... Келинглар, ҳозир ҳаммамиз Исо Масиҳнинг ваҳийси деб номланган Китобнинг бешинчи бобини очамиз.
E-17 Мана энди, эртага оқшом − Биринчи Муҳр. Биринчи тўртта Муҳр эса, ер юзига қирон келтирувчи тўрт суворилар билан бошланади (ҳар бир Муҳрга биттадан). Шу учун ундан кейин, эҳтимол, тахминан... ўтканимизгача, улар кўп вақтни олмаса керак. Душанба, сешанба, чоршанба, қандайдир пайшанба кунларида. Ана ўшанда, мен ўйлайман, Олтинчи... ва Бешанчи, Олтинчи ва Еттинчи Муҳрлар, эҳтимол, жуда узоқ бўлади. Шу учун, мумкин, сизларда озроқ дам олишингиз учун вақтингиз бўлади.
E-18 Иш кунлари бизлар хизматни бу ерда соат оқшомги еттида бошламоқчимиз. Мен эса кафедрага роппа-роса соат етти-ю ўттизда кўтариламан. Ана ўшанда бизлар ярим кечаси тарқалиб биламиз. Шу учун... шу учун... (Бранхам ака ва йиғилиш кулади. − Таҳр.) Мен... мен бугун эрталаб нақ бир соатга чўзиб юбордим. Мен атайин қилмадим буни, мен фақат...
E-19 Мен билмайман қачон, чунки мен биринчи сувори ким эканини билмайман. Мен Иккинчи, Учинчи, Тўртинчи, Бешинчи, Олтинчи ёки Еттинчи Муҳрни билмайман. Мен... Ҳозиргача мен билмайман. Тушуняпсизларми? Мен фақат Унга ишонаман. Худонинг марҳамати бизларга ёрдам берсин, мана нима сабабдан шу ҳафта уриниб кўрамиз, агар сизларнинг чуқур тушунишларингизга умид қилган ҳолда...
E-20 Биласизлар, сен ваҳийлардаги ҳамма бор нарсаларни очиб билмайсан, токи бунга очиш учун йўл берилмагунигача. Неча марталаб эшитгансизлар, мени: "Уйга кираман, мана бу ерда эса, шляпа ётган бўлиши керак. Шунингдек, фалон бола − ёки яна бошқа кимдир, −токи уни (яъни шляпани. − Тарж) мана бу ёққа қўймагунларигача шифоланмайди", − деганимни. Мен уларга айтиб билмайман ёки уни (шляпани) у ёққа олиб ҳам қўёлмайман. У қандайдир бир бошқа йўл билан олиб қўйилиши керак. Бошқа кимдир уни олиши ва бошқа жойга қўйиши керак. Шуларнинг барчаси ўз жойида бўлади, ўшанда бу очилиши мумкин.
E-21 Шу учун ибодатда бўлинглар. Мана энди, бизлар шу Китобга мурожаат қилишимиздан олдин, келинглар, бошларимизни эгамиз ва Унга мурожаат қиламиз.
E-22 Раббий Исо, бизлар умуман лаёқатсиз одамлармиз. Бизлар мана шу ўта муқаддас соатда мана шу муқаддас Китобга келишга зинҳор уринмаган бўлар эдик, қачонки биз жонларимиз тақдир этилган вақт тарозиси палласига қўйилган, Раббий, фақат Бир Сен бу Китобни очиб биласан, бизлар Сендан Ўз қулингнинг бемажол уринишларини дуо қилганинг ҳолда, ҳозир олдинга чиқишингни сўрамасимиздан туриб, Ўқилаётган Китобни дуо қил. У Руҳнинг қудрати билан келсин. Кимки солиҳликни билишга ва Худонинг иродасини билишга чанқоқ ва оч бўлса, ўшалардаги руҳий заминга, ана ўша ерга Калом тушсин ва Ўзига хос Мева келтирсин. Раббий, шунга етказ. Ҳамма шарафлар Сенга бўлсин. Оч ва чанқоқлар бугун кечқурун Каломда Озиқни ва Ичимликни топсинлар. Бизлар Буни ушбу очиқлик Ким ҳақида бўлса, Ўша Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
E-23 Мана энди, ҳозир бизла 5-бобни очамиз. Бу Етти Муҳр эмас. Бу черков даврлари билан Етти Муҳр ўртасидаги оралиқ.
E-24 Мана энди, яна 6-боб ҳам бор... аниқроғи, Ваҳийнинг 4-боби ва унда бир нарса очиладики, Черковни кўтарилганидан кейин нима бўлиши, Черков Ваҳийнинг 3-бобида кўтарилади ва фақат Ваҳийнинг 19-бобидагина қайтади. Тушуняпсизларми? Шу учун Черков Мусибат даврига қолмайди. Мен биламан, бу нарса мен гаплашган сал кам барча ўқитувчиларга зиддир, уларнинг ўргатаётганларига мос келмайди. Бироқ мен-мен-мен тортишмоқчи эмасман. Мен сизларнинг биродарларингиз бўлмоқчиман, мен-мен буни қандай тушунсам, шундай ўргатаман холос. Агар бундай бўлмаса, унда мен Буни солиштиролмайман. Тушуняпсизларми? Мана энди, У Мусибатларгачами ёки Ундан кейин кўтариладими, лекин мен У билан бирга кўтарилмоқчиман. Бу энг асосийси.
E-25 Шундай қилиб, бу нарсалар ҳақида бизлар... биз шундай тахмин қиламиз, чунки мени маълимотим йўқ, шу учун ҳам мен тимсоллар бўйича қарайман, ёки бўлмаса, Янги Аҳднинг сояси ёки тимсоли бўлади ва шунда менда Янги Аҳд ҳақида қанақадир тасаввурим бор. Тушуняпсизларми? Мисол учун... агар... Нуҳ мусибат бошланиши олдидан кемага кирди − тимсол. Аммо Нуҳ (кўряпсизларми?) кемага киришидан олдин, ҳали ҳеч нима содир бўлмай туриб, Ханўх кўтарилиб кетди (тушуняпсизларми?). Худди шундай Лут ҳам ҳали вайронагарчилик ёки мусибат тушишидан олдин Садўмдан чақириб олинган эди. Иброҳим бўлса умуман у ерда бўлмаган эди. Кўряпсизларми? Тимсол.
E-26 Энди бизлар 1-оятни ўқиймиз. Мен бу ерда биринчи икки-учта оятни ўқийман.

Мен тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида бир ўрама қоғозни кўрдим. Ўрамнинг олди ва орқа томонларида ёзувлари бор бўлиб, у еттита муҳр билан муҳрланган эди.
Сўнг мен кучли бир фариштани кўрдим. У баланд овозда: “Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?” деб сўради.
Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда ўрамни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирон кимса бор эди.
Мен аччиқ–аччиқ йиғлай бошладим, чунки ўрамни очишга, ҳатто унинг ичига назар солишга лойиқ бирон кимса топилмаганди.

E-27 Ҳозир сиз нолойиқлик ҳақида гапиряпсизларми? "Ҳатто Унинг ичига назар солишга ҳам — ҳеч қаерда ва битта ҳам одам лойиқ эмас эди.

Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот* ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир”.
Шунда мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган бир Қўзини кўрдим. У гўё бўғизлангандай эди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир.
Қўзи келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди.

E-28 Ваҳий 5-бобнинг 7-оятигача ўқиб, шу ерда бир неча дақиқага тўхталамиз.
E-29 Агар сиз белгилаб бораётган бўлсангиз, Етти Муҳр ортидаги мана шу Ваҳий Китобининг 10-бобидан Етти Карнай вақтида очилади. Сизларга тушунарли бўлиши учуг, буни мағзини чақишимиздан олдин, келинглар, бир дақиқага Ваҳий Китобининг 10-бобига мурожаат қилайлик. Мана шундай, бу вақтнинг охирида, чунки... Эшитинглар:

Мен самодан тушаётган бошқа кучли фариштани кўрдим. У булутга бурканган эди. Унинг боши узра камалак...

E-30 Эътибор берган бўлсангиз, бу Масиҳ эди, (кўрдингизларми?) чунки У Эски Аҳдда Аҳд Фариштаси деб аталган эди. Бу ерда эса мана У бевосита, тўппа-тўғри яҳудийларга келаяпти, чунки Черков билан юмуш тугайди. Кўряпсизларми? Яхши.

Юзи қуёшдай порлар, оёқлари эса олов устунларидай ловуллаб турар эди.

E-31 Сиз Ваҳий 1-бобдаги ўша Фариштани эслайсизми? Худди шундай. Фаришта − бу "элчи". У эса − Исроилга Элчи. Кўряпсизларми? Черков олинган (тушуняпсизларми?), ...аниқроғи, ана-мана олинади. У Ўз Черковига келаяпти. Энди қаранглар.

Унинг қўлида кичкинагина очилган ўрама қоғоз бор эди.

E-32 Мана бу ерда ёпиқ ва муҳрланган эди, бу ерда бўлса у очилган эди. Очилган эди. У ўша муҳрланиш (муҳрни қўйиш вақти. − Тарж.) вақтидан кейин очилган бўлиб, биз бугун оқшом шу нарсага чуқур киришамиз. Ҳозир Китоб очилган.
"Унинг қўлида кичкинагина... Унинг қўлида... (У очилган эди.) О-о, Қуёшдай, оёқларидай..." Шошмай турингчи. Келинглар, мен бу ёқдан бошқатдан бошлайман ва ўқийман.

Унинг қўлида кичкинагина очилган ўрама қўғоз бор эди. У ўнг оёғини денгиз устига, чап оёғини ер юзига қўйганича, шер ўқиргандай қаттиқ ҳайқирди.

E-33 Бу У − Яҳудо уруғидан бўлган Шер эканлигини биламиз. Бу ерда У Қўзи; бу ерда бўлса У Шер. Кўряпсизларми?

У ҳайқирганида етти момоқалдироқ ҳам тилга кириб, гулдурос овоз билан гапира бошлади.

E-34 Мана энди, Юҳаннога кўрганларини ёзиши топширилган эди, шу учун ҳаворий ҳамда пайғамбар ручка олиб, уни ёзмоқчи бўлди.

Етти момоқалдироқ гапирганда, мен уларни гапларини ёзмоқчи бўлдим. Лекин самодан бир овоз шундай деди:
− Етти момоқалдироқнинг гапларини ёзма, уларни сир сақла!

E-35 Мана худди шу нарсани биз билмаймизда. Бу ҳали очилиши керак, момоқалдироқларнинг нима гапирганлари, бу нарса Муқаддас Ёзувларда йўқ.

Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди. (Энди эшитинглар.)
У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: − Худо пайғамбар қулларини Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди. Энди муҳлат узаймайди.

E-36 Диққат қилиб қаранглар. Мана, мен мурожаат қилмоқчи бўлган ўша оят.
Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди.

E-37 Мана, кўряпсизларми? Бу Китобнинг Етти Муҳр остидаги сири еттинчи черковнинг фариштаси карнай чалганида, эълон қилган пайтида очилади. Тушуняпсизми? "Еттинчи фаришта эълон қила бошлади", шу учун мана у ерда мана шу ваъзлар ёзилган, шунингдек, бизларда У плёнкалар ва китоб шаклида мавжуд. Ҳозир, "Мактубнинг эълон қила бошлаган пайтида Худонинг сири амалга ошиши, очилиши керак, (тушуняпсизларми?) ана ўша вақтда. Мана шундай, токи еттинчи фариштанинг Мактуби эълон қилинмагунигача, билдирилмагунигача Худонинг сирлари Китоби очилмайди.
E-38 Мана шундай, мана шу фикрлар Муҳрларда (уларни очилишида. − Тарж.) муҳим ўрин эгаллайди, мени бунга ишончим комил, чунки буларнинг ҳаммаси тўла-тўкис ўзаро боғланган бўлиши керак.
E-39 Мана шундай, Бу сирли қилиб ёзилган, чунки ҳеч ким ҳамда ҳеч қаерда уни билмайди. Фақат биргина Худо, Исо Масиҳ, кўриб турибсиз. Мана шундай, лекин... Бу Китоб, сирли қилиб ёзилган Китоб. Бу Кечирим Китоби. Бироздан кейин бизлар бунга чуқурроқ киришамиз. Шундай қилиб, биз биламизки, бу кечириш Китоби бутунлай тушунилган бўлмайди. Олтита черков даври давомида Унга синчиклаб тушуниб олдик. Лекин охирида, қачонки еттинчи фаришта ўз сирини эълон қила бошлаганида, у одамлар тушунишга уринган барча боғланмаган нарсаларни боғлайди. Шунда сирлар Худодан Худо Каломи сифатида тушади ва кейин Худонинг бутун ваҳийси очилади, ўшанда Илоҳийлик ва бошқа қолган ҳамма нарсалар тўғрисидаги савол очиқ-равшан бўлади. Барча сирлар, илон уруғи ва қолган барчаси ҳақидаги сирлар очилишлари лозим.
E-40 Энди, тушуниб турибсизки, мен буни умуман ўйлаб чиқараётганим йўқ. Бу, мана... нима. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Мен Буни мана шу Китобдан ўқийман: "Еттинчи фариштанинг Мактуби эълон қилинганда, у эшитилган пайтида, Унинг пайғамбарлари айтган Худонинг сирлари якунланиши, очилиши керак", − яъни, Каломни ёзган ўша пайғамбарлар. Еттинчи черков даври эълон қилинганида, охирги черков даврида, мана шу барча боғланмай қолган нарсалар, қайсигаки мана шу черков даврлари давомида тушунмоқчи бўлгандилар, уларнинг барчаси бир-бирига боғланади.
E-41 Шу учун, Муҳрлар ечилган ва сир очилган вақтида, ўшанда боши узра камалак билан Фаришта, Элчи, Масиҳ тушади ва Ўз оёғини денгиз устига ҳамда ер юзига қўяди. Энди эсларингизда бўлсин, мана шу еттинчи фаришта мана шу Келиш вақтида ер юзида бўлади.
E-42 Худди Яҳё Чўмдирувчи мактубини эълон қилганидагидек, ўша пайтни ўзида, ўша кунларда Масиҳ келган эди. Яҳё Уни кўришини билар эди, чунки у Уни кўрсатиши керак эди.
E-43 Шунингдек, бизлар Ёзувда, Малакиё 4да, Яҳёга ўхшаган Илёс бўлишини, ўшанда Худо Каломи келиши мумкинлигини тушунамиз. Шу учун у Муқаддас Руҳ билан Худонинг барча сирларини очиши ва фарзандлар имонини ҳаворий оталар имонига мойил қилиши, барча сирларни тиклаши керак эди, қайсики уларни мана шу деноминация йиллари давомида тушунишга урингандилар. Каломда шундай дейилган. Мана фақат Унда нима деб айтилган бўлса, ана шу учун жавоб бераман. Тушуняпсизларми? (Кимдир йиғилишда: "Шундай ёзилган", − дейди. − Таҳр.) Шундай... шундай ёзилган − бу рост. Бу бор гап.
E-44 Мана шундай, кўриб турибмизки, Етти Муҳр остидаги мана шу Китоб, мана, қутулишнинг, кечирилишнинг сири ҳисобланади, Бу Худонинг сотиб олиш, қутқариш Китоби.
E-45 Мана энди, мана шу элчининг эълон қилгани вақтида, барча сирлар якунланиши, Худонинг сирли режаси амалга ошиши керак. Демак, мана фаришта ер юзида, ва "бошқа" Фаришта, кучли Элчи тушади. Кўряпсиз, мана бу фаришта ер юзидаги фаришта, элчи эди, бу ерда бўлса Осмондан Биттаси, аҳд камалаги, (тушуняпсизларми?) − бу фақат Масиҳ бўлиши мумкин.
E-46 Худди Ваҳий 1-бобида бўлганидай: "Чироқпоялар орасида боши узра камалак билан, қиёфаси қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларидай ярқираб турган эди".
E-47 Шу учун мана У яна қайтиб келаяпти, 10-бобда, қачонки барча сирларнинг якунига етиши ва Муҳрлар очилиши вақти келиб, ундан кейин энди муҳлат узаймаслиги эълон қилинади. Шунда У: "Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо Ўз режасини амалга оширади, (яъни, сирлар очилади. − Тарж.) ва энди Фариштанинг пайдо бўлиш фурсати келди". Бизлар шундоққина яқинда турибмиз. Бу рост. Энди эътибор беринглар.
E-48 Бу Китобнинг сирлари Етти Муҳр остида жойлашган. Токи бизлар Етти Муҳр ортида нималар яширинганини кўрмагунимизгача, у ерда нима борлигини фақат фараз қилишимиз мумкин холос. Чунки, мен сизларга эрталабки Мактубимда айтганимга ўхшаб, Худо, оддийликда яширин. Сиз кўриб турибсиз, бизлар − бизларга... Бизларга Муқаддас Руҳ билан мутлақо аниқ очилмагунигача, бизлар буни ушлаб қололмай, ҳаммасини ўтказиб юборамиз. Кўряпсизми? Агар пайғамбар пайдо бўлса ва Бу нарса − айнан Уни билдиради деса, лекин Худо уни тасдиқламаса, унда буни ташлаб юборинг. Тушуняпсизларми? Аммо ҳар бир айтилган фикрни, уларни барчасини Худо тасдиқлаши керак − ўшанда бу тўғри бўлади. Тушуняпсизларми? Шунинг учун Унинг фарзандлари мана шу нарсаларни ҳаммасини кузатиб боради (тушуняпсизми?) ва ҳушёр бўлиб туради. Эътибор бериб туринг.
E-49 Етти Муҳр билан Китобда... Мана шу Еттита Муҳр билан Китоб муҳрланган. Тушуняпсизларми? Китоб бутунлай муҳрланган. Сизларга тушунарлими бу? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Бу Китоб, токи Етти Муҳр бузилмагунигача − бу мутлақо муҳрланган Китоб. У Еттита Муҳр билан муҳрланган. Мана энди, Етти момоқалдироқ − бу бошқа нарса. Тушуняпсизларми? Бу ерда эса, Еттита Муҳр бу Китобда. Шу учун Китоб ...да бўлади. Муҳрлар фақат, ёлғиз еттинчи фариштанинг Мактуби вақтида очилади. Тушуняпсизларми? Шу учун бизлар... бизларда тахминлар бор, лекин Худонинг ҳақиқий очиқлиги, ўша эълон қилишда (еттинчи фариштанинг Мактубида. − Тарж.), тасдиқланган Ҳақиқат билан тўла-тўкис бўлади. Ахир Сўзда айнан шундай: (Бранхам ака Библияни шапиллатади. − Таҳр.) "Ўша пайтда сир амалга ошиши керак", − дейилганку.
E-50 Шу учун мана шу Етти Муҳр ортидаги Китоб, унутманглар, бу ерда, Ваҳий 5-бобда, У ёпиқ эди, Ваҳийнинг 10-бобида У очиқ.
E-51 Энди бизлар Китобда У қандай очилиши ҳақида нима ёзилганини кўрамиз. Бу ҳам бўлса фақат ўшанда, қачонки Фаришта Китобни олади ва Муҳрларни бузади ва Китобни очади, ана ўшанда маълум бўлади. Тушуняпсизларми? Фаришта Китобни олиши керак.
E-52 Бу яширинилган. Хуллас, эсингизда бўлсин: "Қўзидан бошқа ҳеч ким на осмонда, ҳеч ким на ерда", на рим папаси, на кардинал, на вилоят пресвитери, у ким бўлишидан қатъий назар, "Муҳрларни ечиб билмайди ёки мана шу Китобни очиб билмайди, ҳеч ким. Шу учун бизлар тушунишга уриндик, фараз қилишга журъат қилдик, янглишдик ва адашиб кетдик, шу учун − мана нима учун бизлар мана шундай чигал аҳволда қолиб қолдик.
E-53 Лекин бу қутқарилиш Китоби Қўзи томонидан мутлақо очиқланади ва яшаётган мана шу охирги кунларда Унинг Муҳрларини Қўзи томонидан ечилади, деган илоҳий ваъда бор. Шунингдек, бу нарса токи Қўзи ушбу Китобни олмагунигача, маълум бўлмайди. Чунки, ёдингизда бўлсин, Китоб Тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида эди. "Қўзи келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди". Бу Китобни олди! О-о, қанақанги теранлик! Бизлар бу нарсани Муқаддас Руҳ ёрдамида иложи борича таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Мана, бизлар Унга боғлиқмиз. Шунингдек, кейинроқ, бу вақтнинг охирида, "Вақт бошқа йўқ, муҳлат узаймаган" пайтда юз беришини кўрамиз.
E-54 Ҳеч қанақа деноминацияларни ушбу Китобни изоҳлашга ҳаққи йўқ. Лекин Қўзи, мана Ким Уни изоҳлайди. Шу айнан Қўзи буни айтади ва яна шу Қўзи Сўзни тасдиқлаб ва Уни ҳаётга тадбиқ қилиб туриб, Сўзни очади. Тушуняпсизларми? Тўппа-тўғри! Эътибор беринг. Шу учун У фақат ...дагина очилади.
E-55 Бу китоб фақат ўшанда, қачонки черков даврлари ҳамда деноминация даврлари тугаганидан кейин, ва қачонки бошқа муҳлат қолмаган пайтда, ана ўшанда очилади. Тушуняпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) У фақат черковлар даврларида ва деноминациялар (конфессиялар. − Тарж.) даврлари ўтиб бўлганидан кейингина очилади.
E-56 Мана нима учун бунинг хусусида бунақанги чигаллик, ҳамма нарсалар омонат. Кўрдингизми? Улар бирор-бир билимни тутиб оладилар-да ва уларни бу ёққа, бу томонга олиб кетиб қолади − кейин: "Мана у!" − дейдилар. Бошқаси бошқа бир таълимотни олади-да, уни эса мана у томонга олиб кетиб қолади − кейин: "Мана у!" − дейди. Шу билан уларнинг ҳар бири бунинг негизида деноминацияни ташкил этади ва шунинг учун бизларда юзлаб деноминациялар бор. Аммо барибир ҳам буларнинг барчасида чигаллик, одамлар ҳайрон: "Ҳақиқат қаерда ўзи?" − деб. Ахир бугун аҳвол шундаймасми?
E-57 Лекин ўшанда, У: "қачонки ўша вақт тугайди, ўшанда еттинчи фариштанинг овози янграйди ва ўшанда, ўша вақтда мана бу Китоб очилади", − дейди.
E-58 Энди, ҳеч ким: "ўша одамлар у ерда (ўша даврлардаги одамлар. − Тарж.) қутқарилмаган", − демасин. Аммо улар ушбу сирларни тушунолмадилар ахир!
E-59 Қандай қилиб Худо гўё учта-ю ва барибир ҳам У Битта! Қандай қилиб бу Ёзув: "Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ Исмидан чўмдиринг", − дейди-да, кейин эса: "Исо Исмидан чўмдиринг", − дейди? Кўряпсизларми? О, кўп нарсалар! Қандай қилиб бу Момо Ҳаво олмани ейиши мумкин-у, шу учун бутун дунёни ўлимига сабабчи бўлиши мумкин? Кўряпсизларми? Қандай қилиб ахир буларнинг барчаси бўлиши мумкин? Лекин бу сирлар замоннинг охирида очилади, деб ваъда берилган.
E-60 Бу англашилмовчиликчалар, қайсики улар...Саҳнага Ириней ва Мартин (Муқаддас Мартин), яна Поликарп ва бошқалар, Лютер ва Веслей ва шунга ўхшаган бу буюк жангчилар чиқдилар. Кўряпсизларми? Қандай... Ахир улар келдилар ва нур келтириш, ойдинлаштириш учун етарлича узоқ яшадилар, бироқ кўп нарсалар қоронғида қолаверди. Ундан кейин, лютеранлар даврига ўхшаб, мана элликчилар даври бошланди, шунингдек улар ҳам оғир аҳволда қолавердилар. Бу ҳам ўз жойида, улар нотўғри эдилар деманг. Улар ҳақ эдилар. Лекин чигалликлар, тушунмовчиликлар қолаверди, қайсики уларни тушунтиришни иложи йўқ эди. Лекин ўшанда... Нима сабабдан? Бу барчаси нимани билдиришини бутунлай очиш учун, Муҳр ечилган эмас эди. Кўряпсизларми?
E-61 Лекин ундан кейин, охирги даврда барча бу сирлар очилиши ва тарқалиши керак. Муҳрлар ҳам Қўзи томонидан ечилиши ва Черков учун очилиши керак ва ўшанда энди муҳлат бошқа қолмайди. Кўряпсизларми? Қандай ажойиб! Демак, бу Китоб, озод қилиш, кечирим Китоби ҳисобланади, чунки... Энди бу янада... бораверади.
E-62 Ундан кейинроқ эса бизлар бир юз қирқ тўрт минг ва ҳоказолар, яъни яҳудийлар ҳақида кўриб чиқамиз.
E-63 Мана энди. Шундай қилиб, Павлус... Келинглар, озроқ ўқиймиз. Менда бир неча Ёзув жойлари бор, шу учун мен уларни ўқишга арзийди деб ҳисоблайман. Шундай қилиб, келинглар, ҳаммамиз биргаликда очамиз − Павлусни Эфесликларга 1...
E-64 Кўпларни ёзиб олаётганларини кўряпман. Уларда блокнотлари бор ва улар Ёзув жойларини ёзиб олишади, уларни ўз Библияларида лавҳалар сифатида белгилайдилар. Шу учун бу... бу жуда яхши нарса. Сизларни бундай қилишларингиз менга маъқул, кейин эса, уйга боргач, буни ўрганасизлар. Шундайми? Шунинг учун... шунингдек, агар сизларни ўзингиз буни тушуниб оласангиз... ўшанда сизлар... сиз буни яхшироқ тушунасизлар. Тушуняпсизларми? Олинглар ва Буни ўрганинглар, ҳамда тушунишингиз учун Худодан ёрдам беришини сўранглар.
E-65 Келинглар, энди ҳозир Ёзувни ўқиймиз, мен бу ерда ёзиб қўйганман. Эфесликларга мактубнинг 1:13 ва 14 оятлари, мана:

Сизлар ҳақиқат каломи, яъни нажот келтирган Хушхабарни эшитган эдингиз. Шу туфайли Масиҳга имон келтирган эдингиз. Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳини сизларга бериб, Ўзига тегишли эканлигингизни тасдиқлади.
Муқаддас Руҳ биз келажакда оладиган қут-баракаларга кафил сифатида берилди. Ҳа, вақти келиб, Худо ўзига тегишли бўлганларни бутунлай озод қилади. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон-шуҳрат келтиради. (Кўряпсизларми?)

E-66 Мана энди, ҳали Ёзув жойи очиқ экан, келинглар... Кўряпсиз, бу ерда Муқаддас Руҳнинг Ўзи Муҳр ҳисобланади. Муқаддас Руҳ − бу Муҳр. Муҳр эса нимани англатади? − тугалланган ишни. Муқаддас Руҳ ҳар бир одам учун алоҳида Муҳр ҳисобланади. Шунинг учун, қачонки бу одам Муқаддас Руҳни олади, ўшанда унинг учун оҳ-воҳ қилиб зорланиш вақти тугайди (кўряпсизларми?), чунки бу тугалланган иш.
E-67 Мен олдинлар темир йўл компаниясида ишлаганимга ўхшаб, ўшанда биз консерва заводидан вагонга банкалар ва турли маҳсулотларни юклардик.Шунинг... Лекин ундан кейин, вагонни муҳрлашларидан олдин, инспектор (назоратчи. − Тарж.) келар ва вагон тўғри юкланганми ёки йўқми деб текширар эди. Агар бундай бўлмаса, унда бирор нима билан биринчи тўқнашишдаёқ ҳамма нарсалар тўкилиб кетар ва синар эди, жавобгарлик эса темир йўл компанияси зиммасига тушарди. Шу учун ушбу инспектор ҳамма нарса қандай керак бўлса, шундай жойлашган бўлиши учун, ҳамма нарсаларни текширар эди. Агар бундай бўлмаса, у вагонни носозга чиқариб, бўлмайди дер эди. Унда бизларга ҳамма нарсаларни, токи инспектор қониқмагунигача, бошқатдан жойлаштириб чиқар эдик. Инспектор қониқиш ҳосил қилганидан кейин эса, у эшикни ёпар эди. Инспектор эшикни ёпади. Шунингдек, инспектор унга муҳр қўяди ва ўшанда у мўлжалланган жойга етиб бормагунигача, бу муҳрни ҳеч ким бузмаслиги керак.
E-68 Мана нима қилади Муқаддас Руҳ. Кўряпсизми? У боради ва У назорат қилади. Мана нима учун сизларда мана бунақа нарсалар бўлмаслиги керак. Сиз: "Мен ўзга тилларда гапирдим, мен хитоблар қилдим, хурсандлигимдан, кейин Руҳда рақсга ҳам тушдим", − дейсиз. Буни ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Тушуняпсизларми? Муқаддас Руҳ бу одамни, токи Уни Ўзи бутунлай қониқмагунигача ва уларни ўзи ким эканини билмагунигача, текшираверади.
E-69 Ундан кейин у ўзининг абадий мўлжалланган манзилигача муҳрланади. Дунёда ҳеч нима бу Муҳрни бузиб билмайди. Библияда (сизлар Ёзув жойларини ёзиб боряпсизлар) Эфесликларга 4:30да: "Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг, ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир", − дейилган. Хотирангизда мана шу "озод бўлишингизни" деган сўзни сақланглар, яхши. Ўша кунгача, қачонки Озод бўлиш Китоби очилади ва Нажоткор Ўзига тегишлиларни талаб қилиб келади! Ҳеч нима буни қилиб билмайди. Тушуняпсизларми? "Хафа қилманглар Уни". Тўхтанглар... Худога лойиқ ишларни қилинглар, чунки бу Китоб муҳрланган, сизлар ҳам муҳрлангансизлар. Муқаддас Руҳнинг Ўзи − бу Муҳр.
E-70 Муҳр... билдиради. Мана, шунақа сўзларни мен луғатдан топдим. "Муҳр" тугалланган ишни англатади". Шу учун, Еттинчи Муҳр очилган пайтида, мана шу Муҳрларда муҳрланган Худонинг сири амалга ошади, тугалланади. Муҳрлар очилган ўша кунгача, ўшанда ичида нима бор бўлса, ўша очилади.
E-71 Агар бу вагонда нима борлигини билмаса: "У ерда фалон нарса бўлиши керак. У ерда бўлиши керак", − дейди, − у тахмин қилади. Бироқ муҳр бузилган пайтда ва эшик очилганда, ўшанда биз ичкарига қараймиз ва у ерда айнан нима борлигини кўрамиз.
Сизлар тушуняпсизларми? Бу эса фақат замоннинг охирида қилиниши керак.

E-72 Иккинчидан, Муҳр "мулкка эгалик ҳуқуқини" билдиради. Тушуняпсизларми, Муҳрни Ўз белгиси бор, ўша мулкка ҳуқуқини кўрсатади. Қачонки сизлар Исо Масиҳнинг Қони эвазига сотиб олиндингиз ва Муқаддас Руҳ билан муҳрландингиз, сиз энди бошқа бу дунёга тааллуқли бирон нимага тегишли эмассизлар. Сиз Худога тегишлисиз.
E-73 Яна бир нима. Муҳр − бу "хавфсизлик". Муҳр сени хавфсизликда эканингни билдиради. Ҳозир, Абадий хавфсизликка ким ишонмайди, унда мен билмайман. Шундайми? Лекин Муҳр тайинланган жойгача унинг хавфсизлигини билдиради. Мана шу Муҳрни бузмоқчи бўлаётган ўша йигитнинг ҳолига вой! Лекин Муқаддас Руҳнинг Муҳрини бузишнинг иложи йўқ.
E-74 Мен одамларнинг: "Иблис мени шундай қилишимга мажбур қилди", − деб айтишлари ҳақида сўзлаганларимни сизлар эшитгансизлар. Йўқ-йўқ, шайтон буни қилмаган. Сиз ҳали ичингизда муҳрланмагансиз холос (тушуняпсизларми?), чунки қачонки сизга муҳр қўйилади, у ташқарида, киролмайдиган бўлиб қолиб қолади. Шундай. Кўряпсизми? Тушуняпсизларми? Хўп мана, сизни ўзингиз ташқарига, унга чиқдингиз. Ҳм, шундай. У кириб билмас эди, чунки сизга кириш мумкин бўлади, қачонки фақат агар у ҳам сиз ўтган худди ўша процессдан (жараёндан. − Тарж.) ўтсагина, бу ягона, биргина сизга кириш йўли. Унга нажот топиши, яъни қутқарилиши, покланиши ва Муқаддас Руҳга тўлиши керак бўлар эди, унда у сени биродаринг бўлган бўлар эди. (Бранхам ака ва йиғилиш кулади. − Таҳр.) Шу учун, кўряпсизми, у-у бундай қилмади. Йўқ-йўқ. Сени ўзинг чегара четига келдинг ва бу дунёнинг нарсаларига нафсинг билан орқага қарадинг холос. Сен Иордан орқали Канъонгача бўлган бутун йўлни ўтмагансан, кўряпсизми, − бу ўзингни "мен"инг учун ўлим. Кўряпсизми?
E-75 Энди диққат қилинг. Шундай қилиб, бу Китоб Муҳрланган. Шу учун... шунингдек, сизлар ҳам мана шу Китоб билан бирга озод бўладиган кунингизгача муҳрлангансизлар.
E-76 Яна Римликларга 8:22 ва 23да. Келинглар, буни очамиз, ҳамда асос қўямиз; ўшанда мен ўйлайман, агар ҳар бир одам Буни ўзи учун қилса, бизлар яхшироқ тушунамиз. Ҳали вақт бор экан, бизлар − бизлар Уларга қараб билишимиз учун, мен сизларга Ёзувдан бир неча жойни тақдим қиламан. Шундай қилиб, 8, Римликларга 8:22 дан бошлаймиз:

Ахир, бутун мавжудот гўё тўлғоқ азобида, ҳозирга қадар оҳ-нола қилаётганини биламиз.
Нафақат мавжудот, балки биз ўзимиз − Худонинг Руҳи билан яшаш қандай эканлигини татиб кўрганлар ҳам − ич-ичимиздан оҳ-нола қиляпмиз. Худонинг фарзандлари қилиб асраб олинганимизнинг тўлиқ рўёбга чиқишини ҳамда ўлаётган баданимизнинг чириб битишдан озод бўлишини интизорлик билан кутяпмиз.

E-77 О-ҳо, мана бунисига қойил! Ахир биз қарияларни бу хурсанд қилмайдими? (Йиғилиш кулади ва: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Бу бизни, шу соатни кутаётган ҳаммамизни қувватлантириши керак. Бу биринчи тирилишда бўлиб ўтишини, бизлар тушунамиз. Кўряпсизми, табиат оҳ-нола қилаяпти. Бизлар оҳ-нола қилаяпмиз. Ҳамма нарса оҳ-нола қилаяпти, чунки бизлар нимадир нотўғри, ўз жойида эмаслигини биламиз. Шу учун, биргина нима учун оҳ-нола қиласан ва буни кутасан, чунки бу ёққа, ичкарига янги Дунё ҳақида гапираётган янги Ҳаёт кирди.
E-78 Шу яқингинада бизлар хотиним билан бирга супермаркетга боргандик. Шунда мен: "Ғалати нарса: аёл кўйлакда-ку", дедим. Шунда бу шундай ғалати бўлган эди. Тушуняпсизларми? Улар... улар... Қарийб ҳеч ким кўйлак киймайди. Тушуняпсизми? Шунда улар қанақадир унутувчан, хотираси паст уларни, кўйлаксиз чиқади улар. Ана ўшанда, бизлар... (Йиғилиш кулади. − Таҳр.) Улар атайин, билиб туриб унутадилар.
E-79 Шунда Меда менга деди: "Билли, ахир нимага шундай?", − деди.
E-80 "О-о, бу шу мамлакатнинг руҳи холос", − дедим мен. "Қачон Германияга борасан, уларда маълум бир руҳ. Финляндияга борасан, уларда миллий руҳ. Америкага келасан, бу ерда бизда миллий руҳ".
E-81 Бизларни миллий руҳимиз, бу ўйинқароқ (тушуняпсизларми?) ҳазиллар. Биласизларми, нима сабабдан? Бизлар ҳаворийлар Таълимотига асосланган эдик. Бизларни асос солган кишилар, Вашингтон, Линкольн сингари буюк доҳийлар эди. Бироқ бизлар бу асосдан силжидик, шу учун биз хизматга яраша нима олишимизни ҳам биламиз. Бизлар биламиз, бизни манзилимиз ёзилган атом бомбаси борлигини. Бизни қуллик кутаётганини ҳам олдиндан биламиз.Ўзини алдашни кераги йўқ.
E-82 Менга... эслатади. Мана бу баъзи бир дайдиб юрган ва ҳар хил ҳазилларни айтган қизиқчиларга ўхшаб ва ўзларини одобсиз тутишади, аёллар ҳам худди шундай улар билан биргалар. Бу менга бир болакайни эслатади, у қабристондан ўзини қўрқмаётгандай қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб, ҳуштак чалиб ўтган эди. Албатта, унга қўрқинчли. Кўряпсизми? Ҳеч кимни у алдамайди. Шу сабабдан у ҳуштак чалади. Кўряпсизми? У қўрқмагандай ўзини кўрсатишга уринаяпти, лекин у қўрқан эди. Мана гап нимада бугун.
E-83 Аммо, о-о, имонли одамда қанақанги дуоли умидворлик борки, у қўлларини кўтаради, қачонки у бу нарсаларни намоён бўлаётганини кўради, зеро озод бўлиш соати яқинлашаяпти.
E-84 Мана, бу оҳ-нолалар бизнинг танамизда. Сиз эътибор берганмисиз, қандай қилиб дарахтни ҳаёт учун курашганига? У яшашни истайди. Сиз эътибор берганмисиз, ҳайвонларни ўлим яқинлашган пайтда курашишига? Одамни ҳам кўргансиз, ҳаммаси, табиат оҳ-нола қилади. Бизлар ўз-ўзимизда оҳ-нолалар қиламиз. Кўряпсизми? Бизлар нимадир нотўғрилигини биламиз. Бизлар мана шу оятлардан нимадир одамлар учун ҳам, ер учун ҳам йўқолганлигини кўрамиз.Ҳар қандай жонзод нимадир йўқотади, чунки мана шу илҳомланган Сўздан кўрамизки, қанақадир сабабга кўра оҳ-нола қилади. Сен оҳ-нола қилмайсан, токи бунинг учун қандайдир сабаб бўлмагунигача.
Мен сиёҳ ҳақида айтиб берганим сингари, сабаби бор буни.

E-85 Худди шу тарзда касаллар учун ибодатда ҳам: токи сен буни сабабини билмагунинггача! Мен нима билан шифолашни биламан, лекин менга унинг сабабини топишим керак. Мана нима учун ваҳийлар шуқадар зарур ва муҳим − улар юракдаги сирларни очиб беради, одамга у қаерда хато қилганини ва нима қилиши кераклигини айтади. Тушуняпсизларми? Хоҳлаганингизча дори-дармон қабул қилишингиз мумкин, хоҳлаганингизча уларни бошига мой қуйишингиз мумкин, устингизга бориб кимдир томоғи йиртилгунча қичқирсин ҳам − агар нимадир жойида бўлмаса, у ўша ерда ҳали-бери ўтираверади. Мен "у" деб иблисни айтдим.
E-86 Кўряпсизми, бугун бизларда тиббиёт шунчалик ривожланган, аммо, барибир мана бу нарсаларда ҳеч нарсани тушунмаймиз. "Унда рак", − дейсиз сиз. Бу ҳали ҳеч нимани билдирмайди. Бу... бу унинг номигина холос. Унга тиббий ном берилган − рак. Уни ўзига бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бизлар уни шундай деб атаймиз холос. Унга рак деган шундай ном бердилар холос. Лекин, аслини олганда, агар моҳиятига етилса, бу иблис.
E-87 Мана энди, биз: "Гуноҳ", − деймиз. Бизларда шундай гуноҳ деб аталади. Тушуниб олинглар! Гуноҳ нима ўзи? Кўпчилик одамлар: "Ичкиликбозлик, хиёнат қилиш", − дейишади. Йўқ-йўқ. Бу гуноҳнинг атрибути, яъни белгилари. Тушуняпсизларми? Бу гуноҳнинг оқибати. Тушуняпсизларми? Лекин ҳақиқий гуноҳ − бу ишонмаслик, даҳрийлик. Мана у қандай... Мана у қаерда номланади ва фош бўлади. Агар сиз имонли бўлсангиз, сиз бунақа нарсаларни қилмайсиз. Лекин сиз ўзингизни қанақанги муқаддас кўрсатмоқчисиз ва қандай диндор бўлишга уриняпсиз, буни аҳамияти йўқ − агар сиз бу ишларни қилсангиз, унда сиз имонсиз, ишонмайдиган одамсиз. Бу Ёзув бўйича.
E-88 Мана шундай, нимадир йўқотилган, шу учун ҳамма нарса оҳ-нола қилади, орқага, ўзининг аввал бошдаги ҳолатига қайтишга уринади.
E-89 Тасаввур қилинг, агар кимдир қандайдир чуқур хандакка тушиб кетса ва кейин бор кучи билан чирмашади, тирмашади. Унга нима қилиб бўлса ҳам шу хандакдан чиқиши керак.
Аввал у бундай аҳволга тушмаган эди. Шу учун у ҳаяжонда, жазавага тушиб қичқиради. У қичқирганида ва ёки яна бирон йўлини излаб деворга тармашади, чирмашади. У... у оҳ-нола қилади, чунки у ўзининг аввалги аҳволига қайтишни истайди.

E-90 Худди шундай дарддан, жароҳатдан ва касалликдан шикастланган одам ҳам − қачонлардир у бундай эмасди, лекин оҳ-нола қилади. Нима учун? − Унга нимадир бўлди. Нимадир жойида эмас, нотўғри. Шунинг учун у инграб зорланади, ҳамда ўзининг илгари соғлиги бор бўлган аҳволига қайтишга уринади.
E-91 Шунингдек, табиат ва халқлар, Библияда айтилганидек "оҳ-нола қилади", бу нарса қандайдир сабаб туфайли уларга тегишли, керакли аҳволда эмаслар. Улар нимадандир ажралиб қолганлар. Мана энди, бу нарсани кимдир бизга тушунтиришининг ҳожати йўқ. Тушуняпсизларми? Ахир бизни ўзимиз ҳам биламиз, уларни абадий Ҳаётдан ажралиб қолганликларини. Шунинг учун улар Одам ва Момо Ҳавонинг гуноҳи туфайли абадий Ҳаётга бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб қолдилар, қайсики улар Адан боғида абадий Ҳаётдан маҳрум бўлиб қолиб, ўлимга мубтало бўлдилар ва ўзиларига тобе бўлган табиатни ҳам ўлимга мубтало қилдилар.
E-92 Одам Атогача дарахтлар ўлмас эди. Одам Атогача жониворлар ўлмасди. Фақат бир нарса бор, ўлиб билмайдиган − бу Худо, чунки У абадий. Шунингдек, фақат шу тарздагина бизлар ҳам ўзимизни ўлимдан сақлаб қолиб биламиз − Худонинг ўғил-қизлари бўлиш учун бизлар ўзимизда абадий Ҳаётга эга бўлишимиз керак.
E-93 Лекин биз гуноҳ қилиш учун ўлган пайтимизда (мен бугун эрталабки Мактубимда айтганимдай), бизлар ўзимизнинг тўнғичлик ҳуқуқимизни сотдик ва жарликнинг бошқа томонида бўлиб қолдик. Мана энди, бизлар Худодан ажралган ҳолда, жарликнинг бошқа томонидамиз. Мана шундай, Одам ўлимга йўлиққан пайтида, у барча яратилганларни ўлимга йўлиқтирди.
E-94 Мана шундай, унга маънавий эркин ирода берилган эди. У уларга худди бизлар танлашимиз учун берилгани каби берилган эди. Мана энди, бошида Одам ва Момо Ҳаво олдида ҳаёт дарахти ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти бор эди, худди шундай дарахт бизларнинг ҳар биримиз олдида турибди. Кўряпсизларми, Худо буни Одам ёки Ҳаво учун қилмаганди. Сиз: "Ахир улар айбдорлар-ку", − дейсиз. Йўқ, ҳозир энди бундай эмас. Бу сизлар айбдорсиз. Энди сиз ҳозир Одамни бўйнига тўнкай олмайсиз. Сиз буни ўзингизни устингизга қўйишингиз керак, чунки тўғрилик билан нотўғрилик танлаш сенинг олдингда турибди. Одам билан Момо Ҳавода қандай бўлган бўлса, бизлар ҳам худди ўша асосда турибмиз.
E-95 Лекин, кўряпсизми, қачонки бизлар кечирилган эканмиз, бизлар энди бошқа шахсан ўзимизни танлашимизни хоҳламаймиз, балки Унинг танловини истаймиз. Кўряпсизми?
E-96 Мана энди, Одам билан Ҳаво ўзларича танлашганди. Улар... истадилар, улар донолик нима эканлигини билишни хоҳлаб қолишди, шундай қилиб бу ишни бошлаб, кейин эса ўзларини ўлимга мубтало қилишди.
E-97 Мана энди, қачонки одам қутқарилган, унга энди ҳеч қанақа олимликни кераги йўқ. Унга энди ҳеч қандай дунёвий нарсалар, дунёвий доноликни кераги йўқ. У бошқа энди умуман ҳеч нарсани танлашни истамайди. У Масиҳни танлади, яна нима керак? У нажот топган, қутқарилган. У бошқа энди ўзини ўзи етаклашини хоҳламайди. У кимнидир унга қаерга кириши ва нима қилишини айтишини истамайди. У шундай кутади ва ўз Яратганининг танловини билиб олади. Тушуняпсизларми? Қачонки Яратган унга бор дейди, мана ўшанда у ўзининг Яратгани Исми ҳақи боради. Тушуняпсизларми?
E-98 Бироқ доноликни (яхшилик билан ёмонлик дарахтининг мевасини. − Тарж.) излайдиган одам: "Майли, мана бу черковга қатнайдиганлар анча яхши; бироқ ана у ерда улар менга кўпроқ тўлайдилар, шу учун мен ўша ёққа бораман", − мана нимани топмоқчи бўлади. Кўряпсизларми? Кўрдингиз, донолик.
E-99 Энди, Одам Худо Каломини ушлаб олиш ўрнига, хотинининг мулоҳазаларига қулоқ солиб, гуноҳ қилди, мана нима Одамни гуноҳ қилишига мажбур қилди. Унинг хотини шайтон билан фикрлашиб олди, ундан кейин эса натижасини Одамга кўрсатди, Одам ҳам Сўзни инкор қилди ва сотилди.
E-100 Қачонки у Ҳаётга бўлган ҳуқуқи ва яқин мулоқотни, алоқани йўқотган эди, у худди шундай ўз меросини ҳам йўқотди. Эсингизда бўлсин: "Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг билан, ўласан". Шунингдек, қачонки у ўзининг Ҳаётидан маҳрум бўлган эди, у худди шундай Ҳаётидаги меросидан ҳам маҳрум бўлди, чунки унда ер юзи устидан тўлиқ, олий назорат бор эди. У шу ернинг худоси эди. Худо бу − ҳамма нарсанинг, коинотнинг Худосидир. Мана ер бўлса Унинг ўғлини тўла-тўкис назорати остида эди. У сўз айтиши (бирор нарсани билиши, амалга ошиши ҳақида тантанали эълон қилиш. − Тарж.), у уларни номлаши, у гапириши, у табиатни тўхтатиши, у нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин эди. Тушуняпсизларми? Аммо, шундай иш қилган пайтида, у ўз меросидан айрилди.
E-101 Мана, Одам: "Мана шу тоғ бу ёқдан у томонга сурилсин", − деб айтолар, у ҳам силжиган бўларди. Одам: "Мана бу дарахт томири билан қўпарилсин ва ана у ёққа кўчиб ўтқазилсин", − деб билар ва у шундай кўчган бўларди ҳам, чунки унда Отамиз Худонинг иродаси остидаги кичик худо сифатида мутлақо олий назорат бор эди, чунки у Худонинг ўғли эди.
E-102 Шу ерда ваъз қилишимиз учун тўхталсаммикан! Шундайми? О-о! Демак, агар ўшанда Қон поклаган ва буни яна жойига қайтарган бўлса, унда ҳозир-чи? Кўряпсизларми? Қаранглар, нима қилди ўшанда Худонинг Ўғли, иккинчи Одам. Кўряпсизми? Шу учун У: "Мен қилган ишларни, сизлар ҳам қиласизлар", − деди. Кўряпсизларми?
E-103 Одам ўз мероси − ерни йўқотиб қўйди. Мана энди, унинг қўлидан у (ер. − Тарж.) у кимга сотган бўлса, ўшанга − шайтонга ўтди. Шу сабабли унинг Абадий Ҳаёти, унинг Ҳаёт Дарахтига бўлган ҳуқуқи, унинг ўзига тегишли бўлган ерга бўлган ҳуқуқи, буларнинг ҳаммасини у иблиснинг қўлига берди. У буларнинг барчасини қўлидан иблисни қўлига берди. Шунинг туфайли, ҳозир энди... бу қайтди ва ҳаром бўлди. Шунинг учун Одамнинг авлодлари, Одам эга бўлиши керак бўлган ўша меросни, яъни ер юзини вайрон қилдилар. Бу рост, кўрдингизми, Одамнинг авлодлари.
E-104 Бир куни мен ўзим яшаётган Тусонда тўхталувдим. Шунда мен тоғ чўққисидан пастга қараб туриб, бир одам билан суҳбатлашган эдим. Мен унга: "Нима деб ўйлайсан? Ахир уч юз йил олдин қария папаго-индеец ўзини извошида ана у пастликдан ўтгандир. Орқасида индианка-хотини ва болалари ўтирган ва қаердадир ана у ердан ўтган ва ўзича бемалол яшаб, истиқомат қилгандир. Уларда хиёнат ҳам, виски ҳам, қимор ўйинлари ҳам, бунақа ҳеч нарса бўлмаган. Уларда ҳаётлари ҳам тартибли эди. Кайотлар ҳам увуллашганча Тусон атрофидан, мана бу ердан қуриб қолган дарёча ўзанидан оқшомлари пастга тушгандир. Яна унинг қирғоқлари бўйлаб мексит дарахтлари, кактуслар гуллагандир. Шунинг учун Худо ҳам бунга жилмайиб қараган бўлса керак. Лекин ўша йўлдан оқ танли одам келди, кейин нима қилди? У кактусларни қўпариб ташлади. У атрофни пиво ва виски банкалари билан ифлослантирди. У мамлакатда маънавиятни бузди. У индеецларни фақат уларнинг емиши бўлган бизонларни қириш билангина енголди", − дедим.
E-105 Мен яқинда Томбстондаги музейда ўқигандим, шунда мен Джеронимонинг расмларини кўрдим. Шунингдек, кўпчилигингиз Джеронимо сотқин бўлган деб ҳисобларсиз. Мен уни ҳақиқий америкалик бўлган деб ҳисоблайман. У фақат ҳаққоний иш учун, Худо унга берган нарсага ҳаққи учун курашган: ер ва халқ учун, яшаш жойи учун. Мен уни айбламайман. У ерга оқ танлиларнинг аскарлари келган пайтида ва куч билан ерни босиб олганларида, уларни худди чивинни қиргандай, қириб ташладилар. Ана ўшанда у ерда Джеронимонинг тиббий штабининг асл сурати бор эди, яъни унинг госпиталининг расми. У ерда маскит дарахти бўлагига тортиб қўйилган икки-учта одеяло бор эди. Шунда ўша яраланган, ҳақиқий, асл америкаликлар − яъни индеецлар Худо берган нарсаларга ҳуқуқлари учун курашдилар. Шунда Джеронимо у ерда қўлида ўзининг гўдаги билан турар ва ўзининг қон тўкиб, ўлаётган жангчиларига қарар эди: пенициллин ҳам, ҳеч нарса йўқ эди, ҳеч нима билан ёрдам бериб бўлмас − Худо берган ҳақиқий америкаликлар! Яна уни хиёнатчи деб атайдиларми? Мен уни джентельмен деб атайман.
E-106 Кочиза ҳеч қачон асир бўлмас эди. У кекса одам эди. Лекин америка армияси, уларни ҳаммаси у ерда саф тортиб, бизонларни ўлдиришга кетдилар. Улар йўлга тушдилар... (Шарпи бўлса бизонларни овлаш учун милтиқ кашф қилди.) ...улар йўлга чиқдилар ва: "Ух, бугун мени жуда вақтим чоғ бўлди-да", − дедилар. Товар вагон, аниқроғи, йўловчи вагон деразасидан ўқ узиб: "Бугун мен қирқтасини отдим", − деб мақтандилар. Қирқта бизон, улар билан бутун бошли индеецларни икки йил, ё ундан кўпроқ вақт тўйғазса бўлар эди. Улар билан нима қилдилар ахир? − Шундай уларни чўлда ташлаб кетаверишди. Уларнинг жасадларидан ўша ерлар тўлиб-тошди, шу учун ер бадбўй ҳиддан сасиб кетди, кайоталарга ем бўлди.
E-107 Индеец бизонни ўлдирган вақтида, диний одат ўтказилар эди. У унинг туёғини ундан идиш-товоқ ясаш учун асраб қўяр эди. Гўштини, ҳаттоки ички аъзолари гўштларини ер эдилар. Улар унинг ҳамма гўштини олиб, кейин осиб қўйиб, қуритар эдилар. Унинг терисини олиб қуритишар ва кийим ҳамда чодирлар қилардилар. Ҳеч нимаси қолиб кетмас эди!
E-108 Бироқ оқ танли одам келган пайтида... Бу оқ одам − хоин ва жиноятчи. У келди ва мана шу бизонларни қирди, индеецлар бўлса очликдан ўлиб кетди.
E-109 Ҳар қандай ҳаққоний одам, Худо унга берган нарсаларга ҳаққи учун курашган бўларди. Улар америка индеецлари билан қилган ишлари − бу америка байроғидаги доғ. Охир оқибат, ахир у ўшаларга тегишли эди-да.
E-110 Нима деб ўйлайсиз, агар японлар... ёки қандайдир бир... Россия бостириб келсалар-да, "Йўқол бу ердан! Бу ердан чиқиб кет!" − деса ва бизлар билан, бизларнинг болаларимиз билан ҳам, биз индеецлар билан қилганимиздай қилсалар? Лекин эсингизда бўлсин, бизлар экдик, энди бўлса ўриб оламиз. Биласиз, Худонинг қонуни шунақа. Олдин экиш вақти, ундан кейин бўлса ўриш вақти. Мен бу нарсани жуда ёмон деб ўйлайман. Худди шундай.
E-111 Мана энди, нима юз берди ўзи? − Одамнинг ҳаром бўлган авлодлари расво қилдилар ва ер юзини бутунлай ҳалокатга учратдилар. Биласизларми, Библияда шундай дейилганини? Шу учун, уларни шу қилганларига, (Одамнинг ҳаром бўлган авлодларини) Худо уларни ҳалок қилади. Хоҳлайсизларми бу ҳақида ўқишни? Ваҳийнинг 11-бобига қараймиз ва тушуниб оламиз. Ваҳийнинг 11-бобини очинглар, шунда кўрамиз, Худони ўша ерни вайрон қиладиганлар ҳақида нима дейишини. 11-боб, кейин 18-оятни оламиз (менимча шу оят), 11:18. Мана, марҳамат:

Халқлар Сендан ғазабланганди,
Энди Сен ҳам ғазабга миндинг.
(энди Худонинг ғазабига қаранглар.)
Энди вақти келди ўликларни ҳукм қилишга,
Пайғамбар қулларингни, азизларингни мукофотлашга,
Сендан қўрққан катта-ю кичикни тақдирлашга.
Ерни вайрон қилганларни вақти келди хонавайрон қилишга!

E-112 Нима бўлади уларга? − Улар нима эккан бўлишса, шуни ўрадилар. Албатта. Кўчаларда гуноҳ юрганини кўрганингда! Мана шу якшанба кечаси, шу бугун мана шу шаҳарда қанча зино қилинади? Қанча аёллар мана шу Джефферсонвилли аталмиш жойчада ўзларининг никоҳ аҳдини бузадилар? Нима деб ўйлайсиз, қанча аборт (бола олдиришлар. − Тарж.) Чикагода рўйхатдан ўтказилади? Рўйхатга олинмаганларни ҳисобламаганда ҳам, йигирма беш мингдан, ўттиз минггача. Қанча виски ичилади, Чикаго шаҳрида? Нима деб ўйлайсиз, бир кечани ўзида нималар бўлишини Лос-Анжелосда? Мана шу кунни ўзида Джефферсонвилли шаҳрида неча марта Раббийнинг Исми бекордан бекорга айтилади? Ҳозир яхшими? Ёки Жорж Роджерс Кларк солда сузиб келганида, ўшанда яхши эдими? Сиз кўряпсизми? Бизлар ўз расволикларимиз билан ерни ифлос қилдик, шу учун Худо ерни вайрон қилганларни хонавайрон қилади! Худо шундай деди.
E-113 Мен ҳар доим ичимда тоққа чиқишга ва у ердан Худо ҳамма нарсани қандай қилиб ўрнатганига қарашга хоҳишни сезганман.
E-114 Мен Флоридани, унинг сунъий палмалари билан ёмон кўраман. Шунинг учун... мен уларни Голливудда қиладиган ҳамма нарсаларга, мана бу зеб-зийнатларга, ҳамда бу барча шовқин-сурон-у, маст-аластларнинг тўдасига қарагандан кўра, тимсоҳнинг қайсидир бир ёввойи жойларда думини силтаётганига қарашни афзал кўрган бўлардим. Шу учун, о-о, мен: "Ўша кун келади! Ўша кун келади!" − деб ўйлайман. Ҳа.
E-115 Лекин эсингизда бўлсин, Библияда, Маттонинг 5-бобида, "Камтарин бўлганлар бахтлидир, Чунки улар ер юзига эга бўладилар", − дейилган. Бу рост. "Камтарлар ва мўминлар ер юзига эга бўладилар". Исо. "Камтарлар бахтлидир, − оддий одамлар, улар қандайдир бир "каттакон" бўлишга уринмайдилар, − улар ер юзига эга бўладилар", − деди. Исо шундай деди. Ҳа. Мана энди, уни улар ифлос қилдилар, шу учун Худо уларни ҳалок қилади, камтарлар бўлса ер юзи тозаланганидан кейин, унга эга бўладилар.
E-116 Мана энди. О-о, мана бунисига офарин! Шундай қилиб, йўқотилган мулкка эгалик ҳуқуқининг ҳужжати энди аввал бошидаги Эгаси − Буюк Худонинг қўлида. Ерга ва абадий Ҳаётга эгалик ҳужжати, қачонки Одам ундан маҳрум бўлган эди, ўшанда шайтон ифлос қўллари билан юлиб олиб билмаган эди, шу учун у ўзининг аввал бошидаги Эгаси − Худонинг ўзига қайтди. Бир дақиқадан кейин бизлар буни тушуниб оламиз. Ахир У Тахтда ўтирибди ва мулкка эгалик ҳуқуқини Ўз қўлларида тутиб турибди. (Бранхам ака икки марта кафтларига уради. − Таҳр.) О-о, мен бундан жуда иззат-икромда бўляпман! Абадий Ҳаётга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат, қачонки Одам имон ўрнига доноликни деб ундан маҳрум бўлган эди, бу ҳужжат Эгасининг қўлига, Буюк Худога қайтди. Бу буюк бир нарса!
E-117 Яхши... кутиб туриб... Нима учун? Сотиб олинганлар ҳаққини талаб қилинишини кутиб, Худонинг қўлида. У сотиб олиш учун йўл тайёрлади. У йўлни очди, шунинг учун бир кун келиб қутқарувчи уни қайтиб олиши керак. Энди кўряпсизларми, нимага биз етиб келаяпмиз? Бизлар Тахтда ўтирган ушбу Шахсни кўриб чиқамиз. Сотиб олинганлар қачон талаб қилиб олинишини, ўз қутқарилишларини кутадилар.
E-118 Бу қандай Қутқарилиш Китоби бўлди, ҳаққини талаб қилиш унвони ҳақида ҳужжат, мавҳум ҳужжат ўзи? "Сен: "мавҳум", − деяпсанми?" Мавҳум нима дегани ўзи? Бу дегани, уни энг бошдан пайдо бўлишидан кузатиб бориш мумкин. Мана бу... мана бу сиёҳ томчиси каби (бугун эрталаб эслатган эдим.): у мана шу оқартиргичга тушганида, у аввал бошдаги ҳолатига қайтган эди. Шунингдек, гуноҳ эътироф этилиб, тан олингач, Исо Масиҳнинг Қонига (о-о, мана бунисига қойил!) тушганида, ўшанда якуний хулоса берилади − тўппа-тўғри Яратганга қайтасан ва Худонинг ўғли бўласан. Мулкка эга ҳуқуқи ҳақидаги якуний хулоса Қудратли Худонинг қўлида турибди. О-о, мана бунисига қойил!
E-119 Унинг сотиб олинганлиги, Одам билан Ҳаво томонидан нималар йўқотилган бўлса, буларнинг барчасига қонуний эгалигини англатади. О-о! (Бранхам ака бир марта кафтларини уради. − Таҳр.) Янги туғилган христиан бундан нима қилади, билмайман! Бу мавҳум ҳужжатга эга бўлиш, Абадий Ҳаётга эгалик ҳуқуқининг ҳужжати, сен Одам билан Ҳаво йўқотиб қўйган барча нарсаларга эгалигингни англатади. Ана холос! Биродар, бунга нима дейсан? Мана шу ҳуқуқий ҳужжатга эга бўлиш!
E-120 Одам қутқарилишини йўқотиб қўйганини билганидан кейин, қутқарилишга эга бўладиган аҳволда эмас эди. У гуноҳ қилди ва Худодан ажралди, жарликнинг бошқа томонида бўлиб қолди, шу сабабдан у уни қайтиб сотиб ололмади. У шундай қилолмади, чунки у... эди, унинг ўзи сотиб олинишига муҳтож эди. Шунинг учун у бундай қилолмади.
E-121 Бироқ, қонун бўйича озодлик эвазига ҳақини тўловчи қариндоши талаб қилинар эди. Худонинг қонуни, озодлик эвазига ҳақини тўловчи қариндошни талаб қилар эди. Агар белгиламоқчи бўлсангиз, бу озодлик эвазига ҳақини тўловчи қариндош ҳақида, Левилар 25 дан қидиринг.
E-122 Бизларда буни синчиклаб ўрганиш учун вақтимиз бўлмайди, шу учун, ўзингиз тушунасиз, ҳар бир...га ҳар бир лавҳага бутун бир оқшом керак эди. Тушуняпсизларми?
E-123 Лекин Худонинг қонуни, ўрнини олувчини қабул қилди. Хўш, агар Худо ўрнини олувчини қабул қилишни таклиф қилмаганида, унда нима бўлар эди? Аммо севги Уни бундай қилишга ундади. Ахир одамзотда орқага йўли йўқ эди, шу учун у ҳеч ҳам орқага қайтиб билмайди. У адо бўлди. Аммо Худонинг марҳамати Исо Масиҳнинг Шахсида ушбу Қутқарувчи Қариндош билан жавоб берди. Қонун шу нарсани талаб қилди. Унинг талабини раҳм-шафқат қондирди. "О раҳм-шафқат, сен-ла қутқарилганман!" Худонинг қонуни айбсиз ўринбосарни, айбсиз ўрни босадиган қурбонликни талаб қилди.
E-124 Айбсиз эса ким эди? Ҳар бир одам жинсий алоқа йўли билан туғилган. Шунинг учун, биргина бундай туғилмаган (Одам Ато) ҳам, Абадий Ҳаётга ҳуқуқини ва ер юзида шоҳ бўлишга бўлган ҳуқуқини ҳам йўқотди.
E-125 О-о, мен Ёзувнинг мана шу жойи ҳақида ўйлаган пайтимда: "Улардан Шоҳлик яратдинг, уларни Худойимизга хизмат қиладиган Руҳонийлар қилиб тайинладинг. Улар ер юзида ҳукм сурадилар", − о-о, мана бунисига қойил! Ким? − Қутқарувчи Қариндош! О, қандай ажойиб воқеани ҳикоя қилинса бўларди!
E-126 Эътибор қилинг, қонун бўйича йўқолган мулкни қайтиб сотиб олиш учун Озод қилувчи Қариндош талаб қилинар эди. Иноят, яъни раҳм-шафқат Исо Масиҳ Шахсида ушбу талабни қондирди. Қариндош инсон ирқидан туғилган бўлиши лозим.
E-127 Лекин бизлар қандай қилиб, ҳар бир туғилган... бўлиши кераклигини... деб билоламиз. Шунинг учун, агар кимдир бу нарса жинсий алоқа акти бўлганлигини кўриб билмаса, унда нима қиламиз, у одам шундай кўр холос, чунки ҳар бир туғилган киши, аёлдан туғилган.
E-128 Худога эса Сотиб Олувчи, Қутқарувчи Қариндош керак бўлар, шу учун бу инсон бўлишлиги керак эди. О-о! Мана, энди нима қилмоқчи бўлаяпсиз? Қонун Қутқарувчи Қариндошни талаб қилар, сўрар эди.
E-129 Мана, У Фариштани қабул қилмас, Фаришта Унга тўғри келмас эди. Унга одам керак эди, бизлар эса Фаришталарга қариндош эмасмиз. Бизлар бир-биримизга қариндошмиз. Бу Фаришта гуноҳ қилиб, йиқилмади. У умуман бошқа турдаги зот, унда умуман бошқача тана. У ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. У умуман бошқача.
Бироқ қонун Қутқарувчи Қариндошни талаб қилди.

E-130 Ер юзидаги ҳамма одамлар эса жинсий йўл билан туғилган. Мана, наҳотки кўрмаяпсиз, бу нимадан бошланганини? Мана гуноҳ қаерда бошланди. Шундай қилиб, энди сизлар кўряпсизларми, гап нимадалигини? Мана ўша ерда сизга илон уруғи кирди, мана ўша ерда мана шу илон уруғи фош бўлади. Кўрдингизми?
E-131 Энди, эътибор беринг, Қариндош Қутқарувчи талаб қилинди. Қутқарувчи эса, Қариндош Қутқарувчи инсон ирқидан туғилиши керак эди. Шунинг учун шу ерда бизлар қийин вазиятга қоламиз. Лекин мен сизларга Карнай чалмоқчиман, сизлар учун Карнай чалинсин. Бокира қиздан туғилиш бизга талаб этилган Қариндош Қутқарувчини берди, дунёга келтирди. Омин. Бокира қиздан ҳомилали бўлиш орқали Қариндош Қутқарувчи туғилди. Бошқа кимдир эмас, балки Қудратли Худо Эммануил, бизлардан биримиз бўлди. Эммануил! Қариндош Қутқарувчи масаласи ҳал бўлди. Кўряпсизларми, Худо қандай талаб қўяпти? Бизлар эса ҳеч нарса қилиб билмаймиз. Лекин ана ўшанда раҳм-шафқат келади ва ўша қонунни қоплайди (ёпади. − Тарж.) ва керакли натижани келтиради. Омин!
E-132 О, қачон Уйда бўламиз! Қачон мен у ерда ўзимни кулбамни оламан; Невилл ака бу ҳақида куйлагандаги каби. Қачонки сиз у ерда кимнингдир: "О Иноят! Сенла қутқарилганман, фалокатлар гирдобидан мен!" − куйлаганини эшитасиз. Сиз эса: "Худога шукур! Бу дўстимиз Бранхам ака. Бу, у ердаги, ўша, кўряпсиз-ку", − дейсиз. Шундай. О-о!

Олдинига қўрқув солди.
Кейин берди тинчликни.
Кўз ёшларим билан дардимни тўкдим,
Дарё бўлиб оқмоқда, Сенинг тинчлигинг.

E-133 Сабр қилинглар, бизлар бир дақиқадан кейин унга етиб борамиз. О-о, офарин! Энди қаранглар.
E-134 ... китобида. Рут Китобида бу ҳақида ажойиб бир манзара бор, у ерда Бўаз... Наима бўлса мулкини йўқотган эди. Сизлар, сизлар биласизлар. Сизлар мени бу ҳақида қилган ваъзимни биласизлар, шундайми? Қўлларингизни кўтаринглар, агар мен буни ваъз қилганимни эшитган бўлсангизлар. Шу учун сизлар тушунасизлар, кўрдингиз. Бўаз сотиб олувчи бўлиши керак эди. Фақат биргина у қилиб билар эди. Унга қариндош бўлишлиги керак эди, яқин қариндош. Кейин Наиманинг мулкини сотиб олганида, у Рутни ҳам қўлга киритди. Бу Исо эди, Бўаз Масиҳнинг тимсоли эди. Шу учун у Исроилни сотиб олганида, мажусий Келинни ҳам қўлга киритди. Шу учун, кўряпсизларми? Мана, бу қандай ажойиб! Ишончим комил, бу бизларда кассеталарда бор, агар олмоқчи бўлсаларингиз, қаердадир шу ерда.
E-135 Ҳозир эътибор беринг, У Қариндош бўлишлиги керак. Шундай қилиб, кўряпсиз, Фаришта буни қилиб билмас эди. Инсон буни қилолмас эди; бу одам бўлиши керак, лекин у аёлдан жинсий алоқа воситасида бўлмаслиги керак. Шундай қилиб, қиз боладан туғилиши, Муқаддас Руҳ Марямни қамраб олди. Шунинг учун Исо Яҳудий эмас эди. Исо Мажусий эмас эди. Исо Худо эди. Рост. Унинг қони қандайдир бир жинсий алоқадан келиб чиқмаган. Унда муқаддас, Худо яратган Қон бор эди. Шу учун бизлар яҳудийнинг қони билан қутқарилмадик, худди шундай мажусийнинг қони билан ҳам қутқарилмадик. "Бизлар Худонинг Қони билан қутқарилдик". Бу Библияга асосан. У шундай: "Бизлар... қутқарилганмиз", − деб ёзилган.
E-136 Шу учун, Исо Худо эканини кўриб турибмиз. У ҳеч ҳам учинчи Шахс ҳам, тўртинчи Шахс ҳам, иккинчи Шахс ҳам бўлмаган. У Шахснинг Ўзи бўлган. У Худо эди. Тушуняпсизларми? У Худо, Эммануил эди. Худо Ўз Шухратидан тушди, Ўзини очди. Мен Буш Клиборннинг ушбу шеърини яхши кўраман, ушбу ажойиб, чиройли мадҳияни:

Осмондан тушиб келди, ҳаётимизга намоён бўлди,
Охурда туғилганди, Исо деб номланганди.
Мусофирдай келди, ўзиникилар учун − бадарға,
Ер Юзида қайғулар Эри ва кўз ёшларнинг ҳам. О-о!

Ўз меҳрибонлиги билан У нажот берди,
Гуноҳли зимистон босган, лекин Худо шафқат кўрсатди.
Меҳр билан эгилди, бизга чексиз муҳаббати билан,
Тушди, менинг жонимни қутқариш учун.

О-о, қандай севаман Уни, У билан қувонаман,
У − Ҳаёт, У − Қуёш, У − барча-барчасида.
Дунёларни Яратувчи, менинг Қутқарувчим бўлди,
Худонинг барча моҳияти Унда намоён бўлди.

E-137 Мана Ким талабни қондирди. Иноят Исо Масиҳни ато этди. Шу учун бизлар... Китобни... кўраяпмиз. Худо Ўзининг чодирини қурди, Худодан келди ва инсон бўлди. У Ўз ирқини ўзгартирди − Қодир Худодан инсон бўлди, ўлиш ва инсонни қутқариш учун, инсон қиёфасини олди.
E-138 Библияда, Рут Китобидан, уни ўқиган вақтимизда, бунақа одамни гоэл (г-о-э-л) деган сўз билан атаганликларини гувоҳи бўласиз. Гоэл деб атаганлар, яъни бу одам талабни қондирадиган ўша одам бўлган. Шу учун мана шу "гоэл" буни қилишга қодир, буни қилишни хоҳлаши керак ва қариндош, яқин қариндош бўлишлиги керак.
E-139 Шу учун Худо, Яратувчи, Руҳ, бизларнинг гуноҳларимизни олиш учун, тўловини тўлаб ва Худога қайтиб сотиб олиш учун, У бизларга қариндош бўлди.
E-140 Ҳозир Масиҳ бизларни сотиб олди. Ҳозир бизлар сотиб олинганмиз. Лекин У ҳали Ўз мулкини талаб қилгани йўқ. Сиз балки бу билан рози бўлмассиз, лекин бир дақиқа кутиб туринг. Яхшими? Кўрамиз биз. Тушуняпсизларми? У буни ҳали талаб қилмади. Кўряпсизми? Агар У қутқариш Китобини олган бўлса, унда Одамда нимаики бўлган бўлса, барча-барчасини, ва яна у йўқотганларининг барчасини, Масиҳ қайтариб сотиб олаяпти. Шу учун У бизларни ҳозир қайтариб сотиб олган. Лекин У ҳали мулкини олгани йўқ; У белгиланган вақт етиб келмагунича бундай қилолмайди. Ундан кейин эса тирилиш бошланади ва ўшанда ер яна қайтадан янгиланади. Ана ўшанда У мулкини олади, Ўзининг мулкини, қайсики уни, бизни сотиб олган пайтида олган эди, лекин буни белгиланган вақтида қилади. О-о, мана бунисига қойил!
E-141 Бу нарса Етти Муҳр остидаги Китобда тасвирланган, бу ҳақида ҳозир биз айтамиз. Яхши. Қутқариш Китоби − буларни ҳаммаси у ерда тасвирланган. Масиҳни охирида барча қиладиганлари, бизларга мана шу ҳафтада Етти Муҳрларда очилган бўлади, агар Худо йўл берса бизларга. Тушуняпсизларми? Яхши. Бу очилган бўлади. Ва у... очилади. Муҳрлар бизлар учун бузилган ва ечилган вақтди, ўшанда биз ушбу буюк қутқарилиш режасининг ўзи нималигини, ундан кейин, қачон ҳамда у қандай амалга ошишини кўрамиз. Буларнинг барчаси шу ерда, мана шу сирли Китобда яширилган. У муҳрланган, Еттита Муҳр билан бириктирилган. Фақат биргина Қўзи уларни ечиши мумкин.
E-142 Ҳозир... (Бранхам акани нимадир диққатини тортади. − Таҳр.) Кечирасизлар. Бизлар... тушунамиз.
E-143 Мана энди, агар сиз Ёзувга қарашни хоҳласангиз эди, Еремиёни очишингиз мумкин ва ўша ерда топасиз. Қачон у − қачонки у ўша ерга асир бўлиб кетган эди, сиз биласиз, у-у амакисидан... сотиб олди. Унинг амакиваччасида қанақадир мулки бор эди ва у ўша ердан ўтди ҳамда муҳрлашни амалга оширди. Шу учун, агар биз буларни ҳаммасини олсак... Бизларда бу нарса Черковнинг Етти Даврларида ҳам бор, у ерда ўша муҳрлар ва ҳоказолар бор.
E-144 Тушунасизлар, муҳр, Эски Аҳд вақтида, мана бунга ўхшаган ўрама бўлар эди. (Бранхам ака қоғоз саҳифасини олади ва очилишини кўрсатади. − Таҳр.) Бу ерда эса сир бор бўлиб, ушбу сир яширилган эди. Шундай, у атрофидан муҳрланган ва бу ерда: "Фалон нарсага даъво қилиш, талаб қилиш ҳуқуқи", − деб ёзиб қўйилар эди. Ундан кейин эса мана шу мерос ҳақидаги навбатдаги сир уни атрофидан ўралиб қўйилар ва мана бу ерда эса: "Фалон-фалон нарсага даъво қилиш ҳуқуқи", − деб ёзилган бўлар эди. Худди шундай давом этавериб, ўрама қоғоз пайдо бўлар эди, чунки у пайтларда одамларда мана бунақа қоғозлар йўқ эди. Ўрама қоғозда бўлар (ким сизлардан билади?) ва ўроғлиқ қоғоз деб аталар эди. Шу учун мана, муҳрланган ўрама қоғоз, уни мана бу ердаги биттасини бузса (бу сир ҳақидаги) ва очса бўлар, ундан кейин у ерда қанақа даъво борлигини билса бўлар эди. Ундан кейин эса бошқасини узиб ва у ерда қанақа даъво борлигини кўриш мумкин бўлар эди.
E-145 Шунингдек, мана буларнинг ҳаммаси − Еттита Муҳр (Бранхам ака Библияни уриб қўяди. − Таҳр.), у ерда, ичида дунёнинг яратилишидан бошлаб Худонинг барча сирлари муҳрланган ва еттита алоҳида Муҳрлар билан очилади. Шу учун, агар Худо йўл берса, унда У мана шу Муҳрларни очишга ва у ерда нима гап ўзи, аниқлашимизга йўл берсин. Тушуняпсизларми? О-о, бу жуда соз бўлади, деб умид қиламан. У ерда ...гача қутқарилиш сири муҳрланган. Охирги фариштанинг Мактубигача бу Китоб очилиши мумкин эмас эди.
E-146 Ўрама қоғоз-ку бор. Биз уни борлигини билардик. Бу озод қилиш, қутқариш эканини ҳам бизлар биламиз. Еремиё: "Бу васиқани ...да сақлаш керак", − деди. У ерда ўқийсиз, уни хумчага солиниб сақлаш керак, дейди. Тушуняпсизларми? О, бу ажойиб нарсалар ҳақида мен гапирган бўлардим. Бу ўрама қоғоз, васиқа, сопол хумчада сақланди, бу шундай идиш эдики, қайсики у бир кун етиб келиб тана бўлди, (Шарафлар бўлсин!) ўлди, тирилди ва қайтиб сотиб олиш вақти келгунигача, сопол идишда сақланди. О-о, мана бунисига қойил! Яхши.
E-147 Энди, бу барча Мактублар мана шу сопол идишчага; ер юзидаги охирги элчи вақтида, Худонинг белгилаб қўйган вақтигача сақланди. Шу учун, барча ўша одамлар ўйлаб, мулоҳаза қилиб: "Мен биламан, Бу ўша ерда. Мен биламан, Бу у ерда", − дедилар. Шунингдек, улар Бу учун курашдилар ва Буни олиб бордилар ва ушбу ишларни намоён қилдилар. Улар Буни имон билан қабул қилдилар. Аммо ҳозирги кунда бизларга Бу Худонинг қўлидан тасдиқланиш орқали, ваҳийда (очиқликда. − Тарж.) келиши керак. Шундай деб Худо айтган. У ваъда берган эди.
E-148 Энди, ҳозир келинглар, кўриб чиқайлик. Нимада... нимада тўхтадик бизлар? Келинглар, 2-оятга ўтайлик. Фақат битта 1-оятга шунча вақт кетди, лекин келинг... келинглар, 2-оятни оламиз. (Йиғилиш кулади. − Таҳр.) Мана энди, кейингисида бизлар, бундай узоқ тўхталмасак керак.

Сўнг мен кучли бир фариштани кўрдим. У баланд овозда: "Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?" деб сўради.

E-149 Ҳозир, эсингизда тутинг. Келинглар, буларни ҳаммасини боғлаш учун, яна қайтиб 1-оятни ўқиймиз.
... тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида... кўрдим.

E-150 Худода! Ким бу? Бу Ўша, Кимки энг бошидан Ҳаёт Китобини Эгаси. У, яъни Худо Унинг (Китобнинг. − Тарж.) эгасидир. Одам Ундан маҳрум бўлган пайтида, Китоб Ўзининг энг олдинги Эгасига қайтди. Китоб Унга тегишли. Шунинг учун Юҳанно (ваҳийда) қаради ва:

...тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида... кўрдим. Ўрамани олди ва орқа томонларида ёзувлари бор бўлиб, у еттита муҳр билан муҳрланган эди.

E-151 Кўряпсизми, ичида! Мана энди, қачонки бизлар ушбу Муҳрларни оча бошлаймиз, Буни ўша Муҳрларнинг ҳар бири ҳар доим таг-туби билан ўша Ёзувга бориб етганлигини кўрамиз. Энг бошидан бошлаб, чунки бу Муҳрларнинг ҳар бири... Ахир яхлит ҳаммаси, ҳамма сирлар айнан шу ерда, мана шу Муҳрларда жойлашган. Тушуняпсизларми? Библиянинг ҳар бир сири мана шу Муҳрларда ётибди. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) Муҳрлар бўлса фақат мана шу вақтда очилади. Мен бу ерда буни бир дақиқадан сўнг исботлайман.
E-152 Эътибор беринглар. Мана хўп, бу Китоб (унутманглар) муҳрланган. (Бранхам ака қоғоз саҳифасини ишлатиб, ўрама қандай ўралишини ва муҳрланишини намойиш қилади. − Таҳр.) Мана биттаси, мана У, бу муҳр. Кейин бошқаси ўралган, Муҳр. Яна биттаси ўралади − яна Муҳр. Бу қутқариш Китоби. Шу учун буларни ҳаммаси биргаликда бу Китобни ташкил қилади ва У Еттита Муҳрлар билан муҳрланган. Кейин бўлса бу орқа томонида, чунки у ўралган. Муҳрнинг сири ички томонида турибди. Шу учун ташқи томонидан унда фақат: "Оқ отдаги сувори", − ёки: "Қора отдаги сувори", − ва ҳоказолар деб айтилган. Ҳм. Бироқ, Китобнинг сири ўша Муҳрларда, Ибтидо Китобидан то Ваҳий Китобигача. Қутқарилишнинг бутун режаси мана шу Еттита Муҳрларда очилади. О-о, бу жуда муҳим вақт! Бизга Худо ёрдам берсин,Буни тушунишимизга! Тушуняпсизларми?
E-153 Мана энди.
... кучли бир Фариштани... Ҳозир, 2-оят.
... кучли Фаришта, баланд овозда?
Ким лойиқ... (Нимага лойиқ?)... мана шу Китобни олишга Ким лойиқ...

E-154 Энди биз кўряпмизки... Ҳозир бу Китоб қаерда ахир? Унинг энг бошидаги Эгасида, чунки ўғил, Худонинг инсоният ирқидаги биринчи ўғли Уни йўқотиб қўйди. Шу учун, у шайтонга ишониб, ўзининг ҳуқуқидан маҳрум бўлди, у... қолдирди. У нима қилди ўзи? У Худонинг Каломи ўрнига шайтоннинг донолигини қабул қилди. Мана шу жойда бироз тўхталиш мумкин бўлар эди! Худонинг ўғиллари Худонинг Каломи ўрнига семинариянинг бу тўғрисидаги тушунчасини қабул қилдилар. Кўряпсизларми? Худди шу нарсани Одам ҳам қилди − ўзининг ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу юз берган пайтида эса, У тўппа-тўғри ортга қайтди. (Наҳотки сизлар кўрмаяпсиларми, қанақанги аҳволда бўлганди, ўша даврлар? Кўряпсизларми?) Тўппа-тўғри энг биинчи Эгасига қайтди.
E-155 Шу учун Юҳанно Руҳда Осмонда турган эди. У айни шу пайтда черков даврларидан ҳам (тушуняпсизларми?) кўтарилган эдики, кўряпсизми, у черков даврларини кўрганди.Ўшандан кейин бўлса, 4-бобда, у кўтарилган эди. У шундай деди: "Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман".
E-156 Шунда у тахтда, мана шу Китоб билан ўтирган Зотни кўрди, Унинг ўнг қўлида У. Буни бир ўйлаб кўринг-а. Мана энди. Кейин, бунинг устига, мана шу Китобда сотиб олишга ҳуқуқ берувчи ҳужжат бор бўлиб, кейин эса У Еттита Муҳр билан муҳрланган эди.
E-157 Ана ундан кейин эса Фаришта, кучли Фаришта пайдо бўлди. У баланд овозда: "Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?" − деб сўради. Кўряпсизми? Фаришта буни ҳақида сўради. Юҳанно кўрди буни. Шунда У сўради: "Ахир ким лойиқ? Майли У..." О-о! Мен, мен ҳам ўзимни шундай сезаётгандирман балки. "Келсин У, − деди Фаришта, келсин У..." Мана Қутқариш Китоби! Мана қутқариш режаси! Мана сизнинг қутқарилишингиз учун ягона йўл, чунки у ерда бутун ер юзи ва осмонни қутқариш учун ҳуқуқий ҳужжат! "У чиқсин олдинга, агар хоҳласа". О-о! "Ҳозир чиқсин ёки абадий жим турсин. У чиқсин олдинга ва мана шу Китобни сўраб олсин. Бундай қилишга ким лойиқ?"
E-158 Шунда Юҳанно деди:
Бироқ осмонда лойиқ одам топилмади; ер юзида лойиқ ҳеч ким топилмади; ер остидаги оламда қачонлардир яшаган ва ўлганлар орасидан ҳеч ким лойиқ топилмади. Одамлардан ҳеч ким лойиқ топилмади.

E-159 Қутқарувчи Қариндош чиқсин деб, Фаришта чақирди. Худо шунда: "Менда қонун бор; Қутқарувчи Қариндош, мумкин − ўринбосар бўлиши мумкин. Бу Қутқарувчи Қариндош қаерда? Ким Уни олиб билади?" − деди.
E-160 Шу учун, Одамни ўзидан бошлаб, бутун йўл давомида, барча ҳаворийлар ва пайғамбарлар, ҳамда қолган ҳаммасининг орасида, ҳеч кимни тополмадилар. Энди бунга нима дейсиз? "Бироқ, на осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда ўрамни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирор кимса бор эди". Илёс у ерда турганди. Мусо у ерда турган эди. У ерда барча ҳаворийлар, барча ўлганлар турган эдилар; барча солиҳлар, Аюб, донолар. Ҳар бири у ерда турган эди-ю, аммо ҳеч ким бу Китобга ҳатто қарашга ҳам, айниқса Уни олишга ва Муҳрларни ечишга лойиқ эмас эди!
E-161 Мана, рим папаси ва барча қолганлар қаёққа киради экан? Сизни епископингизни қаёққа киритамиз? Қаерда бизларни обрў-эътиборимиз? Биз ҳеч ким. Бу рост.
E-162 У Қутқарувчи Қариндошни олдинга чиқишини сўради. Лекин Юҳанно: "Одамлардан ҳеч ким лойиқ эмас эди", − деди.
E-163 У ерда лойиқ йўқ дейилмаяпти, бундай эмас, масалан, Фариштани айтайдик. Масалан, биз: Жаброил ёки Микоилни айтган бўлар эдик. Бироқ эсингиздан чиқарманг, бу Қариндош бўлишлиги лозим эди. Эслайсизми, бу ерда шу учун Юҳанно: "Бирон бир кимса йўқ эди", − на Фаришта, на Сераф. Улар гуноҳ қилмаган эдилар, бироқ улар умуман бошқа тоифадан эдилар. Улар умуман йиқилган эмасдилар. (гуноҳ қилмаган ва йиқилмаган эдилар. − Тарж.)
E-164 Бироқ бу Қариндош Қутқарувчи бўлиши керак эди. Ҳм. "Бирон кимса йўқ эди", − чунки улардан ҳеч ким қайтариб сотиб олинмаган, қутқарилмаган эди. "Ҳеч бир одам Унга қарашга лойиқ эмас эди". О-о, йўқ! О-о! Хуллас, Қутқарувчи одамлардан (одамлар орасидан. − Тарж.) керак эди. Шу учун у чақирди аммо Уни ҳеч қаердан тополмадилар. Ҳеч ким йўқ эди. На епископ, на архиепископ, на руҳоний, на иерархия, ҳеч ким, ҳатто... қаролмас... мана шу Китобга қараш учун ҳатто етарлича муқаддасликка эга эмасдилар. Мана шундай! Мана бунисига қойил! Бу анча жиддий, кескин, лекин, дўстим, Библияда айнан шундай дейилган. Мен Юҳаннони айтганини келтираяпман холос.
Библияда Юҳанно "йиғлади", деб айтилган.

E-165 Баъзи бир одамлар бу ҳақида ўргатганларидай эмас, улар: "Юҳанно йиғлади, чунки уни ўзи лойиқ эмас экан", − дейишар эди. Ох! Ҳар қандай одам Муқаддас Руҳ таъсири остида буни умуман бундай эмаслигини билар эди (тушуняпсизларми?); Худонинг таъсири остида, бу умуман бундай эмаслигини билган бўларди.
E-166 Лекин Юҳанно йиғлади (мен ўйлайман, мана нима сабадан у йиғлаганди), чунки агар ҳеч ким лойиқ эмас ва ушбу қутқариш Китобини очмаса, унда барча яратилганлар ҳалок бўлган бўлар эди-да.
E-167 Мана Китоб, мана ҳуқуқ берувчи ҳужжат, шунинг учун У Қариндош Қутқарувчига таклиф қилинган эдики, У эса ҳар жиҳатдан мос келар эди. Бу Худонинг Шахсий қонуни, шунингдек, У Ўзининг қонунини булғай олмайди... аниқроғи, Ўзининг қонунини хор қилмас, уни айланиб ўтмас эди. Тушуняпсизларми? Худо лойиқ, буни уддалаб биладиган, мана шу иш учун аҳволи етарлича бўлган Кимсани − Қариндош Қутқарувчини талаб қилди.
E-168 Шу учун Фаришта: "Энди мана шу Қариндош Қутқарувчи олдинга чиқсин", − деди.
E-169 Шунда Юҳанно қаради. Шунда у бутун ер юзига назар ташлади, у ер остига кўз ташлади, шунда ҳам ҳеч ким топилмади. Яратилган мавжудотлар ва ҳамма-ҳаммаси нобуд бўлган эди. Албатта, Юҳанно йиғлади. Ҳаммаси нобуд бўлганди.
E-170 Аммо унинг йиғиси бир дақиқадан ошмади. Кейин оқсоқоллардан бири турди ва: "Юҳанно, йиғлама!" − деди. О-о, мана бунисига қойил! Унинг йиғиси бир дақиқадан ошмади.
E-171 Юҳанно: "О-ҳо, қани унда ўша Одам? Мана, пайғамбарлар туришибди − улар ҳам худди мендай туғилганлар. Мана, доно оқсоқоллар турибди. Мана... туришибди. О-о, наҳотки, бу ерда ҳеч ким йўқми?" − деди.
E-172 "Менга шу ишни қилиб биладиган Одамни беринг. Менга Ўша қутқариб биладиган Одамни беринг".
E-173 Бунақаси эса топилмади, шу учун Юҳанно қаттиқ қайғурди. О-о, ахир ҳаммаси ҳалок бўлади-ку, шу учун у аччиқ-аччиқ йиғлади. Шу учун у... у қайғуга ботди, чунки ҳамма нарса, барча мавжудотлар, агар улар бирон кишини топишмаса, ҳаммаси ҳалок бўлар эди. Худога Шукур! Агарда улар ўша одамни, ҳамма томонлама мос келадиган кишини топмасалар, унда ҳар бир одам ва бутун дунё, мавжудотлар ҳам ҳалок бўлган бўлар эди. О-о, ҳаммаси адо бўлди. Қутқаришга бўлган ҳуқуқ, Абадий Ҳаётга бўлган ҳуқуқ, Нур − бу барча ҳуқуқлар йўқотилган эди, ҳамда тўловни тўлаб биладиган ҳеч кимса йўқ эди. Шу учун Юҳанно йиғлади, чунки ҳеч ким лойиқ эмас, шунингдек, ҳеч ким, ҳатто Китобга қарай олмас эди. О-о, одам талаб қилинаётган эди. Юҳанно йиғлади, чунки ҳеч ким бундай қила олмас эди, шу учун ҳаммаси ҳалок бўлган эди.
E-174 Мана шунда тўртта жонли мавжудот ва ўша Самовий лашкарлар қуршовида турган бир оқсоқолнинг: "Йиғлама, Юҳанно!" − деган овози янгради.
E-175 О-о, мана бунисига қойил! (Бранхам ики кафтларига уради. − Таҳр.) Худонинг марҳамати!
E-176 "Хафа бўлма, Юҳанно. Йиғлама, ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер − Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди".
E-177 Ғалаба қозонди дегани, "ким биландир курашиш ва уни енгиш"ни билдиради. О-о, мана бунисига қойил! Гетсимания боғида, Унинг юзидан Қон томчилаган пайтда, У ғалаба қилди. Кўряпсизларми? Мана шундай! Кўряпсизларми?
E-178 "...дан бўлган Шер... Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди, енгди".
E-179 Айёрлик билан ўрнини олиб қўйган Ёқубга ўхшаб. У ҳам Фаришта билан учрашган пайтида, у таслим бўлмаган эди. Шунда Фаришта ундан қутулиб чиқмоқчи бўлди. У эса: "Мен... мен Сени ҳеч ҳам шундай қўйвормайман", − деди. У ўзи истаган нарсасини олмагунигача, таслим бўлмади, бўш келмади. Шу учун исми ўзгарди, уддабурон айёр эди, яъни "алдамчи" дегани, кейин эса у ким бўлди? − "Худонинг князи", Исроил бўлди. У ғалаба қозонди.
E-180 Мана бу Яҳудо қабиласидан бўлган Шер ҳам ғалаба қозонди. Шунда у: "Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер, Довуд уруғидан чиққан Зот, ғалаба қозонди. У енгиб бўлди. У бу ишни қилиб қўйди. Юҳанно, ҳаммаси тугади", − деди. Мана! О-о-о! У оқартиргич ато этди (Йиғилиш жуда қувонади. − Таҳр.), қайсики у гуноҳни қайтатдан, ўша ўзининг донолиги билан одамни ҳаром қилганнинг ифлос қўлларига жўнатиб юборди. Шундай.
E-181 Аммо Юҳанно қараш учун бурилган пайтида, у Қўзини кўрди. Шерга умуман ўхшамас эди! Шердан жуда ҳам фарқ қилар эди! У: "Шер ғалаба қозонди", − деганди. Кўряпсизларми, яна ҳам бўлса, мен мана шу: "Худо оддийликда яширинади", − деган мавзуни яна айтишим мумкин. У ўшанда: "Мана, Шер", − деган эди. Бу ҳайвонларнинг шоҳи. "Шер ғалаба қозонди". Энг кучли зот − бу шер.
E-182 Мен у ерда, Африка чакалакзорларида бўлган ва жирафаларни қандай қичқирганларини эшитганман. Шунда − ҳамма баҳайбат, қудратли филлар ўзларининг хартумларини ҳавога кўтарар эдилар: "Уи, уи, уи". Яна ўша ёввойи жойларда қонингни яхлатадиган қичқириқларни ҳам эшитганман. Қўнғизларнинг ҳам... Бизлар эса Билли Пол билан тиконлар босиб кетган бир жойда ётибмиз, шунда узоқ-узоқдан шернинг наърасини эшитдик, шу билан ўша ёввойи жойдаги ҳаммаси жим бўлиб қолди, ҳатто қўнғизлар ҳам жиғиллашини тўхтатди − шоҳ гапиряпти. Мана шундай.
E-183 Мен сизга айтай, мана қачон конфессия (деноминациялар. − Тарж.) ва шубҳалар юз тубан йиғилади. (Йиғилиш қаттиқ қувонади. − Таҳр.) Қачонки Шоҳ гапиради − ҳаммаси босилиб , жимиб қолади. Бу эса − Шоҳ. Бу Унинг Каломи. О-о!
E-184 Ўшанда у: "Юҳанно, хавотир олма, йиғлама. Хафа бўлма, Юҳанно. Сен бу ерда ваҳийдасан; мен сенга бир нарсани кўрсатаман. Шу билан бирга, мен биламан сени, сени азобда қийналаётганингни, чунки ҳеч нима қутқарилмас, ҳаммаси ҳалок бўларди, тўғри келадиган ҳеч ким йўқ эди-да, лекин Яҳудо қабиласидан бўлган Шер..." − деди.
E-185 Сизлар биласизлар, Яҳудонинг... Биз буни бу ерда доскада ўтган эдик, биласизлар. Яҳудо қабиласининг эмблемаси (белгиси. − Тарж.) шер эди.
E-186 Сизлар эслайсиз, шер ва.. буқани ва... ҳоказо, одамни боши ва ҳоказоларни. Ана ўшалар (ўша Серафлар) мана шу Калом устидан ҳушёр тургандилар, худди шундай ҳаммалари, яъни Марк, Матто, Луқо ва Юҳаннолар, уларнинг барчаси Ҳаворийлар Фаолияти Китоби атрофида тургандилар.
E-187 Мен бир одамни эшитгандим, у буюк хизматчи: "Ҳаворийлар Фаолияти Китоби − бу қурувчилар ҳавозаси холос", − деганди.
E-188 Ҳа, бу ахир муқаддас Черков ўстирган биринчи Новда эди. Ҳа, шундай! Ҳа, дўстим. Шу учун, агар У (Черков. − Тарж.) бошқа яна бир Новдани ўстирса, унда у ҳам худди шу турда бўлади. Ҳа, жаноб! Сизларда у ерда пайванд бўлган шоҳлар бор, лимон соладиган. ўзи эса апельсин бўлиши керак эди. Лимон бу... бу... Қачонки ўша Новда... ана шу новда янгитдан яна шохча чиқарса, У аниқ аслидагига ўхшаган бўлади.
E-189 Шу учун Маттонинг, Маркнинг, Луқо ва Юҳаннонинг Хушхабарлари у ерда турибдилар ва Буни ҳимоя қилаяптилар. Инсоннинг донолиги, шернинг кучи, буқанинг меҳнати ва леопарднинг тезлиги... ёки, аниқроғи, бургутнинг тезлиги. Ҳа, Хушхабарлар ўз жойида турибди! Нима...? Эсингиздами, бу бизларда қаерда эди? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Бу Черковнинг Еттита Даврида.
Мана энди, у: "Яҳудо қабиласидан бўлган Шер", − деди.

E-190 Нима учун Яҳудодан? "Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси. Унинг наслида қолар салтанат тамғаси. Халқлар унга ўлпон келтирарлар. Унга итоат этиб таъзим қиларлар". (Ибтидо 49:10. − Тарж.)
E-191 "Шу учун Шер, − Яҳудо қабиласининг рамзи, − ғалаба қозонди. У енгди.
E-192 Мана у, ўша Шер қаерда экан деб қараган эди, у Қўзини кўрди. Ғалати бўлди-ку, Шер қани экан деб қараб, ўзи бўлса Қўзини кўрди. "Гўё дунё яратилишидан олдин бўғизланган Қўзини, бўғизланганни. Бу нима эди? Бу Қўзи қанақа эди? Жароҳатланган, қони оқиб турган эди. "Бўғизланган Қўзи, аммо яна тирилган эди". Шунингдек, ундан қони оқиб турган эди. О-о-о!
Дўстлар, бунга қандай қилиб қараб туриб, ундан кейин яна гуноҳкор бўлиб қолиб билоласизлар?

E-193 Қўзи чиқди. Оқсоқол шунда: "Шер ғалаба қозонди, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер", − деди. Шунингдек, Шерни кўраман деб ўйлаб, Юҳанно қараганди, аммо Қўзи чиқди, титраётган. Ундан қон оқар, ярадор эди. У ғалаба қозонди. У жангда бўлгани шундай кўриниб турибди. У бўғизланган эди, бироқ мана, У яна тирик.
E-194 Биласизлар, Юҳанно олдин бу Қўзини кўрмаган эди. У ҳақида олдин тилга олинмаган эди. Ҳеч қаерда У ҳақида айтилган эмасди. Юҳанно, гарчи бутун Осмонни қараб чиққан бўлса-да, Уни кўрмаган эди. Аммо мана, У олдинга чиқаяпти.
E-195 Қаёқдан Уни чиққанига эътибор беринглар. У қаёқдан чиқди ўзи? У Отанинг Тахтидан келди, у ерда У бўғизланганидан ва тирилганидан бери ўтирган эди. "У тирилди ва ҳамиша тирик бўла туриб, ҳомийлик қилиш учун Худонинг ўнг томонида ўтирибди". Омин. Тирилди, шунинг учун, Шахсан Ўзининг Қони билан халқнинг нодонлиги учун бугун У Ҳомий. О-о, мана Ўша, мен Унга боғлиқман ва Унга ишонаман. У ҳали ҳам оқартиргич билан, гуноҳларни кечирадиган оқартиргичи билан.
E-196 Юҳанно ўша Қўзига қаради, Қўзи бўғизлангандай кўринар эди. Яна у Уни жароҳатланганини, кесилган, яраланган ва қони оқиб турганини пайқади. Қони оқиб турган Қўзи, мана Ким бизларни жойимизни эгаллади. Ахир ғалаба эмасми, оддий Қўзи бизларни жойимизни эгалаши керак эканлиги? Шу учун у Ўша Қўзини кўрди. Ҳа, У олдинга чиқди.
E-197 Юҳанно Уни кўрмаганди, чунки У узоқ Абадийликда ҳомийлик қилиб турар эди; ҳаттоки Худога буқалар-у-такаларнинг қони орқали, яъни ўрнини босадиган назр, қурбонликларини келтирган пайтларида ҳам, У... Чунки бу нарсага ишонадиганлар Уни (Унга ишора қилиб. − Тарж.) кўрсатиб турган эдилар. Лекин эса Қони ҳали тўкилган эмас, шунинг сабабли, уларни поклаш учун У ўша ерда турган эди. У ўша ерда мени ва сени поклаш учун турганди.
E-198 О Худойим, умид қиламанки, У бугун оқшом ҳам ўша ерда турибди. Ахир ҳар бир гуноҳкор учун Қўзи сўйилган эди. Қандай ахир Иегова у ерда қони оқиб турган Қўзидан бошқа бирон бошқа нарсани кўриб билади!?
E-199 Шу учун, мана, сўйилган Қўзи ваҳийда пайдо бўлди. Эътибор беринг, Отанинг Тахтидан келди. О, бир ўйлаб кўринг-а! У... мана шу ваҳийда У қаёқдан келди? У Худонинг ўнг томонида ўтирган жойидан, Унинг Улуғворлигидан келди. Улуғворликдан олдинга, Юҳаннога қараб келаверди.
E-200 О-о, қандай ажойиб иш бўларди, агар бизлар бугун Уни қабул қилишимиз учун, гуноҳли фикрларимизни шунчалик узоққа олиб отсак эдик ва шунда У сизларни ҳар бирингизга очилиш учун ҳатто Улуғворлигини Ўзидан тушиб келган бўларди!
E-201 Қўзи ҳозир энди Ўзи қутқарганларини, сотиб олганларини талаб қилиб олиш учун Улуғворлигидан ҳомийлик қилиш учун чиқаяпти! Эсингизда бўлсин, у ерда У воситачилик хизматини бажарган эди. Лекин шуни унутманг, ушбу Муҳрлар очилишга тайёр ва шу учун Қўзи Худонинг муқаддас маконидан келди, олдинга чиқди.
E-202 Шу жойга етиб боргунимизгача, сабр қилинглар, мана бу "ярим соатча" сукунатни олайлик. Муқаддас Макон, қурбонгоҳ тутатқиларнинг тутунида қолди. Ҳомийлик бошқа йўқ энди. Қурбонлик кетди, чиқди − бу энди Ҳукм Тахти бўлди, унда энди Қон йўқ, бўлмайди энди, чунки Қонга беланган Қўзи кетди! Ўша вақтгача кутиб ўтираверманг. Эски Аҳддан эслайсизми? Токи қон Аҳд сандиғининг қонқоғида (раҳм-шафқат тахтида. − Тарж.) бўлмас экан, у ерда ҳукм, жазо бўлади; аммо у ерда қон бор бўлса − бу раҳм-шафқат эди. (Бранхам ака беш марта кафедрани қоқади. − Таҳр.) Лекин Қўзи кетган пайтида, унда шундай бўладиям!
E-203 Ким эди У? У Ҳомий эди. Ҳеч қанақанги бошқа Шахс эмас! Айтинглар менга, ахир унда Марям ҳомийлик қилиб билармиди? Марям нима беролар, нимани назр келтиролар эди? Авлиё Франциск, азиз Ассизий ёки яна ким... аниқроғи, муқаддас Цецилия, ҳа, ҳар қандай бошқа одам, нима қилиб билар эди? Юҳанно воситачилигини қилиб билганидан кейин чиқаётган мингта муқаддас одамни кўрмади. У Қўзини (Йиғилиш қаттиқ қувонади. − Таҳр.), бўғизланган, қонлари оқиб турган Қўзини кўрди. Қанча муқаддаслар ўлдирилганди, аҳамияти йўқ; бу улар билан бўлиб ўтиши керак эди, уларнинг ҳар бири билан. Хочга михланган ўша жиноятчи: "Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу Одам каби жазога махкум бўлгансан-ку! Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ", − деб айтганидек. У лойиқ бўлган ягона Одам эди.
E-204 Мана, У ҳомийлик жойидан келди. У нима учун ҳозир келади. Унга эътибор бериб қаранг, кузатинг Уни! (Бранхам ака уч марта қарсак чалади. − Таҳр.)
E-205 Юҳанно йиғлади. Қаерда буларнинг ҳаммаси? Энди нима юз беради?
E-206 "Йиғлама, Юҳанно, − деди оқсоқол. − Мана, Шер келаяпти. Биргина У ғалаба қозонди", − деди. У қараган пайтида, мана, қонга беланган, бўғизланган Қўзи келаётган эди.
E-207 Барча ўлдирилганлар, биласиз, қонга беланган бўлади: ўлдирилган, бўйни ёрилган ёки яна бирон нарса, бутунлай қонга беланган бўлади.
E-208 Мана сўйилган Қўзи келди. Шунда У олдинга (о-о, мана бунисига қойил!) нима учун чиқди? −Ўзи сотиб олганлар-қутқарилганларга даъво қилиб. Омин! О-о! О-о! Мен... сизга ана у бурчакка шундай бориб, ўтириб ва кейин йиғлагингиз келмаяптими? Мана Қўзи келди, ҳали қонига белангани ҳолда. Юҳанно... У ерда йўқ эди, атрофда барча машҳурлар туришганди, бироқ улардан ҳеч биттаси буни қилиб билмади. Шундай қилиб, хуллас, мана энди Қўзи келаяпти. Унинг ҳомийлик қилиш кунлари, воситачилик кунлари охирига етди, тугади.
E-209 Мана қачон у ерда ушбу Қўзи туради (сабр қилинглар, яқинда бизлар Муҳрларни ўрганамиз): "Энди муҳлат узаймайди". (Энди кечиктирмайди. − Тарж.) Бу рост. Бу сукунат ярим соатга. Агар Раббий йўл берса, кейинги якшанбада Еттинчи Муҳрда мана шу ярим соатлик сукунатда нима содир бўлишини кўрасизлар.
E-210 У нима учун олдинга чиқади? Энди ҳозир Ўзиникини талаб қилиш учун. О-о, мана бунисига қойил! Мана, У Қариндошлик вазифасини бажарди. У тушди, Одам бўлди, ўлди. У Қариндошлик юмушини, қайтиб сотиб олиш меҳнатини амалга оширди, бироқ ҳали-бери Ўзиникини талаб қилмаган эди. Бу ерда бўлса У (қаранглар, нима бўлаяпти − о-о, бунисига қойил!) кимлар учун қурбон бўлган, шуларга бўлган даъвосини кўрсатиш учун пайдо бўлаяпти, чунки, уни қайтиб сотиб олиш учун, унинг ўрнига ўлиш учун, инсонлар билан қариндош бўлди. Лекин оқсоқол Уни − Шер деган пайтида, хато қилмаганди. Тушуняпсизларми? Оқсоқол шундай атади Уни: "Шер", − деди. Чунки У Қўзи эди, Ҳомий, қонга беланган Қўзи эди, лекин ҳозир У Шер сингари чиқаяпти. Бу ерда Унинг ҳомийлик кунлари тугайди.
E-211 "Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом этаверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин". Эшик ёпиляпти. О-о, биродар! Унда нима бўлади! Нима бўлади унда?
E-212 Шунингдек, унутманглар, бу нарса Худонинг сирлари очилганида, еттинчи черков даврида бошланади. Ҳозир жуда диққат қилиб қаранглар. Бу ерда бир нимани тушунишингиз лозим. Мана, У имонли учун ҳомийлик қила туриб, Воситачи меҳнатини, юмушини бажарди. У ерда У икки минг йил бўлиб турди, Қўзи. Энди У ҳуқуқий ҳужжат Китобини олиш ва Муҳрларни очиш, ҳамда сирларни очиш учун, абадийликдан чиқиб келаяпти. Бу эса қачон? Замоннинг охирида.
E-213 Тушундингизларми буни? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яхши, унда давом этамиз.
E-214 Мана энди, Муҳрларни очиш ва барча сирларни унга, еттинчи фариштага бериш, кимнинг Мактуби Худонинг барча сирларини очиши керак. Худонинг сирлари мана шу Еттита Муҳрларда ётибди.
E-215 Мана энди Қўзи олдинга чиқаяпти, У одамзот билан Худо ўртасида Воситачи эди. У энди Шер бўлаяпти. Шер бўлган пайтида эса, У Китобни олади. Бу Унинг ҳуқуқи. Худо Буни, сирни ушлаб турган эди, энди эса Қўзи келаяпти.
E-216 Ҳеч ким бу Китобни оломади. У ҳали бери Худонинг қўлларида турибди. На рим папаси, руҳоний, у ким бўлмасин, улар мана шу Китобни ололмайдилар (ҳеч ҳам, йўқ.). Еттита Муҳр очилган эмас эди. Тушуняпсизларми?
E-217 Лекин, қачонки Воситачи... қачонки Унинг Ҳомий сифатидаги юмуши охирига етгач, У олдинга чиқаяпти. Шунда Юҳанно... Оқсоқол ўшанда: "Мана Шер", − деди. Шу учун У олдинга чиқади. Уни кузатиб боринг. О-о, мана бунисига қойил! Кўряпсизларми? У мана шу Китобни олиш учун, энди диққат қиламиз, Худонинг сирларини очиш учун келаяпти, бу сирлар ҳақида бошқалар, мана шу барча черков даврлари давомида фақат тахмин қилишганди холос.
E-218 Кўряпсиз, унда еттинчи фаришта... Агар мана шу Китоб (ушбу сирлар) Худонинг Каломи бўлса, унда еттинчи фаришта токи унга Худонинг Сўзи келиши учун, у пайғамбар бўлишлиги керак. (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) На руҳонийлар, на папа ҳамда бошқа ҳеч ким Уни олиб билмайдилар (Худо Сўзини. −Тарж.) − Сўз бунақаларга келмайди. Худо Каломи фақат пайғамбарга келади − ҳар доим. Малаки 4 да шундай нарса ваъда бериб айтилган. Шунинг сабабли у пайдо бўлган пайтида, олдинга чиққанида, у Худонинг, унда (ушбу сирлар борасида. − Тарж.) черков мана шу барча деноминацияларда бутунлай чалкашиб кетган сирларини олади, ундан кейин эса фарзандларнинг имонини қайтиб оталарнинг имонларига қайтаради. Ўшандан кейин эса бутун дунёга ҳукм ёғилади, шу билан ер ёнади. Ундан кейин эса Миллениумда (Минг йиллик Шоҳликда. − Тарж.) солиҳлар нопокларнинг кули устида юрадилар.
E-219 Энди сизлар буни тушуняпсизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яхши.
E-220 Бошқалар деноминация даврида тахминлар қилишганди. Лекин, кўриб турибсиз, у ўша одам бўлишлиги керак; Ваҳий 10:1-4дан еттинчи фаришта... (ўша одам. − Тарж.) ҳисобланади. Еттинчи фариштага Худонинг сирлари берилади, шу учун у барча деноминация даврларидан қолганларини, яъни барча сирларни очади.
E-221 Энди сизлар тушуняпсизларми, нима учун мен деноминациядаги биродарларимни койимайман, ҳаммасига деноминация системаси айбдор! Улар... эмаслар. Уларга ҳатто буни билишга урунишнинг ҳам ҳожати йўқ эди, чунки бу очилган бўлмаслиги керак эди. Бу Сўзга асосан. (Бранхам ака Библияни шапиллатади. − Таҳр.) Улар бу ҳақида тахминлар қилдилар ва яна ўшанга ишондилар ҳам, ундан кейин шунга ишониб яшадилар, бироқ ҳозир энди Бу аниқ исботланди.
E-222 Энди қаранглар. Ундан кейин айан У (Қўзи), қачонки муқаддаслар келиб Уни ҳукмдорларнинг Ҳукмдори, шоҳларнинг Шоҳи қиладилар, Ўзининг Шоҳлик ўрнини (мавқеини) эгаллайди. Тушуняпсизларми?
E-223 Кўряпсизлар: "Энди муҳлат узаймайди". Ваҳий 10:6: "Энди кечиктирмайди".
E-224 Эътибор беринг, мана шу Қўзида "еттита шохи" бор эди. Сиз буни пайқадингизми? "Қўзининг етти шохи... бор эди". Биз яқинда буни ўтдик. Шох − бу жонивор учун "кучни" англатади. Шу учун, энди эътибор беринг, У жонивор эмас эди, чунки У Тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан Китобни олди. Кўряпсизми? Эътибор беринг. О-о!
E-225 Менимча, қаердадир буни ёзиб қўйган эдим. (Бранхам ака белгилаганлари ичидан ахтаради ва уларни ўқиб беради. − Таҳр.) Аҳа, Муҳрларни очиш ва ҳуқуқий... ҳуқуқий ҳужжат ва Мактубни охирги фариштага бериш, ҳамда У Ўзининг Шоҳлик ўрнини эгаллайди − мана У ҳозир нима учун чиқаяпти?
Энди қаранглар, У чиққан пайтида: "Еттита шох".

E-226 Мана энди, қачонки у ушбу Қўзини кўрганида, Юҳанно Унга қараган пайтида, У... У бўғизланган ва қонга белангандай кўринганди. Шундай, У Абадийликдан келди, ҳамда У Воситачи бўлишдан тўхтади.
E-227 Унда хоҳлаганингизча Марямга илтижо қилинг! "Бироқ на Осмонда, на ер юзида, битта ҳам одам ёки битта ҳам шахс, ҳеч қандай бир зот, бошқа ҳеч ким, Уни олиб биладиган йўқ эди". Юҳанно бу учун ҳатто йиғлади. О-о, католик дўстларим, сиз буни ахир кўрмаяпсизми? Ҳеч қандай ўлган одамга ибодат қилманглар.
E-228 Қўзи − бу ягона Воситачи, кўряпсизми? Бу айнан У олдинга чиқди. Кейин У у ерда нима қилди экан? У бу ерда ҳар бир одамни Ўз Қони билан қутқара туриб, ҳомийлик қилди. Шунингдек, Қўзи ахир билади-ку, Китобда нима ёзилганини. Шунингдек, У дунё яратилишидан уларнинг исмлари ўша ерда бўлганини билар эди. Хуллас, У ўша ерда турган ва... кейин... эса... лекин... токи Китобга киритилганларни ҳар бири қутқарилмагунигача, воситачилик юмушини, Воситачи меҳнатини бажарди, ўшанда ҳаммаси тугади. Энди эса У чиқаяпти. Тушуняпсизларми? У Ўзининг Қариндошлик бурчини бажарди. У ҳамма... Сизлар биласизми, қариндошнинг бурчини оқсоқоллар олдида гувоҳ беришлиги эканлигини? Сизлар эслайсизми, Бўаз чориғини ечиб берган ва ҳоказолар? Энди У буларни ҳаммасини ўтади.
E-229 Энди эса У Ўзининг Келинини олиш учун келаяпти. Омин. Ҳозир У Шоҳ сифатида келади. У Ўзининг Маликасини қидиряпти. Омин! Омин! Мана шу Китобда Еттита Муҳрга ўралган ҳолда барча сирлар турибди. О, биродар! Еттита Муҳрлар, Унинг келишини кутиш. Эътибор беринг.
E-230 Келинглар, мана шу символларни кўриб чиқамиз. Ҳозир, энди тўққиз бўлибди ахир.Бизларда бу ерда яна уч соатча ёки кўпроққа етадиган вақтимиз бор. (Йиғилиш кулади ва: "Омин!" − дейди. − Таҳр.) Бизларда... Келинглар, шундай... Шайтон ҳадеб менга, одамлар чарчаб бўлдилар, деяпти, мен ҳам шундай деб ўйлайман. Лекин, барибир ҳам келинглар − келинг, буни кўриб чиқамиз.
E-231 "Еттита шохлар" − булар еттита черковлар эди, кўряпсиз, черковнинг етти даври, чунки бу Қўзининг ҳимояси остида эди. У ер юзида Ўзининг ҳуқуқини нима билан қўриқлаган эди − бу Худо юборган одамлар Гуруҳи бўлиб, улар қўриқлаган эдилар; Қўзидаги шох, кўряпсиз.
E-232 "Еттита кўзлари" − булар черковнинг етти даврига юборилган, етти элчилардир. "Еттита кўз", етти башоратчи.
E-233 Сизлар Ёзув жойларини ёзишни хоҳлармидингиз? Келинглар, уни очайликчи. Нима дейсиз сизлар? Сизларни бунга вақтингиз борми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яхши. Келинглар, Закариёга мурожаат қиламиз, Закариё пайғамбар Китоби, озроқ, баъзи бир нарсаларни ўқиймиз.
E-234 Мен... мен силар билан бу нарсаларга жуда узоқ тўхталмоқчи эмасман. Шу... шу учун мен... Лекин барибир ҳам мен сизлар буни ўтказиб юборишингизни истамайман. Бундан ҳам муҳимроқ нимадир бўлиши мумкинми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Ҳа-а. Муҳимроқ нимадир бўлиши... (Кимдир: "Бранхам ака, Омин", − дейди. − Таҳр.) Нима гап? Нима? ("Шошмаслигинг мумкин".) Инсон учун Абадий Ҳаётдан ҳам муҳимроқ ҳеч нарса йўқ. Шу учун бизлар ҳам − ҳозир биз ҳам буни тушунмоғимиз керак ва ундан кейин, буни тушунганимизга имонимиз комил бўлиши керак. Яхши. Яхши, дўстлар.
E-235 Ҳозир биз Закариёнинг 3-бобидан ўқимоқчимиз. Мен ўйлайман, шундай бўлса керак, Закариё 3. Бизлар ҳозир, агар мен Ёзув жойини белгилаган бўлсам, биз мана шу символларни тушуниб олишни хоҳлаймиз холос. Бугун мен кундузи, мана шунга дуч келган пайтимда, қувонганимдан қичқиргандим. Шу учун, билмайман, мен тўғри белгиладимми ёки йўқми. Умид қиламанки, тўғри белгилаганман. Закариё 3, кўрамиз, шу учун... Менда бу ерда "89" ёзилган, шу учун бу ерда 8-дан 9-гача бўлса керак. Яхши. (Йиғилиш кулади. − Таҳр.) Яхши. Мен бу ерда 89 бўлиши мумкин эмас, биламан буни. Закариё 3:8 ва 9.

Эй олийруҳоний, Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми "Новда" (Масиҳ) бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан.
Мен Ёшуанинг олдида бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим (етти кўзим) ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, − демоқда Сарвари Олам. − Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман.

E-236 Энди келинглар, Закариё 4:10 га қараймиз, 4:10. Эшитинглар.

Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам (Худо оддийликда, кўряпсизларми?), кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга (ёки шоқулга. − Тарж.) хурсандчилиб билан қарайди.
Шундан Фаришта менга деди: − Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир.

E-237 "Еттита кўзлар". Кўзлар дегани "кўришни" билдиради. Кўриш "пайғамбарларни, башоратчиларни" англатади. Мана шу Қўзининг еттита шохи бор ва ҳар бир шохида биттадан кўзи − яъни "еттита кўзлари" бор эди. Бу нимади? Масиҳ ва Унинг Келини; Черковнинг еттита даври. У ёқдан еттита пайғамбар, еттита башоратчи − яъни кўзлар чиқди. Шундай қилиб, охиргиси башоратчи бўлиши керак. (Бранхам ака "башоратчи" деган пайтида, унга урғу бериб икки марта кафедрани тақиллатди. − Таҳр.) Яхши.
E-238 Эътибор беринглар, У жонивор эмас. У Тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни (Китобни) олди. Бу Ким эди? Хўжайин, энг бошидаги Хўжайин, ана Ўшанинг ўнг қўлида Қутқарилиш Китоби бор эди. На Фаришта, Фаришта Зоти, бошқа ҳеч ким бу жойни эгаллаёлмас эди. "Ва мана шу қонига беланган Қўзи чиқди ва Унинг қўлидан Китобни олди". Мана шунақа! Нима бу? Биродар, мана шу Ёзувдаги энг улуғвор чўққиси эди. Омин. Бу ишни на Фаришта, на бошқа биров қилолмас эди. "Шунда Қўзи келди ва Тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан Уни (Китобни) олди".
E-239 Бу нима дегани ўзи? Энди бу Қўзига тегишли. Омин. Худонинг қонунлари... талаб қиларди. (Ахир У Унинг хўжайини, эгаси эди ахир.) Худонинг қонуни Қариндош Қутқарувчини талаб этарди. Шу учун Қўзи дадил, қўрқмасдан чиқди: "Мен Ўша Қариндош. Бу, уларни қутқарган Менман. Мен ҳозир... Мен улар учун ҳомийлик қилган эдим, мана энди Мен улар учун, уларга тегишли ҳуқуқни даъво қилиб келдим". Омин. (Йиғилиш жуда қувонади. − Таҳр.) "Мен уларга берилиш лозим бўлган нарсани талаб қилиб келдим. Бунда уларни гуноҳ туфайли йўқотиб қўйган ҳамма нарсаларга ҳақ-ҳуқуқларига эгалар, шу учун Мен тўловини, қарзини тўладим".
E-240 О-о, биродар! Мана шундай-да! Ахир бу нарса сизларга ҳурмат-эҳтиром ҳисларини уйғотмайдими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) "Бизларнинг қилган яхши ишларимиз билан эмас, балки Унинг марҳамати билан".
E-241 О-о, бир дақиқага тўхтанглар! Ўша оқсоқоллар ва қолганларнинг ҳаммаси тожларини ташлаб, машҳурлар ҳам ерга мук туша бошлади. Тушуняпсизми?
Ҳеч ким, бирортаси ҳам бундай қилолмади.

E-242 Шунда У тўғри Худонинг қўлига келиб, Унинг қўлидан Китобни олди, ҳамда Ўзига тегишли ҳаққини талаб қилди: "Мен улар учун ўлдим. Мен уларнинг Қутқарувчи Қариндошиман. Мен Борман. Мен Воситачи. Менинг Қоним тўкилган эди. Мен Инсон бўлдим. Шунингдек, Мен бу ишни, дунё яратилишидан олдин, олдиндан кўрган мана шу Черковни қайтариб олишим учун қилдим. Мен мана шундай мақсад қўйдим ва Мен У (Черков. − Тарж.) ўша ерда бўлади деб айтдим. Шу сабабли Уни ҳеч ким ололмади, лекин Мен тушдим ва Ўзим бу ишни қилдим. Мен уларнинг Қариндоши. Мен қариндош-уруғ бўлдим". Шундай қилиб, У Китобни олди. Омин!
E-243 О-о, ким ўзи мени у ерда кутади ахир? Черков, ким ўзи бу (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Таҳр.) у ерда кутаётган? Ким ахир сизларни у ерда яна кутиши мумкин? Бу Қутқарувчи Қариндош! О-о, мана бунисига қойил! Қанақанги ажойиб фикр, аниқроғи, ҳаракат.
E-244 Мана, энди Унда қутқариш учун ҳуқуқий ҳужжат бор. У уни Ўзининг ўнг қўлида тутиб турибди. Воситачилик энди якунига етди. У Унинг ўнг қўлида. Эсингизда бўлсин, у ҳам доим Худонинг қўлида бўлган эди, лекин мана энди у Қўзининг қўлида. Энди қаранглар. Унинг қўлида бутун яратилганларни қутқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжат турибди. Шу учун, У уни инсоният ирқи учун қайтиб талаб қилиш учун келди. Фаришталар учун талаб қилиб эмас, балки одамлар учун қайтиб талаб қилди, қайсики У мана шу одамлар учун, токи улар яна Худонинг ўғиллари ва қизлари бўлсин деб, берилган эди; ниманики улар йўқотган эдилар, уларни қайтиб Адан боғига келтириш учун; барча яратилганлар, дарахтлар, ҳайвонлар дунёси, барча қолган нарсаларни қайтариш учун. Мана шундай!
E-245 О-о, мана бунисига қойил! Бу сизни қувонтирмайдими? Ана холос! (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен чарчадим деб ўйлаган эдим, лекин ҳозир энди ундай эмас. Тушуняпсизларми? Баъзида мени ўзимга ваъз қилиш учун жуда қариб қолгандай туюлади, ундан кейин эса, шунақа бирон нимани кўрган пайтимда, мен ўзимни яна ёшдай ҳис қиламан. Шундай. Оҳо. Ҳм-м! Бу сенда ниманидир ҳосил қилади. Кўряпсизларми?
E-246 Чунки мен биламан буни, У ерда Ўша, Кимдир мени кутаяпти. У ерда Ўша бор, мени ўзим тўлаб билмайдиганимни тўлаган Кимса. Бу рост. Чарли, У буни мен учун қилди. У буни сизлар учун қилди. У буни бутун инсоният ирқи учун қилди. Ана энди, мана У Ўзининг қутқарувчилик ҳуқуқларини даъво қилиб чиқаяпти. Кимларни деб? Ўзи учун эмас; балки бизлар учун. У бизларнинг биримиз. У бизнинг Қариндошимиз. О-о, мана бунисига қойил! У менинг Биродарим. У менинг Қутқарувчим. У менинг Худойим. У менинг Қутқарувчи Қариндошим − ҳаммаси У. Ахир мен Усиз ким эдим, ёким Усиз мен ким бўла билардим? Шу учун, кўряпсизми, У мен учун Ҳаммаси. Шунингдек, У у ерда бизнинг Қариндошимиздай турибди. Шунингдек, мана У бизлар учун ҳозирги вақтгача ҳомийлик қилди. Худди шундай мана У чиқаяпти ва бизлар учун У нималар қилган бўлса, ўша нарсаларга Ўз ҳуқуқини даъво қилиб, Қутқариш Китобини олаяпти.
E-247 Одамлар... ўлдилар. Исо шунда: "Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Менинг Танамни еган ва Қонимни ичган одам эса Абадий Ҳаётга эгадир. Мен уни охиратда тирилтираман", − деди.
E-248 Ҳатто, агар у биринчи соатда ўладими, иккинчисидами, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ёки еттинчи соатдами − у қачон ўлмасин, нима юз беради? Худонинг карнайи чалинади. Охирги фаришта ўз Мактубини берган ва охирги Муҳр очилган вақтда, худди ўша вақтни ўзида мана шу охирги карнай чалинади. Бу охирги карнай чалинганида, ўшанда Қутқарувчи Қонда ювилган Ўз Черкови − Ўзининг қутқарилган мулкини олиш учун олдинга чиқади.
E-249 Мана, о-о, бутун яратилганлар энди Унинг қўлида турибди, қутқаришнинг бутун барча режаси, У олган мана Китобда еттита сирли Муҳрлар билан муҳрланган. Энди қаранглар. "Шу учун, фақат биргина У кимга хоҳласа, ўшанга очиши мумкин". Китоб Унинг қўлида. Тушуняпсизларми? Мана энди, У бу нарсани ўша вақтда бўлади деб ваъда берди, мана, чунки У (Қутқариш Китоби) Еттита сирли Муҳр билан муҳрланган. Энди қаранглар. Энди бўлса...
E-250 Дўстлар, мен сизларни саккиз-у ўттизда қўйвораман дегандим, лекин мен тўппа-тўғри мана бунга ўтиш учун, уч ёки тўртта саҳифани ўтказиб юбордим. Шу учун мен... (ҳозир ўзи тўққиздан ўтиб қолди) хоҳлардимки... Шу учун сизлар эртага келиб биласизлар.
E-251 Лекин мана шу етти марталик қутқарилиш Муҳрлар Китобида, Қўзи Ўз қўллари билан олган... Лекин фақат биргина У бундай қилолар эди. Шу учун У Тахтда ўтирган Зотнинг қўлидан энди ҳозир, мана, У сотиб олган-қутқарганларини талаб қилиш учун, Ўзининг ҳуқуқларини даъво қилиш учун олди. У сотиб олган, қутқарган мени ва сизларни талаб қилиб, кўряпсизлар, Одам Адан боғида йўқотган нимаики бўлса, ўшаларни барчасини қайтариш учун. У сотиб олди ва бизларни бу ҳаммасини қайтадан бунга қайтарди. (Бранхам ака уч марта кафедрани қоқади. − Таҳр.)
E-252 Ҳозир, мадомики Китоб Қўзининг қўлларида экан, бизлар вақт пардаси ортига ҳеч бўлмаса, озроқ қарашимизга йўл берсин учун ва биз учун Етти Муҳр ортидаги бу Китобни очиши учун, бизларда Унинг инояти ва меҳр-шафқати бўлишини сўрашга тайёрмиз бизлар. О-о, мана бунисига қойил! Эътибор беринглар, қачонки У Китобни олганида, муҳрланган ҳуқуқий ҳужжатни (ҳозир буни яхшилаб ўзлаштириб олинглар), ва кейин уларни очиш учун, уларни ўзиникиларга узатиш учун... (тушуняпсизми?)... Ўзининг барча қутқарилган фуқароларига... сирларнинг Муҳрларини ечди.
E-253 Мана энди, қачонки бизлар Муҳрларда бу билан дуч келган пайтимизда, биз яна бунга тўхталамиз ва қурбонгоҳ пойида: "Раббий, қачонгача? Қачонгача", − деб фарёд қилаётган жонларни кўрамиз.
E-254 Бу ерда эса У Воситачи каби, қурбонгоҳда: Уларга: "Қисқа бир муддат дам олиб туринглар", − деб айтилди. Бошқа хизматчи биродарлар ҳам улар сингари ўлдирилиб, ўлдирилганларнинг сони белгиланган миқдорга етгунча, улар кутиб туришлари керак эди.
E-255 Бироқ мана бу охирги Муҳрда У бу ёқдан чиқади. У бошқа энди Воситачи эмас, энди У Шоҳ. Хўш, У нима қилади ўзи? Агар У Шоҳ бўлса, унда Унинг фуқаролари бўлиши керак. Унинг фуқароларичи − бу ўша, У қутқарганлар бўлиб, улар эса, токи У қутқариш ҳуқуқини олмагунигача, Унинг олдида туриб билмайдилар. Ана энди У воситачилигидан кейин чиқаяпти, гарчи ўлим бизларни қабрга ҳайдагани билан, У ҳуқуқлари билан чиқади! Омин!
E-256 "...ўша пайтда биз − ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, балки улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади". Охирги Муҳр ечилган пайтда, еттинчи фаришта ўзининг Мактубини берган вақтида: "Охирги карнай чалинади ва Масиҳда (Унга ишонган ҳолда) ўлганлар тириладилар. Сўнг биз − ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз". У талаб қилади! Мана У Ўзининг... Ўзининг мулкини талаб қилиш учун олдинга чиқди.
E-257 Диққат! Бунга бир қаранг! О! Муҳрларни ечди, сирларни очди. Уларни қачон очди? Охирги черков даврида, тирикларга очди. Ҳамма қолганлар ўлгандилар.
E-258 У ўшанда: "Агар У биринчи соатга, иккинчи соатга, учинчи соатга ва ҳоказо, еттинчи соатгача келса...", деди. Еттинчи соатда: "Ана, Куёв келаяпти!" − деган буйруқ ёки овоз янгради.
E-259 Шу учун, ўшанда ухлаб қолган қизлар, (номигагина черков бўлганлар): "О-о, ҳа шундай, биласанми, мен шу Муқаддас Руҳни олишни истар эдим", − деди. Сизлар ўшаларга, Пресвитерианлардан ва Епископлар черкови бўлганларга эътибор қилганмисиз? "Овозлар" (Журналнинг номи. − Тарж.) деган журналдан бир одамга менинг Фениксдаги Мактубимда айтганларимни эшитдингизми, у одам ўша ерда... деган эди. "Фалончи Муқаддас Ота", − деб айтган муаллифга нима бўлганди ўзи? Унда Библияда: "Ҳеч кимни "Ота" деб айтманг, мана шундай", − дейилган бўлса. Кўряпсизларми, ухлаётганлар улар билан биргалар, − мана нима учун. Лекин улар чиққан пайтларида ва: "Ҳа, бизлар ишонамиз", − деганларида...
E-260 Бир аёл яқинда бошқа аёлга қўнғироқ қилди: "Биласанми, мен епископчиларданман", − деди. Кейин: "Мен... мен яқинда ўзга тилларда гапирдим. Менимча, мен Муқаддас Руҳни олдим, лекин, чш-ш, фақат ҳеч кимга айтма", − деди. Мен бунга жуда шубҳаланаман. Мумкин, сиз ўзга тилларда гапиргандирсиз ҳам. Бироқ одамни алангалатиб, уйғотиб юбор қани, − қани у қандай бемалол ўтирар экан? (Йиғилиш қувонади. − Таҳр.) Бу рост. Кўряпсизми? Кўряпсизларми? У бундай қилолмайди.
E-261 Сиз ўзингизда тасаввур қилиб биласизми. Бутруснинг, Ёқуб ва Юҳанно, ҳамда юқори қаватда: "О-о, бизлар ҳозир Муқаддас Руҳни олдик, лекин ҳозир, эҳтимол, бизларни жимгина, ҳеч кимга айтмай ўтирганимиз яхшидур", − деганларини? Бироқ, улар дераза-ю, эшиклардан ошиб, кўчага чиқдилар ва ўзларини маст одамлардай тутишди. Мана бу Ҳақиқий Муқаддас Руҳ. (Йиғилиш қаттиқ қувонади. − Таҳр.)
E-262 Лекин, кўряпсизлар, бу ухлаётган қиз барибир ҳеч нима олмади. Шундай. Ҳм-м. Бу шундай. Кейин эслайсиз, улар Мой топишга уруниб кетганлари пайтида, эслайсиз, Ёзувда улар Уни топганлари айтилмаган.
E-263 Лекин улар Уни сотиб олишга уриниб чиққанларида, овоз янгради. Нима юз берди? Барча ўша ухлаб қолган қизлар турдилар ва мойчироқларини тайёрладилар ва тўйхонага киришди. Тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.)
E-264 Қолганлар эса Қайғулар даврига қолишди, "қаттиқ пушаймон бўлиш, фиғон чекишга". Бу черков; Келин эмас, балки черков.
E-265 Келин кирди (тўй базмига. − Тарж.). Келин билан черковни ўртасида катта фарқ бор. Ҳа, жаноблар! Шундай, ҳа. "Никоҳ Базмига кирди". О-о, сен бир қара-да!
E-266 Муҳрлар, охирги черков даврида ушбу Ҳақиқатларни (нима учун?) очиш учун, ечилди. Нима учун? Қўзи Муҳрларни ечди ва Ўзининг фуқароларини Ўз Шоҳлигига тўплаш, йиғиш учун, Ўзининг Черкови учун очди. Ўзининг Келинини, кўряпсиз! Мана бунисига қойил! Мана, У Ўз фуқароларини Ўзига йиғишни истайди.
E-267 Нима бу? Ернинг тупроғидан, денгиз тубидан, хандақдан, ҳамма жойлардан, қоронғи-зимистон жойлардан, жаннатдан, улар қаерда бўлмасинлар. У чақиради, улар эса жавоб берадилар. Омин! Омин! (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) У чақиради, улар жавоб қайтарадилар.
E-268 У Ўз фуқароларини олиш учун келаяпти. У Ўз сирларини очди, шу учун улар Буни кўрдилар. Ана ўшал соатда, "энди мухлат узаймайди". "Вақт тугади". Тугади у. Тўғри.
E-269 У Тахтдан бўғизланган Қўзи, яъни Ҳомийлигини қолдириб кетади; Шер бўлиш учун, Шоҳ бўлиш учун; мана шу дунёни, Унинг Мактубини рад этганларни Ҳукмга тортиш учун. Унда У энди Воситачи эмас эди.
E-270 Энди шошиламиз, Эски Аҳд таълимотини эсланглар. Сандиқнинг қопқоғи устида қон бўлмаган пайтида у нима бўлган бўлар эди? Ҳукм Тахтига айланди.
E-271 Шу учун, бўғизланган Қўзи Абадийликдан Отанинг Тахтидан чиқди ва Ўзининг ҳақ-ҳуқуқини олган эди, бу Ҳукм қиладиган Жой эди. Унда У Қўзи эмас, балки Шер, Шоҳ бўлди, ҳамда У Ўзининг Маликасини келсин ва Унинг ёнида турсин деб чақиради.
E-272 "Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?" Дониёр шундай деди: "Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион-миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Ҳукм мажлиси бошланди, барча китоблар очилди", Шоҳ ва Малика. "Китоблар очилди. Ҳаёт Китоби деган бир Китоб ҳам очилди", − бу черков учун (яъни, Муқаддас Руҳни олмаганлар, нодон қизлар учун. − Тарж.). Малика билан Шоҳ бўлса у ерда турган эдилар.
E-273 Ковбой (отлиқ подачи. − Тарж.)ларнинг хиргойиларидагига ўхшаб:
Ўтган кеча яйловларда ўйлаб туриб,
Мен кўкдаги юлдузларга боқдим;
Ўша узоқ оламларда, мен бир чўпон
Бўлиб қолармиканман деб ўйладим.

Бахтнинг ушбу ёруғ ўлкасига йўл бор,
Уни тор ва тўппа-тўғри дейдилар.
Бироқ элтади ўлимга кенг йўл,
У ялтироқ ва уни беҳисоб халқ босиб ўтган.

Улар Соҳиб ҳақида гапирадилар,

E-274 У чўпон ҳаётининг сўзлари билан гапиради. Агар сиз бирон вақт қўрада бўлган бўлсангиз, сиз очиқчасига кўрган бўлардингиз.
Улар Соҳиб ҳақида гапирадилар,
Ким ҳар доим жой топиб билади,
Кенг қўрада ўша гуноҳкорларга,
Фикри-ёди тўғри йўлда бўлганларга.

У қолдирмайди, дейдилар,
Уларни юзини ҳам, ишини ҳам билади У,
Бироқ мен Унинг белгисини олишим керак,
Токи Унинг Китобига киришим учун.

Яна айтадиларки, ўша кенг қўрада,
Ҳайвонлар келганидай, отлиқлар ҳам келади;
Ҳукмловчи ҳар бир отлиқ бўлса,
(пайғамбарлар ва башоратчилар)
Супуради ҳар бир зотнинг белгисин билиб.

E-275 Агар сиз бирон вақт қўрада бўлган бўлсангиз, у ерда хўжайинини турганини кўргансиз, отлиқлар бўлса ўша ҳайвонлар тўдасида айланиб юрадилар. Отлиқ ўзига тегишли зот ҳайвонни ўтганини кўргач, у хўжайинга ишора қилиб билдиради. Хўжайин уни билганидан кейин, унга бошини ирғиб маъқуллаб қўяди. Унинг пастгина оти атрофлаб чопаверади, мана шу тиқилиб кетган йирик-йирик шоҳли ҳайвонлар атрофидан чопаверади ва ўзининг сигирларини ажратиб ҳайдаб олиб чиқаради. Кўряпсизми?

Яна айтадиларки, ўша кенг қўради
Ҳайвонлар келганидай, отлиқлар ҳам келади.
Ҳукмловчи ҳар бир отлиқ бўлса,
Супуради ҳам бир зотнинг белгисини билиб. (Кўряпсизларми?)

E-276 Шу учун у:
Агар мен подадан чиқиб қолсам,
Ўлимга маҳкум бўламан:
(бунақалардан шўрва пиширадилар, кўряпсизми?)
(Йиғилиш кулади. − Таҳр.)
Қайсар, терс деб ва ажратилган бўлиб,
Қачонки Хўжайин подага келган пайт.

E-277 Сиз кўряпсизми, Ким экан бу? Отлиқларнинг Хўжайини. Бу Қўзи ва У еттита элчига қўйиб қўйилган ва улар ҳар бир зотни, наслни белгисини билади. Кўряпсизларми? Ҳм!
E-278 Эътибор беринглар, мана У келаяпти. Ҳомий сифатида, бўғизланган Қўзи сифатида У Тахтни қолдираяпти; Шер бўлиши учун, Шоҳ бўлиши учун, Уни инкор қилган бутун дунёни Ҳукмга келтириш учун. Шунда бизларнинг Қутқарувчи Қариндошимиз − ҳамманинг устидан Шоҳ бўлади. Нима учун? Унда сотиб олиш, қутқариш учун ҳақиқий ҳужжат. Бунинг Ҳаммаси Унинг қўлида турибди. Мен Уни билганим учун хурсандман. Тушуняпсизларми?
E-279 Шу учун, ўшанда У Ўзининг ҳуқуқий меросини талаб қилади; яъни Черковини, Келинини. У Келинини талаб қилади.
E-280 Шунда У нима қилади? У Ўзининг душманини, яъни иблисни бир ёқлик қилади. Уни унинг барча Унинг Каломини инкор қилишга илҳомлантирганлари билан бирга Олов Кўлига ташлайди.
E-281 Энди У Шоҳ. Раҳм-шафқат ҳали бери ўша Тахтда. Унинг таклифини инкор қилманглар. Кўряпсизми? Сизни кимлигингизни отлиқлар биладилар.
E-282 Энди, Унинг рақиби, икки минг йилдан бери: "Мен улар билан хоҳлаганимни қилиб биламан. Улар ҳали ҳам меники. Улар меники. Мен... Улар ҳали у ердаёқ ҳуқуқларини йўқотдилар", − деб Унга ташвиш туғдирган эди.
E-283 Бироқ У Қутқарувчи Қариндош. Энди У ҳомийлигини амалга ошираман, деди. Лекин бир куни...
Униси эса (Иблис. − Тарж.): "Мен уларни қабрга тиқаман", − деди.

E-284 Лекин У Черковига: "Мен сизларни чиқараман", − деяпти. Кўряпсизларми? "Лекин олдин Мен Ҳомий бўлишим керак".
E-285 Мана У Абадийликдан, У Ҳомийлик қилиб турган ўша жойидан, Отанинг Тахтидан чиқа туриб, олдинга чиқиб келаяпти. Мана У шоҳ каби келаяпти, о, темир хивчини (Ваҳий 19:15.) билан барча халқларни бошқаради. Ҳукм аниқ бўлди. О, биродар, буларнинг ҳаммаси бизларнинг Қутқарувчи Қариндошимизнинг қўлидадир. Бу рост. Ҳа, дўстим.
E-286 Нима қилади У? У иблисни жавоб беришга чақиради. "Энди улар Меники. Мен уларни қабрдан турғаздим". Кейин У барча ёлғончиларни ва Сўзни бузиб кўрсатадиганларни ва шунга ўхшаган барчасини иблис билан бирга олади ва уларни Олов Кўлига ташлайди. Ўшанда уни куни битади. Уларни Олов Кўлига ташлайди. Мана шунақа!
E-287 Биласизми нима? Мен... хоҳлардим, мен бу ерда тугатишимиздан олдин баъзи бир нарсаларни айтиб қўймоқчи эдим.Шу учун ҳам бизлар... шошиламиз. Эътибор беринглар. Биз ҳозир 7-оятгача етиб келдик. 8-оятдан 14-оятгача бўлса − мен сизларни бу ерда нима юз беришига эътибор беришингизни истайман. Осмонда бўлганларнинг ҳаммаси ва ерда бўлганларнинг ҳаммаси...
E-288 Буни эшитингларда. Келинглар, мен буни ўқийман. Менимча, яхшиси, буни мен Китобдан ўқийман − 7-оятдан. Кўряпсизми?
Шунда... (6-оятга қаранглар) Шунда мен... мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган Қўзини кўрдим. У бўғизлангандай эди. Қўзининг еттита боши... ёки, аниқроғи, етти шохи ва етти кўзи бор эди. (ҳозиргина буни тушунтирдик) Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир.

E-289 Кўряпсизларми, Черковнинг Етти Даврини, ўша элчилар мана шу Оловни ўчирмай, ёндириб турдилар. Кўряпсизларми? Яхши.
Ана У (Қўзи) келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди − тахтда ўтирган Зотнинг.

E-290 Энди қаранглар. Ана ўшанда, У шундай қилганида, нима юз берганига эътибор беринг. Ўшанда шундай байрам бўлган эдики! Мана энди, айнан шу ерда ўша Муҳрларнинг ечилиши бўлади ҳам. Бизда айни шу нарсадан кейин, "ярим соатга сукунат" бўлади. Бу ёққа қаранглар, Биз мана шундай бошладик, кейинги якшанбада эса айнан мана шу ерда тамомлаймиз ҳам. Энди диққат қилиб эшитинглар. Тайёрмисиз? "Омин", − денглар. (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Диққат билан эшитинглар, У бундай қилганида нима бўлган эди, диққат билан эшитинглар.
E-291 У бундай қилганида... Бутун олам, мавжудотлар нола қилганида; ҳеч ким нима қилишни билмас, Юҳанно ҳам йиғлар. "Мана Қўзи келаяпти, олдинга чиқаяпти!"Бу Китоб бўлса, энг олдинги Эгасининг қўлларида эди, чунки одам йиқилди ва Уни йўқотди. Шу учун, ер юзини қутқариш, сотиб олиш учун, энди ҳеч ким Уни ололмас эди: мен айтганимдай, на руҳоний, на рим папаси, ҳеч ким. "Лекин Қўзи келди!" На Марям на бу солиҳ ва на у тақводор. "Гўё бўғизлангандай, қонга беланган Қўзи келди ва тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди". Қачонки улар бу Қутқарувчи эканлигини кўрдилар, ана ўшанда қурбонгоҳ остидаги барча жонлар, қачонки Фаришталар, оқсоқоллар, барча-барчаси буни кўрганларида, қачонки бу нарса содир бўлган эди... Бироқ бу нарса келажакда, келгусида юз беради. Бугун У − Воситачи, лекин У бунга келмоқда. Қаранглар.

У ўрамни олганда, тўртта мавжудот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида мук тушишди. Ҳар бирининг қўлида бир арфа ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалари бор эди. Хушбўй тутатқилар − Худо азизларининг дуою-ибодатлари демакдир.

E-292 Яъни, қурбонгоҳ остидагиларнинг ибодатлари, ўшалар узоқ вақт ибодат қилгандилар. Кўряпсиз, улар қутқарилиш учун, тирилиш учун ибодат қилгандилар. Шу учун мана булар... мана шу оқсоқоллар уларнинг ибодатларини... олдида тўкадилар. Чунки энди бизларда Вакил бор, бизларда осмонда Қариндошимиз бор, ана Ўша Ўзининг ҳақ-ҳуқуқини даъво қилиб олдинга чиқди.

Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: "Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз Қонинг эвазига, ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар".

E-293 Улар қайтмоқчи эдилар. Мана энди улар ҳукмдорлар ва руҳонийлар бўлиши учун қайтаяптилар.
E-294 Худога Шукур! Мен шундай хурсандманки, ҳатто ўзга тилларда гапиришга тайёрман. Қаранглар. Қаранглар. (Йиғилиш қувонади. − Таҳр.) Шундай! Менда Уни улуғлашим учун сўз етмаётгандай. Менга ҳатто ўзим ҳам биламайдиган тил керак.
E-295 Эътибор беринг: "Кейин мен... кўрдим". Буни эшитинглар.

Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим.

E-296 Эшитинглар, бу ерда қанақанги тантана! Қачонки улар бу Қўзини келиб ва ушбу Китобни олганини кўргандилар, ўша (қурбонгоҳ остидаги) жонлар ҳайқирдилар. (Бунда тўхталамиз бизлар.) Ҳамма, ҳар бири, оқсоқоллар мук тушдилар. Улар Худо азизларининг ибодатларини тўкдилар. Нима? Бизга Қариндош кўрсатилган эди. Улар мук тушишди ва улар янги қўшиқни куйлаб, шундай дедилар: "Сен лойиқсан, чунки Сен бўғизланган эдинг!" ...бунга қаранглар. Мана бу Фаришталарга қаранглар!

Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг-минглаб,ўн минглаб эдилар. (О-ҳа! Қаранглар!)
Улар баланд овозда шундай дедилар: "Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир! Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига Шон-шарафлар бўлсин!

E-297 Қачонки мана шу Қўзи чиққанида... мана шу ҳомийлик курсисини қолдирганида ва бу ёққа Ўзига тегишлиларга эгалик қилиш учун келган пайтида, Осмонда қанақанги байрам бўлади-я!
E-298 Энди, Юҳанно масаласига келайлик. У у ерда ёзилган ўзининг исмини кўрган бўлишлиги керак. Муҳрлар ечилган пайтида, у ҳақиқатдан ҳам бахтиёр бўлгандир. Мана у нима деди, эшитинглар.

Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар: "Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига Абадулабад ҳамдлар бўлсин! Бу қудрат Соҳибига Абадулабад шон-шарафлар бўлсин!" (Омин! Омин ва яна омин! О-о!)
Тўртта мавжудот: "Омин!" − деди. Оқсоқоллар эса мук тушиб, сажда қилдилар".

E-299 Мана бу байрам, мана бу қанақа вақт, мана шу Қўзи чиққан вақтида! Кўряпсизларми, бу Китоб ҳатто Осмонларда ҳам муҳрланган эди. (яъни сирлар)
E-300 Сиз: "Менинг исмим у ерда борми?" − дейсиз. Мен билмайман. Бор деб умид қиламан. Лекин агар бу ўша ерда бор бўлса, унда у (исмингиз. − Тарж.) Китобга дунё яратилишидан олдин киритилган.
E-301 Лекин илк бор, яъни биринчи марта ушбу қутқарилишнинг Вакили − дунё яратилишидан олдин бўғизланган, Қўзи келди. Мана энди У Китобни олди (ҳамдлар бўлсин!), Китобни очди ва Муҳрларни бузди, кейин эса Уни Ўз халқига очиш учун, Уни ер юзига, Ўзининг еттинчи фариштасига юборди! (Йиғилиш жуда қувонади. − Таҳр.) Мана шунақада, мана марҳамат. Мана бунисига қойил! Нима юз берди? Ҳайқириқлар, "ҳаллулуйя" деган хитоблар, илҳомланишлар, куч-қудрат, намоён бўлишлар! (Йиғилиш баланд овозда қувонаверади. − Таҳр.)
E-302 Отахон Юҳанно, ўша ерда турган, бизларнинг биродаримиз, йиғлади. "Бўлмаса-чи, − деди у, − Осмондаги ва ер юзидаги барчаси ва денгиздагиларнинг ҳаммаси менинг: "Омин! Омин! Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига Абадулабад ҳамдлар бўлсин! Бу қудрат Соҳибларига Абадулабад шон-шарафлар бўлсин!" − деганимни эшитдилар".
E-303 Ана ўша Муҳрлар очилган пайтида, мана шундай шодлик лаҳзалари бўлганди! Юҳанно, вақт пардаси ортига қараган ва: "О, мана у ерда Юҳанно ҳам бор", − деган бўлишлиги керак. О-о!
E-304 У шундай бахтиёр эдики, шунда у: "Осмондаги бари жонзотнинг"...", − деди. У ҳақиқатан ҳам қичқирган бўлиши керак, шундай эмасми? "Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги,денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар: Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига Абадулабад ҳамдлар бўлсин! Бу қудрат Соҳибларига Абадулабад шон-шарафлар бўлсин!" Омин!
E-305 Нима учун? Қачонки Қўзини, Қутқарувчини, бизларни Қариндошимизни воситачи бўлиб турган Тахтдан келиб, у ёққа Ўзининг мулкини олиш учун чиққани тўғрисида очиқлик келган эди. О-о!

У келди Келинини олишга ва бирга бўлиш учун,
Осмонда Масиҳнинг самовий қўшинлари йиғиладилар.
У ерда барча солиҳлар чирой очиб, пок бўлиб,
Абадулабад Исо билан ҳукм суриш учун ҳозир бўладилар.О-о: "Келинглар ва (Сўзни) енглар, − У чақиряпти!

E-306 О-о, мен-мен-менга сўз етишмаяпти. Тушуняпсизларми?

У чорлаяпти! У чорлаяпти!
Исонинг дастурхони зиёфати тугамайди.
(Ҳозир! Лекин У кетган вақтда, умид қолмайди.)
Очларни тўйғазган, сувдан май яратган Ўшал...

E-307 "Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади. Булардан буюкроқ ишларни қилади", − деган Ўша Кимса. О-о, мана бунисига қойил! Ўша Зот, бу ишларни ҳаммаси охирги кунларда бўлади деб ваъда берган эди. У буларнинг ҳаммасини айтган. У бугунги кунда, очиқлик келган пайтида, яъни бу нарсалар маълум бўлаётганида ҳам яна Ўшадир. "Келинглар ва енглар". О-о, биродарим, Буни ўтказиб юборма.
Энди келинглар, бир дақиқа бошларимизни эгамиз.

E-308 Эртага кучқурун, Худонинг марҳамати билан, агар Худо Уни бизга очса ва "дунё яратилганидан бери" сир сақланган бу ваҳийни ўзи нима эканини кўришимизга йўл берса, бизлар ушбу Биринчи Муҳрни ечишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
E-309 Лекин буни қилишимиздан олдин, гуноҳкор дўстим ёки черковнинг илиқ аъзоси, сен шунчаки черковга аъзо сифатида ҳисобланасанми ёки аъзо сифатида ҳисобга кирмайсанми? Лекин агар сен фақат аъзо сифатидагина ҳисобланаётган бўлсанг, унда сен бу билан яқин бўлолмайсан, ўшасиз ҳам амалласанг бўлади. Сенга янгидан туғилишинг зарур. Сен Қонга келишинг керак. Сен шу нарсага келишинг керакки, у сени гуноҳларингни шундай ювади ва олиб ташлайдики, шундан кейин ундан ном-нишон ҳам қолмайди.
E-310 Агар сиз ҳали Фаришта билан мана шундай осмонда учрашиш учун тайёрланмагансиз! Унда мен Фаришта хизмати билан, Олов Устуни билан Буюк Худо томонидан берилган ҳуқуқим ва топшириғим билан сизларни Исо Масиҳ Исмидан чақираман: агар сиз ер юзида фақат черков аъзосигина бўлсангиз, У билан учрашаман деб ўйлаб ўтирманг.
E-311 Менинг билишимча, Воситачи ҳозирча Тахтда туриб, ҳомийлик қилаётган экан, келинглар. Чунки, бир кун келиб, сен келмоқчи бўлган пайтингда, у ерда эса Воситачи бўлмайди. Чунки агар бизлар черковнинг еттинчи даврида, шунингдек, охирги кунлар учун У берган ваъдаларининг барчасини кўрсатиб, уларни Худонинг Руҳи билан тасдиқлаб, Худонинг сирлари очилаётган, ўзимиз яшаётган вақтни кўраётган бўлсак, унда қанча вақт қолдийкин ўзи? Гуноҳкор дўстим, кел.
E-312 Раббий Исо, вақт кеч бўлди. Эҳтимол, биз ўйлаганимиздан ҳам кечдир. Шу учун бизлар ўшал соатни яқинлашаётганидан хурсандмиз. Ишонадиган одам учун − бу дунё билган вақтлардан энг шарафли соат. Бироқ рад қилувчи учун ҳаммасидан энг қайғули вақтдир.Алифбода, олдинда бўладиган қайғу ва кулфатларни ифодалаб биладиган сўзларни тузадиган сўзлар... ҳарфларни топиб бўлмайди. Худди шундай, бизларни алифбомиздан, имонлиларни олдинда кутаётган ҳайр-баракаларни ифодалаб биладиган сўзларни ҳам тузолмайсан.
E-313 Ота, мумкин, бугун кечқурун кимнидир умиди йўқдур. Шунингдек, улар ақлли инсон зотлари. Шу учун, ушбу кунда, ҳозир, агар ҳали Қон Раҳм-шафқат Тахтида турган бўлса, унда Қўзи бугун Тахтдан уларнинг юракларига кирсин ва уларга ҳалок бўлганликларини очсин. Шунинг учун қонга беланган, жароҳатли қўлларини уларга чўзсин ва "Ҳали вақт бор экан, келинглар", − десин.
E-314 Мен ушбу Мактубимни ибодатим билан Сенинг қўлларингга топширдим. Ота, Исо Исми орқали, нима Сенга маъқул бўлса, ўшани қил.
Ҳали бошларимизни эккан эканмиз...

E-315 Агар сиз бу илтимосга ва бу талабга жавоб бермаган бўлсангиз, агар сиз фақат ўз черковингизга ишонган бўлсангиз, унда сени ҳеч нима билан қутқариб бўлмайди. Агар сиз қайсидир бир солиҳ, муқаддас одамни ҳимоя қилишига ишонган бўлсангиз, сиз барибир ҳалок бўлгансиз. Агар сиз ўзингизни қўлингиз билан қилган ишларингизга, яхши ишларингизга ишонаётган бўлсангиз − сиз ўлгансиз. Агар сиз ...га, онангизни, отангизни ибодати ёки солиҳлигига ишонаётган бўлсангиз; агар сиз шунга ишонаётган бўлсангиз, сиз ҳалок бўлгансиз. Агар сиз қандайдир ҳиссиётга, қандайдир ғалати ҳисга, ўзга тилларда гапираётганда ёки ўйинга тушгандаги қандайдир эмоцияга ишонган бўлсангиз; агар сиз фақат шунга ишонаётиб ва шахсан Қўзини билмайсиз, Уни билмас экансиз, унда Худонинг олдида сизга илтижо қиламан: Худонинг олдида ҳозир буларни ҳаммасини тўғриланг.
E-316 Юрагингиз тубидан илтижо қилинг. Шунингдек, оддий бўлинг, чунки Худо оддийликда яширинади. Сиз эслайсиз, Библияда: "Ҳамма ишонганлар қўшилдилар", − дейилган.
E-317 Ҳозир сизлар учун илтижо қилиб турган эканмиз, умид қиламанки, сиз ўз қарорингизни... ушбу ягона: "Раббий, мен: "Ҳа!" − дейман, − деган абадий қарорингизни қабул қиласизлар. Қарор бўлса − бу "тош". Лекин бу тошдан нима фойда, агар тошни у бинога мос тушиши учун, бу бинони қуриш учун уни йўниб биладиган тош терувчи уста бўлмаса? Унда Муқаддас Руҳ сиздан ҳозирги аҳволингизни тарашласин ва сизни қандай инсон бўлишингиз лозим бўлса, ўшандақа қилсин. Агар сиз черковнинг шундай расмиятчи аъзоси бўлсангиз, агар сиз гуноҳкорми, ким бўлсангиз; агар сиз Масиҳсиз, Муқаддас Руҳсиз бўлсангиз, унда Худо ҳозир сизга тинчлик, ором берсин.
E-318 Раббий, қанчалар тўғри тушунаман ва қанчалик Ёзув бўйича қандай келишини билганимдан, мен ҳозир ўшалар билан бирга келаман ва Сўз билан Сенга бағишлайман. Мен ишонаманки, Раббий, бугун кечқурун Сўз одамларнинг юрагида Ўз ўрнини топди.
E-319 Агар бу ерда шундайлар, ўз ҳаётларида Муқаддас Руҳнинг ёқимли борлигини билмайдиган ёки борлигига ва уларда яшаётганига ишончи комил бўлмаганлар бўлса, жиззакилик ёки бефарқлик ёки худбинлик ёки шунга ўхшаш бирон нарса уларни мана шу буюк Шахсдан ажратиб ва Унга боришига тўсқин бўлаётган бўлса, ёинки қандайдир диний таълимотми ёки... ёки қандайдир бир ҳиссиёт уларни Худо билан ёқимли мулоқотига тўсқинлик қилаётган бўлса, унда ҳозир уларни ҳаммаси отиб юборилсин.
E-320 Ва мана қонга беланган Қўзи, муқаддас Қариндош, Худонинг Тахтини сирли Нур коридорлари орқали Тахтдан келди, Ўзининг меросини талаб қилиб чиқди! Худойим, улар бугун Уни қабул қилишларини ато эт. Бу тантанали қарорни қабул қилишсин ва ҳамда улар ўзларини Ким уларни тарашлаб билади, фақат Унга бағишласин, ҳамда Ўшанинг Ўзи улардан Худонинг ўғил ва қизлари қилиб ясасин.
E-321 Бугунги кунда, тантанали ибодатда... Мен бунга руҳланиб, шунга етакчиликни сезганимдан қилаяпман. Жиддий равишда, Худо олдида, У сизларга Ўзини исбот қилгани каби. Сен эса христиан эмас эдинг ёки биз... деб айтайдиган, шунақа одам эмас экансан. Деноминация аъзоси, бундай эмас, балки мен янгидан туғилган христианни назарда тутаяпман. Бироқ сиз агар ушбу Мактуб ҳақиқат эканига ишонсангиз, шунингдек, сиз фақат Худонинг марҳамати туфайли қутқарилишингиз мумкинлигига қатъий ишонсангиз; ва яна У ҳозир сизни юрагингизга мурожаат қилаётганига қаттиқ ишонсангиз ва яна Уни қабул қилишни хоҳласангиз ва яна ҳозир сиз қанақасиз, мана ўшандан Уни Каломи тарашлашига тайёрсиз ва сизни қанақа бўлишингиз лозим бўлса, ўшандай қилишига тайёр бўлсангиз, унда, илтимос, мана шуни маъқуллаб, тасдиқ сифатида ўринларингиздан туринг! Агар шу ерда шунақа одам бўлса ва... мана шунга хоҳиши бор бўлса, туринглар. (Бранхам ака тўхтаб олади. − Таҳр.)
E-322 Самовий Ота, Сенинг Каломингдан айтилган бошқа ҳеч нимани билмайман. Мана одамлар туришди, улар ўзларини қанақа бўлишлари кераг-у, лекин бундай эмасликларини, мана шу Кўтарилишга тайёр эмасликларини сезиб туришибди. Чунки у (Кўтарилиш. − Тарж.) бизларга Биринчи Муҳр очилишидан олдин бўлиб ўтиши мумкин.
E-323 Шунингдек, Ота, мен улар учун илтижо қиламан. Мен... мен Сенинг қулинг сифатида ушбу ибодатимни буюк Ҳомийга, Масиҳга кўтараман. Улар ибодат қилаётган бир пайтда, мен ҳам ўз ибодатимни, бугун қонига беланган Қурбонлик турган ўша Худонинг Тахтига улар билан бирга кўтараман. Шунинг учун, ҳар қандай вақт У Тахтдан чиқиб, Ўзининг мулкини талаб қилиши мумкин, унда бошқа раҳм-шафқат қолмайди; ҳукм бўлади.
E-324 Раббий, токи мана шу одамлар оёқларида турган экан, ўз юракларида тавба қилиб, Худонинг Руҳига уларни тарашлашига қўйишга, ҳамда уларга Раббий Худонинг Уйидаги тирик тошлар шаклини беришига хоҳиш бер, шуни ато қил уларга. Ота, шуни ато эт. Ҳозир мен уларни Сенга бағишлайман.
E-325 Сен эса: "Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам Осмондаги Отам ва Унинг Муқаддас Фаришталари олдида уни тан оламан", − дединг. Шунингдек, мана бугун Сен у ерда ҳамманинг олдида турибсан. Улар ҳам Сени тан олиб туришибди. Шундай, Раббий, агар бу нарса уларнинг юраклари тубидан бўлаётгани рост бўлса, унда худди шундай Худонинг Каломи ҳам Сени улар учун ҳомийлигинг ва уларни қурбон қилинган Қўзининг поклайдиган Қони раҳм-шафқати ва марҳамати шоҳлигига қабул қилишинг ҳам рост. Шунинг учун улар ҳам, Исо Масиҳ Исми ҳақи, Сеники бўладилар.
E-326 Ҳозир, сиз мана бу турган одамларни кўряпсиз, мана бу ерда бу одам, ҳов ана улар туришибди, улар барча гуноҳларини ва айбларини йўқолганини ҳис қилдилар. Мен истардимки, ўшаларнинг ён атрофида турганлар, сиз турсангизлар ва уларни қўлларини қисиб: "Ака, мен сен учун ибодат қиламан. Опа, мен сен учун ибодат қиламан", − десангизлар. Шундай уларни қўлларини қисинглар ва: "Худо сени дуо қилсин", − денглар. Шунда энди қолган ҳаммаси Қудратли Худонинг қўлига тегишли. "Мен ибодат қиламан, мен сенинг Худонинг Шоҳлигига киришинг учун, қўлимдан келган ҳаммасини қиламан", − денглар.

О, бугун чорлаяпти!
Исо чорлаяпти,
Бугун Мулойим ва оҳиста чорлаяпти!

E-327 Уни севасизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Ахир У ажойиб эмасми? ("Омин".) О-о, Бусиз бизлар нима қилган бўлар эдик? "Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир Сўз билан яшайди". О-о, Раббий, мени Ўз Каломинг билан тўйғаз.
E-328 "Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган Куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик".
E-329 Худо хоҳласа агар, эртага кечқурун Худонинг инояти билан мен қўлимдан келганча уруниб кўраман, ушбу Муҳрларни ечиш ҳамда шу сирларни очиб, халққа Худо Каломини эълон қилишим учун, Унинг ёрдамини сўрайман.
Яна сизларни кўргунимгача, Худо сизга ёр бўлсин!

E-330 Энди хизматни қадрли биродаримиз, Невилл акага, пасторга узатамиз. Невилл акани сизлардан кимлар яхши кўради? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Ҳаммамиз, албатта. Невилл ака, олдинга чиқ. Невилл ака, сени Худо дуо қилсин.

Нагору

Up