E-1 Невилл ака, миннатдорман сизга. Худо сизни дуо қилсин. Хайрли тонг дўстлар. Мен яна шу Чодирда бўлиб ва бу ердаги чиройли бинони ва бу ерда бўлган Худонинг фарзандларидаги тартибни кўриб туриб, бу кун ҳаётимиздаги энг аҳамиятли лаҳзаларимдан бири бўлса керак деб ўйлайман.
|
E-2 Кеча кечқурун бу ерга кириб, мана шу бино қандай кўринишини кўрган пайтимда, мен шундай ҳайрон бўлиб қолдим. У мана шундай кўринишда бўлиши менинг тушимга ҳам кирмаган. Улар лойиҳани чизганларида ва мен уни кўриб чиққан пайтимда, ён томондан яна битта хоначани шундай кўриб қолган эдим, лекин ҳозир мен бу жойни жуда чиройли эканини кўриб турибман. Шу учун бизлар Қодир Худодан миннатдормиз мана шу чиройли жой учун. Шунингдек, бизлар...
|
E-3 Шу учун мана шу тонгда хотинимдан ва мана шу бағишлов йиғилишида, Масиҳга бағишловчи мана шу ҳафтада, мана шу вақтда шу ерда бўлишни истаган болаларидан салом айтаман.Бироқ болалар мактабдалар ва шу учун келишлари қийин уларни. Улар уйларини соғинишларига кўниб қолишган, бироқ одамларни соғинишларига ҳеч қачон кўниколмайсан. Бу туйғулар ўчиб кетмайди. Қачонки дўстларинг бўлади. Шу учун мен-мен дўстларимни жуда қадрлайман, ҳамма жойларда, бироқ эски дўстлар ─ бу умуман бошқа гап. Гарчи сенда янги дўстларинг пайдо бўлаверишса-да, бироқ барибир ҳам булар эски эмасда.
|
E-4 Шунингдек, мен қаерларда юрсам ҳам, аҳамияти йўқ, аммо бу ер мен учун ҳар доим муқаддас, азиз жойдир. Ўттиз йилча муқаддам қамишзор кўлча яқинида, бу ерда ҳали чакалакзору-ихоталардан бошқа ҳеч нарса бўлмаган бир пайтда, мен ер юзидаги мана шу жойни Исо Масиҳга бағишлаган эдим. Бу ерда бутунлай кўл бор эди. Мана нима учун кўчалар бу ерда ромбга ўхшаб боради, йўл эса у ердаги кўлдан айланиб ўтади. Шуниндек, бу ерда нилуфарлар ўсар эди, кўлда нилуфарлар ўсар эди.
|
E-5 Нилуфар эса ─ бу жуда ғалати гулча. Гарчи у лойда пайдо бўлса-да, унга мана шу лойдан ўсиб чиқишига тўғри келади, ундан кейин эса ўз гўзаллигини кўрсатиш учун у ҳар қанақа лойқалар орқали юқорига талпинади.
|
E-6 Мен мана шу тонгда, мана шу ерда жуда кўплаб воқеаларни эслайман. Ўша пайтдан бери мана шу кичкина кўлчадан нилуфарлар қандай ўтиб бордилар; ва кейин сувни юзига чиқиб, Водий Нилуфарини акс эттирдилар. Ҳа, яна шундай бўлаверсин! Бу уй бутунлай Худога бағишланган бўлсин!
|
E-7 Чодирнинг ўзи 1933 йилда бағишланган эди. Бироқ бу эрталаб яна кичикроқ бағишлаш хизматини ўтказиш жуда яхши бўлади деб ўйлаймиз, бу, айниқса, бу ишларни ҳаммасини Масиҳга содиқликлари ва Унга муҳаббатлари билан юзага келтирган одамлар учун ҳам жуда яхши бўлади. Мен сизларнинг ҳар бирингизга ўз иҳтиёрларингиз билан қилган хайр-эҳсонларингиз ва бошқа ишларингиз учун, қайсиники сиз мана шу черковни Масиҳга бағишланиши учун қилдингизлар, мана шу ишлар учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
|
E-8 Шунингдек, мен йиғилишни мана шу черковдаги биродарларим шаънига айтган миннатдорчилик сўзлари учун ҳам жуда қадрлайман, қайсики улар бунга ўз хизматларини бағишлагандилар. Бизларнинг қадрли биродаримиз, Бэнкс Вуд ака; Бизларнинг қадрли биродаримиз, Рой Робертс ака; ва яна шундай бошқа кўпчилик биродарларимиз, улар фидокорона ва мақсадлари йўлида бутун юраклари билан мана шу жойнинг қурилишига бир неча ойларини ўтказдилар, ҳаммаси тўғри кўринган бўлиши учун шу ерда бўлиб, кузатиб бордилар.
|
E-9 Ундан кейин кирган пайтимда, кафедрага қарадим, ўшанда мен айнан ўша бутун умрим давомида орзу қилиб юрганимни кўрдим! Мен... Вудс ака менга нима ёқишини биларди. У шунақасини қиламан демаган эди, лекин у қилди.
|
E-10 Шундан кейин мен бутун бинони ва конструкцияни қараб чиқдим, бу шундай, о-о, жуда соз эди. Туйғуларингни билдиришга сўз тополмайсан. Кўряпсиз, шундай иложи йўқ. Шунинг учун, лекин Худо тушунади. Шунинг учун ҳар бирингизга ўзингизни қўшган ҳиссангиз ва Раббийнинг уйи қурилишида, мана шу жойни шундай қилиш учун нималар қилган бўлсангиз, ҳаммаси учун керакли мукофот бўлсин. Шу учун ҳозир энди мен-мен мана бундай сўзларни айтмоқчи эдим. Ҳозир бино шу қадар чиройлики, ички қисми ҳам, ташқаридан ҳам...
|
E-11 Менинг куёвим, Юниор Вебер, ғишт териш билан шуғулланади. Мен бундан ҳам яхшироқ қилиш мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайман, аъло даражадаги иш.
|
E-12 Бу ерда бошқа биродаримиз бор, мен бу одамни учратмадим, у товуш системасини ўрнатди. Лекин эътибор беринг, мана шундай узун бинода ҳам, мен шундай... биламан. Бу ерда акустик системада товушдан акс-садо қайтмайди. Улар бу ерда шифтни тагида, ҳар хил. Мен қаерда турсам ҳам, барибир, худди шундай эшитилади, кўряпсиз. Шу билан бирга, ҳар бир хонада радиокарнайлар ўрнатилган, шу учун сиз хоҳлаган жойингиздан эшитишингиз мумкин. Бу, мен ўйлайман, буларнинг барчаси Қодир Худонинг қўли билан қилинган. Ҳозир, агар...
|
E-13 Раббимиз бизларга ўттиз йиллар олдингидан кўра яхши бинони бердики, бизлар бунда Унга сажда қилишимиз мумкин. Бизлар ёғоч қипиғи сепилган ер полдан бошладик, ўшанда бу ерда эски кўмир печка ёнида ўтирар эдик. Шу учун Вудс ака, пудратчи, ҳамда Роберсон ака, улардан бири айтиб бердилар, ўша девордан чиқиб турган ёғоч бор эди-ку, ўша эски печлар ёқилган пайтда, улар бир-бирига қўшилган тўсинларга ўрнатилган бўлиб, улар ёнган ва мумкин, икки ёки уч футгача куйиб борган экан. (1фут ─ 30,48см. ─ Тарж.) Нима сабабдан бу ёниб кетмаган, буни фақат Худо сақлаган. Кейин эса, қачонки ёнган пайтида, ҳа, ўша пайтда бутун черков мана шу жойда ушланиб турган эди ва энди нима учун қулаб кетмаган, ─ фақат Худонинг қўли бу. Ҳозир бу пўлат билан қотирилган ва қаттиқ пойдеворда мустаҳкам қилиб қурилган.
|
E-14 Энди мен ўйлайман, Худонинг раҳм-шафқати билан ичкарида ҳам тўғри ташкил қилиш, бу бизнинг... деб шу қадар Худога миннатдор бўлишлик бизнинг бурчимиз. Нафақат бу бизлар кирадиган биногина шундай чиройли бўлмасин, балки ҳар бир кирган одам, бу ёққа келадиган ҳар қайси одамда Исо Масиҳнинг ажойиб фазилатларини кўришсин. Бу жой Раббийга бағишланган жой, бағишланган одамлар жойи бўлсин. Чунки бино қанчалик чиройли бўлмасин, албатта, бизлар буни қадрлаймиз, бунинг аҳамияти йўқ, аммо черковнинг чиройи ─ бу одамларнинг характери. Мен ишонаман, бу ер ҳар доим Худонинг уйи, латофат уйи бўлади.
|
E-15 Мана шундай, бағишлаш хизматида, дастлабки бурчак тошини қўйганимизда, кучли ваҳий келди. Ва у ваҳий, ўша эрталаб мен бағишлаган пайтимда бурчак тошида ёзиб қўйилган.
|
E-16 Эҳтимол, сиз мени бир неча дақиқа олдин шундай узоқ вақт чиқмай турганимга ҳайрон бўлгандирсиз. Мен янги черковга кирган пайтимда, мен ўзимни биринчи вазифамни бажардим ва хизматчилар хонасида кутиб турган ёшларни никоҳладим. Мана шу нарса Ўша куннинг байрам маросимига Келинни тайёрлаш учун мени Масиҳнинг содиқ хизматчиси бўлишимнинг рамзи бўлсин.
|
E-17 Ҳозир эса, келинглар, олдин қандай қилган бўлсак, шундай қиламиз. Қачонки бизлар черковни биринчи марта бағишловни бошлаганимизда, мен ёш эдим, мен, мумкин, йигирма бир ёки йигирма икки ёшларда эдим, бурчак тошини қўйган пайтимда. Бу ҳали мен уйланмаган пайтимда бўлган эди. Шу учун, ҳамма вақт мен бу ерда шундай тартиб бўлишини, Унинг халқи билан Худога сажда қилиш учун... истаганман, кўряпсизлар. Буни эса бизлар чиройли бино туфайлидан эмас, балки, қандай буни қилишнинг ягона йўли ─ фақат бағишланган ҳаёт билан қилиб бўлади.
|
E-18 Шу учун ҳозир бағишлашимиз олдидан, бағишлаш ибодати олдидан, Ёзувдан баъзи бир жойларни ўқиймиз ва черковни янгидан Худога бағишлаймиз. Ундан кейин менда... бор. Менда келгусидаги Мактубни қуриш учун хушхабар бўладиган Мактуб бор.
|
E-19 Шунинг учун бугун мен Ваҳий Китобининг 5 бобини оламан, қайсики у Черковнинг Етти Даврини Етти Муҳр билан боғлайди. Нима мен... Ўшанда бизларда... бўлади.
|
E-20 Душанба кечқурун сувори оқ отда бўлади. Сешанба кечқурун... Сувори қора отда ва ҳоказо, тўртта сувори. Ундан кейин эса Олтинчи Муҳрнинг очилиши.
|
E-21 Ундан кейин эса якшанба эрталаб, кейинги якшанба эрталаб, агар Раббийнинг иродаси бўлса... Биз буни кейинроқ кўрамиз, буни кейинроқ хабар қиламиз. Эҳтимол, кейинги якшанба эрталаб шу бинода касаллар учун ибодат йиғилиши бўлади.
|
E-22 Ундан кейин якшанба кечқурун эса, охирида... Раббий бизларга Еттинчи Муҳрни очишга ёрдам берсин, у ерда биргина қисқа оят бор. У ерда: "Само ярим соатга сукунатда қолди", ─ дейилади, бу сукунат.
|
E-23 Мана шундай, бу Муҳрлар нимани билдиради, мен билмайман. Мен ҳам мана шу эрталаб тахминлардан бошим қотиб турибди, эҳтимол, сизлардан баъзиларингиз ҳам шундайдир. Бизларда черковнинг тушунчалари бор, уларни бизга одамлар тавсия қилган эди, бироқ бу ерда буни даҳли йўқ. Шу учун агар сиз кўрсангиз, бу илҳомланиш, руҳланиш орқали келади. Бу Худони Ўзи бўлиши керак, фақат Бир Ўзи, Қўзи буни қилиши мумкин.
Бу кечқурун бу Кечириш Китоби.
|
E-24 Энди, мени касаллар учун ибодат йиғилиши ва бошқаларни эълон қилаётганимнинг сабаби мана шунда, бу шу учунки, мен... мен баъзи бир дўстларим билан бирга бўламан, ва вақтимнинг ҳар бир дақиқасини ўрганишга ва ибодат учун бағишлайман. Ундан кейин сизлар ўша мен айни бу ердан чиқиб ва Ғарбга жўнаб кетишим олдидан бўлган, ўша учаётган Еттита Фаришта ҳақидаги ваҳийни биласизлар. Сал кейинроқ сизлар буни тушунасизлар.
|
E-25 Шундай қилиб, энди, мен ўйлайман, мана шу бинода, бу нарса бизларда бўлиши керак, агар бу бағишланган бўлса, ёки шу яқин дақиқаларда Худога сажда қилишимиз учун бағишланади, бизлар буни худди шу тартибда сақлашимиз лозим. Бизлар ҳеч қачон бу бинода сотиб олмаслигимиз ва сотмаслигимиз керак. Бу ерда, шу аудиторияда бизлар ҳеч қандай тижорат билан шуғулланмаслигимиз керак. Ҳеч қачон бу ерда бунақа нарса қилмаслик керак. Яъни, бунақа ишларни, хизматчиларга келиб, китоб сотишларига рухсат бериш ва шунга ўхшашлар.
У қанақа бўлмасин, аҳамияти йўқ, бу учун бошқа жойлар бор. Раббийнинг уйида бизлар сотишимиз ҳам, сотиб олишимиз ҳам керак эмас. Бу жой сажда қилиш жойи бўлиши лозим; муқаддас, мана шу мақсадга бағишланган бўлиши керак. Тушуняпсизларми? Мана, У бизларга ажойиб жойни берди. Келинглар, бу жойни Унга бағишлаймиз ва унинг билан бирга ўзимизни ҳам Унга бағишлаймиз.
|
E-26 Бу қўполроқ кўриниши мумкин, аммо бу жой ташриф қилишлари учун эмас. Бу сажда қилиш жойи. Сажда қилишдан бошқа бизлар бу ерда, агар жуда зарур бўлиб қолмаса, ҳатто бир-биримизга бир сўз ҳам минғилламаслигимиз керак. Тушуняпсизларми? Бизларда бу ерда ҳеч қанақанги ҳазил бўлмасин. Бизлар бу ерда бутун бино бўйлаб чопмайлик ва болаларимизга ҳам бу ерда чопишларига қўймайлик. Шу учун мана буларни ҳаммасини қилдик, гўё яқингинада бошлагандик ва бизлар буни кўрдик ҳам, шу учун бизлар буларнинг ҳаммасини ташвишини қилдик. Энди, биз буни бу ерга ўрнатдик. Албатта, бу ерда кўпчилик нотаниш одамлар. Шу черковнинг одамлари бу бино Қодир Худога бағишланишини биладилар. Шунинг учун, ўзимизни бағишлаб туриб, келинглар, эсимиздан чиқармайликки, қачонки бизлар черковга кирар эканмиз, унда бир-биримизга нисбатан ўзимизни тинч тутайлик ва Худога сиғинайлик.
|
E-27 Агар бизлар бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраб, йўқламоқчи бўлсак, унда ташриф қилиш учун бошқа жойлар бор. Бироқ мана бундай тевараклаб юрманг, бундан ўзингни фикрингни ҳам эшитиб билмайсан, кимдир кирганида эса, шундай нима қилишини ҳам билмайди, кўряпсизми, шундай кўп шовқин. Бу шундай инсоний нарса холос, ва мен буни черковларда кўрдим, кейин мен бу нарсадан ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Чунки бизлар Раббийнинг маъбадига бир-биримиз билан кўришиш учун келмаймиз. Бизлар бу ёққа Худога сиғиниш учун келамиз, ундан кейин ўз уйларимизга кетамиз. Бу маъбад сиғиниш учун бағишланган. Қачонки... Ташқарида тўхтанглар, нимани хоҳласангиз ўша ҳақида гаплашинглар, лекин тўғри ва муқаддас нарсалар ҳақида бўлсин. Бир-бирингизни уйига боринглар. Қандайдир бир жойда учрашишингиз мумкин. Аммо мана бу эшикдан кирганингизда, тинчликни сақланглар.
|
E-28 Сиз бу ёққа У билан гаплашгани келасиз, шу учун У сизга жавоб берсин. Барча фалокат шундаки, бизлар жуда ҳам кўп гапирамиз, аммо етарлича эшитмаймиз. Лекин бу ёққа келган пайтимизда, унда Ундан кутамиз.
|
E-29 Мана шундай, эски черковда, мумкин, мана шу эрталаб олдингилардан ҳеч ким йўқдир, ким ўшанда бағишлаганимизда бўлган бўлса, Майор Улрих мусиқа чалган пайти. Мен бўлсам бу ерда, орқа томонда, учта хочни ортида турганимча, мана шу жойни бағишлаган эдим. Мен ҳеч кимга... қўймасдик. Ёрдамчилар эшикда туришар ва ҳеч кимга гаплашишига йўл қўймасдилар. Гаплашиш ташқарида бўларди. Ичкарига кирдилар. Агар сен шуни хоҳласанг, унда астагина алтарга ўтолар ва тинчгина ибодат қилолардинг. Ўз жойингга қайтдинг ва Библияни очдинг. Ён бошингдаги нима қилганди ─ бу унинг иши. Сен ҳеч нима гапирмадинг. Агар у билан гаплашмоқни истасангиз: "Кўчада кўришамиз. Бу ерда мен Раббийга сажда қиламан", ─ дейсиз. Сиз Унинг Каломини ўқийсиз ёки жимгина ўтирасиз.
|
E-30 Кейин мусиқа. Герти опа, мен билмайман, бу эрталаб у шу ердами ёки йўқми, Гиббс опа. Эски пианино, мени эслашим бўйича, мана бу бурчакда турар эди. Ва у: "Менинг Нажоткорим ўлган хочга", ─ шундай осойишта мусиқани, ҳали хизмат вақти келгунигача, аста-аста чалар эди. Ундан кейин эса мусиқа раҳбари кўтарилар ва ҳамма айтадиган бир жуфт қўшиқ куйланар эди. Ундан кейин эса, агар уларда бирон-бир якка айтиладиган машҳур қўшиқ бўлса, айтардилар улар. Аммо ҳеч қачон сийқаси чиққан, оддий бирон нарса бўлмасди. Ундан кейин мусиқа чалиниб туравериларди. Ундан кейин бўлса, мен буни эшитганимда, мен билардимки, энди мени чиқадиган вақтим эди.
|
E-31 Хизматчи одамларнинг йиғилишга кирганида, улар ибодатда ва Руҳнинг илҳоми таъсирида бўладилар, унда сиз Осмондан эшитишингиз керак бўлади. Бор гап шу. Бу муқаррар. Лекин қандайдир тартибсиз жойга кирсанг, унда сен-сен.. сен саросимага тушиб қоласан, Руҳ ҳам хафа бўлади; бизлар ҳам буни хоҳламаймиз, йўқ. Биз бу ёққа сажда қилиш учун келишни истаймиз. Бизларга уйимизда ҳам яхши, мен бу ҳақда бир дақиқадан кейин гапирмоқчиман ва яна шундай ҳоказолар; уйда, мана биз қаерда дўстларимиздан ҳол-аҳвол сўраймиз. Бу эса Раббийнинг уйи.
|
E-32 Мана, лекин ёш болалар бор, гўдаклар. Улар ҳеч нимани фарқини тушунишмайди. Шу учун, табиийки, ўзлари истаганларига эришишлари мумкин ─ бу йиғлашлари билан қиладилар. Баъзида улар сув истаб қоладилар, баъзида уларга эътибор керак бўлади. Шу учун Худонинг меҳр-шафқати билан биз бу учун битта хонани бағишладик. Рўйхатда у "йиғи-сиғи хонаси" деб номланган, у мана шу ерда мени тўғримда. Бошқа сўз билан айтганда, мана шу ёққа оналар ўз чақалоқлари билан киришлари мумкин.
|
E-33 Мана шундай, бу мени, бу ерда кафедрада, мумкин, безовта қилмас. Мумкин, мен руҳланган пайтимда буни ҳатто сезмасман ҳам. Лекин бу ерда бошқа одамлар яқинроқ ўтиришибди, шу учун бу уларга халақит беради, улар эса бу ёққа хизматни эшитгани келадилар. Шундай қилиб, оналар... Сизни чақалоқларингиз ҳиқиллаб йиғлай бошлайдилар; сиз ҳеч нарса қилиб билмайсиз. Албатта, бу... Сизга, сиз уларни олиб келишингиз керак. Ҳақиқий она ўз боласини черковга олиб келишни хоҳлайди, сиз шундай қилишингиз керак.
|
E-34 Шу учун у ерда бизларда хона бор, у ёқдан сиз бутун бинони, бутун аудиторияни кўришингиз мумкин; ундан кейин у ерда радиокарнай ҳам бор, сиз уни овозини қандай истасангиз, шундай қилиб созлашингиз мумкин; ундан кейин у ернинг охирида ҳожатхона ҳамда бет-қўл ювгич ва яна оналар учун барча керакли қулайликлар бор. Стуллар ва бошқа нарсалар билан, сиз ўтиришингиз мумкин; агар болангизни кийимларини алмаштирмоқчи бўлсангиз, бу учун ҳам жой бор, кейин буларни ҳаммаси эса ўша ерни ўзида. Ҳаммаси у ерда жойлаштирилган.
|
E-35 Ундан кейин, кўпинча бўлиб қолади, ўспиринлар, баъзида ёши катталар ҳам... бошлайдилар. Сизлар биласиз, ёшлар ёзилган қоғоз узатишади ёки черковда қизиқчилик ёки яна бир нималар қилишади. Сизлар буни билишингиз учун етарлича катта одам сизлар. Тушуняпсизми? Сиз буни яхши билишингиз лозим. Кўряпсизми? Сиз... бўлиш учун келишингиз керак эмас. Агар сен бир кун келиб ҳақиқий инсон бўлишни ва оилангни Худонинг Шоҳлиги учун тарбияламоқни истасанг, унда энг бошиданоқ ўзингни тўғри тут ва тўғри ишлар қилиб бошлагин.
|
E-36 Мана, бинони бурчаклари ва бошқа жойларда ёрдамчилар туришибди. Агар бирон нима бўлса, унда улар ─ уларни вазифалари, бу уларни бурчи, нозирлар ҳам бу ерда олдинда ўтиришибди, бу шу учунки, агар кимдир ўзини нотўғри тутса, унда уларга ўша одамдан тинчликка риоя қилишни сўраш топширилган.
|
E-37 Ундан кейин, агар улар ҳурматсизлик қилаверса, унда яхшиси бошқа кимдир бу жойни эгаллашлари керак, чунки бошқа кимдир эшитишни хоҳлайди. Кимдир мана шу мақсад билан ─ эшитиш учун келади. Шунингдек, бизлар ҳам Раббийнинг Каломини эшитиш учун шу ердамиз. Шунинг учун, шундай қилиб ҳар бир одам Буни эшитишни ва иложи борича тинчлик бўлишини хоҳлайди. Уларни қўлидан қанчалик келса, шунчалик тинчлик сақланади; мана шундай, аммо у ердаги ҳар хил гап-сўзлар-у, тартибсизликлар эмас.
|
E-38 Албатта, кимдир Раббийга сажда қилади, шу нарсани бизлар кутамиз ҳам. Бу нарса бўлиши ҳам керак. Сизлар айнан мана шу учун шу ердасизлар, Раббийга сиғиниш учун. Шундай, агар сиз ўзингизда Худони улуғлашга ёки хитоб қилишга хоҳиш сезаётган бўлсангиз, буни қилинг, чунки айнан шу учун, Раббийга ўзингизнинг шахсий сиғиниш усулингиз билан сиғиниш учун шу ердасиз сизлар. Аммо сиз гаплашаётган ва қоғозча узатаётган пайтингизда ҳеч ким Раббийга сиғинмайди, сиз бошқаларга ҳам Раббийга сиғинишларига халақит берасиз, кўряпсиз, бизлар бу нарсани нотўғри бўлишлигини сезиб турибмиз. Шу учун биз черковда шундай тартиб ўрнатмоқчимизки, яъни ўзимизни йиғилишимизда, мана шу бинода, бу черков Худо Шоҳлиги учун ва Калом ваъз қилиниши учун бағишланади. Ибодат қилинглар! Сажда қилинглар! Мана шу мақсадда бу ёққа келишингиз керак, сиғиниш учун.
|
E-39 Яна бир нарса, йиғилиш тугаган пайтида, одатда одамлар черковларда... Йўқ, мен-мен бу ерда шундай деб ўйламайман, чунки... мен ҳар доим кетаман, кўряпсиз, чунки мен кетаман.
|
E-40 Одатда, бошқа хизматларда ваъз қилаётган пайтимда, руҳланиш келади ва ваҳийлар бўлиб ўтади. Шунинг учун мен қаттиқ чарчайман, шу учун мен хонага ўтиб кетаман. Ҳа, шундай, мумкин, Билли ёки яна кимдир мени уйга кузатиб қўйишади, шу учун мен бундан то ўзимга келиб олгунча, бироз дам оламан, чунки жуда ҳолдан тояман.
|
E-41 Ундан кейин, яна мен шундай черковларни кўрдимки, у ерда болаларга бутун черков бўйлаб чопишларига қўяверадилар, катталар ҳам турадилар ва бутун хона бўйлаб бир-бирларига қичқирадилар. Бу ўша кечқурун бўладими, ёки бирон бошқа вақтдами, хизматни бузишнинг яхши усули. Кўряпсизми?
|
E-42 Йиғилиш тугаши билан залдан чиқиб кетинг. Ўшанда сизни сажда қилишингиз тугалланди. Ўшанда чиқинглар ва бир-бирингиз билан гаплашинглар, нима қилмоқчи бўлган бўлсангиз, қилаверинглар. Агар сиз бирон киши билан нимадир ҳақида гаплашмоқчисиз, кўришмоқчисиз, унда улар билан ё уларни уйида, ёки яна бирон ёққа боринглар, Лекин бу нарсани мана шу бинода қилманглар. Келинглар, буни Худога бағишлаймиз. Тушуняпсизми? Бу Унинг учрашиш жойи, биз У билан учрашайдиган жой. Тушуняпсизми? Қонун ҳам чодирдан чиқади, албатта. Мен ҳам буни Самовий Отага маъқул бўлади деб ўйлайман.
|
E-43 Ундан кейин яна сиз келган пайтингизда, одаларингизда илоҳий инъомлар намоён бўла бошлаганини кўрасиз... Мана, одатда, бу... Умид қиламанки, бу ерда бу нарса ҳеч қачон юз бермайди; аммо, қачонки одамларда янги черков, биринчидан, сен нимага дуч келасан, ─ йиғилиш расмиятчи бўла бошлайди. Аммо бундай бўлишини хоҳламаймиз. Ахир, ҳар ҳолда ─ бу ер сиғиниш жойи. Бу Раббийнинг уйи. Шу учун руҳий инъомлар орангизда... бошлайди,...
|
E-44 Мен тушунаман, мен ҳали бу ерда эмаслигимда, мамлакатнинг турли томонларидан одамлар бу ёққа кўчиб келганлар, шу учун бу ер улар учун уй бўлди. Мен Худодан миннатдорманки, мен ўйлайман...
|
E-45 Ўша тонгда, қачонки мен бағишлаган ва бурчак тошини қўйганимда, ҳали мен ёш эдим, мен бу Исо Масиҳнинг Келишигача турсин деб ибодат қилдим. Шу учун мен минг доллар қарз олиб туриб, буни қилган пайтимда, улар... Бундай йиғилишда ўттиз ёки қирқ цент хайр-эҳсон йиғиб билардилар, бизлар эса ойига қандайдир бир юз эллик, икки юз доллар тўлашимиз керак эди. Буни қандай қилолдим экан-а? Мен билардим, ишлайман ва мен буни тўлайман. Мен... Ўн етти йил пастор бўлиб, бир цент ҳам олмадим, балки фақат яшаб туришимизгагина етадиганини қолдириб, нимам бўлса бердим; ана у қутичага эса нима келтирилса ─ Худонинг Шоҳлиги учун.
|
E-46 Одамлар бўлса бир йил ҳам ўтмай, бу ер гаражга айланади, деб башорат қилишди. Бир куни иблис уни олиб қўймоқчи бўлди, ёлғон йўл билан суд жараёнини бошлади. Қайсидир бир одам иш пайтида оёғига шикаст етказдим деб арз қилди, ундан кейин эса... судга берди ва чодирни олмоқчи бўлди. Мен ҳафталаб рўза олдим. Бироқ барча тушунмовчиликлар ва башоратларга, ҳамда улар нималар деганига қараман, у бу кунда Қўшма Штатларнинг бу ердаги энг чиройли заллари ва черковларидан бири бўлиб турибди. Бу рост.
|
E-47 Мана шу ёқдан бутун дунёга, кўряпсиз, бутун дунё бўйлаб тирик Худонинг Сўзи тарқалди; ва У ер шари бўйлаб, Осмон остидаги ҳамма халқларга , бизнинг билишимизча, яна ва яна дунё бўйлаб узлуксиз бораяпти. Бу учун миннатдор бўламиз. Бунинг учун миннатдор бўламиз.
|
E-48 Шунинг учун бизнинг келадиган жойимиз, бошпанамиз бор, тоза ва чиройли черковда ўтиришимиз мумкин, келинглар, яна ўз топшириғимизга ўзимизни берайлик ва ўзимизни Масиҳга бағишлайлик.
|
E-49 Невилл ака, бизларнинг муносиб биродаримиз, ҳақиқий пастор, тирик Худонинг хизматчиси.
Бу инсон Мактубни қанчалар билади, у унда махкам турибди. Бу рост. У мулойим одам. У озроқ... қўрқади. Йўқ, қўрқмайди, мен буни кўзда тутмовдим. Лекин у жуда юмшоқ одам, у айтиб ташламайди, сиз биласизми, ҳеч нимани кескин айтмайди, "Ўтиринг" ёки "Тинчроқ бўл!" ─ деганга ўхшаш.
|
E-50 Лекин мен бундай қиламан, бўлиб туради. Шундай қилиб, мен... Шу учун мен хоҳлардимки, сизлар мени сўзларимни эслаб қолинг, кўрдингиз. Шунингдек, буларнинг ҳаммаси кассеталарга ёзиляпти. Ҳаммаси ёзилаяпти. Шунингдек, марҳамат, ҳар бир дьякон (нозир) ўзининг керакли жойида турсин, яна эсингиздан чиқмасинки, сизларга мана шу жойни муқаддас сақлаб туриш Худодан топширилган. Тушуняпсизларми? Худди шундай, ҳар бир нозир (попечитель) ҳам. Пастор... бўлиб учун.
|
E-51 Буни айтиш, бу пасторни иши эмас. Буни нозирлар... яъни, мен дьяконлар демоқчи эдим, чунки улар ─ бу черковнинг полициячилари. Яъни, агар у ерда, ташқарида ёш йигит-қизлар юришиб, сурнайчаларини дудуллатсалар, шундай, биласизлар уларни одатда шундай қилишларини, ёки яна шундай ниманидир, йиғилишдами ёки у ерда ташқарида. Она қизини бу ёққа жўнатади, у бўлса қайси бир қайтиб кетган йигит билан чиқиб кетади ва у ерда машинада ўтиради, унинг онаси бўлса уни черковда деб ўйлайди, шундай бир нима. Дьякон буни кузатиб бориши керак. "Ё сен бу ёққа кир, ёки мен сени машинамда уйингга, онангга этаман". Тушуняпсизларми? Мана шундай қилишингиз лозим.
|
E-52 Ёдингизда бўлсин, севги бу тузатадиган нарса, ҳамма вақт. Ҳақиқий севги тузатадиган бўлади, шу учун сиз тўғрилашга чидаб биладиган бўлишингиз лозим. Энди оналар биладилар, у ерда эмадиган болалар учун жой бор. Сизлар, болачалар, бинода чопмаслик кераклигини биласизлар. Тушуняпсизларми? Сизлар ҳам, катталар, биласизлар, гаплашмаслигингиз ва залда суҳбатлашмаслигингиз лозим. Тушуняпсизми? Бундай қилманглар. Бу нотўғри. Бу Худога хуш келмайди.
|
E-53 "Ёзилганки, Менинг уйим сажда қилиш, ибодат уйи бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади!" ─ деди Исо. Улар бўлса савдо-сотиқ қилдилар, шу учун У арқондан қамчи ясади ва ўша одамларни бинодан ҳайдаб юборди. Шу учун бизлар, албатта, бу маъбадда шунақа бўлишини истамас эдик. Шундай қилиб, келинглар, ҳаётимизни, черковимизни, вазифаларимизни, хизматимиз ва нимаики бор бизда, барчасини Осмон Шоҳлиги учун бағишлайлик.
|
E-54 Мана шундай, бағишлаш ибодатимиз олдидан, мен Ёзувдан баъзи жойларни ўқимоқчиман. Ундан кейин эса, бу қайта бағишлаш холос, чунки ҳақиқий бағишлаш ўттиз йил олдин бўлиб ўтган. Энди... да... Унда, агар бизлар ─ биз ушбу Ёзувни ўқисак ва Унинг ҳақида бир неча дақиқа гаплашсак, мен ишонаман, Худо бизларга Ўз дуоларини юборади.
|
E-55 Шунингдек, энди мен яна бир нарсани айтмоқчи эдим. Ҳа. Биз магнитофонлар ва бошқалардан фойдаландик, ҳозир бизда доимий хонамиз борки, у ерда истаган одам ёзиб олиши мумкин. У ерда махсус алоқа ва шундай нарсалар бор, у ёққа тўппа-тўғри асосий микрофондан боради.
У ерда хона, кийимлар, сувдан чўмдирилиш учун ҳамма нарсалар бор.
|
E-56 Ҳа, яна бир нарса, кўпчилик одамларда, мана шу черковда турган хочга михлаш сабабли, менга нисбатан нохуш туйғулари бор, қайсики улар ҳақиқатдан ҳам Ёзувни билмагандилар. Мен эслайман, бир куни шунга ўхшаш бир нарса юз берганди. Менда учта хоч бор эди, шу учун бир биродаримиз бундан хижолатга қолувди, чунки у бошқа деноминацияда буни католикчиликни билдиради деб айтганларини эшитган экан.
|
E-57 Майли, бирон бир олим ёки бирор кимса, юқоридан туғилган христиан, қачон ва қаерда католиклар хочга михлашни танлаганларини кўрсатсин. Масиҳнинг хочга михланиши католикчиликни билдирмайди. У Шоҳликни, Худони ифодалайди. Католикларнинг ифодаланиши ─ муқаддасларда. Бизлар, "Худо билан одам ўртасида битта Воситачи бор, бу ҳам бўлса Масиҳ" ─ деб ишонамиз. Католиклар бўлса ҳар турли воситачиларга, минглаб аёлларга, ва эркакларга ва шунга ўхшашларга ишонадилар; қарийб ҳар бир ўлган яхши католик воситачи бўлади. Мана шундай, Масиҳнинг хочга осилиши Исо Масиҳни ифодалацди.
|
E-58 Сизлар билармидингиз, илк христианлар, илк черковларнинг қадимги тарихига асосан, улар қаерга боришмасин, орқаларида хочларни тақиб юришганини? Албатта, улар биринчиларимиз деб айтишади, бироқ Католик черкови унда ҳали ташкил топмаган ҳам эди. Кўряпсизларми? Лекин христианлар ...ларида хоччалар тақиб юрганлар. Сизлар одамларнинг: "Орқасида хочи бор", ─ деб айтганларини эшитгансиз. Сиз буни католикларга тегишли қилаяпсизми?
|
E-59 Булар ҳақиқий католиклар, Муқаддас Руҳнинг бутун жаҳон Черкови, рост. Бизлар ─ католиклармиз. Бизлар ─ Библияга ишонадиган асл католиклар. Кўряпсизларми? Улар эса ─ католиклар черкови, ташкилот. Бизлар бундан озодмиз. Бизлар ─ Муқаддас Руҳ билан тўлиш ва ҳамма ўша, нима учун илк черков туриб берган бўлса, уларнинг давомчиларимиз, католик черковида эса бунинг ҳеч қайсиси йўқ. Кўряпсизми?
|
E-60 Хуллас, улар хоч олиб келиб ўрнатдилар, у эса зайтун дарахтидан, Исо уни тагида ибодат қилганди, ўшанда кесиб олинган эди. Бу хочга кўп йиллар бўлди, уни Арганбрайт ака юборди. Шу учун мен уни шу черков билан бағишламоқчиман.
|
E-61 Шу учун уни мана қандай мос жойга ўрнатдилар. Мен билмайман, ким уни ўрнатди, у мендан чап томонда осилиб турибди. У Ўзидан ўнг томондаги жиноятчини кечирди; яъни мени.
|
E-62 Шунингдек, мана у яна нимани билдиради, қандай У бошини эгди ва сиз Уни қийналишини кўрасиз. Шу учун ҳар қандай одам, қайсики... Бу алтарни устида. Шу учун У сени кутади ─ сени, гуноҳкор. У сенга юқоридан пастга қараб қарайди. Ундан кейин улар бу ерга ёритгич ўрнатадилар, шу учун, қачонки алтарга чорланганда, ўшанда бу ерда ёритгич ёнади, одамлар бу ёққа... учун келганларида.
|
E-63 Сиз: "Нима учун сизга бу керак? Ҳеч қанақа тасвир керак эмас", ─ дейсиз.
|
E-64 Яхши, лекин унда, "Ҳеч қанақа тасвир ясама", деган худди Ўша Худо, худди Ўша Худо: "Олтиндан зарб уриб, иккита каруб ясат. Карубларнинг тепага қаратилган қанотлари қопқоқни беркитиб турсин, у ерда одамлар сажда қилишади", ─ деди.
Сизлар кўряпсизларми, бу ─ бу тушунарсиз. Кўряпсизми?
|
E-65 Шундай қилиб, бу илоҳий илҳомланган ва аниқ зарур жойга ўрнатилган. Шунинг учун мен ўнг томондан турганим учун шундай миннатдорман. У мени кечирганига мен ишонаман, чунки агар айнан ўғрилик ҳақида гапирсак, унда, менинг билишим бўйича, мен умримда ҳеч қачон бундай қилмаганман; лекин мен Унинг вақтини ўз фойдамга ишлатганман, шундай қилиб, мен уни ўғирлаганман. Шунингдек, мен жуда кўп қилиш керак бўлмаган ишларни қилганман. Шу учун мен бу эрталаб Худодан миннатдорман, У мени кечиргани учун.
|
E-66 Энди мен 1-Солномалар китобидан ўқимоқчиман, 17-боб, ундан кейин беш дақиқа бағишлаш хизмати ҳақида гаплашмоқчиман, ибодат қиламан, ундан кейин эса бизлар Мактубга ўтамиз. Хўш, 1-Солномалар китоби, 17-боб.
Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди:
— Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнинг Аҳд сандиғи эса чодирда турибди.
— Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан.
Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди: “Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: «Эгам шундай демоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан.
Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим.
Мен ҳеч қачон Исроил халқининг ҳакамларига* шикоят қилмадим. Халқимга чўпонлик қилиш вазифасини уларнинг зиммасига юклаган бўлсам–да, ҳеч қачон уларнинг бирортасига: ‘Нима учун Менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?’ деб айтмадим.»
Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим.
Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан.
|
E-67 Мана шу жойда мен таъкидламоқчи эдимки, биз нимани кўриб турган бўлсак, Довуд ҳам худди шуни кўрган эди. Довуд: "Яхши эмас, сизлар, одамлар, менга кедр ёғочидан уй қурдингизлар, Эгамизнинг Аҳд сандиғи бўлса ҳали бери чодирда турибди", ─ деди. Бу қўй ва жониворлар териси бир қилиб тикилган жой эди. "Яхши эмас, менга бундай чиройли уйга эга бўлишим, Худонинг Аҳд сандиғи ҳамон чодирда қолаяпти", ─ деди у. Хуллас, Худо унинг юрагига Маъбад қуришни солди.
|
E-68 Аммо Довуд, гарчи у Худони севса ва Худога бағишланган бўлса-да, барибир ҳам у жуда ҳам кўп қон тўккан эди. Хуллас, у... деди. Довуд буни ўша вақтдаги пайғамбар Натан олдида айтди. Шу учун Натан, Худо Довудни яхши кўришини билгани учун: "Довуд, кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, чунки Худо сен билан", ─ деди. Қанақанги фикр! "Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, зеро Худо сен билан". Ва худди ўша кечаси... Довудни Худонинг севгисига бағишланганини кўрсата туриб.
|
E-69 Ундан кейин эса кўрамиз, худди ўша куни кечасини ўзида, уни хато қилганини, унга бундай қилишига рухсат этилмаганини айтиб, Худо шунчалик меҳрибон эдики, У Натанга келди ва... айтди. Менга ҳам мана шу: "Бор, Натанга айт... Қулим Довудни олдига боргин-да, айт: "Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан олдим", ─ деган сўзлар ёқади. У ҳеч нима эди.
|
E-70 Мен бунга эътиборни қаратмоқчиман. "Мен сени ҳеч нимадан олдим ва Мен-Мен-Мен сенга ном бераман. Сенинг исминг, оламдаги улуғ одамларнинг исми сингари". Шунингдек, мен ҳам буни таъкидлаш учун ишонч билан қўшиб қўймоқчиман. Мен бу қандай... ўйладим.
|
E-71 Бир неча йил олдин мен мана шу шаҳарда тургандим, шунда ҳеч кимни мен билан иши йўқ эди. Ҳеч ким мени ёқтирган эмас эди. Мен одамларни яхши кўрардим, аммо мен, менинг оиламни тарихи туфайли ҳеч ким яхши кўрмасди. Менда менинг азиз онам ва отамга менсимаслик йўқ.
|
E-72 Қанчалик хоҳлардим, менинг онам ҳаёт бўлсалар-у ва ундан кейин мана шу эрталаб мана шу ёққа кириб билсалар, мана шу черковга. Эски одамлардан кўпчиликлари, мана шу қурулишга ёрдам учун ўз пулларини сарфлаган эдилар, мумкин, Худо мана шу эрталаб уларга барьер (тўсиқ) орқали қарашларига йўл берар. (Оламдан ўтганлар ҳақида сўз бораяпти. ─ Тарж.)
|
E-73 Бироқ, Бранхамлар оиласи мана шу жойларда ичкиликбозлик туфайли яхши обрўга эга эмасди. Ҳеч ким мен билан муомала қилишни хоҳламасди. Эслайман, шу яқингинада хотинимга айтгандим, ҳеч ким мен билан гаплашишни хоҳламаганини эслаган эдим. Ҳеч ким мен билан қизиқмасди. Энди эса озроқ дам олишим учун менга улардан яширинишимга тўғри келади.
|
E-74 Ҳозир Раббий бизларга мана шу ажойиб жойни ва У қилган ҳамма буюк ишларни берди. Шунингдек, У менга... берди. Ёмон номни эмас, балки У менга қайсидир улуғ одамларники сингари номни берди. Шунинг учун мен қаерга бормайин, ҳамма жойда У мени душманларимдан ҳимоя қилди. Қаёққа бормасин У, Буни олдида ҳеч нима бардош бериб туролмади. Лекин мен шу учун қандай миннатдорман.
|
E-75 Шунинг учун, қаёқдан ҳам билган бўлардим; мана шу ердан икки квартал наридаги, Инграмвилли мактабидан, бир жулдур кийинган йигитчага, қайсики мен мактабда мана шу увода кийинганим учун масхара бўлган эдим ва эски кўлчадаги музда учган жулдурвоқигами? Қаёқдан мен биламанки, ўша кўлчанинг тубида нилуфарнинг уруғи ётган-у, энди у мана шундай гуллаб очилиб билади? Қаёқдан мен билолар эдимки, гарчи мен билан ҳеч ким гаплашмаса-да, аммо, лекин У Ўз халқи орасида ҳурматланадиган ном менга берди.
|
E-76 Мана шундай, Довудга маъбад қурилишига рухсат берилмаганди. У бундай қилолмас эди. Лекин У: "Мен пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни ўрнингга тиклайман ва у маъбадни қуради, ва у маъбад абадий маъбад бўлади. Ва сенинг ўғлингда, Довуднинг ўғлида, абадий шоҳлик бўлади; унинг назорати остида бўлади", ─ деди. Сулаймон жисмонан Довуднинг ўғли, ўзининг жисмоний кучлари билан Раббий учун уйни, маъбадни қурди.
|
E-77 Лекин Довуд ўғли, Довуднинг ҳақиқий Уруғи келган пайтида, У уларга шундай вақтлар келадики, ўша маъбад вайрон бўлади, тош устида турган биронта тош қолмайди, деди. Лекин У уларга бошқа маъбадни кўрсатишга урунди.
|
E-78 Юҳанно, очувчи, Ваҳий Китобида, у ўша Чодирни кўрди. Ваҳий 21, у нимани кўрди: "Мен муқаддас шаҳар ─ янги Қуддусни кўрдим. Қуддус самодан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. ўша овоз деди:
"Худонинг маскани (Чодири) инсонлар орасидадир!
У энди одамлар орасида яшайди,
Улар Худонинг халқи бўладилар.
Худонинг Ўзи улар билан бўлади.
Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.
Энди ўлим мавжуд бўлмайди,
Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди.
Зеро, аввалгилари ўтиб кетди"."
|
E-79 Ўшанда Довуднинг ҳақиқий Ўғли, бизлар шу ҳафта мана шу дарсларимизда кўрмоқчи бўлаётган, ўшанда Ўзининг Маъбадига, Худонинг Маъбадига, У ҳозир қураман деб кетган, ҳақиқий Маъбадга келади. Зеро У Юҳанно 14да: "Отам Худонинг уйида маскан кўп. Ва Мен... кетяпман". Бу билан У нимани назарда тутган эди? Бу энди мўлжаллаб қўйилган эди. "Мен бориб сизларга жой тайёрлайман-у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман". Ва албатта, бу ўша буюк келадиган вақтда бўлишини бизлар биламиз. Шу учун Довуднинг ҳақиқий Уруғи, яъниИсо Масиҳ Тахтни эгаллайди ва Ўз Келини сифатида Черковни устидан, Уйда Унинг билан ҳамба исроилнинг ўн икки қабиласи устидан, Абадийлик давомида шоҳлик қилади.
|
E-80 Шу учун мана шу жой; Довуд Худонинг ҳақиқий Чодирини қуриб билмасди, чунки у буни қилишга тайёр эмасди. У ҳеч нарса қилиб билмади. У бир ўлиб кетадиган одам эди ва у қон тўкканди. Бугун бизлар билан ҳам худди шундай, бизлар Худонинг ҳақиқий Черковини қуришга тайёр эмасмиз. Бу фақат Битта Зот қилиши мумкин ва ҳозир Бу қурилаяпти. (У Ўз Келинини тайёрлаяпти. ─ Тарж.)
|
E-81 Лекин ушбу кичкина чодир, Сулаймон қурган ўша маъбад билан тенг, бошқалари билан ҳам бир хил ─ бу фақат вақти келиб ер юзида ҳақиқий Чодир ўрнатилгунигача, вақтинчалик сиғиниш жойи. "Шунингдек, солиҳлик осмонда (осмонни чеккасигача) ҳукмронлик қилади ва бошқа энди қайғу бўлмайди". Ана ўша Чодирда дафн қилиш нутқлари бўлмайди. Бошқа тўйлар бўлмайди, чунки Тўй бу битта буюк Абадий Тўй бўлади. Қандай вақт бу келади!
|
E-82 Бироқ, келинглар, ўша келадиган Чодирни кутиб ва унинг шарафига бутун юракларимиз билан интилайлик, токи бизлар Муқаддас Руҳ билан шунчалик ажралиб турайлик, ўша келадиган Жойни кутиб, гўёки, агар бизлар ҳозирни ўзида ўша Жойда бўлиб тургандай, мана шу ерни ўзида сажда қилайлик.
|
E-83 Энди, келинглар, турайлик, мен муқаддас Ёзувдан ўқийман.
Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.
Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим. Қуддус самодан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди.
Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.
Энди келинглар, бошларимизни эгамиз.
|
E-84 Бизнинг Самовий Отамиз, бизлар титраб турибмиз. Бизлар эҳтиром билан ва Муқаддас ҳурмат билан турибмиз. Шу учун Раббий, Сендан бизларнинг ҳадямизни қабул этишингни сўраймиз, Сен бизга раҳм қилдинг, Сенга сажда қилиш учун жойни тайёрлаш учун маблағ бердинг. Бизлар ер юзида тайёрлайдиган бирон нарса ёки бирон жой йўқки, токи у жой Худонинг Руҳи маскан қилиши учун муносиб бўлса. Бироқ буни бизлар, Раббимиз, Сенга бўлган ҳиссиётларимиз ва севгимиздан бир белги сифатида келтиряпмиз. Шунингдек, Сенинг бизларга қилган барча ишларинг учун миннатдормиз.
|
E-85 Бу бино ҳамда бу жой анча олдин хизмат учун бағишланган эди, шу учун бизлар Сендан ўша бўлган ишлар ҳақидаги хотира учун ҳам миннатдормиз. Бугунликда ҳам, Раббий Худованд, кўп йиллар илгари ваҳий буни кўрсатиб бергани каби, мен буни эски бинода кўрган эдим, қачонлардир одамлар бўлган ва улар таъмирладилар ҳамда янгиладилар ва мен яна қайтиб шу ерга, дарё ортидан юборилган эдим.
|
E-86 Ҳозир энди, Раббий Худованд, ер-осмоннинг Парвардигори, бизлар Сенинг поданг сифатида турибмиз. Биз Сенинг Шоҳлигинг одамлари каби турибмиз. Шу учун ўзим, пастор билан ва яна черков билан, одамлар билан, бизлар бу бинони Унинг Ўғли, Исо Масиҳ Исмидан Қодир Худога хизмат учун, Худога хизмат учун ва Худога эҳтиром ва ҳурмат қилиш учун бағишлаймиз. Шунингдек, мана шу ердан Хушхабар шу қадар тарқалиб кетсинки, бу дунёни, ер куррасининг барча тўрт томонидан бу ёқдан бораётган Худонинг Шуҳратини кўриш учун келишларига мажбур қилсин. Сен олдинлар қандай қилган бўлсанг, келгусида ундан ҳам кўп марта, янада буюк бўлсин.
|
E-87 Ота, бугун бизлар ўзимизни ва ўзимизда бор ҳамма нарсани Сўз билан бўладиган хизмат учун бағишлаймиз. Раббий, йиғилиш ҳамда одамлар ─ улар мана шу тонгда ўзларини Сўз эшитиш учун бағишлайдилар. Шунингдек, бизлар, хизматчилар сифатида, ўзимизни "Сўзни тарғиб қилиш; "ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми?" демай, уни астойдил эълон қилишга бағишлаймиз. Ўттиз йил олдин ана у бурчак тошида ёзилгани каби. Сен: "Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга тоқат қилмайдиган бўладилар, улар атрофига ўзларига мос, қулоқларига ёқимли сўзлар айтадиган муаллимлар тўплайдилар. Улар ҳақиқатдан юз ўгириб, афсоналарга берилиб кетадилар", ─ дегансан. Раббий, бизлар одамларга Сўзни беришга ҳаракат қилганимизда, бизларни руҳлантир ва икки ҳисса куч билан бақувват қил. Раббий, Руҳнинг икки ҳисса кўпайган қудрати бу жойни ларзага келтирсин, Муқаддас Руҳ...
|
E-88 Маъбадни бағишлаган Сулаймон ибодат қилган кунда бўлганидай; Муқаддас Руҳ Олов Устуни ва Булут кўринишида асосий эшикдан кирди, карубларни қоплади, муқаддас жойдан ўтиб, ўша ерда Ўз жойини эгаллади. О, Худойим! Сулаймон: "Сенинг халқинг бирон жойда кулфатда қолса ва муқаддас маконга қараса ва илтижо қилса, ўшанда Осмонда эшит", ─ деди.
|
E-89 Раббий, Муқаддас Руҳ мана шу эрталаб шу ерда бўлаётган ҳар бир юракка, ҳар бир бағишланган жонга кирсин. Шунингдек, Библия ҳам: "Худонинг Улуғворлигига шунчалик тўлиб кетганидан, руҳонийлар Худо Улуғворлиги учун хизмат қилолмай қолдилар", ─ дейди. О Раббий, бизлар черков билан ўзимизни Сенга хизматга бағишлаган пайтимизда, бу яна такрорлансин. Шунингдек бу: "Сўранглар ва сизлар оласиз", деб ёзилган.
|
E-90 Шуниндек бизлар охирги кундаги Нур ҳақи, кечки вақтнинг Нури ҳақи, мана шу тонгда черковимизни ҳадя қилиб, Сенга хизмат учун ўзимизни топширамиз; токи бизлар одамларга тасалли ва имон бериб билишимиз учун, қайсики улар буни кутаяптилар, улар Куёвнинг Келишини кутаяптилар, Раббий Исо қабул қилиши учун Келинни Масиҳнинг Хушхабарига кийинтирайлик. Бизлар буни, ўзимизни ҳам, Невилл акани ва йиғилишни Худога хизмат қилиш учун Исо Масиҳ Исми ҳақи бағишлаймиз. Омин.
Ўтиришларингиз мумкин.
|
E-91 Довуд: "Эгамизнинг уйига борайлик", деб Менга айтганларида шод бўлдим", ─ деди.Бизлар билан ҳам худди шундай бўлсин, ўшанда биз Раббийнинг уйига йиғилганимиздан қувонамиз, деб айтсинлар. (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Омин.
|
E-92 Кичикроқ бағишлаш йиғилишидан кейин, менда ҳозир бир соат бор.
|
E-93 Мана шундай, ҳозир шундай эсингизда бўлсин, нимага бизлар бағишландик: ҳурматга, муқаддасликка, Раббий олдида тинчликка, Раббий олдида сажда қилишга. Шунинг учун, Раббий уйида иложи борича ҳурматда бўлинг. Шунингдек, йиғилиш тугаганида, шу заҳоти бинодан чиқинглар. Тушуняпсизларми? Ана шунда фаррош учун тезда бу ерда тартибга келтириш учун, тозалаб ва кейинги сафарга тайёрлаши учун вақти бўлади. Ўшанда Раббийнинг уйида тартибсизлик бўлмайди. Шунинг учун...?... Мен ўйлайман... бу жой йиғилиш тугаганидан сўнг ўн беш дақиқа ичида йиғиштирилган бўлиши керак. Албатта, самимий бўлинглар. Ҳар бир одамни қўлини қисинг ва ҳар бир кишини яна келишга таклиф қилинг.
|
E-94 Келаётган ҳафтада мана шу черковда ўтган ҳаммасидан ҳам энг жиддий ва тантанали йиғилишни кутамиз. Энди мен-мен... токи... кечанги анча кечки соатлардаги ибодатларимда... нимадир бўлмагунигача, бу мени қоплаб олмаган эди; мен ниманидир кўра бошладим. Хуллас, мен ишонаман, агар Раббий ёрдам берса, бу буюк вақт бўлади, мен ишонаман, бу шундай бўладиям. Энди, мен "буюк вақт" деган пайтимда, мана, мана шу эрталаб мен шу ҳақида гаплашмоқчиман. Сизлар биласиз, одамлар "буюк" деб айтган нарса баъзида буюк бўлмайди, Худо "буюк" атаган нарсани эса одамлар нодонлик дейдилар; Худо "нодонлик" деганини эса одамлар буюк дейди. Келинглар, буни унутмайлик, ҳар бир сўзни ўйлаб кўрайлик.
|
E-95 Мана шундай, хизматлар узоқ вақт бўлади. Улар чўзилиб кетади, чунки бу қийин йиғилиш, маълумот кўп, бағишланиш. Шу учун мен шундай...
|
E-96 Мен тўхтаган жойимга, одамлар доим егулик олиб келишади, лекин мен... Улар: "Бранхам ака, ахир, сиз шундай озиб қолибсиз-ку" ─ дейишади. Лекин мен доим хизматларда бўлгандим. Тез орада кейингиси Мехикода ўтказишим учун, кейинги якшанба кечқурун мен жўнаб кетишим керак. Бу эса осон эмас. Шу учун... Лекин мен кўп емасликка ҳаракат қиламан ва тайёрланаман.
|
E-97 Шунингдек, мен бу эрталаб Юниор Жексон акани, Рудел акани, ва-ва атрофдаги турли хизматчиларни кўрганимдан хурсандман. Сизларни ҳаммаларингизни Худо дуо қилсин.
|
E-98 Энди, мен мана шу эрталаб менда баъзи бир белгилаб қўйган жойларим бўйича, ўша мавзусида гапирмоқчиман. Олдин мен Ишаё Пайғамбар Китобининг 53-бобидан ўқимоқчиман. Ҳозир, сизлар бу жойни очганларингизгача, мен битта ёки иккита эълонни айтмоқчи эдим.
|
E-99 Бугун кечқурун мен сизларга мана шу Китоб бўйича нима гапираман, бу Черковнинг охирги Даври билан Муҳрларнинг очилишини боғлаш бўлади. Мана, у ерда жуда катта оралиқ бор. Шу учун...
|
E-100 Олдин, мен черков даврлари бўйича тугатганимда, мен у ерда Дониёрнинг етмишта еттилиги ҳақида ҳам гапирган эдим, у эса ўшандан кейинроқ келади, чунки у ўзаро боғлиқ. Шунинг учун мен: "Энди, агар мен Етти Муҳр ҳақида гапирсам, унда мен Дониёрнинг етмишта еттилигини Муҳрлар билан боғлаш учун олиб қўяман", ─ дедим. Фақат биргина жойни олибгина қолмайман, бу жой айнан Китобнинг Етти Муҳри остидаги 5-боби. Шу учун бизлар бугун ўшани олишга тушамиз.
|
E-101 Бизлар кечқурун эртароқ бошламоқчимиз. Менга қолса... Эртароқ бошлаймиз деб эслатдингизларми? (Невилл ака: "Ҳа", ─ деди. ─ Таҳр.) Яхши. Келинглар, доимий йиғилишларимизни олти-ю ўттизда бошлаймиз, қўшиқлар айтиш хизматини, шунда мен еттида шу ерда бўламан. Ана ўшанда биз бу ҳафтада эртароқ бошлаймиз. Ҳозир, бизлар... келамиз.
|
E-102 Ҳеч ким қўшиқни Христианлардек бундай қаттиқ яхши кўрмайди. Бизлар қўшиқ куйлашни яхши кўрамиз. Биз буни яхши кўрамиз.
|
E-103 Лекин ҳозир бизда бошқа бир нима бор. Ҳозир бизлар Каломдамиз, кўряпсизми, шу учун, келинг, айнан Бунда бўлайлик. Ундан четга чиқмайлик. Бизларга таълимот берилади. Шунинг учун сизлар онглашингиз мумкинки, мен қанақанги зўр диққат-эътибор билан турибман, чунки агар мен бирон бир нотўғри нарсани ўргатсам, унда менга бу учун жавоб беришимга тўғри келади. Тушуняпсизларми? Шундай қилиб, мен бошқа киши айтганини олиб билмайман. Мен... қилишим керак. Бу илоҳий илҳомланган бўлиши лозим. Шу учун мен, бу Еттита Момоқалдироқни ушлаб турган Етти Фаришта буни беради, деб ишонаман. Кўряпсизми?
|
E-104 Ҳозир, Ишаё, Ишаё Пайғамбарнинг 53-бобида, биринчи турган битта ёки иккита ояти. Мен шундай савол бермоқчиман.
|
E-105 Бу умуман Еттита Муҳрга тегишли эмас. Бу шундай оддийгина Ваъз холос. Чунки мен бағишлашни ўтказиш кераклигини билгандим ва бунга чуқур тушуниб ололмадим, чунки менда вақтни ўзи йўқ эди. Лекин мен қисқароқ ваъз учун, шу черков хотирасида сақланадиган кичикроқ йиғилиш, ёки..., аниқроғи, кичикроқ бағишлаш хизмати... Кейин улар... улар... Ундан кейин мен айтмоқчи бўлаётган мана шу Китобни очилиши хусусида чуқурроқ тушунишлари учун вақт бўлмайди, шу сабабдан мен буни бугун кечқурун қиламан. Ҳозир эса қисқагина хизмат бўладики... гарчи шундай бўлса ҳам, у қолган ҳаммаси билан жуда яхши қўшилиб кетади.
|
E-106 Шу учун, ҳар бир Сўзни эшитинг. Ушлаб олинг Уни. Шунингдек... ва агар сиз уни тасмага ёзиб олаётган бўлсангиз, унда тасмадаги мана шу таълимотда қаттиқ туринг. Тасмада айтилган нарсадан бошқа ҳеч нима деманг. Фақат тасмада нима дейилса, аниқ, худди шуни айтинг (тушуняпсизми?), мана, чунки бу нарсалардан баъзилари... Энди бизларга, нима учун буни нотўғри тушунишлари ҳақида кўп нарсалар тушунарли бўлади. Тушуняпсизми? Шу учун, тасмада нима дейилган бўлса, фақат шуни айтинг. Бундан бошқа ҳеч нимани гапирманг (тушуняпсизларми?), чунки мен буни ўзимдан гапирмаяпман. Бу У айтаяпти. Тушуняпсизларми? Шу учун кўпинча чалкашлик бўлади, одамлар турадилар-да: "Ҳа, фалончи айтди, бу фалон нарсани билдирар экан", ─ дейдилар. Келинглар, ҳаммасини қандай бўлса, шундай қолдирамиз.
|
E-107 Тушуняпсизларми, Библияга айнан шундай муносабатда бўлишимиз лозим. Библияда қандай айтилган бўлса, худди шундай қабул қилиш керак ─ айнан шу тарзда. Бунга ўзингизни изоҳингизни қўшманг. У талқин бўлиб бўлган. Тушуняпсизларми? Энди:
Бизнинг хабаримизга ким ишонди?
Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?
|
E-108 Келинглар, мен буни яна бир бор ўқийман, диққат қилинг.
Бизнинг хабаримизга ким ишонди?
Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?
|
E-109 Бошқа сўз билан айтганда, "Агар сиз бизнинг айтганларимизга ишонган бўлсангиз, ўшанда сизга Эгамизнинг қудратли кучи очилди". Кўряпсизми?
Бизнинг хабаримизга ким ишонди?
Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?
|
E-110 Энди, мен яна Матто баён этган Хушхабардан ўқимоқчиман. Матто 11-боб. Сизлар ўзингиз билан қоғоз-қаламларингизни олиб келинглар, чунки биз доим... Агар сизларда магнитофонларингиз бўлмаса, унда сиз... Белгилашингиз учун қоғоз олиб келинг. Маттодан 11-боб, 26- ва 27-оятлар, 11:26 ва 27. Яхши. Исо ибодатида айтаяпти. Мен бироз олиндан бошламоқчиман. Келинглар, 25 ва 26 оятларни оламиз. Умуман олганда, мен уларни эълон қилдим ҳам ўзи, чунки улар бу ерда Библиямда белгилаб қўйилган.
Ўша вақтда Исо шундай деди: "Эй Ота, еру-осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару-идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман.
Ҳа, Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.
|
E-111 Мана шу Ёзувдаги икки жойни тушуниб олинглар. "Бизнинг хабаримизга ким ишонди? Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди? Ҳатто ўшанда Исо Худога, У бу сирларни донолар-у-идроклилардан яшириб, уларни гўдакларга очгани учун шукроналар айтди, чунки улар ўрганишни хоҳлайдилар, зеро бундай қилиш Худога манзур эди.
|
E-112 Хўп, мана, мана шу парча ёки конт... Ёзувнинг мана шу жойидан мен мана бундай мавзу оламан: "Худо оддийликда яширинади ва кейин эса ўшани ўзида очилади". Хўп мана, кассеталар учун мен буни такрорлайман (тасмалар учун, тушундингизми?), чунки улар... улар буни ёзиб олаяптилар. Тушуняпсизларми? "Худо оддийликда яширинади, кейин эса ўшани ўзида очилади".
|
E-113 Қанчалик ғалати бўлмасин, лекин Худо шундай қилади. Худо қандайдир шундай бир оддий нарсада шундай яширинадики, мана шу сабабли донолар-у-идроклилар бундан минг километр ёнидан ўтадилар. Агарда бошқа томондан олиб қарасак-чи, бу шу қадар оддийки, Унинг ҳаракат тарзи оддийликда, шунда ҳам У, янам бўлса, ўшанда очилади. Мен бундан Етти Муҳр тўғрисидаги буюк таълимотга киришишимиздан олдин, у орқали буни ўргатиш учун мавзу чиқади деб ўйладим. Қачонки У мана шу тарзда Ўзини очади, шунда кўпчилик Уни сезмайди, пайқамайди.
|
E-114 Мана, одамда Худо қандай бўлиши кераклиги ва Худо нима қилмоқчилиги тўғрисида ўзининг шахсий тушунчаси бор. Шу учун мен кўп марта такрорлаган фикримдай, инсон қандай бўлган бўлса, худди ўшандайлигича қолаверади: инсон ҳар доим Худога қилган ишлари учун ҳамдлар айтади ва ҳар доим Уни келажакда нима қилишини кутаверади-кутаверади ва Унинг ҳозир қилаётган ишларига эътибор бермайди. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? Мана қандай қилиб буни ўтказиб юборадилар. Улар ўтмишга, ортга ўгрилиб қарайдилар ва Уни қандай буюк ишлар қилганини кўрадилар, аммо улар Уни бунинг учун қандай оддий нарсани ишлатганини кўришга қурблари етмайди. Тушуняпсизми? Ундан кейин эса келажакка қарайдилар ва бўлиши керак бўлган буюк бир нимани яқинлашаётганлигини кўрадилар ва ўнтадан тўққизтаси нақд уларни тумшуғи остида юз бераяпти. Ва бу нарса шу қадар оддийки, улар буни ҳақида билишмайди. Тушуняпсизларми?
|
E-115 Бир куни бир одам шу ерда, Ютикда... Шу учун агар бу ерда унинг қариндошларидан бўлишса, мен буни... учун айтмайман, у одамни қандайдир радикал, қарашларида қатъий, ўзгармас одамдай қилиб кўрсатмоқчи эмасман. У гражданлар уруши қатнашчиси. Шунинг учун, менимча у... эди. Мен билмайман, у қайси томонда бўлган эди, лекин, менимча, у исёнчилардан эди. Лекин у... у Худога ишонмайдиган одам эди ва ҳеч қандай Худо йўқ, дерди. У Ютикда яшарди. Уни Джим Дорси деб атардилар. Кўпларингиз, эҳтимол, уни биларсиз.
|
E-116 Мен ҳали ёшгина йигитча эдим, у менга кўп тарвуз берган эди. У дарё бўйида, у ерда... пастликда тарвуз етиштирар эди. Шунингдек, у менинг отам билан анчайин дўст эди. Лекин бир куни у унга, унинг фикрига тескари... (ўша вақтлар эса мен ҳали ёш бола бўлганман)... унинг ишончига қарши бўлган буюк ва ҳайратланарли бир нарсани айтдилар, дедики, бундан у бир четга чиққан, бошини эгиб, йиғлаган экан. Шунингдек, менинг тушунишимча, мана шундан кейин у яхши бир ҳолатда, тахминан, саксон беш ёшларида Масиҳга имон келтирди.
|
E-117 Бир куни у якшанба мактабидан қайтиб келаётган бир қизчадан: нима учун у мана шу нарсага вақтини бекор кетқизади? ─ деб сўради. У Худога Уни бор деб ишонганим учун, деб жавоб берди. Мистер Дорси бўлса... деди. У: "Болагинам, сени шундай алдадилар ва сен бунга ишонасан", ─ деди.
|
E-118 Яна у, қизча эгилиб ...дан, ердан гулчани юлиб олди, гулбаргчаларини ёзди ва "Мистер Дорси, сиз менга у қандай яшашини айтиб биласизми?" ─ деб сўради, деди.
|
E-119 Бор гап шу. Қачонки у ўйлай бошлаган эди... У қизчага: "Ҳа, у ердан ўсиб чиқади", ─ деб жавоб бериб биларди. Кейин эса бошқа саволлар туғила бошлар эди: "Ер қаердан пайдо бўлган? Бу уруғ бу ерга қандай тушиб қолди? Бу қандай юз берди?" Ундан кейин, ундан кейин ва яна ундан кейин ва ўзи тушунмай қолганигача, охиригача ўйлаб кўринг. Кўряпсизми?
|
E-120 Худо биз ўйлаган буюк, ҳашаматли нарсаларда эмас, балки оддий нарсаларда ─ оддийликда шундай реал бор, мавжуд. Хуллас, Худонинг хоҳиши ─ Ўзини очиш ва ундан кейин Ўзини яшириш; кейин яшириш ва оддий, аҳамиятсиз нарсаларда очиш. Бу, одамларга бу нарса етиб бормайди, чунки...
|
E-121 Агар сиз: "Нимага энди адолатли Худо бундай қилади?" ─ деб сўраганингизда. Бу шу учунки, ўша одам азалдан, энг бошдан шундай яратилган, токи у ўзига ишонишга уринмасин. Инсон бутунлай Худога ишониш учун шундай яратилган. Мана нима учун бизлар қўзичоқ ёки қўйга ўхшатилганмиз. Қўй ўзини ўзи бошқариб юролмайди, унга етакловчи керак. Бизларни эса Муқаддас Руҳ етаклаши керак. Хуллас, инсон шундай қилиб яратилган.
|
E-122 Шунинг учун Худо, оддийлар буни тушуниб билсин деб, У Ўз ижодини шунчалик оддийлаштирди. Шунинг учун Худо оддийлар орасида оддий бўладики, токи оддийлар Уни тушунсинлар ҳам. Бошқа сўз билан айтганда, Ишаё 35-бобда, менимча, У: "Бу йўлдан юрадиганлар, ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди", ─ деди. Бу шундай оддий!
|
E-123 Шунинг учун, биласиз Худо шундай буюк, шунингдек, биз ундан шундай буюк бир нимани кутамиз-да, ундан кейин оддий нарсаларни пайқамаймиз. Бизлар оддийликка қоқинамиз, адашамиз. Мана бизлар қандай қилиб Худони қўлдан чиқариб қўямиз ─ оддийликка қоқиниб. Худони шу қадар оддийлигидан, бугунги ҳамда барча замонлар олимлари Ундан минг километр наридан ўтиб кетадилар. Чунки улар ўз интеллектида Унга тенг келадигани, ўхшаши йўқ эканини биладилар. Бироқ У Ўзини очган пайтида, ҳаммасини шунчалик оддий қиладики, уларни шундоқ ёнида бўлганига қарамай, буни улар пайқамайдилар.
|
E-124 Мана шундай, энди Буни ўрганинглар. Бунинг ҳақида пухта ўйлаб кўринг. У одамлар ҳам, бу ёққа келганлар, меҳмонхонангизга қайтиб борган пайтингизда, бу нарсаларни олингда, улар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринглар. Бизда Буни ҳаммасини қандай тушунтириб бериш керак бўлса, шундай тушунтириш учун вақтимиз йўқ, лекин мен истардимки, сизлар меҳмонхонангизга ёки қаерга тўхтаган бўлсангиз, ёки уйгами, қайтган пайтингиз шу ишни қилинглар. Бирга йиғилинглар ва бунинг устида фикрланглар.
|
E-125 Уни қандай очилиши туфайлидан улар Уни сезмадилар, чунки У шу қадар буюк, бироқ энг кичикларга очилиши учун, оддий нарсаларда яширинади. Тушуняпсизларми? Буюк нарсани қидирманглар, чунки У буни айланиб ўтиб кетади. Аммо Худонинг оддийлигига эътибор беринг ва ўшанда сиз Худони айнан шунда, оддий бир нимада топасиз.
|
E-126 Ёрқин истеъдод, дунёвий билим, маълимотлилар, ҳар доим Буни назардан қочириб, ўтказиб юборадилар. Мана шундай, мен бу ерда... эмас. Мен эса биламан, бу ерда мактаб ўқитувчилари, икки ё уч киши ўтиришибди, уларни мен биламан. Мен бу ерда мактабни ва таълим беришни инкор қилиб ва саводсизликни маъқулламайман. Мен бу ерда бу учун эмас. Бироқ гап шундаки, одамлар бунга шундай урғу берганларидан, улар (ҳатто семинария ва бошқа жойларда ҳам) Худо уларни кўзлари олдида қўйган нарсани кўрмайдилар.
|
E-127 Мана нима учун мен деноминациядаги биродарларга эмас, балки деноминация системасига қаршиман, чунки у ўзини улуғлашга ва... ўз хизматчиларига шу даражагача маълумот беришга урунадиларки, агар уларда кераклича ўргангани ва маълумоти бўлмаса, уларни чиқариб юборишади. Шунингдек, уларга психиатрда ва ҳоказолардан текширишдан ўтишларига тўғри келади. Хизматчини психиатрда текширтириш, буни мен Худонинг иродаси деб ўйламайман, уни Калом бўйича текширмоқ керак. Тушуняпсизларми? Мана. Тушуняпсизми? Мана шундай... мана шунақа Унинг одамини текширадиган Худонинг усули, қайсиники У Сўз билан Сўзни ваъз қилиш учун юборади.
|
E-128 "Каломни ваъзў қилиш!" Мана, бугун бизлар философияни ваъз қилаяпмиз; биз диний таълимотни ва деноминацизмни ҳамда шунчалик кўп ҳар нарсаларни ваъз қилиб, шу билан Каломдан кетиб қолаяпмиз, чунки одамлар Уни тушунишни иложи йўқ дейдилар. Уни тушуниш мумкин, У буни ваъда берган. Мана, биз Ундан шундай қилишини сўраймиз. (тушунтиришини. ─ Тарж.)
|
E-129 Ҳозир бизлар бир неча дақиқага баъзи бир қаҳрамонларга тўхталмоқчимиз.
|
E-130 Келинглар, Нуҳ вақтларига диққатимизни қаратамиз. Нуҳни замонида Худо қараса, дунёвий донолик нақадар эъзозда, ҳурматда, шундай У уларга Ўзини буюклигини кўрсатиш учун, оддий одам орқали оддий Мактубини юборди.
|
E-131 Ҳозир, биламизки, уларни айтишлари бўйича Нуҳ кунларида, шу қадар буюк цивилизация бўлган эканки, унақа даражада ҳатто бизнинг замонимиз цивилизацияси ҳам етиб боролмаган. Шунинг учун, мен ўйлайман, охир-оқибат ўшанга етиб боради, чунки Раббимиз: "Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади", ─ деган эди. У баъзи бир ўрнакли мисол келтирганди.
|
E-132 Улар пирамида ҳамда сфинкс (сфинкс ─ одам бошли шер ҳайкали. ─ Тарж.) қурдилар, Мисрда, улар улкан нарсалар қурдилар, бизда эса бугунликда бунинг учун қудрат етмайди. Уларда шундай мўмиёлайдиган бирикмалари бўлиб, улар жасадни шундай мўмиёлардиларки, у шу қадар табиий кўринар ва ҳатто бугун ҳам ўзгаргани йўқ. Биз ахир қилолмаймиз... биз бугун ҳатто мўмиё қилолмаймиз, ─ бизда уни таёрлаш учун унақа модда йўқ. Уларда шунақа бўёқлар бор эдики, у... улар узоқ вақтлар, тўрт-беш минг йиллаб ─ ранги қандай бўлса, ҳозиргача ҳам худди ўшандай тураверади. Кўряпсизми? Бизларда бугун бунақа нарсалар йўқ.
|
E-133 Ўша цивилизациядан кўплаб нарсалар уни бизнинг замонавий цивилизациямиздан устунлигини кўрсатади. Шу учун сиз тасаввур қилишингиз мумкин, таълим ва фан қанчалар (бундай ҳайратланарли далиллар... цивилизациядан, улар ҳали бери бизгача қолган)... Ушбу ёдгорликларга қараганда, бу шундай... шунақа буюк цивилизация бўлган бўлиши керак! Шубҳасиз, фан ва... замонавий цивилизация ҳам, таълим бериш... одамлар томонидан мажбурий равишда ўрганилган. Шундай бўлишлари керак эди ─ бор гап шу. Бу шарт эди. Шубҳасиз, уларни орасида саводсизлари умуман бўлмаган.
|
E-134 Шу учун, мана, Худо ўша кундаги буюк хўжалиги, уларни тузуми орасида, токи У, мумкин, саводсиз бир Нуҳ исмли қўйчивонни топмагунигача, тўғри келадиган бошқа одамни тополмади. Шунинг учун У унга одамларга ваъз қилиши учун Ўз Мактубини берди, ушбу Мактуб эса уларнинг... уларнинг ўша пайтдаги маълумотига солиштирганда, жуда ҳам оддий эдики, шу учун одамларга бу қийин бўлди. Шундай бўлса ҳам, олимларнинг назарида бу кескин эди: "Қандай қилиб ахир осмонда ёмғир бўлиши мумкин, агар у ерда ҳеч қандай ёмғир бўлмаган бўлса?" Тушуняпсизми? Шунинг учун кема қурилиши ҳақидаги оддий мактуб, қуриладиган нарса нимагадир кириши керак-ку, сувчи ─ сув йўқ-ку, унда сузиши учун, ─ ахир у ғирт фанатик бўлиб қолибди-ку. Шу учун у э-э... биз айтадиган бўлсак (замонавий қилиб айтганим учун кечиринглар мени), у тентакнамо, ғалати бўлиб қолди.
|
E-135 Шу учун бутун Худонинг халқи ─ бу "ғалати тентаксимон" одамлар. Тушуняпсизми? Улар шундай. Мен улардан бири эканимдан шундай хурсандман. (Йиғилиш: "Омин", ─ деди. ─ Таҳр.) Шу учун... Биласизларми, улар... улар цивилизациянинг замонавий одатларидан, тенденцияларидан фарқ қиладилар, шу сабабдан улар тентаксимон, ғалати бўлиб қоладилар. Ахир У айтди-ку, Унинг халқи ─ "бу ўзгача, ғалати, қизиқ одамлар; бироқ у Унга руҳий қурбонликлар келтирадиган, Унинг Исмини улуғлаб, мадҳ қилувчи руҳий маъбад, шоҳлар халқидир". Қанақа халқ бу! Унда шунақалар бор.
|
E-136 Энди эътибор беринг, ўша кун учун шундай ҳайратга қолдирадиган нарса бўлган бўлиши керак, қачонки черковга қандайдир бир фанатик келади-да, уларнинг имонига тўғри келмайдиган Хушхабарни ваъз қилади. Олимлар учун эса бу ҳақиқий ақлсизлик бўлди-ку. Ахир улар у ерда ёмғир йўқлигини исботлагандилар-да.
|
E-137 Бироқ бу оддий қўйчивон: "Ахир Худо ёмғир ёғади деган бўлса, демак ёмғир бўлади", ─ деб ишонарди.
|
E-138 Шунингдек, мана, қачонки кимдир шифо олади, уни олингда, бу кун билан солиштиринг. Одамлар: "Бу эмоция, руҳий кечинма. Мен сизга, ракни ёки модда... ёки... ёки у нарса ҳеч қаёққа кетгани йўқ, у ҳали ўша ердалигини илмий жиҳатдан исбот қилиб биламан", ─ дейдилар. Бироқ оддий имонли одам учун у йўқ бўлди (тушундингизми?), чунки у моддий нарсаларга қарамайди, у Нуҳ қандай бўлган бўлса, худди шундай ─ берилган ваъдага қарайди.
|
E-139 Шу учун, наҳотки сиз "Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган даврда ҳам худди шундай бўлишини" кўрмаяпсиз?
|
E-140 Илмий нуқтаи-назардан олганда, ҳеч ким... Врач айтиши мумкин: "Бу ёққа қулоқ сол, сенинг ўсманг (рак. ─ Тарж.) ҳали ҳам ўша ерда. Сендаги рак йўқ бўлмаган. Сенинг қўлинг қандай бўлса, шундай, мажруҳлигича турибди. Сен ақлдан озибсан", деб.
|
E-141 Шу учун, унутманглар, бу ўша "У ерда ҳеч қандай ёмғир йўқ. Биз асбобларимиз билан Ойни текшириб биламиз, у ерда ёмғир йўқ" деган, Нуҳ давридан келаётган руҳдир. Лекин агар Худо ёмғир ёғади деган бўлса...
|
E-142 "Имон ─ умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир. Имон эса бутунлай Каломга таянади. Мана у қаерда ўз таянчини топади. Сиз... сизлар тушуняпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) У Худо Каломига суянади.
|
E-143 "Худо шундай деди", ─ Нуҳ айнан шу нарсага таянганди. Ҳаммасини шу ҳал қилганди. Мана шундай, яна эътибор беринг. Шундай қилиб, Нуҳ, шунақа нарсага ишониб, фанатик эди.
|
E-144 Шунингдек, бизнинг давримизда, Муқаддас Руҳга чўмдирилишга ишонган одамлар... Мана шундай, черков: "Бу одамлар ─ фанатиклар. Бу бориб турган ҳаяжонга тушиб қолган, эмоционал ваҳимачилар тўдаси холос", ─ дейди. Бироқ улар, Худо Каломи бунга ўргатишини умуман билишмайди. Бу нарса ваъда қилинган.
|
E-145 Шунинг учун, Нуҳ учун у ерда уларни: "Қария ақлдан озипти; у илмий жиҳатдан хато қилаяпти; ва-ва-яна уни ақлига бир нима бўлган", ─ дейишларини аҳамияти йўқ эди. Лекин Нуҳ учун бу Худонинг Каломи эди ва Нуҳ у билан турди. Донолару-идроклилар бу оддийликка қоқиндилар ва йўқ бўлиб кетдилар. Бу ўша авлодга қанақанги таъна!
|
E-146 Кўп одамлар: "Агар мен ўша пайтда яшаганимда эди!" ─ дейдилар. Йўқ, сизларда ҳам худди шундай муносабат бўлар эди, чунки бугун... бу нарса бугун ҳам худди шу тарзда такрорланяпти, фақат бошқача формада ─ бугун одамлар худди ўша пайт одамлари каби бу нарсага қоқиняптилар.
|
E-147 Шубҳасиз, ўша кунларда ҳам кўплаб воизлар бўлганди, бироқ Нуҳда Худодан илҳомланиш бор эди. Шу учун Нуҳ қараб билар ва нима содир бўлиши кераклигини кўриб билар ва яна билар эдики, Худо бу қабиҳ ва бевафо наслга тоқат қилмайди. Хўш,худди шундай бошқа яна нимани ҳам кўришимиз мумкин! Замонавий Садўм ва Ғамўра (кўряпсизми?), қабиҳ, бевафо одамлар, шу қадар зўр олимликларидан Худо Ўзининг Каломини кўрсата туриб, Ўзининг Борлигини ва Каломини қанчалар оддий намоён қилаётганига уни сезмай, хато қиладилар, адашадилар.
|
E-148 Розелла, дунёда бирон бир одам йўқки... шу учун ҳеч ким... бизни ўзимизда Худо Каломини ўзини намоён бўлганини кўрмаганмиз деб айтолмайди. Охирги кунлар учун берилган ваъданинг ўзини, кечки вақтнинг Нурини порлаётганини ўзини, бизларга буни кўриш насиб этди. Ушбу ҳашаматли дунёга келсак, бу улардан яширилган. Исо Худога, Отага айтди, У: "Сен бу ишларни донолару-идроклилардан яширдинг. Ҳа, Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди", ─ деди. Уларга ўз доноликлари билан...га йўл бердинг.
|
E-149 Тушуняпсизми, бошдан айнан шу, шу донолик гуноҳнинг лойига киргизди, чунки Момо Ҳаво иблис билан учрашганида, у доноликни қидирди ва иблис уни унга берди. Кўряпсизми? Донолик эса Каломни инкор этади, зид бўлади. Бизлардан донолик сўралмайди. Бизлардан айтилган нарсага бўлган имон сўралади. Шу учун, кўряпсизми? Бироқ бугун олимлар Буни шу қадар силлиқлайдилар ва ўйлаб чиқадилар, ҳамда Бунга ўз шахсий таъбирларини қўшадилар (ҳамма вақт шундай бўлган) ─ улар худди ўша даражада шу нарсаларни қиладилар.
|
E-150 Одамлар ҳозир қандай пайқамай қолаётган бўлишса ва нима қилаётган бўлишса, ўшанда ҳам худди шундай ўтказиб юборган эдилар. Худди шундай. Ахир улар... улар буни ўтказиб юбордилар, ахир улар бунга ишонишлари учун жуда ҳам доно, ақлли эдилар-да.Тушуняпсизларми? Мана шундай, мактуб шундай оддий эдики, улар мактубнинг оддийлигига ишонишлари учун донолар ҳаддан зиёд ақлли эдилар. О-о, мана қойил! Худо уни шундай оддий ва ишончли қилдики, донолар ва идроклилар уни тушунмадилар, чунки у ҳақиқатдан ҳам жуда оддий эди. Айнан мана шу нарсада Худонинг буюклиги намоён бўлади ҳам, чунки, энг буюк бўла туриб, У оддий бўлиб билади.
|
E-151 Одамлар бўлса бугун (улар бу билан ўзларини Худодан эмасликларини кўрсатадилар) буюкдирлар ва янада кўкларга кўтарилишга ва бундан ҳам буюк кўринишга ҳаракат қиладилар, шу учун улар ўзларини: "Савлатли епископ, доктор, муқаддас рим папаси" ва ҳоказолар деб кўрсатадилар-у, аслида эса бундай эмаслар. Худо эса шундай буюк бўла туриб, оддийликкача пасаяди. Буюклик ─ бу оддийлик.
|
E-152 Биз реактив самолёт қуриб биламиз, биз ракетани ...га юбориб... ракетани орбитага жойлаштириб биламиз, шу учун буларни ҳаммасини қилиб биламиз-у, бироқ бир туп ўт-ўланни яратолмаймиз. Шундай. Омин. Бунга нима дейсиз? Лекин бир ўйлаб кўринг ва бу ўт қаёқдан пайдо бўлди деб қараш ўрнига, кейин мана шу ўтни яратган Худони қабул қилиш ўрнига (Бранхам ака кафедрани қоқади. ─ Таҳр.), бизлар ана у ёққа бошқа биров яратганидан кўра тезроқ етиб борадиган ракета яратишга уринамиз. Тушуняпсизларми?
|
E-153 Биз черковимизда шундай ақлли ва интеллектуалмизки, қиймати миллион доллар ёки ўн миллион долларлик данғиллама бинони қуриб ташлашимиз мумкин. Лекин, шунда ҳам биз методистларникидан кўра яхшироқ қуришга ҳаракат қиламиз, ёки баптистлар пресвитерианлардагидан кўра яхшироқ қурадилар, элликчилар ҳам мана шу кимўзар пойгага қўшилдилар. Лекин ҳамма гап мана нимада: бизлар ҳали... биз шунчалик ақлли ва шу қадар қатъий, чекинмайдиганмизки, биз ўзимизни камтар ололмаймиз ва Худо ана у бурчакдаги кичкинагина ибодат уйида эканлигини англаб ололмаймиз. Кўряпсизларми? Бу рост. Ахир бу... Бизлар оддийликка қоқинамиз. Одамлар доим адашганлар.
|
E-154 Мана шундай, улар... эдилар... улар жуда ҳам ақлли эдилар, мана шундай оддий мактубга ишонадиган аҳволда эмасдилар. Уларнинг илмий текширишлари учун етарлича силлиқланмаган эди. У... эмас эди, (яъни мактуб) уларнинг ўша вақтлардаги таълим бериш программаси учун, у етарлича буюк эмасди. Тушуняпсизларми? Улар текширдилар ва билдиларки, Худо бор, улар Худони буюклигини ўргандилар ва аниқладилар ва улар буюкликда У билан тенглашишга уриндилар: Юқорига бўлган йўл ─ бу ҳар доим пастга бўлади.
|
E-155 Ким билади: шимолий қутб ─ бу шимолийми, ёки жанубий қутб ─ бу шимолийми, ёки шимолий қутб ─ бу жанубийми, жанубий қутб ─ бу шимолийми? Юқори қаерда, паст, қуйиси эса қаерда? Биз космосда муаллақ турибмиз. Бизлар: "Шимолий қутб юқорида", ─ деймиз. Сиз қаердан биласиз? Ҳа-а. А, мумкин, жанубий қутб ─ бу шимолийдир. Тушуняпсизми? Қаёқдан сиз биласиз? Шу учун келинг, эслайлик, бу Калом ҳам...
|
E-156 Айтсалар эди: "Унда қандай сен, Бранхам ака, юқори ─ бу паст деб айтиб биласан?
|
E-157 Исо Масиҳ Сўзи асосида! У: "Ким ўзини паст тутса, юксалтирилади, ўзини-ўзи юксалтирган камситилади", ─ деди. Шу учун, ҳақиқатдан ҳам юқори ─ бу паст, паст эса ─ бу юқори.
|
E-158 Бир имонли қария Чикагода айтган эди... Бир одам, маълум бир ташкилотдан бир хизматчи элликчилар олдида чиқиб ваъз қилган экан, шунда у ўзининг барча интеллектуал ифодаларини ишлатган экан. У ерда у туриб шунақа сўзларни ишлатибдики, бунақа сўзлар ҳақида элликчилар ҳатто тушунчага ҳам эга эмасдилар, шу учун у турди-да, кўрдики, булар элликчиларга етиб бормади. У бўлса у ерда кўкрагини кериб чиқди, у Чикагодаги қайсидир бир катта мактабидан, қайсидир бир илоҳиётчи олим эди. Шу учун у теваракка қаради, ўша элликчилар эса бир-бирига қараб қўйишди. Улар ҳатто уни нима тўғрисида гапираётганини ҳам билмадилар ─ у шунақа бир маълумотли, шундай ақлли, машҳур одам эди.
|
E-159 Менинг хотирамга бир сенатор келди, аниқроғи, мана шу яқинда президентликка ўз номзодини қўйган ва енгилган эди. Тук Кутс менга айтиб берган эди. Мен Форд аянинг дафн маросимида ваъз қилган пайтимда, шунда мен тирилиш ҳақида, тирилиш кафолатланганлиги тўғрисида: "Қуёш тонгда чиққанидай, мен ҳам тирилиб чиқаман ─ бу кафолатланган. Ўт кузда ўлганидек ва дарахтлардан барглар тушгани каби, шундай улар яна пайдо бўладилар. Ер курраси орбитасида бир айланганида, улар яна албатта пайдо бўладилар", ─ деб ваъз қилгандим.
|
E-160 Тук шунда: "Билли, менга мана шу ваъз жуда ёқди", ─ деди. Биз Невилл ака билан машинада бирга ўтиргандик. Шунда мен: "Тук", ─ дедим. "Менга сенинг ваъзларинг жуда ёқади", ─ деди у. Мен: "Тук, мени маълумотим йўқ", ─ дедим мен. Мен... айтдим.
У бўлса: "Мана шу яхшида", ─ деди. Кўряпсизми?
|
E-161 Шундай қилиб, мана ўшани кўриш учун жўнадим... деди у... (ҳа, ўйлайманки, бу одам мени кечиради, мен бунда... назарда тутмаяпман) Эдли Стивенсонни биласиз сизлар. Шу учун у, уни ўн беш дақиқа эшитдим, деди. Мистер Стивенсон ─ шундай машҳур ваъзхон (гўёки, биласизлар), ...Тук шундай деди. Менимча уни университет маълумоти бор. У ўша ерда ўтириб, ухлаб қолдим, деди. Уни ўн беш дақиқа эшитиб, ухлаб қолибман, деди у. Лекин: "Гарчи мени университет маълумотим бўлса ҳам, лекин мен унинг айтганларидан бор-йўғи бир неча сўзларини тушундим ─ улар шундай баландпарвоз сўзлар эди", ─ деди у. "Сен ахир мени йиғилишларингда ҳеч қачон ухлаганимни кўрмагансан-ку, шундай эмасми, Бранхам ака?" ─ деди у. (Бранхам ака ва йиғилиш куладилар. ─ Таҳр.)
|
E-162 Шу учун, кўряпсиз, ҳамма гап оддийликда, бу оддий ─ мана Худо қаерда.
|
E-163 Мана шундай, улар... эдилар, улар ўша вақтда Худонинг оддийгина ҳаракатларини тушунишлари, ушлаб олишлари учун, жуда ҳам ақлли эдилар. Улар учун бу зўр, дабдабали нарса эмасди. Уларга эса бу дабдабали, шукуҳли бўлиши керак, безатилган, ясатилган бўлиши керак, бундай бўлмаса улар бунга эътибор ҳам бериб ўтиришмайди. Мана, бироқ буюк Иегова Ўз Каломида яширин эди, шу учун У уларни қутқариб ва оддий мактубни бажариб туриб, Унинг Сўзига ишонган одамларга Ўзини очди. Нуҳнинг оддий мактубини Худо амалга оширди. Мана, бунга эътибор беринг.
|
E-164 Мана шундай, ундан кейин Мусонинг даврида ҳам ─ эътибор беринглар, яна бир қутқарилиш даври.
|
E-165 Худо Ўз халқини қутқариш учун бирон нима қилмоқчи бўлиши билан, Худо халққа мактуб юборади. Шу учун у шундай оддийки, биз буни ушбу Муҳрларни очилганида тушунамиз. Мана шу мақсадда олдин мана шу мавзуда гапиряпман ҳам ─ токи биз тушунайлик, ана шу Муҳрларнинг очилиши шу қадар оддийки, донолар буни қўлдан бериб қўядилар. Тушуняпсизларми? Умид қиламанки, Худо бу учун менга ёрдам беради. Тушуняпсизларми? Кўряпсизми? Бунга эътибор бермайдилар. Мана шунинг учун мен бугун эрталаб, Худо оддийликда қандай яширин, Худони оддийликда эканини ҳақида асос қўйиш учун, бу ваъз мавридида деб ўйладим.
|
E-166 Ўйлаб кўринг-а, одамлар атомларни парчалаб ва яна бошқа ишларни қилиб биладилар-у, аммо қачонки гап ҳаётни ўзига келганида, улар ҳатто айтолмайдилар, қаёқдан у ўзи пайдо бўлган. (Бранхам ака кафедрани қоқади. ─ Таҳр.) Оддийгина ўт ─ ва унда Худо яширин. Ойга ракета учириб биладилар ва... ва у ёққа радарни ёки яна бирон нимани жўнатадилар-у, бироқ майсадаги ҳаётни тушунтириб билмайдилар. Бу рост. Кўряпсизми? Бу, шу учунки, уни тушунтиришни иложи йўқ. Бу шундай оддийки, улар бунга аҳамият бермайдилар.
|
E-167 Мана, энди диққатингизни қаратинг. Мусо ўша пайтда, яъни Худо Ўз Сўзига асосан Исроил фарзандларини қутқармоқчи бўлаётган вақтда, У... Нима қилди У? У оддий оилани танлади. Улар тўғрисида бу ерда ҳеч нима дейилмаган. Кўряпсизми? "Леви ўғли" дейилган ─ бизга маълум бўлгани шу холос. (кўряпсизми?), шу учун биз... ва унинг хотини. Оддий, одатдаги одам, эҳтимол, лой қорувчи бўлгандир, мана шу дунё ўйлаганидай, ана у ерда душманлар учун ғишт қуярди. Бу Исроилдаги бир оддий, одатдаги қул эди, аммо Худо мана шу оддий оилани қутқарувчини дунёга келиши учун танлади ─ оддий, одатдаги иброний оилани. У шоҳ оиласини ва машҳурларни танламади, ёки бирон бир бунақасини ва ҳатто руҳонийни танламади. У оддийгина, одатдаги оилани танлади. Кўряпсизми? Оддийлик! Эътибор қилинг, ундан кейин У нима қилди ─ У фарзанд берди, оддийгина одамни. У умуман... танламади.
|
E-168 У... қилса бўлар эди. Агар хоҳласа, У уларни қутқариш учун қуёшга буйруқ берса бўлар эди. Уларни қутқариш учун шамолни мажбур қилса бўлар эди. Уларни қутқариш учун У Фариштани тайинлаши мумкин эди. О, ҳаллелуйя! Худо ҳаммасини қилиши мумкин, нимани У хоҳласа.
"Шундайми, лекин Бранхам ака, сен қаёқдан биласан буни?"
|
E-169 Худо Ўз программасидан бир қадам ҳам четга чиқмайди. Мана шунинг сабабидан, бизлар биламизки, мана шу кунда бу оддий бўлиши керак. Кўряпсизми? Мана шундай, У ҳар доим ҳаммасини оддийликда қилади. Бироқ Худо, бошда қуёшни Хушхабарни ваъз қилишга ёки шамолларга Хушхабарни ваъз қилишга ёки Фариштага Хушхабарни ваъз қилишга мажбур қилиб билар эди, бироқ У бу мақсад учун одамларни тайинлади ва У ҳеч қачон буни ўзгартирмайди. У ҳеч қачон... тайинламаганди. У деноминацияни тайинламади, У бир гуруҳ одамларни тайинламади, У Хушхабарни ваъз қилиш учун эрларни тайинлади. Механизмлар эмас, механик приборлар ёки қанақадир фаришта зотларини эмас, балки одамни!
|
E-170 Шу учун У ўша одамларга қутқаришни ато этган вақтида, қулларни орасидаги оддий оилада туғилган, оддий одамни юборди. Мана бунисига қойил! Мана бу Худо, оддийликда Ўзини очадиган!
|
E-171 Энди эътибор беринг. Шунинг учун У унга дунёнинг билимларини ўргатишларига, кейин уни муваффақиятсизликка учрашига йўл берди ва бу билан бизларга донолик билан қутқарилмаслигимизни ─ бизлар имон билан қутқарилишимизни кўрсатишни хоҳлади. У шунга йўл бердики, ана у у ёққа борсин-да, шундай зўр маълумот олсинки, ўша мисрликларни ўзига доноликни ўргатиб билсин эди ─ нақадар ақлли эди! Худо мана шу оддий оила билан бирга эди, улар эса, эҳтимол... мумкин, улар ўз исмларини ёзиб билмасдилар. Шунинг учун Мусо энг олий таълимни, шундай аъло маълумотни олди-ки, ўша ўқитувчиларни ўзини доноликка ўргатиб биладиган бўлди. У даҳоларни ўзини ўқитиб билар эди. Шундай. Ҳа. Шунинг учун Худо Ўзини камтарликда намоён қилиш учун, доноликни ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини кўрсатиш учун, уни шундай бўлиб етишишига йўл берди. Шунинг учун Мусо ўзининг улуғ истаъдоди билан бутунлай муваффақиятсизликка учради. Худо маълум мақсадда унга шу даражагача етиб борсин ва кейин у муваффақиятсизликка учрасин деб йўл берди. Шунинг учун у аниқ муваффақиятсизликка учради, шу учун йиқилди.
|
E-172 Бу эса, "қудрат билан эмас, куч билан эмас", мисрликлар илми билан эмас, ўзимизнинг мактабларимизнинг билимлари билан эмас, ташкилотимиздаги одамларнинг сони билан эмас, бизни астойдил таълим беришимиз билан эмас, "балки Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан", деганидир. У ўша бутада Худо билан учрашган пайтида, унинг донолиги йўқ бўлди. У оёқ кийимини ечди ва камтарлик билан ўзини паст олди, шу билан абадий ўз донолигини эсидан чиқариб юборди.
|
E-173 Худо озод қилишни олиб кела туриб, уни йиқилиши учун, ўзининг шахсий тушунчасига ёки яна кимнингдир тушунчасига таяниш мумкин эмаслигини унга кўрсатиш учун, уни доноликка ўргатиш керак эди. Ўзини қўлини кўрсатиш учун, унга йиқилишига йўл қўйди. Сиз тушуняпсизми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Худо бу ишини, камтарликда намоён бўлиш мақсадида қилди. Шунинг учун У Мусога энг юқори чўққигача кўтарилишига йўл берди, шу учун у... эди, у кейинги фиръавн бўлса бўлар эди. У қудратли генерал бўлганди. Тарихий маълимотларга қараганда у (Мусони ўзи) атроф мамлакатларни енгган экан. Ундан кейин, қачонки у ўзини маҳорати билан Раббийни юмушига қўл урган эди, Худо уни чўлга олиб чиқиш учун ва буларни ҳаммасидан тозалаш учун, уни муваффақиятсизликка учрашига йўл берди; ва ундан кейин, унинг камтарлигида унга зоҳир бўлди, кейин эса уни қўлидаги таёғи билан халқни озод қилишга жўнатди.
|
E-174 Ахир у бу ишни ҳарбий тайёргарлик билан, маълумоти, илмий маълумоти ва ҳарбий кучи билан қилолмасди ─ у буни қилиб билмасди. Шу учун ҳам У чўлдан эски бир қийшиқ таёқни берди ва шу билан У буни қиди. Худо камтарликда, оддийликда! Худо ўша таёқда ва Мусода эди. Шунинг учун, модомики таёқ Мусода эди, демак, у (ўша таёқ) Худода эди, чунки Худо Мусода эди. Албатта.
|
E-175 Эътибор беринг: "Қудрат билан эмас, куч билан эмас, балки Менинг Руҳим билан", ─ балки оддий имон билан!
|
E-176 Мусо тушунар эди, ахир унга онаси қутқарувчи бўлиши кераклигини айтган эди. Мана шунинг учун ҳам у ҳарбий қудратни ишлатишни ўрганди, лекин ҳеч иш чиқмади. Кўряпсизми? Унда тушунчаси бор эди, унда маълимоти ҳам бор эди, лекин бундан ҳеч иш чиқмади. Шунинг учун у буларнинг барчасини унутиши ва оддий нарсани тушуниб етмоғи ─ Худонинг айтган Сўзига ишониши керак эди ва ўшанда у халқни озод қилди. Худди шундай.
|
E-177 Худо нима билан қутқаради? ─ Унинг Сўзига бўлган имон билан. Хар вақт шундай бўлган эди. Агар бизни вақтимиз бўлганда эди, яхшилаб кўриб чиққан бўлар эдик. Бизларни яна қандайдир йигирма дақиқа вақтимиз бор. Бизларда... бор эди.
|
E-178 Биз Қобил билан Ҳобилга қарасак бўлади, ўша Қобил қандай қилиб қанақадир чиройли нарсалар билан Худога маъқул бўлишга уринган эди.
|
E-179 Бошқа сўз билан айтсак, одамлар шу улкан, чиройли безатилган йиғилишлар, руҳонийлар...ларида... хизматчилар ридоларида ва хордагилар ҳам ридоларда ва кейин мана шу барча хўжакўрсинчилик Худога ёқиши мумкин деб ўйлашади. Сиз кўряпсизми, бу қаердан олинган? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Қобил худди шунга уруниб кўрган эди. Шунинг учун у Унга қурбонгоҳ қурди ва албатта, у уни безади.
|
E-180 Шунингдек у ҳам самимий эди. У сажда қилди. Шунда у: "Агар мен самимий бўлсам, унда нима фарқи бор?" ─ деб ўйлади. Йўқ, фарқи бор. Самимий бўла туриб адашиш мумкин.
|
E-181 Эътибор беринг, у ушбу қурбонгоҳни қурди ва уни янада кўпроқ гуллар билан безади, ажойиб меваларни келтирди ва: "Шубҳасиз, буюк, муқаддас, пок, чиройли Худо шундай қурбонликни қабул қилади", ─ деб ўйлади. Аммо, сиз кўраяпсизми, у бу нарсани ўз шахсий донолигидан қилди. У бу ишини ўзининг шахсий мулоҳазаларидан келиб чиқиб қилди.
|
E-182 Мана гап нимада бугун. У... у... Одамлар буни ўз шахсий доноликлари билан, ўзи олган ва ўрганган таълимотлари ёрдамида, ўз маълумотлари ва ахлоқлари билан қиладилар.
|
E-183 "Лекин Ҳобил имони туфайли, ваҳий орқали Худога яхшироқ қурбонлик келтирди". Инсонларга хос айтганда, у кўринишидан умуман тоза эмас эди: кичкина жониворни бўйнидан чангаллади ва уни мана бундай қилиб узум новдаси билан боғлади ва қурбонгоҳга тортиб келтирди ─ бу унга чиройли кўринмаганди. Уни қурбонгоҳга қўйди ва бўйничасини ўткир тош билан шундай кесиб ташладики, ўзи ҳам бутунлай қонга беланди, у эса маъради, ва ўлди ─ бу кўринишидан даҳшатли манзара (тушуняпсизларми?) эди. Бироқ бу оддий эди.
|
E-184 У отаси ва онасининг қонидан туғилганини, онасининг қонида ва отасининг қонидан туғилганини ва айнан қон гуноҳ қилишга сабаб бўлганини ва шу учун қон орқага қайтаради ҳам деб, буни оддийликда биларди. "Шунинг учун Худога у яхшироқ назр келтирди, чунки унга бу очиқ эди".
|
E-185 Бугун эса баъзи биродарлар, улар олмалар ва ноклар еганлар, деб ўйлайдилар! Яқинда мен газетада ўта радикал фикрни кўрдим. У ерда: "Ҳозир исботланди, Момо Ҳаво егани олма эмас экан", деб ёзгандилар. Менимча, улар буни залдоли (ўрик) эди, дейишяпти. Шу учун... (Йиғилиш кулаяпти. ─ Таҳр.) О-о, кўряпсизми, бу руҳ қаёқдан келаяпти?
|
E-186 Яна ўша ерда ёзишяптики, Мусо аслида Қизил денгиздан ўтмаган, у ерда кўплаб қалин ўсган қамиш бўлган, денгиздай қамиш, шу учун у Исроил фарзандларини қамишзордан олиб ўтган эмиш. Денгиз қирғоқлари бўйлаб, у ерда жуда катта қамишзорлар бор экан. Шу учун Мусо денгиз орқали ўтган-у, аммо бу у ўтган қамишзор экан; биласизми, баланд ўсган ўт, қандайдир қамишга ўхшаган, ана ўша орқали у ўша ердан ўтган экан. Қандай бемаънилик!
|
E-187 Ахир Библияда: "Сувлар чап ва ўнг томонга бўлинди, уни Худо шарқдан эсган кучли шамол билан иккига бўлди", ─ дейилганку. Кўряпсизми? Кўряпсизми?
|
E-188 Кўряпсизми, уларга... улар ҳамма нарсани ўзларича ўйлаб топмоқчи бўладилар. Мана шу тарзда улар ҳамма вақт муваффақиятсизликка учрадилар ва бундан кейин ҳам муваффақиятсизликка учрайдилар, биласизлар, ҳаммаси шундай бўлишини.
|
E-189 Шу учун Қобил ─ бугунликдаги танавий фикрлайдиган, ташқаридан диндор кўринадиган одамнинг аниқ нусхаси. У ташқидан қараганда, нимадир қилмоқчи бўлади, аммо у... У черковга боради ва... кейин у мана шу бино учун кўп ишлар қилади.
Фақат битта Черков бор ва сиз унга келиб қўшилиб билмайсиз.
|
E-190 Буларнинг ҳаммаси тўшак, жойлар, ўринлар (яъни, тўғри келса-келмаса, ҳаммасини зўрма-зўраки бир андозага солиш мана шу ўринларда бўлади. ─ Тарж.). Тушуняпсизларми? Сиз методистлар тўшагига, баптистлар тўшагига, пресвитерианлар тўшагига, элликчилар тўшагига келиб қўшиласиз.
Бироқ Черковга туғилиш лозим. Худди шундай. Тушундингизми? Кўряпсизми?
|
E-191 Буларнинг ҳаммаси тўшаклар. Булар черковлар эмас, булар тўшаклар, ўринлар. Шунинг учун методистлар "черкови" ёки элликчилар "черкови" деган бунақа нарса йўқ. Йўқ, бунақа нарса йўқ. Йўқ, буларни ҳаммаси нотўғри. Тушуняпсизми? Улар... Бу аниқ. Булар... ўринлар ва одамлар унга келиб қўшиладилар.
|
E-192 Бироқ тирик Худонинг Черковига туғилиш керак, а бу эса Исо Масиҳнинг шаклланаётган Танасидир.
|
E-193 Мана энди, бироқ тўкилган қонга бўлган оддий имон орқали Ҳобилга Ўзининг сирини очиш Худонинг хоҳиши эди. Эҳ, эсиз, мени бунга узоқроқ тўхталишим учун вақтим йўқ. Тушуняпсизми?
|
E-194 Лекин... Қобил ҳам ўз донолиги билан, ...ақлли одам. "О-о, ─ Бранхам ака, сен уни... дединг. Сен уни ─ маълумотли даҳо демоқчимисан?" ─ дейсиз сиз. У шундай эди ҳам. У ақлли... эди. Уни кузатиб боринг... уни авлодини кузатиб боринг. Унинг болаларига қаранг. Уларнинг ҳар бири олимлар, врачлар, ақлли одамлар ─ уларнинг ҳар биттаси.
|
E-195 Лекин Шиснинг авлодини кузатиб боринг: улар токи тўфонгача камтар деҳқонлар ва фермерлар ва шунга ўхшаш.
|
E-196 Қобилнинг болалари эса ақлли интеллектуаллар гуруҳи эдилар. Айтишларича, улар ҳатто мисни тоблаб билганлар, шунингдек, улар металлар тайёрлашган, ва яна қурувчилар ҳам бўлишган. Шу учун ақлли одамлар бўлишган.
|
E-197 А... а бошқа одамлар бўлса, чодирларда яшашган холос ва қўйларини боққанлар, шунинг учун Худонинг ваъдаларида бўлдилар. Кўряпсизми? Кўрдингизми? Кўрдингизми, гап нимада эди? Олинглар ва энг бошидан бошлаб авлодларини кузатиб чиқинг, шундай бўлганми ёки йўқми, текширинглар. Кўряпсизми? Улар Худонинг ваъдаларида бўлиб яшаганлар.
|
E-198 Мана Нуҳ қандай қилиб танланган эди ─ мана шундай одамлардан. Айнан шундай бўлиб Павлус ўзининг тўдасидан олинган эди. Кўряпсизми? Худди шу тарзда Жон Веслей билан ҳам, Мартин Лютер ва бошқалар билан ҳам. Шундай... Сиз бугун қандайсиз, айнан шундай сиз ҳам шунақа бўлдингиз (кўряпсизми?) ─ худди шундай: Худонинг оддийгина ваъдасига ишониш учун камтар одамлар.
|
E-199 Мана энди, эътибор қилинг, Худо... тасдиқлашни хоҳлар эди. Мана энди, бу Ҳақиқатми ёки йўқми, Худо ҳар доим тасдиқлайди. Тушуняпсизми? Кўпчилик одамлар шундай ишларни бошлайдилар-у, Худо эса ундан минг чақирим йироқда. Бу рост. Бироқ, қачонки сиз Худо буни олаяпти ва... бу шундай, деяётганини кўрасиз... буни: "Бу ҳақиқат, бу ҳақиқат, бу ҳақиқат", ─ дея тасдиқлайди, ─ ўшанда сиз буни ҳақиқат эканини биласиз.
|
E-200 Мана энди, қурбонгоҳга назр олиб келинган вақтда, Худо унинг Худо ҳақидаги ақлий тушунчасини рад қилди. Лекин қачонки У Ҳобилни бу олмалар ёки ернинг мевалари эмас, балки қон бўлганига оддий имон билан ишонганини кўрган эди; у бунга имони билан, Худодан олган очиқлиги билан ишонганди, Худо Одамни, унинг назрини қабул қилиб, тасдиқлади. Кўряпсизларми?
|
E-201 Бу айнан касаллар учун ибодат қилишга, яна бошқа нарсаларга тегишли. Исо: "Агар сиз Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизларда бўлса, нимани хоҳласангиз, сўранг ва сизларга берилади", ─ деди.
|
E-202 Мана шундай, энди биз яна давом этамиз, бизда йигирма дақиқамиз бор.
|
E-203 Диққат қилинг, Илёсни даврида Худо оддий одамда яширинишга қарор қилди. Бир тасаввур қилинг-а. Худо... танлади. Бу Унинг танлангани эди. Унутманглар, ўшанда раввинлар, руҳонийлар бўлган эди, ўша вақтларда буюк одамлар бор эди. Ҳатто шоҳ Ахабни ўзи ҳам насроний эди. Ўша пайтда унда мамлакатда буюк одамлар бор эдилар. Бироқ Худо оддий одамда яширинди: маълумотлида эмас ─ йўқ; дунёга машҳур одамда эмас, қайсидир буюк ҳарбий даҳода эмас ёки шундай бир одамда ─ йўқ, бирон бир машҳур одамда эмас. Биз ҳатто билмаймиз, унинг отаси ва онаси ким бўлганини. Бизга унинг насл-насаби ҳақида ҳам ҳеч нима маълум эмас. Қандайдир бир оддий, қария фермер, қайсики у пайғамбар бўлиши учун, ўша мақсадда кўтарилган эди. Худо уни бир ўзини чўл-у биёбонга жойлаштирди. Биргина бизни биладиганимиз бу, у қайсидир бир томондан келди, шундай қатъият билан келди ва бутун черков системасини айблаб ташлади! О-ҳо!
|
E-204 Шу учун, биласизми, уни нима деб ўйладилар? "У қайси мактабни битириб келди?" Кўрдингизми?: "Қайси деноминациядан у? У фарзийлар биланми, ёки саддўқийлар биланми?" ─ ёки яна ким биланми? У булардан ҳеч қайсисига тегишли эмас, лекин у уларнинг барчасини айблади. Кўрдингизми? Худо қарор қилди буни.
|
E-205 Лекин шундай оддий одам, маълумотсиз; ҳеч қаерда у бирон вақт мактаб борган деб ёзилмаган, бизда бу тўғрисида ҳеч нима йўқ ─ оддий одам. бироқ мана шу одамда яшириниш Худони хоҳиши эди. Худо ўша одам оёғи етмаган хилват жойларда шу оддий одам билан, одамда яширинди. Сизлар буни тушуниб билоляпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ деди. ─ Таҳр.)
|
E-206 Худо саводсиз "танқидбоз"да эди (бу дунё ўйлаши бўйича), чунки, биласизми, уни ҳар нарса деб айбладилар, ҳатто жодугарликда ─ Илёсни. Барча пайғамбарларни бунда айблайдилар. Тушуняпсизларми? Шунинг учун...
|
E-207 Исони шундай деб айбладилар (кўряпсизми?): "Баалзабул, жинни". "Ахир сен жиннисанку. Ҳа шундай, сени жин урганини бизлар биламиз. Сен ақлдан озгансан", ─ дедилар. Кўрдингиз?
|
E-208 Айни ўшанда У уларга, охирги кунларда У келганида, деди, агар улар... ҳақорат қилсалар, бу ишлари куфрлик ҳисобланади. Уларни У кечирди, лекин мана шу охирги кунларда бу кечирилмайди. Бу учун жазоланишга тўғри келади ─ яъни абадий ажралишлик: "Ҳеч қачон кечирилмайди, икки дунёда ҳам".
|
E-209 Лекин Илёсни ақлдан озган деб ҳисобладилар. Сиз тасаввур қиласизми ...га қарши турди. Барча аёллар, бизнинг ҳозирги кунлардагидек, сочларини кесган бўлсалар керак, давлатбошининг хотини ─ Изабелга ўхшаб бўянгандирлар. Шунингдек, шу учун барча воизлар дунёвий ва шундайлар бўлиб кетишди. Ана ўшандан кейин нима юз берди? Ўшанда Изабелдан бошлаб то қолган ҳаммасигача, уларни ҳаммасини қоралаб, қария Илёс пайдо бўлди.
|
E-210 Улар: "Нега энди сени бизлар тинглашимиз керак экан?! Бизларни ўзимизни пасторларимиз бор", ─ деб ўйладилар.
|
E-211 Албатта... уларга керак эмасди. Лекин барибир ҳам Илёс уларнинг пастори эди. У Изабелнинг пастори эди. У аёл буни хоҳламади. Мумкин, унда умуман бошқаси бўлгандир. Аммо... лекин Худо айнан уни юборди. Тушуняпсизларми? У аёл учун у Худодан юборилган пастор эди. У аёл ундан нафратланар, бироқ шунда ҳам у унинг пастори эди. Эътибор беринг.
|
E-212 Илёс ─ Худо нима деса, шунда шу қадар бўйсиниб, итоат қилиб турдики, мана шу учун ҳам Худо Илёсдан худди ўша Руҳни олишни хоҳлади ва уни келажакда яна уч марта ишлатишни ваъда берди. Кўряпсизми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Омин. У шундай ҳам қилди. Омин. У қилди, албатта. Шак-шубҳасиз. У Уни келишини ваъда берди. Ва У Элишайга тушди, унинг давом эттирувчисига, ундан кейин Яҳё чўмдирувчига тушди ва Малаки 4га асосан, У охирги кунларда яна шу ерда бўлиши керак. Кўряпсизми?
|
E-213 ...бўйича. Худо бир саводсиз ўрмончидаги, қайсидир бир хилватдан келган оддий эркакдаги ўша Руҳни яхши кўрди. Шунинг учун нақадар... У Унинг Сўзига шу қадар бўйсинган эдики, шу сабабли У: "Илёс, мана буни қил", ─ дея олар, ─ Илёс ҳам буни қиларди. Шунинг учун ҳам Худо мана шу, мана шундай оддийликда яширинди!
|
E-214 Ҳамма у ҳақида: "Бу қария танқидбоз, у билан алоқа қилманглар", ─ ва ҳоказолар дер эдилар.
|
E-215 Лекин бир куни, у қариганди ва сочлари тўкилиб... унинг соқоллари осилиб, унинг қолган сочлари ҳам елкасига тушган, ориқ қўллари шалвираган мускуллари билан, Самарияга йўлда кетаётган эди, қўлида қийшиқ таёғи, кўзлари эса осмонга тикилган эди. Бир қараганда, у умуман кўримсиз одам эди, аммо унда ўша вақт учун РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ бор эди. (Йиғилиш қаттиқ қувонади. ─ Таҳр.) Бу айтгани унда тутилмасдан эшитилди. Бу нарсада у тутилмади. "Бу-у-юк Ахаб", ─ демади у. У келди-да: "Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади", ─ деди. Ҳаллелуйя! Кўряпсизми? Худо унинг оддийлигини ҳурмат қилди.
|
E-216 Мана энди, кўряпсизми, бу оддий тарзда бўлган ва ҳамма... эди, ҳамма унга қарши, у ҳаммани ҳиқилдоғига келганди. Барча хизматчилар ассоциациясига, қолган барчанинг ҳиқилдоғига келган, ҳаммага ҳалақит берганидан (бу рост) ─ ундан қутилишга уриндилар ва ҳоказолар. Бироқ мана шу оддийликда (улар у билан кампаниялар ва барчасида ҳамкорлик қилишганлар билан у нима ўтказмасин, уни жинни деб ҳисобладилар.). Худо яширинди.
|
E-217 Бироқ мана шу экилган уруққа пишиб-етиш вақти келганида, Осмондан олов юбориб ва қурбонликни еб, Худо намоён бўлди. (Йиғилиш баланд овозда қувонади. ─ Таҳр.) Худо оддийликда яширинади, кейин бўлса яна очилади. Кўряпсизми? Албатта. Худо шундай қилишни хоҳлади. У ҳар доим шу тарзда иш тутган. Худди шундай. Мана энди, кўряпмизки, У... У буларни барчасини ваъда берди.
|
E-218 Кўпчилигимиз билан бугун фалокат шундаки, бизга шу қадар... хоҳлаймиз... биласизлар, бошимизни семинария билан ва деноминация, маълумот билан билан шу қадар тўлдирмоқчи бўламиз, шу учун Худо бизларни ишлатолмайди. Худо одамни юмуш учун қўйиши ва унга хизматни бериши мумкин; ҳаш-паш дегунча, у бошқаларни нима дейишига маъқуллай бошлайди ва ана-мана дегунча, бутун шу тўс-тўполонга, тартибсизликка ботиб қолади. Шу учун ўшанда Худо ундан Ўз қўлини шундай олади ва уни қолдиради. Кўрдингизми? Кўряпсизми?
|
E-219 Унда У Ўзига буни қиладиган бошқа одамни топишга уринади. Тушуняпсизми? У ўша одамни топиши керак, кимки Уни Сўзини қабул қилади, илоҳий очиқликни қабул қилади ва кейин ундан оғиб кетмайди, мана шу Сўзга қаттиқ туради. Мана у қай тарзда буни қилади. У ҳар доим мана шундай иш тутган.
|
E-220 Шундай қилиб, қачонки инсон шундай маълумотли ва ақлли бўлади, у ўзининг шахсий таъбирини, тушунишини қўшишга ҳаракат қилади. Ҳа, худди айтадиларку: "Муқаддас Руҳга тўлиш, ─ дейди улар, ─ о-о, бу бошқа вақтлар учун бўлган", ─ деб. Агар бундай бўлмаса, унда: "У бошқа кунлар учун бўлмаган-у, лекин, ишонтириб айтаманки, У айнан Ҳосил байрами кунида келгандагидай келмайди. Биз Муқаддас Руҳни имонга келган вақтимизда оламиз", ─ ва ҳоказо-ҳоказо шунга ўхшаган нарсалар. Кўрдингизми? Сен чўмдирилиш ҳақида Раббий Исо Масиҳ Исмидан дейсан, улар... қачонки Библия шу тарзда ўргатади ─ ҳа: "Лекин семинарияда айтадилар, кейин фалончи айтади", ─ дейди улар. Ахир бу ён бериш-ку. Кўряпсизми? Худо бундай одамни ишлатиб билмайди. Тушуняпсизми?
|
E-221 Эҳтимол, У бу одамни бутун мамлакат бўйлаб уриб ҳайдашларига, уни масхара қилиб, устидан кулишларига йўл беради. Лекин, ҳақиқатан, якунига, охирига келган пайтда, Худо туради ва Ўзини худди ўша оддийликда аниқ тасдиқлайди.
|
E-222 Гулга ўхшаб барибир ҳам кўтарилади. Гўё уруғ йўқ бўлгандай, ерга тушади ва ўлади у. Агар шу уруғни ковлаб олиб кўрилса, қандайдир бир ер сингари, у чириб кетган бўлади. Лекин ўша ёқдан яна битта гулни етишиши учун, ҳаёт пайдо бўлади.
|
E-223 Худо оддийликда. У ҳам худди шундай қилади. Юқорига бўлган йўл ─ ҳар доим, бу пастга бўлган йўл. Ўзингизни паст олинг. Ҳеч қачон: "Ҳа, менда ана у ёки мана бу", ─ деманглар. Ҳеч нарса йўқ сенда. Фақат... фақат эсингда бўлсин: агар сен Худонинг иноятини, марҳаматини олган бўлсанг, фақат ўша учун миннатдор бўл. Тушуняпсизми? Доим ўзингни бўйсунтир.
|
E-224 Ҳўш, мен шошилишим керак, чунки соат... Мен сизларни жуда узоқ ушламоқчимасман, чунки мен сизни чарчатмоқчи эмасман. Тушуняпсизми? Келаси ҳафта ҳали олдимизда узоқ ушланиб қолиш турибди.
|
E-225 Мана шундай. Шундай қилиб, бизлар кўряпмиз, одамлар жуда ақлли ва маълумотли бўлаяптилар.
|
E-226 Ҳозир энди мен сизларга яна бир бошқа нарсани кўрсатмоқчиман. Бошқаларини эса бошқа бир томонга шундай узоқ олиб кетадики, улар диндор бўлишга ҳаракат қилиб, фанатик бўлиб қоладилар. Мана шундай, бизда мана шунақалар борлигини биламиз бизлар. Тушуняпсизми? Уларни бошқа ёққа олиб кетиб қолади.
|
E-227 Мана мен нимада ўша, яқинда Нурнинг йўлидан кетиб қолган бир гуруҳ биродарларимизни фикрига қўшилмайман. Улар... улар ўзларининг гуруҳини ташкил қилиб, бундай ғалати ҳодисотни бўлаётганини кузатиб боролмадилар. Шу учун улар Канадада тўпландилар ва... кейин бир гуруҳ одамларни тўплаб, у ерда улар бир-бирларини ҳаворийлар ва пайғамбарлар-у ҳоказолар қилиб қўйдилар. Шу билан буларни ҳаммаси пучга чиқди. Кўряпсизми? Ҳамма вақт худди шундай бўлади. Тушуняпсизларми? Улар... бўлиб қоладилар. Улар шундай деб ҳисоблашади, чунки улар... эмас улар. Улар бошқа бирон нарсаларни шуқадар қоралайди ва бошқа яна... бундан улар умуман бошқа ёққа кетиб қолишади. Тушуняпсизми?
|
E-228 Бир томон юқори қобилиятли, совуқ ва бефарқ одамлар ─ у ерда улар ҳамма нарсани инкор қиладилар. Бошқалар бўлса бошқа томонда турадилар, эмоцияга берилган бошқа томонда, кейин улар Сўзни инкор қилишади.
|
E-229 Лекин ҳақиқий, асл Черков йўлнинг энг ўртасида қолади. Мана энди, эътибор беринг, У (яъни, Черков. ─ Тарж.)... У Библиядан Худо нима деганини билади, ундан кейин У юраги совиб қолмаслиги учун етарлича руҳан кучли ва бу оддий йўл холос. Ишаё шундай бўлади деган эди. "Ўша ердан катта йўл бўлади..." ─ деган эди у.
|
E-230 Шунингдек, назорейлик черковидан бўлган азиз дўстлар, солиҳ ва барака олганлар ─ бу Худо бошлаган кичикроқ қудратли ҳаракат эди, лекин нима чиқди уларда? Қачонки Худо черковда ўзга тилларда гапиришни бошлаганди, улар шундай диндор ва шу қадар ўтакетган расмиятчи бўлиб кетдиларки, буни "жинга хос нарса" деб атадилар. Шу учун, кўряпсизми, нима бўлди уларга? Кўрдингизми? Кўряпсизми? Улар... улар юзаки, ёлғондакам художўйлар. Шу учун... Шундай қилиб, кўриб турибмизки, буларнинг барчаси ҳеч нимага олиб келтирмайди ва ўша заҳоти ҳалок бўладилар. Тушуняпсизми? Шундай бу бошқа томони.
|
E-231 Хўп мана, битта томон фанатикка айланади. Бошқа томон совуқ ва расмиятчи бўлиб қолади. Мана энди, Ишаё: "Ўша ердан катта йўл ўтади", ─ деди.
|
E-232 Назорейлар ҳам, ўша вақтлардаги муқаддаслик одамлари: "Эски дуоли, катта йўл! Худога шукур! Биз қадимги йўлдан кўтариламиз!" ─ дедилар. Лекин эсингизда бўлсин, у умуман бундай демаган эди.
|
E-233 "Ўша ердан катта йўл ўтади ва ─ (ва бу ерда боғловчи), ─ ва бу йўл Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади", ─ деди у. Шунинг учун у катта муқаддас йўл деб эмас, балки "Муқаддас Йўл" деб аталади.
|
E-234 Мана энди, катта муқаддас йўл ─ одамлар ўзларини муқаддас қилишга уринадилар. Қачонки сиз бундай қилсангиз, бу худди мен олдин айтганимдай, бу гўё... худди қирғий каптар бўлиш учун, каптарнинг парларини баданига санчиб чиқишга уринаётгандай бўлади, ҳолбуки у табиати бўйича қирғийлигича қолаверади. Кўряпсизми? У... Бу... бу худди қарғани каптар ёки товусни патларини ўзига тиқмоқчи бўлиб ва: "Мана, кўряпсанми, мен чиройли қушман", ─ деяётганига ўхшайди. Кўрдингизми? Бу сохталаштирилган.
|
E-235 Лекин товусга, унда товус пар ўсадимикин ёки йўқми, ташвишланишига ҳожат йўқ. Каптарга, унда каптар пати ўсадими ёки йўқми деб ташвиш қилиши керак эмас. Агар унда каптарни табиати бўлса, унда каптарни пати ўсади.
|
E-236 Шунингдек, кўряпсизми, муқаддаслик тарафдорлари: "Аёлларни сочлари узун бўлиши керак ва енглари ҳам узун, ва... ва бу ҳама нарсалар, узун юбкалари, тўй узукларини ҳамда бирон-бир зеб-зийнатлар тақиш мумкин эмас", ─ деб айта бошлайдилар. Кўряпсизми, бу нарса ўзини-ўзи солиҳ қиладиган муқаддаслик бўлиб қолади. Кўряпсизми? Кўрдингизми? Бу... бу... бу ишлаб чиқарилган, тўқилган муқаддаслик. Бироқ тирик Худонинг ҳақиқий Черкови ─ бу... бу... Қаранглар, деноминация билан нима содир бўлди. Энди уларни ҳаммаси элликчилар ва... бошқалар каби сочларини кесишяпти. Шунингдек, қарийб уларнинг барчаси узуклар ва бошқа нарсаларни тақишади. Элликчиларга қаранглар, кўп йиллар олдин, тинимсиз бу ҳақида: "Бизлар ─ черков! Бизлар ─ черков!" ─ дея (кўряпсизми?) такрорладилар.
|
E-237 Черков ─ бу Масиҳнинг Танаси. Бу дегани, Худонинг Шоҳлигига туғилган, бошқа алоҳида одамлар орасидан чиққан алоҳида бир одам. Бу ичкаридан ташқарига чиқади. Бу беихтиёр равишда ҳаётга тадбиқ бўлади.
|
E-238 Ахир қўйга юнгини ўстиришни сўрамайдилар-ку... ёки, аниқроғи, жун ўстиришни. Қўйга жун етиштириш керак эмас. "Мени хўжайиним хоҳлайдики, мен бу йил юнг ўстиришим керак. Шу билан шуғулланишга тўғри келади", ─ дейди у. Йўқ, унга фақат қўйлигича қолавериши лозим. Ҳм, ҳм. Рост. Юнг бўлса, ихтиёрий равишда... у... у... у қўйда ўсиб чиқади, чунки...
|
E-239 Шунингдек, бизлардан ҳам мевалар ишлаб чиқариш талаб қилинмайди. Бизларга ҳам мевани етиштиришимиз (тушуняпсизми?), мевалар келтиришимиз лозим бўлади. Тушуняпсизми? Бизларга мева келтиришимиз лозим бўлади. Шу учун, токи сиз Худонинг Сўзи билан, Худонинг мевали дарахти экансиз, Худонинг Сўзини Ўзи Ўзини тасдиқлайди. Токи у ерда ичкарида Сўз бор бўлар экан, У мева келтиради. Исо шундай деган: "Агар сиз Менда, Менинг Сўзим эса сизда бўлса, истаганингизни сўранг, сизга берилади". Кўряпсизми? Бу нарсани ишлаб чиқариш керак эмас. Бу сиз ўзингизда уйғотадиган нарса эмас. Бу ҳақиқатдан ҳам бор ва янада ва янада давом этаверади.
|
E-240 Мана энди, яна давом этамиз, ҳозир шошиламиз, яна бир неча дақиқа қолди, ундан кейин тугатамиз.
|
E-241 Хўп, мана. Хуллас, бошқалар шундай узоқлашиб кетадиларки, шу учун фанатик бўлиб қолишади. Улар бошқа ёққа олиб кетиб қолади. Шу учун улар, модомики сакрар ва ирғишлар, ёки қандайдир ҳис-туйғу ёки эмоцияни сезар, ўзга тилларда гапирар ёки... ёки башорат айтар, қайсики тўғри бўлиб чиқар, ёки бирон-бир шунга ўхшаган... улар буни керакли нарса ҳам шу, улар Уни олдик деб ҳисоблайдилар. Лекин бу ундай эмас.
|
E-242 Исо: "Ўша куни кўплар Мени олдимга келади ва: "Раббий, ахир мен Сенинг Исминг билан башорат қилмадимми? Ахир Сенинг Исминг билан кўп ишлар қилмадимми ва жинларни қувмадимми?" ─ дейди", ─ деди. "Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!" ─ деди У. Кўряпсизми? Бу ундай эмас. Бу ундай эмас, дўстим.
|
E-243 Мана нима учун... Шунингдек, ўзга тилларда гапириш ─ исботми? Мен ўзга тилларда гапиришга қарши эмасман, лекин мен буни Муқаддас Руҳнинг ягона далили эмиш деб ҳисобламайман. Ҳеч ҳам. Далил ─ бу Руҳнинг самараси. Тушуняпсизми? Ҳа. Мана энди, кўряпсизми? Мана нима учун мен элликчи-биродарларни бу масаладаги ҳаракатлари билан рози эмасман, қачонки улар: "Агар инсон ўзга тилларда гапирса, унда у Муқаддас Руҳга эга", ─ дейдилар. Мен бунга қўшилмайман. Бу ҳеч қандай унинг Муқаддас Руҳни олганининг белгиси эмас. Тушуняпсизми?
|
E-244 Мен эшитганман жинларни ўзга тилларда гапирганини, яна қандай тез гапирадилар, одамни бош суягида қон ичадилар ва иблисни чақирадилар.
|
E-245 Мен Аризонада индеецларни илонни олиб ва у билан... қандай ўраганларини ва қўлларини кўтарганларича, ёмғир ўйинига тушиб, айланиб ўйнаганларини кўрганман. Сеҳргар ўзига найзани тиқиб чиқади ва қаламни қўйвориб юборади ва у эса ўзга тилларда ёзади, у бўлса талқин қилади. Кўряпсизларми?
Шунинг учун менга гапириб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Мен энди бунақа ёшлардан ўтдим. Тушуняпсизларми?
|
E-246 Хуллас, Руҳнинг самараси бу... Исо: "Уларни мевасидан билиб оласиз", ─ деганди. Тилларидан ёки эмоцияларидан эмас, балки: Уларни уларнинг меваларидан билиб оласиз". Тушуняпсизми? Шу учун бу Руҳнинг самараси. Бу Худони камтарликда, нозик муомалада ҳар кун бир хил очилганидир. Ўша одамда нимадир борки, у Калом билан махкам туради. Ҳар сафар, у Сўзни кўрган пайтида, у Унинг Сўзига "Омин" деб урғу беради, бошқаларни нима дейишини аҳамияти йўқ, у Бунга ишонади. Кўряпсизми? Яхши.
|
E-247 Лекин бизлар ўшанда шундай чуқур кирганимиздан фанатикликка суяниб қоламизки, шу учун ҳам одамларга шайтон суқулиб киради. Шайтоннинг иши ҳам шу. У эса яхши ишбилармон. Шу учун одамларга кириб олиб, уларга, югуриб-сакраб биласизми, бўлди, сизлар Уни олдингиз, деган фикрларни юборади. Шу пайтни ўзида биродарингиздан нафратланасизми? Йўқ. Кўряпсизми? Бир нималар дейиш, кейин ўзга тилларда қойиллатиб гапириш ва яна шунга ўхшашлар...
|
E-248 Шунинг учун, эсингизда бўлсин, сизлар Муқаддас Руҳнинг ҳақиқий тилларида гапиришингиз ва лекин барибир ҳам Муқаддас Руҳга эга бўлмаслигингиз мумкин. Библияда айтилган: "Ҳаттоки мен агар одамлар ва фаришталар тилларида гапирсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, унда бундан менга фойдаси йўқ. Мен жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан", ─ Коринфликларга 13. Кўряпсизми? Шу учун сизлар ...верманг. Бу ҳали ҳеч нарсани билдирмайди. Тушуняпсизларми?
|
E-249 Методистлар: "Бизлар нидолар қилганимиз пайти, Унга эгамиз", ─ дедилар, лекин улар эга эмасдилар. Назорейлар, агар биз солиҳ яшасак, Унга эга бўламиз, дейишади, лекин улар Унга эга эмасдилар. Эллигинчилар: "Бизлар ўзга тилларда гапирамиз, биз Уни олдик". ─ дейишди, ─ лекин олмадилар. Кўряпсизми? Кўряпсизларми?
|
E-250 Худо ҳис-туйғуларда очилмайди. Йўқ, бу... Гарчи ҳис-туйғулар Унга ҳамроҳ борса ҳам. Сиз мана шу моментни кўряпсизми? Бу шунчалик камтар ва оддийки, агар сен ─ сен агар бунга ўзингни ақлингни (кўрдингизми?) ва ўз шахсий фикрингизни қўшишга уринмасанг, буни ҳар қандай одам кўриши мумкин.. Бу Худо.
|
E-251 Мана шундай, шу учун ҳам кейин улар фанатиклар йиғини бўлиб қолдилар. Демак, мана бу совуқ расмиятчилар, мана бу томонда, мана бу фанатиклар бошқа томонда, бу ерда эса, буларнинг барчасини ёнгинасидан иккала томондан лойиқ солиҳ одамларни чақириб, чорлаганича тўғри Келин ўтади. Бу рост. У ўтаётган пайтида, Худо Уни, Ўз Сўзини тасдиқлайди.
|
E-252 Мана энди. О-о, менга айрим нарсаларни ўтказиб юборишимга тўғри келади, чунки бу ерда жуда ҳам кўп нарсалар бор. Шу учун менда... менда... Мени вақтим ўтиб кетди. Мен ҳозир шошилишга уринаман.
|
E-253 Бу ҳали Адан боғидан, ўша Адан боғидан бошлаб Мессия келади деб башорат қилинган эди.
|
E-254 Мен бу ерда ёзганларимдан ва белгилаб қўйганларимдан, бир нечта Ёзув жойларини, ваъзимни ўз вақтида тугатиш учун, агар қўлимдан келса, ўтказиб юбораман. Худо камтарликда яширинади. Мен тез гапираман, лекин барибир ҳам сизлар тушунишингизни истайман. Тушуняпсизларми?
|
E-255 Ҳали Адан боғидан Мессия келади деб башорат қилдилар. У қандай Одам бўлади (узоқ тўхталиб ўтсак бўлар эди, сиз Библияни биласиз), У қанақа бўлади, У қандай Одам бўлади, башорат қилинган эди. "Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир Пайғамбар чиқаради", ─ деган эди Мусо. Улар билардилар, бу Мессия Пайғамбар бўлади ва Унда шундай хизмати бўлади. Ҳамма пайғамбарлар Уни нималар қилиши ҳақида айтганди. Улар бу ҳақида символларда айтгандилар. Шу учун бу уларнинг қулоғи ёнгинасидан, қолган ҳаммаларининг бўлса ─ шундоқ бурни тагидан ўтиб кетди. Тушуняпсизларми? Тушуняпсизларми? Бировларининг шундоқ бурни остидан, бошқаларининг бўлса ─ қулоғи ёнидан ўтиб кетди. Кўрдингизми?
|
E-256 Ўша вақтда эса, У замон саҳнасига чиққан пайтида, У юборилган одамларда Уни қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўз шахсий талқинлари пайдо бўлдики, бу талқинларни уларни ўзлари ўйлаб топдилар.
|
E-257 Библия ҳеч қачон ўзгармади. Библия ҳамма вақт худди шундай. Мана нима учун мен: "Ёзувда айтилган, ва мен ҳам Шунда тураман: "Библия шахсан талқин қилинмайди", ─ дейман.
|
E-258 Шунинг учун методистлар, баптистлар, эллигинчилар: "Унда бу назарда тутилмаган. Унда мана бу нарса назарда тутилмаган", ─ деб Унга ўз талқинингизни қўшишга уринманглар.
|
E-259 Унда айнан ўша, Унда нима деган бўлса ─ аниқ ўша нарса назарда тутилади. Кимдир: "Бу қандай бўлиши мумкин?" ─ деб сўради. Мен билмайман, қандай. Бу учун мен жавоб бермайман. Буни ғамини Худо ейиши керак. Ахир буни мен эмас, балки У айтган-ку (тушундингизми?), шу учун У Ўзини ғамини ейди, ташвишини қилади.
|
E-260 Лекин мана... Лекин бу Мессия тўғрисида башорат қилинган эди. Пайғамбарлар, У айнан қандай келиши ҳақида башорат қилдилар; У келгани пайтида, нима ишлар қилади. Лекин улар буни одамлар орасида шахсий тарзда ўзларича талқин қилдилар. У келган пайтида эса, У шундай оддий тарзда келдики, оддийликда, бутун бошли черков гуруҳи бу нарсада қоқиндилар. Тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Ўша одамлар, қайсики ...га ўргатилганлар...
|
E-261 Одамзот, агар у маълум бир авлодда ─ Левий авлодида туғилмаган бўлса, у муаллим, руҳоний бўлолмас эди. Шу учун, фақат бир тасаввур қиланглар-а, унинг бобосининг бобоси, бобокалони мана шу Каломда кеча-ю-кундуз маъбадда турган руҳоний бўлган эди.
|
E-262 Худди католик руҳонийси ёки хизматчисига ўхшаб, улар авлоддан-авлодга, насл-насаби бўйича, маълум бир черков ва ҳоказоларда: "Менинг ота-бобом методистлар епископи бўлган. Менинг бобом епископ бўлган", ─ ва ҳоказолар (тушуняпсизларми?), буларни ҳаммаси.
|
E-263 Каломни Ўзида яшадилар, бироқ улар ҳаммасини ўзларича таърифладилар. Шунингдек, уларни болалари ҳам буни шу кўринишда, оталари ўргатганлари сингари қабул қилдилар; ҳа шундай, оталар ҳақиқий йўлдан қиялаб кетиб, шунга ўргатдилар, шунингдек, улар ҳам бундан шундай ташкилот қилдиларки, қачонки Руҳ Ҳақиқатни бермоққа уринган эди, улар Уни қабул қилиб билмадилар.
|
E-264 Бугун ҳам худди ўша нарса. Менда кимнидир ҳақорат қилишга ниятим йўқ, лекин бу ҳақиқат. Бугун ҳам худди ўша нарса. Одамлар ҳаммасини шунчалик... шу қадар мураккаблаштирадилар, шунингдек... ҳамда ўзлариникини қандайдир бошқа йўл билан... ўргатадилар. Худди: "Худода набиралари йўқ", деб айтганлари каби. Сизлар бу ҳақида биласизми? Худода ўғиллар бор, шунингдек Унда қизлари бор, бироқ набиралари йўқ. Ҳар бир одам худди ўша қийматни тўлаши ва худди шу йўл билан келиши лозим. Худди шундай, отангиз қандай қилган бўлса, сен ҳам шундай қилишинг керак.
|
E-265 Хуллас, У шундай оддий эди. Қачонки мана шу Мессия... Тўрт минг йил давомида барча пайғамбарлар У ҳақида гапирдилар, У тўғрисида Довуд ва қолганларнинг барчаси У ҳақида куйлади. Қачонки У келганида эса, одамларда аллақачон Уни нима қилиши лозимлиги ҳақида, У буни қандай қилиши тўғрисида ўз тушунчалари шаклланиб бўлинган эди. Буларнинг ҳаммаси қанчалар тушунтирилган, схемаларда тасвирланган ва ҳоказолар эдики, У оддий тарзда келган пайти, уларнинг теологияси шундай... шундай қулаб тушди. Кўряпсизми? Улар бу нарсани танимадилар.
|
E-266 У Каломга биноан келди. Мана, сизлар ишонасизми, Худони пайғамбарлари орқали Мессия маълум бир тарзда келиши ҳақида айтганига? Қани эди бизларда яна бир соатгина вақтимиз бўлганида, буларни ҳаммасини ўтар ва бу қандай бўлганини тушунтирган бўлар эдик. Тушуняпсизларми? Ваҳоланки, бу қандай бўлганини биз ҳаммамиз биламиз (бизлардан кўпчилигимиз): Худо Уни қандай келади деб айтган эди ва: "Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан...", ва ҳоказо, шунга ўхшашлар ва яна У қандай қилади ва У нима қилади. Кўряпсизларми?
|
E-267 Бироқ У шундай оддий эди! Шу қадар эдики, ўша буюк олимлар шунчалик чалкашиб кетганларидан, бу нарсани пайқамай, ўтказиб юбордилар. Бироқ, сиз биласиз, Исо Каломга хилоф равишда келмади. У Каломга биноан, лекин уларнинг талқинларига хилоф равишда келди. Тушуняпсизларми? У уларнинг Ўзи ҳақидаги черков таълимотига зид нарсани ўргатди.
|
E-268 Мана шундай, масалан улар: "Мессия келган пайти, У, албатта, маъбадга келади-да: "Каяфас", ёки ўшанда ким олийруҳоний эди, "Мен келдим", ─ дейди. У саломлашгани ўн миллион Фаришталари билан келади. Худо шунда: "Ҳаммаси жойида, болалар, сизлар ҳақиқатдан ҳам қудратли черковсиз. Сизлар ─ Менинг халқим. Ҳозир Мен бу ерда дастакни бураман ва Самовий коридорларни тушираман. Бугун эрталаб Мен сизларга Масиҳни жўнатаман. Мана шу ерда ерга қўйилади, ҳовлида, кейин эса чор-атрофдан одамлар йиғиладилар", ─ дейди. "Сиз, Фалон Доктор, ҳамда Фалончи Доктор, Уни биринчи бўлиб олқишлаш учун бу ерда, олдинда туришингиз мумкин", ─ дейишади. Тушуняпсизларми?
|
E-269 Эҳтимол, улар бугун ҳам шунга ўхшаш бир нима деб ўйлашади. Мана, биламан мен, бу бироз... Бу озроқ кескин эшитилади. Лекин мен... эмасман. Мен фикрни ифодаламоқчиман.
|
E-270 "Шу учун... шунинг учун мана шу тарзда юз беради. Агар бу шундай бўлмаса, унда бу нотўғри, бу дажжол". Тушуняпсизларми? "Агар бу шу тарзда юз бермаса, унда бу дажжол". Кўряпсизми? "Шу учун бунақасига бўлмайди. Хуллас, кейин... бўлади. Ундан кейин, булардан сўнг, ҳурмат кўрсатиб, ўзларининг оркестри билан ўн миллионга яқин Фаришталар тушиб келишади. Шу учун улар, ўша ерга, Сулаймон маъбад қурган жойга, ҳамма жойларга, муқаддаслар ва дононлар ва ҳоказолар ўлган мана шу муқаддас жойга, ҳамма ёқларга келиб қўнадилар!"
|
E-271 "Ҳа, ─ деди Исо, ─ сизлар иккиюзламачисизлар!" "Сизлар пайғамбарларнинг қабрларини безайсизлар, ота-боболарингиз эса уларни ўлдирган эдилар". Худди шундай. Рост. Кўряпсизларми? "Қанчалар солиҳлар-у-пайғамбарлар юборилган эди сизларга, сизлар эса уларни битта қолдирмай, барчасини ўлдирдингизлар!" Кўряпсизларми? Ундай бўлса, кимларни У солиҳлар деб атаган бўларди? Шундай. Кимларни улар фанатиклар ва тентакнамо деган бўлсалар, ўшаларни. Ҳа шундай.
Ўшанда улар бу мана шу тарзда юз беради деб ҳисоблаган эдилар.
|
E-272 Бироқ У молхонага келган, қиз боладан туғилган пайтда, асраб олган ота ─ оддий дурадгор ва қандайдир бир номаълум қиздан туғилганида... Кўряпсизми, олийруҳонийнинг қизида ёки яна бир кимнингдир... қизида эмас. У... У худди... ана у ерда, Носира деган кичкина бир шаҳарчада яшаган ўша қиздан туғилди, оддий бир бева одамда (уни хотини ўлган, бир неча боласи бор эди), Юсуфда. Шунингдек... ва у қиз... у одамга унаштирилган эди. Умуман олганда, У ўшандаёқ ёмон отлиқ бўлиб туғилганди. Ҳа, Уни ноқонуний, ҳаромзода дегандилар. Ой-ой!
|
E-273 Бу уларни силлиқлаган жойларини қаттиқ тирмалади. Кўряпсизми? Ўзларининг ўрганган таълим этикалари бу нарсани қабул қилиб билмади. Уларнинг Ёзувни талқинларида бу нарса умуман айтилмаган эди-ю, бироқ бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ эди. О-о, мана бунисига қойил!
|
E-274 Биргина бу ҳақида ўйлаганимдаёқ мен қалтираб кетаман, айниқса шу нарсанинг ўзи яна қайтарилаётганини кўрганингда. Худо ўзгармайди.
|
E-275 Ўн икки ҳам бўлиб қолди, лекин... Сизлар шундай... Мен тўхтайми ёки шундай яна давом этаверсамми? (Йиғилиш: "Йўқ, давом этавер", ─ дейди. ─ Таҳр.) Келинглар, бир яхшилаб ўйлаб кўрайлик. Яна озгина ўтирасизлар, яхши? ("Давом этаверинг".) Ҳўп мана, бу... Мен олдинда бўладиган Мактуб учун асос қўяман. Тушуняпсизларми? Шу учун мен сизларни тезроқ қўйворишга ҳаракат қиламан, мумкин, ўн-ўн беш дақиқадан кейин, агар улгурсак. Худо сизларни дуо қилсин.
|
E-276 Эътибор беринг. Мана энди, бу шундай оддий эдики, улар учун бу... бу... бу уларни дидига ёқмас эди, вассалом. Лекин Худо учун бу нарса айнан дидига мос эди. Тушуняпсизларми? Аниқ Сўз бўйича эди. У қандай айтган бўлса, худди шундай келдиям. Лекин улар... уларнинг бу ҳақидаги фикрлари нотўғри эди. Мусонинг даврида қутқарувчи ҳақидаги талқинлари нотўғри эди. Нуҳ давридаги талқинлари хато эди (тушуняпсизларми?), бироқ Худо Ўз Сўзига асосан келди.
|
E-277 Ундан кейин эса исо келди ва У... ва У ҳам қарама-қарши нарсани ўргатди. "Агар Сен Масиҳ бўлсанг, фалон нарсани қил". Кўряпсизларми? "Агар бу Сен бўлсанг, унда хочдан тушиб кўрчи ва бизларга буни кўрсатчи". Кўряпсизми? Лекин Худо одамлар билан майнабозчилик қилиб ўтирмади. Худо фақат хоҳлаганини ва нима тўғри бўлса, ўшани қилади.
|
E-278 Улар ўйладиларки, бунақа Шахс, албатта, Унга иззат кўрсатиб, Фаришталарнинг улкан намойиши билан келади. Лекин У оғилда туғилди. Шунингдек, уларнинг шахсий нафис ахлоқ-одоб қоидалари нуқтаи-назаридан оддий одам учун, Қудратли Худо, ерни яратган ва унинг эгаси ─ буюк ва қудрати Иегова, Ўзининг Шахсий Боласи туғилиши учун, нури тўла молхонадан кўра яхшироқ жой тайёрлаёлмади деб ўйлаши кулгили эди. Ахир қандай қилиб... бундай бўлди-я. Кўряпсизми?
|
E-279 Бу нима эди? Худо оддийликда. Мана нима Уни шундай буюк қилди. Кўряпсизми, маълумотлар этикаси бундай қилиб ўзини паст ололмайди (тушуняпсизларми?), у бу нарсага дош беролмайди. Лекин Худо шундай буюкки, У шунчалар паст олдики Ўзини ─ Ўз Боласини кийинтириши учун ҳаттоки кийими йўқ эди. Бир ўйлаб кўринг-а! Бу дунё бўлса... Меҳмонхонада жой йўқ эди. Шу учун У молхонага, кичикроқ... кичикроқ тепаликдаги, тепаликка қиялаб чуқур қозилган унгурга кирди. Шунингдек, тўшалган сомон устида Худонинг Ўғли туғилди. О-о, бу... ўша йиғилишдан жуда фарқ қиларди.
|
E-280 Шундай, Унинг онаси ҳомиладор эди. О-о, у тўйларидан олдин, никоҳларигача бир неча ойлар олдин ҳомиладор эди, тўғрироғи, оила қуришларидан олдин. Тушуняпсизларми? У ҳомилали бўлди. Одамлар ҳам буни кўрдилар, ва улар бу айнан шундай эканини билишарди. Марям бўлса ўз юрагида, аслида нима юз берганини биларди.
|
E-281 Юсуф бўлса тушунмади. Лекин кечаси унга Раббий Фариштаси: "Эй Довуд ўғли Юсуф! Хотининг Марямга уйланишдан қўрқма, чунки бунда ҳеч ёмон нарса йўқ, бу Муқаддас Руҳдан", ─ деб келди. Бу ҳаммасини ҳал қилди. Бу одамда, Юсуфда Худо билан шунақа алоқаси бор эдики, Худо у билан гаплашиб билар эди.
|
E-282 Бугун бўлса бизлар ўз черков либосларимизда шундай қисилиб қолганмизки, бизларга ўзимиз тегишли бўлган черков гуруҳидан бошқа ҳеч нима гапириб билмайди. Мен қўпол ёки кескин бўлмоқчи эмасман, шунинг учун мен уларни бунда шундайликларича тинч қўяман ҳам. Эътибор беринг. (Лекин сизлар тушуниб турибсиз, мен нимани назарда тутаётганимни.) Эътибор беринг.
|
E-283 Оғилхона улар учун бемаънилик эди. Бизларда ҳатто ҳеч бир жойда Уни мактабда ҳеч бўлмаса бир кун ўқиган деб ёзилмаган-у, аммо ўн икки ёшдаги бир оддий болакай ўз таълимоти билан маъбадда руҳонийларни ҳайратда қолдирди. О-о, мана бунисига қойил! Ким эди бу? ─ Худо Ўзини... яширдими?... Оҳ, мен ҳозир қандай эҳтиромдаман. Худо оғилда яширинади. Худо кичкина Чақалоқда яширинади. Кўряпсизларми? Қаранглар, лекин вақт ўтиб, бу ҳам ошкор бўлади. Тушуняпсизларми? У... бўлиши керак эди.
|
E-284 Қачонки У... қачонки У кўчага чиққанида, ўша ота-оналар гапирдилар албатта: "Бу болача билан ўйнаманглар. У билан алоқа қилманглар. Унинг онаси ─ бориб турган фоҳиша", дедилар. Кўряпсизларми? "Шундай отаси онаси билан... Бу бола ҳали улар расман оила қуришганларидан олдин туғилди. У ҳомиладор эди. У билан алоқа қилманглар".
|
E-285 Марям нима деб ўйлади! Лекин, умуман олганда, бошқалар нима деб ўйлашмасин, у мана шу барча нарсалар тўғрисида мулоҳаза қилди. Улар буни юракларида сақладилар. Улар билардилар. Улар бунга қарши ҳеч бир ёмон нарса деб билмадилар.
|
E-286 Баъзида Худо Ўзини одамига айтади: "Жим тур. Бу ҳақида ҳеч нима гапирма", ─ дейди.
|
E-287 Менинг йиғилишимда шундай одамлар бўлишган ва улар: "Хўп, агар сиз Масиҳнинг хизматчиси бўлганингизда эди, унда у ерда нима юз бераётганини билардингиз", ─ дейишади.
|
E-288 Шубҳасиз, бу юз бераётганини биламан! Лекин сен нима қилиб биласан, агар У: " Сир сақла, бу ҳақида ҳеч нима айтма", ─ деб турган бўлса?
|
E-289 Яқинда олдимда ва баъзи одамларга блокнотимни кўрсатдим. "Неча йиллар олдин айтилган эди", ─ дедим.
"Йўқ, мен буни тушунолмайман", ─ дейишди.
|
E-290 "Мана кўряпсан бу ерда?" ─ сўрадим мен. Энди мана, марҳамат ─ бу мана бу ерда ёзилган эди, ўшанда нима содир бўлгани, қолган ҳаммаси ҳақида ва санаси ҳам ёзилган. О-о, кўп одамлар ўша блокнотда бу нарсани кўргандилар, мен: "Шунингдек: мана бу нарса мана бундай ва ана ундай содир бўлади", ─ дедим.
|
E-291 "Ҳа, лекин сен нима учун бу ҳақида ҳеч нима демадинг?" ─ деб сўрадилар. Бу... бўлиб кетган бўларди. Шундай бўлишлиги керак эди. Тушуняпсизларми?
|
E-292 Юсуф бошқа нарсани билар эди. Ўша Чақалоқ кимга тегишли эканини биларди у. Марям билар эди, У Кимники эканлигини. Исо билар эди, Унинг Отаси Ким эканини. Нима деди У? "Мен Отамни ишларини қилишим керак". Дарахтни арралаш эмас, эшик ясаш ҳам эмас, балки Ўз Отасининг ишлари билан шуғулланиш. Омин. Ўз онасига шундай деди: "Наҳотки сен буни, Мен Отамнинг ишларини қилиш вақти келганини тушунмайсан?"
|
E-293 Мана, улар ўйладилар: "Бу бир ғалати Бола экан! Ҳа, шундайку-я, ҳар ҳолда, ҳар бир никоҳсиз туғилган бола ғалати, бошқача. Ҳа-ҳа, худди шундай ҳам". Кўряпсизларми? Лекин Худо Ўзини... яширинади. Эшитинглар. Дунё расво, маънавий бузуқ, ҳароми деб ҳисоблаган нарсада Худо яширинди.
|
E-294 Қаранглар, Худо ҳаётни намойиш қилиш учун ўлаётган уруғнинг чириндисида яширинади. Кўряпсизларми? Сизлар тушундингизми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.)
|
E-295 Худо оддий кир ювувчи аёлда ёки кўчага чиқиши олдидан хотини ва болаларини ўпиб хайрлашаётган оддий одамда яширинади, ҳамда, эҳтимол, архиепископ ҳатто тушуниб етмайдиган, бир нимани бажариши учун мана шу одамда яширинади. Тушуняпсизларми? Ҳеч қачон уни ҳамма ёққа карнай чалиб, овоза қилганини эшитмайсан, у... ҳамма шараф фақат Худога бўлади, (тамом вассалом) бор гап шу. Оддий одамлар буни эшитадилар ва шод бўладилар. Тушуняпсизларми?
|
E-296 Мана, Худо одатдаги оиланинг оддийлигида яширина туриб, У Ўзини Чақалоқнинг оддийлигида яширди. Худо! Черковчилар ва буюк одамлар бўлса, донолар, даҳолар ва... ва уларнинг барча-барчаси, Ҳиродлар ва яна ўша вақтдаги бошқа одамлар, Неронлар ҳам ─ уларнинг барчаси буни пайқамай қолдилар. Худо оддийликда яширинади.
|
E-297 Энди шошиламиз. Ишаё 40-да Яҳё Чўмдирувчи. Агар хоҳласангиз, буни очган бўлар эдик. Малакиё 3. Ҳаммаси... (Ҳа, белгилаб қўйинглар буни, агар хоҳласангиз.) Ишаё 40, биласизлар, у ерда юпатиш ҳақида сўз боради... у ерда ёзилганидай. Мумкин, мен... Умуман олганда, яхши бўлар эди, агар мен... мен буни, агар сизларда шунча вақтингиз бўлса, ҳозирни ўзида ўқир эдим. (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Келинглар, шундай қиламиз, бу бор-йўғи бир дақиқани олади. Бизлар ҳозир Ишаё 40-бобга мурожаат қиламиз ва шу ерда ўқиймиз, ҳамда у бу ерда нима ҳақида гапирганига қараймиз холос. Қаранглар. "Юпатинг, халқимни юпатинг". Эсингизда бўлсин, бу... етти юз ўн икки йил олдин бўлган эди (Мана бу ерга, сарлавҳа остига қаранглар. Кўряпсизми?)... Уни туғилишидан етти юз ўн икки йил олдин, мана У ҳақида пайғамбар айтаяпти.
Юпатинг, халқимни юпатинг, ─ демоқда Худойингиз;
Қуддуснинг руҳини кўтариб, Унга шундай деб айтинг: "Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг".
Бир овоз янграмоқда: "Чўлда Эгамизга йўл ҳозирланг, Саҳрода Худойимизга тўғри йўл очинг.
Ҳар бир жарлик юксалади, ҳар бир тоғ-у тепалик пасаяди. Уйдим-чуқур ер тукислик бўлади.
|
E-298 О-о, ҳалеллуйя! Бу қандай одам бўлсайди экан! Кўрдингизми? Энди мен билан Малакиёни, охирги Китобни очинглар, Эски Аҳд пайғамбарларидан охиргисини. Хўш, Малакиёда, эшитинглар. Малакиё бу нарса ҳақида вақтнинг охирида эслатади, токи бу тўғрисида зинҳор унутмасинлар деб. Малакиё 3-боб:
Сарвари Олам шундай дейди: "Мана, Мен Ўз элчимни юбораман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд Элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.
|
E-299 Ҳали ҳам Яҳё ҳақида айтилаяпти: "Мана, Мен Ўз элчимни юбораман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди". Исо бу ҳақида Матто 11:10да: "У ҳақида шундай ёзилган: "Мана, Сендан олдин Ўз элчимни юборяпман. У Сен учун йўлни ҳозирлайди"." Кўряпсизми? Тўғри.
|
E-300 Демак, мана. Ахир буларнинг барчаси, Масиҳдан олдин даракчи келиши керак деб, ҳаттоки етти юз йил олдин айтилган-ку. Бироқ у шундай оддийликда пайдо бўлганида (ҳм), уни сезмай қолдилар. Уни билмай ўтказиб юбордилар.
|
E-301 Эсингизда бўлсин, у руҳонийнинг ўғли эди. Нима ҳам дердик, бу унинг учун жуда ғалати эди ─ ўз отасининг хизматидан кетмади, семинарияга бормади. Лекин унда жуда ҳам муҳим топшириқ бор эди. Тўққиз ёшидан у чўлга кетди. Шунингдек у ердан ваъз қилиб чиқди. Улар буни сезмай ўтказиб юбордилар. У жуда оддий эди, уларнинг ажойиб, олий маълумотлари билан бунга ишонишлари учун у жуда ҳам оддий эди. Ушбу одам келган пайтда у... деб ўйлади улар.
|
E-302 Хўш: "Ҳар бир жарлик юксалади, ҳар бир тоғу-тепалик пасаяди. Ўнқир-чўнқир жойлар текислик бўлади", ─ деган жойига нима дейсиз? Довуд буни кўрди ва: "Тоғлар қўзичоқдай сакрадилар ва барглар қарсак чалдилар", ─ деди. (Бранхам ака қарсак чалади. ─ Таҳр.)
|
E-303 Бу қандай содир бўлди ўзи? ─ Қандайдир маълумотсиз бир соч-соқоллари ўскин эркак, қўй терисига ўраниб олганича, Яҳудия чўлидан чўлоқланиб чиқиб келди ва: "Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди. Ҳой, илонлар зоти, ўзингизча: "Мен фалон бир ташкилотга тегишлиман", ─ деб ўйламанглар. Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир", ─ деди.
"Йўқ-йўқ, бу у эмас. Биз биламиз, буни у эмаслигини".
|
E-304 Лекин бу одам ўша эди! Кўряпсизларми? У йўлни тозалади. Кўряпсизми? Мана қачон ўнқир-чўнқир жойлар текислик бўлди. Мана қачон ҳар бир тоғу-тепалик пасайди. "Биз Иброҳим наслиданмиз деб ўйламанглар. Менга буни айтишингизни кераги йўқ, чунки Худо мана шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир". Тоғу-тепаликлар пасайди. (Бранхам ака кулиб қўяди. ─ Таҳр.) О-о, мана бунисига қойил! Мана шундай. Ҳа. Сиз фарқини кўряпсизми? Айнан шундай бўлади, деди у.
|
E-305 Қачонки ана улар келган эди, улар ўйладилар... ой--ой, агар у айнан уларнинг ташкилотига келганида эди, бизлар қабул қилгани тайёр бўлган бўлар эдик. Лекин, модомики у шундай тарзда, шундай оддий бўлиб келган экан... Бироқ, Ёзувни тушунишимиз бўйича, ҳақиқатдан ҳам баландликлар пасайдилар. Улар буни қабул қилишни хоҳлашмади, лекин шундай бўлганди ҳам.
|
E-306 Оҳ, мана уларни қандай жон-жонидан ўтказиб юборди. У уларни терисини шилди. "Ҳой, илонлар зоти! Заҳарли илонлар зоти! Шуни айтаманки, ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт ─ (ҳа!), ─ кесилиб, оловга ташланади", ─ деди. Ҳм, ҳм! "Ҳа, мен сизларни сувда чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У хирмонини тўлиқ тозалайди. Шунингдек, У хирмонини... буғдойини омборга тўплаб, сомонини эса сўнмас ўтда ёндириб юборади". Омин!
|
E-307 Мана, қачонки эгри-бугриликлар тўғриланди, (кўряпсизларми?) лекин одамлар буни тушунмадилар. Лекин бу айнан Сўздагидай, Сўзда бу ҳақида қандай айтилган бўлса, худди шундай бўлди. Шундай оддий бўлдики, улар буни пайқашмади. Улар буни кўрмадилар.
|
E-308 Сизлар ҳам худди шундай кўр бўлманглар. Тушуняпсизларми? Тушуняпсизларми? Сизлар ҳам худди шундай кўр-сўқир бўлманглар. Шу учун, энди эшитинглар.
|
E-309 Мана шундай, улар буни пайқамадилар. Бу шахс ҳақида уларнинг умумий фикрлари бўйича, у шу қадар оддий эканидан, улар уни сезмай, ўтказиб юбордилар. Яна ўшандай, бу нима эди? Худо, У эса Калом ҳисобланади, У оддийликда яширинган эди; ақлли, маълумотли, бўйни атрофида ёқаси тикка руҳоний эмас.
|
E-310 Исо уларда худди шу нарса ҳақида сўради. "Кимни кўргани бордингизлар? Сиз руҳоний кийимини кийган одамни, тушунасизлар, башанг кийинган одамни кўргани бордингизлар", ─ деди. "Шундай-шундай-шундай воизними?" ─ сўради У. "Сизлар шуни кўргани бордингизми?" ─ сўради У.
|
E-311 "Йўқ. Бундайлар гўдакларни ўпадилар, биласизлар, ва уларни дафн қиладилар. Улар фронт чизиғидаги дудама қилич ҳақида тушунчага эга эмаслар. Улар "Киванис" клубидами ёки яна бошқа бирон жойда заковатли нутқлари билан келадилар, тушунасиз. У ерда уларда ҳаммаси жойида. Бироқ жангга чиқиш керак бўлса, улар бу ҳақида тушунчага эга эмаслар. Улар-улар, улар шоҳ саройида бўладилар. Улар машҳур одамлар атрофида айланадилар", ─ деди.
|
E-312 Лекин сўради: "Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?" Ўша одамгами, қайсики... деган бўларди. Кимдир: "Биласанми, сен...га тегишлисан, сен бирликчиларга тегишлисан, лекин сен бу ёққа, Ассамблеяга ўтсанг, биласанми, мен нима қиламан? Биз-бизлар... бундай қиламиз..." "Мен ҳам шундай қилсам керак". Ҳм! Титраётган қамишними? Яҳё умуман бундай эмас. Ҳеч ҳам, йўқ! Йўқ-йўқ! "Агар сен келсанг, саддуқий бўлсанг, фарзий бўлмасанг, ёки яна кимдир, ўшандами?" Сиз шамолга тебранадиган бировни кўрмадингиз. Яҳё умуман бунақа эмас. Ҳеч ҳам бундай эмас, биродарим, у умуман бунақа эмас.
|
E-313 У сўради: "Унда кимни кўришга бордингизлар? Пайғамбарними?" Бунақасини фақат пайғамбар қилиб билади. Тушуняпсизларми? У... деди. Мана шундай, бу уни пайғамбар эканининг исботи эди ҳам, унда Худо Каломи бор эди. Калом пайғамбарга келади. Тушуняпсизми? "Кимни кўргани бордингизлар? Пайғамбарними?" ─ сўради. "Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар! ─ деди, чунки у ўша эди ҳам.
|
E-314 Нима учун у пайғамбардан ҳам улуғ эди? ─ токи Қонун билан иноят ўртасида кўприк бўлиши учун, У Аҳднинг элчиси эди. У ўша, у ҳақида айтилган, бурчак тоши эди.
|
E-315 У шундай деди: "Агар қабул қилиб билсангиз, бу ўша, у ҳақида пайғамбар айтганидир: "Мана, ─ Малаки 3да, ─ Сендан олдин Мен Ўз элчимни юбораман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди". Кўряпсизми? О-о, у шундай оддий одам эдики. Худо яна оддийликда яширинди.
|
E-316 Ундан кейин қаранглар, у нима қилганини. У буюк Масиҳ келади деб ваъз қилди: "Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У... У Ўз йўлини тозалайди, албатта! У Ўз хирмонини тозалайди, шопиради. У ахлатни айириб, уни у ёққа супуриб ташлайди ва ёқади. У буғдойни омборга тўплайди". Кўряпсизми? У илоҳий илҳомланган эди.
|
E-317 Бироқ Исо келган вақтида, улар... деб кутгандилар. Худди шундай ўша ҳаворийларнинг ҳаммаси ҳам буюк бир нарса келишини кутишганди. "Ана қойил! Мана У келди. У мана бу римликларни ер юзидан супуриб йўқ қилади. Мана, офарин! У келган пайтида, бу юнонлар билан римликларни тумтарақай қувади".
|
E-318 У келган пайтида, бу бир камтаргина йигит эди, уни ҳар томонидан қисишар эдилар. Бу нима эди? Худо оддийликда яширинди. О-о, мана қойил!
|
E-319 Ундан кейин, Ўзининг Мактубини охирида, У турди ва: "Ким Мени гуноҳда айблаб билади? Мени қилади деб Библияда ваъда берилганларни барчасидан нимани... Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, ўшанда Мени айбланглар. Бироқ Ёзувда Мени қилади деб ваъда берилганлардан нимани Мен қилмадим?" ─ деди. Гуноҳ ─ бу ишонмаслик, биласизлар. "Ким Мени айблаб билади? Агар Мен Худонинг қўли билан жинларни қувсам, унда сизлар бу ҳолатда нима қилишингизни кўрсатинг". (Бранхам ака кинояли кулиб қўяди. ─ Таҳр.) Оддийлик!
|
E-320 Ҳаттоки Ўзини ўлимга берди! Аммо, о-о, ўша Якшанба тонг отарида (алиллуйя) ─ мана қаерда қачон У хирмонини тозалади. Шундай, биродар, У яхшилаб барча ахлатни ювиб ташлади. Ҳақиқатдан ҳам. Буғдой эса хирмонга йиғилди, омборга жойланди. У ерда ётибди, унда у ҳақида биз ҳали гапирамиз деб турган Абадий Ҳаёт бор, Раббийнинг Келиши, қачонки бу Ҳаёт тирилади ва бизлар ҳам ўша тирилишда тириламиз, У билан бирга бўлиш учун осмонга олинамиз ва Омборга тўпланамиз. Сомон эса у ерда ёнади; ўша сомон, Уни бу ёққа ёки у ёққа тортишга уринаётган ва Уни ўраб турган қипиқни эса ўчмас оловда ёндирилади. Омин! М-м! О-о, қанчалар У ғаройиб, шундай эмасми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.)
|
E-321 Улар Уни, оддийликдаги Худони пайқашмади. Нима учун? Ахир У ҳеч қачон черков терминларида ваъз қилмаган эди-да. У ҳеч қачон... У ҳеч қачон воизга ўхшаб ваъз қилмаган эди. Кўряпсизми? У...дай ваъз қилди. У Худонинг оддийлиги терминларини ишлатди: дарахтга хос терминларни, "илдизда болта ётибди" деганга ўхшаш, илонлар ҳақидаги терминларни. Қандайдир бир ўша вақтдаги черковлар орасидаги семинария муаллимидай эмас, қандайдир илоҳиётчи олим, қанақадир бир олимдай эмас. У бундай қилмади. У худди қандайдир бир одамови-ўрмончидай ваъз қилди. Ундан болталар-у дарахтлар ҳақида, илонлар-у шунга ўхшаган нарсалар ҳақида, буғдой ва омборлар тўғрисида ва шунга ўхшаган нарсалар ҳақида эшитасан. Бугунликда уни менимча яшикка чиқиб ваъз қиладиган кўча воизи деб ҳисоблаган бўлардилар. Мен ўйлайман, ўша кунлари уни тўнкадаги воиз деб атаганлар ─ ана у Иордан дарёси соҳилидаги турган, Худо оддийликда, бу дунёнинг донолигидан яширинганди.
|
E-322 Келинглар, энди аниқлаб олайлик. Исо: "Эй Ота, еру-осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолар-у идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун, Сенга шукурлар айтаман", ─ деди. Кўряпсизми? Худо оддийликда, Масиҳда яширин. Худо Яҳёда, оддийликда яширин. Кўряпсизми? Фақат... Кўряпсизми, У ─ У..да эди. Буни бир ўйлаб кўринг-а, Худо оддийликда, бу дунёнинг доноликларидан яширин.
|
E-323 Ҳозир, бир неча дақиқадан кейин тугатамиз, чунки мен сизларни бошқа ушлаб турмоқчимасман.
|
E-324 Қаранглар, келинглар, бир неча дақиқага тўхталайлик, шахсан менга тааллуқли баъзи нарсаларга. Энди охирида, ўзимиз яшаётган мана шу кунлар тўғрисида ўйлаб кўринглар, тугатишимиз арафасида. Ўзимиз яшаб турган ушбу кунлар тўғрисида ўйлаб кўринглар, қачонки Худо бизлар истиқомат қилган ўша оддий, камтар жойларга келиб, касалларни шифолаяпти. Бойлар, такаббурлар ва олиймаълумотлилар бўлса: "Мўъжизалар бўладиган кунлар ўтиб кетди. Ҳеч қандай Илоҳий шифоланишлар йўқ".
|
E-325 Сизлар мени худди шу ердан Довуд ва Гўлиёт тўғрисидаги Мактубимни ваъз қилгандим, кетган пайтимда, ўша эрталаб, эслайсизларми?
|
E-326 Ўшанда: "Бранхам ака, қандай қилиб сен Бу нарсалар билан у ерда маълумотлилар олами билан юзма-юз турмоқчисан?" ─ сўради улар.
|
E-327 Мен бўлсам: "Ҳеч нарса қилолмайман, менга улар билан юзма-юз туришимга тўғри келади. Худо: "Бор", ─ деди". Кўряпсизми? Бор гап шу. Кўряпсизми? Бу Унинг Сўзи. Буни Уни Ўзи ваъда берган. Ўша соат етиб келди.
|
E-328 Ана у ерда сиз суратда кўриб турган ўша Фаришта, ўша куни у ерда, дарёда бўлганимизда, ўттиз йил олдин, аниқроғи, июнда ўттиз йил бўлади, келаётган июнда, тушиб келди; ва шунда: "Яҳё Чўмдирувчи юборилгандай", беш минг одам олдида ёки ундан ҳам кўп эди, "сенинг Мактубинг бутун дунё бўйлаб тарқалади, ўша соат келди", ─ деди.
|
E-329 Кимдир сизлар агар ўшанда бўлган бўлсангиз, ўшандаги танқидни эслайсизлар. Эҳтимол, Рой Слотер ёки баъзи бу ерда ўтирганлардан, мумкин, ўша кунни эслайсизлар; ё бўлмаса миссис Спенсер, ёки-ёки қари одамлардан кимдир, биладиган одамлар эслашади; Джорд Райт ёки улардан яна кимдир биронтаси буни қандай бўлганини биладилар. Ахир У бу ишларни қилмадими? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) У бу ишларни амалга оширди.
|
E-330 Шундан кейин улар барча бўлиб ўтган ишлардан кейин ҳам: "Бу гипноз билан шифолаш холос", ─ дедилар. Шу учун Худо бунга жавобан қари, гапириб билмайдиган опоссумни юборди ва у Худонинг Қудрати билан шифоланди.
|
E-331 Лайл Вуд ва Бенкс, у ерда ўтирганимизда, ўшанда Худонинг исботланган Ҳақиқатини билган эдик. У ерда сувда ўлик балиқча чалқанча ётганида, Муқаддас Руҳ эса бундан бир кун олдин, У ўз Шухратини кўрсатмоқчи ва бир нима қилишини айтган эди. Шу учун ўша эрталаб ўша ерда эдик, шунда Муқаддас Руҳ қайиғимизга келди ва мен турдим ва ўша балиқчага гапирдим. У эса ўша ердаги сувда ярим соатдан кўп ўлган ҳолда ётган эди; унинг жабралари ва ичак-чавоқлари оғзидан чиқиб кетган эди. Шунда у тирилди ва бошқа балиқларга ўхшаб сузиб кетди. Нима бу ахир? Ўзини оддийликда яширган Худо.
|
E-332 Худо мана шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклаши мумкин. Худо каламушни ҳам, балиқни ҳам, нимани хоҳласа ҳаммасини шифолаши мумкин. Агар У Ўз Мактубини юборса-ю, одамлар эса бунга ишонмасалар, Бунга ишонишлари учун Худо каламушларни тиклаши мумкин. Ҳаллелуйя! (Йиғилиш қаттиқ қувонади. ─ Таҳр.) Худо ўлик балиқни тирилтириб билади. У ўлик каламушни тирилтириб билади. У... билади. У нимани хоҳласа, қилиб билади.
|
E-333 Қандай айб бу авлодга! Қачонки улар Буни тўғрисида қоқинадилар ва Бунинг сабабидан асабийлашадилар ва: "Сиз ана уни ва мана буни қилмадингизлар", ─ Худо эса оддий жониворни юборди. Кўрдингизми? Қанақанги айб бу! Бу нима эди? Худо Ўзининг буюклигини кўрсатиб, оддийликда эди, (ҳа-ҳа, шунисига қойилки!) бизнинг авлодимиздаги бу одамларга ишонмаганлари учун айб бўлди.
|
E-334 Улар буни ҳамма вақт ўйлаганларидай, буларнинг барчаси ҳозир ҳам уларнинг фикри бўйича бўлиши керак деб ҳисоблашади. "Мана, агар Илоҳий шифоланиш деган нарса бор бўлганидаям..." Менга бир католик айтганига ўхшаб... бир йигит қайсидир бир оқшом бу тўғрисида айтган эди, биласизлар... тўғрисида. Айтдики... Яъни, ўша Айерс, мен унинг ўғлини ёнига бордим, Хьюстонга, у деди... у: "Майли, агар... агар бу Худонинг инъоми бўладиган бўлса, унда у албатта католиклар черковида пайдо бўлган бўларди", ─ деди. Сиз кўрдингизми? Кўряпсизми? Ҳа, методистлар буни уларнинг черковига келиши керак эди, деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, элликчилар ҳам бу уларнинг черковига келиши керак деб ҳисоблашади. Аммо, уларга ҳам, буларга ҳам келмади.
|
E-335 Бу нарса Ўзини намоён қила туриб, Исо Масиҳ тирилиши қудратида келди. Бу рост. Албатта, У намоён бўлади. Шундай. Буни шундай кузатиб туринг. Бу сизни ёнгинангиздан ўтиб кетишига йўл қўйманг. Буни юрагингизда сақланг ва буни ёдингизда тутинг. Бу тўғрисида ўйланг, фикр юритинг.
|
E-336 Уларнинг фикри бўйича, бу шахсан уларнинг деноминациясидан келиши керак. "Агар шунақа бўладиган бўлмаса, унда бу У эмас. Бу шундай психология ёки бўлмаса у шайтондан. Бу-бу... Бу Худо эмас. Чунки, агар бу Худо бўлганида эди, унда У... келган бўлар эди", ─ шахсан уларнинг айтгани бўйича (тушуняпсизми?), ─ "бизлар Уни қандай тушунтирган бўлсак, худди шундай".
|
E-337 Исо мана шу тарзда фарзийларга келиши керак эди. Бу шу тарзда бўлиб ўтиши керак эмиш, фақат шундай. Тушуняпсизми? Агар уларнинг... Агар Худо Масиҳни юбормоқчи бўлаётган бўлса, аллақачон У қандай бўлиши кераклиги тушунтириб бўлинган эди. У бошқача бўлиб келган экан, унда: "Бу Масиҳ эмас, у қандайдир ноқонуний туғилган. У баалзабул". Бироқ бу оддийликда яширинган Худо эди.
|
E-338 Даракчи ҳам маълумотли бўлиши керак эди, ва у уларнинг... Ахир, шундай-да, ҳар куни, ҳар йили, уларнинг хизматчиларига қўлларини қўйган пайтларида ва уларнинг миссионер сифатида имонга келтирсинлар деб жўнаётган пайтларида, ҳаммалари: "Мана шу одам ўша келадиган даракчи бўладиям", ─ деб ўйлардилар. Аммо Худо уни чўл-биёбонда тарбиялади, у ерда эса умуман ҳеч қанақанги семинария (кўряпсизми?) ва ҳоказолар йўқ эди. Тушуняпсизларми? Худо камтарликда ва оддийликда яширинади.
|
E-339 Энди сабр қилиб туринг. Якунида мана нимани айтаман. Худонинг оддий Мактубини рад этиш, Уни рад этиш (Худонинг оддий йўлини) ─ абадий ажралган, йўқ бўлиш деганидир. Мана нима учун биз Буни қанчалик оддий деб кўп гапирамиз. Одамлар бўлса... ўйлайдилар. Шундай, улар Бунинг устидан кулишлари ва оёқ ости қилишлари, ҳамда Бу билан ҳаёлларига нима келса, шундай муомала қилишлари мумкин, аммо бу ─ Худодан абадий айрилишдир.
|
E-340 Нуҳ кунларида ўлганлар ва унинг мактубини эшитмаганлар, улар ҳалок бўлдилар. Исо Ўз ўлимидан кейин, то Ўзининг тирилишигача уларга борди ва зулмат занжирларида сақланаётганларга ваъз қилди. У дўзахга тушди ва зиндонда бўлганларга, Нуҳнинг узоқ сабр қилиб, оддий одамнинг оддий мактубни ваъз қилган пайтида тавба қилмаганларга борди.У борди, У: "Нуҳ Мени шу ерда бўлади деб ваъз қилган эди ва мана Мен шу ерда", ─ деди. Бу тўғри. Кўряпсизларми?
|
E-341 Чўлда Мусо пайғамбарнинг мактубига, қайсики уни у Худодан, уларни чўлда олиб юрган Олов Устунининг тасдиқлаши орқали олган эди, бўйсунмадилар. Кейин эса унга қарши бош кўтармоқчи ва ундан ташкилот тузмоқчи бўлганлар, ана улар ҳам ўша чўлда, икки киши, Нун ўғли Ёшуа ва Холибдан бошқа, уларнинг ҳар бири ўлиб кетдилар.
|
E-342 Фарзийлар бўлса ўшанда шу қадар кўр эдиларки, буни кўра олмадилар, шу сабабли ўтмишни эслаб туриб: "Оталаримиз манна... чўлда манна едилар", ─ дейишди.
|
E-343 Исо бўлса: "Шу учун уларнинг ҳаммаси ўлдилар", ─ деди. Улар Худонинг шухратини кўрдилар. Улар Нурда юрдилар... Улар Нурда юрдилар. Улар Олов Устунининг Нурида юрдилар. Улар Унинг қудрати ҳузурида юрдилар. Улар Муқаддас Руҳ бориш учун берган ўша жойлардан бордилар. Улар Худо Осмондан берган ўша Нондан едилар ва уларнинг ҳаммаси ўлди ва дўзахга тушди. "Уларнинг ҳаммаси ўлдилар". Агар бу сўзни таҳлил қилсангиз, бу Худонинг Ҳузуридан абадий ажралиш дегани. "Уларнинг ҳаммаси ўлди". Кўряпсизларми?
|
E-344 Ким Исони рад этган бўлса, ҳаммаси ўлди. Мен нимани кўзда тутаётганимни тушуняпсизларми? Худонинг ўша оддийлигини рад этиш! Бу қандайдир шунчаки... бир нарсагина эмас. Сиз: "Ҳа, мен адашдим", ─ деб айтасиз. Бундай қилиб бунга тегишли бўлинмайди. Бу йўл билан Худо қабул қилмайди. Сиз абадий ҳалок бўласиз. Бизлар яхшиси баъзи бир нарсалар тўғрисида ўйлаб кўришимиз керак. Шундаймасми? Ҳа, бу худди шундай. Худо керакли тарзда буни тасдиқлаши керак (тушуняпсизларми?), агар бу шундай бўладиган бўлса, демак бу Унинг Каломи. Тушуняпсизларми? О-о! Худди ўшалардай, ўз кунларида Мусони рад этдилар, Илёсни рад этишди, Яҳёни рад этдилар, Исони рад этдилар.
|
E-345 Сизларга оғир ботадиган бир ҳикояни айтиб берай, эшитинглар. Кейин эса... Умид қиламанки, мен сизларга қаттиқ суқиладиган қилмайман. Лекин эшитинглар. Яқинда мени Техас штати, Хьюстонга таклиф қилишди, авф этиб юборишларига эришиш учун. Одамларни тўплаб, уларга ваъз қилиш учун, токи одамлар мана у ёш йигит билан қизни кечиришларини сўраб имзо чекишлари учун. Биласизлар, улар оғир аҳволга тушгандилар. Мен ўйлайман, сизлар бу ҳақида газетада ўқигандирсиз. У эса мистер Айерснинг ўгай ўғли эди.
|
E-346 Мистер Айерс бўлса ─ бу ўша, рим католиги, уни хотини эса яҳудий бўлиб, ана у ерда кўриб турган Раббий Фариштасини суратга олган эди. У мана шу яҳудий аёлга уйланган экан. Улар ўзаро дин тўғрисида чурқ этмаган ҳам эканлар ва ҳоказо, ҳоказолар. Тед Кипперманнинг бўлса, Дуглас студияси бор бўлиб ва у ҳам у билан бирга ишлар эди.
|
E-347 Шундай, у келган пайтида, у ерда мистер Бест, баптистлар черковидан доктор Бест, Босфорт акани бурнига муштини тутиб турган ва унга ўхталиб туриб: "Энди мени мана шу кўринишда суратга ол", деган эди. "Мен бу қарияни терисини шилиб оламанда, кабинетимга илоҳий шифоланишдан эсдалик қилиб осиб қўяман", ─ деди.
|
E-348 Шунда мен Хьюстонга, Техасга боришим олдидан, Раббий Худо менга ўша ёққа боришимни айтди. Шу учун мен Раббий Исмидан ўша ерда бўлдим. Шунинг учун сизларни барчангиз у ерда баҳслар ва кўтарилган саволлар тўғрисида биласизлар. Бу ҳақида китобларда ўқигансиз ва ҳоказолар. Шу учун бу ўшандай бўлган эдиям. Шунда ўша кечқурун... Фақат камтар бўлишга ҳаракат қилдим.
|
E-349 Улар: "Ахир булар ўқимаганлар тўдаси-ку", ─ дейишди. Доктор Бест: "Улар ўқимаганлар тўдаси холос", ─ деди. "Одамлар Илоҳий шифоланиш ва бунақа сафсаталарга ишонмайдилар. Ахир булар разолатдаги одамлар тўдаси-ку", ─ деди. Улар бу оддийликдаги Худо эканини билмайдилар. "Бўлмаса-чи, ─ деди, ─ у ҳатто ўрта мактаб грамматикасини ҳам билмайди".
|
E-350 У ҳар турли илмий даражалар савлатида бўлиб, шу учун у Босфорт акани ер билан яксон қилиб биламан деб ўйлади. Бироқ иш Каломга тақалганда, у унга рақибликка ҳам лойиқ бўлмади. Кўрдингизми? Босфорт нимада турганини биларди. Унинг одамларидан кўплари, ҳозир шу ерда бўлиб турганлар, ўша баҳсларда қатнашгандилар. Ўша ерда шу нарса бўлганди.
|
E-351 Кейин у ўша ерда бизга қарши шунақа ибораларни айтдики, бизлар ─ чаласаводлар тўдаси холос. "Тарбияли, ўзини билган одамлар бунга ҳатто ишонишмайди", ─ деди у.
|
E-352 "Бир дақиқагина сабр қилинг", ─ деди Босфорт ака. "Ким шу шаҳарда", ─ деди у, у ерда ўша оқшом бизлар билан қандайдир ўттиз минг киши бор эди: "Ким ўшалардан, ким мана шу шаҳарда, мана шу каттакон баптистлар черковига борадиганлардан, Бранхам ака мана шу шаҳарга келганидан бери Худонинг Қудрати билан шифоланганини врачнинг хулосаси билан исботлаб билади, ўрниларингиздан туринглар". Шунда уч юзтача одам ўрнидан туришди. "Бунга нима дейсиз?" Бор гап шу. Худо оддийликда яширинган эди. Шунда у: "...ака", ─ деди.
|
E-353 "Ўша Илоҳий шифоловчини олиб келинглар. Қани мен кўрайчи, у бирон кишини гипноз қилсин, ундан кейин эса мен уларга бир йилдан кейин қарайман", ─ деди у. Шундан Тед Кип...
|
E-354 Шу пайти Айерс у ерда, фотосуратга олган одам ҳам ўша эди, ана ўша одам: "Мистер Бранхам ─ гипнозчидан бошқа ҳеч ким эмас", ─ деди. Мен томоғида мана бундай зоби бор аёлни кўрдим, ва, ─ деди, ─ у ўша аёлни гипноз қилди. Эртаси куни ўша аёл билан гаплашдим ва унда ҳеч қанақа зоб йўқ эди", ─ деди. "Бу одам аёлни гипноз қилди", ─ деди. Шу учун, о, у шундай устимдан кулди. Мен шаҳардан жўнаб қолишим керак экан ва у айни шу билан ўзим шуғулланаман деди ва шунга ўхшашларни айтди."Хьюстон йилномаси" журналининг биринчи саҳифасида йирик ҳарфлар билан.
|
E-355 Мен ҳеч нима демадим. Мен у ерда Отамнинг ишлари билан шуғулландим, бор гап мана шу; Калом билан турибман. У мени у ёққа юборди ва бу Унинг иши.
|
E-356 Шу учун ўша оқшом, ўша ерга борган пайтим: "Мен-мен-мен-мен Илоҳий шифоловчи эмасман". Йўқ. Агар ким шундай деса, ─ дедим мен, ─ унда адашади". Шу учун мен: "Мени ҳатто илоҳий шифоловчи деб аташларини ҳам истамайман", ─ дедим. "Агар доктор Бест нажот тўғрисида ваъз қилса, ахир у ҳам уни Илоҳий Нажоткор дейишларини хоҳламаган бўларди", ─ дедим мен. Шу учун мен: "Унда мен Илоҳий шифоловчи деб аташларини хоҳламайман. Лекин у айтаяптики, у ҳам Илоҳий Нажоткор эмасман деяпти; йўқ албатта. Худди шундай, мен ҳам Илоҳий шифоловчи эмасман. Лекин, "Унинг яралари бизга шифо берди", мен Буни кўрматаман", ─ дедим. Кўрдингизми?
У бўлса: "Бўлмаган гап!" ─ деди. Кейин у ўша ерда, чор атрофда бориб келаверди, ўзингиз тушунасиз.
|
E-357 Шу учун мен: "Бироқ, агар Унинг Ҳозирлиги ва Худонинг ушбу инъоми, мана шу Раббий Фариштаси, агар Бу ноаниқ бўлиб турган бўлса, Бу исботланиши мумкин", ─ дедим. Қандайдир ўша вақтда мана шу қуюн тушиб келди: "Энди гапиришни ҳожати йўқ. У мени ўрнимга айтиб бўлди", ─ дедим. Кейин мен чиқдим.
|
E-358 Мен Хьюстонда бўлдим, бу йирик шаҳар, мамлакатнинг чиройли шаҳарларидан бири. Бир куни унда юрган пайтимда, мен учун бу шаҳарга қараш уятли эди. Кўчалари ифлос эди. Тўппа-тўғри Техасс шоҳ кўчасини ўзида дўконлар... кейин мен "Райс" деган меҳмонхонага кирдим, у ерда одатда киноюлдузлар тўхталар эдилар, шунда мен подвалда жойлашган кофетерийга тушсам, хоналарни шифтлари тушган, сувоқлари полда, чиқиндилар билан расво бўлиб ётибди экан. Худди шундай, воизларнинг ичида ҳам шундай парокандалик, саросима, бунақасини ҳали ҳаётимда ҳеч қачон кўрмаганман ҳам, эшитмаганман ҳам.
|
E-359 Нима учун? Нурни рад этиш ─ бу қоронғуликдаги ҳаётни билдиради. Шунинг учун мана уларнинг болалари ўлимга маҳкум қилинганлар камерасида бўлиб қолдилар. Рост. Худо келди! Қачонки оддийлик намоён бўлганида, улар рад этишди, ўшанда Худо Ўзини оддийликда кўрсатди.
|
E-360 Хуллас, у ерда улар ана шу суратни олдилар, бу сурат эса бутун дунёни айланиб чиқди. Ҳаттоки олимлар ─ Бу бутун дунё тарихида суратга олинган, ягона Зот дедилар; у Вашингтонда, религия санъат асарлари залида осиб қўйилган. Мана бу нарса намоён бўлган оддийликдир. Кўряпсизларми? Ўзини оддийликда яширадиган ва кейин Ўзини намоён қиладиган Худо. Кўряпсизми?
|
E-361 Мана шундай, У Масиҳнинг ўлимида яширинди ва лекин Ўзини тирилишда намоён қилди. О-о! Яна шундай, сиз, биз шундай... яна мисол келтиришимиз мумкин. Буни чеки йўқ, айтса ва яна айтаверса бўлаверади. Кўряпсиз, мана сизга марҳамат.
|
E-362 Агар қуёш нури бор эканини инкор қилса ва уни бор деб айтмайдиган бўлса, бу дегани, ертўлага тушиш, кўзларини юмиш ва нурни кўрмасликдир. Бу рост. Шунингдек, эсингизда бўлсин, сиз ноҳақ бўлиб қолишингиз учун, биргина ─ яъни, сиз аввало ҳақиқатдан воз кечишингиз керак. Кўряпсизларми? Агар сен кўзингни очишдан воз кечсанг, унда қоронғида яшайсан. Кўряпсизми? Агар сиз қарашни истамасангиз, қандай қилиб ахир сиз кўрмоқчи бўласиз? Кўряпсизми? Оддий нарсаларга назар солинг. Ҳамма гап, сиз қилишга уринаётган катта нарсаларда эмас, балки, сиз қилмаган кичкина ишлардадир. Мана шундай, қойил!
|
E-363 Шундай яна, эшитинглар, мен баъзи бир нарсаларни айтмоқчиман. Малакиё... Матто 11:10да У: "Агар қабул қилиб билсангиз, бу ўша", ─ деди. Кўряпсизми? "Бу ўша, Менинг олдидан юборилган эди". Бу оддийлик эди.
|
E-364 Бир куни Ундан сўрадилар: "Нима учун унда Таврот тафсирчилари... дейишади", ─ дедилар.
|
E-365 У, У: "Инсон Ўғли Қуддусга бораяпти. Мени гуноҳкорлар қўлига топширадилар ва улар Инсон Ўғлини ўлдирадилар. У ўлади, кейин, учинчи куни У яна тирилади", ─ деди. "Бу ваҳийни ҳеч кимга айтманглар", ─ деди.
|
E-366 Шогирдлар бўлса-чи, буни бир ўйлаб кўринглар, Яҳё билан юрган шогирдлар, у билан гаплашдилар, у билан чўлда едилар, соҳилда ўтирдилар, кейин улар: "Нима учун муаллимлар олдин Илёс келиши керак дейдилар? Сен ўлимга бораман ва кейин тириламан дейсан; Сен ─ Масиҳсан, тахтни эгалла. Хўш нима учун тафсирчилар... Ёзувнинг бутун ҳамма жойида айтиладики, Ёзув Масиҳ келишидан олдин Илёс келади деб аниқ айтади-ку", ─ деб сўрадилар. Ҳа-а. Кўряпсизми?
|
E-367 "У аллақачон келди, сизлар эса буни билмадингиз", ─ деди У. Булар ким эдилар? Шогирдлар.
|
E-368 Ҳозир мен бироз қаттиқ гапираман, лекин мен ранжитмоқчи эмасман; яна бир неча дақиқа, сизлар ниҳоят тушунишларингиз учун бир-икки дақиқа. Мени эшитяпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.)
|
E-369 Қаранглар! "Нима сабабдан?" Ўша одамлар, Масиҳ билан бирга юрганлар: "Нима учун Ёзувлар аввал Илёс келиши керак, дейди?" Шунингдек улар Яҳёни ўзини шогирдлари бўлган бўлсаларда, аммо уни билмагандилар ҳатто. "Нима учун Ёзув, муаллимлар айтадилар?" Сизлар мени тушуняпсизларми? Тушуняпсизларми? "Нима учун Ёзув аввал Илёс келиши керак дейди?" Ўшалар, уни ўзи билан юрган шогирдлар: "Нима учун Ёзув, у буларни ҳаммасидан ҳам олдин келиши ва ҳаммасини тиклаши керак дейди?" У бу ишни ўша ерда бўлган, тахминан олти киши учун қилди. Кўряпсизларми? Буни қабул қилиши керак бўлганларни бор-йўғи шулар эди. Буни кўришни тақдир қилинганлар, мана ўшалар эди.
|
E-370 "У аллақачон келган эди, лекин сизлар уни танимадингиз. Лекин у Ёзувларда у ҳақида нима дейилган бўлса, айнан шуни қилди. У уларни, Мени қабул қилганларни ҳамда Менга ишонганларни, сизларни ҳаммангизни қайта тиклади. У унинг ҳақида Ёзувларда нима дейилган бўлса, худди айтилгандай бажарди. Кейин-чи, у билан Ёзувларда нима дейилган бўлса, худди шундай қилдилар. У аллақачон келган эди, сизлар эса бу ҳақида билмадинглар", ─ деди Исо.
|
E-371 Тайёрмисизлар? (Йиғилиш: "Омин! Тайёрмиз!" ─ дейди. ─ Таҳр.) Мен сизларни бироз хижолат қилмоқчиман. Кўтарилиш худди шу тарзда содир бўлади. У шундай оддийгина бўладики, (у шубҳасиз, худди шу тарзда юз беради), шунинг туфайли шу кунларнинг бирида Кўтарилиш бошланади, шу учун бу ҳақида ҳеч ким билмай қолади. Энди-чи, йўқ-йўқ, ирғиб туриб кетишни кераги йўқ, сиз бир дақиқага ўйлаб кўринг холос. (Мен аниқ тугаллаяпман.) Кўтарилиш шунақа оддий тарзда бошланади, ҳукмлар ҳам босиб келади ва улар Инсон Ўғлини кўрадилар ва: "Ахир бизларда мана бу ёки ана у содир бўлиши керак эмасмиди? Ахир бизларга Илёс келиши керак эмасмиди? Ахир Кўтарилиш юз бериши мумкин эмасмиди?" ─ дейдилар.
|
E-372 Бу аллақачон бўлиб ўтди, сизлар эса буни билмадингизлар ҳам", ─ дейди Исо. (Бранхам ака бир неча марта тақиллатади. Йиғилиш қувонади. ─ Таҳр.) Худо оддийликда. Кўряпсизларми?
|
E-373 Мана шу ҳафта бизлар Калом ҳақида жуда чуқур ўрганишга киришамиз. Энди эътибор беринглар, Кўтарилиш пайтида ушбу Келинга жуда озчилик киради! Бу ...дай бўлади.
|
E-374 Энди кўряпсизларми, ўқитувчилар буни қандай тасаввур қиладилар? Уларда схемалари бор, у ёққа ўн миллион халқ ─ барча методистларни, агар бу методистлар воизи бўлса, қандай кўтарилишларини кўрсатадилар; агар бу элликчиларни воизи бўлса, унда барча элликчилар кўтариладилар. Умуман бунақаси бўлмайди, яқин ҳам бормайди.
|
E-375 Бу... бўлади. Мумкин, Жевверсонвиллидан кетади, кимдир бедарак йўқолиб қолади холос. Одамлар: "Ҳа, у кўринмай қолди...", ─ дейишади. Қолганлар билмай қолишади. Жоржиядан биттаси йўқолиб қолади. Тушуняпсизларми? Биттаси Африкадан йўқ бўлиб қолади. Ҳа, дейлик, беш юз киши тирик кўтарилади. Бу... эмас, бу черков ташкилоти эмас. Бу Келин. Бу черков эмас. Бу Келин. Тушуняпсизларми?
|
E-376 Черков минглаб одамлар билан туради, лекин бу иккинчи тирилишда бўлади. "Улар минг йил давомида тирилмайдилар". Кўряпсизми?
|
E-377 Лекин Келинда, агар мана шу дақиқа ер юзидан беш юз одам йўқолиб қолса эди, дунё ҳатто бу ҳақида билмаган бўлар эди. Исо деди: "Тўшакда биттаси бўлади; ва биттасини Мен оламан, бошқасини қолдираман". Бу кечаси. "Икки киши далада бўлади ─ ернинг бошқа ярим шарида, ─ Мен биттасини оламан, бошқасини эса қолдираман. Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади".
|
E-378 Тасаввур қилинг! Ҳаммаси ўз навбатида бораверади. "Фанатик" Мактуб бораверади, шунда биринчи мана нимани билиб қоласан, кимдир... "Мана у хизматчи қаёққадир ғойиб бўлиб қолди ва қайтиб келмади. Эҳтимол, у ўрмонга овга кетгандир. Бошқа у қайтиб келмади. Мана бу йигит ҳам қаёққадир кетди. Сен билмайсанми, нима бўлганийкин? Менимча, мана бу қизни, уни олиб кетдилар, биласанми, кимдир уни олиб кетиб, уни бадном қилди, кейин дарёга ташлаб юборган бўлса керак. У ҳеч ким билан бўлмаган эди". Буларнинг ярми... ҳар бирида тўқсон тўққизи... Бу ҳақида юз миллиондан биттаси бирон нима билади, дейиш мумкин; кўряпсизми, агар кимдир, у билан таниш бўлса, "Ҳа, бу қиз ғойиб бўлди. Бу қандай бўлди, тушунолмайман. У ҳеч қачон бундай кетиб қолмаганди", ─ дейди. Йўқ.
|
E-379 Қачонки одамлар: "Қабрлар очилади", ─ дейишган пайтида, қандай ахир қабрлар очилади? Ахир... Мен... менда бу ҳақида ўзим истаганимдай тўхталиб ўтишим учун вақтим йўқ. (Йиғилиш: "Ҳечқиси йўқ, давом этавер!" ─ дейди. ─ Таҳр.) Мен сизларга Худонинг оддийлигини кўрсатишим учун, ушбу мисолни келтиришим керак бўлади. (тушуняпсизми?) Сизларга Худонинг оддийлигини кўрсатишим учун. Шундай, мана шу кальций, поташ ва барчаси, қачонки-қачонки... Сендаги мана шу минералларнинг барчаси бир ош қошиқни ташкил қилади. Бу шундай. Шунда нимани келтириб чиқаради, улар қайтиб руҳ ва ҳаётга қайтганларича, парчаланади улар. Худо шундай дейди, шунда Кўтарилиш юз беради. Фаришталар тушиб келади-ю, кейин қабрларни очади ва у ёқдан эски жасадларни чиқариб олади эмас, бу бундай бўлмайди. Нима бу? Биринчидан, бу умуман гуноҳдан туғилган. Лекин янги эса унга ўхшаб яратилган. Мана, тушуняпсизми? Агар бизларда мана бу бўладиган бўлса, унда бизлар яна ўламиз. Тушуняпсизларми? Ҳеч ким... Сиз айтасиз: "Қабрлар очилади, ўликлар чиқади". Мумкин, бу тўғриямдир, лекин сиз айтаётгандай очилмайди. Тушуняпсизларми? Тўғри. Кўрдингиз. Бундай бўлмайди.
|
E-380 Бу сирли равишда бўлади, чунки У "ногаҳон кечаси ўғридай", ─ келаман деган. У ҳозир бу ҳақида, Кўтарилиш тўғрисида бизга айтган эди.
|
E-381 Кейин ҳукмлар, жазолар ёғилади: гуноҳ, яралар, касалликлар ва ҳоказолар. Қачонки ҳукм... шунда одамлар ўлим олсин деб нола қиладилар... "Раббий, нима учун бизларга бу жазолар тушди? Ахир Сен айтгандингку, олдин Кўтарилиш бўлади деб!"
|
E-382 У эса: "У бўлиб ўтди-ку, сизлар эса билмадинглар", ─ дейди. Кўряпсизларми? Худо оддийликда яширинади. О, мана бунисига қойил! Майли. "Бу аллақачон... Бу бўлиб ўтди, сизлар эса бу ҳақида билмадинглар".
|
E-383 Нима учун имонлилар Унинг Келишининг оддий аломатларига ишонмайдилар?
|
E-384 Улар Ёзувда айтилган ҳамма нарсаларни кутадилар, ...ой куннинг ўртасида ботади... тўғрироғи, қуёш куннинг ўртасида ботишини ва ҳар хил нарсалар юз бериши. О-о, агар бизда... бўлса эди. Мен буларнинг ҳаммаси нима эканини кўрсатиш учун, бу ҳақида қайдлар қилиб қўйдим (кўряпсизми?). Шу учун, нима бўлганида ҳам, бизла ушбу Муҳрларни очганимизда, мана шу ҳафтада кўриб чиқамиз. Тушуняпсизларми? Ҳа? Мана, марҳамат ─ ахир буларнинг барчаси бўлиб ўтди, сизлар эса билмадинглар. Тушуняпсизларми? Мана кўрасиз, бу шундай эканини, агар Раббий Фариштаси ушбу Муҳрларни очса. Эсингизда бўлсин, бу Еттита сирли Момоқалдироқ билан муҳрлаб қўйилган. Тушуняпсизларми?
|
E-385 Энди нима бўлаяпти? Нима учун одамлар оддий одамларнинг оддийлигига, тушуняпсизларми ва Худонинг белгиси (аломати. ─ Таҳр.)нинг Овозига ишониб билмайдилар? Нима учун одамлар бу нарсага ишонолмайдилар? Худди ҳамма вақт бўлганидай ─ ҳақиқий Худо Каломи намоён бўлади. Бу нарса... Улар бу оддий кўринишда ёзилган Каломга ишонишлари учун жуда ҳам ақлли ва ўта маълумотли эдилар. Уларга бу нарсага шахсий изоҳларини қўшишларини хоҳлайдилар: "Унда мана бу нарса назарда тутилмаган. Унда ана у назарда тутилмаган", ─ деган. Тушуняпсизларми? Йўқ, Унда айнан шу нарса кўзда тутилаяпти.
|
E-386 Эшитинглар. Келинглар, бу ҳақида ҳозир тезгина айтиб бераман. Ҳаттоки ўша, Худо шу ерда кўрсатаётган ваҳийларни ҳам, шу жойда бўлаётганларни ─ уларни ҳам шундай нотўғри тушунадилар. Ҳм-ҳм. Мана нима учун мен тасмаларда: "Тасмаларда нима айтилган бўлса, шуни айтинглар. Ваҳийларда нима дейилган бўлса, шуни гапиринглар", ─ деб айтганларимни эшитасизлар. Мана шундай, агар сергак бўлиб турсангиз, сизлар баъзи нарсаларни кўрасизлар. Тушуняпсизларми? Умид қиламанки, менга чайнаш ва оғзиларингизга солиб қўйишим керак эмасдир.Шундайми? Тушуняпсизларми? Тушуняпсизми? Сизлар... Бу... бу шу ерда. Бизлар охиридамиз. Кўряпсизми? Худди шундай. Ақлли, маълумотли одамлар буни ўтказиб юборадилар. Оддий ваҳийлар, ахир улар шундай оддийликда очилаётганидан, одамларнинг шундоқ бошлари устидан учиб ўтиб кетиб қолаяпти. Тушуняпсизларми?
|
E-387 Ахир мен ваҳий кўрдим, сизларга у ёққа овга борганим тўғрисида айтиб бердим ҳам, биласизлар, мана шунда ҳам одамлар шундай қоқилдилар. Худо эса бу ваҳийни маълум мақсадда юборганди, У олдида, кейин онамнинг оламдан ўтиши ва шунга ўхшаш нарсаларни кўрсата туриб, буларни барчасини тушунтириб берди. Ундан кейин эса қайтдим ва олдиндан буларни айтдим. Шунингдек, бу нарсалар аниқ У қандай бўлади деб олдиндан айтган бўлса, худди шундай юз берди. Кўряпсизларми?
|
E-388 Бироқ Яҳё у ерда чиқди ва... иқрор бўлди. У: "Мен Масиҳ эмасман, лекин мен ─ янграётган овоз менман", ─ деди.
|
E-389 Шундан кейин эса худди шу шогирдларнинг ўзлари: "Нега Таврот тафсирчилари, Ёзув... Ёзув ўргатади, олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар", ─ деб сўрадилар. Кўряпсизми? Худонинг оддийлиги ўтади... шундай бошлари устидан учиб кетаяпти.
|
E-390 Келинглар, мана буни мисол келтираман-у, кейин тугатаман. Худони ёрдами билан аниқ тугатаман. (Йиғилиш кулади. ─ Таҳр.) Яхшими? Қаранглар. Шундай қилиб, келинглар, шуни кўриб чиқамиз. Ундан кейин... Кечирасизлар, мен нуқул тугатаман дейман-у, ўзим эса яна гапиравераман. (Йиғилиш: "Йўқ, ҳаммаси жойида", ─ дейди. ─ Таҳр.) Шундайми? Қаранглар. Ушлаб турганим учун кечиринглар. Барибир бир неча соатдан кейин яна тўпланамиз бизлар.
Қаранглар, келинглар, мисол қилиб оддий сиёҳ томчисини олайлик.
|
E-391 Ҳамма нарсани ўз мақсади бор. Сиз бугун эрталаб маълум мақсадда шу ердасизлар. Чарли, мен сизларни уйингизда овқатланаман; Нелли, сен менга маълум бир мақсадда овқат тайёрладинг. Мен... Ҳамма қандайдир мақсад учун. Мана шу черков маълум бир мақсадда қурилгандир. Мақсадсиз ва сабабсиз ҳеч нарса йўқ.
|
E-392 Келинглар, ҳозир оддий сиёҳ томчисини мисол қилиб оламиз. Сизлар мени эшитяпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. Таҳр.) Келинглар, мисол қилиб, оддий сиёҳ томчисини оламиз ва уни кўриб чиқамиз. Нима бу? ─ Сиёҳ томчиси. У қаёқдан пайдо бўлди? Яхши. Келинглар, ҳозир ушбу сиёҳ томчисини кўриб чиқамиз. Мана шундай, бу... Бу қора сиёҳ дейлик. Хуллас, бу сиёҳ ─ қандайдир мақсад учун. У билан мени ҳибсга... ҳибсдан озод бўлишимни ёзиш мумкин. У билан мени ўлимга махкум қилинганлар камерасидан озод бўлишимни ёзиш мумкин. Тўғрими? У билан Юҳанно 3:16 ёзиш ва агар мен бунга ишонсам, менинг жонимни қутқариш мумкин. Тўғрими? ("Омин".) Ёки бўлмаса, у билан менга ўлим жазосини ёзиш мумкин. Кўряпсизларми? У билан судда мени махкум қилиш мумкин. У маълум мақсад учун. Тўғрими? ("Омин".)
|
E-393 Яхши, келинглар, қараймиз мана шу сиёҳга ва у қаёқдан олинди экан. Мана энди, бу сиёҳ. Улар кимёвий элементлар ва ҳоказоларни бирга қўшдилар, шундан кейин сиёҳ келиб чиқди. Ундан кейин у қора рангда. Агар уни кийимингизга томизсангиз, у доғ бўлиб қолади.
|
E-394 Аммо бизлар оқартиргич деб аталадиган моддани ишлаб чиқардик. Сиз аёллар, "Клорокс" деган оқартиргичдан фойдаланасизлар. Майли, мен бир томчи сиёҳни оламанда, уни оқартиргич қўйилган ваннага томизаман. Хўш, сиёҳ билан нима юз беради? Кўряпсизларми? Нима сабабдан? Оқартиргич рангни шу даражада бузадиган кимёвий боғланмалардан тузилган, кашф қилиб тайёрланган эдики, энди уни топиб билмайсиз. Мана энди, оқартиргич қисман сувдан иборат.
|
E-395 Сув бу ─ Н2О, яъни водород ва кислороддан иборат. Шунингдек, водород ҳам, кислород ҳам, иккаласи ҳам портлаш хавфи бўлган моддалардир. Шу билан бирга яна улар, водород ҳам кислород ҳам аслида гард (чанг, аниқроғи, газ ҳолатда бўлади. ─ Тарж.) ҳисобланади. Мана бу нимади (тўғри) ─ кимёвий гард, кимёвий чанг холос. Мана энди, уларни бирлаштиринг, шунда сув келиб чиқади. Лекин уларни парчалансангиз, водород ва кислород келиб чиқади, шундай орқага қайтади.
|
E-396 Энди, бунга тушуниб етиш учун, келинглар, ...ни оламиз. Мен эса ...риб билмайман. Эҳтимол, бу ерда химик мутахассислар ўтиришгандир. Шу учун мен шундай айтмоқчиман (чунки химиклар буни эшитадилар): мен формулани билмайман. Лекин мен буни, Худо бунда очилади деб умид қилиб, ишониб, буни оддийгина қилиб тушунтирмоқчиман.
|
E-397 Қаранглар, мен сиёҳ томчисини оқартиргичга тушираман. Нима юз беради? ─ Қора ранг шу заҳоти йўқ бўлади. Ҳатто уни хоҳлаганларида ҳам, уни топишни иложи бўлмайди ─ у йўқ бўлди. Сиз уни бошқа ҳеч қачон кўрмайсиз. Нима юз берди? Мана энди, сиз кўриб турибсиз, ундан, бу нарсадан ҳеч нарса пайдо бўлмаяпти. Сиз... кўрмайсиз. Чунки у парчаланиб кетди.
|
E-398 Мана энди, олимлар: "У олдинги кислоталарга парчаландилар", ─ дейишган бўларди.
|
E-399 Кислоталарчи, улар қаёқдан келиб чиққанди? Кўряпсизларми? Хўп, сиз: "Улар ...дан, маълум бир моддалардан келиб чиқади", ─ дейсиз. Яхши. Айтайлик, мисол учун: "Кислоталар парланишдан келиб чиқади", ─ дейлик. Парланиш қаёқдан келиб чиқди? "Хўп, майли, бизлар пар молекулалардан келиб чиқади, деймиз". Молекулалар нимадан келиб чиққан? "Атомлардан". Атомлар қаердан? "Электронлардан". Улар-чи, қаердан улар келиб чиқди? "Космик нурдан". Кўряпсизми. Ундан кейин бошқа энди кимёвий модда топилмайди. Демакки, бу нарса модда ва яратилиш экан, унда бу албатта Яратгандан келиб чиқади.
|
E-400 Шу учун сизлар бу ерда тасодифан ўтирган эмассиз. Мен сизларни ўн икки ярим ёки соат биргача бежизга ушлаб ўтирмаяпман. "Солиҳнинг қадамларини Раббий тўғрилар". Кўряпсизми? Бунга қандайдир сабаб бор. Сизлар ишонасиз, чунки бунга қандайдир сабаб бор; сиз ишонмайсиз, чунки бунга қандайдир сабаб бор ─ худди ўша ...дек, мана шу сиёҳ билан бўлганидек.
|
E-401 Мана энди, келинглар, уларни таркибий қисмларга ажратамиз. Шундай қилиб, биринчидан, айтайлик, нимага биз қайтдик... бу... Бизлар молекулагача етиб борамиз. Биз фараз қилайлик, 1-номерли молекулани 9-молекулагача, кейин эса 12-молекулагача кўпайтирилган молекулани оламиз дейлик. Хўп энди, агар бу 11-молекула бўлганида эди, унда бу қизил ранг бўлиб чиқар эди. Лекин у қора ранг бўлиши учун, у 12-молекула бўлиши керак.
|
E-402 Ундан кейин биз атомгача парчалаймиз. Бу 96 қўшилган 43, 1611га тенг атом. Агар 1612 бўлса эди, унда, мумкин, тўқ-қизил ранг бўлган бўлар эди. Тушуняпсизми? Ундан кейин сиз яна парчалашда давом этаверасиз.
|
E-403 Бу нарса аввал бошданоқ нимадир бор бўлгани тўғрисида айтиб турибди. Ахир буни соғлом фикрлашни ўзи айтиб турибди-ку. Бу яратилиш. Унда Яратувчи бўлиши керак. Шунингдек, бу нарса Яратувчидан келиб чиқади ва бу шартланган, ўзаро боғланган, аниқланиб, кейин мана бу турли ...га жойлаштирилган. Ҳозир энди, олимлар мана буни яратиш учун Б16 атомини 12га кўпайтирилганини, 14га кўпайтирилганини ололмайдилар. Фақат Худо буни қилиб билади.
|
E-404 Ундан кейингина бу нарса шу даражага етиб борадики, атомларга ўтади; мана ўшанда энди олимлар бунга тегиб биладилар. Ундан кейин молекулаларга ўтади ─ ўшанда бу уларга янада яхшироқ кўринарли бўлади. Ундан кейин бундан яна бошқа нарсага ўтади ─ бу химикатларга ўтади, ана ўшанда улар буни бирга аралаштирадилар.
|
E-405 Мана энди, қачонки одам... гуноҳ қилишидан олдин... (Мен тугатяпман, лекин сизлар буни ўтказиб юборманглар) Қачонки одам гуноҳ қилган эди, у Худодан ажралди ва буюк жарликдан ўтиб кетди, шу учун бу томонда ўлимга дучор бўлади. У... қолдирди. Орқага йўл йўқ. Рост. Уни орқага қайтишини иложи йўқ. Лекин ундан кейин, қачонки у билан бу нарса юз берган эди, ўшанда Худо ўрнини босадиган нарсани олди, (у эса қўзи ёки эчки, ёки қўчқор, ёки яна бирон нима эди) бу ўрин босадиган қон бўлиб, у ҳақида Одам... гапирган... тўғрироғи... аниқроғи, у ҳақида, жарликнинг бошқа томонида, Ҳобил айтган эди.
|
E-406 Бу томонида, у Худонинг ўғли. У ─ Худодан уруғ, зурриёт. У ерни мерос қилиб олди. У табиатни назорат қилиб билади. У нимадир дейиши мумкин ва у пайдо бўлар эди. Ҳа албатта, ахир уни ўзи яратувчи. У Худонинг авлоди.
|
E-407 Аммо у чегарадан ўтганида, у ўғиллик ҳолатидан маҳрум бўлган эди. У натураси бўйича гуноҳкор эди. У иблиснинг ҳукмронлиги остида ва уни қўлида эди.
|
E-408 Шу учун Худо қурбонликни, кимёвий тузилишга эга қонни олди, лекин ҳўкизлар ва эчкиларнинг қони гуноҳни йўқ қилмади. У фақат гуноҳни ёпар эди холос. Агар мени қўлимда қизил доғ бўлса-ю, шунда мен уни оқ билан ёпсам, унда ўша қизил доғ ўша ерда ўшандай тураверади. Тушуняпсизларми? У ўша ерда ҳали бери қолаверади.
|
E-409 Аммо Худо Осмондан гуноҳни Оқартиргични юборди ─ бу шахсан Ўз Ўғлининг Қони. Шу учун, қачонки бизларни эътироф этган гуноҳларимиз Худонинг Оқартиргичигача тушар экан, қани уни яна топиб кўринг-чи! Гуноҳнинг ранги воситачилар орқали ва вақт орасидан қайтиб ўтиб кейин туҳматчига, иблисга юкланади ва ҳукм кунигача унда қолаверади.
|
E-410 Нима юз беради ўғил билан? У яна Ота билан мукаммал мулоқотга киради, жарликнинг бошқа томонида туради ва шунингдек, унга қарши гуноҳ бошқа энди эсга олинмайди. Бошқа... йўқ. Бошқа ҳеч қаерда доғни кўриш мумкин эмас. У озод! Ҳаллелуйя! Худди мана бу "Клорокс"дай... аниқроғи, сиёҳ энди ҳеч қачон сиёҳ бўлолмайди, чунки улар парчаланди ва аввал бошдаги ҳолатига жўнади. Шунинг учун, қачонки гуноҳ эътироф этилди ва ...га ботирилди... Исо Масиҳ Қонига ботирилган эркак ёки аёллар ─ бу барча симптомларни ҳалок қилади. Шунингдек, гуноҳнинг барча молекулалари иблисга қайтарилади ва ҳукм кунигача унга юкланади, қачонки у ўзининг абадий тақдир қилинган жойи бўйича олов кўлига ташланади. Жарлик орқали эса кўприк қурилади ва бу ҳақида бошқа ҳеч қачон эсланмайди. Шу учун одам, худди Худо ўғлидай бўлиб оқланган ҳолда туради. Оддийлик!
|
E-411 Мусо ҳўкизлар ва эчкилар қони остида, Худо Каломини эътироф этиб... Шунингдек, Худо шундай оддий одамни олиб ва унинг оғзига Ўз Каломини солиб билди. Шунинг учун у ўзини ─ Иегованинг хизматкори эканини исботлади, чунки у қўрқмасдан... чиқиб билди. Иегова бўлса ваҳий орқали унга гапирди. У чиқди ва қўлини шарққа (Кунчиқарга. ─ Тарж.) узатди.
|
E-412 Мана хўп, унутманглар, Худо унга гапирди ─ бу Худонинг фикри. Худо одамни ишлатади. Худо унга гапирди. Бу шундай. У: "Бор, қўлингдаги таёғингни шарққа узат ва: "Суналар!" ─ дегин", ─ деди.
|
E-413 Мусо эчкилар, қўчқорлар қони остида келди ва мана шу таёқни олди ва: "ХУДО ШУНДАЙ ДЕДИ. Сўналар бўлсин!" ─ деди. Битта ҳам сўна эшитилмас эди. Орқага қайтди. Бу энди айтилганди. Бу фикр, энди айтилди у, у ифодаланди. Унда бу Худо Каломи. У инсон оғзига кирди, ҳўкиз ёки эчки қони остидаги оддий одамга кирди.
|
E-414 Бирдан қаёқдан келди ўзи, атрофда яшил сўна уча бошлади. А ундан кейин эса улар ҳар бир метрда икки килограммдан эди. Бу нима эди? ─ Бу Мусо томонидан айтилган Худо Каломи, Яратувчи эди. Чунки у қон остида Худонинг Ҳозирлигида турган эди ва унинг ўзи айтган Сўз, унинг сўзи эмас эди.
|
E-415 "Агар сиз Менда ва Менинг Сўзим сизда бўлса, унда истаганингизни сўранглар, сизга берилади". Унда Черков қай аҳволда турибди?
|
E-416 "Қурбақаларга тўлсин!" У жойларда эса битта ҳам қурбақа йўқ эди. Бир соат ичида, баъзи жойларда улар уч метр қалинликда пайдо бўлди. Ким эди бу? ─ Бу оддий одамда яширинга Яратувчи Худо эди.
|
E-417 Энди мен сизларга савол бермоқчиман. Агар ҳўкизнинг ёки эчкининг қони оқартиргич сифатида ишлатилаётиб, у эса фақат қоплаб билади, одамга бундай Худонинг яратувчи Каломини айтиш учун қобилият беролган бўлса, шу учун сўналар ҳам пайдо бўлди, унда нима учун сизлар Исо Масиҳнинг Қони Оқартиргичига ишонмай қоқинасизлар, Қайсики У олмахон ёки шундай бир нимани пайдо бўлсин деб айтиб билди?
|
E-418 Бундай қилманглар, оддийликда қоқинманглар. Ишонинглар, У қандай бўлса, шундай қолди ҳам. О-о, мана бунисига қойил! Гуноҳни кечирилиши! О-о, мен қанчалар хоҳлардимки...
|
E-419 Яна Марк 11: 22да: "Агар кимки бу тоққа: "Қўпарилиб денгизга отил", деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтилгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади".
|
E-420 О, менда яна уч-тўрт саҳифа бор. Бизларга буни шундай қолдиришимизга тўғри келади. Миннатдорман сизлардан.
|
E-421 Худо оддийликда яширинади. Ахир сизлар кўрмаяпсизми? Қаердадир нимадир нотўғри. Қаердадир нимадир жойида эмас. Агар Худо бирон нима деса, У ёлғон айтолмайди. У ваъда берди. Тушуняпсизларми? У оддийликда яширинади. Бу шундай оддий!
|
E-422 Маълумотлилар ва олимлар: "Ай, бу... А-а, бу телепатия ёки шунга ўхшаш бир нима бу. Биласизми, бу...", ─ дейдилар.
|
E-423 Худо вақтни ёриб ўтиб ва сизларга қачонлардир нима юз берганини аниқ айтиб бероладими, сенга бугун сен ким эканингни ва келажакда ким бўлишингни аниқ айтиб биладими? (Йиғилиш: "Ҳа", ─ дейди. ─ Таҳр.) Бунинг ҳаммаси Исо Масиҳнинг Оқартиргичи шарофатидан, У гуноҳкорни олиб ва уни оқартириб билади, У уни У ёққа олиб кириб билади ва у Худонинг Ҳозирлигида туради.
|
E-424 "Агар сизлар Менда, Менинг Сўзи эса сизда бўлса, нимани хоҳласангиз сўранг ва у берилади. Менга ишонувчилар, Мен қилган ишларни улар ҳам қиладилар".
|
E-425 "Қандай қилиб сизлар Мени айблайсизлар? Сизларнинг ўз қонунларингизда: "Айтдимки, ҳамманиз худоларсиз", ─ деб ёзилган эмасми? Ўзларингиз биласизлар: Муқаддас битикларни ўзгартириб бўлмайди. Худонинг Каломини олган одамлар "худолар" деб айтилган-ку! Мени эса Отам Ўзи учун ажратиб олиб, дунёга юборган. Мен "Худонинг Ўғлиман" деганим учун куфрлик қилган бўламанми?" Улар буни кўриб билмайдилар. Улар буни тушуниб билмайдилар.
|
E-426 Шундай қилиб, черков, кейинги ваъзларда, шу оқшомдан бошлаб буни ўтказиб юборманг. Тушуняпсизларми? Қаранглар, қандай вақтда яшаяпмиз бизлар, тушунинглар. Шунингдек, эсингизда бўлсин, Исо Масиҳнинг Қони бизлардан гуноҳларимизни шу қадар узоқлаштирадики, Худо уларни ҳатто энди эсламайди. У барча доғларни йўқотади.
Мен гуноҳдан булғанган эдим,
Лекин У мени ювди.
Ўша куни мен тураман
Камолга етиб Унинг олдида.
|
E-427 О-о, мана бунисига қойил, қандай қилиб мен камолга етган бўлиб биламан? Чунки Қон, мен эмас, балки ўша Қон мен билан Худо ўртасида турибди. Мен Уни қабул қилдим. Шу учун У Уни... жойлаштирди. Мен гуноҳкор, лекин У Худо. Лекин менинг олдимда мана шу кимёвий тузилма турибди, қайсики у гуноҳни ўлдиради, шунинг сабабли Худо мени худди оқартиргичдаги сувни кўргандай, оппоқ қилиб кўради. Менинг гуноҳим йўқ бўлди. У ҳатто Унгача етиб бормайди, чунки у ерда Қурбонлик турибди.
|
E-428 Худонинг оддий Сўзига ишониш учун, бизнинг имонимиз қаерда? Худо айнан нима деган бўлса, Унга, Унинг Сўзига ишонинглар. Худо ҳозир оддийликда, оддий одамларнинг кичкинагина тўдасида яширинган, аммо мана шу кунларнинг бирида, ҳар доим ўткан замонларда намоён бўлгани каби, яна намоён бўлади. Сизлар Уни севасизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.)
Уни севаман, севаман Уни,
У олдин яхши кўрган эди.
Шундай Гўлготада сотиб олди
Менга Нажотни.
|
E-429 Сизлар Уни севасизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Ана қандай соз, қандай У ажойиб, тўғрими? ("Омин") Умид қиламан ва шунга ишонаман ҳам, ушбу ваъз ўз мақсадига эришади, у сизларни шундай ҳолатга олиб келадики, шундан сизлар ранг-баранг нарсалар ёки... нимадирларни изламайсиз. Қачонки сизлар Худонинг буюклигини кўрганингизда, шу қадар камтарликда қарангки ва ўшанда сиз Худони кўрасиз. Уни... қидиринглар.
|
E-430 Элишай ўша ғорда эди, олов, қон, зилзила, момоқалдироқ, яшин ўтди ва (кўрдингизми?) бу барча ҳиссиётлар, уларни биз бошимизда ўтказдик: қон юзда ва қўлларда қон, ҳиссиётлар ҳам бўлди, шунга ўхшаш нарсаларни ҳаммаси ─ буларнинг барчаси пайғамбарга таъсир қилмади. Лекин у майин шабада товушини, сокин товушни эшитди. Бу нима эди? ─ Калом. Шунда у юзини беркитди ва кейин чиқди. Кўряпсизларми? Мана нима керак эди.
|
E-431 Эсингда бўлсин, дўстим, буюк, улкан ...ларни қидирма. Сизлар: "Худо, У буюк, улкан нарсалар ҳақида гапиради. Вақти келиб, ана у ва мана бу ва яна учинчиси, буюк қудратли нарсалар бўлади", ─ дейсиз. Умид қиламанки, мен айтаётганларимни сизлар илиб олаяпсизлар. (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Шундайми? "Буюк, зўр нарсалар". Тушуняпсизларми? "Шунингдек, о-о, мана бу бўлиб ўтади, бу мана шундай буюк, зўр бўлади".
|
E-432 Лекин бу шунчалик оддийлида, камтарликда бўладики, бундан сиз барчасини ўтказиб юборасиз, ҳатто эътибор ҳам бермайсиз. Тушуняпсизларми? Шунда сиз орқангизга қарайсизда ва кейин: "Хўш, ахир бу нарса шундай қилиб бажарилмадиям-ку", ─ дейсиз. Ох! Кўряпсизми? Устингиздан ўтиб кетдику, сиз бўлсангиз ҳатто буни кўрмай ҳам қолдингиз. Шундоқ яқинингиздан ўтиб кетди. Кўряпсиз, бу шундай оддий. Тушуняпсизми? Худо буюкликда намоён бўлиш учун оддийликда яшайди (тушуняпсизми?). Уни нима буюк қилади? ─ Чунки У Ўзини оддийлаштириб билади.
|
E-433 Каттакон, буюк одам оддийлашиб билмайди, у, албатта, машҳур бўлишлиги керак. Тушуняпсизларми? Аммо у ҳали етарлича буюк эмас. Қачонки у ҳақиқатдан ҳам катта бўлган бўлади, ўшанда у мана бундай пасаяди (тушуняпсизларми?), камтар бўлиб, пасайиб билади.
|
E-434 Чикагода бир кекса солиҳ одам айтганига ўхшаб: "У йигит шундай маълумоти ва ҳоказолари билан кўтарилди". "У маюс бўлиб, бошини хам қилиб тушди. Сўппайиб, қуруқдан-қуруқ чиқиб кетди", ─ деди. У яна: "Агар у тушганидақа қилиб кўтарилганида эди, унда у кўтарилганидаги каби тушган бўлар эди", ─ деди. Ҳм-ҳм. Ҳа, бу худди шундай. Кўряпсизларми?
|
E-435 Ўзингни камтар ол. Камтарликда бўл. Ўзгача бўлишга ҳаракат қилма. Шундай... шундай яхши кўр Исони. Кўрдингиз. "Раббий, агар мени юрагимда бирон бир хийлами, макрми бўлса, агар бирон бир ножўя нарса бор бўлса, Ота, мен бундай бўлишни истамайман. Сен буни олиб ташла. Мен буннақа бўлишни хоҳламайман. О-о, ўша куни мен уларнинг биттаси каби қаторга қўшилган бўлишни истайман. Шу учун мен ўша кунни яқинлашаётганини кўраяпман", ─ денглар.
|
E-436 Сизлар бу Муҳрларни кўрасиз, агар Худо бизга Уларни очса. Эсингизда бўлсин, фақат ягона У буни қилиши мумкин. Бизлар Унга боғлиқмиз. Худо сизларни дуо қилсин.
|
E-437 Ҳозир бўлса, сизлар бизни пасторимизга нимадир демоқчидирсиз... ёки, тўғрироғи, биз бугун яна оқшом учрашишимиздан олдин, у сизларга нимадир дер. Шу учун, менимча... хизмат бўлади. Куйлаш хизмати ─ пастор, олти-ю ўттиздами? Шу учун бу... (Невилл ака: "Олти-ю ўттизда бошланади", ─ деди. ─ Таҳр.) Олти-ю ўттиз. Шу учун бу... ("Эшиклар олтида очилади".) Эшиклар олтида очилади. Куйлаш хизмати олти-ю ўттизда бошланади.
|
E-438 Шу учун, агар Раббийни иродаси бўлса, мен бугун оқшом Етти Муҳр ортидаги Китоблар деган мавзуда гапираман. Ундан кейин эса, душанба оқшомида ─ оқ от устидаги сувори. Сешанба оқшоми... Чоршанба оқшомида ─ қора от, кўкимтир рангдаги от устидаги сувори. Ундан кейин эса олтинчи... тўртинчи, бешинчи ва олтинчига киришамиз, ундан кейин эса якшанба оқшомида. Кейинги якшанба эрталаб, эҳтимол, шифоланиш хизмати бўлиши мумкин. Мен билмайман.
|
E-439 Шундай қилиб, унутманглар, бизлар ўз-ўзимизни ва бу черковни Раббийга бағишладик. Худо сизларни дуо қилсин.
|
E-440 Мен... мен бугун бир соат ушлаб қолдим. Сизлар мени кечирасизларми? (Йиғилиш: "Омин", ─ дейди. ─ Таҳр.) Мен... қилмадим. Тушуняпсиз, мен буни атайин қилмадим. Аммо, кўряпсиз мен... мен фақат шу ҳафта сизларда бўламан, кейин яна кетаман. Шу учун мен билмайман, қаёққа бораман ─ У қаёққа юборади. Шу учун мен бунга иложи борича ҳар бир дақиқани бағишламоқчиман, чунки мен сизлар билан абадийликни бирга ўтказмоқчиман.
Худо сизларни дуо қилсин. Энди, Невилл ака, марҳамат.
|