E-1 “Ўн мингта Фариштани чақириши мумкин эди, шу ўринда улардан ҳар қандайи дунёни йўқотиб юборолади; лекин У сен ва мен учун ўлди”. Тахминан шу аснода якшанба эрталаб мактубни айтмоқчи бўлиб турибман, агар Раббимнинг иродаси бўлса, “Масиҳ ким эди?”
Кейин эса, мана шу қизчалар якшанба эрталаб бизга яна куйлаб беришини истардим. Уиллер ака, сени иккита ажойиб қизалоқларинг бор демоқчиман, қандай кийинадилар, ҳеч қанака косметика ва шунақаларсиз. Улар ўзларини тутишлари, куйлашлари худди христианлардай кўринади менга. Жуда ажойиб.
|
E-2 Мен, бир куни хотинимга: бу ерда бизда шундай сарамжон-саришта опаларимиз бор, мен буни жуда қадрлайман, дедим. Сочлари узун ва юзлари тоза, ва одоб билан кийинган, мен-мен ҳар сафар чиқишим билан сизлардан ҳурсанд бўлиб кетаман. Мен Медага: “Мен, қачон бўлса ҳам, уларни қатор қилиб, суратга оламан, бу ерда бизни черковимиз қандайлигини бошқа черковларга кўрсатиш учун”,− дедим. Бу ерда бунинг ҳаммаси гапирилади ҳам, улар-улар қулоқ соладилар. Ва биз ҳурсандмиз. Бу бизларга кўп нарсани беради. Биламизки, биз-биз сўраганимизда, агар виждонимиз қийнамаса – биламизки, Худо бизни эшитади.
|
E-3 Бугун эрталаб, менинг бир дўстим, у ерда, бу ерда эмас, уни у ерга ётқиздилар, олиб бордилар ва шундайгина-шунчаки чалажон, бир-икки дақиқадан сўнг ўлади деб ўйладилар. Қўнғироқ қилишди, бу тонг отар паллада эди. Мен ўрнимдан турдим, полга тушдим ва қария учун ибодат қила бошладим, ва Худонинг марҳамати билан унинг руҳи билан боғлана олдим, ва мана у қайтди. Ўзига келди ва яна қайтди (тушуняпсизми?), аввалгидек бизлар билан бирга яшаябди, Худонинг шуҳрати учун. Бу кекса Даух ака, тўқсон бир ёшли, унинг (унга ажратилган.―Тарж.) умридан йигирма-йигирма бир йил ортиқ. Лекин Раббий иноятли ва раҳм-шавқати мўлдир, шу боис биз бу учун миннадормиз.
|
E-4 Шундай қилиб, Невилл ака, бир-биримизга қараймиз, мени бу ерда−битта йиғилишдан ортиқ бўлмаслигимни биламан, бу якшанбада. Ва мен пасторимни вақтини олишни истамайман, у ваъз қилганида эшитишни яхши кўраман.
|
E-5 Якшанба куни кечқурун ваъз қилганида, тўғриси, мен, кейин бир дўстим билан йўлдаги бир емакхонага бордим, бутерброд ейишга, Эванс ака ва Эванс опа билан, кейин йўл-йўлакай Сотман ака ҳамда опаникига ўтдим. Сотман ака ва қолган ҳамма бу ажойиб мактуб ҳақида эсладик. Ва сизларга айтаман; мен, қарийб, бутун ҳафта у (мактуб, ваъз.―Тарж.) билан яшадим. Ва туяқуш қандай ўзини яширинган деб ўйлаши тўғрисидаги баъзи бир қайдларни. Мана, у бошини ерга суққанида, бу аниқ, лекин унинг ўзи бутунлай кўриниб қолади. Ва баъзан бизлар ҳам шундай қиламиз. Бошимизни бирор нарсани ортига яширишга уринамиз ва доим... Бироқ бизлар, эҳтимол, барибир, ҳали ҳам кўриниб турибмиз, ҳа. У бизларни ҳамма нарсада кўради. Тушуняпсизми? Шунинг учун буни жуда қадирлайман.
|
E-6 Мен... Кейин мен ўйлаб кўрдим, хўп, мен черков билан суҳбатлашишни яхши кўраман, ва мен-мен...эканлигимни ўйладим. Невилл акани сизлар билан гаплашишга имконияти доимо бор, шунинг учун мен келганларимда (чет элдан.―Тарж.) мен келаман. Мен иккиюзламачига ўхшашни истамайман: қўнғироқ қилмасалар ёки яна бирор нималар бўлмаса, шунчаки уйда ўтириш, у ерда эса черковда йиғилиш бўлаябди. Мени... Мен шу ерда бўлишни хоҳайман, чунки мен сизларни яхши кўраман.
|
E-7 Сизга айтсам, мен-мен, албатта, озроқ... Бу ердаги об-ҳаво менга тўғри келмайди, ва мен... Бу жойлар ҳам тўғри келмайди, ва менда бу ернинг ҳавосига аллергиям бор. Бу ҳавога кирганимдан менда шу заҳоти крапивница (эшак еми касаллиги―Тарж.) бошланади (тушуняпсизми?) ва бу билан ҳеч нарса қилолмайсан ҳам. Мени... Бу ердалигимизда бизни ҳаммамизни (Бранхам акани оиласини―Тарж.) тобимиз қочади. Бу ердалигимизда биздан деярли ҳеч ким ўзини бутунлай яхши ҳис қилмайди, чунки биз, ўша иссиқ иқлимга ўргангандаймиз.
|
E-8 Бироқ бир нарса мени бу ёққа тортади − бу сизлар (бу аниқ), сиз ҳаммангиз. Биласизлар, бу ерда шунча дўстлар бор, мен-мен миннатдорман. Ўйлайманки мен... Агар мен, шахсан билган одамларни санасам, эҳтимол, бутун ер юзи бўйлаб миллионлаб бўлар эди. Бир куни кимдир тахминан санади, ва, мен шахсан билганларим ўн миллионга яқин одам эди шекилли. Лекин уйингда нимадир ўзгача, одамлари ўзгача. Улар шунчаки... Ҳамма билан шундай; ҳаётда ўзгача одамлар бор. Биласизми, мен бунга қўшиламан. Агар бу бундай бўлмаганида, унда нима учун бизни рафиқаларимиз биз учун шундай бир ўзгачалар? Ва нима учун-нима учун бизнинг... Тушунябсизларми? Бизлар ... Хотинлар, эрлар ва шу кабилар, қандайдир бир ўзига хос. Дўстлар билан ҳам худди шундай. Шундай бир қандайдир бошқача, улар билан учрашишни ва суҳбатлашишни шунчаки яхши кўрасан. Шунақа жойлар бор.
|
E-9 Шунингдек ҳозир бу черковча турган илгариги ботқоқни эслайман, ундан ҳам олдин, у шу ерда пайдо бўлишидан олдин бу ерда ҳовуз бор эди. Мана нима учун йўл ҳовузни айланиб ҳатто ана ўша ёқдан ўтади. Умуман олганда, у келаверишдаги кўчага тегишли эди. Ва-лекин бу ерда ҳовуз бор эди. Ва мен бу ёққа қандай келганим ва Раббий учун черков қуриш мақсадида жой топмоқчи бўлганимни ҳам эслайман, умуман ёш бола эдим.
|
E-10 Ва мен бу ерда мана бу ёш йигитни ва у ерда яна бирини, уларни қандай шавқ-завқ билан ибодат қилганларини эшитдим. Ўйлаб қолдим: “Биласизми, олдинлари мен ҳам шундай бир оз ҳам тин олмай ибодат қила олар эдим”. Кейин эса қарийверасан, секинлашаверасан, биласизми, ана шунақа. Аввалгидай ҳаракатланасан-у, лекин сен иккинчи передачадасан, Вуд акага айтганимга ўхшаб. Ва-ва сўнг, ўша муддатгача... Ундан кейин, бироздан сўнг, менимча етмиш ёки саксонга кирганингда, пастги передачага ўтасан. Бироқ, биласизми, барибир ҳаракатланаверасан. Токи ҳаракатланар экансан нима фарқи бор? Фақат айтган жойга етиб боришинг учун кўпроқ вақт керак.
|
E-11 Худди шу ерда, ўтларни орасида, ҳозир бу кафедра турган жойда, тўппа-тўғри шу ерда, тахминан у турган жойда қандай ибодат қилганимни мен эслайман, шу ерга қозиқчани ўрнатган эдим ҳам, кафедрани қаерга қўйишни билган эдим. Раббий Худо менга бу жойни берди. Ҳа, тақсир. Худди ўша ерни ўзида тамал тошида менинг ўша ваҳий ҳақидаги гувоҳлигим ётибди, қайсики ўша эрталаб менда бўлган эди, ўшанда мен базўр англаган эдим, “Бу сенинг чодиринг эмас, лекин ҳушхабарчи меҳнатини амалга ошир”,− деган эди У. Мен қарадим ва у ерда бутун дунёни кўрдим, ёруғ, зангори осмон, ҳамма ёқдан одамлар келишар эди; бу ўша ерда, тамал тошида ётибди. Гарчи ваҳийда шундай бўлади дейилган бўлса ҳам, бундай бўлади деб умуман ўйламаган эдим; лекин панд бермади, барибир ўшандай бўлади ҳам.
|
E-12 Мана шу ҳафта менда кўп суҳбатлар бўлган эди, чунки якшанбада Раббийнинг муборак Ҳузури тушди. Душанба куни эса мен кетишим керак эди.
|
E-13 Мен... Бизда ҳали болаларни таътили бошланмаган. Менинг таътилим кейинроқ бошланади, озгина кейинроқ. Лекин мен болаларим билан бирор ерга бориб келмоқчи эдим. Энди улар қайтишлари ва мактабга боришлари керак, шунинг учун мен мана шу ҳафта − энг тўғри келадиган қулай пайт деб ўйладим, ахир кейинги ҳафтада Чикагода, йиғилишда бўламан.
|
E-14 Лекин кейин, Руҳнинг илҳоми билан, мен: “Суҳбатлашишни айни вақти”, − деб ўйладим. Айни вақти, қачонки бу-қачонки мени топса бўлади, мана шунақаларни бир нечтасига. Ва бу ерда... Мен бу ерда ўша хонада бўлганларнинг баъзиларини кўриб турибман. Улар биз билан Раббий бўлганмиди ёки йўқми, биладилар.
|
E-15 Ғайриоддий нарса шундаки, бундан сал олдин Билли тайинлаган бир аёлдан бўлак барчаси, Луисвиллик аёл, у билан кичкина қизча бор эди. Менимча улар, умуман олганда Худонинг Черковига тегишли бўлсалар керак, Луисвиллда ёки қандайдир шундай. Келган ҳар бир киши билан, барча ҳолларда бўлгани каби: мен уйдан чиқишимдан олдин Муқаддас Руҳ, бу ерда ким бўлиши, нима ҳақида сўрашини менга айтди. Ва мен қоғоз варағига ёзиб олардим, улар нима ҳақида сўрашлари, уларни саволларини ва бунга қандай жавоб беришни айтарди. Кейин мен уларга дердим: “Мана нимани сиз...Қаранг, бир-икки дақиқа олдин Муқаддас Руҳ нима...”. Қўлимни столга узатаман ва: “Кўряпсизми? У менга буни, ҳали сиз келмасингиздан олдин айтди”, − дейман. Тушуняпсизми? Бироқ ҳали уйдалигимда: у ерда ким бўлади, ва нима бўлади у ерда, қанақа муносабат ва бу ҳақидаги ҳамма нарсалар, ҳали уйдан чиқмасимдан олдин.
|
E-16 Кўпинча, бўларди, йўлда машинада кетаётганимда, ибодат қиламан; ва олдимда ибодат қаторини ўтаётганини кўраман, ва у ерга етиб келишимдан олдин, ибодат қаторида бўладиганларнинг ҳар бирини исмини биламан. Тушуняпсизми? Бу рост. Ва У амалга оширади...ва черковда қаерда ўтирадилар ва улар нима-қандай кийимда бўлади, ва қандай кўринишади, биламан. Мен одамларга буларнинг ҳаммасини айтиб ўтирмайман. Ахир...Сен гапирмайдиган кўп нарсалар юз беради. Буни гапиришни ҳожати йўқ. Мен одамларга фақат менинг назаримда уларга ёрдам бероладиган нарсанигина айтаман, Раббий менга: “Буни айт” деб айтишга мажбур қилганида. Мен кўрганларимни ҳаммасини айтишни хоҳламасдим, чунки бу нотўғри бўлар эди (тушуняпсизларми?); шунчаки... Албатта, нохушликлар ва ҳоказолар бўлган бўлар эди. Раббийнинг Руҳи ила бу билан қандай иш тутишни билиш керак.
|
E-17 Шунда бўлар эди, мени олдимда одамлар туришар ва менга саволлар беришарди, мен аниқ биламан, лекин уларга гапирмайман, чунки бундай қилмаслигим кераклигини сезардим. Эсингиздами, менимча, ўтган чоршанба мен “Асир” деган мавзуда ваъз қилган эдим? Тушуняпсизми? Кўряпсиз, бу одамга гапирмоқчи бўласан, лекин Нимадир: “Бундай қилма”,− дейди. Руҳ деди: “Бундай қилма. Бундай қилма”. Гарчи инъом буларни барчасини кўрса ҳам. Тушуняпсизми? “Бундай қилма. Бундай қилма”. Тушуняпсизми, унда яхшиси буни қилмаслик керак, акс ҳолда Худо билан кўнгилсизликлар бўлиши мумкин.
|
E-18 Хўп, биз бу ёққа шунчаки бўлиш учун келмаймиз. Биз Раббимиз Сўзини эшитишни хоҳлаймиз. Сизлар ибодат қилдингиз, бизлар ҳам вақтимизни яхши ўтқаздик, ва-ва мен... Мен доим келганимда, мени Ёзув жойлари ёзилган дафтарим бор, чунки...Невилл ака шундай бағри кенг одамки, баъзан шундай: “Балки сен буни қиларсан, ёки уни, ёки гапирарсан?”, − деб сўраб қўймайди. Ва мен токи бирор бир парчани топмагунимча қидираман, кейин эса мана шундан бошлаймиз. Ва мен ишонаман...Хуллас, албатта, якшанба куни...
|
E-19 Хўш, мен... Билмаймиз, айтолмайман. Тушуняпсизми, баъзида мен бу ёққа чиқаман, фикримда эса гапирмоқчи бўлган аниқ бир жойим бўлади, бу ерга чиққанимда эса ҳаммасини бутунлай ўзгартираман. Ва менда Ёзув жойлари ёзилган, дейман: “Мен мана бу парчани оламан; Мен бу Ёзув жойини ишлатаман. Худди шу кетма-кетликда, мен уни, буни, ёки яна бирор нимани гапираман”. Масалан, ёзаман: 1- Коринфликларга 5:15 ва 2-Коринфликларга 7:1, ҳамда Матто 28:16 ва ҳоказолар, шунчаки шунақа ҳаммасини ёзаман, ва шу Ёзув жойларини ёзиб қўяман. У ёққа қарайман, шунда Ёзувда нима дейилаётганини биламан; баъзида бунга умуман тўхталмайман, четлаб ўтаман ва умуман бошқача кетади. Шу боис шунчаки билмайсан.
|
E-20 Шунинг учун, энди, агар Раббийни иродаси бўлса, мен шу ерда бўлганимдан бери, ушбу бир қатор йиғилишларнинг якунида, якшанба эрталаб жуда муҳим мавзуда гапирмоқчиман. Шунинг учун эртароқ келинглар, кечроққа қолишга тайёрланинглар, икки соатларга, тахминан шунақа. Шунинг учун...Менда-менда бу мавзуга Ёзувнинг ўттиз ёки қирқ жойидан ёзиб қўйилган, лекин мен ўйлаб турибман, қайсини мен...Мана мен нима қилишга ҳаракат қиламан, агар Муқаддас Руҳ Мактубни тушуниб олишга ёрдам берса, шунингдек У ҳозир қаерда турибди, ва бу қаердан бошланган бўлса, ўша ёқдан қуриб бошлаб, ва ҳатто ҳозирги вақтгача қураман.
|
E-21 Шу сабабдан, мен−мен Чикагога кетганимда, мен сўнгра дарҳол Аризонага кетишим керак, кейин нари ва нарига. Шу боис, мумкин, менимча, эҳтимол, кейинги йилдагина, балки кейинги ёзда Чодирга қайтарман, агар йўл-йўлакай келишни иложи бўлмаса, чунки мени йиғилишларим бор.
|
E-22 Билли бўлса ҳозир океан орти бутун дунёни айланиб келадиган саёҳат билан шуғулланмоқда, у эса Рождество байрами ўтиши билан бошланади. Декабргача эса менда ҳаммаси банд қилинган, ва, декабрнинг биринчи ҳафтаси − Даллас чоғимда. Шунинг учун ундан-ундан кейин, январ ойида ер шарини тўлиқ айланиб чиқадиган саёҳатга жўнамоқчимиз, ер атрофини айланиб, тўлиқ, ва ҳозир биз шу билан шуғулланаяпмиз, излаяпмиз, Раббий қаёққа етаклайди. Ва-ва мен ҳаммадан шундай миннатдорман − ҳатто ўша одамлар, ҳизматчилар, гарчи мен уларнинг-уларнинг деноминацияларига қарши шунча гапираман ва шунга ўхшашлар...
|
E-23 Биласизлар, у ерда турган, у ердаги ёзилган ленталарда, Рой Бордерс ака таклифномалар билан шуғурланади, ва Рождестводан кейин, янги йилдан кейин бутун дунёдан мингдан ортиқ таклифномалар келди. Мингта таклифнома келди. Шунинг учун Раббий, шунчаки, мени қайсисидан боришимга ва нима қилишимга йўналтириши керак. Биз шунчаки Унга боғлиқмиз. Ҳаммасини қабул қилишни иложи йўқ. Ёз давомида ҳатто саккизтасини, ўнтасини қабул қилишни иложи бўлмайди, агарда тўлиқ-тегишлича, агар фақат: бир кечқурун бу ерда, бошқа куни эса у ерда бўлиб юрилмаса, бу эса... Улар эса икки ҳафтага, уч ҳафтага, қанча қола олсанг ва ҳоказо, баъзилар эса “Раббий қанча хоҳласа шунча бўлсин” дейишади, ва-ва шунга ўхшашлар, шунинг учун нимадан бошлашни, нима қилишни билмайсан ҳам. Хуллас, биз шунчаки уларни Раббийнинг олдига қўямиз ва: “Мана, Самовий Ота, бизга Сен айт”, − деймиз. Сиз эса шу ишга ибодатларингиз билан ёрдам беринг менга (яхшими?); менга ибодатларингиз билан ёрдам беринг, ҳаммаси мувофаққиятли ўтиши учун.
|
E-24 Ва мен: ўтган якшанба шифоланиш хизмати бўлган бўлса, унда, балки, бу якшанбада таълимотни оламиз ва, биз қанақа-қайси вақтдамиз биз-қаердамиз ўзи, ўша режанинг, Худонинг буюк режасини буюк уч томонлама мақсади қанақа-қанақалигини кўрсатиш учун уни очиб, маълум қиламиз деб ўйладим. Мен, ҳозир, унинг иккинчи қисми билан шуғулланаябман, Ёзув жойидан танлайман, уларни қидираман ва тузаман.
Энди, қараймиз, келинглар, бир дақиқа, бошларимизни эгамиз.
|
E-25 Раббий Исо, поданинг буюк Чўпони, бугун бизлар бу ерда Сенинг ўта марҳаматли, Муқаддас Исмингда йиғилдик. Раббий, бизлар Сени севамиз, шунингдек ушбу кечки ибодат йиғилиши учун, юрагимизда қувонч билан куйлаган черков мадҳиялари учун миннатдормиз, кирганимизда қарсак чалдик ва-ва уларни эшитдинг. Сўнгра бизлар тиз чўкдик, Сенга юрагимизни тўкдик, ва биз учун қилганларинг учун миннатдорлигимизни айтдик, ва яна сўрамиз, Сен бизлар билан бирга юришда давом эт.
|
E-26 Энди эса, Сўзни ўқиш ва одамларга нимадирни айтиш вақти келди. Бизларни фикрларимизни йўналтир, ва Ота улуғлангин. Шунингдек бизлар орқали барчага бу ердан юрагида қатъий нияти билан чиқишида ёрдам берадиган нарсани айт: олдингидан ҳам яхши ва Сенга яқинроқ яшаш истагида. Мана нима сабабдан бизлар бу ерда, Раббий; бизлар Сен ҳақингда қўпроқ билайлик деб шу ердамиз. Шу боис Сендан, бизлар қандай қилиб яхши христианлар бўлишни, ва-ва охирги кунларда ўзимизни қандай тутишимизни билишимиз учун, Сен Каломинг очилишида, Ўзингни буюк Зот эканингни бугун бизларга очишингни сўраймиз. Бизлар буни Исо Исмидан сўраймиз. Омин.
|
E-27 Энди менинг назарим Ишаёдан бир лавҳача тушди. Ишаё 38. КелингларИшайёдан ўқиймиз,Ишайё 38:
Ўша кунлари Ҳизкиё тузалмас касалликка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. Омиз ўғли Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай демоқда: тайёргарлигингни кўриб қўявер, энди тузалмайсан, ўласан.”
Ҳизкиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди: “Эй, Эгам! Чин қалбимдан сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганларимни эсла.” Шундай деб аччиқ-аччиқ йиғлади.
Шундан кейин Ишаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: Бориб Ҳизкиёга шундай деб айт: Ота-бобонг Довуднинг Худоси − Эгамиз шундай демоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман.
|
E-28 Ўқиганларимизга Раббий Ўз дуоларини қўшсин. Умид қиламан, бу қисқа мактуб учун ўзига ҳос, ажойиб мавзу. Мен уни: Худо одамни огоҳлантирмасидан, уни ҳукмга чақирмайди, деб номламоқчиман. Ва биз-биз бугун ушбу лавҳада, ундаги вазиятни ёки асосни тушунамиз: Худо инсонни ўлимга келтиришдан олдин, уни огоҳлантиради.
|
E-29 Хуллас, ҳамма билан шундай бўлади. Айтишимиз мумкин: “Ҳа, у одам огоҳлантирилмасдан ўлди”. Йўқ, йўқ, йўқ. Худо ҳеч қачон... Ахир сиз у одамни юрагида нима бўлганини билмайсизку; ахир сиз унинг ҳаётида нималар юз берганини билмайсизку. Тушунябсизми? Худо ҳеч қачон инсонни ўлимга келтирмайди, олдин уни бундан огоҳлантирмай, унга бу ҳақида айтмай туриб; шунақа бир нарса бор, тайёрланиш. Худо суверен, ва У-У ҳар бир инсон юрагига тақиллатади, унинг келишига имконият беради. Хўп мана, У огоҳлантира олади, униси эса буни рад этади ва-ва қўл силтайди, ва бундан нарига кетади, айтайлик: “Э-э, бу шунчаки тобим қочиб турибди; ўтиб кетади”. Аммо барибир, бу Худо эди, Худо унга гапирган эди.
|
E-30 Шунингдек Худо аввал одамларга огоҳлантириш бермай туриб, ер юзига ҳукмни юбормайди. Худо аввал нима қилмоқчилигини эълом қилмасидан, ҳеч қачон, ҳеч нарса қилмайди. Ва У одамларга танлов беради, ва сиз тўғри ёки нотўғри ҳаракат қилоласиз-қилиш мумкин. Бу Унинг... Тушуняпсизми, Худо ҳеч қачон Ўзининг-Ўзининг табиатини ўзгартирмайди. Унинг-Унинг энг биринчи режаси ўзгара олмайди, чунки У чексиз, шунингдек Унинг бутун программаси ва Унинг ғоялари − баркамолдир. Шу боис, агарда У Буни ўзгартирганида, бу Унинг яхшироқ бир нарсани ўрганганини кўрсатган бўлар эди. Шунинг учун, чексиз бўла туриб, У бирор нимага ўрганишини иложи йўқдир. Унинг-Унинг биринчи қарори − доимо мукаммал, ва ҳеч нарса уни ўзгартиролмайди. Тушуняпсизми?
|
E-31 Худо, инсон жойлаштиришидан олдин − нотўғри қилишига имконият бор эди, Худо уни қабул қила олдиган ёки инкор эта оладиган асосга қўйди, у қабул қилиши ёки қабул қилмаслиги мумкин эди.
|
E-32 Айтгандай, иш орасида, агар бу ерда ўша хизматчи бўлса, Бейкер ака, менимча, шу кунлари суҳбатда бўлган, илон уруғи ҳақида ёзган саволлари ўзим билан. Улар шу ерда менда турибди. Агар у шу ерда бўлса, унда албатта...Ҳозир мен уни кўрмаяпман. Аммо улар шу ердалар. У хотини билан, ажойиб эр ва хотин, лекин улар-улар илон уруғи таълимоти хусусида айрим бир нарсаларни тушунолмадилар, бу худди-мен гапирган баъзи-бир саволлар тўғрисида, ва-ва кейин ваъзлар, шунингдек, ҳомиладор бўлиш ҳақида гапирамиз, ва ҳоказолар. Лекин мен... У биродар сифатида ажойиб одам, масиҳчи бўлганига бир-икки йил бўлди, бироқ тушунмайди холос. Тушунябсизми?
|
E-33 Бу оғир, агар...Муқаддас Руҳга таяниш керак, чунки бу Инжил жумбоқлар билан ёзилган. Уни ўтириб газетани ўқиган каби ўқиш мумкин эмас. У яширин. Ҳа, тақсир. Худо у ерда Мусога: “Хуллас, ҳеч қанақа санамлар ясама, − Ўз амирларида, − ҳеч қанақа самовий тасвирларни, ҳеч қанақа-ҳеч қанақа Фариштани ёки яна бирор нимани; ҳеч қанақа бутлар ёки тасвирларни ясама”, − деганида, ва, шундай бўлса ҳам, ўша куннинг ўзида унга иккита мис Фаришталарни қуйишни ва уларни марҳамат тахтининг қопқоғига қўйишни айтганида, Уни оқлаш учун қанақа баҳона топган бўлардингиз? Кўрябсизми? Унинг Сўзини тушунишингиздан олдин, Уни ва Унинг табиатини билишингиз керак. Унда−Унинг Ўзида бу Сўзга очқич бор, ва фақат Уфақат−Угина Бу билан муомалада бўла олади ва Уни оча олади, шунинг учун У очиши керак.
|
E-34 Ва энди, биз Унинг табиатида доимо инсонни ҳукмдан олдин огоҳлантириш бўлганини кўрябмиз, мамлакатни ҳукм қилишдан олдин огоҳ қилиш ва шунга ўхшашлар. Бизларни жавобгарлигимиз тўғрисидаги эслатма сифатида бизга У доим Ўз огоҳлантиришини беради. Биз масъулмиз, ва Худо бизларни бу ерга бир мақсад учун жойлаштирган, ва У бизни бу ерга қандай мақсадда қўйган бўлса, биз мақсад учун Унинг олдида жавобгармиз. Сиз Унинг олдига бориб, У сиздан нима қилишингизни хоҳлаётганини билишингиз керак. Тушунябсизми? Агар сиз...
|
E-35 Агар сиз бир одамга ишлашга кирсангиз, ва у сизга фермада ёки яна бошқа бир жойда иш берса, сиз эса омборхонага бордингиз ва-ва у ерда шунчаки ўтириб, “Хўш?” − деб сўрасангиз. Кўрябсизми, сиз бориб ундан сизни нима қилишингизни хоҳлашини сўрашингиз керак, кейин эса ўшани қилишингиз керак. Агар сиз бирор одамга ишласангиз, сизнинг маъсулятингиз нима эканлиги билиб олинг.
|
E-36 Ва шунда, агар бизнинг ҳаётимиз шу ерда, бу ер юзида бўлса, унда биз бизларни бу ерга жойлаштирган Ўшанга боришимиз керак ва: “Раббий, Сен мени нима қилишимизни хоҳлайсан? Мен нима-нима-нима қилишим керак? Мен нима учун бу ердаман?” − дейишимиз керак. Ёки, уй бекаси, идиш-товоқ ювувчи бўлиш учунми, ёки...Худо сиздан ниманики истамасин, сиз уни қўлингиздан келганича яхши бажаринг. Қанчалик арзимас бўлмасин, аҳамиятсиз, у қанчалик арзимас бўлмасин, аҳамияти йўқ, сиз буни бараришингиз лозим.
|
E-37 “Ахир...”, − дейсиз сиз. Бизнинг фалокатимиз шундаки, ҳар бир киши бошқасининг иши билан шуғулланишни истайди. Ҳаммамиз тўпни олиб боришни хоҳлаймиз, деганларидай. Сиз тушунябсизми?
|
E-38 Ана бу соат каби, мана, ҳар бир ҳаракат ўз ўрнида. Хуллас, ҳамма деталлар стрелка бўла олмайди. Мана, мен вақтни билиш учун фақат стрелкаларга қарайман. Аммо, борди-ю биттагина ғилдиракчаси бузилса ҳам, улар нотўғри юради.
|
E-39 Худди шундай одамлар билан ҳам. Ҳар кимнинг ўзиники бор, Масиҳнинг Танаси уйғунликда Ўз ҳолатини эгаллаши керак. Тушунябсизми? Шундагина биз қараб, куннинг қайси соати эканлигини кўришимиз мумкин. Тушунябсизми? Шунда дунё соат нечалигига қарайди. Тушунябсизми, а? Бироқ улар сизни кузатадилар. Ва агар сиз оддийгина пружинача, бураладиган пружина бўлсангиз, ёки ким бўлганингизда ҳам, ўша меҳнатни иложи борича яхши бажаринг.
|
E-40 Мана, чунки бизда бир кун келиб, Худонинг олдида жавоб беришимизга тўғри келадиган жавобгарлик бор. Ер юзига келадиган ҳар бир инсон Худонинг олдида ўзининг масъулияти учун жавоб бериши керак. Шунингдек кўпчилигимиз бошқарувчилигимиз учун жавоб беришимизга тўғри келади. Биз... Масъулият − бу Худо томонидан топширилган бошқарувдир; нима бўлмасин, аҳамияти йўқ. Мен бир дақиқа олдин айтганимдек, “уй бекаси”: унда ҳақиқий уй бекаси бўлинг. Тўғри. Агар фермер, ҳақиқий фермер бўлинг. Худо сизни қандай меҳнатга қўймасин, сиз уни бошқарасиз, бунинг учун сиз Худо олдида жавоб берасиз, чунки буларнинг барчаси буни бажариш учун зарурдир.
|
E-41 Ҳизқиёга тайёр бўлиш, тайёргарлик кўриш кераклиги айтилган эди, чунки у ўз Яратувчиси билан учрашиши керак эди. Хўш, Ҳизқиё шоҳ эди, ва буюк эр эди. Сиз унинг илтижосига эътибор бердингизми бу ерда? “Эй, Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла”. Бугун бу бизлар учун қанақанги гувоҳлик, шундай бўлиши ҳам керак. Худо олдида юрган эр киши, гарчи у ўлимга маҳкум этилган бўлсада, Худо эса, шунга қарамасдан, Ўзининг унга бўлган ниятини ўзгартирди, чунки Ҳизқиё нимадир қилмоқчи эди.
|
E-42 Худо эса бизга, юрагимиз ҳохишларини беришини айтди. Ҳизқиёнинг вақти келди, ва унда‒унда рак, ё бошқа нарса пайдо бўлди, ва‒ва ўшанда уни “чипқон” дердилар, лекин биз биламиз, фурункулдан (чипқондан−Тарж.), одатда ўлмайдилар. Бироқ бу, эҳтимол, рак бўлган, ва у чипқондай очилган. Ва−ва Худо Ишайёга: “Бор ва унга ўлишини айт”, − деди. Ҳизқиё эса яна бир нарса қилмоқчи эди. Унда−унда...
|
E-43 Худога бирон нима ҳақида ибодат қилганингда, сенга бунга сабаб бўлиши керак. Худди ўша мен тез-тез далил қилиб кўрсатадиган Ёзувдагига ўхшаб: “Агар кимки бу тоққа: ‘Силжи’, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади”. Ана, бунинг барчаси сабаб ва мақсадга боғлиқ (тушунябсизми?) ёки‒ёки бу нарса юз бермайди. Тушунябсизми?
|
E-44 Шунчаки мумкин эмас... Мана қаерда кўпчилик кўп хатога йўл қўяди, чиқади ва: “Мана, мен буни қилишга имоним борлигини кўрсатаман”, − дейдилар. Хўш бу бошдан бош нотўғри. Худо инъомларини улар билан ўйнашиш учун бермайди.
|
E-45 Мен сал олдин гапирганимдек, У ваҳийни у билан ўйнашиш учун кўрсатмайди; бу ўйинчоқ эмас − бу муқаддас. Уларни фақат Раббий рухсат берганидай ишлат. Унинг асири бўлинглар. Ўша йигит ноҳақлиги ва у билан, бу билан ёки яна бирор нарса билан иш қандайлигини қанчалик айтгинг келишини аҳамияти йўқ, токи Худо айтмагунича оғзингни очма. Кейин, Раббий айтганида, ўшанда РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ билан боришинг мумкин. Ўшангача, у ҳақида ўйлаб ҳам ўтирма.
|
E-46 Бугун дунё худди Ҳизқиё бўлган ўша аҳволда; у (дунё―Тарж.) огоҳлантириш олди. Доим огоҳлантириш келган. Энди эса буларнинг ҳаммасини бўлмаётгани тасодиф эмас. Ҳаммасининг ортида нимадир турибди.
|
E-47 Мана, Ҳизқиё касал бўлди, чипқон пайдо бўлди, бу тасодиф эмас эди. Худо у ёққа Ишаёни юборди, ва унга уйини тартибга келтиришини айтди, чунки у ўлади, деди. Ва Ҳизқиё йиғлади, ва Худога: “Мен Сенинг олдингда Сенга содиқ бўлиб юрдим, ва мен‒мен илтижо қиламан, меҳнат учун, яхши иш учун, Худонинг иши учун мени ҳаётимга раҳм қил”, − деди. Худо пайғамбарга: “Қайт ва унга айт”, − деди.
|
E-48 Хўп ана, ахир ғалати эмасми? Ҳизқиё мамлакатда буюк одам эди. Тушунябсизми? Ҳизқиё шоҳ ва тақвадор одам эди. Модомики у Худога шундай илтижо қила олган экан, у ҳақиқий эр киши бўлган ва Худо уни: “Мен Сенинг олдингда содиқ юракда юргандим” – дегани учун таъна қилмади. Ана, бу кўп нарса ҳақида гапиради. Тушунябсизми?
|
E-49 Ва Худо: “Йўқ, Ҳизқиё, бундай бўлмаган эди”, − демади, балки, у шундай юрганини тан олди. Ва У: “Мен‒Мен сенинг умрингни чўзаман. (Кўрябсизми?) Мен сени илтимосинг бўйича бераман”, − деди, чунки у солиҳ одам эди, у Масиҳга ҳақиқий ҳизматчи эди.
|
E-50 Шунда биз бирор нарсани сўрашга ҳаққимиз бор деб ҳис қиламиз, агар‒агар бизда ниятимиз тўғри бўлса, шу билан бирга мақсадимиз ҳам.
|
E-51 Хўш, бугун биз кўриб турибмиз, охирги йилларда, охирги ўн беш деган бўлардим, ҳатто ундан ҳам кўп йил, бутун мамлакат бўйлаб: “Товба қилинглар, бўлмаса ўласизлар”, − деган огоҳлантириш янграмоқда.
|
E-52 Эътибор беринг, мен бугун эрталаб барвақт хотиним билан гаплашгандим, ва мен... Бу барвақт, нонушта вақти, мени кетишимдан олдин биз стол атрофида ўтириб, гаплашган эдик. Мен: “...хотини”, − дедим. У Билли Грейм, унинг хотини ҳақида, уларни қандай оддий ва одатдагидай яшашга ҳаракат қилишлари ҳақида гапирганди. Мен шунда: “Мана бу одам ҳақиқий хизматкор, у урунмаганида...қачонки у...бу одам, мумкин ўз кампанияларида йилига икки, уч миллионлаб олар, бироқ у уларни олмайди; буни унинг фондлари олади, қайтиб ишга ва радио эшиттиришларига ва яна шунга ўхшашларга сарф қилишади. Билли эса йилига йигирма беш минглар атрофида олади”, − дедим.
|
E-53 Шунда у: “Қандай қилиб у бир йилда йигирма беш минг сарфлаши мумкин?”, − деди.
|
E-54 Мен: “У унга қанча тегишли бўлса, шунча олади, бор-йўғи шу. У уй учун тўлаши керак, ва ҳоказолар”, − дедим. Мен давом этиб, дедим: “Мен Билли Греймни жуда ҳурмат қиламан, − дедим, − чунки унда мактуб бор, ва бу мактуб ‒ товба қилиш”.
|
E-55 Ва сизга айтаман, ҳозир мамлакатда бўлган, мен биладиганларимни ичидан, бошқа ҳеч кимни Худо мана шу мактуб билан Билли Греймни ишлатгандай ишлатмаган. О‒о, у бу билан қоқ нишонга тегади; у бу билан шундайгина турибди ва, яъни, у ушбу устамонларни ва черков аъзоларини товба қилишга чақиради. Лекин ундан нари бормайди.
|
E-56 Мана энди Орал Роберс ака пайдо бўлади, Раббийнинг яна бир буюк хизматкори. Орал Роберс билан эса ҳеч ким тенг кела олмайди. Шунақанки аёвсиз олишади, у‒шунчаки у шунчаки ёвуз руҳларни қувади ва Раббийнинг Исмини чақиради ва Илоҳий Шифоланишга нисбатан яна қанақадир ҳис-туйғулар, ва шунга ўхшашлар. Ҳаммаси жойида. Бу элликчиларга элчи. Элчи бор черковий, деноминацион дунёга (тушунябсизми?), ва совуқ дунёда ҳам.
|
E-57 Ундан кейин эса, ўзимизнинг камтарона хизматимизга қаранг, турибди: “Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир”. Тушунябсизми?
|
E-58 У нима қилябди? Ушбу Келиннинг гуруҳини чақирябди. Тушунябсизми? А? Кўряпсиз, бу−бу мана шу иккала гуруҳдан чақириб олаябди. У ғилдиракдан Ғилдиракни олади.
|
E-59 Ундан кейин, Худо Билли Грейм ваъз қилаётган мактубни тастиқлаябди. Худо Орал Роберс ибодатлари бўйича касалларни шифолаябди. Ва Худо Исонинг ҳамма қилганларини келтириб чиқараябди, Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўша эканлигини исбот қилаябди. Ва чақираябди бу барча ўша... Бу ушбу соатнинг мактуби. Ва бу мактублардан ҳар бири: “Товба қилинг ёки ўласиз”, − деб чақираябди. Бу аниқ. “Товба қилинг ёки ўласиз”. Ҳеч қандай умид қолмади; ҳаммаси охирига келди. Дунё Унинг Келиши ҳақида огоҳлантириш олди. Мана шу мактубларнинг ҳар бири Раббий Исо Келиши ҳақида гапирябди ва огоҳлантирябди, черков деноминацияларини ҳам...
|
E-60 Эсингиздами, Худо доим учтада (ҳа.), Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ каби, ва оқланиш ва чўм- муқаддасланиш, Муқаддас Руҳга чўмдирилиш ва ҳоказо; У учтада.
|
E-61 Хўш, мана, Худо черков деб аталадиганларга товба мактуби ҳисобланади. Худо− элликчилар черковига Илоҳий шифоланиш мактубида. Худо − Келинга бўлган Мактубда. Тушунябсизми? Шундай қилиб, биз ҳамма чақираётганини кўриб турибмиз, бири бу ёққа, бошқаси у ёққа, буниси бу ерга, униси эса у ерга чақираябди. Худо дунёдан черковни чақиради; деноминациялашган черковни элликчиларга; Келинни эса элликчилардан чақиради. Тушунябсизми?
|
E-62 Лютер, Веслей ва ҳозирги сингари. Тушунябсизми, ҳаммаси батамом тимсолларда, ва бунда хатолик йўқ. Мен буни четлари ва ёнларига, ичи ва ташқарисига қўл уриб кўргандим (текширдим−Тарж.) ва Ёзув бўйича кўрсатгандим, хронологияни (воқеалар тарихини вақт кетма-кетлиги бўйича−Тарж.), шу сабабли биз буни мутлақо ҳақиқатлигини биламиз. Тушунябсизми? Ҳеч қанақа хатолик. Умид қиламан, якшанба куни Худо буни шундай чуқурроқ ўргатади, буни тушунмай қолмайсиз. Шундайми?
|
E-63 Хўш, Худо огоҳлантириш беради, ҳукмга тайёрлайди. Атом бомбалари ангарларда, ҳаммаси тайёр турибди. Ва Худо, У буни содир бўлиши учун йўл қўйишидан олдин, У Садўмда қилгани каби чақиришни амалга оширади: “Чиқ бундан. Тайёрлан. Нимадир юз беради”.
|
E-64 Нуҳ пайғамбар кунларидаги каби, Худо гуноҳга ботган тўфондан олдинги буюк дунёни йўқотиш учун сувларни юборишидан олдин, Исо эса аниқ қилиб, у аниқ худди шу кундай кун бўлган эди деб айтди.
|
E-65 “Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келишида ҳам шундай бўлади”. Аёллар қандай жазавага тушмоқдалар, ва‒ва уйланябдилар, турмушга берябдилар, ва-ва буюк илмий ютуқлар; шу билан бирга ақллилар, ўқимишлилар интеллектуаллик сари ҳаракатланаябди, Кичик пода эса, шак-шубҳасиз бўладиган ҳукмни ва қутқарилишни кутиб четга чиқаябди.
|
E-66 Ва Худо ушбу ҳукмни юборишдан олдин, У пайғамбарни юборди (аҳа), худди У Ҳизқиёга юборганидек, У: “Тайёрланинглар, ахир ҳадемай ҳукм тушади”, − деди. Ва у одамларни ушбу соат учун тайёрлади. Нуҳ одамларни тайёрлади, ва бу ҳукмдан олдинга раҳм-шафқат чақириғи эди.
|
E-67 Найнаво ўша вақт келгунича хабардор қилинган эди. Худо Найнавога қаради ва У деди: “Менга-менга буларнинг ҳаммаси шундай жонимга тегди”. Мен тушунаман, гарчи ўша буюк, мажусий, худосиз дунё... Уларнинг шаҳри, ўша кунларда бўлганидай, ўшанда улар ҳақида шаҳарлар бўйича ҳукм қилинарди, ҳозир, аҳолини шундай кўп тарқалганидан кейин, энди мамлакатлар бўйича. “Бу катта шаҳар бутунлай гуноҳга ботди”, − деди У.
|
E-68 Ва Худо ҳукмни юборишдан олдин, У огоҳлантириш мактубини юборди: “Чиқинглар ундан. Тузалинглар”. Кузатиб боринглар, пайғамбар ...дан бошқа-бошқа ҳеч нарса демади. “Қирқ кундан кейин бу шаҳар барбод бўлади”, − деди.
|
E-69 Ва, о-о, баъзан буни қилиш шундай қийин – бунақа нарсани одамларга айтиш. Агар пайғамбар кузатиб бормаса, у муаммога дуч келади, чунки буни енгиллаштиришга ёки бу ерда озроқ, у ерда озроқ бироз муросага боришга ҳаракат қилади, шунда у бироз бир томонлама бўлиб қолади. Бироқ ҳақиқий пайғамбар, Худодан кўрсатма олгач, ҳеч қачон ҳеч бир нарсада муросага бормаслиги керак; у ҳаммасини қандай бўлса, шундай айтиб бериши лозим.
|
E-70 Мана нима учун У Илёсни руҳини кўп марта ишлатган (тушуняпсизми?), чунки ушбу руҳ Унинг кўрсатмаларини доимо бажарган. Тушунябсизми сиз? Тушунябсизми, у Унинг кўрсатмаларини қандай бўлса, худди ўшандай етказган ва доим “Сўзга қайтинглар”. Тушунябсизми? Доимо ортга, Сўзга қайтариш учун.
|
E-71 Хўп мана, биз Найнаво гуноҳларда эканини кўрамиз. Ва пайғамбар ботинолмай турди, чунки бу мажусий дунёси эди (тушунябсизми?); бу мажусийлар мамлакати, мажусий халқ эди, ўзининг халқи эмас, яҳудийлар эмас эди. Улар мажусийлар эди. Улкан кемалар, Найнаво савдо-сотиқ порти эди, балиқ овлаш саноати жуда ривожланган эди, одамлар балиқ овлар эдилар. Ва−ва шу сабабли уларда−уларда ўта гуноҳкор жой бўлган бўлиши керак; пул кўп. Ва−ва пул мўл-кўл бўлган жойда одамлар куннинг оммабоп фикрига эргашадилар, доим гуноҳ ва зўравонлик бошланади.
|
E-72 Бу Худони безор қилди. Ва Унинг мамлакатда пайғамбари бор эди, шунинг учун У Ўз пайғамбарига: “У ерга бор, Найнавога ва: ‘Қирқ кундан кейин шаҳар ҳароб бўлади’, − деган сўзлар билан бақириб чақир”, − деди.
|
E-73 Хуллас “Биласанми, кўнгилсизликларга дуч келиш мумкин”, ‒ деб ўйлади Юнус. Шунинг учун у янада ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди, ва қисқа таътил олишга ва Таршишга жўнаб кетишга қарор қилди. Биз эса фақат қирқ кунгина қолганини кўриб турипмиз. Тушунябсизми?
|
E-74 Шундай қилиб мактуб шошилинч; вақт яқин. Бирор нима билан ўйнашиб енгил қараш вақт эмас: ижтимоий фанлар бакалаври даражасини олиш ва бирор нарсани ўрганиш маҳали эмас. Вақт яқин. Мана гап қаёқда бугун одамлар билан, ҳали ҳам катта-катта мактабларни ва барча бу ўлкан нарсаларни қуришни хоҳлайдилар. Қачонки раҳм-шафқат... О-о, агар биз Раббийнинг Келишини ваъз қилаётган бўлсак, бизга мактабларни нима кераги бор? Худонинг олдида тавба қилиш керак. Тушунябсизми?
|
E-75 Хадсон Тейлор бир ёш хушхабарчига айтгани каби, у деди... Ёки ёш хитойлик унинг олдига келиб, деди: “Мистер Тейлор,− деди, − Раббий Исо мени Ўз Руҳи билан тўлдирди”. “Мен‒мен шундай бахтиёрман”, − деди. “Энди менга ўн йилча вақт ажратинг ва турли даражаларни ва ҳоказоларни олайин”,− деди.
|
E-76 У: “Ўғлим, даражаларни кутма. Агар чироғинг ёнаётган бўлса, бориб гапир. Бор, гапир, даражаларни кутма. Йўқ, даражаларни кутганингча ярминг ёниб бўлади”, ‒ деди.
|
E-77 Ёнган пайти бошла, агар бошқа ҳеч нарсани билмасанг, унда қандай ёнгани ҳақида гапир холос. Фақат‒фақат бегонани жойини олишга, ёки бирор бир жойни уринма. Билган вақтинг, сенга маълум бўлган ўша ҳақиқатни гапир шунчаки: “Мана Бу менга қандай келди, ва мана мен Бунга қандай муносабатда бўлдим”, − деб айт. Бу... Агар бундан бошқа ҳеч нарсани билмасанг, шуни ўзини гапиравер. Келинг, ҳаракатга тушайлик.
Мактуб шошилинч; вақт яқин.
|
E-78 Хўш, агарда Ишайё: “Кутиб турайчи, аввал қарайчи бу чипқон билан уни аҳволи қандай бўларкин”, − деса нима бўларди. Сиз тушунябсизми? Кўряпсиз, бу қандай‒қандай бу...
|
E-79 Кўряпсиз, Худо унга: “Бор ва ҳозирни ўзида унга айт”, − деди. Тушунябсизми?
|
E-80 Ва У Юнусга боришни айтди. О-о, бунисига қойил. Ва у денгиз қарига, океанга тушганида, шунда-шунда кема бўронга учради, улар елканларни йиғиштира бошладилар, кема эса айланаверди-айланаверди, улар нима бўляпди ўзи деб савол бера бошладилар эдилар. Лекин улар уддалай олмасдилар, сув кемани чўктираётган эди. Ва‒ва ҳамма ўзини худосига ёлвора бошлади, ва‒ва, биласизми, ўша пайтда... Юнус таътилда эди, шундай экан у ухлаб олсам бўлади деб ўйлаб, пастга трюмга тушган бўлиши ва оёғини кўрариб ухлаган бўлиши мумкин. Ва унга: “Эй ялқов, уйғон, ва ўз Худонгга илтижо қил”, ‒ дедилар. Юнус эса муаммо нимадалигини билар эди. Тушунябсизми?
|
E-81 Ва у: “Бунинг ҳаммаси менинг айбим. Мени олиб, қўлларимни боғланглар ва денгизга отинглар, шунда фалокат ўтиб кетади”, ‒ деди. У ерда гўё виждонли бўлган одамлар бор эди ва улар бундай қилишни истамаган эдилар, бироқ улар уни пайғамбар эканлигини билдилар ва у нима ҳақида гапираётганини билар эдилар. “Мен‒мен олдин таътилимни ўтқазаман деб ўйлагандим, аммо-лекин Раббий мени таътил ўтқазишимни истамаябди. Мен ўша ерга боришим керак; мени меҳнатим бор. Мен боришдан олдин озроқ дам оламан деб ўйлагандим, бироқ мен боришим керак. Мактуб шошилинч; мен ўша ерга тушишим керак”, ‒ деди.
|
E-82 Юнус ушбу махсус тайёрланган балиқнинг қорнига тушганида, у (балиқ―Тарж.) бор кучи билан бутун жон-жаҳди билан шундай сувларни учириб Найнавога йўналганини тасаввур қиламан. Худо у ерга, мана шу атайин тайёрланган балиқда мактуб элтаётган эди. Ва у Найнавога бутун кучи билан жўнади, чунки унинг‒унинг бортида элчи бўлган эди, ва у‒у уни ўша ерга етқазиши керак эди. У нотўғри кемага минган эди, бироқ Худо у учун кемани кўриб қўйди.
|
E-83 Шунинг учун, тушунябсизми, Худо буюк ишларни қилиши мумкин, агар биз Унга итоат қилсаккина фақат. Тушунябсизми? У‒У йўл бўлмаган жойда, йўл яратади; У ‒ Йўлдир. Тушунябсизми? Ва мактуб бугунги кундаги каби жуда шошилинч бўлганида, Худо йўлни кўриб қўяди.
|
E-84 Яна диққатимизни қаратамиз, қачрнки Амос... Мен у ҳақида ваъз қилгандим, Амос тўғрисида. Агар бирор вақт ўша воқеани ўқимоқчи бўлсангиз, у ажойиб. Амос воқеасини ўқинглар, Амос 1-бобни. У ‒ огоҳлантиришнинг, ҳукм гуноҳни ҳалок қилишидан олдинги яна бир тимсолидир. Бу сафар, у огоҳлантириши керак бўлган шаҳарда яҳудийлар яшаршар эди, бу ерда‒ бу ерда ҳамма, афтидан, ҳақиқат йўлидан оғиб кетдилар ва у саёҳатчилик марказига айланди. Ва‒ва, тасаввур қиламан, мен ўша эрталаб, у ҳақида гапириб, ўрнак қилиб тавсифлаб берган эдим, унинг кал боши тепалик ортидан кўринган пайтда, шунда унинг кўзлари пастга қараганида бироз қисилди ва бу мамлакатнинг ва ҳалқнинг гуноҳларини кўрган эди; унинг оппоқ соқоли, у мана бундай қилиб бармоқлари билан уни силаганида... О-о, мана қандай. Лекин ҳеч ким уни қаердан пайдо бўлганини билмайди.
|
E-85 Бу пайғамбарларни ҳеч ким билмаганди; улар шунчаки, қаердандир пайдо бўладилар, ва худди шундай кетадилар.
|
E-86 Лекин у шаҳарга “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ билан кирди. Товба қилинглар ёки ўласизлар. Чунки бу мамлакатни Худо йўқ қилади. У-У бу жойни ер юзидан ўчириб ташлайди. Сизлар ўз душманингиз билан сулҳ туздингиз. Ва сиз душманингиз билан ярашдим деб ўйлайсиз, бироқ у ерда оссурияликлар тинимсиз мустаҳкамланаябди. Олдин келишиб олмаси биргаликда бориш мумкин эмас. Гап тамом”, ‒ билан кирди. Хуллас у деди...
|
E-87 Ва Худованд бизни айрилишимизни хоҳлайди. У бизни дунёдан чиқишимизни, дунё билан ҳам, шунингдек Худо билан ҳам яшашга уринмаслигимизни, дунё ҳамда Худога тақлид қилиб яшашга урунмаслигимизни истайди. Биттаси ёки бошқасини яшаш керак; Биттасига ёки бошқасига ишониш керак.
|
E-88 Ва энди биз бу Амосни ўз халқига, агар улар товба қилмасалар, ҳукмни аниқ қилиб башорат қилганини кўриб турибмиз. (Ва-ва, о-о, бизни кунимизга бу қанчалик аниқ тўғри келади). Мен бу буюк шаҳар қандай (агар яна у ёққа қарасак), ўша буюк шаҳар, у ерда қандай ҳаммаси йўлга қўйилган, ва-ва ҳамма-ҳамма нарсасида зўр иқтисод, гуллаб-яшнаётган эди деб ўйлайман. Ва улар ўзларини Худо иродасининг ўзгинасидамиз деб ҳисоблашарди, чунки улар гуллаб-яшнамоқда эдилар. Лекин улар Худо доим гуллаб-яшнашнинг муаллифи бўлавермаслиги билиб қолдилар. Йўқ, Худо... Баъзида, черков гуллаб-яшнаганида, бу нарса Ундан узоқлаштиради.
|
E-89 Биласизларми, Худо, бир кунлари, Исроил ҳақида: “Мен сизни далада, қонга беланиб ётганингизда топдим, ва Мен сизларни ювдим ҳамда олиб келдим”, ‒ деган эди (Ҳизқиё 16:4-6.―Тарж.), токи Унинг болалари бўлиши учун. “Сўнг эса, сизлар ўсиб улғайиб, чиройли ёш аёлдай бўлганингизда, сизлар фоҳишанинг ролини ўйна бошладингизлар”. У деди: “Сиз-сиз ҳар бир ўткан-кетганни гўзаллигингдан баҳраманд қилаябсизлар”. Тушунябсизми? “Лекин сиз қашшоқ ва муҳтож бўлганингизда, сиз муҳтожлигингиз бўлганида, сизлар Менга хизмат қилган эдингиз. Аммо Мен сизни дуо қилганимда ва мўл-кўллик берганимда, сизлар Мендан кетган эдингиз” (Ҳизқиё 16:8-34―Тарж). Буни худди шундайлиги текширилган ҳам. О-о, мана қандай.
|
E-90 Хўш, биз бу пайғамбарни мамлакатга тегишлича танбеҳ берганини топдик, бу Амосни. У қишлоқдан эди. Лекин биз билиб олаябмизки, у шуни қилганида, танбеҳ берганида ва уларга агар улар Худо билан ҳаммасини тўғирламасалар, бундан нима келиб чиқишини айтди ва, улар ўзларининг шериги деб ўйлаган худди ўша душмани уларни яксон қилишини айтиб, қаттиқ койийди.
|
E-91 Мана энди, биз кўпяпмиз, бизнинг мағрур Америкамиз ҳам Худонинг қаҳр-ғазабидан қочиб қутилмайди. Бир куни мен буни шу ердалигимда айтганим каби, бу аниқ шу ерда бўлган эди, ҳаммаси якунига келгани ҳақида. Биласизми, мен, нимага таянишни кўрмаябман. Сиёсатга таяниб бўлмайди; куни битган. Ижтимоий ҳаётга ҳам таяниб бўлмайди, чунки у шу қадар маънавий бузилган. У ерда таянса бўладиган нарсани ўзи йўқ.
“Черков хусусида-чи?”
|
E-92 Черков билан ҳеч нарса қилолмайсан, у шунақа юзаки ва йиқилган, ҳеч нарса қолмади. Улар ўзини тўнғичлигини ясмиқ донилик овқатга алмаштирдилар ва‒ва шунчаки ҳукмни кутишмоқда. Муқаддас Руҳ Ўз мўжиза ва аломатларини кўрсатиб, бутун мамлакат бўйлаб ўтди, улар эса доим Унинг марҳаматини қадрига етмаябди. У Ўзини мана шу кунда Худонинг намоён бўлган Каломи эканлигини Ўзининг буюк тастиғи билан Ўзини тасдиқлаябди ва исботлаябди. Улар эса аввалгидай Буни инкор қиладилар. Кўрябсизми? Энди ҳеч нарса қолмаябди. Худо билан доимо бунақа қилиш мумкин эмас. Тушунябсизми?
|
E-93 Майли, биз олдин У Ўз пайғамбарларини огоҳлантирув билан юборишини билиб олдик. У Ўз йўлларини Ўз ҳаракат усулини ўзгартирмайди.
|
E-94 У огоҳлантиргач, ҳар сафар ҳам жазолайвермайди. Сизлар мана шу фикримни кузатиб боришингизни хоҳлайман. Худо огоҳлантириш беради, лекин У ҳар доим ҳам огоҳлантирибоқ жазоламайди (урмайди). Сиз бунга эътибор бердингизми? Ва сўнгра, У огоҳлантириш юбориб, жазоламаганида, шунда: “Сенда Бу бўлмаган. Сен ёлғон гапирдинг. Сен-сен ноҳақ бўлгансан”, ‒ дея пайғамбарни устидан кулишади.
|
E-95 Эҳтимол Ишайёга ҳам худди шундай дейишгандир. У келди ва шоҳ ўлади деб башорат қилганида, кейин яна келиб: “Йўқ, у яшайди”, ‒ деанида сиз нима деб ўйлайсиз, одам нима деб ўйлайди?
|
E-96 Юнус билан эса нима бўлган эди, кўчаларда юрар: “О-о, бу шаҳар шунча кундан кейин хароб бўлади, қирқ кундан кейин”, ‒ деган эди, кейин эса Худо буни қилмади?
|
E-97 Кўрябсизми, эътиборли бўлиш керак, ҳамма вақт ҳам хароб қилмайди. Балки У... Шунда пайғамбарни устидан куладилар, доим ўша бир нарсани ўзи. Лекин агар у Раббийнинг Сўзи билан тастиқланган пайғамбар бўлса (тушунябсизми?), Худонинг аломатлари билан, Худо пайғамбарни тастиғи қанақа бўлади деган бўлса, шундай тастиқланган бўлса, бу эрлар эса шунақа эдилар ҳам. Тушунябсизми? Унинг Каломи ‒ уники (пайғамбарники‒Тарж.) эмас, балки у Худоники, ва бу амалга ошади. Бу агар Худонинг Каломи бўлса, рўёбга чиқиши керак. Буни тўхташиши мумкин бўлган ягона нарса ‒ бу дарров келтирилган товба.
|
E-98 Эътибор беринг, Амос, у-у ўз башорати амалга ошишини кўриш учун яшади, лекин Амос ўша шаҳар ҳақида гапирганда, қандай қилиб Худо сурияликларни киришга ва уларни босиб олишга ундаши ва қандай уларнинг ўз бузуқлиги уларни ғарқ қилиши буларнинг ҳаммасини қандай бўлиши тўғрисида гапирди. Менинг назаримда, агар бу ҳозир... Мен бу ерда шу Ёзувга қараябман, агар мен тўғри ҳисоблаган бўлсам, Амос башорат қилганидан кейин, тахминан эллик йил ўтди. Энди-чи, бунга сиз қандай қарайсиз? Амоснинг башорати амалга ошгунигача бутун бир авлод ўтиб кетди. Лекин сиз бу ерда ўқисангиз, бу ерда бу ҳақида айтилади, ва ҳаммаси, сўзма-сўз, аниқ у айтгандай амалга ошди. Кўрябсизми?
|
E-99 Юҳанно Ваҳий китобини кўрди. Бу унинг яшаган кунларида юз бермади. Лекин биз қандай бунинг ҳаммасини аниқ содир бўлаётганини кўриб турибмиз. Шундайми?
|
E-100 Дониёр бу кун ҳақида башорат қилди, ўз куни ҳақида ва ҳаммаси тўғрисида охиригача. У буни амалга ошишигача яшамади. Худо унга: “Дониёр, китобни-китобни муҳрлагин, ёпгин китобни ва ўз охиратингга жўна. Ўз қисматинг билан оламдан кўз юмасан бироқ ўша куни тириласан”, ‒ деди. Тушунябсизми?
|
E-101 Шундай қилиб, кўрябсиз... Худо ҳамма вақт ҳам, башорат қилиши биланоқ дарров ҳалок этавермайди. Амоснинг башорати, айтганимдай, эллик йил ўтганидан кейин у рўёбга чиқди. Лекин у рўёбга чиқди.
|
E-102 Ва шунда, Муқаддас Китобдан бўлган пайғамбар... Ҳақиқий, асл пайғамбар ‒ бу ўзгача одамдир. Унақа ўзгача эмас, бошқалардан фарқ қиладиган эмас, аммо унинг ўзига хос меҳнати бор. Тушунябсизми? Ва махсус топшириқни етқаза туриб, буни бажариш учун у ўзгача бўлиши керак (бошқа одамлар учун бироз бошқача).
|
E-103 Худди Худо Ўз пайғамбарларини бургутларга ўхшатгани сингари.
Мана, бургут ‒ ўзига хос қуш. У оддий бир қуш, лекин у ‒ ўзгача қуш. Ва у бошқа ҳар қандай қушдан кўра юқори учиши мумкин. У ҳар қандай қушдан кўра узоқни кўради. Хуллас, баланд учиш учун, у юқори уча олиши учун ўшанга хос тузилиши керак. Агар у кўра олмаганида, шундай юқори уча олишдан не наф бўларди, шундай баланд учгани билан нима қилиши мумкин эди? Тушунябсизми? Хуллас у ўзига хос тузилган қуш бўлиши керак. Тушунябсизми? У қирғийлар оиласига мансуб шекилли; у тумшуғи билан узиб олади. Ва у озиқланади... Уларнинг кўпчилиги ўлаксахўр. Бургутларни қирққа яқин тури бор.
|
E-104 Бироқ, тушунябсизми, черковда пастор бор, ва бу пастор ‒ ўзига хос инсон. У шундай тузилган инсонки, у одамларнинг норозиликларига сабр-тоқат қила-қила олади. У-у юкларни олиб боради; у, гуруҳнинг ҳўкизидай. У-у шундай одамки, кимдадир бошқа бировга қарши бирор нимаси бўлганда, у иккала оила билан ўтира олади ва ҳеч қайси томонни ёнини олмай ҳаммасини ечиб ва яна тинчликка, ярашишга келтириб билади. Тушунябсизми? У-у чўпон, у буларни ҳаммаси тўғрисида қандай ғамҳўрлик қилишни билади.
|
E-105 Хушхабарчи ‒ бу ўзига хос одам. Бу олов бўлиб ёнадиган одам. У шаҳарга лоп этиб киради ва ўз мактубини ваъз қилади, у ёқдан эса яна қаёққадир жўнаб кетади. Тушунябсизларми, у ўзгача инсон.
|
E-106 Ўқитувчи ‒ ўзига хос инсон. У Руҳдан илҳомланади ва Сўзни олиб ва Муқаддас Руҳ ёрдамида уни бирга тузиб билади, бунда на чўпон, на хушхабарчи унга тенг келолади.
|
E-107 Ва сўнгра, биз апостолни ўзига хос инсон эканлигини кўрамиз. У ҳаммасини тартибга келтиради. Бу ҳаммасини тартибга солиш учун Худо томонидан қўйилган одам.
|
E-108 Пайғамбар ‒ бу ўзгача инсон. Пайғамбар ‒ бу шундай одамки, унга Раббийнинг Сўзи келади, чунки пайғамбарнинг ҳаёти шундай тузилганки, унинг онги ва онг остиси шунчалик яқин бўладики, у туш кўриши учун ухлашига ҳожат бўлмайди; у Уни бедор ҳолида ҳам кўради. Тушунябсизми? Хўш, буни Худо қилиши керак. Тушунябсизми, у нима бўлаётганини кўради.
|
E-109 Пайғамбар келаётган барча нарсани анча олдин (тушунасизми?) олдиндан кўради. У Худонинг заққум косасини ҳали у тўлмаси, тўлганини кўради. Тушунябсизми? У: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Агар товба қилмасангиз, Худо бу шаҳарни ҳалок қилади”, ‒ дея олади. Нима учун? У ‒ бургут. У у ерда, юксакликда парвоз қилади. Тушунябсизми? Ва у жуда узоқни кўради, ва у ғазабга тўлган косани қандай тўкилаётганини кўради. Мана нимага қарайди пайғамбар. У мана шу ерда бўладиган нарсаларга қарамайди; у олисга қарайди. “Бу келаябди”, ‒ дейди у. У шунчалик узоққа кетиб қолиши мумкинки, бу сояни кўриб билади ҳатто. У: “Дунё...?...қоронғу ва зимистон бўлади”, деди у. У шундай юқорида, ҳозир қуёш нур сочаябди, лекин у мана шу сояни қандай яқинлашиб келаётганини кўради, ва у-у кўраётган нарсасини айтади. Бу нарса ҳали бу ерда эмас, лекин бу аниқ бўлади. Бу аниқ. Бу бўлади, халқ устида қоронғулик. У буни келгусида келишини билади, бунгача ҳали анча олдин, лекин у, шундай бўлсада, буни кўради.
|
E-110 Амос, ўша, Худонинг мойланган пайғамбари, у қоронғуликни ва ҳукмни кўрди. У Сирия ўз от аравалари билан, кирганини ва у ерда елиб юрганини, одамларни ўлдирганини кўрди. У буни ҳозир келишини айтди, ва Худонинг ҳукми уларни устига, бу содир бўлишидан эллик йил олдин айтди. Лекин, тушунябсизми, у пайғамбар сифатида Руҳда кўтарилган ва буни узоқдан туриб кўрганди. Тушунябсизми? У ҳали коса тўлмай туриб, ғазабга тўлган косани кўрди.
|
E-111 Иброҳим каби, Худо Иброҳимга: “Сенинг наслинг ўша юртга киради ва тўрт юз йил давомида яшайди, кейин эса Мен уларни қудратли қўлим билан олиб чиқаман, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади”, ‒ деди. Тушунябсизларми? Худо бу косани тўлишини билар эди. У Ўз пайғамбари билан гаплашган эди. Бу ерда У унга: “Кўрябсанми, мана Амор халқларининг косаси (тушунябсизларми?), лекин уларнинг қабиҳликлари ҳали тўлиб-тошмади, Иброҳим. Ҳозир бу ҳақида ҳеч нима дема, кутиб тур, лекин бу келади. Ва уларни косаси тўлганда, кейин тўрт юз йил, шунда Мен уларни олдингизда чигирткадай қуваман ва бу юртда сизни авлодингизни ўрнатаман”, ‒ деди. Омин. Мана бу Раббийнинг пайғамбари.
|
E-112 Мана энди, у ўзининг ваҳийи ҳақида гапирганида, бу ғазабми, ёки шифоланиш, бу бироз кечикиши мумкин, лекин бу рўёбга чиқишии керак, агар у буни Раббий Исмидан гапираётган бўлса. Тушунябсизми? Балки, бу у сизга айтаётган дуодир. У бирор нимани сизга айтиши мумкин, сиз эса буни умуман кўрмайсиз. “Бу қандай бўлиши мумкин? Бу ахир... Мен-мен... У менга: ‘РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, бу юз беради, у юз беради’, ‒ деди, бу эса рўй бермади. У адашди”, ‒ дейсиз. Хўш мана, сиз Бунга ишонмаганингиз учун ҳукм қилинасиз, лекин бу барибир рўй беради. Тушунябсизми? Бу рўй бериши шарт.
|
E-113 “Кечикса ҳам, ‒ дейди Муқаддас Китоб, ‒ лекин бу, шунда ҳам, ўз вақтида айтади”. Бу рўёбга чиқади.
|
E-114 Пайғамбар фақат у ёққа қарайди ва кўради. У кўраётганини айтади. У бу ерда нима бўлаётгани ва сизни ҳозир қандай аҳволдалигингиз тўғрисида ўйлаб ўтирмайди; у нима бўлишига қарайди. Ва у буни айтаётганида, агар бу Раббийнинг Каломида бўлса, бу аллақачон айтиб бўлинган, ва дунёдаги ҳеч бир нарса буни тўхтата олмайди (Сиз тушунябсизми? Бу аниқ.), фақат Худонинг Ўзи қодир.
|
E-115 Эътибор беринглар, энди биз кўрамизки, У‒у ўз ваҳийсини айтганида, пайғамбар айтади... Хўп, баъзида у яхши нарсани гапиради, сизнинг шифоланишингиз ҳақида айтади. Майли, сиз балки: “Шунчаки бўлиши мумкин эмас буни; мен умуман яхши бўлмадим”, ‒ деб ўйлайсиз. Шунда сиз бу билан нима қиласиз? Бу нарса сизга Худонинг ҳукмини олиб келади. Бу аниқ. Тушунябсизми? Исо сизни қутқаришни ваъда қилди, агар сиз бунга ишонадиган бўлсангиз, агар сиз бунга ишонмасангиз бу‒бу нарса сиз билан содир бўлмайди. Сиз буни қабул қилишингиз керак; сиз бунга ишонишингиз керак. Тушунябсизми? Шунингдек, сиз буни қаёқдан келаётганини билишингиз керак, бу сизга Худога ёки пайғамбарингизга ишонч беради. Тушунябсизми? Сиз бунга ишонишингиз керак.
|
E-116 Ва энди, биз бу ерда ушбу пайғамбарларни гапирганини, уларни-уларни гарпирганини кўриб турибмиз, ва уларни айтганлари рўёбга чиққан эди. Ва агар Худонинг ғазаби одамларга тўкилган бўлса, фақат биргина... Агар шу пайғамбар бирон-бир бошқа нарса юз беришини айтса, Худонинг қўлини фақат бир нарса тўхтатади ‒ бу товба қилиш. Худо олдида товба қилиш: бу Унинг ғазабини тўхтатади. Шунақа, буни кутиб ўтирманг, ўша заҳоти бажаринг. Агар Худо бирор нима деса, ўша заҳоти килинг уни.
|
E-117 Ҳизқиё, билиши биланоқ у... У яхши одам эди, лекин Худо: “Ҳизқиё, сенинг вақти соатинг келди, ва Мен-Мен сени олишим керак; сени олиб кетаман. Бутун хонадонингни тартибга келтир”, ‒ деди унга.
|
E-118 Ва у-у деди: “Раббий, мен бу ишни фақат ўн беш йилда қилиб бўламан”. Кўрябсизми? “Агарда Сен... Мен-мен кетишимни биламан, лекин менга ўз уйимни тартибга келтиришим учун ўн беш йил керак бўлади. Мен буни ҳозирни ўзида қилолмайман. Мени-мени буни қилиш учун вақтим йўқ. Мен-мен шунчаки буни қилолмайман. Раббий, мен буни ҳаммасини қилишим учун яна ўн беш йил умр бер менга. Мен ўз уйимни тартибга келтиролмайман...”.
|
E-119 Кўрябсизми, Худонинг топшириғи: “Хонадонингни тартибга келтир”, ‒ эди.
|
E-120 Ҳизқиё эса: “Мен буни шу йил қилолмайман, менга... керак бўлади. Токи мен буни ҳаммасини оламан, уни ўзгартираман, ва уни ўша одамга етқазаман, мен-менга булар учун ўн беш йил керак бўлади. Мен буни қилишим учун, менга шавқат қил. Менга рухсат бер, ижозат бер менга... Буларнинг барисини қилишим учун, вақт бер менга”, ‒ деди. Кўрябсизми?
Шунда Худо унга: “Мен сенга марҳаматли бўламан”, ‒ деди. Лекин барибир кейин уни ўлишига тўғри келди. Шундайми?
|
E-121 Кейин эса яна, (у бу вақтдан фойдаланди), у, мана шу вақтда айниди. Тушунябсизми? Шунинг учун, у буларни тартибга солмай кетганида яхшироқ бўлар эди унга. Бу рост. Лекин Худо унга хонадонини тайёрласин деб яна ўн беш йил берди. Ахир у ўша заҳоти нима қилди? “Раббий, мен улгурмайман. Буни қилиш учун менга ўн беш йил керак. Сен менга хонадонимни тартибга келтиришимни буюрдинг. Мен буни ўн беш йилдан тезроқ қилолмайман, чунки бу ерда мени қарзим бор, у ерда эса фалон-фалон нарсам, бу ерда ана бу-у ишларни қилишим керак”, ‒ деди у.
|
E-122 Шундай қилиб, у ерда тақвадор одам бор эди, ва Худонинг Сўзи барибир амалга ошиши керак. У барибир рўёбга чиқади, бироқ У шунчаки уни бироз кечиктирди (тушунябсизми?), у учун Уни бироз кечиктирди. Шундан кейин, бу вақт давомида у гуноҳ қилди. “Мен буни уни бошига солмайман, лекин бу ундан кейин болаларига ўтади”, ‒ деди У. Сизлар бу воқеани биласиз.
|
E-123 Энди мана, биз баъзида тезда қилинган товба-тазарру Худонинг ғазабини бироз вақтга ушлаб туришини кўриб турибмиз.
|
E-124 Хўш, мана, биз кўрябмиз, Найнаво... Худо айтди: “У ерга бор, ва дарҳол шаҳарга жар сол, уларга айт: ‘Агар...қирқ кундан кейин у ҳалокатга дучор бўлади’. ‒ дегин”, деди. Ва, о-о, улар қанақанги товба қилишди. Улар ўша пайғамбарни кўчалар аро “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Қирқ кундан кейин бу ерда ҳамма нарса вайрон бўлади. Шаҳар қулайди”, деб боришини кўрганлари заҳоти.
|
E-125 Шоҳнинг ўзи бутун мамлакат бўйича рўза, йиғи-сиғи қилишга фармон берди: “Ҳамма қанорга ўрансин, нафақат устига қанор олсин, нафақат бошингизга, бутун танангизга, ўзингизга, балки ҳайвонларингизга ҳам, даладаги мол-қўйларингизга ҳам ва кул сепинг, ва қанорга ўранинглар”. Қанақанги товба-тазарру бу.
|
E-126 Шундай қилиб, бу нарсани кўрганимизда, эътибор беринг, агар пайғамбар охиригача диққат-эътиборли бўлмаса (тушунябсизми?), уни ақли етмаса ва Худога бормаса, унда ўша пайтни ўзида буни кўрасиз, агар эътиборли бўлмасанг...
|
E-127 Ишаёга қаранг; у фақат ўз башоратини айтдида, кейин даштдаги ўзининг кулбасига кетди-борди. Ва у кетганидан кейин, Раббий ёлвораётган шоҳга гапирмади. Унинг ҳаракатланишини Ўз принципи бор. Мамлакатда пайғамбар бор эди. Раббийнинг Сўзи Унинг пайғамбарига келади. У у ёққа тушди ва: “Ишайё, қайтиб бор ва айтгин, Мен унинг ибодатини эшитдим. Мен қабул қилдим, мана бу... у буни қилиши учун ўн беш йил кераклигини сўради. Мен унинг кўз ёшларини кўрдим, чунки у бу нарсани қилишни жуда хоҳлади. Унга уни ўзи айтганидай, у ишни қилишга ўн беш йил керак бўлади. Бор, унда Мен уларни (ўн биш йил умрни.―Тарж.) унга беришимни унга айт”, ‒ деди. Кўрябсизми?
|
E-128 Нега? У‒У Ишайёга бориб унга: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”ни айтиш топшириғини берди. Кейин, агар бу ишда қандайдир бирон ўзгариш юз берса ёки кечикишми... Бу барибир рўй беради; у-у барибир ўлди. Лекин айтди... Агар бунда бирор-бир шунақа нарса бўлса, унда У “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ”ни жўнатган одамига яна қайтиб келиши керак албатта. У Ишайёга: “У ёққа қайт ва унга айт”, ‒ деди.
|
E-129 Хуллас, Юнус бунга бошқача ёндашишга қарор қилди, тепаликка чиқиб олди ва: “Эҳ мени туғилмаганим яхшироқ эди-я”, ‒ деди. Ва, о-о, ундан кейин қандай давом этди. Ва Худо ўша ерда бир бутилкасимон кади ўсимлигини ўстирди ва унга соя қилди, токи у жаҳлидан тинчлангунигача. Лекин у: “Ахир мен у ёққа борган эдим-ку, улар мени ёлғончи пайғамбар дейдилар-ку”, ‒ деди.
|
E-130 Шунда Худо унга гапириб, деди: “Пастга қара, ўша шаҳарга. Юнус, у ерга қара, бутун шаҳар қанорга ўраниб, кул сепганича товба-тазарру қилаябди”.
|
E-131 Кейин У унга мана шу кади ва уни кемирган ўша қурт ҳақида гапирди. Бирор кун, Раббий йўл берса, мен Чодирга келмоқчиман ва фақат Юнус тўғрисида бир қатор ваъзлар қилмоқчиман. О-о, қанчалик кўп... У ерда шарқ шамоли эсади холос... О-о, ана бунга қойил. У ерда шунчалик кўп маъно, шунчаки...шундайгина ўзига тортади. У ерда табиий соф нарсалар бор ва улар тимсолларда...тўғри келади. Бунда ҳатто Исо Масиҳ кузатилади ва ҳоказолар. Албатта, Библиянинг ҳар бир қаторида Исо Масиҳ кузатилади. Ҳа, тақсир. Бу якшанба кунлик дарсимиз учун, шу сабабли, агар Раббийнинг иродаси бўлса, буни ҳаммасини билиб оламиз.
|
E-132 Ва эътибор беринг, шундай бўладики, сен... Агар сен самимий бўлсанг, ва Худога айтсанг... Шундай қилиб, диққат- эътиборли бўлиш керак.
|
E-133 Хўш, мен сизларга яна бир битта Юнусни кўрсатмоқчиман, шу платформада.
|
E-134 Бир куни кечқурун бу ёққа одамлар келишди. Ўша аёл, бўлиши мумкин (унинг яқинларидан бирор киши), бугун шу ердадир, хуллас унинг исмини айтиб ўтирмайман; сизлар, эҳтимол уни кимлигини биларсизлар. Лекин улар шу ёққа келдилар, Кентуккидан, ажойиб инсонлар, ва улар-улар бу ерга йиллаб қатнаганлар. Лекин бу одамлар ажойиб одамлар эди, менинг яхши дўстларим эдилар... Улар-улар менинг ҳақиқий дўстларим эдилар, лекин улар... Улар черковда жонланиш бўлиб қолса келиб қоладиган одамлар тоифасидан эдилар; жонланиш ўтади: ташвишлар юки уларни босиб кетади, ‒ келмай қўясан. Шунингдек уларни ҳамма болалари шу ерда яслиларда бўлганлар; уларда...бўлган, бизда синфлар ва ҳоказолар бўлганида.
|
E-135 Ва бир куни, мен уйга келдим, тўрт йил ёки беш йиллар олдин, тахминан шундай. Ва мана шу қизча (у саккиз ёшларда эди, яслида бўлан вақтида), у турмушга чиқди, иккита боласи бор эди. Ва у касалхонада, ўлим ёқасида ётган эди. Унинг қорнида тўрт ойлик, мумкин беш ойлик боласи бор эди; ва боласи ўлди, уни ўзини эса операция қила олмас эдилар, чунки уни токсикози бор эди. Ва улар операция қила олмас эдилар, шу сабабли онасини ҳам ўлишига қўйиб беришларига тўғри келди. Операция қила олмайдилар, бола эса (тушунябсизми?) бу аҳволда уни ҳалок қилар эди, шунинг учун улар... У шунчаки ўлаётган эди, унинг ҳеч қанақа имконияти йўқ эди.
|
E-136 У мени чақирмабдимикин деб, шуни билиш учун бордим. Ва мен касалхонага бордим, ва мана у кисларод ёстиқчаси остида ётибди. Мен қопқоқчани озгина кўтардим, у билан бироз гаплашдим, шунда дедим: “Сиз мени эслайсизми?”
|
E-137 У: “Албатта, Билли ака, мен сизни эслайман”, ‒ деди.
Мен унга: “Қандайсиз... Сиз қанчалик касал эканлигингизни тушунябсизми?”, ‒ дедим.
У: “Ҳа”, ‒ деди. “Шу учун мен сизни чақирдим”, ‒ деди.
Мен унга: “Хўп, унда сиз билан Раббий ўртасида ишлар қандай?”, ‒ дедим.
Аёл менга: “Билли ака, мен-мен... Мен кетишга тайёр эмасман”, ‒ деди.
|
E-138 Хўш, биз бош эгдик ва ибодат қилдик, унинг онаси ва эри, ўша хонада бўлганларнинг кўпчилиги ҳам, унинг онаси ҳам ва эри ҳам йиғлай бошладилар. Шунда мен-мен унга саволлар бердим, ва у Худо билан ҳаммасини тўғирлаб олди, ваъда берди ва орқага қайтди ва у қандай яшагани ва гуноҳлари учун афсусланишини ва Уни қанчалик яхши кўришини айтиб шундай йиғлар ва товба қилар эди, Худога ваъда берди. Ва мен бироздан сўнг турдим ва у бинодан чиқдим.
|
E-139 Кейинги кун эрталаб мен яна ўша ерга боришим учун қўнғироқ қилишди. Кейинги куни эрталаб токсикоз қанчалик кўтарилганини текшириш учун анализ қилган эканлар, ва унда бу нарсадан из ҳам қолмаган экан. Ҳаммаси ўтиб кетди, бутун токсикоз заҳри уни тарк этди. Шифокорлар шунчалик ҳаяжонланганидан: “О-о. Ахир бу... бўлиши керак. Бу жуда антиқа”, ‒ дедилар. Яна улар: “Биз‒биз уни тайёрлаймиз, ‒ дейишди, ‒ агар эрталабгача ҳам шундай қоладиган бўлса....”, ‒ дейишди. Ва улар: “Биз унга пенициллин беришда давом этаверамиз”, ‒ дейишди ёки инфекцияни таъсирини камайтира туриб, унга нима берган бўлсалар. Дедилар: “Биз операция қиламиз, шунингдек ўлик болани олиб ташлаймиз, токи у бирон нарсага ўтмасин”, ‒ дейишди, “Агар у билан ҳаммаси жойида бўлса, шунда...”, ‒ дейишди.
|
E-140 Ўша куни ундан яна икки ёки уч марта анализ олишди. Кечқурун жуда кеч бўлганда ҳам анализ олишди, ҳеч қанақа ёмонлашиш йўқ, ҳаммаси мутлақо жойида. Шунинг учун уни тайёрлашди, уни кисларод ёстиқчасидан олишди, ҳаммаси жойида. Кейинги эрталаб уни операция қилишлари, болани олишлари керак эди.
|
E-141 Ва мен у ерга бордим. Ва шундай бўлганлиги сабабли... Хуллас, мен буни билмаган эдим; мен билмаган эдим. Раббим менга бу ҳақида ҳеч нима демаган эди. Агар хоҳласангиз, одамлардан сўрашингиз мумкин. Хуллас, улар... У аёл... У менга шундай бўлади деб айтмаганди. Лекин, о-о, бунақасини кўринг, унинг эри, гуноҳкор бўлиб туриб, мени олдимга келди ва: “Бранхам ака, мен ўз ҳаётимни Раббий Исога бермоқчиман”, ‒ деди.
|
E-142 Ва мен: “Яхши, шу ерда бош эггин ва хотинингни қўлидан ол, шунда мана шу тўғри йўлдан кетасизлар”, ‒ дедим.
|
E-143 Онаси қайтиб келди; у: “Бранхам ака, биласизми, мана мен ва менинг болаларим, ‒ деди, ‒ бизлар ҳаммамиз гоҳ бордик, гоҳ бормадик, гоҳ ундай, гоҳ бундай ва ҳаммаси Чодирнинг у ёғидан ‒ бу ёғига ўтиб юрдик ва шу кабилар. Бизлар ўтирамиз, сенинг ваъзингни эшитамиз, алтарга борамиз, ва яна қайтамиз”, ‒ деди. Ва яна: “Бранхам ака, мен ҳам қайтиб кетдим”, ‒ деди у. Сўнг деди: “Мен Раббий Исони менинг боламга меҳрибонлиги учун Унга қайтмоқчиман”, ‒ деди у. Энди, кўриб турганингиздек, бу-бу жуда яхши, бироқ Раббийга бу сабабли келмайдилар.
|
E-144 Ярим кечасига яқин, ўн иккида, бирда, унинг онаси мизғиб олибди. Ва у деди, онасини чақирди: “Она”.
Ва онаси: “Ҳа, азизам, нима истайсан?”, ‒ дебди.
У онасига: “Биласанми, мен шундай бахтиёрман”, ‒ деди.
Онаси: “Мен шунақанги хурсандман, сени бахтиёрлигингдан”, ‒ деди.
“Мен Худо билан ярашганман”, ‒ деди. “О-о, бу қандай ёқимли”, ‒ деди. Бир неча дақиқадан кейин у яна чақирди: “Она”, ‒ деди.
“Ҳа”, ‒ деди.
“Мен уйга кетябман”, ‒ дебди.
|
E-145 Шунда у деди: “Биламан”. “Ҳа, азизам, ‒ деди, ‒ эртага шифокор болани олади. Кейин, бир-икки кун ўтиб, кесилган жойлар тузалади ва бу ердан кетасан ва яна бахтли бўласан, сен эргинанг ва болаларинг билан, христианлар бўласизлар ва Худо учун яшайсизлар”, ‒ деди.
|
E-146 У деди: “Она, мен айтмоқчиманки, мен ўзимнинг осмондаги уйимга кетябман”.
Онаси деди: “Албатта, жоним, йўлнинг охирида”.
У деди: “Йўлнинг охири ҳам мана шу”.
“О-о, ‒ деди онаси, ‒ нима бўлябди?”
“Йўлнинг охири”, ‒ деди. “Ҳа, она, икки дақиқадан кейин мен ўламан”, ‒ деди.
|
E-147 Онаси уни асабийлашди ва босинқираябди деб ўйлади. У ҳамширани чақирди; ҳамшира қон босимини ўлчади. Ҳаммаси жойида. Беш дақиққадан кейин эса у кетди; у ўлди.
|
E-148 Шундан кейин эса, бундан бир ёки икки ҳафта ўтиб уйга келганимда... Менимча, Грейем ака ўша қизнинг дафн маросимида ваъз қилган. Мен уйга қайтганимда ва Меда менга ўша қиз ўша кечаси ўлганини айтганида, мен, шундай, ...мадим (ишонмадим―Тарж.).
Мен-мен онаси билан кўришгани бордим. “Ҳа”.
|
E-149 Ва мен-мен билмайман, нима мени мажбур қилди бундай қилишимга, лекин мен дедим: “Раббий Худо, Сен-Сен менга тушуниш беришинг шарт (тушунябсизми?): мен ўша ёққа борганимдан кейин, ва-ва уни эрига айтдим, ва у Раббийга келди, Сен ўша одам учун қилганларингни барчаси ва ҳоказолардан сўнг, кейин эса мана шунақа қилиб бу қизни олдинг”. “Сен менга тушуниш беришинг керак”, ‒ дедим мен.
|
E-150 Худога мана шунақа гапирганингда, У сени ёлғиз қолишингга қўйиб беради. Мен... У менга ҳеч нимада мажбур эмас. Мен Ундан қарздорман. Шу, биласизми, У менга бир-икки кун аразлаб юришимга қўйиб берди. Ва қандайдир уч ёки тўрт ойдан кейин, мен, бир куни дарё соҳилида ўтирган эдим, ва Раббий ваҳийда менга гапирди ва: “Энди уни онасига боргин ва унинг онасига бундай дегин: ‘Ахир уни кетиш соати бундан бир йил олдин дала сайрида у дарёда чўкканида келмаганмиди? Ўшанда у кетиши керак эди, аммо Мен уни кетишга тайёр бўлганида олиб кетишим керак эди’. Ва мана нима учун бунинг ҳаммаси юз берди ва нима сабабдан сен у ёққа бординг”, ‒ деди У.
|
E-151 Шунда мен тиз чўкиб бошимни эгдим ва йиғлаб юбордим. Мен: “Раббим Исо, мени кечир, Сенинг бефаросат қулингни. Раббим, мен ҳеч қандай ҳолатда бундай демаслигим керак эди”, ‒ дедим.
|
E-152 Ва мен яна ўша аёлни олдига бордим; у ўша ерда, Бозор кўчасида яшар эди. Ва мен уникига бордим ва: “Мен сизга савол бермоқчиман”, ‒ дедим.
|
E-153 “Албатта, Билли ака”, ‒ деди у.
Шунда мен: “Бу қиз чўкиб кетишига оз қолган, шу ростми?”, ‒ дедим.
У деди: “Бу рост, Бранхам ака”. “Уни эри ва бошқалар уни дарёдан чиқаришларига тўғри келган”, ‒ деди. Ва деди: “Босим остида сунъий нафас беришдан фойдаланишга тўғри келди, аппарат олишга ва унинг ичидан сувни тортиб чиқаришга тўғри келди”, ‒ деди. “У юбкада эди. Улар дала сайлида эдилар. У ўша ерда юрган ва қандайдир таги ювиб кетилган қумтошга оёғини қўйиб, боши билан сувга кириб кетган ва сув ютган эди. Улар буни кўрмай қолган. У гоҳ кўриниб, гоҳ чўкиб кетаётганини кўришлари билан, унга етиб борган ва чиқариб олган”. Ва деди: “У ўлишига сал қолган”. “У...”, ‒ деди.
Мен: “Ўша сафар у кетиши керак бўлган”, ‒ дедим.
|
E-154 Кўрябсизми, Худо нима қилаётганини билади. Шундай қилиб, Раббий, эҳтимол, менга айтган бўлар эди, агар мен ўшанда: “Раббий, Сен менга айтишинг керак, бу ҳақида айтишинг керак”, ‒ деган позицияда турмаганимда. У менга ҳеч нарсада бурчли эмас.
|
E-155 Бир куни кечқурун мен йиғилишда бўлган эдим, ва бир хушхабарчини касал одам учун ибодат қилганини эшитдим, у деди: “Худо, мен Сенга бу одамни шифолашингни буюраман”. Кимга? Худога буйруқ қилиш? Кўрябсизми? Бу-бу ҳатто маданиятсизлик (тушунябсизми?), чунки бу-бу Худо, У хоҳлаганини қилади.
|
E-156 Ахир тупроқ-ахир лой кулолга: “Нима учун сен мени бунақа қилдинг?”, ‒деб айта оладими? Тушунябсизми? Албатта, йўқ. Бироқ, агар пайғамбар бироз индамай турса ва кейин Раббийдан жавоб кутса, жавоб бўлади. Тушунябсизми?
|
E-157 Худди мана бу, илон уруғи ҳақида саволлар берган одам билан бўлганидай. Тушунябсизми? Шунчаки-шунчаки кузат, ва-ва жуда шошилма. Ва шунда... Шундай қилиб, Худо Раббийни севганларга ҳамма нарсани яхшиликка қилади доим.
|
E-158 Мана энди, агар-агарда Найнаво товба қилмаганда, унда-унда унга Худонинг ҳукмлари ёпирилар эди. Шундай қилиб, ёдингизда бўлсин, пайғамбар қулоқ тутиши керак. Бу огоҳлантириш эди.
|
E-159 Мана, бу мамлакат билан ҳам худди шу нарса... “Бранхам ака, ўтган якшанба сен: ‘Ҳеч қандай умид қолмади’, ‒ дединг”, деб айтасиз сиз. Ҳа. “Нега?” У чақириққа эътибор бермади. У албатта буни олади. У буни олади. Бу мамлакатни майда-чуйда бўлиб, сочилиб кетадиган вақт яқинлашиб келмоқда. Мен буни 1933-йилда кўрдим. Тушунябсизми? Мен қараган эдим...
Айтдилар, сиз айтишингиз мумкин эди: “Хўш, унда, бу нарса рўй бермади”, ‒ деб.
|
E-160 Аммо бу рўй беради. Муссолин ҳокимиятга келмаган эди ҳали; Магинота Линияси қурилмаган эди ҳали; ўша кунларда машиналар тухумга ўхшамас эди ва ҳоказолар; аёллар президентни сайламаган эдилар ҳали, қайсики талабага ўхшайди ва ҳоказолар; у ерда айтилган католик президент ҳам ҳали бўлмаган эди ва бошқа гапирилган нарсалар. Буларнинг ҳаммаси ўттиз йил ёки ундан кўпроқ йил муқаддам башорат қилинган эди, лекин У буни узоқда кўрсатди фақат, охиригача кўрсатди.
|
E-161 Ва буларнинг барчаси соат сайин яқинлашар экан, коса тўлаябди. Билли Грейем, Орал Роберс ва қолганлар товба қилишни ваъз қилган эдилар. Пайғамбарлар ва шу кабилар мамлакатни мўжиза ва аломатлар билан кезиб чиқдилар, у эса янада кўпроқ гуноҳга ботиб бормоқда. Мана нима учун улар товба қилмайдилар, товба ёрдам берган бўларди.
|
E-162 Эътибор беринг, Ахаб Илёснинг таънасига жавобан товба қилмади. Агар-да Ахаб товба қилиб, Худонинг олдида бўйсунганида эди, бу нарса юз бермас эди. Лекин Ахаб бориб Навўтнинг узумзорини эгаллади ва уни ўзини ўлдирди, ҳамда бу барча ёвуз ишларни қилди. Изабел эса... Пайғамбар РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ билан келди. Лекин улар нима қилдилар? Улар уни ўлдираман деб қўрқитдилар. Нима бўлди? Унинг башорати рўёбга чиқди; Изабелни кўппаклар еди ва Ахабни қонини ялади: унинг сўзи бўйича аниқ юз берди. У косани тўлганини кўрди. Тушунябсизми?
|
E-163 Мана нима учун Михо ҳам худди шу нарсани гапирган эди, қандай қилиб у Худо лаънатлаганни дуо қила оларди? Кўрябсизми, уни-уни сўзи, унинг башорати Сўз билан уйғунликда эди.
|
E-164 Яҳё: “Сен укангни хотинига уйланмаслигинг керак, бу қонунга зид”, ‒ деганида Ҳирод товба қилмади. У товба қилмади. Бироқ у нима қилди? Унинг хотини пайғамбарни бошини сўради. Қаранглар, у қанақанги қўполликка йўлиқди. Қаранглар, у билан нима бўлди. Мана, ҳатто бугун, Швейцарияда кўм-кўк (зангори) сув, Уни инкор қилиниши, хотира сифатида бурқираб турибди. Тушунябсизми? Албатта, у Раббийдан таъна эшитганида товба қилмади. Яҳё унинг ким бўлишидан (прокломатор ёки ким бўлса ҳам; ёки император, ёки ким бўлганида ҳам) қатъий назар, унга айтди, Худо чақираётганда у товба қилиши керак ёки унга ғазаб келади.
|
E-165 Пайғамбарларда кўпинча... Бу ерда менда ёзилган, лекин вақтим етмайди, чунки мени ўн дақиқа вақтим қолди.
|
E-166 Агар товба бўлмаса, албатта ҳукм тўсатдан босиб келади! Ҳизқиё товба қилди. Кўрябсизми? Найнаво товба қилди. Ахаб товба қилмади. Новухадназар товба қилмади. Нуҳ вақтида одамлар товба қилмади, ва ўша пайтнинг ўзида ҳукм бостириб келаверди. Тушунябсизми? Хуллас шунақа, лекин, биринчидан, У ҳаммани огоҳлантиради. Ҳамма огоҳлантириш олади.
|
E-167 Энди вақт яқинлигини кўриб туриб, қандайдир огоҳлантиришни пайқаётган ҳар бир одам, Худонинг ғазаби тўкилишидан олдин тезда товба қилсин.
|
E-168 Мана, келинглар буни Бранхам Чодирига қаратамиз. Тушунябсиз, биз буни ҳаммасини, буни Ҳақиқатлигини кўрган эдик ва биламиз. Биз Бу мутлақо Ҳақиқат эканини биламиз.
|
E-169 Каломнинг топшириғи қуйидагича: “Агар товба қилсангизлар ва ҳар бирингиз гуноҳингиз кечирилиши учун Исо Масиҳ Исмига сувга чўмсангизлар, Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар. Зеро ваъдалар болаларингизга ва барча узоқдагиларга”. Тушунябсизми?
|
E-170 Хўш, бир одам, мистер Доух, шу яқинда менга савол берди: “Бранхам ака, мен қарияпман. Мен қувватдан қолаяпман, тўқсон бир ёш”, ‒ деди у. “Сен нима деб-сен нима деб ўйлайсан, мен ўлишга тайёрманми? Мен қутқарилганманми, сен нима деб ҳисоблайсан?” ‒ деди у.
|
E-171 Мен унга: “Мистер Доух, сиз қачондир жисмоний кўрик учун врачга борганмисиз?”, ‒ дедим.
“Ҳа”, ‒ деди у.
|
E-172 “Ва сиз унга айтиб берасиз... Шундай қилиб, шифокор мана нима қилади: унда китоб бор, у шу китобни олади ва билиб олади. ‘Хўш, биринчи мен нима қилишим керак, бу одамни юрагини текширишим керак’. Шундай қилиб, у стетоскопни олади ва уни қулоғига тиқади, юракни текширади”. Ва мен дедим: “Кейин, навбатдагиси, қон босими, қўлдаги қон босимини ўлчайди. Ундан кейин нима қилади у, пешобдан таҳлил олади, ва яна нима, ундан қон олади, ва қолган ҳамма-ҳаммаси. У буларни ҳаммасини ўтали ва агар ҳеч нарса топмаса... Рентген қилади. Агар у ҳеч нарса топмаса, у: ‘Мистер Доух, сиз жисмонан соппа-соғсиз’, ‒ дейди”, ‒ дедим.
|
E-173 “У буни нимага асосланиб айтади? Унинг тиббиёт китобчасидаги шартларига асосан, агар бирор жойи касал бўлса, асосий олимнинг кўрсатмаси бўйича бу ана у ерда намоён бўлади, бу мана бунда таъсир қилади, ана унга таъсир қилади. Шундай қилиб, унда маълум бўлганига кўра, сиз жисмонан соғ-саломатсиз”. Тушунябсизми?
|
E-174 “Хуллас, ‒ дедим мен, ‒ ушбу ҳолда, мен-мен жонингизни кўриб чиқаман. Тушунябсизми? Худо эса жон учун фақат битта Ускунага эга (бу аниқ): бу Унинг Каломи. Бу Унинг Каломи. Муқаддас Юҳанно 5:24да Исо айтди: ‘Менинг Сўзимни эшитган...’ Хўш, эшитиш ‒ бу бирор товушни шунчаки тинглаш эмас. Бу ерда ‘эшитиш’ ‘Буни қабул қилишни’ билдиради. ‘Менинг Каломимни қабул қилувчи’, (омин), ‘Буни эшитаётган!’ (Шунчаки туриб, буни сафсата дейиш эмас. ‘Бунда ҳеч қандай бирор нарса йўқ. Мен бунга ишонмайман’ эмас.) ‘Менинг Каломимни тинглаган...’ (Аҳа.) Бу Исонинг Сўзи, қачонки Уни Ўзи – Калом. Мана, марҳамат. ‘Агар Менинг Сўзимни эшитсангиз, ‒ деди У, ‒ ва Мени Юборганга ишонсангиз, унда ўлимдан Ҳаётга ўтгансиз; ва ҳатто ҳукмга келмайсиз, бироқ бундан ўтдингиз’. Омин”. “Юрагингиз ҳозир нимадан нафас олаябди”, ‒ дедим мен.
У менга: “Мен Бунга ишонаман. Мен буни эшитдим. Мен Буни қабул қилдим”, ‒ деди.
|
E-175 Мен дедим: “Унда, Бош Мутахассисга, Бош Жаррохга асосан, Абадий Ҳаётнинг Бош Шифокори: ‘Сиз ўлимдан Ҳаётга ўтдингиз ва ҳукмга келмайсиз’, ‒ деябди”.
|
E-176 Деди: “Мен сени сувда чўмдириш учун Исо Масиҳ Исми ҳақида ваъз қилганингда, мен ўша заҳоти сени ортингдан бордим ва сен мени чўмдирдинг”, ‒ деди. “Мен... Мен қанақа одам эдим, энди мен умуман бошқа одамман. Мен билан нимадир бўлди. Аввал мени Бу билан ҳеч қандай ишим йўқ эди, ва бошқа йўлдан юрардим, бироқ мен бурилдим ва мана шу йўлдан кетдим. Ва менинг юрагим Унга яқин бўлиш учун кечаю-кундуз ёнади. Мен, битта қолдирмай ҳаммасига ‘омин’ дейман. У мени қанақанги кесади, менга барибир, мен Унга мос бўлишни хоҳлайман. Ва менинг билишим бўйича, шундай ҳам”, ‒ деди.
|
E-177 Мен унга: “Сизнинг юрангингизни уриши чакки эмасга ўхшайди. Менимча-менимча, руҳан, сиз лаёқатлисиз”, ‒ дедим.
|
E-178 “Қизиқ, Кўтарилиш келганида, мен унга бўлар эканманми, Бранхам ака?”, ‒ сўради у.
|
E-179 Мен унга: “Ким бўлади-ю, ким бўлмайди, мен буни айтолмайман”, ‒ дедим.
|
E-180 “Ўшангача яшашни хоҳлардим, мен шундай‒мен шундай Кўтарилишни кўришни истайман”, ‒ деди у.
Мен дедим: “Яхши, рухсат этинг, бу тўғрисида Фанлар Китоби ва жонлар китоби нима дейишига қарасам”. Мен дедим: “Мана, бу ерда, 2- Салоникаликлар 5-бобда, айтиладики: “Раббимизнинг келишига тирик бўлганлар вафот этган (дам олаётган) биродарларини огоҳлантирмайди (“қаршилик қилмайди”ни билдиради). Зеро Худонинг карнай-сурнайи чалинади ва ўлганлар (дам олаётганлар) биринчи бўлиб тирилади (чиримайдиган танага ўтадилар). Шунда бизлар, ўша кунда (ўша улар тирилиб бўлган вақтда...Тушунябсизми?) тирик бўлганлар бир дақиқада, кўз очиб юмгунча ўзгарамиз ва улар билан учрашамиз; сўнгра ҳавода Раббийни кутиб олиш учун кўтариламиз, улар билан бирга олинамиз”. Ухладингизми ё ухламадингизми, ўлганмисан ёки йўқ, дафн қилинганмисан ё сен умуман кўмилмагансан: барибир тириласан. Сизни ҳеч нима ушлаб қолмайди. Сиз шу ерда ҳозир-у нозир бўласиз”. Мен унга: “Доух ака, агар Исо менинг набирамни набирасининг набираси туғилишигача келмаса, сиз барибир керакли дақиқада у ерда бўлиб қоласиз ва агар олинадиган бўлишса, ҳаттоки улар ўзгаришидан олдин, сиз ўша ерда ҳозир-у нозир бўласиз”, ‒ дедим. Рост. Омин.
|
E-181 Дуолар қелаябди, шунингдек, ғазаб ҳам келаябди. О-о, бизлар бугун бирини ёки бошқасини кутишимиз керак. Ё сиз Худонинг ғазаби сизга қандай ёпирилишини ва йўқ қилишини кутасиз ёки сиз Раббий Исони тирилишини (келишини―Тарж.) кутасиз. Буни ваъда қилган, худди ўша Худо... Мен жуда хурсандман.
Раббий Ўзининг кутаётган Келинини олишга келадиган,
Ўша Мингйиллик кунини шундай кутаябман,
О-о, бизнинг Исо ер юзига яна қайтганида
Қувончли озод бўлиш кунини юрак соғинди,
Шунда бу қоронғу дунёнинг гуноҳ ва ғам-ғуссаси, оғриқ ва ўлими тугайди;
Минг йил Исо билан ер юзида биз ҳокимлик қиламиз (о-о, қойил, “ва асрлар оша Раббий билан...” Тушунябсизми?)
|
E-182 Худо нима деган бўлса – амалга ошиши керак. “Уйлар қурадилар, уларда яшайдилар. Узумзор экадилар ва унинг меваларидан ейдилар. Бошқа бегоналар эгалик қилиши учун барпо қилишмайди. Ўз узумзорларини барпо қилишади ва ўша ерда қолишадилар”. Омин. Омин. “Муқаддас тоғимда (Худонинг халқини―Тарж.) улар ёмонлик ёки зарар етказмас.” Ҳамдлар бўлсин.
|
E-183 Чириш чиримайдиганга айланганида, бу-бу ўлим ғалаба билан ютилганидир, ўшанда биз У қандай бўлса шундай кўрамиз Уни, ва Унинг шонли танасига ўхшаган тана бўлади бизда. О-о, қанақа вақт келаябди.
|
E-184 Худди Ўша Худонинг Ўзи, ёки Худо Сўзини ёки Унинг қаҳр-ғазабини тўкилишини башорат қилган худди ўша пайғамбарлар, мана шу келажакдаги хайр-баракалар ҳақида ҳам айтди-айтдилар. Мен шунақа хурсандман. Худо ҳеч қачон мамлакатни огоҳлантиришсиз яксон қилмайди. У ҳеч қачон инсонни огоҳлантирмай туриб ҳалок қилмайди. Шундай қилиб, агар У шундай қиладиган бўлса, унда бизлар учун нимадир рўй берди: бизларда охирги кунларнинг аломатларини тасдиғи бор, буюк Муқаддас Руҳ орамизда ҳаракатланмоқда ва Ўзининг Борлиғи билан черковни зарядламоқда, Ўз Сўзини тасдиқламоқда. Шунда Черков, ажойиб бир кун келиб, Худонинг куч-қудрати билан осмонга кўтарилишга тайёрланмоқда. Чунки бу бизлар учун огоҳлантириш: ҳар қандай юкни ва тўсқинлик қилаётган гуноҳни четга суриб, имонимизни Боши ва Ижрочисига (томон) бизга тайёрланган йўлни сабр-тоқат билан учиб ўта олишимиз учун.
|
E-185 Худо сени дуо қилсин, черков. Худонинг садоқатли қўлидан тутиб ол. Ҳа, тақсир. Агар сиз Унинг Ҳозирлигини сезаётган бўлсангиз, Унга боринг. Агар юрагингизда бирор нима жойида бўлмаса, уни тузатинг. Бизни унчалик ҳам кўп вақтимиз қолмади; Раббийнинг Келиши яқин. Сизлар ишонасизми бунга? О-о, бунисига қойил. Ахир у ерда ажойиб бўлмайдими? Қандай вақт бўлар, у ерда, жаннатда сайр қилиб юрган ўтмиш ветенарларини кўрганимда. О-о қойил. Мен ўша соатни кутаябман.
|
E-186 Эсимда, эшитган эдим, укам айтиб берганидай, океан ортидан, қадимги жанг майдонларидан қайтаётганларида, гапириб берган эди: “Озодлик ҳайкали кўзга кўриниши билан қари ветеранлар чиқиб, Озодлик ҳайкалини кўриши учун барча мажруҳларни палубага олиб чиқар эдилар”. Кемада сузиб келаётганингда у кўзга биринчи бўлиб ташлади, чунки у жуда баланд. “Ва икки ёнга ёйиб кўтарилган қўлларни кўрганларида, ‒ деди, ‒ одамлар шундай ўзларини тутиб туролмайдилар, ва йиғлай бошлайдилар, шундай жасур бақувват эркаклар ўша ерда турадилар ва шундайгина палубага тиз чўкадилар ва йиғлай бошлайдилар”. Бу нима? Озодлик белгиси. Улар севган барча нарса мана шу белгида жо бўлган.
|
E-187 О-о, аммо нима бўлади мен Сионнинг қадим кемаси учиб келганини эшитганимда ва жанг тугаб, ғалабага эришилганида (ҳаллелуйя) ҳилпираётган байроғини кўрганимда, ва биз ўлим, гуноҳ ва дўзах енгилган уйга борамиз; бошқа энди гуноҳ йўқ, ўлим йўқ, ғам-алам йўқ. Мен қандай сигнал чалинаётганини эшитябман, қарийб. О-о, биз ушбу Шаҳарга яқинлашмоқдамиз. Ҳа, тақсир. Хушёр бўлинг, қадимги кема сузиб келмоқда. Худойим ўша соатни деб яшашимизга ёрдам бер.
|
E-188 Раббий Исо, биз ‒ бу буюк Хушхабар Нурида юриш учун бор кучи билан, бутун борлиғи билан ҳаракат қилаётган одамлармиз, Сенинг буюк Хушбарангни, қайсиники тасдиғи учун Сен ўлдинг. Мана шу алдамчи, ёвуз кунларда, биз яшаётган соатда аломатларни қандай намойиш бўлаётганини кўраётганимиздан биз шунақанги миннатдормиз. О Худовандим, деворда ёзув бўлганида биз буни кўриб турганимиздан миннатдормиз Сендан, Раббим, нажот топишимиз жуда яқинлигини биламиз. Бизлар ваъз қиламиз, мамлакат бўйлаб юрамиз, Сен қандай буюк аломатлар қилишингни кўрамиз, ҳар куни Ўзингни намоён қиласан, ҳар йили. Ер юзида Унинг буюк Ғайритабиий аломати зоҳир бўлмаган бунақа йил бўлмабди. Ва биз Худонинг буюк армияси олға ва яна олға одимлаётганини кўриб турибмиз, биламиз.
|
E-189 О-о, кўп сонли эмас, бироқ қанақа қудратли гуруҳ бу, қайсики Абадий Ҳаётга эга. “Лашкарларини ҳалок қилади ва деворларга бостириб чиқади”, ‒ дейилган. Ҳа, ўлим лашкарлари унга ҳеч қанақа таъсирга эга бўлмайди, У улари яксон қилади, табиийлик ва ғайритабиийлик орасидаги деворга чиқади ва Худонинг қўлига киради, буюк абадийликка. Раббий Худованд, биз бу учун Сендан миннатдормиз. Биз вақт яқинлашиб келаётганини, яқин эканини биламиз.
|
E-190 Мен илтижо қиламан, Худойим, агар бугун бу ерда Сени билмаганлар бўлса, қайсики тинчлик ўрнатмаган... Шунингдек, балки, бугун, биз гапирган пайтимизда, уларнинг юракларига нозик Овоз: “Мен бошқа атрофда лақиллаб юра олмаслигимни огоҳлантиришини сезаябман”, ‒ дегандир. О Худойим, улар дарҳол ўз уйларини тартибга келтиришсин. Ҳаммаси тартибга келтирилган бўлсин. Совуқлик кетсин... Балки улар христиандирлар лекин улар эга эмас... Улар бунақа ҳолатларида шунчалик кўп яшадилар ва шунча кўп нарсаларни кўрдиларки, улар учун–улар учун бунинг қадри йўқолди. Бу... Улар бунинг ҳаммасини чуқур ва самимий эмас, бепарво қабул қиладилар.
|
E-191 О, Худойим, бу барча буюк нарсалар Черковнинг яқинда Кўтарилиши тўғрисида бизни огоҳлантираётганини англаган ҳолда бугун ҳаммасини текшириб олишимизга рухсат бер, шуни ато эт. Ва агар биз гуноҳ, имонсизлик ва ялқовлик билан қийналиб юрсак, биз Кўтарилишга кирмаймиз. Биз буни биламиз, Раббий, шунинг учун илтижо қиламиз, Сен бизларни ичимизда, юракларимизнинг тубигача Муқаддас Руҳинг билан куйдиргин. О Худойим, юракларимизни Ўз дуоларинг билан ёқгин. Тушунишимизга ёрдам бергин.
|
E-192 Энди, барча одамларни дуо қилгин. Бизнинг қимматли пасторимизни ва хотинини дуо қил. Дьяконларни, нозирларни, барча келувчиларни дуо қилгин. Гуноҳларимизни кечир. Касалликларимизни шифола, Раббий. Ва юракларимизни ёқгин. Ва биз бу ердан огоҳлантирувчи мактуб билан борайлик, одамларни гуноҳларида учратганимизда: “Дўстим, бир кун келиб, сени Худо билан учрашишинга тўғри келишини англаб туриб, шундай иш тутишинг уят эмасми ахир?”, ‒ деб айтамиз. Бизга ато эт шуни, Раббий. Мен уларни Сенга топширябман, ҳозир, Мактубни топширябман, ва ҳаммалари биргаликда Сенинг шуҳратинг учун меҳнат қилсинлар. Исо Масиҳ Исми ҳақи. Омин.
Уни севаман, севаман Уни.
У аввалроқ яхши кўрди,
Ва Гўлготада нажотни
Менга берди.
|
E-193 Сиз Уни севмайсизми ахир? Ўйлаб кўринг, биз киммиз ўзи. Қара, дўстим, биз қанчалик юқори кўтарилдик. Лютер ва Веслей кунларига, орқага бир қарагин-а, ва барча асирларга. Ҳозир биз қаердамиз, қарагин: тўғридан-тўғри шу ерда, пирамиданинг нақ чўққисидамиз, қаердаки Худо Библияни Етти Муҳр орқали мутлақо очилганлигини буни ҳаммасини исботлаган худди шу ердамиз, энди энг охирида, Раббийнинг келиши ва Черковнинг кўтарилиши тўғрисидаги ўша етти сирни кутаябмиз фақат, қайсики тонг отгунича содир бўлиши мумкин. О-о, бунисига қойил.
Уни севаман, (самимий) севаман Уни.
У аввалроқ яхши кўрди,
Ва Гўлготада нажотни
Менга берди.
|
E-194 Қачонки, энди, аста-секин... Бу ерда ҳар биримиз бу жойни қолдиришимизга, бу дунёни тарк этишимизга тўғри келишини англаябсизларми? Аёл зотидан туғилган инсоннинг умри қисқа ва ҳаёти қайғуга тўла эканлигини англаябсизларми? Бизлар Адан боғидаги ўша дарахтдан, ўлимдан (гуноҳдан―Тарж.) туғилганлигимиз туфайли, бизни ўлишимизга тўғри келишини биласизларми? Биз ‒ онамизнинг қорнини мевасимиз, ва бизни ўлишимизга тўғри келади, бизни бу ҳаётдан ажралишимизга тўғри келади. Ёшми қарими, буни аҳамияти йўқ. Агар ҳозир кекса эркак ёки аёл шу кечасини яшаб ўтса, улар кўпчилик ўн-ўн беш ёшли болалардан кўпроқ яшайди. Бундайларнинг юзлаби, бутун дунё бўйлаб, эрталабгача оламдан ўтишади: болалар. Шунинг учун бир нарса муҳим: сен ҳозир нима қилябсан?
|
E-195 Бу сенинг охирги имкониятинг бўлиши мумкин. Ёшмисан ёки кекса, сен черковга кела оласан ҳали. Ҳеч нарсани охирига етказмасдан қолдирма. Ўта самимий бўл. Ҳар қандай гуноҳ ва қолган барчасини четга суриб қўй. Тўғридан-тўғри Худонинг юзига қара ва савол бер: “Раббий, мен Сенинг кўнглингдан чиқаябманми? Раббий Исо, мен яна нима қила оламан? Бу ҳаётим тугаганидан кейин Сенга хизмат қилишим учун мени бошқа ҳеч қачон имкониятим бўлмайди. Бу менда бор бўлган ягона вақтим. Раббий Худо, мени нима қилишимни хоҳлайсан, менга билдиргин фақат. Агар мен бориб уни қилишим ёки буни қилишим керак бўлса, мен буни қувонч билан қиламан.
|
E-196 Ҳақиқатдан ҳам ‒ чиндан биз буни айтаябмизми? Кичкинтойлар шундай уйлашармикин? Ўрта ёшлилар шундай ўйлармикинлар? Кексалар шундай ўйлармикинлар? Ўспиринлар шундай ўйлашармикин? Бизни кетишимизга тўғри келади, ким билади, эҳтимол, барчамиз эрталабгача оламдан ўтармиз? Биз буни билмаймиз. “Бу менга ғулғула солади”, ‒ дейсизлар. Аммо бундай бўлмаслиги керак. Ростини айтсак, мана шу ўлатга кетган кулбани (фоний танани―Тарж.) тарк этаётганингиз сизни ҳаммасидан кўп қувонтириши керак.
|
E-197 Бошқа олам мавжуддир. Жуда узоққа кетишга тўғри келмайди. У тўғридан-тўғри сиз билан. У тўғридан-тўғри атрофингизда. Сиз-сиз шунчаки... Фақат Худо сизга бешта туйғуни берди, бу ушбу дунё билан, шу билан алоқа қилиш учун. Бироқ бошқа дунё мавжуд, сизда у билан алоқа қиладиган туйғу йўқ, сиз у билан алоқа қила олмайсиз, чунки сизда улар йўқ.
|
E-198 Масалан, якшанба кечқурун айтдим, мумкин, сиз буни тушунмагандирсиз... Бизда бешта туйғу бор: кўриш, таъм билиш, сезиш, ҳид билиш ва эшитиш. Лекин агар сизда кўриш қобилияти бўлмаганида, сизда фақат таъм билиш, сезиш, ҳид билиш эшитиш бўлганида, кимдир эса кўра олса ва: “Бошқа бир дунё мавжуд, қуёш бор”, ‒ деса, нима бўларди? Ушбу‒ушбу туйғулар билан мана шу барча нарсаларга дуч келасан, ва ўша нарса нима бўлса у сенга нима эканлигини айтади. Сиз, албатта, бу одамни ақлдан озган деб ўйлаган бўлардингиз, чунки сизда бу йўқ‒бу кўриш туйғуси сизда йўқ. Сизни билишингиз бўйича ҳеч ким бунга (кўриш туйғуси―Тарж.) эга эмас. Буларнинг барчаси ҳақида гапирган одамлар тўғрисида эшитгансиз, бироқ сиз бунга шубҳаланасиз. Лекин мана шу туйғу (кўриш‒Тарж.) орқали, буни ҳақиқат эканлигини биламиз. Буни ҳаммаси реал бор нарса. Тушунябсизми? Бу-бу шундай, буни кўриниб тургани реал. Туйғулар бу ҳақида айтаябди.
|
E-199 Хўш мана, ўлганингда, юз берадиган ягона нарса, шунчаки бу бешта туйғулар ўзгаради (Шарафлар бўлсин. Фью.); шунчаки бошқа туйғуга эга бўласан. Ва сен юқорироқ туй билан тириласан, бундан кўра минг карра юқори туйғу билан бошқа ҳаётга, ўлим йўқ, ғам-ғусса бўлмаган ҳаёт. Ва ўша сен ҳозир тушунчага эга бўлмаган нарса у ёққа ўтганингда бунинг ҳаммаси аниқ кўринади. Ҳозир буни тушунмайсан, чунки сен бунга шунчаки дуч келаябсан; бу туйғуга эга эмассан. Сиз айтасиз: “Менда‒менда бугун бу ерда ғалати ҳис бор. Гўё бу ерда... Шундай йиғлагинг келади ёки мавж қилгинг, ё яна нимадир”. Бу Раббийнинг Фаришталари. Тушунябсизми?
|
E-200 Бир одам айтганига ўхшаб, биласизларми, ҳеч қачон кўриш туйғусига эга бўлмаган, деди: “Баъзида мен реал ниманидир ҳис қиламан, худди бир, илиқлик туйғусини”, ‒ деди.
Дейсиз: “Бу қуёш нури”.
“Нима у қуёш нури? Мен уни ҳеч қачон кўрмаганман”.
|
E-201 “Йўқ ҳеч қанақа...” Кўрябсизми, у ҳеч қачон кўрмаган, билмайди, бу нима эканлигини. Тушунябсизми, кимдир унга айтиши керак, ўша, кимки буни кўриб турибди. О-о, ана бунга қойил. Тушунябсизми?
|
E-202 Биз шундайгина ўзгараябмиз. Биз шунчаки ўзгараябмиз; ўлимдан қўрқманглар. Ўлим ‒ бу оддийгина чўчитгич. Исо уни енгди. Ҳатто Павлус охирига келганида, у: “Эй ўлим, сенинг нишинг қаерда? Қани сени қўрқувинг? Қабр, қани сенинг зафаринг? Сен мени қўлимга тушдинг дейсанми? Мен-мен сенга у ёқни, Қуддусни кўрсатмоқчиман. У ерда бўм-бўш қабр турибди ва ‘Мен Ўшадирман, сени енгган Ўша: ўлим ва дўзах’, ва мен Ундадирман, ва сен мени тутиб туролмайсан. Мен яна тириламан”. О-о, бунисига қойил. Ва у деди: “Менга тож тайёрлаб қўйилган, уни менга Раббим, адолатли Ҳакам, беради; ва биргина менга эмас, балки Унинг намоён бўлишини севган барчага”.
|
E-203 Сиз Уни яхши кўрасиз. Сиз Унинг келишини кўришни истайсиз. Сиз Уни кутаябсиз. Бунинг тарихи узун; бу узоқ кутиш. Бу мухаббат. Лекин сиз Уни сабирсизлик билан кутмоқдасиз. О-о, мана бунисига қойил. Мана ишлар қандай бўлябди. О-о, биз ушбу вақтни, ўша соатни кутмоқдамиз. Агар бугун сизнинг юрагингиз тегишли аҳволда бўлмаса, дўстларим, хушёр бўл. Тушунябсизми? Хушёр бўл. Душманни сени алдашига қўйма. Муқаддас Руҳ ичингда Ўз Парвардигорига, Ўз Хўжайинига учишни истаганида, бу шундай севгики, уни ҳеч ким ифодалай олмайди. Бу рост. Бу реал. Бор нарса.
|
E-204 Шундай қилиб, агар: “Сен бу учун тайёр эмассан”, ‒ деган огоҳлантириш эшитилаётган бўлса, унда ёдингда тут, эҳтимол, Худо сени нимадир учун тайёрлаябди. Тушунябсанми? Сен ...га тайёр эмассан.
|
E-205 Айтасан: “Ҳўп, агар мен чўмган бўлсам, кейин Муқаддас Руҳ ҳам, ҳўш, балки, Раббий мени олиб кетар?”, ‒ деб. Йўқ, нафақат бу, фақат ўшандагина сен ҳаёт учун тайёрланаябсан ҳам. Токи Муқадас Руҳни олмас экансан, сен-сен яшашга тайёр эмассан, сен Муқаддас Руҳни олганингда, сўнгра, ана шунда сен ҳаётга яроқлисан. Шу пайтгача сен ҳаётга яроқсиз эдинг (тушунябсизми?), лекин сен‒мана энди ҳаёт учун яроқлисан, Муқаддас Руҳни олганингдан кейин (тушунябсизми?), шунчаки сизни тайёрлайди. Тушунябсизми?
|
E-206 “Хўш, ўлимга тайёрланиш керак”, ‒ дейди одамлар. О-о, мен эса яшашга тайёрланаябман. Омин. Мана гап нимада ‒ яшашга тайёрлан, Масиҳда яшашга, гуноҳни, ўлимни, дўзахни устидан ғолиб ҳаёт билан, менда аллақачон ғалаба бор. У‒ менинг Ғалабам, мен эса ‒ Унинг исботиман, мен эса ‒ Унинг ғалабасини исботиман. Омин. Мана қандай.
|
E-207 “У сенда борлигини сен қаердан биласан?”. У менда бор. Омин. У, Ўз инояти билан менга берди уни (ғалабани―Тарж.). Мен буни сезаябман. Мен буни биламан. Мен буни ҳаётимда қандай ҳаракат қилаётганини кўриб турибман. Бу мени ўзгартирди. Ва мана шу Китобга мувофиқ, У айтди, мен Абадий Ҳаётга эгаман ва ҳукмга тушолмайман, бироқ мен ўлимдан Ҳаётга ўтдим, чунки У мени айбларимни олди. Ва агар У тўлов тўлаган бўлса, мени ҳукмга тушуришга уринма. У буни мен учун қабул қилди, мен эса буни қабул қилдим. Ҳа, тақсир.
|
E-208 Хуллас, ҳеч қанақа суд йўқ. Бошқа‒бошқа ҳеч қанақа ўлим. О-о, бир кун келиб мени черковни қолдиришимга, одамларни қолдиришимга тўғри келади, лекин бу ‒ агар Исо ҳаялласа. Лекин агар бу юз берса, мен ҳеч қанақа ўлик эмасман. Мен ўлолмайман; менда Абадий Ҳаёт. Абадий Ҳаёт билан қандай ўлиш мумкин? Тушунябсизми? Доим Худонинг Ҳозирлигида, шунингдек абадий У билан бўламиз. Омин. Бу нарсадан менинг юрагим ҳаприқади, о-о, бундан яна ваъз қилгим келади. Шундайми? Яхши. О-о, У Ажойиб!
Ахир У ажойиб, ғаройиб, мўжизакор эмасми?
Ахир Исо, менинг Раббим, ажойиб эмасми?
Унинг Сўзига нима ёзилган бўлса,
Кўзлар кўрганди, қулоқлар эшитганди,
Ахир Исо, менинг Раббим, ажойиб эмасми?
Мен бу гувоҳликни яхши кўраман:
Унинг Сўзига нима ёзилган бўлса,
Кўзлар кўрганди, қулоқлар эшитганди,
Ахир Исо, менинг Раббим, ажойиб эмасми?
|
E-209 О-о, мен Уни севаман. У ‒ менинг Оромим, менинг Ҳаётим, менинг-менинг Умидим, менинг Подшоҳим, менинг Худойим, менинг Қутқарувчим, менинг... (О-о, мана қойил), менинг Отам, менинг Онам, Опам, Биродарим, Дўстим, ҳаммаси меники. Сиз тушунябсизми? Биз олдин шунақа кўшиқни куйлардик. Биласизларми, сизлар бирор марта ушбу элликчиларни қўшиқларини эслайсизларми... Умид қиламан, магнитафонни ўчиргандирлар. Ҳа? Биз олдинлари куйлаган қўшиқ:
У ‒ менинг Отам, менинг онам, У опам, акам.
У ‒ мен учун ҳамма нарса.
У ҳамма нарса. У мен учун ҳамма нарса.
У ҳамма нарса. У мен учун ҳамма нарса.
Ахир У ‒ Отам менинг, онам, опам, акам.
У ‒ мен учун ҳамма нарса.
|
E-210 Биз буни қачон куйлаганимизни эслайсизми? О-о, кўп йиллар олдин... Шунингдек сўнгра, биз олдин куйлар эдик:
Мен биламан, бу Қон,
Мен биламан, бу Қон,
Мен биламан, бу Қон мен учун.
Мен зулматдалигимда,
У мен учун Хочда ўлди.
Мен биламан, бу Қон мен учун.
|
E-211 Бу эски қўшиқни эслайсизларми? Яна қанақасини биз куйлар эдик? Қани:
Мен билан бардам бўл бир соат,
Токи мен у ерга боргунимча.
Мен билан дадил бўл бир соат,
Токи у ерга ибодат қилгани боргунимча.
Мен ғалаб қилаябман, мен ютаябман,
Мен ғалаб қилаябман, мен ютаябман.
Ахир мен Исони севаман,
У – менинг Қутқрувчим,
У менга жилмаябди,
У мени яхши кўради.
|
E-212 Бу Смит ака эди, қора танли ака, олдин ана у ерда, бурчакда эдик. О-о, мен у ерда бу қора танлиларни эшитгандим; мен шунчаки ўша ерда турган эдим, қичқиргандим ва чақиргандим ва шунга ўхшашлар, машина ларсиллаб юрар, ва унинг атрофидан сакрар эди. У ерда ҳамма қарсак чалар эди. [Бранхам ака қўшиқ айтилаётганида қарсак чалади―Тарж.]
Мен билан бардам бўл... (Бу ритм, қора танлиларнинг ритми, биласизми. Улар айтганидек ҳеч ким куйлай олмайди; уринмасангизлар ҳам бўлади. А?)...бир соат
Токи мен у ерга боргунимча...
|
E-213 О-о, шунақа. Мен у ерда тургандим, дедим: “О Худойим”. Шунчаки ёш йигит, йигирма ёшлар атрофида, мен машинани айланиб чопгандим ва шунчаки ана бундай хитоб қилар, Худойимни улуғлаган эдим. О-о, қандай вақтлар эди-я. Бу Худо одамлар орасида шу тарзда ҳаракат қилганининг боши эди. Энди, биз кучли Черковга кирдик, кўп сонли аъзолари бўлган эмас, балки Руҳда кучлига. Омин. Қандай ажойиб.
|
E-214 Ўшанда бир ашула бор эди... Мен у ердаги ўша кунни эслайман, Чатанугдаги, Тенниси штатида, мана шу... учратганимда. Чатануга эмас, бу Мемфисда бўлган эди, биласизлар, мен ўша ерда турган мана шу қора танли аёлни учратган эдим. Унинг боласи таносил касаллигига чалинган ва у бошига бу одамнинг кўйлагини боғлаб олиб, мана бундай қилиб скамейкага суяниб ўтирган эди. Ва Раббий ўша самолётни тўхтатди ва қандайдир тарзда унга учгани қўймаган эди ва менга келиб олишни... айтдилар. Ва Муқаддас Руҳ: “Озроқ юргин, ва у ёққа бор”, ‒ деди.
|
E-215 Ва мен ўша ёққа сайр қила, қўшиқ айтиб боравердим. Мен ўйладим: “О-о, самолёт ана-мана учиб кетади”.
|
E-216 “Боравер. Юришда давом эт. Юришда давом эт”, ‒ дерди холос. Менинг хизматимни бошида.
|
E-217 Мен қарадим, ва у ерда фақирона капа, кичкина кулбача; у ерда деворга суянганча, бир кекса опа турган эди. О-о, у ўхшар эди... У “Жемим Хола” пончикларидаги опаларнинг бирига ўхшар эди: катта, семиз яноқлар, ва-ва сочлари, кўйлаги озгина биқинга. У дарвозачасига мана шундай суяниб олган эди, ва мен шунчаки... Мен мана бу... ҳақидаги ашулани айтиб борардим... шунақа... Қанақа эди-я бу... айтган қўшиғимни номини унутдим. Бу нимадир...ҳақида эди. Қандайдир шўх, элликчилар қўшиғи, юбилей ҳақида нимадир эди.
|
E-218 Ва мен шунчаки куйлашдан тўхтадим, яқинроқ келдим. Ёнигача келдим. Ва у ўша ерда турар, уни кўз ёшлари қалин катта яноқларидан оқар эди; уни қучоқлагим келди. У менга: “Хайрли тонг, парсон”, ‒ деди.
Мен эса: “Холажон, нима дедингиз?” ‒ дедим.
У менга: “Мен сизга: ‘Хайрли тнг, парсон’, ‒ дедим”, ‒ деди.
|
E-219 Мен сўрадим: “Мени воиз эканлигимни сиз қаердан биласиз?” Қисқаси, биласизми, жанубликлар учун ‒ бу “хизматчи” деганини билдиради. “Хўш, сиз мени воизлигимни қаердан биласиз?” ‒ дедим.
|
E-220 “Мен сизни келишингизни билар эдим”, ‒ деди у.
Мен дедим: “Сиз мени келишимни билар эдингиз?” (Мен ўйладим: “О-о, ана бўлмаса”. А?)
|
E-221 У деди: “Ҳа, сэр”. Деди: “Сиз-сиз бирор марта Библияда шунамлик аёл ҳақидаги воқеани ўқиганмисиз, воиз?”
Мен: “Ҳа, холажон, ўқиганман”, ‒ дедим.
|
E-222 “Мен ‒ худди ўшанақа аёлман”, ‒ деди у. “Мен ҳам Раббийдан менга, эрим билан менга фарзанд беришини, мен уни У (Худо учун―Тарж.) учун тарбиялайман деб сўраган эдим”, ‒ деди у. Деди: “У буни қилди. У менга ўғил берди”. Ва деди: “Мен уни вояга етказдим, ажойиб бола”. Деди: “Воиз, у ёмон компанияга тушиб қолди. Ёмон касалликни юқтириб олди, ‒ деди, ‒ у ана у ерда ётибди, ўлаябди. У икки кундан бери ўлим ёқасида. У икки кундан бери ҳатто ўзига келмади. Шифокор келган эди: ‘У яшамайди’, ‒ ‘У ўлади’, ‒ деди. Бу венерик касаллик”, ‒ деди аёл. Ва у деди-у деди: “Мен фарзандимни ўлишига қараб туролмадим ва кечаси билан ибодат қилдим”. Ва деди: “Мен: ‘Раббим, дедим, ‒ деди, ‒ мен шунамлик аёл каби оддий бир аёлман, лекин, ‒ деди, ‒ қани Сенинг Илёс пайғамбаринг?’”
|
E-223 Ва деди: “Мен ухлашга кетдим, шунда мен тушимда, дарвозада турган эканман ва кўрябман, сиз мана шу шляпани чаккангизга бироз қўндириб кўча бўйлаб келаябсиз”. Лекин деди: “Фақат бир нарса, ‒деди, ‒ қани у...” “Сизни қўлингизда чемоданингиз бўлиши керак”, ‒ деди.
|
E-224 “Мен уни ҳозиргина Рибоди меҳмонхонасида қолдирдим”, ‒ дедим мен.
Аёл: “Мен билгандим, сизда чемодан бўлиши керак эди”, ‒ деди. “Менинг болам ўлаябди”, ‒ деди у.
|
E-225 “Мени Бранхам деб чақирадилар”, ‒ дедим мен.
“Танишганимдан хурсандман, воиз Бранхам”, ‒ деди у.
|
E-226 “Мен касаллар учун ибодат қиламан. Сиз бирор марта менинг хизматим тўғрисида эшитганмисиз?” ‒ дедим мен.
|
E-227 “Йўқ, менимча йўқ”, ‒ деди. “Сиз кирмайсизми?”, ‒ деди. Ва мен кирдим, у ерда бақувват йигит ётган эди. Мен аёлга Илоҳий Шифоланиш ҳақида гапиришга уриндим, аммо уни бошқа нарса қизиқтирар эди. Аёл йигитни қутқарилганлигини ва кетишга тайёрлигини айтишини истар эди. Ва аёл деди... Ва Худо уни қутқарди.
|
E-228 Ва тахминан бир йилдан сўнг мен уни вокзалда юк ташувчи сифатида кўриб қолдим. Раббий ишларни қандай тугатади-я!
|
E-229 Ва сўнгра мен орқага қайтганимда, шундан кейин мен... Самолёт соат еттида учиб кетиши керак эди, соат эса тўққиз ярим бўлиб қолган эди. Мен такси олдим ва орқага қайтдим. Ва худди ўша пайтда, мен кирганимда эълон қилиб дедилар: “Мана бу номерли самолётни учиши ҳақидаги охирги эълон”. Мен бу йигит учун ибодат қилишга боргунимга қадар, Раббий бу самолётни ерда ушлаб турди. Тушунябсизми? Мана қандай.
|
E-230 Мен ўша қўшиқни эслашга уриндим: “Улардан бири”. Ҳа-ҳа. О-о, у қандай жарангларди бизда шу ерда, қарсак чалардик. Куйлардик:
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири.
Юқори хонада улар Унинг Номи билан йиғилишди,
Юқоридан кучни олишди, Руҳда чўмдирилишди.
У бу кучни бизга ва уларга хизмат учун берди,
Мен улардан бири эканлигимдан жуда хурсандман.
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Сизлар-чи?)
|
E-231 Мана бу бандни эшитинг:
Дунёда шуҳратга эга эмаслар, аммо Руҳдан туғилганлар,
Ўша одамлар Исонинг муқаддас Исмига чўмдирилганлар,
Улар ҳамма жойда айтадилар, ўша куч уларда ҳам,
Мен улардан бири эканлигимдан жуда хурсандман.
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
Биродар, бутун гуноҳни йўқотадиган дуони изла,
Юракка қувонч беради, жонда оловни У уйғотар.
Унинг Исмига шарафлар, менда ёнар у улардаги каби.
Мен улардан бири эканлигимдан жуда хурсандман.
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
|
E-232 О-о, наҳот сиз хурсанд эмассиз? Келинглар, куйлаганимизда шунчаки бир-биримизни қўлларимизни сиқамиз. Сиз нима дейсиз? Келинглар шундай қиламиз.
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
Биродар, бутун гуноҳни йўқотадиган...изла,
Юракка қувонч беради, жонда оловни У уйғотар.
Унинг Исмига шарафлар, (Қўлларимизни кўтарамиз)
...эканлигимдан жуда хурсандман.
|
E-233 Ҳамма биргаликда:
Биродар, бутун гуноҳни йўқотадиган дуони изла,
Юракка қувонч беради, жонда оловни У уйғотар.
Унинг Исмига шарафлар, менда ёнар у улардаги каби.
Мен улардан бири эканлигимдан жуда хурсандман.
|
E-234 Энди диққат қилиб эшитинг. Ҳа?
Дунёда шуҳратга эга эмаслар, (Ҳеч қанақа мактабни тугатмаганлар)
аммо Руҳдан туғилганлар, (Эллигинчилар дуоси)
Ўша одамлар Исонинг муқаддас Исмига чўмдирилганлар,
Улар ҳамма жойда айтадилар, (барча бурчак ва бурчакларда)
Ўша куч уларда ҳам,
Мен улардан бири эканлигимдан жуда хурсандман.
|
E-235 О-о, буни куйла, черков.
...бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан...
|
E-236 Энди рўмолчаларингизни олинглар:
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири.
|
E-237 Раббийга ҳамд-у сано. Омин. Биз худди болалардаймиз, бизда ҳеч қанақа расмиятчилик йўқ. Худо ‒ формасиз. Тўғрими? Ҳа, тақсир.
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан бири;
(Ҳаллелуйя)
Улардан бири, улардан бири,
Шундай бахтлиман, мен улардан...
|
E-238 Сиз ўшалар бири эканингизга ҳақиқатдан ҳам хурсандмисиз? Шундай қўлларингизни кўтаринглар ва: “Раббийга ҳамд-у сано”, ‒ денглар. [Бранхам ака йиғилганлар билан жўр бўлиб: “Раббийга ҳамд-у сано!” ‒ дейди.―Тарж.] Мен улардан бири эканимдан шодман. Улар каби бўлганимдан бахтиёрман.
|
E-239 Раббий Худо, мен шундай хурсандман. Улардан бири, улардан бири, мен ҳам улардан бирилигимдан шундай хурсандман. О Худойим, бизни шундай бўлишимизга ёрдам бер. Сион йўлида, Раббим, Нурни ўчирмаслигимиз учун ёрдам бер. Ота, буни ато этгин. Исо Исми ҳақи биз ҳаётларимизни Сенга берамиз, хизматга. Омин. Омин.
Биз Сионга борамиз,
Қувончли, ажойиб Сионга.
Биз Сионга тўғри борамиз
Тангрини безалган шаҳрига.
Келинглар, барча юраклар
Ким Отанинг меҳнатин севади!
Ва тахтни ўраб куйланг,
Барча қутқарилганлар билан,
Ва тахтни ўраб куйланг,
Барча...(О-о, шунчаки Руҳда куйланг.) қутқарилганлар билан.
Биз Сионга борамиз,
Қувончли, ажойиб Сионга.
Биз Сионга тўғри борамиз
Тангрини безалган шаҳрига.
Биз Сионга борамиз,
Қувончли, ажойиб Сионга.
Биз Сионга тўғри борамиз
Тангрини безалган шаҳрига.
Ким Раббийни ҳурматламас,
Ўшалар куйламасин фақат;
Бироқ Худо болалари куйласин,
Ғам ва меҳнатни утутиб.
Бироқ Худо болалари куйласин,
Ғам ва меҳнатни утутиб.
Биз Сионга борамиз,
Қувончли, ажойиб Сионга.
Биз Сионга тўғри борамиз
Тангрини безалган шаҳрига.
|
E-240 О-о, бу шундай тозалайди-ки! Сиз бу эски ашулаларни яхши кўрасизми? Яхшиси-яхшиси шулар бўлсин, ҳамма мумкин бўлган‒қандайдир бошқа қўшиқлардан кўра. Бу асл, юракка яқин қўшиқлар... О-о, ана бўлмаса. Уларни куйлаганимда шундай ёқимли ва қувончли, шунчаки ёқимли. О-о, шундайгина хурсанд бўлгинг келади.
|