Масиҳ — Худонинг Ошкора Сири

Сана: 63-0728 | Длительность: 4 soat | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 Рахмат, Невилл ака. Раббий сени дуо қилсин. Ибодатга бошларимизни эгиб, яна бир дақиқа тик турамиз.
E-2 Осмондаги меҳрибон Ота, бу тонг биз яна Сенга мурожаат қилиб Сенинг илтифотинг ва бугунги кириб келган кунга Муқаддас Руҳнинг бошқарувини сўраймиз, токи бугун эрталаб йиғилиб Каломингни ўрганайлик ҳамда ҳозирги кунда қандай яшаш ва куннинг қайси вақтида яшаётганимизни билиб олайлик. Бугун биз билиб олишимиз керак бўлган ҳар бир Сўзга Сен бизни йўналтиришинг, бизга айтадиганларингни қабул қилишимиз учун Сен бизнинг оғзимиз, шунингдек юракларимизни ҳам монесиз очишинг ва барча нотўғри нарсаларга ёпишинг учун бизнинг фикрларимизга, юракларимизга Сенинг Муқаддас бошқарувингни сўраймиз; фақат Сен Худонинг Каломини оча олишингни биз биламиз.
E-3 Энди эса, Раббим, модомики мен кўп ўтмай бу кичкина черковни қолдириб, дунёнинг бошқа тарафига жўнар эканман, мен уларни Сенга топшираман, улар эса менинг бир бўлагим, бир сўз билан айтганда, мен уларни жуда яхши кўраман. Ахир улар Сен учун Руҳан ҳамда Ҳақиқат Каломи билан тўлганлар. Ва мен ўтинаман, Сен уларни дуо қилгин, Раббим, Масиҳнинг севги ришталари билан бирдамликда сақлагин.
E-4 Бизнинг қадрдон севимли чўпонимизни дуо қилгин. Биз ёлворамиз, Сен уни Каломни Муқаддас Руҳи ила мойлагин, улар учун очгин ва бу подани озиқлантиргин.
E-5 Ва бир куни, яқинда, Сен бу кичик черковни, Озуқа ғамлаш кераклигини ва шундай вақт келади буни барчаси керак бўлишини, ваҳийда кўрсатдинг. Сотманн ака ва Вудс ака бошқа жойга ўтишга тайёр бўлганларини кўрганимизда... Бироқ Сен: “Ўша вақт учун бу Озуқани шу ерда жамла”, — дединг. Раббим, мен Ҳурмат билан буни қилишга ҳаракат қилдим.
E-6 Ва мана бугун эрталаб, мана шу дарсимизда, қайсики ҳақида биз ўйлаган эдик, Раббим, ёлвораман, ҳаммасининг охирида Сен — бу Худо, ва бу Сенинг Сўзинг ва Сенинг Ҳақиқатинг эканлигини кўрсатгин. Худойим, худди аввалгидек халқ Худованднинг марҳаматида озиқланиб ўсиши ва ушбу кунда бу бизга юборилган Унинг буюк инояти эканлигини улар кўра олишлари учун бергин буни. Ота, шу ерда турганларни ва шу ерда бўлмоқчи бўлганларни дуо қилгин. Барча шон-шуҳрат Сенга бўлсин, Исо Номидан сўраймиз. Омин.
Энди Раббим истисносиз, барчангизни дуо қилсин.

E-7 Фақат бошлашимиздан олдин, менимча, бу ерда бизда Коллинзларни чақалоғи бор. Бир неча дақиқа аввал мен отаси билан учрашдим, ва...ва у чақалоқни бағишламоқчи эди. Шундай экан, биз буни ҳозир қилишни истаймиз: бу кичкинтойни бағшида қилиш хизматини ўтказишимиз учун ё Коллинз Ака ёки Опа болани олдинга олиб келишсин.
E-8 Биласизми, жўнаб кетаётганимда, бундан менга, албатта... Модомики улар — содиқ аъзолар ёки...Масиҳ Танасининг... Эътибор беринг мен “черков”ни эмас, балки “Масиҳ Танасини”, — дедим, шу ерда мана шу Танани, Унинг Танасини қисмини.
E-9 Улар ҳозир ўз кичкинтойларини бағишламоқчилар. Лекин, менинг назаримда, чақалоқни ушлаб бунақа иш билан шуғулланишимга доим хотинимни ҳаваси келади. Ҳм-ҳм. Невилл ака, марҳамат, олдинга ўт.
E-10 Ака, исминг нима? [Отаси айтаяпти: “Клайд”.—Таҳр.] Бу бизнинг азиз биродаримиз, ҳурматли Коллинз Вилбарнинг туғишган акаси Клайд Коллинз ака ва унинг аёли. Коллинзлар оиласида тўлишиш бўлганини кўриб турибман, бу бола ҳам жуда ёқимтой экан.
E-11 У қанчалик Коллинз Опа? [Онаси айтаяпти: “Деярли тўрт ойлик”.—Таҳр.] Қарийб тўрт ойлик. Унинг исми нима? [“Марк Давид Коллинз”.] Марк Давид. Бу жуда яхши исмлар. Кичкинтой шунақа хушрўй. Бола анча йириккина деган ҳам бўлар эдим.
E-12 Мен биламан, бунда оналар бу болани муносиб тақдирлай оладилар. Наҳотки чиройли эмас? Ҳм-м. [Бранхам ака Марк Давидни кўтариб йиғилишга кўрсатаяпди—Таҳр.] яхши, энди бошимизни эгамиз.
E-13 Осмондаги Ота, бу ёш ота-она Парвардигор Худованд учун асраб-авайлашга уларнинг қўлига, уларнинг бу итифоқига берилган шу кичкина азиз одамча билан бу ерга келишибди. Улар ҳурмат билан бу кичкина Марк Давидни Қудратли Худовандга бағишламоқ мақсадида олиб келишаяптилар, Қайсики У бу бебаҳо болани соғ-саломат, кучли қилиб Худонинг улуғворлигига тарбия қилиш учун уларнинг қарамоғига берди.
E-14 Ё Раббим, ота-онани дуо қилгин. Уйингиздаги хум ҳеч қачон бўшамасин ва кўзача ҳеч қачон қуримасин. Раббий, оиланинг отаси соғ-саломат ва бу боланинг озуқасига ишлаб топишга қодир бўлсин; онаси соғлом бўлиб уни пишира оладиган ва уларни юраклари, Раббим, болани ўргатишга, уни Худонинг танбеҳларида тарбиялашга тайёр бўлсин.
E-15 Энди улар ўз қўлларидан бу азиз болани, митти Марк Давидни менинг қўлларимга бердилар. Шу боис мен бу черков руҳонийси билан биргаликда уни Сенга Исо Масиҳ Исми ҳақи фидоий ҳаёт учун бағишлайман. Бергин буни, Раббим. Унинг ҳаётида улуғлангин. Унинг умри узоқ бўлсин, агар Сенинг иродангда бўлса Раббий Исонинг Келишигача яшасин. Агар шундай бўлса, унда у келажакда Раббий Худованднинг Мактубини етказсин. Бергин буни. Уни соғлигини ва бахтини асра ва унинг юраги доимо Худонинг олдида тўғри ишлар қилишга мойил бўлсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи бу гўдакни бағишлаб Сенга келтирамиз. Омин.
E-16 Худо сизларни дуо қилсин. Худо сени дуо қилсин, Коллинз Опа, бу ажойиб ўғилчани ҳам, сени ҳам, Коллинз Ака. Худо сизларга ёр бўлсин.
“Уларни келтиринг”, ҳамма биргаликда:
Олиб кел, олиб кел,
Уларни тез Масиҳга келтир,
Олиб кел, олиб кел,
Бу кичкинтойларни Исога.

E-17 Бу менга ёқади. Шайтонда имконият бўлишидан олдин уларни Исога келтиринглар. Уларни ҳаёти Исога хизмат қилиш учун тақдим этилган.
E-18 Ким билади, бугун Даухлар оиласи келганми, улардан бирор киши келганми ё йўқми? Даух Опа? Браун Ака шу ердамисан, Браун Ака? Ха, мен хурсандман. Ва... Даух ака биз биланми ҳали ҳам? Жуда соз! [Том Браун Ака Уилльям Даух Акани аҳволи тўғрисида айтиб бераяпди—Таҳр.] даух ака бизларни тарк этишига сал қолди. Тушунаяпсизми, бизлар жуда кўп гапира олмаймиз, аниқроғи, жуда кўп сўрай олмаймиз, Худо уни яшайди деб айганидан ҳам мана йигирма бир йил ўтиб кетди. Яъни у Худо яшаш учун ажратган одатдаги ҳаёт ёшини яшаб бўлди.
E-19 Бир куни эрталаб бизга у...у ўлаяби деб қўнғироқ қилишди ва бизлар у ерга югуриб бордик. Ва Раббим унга ҳақиқатан меҳрибон, уни сақлаб қолди. Мен уни тайёр ва у Раббимизни Келишини кутаяпти холос, деб ўйлайман. Аммо, биласизми, бизлар бир-биримизни ушлаб турибмиз. Биз шунчаки... Бу қария мен учун бу ерда худди...худди отамдек.
E-20 Эсимда, уни қандай шу ерда эски чодирда ўтирганини, эски бинода қачонки у... Исо Масиҳ Исмида сувда чўмдирилишга Нур порлаганида у дарҳол келди, тахминан саксон етти ё саксон саккиз ёшида ҳассачаси билан бу ерга чиқди ва: “Мен ҳозирни ўзидаёқ бориб чўмдирилишни хоҳлайман”, — деди. Кимдир бориб унга кийим олиб келди. У кейинги сафаргача кута олмади, у айнан ўша вақтда, ўша пайтни ўзида боришни истади. Менга ҳам...менга бунақаси ёқади.
E-21 Яқинда у (мен у билан гаплашган эдим): “Бранхам ака, нима деб ўйлайсан, ҳозир менда ҳаммаси жойидами?”, — деди.
E-22 Мен: “Сиз бирор марта шифокорга кўринганмисиз?”, — дедим.
“Бўлмасам-чи”, — деди у.

E-23 Мен: “Шифокор қулоғига стереоскоп тақади ва юрагингизга қўйиб юрак урушингизни текширади, электрокардиограмма қилади; сўнг қон босимингизни ўлчайди, ҳар хил асбоб-ускуналар билан сизнинг жисмоний аҳволингизни текшириб, пешоб ва шунга ўхшашларни таҳлил қилади. У буни мана бундай қилади: у китобга қарайди, қаерда мутахассислар турли мавзуларга ёзганлар: ʻАгар бу нарса юз бераётган бўлса, демак ана бу жойида эмасʼ, — деб”, — дедим.
E-24 Ва мен дедим: “Менда эса фақат битта стереоскоп бор — бу Инжил (тушунаяпсизми?), жон учун”. Ва мен: “Ҳозир мен сизни текшираман”, — дедим. Мен дедим: “Юҳанно 5:24 да: ʻМенинг Сўзларимни тинглаганʼ, — деб айтилган”. Мен дедим: “Бу шунчаки ўтириб Уларни эшитиш эмас. Бу — қабул қилиш демакдир (тушунаяпсизми?), Уларни қабул қилиш, Уларга ишониш. Сизнинг ичингизда нимадир бу тўғрилигини айтади. Сиз Уларни қабул қилдингиз, сиз Уларга ишонасиз, Улар — сизники. ʻТинглаган, — бу энди сизники, — Менинг Сўзларимни ва Мени Юборганга ишонган...ʼ Сиз бунга ишонасизми?”
У: “Ишонаман”, — деди.

E-25 Мен дедим: “Унда мен сизга Бош Шифокор нима деганини айтаман: ʻУ ўлимдан Ҳаётга ўтди ва энди ҳукмга келмайдиʼ.” Дедим: “Менингча сиз Китобларга кўра, кўрикдан ўтдингиз”.
E-26 Шундай кекса одам, қарийб юз ёшдаги — черковга умуман келмаган, бироқ унинг йўлида биринчи бор Нур порлаганидаёқ — у Буни қабул қилди. Бу тақдир этиб солинган уруғни кўраяпсизми? Аҳа. Худди шундай. Кўраяпсизми, унга Нур тушиши билан шу заҳоти Ҳаётга келади.
E-27 Хуллас, бугунги кун иссиқлигини биламан ва сизларни шунақа тиқилинчда ўтириш керак бўлган йиғилишга чақирганимдан менга озгина ноқулай. Аммо, Худонинг инояти билан кетишимдан олдин яна бир йиғилишни ўтказишга қарор қилдим, умид қиламанки, узоқ вақт эмас.
E-28 Ва эртага тунда чоршанбадан бошлаш учун Чикагога боришим керак. Агар иложи бўлса, у ерга эрта боришга ва бир қатор йиғилишларни бошлашдан олдин бироз дам олишга қарор қилдим. Менимча, бу уларда... [Бранхам ака эълонни қўлига олаяпти—Таҳр.] Мана, худди шу ерда буни кўрдим. У ерда бу эълон бор унинг номи Мэринго...[Кимдир: “Мэриголд”, — деди.]...деган жой, ҳа, Мэриголд, Мэриголд, ҳа, шундай жой...арена. улар Мэриголд аренасида чоршанба кечкурун бошланиб якшанбагача давом этади. Шунингдек тўлиқ инжил тадбиркорлари ҳам шанба эрталабга нонушта ташкиллаштирадилар. Фақат айнан қайси жойни улар эълон қилганини мен аниқ билмайман. Йўқ. Демак шанба кечқурун Лейн-Текда, мен бу эълонда кўраяпман.
E-29 Хуллас, агар сиз ўша ерда ёки ўша жойга яқинроқ бўлсангиз, биз ҳар доимги ўтказадиган оддий Ҳушхабар бўлади. Ваъзларнинг аксарияти, асосан, бу ерда илгари ўргатилган нарсалар ҳақида бўлади, чунки биз буни шу ерда кассеталарга ёзамиз, тушунаяпсизми. У ерда улар эътироз билдиришлари мумкин, аммо агар улар бу ерда чиқарилган ленталарни олсалар, умуман тинглашни хоҳлайдиларми ёки йўқ, бу уларга ҳавола. Улар айнан шу ердан чиқарилади. Бу ерда минбар ўзимизники.
E-30 Шундай қилиб, мен улар билан одатда жуда чуқур бўлмаган нарсаларга тегинишга ҳаракат қиламан, чунки уларнинг аксарияти юз бераётган воқеаларни юзаки тушунишади... Аммо бу ерда, айнан шу ердан гапириш учун Худо юрагимга солган ҳамма нарса гапиришга ҳақлиман деб ўйлайман. Шунинг учун бизнинг барча ленталаримиз айнан шу ердан чиқарилади. Тушунаяпсизми? Ва ҳозир ана у хонада, хира ойна ортида одамларнинг бошларини кўриб турибсиз, ўша ерда улар магнитофонлар билан ўтирибдилар.
E-31 Шунақа, агар сиз йиғилишга келишни хоҳласангизлар биз жуда-жуда хурсанд бўламиз. Фақат сиз агар у ерга келиб айнан қаерга боришни билмасангиз, унда сиз шунчаки тўлиқ Хушхабар аъзолари билан боғланлан нг ёки...ёки Карлсон ака билан, ва у...у сизга айтади... Сизларга у ёки “Филадельфия” черкови, ёки улардан бирор киши айтиб юборади; улар ўша ерга қандай етиб боришни аниқ тушунтира оладилар.
E-32 Ундан кейин мен душанба кечқурун қайтаман, кундузи ё кечга. Сешанба куни болаларни мактабга жўнатиш учун Аризонага қайтиб кетамиз. Ва ундан кейин, мен аниқ билмайман яна қачон қайтиб келамиз, чунки Раббим...У менга кейин нима қилишимни кўрсатишини хоҳлайман.
E-33 Жуда ғалати воқеа содир бўлди. Мен бемалол... Мен биламан бу лентага ёзилмоқда ва буни лентага ёзилиши ҳеч халақит қилмас эди. Шунинг учун мен айнан Руҳнинг бошқаруви ҳамда ваҳий пайдо бўлган пайтда айнан У ҳаракатланаётган фурсатни бой бермасликни истайман. Бу... Хуллас охирги йил...менимча бу йил (бу охирги йил) менинг бутун хизматимнинг содир бўлажак нарсалар ҳақидаги ваҳийларга энг бой бўлганларидан бири эди; ва биласизки, бу содир бўлишидан олдин башорат қилинган эди ва ҳаммаси худди айтилганидек амалга ошди.
E-34 Шундай қилиб биз яна бу ерга келдик ва...кўришга.бу ерни об-ҳавоси менга умуман ёқмайди, чунки мен...шу ерга келишим билан оёқдан қоламан. Ва мен шунчаки... мен шу тепаликдан ўтиб, шу водийга тушсам ва шу ерда ўн дақиқа бўлсам бас — менда қичитқи, (об-ҳаво туфайли) кўнгил айниши, бош айланиши бошланади, ҳамма нарса ғамгин, қоронғу туюлади ва мени бу ердан кетишимга тўғри келади. Тушунаяпсизми? Шу кунларда хотиним билан гаплашдим...
E-35 Лекин нима мени тортади...биринчидан, мени бу ерга айнан сизлар тортасизлар, тушунаяпсизми, бу черков. Сизларни ишонтириб айтаманки, умримда бўлган ҳамма жойлардан кўпроқ шу ерга келишни ва Хушхабарни ваъз қилишни яхши кўраман. Қарабсизки, бу ерда биз ленталарни бошқа жойлардан ўн баравар яхшироқ чиқара оламиз. Тушунаяпсизми? Кўраяпсиз, мана нима учун мен: “Худо қаерда бирон бир нарса қилса — ўшани ушлаб ол”, дейман. Аммо менимча, ҳамма гап шундаки, У мени биринчи марта чақирганида бу ердан кетишдан бош тортдим ва шунинг учун келганимда У мени бу ерда беҳаловат бўлишимга йўл қўймайди. Итоат этиш қурбонлик қилишдан яхшироқдир.
E-36 Шундай қилиб, мен ҳар доим у ерга ва ортга қайтиб, чодирда ваъз қиламан. Ва бу шаҳардан бўлмаган одамларни, сизларни хабардор қилишади. Билли Поль шу ерда бўлади, офисни ўзида, ва...ва исталган вақтда у билан боғланишингиз мумкин. Ва биз бу ерга ўтказиш учун яна келамиз... Ва шунда биз, агар Раббимиз хоҳиши бўлса, дарҳол Етти Карнайларни бошлаб юборамиз, охирги Етти Бало ҳамда Косалар, ва ҳоказолар, агар бўладиган бўлса; балки об-ҳаво бироз салқинлашар, ёки яна қачондир, Раббимиз қандай бошқарса.
E-37 Шундай қилиб, яқинда мен келганимдан кейин...нимадир ҳақида савол кўтарилган эди...кимдир менга чек берган тўғрисида, ва у ерда “шахсан сизга”, яъни, айнан менга ва фақат менга, “солиқ тўланган, текин” ва ҳоказолар ёзилган эди. Биз бордик энди ва, умуман олганда, бу чек менга кераклигини Билли билар эди ва мен...
E-38 У бориб ҳуқуқшунослардан бу чек бўйича нақд пул олиш бизга мумкинмилигини сўради. У деди: “Албатта, ахир у — Америка фуқароси. Нега нақд пул ололмайди? (Кўраяпсизми?) Бу ерда ʻсолиқ тўланганʼ ва бошқалар ёзилган, ʻтекинʼ. Ҳар қандай фуқаро буни қила олади”.
E-39 Бироқ бу уни (Биллини) қониқтирмади, шунинг учун у молия инспекторига мурожаат қилди. У: “Албатта, у нақд пул ола олади”, деди. Деди: “У — Қўшма Штатлар фуқароси”.
E-40 Хуллас, бу ҳам унга камлик қилди, шу сабабдан у Мерл Миллерга (у Индиаполисда солиқ қўмитаси бошлиғи) қўнғироқ қилди, ва мана...Айс ва Миллер, улар бизнинг ишончли вакилларимиз. Шундай қилиб: “Шубҳасиз, ҳаммаси жойида. (Кўраяпсизми?) Албатта, у бу чекни олиши мумкин. Бу...бу унга деб ёзилган ʻфақат имзо қўйиладиʼ.” Фақат мен унга имзо қўя оламан ва ҳоказо, ва унга бизнинг муҳримизни қўйиш мумкин эмас эди.
E-41 Тушунаяпсизми, мен ҳеч қанақа чек бўйича пул олмайман. Ўша сафар худди шу нарсада мени тутган эдилар. Кимдир менга йиғилишга бир даста чекларни олиб келадида: “Мана, Бранхам ака”, дейди. Мен ўқийман: “Уилльям Бранхам, Уилльям Бранхам...” Ҳукумат эса доимо бу нарса билан шуғулланиб келган. Ва мен уларни ўзимга имзолаганман ва қарзларни тўлаганман, лекин шунга қарамай улар менга солиқдан уч юз минг доллар тўланмаган қарзим борлигини айтдилар. Шундай қилиб...шунда шов-шув ҳам мана шундан бошланиб кетди.
E-42 Шундай қилиб, мен бу чекларни топширишим билан, вой онажоним! Яна ўша агент келди ва: “Энди биз яна сенга иш очамиз”, деди. шунинг учун аҳвол кескинлашди.
E-43 Ли Вейл ака ҳам, мана шу ерда утирибди, (агар буни айтсам ҳеч нима қилмайди деб ўйлайман), биз шунчаки... У келди, ва бу ажойиб, ўқиб чиққан баптист... Яқинда мен уни Исо Масиҳ Номи билан сув ҳавзасида сувга чўмдирдим — Ли Вейл акани. У ҳақиқатан ҳам ажойиб одам, Масиҳдаги биродар. У бизга бу ерда ваъзлар ҳам қилган ва олий маълумотли зиёли, шунингдек Руҳ бошчилигидаги одам. Унинг устига Нур тушганида у қочишга ҳаракат қилганини айтди, бироқ у буни уддалай олмади, шунинг учун бир куни эрталаб мен уни шу ерни ўзида сувга чўмдирдим. Бошқа чидай олмади, шунинг учун биз бу ерга пастга тушдик, кийиндик ва сувга кирдик ва у Исо Масиҳ Номига сувда имон келтирди.
E-44 У бундай Руҳий озуқани олгандан кейин балки энди жисмоний озуқа устида бир оз суҳбатлашишга тўғри келади деб ўйладим. Шунинг учун биз “Зангори Чўчқа” кафесига бориб ўтирдик ва ҳангомалашиб қолдик, савол туғилди: “Қандай қилиб одамларни сиз ҳақингизда шундай гапиришларига йўл қўясиз?”
E-45 Шундай қилиб, Вейл ака — мен билган энг ажойиб одамлардан бири, лекин, биласизми, мен уни доим “тепкини жуда тез босади” деганман. Шундай қилиб, у... Хуллас мен дедим... Умид қиламан, сен қарши эмассан, Вейл ака. Шундай қилиб, у... Мен дедим: “Дарҳол қизишма. Оғир бўл. Ахир Худо қилаяптику буни ҳаммасини”.
E-46 У: “Ҳа-а, балки бунақа қилиш сени қўлингдан келар, келаяпти ҳам”, — деди...у деди... Лекин, нима десам, у...у... Мен уни жуда ақлли деб ҳисоблайман, шунинг учун унга шунақа ақлли, интеллектуал одамлар учрайди; шундай қилиб у гапга кўмиб ташлай олади, улар эса бирон нарса дея олмай қоладилар. Бор гап шу.
E-47 Шунинг учун мен: “Вейл ака, қулоқ сол” — дедим. Мен: “Бир куни Довуд, уни ўз ўғли тахтдан туширганида қўзғолон вақтида тахтни тарк этди, Исроил бўлинди ва Довудни тахтдан ўзини ўғли туширди, ва у шаҳардан чиқиб кета туриб йиғлади. Ва бир одам, кимгаки, билсанг, унинг охир замон мактуби ёқмас эди, унга буни фарқи йўқ эди; шунақа қари чол, чўлоқ, ўша ердан ўта туриб уни устидан кулар эди, ва Довудга тупурар эди. Соқчи эса қиличини қўлига олиб: ʻНаҳотки менинг шоҳимга тупураётган бу кўппакни бошидан жудо қилмайман?ʼ, деди. Довуд деди:ʻҚўявер уни, буни Раббим қил деди унгаʼ. (Кўраяпсизми?) Унга тупуришни буюрди, унинг устидан кулишни, сўнг эса унга тупуришни?! Деди: ʻРаббим буни қил дедиʼ.” Хуллас биз биламиз нима билан туганини бу воқеани. Вейл акани фикрича, бунақа бўлиш учун ўта раҳмдил бўлиш керак экан.
E-48 Шундай қилиб, биз қайтишга ва офисга киришга улгурмай, Билли Полга молия инспектори қўнғироқ қилди ва унга бу ҳақида айтиб берди. Шундай қилиб, Вейл ака мен билан уйга кирди. Уйга кирганимда мен хотинимга дедим (кеч тушган эди чоғи)... Биз хонага кирдик. Мен унга: “Мен сенга бир нарсани айтмоқчиман, азизам”, — дедим.
E-49 Айни чиқиб кетишимдан олдин гаплашган эдик. У деди: “Билл, мен сени Раббим у ерга жўнатганини биламан; биз ҳаммамиз буни биламиз, лекин У сени яна қайтишингни айтмаган”. У деди: “Мана нимадан мен хавотирдаман”, — деди.
E-50 Мен унга: “Бу сен ва болалар учун деб ўйлайман. Менга фарқи йўқ. Агар Раббим йўл қўйса қаерга бормай, мен ҳамма жойда Унга хизмат қиламан”, — дедим. Шунда мен орқага юрдим...ва шундай дедим унга. Мен шунчаки бурилиб шляпамни қўйдим.
E-51 Шунда кимдир нимадир деди: “Ох, бу солиқ йиғувчи! Ох, мен уни борку...” Қандайдир мана шунақа қизишди.
E-52 Вейл акага айтганларимни ўйламай туриб, мен: “Тинч қўй уни. Балки буни қилишни унга Раббий айтгандир”, — дедим.
E-53 Мен буни айтишга улгурмаган эдим ҳамки, деворда Нур порлади ва унга ёзди (у ерда Вейл ака ва хотиним ўтирган эди): “Аризонага қайт”. Деворга ҳарфлар билан: “Аризонага қайт”, деб ёзди. Рост. Шундай қилиб, мен ортга, омин, Аризонага қайтаяпман.
E-54 Шунақа, шу ҳафта дуоларга бой бўлди. Шу ҳафта бизда Етти Муҳрлардан бери кутаётган одамлар билан шахсий суҳбатлар бўлди. Ва шубҳам йўқки, баъзиларни, албатта, бутун мамлакат бўйлаб бошқа шаҳарлардан таклиф қилдик. Лекин ўша тонг, суҳбат бошланишидан олдин, хонада ўтирганимда Муқаддас Руҳ менга одамлар билган ҳамма нарсани, нимани сўрамоқчи бўлганини; саволларни улар истаган кетма-кетликда қўйишимга, ва уларнинг тушлари ҳамда таъбирини улар менга ўзлари айтиб беришидан олдин ҳаммасини аниқ қилиб ёзишимни кўрсатди.
E-55 Шундай қилиб, одамлар бу ерда хонада ўтиришибди, у ерда. Мен ҳам дарҳол уларга сўз бераман. Улар: “Бранхам ака, мен ана бу учун келдим”, — дейдилар.
E-56 Мен дедим: “Унутманглар, биз бу ерга ҳангома учун йиғилмадик. Биз бу ерга бир-биримиз билан суҳбатлашиш учун келмадик. Сизнинг фикрингизда, юрагингизда сизга дуч келган савол бор ва сиз у нима эканини билмайсиз. Шу боис, эҳтимол, мен Худони ёрдами билан унга жавоб бера оларман”.
E-57 Мен дедим: “Эсингиздами, жануб маликасида ҳам, Сулаймонга келганида, саволлари бор эди. Ва Каломда Сулаймон унга жавоб бера олмайдиган биронта очилмаган ёки яширин қолган ҳеч нима бўлмаган эди деб айтилган”. Ва мен дедим: “Бу ерда Сулаймондан ҳам буюкроғи турибди. (Тушунаяпсизми? Бу шундай.) Раббий Исо ваъда қилган: ʻҚаерда Менинг Номим билан икки ёки уч киши йиғилса, Мен ҳам ўша ерда улар орасидаман. (Кўраяпсизми?) Ва нимаики ўйласалар ёки истасалар, ва сўрасалар, уларга бериладиʼ. Ва энди сизларда билмаганларингиз тўғрисида савол бор; шундай бир нарсаки, сиз унга қандай ёндашишни билмайсиз; у билан қандай иш тутишни ҳам билмайсиз”.
E-58 Ва мен дедим: “Яна Каломда айтилган, ʻУндан қўрққанларни атрофини Худованднинг Фаришталари қуршаб оладиʼ. Хуллас, бу бешта туйғумиз кўрсатмайдиган бошқа оламда...”
E-59 Бешта сезгимиз фақат шу дунё билан алоқага эга. Агар сизда сезги туйғуси бўлмаганида, сиз ҳеч нимани сеза олмаган бўлардингиз. Сезги туйғуси сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган бўларди ва дунё бошқача бўлар эди. Агар сизни кўриш қобилиятингиз бўлмаганида, сиз кўриб турган ҳамма нарса бошқа дунё бўлар эди, сиз бу ҳақида ҳеч нима билмаган бўлар эдингиз. Шунинг учун Худо бизга фақат шу бешта туйғуга имкон берди.
E-60 Шундай қилиб, яна бири бор [туйғу — Тарж.], имон деб номланувчи. Лекин имон орқали норвондан кўтариласан ва, ниҳоят, шунақа баланд кўтариласанки, ваҳий деб номланувчи дунёга ёриб кирасан. У ерда сен кўра оласан.
E-61 Худди бир сиз сезги туйғуси билан айнан нимани сезишингиз мумкинлигини ҳеч қачон билмаганингиздек, буни ҳеч қачон кўрмаганингиздек, кейин эса кўзларингиз очилганда ва сиз буни кўра олганингиздагидек. Бу у учун сир бўлар эди, ваҳоланки, бу шундай.
E-62 Ва бу ерда Раббим... Биз бу ердаги ҳар тарафдан — шимол, жануб, ғарбдан — бутун мамлакат бўйлаб мана шу суҳбат учун ушбу жойга келган одамлар билан бирга бўлишимиздан олдин... Ва улар ўз гапларини айтиб бўлишлари билан (улар бермоқчи бўлган айнан ўша саволлар, нимаики сўрамоқчи бўлган бўлса, ҳаммасини), мен: “Бунга қаранг”, — деб барча саволлар айнан улар берган тартибда...бермоқчи бўлган кетма-кетликда ёзиб қўйилганини, жавоблар ҳам, саволларга қандай жавоб берилган бўлса худди ўшандай ёзилган қоғоз парчасини кўтариб кўрсатардим. Раббий буюк. У ҳаммасини билади. Бироқ мени ўзимга келишим учун уч кун керак бўлди — бундай шунақа толиқиш бўлади. Ва мана, шундай бўлсада, буни кетишимиздан олдин қилишга қарор қилдим.
E-63 Ва ҳар бир одамга ўзига хос муомала мавжуд. Хуллас, шунақа деса ҳам бўлади...
E-64 Агарда одамлар бу ерда билганларида эди қанақа юрак сирлари ошкор бўлганини, унда бу бутунлай... Бу жуда ҳам даҳшатли бўлар, бу жиноятларга сабаб бўлар, бу нарса учун бири бошқа бирини отиб ташлаган ёки яна бошқа бир нарсалар бўлар эди, агарда буларни ҳаммаси шу ерни ўзида, минбарда, одамлар олдида...одамлар орасида мана шунақа аён бўлганида. Бу нарса қамоқ жазосига элтувчи жиноятлар ва бошқа нарсаларни келтириб чиқарар эди...
E-65 Лекин сиз мана шундай бирга ўтирганингизда, Муқаддас Руҳ...фақат икки киши. Аммо биз тушунамизки, улар менга ўта шахсий саволларини берганлар. Мен бу ҳақида ҳеч нима демайман. Ва уларга айтадиганларимни қилиб, бориб бу ҳақида айтадиларми ёки йўқ, бу уларни иши. Тушунаяпсизми? Бироқ бу нарса бизни ўртамиздаги суҳбатда аён бўлади. Яъни битта-биттада одам таклиф қиламиз ва ҳаммаси Муқаддас Руҳ билан тўлиқ ҳал бўлмагунича у ерда ўтирамиз.
E-66 Ундан кейин, қаранг-а, қанақанги иноят — Муқаддас Руҳ менга ҳар бири ҳақида (улар каттагина навбат эди) уларнинг келишидан олдин ҳаммасини айтиб берган эди: бутун мамлакатдан одамлар келишди, мен уларни ҳаётда сира кўрмаганман. Ва ҳаммасини ёзиб олдим, улар буни билишлари учун, саволларни айнан уларга жавоб бериладиган тартибида ёзиб олдим.
E-67 Бир биродаримизда илон уруғи тўғрисида саволи бор эди, унга мен тўлиқ жавоб беришга улгурмаган эдим, чунки уларнинг ярим соати ўтиб бўлди. Умид қиламанки, у аллақачон уларга қоғозда жавоб олган. Мен... У саволларини ёзган эди ва у барча саволларига жавоб олмади, шунинг учун мен шунчаки қоғозда ёзма жавоб бердим. Агар уни олмаган бўлса, улар Билли Полда. Мен биламан у киши шу ерда ўтирибди, бир неча муддат олдин кўзим тушганди унга. Шундай қилиб агар у...агар у уларни топмоқчи бўлса, улар қоғоз варағига ёзилган — сенинг саволларинга жавоблар.
E-68 Хуллас, о-о, биласизми, Раббий шундай меҳрибон. Умид қиламанки, ҳамма ўзини яхши ҳис қилаяпти. Аҳа.
E-69 Шундай қилиб, келинглар эслаймиз (ҳозир мен мана бу рўмоллар учун ибодат қилганимда), Даух акани унутмаймиз. У қадрдон акамиз ва уни ҳам ибодатда эслашни хоҳлардим.
E-70 Ва мен Ангрен акани кўраяпман, лекин Ангрен опани ҳеч қаерда кўрмаяпман, ҳаммаси яхшими у киши билан. Ҳа, мана унинг ёнгинасида ўтирган экан. Албатта. Ҳа. Мен хурсандман. Чунки бизга яқинда қўнғироқ қилиб... Опамиз ва уни қизи билан бахтсиз ҳодиса юз берди... Эслай олмаяпман... Даунин, Даунин. Йўлга югуриб чиққанлар, ва агарда Худони меҳрибонлиги бўлмаганда, уларнинг иккисини ҳам ўша ерни ўзида босиб кетар эди. Ва мана улар черковга келдилар — поездга ўтириб келдилар.
E-71 Мен сизларни ҳаммангизни ҳеч қачон унутмайман. Мен сизларни яхши кўраман. Худо буни билади. Тушунаяпсизми? Мен сизларни яхши кўраман. Шунақа сирпанчиқ вақтда, бунақа об-ҳавода бутун мамлакатни кезиб!
E-72 Бу ердаги баъзи бир Жоржия ва Алабамадан, турли жойлардан, Тенниссидан, ҳар тарафдан келган акаларни кўрганимда, қандай улар ўз машиналарида музлаган йўллардан бу ерга ва отрга, битта йиғилиш учун, йўл босадилар.
E-73 Яқинда менга Даух акага оид шошилинч қўнғироқ қилганларида, мен Огайо штатининг Лайма деган жойи шунчалик узоқдалигини билмаган эдим. Шунчаки... Мен у ер жуда яқин деб ўйлаган эдим. Аммо мен ўйлагандек бўлиб чиқмади: ўша куни эрталаб мен бу ердан жуда вақтли йўлга чиқдим ва соат бирга етиб бора олдим; йўл белгилари қанчагача рухсат берган бўлса шуларнинг ҳаммасига юрдим... ундан ташқари йўл икки тарафлама эди. Ва мен ўйлаб қоламан — ахир бу бошқалар келадиган узоқ жанубдан яқинку; улар келадиган узоқ шимол ва ғарбдан.
E-74 Мен сизларни яхши кўраман ва шунинг учун мен бу ерда иложи борича самимий бўлишга ҳаракат қиламан.
E-75 Ва кекса қариялар! Мен ҳозир у ерда охирида ўтирган Крич ака ва бошқаларни ва яна бутун йиллар давомида мен билан бўлганларни кўриб турибман, ва биз қандай биргаликда улғайдик. Бир икки кун олдин менимча, Мери Жоуни суратига кўзим тушганди. Биз биринчи марта учрашганимизда у миттигина эди, энди эса, менимча у турмушга чиққан ва болалари бор. Крич ака ва Крич опа ёш, сочлари қора эдилар, Меда иккимиз ҳам, энди эса бизни сочларимиз оқариб букчайганмиз. Кўраяпсизми, бундай одамларда қандайдир бир нарса борки у сени ўзига тортаверади. Тушунаяпсизми, улар билан...улар билан бирга бўлгинг келади. Тушунаяпсизми? Уларни олдиларида негадир доимо ўтган кунлар ҳақидаги хотиралар ёдингга тушаверади. Мен шунчаки уларни бу ердаги ёш ва қарияларга намуна қилиб кўрсатаяпман. Биз сабрсизлик билан Раббийни Келишини кутаяпмиз.
E-76 Шундай қилиб, бугун эрталаб мен... қўйдим... ишонаман, Худо бугун эрталаб бу ерда якшанба мактаби дарсини беришни юрагимга солди (агар Худо йўл берса), у кўп вақтни олади. Мен ҳаракат... Ва мен... Чунки қандайдир вақтга бу менинг сўнги хизматим бўлади, мени билишимча...
E-77 Ва мен сизларни бу ерда Невилл ака Муқаддас Руҳ бошчилигида бу черковда бу чодирга жавобгар бўлиб қолаётганини унутмасликларингизни хоҳлардим; у бу ерда қолаяпти, ва у бу Мактубга ишонади ва Унга худди мен каби ўргатади. Тўғри. Ва ҳар қандай вақтда, истаган пайтингиз сиз Невилл акани келиб эшитсангиз, аминманки, албатта бу сизга фойдага бўлади. У — Масиҳнинг буюк хизматкори.
E-78 Мен Орман Невиллни болалигидан бери биламан, ва у заррача ҳам ўзгаргани йўқ, фақат янада кўпроқ Худога яқинлашди. Мен биринчи марта уни қандай кўрганим ёдимда... мени унинг методистлар платформасига таклиф қилишганди. Ва бу ерга чодирга қайганимда: “Бир кун келиб мен уни Исо Масиҳ Номига сувда чўмдираман” дедим. Ва мана у ҳозир шу ерда, Мактуб билан, олдинлаб кетаяпти, ҳақиқий жасур хизматчи.
E-79 Ва Невилл ака кучли босим ва азобни бошдан кечирмоқда, бу ерда, чодирда у буни билдирмайди. Лекин Раббим менга одамлар ҳаётига озроқ қарашимга йўл бераётгани туфайли у нималарни бошидан кечираётганини мен биламан, тушунаяпсизми, кўп нарсани бошдан кечирмоқда. Ва у катта юк, босимга ва бошқаларга дуч келмоқда, албатта. Ва сизлар, шу ерликлар, Нун ўғли Ёшуа ва Ҳолиб Мусо Каломни олиб бораётганда унинг қўлларини ушлаб турганлари каби, унга ёрдам беринглар.
E-80 Энг муҳими, бир-бирингизни севинглар. Бир-бирингизни яхши кўринглар. Иблисни нималар деяётганини аҳамияти йўқ, энди сизларнинг барингиз — бир катта қимматли гуруҳсиз. Бироқ менинг огоҳлантиришимни ёдингизда тутинг (тушунаяпсизми?): иблис ҳаммаси шундай қолаверишига йўл қўймайди. Асло! Агарда унга нишон бўла оладиган бирор кишини олиб кела олса, у ҳамма нарсани отиб ташлайди. Тушунаяпсизми? У ишонмаган ёки қандайдир бир танқидчини олиб келади, ўтқизади ва унга сиз билан тинч ва шунга ўхшаш мулоқот қилишга қўйиб беради, сўнгра уни бирор заҳарли нарса билан зарарлайди, ва у бутун черков бўйлаб буни тарқата бошлайди. Бу тараф бўлманглар. Бирор-бир бошқа нарса билан ҳеч қанақа умумийлигингиз бўлмасин. Бир-бирингизга меҳрибон, ёқимли ва севимли бўлинглар. [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатди—Таҳр.] Ўша эркак учун ибодат қилинглар, токи у ҳам қутқарилишга эга бўлсин, ёки аёл учун, ёки ким бўлишидан қатъий назар, улар учун ибодат қилинглар. Бир-бирингиз учун туринглар.
E-81 Ўз чўпонингиз билан биргаликда туринг. Тушунаяпсизми, у — чўпон ва унга ҳурмат кўрсатинглар. У сизларни олдинга етаклайди ва... чунки у бунга Худо томонидан қўйилган.
E-82 Унутмайсизларми? [Йиғилиш: “Омин” деди.—Таҳр.] Душман келади. Ва у келганида, шунчаки кучингиз борича бирлашинглар. Ва ўша шайтон душман қилиб ишлатган ё чиқади, ё киради ва сизлардан бирингизга айланади. Ана шу холос.
E-83 Ҳеч қачон ўзаро тўдалар тузманглар... ёки тўдаларингизда бирлашиб тил бириктирманглар. Биз — биттамиз. Мен: “Чап қўл, мен сендан хафаман, сен менга керак эмассан, чунки сен ўнг қўл эмассан”, деб айта олмайман. Бу менинг чап қўлим. Мен уни қаерда бўлса ўша жойида бўлишини хоҳлайман. Ҳатто бармоғимни учи ҳам жойида туришини хоҳлайман, танамни ҳа бир бўлакчаси ўз жойида қолишини хоҳлайман. Худованд ҳам бизни имонлилардан ташкил топган “тана” каби бир-биримиздан маҳкам ушлаб олишимизни хоҳлайди, айнан бир-биримиздан.
E-84 Шундай қилиб, бу ҳақида сизларда ленталар бор. Сизларда бизлар ишонган нарсалар тўғрисидаги ленталар бор. Сизларда черковдаги тартиб интизом, Худонинг черковида ўзимизни қандай тутаётганимиз, биз бу ерда қандай йиғилишимиз керак ва самовий жойларда биргаликда ўтиришимиз ҳақидаги кассета тасмаларингиз бор. Уйингизда қолманг. Агар Худо сизнинг юрагингизда бўлса, унда сиз бу ерга кириш ва биродарларингиз билан мулоқотда бўлиш учун ана у эшикларни очилишини сабрсизлик билан кутасиз. Агар сизда бўлмаса... сизда бунақа истак бўлмаса, унда сизларни ишонтириб айтаманки: сиз ибодатга туришингиз керак.
E-85 Чунки биз охирги кунларда яшаяпмиз, қачонки Калом “биз ўша кунни яқинлашаётганини кўриб турганимизда” бир-биримизни Масиҳни севгиси ва Илоҳий муҳаббат ила яхши кўришимизни, биргаликда Самовий жойларда ва... ва Исо Масиҳда йиғилишимизни ҳамда бир-биримизни севишимизни бизга янада кўпроқ хабар қилмоқда... насиҳат қилмоқда. “Бир-бирингизга меҳр-муҳаббатли бўлганингизда — Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма мана шундан билади”. Бу аниқ. Биргаликда туринглар.
E-86 Агар бирор ака ёки опа бироз хато қилаяпди де ўйласанг: “Раббий, менда аламнинг ҳатто томири отишига йўл қўймагин, бу уни ранжитмасин ва менинг ҳаётимдан Масиҳни олиб ташламасин”, — дегин. Бу адоватнинг, ҳасад ва нафратнинг заҳарли кислотаси, у шундайгина сиздан Муқаддас Руҳни қувиб юборади. У Уни бу ердан, чодирдан ҳайдайди. У Худонинг Руҳини бўғиб қўяди ёки Уни бу ердан нарига ҳайдаб юборади, сизнинг чўпонингизга жабр қилади. У ҳамма нарса қилади. Тушунаяпсизми? Асло бунақа қилманг.
E-87 Шунчаки янада кучлироқ жипслашинглар. Тортинглар... Белбоғни олинглар, бу ерда бир ака, хизматдаги ака ваҳийда кўрган белбоғ ҳақида гувоҳлик берганидай. Шунчаки... Бу иплар Худонинг қурол-аслаҳалари: шунчаки ўзингизга кийиб, тортинг, бир-бирингизга яқинлашинглар. Нима бўлганида ҳам бир-бирингизни севингиз! Бир-бирингиз ҳақида ёқимли нарсаларни гапиринг, бир-бирингиз тўғрисида яхши нарсаларни сўзлаб беринг ва шунда Худо сизни дуо қилади.
E-88 Шундай қилиб, бугун эрталаб, агар Раббийнинг иродаси бўлса, Унинг кўмаги ва марҳамати ила, менда бу ерда етарли даражадаги кўп саволларим... тўғрироғи, Ёзувдан жойлар бор. Ва энди, Уни бошлашдан олдин... У ерда магнитофонлар шақиллагандай бўлди менга. Энди Худонинг марҳамати билан Мактубга киришамиз.
Келинглар аввал ибодат қиламиз.

E-89 Раббим Исо, мана мен шу Черков танасига улар биргаликда Худонинг садоқатли қўлидан, ўзларининг Абсолюти (бўлган) — Сўздан ушлаб туришлари учун гапираяпман; Павел ўз одамларини, уларнинг орасига “бўрилар киради”, — деб огоҳлантиргани каби мен ҳам уларни огоҳлантираяпман. Бугун Сен, ўшанда қандай бўлган бўлсанг, худди шундай Худосан, ва бу душман ҳам худди ўшандагидайдир. Исо Масиҳдаги бу мулоқот ва севги ришталари шу одамлар орасида доимо бўлсин.
E-90 Бу эрталаб, Раббим, Сўзни ўқиган пайтимизда бизга ёрдам бер. Уларни (муқаддас инсонларни) сақлаб қолиш учун “бир вақтлар муқаддасларга берилган Имон”да Черков тўлиқ тасдиқланиши учун Муқаддас Руҳ Уни бизларга очсин. Икки йил аввал Сен кўрсатган ваҳийда, “Озуқани ғамла”, — дея, яхши, кўринишидан фойдали сабзавотларни кўрсатган эдинг; мен ваҳийда уларни шу чодирда, шу ерда қандай йиғилганини кўрдим. Мана шу, биз яшаётган соатда, Исо Масиҳ бизга тўлиқ очилиши учун, бугун бизга уларни бутун бочкаси билан (бергин буни, Раббим), ёки тўлиқ кассетасини олишимиз учун рухсат бергин; бизлар олдинда турган ишни бажаришимиз учун руҳан бақувват, барқарор бўлишимизга куч бериши учун. Ота, буни ато эт.
E-91 Уларни, Ўз болаларингни дуо қил. Бугун эрталаб улар бу ерга мамлакатнинг кўп турли томонларидан келганлар. Эрталабдан иссиқ ва нам, бироқ, шундай бўлсада, бизлар Муқаддас Руҳнинг шу ерда Ҳозир бўлиб турганини сезиб турибмиз.
E-92 Биз Жон Веслейни, Кальвинни, Сенкини, Финни ва бошқа кўпларни эслаймиз, ўшанда одамлар залда ҳатто электршамоллатгичларсиз ўтирганлар, ва юзларидан терлари оққан. Яхши, чиройли кийинган аёллар аудиторияда ўтирар ва шунақа терлаганларидан кийимлари ҳўл бўлиб кетар — жонларини озиқлантирган Худо Каломини тинглашар эдилар. Раббим, ҳозир улар Раббийни Келишини кутиб, ўша ерда, қаердадир, осойишта эканликларини англамоқдамиз.
E-93 Ота, ҳаммамизни бирга асрагин. Муқаддас Руҳ бизни етакласин ва йўналтирсин. Сенга хизмат қилишда бизга узоқ умр бергин. Бугун эрталаб бизларга Сенинг Каломингдан ҳар биримизни юрагимизга тегиши учун, кутаётган бу буюк Мактубингни бергин. Гапирадиган оғизлар, Раббим, Ҳақиқатни гапирсин. Эшитаётган юраклар Ҳақиқатни қабул қилиш учун серҳосил бўлсин, ва барча одамзот томонидан ўқиладиган мактублар ва порлаб турувчи нур бўлишлари учун улар ўсиб, Абадий Ҳаётнинг буюк дарахтлари бўлсинлар; токи, улар Исо Масиҳ ўликлардан тирилган ва орамизда яшаётганини билсинлар. Бизларни меҳр-муҳаббат ва Руҳнинг мевалари билан шунчалик тўлдиргинки, бошқа эркаклар, аёллар, йигитлар ва қизлар ўша буюк воқеадан кейин икки минг йил ўтиб ҳам бизларда яшаётган Масиҳ Ҳаётининг натижаларини кўрсинлар. Ўз шон-шуҳратинг учун бергин буни, Ота. Биз буни Исо Масиҳ Номидан сўраймиз. Омин.
E-94 Энди мен Ёзувлардан ўқимоқчиман. Ва мен умид қиламан, сизлар қоғоз ва қаламларингиз ва бошқаларни тайёрлагансизлар.
E-95 Невилл ака, сен ўрнингдан турма. Мен костюмимни ечмоқчиман холос, агар мен... [Невилл ака: “Тўғри”, — деди.—Таҳр.] Бу... Костюмимни ечганим учун узр сўрайман, лекин бу ерда... бу ерда жуда иссиқ.
E-96 Энди мен сизларни Колосияликларга юборилган Мактубни очишингизни хоҳлайман, Колосияликларга 1-боб. Ва биз буни ...бошлаб ўқиб бўлганимизда... Уйга келиб, Колосияликларга юборилган бу Мактубни бобини тўлиқ ўқиб чиқишингизни хоҳлайман. Лекин бу эрталаб мен билан 15-оятдан 28-гача (28-оятни ҳам) ўқишларингизни хоҳлайман.
E-97 Энди эса фақат сабр-тоқат қилинглар, чунки мен сезиб турибман, шу ерда, агар Худо менга ёрдам берса, айнан шуни, мен чодир ташкил топганганидан бери гапирган барча нарсалар ҳақида сизларга очади ва эслатади: мен нима деган бўлсам, нима учун гапирганман, ва нима қилган бўлсам, нима учун қилганман. Мана нега.
E-98 Энди 15-оятдан:
Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир,
У бутун борлиқнинг тўнғичидир*.
Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган.
Еру кўкдаги бор мавжудот,
Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса,
Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар,
Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали,
Унинг Ўзи учун яратилгандир.
Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди,
Бутун борлиқ У туфайли мустаҳкам турибди.
Масиҳ жамоатнинг бошидир,
Жамоат Масиҳнинг танасидир.
Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,
У ҳаммадан устун бўлиши учун
Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.
Худо Ўз комиллигини
Исода жо қилишни маъқул кўрди.

E-99 Шу 19-оятни яна таъкидлаб ўтишга рухсат беринг:
Худо Ўз комиллигини
Исода жо қилишни маъқул кўрди.
Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни
Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб,
Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали
Улар билан тинчлик ўрнатди.
Қаранг, кимга тегишли эди бу яраштириш.
Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар.
Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.
Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман.
Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади.
Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади.
Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.

E-100 Бу оятни ҳам яна бир бор ўқимоқчиман.
Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.
Худо барча халқлар ҳам Масиҳ орқали бой улуғворликка етишишларини ҳаммамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.
Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингизни истаймиз. Шунинг учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.
Мен ҳам ана шу мақсадда жон–жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган
Масиҳнинг қудратига суянаман.

E-101 Энди мавзу сифатида... мен мавзу сифатида шу ердан олмоқчиман, уни бутун Каломга асослаган ҳолда, бироқ мен уни: “Масиҳ — Худоннинг очилган сири”, — дея номламоқчиман. Масиҳ Худонинг чилган сиридир. Шундай қилиб, бизлар ҳаммамиз бираликда ўқиб, биргаликда бу мулоқотга эга бўлишимиз учун мен буни якшанба мактаби дарси тартибида тақсимладим.
E-102 Шундай қилиб, Худонинг дунё яратилишидан ҳам олдин яширин бўлган сири бор эди. Хуллас, Худо фикрининг тубида У истаган ва амалга оширмоқчи бўлган бир нарса бор эди, ва бунда Унинг мақсади бор эди — Ўз Ўзини ифодалаш. Чунки, биринчидан, ўшанда ҳатто ой ҳам, юлдузлар ҳам, атом ҳам, молекула ҳам бўлмаган эди, ҳеч нима — У Худо эди. Бироқ ўша пайтда У унчалик Худо эмас эди, чунки “Худо” — бу топиниш, сажда қилиш объекти, ўшанда эса Унга сажда қила оладиган ҳеч нима бўлмаган эди.
E-103 Шундай қилиб, Унинг буюк онгида бу атрибутларни (хусусиятларни) ифодалаш нияти бор эди. Унда севги бор эди, Унда Ота бўлиш нияти бор эди, Унда Ўғил бўлиш нияти бор эди, Унда Қутқарувчи бўлиш нияти бор эди, Унда Шифоловчи бўлиш истаги бор эди. Ва мана шу биз ифодаланганини кўриб турган бу буюк хусусятлар Худода бўлган.
E-104 Хуллас, менимча, ҳамма нарсадан олдин У Фаришталарни яратган. Шунда улар Унга сажда қила бошладилар, ва шу аснода У Худо бўлди. Ва олдинги Мактубларда буни мен тушунтиришга уринганимдай, мана шундан У буни фарқлай бошлади. Ва бу Фаришталар Унга сажда қилишни бошлаганларида ерда ҳатто молекулалар мавжуд бўлмаган эди. Ўшанда ҳеч нима бўлмаган эди. Фақат биргина зулмат ҳукм сурарди. На қуёш, на ой, на юлдузлар — ҳеч нарса бўлмаган эди; ўшанда У Худо эди. У Аюбдан: “Мен заминнинг пойдеворини қўйганимда сен қаерда эдинг (кўраяпсизми?), тонг юлдузлари жўр бўлиб куйлаганида, Илоҳий зотлар қувончдан ҳайқирганида, қаерда эдинг? (Кўраяпсизми?) Қаерда эдинг ахир?”, — деб сўрагани каби. Кўраяпсизми? Бу ҳали ерни яратилишидан анча олдин бўлган эди.
E-105 Демак, Худовандда мақсад ва яширин сир бор эди. Ва айнан шу ҳақида Черковга гапирмоқчиман — дунёнинг ҳали бошланишидан олдин Унинг фикрида бўлган Худонинг яширин сири ҳақида ва у қандай қилиб мана шу биз яшаб турган соатгача очилиб келгани тўғрисида. Тушунаяпсизми? Мен ўйлайман, шунда сизлар нима содир бўлаётганини аниқ тушунасизлар (шундайми?).
E-106 Худонинг Буюк сири қандай бўлса, шу ҳақида... Бу сир. У буни сир сақлади. Бу ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмаган эди. Ҳатто Фаришталар буни тушунишмаган эдилар. Тушунаяпсизми, У буни очмади. Мана нима учун бизда Еттинчи Муҳр очилганида, еттинчи сир остида сукут бўлган эди. Исо ер юзида юрганида (улар Уни қачон келишини билишмоқчи эдилар) деди: “бу... Ҳатто Ўғилни Ўзи билмайди буни қачон содир бўлишини”. Кўраяпсизми, Худо буни Ўзида сақламоқда. Бу сир. Ва мана шу сабабдан самода ярим соат сукунат бўлган эди ва етти момақалдироқ ўз товушларида гапирдилар ва Юҳаннога ҳатто бу ҳақида ёзиш тақиқланган эди (тушунаяпсизми?) — Раббийнинг Келиши. Унинг қандай келиши, қачон келиши — ягона шуни У ҳали очмади. Яхшиям буни очмаган. Ҳа.
E-107 У буни Муқаддас Китобда бўлган ҳар бир образда кўрсатди ёки очди. Шунинг учун бутун Ёзув Масиҳни очилиши ҳисобланади. Ҳм, ҳм! Бутун Муқаддас Китоб — бу Худонинг бутун Муқаддас Китобда эришмоқчи бўлган ягона мақсади, ягона режасининг ифодасидир. Муқаддас Китобдаги барча имонлиларнинг ҳаракатлари турлича бўлиб, Худонинг буюк мақсади нима эканлигини ифода этди ва энди бу оҳирги кунда У буни очиб берди ва кўрсатаяпди. Шу учун Худони ёрдами билан биз уни бугун шу ерни ўзида кўрамиз — Худованднинг фикрида доимо айнан нима бўлган ва У буни ифодалади.
E-108 Шунинг учун бу ҳақида билиш ва сўнг уни одамларга етказишга ҳаракат қилиш қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлганини кўриб турибсиз. Тушунаяпсизми? Ва шунда... Буни менга Худо қандай очиб берганини тўлиқ тафсилотларида тушунтириб ўтирмадим.
E-109 Хуллас, агар белгиламоқчи бўлсангизлар... Мени ўқимоқчи бўлган анчагина жойларим бор. Ва ҳозир Луқо баён этган Инжилда, Муқаддас Луқодан 24-боб, мана бу... Эммаус йўлида иккита апостолларни кўраяпмиз. Ва Исо Ўзининг тирилишидан кейин уларга келиб қўшилди, улар эса Эммаусга Уни ўйлаб, гаплашиб, йиғлаб кетаётган эдилар... Унинг ўлимини, ахир улар Унинг, уларнинг фикрига кўра, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган нарса учун қандай азоб чекканини кўрган эдилар: уларнинг Ҳазратини тутдилар ва хочга михладилар Уни. Ва...ва улар ўша йўлда йиғлаганча кетаверар эдилар.
E-110 Ва У йўл четидан тушиб, улар билан Масиҳ ҳақида гаплаша бошлади. Исо уларга: “Эй фаросатсизлар! Наҳотки сиз билмайсиз, барча пайғамбарлар ва Забурлар...” — деди. Кўряпсизми? У нима қилган эди? Барча пайғамбарлар, Забур ва бошқа ҳамма нарсалар Унинг Ўзини ифодаланиши эканини бу ҳаворийларга тасдиқлади. Тушунаяпсизми?
E-111 Шундай қилиб, бугун эрталаб ваъз қила бошламаганимнинг сабаби, мавзуни шунчаки, тез-тез ўқиб ўтиб кетгандан кўра, биз буни таълимот сифатида ўргансак яхшироқ тушунамиз, деб ўйлагандим.
E-112 Хуллас, Забур ва барча пайғамбарлар У ҳақида гапирганлигини У айтган эди. Шунинг... Шу сабабли, бу бутун Эски Аҳд, бутун Янги Аҳд ва барча Забурлар, куйланган ашулалар, қўшиқларни улар У ҳақида куйлаганликларини кўрсатаяпти.
E-113 21-Забурни олинг ва уни куйланг, уни ўша хочга михланиш куни тонги билан солиштиринг. Кўраяпсизми? “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг! Менинг суякларим, улар Мени томошага қўйдилар. Улар Менинг қўлларимни, оёқларимни тешдилар”. Аммо, шунда ҳам, улар шу Забурни маъбадда куйлар эдилар ва айнан Ўшани хочга қоқар эдилар. Тушунаяпсизми? Кўраяпсизми, ўша диндор раҳбарлар, ўша буюк одамлар, буюк устозлар ва шунга қарамай, улар шунчалик кўр эдиларки — пайғамбарларни ўқиб ва ўша қўшиқларни куйлаб туриб ўзлари айтган жиноятни қилдилар.
Худди шу нарса бугун ҳам содир бўлмоқда!

E-114 Энди диққат қилиб эшитинг, чунки... энди мен ҳатто ердаги соат нечани кўрсатаётганига ҳам қарашни хоҳламайман. Мен сизлар буни тушунишингизни истайман. Тушунаяпсизми? Уни аҳамияти йўқ. Тушунаяпсизми? [Йиғилиш қувониб: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
E-115 Шундай қилиб, Худони онгида бўлган фикрни ўзини У барча олимлардан яширганини асосан дастлаб асосан шу ерда кўриш мумкин. Ва фақат маълум миқдор, танланган, тақдир қилинган саноқ, фақат қисматида ёзилган одамлар буни эшитди. Ҳозир эса Ёзувдан пайғамбарлар замонини текширинглар ва қаранглар — ўшанда ҳам худди шу нарса бўлган. Тушунаяпсизми?
E-116 Худди шундай, бу ерда ҳам Исо уларга пайғамбарларни ва Саноларни эслатди. Уларнинг ҳаммаси У ҳақида гапирганини айтди. Тушуняпсизми? Ва бу яҳудий устозлар, раввинлар, қонунчи олимлар, профессорлар олдин ўша яҳудийлар нима қилган бўлса, худди шундай қилдилар.
E-117 Энди, яна эътибор беринг, “Ёзувни текширинглар, зеро ўша Битиклар мен тўғримда гувоҳлик беради”, — деди У. Ёзувни текширинглар, Ёзувни, бутун Ёзувни. Мен нима қилишга уринаяпман? Айнан мана шу Муқаддас Битиклар доим ҳақлигини сизга кўрсатмоқчиман.
E-118 Яқинда касалхона палатасидалигимда гаплашган эдим, бир опа деноминациядан бўлган баъзи одамлар олдида мендан деноминациялар ҳақида, нима учун биз деноминацияга қаршилигимизни тушунтиришимни сўради. [“Де” – ажратиш (бўлиш), “nominare” – ном қўймоқ.—Таҳр.]
E-119 Тушунаяпсизми, қайтадан Сўзга қайтиш керак, чунки Сўз — бу Худо. Тушунаяпсизми? Исо ҳам бу ерда айнан шу ҳақида, Сўз — бу У эканлигини айтади. Сиз Каломни Ўзига қарши қилиб кўрсата олмайсиз, бундай қилиш мумкин эмас. “Азалда Калом бор эди, Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Калом инсон бўлди!” Кўраяпсизми?
E-120 Энди, бу ерда У: “Битикларни текширинг, Улар Мен ҳақимда гувоҳлик беради. Улар орқали Абадий Ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар, — ва бу шундай, — Улар эса Мен ҳақимда гувоҳлик беради. Мен ҳам Улар ҳақида гувоҳлик бераман. Ва агар Мен нима ваъда қилинган бўлсам, ўшани қилмасам, унда Менга қулоқ солманглар. Борди-ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар, чунки улар У — Калом эканлиги ҳақида гувоҳлик берадилар”. О-о, бундан-да аниқроқ бўлмаса ҳам керак. Кўраяпсизми? Яхши. Энди. “Ёзувни текширинглар”. У: “Мусо ва барча қонунлар ва ҳоказолар, пайғамбарлар ҳам, Санолар ҳам У ҳақида айтганлар”, — деди. Ва У яна, Ёзув У ҳақида гувоҳлик беришини айтди.
E-121 У бутун Битикларнинг асосий мазмуни ҳисобланади. Агар сиз Битикларни ўқисангиз-у Унинг ҳар бир оятида Масиҳни кўрмасангиз, унда олинг-да яна бир бор уни ўқинг. Тушунаяпсизми? Агар сиз Ёзувнинг ҳар бир оятида Масиҳни кўра олмасангиз, унда яна бир марта ўқиб чиқинг, чунки сиз ниманидир назардан қочирдингиз. Ёзув — бу Масиҳ. У — Сўздир. “Азалда Худо яратди” — деб ўқиганингизда — мана шу Масиҳдир. Тушунаяпсизми? Ҳар бир... шу жойдан, то Ваҳийдаги “Омин” деган сўзгача — ҳар бир Сўз Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради.
E-122 Мана нима учун “Дониёрнинг Иккинчи Китоби ва Маккавейларнинг Китоби, Агг Маҳшаргоҳи” деб аталган ва шунга ўхшаш қўшимча қилинган китобларлар, кўраяпсизми, — бу ҳақида Ёзувда айтилмаган. Тушуняпсизми? Бу нарса қолганларига қўшилмайди. У ерга Маҳшаргоҳни (католиклар афсоналарида: жаннатга киришдан олдин ўлганларнинг жони гуноҳдан тикланадиган жой.—Тарж.) ҳеч қандай тиқиштира олмайсан. У ёққа авлиё ва бошқаларнинг ҳомийлигини асло кирита олмайсан. Бунақа нарсалар учун у ерда жой йўқ. У ерда деноминация учун жой йўқ. У ерда жой йўқ... Муқаддас Китобдан ташқари бўлган таълимотлар учун жой йўқ. Тушуняпсизми? Шундай қилиб, шунақа нарсаларни кўрган пайтингизда, улар...улар бу манзарага умуман мос келмайди. Шунинг учун ҳам одамлар ўзларидан қўшиб, ўз...ўз мозаикалари парчаларида чалкашиб қолишди. Кўряпсизми? Улар, “Кеча, бугун ва то абад Ўшадир”ни тўғри бирлаштира олмайдилар.
E-123 Бироқ, агар ҳаммасини тўғри йиғилса, унда (гуноҳда) йиқилиш ва уйғонишнинг тўлиқ манзараси пайдо бўлади; яратилиш ва Худонинг айнан Масиҳда очилган бутун режасини тўлиқ манзараси. Омин! Барча бурилиш ва бурчаклари билан биргаликда бутунлай бирлашган манзара шунақадир. Бу худди шундай... Мен бу билан оёқ ости қилмоқчи эмасман, бироқ бу мозаикани йиғилишига ўхшайди.
E-124 Мана нима учун бугун бизда бунақа ёмон манзара. “Биз — имонлилармиз” — дейдилару ҳаммасини оёғини осмондан қиладилар (яъни тескари). Бундай бўлмайди. Гапирганларида: “Ҳа, У ҳамма жойда ўшандай, бироқ, фақат... У кеча, бугун ва абадул-абад Ўшадир, мана бундан ташқари”, — мана нима дейдилар. Кўряпсизми? Бу билан бутун манзарани бузасиз.
E-125 Битикларда У худди Ўшани Ўзидир дейилган! Юҳаннодан 5 бобда... аниқроғи, Юҳаннодан Хушхабарнинг 14:12 да У: “Менга ишонган”, — ҳар қандай одам, — “Менга ишонган одам, Мен қилаётган ишларни қилади”, — деган.
— Хўп, энди бу бошқа замонда бўлган.

E-126 Бу ерда сизда яна нотўғри расм келиб чиқаяпти. Сизда, чўлда, саҳрода, балиқ умуман йўқ жойда, балиқ овлаётган одам бўлиб чиқаяпти. Тушунняпсизми? Кўряпсизми, сиз уни балиқ овлаётган жойига, балиқларга тўла Жалилага юборишингиз керак, кўряпсизми. Тушуняпсизми?
E-127 Сиз манзарани, кўринишни тўғри йиғишингиз лозим. Бу буюк Илоҳий манзара. Ва буни кўришни ягона йўли бор, бу, қачонки сиз Исо Масиҳни кўрасиз. Мана бу бутун Муқаддас Китоб. У (Масиҳ) — Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси.
E-128 Энди сиз, бу ердан хоҳлаган жойингиздан мавзу танлашингиз мумкинлигини кўриб турибсиз ва ваъзгўй учун сукут сақлаш жуда қийин. Шу фикрни давом эттиргиси келаверади, лекин биз ўргатаётган нарсага қайтиш керак.
E-129 У Муқаддас Китобнинг асосий мавзусидир. У пайғамбарларда бўлган. У Саноларда бўлган. У Муқаддас Китобнинг тарихида бор бўлган. Муқаддас Китоб — бу башоратли Китоб. Бу тарихий Китоб. Бу муҳаббат Китоби. Бу қўшиқлар Китоби. Бу Ҳаёт Китоби. Ва Унда Масиҳни топасиз. У пайғамбарларда бор бўлган. У Саноларда бор эди. У тарихда бор эди. Шунингдек Битикларда У келажак воқеалари ҳамдир. Хуллас У олдин бор эди ва келажакда ҳам бўлади. Унда У қанақа экан? “Кеча, бугун ва абадул-абад Ўшандайдир”.
E-130 Агар у ерга Уни “кеча, бугун ва тоабад Ўша” эмас қиладиган нарсани қўшсанг, Ли ака, унда нимага дуч келасан? Натижада бемаъни манзара келиб чиқади. Зеро У тарихдир, тушуняпсизми ва У Пайғамбар ҳамдир. У Забурлардир. У ҳамма нарса. Агар сизнингча У ҳамма нарса бўлмаса ва “Ўшанинг Ўзи” бўлиб чиқмаса, унда қаерда...сизнинг картинангиз нимага ўхшайди? Сиз буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яхши.
E-131 Бу Ўшадир. У пайғамбарларда намоён бўлган эди — У уларда эди. У Саноларда эди. У тарихда эди, ва У келажакдир; “кеча, бугун, то-абад Ўша” (Ибронийларга 13:8, агар сиз ёзаётган бўлсангиз.) Унда У... У асосий бўлиши керак... Агар У айнан шундай бўлса, бизлар эса бунга ишонамиз, шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр] Демак, агар У шундақа бўлса, унда У бизларни суҳбатларимизни, фикрларимизни, бизни қўшиқларимизни, юриш-туришимизни асосий мавзуси бўлиши керак. [“Омин”.] У бизни ҳаётимизнинг асосий мавзуси бўлиши керак. Агар У — Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси бўлса, Муқаддас Китоб эса бизда бўлса, унда У биз қиладиган ишимиз, гапимиз ёки ўйларимизнинг асосий мавзуси бўлиши керак — бу Масиҳ бўлиши керак. Тўғрими? [“Омин”.] Яхши.
E-132 Модомики биз шу ҳақида ўйлар эканмиз, модомики У бўл-...бизлар учун ҳамма нарсанинг Боши бўлди (Колосияликлардаги Мактубда шундай дейилган), У биз учун — ҳамма нарсанинг Бошидир. Зеро У бизлар учун бўлгандир, бизлар эса “ҳамма нарса” деб қараламиз. Сиз дейсиз: “Гуноҳкор масаласидачи?” У гуноҳкор учун, агар Буни қабул қилмаса Қози бўлишга тайинланганку. Буни қабул қиладиган имонли учун У шон-шухрат бўлди. Хуллас, “ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган”.
E-133 Куннинг шухрати ифодаланиши учун тун керакдир. Ёқимли идишга бўлган меҳр ва эътибор билиниши учун ёқимсиз идиш зарурдир. [Синодал таржимада: “эътиборли иш учун”.—Таҳр.] Ахлоқсиз кийим кийган ва ўз номусини сотган нопок аёл муҳитида одобли, хушхулқ хонимнинг ҳақиқий иффати жуда кўзга ташланади. Тушуняпсизми? Ҳақиқий Масиҳчи, ҳақиқий асл имонли намоён бўлиши учун, кимдир ёлғончи ва ўғри бўлиши керакдир. Имонлини қанақалиги билиниши учун иккиюзламачи керак.
E-134 Шундай қилиб, “Ҳамма нарса У томонидан яратилгандир”. Ва У ҳамма нарса бўлган эканми...барчамиз учун яратди, ҳамма нарса У орқали яратилган, шундай экан, унда биз ўзимизни У билан бир хил қилишимиз керак. Биз У билан бир хил бўлишимиз керак, чунки У биз билан бир хил бўлди. Қандай? Ҳаётимизни У учун яшаб, эътирофлар билангина эмас.
E-135 Кўпчилик одамлар эътироф қилишга тушадилар... айтган бўлардим... Ҳозир ҳатто шу даражага етиб бордики: “Сиз Масиҳчимисиз?” “Мен методист”. Мана, ўзини Масиҳчи қилиб кўрсатишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Яхши, қаранглар, методистлар нима қилишади. “Мен баптистман”. Яхши. Қаранглар, баптистлар нима қиляптилар. “Мен католикман”. Қаранглар, улар нима қиляптилар. Кўряпсизми?
E-136 Бироқ, аслида Масиҳ Ўзини сизда тасдиқлаганидагина, фақат ўшанда сиз Масиҳчи бўлишингиз мумкин. Баъзиларни худди шу ерда чақиб кетди! Умид қиламанки, ҳамма, кассетани эшитаётганлар ҳам буни тушунади. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? А?
Сиз: “Мен элликчиман”, — дейсиз. Бу ҳали ҳеч нимани англатмайди.

E-137 Бу сизда тасдиқланган Масиҳ. Мана қачон У сизни тан олади.
“Мен ўзга тилларда гапирганман”, — дейсиз. Ёвуз руҳлар ҳам гапиради.

E-138 “Мен хурсанд бўлганимдан ҳайқирганман”. Мухаммаднинг, Будданинг издошлари ва бошқалари ҳам ҳайқирадилар. Ҳиндулар илон рақсига тушиб хитоб қиладилар. Кўряпсизми? Тўппа-тўғри. Уларнинг барчаси қичқирадилар. Сиғиниш маросимларида, кланларда — ҳамма жойда қичқиради ва бақирадилар. Одамлар бейсбол ўйинида қичқирадилар, бақирадилар.
E-139 Лекин Масиҳ сизга ишонганида Ўзини сизга ўхшатади, ўшанда сиз Масиҳга ўхшайсиз. Масиҳчи деган сўз ҳам “Масиҳга ўхшаган” дегани. Мана сизнинг гувоҳномангиз, У билан бир хил бўлишингиз. Яхши. Энди У ҳам бизнинг гувоҳномамиз экан, бизлар ҳам У учун яшаб, У билан бир хил бўлишимиз керак.
E-140 Эътибор беринг, Худонинг бу буюк яширин сирида уч ёқлама мақсади бор эди. Ҳали дунё яратилишигача У эга бўлган Унинг буюк яширин сирида, унинг уч томонлама мақсади бор эди. Мана энди, бугун эрталаб шуни аниқлаб олмоқчимиз: бу уч ёқлама мақсад қанақа экан ўзи? Тушуняпсизми? Мен ишонаман, шу ерда ҳозир бўлиб турган Худонинг ёрдамида ва...У бизларга буни кўрсатади. Хуллас, агар Унда уч ёқлама мақсад бўлган экан, унда шу уч мақсад нима эканлигини билишни хоҳлар эдим.
E-141 Биринчиси бу Худо Ўзини инсонларда очишни истади.
E-142 У бутун олам, замон ва Абадийликни тўлдириб турган буюк Парвардигор бўла туриб буни қила олмас эди. У қила олмас эди. У одамларга Ўзини очиши учун жуда буюклик қилар эди, чунки бу ўта сирли (жумбоқли) бўлар эди. Ўша буюк Зот, ҳеч қачон бошланишга эга бўлмаган (ҳатто юз миллиард, триллион ва триллион ёруғлик йиллари циклидан чиқиб, то чексизликкача, Абадийликка чиқсак), аввал ҳам бўлган ва ҳозирда ҳам буларнинг барчаси бўлиб турган буюк Зотга буни қилишни иложи бўлганмиди.
E-143 Лекин У оталик қилишни ёқтирар эди, зеро У Ота эди — мана нима қилишни хоҳлаган эди У. Ва У буни ифодалай олиши учун фақат битта йўл бор эди — бу Инсон Ўғли бўлиши эди. Мана нима учун Исо ҳар доим “Инсон Ўғли” деди. Кўряпсизми, улардан кўплари У нима ҳақида гапирганлигини билмаган эдилар. Аммо сизлар ҳозир тушуняпсизларми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Кўряпсизми? У Ўзини ифодалашни хоҳлади. Шунақа эди Унинг...Унинг буюк уч мақсадидан биттаси — бу Ўзини Ўзи намоён қилиши, инсон зоти билан Ўзини тенглаштириши, Ўзини Масиҳда очиши, ошкор қилиши эди.
E-144 Иккинчидан, У одамларда яшай олиши учун, Ўзининг Танаси бўлган имонлиларда, яъни Ўзининг Келинида биринчиликка эга бўлиши эди.
E-145 Шундай қилиб, У бунга Одам Ато ва Момо Ҳавода эга эди, бироқ гуноҳ уларни ажратди, демак унақада, буни яна қайтариш учун қандайдир йўл бўлиши керак. Қаранг-а, бу қанчалик мен учун қимматли! Тушуняпсизми? Худонинг мақсади қанақа эканлигини кўряпсизми? Унда нима учун У Одам Ато ва Момо Ҳавони ўша аҳволда сақламади? Унақада У Ўзининг бутун комиллигини, Ўзининг тўлиқ атрибутини ҳеч қачон ифодалай олмасди; чунки У у ерда Ота бўла олган эди, тўғри, лекин У шунингдек Қутқарувчи ҳам. Сиз дейсиз: “У Қутқарувчи эканини сен қаердан биласан?” У — Қутқарувчи, чунки мен буни яшаб ўтдим-да. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? У Қутқарувчи ва У буни намоён қилиши керак эди. У буни қандай қила олар эди? Фақат Масиҳ орқали. Қандай У Ўғил бўлиши мумкин эди? Фақат Масиҳ орқали. Қандай қилиб У шифокор бўлиши мумкин эди? Кўряпсизми, буларнинг барчаси мана шу битта Шахсда, Исо Масиҳда боғланган. О-о, ана бўлмаса!
E-146 Мен... мен бу ҳақида ўйлаганимда, [Бранхам ака бармоқлари қарсиллатди—Таҳр.] мен деноминацияларни қандай кўринмай қолаётганини, қолган ҳаммаси шунчаки тарқалиб (кўздан йўқолиб, ғойиб бўлиб) кетаётганини, тушуняпсизми, Худонинг буюк мақсадини, Ўзини очаётганини мен кўраяпман. Биринчидан, Ўзини Масиҳда очиш, “Худонинг бутун борлиғи Масиҳнинг вужудида”, кейин эса У биринчилик, устунлик, раҳбарликка эга бўлиш учун бу “Худонинг вужудда тўлиқлиги”ни одамларга киритди.
E-147 Яқинда кечки пайт... Агар сизда бу кассета бўлмаса, мен шу ерда бир куни кечқурун “Исо Масиҳнинг Маҳбуси” мавзусида ваъз қилган эдим. Павлус — маҳбус! Кўряпсизми? Қачонки Худо сизни Ўзининг маҳбусига айлантиради, ўшанда сиз Руҳнинг айтганидан бошқа ҳеч нарса қилолмайсиз. Ва Павлус ўзининг буюк ақли билан... у ўқиди... бир кун келиб буюк руҳоний ёки раввин бўлиш учун Гамалиёлдан таълим олди. У шухратпараст эди. Ақл жиҳатдан у буюк одам эди, обрў-эътиборли, халқи ичида буюк киши эди. Аммо у буларнинг ҳаммасини, тушуняпсизми, Сўзнинг бир қисми бўлиш учун, Исо Масиҳни намоён қилиш учун, Уни ифода этиш учун, барчасини қурбон қилиши керак эди. У...деб айтиш нима эканини билар эди...
E-148 У биродарлари чақирган баъзи бир жойларга боришни ният қилган эди, бироқ Руҳ унга шахсий истакларини амалга оширишни таъқиқлаган эди. Оҳ, агар буни имони сустлар тушуна олсалар эди! Тушуняпсизларми? Ўз хоҳишини амалга ошириш унга ман қилинган эди. У фақатгина...бажара оларди. “Руҳ менга таъқиқлади”. Кўряпсизми? У Масиҳнинг асири эди.
E-149 Сўнгра бир куни бу фолбин қиз, у билар эди ундан... Павлус ўша жинни ҳайдаш кучига (ҳокимлигига) эгалигини билар эди, бироқ у буни фақат Худо хоҳлаганидай қила олар эди. У қиз ҳар куни унинг ортидан юрар ва кетидан қичқирар эди, аммо бир куни Руҳ унга рухсат берди. Мана шунда у унга — ундаги руҳга таъқиқлади. Кўряпсизми? Банди бўлиш нима эканини у билар эди.
E-150 Мусо — Масиҳни топиш учун, асир бўлиш учун, ўзининг ақлий қобилиятини қолдиришига тўғри келди. Худо ундаги барча дунёвийликни ва унинг буюк инсонлиги ҳислатларини чиқариб ташлаганида ва Олов Устуни Ҳузурига (қаршисига) қўйган ўша кунда у ҳатто тилдан қолди. У ҳатто гапиролмаганини айтди. Шунда Худо асирига эга бўлди. Тушуняпсизми? Сиз ўзингиз ҳаракат қилганингиз иш бермайди. Шунда Худо бу одамни у ерга бора олиши учун етарлича куч билан таъминлаши шарт эди.
E-151 Ва у деди: “Раббий, мен фиръавнга Сени айтганларингни айтдим, бироқ у буни қилишни хоҳламаяпти”.
E-152 У деди: “Унда бу ўз таёғингни ол, — деяпти Худо, бу Худонинг Каломи, — у ёққа бор ва уни кун чиқарга чўз ва сўналарни (чивинларни) чақир”. Ва сўналар пайдо бўлди, чунки Унининг фиръавн ҳеч нарса билан ўзига оғдира олмаган қули бор эди. Ҳеч ким уни йўлдан қайтара олмас эди. У РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИга кишанланган, Худо Каломини занжирларида бутунлай банди эди.
E-153 Эҳ, агар Худо Ўзига шунақа асирларни топса эди! Мана, айнан шунда У биринчиликни, устунликни кўрсата олади, тушунаяпсизми. У...У Масиҳдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган эркакни, тўғрироғи одамни ўшанга олиб келади. Мен нимани назарда тутаётганимни тушунаяпсизларми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яхши. Бу иккинчидан.
E-154 Биринчидан, Ўзини бутунлай ифодалаш — Худо Масиҳда.
E-155 Иккинчидан, шунга асосан Унинг Танаси, Келини бўлган Ўз Черковида биринчиликка эга бўлиши учун, биринчи ўринда бўлиб, улар орқали Ўзини намоён қила олиш учун. Яхши.
E-156 Ва учинчидан, биринчи Одамнинг гуноҳи орқали бузилган Шоҳликни керакли ҳолатига қайтариш (тиклаш); кечки салқинда У Ўз халқи билан суҳбатлашган, улар билан мулоқот қилиб юрган ҳолатига тиклашдир.
E-157 Энди бўлса гуноҳ ва ўлим уларни Унинг Ҳузуридан ва Унинг намоён бўлишини барчасидандан ажратди. Сиз буни англаяпсизларми? Дунёни яратилишидан олдин Унинг қандай бўлганини...Ўзининг...Ўзининг бор хусусиятларини (атрибутларини) ифода этиш учун...
E-158 Бироқ, агарда Троица (Учлик) тарафдорлари ўзларини бир дақиқага бўлса ҳам озод қилолганларида эди, шунда Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ — бу учта Худо эмаслигини кўра олар эди. Бу худди Ўша Худонинг уч хил намоён бўлиши (атрибути). Кўряпсизми, бу намоён бўлиш, кўриниш. Ота, У... Ота бўлишни истаган эди. У Ота эди, У Ўғил эди ва У Муқаддас Руҳдир. Ота ва Муқаддас Руҳ эса — бу худди ўша Руҳдир. Наҳотки сиз кўрмаяпсиз? Сизлар тушунаяпсизларми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Учта худо эмас. Бу шайтон сизларга айтган сизлардан бутпарастлар қилиш учун. Тушуняпсизми? Бу битта Худо уч хил кўринишда ифодаланган: Ота бўлиш учун, Қутқарувчи бўлиш учун, Ўғил бўлиш учун, Шифокор бўлиш учун.
E-159 Ҳатто бу кассетани эшитувчилар ҳам бу фикрни тушуна олишлари учун мен шу мавзуда яна бироз давом этмоқчи эдим. Бу мавзуларни ҳар бирига жуда кўп вақт керак бўлар эди. Лекин, умид қиламанки, мен нимага интилаётганимни кўра олишингиз учун анча аниқ тушунтираяпман. Шундайми?
E-160 Исо Масиҳда ифоланган Худо, Қайсики ҳам Ота, ҳам Ўғил, ҳам Муқаддас Руҳ бўлган, “Худонинг вужудда комиллиги”.
E-161 Ҳозир “Худонинг бор тўлиқлиги вужудда (танада)” устунликда (биринчи ўринда) бўлиб Унинг Черковида яшамоқда. Худода нимаики бўлса У Масиҳга тўкди; ва Масиҳда бўлган барча нарса Черковига, Унинг имонлиларига қуйилган эди.
E-162 Деноминацияга эмас! Биз бунга бир неча дақиқадан кейин етиб борамиз ва сиз буни ақлингиздан бутунлай чиқариб ташлайсиз. Тушуняпсизми? Худонинг кўмагида, агар У йўл берса бизга, мен сизга бунинг сабабини кўрсатаман.
E-163 Унинг мақсади ўзи қанақа? Ўзини Ўғилдек ифодалаш. Тушуняпсизми? Шундай қилиб, “Худонинг танадаги бутун тўлиқлиги” Унда бўлиши учун... Мен...бу ерда менда Колосяликларга ёзилган Мактуб очиқ. Кўряпсизми? Бу... Худонинг мақсади бутун Ёзувда қанақа бўлганлигини кўряпмиз. Демак, Момо Ҳаво, иккинчи Момо Ҳаво бўлган Келинни, Танани Ўзи билан яраштириш учун, айнан шу Ўғилнинг Ҳаёти, Унинг хочи орқали, бу ерда “Унинг хочини Қони” дейиляпти. Ва Худо буни тимсолларда кўрсатди, У Мусо ва қолганларда қандай бўлган бўлса. Худди шуни Одам Ато ва Момо Ҳавода қилди — бу билан уларни Масиҳ ва Келлининг тимсоли қилиб кўрсатди: У — иккинчи Одам, Черков эса — иккинчи Момо Ҳаво.
E-164 Ва иккинчи Момо Ҳаво Сўз билан муросага келганда, у худди биринчи Момо Ҳаводек қилмайдими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] “Ҳа майли, қўявер, бу бошқа вақт учун”, — демоқчи бўладилар. Ва бир неча дақиқадан сўнг биз бунга келамиз: бу бошқа вақт учун деганмикан У ёки йўқ. Қандай қилиб бу бошқа замон учун бўлиши мумкин, қачонки У “кеча, бугун ва абадий худди Ўша”?
E-165 Бироқ, Худо шундай мақсадни қўйди ва буни “доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этди” қайсиларки буни қабул қилишга олдиндан танланганлар.
E-166 Мана нима учун (барча замонларга қаранг) доимо баъзиларга Нур тушганида, одамларга, Уни рад этар эдилар ва Уни ўчирар эдилар. Ва у ерда кучли оқилу донолар, руҳонийлар, турли буюк раввинлар, зўр ўқимишли устозлар, мисол учун: Никодим ва бошқалар — зўр ўқимишли одам, у эса Буни ҳатто тушунолмади.
E-167 Ва у ерда ўша буюк руҳоний ва раввинлар бўлиб, улар бу Каломда таълим олган эдилар. Вой, улар Уни ақлан билардилар! У бўлса деди: “Сизлар — отангиз бўлган иблисдансизлар ва уни қилган ишларини қиласизлар”. (Юҳанно 8:44—Тарж.) Ўйлаб кўринг-а: муқаддас инсонлар, сиз ҳатто уларнинг ҳаётидаги бирор бир нарсага, ёки уларнинг оталарини ҳаётига, ёки уларни ота-боболарининг ҳаётига, ёки уларнинг бобосини-бобосини-бобосини-бобосини-бобосини ҳаётидаги бирор нарсага бармоғингиз билан кўрсатиш мумкин эмас эди. Агар улар шундай иш қилсалар, улар шармандаликда ўлишарди, уларни тошбўрон қилишар эдилар. Лекин мана Исо турибди ва диндор одамларни, бу гуруҳни “жинларни тўдаси” деябди.
E-168 О-о, энди буюк шаҳодат! Шундай қилиб, Ўзи қариндошлигини тиклаш учун, қайтариш учун... Хуллас, У уларни йўқолган бўлишларига йўл қўйиши керак эди. Сиз буни тушуниб турибсиз. У уларни гуноҳ қилишларига йўл қўйиши керак эди, уларга ахлоқий эркинлик бериш учун... У...У Худо бўла туриб, уларни гуноҳ қилишига мажбур қилолмас эди; сўнгра эса Ўзи қилишга мажбурлаган иш учун жазолай олмас эди.
E-169 Лекин У инсонни Ўзи билан ҳамкорлик қилиш шартларига қўйиб, шундан кейин инсонга эркин ахлоқий танлов асосида ҳаракат қилишига имкон берди. Тушуняпсизми? Ҳозир сизлар худди шу асосга У томонидан қўйилгансиз. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? Сиз қандай хоҳласангиз шундай йўл тутаяпсиз, сизда эркин ахлоқий танлов бор. Қарабсиз-ки, агар биринчиси Унда шу асосда бўлган бўлса, унда иккинчиси ҳам шундай асосда бўлиши керак — шунақа асосда Унда ҳаммаси бўлиши керак, акс ҳолда У энг бошида нотўғри қилган. Тушуняпсизми? Лекин ҳаммаси худди ўша асосда турибди.
E-170 Энди Унга эътибор беринг. Буни орқага қайтараяпти ва одамни шундай қилишни била туриб, уни шундай қилишига йўл бераяпти...у буни қилишини билар эди, бироқ, шунда нима содир бўлди? Бу Уни Қутқарувчилик атрибутини кўрсатди. Ва шунда Худонинг Ўзи Ўз қонунининг жазосини ўташи учун — ўлим, Уни рад қилиб йўқолган хотинини ўлиб ва қутқариб қолиши учун бутун мақсад Масиҳда қолади.
E-171 Момо Ҳаво Сўздан четлашганида эрини ёнидан кетди. Черков ҳам Каломдан у ўзоқлашиб деноминацияга яқинлашганида, у Худо Каломини устунлигини рад этиб, инсоннинг донолиги устун бўлган дунё билан зино қилади. Бу тушунарлими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Каломда шундай дейилган: “Руҳий зино қилаяптилар”. Муқаддас Китобнинг ҳар қандай Сўзини рад этиш ёки Унга қўшилган ҳар қандай талқин — бу бизнинг Эримиз бўлган (Куёвимиз) Худо олдида батамом рад этиш ва зино қилишдир. Зинокорлар Осмон Шоҳлигига кирмайдилар, биз буни биламиз. Тушундингизми? Мана шундай, кўряпсиз, Момо Ҳаво бошида айнан шундай қилган.
E-172 Энди яна бир бор эътибор қилинг, Унинг уч ёқлама мақсади нимада эди? Ўзини Исо Масиҳда намоён қилиш, Исо Масиҳ бўлиб Танага кириш, Адан боғини тиклаш, йўқотилганни ортга қайтариш учун устунликка (тўнғичликка, биринчиликка) эга бўлиш. Фақат шугина жойида эмас эди. Қолган ҳаммаси Унда жойида эди.
E-173 Лекин У Қутқарувчи бўлиши учун, Ўзида бор нарсани (тушуняпсизми?), Ўзининг Қутқарувчилик хосиятини намоён қилиш учун, У одамга йиқилиши учун эрк, ахлоқий танлов бериши... йўл қўйиши керак эди. Кимдир йўқолган бўлиши керак эди. Шу сабабли, айнан инсоннинг йиқилиб, йўқолганлигидан Ўз қонунини ишлатиб, У Қутқарувчи бўлди. У эса буни қила олмади, бутун фазони, вақтни қамраган буюк Худованд бўла туриб, буни қилолмас эди. Ва У Инсон бўлиши керак эди. Ва У ўша йўқолган одамга қариндош бўлди (омин), ва Инсон бўлди — Худо тана бўлди!
E-174 Ҳаллелуйя! Мени қизишиб кетаяпти деб ўйлаяпсизми? Ундай эмас. Ҳм-ҳм! Ичимда нимадир бор!
E-175 Ўғиллари ва қизлари ҳақидаги буюк мақсадига қайта туриб, мени Ўзидай қилиш учун (омин), менинг гуноҳимни Ўзига олиш учун, мени ўрнимда бўлиш учун Худованд Худолигидан кўчди, чунки У Абадий Отадир. Ушбу атрибут Унда эди, тушуняпсизми, шу учун бу намоён бўлиши керак эди.
E-176 Энди сиз бу бутун уч ёқлама мақсадни кўряпсизми? Кўряпсизми? Ўзини ифодалаш учун... У бўлишни хоҳлайди. Шунақа, бу дунё йўқолган, Унинг хочидан оқиб турган Қон билан ярашиш орқали Қутқарувчи бўлиши учун, энди У Ўзини Инсонда ифодалаши керак эди. Хўш, У Ўз Черковида биринчиликка эга бўлиши учун, Ўзини Ўзи қутқариш ва Черковга қайтариш учун У шундай бўлиши керак эди.
E-177 Энди эсингизда бўлсин, бу ҳеч қачон деноминация бўлмаган, бўлолмайди ва ҳеч қачон бўлмайди! У биринчиликка эга бўлиши керак, У эса Сўздир. Омин! Қандай қилиб Унга қандайдир таълимотни қўйиш мумкин? Бу... Агар ҳар қандай таълимотни ва ҳар қандай деноминациянинг инсоний сўзлари қабул қилинса, Черков зинокорга айланади. Унга дарров суюқоёқ зинокорлар билан деган тамға (Ваҳий 17) қўйилади; Рим Католик Черкови — фоҳиша ва Протестантлар — суюқоёқдир. Бу нарса ўқиб билган ҳар бир одамга мутлақо равшан. Биз Черков Даврлари бўйича ўтдик ва сизлар буни ўша кассеталарда кўришингиз мумкин, агар истасангиз. Худди шундай. Демак, кимки Битиклардан ташқари таълимотга бирлашса — бу Худонинг назарида — суюқоёқ, бузуқ хотин. Ва у ҳам Момо Ҳаво нима қилган бўлса, худди шу нарсани қилди — Сўздан четга чиқди, Қайсики Масиҳ эди. О-о! Яхши.
E-178 Энди бизлар, У Ўз фикрида дунё яратилмасидан аввал яширган сирини кўряпмиз. Энди сиз бу ҳақида озроқ ўқишни истармидингиз? Келинг ўқиймиз. Сизни вақтингиз кўпми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Биз...биз буни ўқиймиз. Келинглар, Эфесликларга Мактубдан бир жойга мурожаат қиламиз ва келинг, 1-бобдан бошлаймиз. Хуллас, бугун бизларда якшанба мактаби дарси давом этар экан, келинг, Масиҳнинг уч ёқлама намоён бўлиши ҳақида ўқиймиз.
Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан...

E-179 Қаранглар, бу дунёвийларга йўлланмаган, балки:
Исо Масиҳга содиқ бўлган Эфес шахридаги Худонинг азизларига салом.

E-180 Исо Масиҳга сиз қандай қилиб кирасиз? Черковга келиб қўшилибми? [Йиғилиш: “Йўқ”, — дейди.—Таҳр.] Туғилиш орқали! “Бир Руҳ билан, — Коринфликларга биринчи 12, — ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”. Кўряпсизми?
E-181 Яхши, мана у кимга гапиряпти. Бу ташқи дунёга мўлжалланмаган. Биз бу ҳақида гуноҳкор одамга гапиролмаймиз, чунки у бу ҳақида ҳеч нарса билмайди. Павлус бу билан гуноҳкорларга гапирмаган. “Бу Исо Масиҳдаги ана у...ана у Гуруҳга”, — деди у.
Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси — Худога ҳамду санолар бўлсин! У Масиҳ орқали (қаерда?) самовий оламда бизга ҳар хил руҳий қут-баракалар ато этди.

E-182 “Самовий жойлар”. Эҳ, афсус, менинг вақтим кам! Мен буни айнан мана шу ерда, менинг Муқаддас Китобимда белгиладим, Самовий жойлар ҳақида, Самовий жойлар нима у. Бир дақиқага бўлса ҳам: Самовий жойлар — бу “имонли одамнинг Масиҳдаги ўрни”, тушуняпсизми, имонлининг Масиҳдаги ҳолати, Самовий жойларда.
Масиҳга тегишли бўлишимиз учун... (диққат билан эшитинглар)...бизларни дунё яратилишидан олдин танлади...

E-183 У қачон бизни танлади? “Дунё яратилишидан аввал”, Унинг буюк яширин сири, унинг буюк сири... У бизни Масиҳда дунё яратилишидан олдин танлади.
Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга (нима кўрсатиб?) муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.
Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига (нима қилиб?) ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.

E-184 “Азалдан танлади!” Мана сир. У... Масиҳ ёки бошқа бирон нарсани ер юзида бўлганидан ҳам олдин (Унинг буюк сирини сиз кўряпсизми?) У Келинни танлади, Момо Ҳаво Сўзга ишонмаганидан йиқилишини била туриб; унинг йиқилишини билиб туриб, У Келинни сайлайди, қайсики йиқилмайди, қолган бутун дунё У ҳақида нима дейишига қарамай Келин Сўзда туради. Улар бу Каломдан ушлаганча маҳкам турадилар! [Бранхам ака бир неча марта минбарни тақиллатади—Таҳр.] Улар шунда туришга азалдан тақдир қилинганлар. Аҳа. “Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиш”, — Черковни бу улуғвор ва буюк позицияга азалдан танлади!
E-185 Энди кўряпсизми Унинг сирини? Нима учун? Йиқилган Момо Ҳавони тиклаш учун, чунки у Черковнинг тимсоли эди. Ва энди эътибор беринг, Худо Одамнинг биқинини очди ва Момо Ҳавони — унинг қонидан ва этидан чиқариб олди — ва унинг руҳини бўлиб, эркак ва аёлдан аёлни ажратди ва уни Момо Ҳавога жойлаштирди. Унинг биқинидан қовурғасини чиқариб олди ва ундан Момо Ҳавони яратди — Худованд худди шундай қилиб Масиҳнинг биқинидан Қон ва сувни чиқарди (Масиҳ эса Каломдир), ва Каломни олди, ва Унинг Черковини, Момо Ҳавони яратди. Кўряпсизми, Унинг Танасидан чиққан, Қон билан сотиб олинганни яна Ўзига қайтараяпти!Энди тушунарлими сизга? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
E-186 Ва дунё яратилишидан яширин бўлган Худонинг буюк сири энди очилаяпти, бироқ доим тимсолларда кўринар эди. Энди қаранглар, У...У буни амалга оширганини биз кўриб турибмиз. Ва шу ерда, Эфесликларга Мактубда ва бошқа кўплаб жойларда... Лекин бу сизга етарлича бўлади... Шундай қилиб, асрлар давомида У бу сирни аста-секин очган эди. Энди кўряпсизми? Хўш, ...давомида. Ахир У қандай...
E-187 Тимсолларда нима юз берди энди? У Одам Атонинг биқинини очди ва Одам Атода бўлган Момо Ҳавони ясаш учун унинг танасининг бир қисмини олди. Келин Сўз бўлишлиги керак, зеро У Каломдир. У таълимотларга асослана олмайди. У деноминацияда ҳам туролмайди. У яхши хулқга ҳам асослана олмайди. У фақат Сўзда туриши лозим, чунки У (Келин) — Унинг бир қисмидир. У Масиҳдан олинган эди. Тушуняпсизми?
E-188 Энди фақат Кўтарилиш эканига ишончи комил бўлиши учун... Лютер бир қисми эди, пайғамбарлар бир қисми бўлгандилар. Агар улар қисми эмас бўлса... Фақат ваҳий бўйича улар танани ташкил қилардилар: товонлар, оёқ панжалари, қўллар ва ҳоказо Бошгача (биз бунга бир неча дақиқадан сўнг етиб борамиз), кўряпсизми, барча Кўтарилиш мана шундан иборат! [Бранхам ака қарсак чалди ва минбарни урди—Таҳр.] Бу Тана Сўздир, қайсики Масиҳ. Омин!
E-189 Бундан ташқарида экансиз, сиз ҳалок бўлгансиз. Мени қизиқтирмайди, қанчалик яхши одамсиз ёки сизни ўзаро муносабатларингиз қанақа, ё қанақа мулоқотдасиз, ёки сизнинг ташкилотингиз қанақа — сиз ҳалок бўлгансиз, агар бу Сўз сизда бўлмаса.
E-190 “Агар сиз Менда бўлсангиз (Сўзда), ва Менинг Каломим қалбингизда бўлса, унда нимаики истасангиз, сўранглар”, — чунки сиз ва Калом — бу битта нарсани ўзи. У биринчиликка, устунликка эга. Бошқарув Унда. Сиз...сиз Унинг асири. Дунё ўлик. Сизда энди бошқа ҳеч... Сиз қолган одамларни қандай бўлса шундай яшаётганликларини кўриб турибсиз, лекин, сиз ундай қилмайсиз. Сиз — маҳбуссиз. Сиз Унга қўшилгансиз: “Мен берган юк енгилдир”. Масиҳга, Унинг Сўзига боғлангансиз. “Мен фақат... Отамга маъқул ишни қиламан. Агар сиз Мен У эканлигимга ишонмасангиз, унда Сўзга ишонинг”. Шунчалик мукаммал! Эътибор беринг.
E-191 Энди диққатингизни қаратинг, бутун асрлар давомида У сирни секинлик билан пайғамбарлари орқали ва тимсолларда ошкор қилиб, буни аста-секин очган эди. Хуллас, буни ҳатто қараб чиқишимиз мумкин — Ўзини намоён қилаяпти.
E-192 У Ўзини Мусода ифодалади. Мусога қаранг: болаларни қирғин қилаётган пайтда туғилган. У озод қилувчи бўлиб туғилган. У қамишлар орасига яширилган эди, худди Исо Мисрга олиб кетилганга ўхшаб. У у ёқдан чиқди. У тоққа чиқди ва амрлар билан қайтди.
E-193 Исо тоққа кўтарилди (Унинг биринчи ваъзи – тоғдаги ваъз), қайтиб пастга амрлар билан тушди. “Аждодларимиз айтганларини эшитгансиз: ʻЗино қилмаʼ. Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, у билан зино қилган бўласиз”. Қонунчи, Руҳоний, Шоҳ, Раҳбар — худди шундай!
E-194 У Ўзини Юсуфда ифолади — ўз акалари ичида, деноминацияда туғилди. Улар ундан сабабсиз нафратландилар, чунки у руҳга эга (руҳан яшар) эди. Худо у билан эди. У тушларни таъбирлай оларди. Акалари эса уни ёмон кўришар эди. У ўз акалари томонидан салкам ўттиз кумуш тангага... сотилган эди. Худди шундай У Ўз биродари бўлган Искариотлик Яхудо томонидан ўттиз кумуш тангага сотилган эди. Уни, Юсуфни чуқурга ташладилар ва ўлди деб ўйладилар. Тўппа-тўғри. Отасига ва бошқаларга уни ўлди дедилар. У чуқурга ташланди, кўтарилди ва фиръавннинг ўнг қўли бўлди.
E-195 Зиндонда — у қандайин азоб чекди! Ва — ва у ерда икки киши қутқарилди... Шаробчи ва нонвой, аниқроғи, улардан бири ўлди, бошқаси эса қутқарилди. Ва шаробчи... Улардан бири ўлди, бошқаси эса қутқарилди. Худди хочдаги каби, бизнинг гунохларимиз учун хочга михланиб, У Ўз қамоғида бўлганида (биз маҳбусларга айландик), — бир қароқчи ўлди, бошқаси эса қутқарилди. Кўряпсизми, худди ўшандагидай, бир хил.
E-196
E-197 Гарчи кечроқ бўлса ҳам, лекин содир бўлиши керак эди! Ўтган кечқурун, ёки ундан олдинги кечқурун...чоршанба кечқурун шу ерда айтганимдай. Тушуняпсизми, бу юз бериши керак. Агар буни Худо айтаётган бўлса, бу юз бериши керак. Бу тасдиқланган пайғамбар ва бу амалга ошиши шарт, чунки бу Худонинг Сўзидир.
E-198 Сўз эса фақат пайғамбарга келади. “Пайғамбар” деган сўз “ёзилган Илоҳий Каломни очувчи” деганидир, шу аснода — башоратчи, кўряпсизми, ёки олдиндан кўрувчи. Эътибор қилинг. Олдиндан билувчи...биласизми, у олдиндан айтганида у башорати билан Илоҳий тарзда тасдиқланади ва бу содир бўлади. “Агар орангизда бирор пайғамбар бўлса, ва у сизга маълум бир нарсани бўлади, деб айтса, уни айтгани эса содир бўлмаса, унга қулоқ солманглар. Лекин содир бўлса, унда Мен у билан. Яхшиси ундан қўрқинглар, чунки Мен у билан”. Кўряпсизми? Бу аниқ. Ана бу исбот, мана қандай билиш мумкин бу Ҳақиқатми ёки йўқ.
E-199 Худо одамлар орқали Ўзининг халқига Ўзининг Сўзи билан гапиради. Кўряпсизми, Худо фақат одам орқали гапиради. “Мен — Токман, сизлар эса — новдаларсиз. Узум Токи ҳосил бермайди. Узум Токининг новдалари Токнинг ҳосилини келтиради. Эътибор беринг, ҳамиша шундай бўлган.
E-200 Демак, кейин биз Юсуфни кўраяпмиз, қачонки... Олдин Юсуф билан кўришмасдан, ҳеч ким фиръавнга теголмас ёки келолмас эди. “Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”. Ва Юсуф тахтдан турганида, карнайлар янграр ва “Ҳамма тиз чўксин! Юсуф келяпти!” — деб қичқиришар эди.
E-201 Ҳамдлар бўлсин! Ва бир куни, У Отасининг Тахтидан турганида (тушуняпсизми?), ҳар қандай қабила тиз чўкади ва ҳар қандай тил очиқ тан олади. Ва ҳар бир олам У Худо Ўғли деб гувоҳлик беради. Ва сен ҳам... Ўшанда жуда кеч бўлади. Буни ҳозир қил.
E-202 Энди бизлар буни тимсолларда кўряпмизки... Мен ҳозиргина гапирганимдай, мисол қилиб ҳатто Довудни олишимиз мумкин: тахтдан кетди, ўз халқи томонилан рад этилди, худди ўша тоққа, Зайтун тоғига чиқди. У ўзининг зиндонига бораётган эди, чунки у ўзининг биродарлари ва халқи томонидан рад этилган эди. У йиғлаганича кўтарилар эди. Бу ундаги Масиҳ Руҳи, рад этилган бўлганида Қуддусга қараб ҳўнграб юборди ва деди: “Қуддус, мен неча бор...” рад этилган Шоҳ.Саккиз юз йил утиб, Довуд Ўғли Қуддус тепасида турган эди, у ерда, тепаликда Қуддус устида турган эди, ва инкор этилган эди, ва Қуддус устидан йиғлаб юборди ва деди: “Энди сенинг вақти-соатинг келди”. Тўғри. Кўряпсизми?
E-203 Буларнинг ҳаммаси Уни билдирар эди, фақат тимсолда, бироқ, сир яширин эди. Ўша одамлар нима қилаётганларини билишмас эди. Улар буни Руҳ бошқарувида қилаётганликларинигина билишарди холос. Ҳа, охирги кунлардаги буюк шаҳодат учун буни сақлади, лекин буни ифодалаган...Ўзини Мусода ва Довудда, Юсуфда, Илёсда ва бошқаларда намоён қилди. Сиз... Ўша пайғамбарларни ҳар бирини олиш мумкин ва уларнинг ҳаёти Исо Масиҳни қанчалар мукаммал ва аниқ ифодалаши ҳақида айтиб ва кўрсатиб бериш мумкин. Гарчи Унинг сири охирги кунларда очилади деб ваъда қилганидек тўлиқ очилмаган бўлсада; У буни ифодалай олишидан аввал, уни тўлиқ тушунишни кутиш, тушуняпсизми? Агарда У ҳаммасини айтганида...
E-204 Чунки Калом сирларда ёзилган. Уни сирларда ёзилгани учун Исо Отадан миннатдор эди.
E-205 Шундай қилиб, Раббийнинг Келиши сирлидир. Биз Уни қачон келишини, қандай келишини билмаймиз, лекин биз Уни келишини биламиз. Кўряпсизми? Шу каби Худонинг барча сирлари бу охирги кунни кутган эди. Бу аллақачон тугаллангандан кейин, шунда У очади ва қилган ишларини кўрсатади. О Худойим! У Ўз сирларини ҳеч қачон тўлиғича очмади.
E-206 Етти Муҳр билан таққослаганда бу жуда ўхшаш. Шундай қилиб, Худо Мартин Лютерни ўша черков давридаги ўша биринчи черковни чиқиши учун ишлатганида ва У Джон Веслейни ишлатганида, У уларда ўша черков даврини очган эди ва уларни аста-секин чиқарган эди. Қачонки бизлар...агар ҳозир биз Калом варақлаб қараб чиқсак ва аниқласак...
E-207 Аммо охирги кунларда бу шунчалик ҳайратланарли эдики, чунки У бу ҳақида шу ерда айтган ва ўша Етти момоқалдироқни кўрсатгани эди, ва “Нигоҳ” ҳамда “Ҳаёт”, “Менинг Ҳаётим” журнали ўша Нур ва Булут доирасини нашр қилди, қайсиники улар тушуна олмаган эдилар ва ҳозиргача буни тушунмайдилар. Лекин шу ерда, бу нарсани бўлишидан бир неча ой олдин: “У ёққа бор ва ушбу сирларни очилишини кут”, — деди, кейин эса бу нарса У қандай деган бўлса, аниқ, худди шундай содир бўлди. [Бранхам ака тўрт марта минбарни тақиллатди—Таҳр.] Сиз шу суратдаги ўша ўнг томонда турган Фаришта, қачонки у пайдо (зоҳир) бўлганида, мана шу орқага кўтарилган қанотлари билан тушаётган, ва Унинг боши ён томон бурилганини кўрдингизми (сездингизми?)? Аниқ худди ўша суратдагидай эди. Шу нарса юз беришидан бир неча ой олдин шу ерда: “ўша очилмаган, ечилмаган тугунларни (тушунмовчиликларни) очиш учун У имонлилар Танасини биргаликда тўплашини”, — айтди.
E-208 Мана, Лютер келди, у фақат оқланишни ваъз қилди, ўша даврда жаранглаб ўтди. Бу ўзи қанақа давр эканлигини у билмади. Мана, Веслей келди, у ҳам ўз даврида жаранглаб ўтди. Тушуняпсизми? Ва у ёқдан кўплаб одамлар чиқди, бошқа черковлар вужудга келди. Кейин элликчилар келди ва жаранглаб ўтди, ва улар ҳам ташкилотга айланиб яна ортга, ўлимга қайтдилар — бир неча дақиқадан сўнг биз яна бунга қайтамиз — ўлимга қайтишди.
E-209 Шунда бу таълимотлар нимадан ташкил тоганини очиш учун сир ошкор бўлишни бошлайди: мисол учун, Лютер катехизис ва ҳоказоларни тузди, Вэслей эса уни, буни ва бошқасини ва қолган нарсаларни олиб келди; ундан кейин Элликчилар худди шундай ташкилотни ва “Ота, Ўғил, Муқаддас Руҳ”га чўмдирилишни ва бошқаларни яратдилар; шундан бўлак ҳеч нарсани билмасдилар, чунки... Кейин бу охирги кунларга яна келади ва ана шу сирларни барчасини олади ва уларни аниқ изоҳлайди ва очади. Нима учун? Буларнинг барчаси Худонинг қалбида бўлган буюк сир очилган сўнгги кунларда.
E-210 Сизлар буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Агар тушунмасангиз, унда мана шу кассеталарга яна қайтинг. Сизлар билан яна қанча вақт бўлишимни билмайман. Эсингизда бўлсин, бу Ҳақиқат — РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИдир. Бу Ҳақиқат. Бу Ёзув.
E-211 Худди сўнгги етти Муҳрларнинг етти сирлари каби, уларнинг сирлари. Муҳрлар очилиб бўлган эди — барча даврлар ўтди ва у ерда улар кўп нарсани сочиб ташланган ҳолда қолдирдилар. Худо эса Буни сочилиб ётишини истамагани учун У яна келаяпди ва буларнинг ҳаммасини олаяпди, улар яратган ўша таълимотларни ва уларни аниқлади ва буларни барчасини очиб берди. Масиҳ Худонинг Черков учун уч ёқлама мақсади эканлигини, Унинг (Масиҳнинг) сирини очиб, худди шуларни ҳозир амалга оширмоқда! О-о, ана бўлмаса! Уларни очиб бераяпди!
E-212 Вэбстер луғатида “очиш” — бу “маълум қилмоқ, очмоқ, ва айниқса Илоҳий ҳақиқатни”, — дея Вэбстерда ёзилган, мана нимани англатади ваҳий. Ваҳий — бу Масиҳнинг Ўзини Ўз Черковида қандай очилишидир.
E-213 Энди дейишлари мумкин: “Бранхам ака, ахир сен буни шунчаки айтаяпсан”. Йўқ, биз буни шунчаки гапирмаймиз.
E-214 Энди, диққат қилинг, У Ўзини Бутрусга очди. Агар сиз ҳозир белгиламоқчи бўлсангиз, унда биз... Агар сиз буни ўқимоқчи бўлсангиз, биз...Биз буни ўқиймиз, агар истасангиз, Матто баён этган Инжилдан 16:15 ва 17 да. Мен буни ўқийман. Улар Исонинг қиёфаси ўзгарган тоғдан тушиб келганларида, У: “Одамлар Мени, Инсон Ўғлини, ким деб ҳисоблайдилар?” — деб сўради.
E-215 “Баъзилар Яҳё пайғамбар деб, бошқалар Илёс пайғамбар деб, яна бирлари эса Еремиё ёки бирон-бир пайғамбарлардан бири деб ҳисоблайдилар”. Лекин У бошқа нарса ҳақида сўради.
E-216 Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар? — деди У. Мана бу ерда энди У Черковга мурожаат қилади. Кўряпсизми?
“Мени одамлар ким деб ҳисоблайдилар?”

E-217 Бугун: “У файласуф — бу ижтимоий дин, — У яхши одам бўлган. Биз Унинг таълимоти тўғрилигига ишонамиз. Уни ҳаётга тадбиқ қилиш керак. Мен ўйлайман, агар шундай қилсак, бизларга яхши бўлган бўлар эди. Бизларни ўз черковларимиз бўлиши керак эди ва ҳоказолар”. Бу қандайдир Қорбобо, худди Қорбобо ҳақидаги ҳикоядай.
E-218 Бу биз қандайдир черковни ифодалашимиз керак дегани эмас. Бу шундай ҳаётки, унда сиз ўзингиз яшамайсиз, балки У сизни ичингизга киради ва Ўзи яшайди, сиз эса барча инсоний интеллектуал қобилиятларга нисбатан бутунлай асирга айланасиз. Сизни Руҳ етаклайди. Қандай билиш мумкин буни.
E-219 Сиз дейсиз: “Эҳтимол, мен ақлимни йўқотгандирман. Балки ақлини йўқотган одам шунақа қилар”.
E-220 Бироқ агар сиз Масиҳнинг ақлига эга бўлсангиз, унда Масиҳ Ўзини сиз орқали ифодалаяпди бу Уни Ўзи эканини намоён қилади, ва...сиз ўз ақлингизни йўқотмагансиз.
E-221 Баъзи одамлар хом-ҳаёлларга берилиб, ўзларини билмай қоладилар ва руҳий касал бўлиб қоладилар. Бу албатта...биз биламиз, бундай қилмаслик керак. Бу иблис, ҳақиқий нарса келмай туриб, унга танқид қилишга уринади. Тушуняпсизми? Доим сохтаси бор. Тушуняпсизми?
E-222 Бироқ ҳақиқий, чин инсон ўзининг фикридан ва фикрлашларидан кечади! Қандайдир кўр-кўрона келмайди. Йўқ, жаноб. Сиз ақлингиз етиб, хаёлингиз жойида бўлиб келсангиз, Масиҳ сизни эгаллайди ва Ўз-Ўзини ифодалайди. Ва энди сиз бу дунё учун — ақлсизсиз.
E-223 Мана, агарда сиз руҳий касал бўладиган бўлсангиз, сиз ҳақиқатдан ҳам касал бўлсангиз, унда ҳеч нима... Иблис сизни тўлиқ назоратига олади. Ва у сизни Каломга тескари бўлган ҳамма нарсани қилишга мажбур қилади.
E-224 Аммо сизни Масиҳ эгаллаганида У бу Сўзни тўғридан-тўғри сиз орқали ифодалайди, чунки бу Уни Ўзи. У — Калом! [Бранхам ака уч марта минбарни тақиллатди—Таҳр.] Тушуняпсизми? Ва шунда сиз Масиҳнинг ифодасини, намоён бўлишини кўрасиз. Қанақадир ҳаёлий нарсани эмас, бироқ ҳақиқий, асл Масиҳнинг сиз орқали Ўзини ифодалашини. Қандай ажойиб!
E-225 Энди диққат қилинг. “Сизлар Мени ким деб ҳисоблайсизлар?” — деди У. У Черковдан, Ўзининг ўн икки шогирдидан сўраяпди. Ўша пайтда яшаган миллион одамлар ичидан ўн икки кишидан, Ўзининг Черковидан сўради.
Нуҳ давридаги миллионлар ичидан саккиз одамдан сўради. Ана. Ҳм-ҳм. Кўряпсизми?

E-226 У эса: “Нуҳ пайғамбар кунларида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли Келишида ҳам худди шундай бўлади (кўряпсизларми?), саккизтагина жон қутқарилганидагидек”, — деди.
E-227 Мен ҳозир саккиз жон қутқарилади демаяпман. Тўғри тушунинглар. Мен бунақа демаганман. Кўтарилишнинг охирги лаҳзасида, ўша кичкина гуруҳда қанча одам қутқарилишини мен билмайман. Мен сизга бу кичкинагина гуруҳ бўлади дейман. “Чунки ҳаётга олиб борадиган эшик жуда тор, йўли эса энсиздир. Бу йўлни топадиганлар оз”.
E-228 Лекин барча асрлар оша сотиб олинган (танланган) буюк Тана кўтарилганида, ўшанда у ерда буюк Тахт бўлади! Ваҳий Китобининг 7-бобида бу: “Ҳисобига етиб бўлмайдиган улкан бир оломон” — деб таърифланган, улар, барча асрлардан кўтарилганлар, Ёзув қанчалик очилган бўлса, шунчалик Унинг Нурида юрган ўшалар. Энди эса биз биламизки, Веслей Лютердан кўра кўпроқ Нурга эга эди. Элликчилар Веслейдан кўра кўпроқ порлаганини биламиз. Кўряпсизми? Албатта-да.
E-229 Чунки бу, худди пайғамбарлар даврида содир бўлгани каби, токи У “бутун Камолотни” Масиҳда тўлиқ очилмагунича бу аста-секин очила бораяпди.
E-230 Энди эса ҳозир Масиҳ Черковда очилаяпди. Буларнинг барчаси Момо Ҳавони унинг Эрига нисбатан тўғри ҳолатга қўйиш учун Худонинг очилишидир. Эътибор беринг, Худо ҳам — Черковнинг Эри, Черков эса — Унинг Келини.
E-231 Шундай қилиб, Бутрус, ундан сўраганларида: “Сен Барҳаёт Худонинг Ўғли — Масиҳсан”, — деди.
E-232 Энди қаранглар: “Бахтиёрсан сен, эй Юнус ўғли Симон, — ʻЮнус ўғлиʼ нимани билдиради, тушуняпсизми, — сен бахтиёрсан, зеро бу сирни сен ўз уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ. Сен Буни қайсидир мактабда ўрганмадинг. Балки осмондаги Отам сенга очди Буни”. “Мана шу тошда...”, — деганига эътибор қилинг. Бутрус, Худонинг тақдир қилган Уруғи, қайсики шу Нурни қабул қилди ва Шоҳликнинг очқичларини олди. “Исо Масиҳ Ким экани ҳақидаги мана шу ваҳий (очилиш) қоясига”. У — тўлиқликда намоён бўлган Худо. “Мана шу қоя устида...” Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ эмас, У — иккинчи Шахс. “Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг Жамоатимни (Черковимни) қураман ва дўзах дарвозалари Уни ҳеч қачон буза олмайди, ҳеч қачон енголмайди Уни”. Кўрдингизми? Мен Ўз Жамоатимни мана шу қоя устига қураман”, — Исо Масиҳнинг ваҳийси устига.
E-233 Қаранглар, Масиҳ сизда (ваҳийнинг) очилишнинг Ҳаётини марказига айланади. Тушуняпсизми? Сиздаги Масиҳнинг Ҳаёти Уни очилишнинг (ваҳийнинг) маркази қилади. Каломдаги Масиҳ Каломни Масиҳнинг тўлиқ очиқлиги қилади. Масиҳ сизда сизни бутун ҳамма нарсани тўлиқ очиқлиги қилади. Кўряпсизми, Худо нима қилишга ҳаракат қилади?
E-234 Унақада янгидан Туғилиш нима? Сиз айтишингиз мумкин: “Бранхам ака, янгидан Туғилиш нима?” Бу Исо Масиҳнинг шахсан сизга очилганлиги. Омин! Тушуняпсизми? Сизнинг черковга қўшилганингиз, қўлини қисганинг, энди бошқача иш тутишларингиз, таълимотни айтиб беришингиз, қанақадир қоидалар тўплами бўйича яшайман деб ваъда беришингиз эмас. Бироқ Масиҳ, Муқаддас Китоб — У сизга очилган Сўздир. Кимни нима дейиши, нималар бўлаётганини аҳамияти йўқ, асосийси — Масиҳ. Чўпонми, руҳоний, ким бўлмасин... Асосийси —сиздаги Масиҳ, мана шуни ўзи Черков қурилган ўша ваҳийдир.
E-235 Сиз дейсиз: “Мен Лютеранман, мен Баптист, мен Пресвитерианман”. Бу ҳеч нарсани билдирмайди...Худо учун ҳатто мана шуни [Бранхам ака бармоқларини шақиллатади—Таҳр.] билдирмайди, умуман ҳеч нарсани, ҳатто бармоқларингни қарсиллатишингизни ҳам билдирмайди.
E-236 Бу нима? Бу очилган, тушунилган Масиҳ, У эса Сўздир. Ва Сўз очилаётганида, У Ўзини ифода этади. Тушуняпсизми? Худонинг Масиҳдаги мақсади шунақа — Ўзини ифода этиши учун, Ўзининг Шахсий қонунини олиш ва Ўз қонуни бўйича яшаш учун... ва Ўз қонунини Ўз ўлими билан амалга ошириш эди. Ва Масиҳ, Худованд, гуноҳни танада ҳукм қилиш учун, фақат Худонинг Каломига ишонадиган, Момо Ҳаво каби Уни инсоннинг ақлий тушунчаларига алмашмайдиган, сотиб олинган, танланган шавкатли Келинни Ўзига келтириш (қайтариш) учун танада ўлди. Сиз тушуняпсизми? Масиҳнинг нияти шунақа. Худонинг нияти шунақа. Янгидан Туғилиш буни очиб беради.
E-237 Агар инсон ўзини янгидан туғилганман деса, Масиҳни “бугун”га эмас, балки “кеча”ги кунгагина тегишли қилиб қўйса, Унинг охирги кунлар учун берган ваъдаларини эса бошқа кунларга тегишли қилишга уринса, унда бу одам ёки бу шахс иблисга алдангандир. Агарда бу одам Бунга ишонаман деса-ю, аммо бу нарса у орқали тасдиқланмаса...
E-238 Марк баён қилган Инжилнинг 16 бобида Исо: “Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади; бутун жаҳон бўйлаб ва асрлар оша”, — деган эди. Жинларни қувиш ва янги тилларда сўзлаш, ва бу, уларга ҳамроҳ бўладиган инъомларни “улар бўладилар” бу барча буюк намоён бўлишлари! “Улар бўлиши мумкин, бўлиши керак эмас”. “Улар бўладилар”! Ер-у осмон ўтар, лекин Унинг Сўзи ўтмайди.
E-239 Хуллас, Ўзини ҳар бир шахсда ифодалаётган бу — Масиҳдир, аҳамияти йўқ у заковатли одамми ёки алифбони ҳам билмайдиганми. Ҳаворийларнинг ярми уни билмасдилар. Шунақа. Лекин улар Масиҳни билардилар. Улар Бутрус билан Юҳаннога эътиборлари улар қандайдир семинарияни тугатганлари учун тушмади. Улар дарвозада ўтирган шол тиланчини шифолаганларида (кўряпсизми?), “Уларни Исонинг шериклари эканини пайқадилар”, — дейилган. Улар Исонинг шериклари эканини англадилар.
E-240 Янгидан Туғилиш — бу Масиҳ, бу ваҳий, шаҳодат. Худо сенга ушбу буюк сирни очди ва бу янгидан Туғилишдир. Хўш, агар мана шу гуруҳни бутунлай бир жойга йиғсак, бу, ваҳийни — мутлақо уйғунликда бўлган ва Худо Ўз Каломини ифодалаб бажарган айнан ўша ишлари ҳамда ўшандай ҳаракатлари билан уни (ваҳийни) Ўзининг Каломи орқали намоён қилса нима бўларкин? Эҳ, қанийди Черков ўз ўрнини, позициясини билса эди! Бир куни У билиб олади. У қанақа ҳолатда эканини билганида, ўшанда Олиниш юз беради. Мана шундай, билиб олинг.
E-241 Сиз: “Бранхам ака, лекин бу ахир... ундай эмаску” — дейсиз. О-о, ҳа, бу ҳам. [Бранхам ака уч марта минбарни тақиддатди—Таҳр.] Бу Ҳақиқатдир.
E-242 Эътибор қилдингизми? Павлус ҳеч қачон Исони жисмонан билмаганди. Павлус У билан таниш бўлмаган эди. Павлус Уни фақат ваҳий орқали, билган эди. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Павлус Исони фақат (илоҳий очилиш) ваҳий орқали билган, худди Бутрусга очилгани каби.
E-243 Бутрус Уни танавийлигида кўрган эди, аммо у Уни танавийлиги бўйича билмади, чункии Исо ҳам: “Бу сирни сен уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ (асл “эт” ва “қон”, яъни инсоний ақл-идрок.—Тарж.). Ҳатто буни сенга Менинг Шахсий ҳаётим ҳам очмади. Балки Осмондаги Отам сенга У Худонинг Каломи эканини очди ва Мен мана шу қоя устида Ўз жамоатимни қураман”, — деган. Бутрус Уни танавийлик бўйича билмади. Одамлар Унга тегиб, сезиб, бирга юрган эдилар.
E-244 Павлусда бошқа ҳаворийлардан кўра анча буюк бир нима бор эди. Кўряпсизми?
E-245 Улар: “Яхши, Павлус, мен сенга қараганда кўп шаҳодатларга эгаман, чунки, биласанми, мен У билан бирга юрганман. Бир куни У билан балиқ овлаган эдим. Мен Уни гапирганларини эшитганман. У мен билан кемага ўтирган эди ва ҳатто менга: ʻАна у ерга сузайлик, ўша ерда кўп балиқ тутамизʼ, — деди. Биз шундай қилдик ҳам”. Кўряпсизми? “Тушунаяпсанми, Уни бу ишларни ҳаммасини қандай қилганини кўрганмиз”.
E-246 Аммо Павлус Уни ўлиб дафн қилиниб ва яна тирилиб, Исроил фарзандларини етаклаган ўша Олов Устунида Ўзини ифодалаганидан кейин кўрди. Билиб... Павлус яҳудий бўла туриб ҳеч қачон буни “Раббий” деб айтмас эди, агарда Уни кеча, бугун ва абадий яна Ўшалигини намоён бўлишини кўрмаганида. У шундай деди: “Павлус, — бошқа сўз билан айтганда, — кеча Мен қандай бўлсам, бугун худди Ўша Худоман. Мана Мен худди ўша Нурдаман, худди ўша Олов Устуни, Мусо гаплашган Ўша ёнаётган бутада бўлган”. Ибронийларга ёзган Мактубда у қонунни иноятдан ажрата билганига ажабланмаса ҳам бўлади — у худди ўша Олов Устуни билан учрашди. У: “Мен сен қувғин қилаётган Исоман”, — деди.
E-247 Мана энди У бугун шу ерда, худди ўша тарзда, худди Ўша Олов Устуни, Ўз-Ўзини ифодалаб ва тасдиқлаб, ҳамда дунё яратилишидан бурун яширин бўлган Худонинг сирини очиб, шу билан Ўзини исботлаб, У бугун мана шу ерда. Кўряпсизми буни?
E-248 Павлус Уни фақат ваҳий орқали билиб олди. Бутрус Уни фақат ваҳий орқали билди.
E-249 У У билан юрган эди, гаплашган эди. Шу учун, бу Сўзни...қўйиш мумкин. Мен ҳозиргина У Сўз эканини айтдим. Хуллас, олим одам ўтириши ва токи сизни ақлингизни қандайдир тарзда боғлаб олмагунича, шу Сўзни ўқиб бериши мумкин (тушунасизми?), агар истаса, чунки у ақлли, у зўр, ажойиб битирувчи. Католик руҳонийсини олинг ёки, майли, йўқ — ҳақиқатдан ҳам Ёзувда яхши тайёрланган теологни олинг, Баптист биродар ёки пресвитериан ёки яна бошқасини, ҳангома қилганингда, у сени умуман ҳеч нарса билмаслигингни кўрсатади (тушуняпсизми?). Нима учун? Кўряпсизми, чунки у Уни танавий тарзда таниди — Сўзни. [Бранхам ака Муқаддас Китобни уриб қўйди—Таҳр.]
E-250 Лекин сиз биргина йўл билан, Уни ваҳий орқали танибгина қутқарилишингиз мумкин!
E-251 Агар мен олсам... Мен пресвитерианлар таълимотини олишим ва элликчиларни шундай ўраб ташлашим мумкин ва сиз чурқ этолмайсиз. Мен баптистлар таълимотини олишим, ва сизлар-элликчилар умуман тушунчага эга бўлмаган миллионлаб нарсаларни кўрсатишим мумкин. Шундай, лекин асосийси бу эмас. Бу Унинг Черкови эмас. Бу Унинг Черкови эмас.
E-252 Унинг Черкови — бу У, Худо экани, Сўзнинг Ўзи орқали очилган ва ифодалаган Унинг Ўзидир. (Омин! Сиз буни тушуняпсизми?) [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатди—Таҳр.] Кўряпсизми?
E-253 Унда сиз қандай қилиб “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ”, — дейсиз ва шунда чўмдириласиз? Мажусийлар! (Мажусийлар — кўп худоликлар.—Тарж.) Худди шундай. Қандай қилиб сиз Исо Масиҳни У — Калом деб биламан дейсиз, қачонки Муқаддас Китобни бирон жойида, бирор кишини қачондир “Ота, Ўғил, Муқаддас Руҳ” Исмида чўмдирилган Ёзув жойи бўлмаса?
E-254 Сизлар эса...сизлар эса, Исочилар, сувда чўмдиришда фақат “Исо” исмини ишлатасиз! Мени ўзим шахсан тўрттами ёки бештами Исочилар билан танишман. Шундай қилиб, кўряпсизми, деноминацияларингиз сизни нимага етаклаяпди? Бу , Қобулнинг ифодаланиши, қайсики у қон ўрнига мева-чеваларни қурбонликка келтирди. Тушуняпсизми?
E-255 Аммо ваҳий Қон орқали келади (тушуняпсизми?), Марямнинг қорнида яралган Қон, Худонинг Қони бўлган Исо Масиҳ орқали келади. Павлус ҳам Уни ваҳий орқали билди. Мана биз Уни қандай таниймиз бугун — бу Уни таниш мумкин бўлган ягона йўл. “Мен методист” демагин. Бу ҳеч нарсани билдирмайди. “Мен баптистман”, — дейиш эмас. Бу ҳеч нарсани билдирмайди. “Мен католик”. Бу ҳеч нарсани билдирмайди. Балки Худо сизга очган ўша Сўзига берган ваҳий орқали! У — Сўздир. Сўз эса...биласиз, У сизга очилган, чунки У Ўзини ҳаётга тадбиқ қилади ва Ўзини сиз орқали ифодалайди. О-о!
E-256 Черковларда ушбу ваҳийни аллақачонлар унутишди. Рост бу. Ҳақиқатни ваҳийсини шаҳодатини — улар буни унутдилар. Улар ... кетдилар.
E-257 Шундай қилиб, Лютер пайдо бўлганида у буюк одам эди. У ўша куннинг ваҳийсига эга эди. Аммо нима юз берди? Риккилар тўдаси кирди, ўзларининг “майдонча” (деб атаган бўлар эдик бугун) турмаклари ва рикетлари билан ва бошқаларини; уларнинг ҳаммаси у ерда тўдаландилар, ва...ва билмай қолдилар буни қандай...
E-258 Бу ибора... Агар сиз фақат...фақат Библиянинг нумерологиясини (Сонларни сирли маъносини ўрганиш.—Тарж.) билганингизда эди шунда Элвис ёки Рикки Ёзувда нимани билдиришини тушунардингиз! А-ҳа. Худди шундай... Исо нима учун... Сиз айтасиз: “Бу ерда исминг нима даҳли бор”. Нима даҳли бор? Бу исм фақат мана шу охирги кунларда, охирги кунларнинг шу одамлари учун келиши мумкин.
E-259 Унда нега Исо Ибром исмини Иброҳимга, ундан кейин Сорайни Сорага (Синодал тарж. “Сора”—Тарж.) ўзгартирди? Нима учун У Шоулни Павлусга ўзгартирди? Нима учун у Шимўнни Бутрусга ўзгартирди ва ҳоказо? Кўряпсизми, албатта, бу қандайдир маънога эга.
E-260 Бу исм шу бугунгача айтилолмас эди. Бунақа исм фақат ҳозирги вақтда айтила олади. Мана, нима учун ер юзи бугун бизда шундай ёвуз, жирканчли жойга айланди — шунақа нарсалар туфайли. Бутун инсоният ирқи бузилган. Тамом бўлган! Тушуняпсизми? Шунинг учун ҳам мана шунақа у.
E-261 Энди эътибор қилинг: Лютер билан ҳаммаси жойида эди, у ўз кунида яшаб ўтди ва унда ваҳий бор эди, аммо у кетиши билан, қаранглар, улар нима қилдилар. Веслейда мактуб бор эди — қаранглар, бу нимани келтириб чиқарди. Биринчи (эски) элликчиларни мактуби бор эди — қаранглар, улар нима қилдилар. Улар бир жойга... ...га ўхшаган бир гуруҳ одамларни йиғдилар.
E-262 Худди шундай Худо марҳамати бўйича Исроилга Олов Устунини, пайғамбарни, қурбонликни юборди ва улар орасида Ўзини зоҳир қилди, ва уларни Мисрдан Қизил денгиз орқали олиб чиқди. Ва улар ўзларини орасида буюк амалдорлари бўлиши учун, уларни ўзлари бу учун нимадир қилишлари учун улар қонунни хоҳладилар. Шунда уларга нима бўлди? Улар саҳрода қирқ йил дайдишга қолдирилгандилар ва ўша ташкилотлардан биттаси ҳам ўтмади.
E-263 Холиб ва Ёшуа, фақат иккаласи чиқдилар ва: “Биз уни ололамиз, Худо Каломига қаранглар”, — дедилар.
E-264 Уларнинг ҳаммаси саҳрода ўлдилар. Исо ҳам уларни замонида У Ўз баракалари ва қудратини кўрсатганидан кейин, улар билан абадий тугатилганини айтди: худди Лютерда, Веслейда ва бошқаларда бўлганидек. Шундай эмасми?
“Ота-боболаримиз саҳрода манна егандилар”, — дедилар.

E-265 У: “Ва уларнинг ҳаммаси ўлдилар”, — деди. Яъни, Худодан абадий ажралганлар. Уларнинг жасадлари саҳрода қолди. Кўряпсизми? “Улар ўлдилар. Лекин Мен Худодан келган Осмондан тушувчи Ҳаёт Нониман”. Улар буни тушунолмадилар. Улар шунчаки буни тушуна олмадилар.
E-266 Майли, черков аллақачон буни унутди. Сўзнинг Ҳақиқатини ваҳийсини ўрнига — улар интеллектуал ваъзларни, ақл-заковатли одамларни, аъзолик ва билимни қабул қилдилар.
E-267 Энди эшитинг, улар бугун дейдилар... Худо бизларга бутун жаҳон бўйлаб юришни ва касалларни шифолашни, Хушхабарни тарғиб қилишни ва жинларни қувишни васият қилганига ишонасизми? “О-о, ҳа, ҳа, бу тўғри, лекин...” Кўряпсизми?
E-268 Яқин кунларда бир аёл мен билан гаплашганида, у: “Ахир барча черковлар уйғунликда-ку”, — деди.
E-269 Мен: “Уларни биронтаси бошқаси билан уйғунликда эмас”, — дедим. Худди ўша ерда католиклар турганди. “Сизлар хусусингизда қандай? Мана сиз — методист, улар эса католиклар, сизлар бир-бирингиз билан гармониядамисизлар?”, — дедим мен. “Мана шу Рим папаси уларни ҳаммасини бирлаштирмоқчи — бунақа одамлар учун бу иш ёмон эмасга ўхшайди”.
E-270 Бироқ Худонинг Черковини бунга ҳеч қанақа алоқаси йўқ. У бу тўдалардан ташқарида турибди. А-ҳа. Тўғри. Худди шундай.
E-271 Сиз уларни бирлаштирмоқчисиз?! Бири бунга ишонади, бошқаси эса...методист сув пуркашни қабул қилади, баптист чўмдиришни қабул қилган, ва буниси ҳам, униси ҳам Муқаддас Руҳни Унинг қудратини тўлалигидалигини рад этадилар. Улар: “Биз имонга кирганимизда Муқаддас Руҳни қабул қилган эдик”, — дейдилар.
E-272 Муқаддас Китобда: “Сизлар имон келтирганингиздан кейин Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?”, — дейилган. Мана сизга фарқ. Тушуняпсизларми? А? Худди шундай. Кўряпсизми?
E-273 Улар эса: “Биз — католик черковимиз. Биз энг биринчимиз. Биз мана буни қилдик”, — дейдилар. Методистлар: “Бизлар Муқаддас Китобга асосланамиз”, — дейдилар.
E-274 Исо: “Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади”, — деган. Хўп, қани буларнинг ҳаммаси? Аҳа. Кўряпсизми? А? Тўғри. “Мен қилаётган ишларни сизлар ҳам қиласизлар”, — Унга ишонган ҳар бир киши, ҳар бир мавжудот. Хўп, буларнинг бариси қаерда ўзи? Ҳм-ҳм. Ахир бу Унинг Сўзлари-ку. “Еру осмон ўтар, лекин Менинг Сўзларим амалга ошади”. Хўп қани буни ҳаммаси? Кўряпсизми? О-о, ахир бу ерда дархол кўринаяпти-ку!
E-275 Бу нима? Бу қандайдир чатиштирма ҳолат. Қаранглар, агар йирик чиройли чатишган маккажўхори дони олинса, бу чатишган донни олсак —бу кўринишидан яхшигина дон. Лекин у экилса, нима бўлади? Мана бундай пояча бўйнини кўрсатади, сарғаяди ва сўлийди. Ҳар бир деноминация билан ҳам у чатишганида худди шундай бўлади: инсон сўзлари билан Худонинг Сўзлари аралаштириб юборилган. У мўжиза ва аломатларгача ўсиб боради, Исонинг Сўзга ишонч ҳақида гапирганларига келган пайтда шундай сарғайиб қоладилар ва: “Бизлар Буни қабул қилолмаймиз”, — дейдилар ва орқага қайтиб кетадилар.
E-276 Худди Канъон юртини кўргани борган, қолган айғоқчиларнинг ҳаммаси қилгани сингари. Улар у ерга қайтдилар ва: “О-о, биз уларни олдида чигирткадаймиз! Бизлар уларни енголмаймиз! Бу Онок авлоди, уларнинг бариси шунақа ишларга қодирки!”, — дедилар. Шу билан улар орқага қайтишди.
E-277 Холиб билан Ёшуа эса Худо Сўзининг асл фарзандларидан бўлиб (омин), Худо уларга: “Мен бу юртни сизларга бераман”, деганини билардилар. Улар: “Биз уни олишдан ҳам кўпроғига қодирмиз!”, — дейишди.
E-278 Ҳаммаси сизни нимадан туғилганингизга боғлиқ. Агар сиз Худо Каломидан туғилган бўлсангиз, унда Худо Каломи Унинг Жамоатида устунликка эга бўлади. Шу учун ҳам У ўлди. Унинг мақсади шунақа эди — Жамоатида амал қилаётган Ўз устунлигига етишиш...эга бўла олиш учун. Ҳаммасидан илгари Худо Каломи порласин, қолган ҳаммаси қанақа бўлишини аҳамияти йўқ. Ақл-заковатли одамларни унақа, бу бунақа деганлари мени ҳеч қанча қизиқтирмайди. Худо Каломи шундай дейилган, ва биз буни олишдан кўпроғига қодирмиз!
E-279 “Агар мен буни ўз черковимда ваъз қилганимда, — деди менга бир хизматчи, — унда мен черковнинг тўртта устунига ваъз қилган бўлардим”.
E-280 Мен деди: “Мен эса ваъз қилар эдим”. Худди шундай. Худо Каломида шундай дейилган. Биз буни қилоламиз. Худо айтди шундай қилишни. Омин!
E-281 О-о, албатта, улар бу билан ўзларини оқлайдилар. Кўряпсизми? Мана нима учун улар шу охирги кунларнинг охирги вақт Мактубига нисбатан кўрлар, қачонки Худо Ўзини исботлаяпди. Улар Буни қандайдир бир спиритизм ёки нимадир, э-э (буни нима деб атасам экан?), қандайдир ақлий, қандайдир хом-ҳаёл ёки шунга ўхшаш бир нарса деб тасвирламоқчи бўладилар. Тушуняпсизми, улар Бундан Уни Ўзи бўлмаган бошқа нарсани қилмоқчи бўладилар.
E-282 У шу ерда бўлганидагидек, Исо ерда бўлганида — Уни Баалзабул, фолбин деб қандай атаган бўлсалар, худди шундай қилдилар. Ҳозир эса улар буни қанақадир ақлий телепатия демоқдалар. Кўряпсизми? Ўшанда ҳам улар Исони ўша ерда туриб ва одамларга қараб, уларнинг юрагидаги фикрларни фаҳмлашини билган эдилар. Муқаддас Китобда шундай айтилган.
E-283 Ахир Ибронийларга 4-бобда: “Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг Калому ҳаёлу юракнинг ниятларини фош этади”, — деб айтилмаганми? У эса худди шу Каломни Ўзи эди. Одамда мана шу Сўз устунликка эришган пайтда яна худди шу нарсалар юз беради, зеро бу — Калом! Омин! [Бранхам ака тўрт марта кафедрани қоқди.—Таҳр.] Бундан кейин қандай қилиб қоқилиш мумкин бунда? Ахир бу мутлақо равшанку. Кўряпсизми? Яхши.
E-284 Мана нима учун улар худди ўша вақтларда Масиҳ ер юзида бўлганидаги каби кўзлари кўр. О-о, қойил! Улар ҳам худди ўшандай иккиланаяпдилар. Улар: “У Баалзабул. Баал...”, — дегандилар. Улар бу ишларни У қила олишини кўрдилар, шу учун: “У шунчаки... Ноқонуний туғилган ва умуман У қандайдир ғалати. У шунчаки қандайдир жинга чалинган. У... у қандайдир Самариялик ва унда жин бор. Мана у бу нарсаларни қандай қилади”, — деб айтгандилар.
E-285 Исо уларга: “Мен буни сизларга кечираман”, — деди, кўряпсизми, Худо Каломини ва Худонинг ишларини ёвуз руҳ деганларини. У: “Мен буни сизларга кечираман. Лекин бир кун Муқаддас Руҳ келади ва шунда Унга қарши бирор сўз ҳеч қачон кечирилмайди, на бу дунёда, на келажак дунёда (ёки ўша буюк кунда). Бу кечирилмайди”, — деди. Шу учун, кўряпсизми, бу Ёзувда аниқ қилиб ёзилган.
E-286 Шу учун, ўша куни одамлар келганларида, қанчалик ўқимишли ва қанчалик катта деноминацияга тегишли бўлмасинлар, аҳамияти йўқ — улар маҳкум бўлганлар. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Улар Муқаддас Руҳни “сакровчи тақводорлар” ёки қандайдир бошқача, қандайдир ёмон номлар билан ёки шунга ўхшашлар билан атаб, Уни ҳақорат қилдилар. Худонинг Черкови эса буни (ҳақоратни) доим олиб юришига тўғри келган.
E-287 Ҳатто Павлус Агриппа олдида: “Улар ʻбидъатʼ деб атаганлари, —қайсики ақлдан озганлик дегани, — мен айнан шундай қилиб ота-боболаримизнинг Худосига сажда қиламан”, — деди. Мана шу буюк ўқимишли олим эркак ўша, “улар ʻбидъатʼ деб атаган” ҳолатга келиши керак эди.
E-288 Нега? Бу унга очилган эди. Унинг олдидан чиққан Ўша Олов Устуни: “Мен Исоман, чўлда Мусо билан бўлган буюк Худованд. Мен Ўша, нишга қарши юришинг қийин”, — деди.
E-289 Шунда Павлус ўша ерда туриб, унинг ҳаёти гаровда турганини билиб туриб, деди: “Улар ʻбидъатʼ деб атаганларига, мен айнан шундай қилиб ота-боболаримизнинг Худосига сажда қиламан”. Бу шундай номланган эди, чунки Масиҳнинг буюк Ҳақиқати нимада эканлиги Павлусга очиқ эди.
Бугун бўлса одамлар: “Бу деноминация”, — дейдилар.

E-290 Бу Исо Масиҳ, сизда очилган янгидан Туғилиш, У Ўз Сўзини ифодалай олиши учун сизда устунликка эгалиги. Ва ушбу кунларга У нима ваъда берган бўлса, ҳаммасини Ўзининг Танаси орқали, қайсида У ҳаракатланади, амалга ошира олади. Омин! Бу Худо Каломининг намоён бўлганлигидан бошқа нарсамасдир. Эътибор қилинг. Яхши.
E-291 Худди Масиҳ вақтида бўлгани каби, Худо Масиҳнинг Ўзини очиши учун калитга эга. Сиз ишонасизми бунга? [Йиғилиш: “Омин, — дейди.—Таҳр.] Теология мактаблари Буни ҳеч қачон тополмайдилар. Исо шундай деган. Агар ҳозир буни ўқимоқчи бўлсангизлар, унда Матто баён этган Инжилда 11:25 ва 27 оятларда. “Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун, Сенга шукурлар айтаман”. Кўряпсизми? Кўряпсизми? Аҳамияти йўқ...
E-292 Ўша кунларнинг олимларига қаранг, ўша яҳудийларга (шунақа ажойиб кишилар), уларнинг ташкилотларига: фарзий, саддуқий ва Ҳирод тарафдорлари, ва улар ким бўлишидан қатъий назар (кўряпсизми?), уларнинг барча буюк ташкилотларига, қайсиларгаки Исо деди: “Сизлар кўрларнинг кўр йўлбошчиларидирсизлар. Сизлар ҳақингизда Ишаё яхши айтган: ʻСизларнинг қулоқларингиз бор-у эшитолмайсиз, кўзларингиз бор-у кўрмайсизларʼ. Чунки Ишаё буни Руҳдан илҳомланиб айтди, шунинг учун Самовий Худо сизларнинг кўзларингизни кўрмайдиган қилди. Сизлар ўқимишлилик томонни қабул қилиб, Момо Ҳаво қилганидек қилаяпсизлар, бироқ Худонинг Руҳи ҳақида ҳеч нарса билмайсизлар. Шу учун ҳам, наҳот уларнинг ҳаммаси чуқурга йиқилмайди: йўлбошчи ҳам, кўр ҳам?” Йўлбошчи кўрлар билан бирга йиқилади, чунки уни ўзи ҳам кўр. Йўлбошчи йиқилади...кўр кўрни етаклагани учун, улар ҳам, бошқалари ҳам чуқурга қулайди.
E-293 Фақат Худогина бу очқичга (калитга) эгадир! У худди шу нарсани Ёзувнинг бундан олдинги жойида айтган, қайсики мен ҳозиргина ўқиган эдим, қачонки У: “Одамлар Мени, Инсон Ўғлини ким деб ҳисоблайдилар?”, — деган эди.
E-294 Шунда Бутрус жавоб бериб деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли — Масиҳсан!”
E-295 Исо Бутрусга жавобан деди: “Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симон! Бу сирни сен ўз уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ; балки Осмондаги Отам сенга очиб берган! Мана шу биргина очиқликда Мен Ўз умматимни бунёд этаман. Жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”. Кўряпсизми? Энди сиз тушуняпсизми?
E-296
E-297 Бу шахсий, инсон билан индивидуал тарзда бўладиган иш, қайсигаки Масиҳ очилади.
E-298 Агарда сиз айтсангиз: “У менга очилди”, — деб, кейин эса, Масиҳ Муқаддас Китобда кўрсатган Ҳаёт, Ундаги ўша Ҳаёт сизда бўлмаса, унда сиз нотўғри ваҳий олгансиз.
E-299 Агарда мен ошқовоқни ҳаётини нокни ҳаётига жойлаштирганимда, унда нокда ошқовоқлар етишарди. “Сиз уларни мевасига қараб биласизлар”. Мутлақо тўғри. Шундай қилиб биринчи дарахт экасан, ток новдасини ва у узум шингилларини келтиради: биринчи чиққан куртак узумни етиштирса, кейингиси лимонларни ўстирса, учинчиси — нокларни, тўртинчиси олмаларни келтирса — унда у ерга нимадир пайвандланган ва ўз ҳаётини келтираяпди. Ҳар бир деноминация ўз ҳаётини келтириб чиқарадиЛекин, агар ўша бошдаги узум токи қачон бўлса ҳам бошқа куртак чиқарса, у биринчи марта бўлгандаги каби узум бошини етиштириб беради.
E-300 Ва агар Ҳаёт...Исо Масиҳнинг Ҳаёти имонлиларни яна бир гуруҳини яратса, унда у биринчи имонлилар келтирган ҳосилни олиб келади, ва натижада улар ўзларининг ишлари билан Фаолиятлари Китобини ёзадилар, чунки Бу худди ўшандай бўлади, худди ўша Ҳаёт. Тушуняпсизми, мен нимани кўзда тутаяпман? Бу шунчаки муқаррар. Бу, сизни ичингизга Муқаддас Руҳнинг Ўзи томонидан киритилган сиздаги Масиҳнинг Ҳаётидир, Қайсики Ўз Ҳаётини сиз орқали яшайди.
E-301 “Кўрларнинг кўр йўлбошчилари!” Эътибор беринг, фақат Худо бу очқичларни тутиб турибди. Биронта теолог сизга айтолмайди, буни иложи йўқ. Бу улардан яширин. Улар Бу ҳақида ҳеч нарсани билмайдилар.
E-302 Хуллас мактаблар... Сиз айтасиз: “Мен файласуфлик, ҳуқуқшунос доктори даражасига эгаман”, — деб, сиз фақат қиласиз... Мен учун ва, мен ишонаман, Худо учун ҳам ва ҳар қандай ҳақиқий асл имонли учун ҳам бу нарса сизни айнан ўша даражада янада узоқлашганингизни англатади, сиз шунчақи чекингансиз. Худо билим орқали ўрганилмайди. Уни тушунтирилишдай нарса орқали ўрганиб (билиб) бўлмайди.
E-303 Худо — Исо Масиҳ ваҳийсини оддийлигини энг саводсиз одамга очилиши орқали билиб олинади. Тушуняпсизларми? Сизнинг теологиянгиз билан эмас. Айнан Исо Масиҳнинг ваҳийси билан. “Мана шу қояда Ўз Черковимни бунёд этаман”. Янгидан Туғилиш орқали Исо Масиҳнинг ваҳийсини Ўзидан бўлак бошқа ҳеч қанақа қоя қабул қилинмайди, бошқа биронтаси эмас, ҳеч қанақа католик қояси эмас, ҳеч қанақа протестант қояси, ҳеч қанақа мактаб, ҳеч қанақа бошқаси қабул қилинмайди. У у ерда, ичкарида туғилади, ва Ўзининг Шахсий Ҳаётини олиб киради ва сизнинг ҳаётингиз энди йўқ, тугади. Ва Масиҳнинг Ҳаёти сизнинг ичингизга кириб, инсонлар назарида шунақа устунликка эга бўладики, У қилган ўша мўжизалар, аломатлар, ишлар, ўша Ҳаёт айнан ўша нарсаларни сиз орқали амалга ошаётганини яққол кўришади. Бусиз бошқа барчаси эса ҳатто умуман инобатга олинмайди. Диққат билан қаранг, буюк Илоҳий ваҳий қандай очилаяпти!
E-304 Айнан шу ваҳийнинг етишмаслиги оқибатида бизларни орамизда шунчалик кўп турли бўлинишлар ва шунчалик кўп масхаралашлар бор. Орамизда шунчалик кўп бўлинишлар борлигини сабаби одамларга Сўзнинг очилгани етишмайди. Кўряпсизми, бу ваҳий (Каломдаги) устозларга етишмайди.
E-305 Павлус ўзининг Масиҳ тўғрисидаги буюк шаҳодатидан кейин, Коринфликларга 1-Мактубида, 2-бобида... Модомики ёзиб олаётган экансизлар, албатта ўқинглар. Қаранг! О-о! Шунда у: “Мен ҳеч қачон сизларга инсоний донолик билан келмайман”, — деди. Мана бу доноликка эга одамга қаранг ва мана бу олимликка эга одамга қаранг, — “Мен ҳеч қачон сизларга бунга ўхшаш сўзлар билан келмайман”. 1-Коринфликларга 2-боб. О-о, мен... шундай хоҳлардимки...
E-306 Келинглар, шу жойни ўқиймиз. Қандай... Бизлар битта ёки иккита оятни ўқиймиз, сизлар бир дақиқа сабр қилоласизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Сизлар... иккиланмасликларингиз учун, мен ўқимоқчи эдим. Ҳар ҳолда, кассетани эшитаётганларга бу ерга қарашига имкон берган бўлар эдим.
E-307 Коринфликларга 1-мактуб, 2-боб. Мана бу буюк ҳаворий Павлусга қаранг, Худонинг ақлли хизматкорига. Келинг бунга қараймиз.
...Мен, Павлус, мен сизларнинг олдингизга Худонинг режасини эълон қилгани келганимда, сўзамонлик ва инсоний донолик билан гапирмадим. (Мен ҳеч қачон: “Мен ана шундай ва ана бундай Докторман”, — демадим. Кўряпсизми?)
Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим.
Олдингизда заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан келдим.
Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир.

E-308 Мана, кўряпсизми, мана бу Хушхабар. Исо шогирдларига: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”, — деди. У: “Боринглар, ўқитинглар”, — демади. У: “Боринглар, ваъз қилинглар”, — деди. Бошқа сўз билан айтганда: “Мана шу қудратни кўрсатинг ва шунда бу аломатлар уларга ҳамроҳ бўлади”. Шунчаки ўқитиш буни етиштирмайди. Бу аломатларни етиштирадиган Руҳнинг Ўзи керак бўлади. Тушуняпсизми? Эшитинг буни.
Токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин.

E-309 (О-о! Ана бу бошқа гап! Кўряпсизми?) Мана шу одамни ўзгартиради! Мен у ерда тушунтирсам ва: “У худди Ўшани Ўзи эмас” – десам, бунда эмас, қачонки У Ўшани Ўзи. Агар мен шундай қилсам, бу шуни кўрсатадики, бу нарса... Албатта, агар инсон менга шундай деса, унда ҳаммаси равшан, у ваҳийга, Худонинг уч ёқлама ваҳийсига эга эмас. Тушундингизми? Мана шундай ва...
Бироқ, заифликда... етук бўлганлар орасида сўзлаб берадиган бир ҳикмат борки, у бу дунёнинг ва бу дунёдаги ўткинчи ҳокимларнинг ҳикматидай эмас.
Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз. У бу ҳикматни дунё яратилишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.
Бу ҳикматни, сирни бу дунёнинг ҳокимларидан ҳеч ким тушунмади: на руҳонийлар, на раввинлар... (мени кечиринглар)... яна кимдир, бу ҳақида ҳеч нарса билмадилар. Тушунсалар эди, улуғ Раббимизни хочга михламас эдилар.

E-310 “Бу ерда сен раввин ва руҳонийлар хусусида адашасан лекин”, — деб айтишингиз мумкин. Ким Уни хочга михлади? Оҳ-ҳо.
E-311 О-о, бизлар яна ва яна давом эттиришимиз, буни ўқийверишимиз мумкин эди, кўряпсизми. Вақтни тежаймиз чунки биз фақат... Вақтимиз ҳали бор, лекин бизларда бу ерда айтадиганларимиз кўп, агар Раббий ёрдам берса. Мана шундай, ҳозир бу етишмайди...
E-312 Павлус ҳам, бу олий интеллект одами, ҳеч қачон одамларга ўзининг буюк теологик терминлари билан гапиришга уринмади. У Раббий Сўзини камтарона қабул қилди ва шу Сўз билан яшадики У унинг орқали ифодаланган эди. У шунақа...шунчалик художўй бўлиб яшадики, улар унда Исо Масиҳни кўрардилар; шучалик эдики, улар ундан унинг қўл рўмолчасини сўрардилар, уни олиб касалларга қўйишлари учун. Мана бу Масиҳнинг Ҳаётидир.
E-313 Энди қаранг, баъзилар: “О-о, энди, тушунасанми, ким-қачонлардир Илёс шундай қилган эди, (у ҳассасини қўйган эди), аммо, о-о, бу Илёс яшаган кунларда бўлган эди”, — дейдилар. Мана шундай, дунё шундай деб ўйлаган эди. Ўша замон черковлари, интеллектуал руҳонийлари ва бошқалар шундай деб ўйлаган эдилар.
E-314 Бироқ ўша имонлилар гап нимада эканлигини билган эдилар. Улар Илёсда бор бўлган Масиҳнинг очиқлиги, айнан ўша Ҳаётни ифодалаётган худди ўша ваҳий Павлусда бўлганини кўрдилар, чунки у пайғамбар эди. Тушуняпсизми? У башорат қилар эди, ва барчаси айнан айтилганидек бўлар эди, ва Худо шу тарзда пайғамбарни тасдиқлашини билар эдилар. У Худонинг пайғамбари эканлигини улар билар эдилар. Уларни бунда умуман иккилантира бўлмас эди. Улар Бутрусни башорат килганини ва ҳаммаси амалга ошганини кўрганларида: “Менга фақат унинг сояси тушса бас”, — дердилар. Омин! Ана бу Черков. Бу ўшалар, қайсиларки бунга ишонадилар. Худди шундай. Бу...орқали очилган эди.
E-315 Бўлмасачи, ахир Павлус: “Улар менга ишонадилар, чунки менда файласуф ва ҳуқуқшунос олими дипломи борлиги ва бошқалар учун”, — дедими? Йўқ. “Мен буларни барисини унутдим. Инсон донишмандлиги, — деди у,— ўлиши керак эди ва мен Уни Унинг тирилиш қудратида биламан. Мана мен сизларга нима билан келаман, Худонинг қудратини намоён қилиб келаман”, — деди у.
E-316 Бу нима қилар эди? Бу Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўша эканлиги кўрсатар эди. Исо қилган худди ўша ишларни Павлус ҳам қилди. Ва улар ёнаётган бутада зоҳир бўлган Худо, буюк Ота, Павлусга Буни зоҳир қилганини кўрган эдилар ва бу очиқ намоён бўлар эди.
E-317 Ва У ҳар бир даврда худди Ўшадир. Худонинг уч хил ҳаракати тарзи: “кеча, бугун ва то абад”. Нима? Қутқарувчи Ўзининг Черковида, биринчилик келадиган Шоҳликда. Омин! Сиз буни кўряпсизми? Бунданда мукаммал бўлиши мумкин эмас!
E-318 О-о, эътибор беринг! Масиҳнинг Илоҳий шаҳодатини фақатгина Муқаддас Руҳ очиб беради. Ҳеч қандай мактаб буни қила олмайди. Бирорта олим бу ишни қила олмайди. Ҳеч қайси одам, қанчалик у олий маълумотли, художўй ёки яна бир нима бўлмасин, ҳеч қандай одам бундай қилолмайди.
E-319 Бу ерда мен қаттиқ чақиб олсам бўларди. Сиз Масиҳчилардан кимлар янгидан туғилгансизлар, Муқаддас Руҳга тўлганлар қўлларингизни кўтаринглар? Яхши. Унда давом этамиз. Яхши. Эътибор беринг.
E-320 У бу нарсани фақат тақдир қилинганларга очади. Тушунаяпсизми? Худди шундай. “Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Агар Мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Менга ҳеч ҳам келолмайди”. Кўрдингизми?
E-321 “Бу Одам — Баалзабул, У фолбин. У иблис”, — деган ўша руҳонийларга қаранг.
E-322 Мана бу, олти нафар эри билан яшаган ўша аёл; у беш нафари билан яшаган ва ўшанда олтинчиси ҳам бор эди. Исо унга: “Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел”, — деди.
У эса: “Менинг эрим йўқ”, — деди.

E-323 “Эрим йўқ деб, сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. — Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас”.
Аёл Унга: “Ҳазрат”, — деди. Нима? Ўша Нур мана бу Уруғга тушди.

E-324 У (Нур) ўша руҳонийларга тушганида улар: “Бу Одам – сеҳргар”, — дедилар. Кўряпсизми, у ерда Ҳаёт йўқ. Қандайдир чатишма. Улар ташкилотгача ўсдилар, аммо ўша ерни ўзида ўлдилар.
E-325 Аммо бу аёл гибрид эмас эди. “Ҳазрат, мен тушундим”, — деди у. Мен уни катта-катта чиройли кўзларини ёришганини кўряпман, юзларидан кўз ёшлари оқаяпти. “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан. Мен Масиҳни кутаяпман. Масиҳ келган вақтда, У айнан шу ишларни қилади, ҳамма нарсани бизга маълум қилади”, — деди ўша аёл.
Исо аёлга: “Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман”, — деди.

E-326 О Раббий! У кўзасини ўша ерда қолдирди. “Мана, У шу ерда! Боринглар, менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берган Ўша Одамни кўринглар”. Нима эди бу? Бу Нур ўша Уруғга тушди. У ерда эса Ҳаёт бор эди. У униб чиқди.
Бугун ҳам худди шу нарса!

E-327 Аммо илоҳиётчи олим: “Бир дақиқа. Мен текшириб қарайчи, пастор Муди ёки яна кимдир нима деган...”, — дейди.
E-328 Пастор Мудини бунга, бу кунга нима даҳли бор? Пастор Муди ўзининг кунида яшади, лекин бугун эмас. Албатта. Лютер ўз кунида яшади, лекин Веслей кунида эмас. Веслей Элликчилар кунида эмас, балки ўз кунида яшади. Элликчилар ўз кунида яшади, аммо ҳозирги соатда улар Бундан аллақачон узоқдалар. Бизлар охирги соатда яшаяпмиз. Шак-шубҳасиз.
E-329 Уларнинг ташкилотлари ва юзакиликлари Бунинг у ерда йўқ эканини кўрсатади. Сўз ҳеч қачон бутун қудратида тўғри тасдиқланмаган эди. Деноминциялар, уруғлар... Ва улар деноминацияларни тузадилар, сўнг эса ҳақиқий буғдойга бангидевонанинг ёввойи уруғини қўшадилар ва ўша заҳоти ўладилар. Экин ёввойи бангидевона билан (тўғри), тиконли яшил буталар ва қичитқиўтлар билан босилиб, қисиб қўйилади(аҳа, кўряпсизми), ортга қайтади. Ўша ерни ўзида ҳаммаси ўлади. Кейин улар далани ҳайдадилар ва ҳаммасини янгидан бошладилар, ҳақиқий Уруғларни экдилар ва уларнинг баъзилари кўкариб чиқди — уларни қисиб қўйдилар.
E-330 Бироқ кейин Худо ушбу охирги кунларда Унинг Қонида ювилган халқини У олиб чиқишини айтди ва улар шу учун танланган эдилар. Улар албатта бўладилар. Худо шундай деган. Ва Бу очиб юборади... Ва айнан “Мана, Мен... юборяпман”, Малаки 4 даги аломатни ва У нима қилади? “Қайтадан тиклайди”, У ваъда қилган ваҳийни охирги кунларга у қайтаради, ўша буюк ишларни бу оҳирги кунларга олиб келади. Нима қилиши керак... Малаки 4 нима қилади? Оталар Имонини фарзандларга қайтариш керак. Тушуняпсизми? Бу шундай, ўша нарсани келтириш, худди ўша Олов Устуни ҳаракатда: яна ўша аломатлар, яна худди ўша мўъжизалар, худди Ўша Исо; У Ўшанинг Ўзи эканини кўрсатиб, У худди Ўша эканини ваъз қилиб, У кеча, бугун ва абадий Ўша эканини тасдиқлаб.
E-331 “Бу барча йиллар давомида методистлар қурти, баптистлар ҳамда католиклар ва уларнинг барча қуртлари бу...бу Имонни умуман уруғи қолмаган деноминация тўнкасига айлангунигача еб битирган бу Имонни Мен тиклайман”, — дейди Раббий. Бироқ Мен ўша ҳамма йиллар учун яна қайтадан тиклайман”, — дейди Раббий. Нима? “Улар қолдириб кетган барча аломатлар ва мўъжизаларни, Мен яна мана шу энг бошдаги Дарахтга қайтараман ва Мен Уни тиклайман”, — дейди Раббий. Ўша пайғамбар тасдиқланган пайғамбар эди. Унинг сўзлари амалга ошиши лозим. Омин.
E-332 Фақат Муқаддас Руҳ Масиҳнинг Илоҳий ваҳийсини очувчисидир, ва бу барча даврларда шундай эди. Ёдингизда бўлсин... барча асрлар оша? Раббийнинг Сўзи кимга келар эди? Фақат пайғамбарга. Тўғри. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, —деди.—Таҳр.] Пайғамбар ҳам олдин тасдиқланган бўлиши керак. Унинг пайғамбарман дегани билан эмас, бироқ у пайғамбар бўлиб туғилгани ва уни пайғамбарлиги исботлангани; ва унинг барча айтганлари аниқ Калом бўйича амалга ошгани эди; шунда қолган барчасини эътиборга олманг. Кўряпсизми? Бу шундай эди, Раббийнинг Сўзи фақат Муқаддас Руҳ билан келар эди. Муқаддас Китобда: “Бу пайғамбарлар Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб, Худонинг Каломини ёзганлар”, — дейилган.
E-333 Қаранглар. Агар Муқаддас Руҳ Уни кўрсатмаганида, Яхё Чўмдирувчи Исони ҳеч қачон танимаган бўлар эди. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, —деди.—Таҳр.]
E-334 Яхё Чўмдирувчи, бу буюк пайғамбар, келиб деди: “Ҳозир ораларингизда Ўша турибди. Қаердадир шу ерда оддий Одам турибди, Худонинг Қўзиси”. “Ўшанда мен гувоҳлик бердим...гувоҳлик бераман. Мен Худонинг Руҳини, Муқаддас Руҳни, осмондан каптардай тушаётганини ва У келиб Унга қўнганини кўрдим ва Осмондан: ʻБу Менинг севимли Ўғлимдир, Ундан мамнунман᾽, — деган нидо келди”, — деди Яхё.
Бу нима эди? Муқаддас Руҳ унга: “Мен Уни кўрсатаман”, — деган эди.

E-335 Фақат шу тарзда бугун сиз Уни таниб қоласиз, фақат шу тарзда сиз Худонинг уч ёқлама ваҳийсини билиб оласиз — Муқаддас Руҳ... Бу эса фақат бир йўл билан — буни кўришга тақдир қилинган бўлсангизгина. Агар бундай бўлмаса, унда сиз буни ҳеч қачон кўрмайсиз. Агар буни кўриш сизга тақдир қилинмаган бўлса, унда сиз буни ҳеч қачон кўрмайсиз, чунки бу Нур чақнаши мумкин, ва Худонинг Ўзи Ўзини намоён қилиб буни тасдиқлаб турганида, сиз нари кетиб буни устидан куласиз, ва буни қандайдир интеллектуал қарашлар билан тушунтириб қўл силтайсиз. Кўряпсизми? Лекин буни кўриш сизга берилмаган бўлса, сиз буни кўрмайсиз.
E-336 Худо шунчаки: “Мен мана буни танлайман, ана уни танлайман”, — демади, аммо У билган эди Ўзининг... У олдиндан била олар эди, чунки У чексиздир, ва У — У билади ҳар бир... У чексиз, шундай экан, У ҳамма нарсани биларди. У охирини билар эди ва охирини бошдан аниқлай олар эди. У — Худо. Агар У бундай қилолмаса, унда У Худо эмас. Худди шундай. У чексиз. Яхши.
E-337 Яхё Уни ҳеч қачон танимас эди, агар унга Муқаддас Руҳ кўрсатмаганида. Кўряпсизми, Худо Ўзининг сирини олий маълумотли ва ҳоказолардан қандай яширади? Қаранглар, бу одамлардан ҳар бири айтган эди.... У кимга буни кўришни тақдир қилган бўлса, бу нарса ўшанга оддийликда очилади. Эшитинглар! Бошқа одамлар ёнгинасида тургандилар ва каптарни кўрмадилар, улар ҳеч қандай Овозни эшитмадилар ҳам, чунки бу нарса фақат азалдан танланган Уруғга юборилган эди. “Азалдан белгилаганларга?” Албатта, у азалдан белгиланган эди.
E-338 Ахир Ишаё унинг туғилишидан етти юз йигирма йил олдин бу инсоний туйғулардан Илоҳий Руҳда кўтарилди ва: “Бир овоз янграмоқда: “Чўлда Эгамизга йўл ҳозирланг, Саҳрода Эгамизга тўғри йўл очинг”,” – деди.
E-339 Агар Ишаё буни кўра олган бўлса, унда Малаки ҳам худди шу тарзда азалдан танланган охирги пайғамбар ҳақида, Эски Аҳднинг барча пайғамбарларини тож кийишини, ўша асосий... ўша, аср охирида турган буюк пайғамбарни кўра олмас эдими? Кўрдингизми? “Бу тақдир қилинган!” — деди у. Албатта танланган. Малаки ҳам уни кўрган эди.
E-340 Исо шундай деди: “Агар буни қабул қила олсангиз, у — ўша кишики, қайсики ҳақида шундай дейилган: ʻМен Ўз элчимни юбораяпман, — Малаки 3, — у Мен учун йўл ҳозирлайдиʼ.” Кўряпсизми? Шубҳасиз, ушбу мактубни кўриш унга тақдир қилинган эди. Унинг у ёққа қараб, ўша тушиб келаётган каптарни, саҳрода Исроил билан бўлган ўша Нурни, пастлаб учиб ҳаракатланаётганини кўриб билгани ҳайратланарли эмас.
E-341 Худонинг Ўзи: “Бу Менинг севимли Ўғлим, Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деди. Худо ва одам бир бутун бўлди.
E-342 “Мен гувоҳман, — деди Юҳанно, — мен Уни кўрдим, Отанинг Ягонасини. Мен бунинг гувоҳиман”. Омин! [Бранхам ака бир марта қарсак чалди—Таҳр.]
E-343 Мана, марҳамат сизга. Оддийлик! Унинг отаси, бу мўйсафид ваъзхон... Унинг отаси буюк илоҳиётчи бўлган, сиз биласиз, у мактабни тугатган эди. У отасининг деноминациясига қайтиши керакдай эди гўё. Бу Худонинг иродаси бўлмас эди.
E-344 Худо унга ҳали у ердалигида, унинг туғилиши арафасидалигида унга текканида, туғилишидан уч ой аввал Муқаддас Руҳни олди. Худди шундай. Марьям у ерга келганида, кичкина Яҳё онасининг қорнида олти ойлик бўлган эди ва ҳеч қачон... Унинг кичкина мускулчалари ҳали ҳечам қимирламаган эди. Ва Марьям қўрқар эди... Аниқроғи, Элисабет, унинг (Яҳёнинг) онаси, гарчи кичкинтойнинг мушакчалари ўсаётган бўлса ҳам, бироқ у қорнида ҳаёт борлигини сезмаган эди. Ва Марьям келиб уни қучоқлаганида, унга қўлларини қўйганида... Ҳм. Тушуняпсизми? Худди шундай. “Худо менга айтди, менда ҳам бола бўлади”, — деди у.
“Сизлар Юсуф билан турмуш қурдингизми?”
“Йўқ”.
“Марям, бу қандай бўлиши мумкин?”

E-345 “Муқаддас Руҳ мени қамраб олади, ва менда ҳомила пайдо бўлади. Шунда мен Унинг Исмини “Исо” деб атайман. У Худонинг Ўғли бўлади”.
E-346 Ва шу “Исо” деган сўз айтилиши биланоқ кичкина Яҳё онасининг қорнида ўйноқлаб қимирлай бошлади.
E-347 “Дуолидир, Раббий Худованд! Не бахтки, Раббимнинг онаси менга ташриф айладилар! Раббимнинг онаси!” — деди у. О-о, ана бўлмаса! [Бранхам ака бир марта қарсак чалади—Таҳр.] “Раббимнинг онаси қаердан меникига ташриф буюрди? Зеро сенинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ, қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди”.
E-348 Қандайдир бир таълимотни унга ўргатиши мумкин бўлган ҳеч қанақа семинария керак бўлмагани ҳайраланарли эмас. Унда муҳим топшириқ бор эди. У чўлни одами эди, чўлга кетди ва кутди. Ўша ерда Худо унга гапирар эди ва деди: “Энди...”, — ва унга очди. О-о, мана сизга яна очиқлик! “Ва Мен сенга айтаман, У Ким эканини. Сен пайғамбарсан. Сўз — сенга. Сен ўзинг ким эканингни биласан. Сен келишинг керак”. Бу ўтган якшанбадаги саволга жавоб бераяпди. Кўрдингизми? “Яхё, сен ким эканингни биласан. Хотиржам бўл, ҳеч нарса гапирма. У ерга бор. Ва Кимни кўришинг керак бўлса, Ўшани кўрганингда, Осмондан аломат бўлади, худди Нурга ўхшаган каптар тушиб келади. Бу Ўша бўлади, сен Уни кўрасан”.
E-349 Мана нима учун Исо сувга кирганида, Яъё қаради ва Илоҳий Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини кўрди. “Мана, Худонинг қурбонлик Қўзиси! Мана У! Бу Ўша — дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи”, — деди у.
E-350 Исо уни ёнига келиб, тўппа-тўғри сувга кирди. Яхёнинг кўзлари Исонинг кўзларига тушди. Танавий олганда улар қариндош эдилар. Марьям билан Элисабет холаваччалар эди. Уларнинг кўзлари тўқнашди. Бу Худо ва Унинг пайғамбари эди (омин) — у ерда турар эдилар.
E-351 Яҳё Унга: “Аслида Сен мени сувда чўмдиришинг керак! Сен бўлсанг менинг олдимга келдингми?” — деди.
E-352 Исо унга деди: “Кел ҳаммаси шундай бўла қолсин. Ахир биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур”.
E-353 Нима учун Яҳё бундай қилди? Чунки У Қурбонлик эди. Яҳё пайғамбар эди, у буни билар эди; Қурбонлик эса У қурбонлик қилинишидан олдин ювилиши керак эди. О-о! О-о! Шунда у Унга индамади ва Уни чўмдирди.
E-354 Шундан кейин, мана, Осмон очилиб кетди (оҳо!) ва Унинг устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнди ва осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир. Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди. Шоҳ Яковда (Китобидаги таржимада): “Мен Унда яшашим (бўлишим) керак”, — дейилган. Хуллас, қанақасига айлантирма, ўша нарса келиб чиқади, “яшашим керак”, ёки... “Бу Менинг севикли Ўғлим, Ундан Мен ниҳоятда мамнунман”, ёки “яшагим келади”, умуман олганда, худди шу нарса.
E-355 Кўриб турибмизки, бу ўшанда унга очилган эди. У ерда бошқа одамлар ҳам турган эдилар, бироқ бу ҳақида ҳеч нарса эшитмадилар. Буни фақат биргина Муқаддас Руҳ очади.
E-356 У Ўзини Павлусга, яна бир танланган Уруғга очганда ҳам, худди шу нарса бўлди.
E-357 У ерда Павлус ўша атрофларда юрганида, эҳтимол: “Агар мен ўша тўдани топсам эдим, мен уларни нимталаб ташлар эдим, чунки мен Доктор Шоулман. Мен Гамалаилнинг қўлида тарбияландим. Мен Мудининг Библия мактабиданман”, ёки яна бир бошқасидан, тушуняпсизми. “Мен...мен маълумотли одамман. Мен нима деяётганимни биламан. Мен бу сакровчи тақводорларни ниматалаб ташлайман. О, буюк авлиё ота, сен фақат менга ана у ёққа боришимга рухсат бер, мен ўша ердаги урушқоқ баттолларни битта қўймай ҳибсга оламан. Биз бу барча Илоҳий шифоланишларни тўхтатамиз”, — деган бўлиши керак.
Чўнтагига солди-да: “Мен йўлга тушаман”, — деди.

E-358 Ва ўша куни (ана қойил!) кундузи соат ўнбирларда Нур унинг юзига тушди ва у ерга қулади.
E-359 Нима сабадан? У азалда танланган Уруғ эди. Худо: “Мен уни танладим. (Ҳа!) У Менинг номим ҳақи қанчалар азоб чекиши кераклигини унинг ўзига кўрсатмоқчиман. Мен уни Мажусийларга юбораман ва у ҳар қанақасига обрўсизланади, таҳқирланади; бироқ у Менинг Исмим ҳақига гувоҳлик қилади”, — деди.
E-360 Шунда Павлус чўлга, уч ярим йилга Арабистонга жўнади, токи ўша черковга хос бўлган барча нарсани унутиб, Каломни ўрганмагунича, ва Калом уни ўзи бўлди, ва у асирга айланди. Ва мана у муҳаббат ришталарида қайтаяпти! “Менинг барча семинария тажрибаларим билан тамом, тугади! Мен — Исо Масиҳнинг қули. (Омин!) Биродарим Филимўн, мен — Исо Масиҳнинг қулиман. Мен фақат У менга нима деса, шуни гапираман”.
E-361 Бугун Худога ўзини Унинг иродасига, Унинг Сўзига маҳбус қиладиган асирлар керак.
E-362 Мана Павлус ким эди. У қанчалик интеллектуал билимга эга бўлмасин, бунинг аҳамияти йўқ, Худони у ваҳий орқали таниди. Худди шундай. Ваҳий келганида интеллектуал билимлар умуман четланди, шу ваҳий қоясида Унинг уммати бунёд этилган. Худди шундай. Эътибор беринг, у азалдан танланган Уруғ эди.
E-363 Унинг Ким эканини фақат Муқаддас Руҳ кўрсатади. Биронта одам эмас... Одамлар бундан: “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” ва шунга ўхшаганларни қилади. Тушуняпсизми? Аммо Муқаддас Руҳ Уни намоён бўлган Самовий Раббий Худованд каби очади (о-о!), бу — У эканини!
E-364 Энди, эътибор беринг. На пайғамбарлар, на подшоҳлар,на бошқа бирор киши, бироқ бу ерда биринчи марта Худо Масиҳда очилган эди, Ўз комиллигини Унда жо қилиб, инсоний танада. [Бранхам ака олти марта кафедрани қоқди.—Таҳр.] Ана шу очиқликдир. О, менинг Раббим! Ҳозир мен сизларга бир куплетни куйлаб бераман.
Халқлар ўзгармоқда, Исроил уйғонмоқда (шундай эмасми ахир?)
Мажусийларни (черковларни, деноминацияларни) — уларни кунлари саноқли;
Аломатларнинг амалга ошишлари, халқларнинг саросимаси,
Халқ, ўзингникиларга қайтгин! (Сизларни у ердан қувган эдилар.)
Ўша сотиб олиниш куни келаяпди,
Қўрқувдан халқ инграмоқда;

E-365 Уларнинг барча голливудча ҳазиллари буни бекитолмайди. Бу худди ёш болани кечаси мозордан ўтаётганида чалган ҳуштагига ўхшайди. Тушуняпсизми?
Чироғингни тўлдир ва тоза сақлагин,
Юқорига назар сол! Қутқарилиш яқин.
Сўздан узоқ бўлган сохта пайғамбарлар кўтариладилар,
Худованд Исо Масиҳ бўлганлигидан. (Бу шундай.)
Дунё бизнинг вақтимизда Ваҳийни рад этган бўлсада,
Бироқ бизнинг йўлимиз унда асосланган.
Ўша сотиб олиниш куни келаяпди,
Қўрқувдан халқ инграмоқда;
Чироғингни тўлдир ва озода сақлагин,
Юқорига назар сол! Қутқарилиш яқин.

E-366 Биродар, бу ваҳийни қабул қил. Бу насл Илоҳий ваҳийни рад этаяпди! Кўряпсизми? Сохта пайғамбарлар қилади буни. “Уларни мевасидан билиб оласиз”. Улар чатишганлар. Улар, Калом бўлган, Ўзини Масиҳ орқали очаётган Худонинг ваҳийсини, Худонинг Каломини ўрнига ташкилот билан бир хил бўлди. О-о, ана бўлмаса!
E-367 Шу ерда тўхтасак ҳам бўлар эди, лекин агар...агар истасангиз мен яна келганимда давом эттирамиз. Ҳозир... Сиз давом эттиришимизни хоҳлайсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Ўзингиз биласиз, агар хоҳласангиз. Шундайми? Озгина... Мен чаққонроқ гапираман, хуллас, шу учун... Лекин бу...сизлар учун етарлича вақт ажратамиз... Ундан кейин сизда дам олишингизга вақтингиз бўлади. Яхши.
Худди шу нарса. Эътибор беринг, бу танланган Уруғ!

E-368 Унинг Ким эканлигини биргина Муқаддас Руҳ сизга кўрсатади; пайғамбарлар ҳам ёки шоҳлар ҳам эмас. Лекин бу ерда танада бўлган Худо. Бу тўлиқлик. У бутунлай очилди ва дунёга маълум бўлди! О-о, қойил!
E-369 Худонинг Ўзи гувоҳлик берган ўзгариш тоғига қаранглар: “Бу Менинг Севикли Ўғлимдир. Унга қулоқ солинглар!”, — деди. У ерда қонунни ифодалаганича Мусо турган эди. У ерда пайғамбарларни ифодалаганича Илёс турган эди. Бироқ У... Улар кетдилар ва У деди: “Бу Менинг Севикли Ўғлимдир. Унга қулоқ солинглар!” – деди. У ерда уч нарса тақдим этилган эди: қонун, пайғамбарлар ва Масиҳ. Ва шунда У: “Бу Ўшадир”, — деди. Худо пайғамбарларда тўлиғича намоён бўлмади, қонунда ҳам ифодаланмади; лекин У Масиҳда намоён бўлди. У намоён бўлди.
E-370 Масиҳ раҳм-шафқатли. Қонун сизни зиндонга тиқди, лекин озод қила олмади. Сизни бу учун ҳукм қилиш ва ўлдириш учун пайғамбарлар — Худонинг адолатидирлар. Рост. Лекин Исо танланган Уруғга, уни Ўзи чақирганини била олиши учун Худонинг муҳаббати ва шаҳодати (ваҳийси) эди. “Бу Ўшадир. Унга қулоқ солинглар!”
E-371 Билиб олинглар ахир! Худонинг бутун комиллиги маълум бўлди. Ушбу яширин сир энди очилди, Худо намоён бўлди. Худо билан инсон битта бўлди, мойланган Одам, Масиҳ! Масиҳ нима дегани? “Мойланган”. Мойланган, Қайсики Худонинг тўлиқлиги билан танада мойланган. Қандай қилиб одамлар бундан шубҳаланадилар?
E-372 Қачонлардир Мусо Унга қисман эга эди; Довуд Унга қисман эга бўлган эди; аммо бу ерда У тўла комилликда намоён бўлди. Одамларнинг гуноҳлари учун ўлиш учун, Ўзининг Черковида устунликка эга бўлиши учун унга муқаддас Ҳаётни келтириши ва бу охирги кунларга берган ҳар бир ваъдасини ушбу кунларда намоён қилиш учун — Худонинг Ўзи ер юзида турар эди. Худо Ўз тўлиқлигида, Тушуняпсизми? Нима учун...
E-373 Энди, эшитинглар. Эшитаяпсизларми? Ўзингизни озгина чимчиланг. Яхши? Диққат қилиб эшитинглар.
E-374 Нима учун Исо намоён бўлди? Худони кўрсатиш учун. Уни Ўзи Худо эди. Ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас; ҳеч ким ўла олмас эди, ҳеч қандай пайғамбар ўла олмас эди. У Худо эди. У пайғамбарларнинг Худоси эди. У пайғамбарлар ҳам эди. У шоҳлар ҳам эди. Тарих ҳам Унинг Ўзи эди. У келиши керак бўлган Ўша эди. У азалдан бор бўлган Ўша, ҳозирда бор, ҳамда мана шу кунда бўлиши керак бўлган Ўша: кеча, бугун ва Абадий Ўшани Ўзи. У мана шу мақсадда намоён бўлди.
E-375 У Черковда устунликка, биринчиликка, Ўз ўрнига эга бўлганида, бу охирги кунларга ваъда қилинган Худонинг ҳар бир Сўзини У — Худонинг тўлиқлиги — мана шу мақсад орқали амалга ошира олиши учун. Исо: “Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан ҳам буюкроғини қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман”, — деди. Кўряпсизми, Унинг мақсади шунақа эди. Намоён бўлиши шунақа эди. Энди бугун У буни шунчалик кўра оладиганларни топишни истайди, қайсиларки Сўзга батамом рухсат беради...
E-376 Тушунаяпсизми, Исо буни шунчалик кўрдики, У ўша кун учун шунчалик ўз вақтида туғилган эдики, Худо Унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатида намоён бўлган эди. У Худонинг шаҳодати, ваҳийси, очилган Худо эди.
E-377 Хуллас, бу охирги кунда У ҳар бир ваъдани очиб бера олиши учун, Ўз Руҳи ва Қони билан У Черковни муқаддаслади. Энди қаранглар, қолган барча руҳоний эрлар олмаган, ўтган замонлардан қолган ўшаларни бу охирги кунларга йиғишни уддалай олмадими ахир, ва Муқаддас Руҳи билан Етти Муҳрнинг барча сирини оча олмадими? Мана кўряпсизми? У Ўзини ифодалаяпти. Мана шунақа Унинг Мақсади. Мана нима учун ҳам У ўлди! Унинг уч ёқлама намоён бўлишидан иккинчи қисми шунақа. Биринчидан, Ўзини Масиҳда ифодалаш, кейин Черковда Ўзини намоён қилиш. Ва худди шундай — Масиҳ Калом эди, ва Черков ҳам Каломни ўзи орқали ўтишига қўйганида Калом бўлади.
E-378 Аммо улар деноминация гибридини, чатишмасини қабул қилганларида қандай қилиб Сўз у орқали ўта олади? Бу ерлашади (ерга тегади, тушади) ва шунда қисқа туташув бўлиб, сақлагич куяди. Кўряпсизми?
E-379 Лекин ток эркин оққанида — Худонинг Каломи — У Ўзини ифодалайди. “Мен қилган ишларни сизлар ҳам қиласизлар”. Ва охирги кунларда бу содир бўлади: “Мана, Мен сизларга Илёс пайғамбарни юборяпман ва у фарзандларнинг юракларини оталари Имонига қайтаради”.
E-380 Ва шунда У Ўзини Ўзининг Илоҳийлигини тўлиқлигида, Илоҳийликни Ўз Черкови орқали намоён қила оладиган шунақа вақт келади, шу Черковида устунликка эга бўлади. О-о, ана холос! Нима? Мойланган Зот, энди мойланган одамлар (о-о!), яна Мойланган Келин ва Куёв бўлиши учун. Нима билан мойланган? Момо Ҳаво ва Одам Ато рад этган нарсани қабул қилиб, Каломдан мойланиб қайтиш, чунки У деди: “Менинг Сўзим Руҳ ҳамдир”. Тушуняпсизми, Сўз билан мойланган. Момо Ҳаво рад этган нарса билан У қайтаяпти, биз эса қабул қилаяпмиз.
E-381 Яна шу гибрид ҳолатни кўряпсизми? Момо Ҳаво билан айнан шу нарсани қилган эди у.
E-382 У Момо Ҳавога: “Сен буни қилма ва уни қилма, ва сен мана буни ва ана уни қилишинг мумкин”, — деди.
E-383 Иблис эса: “О-о! Сен биласанку...”, — деди. Лекин у ўгирилди ва уни эшитди.
E-384 Аммо бу Момо Ҳаво охирги кунда бундай қилмайди, чунки унга буни қилмаслик тақдир этилган. Худди шундай. Худода ҳаммаси шундай бўлади. У билади. Унда...бўлмайди... Черков бенуқсон бўлиши керак, деди У. У у ерда Унинг намоён бўлган Каломининг улуғворлигида туради.
E-385 У бу дунё учун Нишона, Аломат бўлади. У... бўлади. У бу дунё учун шунақа бўладики, дунё қарайди ва: “Э...”, — дейди. Қолган бутун дунё: “У шундай тақводор. У бизга қариндош эмас. У бизнинг гуруҳга тегишли эмас”, — дейди. Мен буни биламан. Ва бу яхши ҳам, тушуняпсизлар. У...У ўша юқоридаги Гуруҳга тегишли.
E-386 Яқинда бизлар гаплашиб турганимизда бир одам мендан сўради: “Яхши, сиз қайси деноминацияга тегишлисиз?” — деб.
“Ҳеч қайсига”, — дедим мен.
“Нима?”
“Ҳеч қайсига, — дедим мен, — мен Шоҳликка тегишлиман.”
“Яхши, аммо сиз қандай қилиб қўшилдингиз?”
“Унга келиб қўшилмайдилар. Унда туғиладилар”. Мана қандай!
“Бу қанақа Шоҳлик экан?”
“Исо Масиҳнинг сирли Танаси”, — дедим мен.

E-387 “Ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз”, — Унинг Руҳидан туғилдик, шунда биз Шоҳликка тегишли бўламиз. Ва ҳаётимиз бўйича америкалик эмасмиз, немислар эмасмиз, кимлардир эмасмиз, биз — Христианлармиз (Масиҳчилармиз). Биз дунёвий нарсаларга нисбатан муҳаббат қулларидирмиз, мустаҳкаммиз ва Руҳда юрамиз. Бу дунёга бўлган ҳуқуқларимизни сотдик ва ушбу Қимматбаҳо Зумрадни сотиб олдик ва Муқаддас Руҳга Ўзини намоён этишига имкон бериб яшаймиз. Мана қанақа Унинг ҳақиқий Черкови. Мана сизлар қанақасизлар ва мен қанақаман, агар бизлар фақат шу ўзимиздаги “мен”ни қолдирсак ва қандайдир таълимотда айтилгани бўйича эмас, балки Худога Унинг Сўзи бўйича хизмат қилсак.
E-388 Эътибор беринглар, бу ерда мойланган Инсон, Масиҳнинг Ўзи, Худованд очилаётган бўлсада, лекин энди... Қаранглар! Аммо...аммо энди... Нега? У устунликка эга. Худо Исо Масиҳда тўла-тўкисликда намоён бўлди — Худонинг буюк сири Унинг ваҳийси.
E-389 Ваҳийнинг ушбу буюк нури доим бу дунёнинг донолигини кўр қилганди.
E-390 Исо Масиҳ кунларида, У ер юзида бўлганида, улар-улар кўрмайдиган бўлгандилар. Улар: “Ахир, сен ўзингдан Худо қилаяпсан-ку! Сен ўзингни Худога тенглаштираяпсан!” — дедилар. У нафақат Худога тенг, балки У Худонинг Ўзи эди. Тушуняпсизми? Кўряпсизки, улар буни тушунмадилар. Ҳа, дарвоқе, сизлардан баъзиларингиз...
E-391 Мунофиқлар бир куни менга, Исо ҳеч қачон Худонинг Ўғлиман демаган, деб айтдилар. У айтган. У аниқ айтган. Сен Муқаддас Китобни билмайсан, холос. У қудуқ ёнидаги аёлга нима деган эди? Кўряпсизми? Унга нима деганди У?
E-392 “Масиҳ келишини биламиз. У келганида, У шу ишларни қилади”.
“Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман”.
Худди шундай Павлусга ва бошқаларга ҳам.
Эътибор беринг. Аммо ҳозир Черков устунликка, биринчиликка эга.

E-393 Худонинг буюк сири ҳар доим бу дунёнинг донолигини кўр қилган. Улар буни тушуниб етолмайдилар. Улар шунчаки буни англамайдилар. Шайтон буни тушунмайди. Қолганлар буни тушунмаяпди, лекин фақат буни — Худо билан Масиҳ Бир эканини тушуниши учун танланганлар тушунадилар. Улар ҳар сафар Уни учга бўладилар. Кўряпсизми? Улар шубҳасиз шундай қиладилар.
E-394 Диққат қилинглар, кейингиси, иккинчидан, улуғворликка умидингиз — намоён бўлган Масиҳ сизда. Бу Масиҳда намоён бўлган буюк Худо — энди Масиҳ сизда намоён бўлаяпди.
Бизлар шошиламиз.

E-395 Қаранглар! Бир пайтлар Худонинг буюк сири, Унинг фикридаги буюк яширин сири, энди Унга ишонганлар юрагига, яъни Унинг Танасига солинди. Дунё яратилишидан аввал Унинг ақлида нима буюк сир бўлган бўлса, энди, ҳозир намоён бўлди. Бир ўйлаб кўринг-а!
E-396
E-397 Аммо Худонинг буюк сири, эндиликда Исо Масиҳда очилган эди ва ундан кейин Черковга узатилган эди. Бир вақтлар Худонинг фикрида нима бўлган бўлса, энди Масиҳнинг Танасида. Исо Жамоатига, Ўзининг Келинига муҳаббатини изҳор қилмоқда, Унга сирларини пичирламоқда.
E-398 Сиз хотинингизгами ёки уйланмоқчи бўлган қизингизгами ниманидир қандай айтиб беришни биласиз. Сиз уни шунақа қаттиқ севасизки, сиз унга сирларингизни айтасиз ва ёнингизга яқинроқ ўтирғизасиз, “сени севаман”, дейсиз ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммасини биласизлар.
E-399 Айнан мана шу нарсани Худо, Масиҳ Жамоати билан қилади. Кўрдингизми? У Унга сирларини билишига қўйиб беради, фақат сирларини. Таннозликни эмас; мен Унинг Хотинини назарда тутаяпман. Тушуняпсизми? Яхши. Энди қаранглар. Ўзининг марҳамати туфайли уларга Унинг сирини ваҳийсини очиб беради. Унинг марҳамати билан улар тушунадилар! Худди Худонинг марҳамати... Одамлар, мен буни биламан...умид қиламанки, сизлар буни шахсан қайсидир бир ана бу ёки ана у гуруҳга айтиляпти деб тушунмайсизлар; бироқ Худо сирини бутун Черков билан бўлишаяпди, агар улар уни қабул қилсалар. Тушуняпсизларми? Бу фақат менга ёки сизга тегишли эмас. Бу, У киришга уринаётган Черковига тегишли.
E-400 Ва сиз: “Яхши, нима учун улар буни қабул қилмайдилар?” — деб айтасиз. Улар буни қабул қилолмайдилар. У яна деди... у буни ҳаммаси ҳақида айтди. “Бу қандай бўлиши мумкин?” Чунки Ишаё, улар буни кўриб билмайдилар, деб айтган эди. Тушуняпсизми? Ва У доим дегани...
E-401 Пайғамбар Павлус бундай деган эди: “Охирги кунларда одамлар бемулоҳаза, мағрур, Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар, муросасиз ғийбатчи, нафсни тия олмайдиган, инсонлик ва яхшилик душмани; кибрли, мақтанчоқ; ўзларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этадилар; бундай одамлардан узоқлаш. Улар гуноҳларга ботган, турли ҳирсу-ҳавасларга берилган жувонларнинг уй-жойларига суқилиб кирадилар ва уларнинг дилини овлайдилар, — шортлар кийган ва сочларини кесган ва ҳоказо, — турли ҳирсу-ҳавасларга ботган ва: ʻҲаммаси жойида. Э, буларни ҳаммаси ақлдан озганлар. Ҳеч қандай... эътибор берманг...ʼ” Кўряпсизми? “Ҳеч қачон ҳақиқатни уқа олмайдилар. Янис билан Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар”, черковлар тузишга ва одамлар гуруҳлари тузишга қодирдирлар. Ҳа, худди шундай.
E-402 “Аммо уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади”, — қачонки Исо Ўз Келинини олиб кетиб, Уни юқорига қўяди ва: “Мана У”, — дейди ва У Келин билан учиб кетади. Мана шундай. Уларнинг ақлсизлиги эса билиниб қолади.
E-403 Унинг марҳамати туфайли уларга бу сирнинг ваҳийсини очилишига қаранглар! Қаранглар! Бу буюк ваҳий, очилган сир, сизга маълум бўла бошлаганида, сиз бу дунёнинг барча (ишларини) нарсаларини рад қиласиз. Кўрдингизми?
E-404 Мен яна бир бор бунга қайтмоқчиман. Мен буни айтмоқчи эмас эдим. Мен буни кассеталар учун ва ҳамма жойларда уларни эшитадиган, ўша одамлар учун бунга қайтаяпман. Бу кассета бутун дунё бўйлаб боради. Тушуняпсизларми?
E-405 Сиз аёллар, Муқаддас Руҳга чўмганман дейсизлар-у, аммо сочларингизни ўстиришга журъатингиз етмайди; ҳолбуки Муқаддас Китоб буни қоралайди ва аёл... эркак, агар унинг аёли сочини кесса, хотинини ҳайдаб юборишга ҳаққи бор, дейди. Ва бундай қилиши Худонинг олдида шармандалик бўлмайди. Яна Муқаддас Китоб, агар у сочларини кесиб турса, унда у ўзининг бошини бадном қилади, дейди. Ва бу нарса умумқабул қилинган...ахир биласиз, бу умумқабул қилинди, чунки аёл қирқилган сочи билан ибодат қилаяпди ҳатто. Тушуняпсизми?
E-406 Шортлар, шимчалар ва шунга ўхшаш ҳар нарсаларни киядилар! Муқаддас Китоб эса: “Ҳар қандай аёл, қайсики (о-о, сен айтасан...) эркакка тегишли бўлган кийимни кияди Худо учун жирканчлидир”, — дейди, уни расво бўлган, ифлос, қандайдир эски, сассиқ ҳожатхонадай дейди. Тушуняпсизми? Худо учун бадбўйлик! Ва ундан кейин шу кўринишинг билан сен ибодат қилмоқчимисан? Худо рад этади, сендан юзини буради. Бу ҳақиқат.
E-407 “Хўп, — дейсиз сиз, — энди бир дақиқага тўхта-да Бранхам ака, сен Эски Аҳд ҳақида гапиряпсан”.
E-408 У кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир. Бу Худонинг тўла очилганидир. Худо қачондир нима деган бўлса, у буни ҳеч қачон ўзгартирмайди. У доимо буни кучайтиради, аммо ўзгартирмайди буни. Қонун кучайтирилган эди, лекин ўзгартирилмаган эди. Кучайтирилган!
E-409 “Ҳар қандай зино қилган киши, ўлдирилсин”, бироқ, ҳозир эса кучайтирилган, “аёлга шаҳват билан қараган ҳар қандай одам!” У ҳеч қачон амрларини ўзгартирмаган. У мураккаблаштирди, уни оширди, орттирди.
E-410 “Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг”, ҳафтада бир кун; энди У буни кучайтирди, “фароғат” Худони Руҳини ўзида сақлашдан келиб чиқади. “Амр устига амр, қоида устига қоида; озроқ у ердан, озроқ бу ердан. Яхшилик пайида бўлинглар. Зеро Мен бу халққа ўзга тилда ва тушунарсиз шевада гапираман. Ва мана шу оромдир. Бу Раббий Ҳузуридан чиқиб келаётган тинчланиш”.
E-411 Аммо улар Буни эшитишни хоҳламадилар ва бошларини сарак-сарак қилдилар, секин-секин нарига, ўзларининг деноминацияларига одимладилар. Ҳа, “Бу тинчланишдир”, — тушуняпсизми, шанба кунини мураккаблаштираяпди, бу шаббатчилар ва бошқалар учун. О-о, ана қойилл! У ўзгартирмаяпди, У буни кучайтираяпди. “Дўзах уларни қабул қилиш учун эшикларини очди”.
E-412 Мана шундай, энди охирги вақт Мактубини кўряпсизми, нима учун Уни рад этадилар. Шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр] Мана шундай, деноминация эмас, балки Унинг сирларини очилишидир. Тушуняпсизми, ҳеч қанақа деноминация эмас. Ваҳий! Худо деноминация орқали тушунилмайди. У ваҳий орқали тушунилади.
E-413 Қаранглар! Худо Ўзининг Танасида — Масиҳда, Масиҳ эса Ўзининг Танасида — Келинда. О-о-о, ана бўлмаса! Худо Масиҳда намоён бўлди, Масиҳ эса Келинда намоён бўлди! Худо Одамнинг танасидан аёлни олганидай ва у йиқилган эди; худди шундай Худо Масиҳнинг Танасидан, Унинг Каломи бўлган Унинг этидан Келинни чиқараяпди, қайсики деноминация ёки таълимот орқали йиқилмайди. Ҳеч қанақасига! Бироқ У тоза, беғубор Худо Каломи намоён қилаётган кўринишида қайтади.
E-414 Умид қиламанки, бу кассетани эшитаётган ҳар бир одам буни тушунади. Тушуняпсизми?
E-415 У — иккинчи Момо Ҳаво, аммо У Ўзининг поклик ва муқаддаслик либосларини Эрини олдида ифлос қилмайди, кир қилмайди. У ким нима гапиришига қарамасдан, Унинг Сўзи билан туради; сиз бу барча ўзингиз истаган экуменик ҳаракатларга ва бу тегишлиликларга эга бўлишингиз мумкин.
E-416 Ҳа, улар яқинда таъқиб қилишни бошламоқчилар ва шу яқинларда, ҳамма черковларни ёпмоқчилар. Сиз буни кўряпсизми. Черковларни бўлса, мана шунга ўхшаганларни, деноминация бўлмаганларни улар омборларга айлантирадилар. Агар экуменик ҳаракатга (экуменик ҳаракат – бу ҳаракат, турли диний конфессияларни бирлашиш ҳаракати. – Тарж.) тегишли бўлмаган борса-да, бирор киши учун ибодат қилса, уни ўша жойда отиб ташлайдилар. Бу бор... Олий лютеран хизматчиси, буларнинг энг каттаси шундай деди. Бу нарса шу ерда, уни сиз ана у ерда, журналдан ўқишингиз мумкин. Бу аниқ.
E-417 Уларни нима дейишларини аҳамияти йўқ, бу Черков ушбу Нурга содиқ қолади. У буни аллақачон, ўшандаёқ исботлади, ва У нима бўлишидан қатъий назар, яна шунақа бўлади. [Бранхам ака минбарни бир неча марта тақиллатди—Таҳр.] Бу Худонинг Каломидир. Улар бўлса, барча экуменик ҳаракатлар ва барча қолганлари тамом бўлади. Келин У Ерда тоза ва бенуқсон туриш ҳаракатида. Бу аниқ. У ўша ерда ҳозир бўлади.
E-418 Эътибор беринг, Худо Унинг Танасида, Масиҳда намоён бўлди. Энди сиз уч ёқламаликни кўрдингиз, жуда созми?
E-419 Масиҳ Ўзининг Танасида, Черковда, Худо Масиҳ орқали қандай тасдиқлаган бўлса, Ўзининг ваъда этилган Каломини тасдиқламоқда.
E-420 “Ким Мени гуноҳда айблаб билади? Агар Мен Отамнинг ишларини қилмасам, унда Мен қаерда риоя қилмай қўйдим? Энди сизлар, йигитлар, сиз уларни бажараётганингизни (сизнинг деноминациянгиз) айтасизлар, унда кўрсатинглар Менга. Ҳа, шундай. Кўрсатинг Менга, Масиҳ сифатида қаерда Мен чекиндим. Кўрсатинглар, қаерда Мен хато қилдим ва қаерда битта бўлса ҳам аломатни бажармадим, қайсики уни Худо Каломи бўйича Масиҳ бажариши керак эди-ю, Мен уни бажармадим”, — деди У. Кўряпсизми? Худо Ўзининг Танасида.
E-421 Шундай қилиб, Масиҳ: “Мен қилаётган ишларни сизлар ҳам қиласизлар”. Кўряпсизми, кўряпсизми, худди Ўша Худо. Тушуняпсизларми? “Менга ишонган киши, Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман”, — Черков Унинг ваъда этилган Сўзини тасдиқлаб кўпроқ Нурда бўлади. Энди Ўзининг сирини Ўзининг Келинни Дарахтига охирги кунда очиб, Дарахтда бўлган дастлабки меваларни олиб келиб, худди Худо Ўзининг ваъдаларини Масиҳни Танасида [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатди—Таҳр.] амалга оширганидай, Масиҳ ҳам айнан ўша Ўзининг ишларини Масиҳни Танасида, Черковда (тушуняпсизми?) бажараяпди Кўряпсиз, энди аввал бошдаги Дарахтда бўлган ўша меваларни келтириб, Унинг сирини Унинг Келини Дарахтида топиб, Худо ваъдасини Масиҳ танасида қандай амалга оширган бўлса, худди шундай Масиҳ ҳам Унинг ишларини Масиҳнинг Танасида, яъни Черковида ҳам қилади.
E-422 Диққат қилиб қаранглар, дарахт новда ўстирди — лютеранларни. У нима қилди? Дарахт ўса бошлаганида у билан бирга мева ҳам ўсди. Нима бўлди? Улар уни деноминация қилдилар. Шунинг учун боғбон келди (Ота, Хўжайин) ва уни кесиб ташлади: “У ўлик”.
E-423 Веслей издошлари пишдилар; жуда яхши етилди. Улар нима қилишди? Мева яна қайтиб дарахтга борди, хуллас У узум новдасини кесди — ўлик.
E-424 Менга биттасини бўлса ҳам, битта черковни кўрсатинг... Мен билмоқчиман. Мен черковларнинг тарихини ўттиз уч йилдан бери ўрганаман (биламан). Менга битта жой бўлса ҳам, бир марта бўлса ҳам черков бирор жойда ташкилот айлансинда ва ўша ерни ўзида ўлмаганини кўрсатинг. Фақат аъзоликни сонини, уйғонишларни ва шунга ўхшашларни ҳисобга олмай, менга битта жой бўлса ҳам кўрсатинг-чи, уларни яна оёққа турганларини. Кўряпсизми? У ерда бунақаси бўлмаган. Ҳеч ҳам йўқ. У тамом бўлди.
E-425 Шундай қилиб, уни Боғбони нима қилди? Келди-да, уни кесиб чиқди. Кўряпсизми? У деноминация мевасини етиштирди; апельсин дарахтида лимонлар, шунинг учун У уни қириб чиқди. (кўряпсизми?), парваришлаган эди, ўстирган эди уни....
E-426 Аммо дарахтнинг ўзаги қаерда? Шундоққина ўртасида. У уларнинг ҳаммасини тагидан то энг учигача кесди...
E-427 Бу ерда унинг томирида Уруғи бор. Оқар сувлар бўйида ўтқазилган дарахтга ўхшаб, ким Худонинг қонунлари ва севгисини юрагига (жойлади) қабул қилади: “Оқар сувлар канорига ўтқазилган, — 1-Сано, — мевасини мавсумида тугадиган, барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидир у киши”. Бу ерда бўлса, тўппа-тўғри...
E-428 Мевалар қаерда тезроқ етилади? Дарахтни учида. Нима учун? Унга ёруғлик тушади. Омин! Бу тўғри. Ва дарахтнинг нақ учида, мана шу охирги кунларда, У Келин Дарахтини ўстиради.
E-429 Энди ёдингизда бўлсин, “илон уруғи”га умуман тескари, У Ҳаёт Дарахтидир, кўрдингизми. У — ўша Уруғ, “аёл Уруғи”, боғдаги Ҳаёт Дарахтидир. “Энди у қўлини узатиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, мевани еб, абадий яшайдиган бўлиб қолмасин”. У эса — ягона Дарахт, Ундан еб, абадий яшаш мумкин. Унинг Каломи — Ҳаётдир. Демак, бу Калом, Худованд Каломи қайсиданки Адан боғида Момо Ҳаво юз ўгирган эди; ва шунда мана Масиҳ — намоён бўлган Калом.
E-430 У ер юзига келганида, У мана шу Ҳаёт Дарахти эди. Сиз бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Рим бўлса-чи, улар нима қилдилар? Уни кесиб ташлашлари керак эди. У шармандалик дарахтига осилган эди, “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”, — инсоният ирқи учун лаънати бўлди.
E-431 Энди эса бу орқали У Келин Дарахтини ўстираяпди, қайсики Унга қайтарилган Ҳаёт Дарахти бўлади У, худди Эдем Боғидаги Эр ва Хотиндай, [Бранхам ака бир марта қарсак чалади—Таҳр.] (о-о, Худога шон-шараф!); худди ўша Калом ва худди Ўша Худо орқали, [Бранхам ака тўрт марта минбарни тақиллатади—Таҳр.] Эр ва Хотинда намоён бўлган — яна қайтадан худди ўша Келиннинг Дарахти; эътибор қилинг, уни очаяпди!
E-432 Хуллас, о-о, бу ерда шунча кўпки, биз узоқ давом эттиришимиз мумкин. Шуни билиб қўйингки, Масиҳ Дарахти, боғдаги Таналар, қилаяпди...ҳозир Ўзининг сирини ушбу Келин Дарахтига ошкор қилаяпди.
E-433 Эътибор қилинг, Масиҳ томонидан, иккинчи Одам томонидан қутқарилган! Бу ўша эканлигига сиз ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яна Уйга қайтиб, Аданга, ўзининг йиқилган хотини билан, яна Уйга қайтарилиши учун сотиб олинган хотини билан! Бугун бу Масиҳ ва Черковдир; Ўзининг Хотинини қайтариб олиб кетаяпди. Энди кўряпсизми уч ёқлама сирни? [“Омин”] Худо Масиҳда намоён бўлди; Масиҳ Черковда намоён бўлди — ўша Қондан ва ўша Руҳдан ва бошқалардан яратилган, битта бўлган эркак ва аёлни, биринчи Одам Ато ва Момо Ҳавони ортга қайтариш учу ҳаммаси биргаликда.
E-434 Руҳ орқали Черков Масиҳнинг Қонидир, чунки Ҳаёт Қондадир. Бу Муқаддас Руҳга чўмдирилиш, қайсики Унинг Танасига чўмдиради, қайсики фақат Унинг Танасини, Унинг Этини, Унинг Каломини тан олади. [Бранхам ака кўп марта Муқаддас Китобини қоқади.—Таҳр.]
E-435 Деноминация ҳеч қачон бунгача етиб бормайди. Бу — (ваҳий) очиқликдир. У (деноминация) буни билади. Худди шундай Момо Ҳаво ҳам буни билган эди, бироқ у йиқилди, Бу (Келин) эса бу ҳақида билади ва йиқилмайди. У олдиндан танланган шунга! Ҳалеллуйя! Унга йиқилмаслик тақдир этилган. У хато қилмайди. У мана шунга тақдир қилинган. “Қандай саодатли ундай киши-ким, Худованд инобатга олмас айбин”. Хизматчи акалар мен нима ҳақида гапираётганимни биладилар, бу ерда сизлар кўпчиликсизлар. Кўряпсизми? “Қандай саодатли ундай киши-ким, Худованд инобатга олмас айбин”, — Довуд.
E-436 Диққат қилинглар, қутқаради ва қайтаради Ўзи билан, Уйга кетадилар, инсон танасида Абадий Ҳаётга ортга: ейдилар, ичадилар, абадий яшайдилар. Ишаё шундай деган эди: “Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди”. Болаларини олиб қўймайди, балки улар У ерда ўз авлодлари билан бўладилар. У уни қуради ва ўша ерда яшайди. Омин. “У бошқа киши ейиши учун ўтқазмайди, у экади ва ўзи ейди”. Омин! Бу нима дегани? Унинг Келини У билан бирга қайтади, қутқарилган ва яна аввал, бошдаги Одам ва Ҳавога қайтади, [Бранхам ака тўрт марта минбарни тақиллатади—Таҳр.] зеро ўлим ортга қолади. Улар орқага, хочга қарайдилар ва ўлим билан орани очиқ қилганларини, узилганларини кўрадилар.
E-437 У билан Уйга кетишимиз учун Куёвни кутиб, ортимизга, бизни сотиб олганга қараб ва ҳозирнинг ўзида Самовий жойларда ўтирганимизча, бизлар имонимиз билан У билан бирга тирилдик.
E-438 Асрлар оша ҳар бир пайғамбарида, ОдамАто ва Момо Ҳавода намоён бўлган Худонинг уч ёқлама мақсади. Ва Ўша Кимки келади, Ўша Кимки бор...Ўша кимки келаде — тўлиқ намоён бўлиш, Худо Каломининг очилиши, Одам Ато а Момо Ҳавони ортга Уйга сотиб олинган ҳолда қайтиши — Худовад Ўзини очаяпди!
E-439 У ерда У Довуднинг Тахтида ўтиради. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Ва ҳамма нарса бўлади... Барча халқларни темир ҳассаси билан бошқаради. У ерда ҳар икки томондан дарахтлар бўлади. Ва бу келадиган ҳар бир халқ учун шифо бўлади. Бу барглар халқларнинг шифоси учун бўлади. Шоҳлар унга ўз шарафларини келтиришади. У ерда ҳеч нарса камситилмайди, бунақа нарса у ёққа кирмайди. Ва Сион тоғида кечаю-кундуз Нур бўлади ва нажот топганлар ўша Нурда юрадилар. Ҳаллелуйя!
E-440 Бу ўйлаб топилган афсона эмас, бу теологик концепция эмас. Бу Унинг порлаган Каломи орқали Исо Масиҳнинг ваҳийси. У ҳар бир асрда ҳақиқат эди, ва бу Калом мана шу ерда ҳам ҳақиқат! Бу ҳозир шу ерда ҳақиқат. Бу мен учун ҳақиқат, бу сиз учун ҳақиқат ва мана шу ваҳийга эга ҳар бир эркак, ҳар бир аёл учун ҳам ҳақиқат. Омин.
E-441 Худо Ўзини қандай очаётганини кўряпмиз ва сиз Унинг асири эканлигингиздан Ҳаёт булоғи тошаяпти. Сиз — Унинг севгисини асирисиз. Дунё кулиши мумкин, уларни масхара қилишлари ва: “Кетдик бу ёқдан”, —дейиши мумкин. Сиз кетардингиз, бироқ сиз — маҳбуссиз. Тушуняпсизми? Бошқа аёллар голливудлашиши мумкин, аммо сизлар эмас. Сиз — асирсиз. Кўряпсизми, сиз — Масиҳнинг асири. Бошқа эркаклар агар истасалар чекиши ва ичиши, айш-ишрат қилишлари, сўнг христианлар, нозирлар ва ҳатто воизлар бўлишлари мумкин, лекин сиз эмас. Сиз — асирсиз, Каломнинг асири. Худди шундай. Худди шундай.
E-442 Ўз сирини Ўзининг Келинини Дарахтига очаяпди: Иккинчи Одам Ато, Масиҳ томонидан қутқарилган, аввалги Аданга тикланган бўлиши учун Уйга қайтаяпди; ўлимдан, касалликдан, қайғудан, шармандаликдан озод бўлганича, Абадий Ҳаёт билан қайтмоқда.
E-443 Унда... Эшитинглар, шунча одам нотўғри тушунчага эгалар. Бу... Одамларни христианликка киритиш, унга бўйсундириш — бу Худонинг фикрида умуман бўлмаган. “Биз одамларни Христианликка киритдик, унга бўйсунтирдик”, — дейсизлар. Бу ундай нарса эмас. “Хўп, улар энди ичмайдилар, улар энди ёлғон гапирмайдилар”. Биласизми, Мухаммаднинг издошлари сиздан устун келишлари мумкин. Сиз биласизми, Африкадаги мана бу мажусийларни, мана шу қора танлилар қабилаларида шунақа қонунлари борки, улар сиз Христианликда қила биладиган ҳамма ишингиздан устун келиши мумкин.
E-444 Бўлмаса-чи, мен ўша ёққа Шунгай деган қабилага борганман. Агар ёш қиз маълум бир ёшгача эрга тегмаса, у қолдириши керак... қабиласини тарк этиши керак, ўзининг қабиласига хос бўёғларини ўчириши керак. У шаҳарга кетади, шунчаки мардикор аёл бўлади. Ва агар у... Турмушга чиқиши олдидан бокиралиги текширилиши керак. Борди-ю, агар у бирор киши билан зино қилганлиги аниқ бўлиб қолса, унда у...у ким эканини айтиши лозим ва уларни иккисини ҳам ўлдирадилар. Ҳа. О-о, улар... улар, мана бу... ...аталувчилардан ўтиб кетолади.
E-445 Хўш, агар шу Христиан деб аталгувчилар орасида шундай қилганларида нима бўлар эди? Улардан тўқсон тўққиз фоизи тонг отгунича ўлган бўлардилар. Худди шундай. Рост, эркаклар ҳам, аёллар ҳам. Бу шундай эканлигини биласизлар.
“Нима?” “Мен тозаманку!” — дейсан сен.

E-446 “Ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади”. Энди бунга нима дейсиз? Сен ўзингни нима дейсан, эй опа, эркак кўзига ўзингни намойиш қиласан? Сен ҳам, худди шу ишни қилганлар каби, айбдорсан. Тушуняпсанми?
E-447 “О-о, лекин буни ҳеч қиси йўқ”. Пастор қўрқади, бу ҳақида гапиришга, нега ахир? Агар у бу ҳақида очиқчасига айтса, унинг деноминацияси раҳбарлари уни ҳайдаб юборадилар. Улар — чатишганлар. Улар Каломни қабул қилмайдилар. [Бранхам ака уч марта қарсак чалади—Таҳр.] Буни шундайлиги Каломда айтилган. Исо шундай деган, У эса — Бош.
E-448 Энди, эътибор беринг, Худованд Ўзини ошкор қилаяпди. Йўқ... Биз одамларни Христианликка бўйсундириш орқали эмас, балки Худо Масиҳда бўлгани каби, Масиҳ сиздалиги ваҳийси орқали. Худо Масиҳда қандай бўлган бўлса, худди шундай Масиҳ сизда! Худо Масиҳда нима қилган бўлса, Масиҳ сизда шуни қилади! Худо Масиҳда қанақа аломатлар қилган бўлса, Масиҳ ҳам сизда шунақа аломатларни амалга оширади! О-о, ахир бу ажойиб эмасми? Менга бу ёқади.
E-449 Исо деди: “Ўша кунларда”, — яъни мана шу кунда. “Ўша куни, — мана шу ваҳий, очиқлик маълум бўлганида, — Мен Отамда, Отам эса Менда; Мен сизларда, сизлар эса Менда эканлигини билиб оласиз”. Қачонки ваҳий намоён бўлади, “ўша куни сиз биласиз, Мен ва Отам бирмиз; Мен Отамда ва Отам Менда”. Ваҳий келганида, ўшанда бу “Мен сизларда ва сизлар Менда”. Мана марҳамат сизга. Ўзаро боғлиқликка қаранглар, уч ёқлама намоён... нима учун? Яна орқага қайтариш учун. Бизлар қайтишимиз керак...
Исо Худо Каломи бўлгани каби, У буни исботлади ҳам...

E-450 Агар У қандайдир буюк теолог бўлганида эди, У Каломни намоён қилмас эди. Дунё излаган ҳақиқий ўша Масиҳ (Мессия) бўлмас эди. Тушуняпсизми? Худди шундай, шундай бўлар эди ҳам.
E-451 Мана кимни излаяптилар бугун улар, Билли Грейемдан ҳам устун келадиган қандайдир...кимнидир ёки уларни ташкилоти ёрдамида босиб ташлайдиган бирор кимсани кутаяптилар; ўрнидан турсаларда, бу Баптистларга улар нимада турганини билишини кўрсатса. Шубҳасиз. Улар шунақасини қидирадилар. Бироқ Черков итоаткорлик ва Тирик Худо, Масиҳнинг аломатини қидиради.
E-452 Исо буюк теолог бўлмаган эди. У дурадгорни ўғли деб аталадиган оддий деҳқон эди. Кўряпсизми? У ҳамма жойда юрди, лекин Худо... У деди: “Сизлардан бирор киши Муқаддас Битикларда Мен ҳақимда айтилганлардан биронтасини қилмаганимни кўрсатсин”, — деди.
E-453 Шундай қилиб, Черков бугун худди ўша ишларни қилиб билади. Масиҳ нима қилган бўлса, Черков ҳам бугун шуни қилади. “Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар”. Кўряпсизми? Мана шунақа, Сионга қараб олдинга одимлаб боряпсиз (қаёққа?) — Шоҳликка! “Мен сизларда эканимни ўша куни фаҳмлайсизлар”.
E-454 Бу ёққа бир қарангларда! Бу ерда, бу ажойиб. Сиз буни ўтказиб юборишингизни истамайман. Энди ҳамма, сизлар ҳам, кассеталарни эшитаётганлар ва жунглилардагилар ҳам, сиз қаерда Буни эшитганингизда ҳам, эшитинглар.
E-455 Исо: “Отам Мени юборганидек, Мен ҳам сизни юбораман”, — деган эди. Кўряпсизми? Энди диққат билан қаранглар. Уни юборган Ота, Унга кирди, Ўзининг ҳуқуқини исботлаш учун, зеро У Калом эди. Сизни юбораётган Ўша Исо ҳам, худди ўша Худони исботлаш учун, тасдиқлаш учун сизлар билан боради ва сизларда бўлади. “Худди Барҳаёт Ота Мени юборгандай, Мен Отам орқали яшайман; худди шундай Мен ҳам сизларни юбораман ва сизлар ҳам Мен орқали яшайсизлар”. Ким ўзи У? У Каломдир. Сиз Калом билан яшаяпсиз. Мен мана шу мавзуда бир-икки соат ваъз қилишни қанчалар хоҳлар эдим. Эътибор беринг: “Мени юборган Отам ҳам”, юбораётган Ота У билан борди.
E-456 Бизларни юбораётган Исо ҳам, бораяпди... “Яна бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди, сизлар эса кўрасизлар, зеро Мен — “Мен” шахсий олмош, Шахс, Исо, — сизлар билан бўламан, ҳатто сизда дунёнинг охиригача бўламан. Мен қилган ишларни, сизлар ҳам қиласизлар”. Энди орқага қарангда, У нима қилган эди-ю, кейин яна қаранг, сизлар нима қилаяпсиз ва энди таққосланг.
E-457 “Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келишида ҳам шундай бўлади. Ва Лут кунларида бўлганидек...”, қачонки замонавий Билли Грэйем, Орал Робертс Садўмга тушдилар ва Садум одамларига ваъз қилдилар ва уларни кўзларини кўрмайдиган қилдилар, кўряпсизми, мана шу Хушхабар билан. Битта Фаришта қолди, Элчи, Иброҳим билан ва Танланган гуруҳ билан, У қанақа аломат қилди ўзи? Кўрдингизми? [Бранхам ака пауза (тўхталиш) қилаяпди—Таҳр.] Иброҳим Уни ким деб атади? Ҳазратим, Раббим, Худо, Танада намоён бўлган. У Унинг Ўзи эканини, Худо Унда эканини кўрсатган Исо, охирги кунларда Ўз Келинида намоён бўлади! Шундай, бунинг охири йўқ; фақат Худонинг очилиши, ошкор бўлиши! Бу Абадий, фақат ҳаракатда юради ва юраверади.
E-458 Эътибор беринг: гуноҳ ўлим орқали уларни ажратмагунича, Одам Ато ва Момо Ҳаво каби ўша битта бор эди ўшанда; энди эса Масиҳ, иккинчи Одам Ато Ўзининг Келинини Ҳаёти орқали ўлимдан сотиб олаяпди ва Ўзининг Келинини худди Адан Боғидаги Эр ва Хотин каби Худо билан мулоқотга тиклаб, энди У аввалги Аданга қайтаяпди: Масиҳ ва Унинг Келини.
E-459 Шунда ўша куни Худо “Шоҳлик Отага ўтади, У ҳамма нарсада ҳаммаси бўлиши учун”. “У Мени чақирган чоғида жавоб бераман”. Довуд Масиҳда, Довуд Тахтга ўтирган, инсоният ирқи устидан Подшоҳ. “Улар ўйлаганлари ҳамоно, Мен уларни нима ҳақида ўйлаётганлигини биламан. Улар гапиришга улгурмаслари Мен уларга жавоб бераман. Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради. [Бранхам ака бир марта қарсак чалади—Таҳр.] Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди. Муқаддас тоғимнинг бирон ерида ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди”, — яна тўппа-тўғри ўша Аданга, кечиктирмасдан.
E-460 Мана Унинг уч ёқлама мақсади. О Худойим, буни тушунишимизга ёрдам бер! Буни англашимизга ёрдам бер!
E-461 Энди диққат қилиб тингланг, давом этамиз: аввалги бошдаги Аданга қайтишга.
E-462 Бизлар Ундан туғилганимизда, биз У билан тўламиз. Тушуняпсизми, сизнинг ҳаётингиз...Унинг Ҳаёти сизларда бўлади. Ўшанда сизнинг барча ҳатти-ҳаракатингиз, фаолиятингиз У ҳақида гапириши лозим.
E-463 Бу худди бир...бир дарахтни ҳаётини бошқасига ўтқазасан, нокдан ҳаётини олсак ва уни олмага ўтқазсак, у нок етиштиради. Шундай бўлиши керак, чунки ундаги бор ҳаёт, ҳаётий шира, куртак — нокдан. Яхши.
Унда бизнинг барча ҳатти-ҳаракатларимиз У ҳақида сўзлаши керак.

E-464 Бизларда Унинг Исми. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Биз Унинг Исмини олишимиз керак.
E-465 Ёдингизда бўлсинки, ҳозир бизлар Унинг Келини сифатида, Унинг Руҳидан ҳомиладормиз. О-о, ана қойил! Черков болаларни туғади (тушуняпсизми?) Унинг Исмига эга, Унинг Руҳидан ҳомиладор: Унинг Ҳаёти аломатларини биринчилиги билан амалга ошириб, У ўлмаган, бироқ абадул-абад тирик, Унинг тирилганининг исботини кўрсатиб, Унинг Исмини олади, Унинг Ҳаётини кўтариб юради. Бу Абадий Ҳаётдир. Ва бизлар Унда тирик эканлигимизни бу дунёга исботлаяпди!
E-466 Сен буни қаердан биласан? Черков аъзоси бўлганинг учунми? Чунки Масиҳ сен орқали яшаяпти, сен Унинг Руҳидан шунчалик ҳомиладорсанки, қолган нарсалар учун сен асирсан. Сиз Хушхабарга занжирбандсиз, Каломга занжирбандсиз, худди шундай болаларингизнинг ҳаммаси ҳам, қайсиларники сиз туғасиз, худди шунақалар, чунки сизлар асирсизлар.
E-467 Сиз зино қилолмайсиз; сиз аллақачон ҳомиладорсиз. [Бранхам ака бир марта қарсак чалади—Таҳр.] О, Шон-шарафлар бўлсин! У енголмайди. Ҳаёт қорни бошқа нарсалар учун ёпиқ. Сиз азалдан танланиш орқали аллақачон Уникисиз. Ўша Уруғ Ҳаётга ўсди; дунё буни тушуниб билмайди. О-о! Мана шунга бир соат тўхташни қанчалар хоҳлар эдик! Ишончим комил, сизлар буни тушундингизлар. Тушуняпсизми? Масиҳ ва фақат У тугатди. Уруғ ўша ерда эди. Уруғ аллақачон бор эди. У ёққа У қачон жойлаштирганди? “Дунё яратилишидан аввал У бизларни азалдан Абадий Ҳаётга муқаррар қилди”. Шундай ҳаёт киритишлари билан бу Уруғ у ерда ётган эди... Ёриб ўтган бошқа уруғ у ерда ушланиб қололмади, чиндан ҳам бундай қилолмади, гўё... Шу учун, қачонки мана шу Уруғ кирган эди, қорин шу заҳоти ёпилди, қолган барча уруғлар ҳайдаб чиқарилган эди.
E-468 Шунда сен Масиҳда мавҳ этилган асирга айланасан. Масиҳ сенда. Унинг Ҳаёти Унинг исботини келтиради, Унинг аломатларини. О Худойим! Қаранглар, Ўзининг тирилганини исботи учун Ўзининг Ҳаётилигини белгиларини кўрсатади, дунёга мана шу Абадий Ҳаётни кўрсатади, биз Унда тириклигимизни дунёга тасдиқлайди. Ўйлаб кўринг-а, Нажоткоримиз билан, Худо билан тирикмиз, бизларни (Черковни) айнан шу мақсадда яратган ва Унинг яратувчи Ҳаёти бизларда.
E-469 Яъни, Мусо Худонинг Каломи бўйича: “Сўналар галаси келсин”, — дейиши мумкин эди, — шунда чивинлар келди. Сўналарни ярата оладиган Худованд олмахонларни ҳам яратиши мумкин. Тушуняпсизми?
E-470 Шундай қилиб, У нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. У яратиши мумкин. У ҳамма нарсани қилиши мумкин. У Худо. Худди Ўша Худо, ўша яратувчи Ҳаёт, тушуняпсизми, ўша сизларда бўлган... Сен — асирсан; сен буни айтолмайсан, токи сенда У айтишингни айтмагунича. Аммо қачон сен айтасан, бу Худонинг Сўзидир. Шунда У буни шундай бўлишини тасдиқлайди. Қолган ҳаммаси тўғри, ва у буни айтганида, бу шундай бўлиши кераклигини у билади.
E-471 Мусо ҳассасини олди ва: “Қурбақалар бўлсин” — деди, чунки Худо: “Қурбақалар бўлсин”, — деган эди. У фақат буни айтди холос. Тўғри. Шунда қурбақалар ҳар жойда, ҳамма ерни босиб кетди. Улар қаердан келиб қолди? Ҳеч ким билмайди. Олдин у ерда улар йўқ эди, аммо одам орқали амал қиладиган Яратувчи, Худо, мана шу тирик мавжудотларни яратди.
E-472 Биринчи қурбақани яратган худди Ўша Худо, иккинчисини ҳам яратади. У ҳамма қурбақаларни яратади. Сиз мени тушуняпсизми? Биринчи олмахонни яратдими, иккинчи олмахонни яратади, ҳамма олмахонларни яратади, олмахон умуман бўлмаган жойда олмахонларни яратиши мумкин. У хоҳлаган ишини қилиши мумкин! У Худодир! У Худодир! У — Ҳаёт! Мен бу ҳақида ўйлаган пайтимда, мени титроқ босади!
E-473 О-о, У билан яшаш, биз У билан яшаш учун У билан Уйга бораяпмиз! Абадий Ҳаётга эга бўлиб, У билан доим бирга яшаш учун У билан биргаликда Уйга кетаяпмиз!
E-474 Худо билан инсон бир бутун бўлгани бу — Худованд севгисининг буюк сирини ифодаланганидир. Тушуняпсизми? Худо ва одам — бирдир, ва ҳамма гап шундадир. Худо ва одам бир бутун у ерда, ва Худо билан одам — бир бутун бу ерда. Тушуняпсизми? Бу нимани билдиради? У бизларда устунликка эга бўлиши учун, Унинг Руҳига тўлган бўлишни. Бу Худонинг ютуғи эди, яъни шундай қилиш Худонинг мақсади эди: У Масиҳда бўла олиши учун, Масиҳ эса бизларда ва биз ҳаммамиз биргаликда — бирмиз. Муқаддас Руҳ, Масиҳга буни очган худди Ўша бу ерда ҳам буни очади: ғайритабиий яратувчи Қудрат. О-о, ана бўлмаса!
E-475 Худди Ўша Худо, Қайсики қила олди...Қайсики Мусога буни айта олган эди: “Бақалар пайдо бўлсин”, — деб, худди Ўша Худо, мана бу ерда ҳам: “Сув винога айлансин”, — деб айта олган эди. Тушуняпсизми? Омин. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] У — Худди Ўша Худо, худди Ўша.
E-476 Ҳақиқатдан ҳам У ўзгармайди. Бу одамдаги Худо. Унинг намоён бўлиши шунақа. У айнан шуни очади. Айнан шуни қилишга ҳаракат қилади У. Одам яратиб билмаслигини Худо Каломи очади ва кўрсатади — Худо Яратувчи ҳисобланади. Энди бу одамлар эмас, бу одамлардаги Яратувчи Худо, қайсики ҳозир Унинг Черковидадир. Омин!
E-477 Уйга, осмонга бораяпмиз, доим У билан яшаймиз. Худо Черковига Абадий севгисини изҳор қилаяпди.
E-478 Эшитинглар, энди диққат қилиб тингланглар. Мен буни сизлар тушуниб етишингизни хоҳлайман. Бундан ташқари бўлган ҳеч қанақа черков, ҳеч қанақа белги, ҳеч қанақа жамият, ҳеч қанақа гувоҳлик, ҳеч қанақа таълимот, ҳеч қанақа деноминация қабул қилинмайди. Худо “улуғвор умидимизнинг мағзи — сизнинг ичингиздаги Масиҳ”дан бошқа ҳеч нарсани қабул қилмайди. Ана шу Худо тан оладиган ягона нарса. Жамоат эмас, черков эмас, таълимот эмас, деноминация эмас, ҳеч нима — қолган ҳаммаси ўлик. Бу бўлакчаларни кесиб ташлаш керак, [Бранхам ака икки марта кафедрани қоқади—Таҳр.] Масиҳ сизда устунликка эга ҳолда яшай олиши учун, буларни ҳаммасини кесиб ташлаш керак.
E-479 Орқага қараманглар! Ўтган нарсаларни эслаш керак эмас: “Бу ерда менда бир шохча бор, у: ʻБу менинг ташкилотимʼ, — деяпди”. Бу кесиб ташланиши лозим. “Бу ерда менинг ана буним ва мана буним. Мана бу бундай дейди. Онам мени тақводорсан, дейди”. Бу ҳам қирқилиб ташланиши керак. Тушуняпсизми? “Қўяверинг, лекин менинг эрим мана шу шортларни кийишимни хоҳлайди”. Бу ҳам шунақа — кесиш ва ташлаб юбориш. Тушуняпсизми? Бу қирқилиши ва кесилиши керак, токи, фақат сен ва Масиҳ қолсин. Тушуняпсизми? Ҳм!
E-480 Ўйлаб кўринг! Тирик Масиҳнинг тирик Ҳозирлиги, тирик Каломи билан; о-о, тирик Масиҳ, тирик Ҳозирлик, тирик Калом! Қаранглар! Ўзининг Хусусан шахсий, шахсий исботи билан Ўз Черковини тасдиқлайди.
E-481 Аъзолик эмас. Мусонинг кунларида У ҳеч қачон бунақа ишлар қилмади. У буни бошқа ҳаммаларининг даврида, дунёнинг охирида, гап вайрон бўлишга қараб бораётганида ҳам ҳеч қачон қилмади. Лутнинг кунларида аъзолик деган гап йўқ эди. Бу Шахсан тасдиқ бўлганди: Худо танада. Тушундингизми? Шахсан тасдиқланиш!
E-482 Эсингизда бўлсин! Ўйлаб кўринг-а, одамлар мана шунга ўхшаган ана шундай вақтда, буюк деноминациялар даврида, қайсидаки биз яшамоқдамиз, Унинг Руҳидан туғиладилар, ва тирик Худо Ўзининг тирик Сўзини олади ва...ва Уни шахсан тасдиқлайди! [Бранхам ака бир марта қарсак чалади.—Таҳр.] Каломдаги бу Ҳаёт, Уруғдаги ўша (куртак) ҳомила (Калом эса Уруғдир, қайсиники уруғ сепувчи сепишга чиққан), ва Ҳаёт — бу Каломдаги Масиҳ бўлиб, У шахсан сизда, сиз ўзингиз қилолмайдиган ўша нарсани тасдиқлагани ҳолида, У шахсан сизда; бу сиз эмас, балки Ўзи эканини тасдиқлаб турибди. Ва сиз энди Унинг Келини бўлишингиз учун, Унинг севгисини қули, У билан бир бутун бўлдингиз.
E-483 Осмонни ва ерни ва ундаги ҳамма нарсани яратган Худога шукурлар бўлсин! Табиийки, “У Ибтидо ва Интиҳо, Аввали-ю Охиридир. У ҳозир бор, азалдан бор бўлган, келажакда бор бўлғуси. У Довуд авлодидан келиб чиққан Зот, Ёруғ тонг юлдузидир”. У ҳамма нарсада ҳамма нарсадир.
E-484 Унинг алоҳида бир кишидаги Уни Ўзини Ўзи ифодалаётганлигини шахсан тасдиқлаши билан; мана шу вақтга ваъда қилинган тирик Сўз — Худонинг буюк ваҳийсининг тасдиғи сиз орқали Ўзини ифодалайди. Қаранглар, фақат алоҳида бир одамда, гуруҳда эмас! Алоҳида одамда, гуруҳда эмас! У ҳар бир одамни алоҳида тасдиқлайди. Сиз буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Методистларни эмас, баптистларни эмас, пресвитерианларни эмас, лютеранларни эмас, элликчиларни эмас, балки алоҳида олинган одамни!
E-485 “Бирини оламан, бошқасини эса қолдираман; Мен уларни айираман”. Бу рост. “Ўшанда икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. Ўша кеча бир тўшакда икки киши бўлади: бири олинади, бири қолдирилади”.
E-486 Бу бир гуруҳ эмас. Бу Муқаддас Руҳга тўлган, Худонинг ҳомиладор фарзандини шахсан тасдиқланиши, у ўзини Худога шу қадар топширадики, бошқа ҳеч нарса ҳақида хавотир олмайди. Шунда Муқаддас Руҳ унда булоқдай тошиб, одамлар олдида ҳамда бу дунё олдида ўзини ифодалаганича, шахсан... Каломнинг Ўзини шахсан тасдиғини кўрсатиб, Ўзининг Ҳаёти билан яшайди.
E-487 Қандай қилиб дунё шундай нарсани ёнгинасидан кўр-кўрона ўтиб кетади? Худди шундай, католиклар Муқаддас Патрикни билмадилар ва у ўлмагунича тан ҳам олмадилар. Улар Муқаддас Мартин билан ҳам шундай қилдилар, уни тушунмадилар. Улар барча асрларда шундақа қилдилар.
E-488 Жанна ДʼАрк билан ҳам худди шу муносабатда бўлдилар. Католик черкови уни жодугар деб, оловда ёқдилар, чунки у художўй аёл эди. Кейинроқ эса, юз эллик йилдан кейин ўша (уни ёқиб ўлдирганларни.—Тарж.) руҳонийларни жасадларини очиб олдиларда, уларни жазо сифатида улоқтирдилар.
E-489 Бу шундоқ уларнинг ёнгинасидан ўтаяпди, улар эса, бу ўтиб бўлмагунича, тушунмайдилар. Буни фақат ер яратилишидан олдин Худо тақдир қилган, азалдан танланган Уруғгина пайқайди. Худди шу нарса Нуҳ даврида ҳам бўлиб ўтди, худди шу нарса Мусо вақтида бўлиб ўтди, Илёсни вақтида, пайғамбарлар вақтида, Исо вақтида ва токи мана шу соатгача! Худо Уруғидан ҳомила олган одам, Ўзини намоён этган, Каломнинг Ўзидан ҳомила олган одам, у ўзини Худонинг ихтиёрига шунчалик топширадики, бу одамда, уни алоҳида ўзида Калом ва фақат Калом Ўзини намоён қилади.
E-490 “Менинг черковим...”, — деб ўтирманг. Мана шундай, “сени черковингни” бу ерда ҳеч қандай алоқаси йўқ.
E-491 Бу алоҳида одам, битта одам! Бутун дўзах бу Таълимотга қарши. Бутун дўзах бу Ҳақиқатга қарши, аммо бу Ҳақиқат.
E-492 Исо ҳеч қачон айтмаган эди: “Хўп, сен, Бутрус, Юҳанно ҳам, қолган ҳаммаларингиз, сиз ваҳий олдингиз, энди бутун черков қутқарилади”, — деб.
E-493 Йўқ, бу шахсан унинг ўзи учун эди. “Мен сенга айтаман, сенга — уларга эмас, — сенга, сен — Бутрус, мана шу қоя устида Ўз Жамоатимни қураман”. Бутрус дегани эса “тош” дегани. Тош “тан олинган, танилган” ёки “ажратилган” демакдир.
E-494 Маълум бир қояда, қандайдир бир ишончли (тушуняпсизми?) — чақирилган нарсада, Черков чақирилган — мана шу қояда, мана шу сирнинг “очилишида”. “Бу сирни сенга инсон ақл-идроки очмади. Аммо мана шу сирнинг очилишида, ваҳийда, чақирилган гуруҳда, Мен Жамоатимни шулар устида қураман. Бутун жаҳаннам кучлари ҳеч қачон бунга қарши туролмайди”.
E-495 “Бошингдаги бирон тола сочинг ҳам тушмайди. Сен Меники! Мен сени охиратда тирилтираман, унга Абадий Ҳаёт бераман ва уни охирги кунларда кўтараман”. Мана у — ваҳий. “Уларни” эмас, балки “уни”, алоҳида бир одам. Гуруҳни эмас; Алоҳида одам! Бутун жаҳаннам кучлари, дўзах бунга қарши.
E-496
E-497 Исо уларга шундай деди: “Ишаё пайғамбарнинг каромати сиз иккиюзламачиларга, ўт-ўланда ўрмалайдиган илонларга жуда тўғри келади. Сиз бу ерда юрасиз-да: ʻО-о, буюк, муқаддас пайғамбарлар! Биз уларга мақбаралар қурамизʼ, — дейсиз. Уларни сизни ўзингиз у ёққа тиқдиларингиз”, — деди У. Ахир У шундай демадими?
E-498 Ўша уларни кунларида католик черковларига Римда уларни Никеяси бўлишидан олдин уларга эски аҳд...Эски Аҳд пайғамбарларини юборганида худди шу нарсани У айтган бўлар эди, ва илдизлар ҳамда ердан чиққан бошқа нарсалар билан озиқланган, ҳатто кийимлари бўлмаган, қўй терисига ўраниб олиб, узоқлардан келган ўша қари пайғамбарлар бу Инжил Ҳақиқатини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган эдилар. Аммо Католик черкови интеллектуал тушунчаларни хоҳлади. Шунда улар чиқардилар... Шунда Муқаддас Ириней, Поликарп, Мартин ва бошқалари пайдо бўлишди. Улар сўнг нима қилдилар? Улар уларни қабрларга тиқдилар: Жанна ДʼАркни, Муқаддас Патрик ва қолган ҳаммасини. Улар ўшаларни гўрга тиқдилар, энди эса қайтишаяпди ва ўша қабрларни оқлашаяпди, Жанна ДʼАрк билан қилганлари сингари. Улар нима қилдилар? Уларни уларни ўша ерга ҳайдадилар! [Бранхам ака тўрт марта минбарни тақиллатади—Таҳр.]
E-499 Мен мана нима дейман. Унинг Руҳи сизларга илтижо қилиб: “Оқланган деворлар! Ўзини ким-нима деб ҳисоблайдиган мунофиқлар, сиз инсоний фикрларни қабул қиласиз, Каломни эса қолдирасиз. Каломни қабул қилиб, Худо Уруғидан ҳомила олиш ўрнига, сизлар ҳар турли гибрид, чатишмаларни қабул қиласиз”, — деб қичқираяпти. Уни “фоҳиша”дек ўтиргани ажабланарли эмас, чунки у “одамларни Худони эмас, инсонлар таълимотига ўргатиб, руҳий зино қилаяпди”.
E-500 Лекин У: “Қўрқмагил, эй кичик пода! Отангиз Шоҳликни сизга беришни муносиб кўрди”, — деди. Рост. Албатта. Биз унга эгамиз.
E-501 Бибиляда, ваҳийда: “Бу буюк шаҳар ер юзи подшоҳларига бош бўлади” — дейилган. У — фоҳиша, дейилган. Бу ким? У ўзини тартиблиман деб, хоним деган номга лойиқман деб, аммо зино қиладиган аёл у. “Унинг қўлида зино ҳаромликлари нопокликлари билан тўлиб тошган коса — бу дунё учун қадаҳ бор эди”. Ва унинг қизлари — протестант черковлари ҳам бор эди. Уларнинг ҳар бири ундан худди ўша ёлғон таълимотлар билан, худди ўша сувда чўмдирилиш билан ва Муқаддас Руҳга чўмдирилиш ўрнига қўлини қисиб қўйиш каби одатлар билан ундан чиқдилар; ва улар Куёвнинг Исмини қабул қилиш ўрнига ўзларини “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” деган сохта таълимотлар ва ҳоказолар билан чиқдилар.
Сен: “Буни ҳеч қандай фарқи йўқ”, — дейсан. Йўқ, фарқи бор.

E-502 Агар мен чекка (чек, квитанция—Тарж.) исмим ўрнига “муҳтарам”, “хизматчи” ва ҳоказоларни қўйсам, унда менга нақд пул бермайдилар. Рост. Банк рад қилади. Яхши. Энди эътибор беринг.
E-503 Лекин бутун сир, У ваъда берганидай, фақат Келинга очилади. Дўзах бу Ҳақиқатга ва бу сирни очилишига қарши. Лекин Келин мана шунда турибди. Бу унинг жойи.
E-504 Черков, сен нима учун очсан, сен нимага чанқадинг? Бу Ота яширин сирни сенга очишга ҳаракат қилмоқда. Лекин сиз кўп нарсаларга сизни ундан маҳрум қилишларига йўл бераяпсиз: ишингизга йўл берасиз, хотингизга қўйиб берасиз, ўз болаларингизга имкон берасиз, сиз бу дунёнинг ташвишларига йўл берасиз, қанақадир бир пасторга рухсат берасиз, яна кимларгадир буни сиздан қоқиб туширишларига имкон берасиз, ўзингиз эса шу пайтда аллақачон букилиб бўлиб, юрагингизда ташналикни ва очликни ҳис этасиз. Бу Худо сизга мана шу ваҳийни ошкор қилишга уринмоқда, кўряпсизми, бу охирги кун аллақачон келди. Эътиборга олиб қўйинг.
E-505 Келинг, яна бир бор ортга қараймиз. Мен буни ёнидан ўтиб кетолмайман. Бу ёққа бир дақиқага қаранглар, бир неча дақиқадан кейин эса биз тугатамиз. Яна бир дақиқага диққат эътиборингизни бир жойга тўпланг.
E-506 Қаранглар, мана бу ерда, Колосаликларга 18-оят. Колосаликларга Мактубининг 18-ояти.
Масиҳ жамоатнинг бошидир,
Жамоат Масиҳнинг танасидир.
Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,
У ҳаммадан устун бўлиши учун
Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган.

E-507 “У – Жамоатнинг боши, қайсики Унинг Танаси ҳисобланади ва У афзалликни, устунликни хоҳлайди”. Энди эшитинглар, диққат билан эшитинглар, давом эттирамиз. Нима? У Тананинг Боши, Ўзининг Келини Танасини, қайсики Уни Ўзидан олинган: эти ва суягидан, Одамдан бўлгани каби, тушуняпсизми, Келин.
E-508 “Ўликдан туғилган”, кўряпсизми, яъни, ўликдан – ишонмаслик гуноҳидан туғилган.
E-509 Момо Ҳавони нима ҳалок қилди? Ишонмаслик. Тўғрими? [Йиғилиш: “Тўғри”. — деди.—Таҳр.] Уларнинг нимага ишонмаганлиги? Худога ишонмаганлигими? Йўқ. Уни Худога имони бор эди. Албатта. Ахир у: “Худо йўқ”, — дедими? Йўқ, жаноб. У (Момо Ҳаво) даҳрий (Худосиз, кофир) эмас эди. “Э, — деб у, — биласизми, мен Унинг Каломига умуман ишонмайман”, — дедими? О-о, йўқ. У бир осон, оддий нарсадан бошқа ҳамма нарсага ишонар эди.
E-510 Энди, ахир Муқаддас Китоб айтмайдими, Ваҳий Китобида, Исони Ўзи: “Мен — Исо Ўз фариштамни олдингизга юбордим, токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин”, — деб? “Кимда-ким Бунга бирон нарса қўшса ёки Бундан бирон нарсани олиб ташласа”. Агар бир аёлни Худо Каломини бир жойида шубҳалангани учун мана шу барча азоб-уқубатлару-қайғулар келиши керак бўладиган бўлса, У сенга битта Сўзда бўлса ҳам шубҳаланишингга йўл берармиди? Бу нотўғри бўлган бўлар эди. Тушуняпсизми? Кўряпсизми, бу адолатдан бўлмас эди.
E-511 Мана, бир одам ўртага чиқади ва Сўзнинг бир жойида шубҳаланиб, бутун азоб-уқубатларга сабаб бўлади; ундан кейин у яна давом этаверади, йиллар давомида тажрибасини ва Муқаддас Китобни тушуниши ва ҳоказолар ортаверади, бошқалар ҳам бунга ҳаётларини бағишлайдилар; ундан кейин: “Ҳей, бемалол шундай озиқланаверинг. Ҳаммаси жойида, ҳар ҳолда, мен бунга йўл бераман”, — дейдилар. Шундайми? Йўқ-йўқ. Худо иккиюзламачи эмас, лекин...? Худо шахсга юз-хотир қилиб ўтирмайди. Энди диққат қилинглар.
E-512 Эътибор беринг ҳозир. “У — Тананинг Боши”, яъни ишонмаслик гуноҳидан Худо Каломига туғилганларнинг. Бу ҳар бир деноминациянинг, ҳар бир таълимотнинг баҳонаси. Каломга ишонмаслик, Қайсики У Унинг Ўзи, Ҳаёт Каломидир. Кўряпсизми? Фақат Каломгина Ҳаётга эга. Ҳар қандай бошқа сўз гибриддир. Бу қанчалик Унга ўхшамасин, буни аҳамияти йўқ, у Калом эмас.
E-513 Калом Ўзининг Шахсий Ҳаётини келтириб чиқаради, уни Момо Ҳаво ўзининг шахсий тушунчасига алмаштирган эди. Бугунги ҳам Уни қандайдир бир кишининг тушунчаси туфайли қандай ўзгартирганини кўринг? Мусо, токи ёнаётган бутани кўргунича, Худо ҳақида ажойиб тушунчаси бор эди, кўрганида ўзини мағлуб бўлганини кўрди. Мусо эътибор бермаган нарсага ёнаётган бута эга эди. Деноминация эътибор бермаган нарсага Калом эгадир.
“У, Бош, тирилишнинг биринчи мевасидир”.

E-514 Биз мана шу “ваҳий” деган сўздан четга чиқамиз, яна озгина, агар истасангиз. [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яхши. Яхши, фақат озгина.
E-515 “У — бу тирилишнинг биринчи мевалари”. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] диққат қилиб қаранглар. Унда, Уни Ўзи Ким? “У Танаси бўлган Ўз Жамоатининг, Келиннинг Боши”.
E-516 Демак, Келиннинг Танаси Бошга эргашиши керак, зеро У — Унинг тирилишининг ва сирининг бир қисмидир. У эргашмаслигини иложи йўқ. О-ҳо-ҳо, ана бўлмаса! У (Келин) – Худо сирининг бир қисми: Худо у ерда Ўзини қандай очиб ва қандай Уни (Масиҳни) Каломи билан тирилтирган бўлса, худди шундай У Ўз Черковини очади, бино қилади ва уни худди шу Калом билан тирилтиради. Келин — Унинг уч ёқлама сирининг бир қисмидир.
E-517 Қабрдан Бош қандай чиқарилган бўлса, худди шундай Тана ҳам Унинг ортидан Аданга бориши керак, қаердаки оиланинг Боши — Эркак, Куёв. Куёвнинг Танаси бўлган Келин, Куёвнинг ортидан эргашиши керак, чунки бу Бошдир. Бош намоён бўлган, Абадий Ҳаёт билан қайтаяпти, Тана эса Унинг ортидан эргашиши керак, чунки бу яна Эр ва Хотин. Омин! Мана шу Калом билан ҳомилали экансиз, Қайсики Унинг Танаси; сиз Каломни қабул қилганингизда, Уни Танасини қабул қилгансиз, Унга кирагансиз. Таълимотни эмас, балки Каломни қабул қилганингизда!
E-518 Мана шу мавзуни олсакда, тушдан кейин давом эттирсак бўлмасмиди? А? Мана, қойил бунга, яхши бўлмасмиди? Тушуняпсизми? Энди бир ўйлаб кўринг-а, буларни ҳаммаси нима дегани.
E-519 Шу учун Тана...тан ололмайди. Буни ўтказиб юборманг. Шу учун Тана Каломдан бошқа, ҳеч қандай раҳбарликни тан ололмайди. Чунки Бош Тана билан боғланган, Бош эса бу — Калом ва бу ҳам худди ўша Калом, [Бранхам ака кафтларини бир марта қарсиллатди.—Таҳр.] биргина Устунлик! Шу сабабдан деноминация ва “авлиё оталар” ва қолган ҳаммаси — бу бир ҳосилсиз ер. Фақат битта Устунлик бор, бу Масиҳ. Тана фақат бир нарсани — Каломни тан олади!
E-520 Энди, менга кўрсатинг-чи, қаерда бирор киши Танага “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” Исмидан чўмдирилган эди? Сизни ўзингиз нимани тан оласиз? Тушуняпсизми, мен кассетани эшитаётган, биласизми, минглаб одамларга мурожаат қилаётганимни тушунаман, ва кассеталарни бутун дунёга тарқатиш бизнинг хизматимиз. Сен қайси исмда чўмдирилгансан? “Нажот топишимиз учун осмони фалак остида одамзотга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ” , — дейди Калом. Агар сен Масиҳга бўлган имонингни кўрсатиш учун чўмдирилган бўлсанг, ва шу билан бирга таълимотни номини олсанг, унда сен — гибридсан.
E-521 Агар сиз ўша черковга ўхшамасангиз, ва уларнинг таълимотига тўлиқ қўшилмасангиз, унақада, католик (кўряпсизми?), қандай қилиб энди сиз папанинг юрисдикциясида бўлишингиз мумкин, Мас-...Бутрусдан бошлаб у ҳаворийларнинг меросхўри деб туриб, гарчи бу папа ва бу черков Худо Ўз Черковини аломат ва мўжизалар ёрдамида чақирган биринчи (бошдаги) Сўзга мутлақо зид тарзда ўргатаётган экан? Худди ўша нарсаларни қилаётган, Ўз халқини орасида яшаётган, ўшанда Унда, Худода бўлган худди ўша тирилишни намоён қилиб, бугунги кунда худди ўша Калом покликда тарғиб қилинаётганини кўриб туриб, Римнинг бошқарувини (устунлигини) қандай қилиб қабул қила оласиз?
E-522 Бизнинг Устунлигимиз — Осмонда. Мен Римга бормоқчи эмасман, мен ўлганимда Осмонга бормоқчиман. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? Устунлик — Самода.
E-523 Хотин эрига эргашиб боргани каби, Тана ҳам Бошга эргашиши лозим. Одам Ато, гарчи у йўлдан озмаган бўлса-да, лекин у Момо Ҳаво билан бирга чиқди. Момо Ҳаво алданган эди, у жиноятга қўл урди, акс ҳолда У қабрдан чиққан вақтда, Раббий Исонинг кунида бутун Тананинг бутунлай тирилиши юз берган бўлар эди. Лекин У Ўз Танаси бўлган Келинни гуноҳларидан сотиб олиши керак эди. Келин Унга бориши учун қутқарилган бўлиши керак. [Бранхам ака икки марта қарсак чалади—Таҳр.] Сизлар буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.] Ҳа-да! Кўряпсизми, унда бу содир бўлмас эди. Қутқарилиш давом этмоқда.
E-524 Энди Муҳрларни кўряпсизми? Ўшанда У воситачилик хизматини қилди ва қутқарди, бироқ бир куни У қутқариш Китобини олиш учун келади. Ва мана шу Китобда бўлганларнинг ҳаммаси Уники бўлади, зеро Китобдаги сўзлар — бу имонлилардир, Сўз эса — бу Унинг Ўзи. У бу Қутқариш Китоби учун ва У Қурбонлик Қўзиси сифатида қурбон бўлганида, дунё яратилишидан олдин ўша Китобда ёзилганларнинг ҳаммаси учун келади.
E-525 Мана У ўшанда қилган ишларини бугун ҳам намоён қилиб, Ўзининг Сўзидадир. Келин бошқа нарсани бошчилигини тан ололмайди. Йўқ, жаноб. Ҳеч қандай епископни ва бошқа бировини. У (Келин) битта Бошчиликни — Масиҳни тан олади, Масиҳ эса Каломдир! О-о! Мен буни яхши кўраман. Худди шундай.
E-526 Бош қабрдан кўтарилгани каби, худди шундай Унинг Танаси ҳам Аданга Унинг ортидан бориши керак. Шунинг учун Тана Сўзнинг Устунлигидан бошқа ҳеч қандай устунликни тан ололмайди.
E-527 Ҳеч қайси деноминация ҳеч нимани Унга қўша олмайди. “Кимда-ким Бундан бирон нарсани олиб ташласа ёки бирон нарсани Унга қўшса...” Улар Ундан олиб ташладилар; шу заҳоти сиз ўлган бўлиб қоласиз, гибридга айланасиз. У шу ерда қўлларидаги бу гувоҳлиги билан, “ўзининг зиноликларини ҳаромлиги” билан, ўзининг такидлаганига кўра ишонган Ўша Каломга қарши руҳий фоҳишаликларни қилади. Кўряпсизми?
E-528 Шунинг учун ё Калом, ё умуман ҳеч нарса. Рост. У — Калом! Сиз буни шундай эканини қаердан биласиз? У, Калом, исботланган. Тушуняпсизми? У тегишли равишда тасдиқланган Калом, Черковнинг Бошлиғи, Боши. У — Калом, Бошлиқ. Ўзини Ўзи тасдиқланишини кўрсатиб, У Черковида, инсонда бўлган Ўзининг Руҳи билан тегишли равишда тасдиқланади — бу бутун Тана учун тўғридан-тўғри исботдир. [Бранхам ака пауза қилади ва бир бор қарсак чалади.—Таҳр.] Шунда ҳеч қанақа таълимотни кераги йўқ. Деноминациялар ўлдилар. Бироқ Бошчиликнинг ўзи, шахсан тасдиқланиши билан Танада тан олинган (тушуняпсизларми?), Ўзини тасдиқлаган ҳолда, Танага Бошчиликни исботлайди. Шунда бизлар Битта тасдиқланган Бошчилик билан, яъни Масиҳ билан, Худонинг Каломи билан бирлашганмиз, бироқ қандайдир черков таъсири остида эмас.
E-529 Демак, бизнинг Бошчилигимиз Шоҳликдир. “Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир”, — дейди Муқаддас Китоб, Исо. Шоҳлик! Бизлар деноминация эмасмиз. Бизлар Шоҳликка тегишлимиз, Шоҳлик эса — бу, Худо ва Каломи бир бўлган кундаги каби, шу кунларда ҳар бир ваъдасини амалга ошириб, бизларнинг шахсий ҳаётимизда Руҳ ва Ҳаёт бўлган Худо Каломидир. Бугун Калом ва Худо — Ўз Черковида бир бутун, худди аввалгидек Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳаво каби — қайтиб келиб тикланган бўлиш учун, оҳирги кунда Мактубни олиб бориш ва ўликлардан тирилиш вақтида кўтарилиш учун қутқарилган Танани Унинг Бошчилиги билан амал қилаяпди. Худонинг уч ёқлама мақсади – Унинг Танаси!
Энди бутун диққатингизни Қадим Исроилдаги тимсоллардагига қаратинглар.

E-530 Мен бунга жуда ҳам кўп тўхталдимми? [Йиғилиш: “Йўқ”, — дейди.—Таҳр.] Мени қўйманглар, мен жуда ҳам... киришиб кетишимга қўйманг... Энди эшитинг. Бизларда яна йигирматача саҳифа қолди, холос. Лекин мен ҳозир... Яна озгина, шу билан мен сизларни ҳаммангизни кейинги ёзгача ёки қайсидир вақтгача қолдираман; агар Худонинг иродаси бўлса. Тушуняпсизми?
E-531 Энди қаранглар. Эътибор беринг, худди Қадимги Исроил тимсолига ўхшаб, битта Бош остида бирлашган. Энди тушунаяпсизми? Қадим Исроилдаги каби: битта Худо, Олов Устуни билан тасдиқланган ва пайғамбар орқали Каломдай очилган. Худди ўша Худо, худди ўша Олов Устуни, худди ўшандай услубда; У Ўз йўлларини ўзгартиролмайди. Ахир бу... Бундан мукаммал бўлиши мумкин эмас. Шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
E-532 Битта Худо! Исроилда нечта Худо бор эди? [Йиғилиш: “Битта”, — дейди.—Таҳр.] Келинда эса нечта? [“Битта”] Умуман улар нечта? [“Битта”] Албатта.
E-533 Кўряпсизми, Муқаддас Руҳ етакчилиги остида, Қайсики У буюк пайғамбар, Мусо кунларида Олов Устуни эди. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яхши. Ваъда этилган ерга кета туриб.
E-534 Христианлар даврида ҳам битта Худо бор. У Павлус исмли пайғамбарга Олов Устуни кўринишида зоҳир бўлди, у бўлса Унинг Исми учун бир халқни олиб чиқиш учун Мажусийларга юборилган эди. Тўғрими бу? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
E-535 Охирги кунларда ҳам Ўзини исботлаб худди ўша кўринишда келди, кўряпсизми, худди ўша аломат билан, худди ўша мўъжиза билан, ўша Олов Устуни билан, худди ўша Хушхабар, худди ўша Сўз билан, худди ўшандай намоён бўлиш билан.
E-536 Унинг Танаси ваъда қилган ишларини худди Марк 16 даги ва бошқа жойлардагидай амалга оширади. Қабр Унинг Танасини ушлаб тура олмади, аммо тирилишда у (тана) У (Масиҳ) билан биргаликда тан олинди. Сиз буни тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Демак, (У келганида) қабр Унинг имонли (художўй) фарзандларини Танасини ушлаб туролмайди, балки У (Келинни танаси) У билан бирга тан олинади, чунки У Танаси бўлган Келинни тирилтириш мақсадида ўлди. Тан олинади, чунки бу Унинг Танаси, чунки бу Унинг Каломи. У деноминациядан тўлиқ ажралиб Унга берилган, У эса Каломдир. Тушуняпсизларми? Бу Тана У билан танилади, чунки бизлар ўлимдан Ҳаётга ўтганимизни, Унинг асири бўлганимизни билиб, — энди бизнинг тирилганимизни биринчи меваларига эгамиз. Худо ҳам Ўзининг шахсан Бошчилиги билан У кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзи эканлигини исботлаяпти, ўшанда Ўзи қилган ишларни , худди ўша ишларни бажариб: “У Менда, Мен эса Унда, сизда”, — ва ҳоказо, сиз биласиз. Бу рост.
E-537 Унинг Танасини қабр ушлаб тура олмади, тирилишда У билан биргаликда тан олинган эди, ҳозир ҳам худди шундай (эшитинглар), мана у нимани билдиради: Унинг Каломи, Қайсики Унинг Ўзи, тирила бошлади. Лютер, Веслей даврлари давомида бўлган Ўша Калом Ўз Қудратида тирила бошлади; ўшанда У ҳаракат қилишни бошлади, ундан кейин У, Калом янада кўпроқ сурилди, ҳозир У айнан бир бўлишга қараб яқинлашмоқда. Тушуняпсизми? Қаранглар. Энди Танадаги Ҳаёт Кўтарилиш жуда яқин эканлигини тасдиғи ҳисобланади. Қачонки сизлар, Бошчилик (Устунлик) ҳамда Тана бир бўлишини ва Унинг намоён бўлишини тўла равишда кўрасиз, бу энди Тана ҳадемай Бошчилик томонидан қабул қилинишидан дарак беради.
Халқлар барбод бўлмоқда, Исроил кўтарилди.

E-538 Мен нимани назарда тутаётганимни тушуняпсизларми? У Ўзи қутқарган Ўз Танасига Ҳаёт бера бошлади (нега?). Воситачилик меҳнати ниҳоясига етди, У Танани Кўтарилиши учун исбот сифатида Танага Ўз Ҳаётини киритаяпти. Энди эсингизда тутинг, охирги кунда...
E-539 Мен... Агар озгина сабр қилсангизлар, яна озгина, жуда яхши бўлади. Буни пайқамай қолишингизни мен истамайман. Мен яна бир нарсани гапирмоқчи эдим, яна озроқ давом эттирамиз.
E-540 Энди диққат қилинглар. Эшитинглар. Бу жуда муҳим. Мана нимага биз эътиборимизни қаратишимизни истардим. Эсингизда бўлсин, ўша биринчи кунда бўлган худди шу нарса охирги кунларга қайтади ва тасдиқланади. Тушуняпсизларми? Одам Ато ва Момо Ҳаво, эр ва хотин, ҳеч қандай гуноҳ йўқ, Ҳаёт, кейин эса ҳалокат. Эътибор беринглар, диққат билан қаранглар.
([Бранхам ака кимгадир айтаяпди—Таҳр.]: Ўша ерда ўранглар. Оҳо.)

E-541 Эътибор қилинг, бунинг сабабичиси ким эди? Люцифер (Иблис). Люцифер биринчи марта қандай қилган бўлса, ҳозир ҳам шундай қилмоқда.
E-542 Мажусийлар шоҳлиги шоҳ Навухадназардан бошланганидай, худди шундай: мажусийлар ирқи ўзга тилларни, ваҳий, тушларни таъбирлай оладиган пайғамбар орқали тасдиқланган эди. Ва кейинги мажусийлар даври бунга ўхшаган нарсаларсиз ўтди, шунчаки мидёнликлар ва персликлар, темир ва ҳоказолар. Оёқ бармоқлари эса худди шу тарзда тугайди, яна — мажусийлар шоҳлиги.
E-543 Диққат қилинглар, Иблис охирги кунларда ҳам, у бошида нима қилган бўлса, шуни қилади. Люцифер нима қилган эди? Люциферни қилган биринчи иши, бу одамни Худо билан мулоқотидан айирди — у ўзига бундан ҳам ҳашаматли бирлашган шоҳлик ўрнатмоқчи бўлди, бир қараганда анча маданиятли; Микоилда, Масиҳда бўлгандан ҳам анча буюк шоҳлик.
E-544 Сиз тушундингизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Хўш, агар сиз буни назардан қочирган бўлсангиз, унда қўлингизни кўтаринг холос, мен яна бир марта такрорлайман.
E-545 Люцифер бошида, унинг юрагида Осмонда Масиҳда бўлгандагидан ҳам анча ёрқин, анча ҳашаматли бир нарсага эришиш мақсади бор эди (тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]); гўё у Масиҳнинг Шоҳлигидан кўра анча маданиятли, анча гўзал, анча баҳайбатдек туюлар эди. Сиз ўйлайсиз, бизлар Миллениумда (Мингйиллик Шоҳликда – Тарж.) автомобиллар ва самолётларга эга бўламизми? Шунақами? Кўряпсизми, Люцифер нима қилади?
E-546 Шундай қилиб, гердайган йирик интеллектуал деноминациялар ҳам худди шу ишларни қиладилар; худди шу нарсаларни қилиш учун биргаликда тўпланишади. Кўряпсизми? Улар тўпланадилар ва деноминациялар ташкил қиладилар, ҳаммаси бир-биридан ўтишга (зўр бўлишга) уринади. Ва ҳозир улар шундай дабдабага эришдиларки, энди фақат католиклар черковига бирлашишдан бошқа яна нима қилишларини билишмайди. Эҳ-ҳе. Кўряпсизми? Люцифер деноминацияга ишонмайдиганларни итариб киритиш учун яна каттароқ шоҳлик қураяпти ва ҳатто улардан черков биноларини олиб, уларни омборларга айлантираяпти, уларнинг пасторлари эса ҳуқуқларидан умуман маҳрум бўлишяпти.
E-547 Худодан бўлган одам, агар унда боришга ва бунга қарашга етарлича жасорат бўлса, Буни эшитиб ёки Буни кўриб, ҳеч қачон деноминацияда қолмаган бўлар эди. Албатта. Тушуняпсизми? Мен буни танқид сингари айтмаяпман, мен буни ҳақиқат сифатида айтаяпман, буни очиқ ҳолда кўриш учун.
E-548 Эътибор беринг, мана шу охирги кунларда Люцифер худди шу ишларни қилади. Сиз буни кўраяпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Иблис худди ўша ишларни қилади — гибрид черковлар қуради, гибрид аъзолардан гибрид, Калом ўрнига билим билан; янги туғилган одамлар ўрнига интеллектуал одамлардан, интеллектуал шоҳликни бунёд этиб, қайсики у Масиҳнинг кичик подасидан устун бўлар эди. Тушуняпсизми? Буни айнан ким қилади? Йиқилган фаришталар.
E-549 Ахир Библияда ёзилмаганми, айнан шу йиқилган фаришталар ўзлари олдин тегишли бўлган Масиҳга эмас, балки Люциферга қулоқ солдилар, деб? Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
E-550 Энди диққат қилиб эшитинг — “йиқилган фаришталар”. Булар ўзи қанақа фаришталар? Лютер, Веслей, католиклар, элликчилар фаришталар қилганига ўхшаб, олдинги ҳолатларини сақламадилар ва Люцифернинг Никейдаги асосий қилган эпчиллигига ўхшаб, ташкилот бўлдилар. Ва улар нима қилдилар? Муқаддас Китоб айтгани каби, “ҳайвоннинг тасвири”ни қилиш учун, хизматчиларнинг буюк экуменик ассоциациясини ташкил қилдилар.
Шундай қилиб, Христиан уюшмаларни тузадилар, у эса бу черковнинг ва шунга ўхшаган бошқаларнинг эшикларини ёпади. [Бранхам ака беш марта кафедрани тақиллатди.—Таҳр.] Кўряпсизми, Люциферни қилаётган ишини?

E-551 Мен сизларга Худонинг уч ёқлама ваҳийсини, ёки бўлмаса Худонинг сирини етказмоққа ҳаракат қилаяпман.
E-552 Улар ўзи нима қилдилар? Момо Ҳаво қилгани сингари, йиқилган фаришталар қилгани каби, улар донолик ва илмларнинг мулоҳазаларига сотилдилар. Веслей Худодан юборилган одам эди, лекин унинг ортидан нима содир бўлди? Бунга йиқилган фаришталар кирди. Бу фаришталар олдин ким эдилар? Худо яратган зотлар эдилар, аммо Люцифернинг донолиги тузоғига илиндилар, Люцифернинг донолиги домига тушдилар. Энди сиз кўряпсизми, улар ким бўлдилар? Йиқилган, адашган фаришталар бўлдилар. Худонинг элчилари ер юзида Ҳақиқатни ўрнатиш учун чиқдилар, улардан турли тузилмалар ташкил бўлди. Ўша Ҳақиқат янада олдинга юришидан ва ўзини эълон қилишидан, Масиҳни ҳақиқий очилишигача етиб боришидан олдин, адашган, йиқилган фаришталар кирдилар ва ҳамма нарсани қўлларига олдилар, ҳамда бундан деноминация қилдилар.
E-553 Мана нима учун Етти Муҳрнинг сирини ваҳийси очилиши керак эди.
E-554 Энди сиз буни кўряпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Нимани улар қолдирдилар... Агар Лютер яна нарироқ борса эди, унда бу мана шу ерда бўлган бўлар эди. Агар Веслей янада нарироқ борса эди, агар Элликчилар нарироқ борсалар эди, унда нима қиларди улар?
E-555 Энди фақат битта нарса содир бўлиши мумкин. Охирги вақтда Мактуб бўлиши керак [Бранхам ака бир неча бор кафедрани тақиллатади.—Таҳр.], қачонки Унинг (Мактубнинг) кетидан бошқа ҳеч нарса энди эргашолмайди. Ва энди экуменик дунё шундай тартиб ўрнатдики, энди ҳеч қандай деноминация ва ҳеч нима Унинг ортидан эргашолмайди; сиз ё Бундасиз, ёки сиз Бунда эмассиз. Мева дарахтнинг учида турибди ва Нур ўша танланган мевани ёритади. Ва У худди шу пишиқлик ва таъмни кўрсатиб, Ундаги бўлган худди ўша Руҳни намоён қилиб, Масиҳнинг меваси бўлиб етишади. Сизлар буни тушуняпсиз, деб умид қиламан! Шундайми?
E-556 Мен бир кунда жуда кўп нарсани беришга ҳаракат қилаяпман. Мен сизларни чарчатдим. [Йиғилиш: “Йўқ”, — дейди.—Таҳр.]
E-557 Қаранглар, улар фикрларга сотилдилар, улар деноминацияларнинг мулоҳазаларига сотилдилар. “Агар мен мана шунга тегишли бўлсам эдим! Кўпчилик мана шу черковга боради”. Кўряпсизларми? “Қани эди, мен Методист ёки Пресвитериан бўлсам эди”. Бир қаранг-а, қаерга кетди улар. Мана шунақа, мен ҳозиргина тушунтирдим, бу шохчалар қирқилганлар. Улар ўлик. Улар энди Масиҳ билан бошқа боғланмаганлар, акс ҳолда улар худди ўша Ҳаётни келтирар эдилар. Улар У билан бирлашмаганлар.
E-558 Лекин улар цитрус меваларига ўхшайдилар. Ҳар қандай цитрус меваси цитрус дарахтида ўсаверади, аммо у ўзининг мевасини беради. Агар апельсин дарахтига грейфрудни пайванд қилса, у апельсин дарахти ҳисобига ўсаверади, аммо у грейфрудларни етиштиради. Агар унга лимон (бу цитрус ўсимлиги) пайванд қилинса, у худди ўша нордон лимонни етиштиради, аммо у бунинг ҳаёти ҳисобига яшайди. Деноминациялар ҳам черков номидан худди шу нарсани қиладилар.
E-559 Айнан Келин оригинал асл Дарахт, оригинал Руҳ ҳисобланади. Ваҳий Масиҳдан келади, деноминациядан эмас. Масиҳдан! Ўзингизга белгилаб қўйинг.
E-560 Деноминация нима қилишга уринади ўзи? Люциферга ўхшаб ўзини кўкларга кўтаришни. Улар ўзларини “Черков, Келин” деб атайдилар. Улар Ваҳий 17да айтилганидай — улар сохта келиндир. Келин устидан, Масиҳнинг кичик подаси устидан кўкларга кўтарилдилар; Люцифер, улар кўтарилишидан олдин, у ўзини семинария маълумотлари ва теологияга жойлаштирди, ваҳий орқали тушиниладиган Илоҳий Ҳақиқатнинг камтар Сўзидан ўзини юқори қўйиб, ўзини иззатлайди. Агарда сен уларнинг гуруҳига тегишли бўлмасанг, унда сени супуриб ташлайди.
E-561 Люциферга ўхшаб, у бошда нима қилган бўлсин ва у одамларга айнан шундай дейди, ўшанда Ҳавога айтганидай: “Албатта, Худо бизларни қабул қилади! Биз камбағалларни боқаяпмиз”. Бу яхши. “Шак-шубҳасиз, У бизларни қабул қилади. Бизлар — кучли деноминация. Бизлар — ажойиб черков. Бўлмасамчи, бизларнинг улкан биноларимизга қаранг! Бизларни катта аъзолигимизга қаранг. Биз миллионлармиз. Албатта-да, Худо бундай катта гуруҳни рад этмайди”.
E-562 Қобил ҳам худди шу нарсани қилди — ўзи ишлов берган, ағдарган, меҳнат қилган ерида яхши меваларни етиштирди, ўстирди ва келтирди, ва қўзининг камтаргина қонини рад этди.
E-563 Худойим, раҳминг келсин, одамлар тағин ўйламасинлар, мен буни ниманидир, қандайдир шахсий тушунчани ёки яна ниманидир олқишлаш учун айтмаяпман. Мен сизларга бор-йўғи, фақат Ҳақиқатни айтаяпман. Наҳотки сиз уларни нима қилаётганини кўрмаяпсиз? Кўряпсизми? Мен буни баланд қилиб ва кескин айтаяпман, бироқ михни охиргача қоқиш керак ва букиш керак ундан фойда бўлиши учун (тушуняпсизми?), токи сиз буни кўрмагунингизча.
E-564 Мана шунақа, одамларга айтадилар: “Бўлмасамчи! Сен бизларнинг шунча вақтдан бери турган буюк католик черковимиз ҳақида, бизнинг буюк методистлар ва бизнинг... Бизларнинг ота-боболаримизга қара!” Кўряпсизми? Аммо улар Раббийнинг Сўзини буздилар. Момо Ҳаво ҳам Худоники эди, Уникилардан бири эди, у Одам Атодан (иккинчи даражали) қўшимча маҳсулот эди; Ва у Худо Каломининг битта Сўзга шубҳаланганида шуни ўзи етарли бўлди.
E-565 Мана бугун ҳам Люцифер бу ерда ўз ишини устида. Шундай, эсингизда бўлсин, дажжол — бу коммунизм эмас. Дажжол ҳақиқатга шунчалик яқинки, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздирадилар, — деди Исо Матто 24да, — “агар иложини топсалар, ҳатто Танланганларни ҳам”. Люцифер ўз сафсаталари билан Худо Каломини чегаралаб, одамда Худо билан бирликни яна ва яна бузади. Буни у тўғри деб ўйлайди ва бу билан у Худо Каломини бузади.
E-566 Шу нарсани у Исо вақтида ҳам қилди. Исо эса: “Сиз ўз урф-одатларингиз билан Худо Каломи қудратини бекор қиласиз”.
E-567 Деноминациялар ҳам ўз ташкилий интеллектуал фикрлари билан Худо Каломининг одамларга таъсирини йўқотдилар. Бу аниқ. Улар шундай Уни тушунолмайдилар. Кейин улар: “Муқаддас Китобнинг Худоси қани ўзи?” — дейдилар. У шу ерни ўзида. Уни Ўзи Муқаддас Китоб, мана У Ким.
E-568 Эътиборингизни қаратинг. Люцифер ҳийла қилишга ўтади, Адан боғида қилганига ўхшаб, ўз қудрати ва кўкларга кўтаришлари ваъдалари билан васвасага солиб, Худо билан одамни бирлигига путур етказади. “Бўлмасам-чи, агар биз билан бўлсанг епископ бўлишинг мумкин. Сен вилоят пресвитери бўлишиг мумкин. Сенга нима керак бунақа нарсага қизиқишинг?” Қаранглар, бу элликчилар, католик ва ҳоказоларда шундай. Кўряпсизми? Инсонга Сўздан ва Худонинг ваъдасидан ташқарида куч олиши ҳақида кўплаб ёлғон ваъдалар беради. Муқаддас Руҳ сизга тушганида сиз куч оласиз, лекин епископ ёки нозир, ёки яна кимлардир бўлганингизда эмас. Тушуняпсизми? Аммо Люцифер яна ўзининг иши билан машғул.
E-569 Бу черков буни тушуняптими? Қўлларингизни кўтаринглар, мен кўришим учун. [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Яхши, унда мен бунга узоқ тўхталмайман.
...дан оғиб... Худо Каломига қарши борадилар! Кўряпсизми?

E-570 У Никейда, Римда ҳам худди шу нарсани қилди. Константин уларга нима берганини биласизми сиз? Сиз Черков Даврларини ўтдингизлар. Уларда Масиҳдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Улар эски кичкина уйларда, ҳамма жойда, қаер тўғри келса, тош ерларда ўтирар эдилар. Сиз буни биласиз, агар Никей Кенгаши ва Никей олди Кенгаши тўғрисида, Никей Оқсоқоллари ва бошқалар, черков тарихини ўқиган бўлсангизлар. Уларни ҳеч нимаси йўқ эди. Бироқ уларда мана шу кенгашни ўтказдилар ва Христианликка Рим мажусийлигидан баъзи бир нарсаларни ва тақводор одамлар ва оқсоқолларни ва бошқаларни, папаларни ва бу ҳамма бемаъни нарсаларни киритдилар, шунда Константин уларга нима берди? Менга бирон бир теолог жавоб берсин. [Бранхам ака беш марта кафедрани қоқди.—Таҳр.] У уларга мулк, мол-мулк берди. У уларга озодлик ва барча истаган нарсасини берди.
E-571 Шундай кейин улар Худо Каломини инсоний донолик ва маданиятга алмашдилар! Шунда Люцифер Адан боғида нима қилган бўлса, худди шу ишини қилди ва улар ўша заҳоти ўлдилар. Элликчилар Черкови Римда, Никейда ўлди, аммо охирги кунларда Келин Дарахтида тирилиши керак.
E-572 Эътибор беринг, Люцифер, Худо Каломига тескари равишда, ўшанда қилгандай, шумлик ва васвасалар билан келади, ҳокимликни беришининг ёлғон ваъдалари билан.... У Римда, Никейда ҳам худди шу нарсани қилди. У бугун ҳам Бутун Дунё Экуменик Кенгаши олдида худди шу нарсани қилаяпти.
E-573 “Келинглар, ҳаммамиз бирлашамиз”, — дейди папа. “Барча экуменик биродарлар мен билан бирлашишларини хоҳлайман. Биз — бирмиз”. Ҳаммаси тўғри, ташкилотларингизда сизлар бирсиз. Лекин бу Масиҳнинг Келинига ҳеч қандай алоқаси йўқ, биродар, ҳеч қанақа. Сиз ҳеч қачон бунақанги нарсалар билан Унинг номини булғай олмайсиз.
E-574 Мана шунақа, охирги кунларда Келин Дарахти вақтида, Худонинг фарзандларида худди ўша аввалги Имон тикланиши ваъда берилган. Малаки Китоби 4-бобида Худо: “Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юбораман, ва у фарзандлар Имонини тиклайди”, — деди. Мана шунақа, бу Илёснинг биринчи келиши эмас эди. Йўқ, йўқ.
E-575 Шундай қилиб, биз бу ерда Илёснинг ёпинчиғи ва чакмони ҳақида, шунга ўхшаган нарсалар тўғрисида ўқитмаяпмиз. Биз фақат Худо Каломини ўргатамиз. Тушуняпсизми? Айнан шундай деб У айтган ҳам. Кўряпсизми, бизларда Илёс бунақа — Илёс унақа деган ҳар турли арзимас гаплар бор. Бу...бу... Биз буни биламиз. Бу... Мен бу ҳақида гапирмаяпман, руҳан фикрлайдиганлар буни тушунади. Кўряпсиз, кеч бўлди...шундайга ҳам чўзиб юбордик, албатта, мана шу тасмага сиғдиролмайман.
Мана шунақа, охирги кунларда ваъда берилган. Агар...

E-576 Матто баён этган Хушхабарда Исо айтган, 11-чи ёки 6-бобда бўлса керак...ёки 6-боб ва 11-чи... Йўқ, бу 11-бобда ва тахминан 6-оят. Яҳё у ёққа шогирдларини кўриб келишга юборганида, ҳақиқатдан ҳам Исо Ўшами деб, Исо бундай деди: “Кимни кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? Нафис кийинган одамними?” “Ёки бўлмаса, пайғамбарни кўргани бордингизми?” — деди У. “Пайғамбарданда улуғроғини”, — деди У. Яхё пайғамбардан улуғ эди, у Янги Аҳднинг элчиси эди. Ва У яна: “Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, бу ўша, пайғамбарлар у ҳақида: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўл ҳозирлайди”, — деб айтган”, — деди.
E-577 Шундай, бу пайғамбар Малаки Китобининг 4-бобида эмас, 3-бобида. Чунки Илёснинг Малаки 4да келишида ер ёниб кул бўлиши ва солиҳлар Мингйиллик Шоҳликда нопокларнинг кулини босиб юришлари керак. Тушуняпсизми? Шундай қилиб, бу у эмас. Кўряпсизми?
E-578 Энди биз ушбу ваъданинг бажарилишини кўраяпмиз. Масиҳ, ҳақиқий Бошчилик Ўзининг Келинига келади, дастлаб нима қилган бўлса, худди шу ишларни қилади ва Уни тайёрлайди ва Ўз Каломини, Юҳанно 14:12да аввал қандай бажарган бўлса: “Менга ишонган, Мен қилган ишларни у ҳам қилади”, — шундай бажаради. Шунда Бош ва Тана ишларда ҳам, аломатларда ҳам, Ҳаётда ҳам бир бутун бўлади — Худонинг Ўзи томонидан охирги кунлар учун ваъда этилган Сўзи орқали тасдиқланади. У буни охирги кунларга ваъда берди. Мана шунақа, агар сиз руҳан фикр юритадиган одам бўлсангиз, сиз буни англаб оласиз.
E-579 Шунда биз кўрамизки, Никоҳ зиёфати яқин қолган. [Синодал тарж. “Кечлик”.—Тарж.] Шундай экан, агар мен сизларни бошқа кўрмасам, ёдингизда бўлсин, Никоҳ Зиёфати энди яқин. Ва шунда, ваъдага кўра Шоҳлик ҳадемай келади, буюк Мингйиллик, Черковнинг кўтарилиши ва нопокларнинг йўқ қилиниши юз беради. Бу дунёнинг барча расволиги ва гуноҳларини йўқотиш ва уни яна эритиб юбориш ва келгуси вақтлар учун янги ёрқин Мингйилликни келтириш учун Ер Олтинчи Муҳр остида вулқонлар билан тозаланади.
E-580 Қачонки бизлар буни ҳаммасини, буюк уч ёқлама очиқликни кўрамиз: Худо Масиҳда; Масиҳ Черковда; келаётган Шоҳликни. Одам Ато билан Момо Ҳаво, Масиҳ ҳамда Унинг Келини рамзини ифодалаб, қутқарилдилар ва Адан Боғига қайтарилдилар ва шунда Унинг ваъдаси бўйича Шоҳлик тикланади. Худога ҳамдлар бўлсин! Энди уч ёқлама сир-синоатнинг очилиши орқали ва Унинг шахсан исботланган азалдан бор бўлган Каломининг Бошчилиги орқали.
E-581 “Ажойиб, Худога шукур, биз олқишлаймиз, Ҳаллелуйя, биз куйлаймиз”, — дейиш керак эмас. Бу... бу бундай эмас. Мен миссионерман. Мен дунёни етти марта айланиб чиқдим. Тушуняпсизми? Мен ваҳшийларни, шайтон малайларини ва шунга ўхшашларни, қандай улар куйлашларини, қандай қичқиришларини кўрдим. Мен ҳар турли танавий намоён бўлишларни кўрдим. Булар танавийдир.
E-582 Лекин мен Масиҳнинг Бошчилиги тўғрисида айтаяпман. Эътибор қилинг, азалдан бор бўлган Бошчиликнинг шахсан тасдиғини олиб, биз иблиснинг саволига бериладиган жавобга эгамиз. Омин! [Бранхам ака бир бор қарсак чалади.—Таҳр.] Ҳамдлар бўлсин! Бизларда иблиснинг саволига жавоб бор. У, Масиҳ тирилди ва баҳони тўлади ва Бошчиликни ўрнатаяпти... аниқроғи, Танани.
E-583 Иблис бунга тоқат қилолмайди. Мана нима учун ушбу экуменик шоҳликлар тузилади. Мана нима учун уларнинг ҳаммаси ҳозир шу ишга қўшилмоқдалар. Мана нима учун иблис бўкирмоқда ва додламоқда. Унинг қаҳр-ғазаби... унинг режалари Унинг Танаси устидан Бошчилик қилаётган, қайта турган, тирилган Масиҳ томонидан очилган эди. [Йиғилиш жуда хурсанд бўлаяпди—Таҳр] Ҳамдлар бўлсин!
E-584 Сиз мени ўзини билмайди, деб ўйлаяпсизми? Йўқ! [Бранхам ака уч марта кафедрани қоқди.—Таҳр.] Бизда иблисга айтадиган жавобимиз бор. “Энди яшаётган мен эмас, балки менинг ичимда Масиҳ яшаяпти”. Буни мен ўйлаб топмадим, бу Унинг Қудрати. Мен ўйлаб чиқармадим, бу Унинг Каломи. У буни ваъда берди ва мана у, марҳамат. У шундай бўлади деди ва мана шундай бўлди ҳам. Бизларда унга берадиган жавоб бор.
E-585 Масиҳ тирилди ва бизнинг қутқарилишимиз учун тўловни тўлади. Худо Масиҳда нимани намоён қилган бўлса, ўшани У, Қондан Ҳаёт чиқа олиши ва тана сотиб олина олиши (қутқарилиши), бу сотиб олинган танада Худо Ўз Каломини бугунги кунга, худди ўша кунда У намоён қилганидай намоён қила олиши учун У бу танага берди. О! Шон-шараф!
E-586 Сиз тушуняпсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Эҳ, мана буниси қойил! Қачон мен тўхтай оламан? Қаранглар. [“Давом эттир”]
E-587 Демак, биз Худо Ҳузурида оқланган ҳолда турибмиз. Худди ваннадаги оқартиргичга тушган сиёҳ томчисидай, сиз энди бу сиёҳ доғини ҳеч қачон тополмайсиз. У йўқ бўлди. У ҳеч қачон яна пайдо бўлмайди. Ва киши ҳақиқатан қутқарилган (Буни кўраётган ва Буни Буни эшитаётган ўша тақдир қилиб танланган Уруғ), унинг гуноҳлари йўқотилди. Улар йўқ бўлди. Улар ажратилган. Улар Исо Масиҳнинг Қонига тушди ва бу энди ҳеч қачон эсланмайди. Худо буни унутади. Ва улар Худо Ҳузурида Худонинг ўғли, қизидай турадилар. Омин ва яна Омин! “Энди бизлар Худонинг ўғилларимиз”. Бўламиз эмас, бизлар шундаймиз! Энди биз қутқарилганмиз.
E-588 Бизларда иблисга жавобимиз бор. Худо Ўзини исботлади. Худо Ўзини мана шу кунга берилган Ўз ваъдаларида исботлайди. Ҳаллелуйя! Бошчилик шу ерда. Омин! Масиҳ, тирилган Раббий ҳар доим У қандай бўлган бўлса, бу ерда ҳам худди ўша Ўзининг тирилиши қудратида Ўзини намоён қилади. Мана иблисга жавоб.
E-589 Мана нима учун шу кунларда мана шу ерда ўтирган одам беҳуш йиқилган эди, бизлар: “Ҳаёт, орқага қайт!” — дея олдик. Чунки Муқаддас Руҳ шундай деди.
E-590 Мана нима учун У Мексикада ўша ўн беш соатга яқин ўлик ҳолатда бўлган чақалоқ билан буни қилди У. Ваҳий келганида У деди: “Уни ҳаётга қайтар”, — деди. Шунда: “Бола тирилсин”, — дедим. Ва ўша бола, қайсигаки шифокорлар ўлими ҳақида гувоҳнома ёзган эдилар, ўша куни эрталаб соат тўққизда ўлган эди, кечқурун соат ўн бирда яна ҳаётга қайтди ва у бугун ҳам тирик.
E-591 Нима бу? Бу инсоний нарса эмас. Бош билан Тана бир бутун бўлди. Бу Ўз халқида намоён бўлган Худо. Мана шу сабабдан эр билан хотин бошқа энди иккита эмас; улар битта. Худо билан Унинг Черкови битта. “Сизлардаги Масиҳ”, Худонинг буюк ваҳийси. Худога Шукур! Ҳаттоки Унинг Исмини олганмиз, Унинг Исми — Исо, Мойланган. У Исо деб номланган, чунки У Мойланган. Бу Масиҳнинг мойланган Танаси, худди Ўша тана каби Худони намоён қилади, ифодалайди. Ўша Тана эса буни барчасини...бу таналар, ва улар орқали Худо Шоҳлик сари интилиб, Ўзининг уч ёқлама намоён бўлишини амалга оширмоқда. Тирилди, баҳосини тўлади! Бизлар сотиб олинганмиз. Худо буни исботлади, тасдиқлади. Кўряпсизми?
E-592 Шунда бизлар Масиҳда оқланган ҳолда Унинг олдида турибмиз. Чунки У суд ҳукмини чиқаролмайди, негаки, мен ўзим унинг бир қисми бўлган ўша Танани У аллақачон ҳукм қилган. Нима... Қандай қилиб мен Унинг бир қисми ҳисобланаман? Мана У, У менда. “Агар сиз Менда ва Менинг Сўзим сизда бўлса, унда нима десангиз... Отамдан Менинг Номимдан нимаики сўрасангиз, сизга берилади”, — чунки У у ерда. Оқланган! Худога Шукур!
E-593 О-о, шундай қилсакки, дунё буни тушунса эди! Нима учун? Мана марҳамат сизга. Бу Масиҳнинг тирик Танаси, Қайсики нажот топган ҳолида, сотиб олинган бўлиб турибди. Қутқарилган!
E-594 Унинг назарида оқланган ҳолда! Биз нима учун оқланганмиз? Биз Унинг ғалабасидирмиз. Черков — бу Унинг ғалабаси. Бизлар Унинг ғалабасини кўрсатиб, ушбу охирги кунларда мана шу шонли Хушхабар билан чиқамиз. У мана шу мақсадда ўлди, бизлар — Унинг ғалабасининг исботи. Омин! Бизлар Уни тушганини ва Черкови аро яшашини кўрганимизда — бу Унинг ғалабаси бўлади. Бу Уни қабрда ушлаб туролмаганини кўрсатади ва худди шундай у бизларни ҳам ушлаб туролмайди. Рост. У...?... Бизлар энди потенциал ҳолатда тирилдик, чунки биз ўликлардан, Унинг Сўзига ишонмасликдан, деноминация таълимотларидан — кеча, бугун ва абадий Ўша, Унинг Ўзи бўлган, бизлар орқали ишлаб, Ўзини ифодалаб келаётган абадий Худонинг абадий Сўзига тирилдик.
E-595 Шундан кейин Калом Бошдан Танага қараб сурилди. Нима бу? Худди ўша Сўз. Ҳеч нарса қўшиш ёки Ундан олиш мумкин эмас. Шунинг учун, худди ўша Сўз, ўша Куннинг яқинлашгани сайин, улар битта эканлигини тасдиқлаган ҳолда, Бошдан Танага қараб туша бошлайди, тўппа-тўғри Танага. Улар — Эр ва Хотин. Улар — Танаси Унинг Танасидан, Сўзи Унинг Сўзидан, Ҳаёти Унинг Ҳаётидан, Руҳи Унинг Руҳидан. Тушуняпсизларми? Омин! Сиз буни қаердан биласиз? Худди шу гувоҳликни, худди ўша мевани, худди ўша Сўзни келтиради (кўряпсизми?), Масиҳни намоён қилади: худди ўша Ҳаётни, худди ўша Худони, Ўша Руҳни, худди ўша Каломни, худди ўша Китобни! Омин! Худди ўша аломатлар: “Мен нима қилган бўлсам, сизлар ҳам қиласизлар”. О-о, Ҳаллелуйя!
E-596
E-597 Эҳ, афсуски Ҳизқиёлга қайтишга ва сизга “қуриган суяклар” мисолида кўрсатишга вақт йўқ. “Эй, инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми?” — деди У.
Сўнгра У: “Башорат қил”, — деди.

E-598 Башорат қандай келиши мумкин? Фақат пайғамбар орқали. Бу Раббийнинг Сўзи. “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг Сўзини эшитинг!” Ва шунда суяклар паю-мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди ва улардан буюк бир оломон кўтарилди ва Сион томон юра бошлади. Худога шукур! Бу У. Бу У — ғалаба.
Худонинг нажот топганлари Сионга қувониб келадилар,
Унинг муқаддас тоғларида ҳеч нарса зарар етказмайди ва бузмайди.

E-599 У Ўзини исботлаганида, Ўзининг тирилган Ҳаётини тасдиқлайди. У, Келин қолганларга боғлиқ эмас. У — мустақил Аёл, қолган барчасидан фарқ қиладиган, покланган улкан қуш. Бу ҳақида Каломда нима дейилганини биласиз: “Буюк покланган (қон сепилган) қуш”. Лекин У Унинг Исмига эга, У Унинг Ҳаётига эга. Унинг Ҳаётига эга. Зеро...
E-600 Улар қушга қандай қилиб қон сепгандилар? Уларнинг иккиси ҳам оппоқ эдилар, ундан кейин эса битта қушни бошини узгандилар ва унинг қонини бошқасига сепгандилар. Мана шу бошқа қуш қип-қизил қонга беланган ва мана шундай қилиб қанот қоқар эди ва қон ерга сепилганича: “Муқаддас, муқаддас, муқаддас”, — деб қичқирар эди.
E-601 Шундай қилиб Масиҳ, ўлган Эр, Ўзининг Қонини, Ўзининг Ҳаётидаги Ўзининг Қонини бизларга, сепган...Унинг Қонини олиб бораётиб: “Муқаддас, муқаддас, муқаддас Раббийга!”, — деб хитоб қилганича, Унинг Қони бизларда. Бу антиқа қуш. Шак-шубҳасиз. Аммо У, Келин, У орқали тасдиқланган ва У қолганларга боғлиқлиги йўқ. “Токи сиз иккингиз тирик экансизлар, фақат унга ёпишиб ол”. Фақат Уни тут, Сўзни — ҳеч қандай...ҳеч қанақа зино, ҳеч қанақа деноминация белгилари, ҳеч қанақа таълимот белгилари, умуман ҳеч қандай зинокорлик. Сўз ва фақат биргина Сўз!
E-602 Эдди Пруит: “Мен Масиҳ қоясида турибман, қолган пойдеворлар нуқул қум”, — деган эди.
E-603 Мана У, Масиҳ, Сўз! У Калом эди; У Каломдир. Черков ҳам У орқали Унинг бир қисми бўлиб, ва бу яна Калом бўлади. Шахсан У томонидан тасдиқланиб, фақат Унинг мулки! Унинг мулки, фақат Уники! Келин У томонидан сотиб олинган, У орқали, У учун ва фақат Унинг учун қутқарилган. Бу рост. Демак, ўша, иблис нимадан увиллаши, ана шу очилаяпти.
E-604 Биз хавфли вақтда яшамоқдамиз. Ёзув айтади, қачонки булар юз бера бошлаганида, “бошқа энди вақт бўлмайди”. Мана шу нарсаларни намоён бўлишини кўрганимизда, у йўқолади. (Ваҳий 10:6.—Тарж.)
E-605 Ана шунақа кўринишларни кўрганимизда: “Зизилалар”. Сизлар эшитдингизларми, шу кунларда минг одам ўлди? “Айрим жойларда зилзилалар бўлди”.
E-606 “Осмонда даҳшатли ҳодисалар, олов устунлари”, — деб ёзилган, учар тарелкаларга ўхшаган, атрофларда сузадилар. Буни нима эканини улар билмайдилар. Кўряпсизми? Улар ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслар.
E-607 Сиз эътибор бердингизми, Садўм вайрон бўлиши олдидан у ерга тушган ва у ердаги аҳволни текширган фаришталарга? Буни сиз эслайсизми? [Йиғилиш: “Омин”, — деди.—Таҳр.] У ерга бир гуруҳ тушган эди, улар учта эдилар. Улардан бири Иброҳим билан қолди. Эслайсизми буни? [“Омин”] Улар суд-тергов ишлари учун Осмондан тушган Олов эдилар. Бири...
E-608 Қаранглар, уларни қаердан топаяпдилар. Уларни Пентагон атрофларида ва шундай жойларда топаяпдилар. Бу — дунёнинг устидан, Садўм устидан ҳукм. Ва Ўша, яна битта вакил, черковлар орасида ҳозир бўладиган Ўша — Ўзини тасдиқлаётган Масиҳнинг Ўзидир. Тушуняпсизми? “Юқоридаги, осмондаги кўриниш ва пастдаги, ердаги аломатлар”. Албатта.
E-609 Тасдиқланганлар! О, бундан иблис додлайди: Ундаги (Келиндаги) Каломнинг ваъдаси Ҳақиқатнинг намойишидан.
E-610 Уларда жавоб йўқ. Исо келган вақтда, нима учун ўша фарзийларда жавоб йўқ эди? “Агар Мен жинларни Худонинг қудрати билан қуваётган бўлсам, унда сизлар кимнинг кучи билан қувиб чиқаряпсизлар?”, — деди Исо. Кўряпсизми? У бир Ўзи турганди.
E-611 Унинг Черкови ҳам бир ўзи туради. У ҳеч нима билан боғланмаган. Лекин У Худо яшаган тана бўлиб, Худо томонидан тасдиқланган эди; Черков ҳам худди шу ишларни бажариб, Унинг Танаси томонидан тасдиқланди. У ҳам (Черков ҳам, Келин ҳам—Тарж.) охирги кунлар учун Унинг ваъда этилган Сўзининг намоён бўлган Ҳақиқати, Унинг Танаси ҳисобланади. Куёвга Келин, ва фақат Келингина содиқ қолади. Мана нима учун иблис бўкиради, мана шу буюк ташкилотлар Уни (Черковни; Келинни—Тарж.) ёпиш, қуршаб олиш учун нимадир тайёрлаяпти. Улар ҳеч қачон буни қилолмайди, У ёпилмайди, балки кўтарилади. У ҳозир, Унга ваъда қилинган, тасдиқланган Сўзнинг қудрати билан тирилди. Омин!
E-612 Мана ўша ваъдадан Келин қанчалар тутиб турибди! “У мен учун қайтиб келишини менга айтди. Мен бунга ишонаман”. Кўряпсизми? Ҳа, жаноблар. Унинг Бошини, Унинг Қутқарувчисини, Унинг Эрини, Унинг подшоҳини, Унинг Раббийсини, Унинг Севиклисини, Унинг нажоткорини учратиш учун. Белгиланган учрашув жойида!
E-613 Улар билан учрашиш учун Унда учрашув жойи бор. Сиз биласиз, У... ҳа, Куёв ҳеч нарсани эътибордан қочирмайди. Унда тасдиқланиш, узук бор. Унда Келин киядиган кийим бор. Тушуняпсизми? Ва Унда Келин билан учрашадиган маълум бир жой бор, яъни ҳавода. Мутлақо ҳаммаси олдиндан кўзда тутилган. Унда энди Никоҳ Зиёфати тайёрланган, меҳмонлар танланган ва таклиф қилинган. Унинг хизматчилари, атрофда барча фаришталар диққат қилиб туришибди. О-о-о-о-о!
Ўша вақт яқин, ширин учрашув вақти яқин
Юқорида, булутлар устида.
У ерда мен сени учратаман, бизни учрашув кутмоқда
Осмондаги ажойиб уйда.
Одамлардан ҳеч бири бунақа қўшиқларни эшитмаган,
Шош-шуҳратини тўлиғича У кўрсатар.
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади (Худонинг тўлиқ намойиши)
Ўша учрашувда юқорида. (О-о, ана бу ажойиб!)

E-614 Энди Унинг тасдиқланишишларига эътибор беринг.
Сиз Мусо деган чақалоқ ҳақида эшитганмисиз,
Қандай Довуд душман билан жангга палахмон билан борди;
Сиз туш кўрган Юсуф хақида эшитганмисиз,
Дониёр хақида ва бошқаларни саноларини куйлаймиз.
О-о, Каломда кўплаб тасдиқланган қахрамонлар мавжуд.
Кун келади, ва ўша одамлар ҳозир бўлишади.
Уларни тезроқ кўришни истайман
Ўша учрашувда юқорида.
Чунки ўша вақт яқин, ширин учрашув вақти яқин
Юқорида, булутлар устида.
У ерда мен сени учратаман, сизларга салом дейман
Осмондаги ажойиб уйда.
Одамлардан ҳеч бири бунақа қўшиқларни эшитмаган,
Шош-шуҳратини тўлиғича У кўрсатар.
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади,
Ўша учрашувда юқорида. (О-о, ана бу ажойиб!)

E-615 Бу ёқадими сизга? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Энди Унинг уч ёқлама сири ваҳийсининг учта мақсади очилди. У – Бош, яъни Ягона У. Келинг, буни куйлаймиз. Мен энди бошқа ваъз қилолмайман. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман.
О-о, ўша вақт яқин, ширин учрашув вақти яқин
Юқорида, булутлар устида.
У ерда мен сени учратаман, сизларга салом дейман
Осмондаги ажойиб уйда.
Одамлардан ҳеч бири бунақа қўшиқларни эшитмаган,
Шош-шуҳратини тўлиғича У кўрсатар.
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади,
Ўша учрашувда юқорида.

E-616 Сиз ўша ёққа бормоқчимисиз? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Омин! Худонинг марҳамати билан, Худонинг инояти билан! Тушуняпсизми? О-о!
Сиз Мусо деган чақалоқ ҳақида эшитганмисиз,
Қандай Довуд душман билан жангга палахмон билан борди; (уларнинг барчаси-тимсоллар)
Сиз Юсуфнинг туш кўрганлари хақида эшитганмисиз,
Дониёр хақида ва бошқаларни саноларини куйлаймиз.
О-о, Каломда кўплаб (Қайсики Удир) тасдиқланган қахрамонлар мавжуд.
Кун келади, ва ўша одамлар ҳозир бўлишади.
Уларни тезроқ кўришни истайман
Ўша учрашувда юқо-...

E-617 У ерда фақат Битта Бош!
О-о, ўша вақт яқин, ширин учрашув вақти яқин
Юқорида, булутлар устида.
У ерда мен сени учратаман, сизларга салом дейман
Осмондаги ажойиб уйда.
Одамлардан ҳеч бири бунақа қўшиқларни эшитмаган,
Шош-шуҳратини тўлиғича У кўрсатар.
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади,
Ўша учрашувда юқорида.

E-618 Ҳа, биз бир-биримизни Ўша Ерда учратамиз. Келинглар, ҳамма: Методистлар ва Баптистлар, сиз ким бўлсангиз ҳам, Худонинг Руҳидан янгидан туғилганлар, келинглар, қўшиқ айтган вақтимизда, бир-биримизни қўлларимизни сиқамиз.
О-о, ўша вақт яқин, ширин учрашув вақти яқин
Юқорида, булутлар устида.
У ерда мен сени учратаман, сизларга салом дейман
Осмондаги ажойиб уйда.
Одамлардан ҳеч бири бунақа қўшиқларни эшитмаган,
Шош-шуҳратини тўлиғича У кўрсатар.
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади,
Ўша учрашувда юқорида.

E-619 О-о-о! О-о, бу ажойиб. Кўраяпсизми? Хаммаси қандай бўлишини кўряпсизми? Эшитинг.
E-620 Дўстлар, биз тугатишимиз керак. Кўряпсиз, соат қарийб икки бўлаяпти, ва бизлар... бўлмасам бу ерда кечгача қолиб кетамиз. Менда шу мавзу бўйича кўплаб саҳифалар бор, кўряпсиз, шу ерда тугатишимизга тўғри келади. Чунки бунинг охири йўқ.
E-621 Бу ваҳий. Худо Каломи абадий бўлгани каби, бу ҳам адабий. Қаранглар, Худонинг буюк сирининг уч ёқлама мақсади очиқ! Худо Масиҳда намоён бўлди, Масиҳ Черковида, йўқотилган Момо Ҳавони сотиб олиш ва олдинги аҳволдаги Адан боғига яна қайтариш учун, намоён бўлди. О-о, қойил!
E-622 О-о, ўша Кун, хаммаси шундай буюк бўлади! Ҳа. Бу тез орада бўлади. Бизлар бунга ишонамиз. Сиз бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Ҳар сафар, мен бу ҳақида ўйлаган вақтимда, мен бу қўшиқни эслайман.
E-623 У Ўзини Дониёрда, ҳам Мусода, ҳам Еремиёда исботлади. Ким бўлганди улар? Пайғамбарлар эди улар, қайсики уларга Сўз келган, (тушуняпсизми?) буюк одамлар эдилар. “Сиз Юсуфнинг туш кўрганлари ҳақида эшитганмисиз”, (кўряпсизми?) ва шерлар уясидаги Дониёр ҳақида, ва қолган хаммалари ҳақида, сизлар биласизлар. Ахир бу... Ким эди улар? Пайғамбарлар. Тушуняпсизми? Лекин Ўша Бош... Худо уларда фақат вақтинчагина тимсоллар кўрсатди.
E-624 У Одам Ато тимсолида Ўзини кўрсатди. У нима тўғри эканини билган, лекин ўз хотинини қайтариб сотиб олиш учун чиққан эди, чунки у хато қилган эди. Масиҳда гуноҳ йўқ эди, лекин У чиқди ва Ўзининг йўқолган фарзандини қутқариш учун гуноҳни олди. Тушуняпсизми? Кўряпсизми? У Ўзини тимсолларда кўрсатди.
Ва Мусо деган чақалоқ,
Қандай Довуд душман билан жангга палахмон билан борди;
Сиз Юсуфнинг туш кўрганлари хақида эшитганмисиз (пайҳамбар ҳақида)
Дониёр хақида ва бошқаларни саноларини куйлаймиз.
О-о, Каломда кўплаб тасдиқланган қахрамонлар мавжуд.
Кун...

E-625 Улар... уларни ўзи Инжил. “Кун...” Бироқ, уларнинг барчаси Унда намоён бўлгандилар. Тушуняпсизми? Усиз - уларнинг барчаси халок бўлади. Тушуняпсизми? Мен ҳам Ўша бўлишим учун, Унинг бир қисми бўлишим керак. Омин! Кўряпсизми?
Кун келади, ва ўша одамлар ҳозир бўлишади. (Худди шундай.)
Худо Ўғлининг Ўзи у ерда Бошловчи бўлади,
Ўша учрашувда юқорида.

E-626 Ибронийларга Мактубнинг 11-бобида: “Улар бизсиз камолга эришмасин деб, Худо биз учун аълороқ баракаларни кўзда тутган эди”, – деб ёзилган. Қўллар ва оёқлар миясиз, билимсиз, бошсиз ва ҳоказоларсиз, тўла-тўкис баркамол бўлолмайдилар. Тушуняпсизми? Шундай экан, биз ҳаммамиз Унда беками-кўст, баркамол бўламиз: “Шу учун, бир Тана бўлиш учун битта Руҳга чўмдирилдик”, – Ҳукмдан озод бўлган, гуноҳдан... ўлимга ўтган... Омин! “Худонинг Ўғлини Ўзи у ерда Бошловчи бўлади, ўша учрашувда, юқорида”. [Бранхам ака беш марта кафедрани қоқади.—Таҳр.] Сиз Уни севасизми? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.]
Уни севаман, Уни севаман,
У олдин...

E-627 Раббий Исо, Муқаддас Руҳ мойланиши мана шу дастрўмолларга тушсин, Раббий, ва касалларни шифоласин. Ха шундай бўлади...?... Исо Масиҳ Номи билан...?...
...-менга нажот.

E-628 [Бранхам ака: “Уни севаман”ни хиргойи қилади.—Таҳр.] Бир ўйлаб кўринг-а. Очилган Масиҳ ҳозир бизда, бизда ҳозирни ўзида. Қандай ўзи У... У қандай очилди? Чунки У мени олдин яхши кўрди. Нима қилди У?
Ва Гўлготада сотиб олди
Наж-...

E-629 Шарафлар бўлсин! Ўша буюк Аҳд Фариштаси, даштда Мусо билан бўлган, Ўша; Ўша, Дамашқ йўлида Павлусга келган – Худди Ўшанинг Ўзи бизларга Уни суратга олишимизга руҳсат берган, Худди Ўшанинг Ўзи, яқинда “Ҳаёт” деган ойномадаги суратда: худди ўша Калом, худди Ўша Худодан, худди ўша каналлар, воситалар орқали, худди шу йўл билан, худди ўша ваъдалар билан! “Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан”. Демак, У шу ерда. “Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида эгамиз фариштаси қароргоҳ қуради”, – қайсиларки фақат Унинг Сўзида маҳкам турадилар. Ҳеч кимса Худодан қўрқмай туриб, бу Каломни ҳурмат қилолмайди. Тушуняпсизми? Демак, мана У бугун эрталаб шу ерда, бизлар билан, қачонки бизлар Унга Руҳда сиғинар эканмиз.
E-630 О-о, мана шундай қаттиқ Мактубдан кейин, мен ўйлайман, биз бир неча вақт Унга Руҳда сиғинишимиз керак бўлади. Тушундингизми, шундай кўзларингизни юминг ва келинг, яна бир бор Унга қўшиқ айтамиз: “Мен Уни севаман, мен Уни севаман”. Қўлларингизни Унга кўтаринглар.
Уни севаман, Уни севаман
У олдин севган
Ва Гўлготада сотиб олган
Нажот менга.
О-о, биз Уни шунчалар севамиз!
Отага ишонч, Уғилга ишонч
Ва Муқаддас Руҳга-учаласи хам битта.
Жин титрайди, гунохкор эса туради,
Иеговага бўлган ишонч дунёни ларзага солади!

E-631 Омин!Худога Шукур! Уни қанчалик севамиз! Энди шундай юракларингизда Унга сиғининг, шундай завқланинг Ундан, фақат... фақат ўйлаб кўринг бир, У қандай қилиб ҳамма нарсани мукаммал қилди. Қаранглар, бизлар учун У нима қилди. Шунча йиллар ичидаги ваҳийлар – уларнинг барчаси бажарилди. У нима деган бўлса, барчаси бажарилади, У қандай айтган бўлса, айнан шундай юз беради.
E-632 Мен сизларни севаман. Болалар, Худо берган амрларни унутманглар: “Бир-бирингизни севинглар”. Ҳар бир кишини севинг: яхшими ёки ёмонми, гуноҳкорми ёки солиҳми, барибир уларни севинг. Агар севмасангиз, унда Худо сизга ёрдам беришини илтимос қилинг, чунки Худо гунохкорни севди. Сизларда эса-Худонинг табиати. Агар одам хато қилаётган бўлса, барибир уни яхши кўр. Унинг гуноҳларига қўшилманг. Тушуняпсизми? Унинг гуноҳларига қўшилманг. Лекин юмшоқлик билан, ёқтирмаслик ва таъна билан эмас, балки нозиклик билан унга Муқаддас Руҳ билан сизга очилган ва сиздаги, ичингиздаги Исо Масиҳ орқали ўша одамни абадий Ҳаётга бўлган умид ҳақида сўзланг.
Хозир Исонинг Исмини
Сен ол, қайғу фарзанди,
Ва ердаги водийда олиб юр,
О-о, У тинчлик беради... (Қаерга борсангиз хам, унутманг.)
О-о, Бу Исм...

E-633 О-о, қадрли Бу Исм. О-о, бизлар Унинг Исмидамиз. Бизлар Унинг Исми орқали чақирилганмиз.
Қувонч бу ерда ва юқорида,
Бу Исм менга ёқимли,
Қувонч бу ерда ва юқорида.

E-634 Энди мен сизлар билан яна учрашгунимгача, сизларга кичкинагина сирни очмоқчиман. Буни эсингизда тутинг. Келинг, ўрниларимиздан турамиз. Буни эсингизда сақланг.
Биз Шу Исмни шарафлаймиз,
Биз Унинг оёқларига йиқиламиз
Ва биз осмонда тож кийдирамиз, (Биз Унга тож кийдирамиз.)
Уни Шох деб эълон қиламиз.
Бу Исм, (Бу Исм)..(ёкимли менга),
Қувонч...

E-635 Бу уч каррали ваҳий нима? Унда очилган умид ва Самовий қувонч.
Бу Исм, (Бу Исм), менга ёқимли
Бу ерда ва осмонда Қувонч...

E-636 Нима? Ер юзида умид ва Самоларда қувонч-барчаси Масиҳда намоён бўлди. Худо, Черков, қолган ҳаммаси аниқ Масиҳда ошкор бўлди. Муқаддас Китоб бу Масиҳдир. Муқаддас Китоб – бу ёзилган Калом. У Каломдир. Унинг намоён бўлиши, Уни кўрсатиш учун Каломнинг танасига киргани – Ҳаётнинг исботидир. О-о, бу ажойиб эмасми ахир! [Йиғилиш: “Омин” – дейди.—Таҳр.]
Муқаддас Исмни сен олгин..
Химоя сифатида (унутманг буни)... кишанлардан.
Агар душман фалокат ила тахдид солса,
Фақат шу Исмни такрорлагин.
Бу Исм (бу Исм) ёқимли менга, (ёқимли менга,)
Қувонч бу ерда ва юқорида,
Бу Исм (бу Исм) ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқорида.

E-637 Билмас эдим... Албатта, художўй бўлгач, руҳий нарсаларга диққат билан қарайсан. Худо буни билади, мен бу нарсани билмаган эдим ҳатто. Аммо сиз бурилсангиз ва соатга қарасангиз, ҳозир соат роппа-роса икки – Иккинчи Силтов тугади. Учинчи Силтов жуда яқин! Кўряпсизми? [Йиғилиш хамду-сано айтиб қувона бошлайди.—Тарж.]
Биз Шу Исмни шарафлаймиз,
Биз Унинг оёқларига йиқиламиз
Ва биз осмонда тож кийдирамиз,
Уни Шох деб эълон қиламиз.
Бу Исм...
Иккинчи Силтов аниқ намоён қилинган эди! [Йиғилиш қувонишни давом этади.—Тарж.]
Қувонч бу ерда ва юқорида,
Бу Исм ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқорида.

E-638 Сездингизми, Руҳ худди ўша қўшиқни олдида уни бир октавага кўтарди? Кейинги Силтов яқин! Омин!
Хозир Исонинг Исмини
...-ол, қайғу фарзанди,
Ва ердаги водийда олиб юр,
О-о, У сенинг қалбинга тинчлик беради.
Бу Исм (бу Исм) ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқорида,
Бу Исм ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқо-...
Муқаддас Исмни сен олгин..
Химоя сифатида кишанлардан.
Агар душман (нимадир хозир сизни ишончингизни юқотишга мажбур қилади) фалокатга,
(Унутманг фақат) Шу Исмни такрорлагин.
Бу Исм ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқорида,
Бу Исм (бу Исм) ёқимли менга,
Қувонч бу ерда ва юқорида.

E-639 Энди келинглар, ҳаммамиз ҳурмат билан бошларимизни эгамиз.
Шу Исмни шарафлаймиз...

E-640 [Бранхам ака Исо Исмини ўзинг билан ол қўшиғини яна бир қаторини хиргойи қилади. Бир ака ўзга тилда гапира бошлайди. Лентада очиқ жой. Бошқа ака таъбирлайди.—Таҳр.]
E-641 Энди, агар сиз тушунаётган бўлсангиз, Раббийнинг Сўзи нотаниш одамга ўзга тилда гапириб ва билмайдиган одам орқали таъбирини бериш учун, йиғилишга Раббийнинг Руҳи тушди! Сизлар эслайсизми, душман қандай келган эди, ва улар нима қилишни билмасдилар? Раббийнинг Руҳи битта одамга тушиб, нима қилиш кераклигини очган эди. О-о!
E-642 Энди итоаткорлик билан бошларимизни эгамиз. Худо дуо қилсин сизларни.
Учрашгунимизга қадар,
Масиҳнинг оёқлари олдида учрашамиз;
Қадар...
Хуп яхши, пастор.
Худо сен билан, учрашгунимизга қадар!

Нагору

Up