МУКАММАЛ ИМОН

Сана: 63-0825E | Длительность: 1 soat 46 daqiqa | Таржима: VGR
АҚШ, Индиана штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-1 Самовий Ота, бугун кечқурун бизларда битта ниятимиз бор. Бизлар фақат ишониш учун, фақат Раббий Исога ишониш учун бирга йиғилдик. Бугун оқшом бу ерда касал ва бетоблар бор, шунинг учун бизлар шу − шу йиғилишимизни тани-жони касаллар ва бетобларнинг шифоланишига бағишладик. Мана ҳозир қўшиқчи "Кейин Исо Келди", − деган ажойиб мадҳияни айтганидек, Раббий, бизлар учун бу ерга кел, бугун кечқурун орамизда бирорта ҳам азобланаётган қолмаслиги учун, барча қийналаётганларни шифола. Шуни бизларга ато эт, Раббий ва бизга ҳозир Сўзга мурожаат қилган вақтимизда, шу соатда керак бўладиган имонга эга бўлишимиз учун, ёрдам бергин. Бизлар буни Исо Исмидан сўраймиз. Омин.
E-2 (Бранхам ака платформада ким биландир гаплашади. − Таҳр.) Мана бу ерда кимнингдир кўзойнаги, ким йўқотган бўлса, уни черковда топибдилар. Агар кимдир... агар сизники бўлса, унда у мана шу ерда, платформада... аниқроғи, кафедрада.
E-3 Энди, мен биламан, кўплар ишлайдилар, шу учун улар уйларига барвақтроқ қайтишлари керак ва шу учун мен жуда узоқ гапирмайман; ундан кейин эса ибодат навбатини ўтказамиз, касаллар учун ибодат қиламиз. Бу менга баъзи бир оғир аҳволдагиларга тўхталишимга имкон беради, ҳозиргина ўша хонада бўлдим, бу билан шу ёққа келгунимгача, кундузи ҳам шуғулландим. Улардан баъзилари, шубҳасиз, жуда-жуда оғир ва мушкул аҳволдалар. Шу учун мен қўнғироқ қилдим ва касаллар учун ибодат қилдим. Раббий Исонинг қўли касалларни қандай шифолаётганини кўрдим, нақадар ажойиб У!
E-4 Шунинг учун бизлар ҳар неча вақтда бу шифоланиш йиғилишларига киришамиз, чунки одатда бизлар... Муқаддас Руҳ жуда зарур ҳолларда келади ва шу заҳоти буни фарқига боради, буни кўрсатади, ҳамда бу ҳақида бирон нима дейди. Ўшанда улардан қолганлари, нима десам, бизлар фақат... эҳтимол, бу унчалик ёмон нарса ҳам эмас, шу учун бизлар шундай юришда давом этаверамиз. Агар бизлар бугун икки марта бўлар эканмиз, битта хизматни касаллар устидан ибодат учун бағишлаш керак, деб ўйладим. Мен касалларни шифоланишига ишонаман. Мен буни Библияда буюрилган амр эканига ишонаман. Бизлар буни қўшмасдан туриб... тўлиқ Хушхабарни ваъз қилиб билмаймиз.
E-5 Энди, эҳтимол... Мен ҳали билмайман, кечқурун мен ҳали уйга қўнғироқ қилмадим, шундай бўлиши ҳам мумкин, кейинги якшанба мен яна шу ерда бўламан. Шунинг учун, агар сизни − агар сизга бизлардан ҳеч қандай янгилик бўлмаса, агар Билли сизга хабар бермаса (у кейинроқ ҳафта ичида билиб олади), агар сизга хабар бермасалар, демак, кейинги якшанба куни бизлар яна шу ерда бўламиз; чунки Меҳнат куни (Байрам куни. − Тарж.) бўлади, ўзингиз биласиз, тўлиқ дам олинади, шу учун... ёки уйда бўладилар. Тушуняпсизми? Шу учун, агар Раббийнинг иродаси бўлса, биз ҳаракат қиламиз. Шу учун, яхши, агар сиз эшитмасангиз... мен ўйлайман, Билли сизга откритка (очиқ хат. − Тарж.) жўнатади ёки қандайдир бир йўл билан йиғилишларда айтади, борди-ю, агар хабар қилмаса, билингки, мен...га кейинги якшанба қайтиб келаман. Невилл ака, яхшими бу, агар қайтсам? (Невилл ака Бранхам акага гапиради. − Таҳр.) О-о, бу жуда соз.
E-6 Агар кимгадир билиш қизиқ бўлса, мана шу ерда ўша кичкина Коллинз. Етти Муҳр вақтида, докторлар зўрайган ревматизм билан касал бўлган болани, у фақат орқаси билан ётиши ва суюқликни найчадан ичиши керак дегандилар; мана қандай бўлган эди. Шу учун ота-онаси уни уйидан келтириб, ана у хонага қўйдилар ва у учун ибодат қилдик. Раббий Исо уни бутунлай шифолади, у яна мактабига борди; шу учун ҳокимият одамлари шу хусусида уларни чақирдилар. Улар мутахассис чақирдилар, мутахассис эса болани кутаётган эди ва ўша аёл ишонолмади... ўша одам бунақа нарсага ишонолмади, шу учун болани текширишга олиб бордилар, ва у мутлақо, тўрт мучали соғ бўлиб чиқди. Исо келди ва иблиснинг ҳаққи-ҳуқуқини яксон қилди!
E-7 Биласизми, ғалати иш бўлди, мен бирор кишидан бугун мана шу қўшиқни айтишини сўрамоқчи бўлган эдим. Шу учун мен у хонада хизматим вақтида бирдан ўша янгради, кимдир бу ерда "Исо келди" қўшиғини куйлай бошлади. Агарда уни - агар уни куйламаганларида, унда мен бугун гапиришимдан олдин бирор кишидан айтиб беришини сўраган бўлар эдим. Шу учун, У-У ҳаммасини тўғри олиб боради.
E-8 Энди, кўпларингиз эрталабгача шу ерда бўласизлар, кимни узоққа кетиши керак бўлса, шунинг учун мен - мен бу ҳаракатларингизни жуда қадрлайман. Баъзиларингиз кечқурун уйингизга борасиз, чунки тонгда, эрталаб ишга боришингиз керак, мен эса... мен буни қийинлигини биламан. Ундан кейин мен буни... кўрганимда ва ўйлаган пайтимда...
E-9 Биласизларми, менда ҳам шундай пайтлар бўлади; умидсизлик босиб келади. Шунчаликка борадики, шунда мен... Бу мен жуда чарчаган пайтимда бўлади, шунинг учун шайтон яқин келиб: "Ҳеч кимни сен билан иши йўқ. Кўряпсан, ҳатто дўст йўқ сенда, бутун ер юзида", − дейди. Шунинг учун...
E-10 Эсингизда бўлсин, менда васвасаларга қарши иммунитетим йўқ. Кўряпсиз, мен буни енгишим лозим. Шунда мен орқамга қарайман ва мана бундай ниманидир кўраман, мен буни бурнига этаман ва: "Мана бунга нима дейсан?" − дейман. Бу менга енгишимга ёрдам беради. "Бунга нима дейсан?"
E-11 Менинг бир дўстимга ўхшаб, у мана у шу ерда, йиғилишда ўтирибди. У ерда бир клан бор эди, кланга ўхшаган нарса, улар Илоҳий шифоланишга ишонмайдилар, улар мана шу ёш йигитга келиб: "Уларни Илоҳий шифоланиш ҳақида ваъз қиладиганлари, бу пуч гап", − дейишди.
E-12 Ўша одам эса Кентуккида, бир кекса аёлга жуда яқин яшайди, ўша аёл эса биз Эктон Кэмпграундсда бўлганимизда ракдан ўлаётган эди. Шунда унинг опаси ўша кечқурун йиғилишга ўзи билан сумкачасида рўмолча солиб келди, Муқаддас Руҳ у ёқдан аёлни чақирди (мен эса ўша ўлкаларда олдин ҳеч қачон бўлмагандим) ва унга: "уни сумкачасида уйидан олиб келган рўмолчаси борлигини, унинг синглиси эса у ерда, тоғнинг қайсидир бир этагида ошқозон ракидан ўлаяпти. Докторлар ундан кечдилар", − деди. Шу учун мен: "Бориб, мана шу рўмолчани ўша аёлга қўй, зеро РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: "У яшайди"." Бен ака ўша ёққа кўтарилганида, ҳа, ўша кечқурун, қўшнилари уларникида Қутқариш Армияси бор экан деб ўйлагандилар, хуллас, ундан кейин... рўмолчани қўйдилар. Шундан кейин ўша хоним шуқадар соғайиб кетган эдики, у энди нафақат ўзи ишлайди, яна қўшниларига ҳам ёрдам беради.
E-13 Шу учун, мана шу йигитча, бу ҳақида билгани ҳолда: "Унда ўша воқеани тушунтир! Шунда ҳаммаси жойида бўлади-қолади. Тушунтир; сен биласан унда рак борлигини. Аёл шу ерда, Луисвиллида бўлган эди, докторлар операция қилдилар ҳам, шундай юзларини ўгирдилар, "Уни қайтиб тикинглар, қайтариб юборинглар уни, энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди", − дедилар. Ҳозир эса аёл мутлақо нормада, соппа-соғ", − деди. "Буни тушунтир", − деган эди. Битта ҳам савол қолмади. Тушуняпсизми?
E-14 Биласизми, Библияда нима дейилган? "Шунингдек, унга қарши бирон сўз айта олмадилар, чунки улар билан мўъжизали аломат туфайли шифо топган одамни ўзи турган эди". Мана бизлар қаерда... Бу нарса иблисни шарманда қилади, шундай эмасми? У ерда мўъжизали аломат юз берган одам турган эди.
E-15 Худо ўликларни шифолайдими? Мана, шу ерни ўзида ўликдан қайта тирилган одам ўтирибди. Худо касалларни шифолармикин? О-о, ҳамма жойда қўлларни кўтаришлари мумкин. Худо касалларни шифолайди. Шунинг учун биз биламиз, У − буюк-буюк − Мен Борман, буюк "Мен бўлганман" ёки "бўламан" эмас; МЕН БОРМАН. МЕН БОРМАН, бу, "ҳар ерда ҳозир, ҳамма жойда, ҳар доим"; Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир.
E-16 Энди шошилайлик, келинг, муқаддас Библияга мурожаат қиламиз. Мен бир лавҳани ўқимоқчиман, бу − мана шу жой, бир хил пайт мени шундай "ағдар-тўнтар" қилиб ташлаган, уни ўқиган пайтимда. Шу учун мен бугун кечқурун ибодат қаторини тузмоқчиман ва у учун ибодат қилинишини истаган ҳар бир одам учун ибодат қилмоқчиман.
E-17 Энди биз Марк баён этган Хушхабарга мурожаат қиламиз, Марк, 11-боби. Ва биз 11-бобнинг 22-оятидан бошлаб ўқимоқчимиз. Кейин сизларнинг кўпчилигингиз бу жойни биласиз, У жуда таниш жой. Рассел ака, мен бу жойни... У гапирганида, ўша олмахонлар ҳақида айтганида, бу Ёзув жойини фикр қилганман. Ва улар... бу худди ўша Ёзув жойи эди, уни мен кўп ўйлаганман. Бу жой доим жумбоқли эди. У: "агар сен айтсанг", − деди; "Агар Мен айтсам" эмас; "Агар сен айтсанг!"
E-18 Келинг, энди ўқиймиз:
Исо бунга жавобан деди:
−Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: "Қўпорилиб денгизга отил", деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади.
Бинобарин, сизларга айтаман,: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади.
Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин.

E-19 Мана, демак, имон кечиримга асосланган. Мана шунда, бугун эрталаб айтганимиз каби черковни ҳақиқатан ҳам ҳаворийлар замонларидаги нарсалар амал қилаётганини кўришни истаймиз, мана нимани ҳаммамиз хоҳлаймиз. Шунингдек, бу нарса ҳозир яқинлашиб ҳам қолди. Биз буни кўряпмиз, лекин бизлар буни кўпроқ кўришни хоҳлаймиз. Бизлар буни шунақанги тошиб оқишини истаймизки, бу нарса − бу бизга кўмаклашсин, бизлардан бошқаларга оқиб ўтсин.
E-20 Эсингизда, Исо (эрталабки дарсимизда кўрганимиз каби), У ҳеч қандай Ўз кучини Ўзи учун ишлатмаган, У кучини бошқалар учун ишлатган. Бу куч шу учун ҳам юборилган эди. Шунинг учун баъзида сиз: "Нима учун шу Эр, шунчалик куч-қудратга тўла бўлиб турса ҳам, У умуман қандай касал бўлади?" − дейсиз. Ҳа, сэр. Мен қандайдир китоб ўқигандим, қаердадир, қачонки У Наинлик бева аёлнинг ўғлини тирилтирганида (Менимча "Довуд Хонадони Шаҳзодаси" бўлса керак), У боши оғриганидан оҳ урганича, тошга ўтирганди. Тушуняпсизми? У бизларнинг дардларимизни олди. Ўзига олди дегани "уларни ўз гарданига олди", − деганини билдиради. Унда худди бизда бўлган касалликлар бор эди, Унда васвасалар бор эди, Унда нохушликлар бор эди, Унда ҳаяжонлар бор эди, чунки У кераклича, шунга тегишли Ҳомий бўлиши керак эди; Унга шуни билиши учун, аввал буни қатнашчиси бўлишига, меваларни миришкор етиштирувчиси бўлишига тўғри келди. Қудуқ ёнидаги аёл ва бошқа кўп жойларда, кўряпсизми, агар тўғридан-тўғри Ёзувга қарайдиган бўлсак.
E-21 Мен шуни айтмоқчиманки, мен ҳар бир Ёзув жойига қарайман ва Унинг ҳар бир заррачаси − бу ҳақиқат. Бугун бунга ишонишни хоҳламайдиган танқидчилар бор. Қайсидир бир танқидчи бир куни: "Исо шогирдларини ана у муюлишда боғлаб қўйилган хўтик учун юборганида, У олдиндан ўша хўтик боғлаган жойда ҳаммасини тайёрлаб қўйганди", − деди. Кўряпсизми, улар буни Худо олдиндан тайёрлаганини тушунмайдилар.
E-22 Худо яқинда менга Даух акани, мен "яна уни кўчада қўлини сиқишим" ҳақида айтди. Бу жуда ҳайрон қоладиган иш, ўша эрталаб мен бу ерда эмас эдим; лекин икки ёки уч дақиқа олдин ёки кейин уни мен кўчада учратмаган бўлар эдим. Лекин мен худди ўша дақиқада, у кўчадан ўтаётган вақтда, унинг қўлини олиш учун машинамдан чиқиб қолдим. Қаранг-да. У мени танимади, у кўзойнаксиз эди, у мени кўрмади. У менинг овозимни эшитган пайтида, йиғлай бошлади. Нима эди бу? Одатда у бундай қилмайди, лекин бу нарса, у ерда унга кислород ёстиқча остида, у сени қўлингни олади (кўришади. − Тарж.) деб айтилган сўзга жавоб эди.
E-23 Мен унга: "Сиз яна черковда ўтирасиз", − дедим; бу унинг юрагидаги хоҳиши. Бизлар Чикагода йиғилиш ўтказган пайтда, у ҳам ўша йиғилишда бўлишни хоҳлаган эди, у буни бутун юрагидан истаган эди. Мен, унга ўзимиз ва болаларимиз номидан салом йўллаб, телеграмма юбордик ва у учун, тезроқ соғайиб кетсин деб ибодат қилганимизни айтишларини сўрадик. Шунингдек, бир ишончли биродарим ундан хабар олиб, у келишни жуда хоҳлаганини бизга айтди. Лекин мана бу оқшом у бизлар билан ўтирибди. Кўряпсизми? Бу олдиндан тайёрланган эмас эди. Худди ўша Худонинг Ўзи буни тўғрилайди, Унда ҳамма нарса мутлақо аниқ амалга ошади.
E-24 Бир сафар бир танқидчи: "Исони бешта буханка нони билан беш минг одамни тўйдирганига ҳайрон қоладиган жойи йўқ, ўша замонларда буханка каттакон бўларди ва шу учун У уларни тўйғизиш учун шундай кесиб бераверган", − деди.
E-25 "Тушунсангиз-чи сиз, ахир бу ёш боланинг тушлиги эди-ку!" Бола ўзини бешта буханка нонини келтирди, ўша билан беш мигта одамни тўйғазиб билдилар. Шунингдек, яна ундан кейин қолгани йиғиб олинганда, ўн икки сават тўлгани-чи? Кўряпсизми? Оҳ, улар шундай... булар фақат танқидчилар холос, бор гап шу. Бу Худонинг Каломини ўзгартирмайди. У ўзгармайди, бораверади.
E-26 Ҳозир биз имон ҳақида гаплашамиз, алоҳида бир ўзгача имон ҳақида: Мукаммал Имон. Бу буюк нарса. Мана, имон Библияда бизга: "Имон эшитишдан келиб чиқади", − дейилган. ¬¬Энди имонсиз нажотга эришилмайди. Имон эса − бу дегани, гарчи имондан бошқа ҳеч нарса буни бор деб кўрсатмаган бир пайтда, сен буни бор деб ишонишинг керак. Энди мен сизларга бир неча дақиқадан кейин бўладиган ибодат қаторига тайёр бўлишингиз учун, имонингиз ошиши, кучайиши учун ҳаракат қиламан.
E-27 Энди, имон: "...Худога Уни бор деб ишониб келиш керак". Шунингдек, имонсиз Худони мамнун қилиб бўлмайди, сен Уни мамнун қилолмайсан. Шунингдек, сен Худога ишонаман десанг... Уни сен ҳеч қачон кўрмагансан, тушуняпсизми, шунинг учун сенга Бунга имонинг билан ишонишингга тўғри келади. Агар сен Уни кўриб билолганингда эди, унда бу имон бўлмас эди. Кўряпсизми? Ҳис-туйғуларимиз сезадиган ҳамма нарса, бу энди имон ҳисобланмайди, имон эмас у, бу илмий факт; унда бу имон ҳисобланмайди. Аммо сен Уни имон билан қабул қилишинг лозим. "Шунинг учун Худога келувчи Унга ишониши керак; имон эса Худо Каломини эшитишдандир". Кўряпсизларми? Аввало сен буни Худонинг Каломи деб ишонишинг керак ва сен Худога Калом орқали келишинг керак. Кўряпсизми? Фақат Каломни ол, нима деяпти У ва "Бу рост!" Бунга зид бошқа бирон нима, ҳақиқат ҳисобланмайди.
E-28 Иброҳимга фақат ўша Овоз нима деган бўлса, шунгагина ишониши керак эди. Йигирма беш йил ўтгач, унга юз ёш бўлганида, Бунга йигирма беш йил олдин пайтидагидан ҳам қаттиқроқ ишонди. Кўряпсизми? У Бунга ишонди. Шунинг учун "У имонсизлиги билан Худонинг ваъдасига шубҳаланмади, балки У ушбу ваъдасини бажаришга қодирлигини билганида Худони улуғлаб, имонда қатъий турди". Мана шу тарзда, ҳар бир киши билан мана шу тарзда бўлиши лозим. Худони ваъда берганига ишонган ҳолда, сиз ўзгармас, садоқатли имон билан келишингиз керак. Аммо ҳозир, сиз мана шу имонга эга ҳолатда бўлишингиз керак, ва бу ўша биз айтмоқчи бўлаётган нарсадир; кўряпсизми, мана шу имонни қабул қилиш керак.
E-29 Ибронийлар, Ибронийларга мактуб, 11-боб, мана нима дейилган у ерда:
Имон − умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш,...

E-30 Мана шу ерда кўпчилик одамлар шифо олишда ёки сўраган нарсаларини олишда муваффақиятсизликка учрайдилар, чунки улар имон деб бошқа бир нарсани қабул қиладилар. Кўряпсизми? Улар бунга ишонмайдилар. Бу-бу... бу-бу тасаввур эмас. Бу чинаккамига амалга ошиш.
E-31 Энди диққат қилиб эшитинглар! Тушуняпсизларми, бу ундай нарса эмас, сиз тасаввур қиладиган. Аммо сенинг қолган туйғуларинг сенга нима дейдиган бўлса, бу ҳам сен учун худди шундай реал нарса. Менга кўзларим: "Бу бир варақ қоғоз", − деб айтганидай, бу ҳам худди шундай реал, бор нарса. "Бу нур", − деб айтгандай, худди шу каби чин, реал нарса. Бу: "Мен ўз костюмимни сезаяпман", − дегандай, худди шундай реал нарса. Бу худди ана у ерда болакай гапираётгани каби, худди шундай реал нарса. Бу ҳам шундай реал, бор нарса, худди мен оғзимда таъмни сезганим каби. Бу шундай бор нарсаки, фақат сен буни бошқа бировга кўрсатолмайсан. Бу биргина ўзингда. Омин! Бу сеники. Имон − бу амалга ошиш; кўряпсизми, қандайдир бир афсона эмас. Шундай қилиб, кўпчилик одамлар келадилар...
E-32 Мана, бу чиндан ҳам жиддий дарслар, мен бунда фақат асосий нарсаларгагина тўхталаман, кейин сиз бунга чуқурроқ киришасиз. Тушуняпсизми?
E-33 Эътибор қилинг, бу сиз эга бўлган шунақа нарса; агар сен ҳақиқатан ҳам бунга эга бўлсанг, унда тасаввур қилиниб ўтирилмайдиган нарса у. Бу сенинг учун, сендаги бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳар қайсиси каби, худди шундай бор нарса. Бу худди-худди сен машинада кетаётганингдек, худди шундай бор нарса. Сен мана черковда ўтирибсан, шуни биласанку, бу ҳам худди шундай бор нарса. Мени овозимни қандай эшитяпсиз, бу ҳам худди шундай бор нарса. Бу тасаввур эмас, балки бор, мавжуд нарса, қандайдир эмоция, ҳис-туйғу эмас бу; балки сен эга бўлган бир нарса ва бу сенга Худо Каломини (ва фақат Унинг) эшитишдан келади. "Имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади". Бу сени имонингга қайтаради, ўшанда, бирон бир одамга эмас. Бу одамга эмас. Бу ташкилотга эмас. Бу қандайдир бир гуруҳ одамларга эмас. Бу Худога, чунки Худо бу Каломдир. Сенинг Худога бўлган имонинг!
Имон Худо Каломини эшитишдан келади!!!

E-34 Унда, қачонки Худо Ўз Каломи билан,... бошқа бирон бир одамнинг қандайдир қилган иши билан ёки бошқа кимнингдир айтгани билан эмас, балки Худо Каломи айтгани билан. "Ҳар қандай одамнинг сўзи ёлғон, лекин Меники ҳақиқат", − деди У.
E-35 Энди, агар сиз кимнингдир Худонинг ишларини, Худонинг ваъдаларини, ёки Унинг Каломи билан бирон нима қилганини кўрсангиз... Бошқа кўплар ҳам: "Мен ҳам буни қилиб биламан", − дейдилар. (Бу хаёл) Шунинг учун улар Бундай ишни қилишса, бирон нимада муваффақиятсизликка учрайдилар. (Амалга ошиши керак!!!) Шунинг учун, бу потенциал имон. Бу шундай бир нарсаки, у сени имонга келтирган бўлар эди. Бу потенциал бор нарса, мана, агар сиз мендан дуб дарахтини сўрасангиз, мен эса сизга дуб мевасини бераман. Сизда потенциал, муайян равишда дуб бор, аммо, лекин у ҳали униб-ўсиб бўлмаган; лекин у ҳақиқатдан ҳам ўзини намоён қилса − дуб дарахти бўлади. Шунинг учун, сиз буни Худо қилади деб тасаввур қиласиз... Аммо сенда бу нарса очиқ бўлган вақтда, ана ўшанда бу имон, ўтиб кетмайдиган Мукаммал Имон бўлади.
E-36 Мана нима учун ўша ваҳийлар шунчалик − шунчалар аҳамиятли мен учун, чунки ҳар сафар унинг "тўғрилиги" исботланади. Кўряпсизми? Шунинг учун мен, буни У ваъда берганини биламан. Шунингдек, буни У Ўз Каломида ваъда берган ва мана У келаяпти ва буни мана шу кунга ваъда бераяпти. Шунинг учун, қачонки У шундай деганида, ўзингни қаерда турганингни биласан. Кўряпсизми, бу менга имон беради, чунки У ҳеч қачон ҳеч нарсани Ўзининг Ёзилган Каломига тескари қилмайди. Кўряпсизларми? Агар бу Каломга зид бўлганида эди, менда бунга имоним бўлолмасди. Бу яна қайтадан Каломга, Худо Каломини эшитишдан келадиган имонга қайтаради. (кўряпсизми?) Сиз Каломни эшитишингиз керак! Худонинг Каломи − бу мутлақо етарли бўлган Калом. Сизга керак бўлган нарса − мана бу Калом.
E-37 Шу учун, имон бу − субстанция (доим ҳаракатланиб, ривожланиб турадиган материя, бутун борлиқнинг бирламчи асоси; туб моҳияти. − Тарж.), шунингдек биз у ерда (Ибронийларга) имон нима эканлигини ҳамда имони борлар нималар қилганини билиб олдик. Кўряпсизми, кўп марталаб шундай бўладики, бугун одамларда имон бўлади, эртага эса имон йўқ; кейинги куни у ерда нимадир ва яна нимадир бор бўлади. Аммо қачон Худо бир куни имонни мустаҳкамлаганида ва сен буни кўрасан, ана ўшанда энди ҳеч нарса сени бундан силжитолмайди. Сиз шундай пайпаслаб юрасиз, тортиласиз, юрагиз дош беради (журъат қилиш эса − бу "ваколати йўқ ҳолда журъат қилиш" дегани); сиз буни шунчаки синаб кўрасиз, сиз уни ҳам синаб кўрасиз ва мана бу йўл билан борасиз, бу ёққа ҳам, у ёққа ҳам чопасиз. Ҳали сизда мана у Имон йўқ! Лекин қачон... ўшанда, биз буни "Имон" деб атаймиз.
E-38 Мен-мен-мен... (мени кечиринг). Сиз буни... қилишингизни истаймиз (миннатдорман сендан, ака).
E-39 Мен-мен ҳозир сизлар тушунишингизни истайман. Бизлар... Черков Ўзини Худонинг қудратида кўтариши керак. Қандай? Энди бизлар охирига жуда яқинмиз, энди; шунинг учун ҳам мен Черковни мана шундай аҳволда турганига ишонаман, қачонки бизлар Бунда анча чуқур нарсаларга ўргатишимиз ва мана шу сохтакорликдан ниманидир олиб ташлашимиз (кўряпсизми?) ва реал бир нимага киришимиз мумкин. Кўряпсизми? Бу қандайдир бир сиз биладиган нарса бўлишлиги лозим!
Агар сиз: "Бранхам ака, бу ёруғлик эмас", − деб айтсангиз.
"Лекин мен бу ёруғлик эканини биламанку".
"Қаердан биласан, буни ёруғлик эканини?"
"Мен унга қарайман".
"Унда қаёқдан биласан адашмаётганингни?"
"Менинг кўришим ҳамма вақт буни ёруғлик эканини айтган". Кўряпсизми?

E-40 Шунингдек, мана нима учун мен ушбу ваҳийларга ишонаман, чунки улар ҳар доим ҳақиқатлигини билдирганлар. Чунки бу Каломдан келиб чиқади.Унда агар буни У айтса − ҳаммаси ҳал бўлгани. Қачонки бу мана шундай айтилаяптими, унда тахмин қилиб ўтиришни ҳожати йўқ, бу худди шундай бўлади. Унда сиз "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ"ни эшитасиз, мана, чунки бу − бу инсон фикрлашидан, тафаккуридан ташқарида. Лекин сен бу ерда худди Токдай... Узум Токидаги мева келтирадиган новдадай турибсан. Тушуняпсизларми? Худо инсонни ва фақат инсонни ишлатади. Худо механизмни ишлатмайди. Худо бир гуруҳ одамни ишлатмайди. Худо ташкилотни ишлатмайди. Худо ҳамма вақт якка шахсларни ишлатади!
E-41 Энди, имон − бу бор нарса ва бизлар у имон билан буларнинг ҳаммаси бажарилганини, амалга ошганини тушунамиз. Бу − бу қандайдир тасаввур қилиш эмас, бу бор нарса; айниқса, Мукаммал Имон. Мана мен бу оқшом нима ҳақида гапираман, Мукаммал Имонга эришишни. Бу ўй, ҳаёл эмас.
E-42 Энди, бошқалар, одамлар келадилар ва: "Ох, мен тўлиқ имонга эгаман; ох, мен аниқ унга эгаман", − дейдилар. Хўш, унда сен нима учун бу ерда турибсан? Кўряпсизми? Кўряпсизми, айнан сизларнинг − сизнинг ҳаракатингизни ўзи айтаётган нарсага эга эмаслигингизни исботлаб турибди. Кўряпсизми? Агар сиз имонга эга бўлсангиз, унда нима учун ибодат қаторида турдингиз? Кўряпсизми? Нима учун сиз бундай қиласиз?
E-43 Кўряпсизми, агар-да сизда Мукаммал Имон бўлганида эди, сиз тўғридан-тўғри Худога айтган ва бунга ишонган бўлардингиз ва йўлингизга кетаверардингиз. Сизга-сизга ибодат қаторига туришга зарурат бўлмас эди. Сиз бунга муҳтож бўлмас, чунки имонингиз буни амалга оширган бўлар эди. Кўряпсизми? Мени: "Мен кўйлак кийишим керак", − дейишимдан нима маъно бор? Мени устида кўйлагим бор!
E-44 "Сенда кўйлагинг борлигини қаердан биласан?"
E-45 "Ҳа, мен уни кўраяпман, сезаяпман ва у менда эканини биламан". Мана бу қандай реал бўлади, қачонки Мукаммал Имон бошпана, паноҳ топганда. Сенга энди − сенга энди бошқа ҳеч нарса керак эмас. Бу амалга оширилиб бўлинди; буни сен биласан.
E-46 "Буни сен қаердан биласан?"
E-47 "Имон менга шундай дейди!" Мана шундай. Кўряпсизми? Энди сизлар тушундингизми, мен нимани кўзда тутаяпман? Ўша Мукаммал Имон.
E-48 Мана, бошқа сўз билан айтганда, мен: "Яхши, мен бораман. Библияда: "Жамоат оқсоқолларини чақиртирсин. Улар ибодат қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан беморларнинг бошига зайтун мойини суртсинлар", − дейилган. Мен бораман", − деб журъат қилиб айтаман. Яна сен: "Ҳа, мен шифоланаман", дейсан. Кўряпсанми, сен ўзингни мажбур қиласан; сен ҳозир ҳушёр бўлмаяпсан, сен ўзингни шундай-шундай асабий ҳолатгача етказасан. Кейин бўлса, қачон ўтасан бу ердан: "Ох, мен-мен ҳали... эмасманми?...", − дейсан. Кўряпсизми, мана қандай юз беради, сизда имон йўқ эди!
E-49 Сизнинг асл имонингиз буни шу заҳотиёқ амалга оширади. Сизнинг-сизни ҳақиқий имонингиз сиз учун буни шундай бор қиладики... Ана у қон кетаётган камбағал аёлга қаранглар, у: "Агар кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман", − деди. Шунинг учун у шундай қилиши билан, у: "шу заҳоти қон кетишдан тўхтаганини сезганини", − айтди. У ҳақиқатдан ҳам бунга ишонганди.
E-50 Шунда, у Бунга тегиб олгани пайти... уни тўхтаганини исботи, бу тўхтади. Исо бурилди ва: "Ким Менга тегди?" − деди. Ўша Мукаммал Имон... Шунингдек, худди ўша Мукаммал Имон бугун оқшом ҳам худди ўшанда бўлгани сингари Исо Масиҳга тегади. Аёл ўша вақтдаги Мукаммал Имон билан келди.
E-51 Мана, ҳозир бизлар шогирдларни бошда мана шу Мукаммал Имонга эга эмасликларини кўрамиз. Улар унга эга эмасдилар, чунки улар билан Масиҳ бор эди, У билан юргандилар; лекин кейин, кейинчалик Масиҳ уларни ўзида бўлди. Шу учун, сиз кўриб турибсиз, Муқаддас Руҳсиз ушбу Мукаммал Имонга эга бўлиш мушкул; У (Муқаддас Руҳ) уни келтириши керак. У буни қилади. Энди сизлар: "Шогирдлар Мукаммал Имонга эга эмасдиларми?" − дейсиз. Ҳа; чунки, қачонки улар тутқаноғи бор боладан ўша жинни қувишга уринган эдилар, улар бундай қилолмадилар.
E-52 Ўшанда унинг отаси яқинлашаётган Исони кўрди ва: "Биз ўғлимни Сенинг шогирдларингга олиб келган эдик, улар уни шифолаёлмадилар", − деди. Кўряпсизми?
E-53 Шундан кейин эса шогирдлар Исодан: "Нима сабабдан бизлар уни шифолаёлмадик?" − деб сўрашди.
E-54 Шунда Исо: "Имонингизни етмаслигидан, имонсизлигингиздан", − деди уларга. Бу тўғри. "Имонсизлигингиз туфайли..."
E-55 Энди эсингизда бўлсин, уларда куч бор эди. Исо уларга шундай бир неча кунгина бундан олдин касалларни шифолаш учун, ўликларни тирилтириш, жинларни қувиш учун қудрат берган эди. Уларда куч бор эди, лекин бу кучни ишлатиш учун имон берилмаган эди. Энди, Бранхам Чодири бор! Мана бугун Черков бор, Келин бор! Муқаддас Руҳ Ўз қудрати билан шу ерда, лекин сизлар уни бошқариш учун ўша имонга эга эмассиз. Тушуняпсизми, мен нимани кўзда тутаяпман? Уни бошқариш учун имон зарур.
E-56 Мана: менда қўлда заряд қилинган патрон бор. Баллистикадан мен уни қандай учишини билан, Калом ҳам шундай, лекин мен уни қуролга солиб отишим керак. Порохга олов тегиши керак. Порохда куч бор, лекин унга ёниши учун олов керак. Худди шундай, патронда порох бор, аммо уни заряд қилиш ва отиш учун имон керак. Мана нима зарур (тушуняпсизми?), Муқаддас Руҳнинг кучини алангалатиш учун Мукаммал Имон керак, қайсики бизлар, У бизга тушганидан бери унга эгамиз; имон олов олдириш учун, буюк ишларни кўриш учун, имон,... имон, имон сенга буни намоён қиладиган бир нарса.
E-57 Очиқ юрак билан, қувончга тўлиб, нима демоқчилингингни аниқ билганинг ҳолда, касал ётган хонага кирасан. У ёққа кирасан ва нима юз беришини ҳам биласан, нимадир сенга олдиндан очиқ бўлган эди, сен буни биласан ҳам. Шунинг учун кирасан: "Исо Масиҳ Исмидан, ўрнингдан тур. РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ!" Мана сизга, марҳамат; мана бу Мукаммал Имон. Ўн миллион одам турганида ва буни бўлмайди деганида ҳам, лекин сен буни барибир рўй беришини биласан, чунки буни сен аниқ биласан. Бу юз беради. У ерда яна кимдир нима дейишига қарамай, айнан сенда имон бор.
E-58 Тасаввур қилиб биласизми, Ёшуа Исроил оқсоқолларини чақирсин ва "Ух, биродарлар, биз Раббийнинг хизматкорлари, мен сизларни... айтишингизни... Раббийдан сўрасангизлар, зарари йўқми ва бироз қуёшни ушлаб турса?" − десин.
E-59 Йўқ; у бунга муҳтож эди (ибодат ҳам, ҳеч нима қилмай туриб), у бунга муҳтож эди, шунинг учун у қуёшга буюрди! У деди: "Эй қуёш, тек тургин! Менга керак бу ва мен Раббий хизматидаман, кейин У мени шу ишни қилишга юборган ва мен билган ва қўлимдан келган ҳаммасини қиламан; душман эса қочишга тушди, ана улар шу ерда; агар мен қуёшни ботишига қўйсам, унда улар яна бирлашадилар ва менга кўпроқ зарар етказадилар. Шу учун тўхта қани! Шунингдек Оймомо ҳам, ўша ерда бўл!" Омин; шунинг туфайли қуёш осмонда яна ботмай, йигирма тўрт соат туриб турди.
E-60 Энди, агар ер курраси айланаётган бўлса, у бўлса уни тўхтатиб турибди ва қуёш ҳам ўз жойида тўхтатилади ва ҳаракат қилмайди, унда нима юз берди ўзи? Мана, агар сен буни шундай бўлади деб айтган бўлсанг, имонсиз одамдай бўласан; лекин сен агар бундай эмас десанг, унда сен фанга нисбатан ножиддий, юзаки муносабатда бўласан, чунки улар (олимлар. − Тарж.), агар ер тўхтаса, у тушиб кетган бўларди, дейди. Унда нима бўлаяпти? Борди-ю, агар сен Худонинг Каломини нотўғри десанг, унда сен қандайдир имонсиз одамсан. Кўряпсизми? Лекин бу рўй берди, мана нима энг асосийси, у юз берди. Мен бу нарсанинг механикасини билмайман, бироқ бу юз берди, содир бўлди!
E-61 Мен Муқаддас Руҳнинг механикасини билмайман, лекин мен биламан, У менга тушган. Мен Бунинг механикаси тўғрисида айтиб беролмайман, лекин мен Бунинг дуоларини, баракаларини биламан. Бу − мен билишни истаган ҳамма нарсалар − Муқаддас Руҳнинг дуолари ҳақида. Механика бўлса, У буни ҳаракатга келтиради, бу Унинг сири.
E-62 Бу бола шифо тополмади, чунки... Шогирдлар кучга эга эдилар; Исо уларга ҳар қандай касалларни шифолаш, жинларни қувиш, моховларни тозалаш ва ўликларни тирилтириш қудратини берди. Уларга У қудрат берди, лекин улар ўзларида бўлган ўша қудратни ҳаракатга келтириш учун имонлари йўқ эди. Шу учун, ундан кейин улар Исодан сўрадилар: "Ҳа, мана, нима учун энди бизлар бундай қилолмадик?" − дедилар.
E-63 Энди, ёдингизда бўлсин, уларда Калом бор эди; ва ўшанда Калом Тана эди. Шунда Калом уларга: "Мен сизларга қудрат бераман", − деди. Омин! "Мен сизларга қудрат бераман". Шу учун уларда қудрат бор эди, лекин уларда бўлган Сўзни ҳаракатга келтириш учун имонлари йўқ эди. Тушуняпсизми, мен нима деяпман? Лекин Исода у (имон. − Тарж.) бор эди, У Калом эди, У ишонарди ҳам; У нима дейди − ўша содир бўлади. У уларга: "Оҳ, уни бу ёққа олиб келинг. Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?" − деди.
E-64 Унда Унинг қудрати билан бирга имони ҳам бор эди. Қандай қилди У? У деди: "Мен Ўзимдан ҳеч нима қилолмайман". Нима учун? У Ўзи Ким бўлган бўлса, ўшанга ишонди; У Калом эканлигини билганидан, Ўшанга ишонди. Шунинг учун Унда Ким Уни Калом қилган бўлса, Ўша Худога имони бор эди. У Худо (Калом) эди ва улар Унда бор эдилар ва мана шу Унга имон берар, чунки У Ўз мавқесини билар эди (мартабасини. − Тарж.). У Ким эканлигини билар эди, чунки Ёзувда У мана шу деб айтилган эди. Шунингдек Ёзувнинг ҳамма жойлари Ёзувда Уни ҳақида қандай ёзилган бўлса, У айнан шундайлигини бир-бирига боғлиқ ҳолда исботлайди, шунинг туфайли У Ўзини Ким эканлигини билар эди.
E-65 Шунинг учун У, Худо Уни Ким қилиб қўйганига ишонарди. Шунингдек, агар У шундай қилган бўлса, унда нима учун бизлар Худо бизларни имонлилар каби қилиб қўйганига ишониб билмаймиз? "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади!" Унда Ўзи Ким эканлигига имони бор эди. Шунинг учун, агар сен − имонли бўлсанг, ўзинг ким эканлигингга ишон: сен − имонлисан! Агар сенда Худонинг имони бор бўлса, Библия бу ерда... "Агар бизларнинг − агар виждонимиз бизни ҳукм қиладиган бўлса, унда бизлар имонга эга бўлолмаймиз; лекин виждонимиз бизни ҳукм қилмаса, унда имонга эгамиз; Худо олдида дадил бўламиз", − дейди. Агар сиз буни ўқишни истасангиз, бу 1-Юҳанно 3:21да. Мен у ерда бу Ёзув жойини ёзиб қўйдим.
E-66 Энди эътибор беринг, Юҳаннонинг... мен 1-Юҳанно 3:21 демоқчи эдим. эътибор беринг:
Агар виждонимиз бизни қийнамаса, эй азизларим, Худо олдида дадил бўламиз.

E-67 Аммо сен ҳали бери нотўғри ишлар қилар экансан, Худо олдида дадил бўлолмайсан. Шундай қилиб, кўряпсизми, сен... беихтиёр ўзингни нотўғри эканлигингни билиб қоласан. Сен ўзингни нотўғри қилаётганингни билганинг ҳолда, беихтиёр яна гуноҳкор бўлиб қоласан. Лекин қачонки виждонинг сени қийнамаса ва ўзинг ҳам имонли эканингни биласан ва сени Худо билан ораларингда ҳеч нарса йўқ бўлади, ана ўшанда сен истаган нарсангни сўрашинг ва бу сенга берилишини билишинг мумкин, чунки бу − Калом, у ўша шогирдлар учун қандай бўлган бўлса, сенга ҳам худди шундай берилган.
E-68 Шунинг учун, унда сенга биргина керак бўлгани − сен ўзингни ким эканлигингга имонга эга бўлишинг. Калом сиз ҳақингизда нима дейди, мана ўшанга имонингиз бўлиши керак. Исода ҳам Худо Каломига имони бор эди, қайсики Уни Ким экани ҳақида: "Бу Мен ҳақимда ёзилган", − деб ёзилган. Ахир У ҳақида Саноларда Довуд айтмаганмиди, пайғамбарлар, ҳаммалари ҳам? "Мен − Ҳаёт Нони, Худодан, Самодан тушган". Омин! "Мен − Адан Боғидаги Ҳаёт Дарахти. Буларнинг барчаси Мен; Мен Борман". Шунинг учун ҳам У мойланган Масиҳ, Унда Худонинг Руҳи эканини, ўша Мукаммал Имон билан билар эди. "Мана, Мен ҳеч нарсани Ўзимдан Ўзим қилмайман, балки бу Менинг Худога имоним". Шу учун Худо, намоён бўлган Калом Унда эди. Шунингдек Худо Каломи сенга ҳам кирган вақтда, У намоён бўлади, чунки сен − имонлисан. Кўряпсизми? Имонли дегани эса − бу "сенда ҳаракат қилаётган, Худога бўлган имондир".
E-69 Бу сизга ёқадими? Менга-менга − қачонки сиз... менга ёқади... менга у ҳақида, имон аслида ўзи нима эканини ўқитиш ёқади.
E-70 У Ким эканини билган ҳолда, шак-шубҳасиз У Худонинг Ўғли эканини билар эди. У буни биларди, чунки Калом тасдиқлаётганди. Худо Каломи Уни Ким эканини тасдиқлаб турганди. У шундай деди: "Агар Мен Отамнинг ишларини қилмасам, Менга ишонманглар; лекин, агар-агар Мен ўша ишларни қилмасам, ишонманглар Менга. Аммо агар Мен шу ишларни қилсам, унда бу ишларга ишонинглар, чунки улар ваъда этилган Каломнинг намоён бўлишидир". Оҳ, қанийди сиз буни англаб ва тушуниб билсангиз эди. Сизлар кўряпсизми, Каломни Ўзи Уни, У Ким эканига тенглаштирди. Шунинг учун У: "Ким Мени гуноҳда ҳукм қилолади?" − деди. Бошқа сўз билан айтсак: "Ким Менга, Менинг ҳаётим ва Менинг ишларим Мессиянинг ишларига аниқ тўғри келмайди дея кўрсатолади?" Ҳеч ким қарши ҳеч нарса деёлмади, чунки бу Унинг Ўзи эди. Демак, Унда ишонишга имони бор эди, ўшанда; У нима деган бўлса − бажарилинди.
E-71 Кейин У бурилди ва: "Менга ишонган одам, Мен қилган ишларни қилади. Бир оздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди; аммо сизлар Мени кўрасизлар, чунки Мен сизлар билан, ҳаттоки ўзингизда бўламан. Нима деб гапираман, деб ўйлама, зеро сен гапирмайсан, балки сенда бўлган Отанг гапиради; У, айнан Ўша гапиради. Бу ҳам Мен эмас, Бу − Мендаги Ота, бу ишларни У қилади", − деди. Тушуняпсизларми, мен нимани кўзда тутаётганимни?
E-72 Мана бу Христианнинг Ёзув бўйича тасдиғи; бу Сўзларни Исо айтди: "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади". Ҳозир, одамлар, қандай қилиб сиз ўзингизни имонлиман деб, кейин бўлса, ушбу Сўзларни инкор қиласиз? Қандай сиз имонлиман дейсиз-у, кейин мана шу Каломдан бирон нимани бўлса ҳам инкор қиласиз? Кўряпсизми? Сиз бундай қилолмайсиз. Сен − имонсизсан, ана шу учун сенга бу аломатлар ҳамроҳ эмас, чунки сен нимага ишониншни хоҳлаган бўлсанг, фақат шуни қабул қиласан, Бундан қолганларини эса... сен... Бунга ишонмайсан. Аммо бутунлай ҳаммасини яхлит ҳолда олиш ва Бунга ишониш керак. Шу учун сен чинакамига ишонган пайтингда (риёкорлик қилмайсан, балки ҳақиқатан ишонасан), унда мана шу аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади.
E-73 Оҳ, бугунги Христиан билан, ўша даврдаги Христианларни таққослаб бўладими ахир? Ўша шогирдлар Руҳнинг қудрати билан, Муқаддас Руҳ таъсирида юрдилар, буларни амалга оширдилар. Шундай асир, бир оқшом ваъз қилганимдай, Каломнинг ва Худо иродасининг асири; токи уни Худо бошқармагунигача, у ўрнидан жилмаган. Сизлар Черковни мана шундай кўтарилишини хоҳлармидингиз? У шундай бўлади; орқага қайтиб. Бу-бу бошланиши керак. Бу рост. Бу... Энди ҳозир шу нарсага бораяпти ҳам, мен ишонаман.
E-74 Чунки, Уни Ким эканини, Унинг Ўзини Калом тасдиқлаган эди; сизни ҳам худди шу Калом тасдиқлайди. Кўряпсизми? "Агар инсон Мени севса, у Менинг амрларимни бажаради. Агар у Мени севаман деса-ю, лекин Менинг амрларимни (яъни уларнинг ҳаммасини) бажармаса, у ёлғончидир, унда ҳатто Ҳақиқат йўқ". (1-Юҳанно 2:4. − Тарж.)
E-75 Сен: "Ҳа, мен ҳаммасига... ишонмайман", − дейсан. Нима деймиз, унда... сен шундай ғирт имонсизсан, бор гап шу. Агар Библияда шундай дейилган бўлса, демак, бу тўғри, бу Абадий ҳал бўлиб бўлган. Библияда нима дейилган бўлса − бу Ҳақиқат.
E-76 Эътибор беринг, У бизга: "Агар Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизларда бўлса", − деди. Муқаддас Юҳанно 15, "Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб..." (Кўряпсизми, Унга имонингиз бўлиши керак.) "Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб ва Менинг Сўзларим қалбингизга жо бўлса, унда сизлар сўранглар, сизга берилади".
E-77 Мана, кўряпсизми, У Ўзини Ким эканини билар ва, шунинг учун имонга эга эди. У Ўзини Кимлигини билганидан кейин, имон ўз ишини қилиб билолди. Энди, "Агар сизлар Менда бўлсангиз, Менинг Сўзим ҳам сизда бўлса", шунда сиз ким эканлигингизни биласиз. Истаганингизни сўранглар, ва бу сизларга берилади.
E-78 Ахир яхши бўлмасмиди, бугун оқшом, агар ҳар бир одам ибодат қаторига келса ва: "Мен − Христианман. Менда норозилик йўқ. Мени виждоним ҳукм қилмайди. Мен биламан − мени виждоним ҳукм қилмайди, буни биламан. Нимадир менга айтиб турибди, бугун оқшом − менинг изтиробларим, азобларим тугади", − деса? Бу... сен бу ёқдан бир нима билан кетишингга ишонасан. Токи Мукаммал Имон сенда ўзини борлигини тасдиқламас ва намоён бўлмас экан, сени неча марта ҳаяжонга тушганингни ҳам, неча бор бундай қилганингни ҳам аҳамияти йўқ. Бу юз берганда эса, ўша пайтда сени ҳеч нарса бундан айирмайди.
E-79 Агар − агар сизда рак бўлса ва доктор сизга кеча сизни душанбагача яшолмайсиз деса (бутун юрагингиз, нафас йўлларингиз адо бўлган, рак сизни еган, сизни қон-томир системангизни рак қоплаб бўлган, у ерда нима бўлганида ҳам): лекин Нимадир ҳақиқий имоннинг борлиғи билан кирса эди, Мукаммал Имон сизда бор нарса бўлса эди, ҳа, сиз бу докторнинг нақ юзига қараб кулган бўлар эдингиз.
E-80 Ўша бут олдида у ёқдан − бу ёққа юрган ва: "Нимага сизлар бундан ҳам қаттиқ қичқирмайсиз? Балки ҳаёл суриб ўтиргандир?" − деган Илёсдай бўлардингиз. (3Шоҳлар 18:27. − Тарж.) У нима қилишини билар, чунки Худо унга нима юз беришини айтган эди. "Кимнинг Худоси аланга орқали жавоб берса, Худо Ўшадир", − деди у.
E-81 "Биз бу таклифни қабул қиламиз", − деди улар. Шунда улар алтарларга сув тўкдилар. Шунингдек улар-улар ўзларини тилдилар ва нималар қилмади улар, "О Баал! Баал! Жавоб бер!!" − деб қичқиравердилар.
E-82 Илёс умуман бехавотир эди. У: "Баланроқ бақиринглар", − деди, − "мумкин, у ухлаб қолган, ё йўлда кетаётгандир. Балки у − балиқ овидадир. Мумкин у бошқа бирон иш билан банддир, ўзингиз тушунасиз. Ёки бирон ёққа чиққандир", − деди. Улар фақат... У нуқул уларни устидан кулди, чунки у нима рўй бериши кераклигини билар эди.
E-83 Ох, энди қаранглар, у ҳаммасини ўз ўрнига қўйган пайти. У у ерда чиқди ва: "Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Исроилнинг Раббий Худоси!" − деди. У унинг Ёқуб, "алдамчи" деган ном билан атамади. У уни Исроил деб, "Худонинг шаҳзодаси", − деб атади.
E-84 "Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Шаҳзоданинг (Ёқубнинг) Раббий Худоси, бугун Сенинг Исроилда Худо эканлигинг, мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин; буларнинг ҳаммасини ўзим хоҳлаганим бўйича қилмадим, ўзимни топоғонлигим бўйича эмас, балки Сенинг амринг бўйича буларни қилдим; Сенинг ироданг, Сен нима қилишни айтдинг. Сен менга бу ерда нима содир бўлишини кўрсатдинг. Мана, мен мана шу қурбонгоҳга сув қуйдим. Мен буни Сенинг амринг бўйича қилдим. Ҳозир мана шу нарса уларга аён бўлсин!" Шу учун, қачонки у шундай деган эди, осмондан олов тушди. У шу қадар олов тушишига ишонган эди, чунки унда бу нарса бор эди. Нима учун? Калом шундай деганди.
E-85 Энди, мана шу Библия ҳам − худди ўша Худо Каломи. Шу учун сен бор нарса деб қабул қиласан (яъни Баркамол Имонни); бу эса Худонинг берган ваъдаси, яъни бор нарса, унда у сизники.
E-86 "Бранхам ака, у ерда турган пайтингда ва сенга одамлар турли тилларда гапирганларича келганларида ва бошқа ишлар қилганларида, ўзингни қандай ҳис қиласан? Қўрқмайсанми?" Йўқ, сэр. У буни айтган! Ҳали ҳеч қачон қўрққан эмасман, чунки У менга шундай деган, шу учун мен буни − Ҳақиқат эканига ишонаман.
E-87 Агар шу оқшом У менга эрта-эрталаб президентлар қабристонига боришимни ва Жорж Вашингтонни тирилтиришимни айтса, мен бутун дунёни: "Келинглар, бу қандай юз беришини кўринглар", − деб айтган бўлар эдим. Мен уларга: "Ҳар қандай одамни олиб келинг... ҳар қандай танқидчини олинг, қанақасини топсангиз, улар мана атрофда турсин, сиз Худонинг Улуғворлигини кўрасиз. Мана шу ерда, ўтирса бўладиган бирон жойга стул қўйинг ва бироз дам олиб туринг; мен чақиришим билан, у шу ерда пайдо бўлади", − деган бўлардим.
E-88 Ўша кеч, аниқроғи, ўша куни Финляндияда ана ўша кичкина бола, ярим соат бурун машина босиб кетгани учун кўзи, қулоғи ва бурнидан қони оқиб, ўлик ҳолда ётганди; унинг иштони ичида оёғи синган ва иштонидан чиқиб турганди. Ботинкачаси йўқ эди. Мен қараб ўйланиб қолдим: "Бу ўша бола бўлиши керак". "Хўш, қарайлик қани, Моор ака, Библияни орқа муқовасида нима бор", − дедим.
E-89 Бизлар билан Линдсей ака бор эди. Моор ака у ёқдан туриб ўқиди: "Ўшанда шундай бўлади", − РАББИЙ ДЕЙДИ, − (О-о, меҳрибонлик!) "доимо яшил бўладиган ўсимликлар мамлакатида. Тоғ-тош, қоялар кўп жойда. Сочи калта қилинган кичкина бола, кичкина иштончада, мана бундай тугмалари қадалган ва унинг оёқлари... баланд кўтариб кийилган иштончасида. Унинг жигарранг кўзлари орқага кетади. У машина тагида қолиб ўлади. Лекин сен унга қўлларингни қўй, шунда у тирилади"."
E-90 У ерда Бу ёзилган эди. Бола у ерда мана шу Сўзни кутиб ётган эди, омин. Мен шунда: "Агар шу бола бир-икки дақиқада тирилмаса, унда мени сохта пайғамбар деб ҳисоблаб, Финляндиядан ҳайдаб юборишингиз мумкин. Лекин у тирилса, унда ерга йиқилинг ва тавба қилинглар!" − дедим.
E-91 Мен: "Ўлим, сен уни ушлаб туролмайсан", − дедим. Мен унинг руҳини Худо Каломига асосан: "Исо Масиҳ Исмидан", − чақирдим ва у сакраб турди. Рост! Кўряпсизми...?... Кўряпсизми, буни имон қўлга киритди. Худо шундай деди ва бу юз берди!
E-92 Энди, мана-мана Худо худди шу кунларда қандай қилиб ваҳий орқали гапираяпти! Лекин мана нима: агар ваҳий мана Бунга зид бўлса эди, унда хато бўлган бўларди; Бу − ваҳийдан ҳам ортиқроқ. Агар бирор бир ваҳий мана бу Каломга қарама-қарши бўладиган бўлса, унда уни ташлаб юборинг; у Худодан эмас. Худо Ўзининг Шахсий Каломига зид бўлмайди. Шундай қилиб, агар бу Калом сизга ниманидир айтса, унда сиз буни бўлади деган ишончингизга эга бўлишингиз мумкин. ҳеч бир нима йўқки... Агар У айтса: "Улар касалларга қўл қўядилар ва улар шифоланадилар"; мана, биродар, агар имон, ўша Мукаммал Имон буни эгаллайди, сен... сен бу ибодат қаторидан ўтганингдан кейин сакрайсан ва олқишлайсан, токи... бу ёқдан кетаётганингда: "Бу ўтиб кетди!" − дейсан. Бу ўтиб кетди! Ҳаммаси ўтиб кетди, бунга барҳам берилди! Агар сени юрагингда илтимосинг бўлса ва бу ҳақидаги ибодатга жавоб бўлади деб ишонсанг, унда ҳеч қанақа баҳснинг кераги йўқ, худди шу нарса бўлади ҳам; худди ўша қонкетма касалига чалинган аёл каби.
E-93 Исода Мукаммал Имон бор эди. У бунга эга эди ва бу келди, чунки Уни Ўзи Калом эди. Сизлар ҳам Калом бўласиз; сиз Каломни қабул қилган пайтингизда Калом бўласиз. "Агар сиз Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизда бўлса. Менинг Сўзим..." (бу Сўз) "сизларда бўлади, унда хоҳлаганингизни сўранг ва сизларга берилади". Кўряпсизми? "Агар кимки бу тоққа: "Кўтарилиб денгизга отил", − деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади". Вақт, масофа, ҳеч нарса буни ўзгартирмайди. Сиз буни бажарилганини биласиз. Бунинг билан − бу барҳам топиб бўлди.
E-94 Энди, қаранглар! Мана, шунда У бизга: "Агар Менда бўлсангиз ва Менинг Сўзим сизда бўлса", − деди; (Юҳаннодан Хушхабар, мана) "сўранглар хоҳлаганингизни, бу сизга берилади". Шундай қилиб, имонли сифатида Ёқубда ўзингизни ҳолатингизни англаб олинг. Кўряпсизми, У Ўз ҳолатини англаганидай, сиз ҳам ўзингизни ҳолатингизни англашингиз, билишингиз керак.
E-95 "Ахир Масиҳ келади деб ва Масиҳ нималар қилишининг ҳаммаси ёзилмаганми?" Бугун эрталаб У Клеопа ва бошқаларга, "Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошидан кечириши, улар Уни... лари керак, ва ундан кейин У ўлдирилди ва учинчи куни тирилди, деб Ёқубда ёзилмаганми?" "Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?" − деди.
E-96 Шундан кейин улар: "О-о, ахир бу одам бошқалардан умуман ўзгача гапирди-я", − деб ўйладилар. Улар меҳмонхонага уни суриштириш учун кирган пайтларида эса бу киши У экан. Кўряпсизми, улар Уни таний олмагандилар. Улар Уни Ёзувдан тушунтиришда давом этаётганини билдилар ва бу Ўша эканини англадилар.
E-97 Мана, сиз ўзингиз сўраётган нарсага ишонишларингиз керак. Агар сен имонлисан, ўзингни имонли эганингни англагин. Буларнинг барчаси сен учунлигини англа.
E-98 Агар сени ҳаётингда норозилик, келишмовчилик бўлса, олдин буни тартибга келтир. Тушуняпсизларми? Агар норозилик бўлса, сизнинг... мен... ёки сизга Орал Робертс ёки ўнлаб бошқа одамлар келиши мумкин, қайсики уларда бу ерга келиб сиз учун ибодат қилишлари учун имонлари бор ва бу ерда у ёқдан - бу ёққа сакрайдилар ва сизга челаклаб мой қуядилар ҳам, лекин бу − бу барибир олға силжимайди. Бу рост!
E-99 Орал Робертснинг йиғилишидан кейин нима қолади? Мен бу нарсани ибодат қаторига тизилган пайтда жуда сезаман. Сиз Уни: "Сен учун олдин ибодат қилганлар. Қора сочли ва кенг чакакли йирик одам", − деганини эшитасиз. Бу Орал Робертс. Кўряпсизми? "Ва бу нарса фалон шаҳарда бўлган; ана-у, ёки мана-бу деб айтилган эди".
E-100 "Ҳа, бу рост". Кўряпсизларми?
E-101 "Сиз учун фалон ва писмадон одам ибодат қилди". Кўряпсизми, мана шундай. "Лекин мана бу сизнинг камчилигингиз − мана сизнинг нотўғри жойингиз". Кўряпсизми? Боринг, буни тўғриланг. Боринглар, бу гуноҳингиз ҳақида эрингиз ёки хотинингиз олдида тан олинг. Боринг буни қилинг". Токи сиз буни тўғриламас экансиз, сиз учун ким ибодат қилганида ҳам, буни аҳамияти йўқ, бу сизга фойда келтирмайди. Сизни юрагингизда хафагарчилик бор, Худо ҳам шу учун бундай хафа юракка кирмайди. Тушуняпсизми? Бунда Худо бўлмайди; сизга буни тўғрилашингиз керак бўлади. Ундан кейин, қачонки сиз буни қиласиз, сиз имонга эга бўлишингиз керак. Агар ҳаммаси жойида бўлса, сиз имонга эга бўлишингиз ва бунга ишонишингиз керак. Қўрқманг.
E-102 Аюб китобида, у бу ерда: "Аюб қўрққан эди", − дейди. Шу учун у нимадан қўрққан бўлса, ўша бошига тушди. Нима буни олиб келди? Ундаги қўрқув. Мана нима учун бу юз берди. Унинг имони бундан сақлаган бўлар эди, лекин қўрқув унга... унга буни келтирди. У бу нарса бўлиши мумкин деб қўрққан эди ва шу учун ҳам шундай бўлди. Энди, агар у буни бўлмаслигини билганида эди, бу нарса рўй бермас эди. Тушуняпсизми, мен нимани кўзда тутаяпман?
E-103 Агар сиз ибодат қаторида турган вақтингиз: "Мумкин, менда имоним етарлича эмасдир", − деб қўрқсангиз, бу ҳеч қачон юз бермайди, бу аниқ гап. Кўряпсизми? Лекин сиз буни бўлиши кераклигини билсангиз, унда бу юз беради. Тушуняпсизми? Кўряпсизми, бу ниманингдир бор эканлиги. Аюб бу нарсаларни барчасини бошига тушиши мумкин деб қўрққан эди, шундай ҳам бўлди. Агар сизда касаллигингиз сизни ташлаб кетади... яъни ташлаб кетмайди деган қурқув бор бўлса, касаллик ташлаб кетмайди ҳам. Агар сиз имонга эга бўлсангиз, унда у кетади.
E-104 Ҳар қандай врачдан сўранг. Биринчи қиладигани, у сизда у берадиган дорига ишонишингизга эришишга ҳаракат қилади. Агар сизда унга ишончингиз бўлмаса, унда яхшиси уни четга олиб қўйинг. Тушуняпсизми? Албатта! Унда бу нимади? Бу имон, у шифолайди; ҳар доим буни имон амалга оширади.
E-105 Бутрус, у токи қўрқув кетмагунигача тўғри иш қилди. Сўз унга сувда юриб билиши мумкинлигини айтди. Олдинига у қўрқди, у бу арвоҳ деб ўйлади, шунинг учун у: "Ҳазрат, агар ҳақиқатдан бу Сен бўлсанг, амр бер, мен сув устида юриб, Сенинг олдингга борай", − деди.
E-106 "Кел!" − деди. Мана, Ёқуб 5:14, Марк 16 қандай бўлса, бу ҳам худди шундай; бу худди Ўша Буни айтган Худо, Буни ҳам: "Кел", − деб айтди. Шунинг учун, мана у борди. Тўғри қилди, қайиқдан чиқди,...дан юра бошлади.
E-107 Биласизларми, ўшанда денгизда бўрон турган эди; кўпиклаб, пишқираётган тўлқинлар, мана бу атрофдаги тепаликлардан ҳам баланд эди, тўлқинларнинг кўпикланиб пишқираётган ўркачлари; қўрқинчли, мумкин, беш-олти метрли "кўпикли тўлқинлар". "Ҳазрат, агар ҳақиқатдан бу Сен бўлсанг..." − деб, бунақасини сўрашни ўзи даҳшат-ку. Кўряпсиз, У, у гўё қандайдир бир соя ёки қандайдир руҳ эди. "Агар бу Сен бўлсанг, менга сувдан Сен томонга боришимга амр бер", − деди у.
E-108 "Кел!" − деди Исо.
E-109 Шу учун у чиқди ва: "Бу Ҳазрат, мен бораман", − деди. Аммо унинг кўзи тўлқинларга тушганида, у қўрқиб кетди. Унинг фикрига нима келди ўзи? Олдинига, у... "Мен бораман, чунки менга боришни Сўз айтди". Ундан кейин эса, у ўзининг...га қаради, у ўзининг симптомларига, белгиларига қаради; у ана у ёққа қаради ва ўша тўлқинларни қандайин улканлигини кўрди, шу учун чўчиб кетди; ва қўрққан пайтида, пастга кетди. Кўряпсизми? Нимадан қўрққан бўлса, худди ўша юз берди! Нимага ишонган эди, худди ўша рўй берди ҳам! Қачонки бориб биламан деб ишонган эди, у юрди; қачонки у ишонган эди. Ўзининг ишончида қўрққан эди, шунда ўзининг борлиғи уни қолдирди. Кўряпсизларми? У ҳали бери ўз ишончини эътироф этаверди, лекин ўшанда уни ўзимда бор деб ўйлаган нарсани (имони. − Тарж.) унда йўқ эди. Бу бор нарса, яъни имон тўлқинлар ўркачлари устидан тўппа-тўғри Унга борган бўлар эди, кўряпсизми, агар унда Мукаммал Имон бўлса эди. Кўряпсизми? Лекин унда йўқ эди. Уни, яъни имонни у бор деб ўйлади. Ҳа, олдинига бу бор эди, у ўша заҳоти таваккал қилишга журъат қилди: "Ҳа, ахир Раббий буни қилишимни айтди-ку, бу юз бериши керак". Шу учун у тезда қайиқдан чиқди ва юрди. У тўлқинлар унга олдинидан рўпаро келаётганини ўйламади ҳам. У бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмади.
E-110 Мана, агар: "Яхши, шошмай тур-чи. Хўш сен биласанми, мен анчадан бери бетобман, мен..." − деб ўйлай бошласанг. "Тўхта!" Қайиққа қайтишинг мумкин. Кўряпсизми? Кўряпсизми? Лекин, қачонки сен бу ҳақида ўйлашни бас қиласан...
E-111 "Иброҳим танани анча заифлашиб қолганига ва Соранинг бепуштлигига қарамай, унинг имони заифлашмади". У бу ҳақида ўйламади, ҳатто буни ўйлаб ҳам ўтирмади. Бу ҳатто кўриб чиқишга қўйилмади ҳам, ўйлаб кўришга. У буни умуман эътиборга олмади; у фақат Худо нима деган бўлса, фақат шуни эътиборга олди ва олға босди. Токи, токи Бутрус шундай қилар экан, у юрди (сувда. − Тарж.).
E-112 Лекин Исо ўзга бир дунёда яшадики, у ҳақида ҳеч ким билмас эди. У ўзгача одам эди. У Ўзининг Мукаммал Худога бўлган Мукаммал Имони оламида яшар эди. Агарда бизлар Христиан бўлганимиз ҳолда, Унинг Мукаммал Имони билан яшаганимизда эди, бизлар бу дунё учун мистиклар бўлган бўлар эдик (Мистика (грек) − Ғайритабиий оламга, илоҳлар ва илоҳий кучларга, инсоннинг илоҳиёт олами билан алоқа қила олишига ишонишдан иборат диний эътиқод, тасаввуф. − Тарж.); одамлар сизни тушунмаган бўлишарди. Сиз Руҳда юрар эдингиз. Руҳ сизда нима деса, шунда сиз уни қилардингиз ҳам. У сизга нимани ман қилса, сиз қилмаган бўлардингиз. Кейин одамлар улар... деб айта бошлайдилар, сен улар учун сирли одам бўлар эдинг.
E-113 Ҳамма эътиқодли одамлар билан ҳам худди шундай, улар − сирли одамлар. Одамлар тушунишмайди, чунки улар дунёда ўзлари учун яшайдилар. Исо ўзгача дунёда яшадики, Унинг дунёсига ҳеч ким эришолмади. Шогирдлар Уни тушунолмадилар. У шогирдларига уни деса, улар буни дедилар. Шунинг учун кейин улар: "Ҳа, ана, Сен-Сен ишорали қилиб гапирасан! Бизлар Сени тушунмаймиз. Қандай бундай бўлиши мумкин?" − дейишди. Кўряпсизми, улар У яшаган дунёда эмас эдилар. Кўряпсизми, улар Уни тушуна олмадилар, ҳеч ким Уни тушунолмасди.
E-114 Мана шу тарзда, инсон имон билан яшаган, имон билан юрган вақтда, мен имоннинг туб моҳиятини назарда тутаяпман, у − бутун дунёдан ажралган ва Масиҳда янги ижод бўлиб етишади. У ерда, энди сен Келиннинг материалига тушасан. Кўряпсизми? Сен кўтариладиган ҳолатда бўлиб қоласан, ана. Бу дегани, ҳар биримиз учун (нафақат пастор учун, мана), нозирлар, васийлар (попечителлар. − Тарж.) бу дегани ҳар бир шу ерга келувчи учун, ҳар бир одам Худо билан бир бўлиб бу ерда юради. Сен ушбу Шоҳликка чўмдирилдинг, шу учун у ерда ҳеч кимса йўқ, фақат Худо ва сени ўзинг. Кўряпсизми? У кўрсатма беради, сен эса уни бажарасан. У нимаики демасин, ҳар бир нарсада зиғирча хам гумон қилмаганинг ҳолда, сен яна бораверасан. Агар Раббий буни деса сенга, дунёда ҳеч бир кимса бундан сени қайтишингга кўндиролмайди, сен худди шундай олға юраверасан. Энди сен, сенга панд бермайдиган тўла мукаммалликка, Мукаммал Имонга кирасан. Бу имон ҳеч қачон панд бермайди. Ҳа, улар учун У Ўзининг Мукаммал Имони билан мистик ҳисобланар эди; шунингдек, ҳозир ҳам кимда Мукаммал Имони бор бўлса, худди шундай бўлади − улар бошқалар учун сирли одамлар.
E-115 Бизлар "иблисга қарши туришга ва у биздан қочишига" ўргатилганмиз. Энди, унга қарши туриш дегани, "уни қабул қилмаслик" деганини билдиради, унга шундай қарши туриш, "бундан нарига кет" деган маънони билдиради. Худо маълум бир нарсани деди; у сенга нима дейишга уринаяпти, аҳамияти йўқ, ҳатто унга қулоқ солиб ҳам ўтирма. Сенда... Руҳ нима деяётганидан бошқа барчасига сенинг қулоғинг кар, эшитма уни. Кўряпсизми? "Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, ким эшитса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин"; кимда эшитиш учун кузатув пости бор бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини ким тушунса. Кўряпсизми?
E-116 Иблис бўлса нима дейди: "Ҳа, мен... шундай ишониб билмайман", − дейди. Майли, агар сен бунга ўргатадиган бўлсанг, деноминация сени... ҳайдаб юборади". Буни ҳеч қандай аҳамияти йўқ, у шундай олға кетаверади.
E-117 "Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин". Сиз Буни Библияда ҳар доим ва ҳар вақт айтилишини сизлар биласиз. "Кимнинг имони бўлса. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин". Кўряпсизми? "Ақли етган одам махлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин". Мана шу барча турли-турли нарсалар. "Ўзида бунга эга бўлганлар, бошқаларга айтиб беришсин, токи улар ҳам бунга эга бўлсинлар".
E-118 Шунинг учун, бу нарса имон билан, ҳозир биз айтиб турганимиз, сен эга бўлишинг керак бўлган имон, Мукаммал Имон билан бўлади; ўша Имон, қайсики "Ҳа!" − дейди. Худо "Ҳа" деб турганда, ҳеч нарса "Йўқ" − дея олмайди. Кўряпсизми? У "Ҳа" деган пайтда, Бу "Ҳа!" бўлади. Шунинг учун бошқа ҳеч нарса Бундан сени маҳрум қилолмайди.
E-119 Ўзининг Мукаммал Имони билан У жуда ғалати эди. Шунинг учун иблис ҳам У билан узоқ қолмади. Бизлар бугун буни эрталабки дарсимизда ўтдик. У интеллектуал тушунчанинг ортиқча ёлғон-яшиқлари билан келганида, Исони олдида ўзини кўрсатиш мақсадида уйдирмалар ишлатди, лекин у келган пайтда ўн минг вольт кучланишга дуч келди: уни шундай урдики, у ўша заҳоти йўқолди. Ҳа, тақсир. У: "Ёзилганки: "Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди"," − дейиши билан у шокка тушди.
Кейинги сафар у энди ҳушёрроқ бўлиб келди ва: "Энди сен буюк одамсан, сен бу ерга кўтарилишинг ва алла-ким бўлишинг мумкин", − деди.

E-120 "Йўқол кўзимдан, шайтон", − деди. Оҳо, нима билан у юзма-юз бўлди! Шунингдек: "Раббий, Худони синама". Кўряпсизларми, У иблисга Ўзини Раббий Худо эканини исбот қилди. "Зеро ёзилганки, Раббий Худони синама..."
E-121 Мана, агар-агар, бордию, иблис Уни Раббий Худо эканини билмаганида эди: "Тўхтаб тур қани бир зум, сен − у Шахс эмассан", − деган бўларди. Лекин уни унчалик ҳам эси паст эмас, шу учун Исо билан баҳслашмади.
E-122 У нимада туриш кераклигини билар эди. У: "Раббий Худони синама", − деди. У айнан Ким бўлган эди. Иблис ҳам буни гапириб ўтириш учун унчалик ҳам ахмоқ эмасди, чунки Исонинг қилган ишлари, У сенинг Раббий Худовандинг эканлигини аллақачон исботлаб бўлганди.
E-123 Эътибор беринг! Энди диққат қилинглар, Мукаммал Имон − ҳар қандай ҳолатда ҳам хўжайин ҳисобланади. Мукаммал Имон ҳар қандай ҳолатда ҳам уддалайди. Нима бўлганида ҳам, У буни уддасидан чиқади. Энди, қаранглар! Қачонки сиз бирон нимага ишонасиз, бирон нима қилганингизда, шунда сиз қилаётган ишингизга ишонасиз; у ерда қанақа ҳолат бўлади, буни аҳамияти йўқ, бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кўряпсизми, имон ушбу ҳолатни уддасидан чиқади. Агар ўша ерда, касаллар бор бўлсалар, ва Раббий баъзи бир нарсалар бўлишини сизга очган бўлса, буни айтинг ва шундай йўлингизда давом этаверинг.
E-124 "Оҳ, наҳотки...?" Шундай ҳеч қанақа саволларни бериб ўтирманг. Бу амалга ошиб бўлинган, ҳаракатланишда давом этаверинг. Кўряпсизми? У ҳар қандай ҳолатни уддасидан чиқади. "Майли, агар сен бундай қилсанг, унда... Фалон нарса бўлади". Бу... тушуняпсизми, У (Имон. − Тарж.) аллақачон буни уддалаб бўлди. Тушуняпсизларми?
E-125 Имон бу нарсани Худо муваффақият билан бажаришига ишонади. "У буни қандай қилади, буни мен билмайман, аммо У буни барибир амалга оширади". Кўряпсизми? У ҳар қандай ҳолатни уддасидан чиқади.
E-126 Имон билан Севги бўлса, ўзаро боғлиқ улар, чунки агар Севги бўлмаса, Имонга эга бўлиш мумкин эмас, чунки сенинг Имонинг − Худога,У эса Севгининг нақ ўзи ҳисобланади. Имон билан Севги бирга ҳаракат қилади.
E-127 Шубҳасиз, худди ёш йигит билан қизга ўхшаб. Бирор йигит билан қизни оламиз ва улар... севишади, улар бир-бирларини севадилар. Улар учрашишда давом этаверадилар ва борган сари бир-бирларини кўпроқ била бошлайдилар, уларнинг юраклари худди битта юрак каби бирга ура бошлайди. Кўряпсизми? Улар-улар... улар ҳали эр ва хотин эмаслар, лекин уларнинг муҳаббати уларни бирга боғлайди ва улар бир-бирларига ишонадилар. Энди, агар улар ҳақиқатдан ҳам бир-бирларини севсалар, чиндан яхши кўришса, сен ҳам бу қиз сени яхши кўришини биласан, у ҳам билади, уни яхши кўришингни, унда сизларда ишончингиз бор (бир-бирига ишонч), агар сиз бир-бирингизга ишонсангиз; агар бундай бўлмаса-чи, сиз уйланмаганингиз маъқул. Кўряпсизми?
E-128 Эътибор беринг, сиз имонга эга бўлишингиз керак. Шунда сиз уларни ажратасиз, бирини узоққа, жанубга, бошқасини узоққа, шимолга юборасиз, лекин барибир севги уларни бир-бирига тортаверади, улар қаерда бўлмасин, буни аҳамияти йўқ. Шу учун, агар сен Раббийни севсанг, фақат дўзахга тушмаслик учун эмас, балки Раббийни севсанг, унда сенда Худога имонинг бор; кўряпсизми, агар сен Уни севсанг.
E-129 Худди қайсидир қизга ўхшаб... Бу шу ерда, Луисвиллида яқинда юз берган эди. Битта аёл, у... у... кўп йиллар Христианка эди, лекин уни эри энди... яхши кўриб қолди, аёл бу эркакни яхши кўриб қолди.Ўша одамни эса христиан бўлганига бор-йўғи икки йилча бўлган эди. Мана энди улар оила қуришди; улар бир-бирини яхши кўришди ва бир-бирларига ишонишди, оила ҳам қурдилар. Ана шу аёл мана бу эркакка айтди: "Эргинам, сенга жуда оғир, сен ҳали энди Христиан бўлдинг. Сен кўп нарсалардан ўтишинг керак", − деди. (ичиб турарди у.) "Сен кўп нарсаларга барҳам беришинг керак", − деди. "Мен биламан, сенда жуда оғир васвасалар, синовлар бўлади", − деди у. Яна у: "Ҳозир сен бир нарсани билишингни хоҳлайман. Мана, агар сен васвасага тушсанг, агар шундай бўлиб қолса, сен синовга дуч келсанг ва у сени енгиб қўйса, оилангдан узоқлашма; уйга қайтиб кел. Ўша заҳотиёқ шу ёққа кел, чунки мен − мен сени шу ерда кутаман, сенга ҳар доим ёрдам бераман ва сен билан токи ғалабага эришмагунинггача ибодат қиламан. Мен сен билан қоламан, чунки сенга турмушга чиққан пайтимда, мен сенга тегдим, чунки мен сени севиб қолганман. Шунинг учун сен қанақа бўлма, буни менга аҳамияти йўқ, мен ҳали бери сени севаман", − деди.
E-130 Бир неча кун ўтди, у дўстлари билан қозонхонада тушлик қилаётиб, уларга бу ҳақида айтиб берди, "Мана, шундай, унда қандай қилиб бу ерда қабиҳ иш қиласан, қачонки кимдир сени мана шундай қаттиқ яхши кўрар экан?" − деди. Кўряпсизларми?
E-131 Мана шунақа ишлар. Қандай-қандай қилиб шунақа ишончга хиёнат қилиш мумкин?
E-132 Шунингдек, бизлар ҳам гуноҳкор, Худо бехабар, бегона бўлганимизда; биз дунёда эдик, мен эрталаб айтганим сингари, ана у ахлат тўдасида эдик, Худо келди бизларга!! Худо сени излади, сен Худони ҳеч қачон изламадинг. "Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди". Шунинг учун Худо сен турган ўша ахлат тўдасига тушиб келди, сени қидириб топди ҳамда сени у ердан олиб чиқди! Бу Мукаммал Севгини яратиши лозим. Ким эдингиз сизлар, қаранглар, яна қаранглар, энди ким бўлдингиз. Ким қилди буни? Ким сизни севади, Ўша! Унда сиз Унинг берган ваъдасига имонга эга бўлоломайсизми ахир? Ҳақиқий, пок севги Унинг Каломига ишончни туғдиради, юзага келтиради.
E-133 Мен ҳеч ким эканимда, У мени топди. Мен ҳеч нарсалигимча қолдим ҳам, аммо мен Унинг қўлидаман. Кўрдингиз, У мени ушлаб олди. Шунингдек, мен севгига лойиқ эмас пайтимда, У мени севди. Сени севилмаган, ёқтирилмаган пайтингда, бироқ У сени ўзгартирди. Ана у қора танли опа ўз гувоҳлигида айтгани каби, у: "Мен-мен қанақа бўлишим керак эди, ҳозир ундай эмасман ва мен ўзим хоҳлагандай ҳам эмасман, лекин мен энди олдин бўлгандай ҳам эмасман!" − деди. У ўзини қаергадир келиб қолганини кўрди, нимадир юз берди. Мана қандай рўй берди. Мана қандай рўй беради. Агар Худо, ҳали мен Ундан бегоналигимда, мени топиши ва кўтариши учун, мени шуқадар яхши кўрганидан У тушди, унда бу менга У мени ишлатишни хоҳлашига ишонч беради. У буни қандайдир мақсадда қилади. У менда ниманидир кўрди. У сенда ниманидир кўрди. Қандайдир мақсадда У қутқараяпти сени, бугун мана бу қутқарилмаган одамларга қаранг. У олиб биладиган, сендан бошқа мана ўша миллионлаб одамларга қаранг, лекин У сени олди. Омин! Сени ўрнингни ҳеч ким банд қилолмайди. Омин! Сен Худонинг рўзғорида (хўжалигида). Биттаси ҳам буни қилолмайди. Лекин бу Унинг сенга бўлган севгиси.
E-134 Унда сен ҳам Уни қаттиқ севмайсанми? Ахир бу севгининг иши-ку. Қанақа вазият бўлиши муҳим ҳам эмас, бу жиҳатларни Имонни юзага келтирадиган мана бу Севги бошқаради: яъни Худо сени севади ва сен ҳам Худони севасан, ва сизлар бир-бирингизни севасизлар ва бу нарса Имонни етиштиради. Ҳаммаси тўғри. Мана ўшанда... қилолмайди, ҳеч нарса Худо берган ваъдасини бажаришига халақит беролмайди.
E-135 Энди, қаранглар! Мукаммал Имон тоза, шу қадар тозаки, худди севгидай пок. Кўряпсизларми? Мана, қачонки сен кимнидир севасан, шунда сен... керак, сен эрингни ёки сен хотинингни севасан. Шунда кимнингдир сенга мана буни "қилмаслигингни" айтишига ҳеч қандай ҳожат йўқ, чунки сен севасан, севишингни биласан ҳам.
E-136 Энди, агар мен сендан: "Унда қандай сен − сен севишингни исбот қиласан?" − деб сўрасам.
137 "О-о, мен буни у билан биргаликдаги ҳаётим билан исбот қиламан. (кўряпсизми?) "Мен садоқатли ҳалол хотинман. Мен севадиган ҳалол эрман ва мана шу учун биламан, мен-мен ўз хотинимни севаман; ёки ўз эримни севаман". Кўряпсизларми, сени кимлигингни ҳаётинг кўрсатади. Христианлик билан ҳам худди шундай. Кўряпсизми? Сизни имонингиз, сизда бир-бирингизга ишончингиз бор, поклик. Ва бу қандайдир реал нарсаки, уни сиз бошқа бировга кўрсатолмайсиз, лекин шундай бўлса ҳам бу сизда бор, сизни ҳаракатларингиз буни тасдиқлайди.

E-138 Шу учун сенда ўз турмуш ўртоғингга бўлган муҳаббатингга ўхшаб, тоза, ҳалол Имонинг бор бўлса, унда сен буни ўз ҳаракатларинг билан исбот қиласан. Сен бошқа энди шикоят қилмайсан, сен буни бўлиб ўтганини биласан ва йўлингда давом этаверасан. Бу қандай бўлиб кўринади, ўзгалар нима дейди, буни аҳамияти йўқ, буни бўлиб ўтганини сен биласан. Сен буни биласан, у охирига етказилган; ўз эрингни яхши кўришингни билганингдай, сен уни... севишингни шунчалик аниқ билганингдай. Кўряпсизми, севги билан имон ҳамроҳ бўлиши керак. Улар қариндошлар, улар севишади. Севги Имонни етиштиради.
E-139 Иблис бизларни васвасага солган вақтда, биз Исо қилганидай, унга Баркамол Каломга бўлган Мукаммал Имон билан қарши турамиз. Худонинг Каломи баркамол. Бизлар мана шу Баркамол Каломга Мукаммал Имонга эга бўлишимиз ва иблисга қарши туришимиз керак.
E-140 Хўш, келинг, иложимиз борича шошилмайлик.
E-141 Бизлар Унинг Каломига бўлган... Унинг Имони билан (У ғалаба қилади), ҳамма нарсани: ўлимни ҳам, дўзахни ҳам, қабрни ҳам енгишимиз мумкин. (1-Корифликларга 15:55. − Тарж.) Бизлар Худо бу Худо эканини биламиз, Худонинг Мукаммал Каломига бўлган мана шу Мукаммал Имони билан У нимага дуч келган бўлса, ҳаммасини енгди. Ўлим Унинг Ҳузурида ҳаттоки туролмади ҳам. Касалликлар Унинг Ҳузурида туриб билмади. Куч-қудрат ва иноятнинг оқимлари Ундан дарёдай тўлиб оқди, доимо, ҳатто Унинг кийимидан куч чиқар эди. Ана у ерда, сояларда ётган одамлар, бор-йўғи бармоқлари билан Унинг кийимига тегишар ва ўша онда шифоланардилар. Қачонки ана у аёл шундай қилган эди, шунда ҳар бир одам Унинг кийимига тегишни хоҳлади, чунки улар Ундан доимо куч дарёдай оққанини кўргандилар. У ўша ерда, мана шу дунёда Мукаммал Имони билан юрди, чунки У Калом эди.
E-142 Энди эса: "Агар сизлар Менда бўлсангизлар, − Унинг орқали, У сизга Калом олиб келди; − ва Менинг Сўзим сизда бўлади", − унда сиз худди шу йўл билан борасиз: сизлардан куч-қудрат қуйилиб келади, Худонинг дуолари булоғи одамларга дарё бўлиб оқади. Мен нима тўғрисида гапираётганимни тушунаяпсизларми? Шунда сенга бу пуч гап эмас; бу сизда бир тасаввур, ҳаёлдай бўлмайди. Бу ҳақиқатдан ҳам рўй беради ва сен буни кўрасан ҳам. Агар сен буни фақат тасаввургина қиладиган бўлсанг, унда ҳеч қандай фойда бўлмайди; бироқ, агар бу ҳақиқатдан ҳам у ерда бор бўлса, унда бу ростдан ҳам рўй беради.
E-143 Энди эътибор қилинг! Кўряпсизми, мана Бунинг орқали бўлади ва У: "Агар сиз мана бу Танани (бу Маъбадни) бузсангиз, Мен Уни уч кунда қайта тиклайман", − деди. Нима учун? У буни қилишига шунчалик ишонар эдики, чунки Ёзув, буни У (Мессия) қилишини айтиб турганди: "Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан". Пайғамбар, қайсики унга Сўз келади, бу рўй беради, деди, У бўлса ўша Шахс Ўзи эканини билар эди.
E-144 Шу учун, қачонки... Исони Ўзи: "Имонда қилинган ибодат касални шифолайди", ёки "Улар касалларга қўлларини қўядилар, улар эса шифоланадилар", − деган эди.
Сиз ҳам, "менга қўл қўйсанг, мен шифоланаман", деган худди ўша мукаммал ишончга эга бўлишингиз керак, чунки У шундай деган.
145 У: "Бу Танани бузинглар, Мен Уни тиклайман", − деди, чунки У Ўзини Мессия эканини билар эди. "Тақводорингни қабрда чиритмайсан"; Ўша Тақводор − Ўзи эканини У билар эди. "Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан"; У қолдирмади. Уни шундай қилишини У билар эди. Унда, У у ерда ўлимни ҳам, дўзахни ҳам енгишига ишончи бор эди. "Агар истасангиз, Буни йўқ қилинглар, Мен Буни уч кун ичида тиклайман", − деди. Мана қойил! "Менда Ўз ҳаётимни беришга ҳам, уни яна олишга ҳам кучим бор"; У Ўзи Ким эканини билар эди.

E-146 Сен − Христиансан. Сен нажот берувчи ҳар қандай дуои-хайр-баракаларга ҳаққинг бор, мана шу учун сени деб Исо ўлди ҳам. Булар барчаси − сизники! Бу энди тўлаб қўйилган, сен буни хаёл қилишинг эмас, балки бунга ишонишинг керак, шунда сен бунга эгалик қилишинг мумкин. О-о, мана бу енгадиган, қўлга оладиган Имон: билишлик!...?...
E-147 У буни содир бўлишини олдиндан билар эди. У буни содир бўлишини олдиндан айтиши мумкин эди, чунки У буни содир бўлишини билар эди; шунинг учун У нимани олдиндан айтган бўлса, содир бўлди. Энди, эътибор беринг! У нимани демасин, Унинг айтганларини Худо ҳурматлади. Буни ўйлаб кўринг-а! Исо ниманики демасин − Худо Буни амалга оширди. Шундай қилиб, У Ўзининг Сўзлари Худонинг Сўзлари бўлганлигини билган эди. Энди қаранг! "Агар сиз бу тоққа айтсангиз", − деган худди ўша Ёзув жойи яна бизга қайтади. Мана бунисига қойил! Мен-мен буни юракларингизга ўрнашиб қолишини жуда хоҳлар эдим, кўряпсизми, чунки бизда ибодат навбати бўлади. Биз йиғилганларни қўйиб юборамиз ва касаллар учун ибодат қиламиз, ўшалар учун, ким... хоҳлайди улар, боришлари керак.
E-148 Қаранглар! У Худони кўнглини топганини биларди. У билар эди, Унинг ҳаётида бирон-бир доғ, нотўғри нарса бўлмаганини. Худо буни ҳақида: "Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар", − деб Унинг сувда чўмдирилган куни гувоҳлик берган эди. "Менга бу ерда маскан қилиш ёқади, Унда ҳеч қандай айб йўқ".
E-149 Энди, қачонки худди Ўша Худо сенга келади, сенда ҳам яшаши Унга ёқади, сенинг сўзингни ҳурмат қилиш ёқади, ...сени қароринг қанақа бўлади... Исо Навинда (Ёшуа. − Тарж.) қанақа қарор бўлган эди? "Қуёш, тўхта!" Шунда у у ерда тўхтаган эди. Омин! Албатта! Мусода қанақа қарор бўлган эди? Дарёни устида таёғини мана бундай тутган эди, кейин унга: "Чекин!" − деди ва у чекинди! Кўряпсизми, ниманики сўрасанг. "Агар кимки бу тоққа: "Қўпарилиб, денгизга отил", − деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай (кўряпсизми, ўз қалбида), айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса (ниманики деган бўлсангиз), айтгани бўлади". Бу (У) сени Каломга қайтаради. Мана, бу сизга сутнинг кўпиги эмас. Бу сени орқага қайтаради. Мен биламан, бу сизнинг ёнингиздан, сизни яқингинангиздан ўтиб кетади, унда, кўряпсизми, чунки Бу ёпишиб, илиниб билмайди. Бироқ, ҳақиқий, асл имон ўша заҳоти бундан ушлаб олади.
E-150 Дўстим, мен буни кўрдим. Мана менинг олдимда очиб қўйилган Библия турибди. Буни қандай бўлганини, юз берганини кўрдим ва мен бу − Ҳақиқат эканини ҳам биламан. Мен биламан, Самовий Худо билади, мумкин, мен мана шу ваъзнинг охиригача ҳам яшолмасман, аммо мен − буни юз берганини биламан. Мени ўзим буни кўрдим. Мен − мана шу Каломни бажарилганини гувоҳиман, ва мен Буни − Ҳақиқат эканини ҳам биламан; буни айтаяпман ва у ерда турибман ва Яратувчининг қандай қилиб нақ сени кўзинг олдида тирик жонзотни дунёга келтираётганини кўряпман ҳам; ундан кейин атрофга қарайсан ва У яна биттасини дунёга келтираётганини, ҳа, шундай аниқ кўрасан, чунки буни сени ўзинг шундай деб айтдинг; шунинг учун бу ёққа келаман ва: "У ерда яна биттаси бўлади", − дейман, кейин қарадим ҳам, ва мана у у ерда! Мана, бу ҳақиқат!
E-151 Оҳ, бизлар қаерда бўлишимиз керак? Мукаммал Имон бор. Ҳеч қанақа ваҳий бўлмаган, балки, "Фақат Сўз айт", ҳеч қандай олмахонни кўрмадим. У фақат бу Ёзувни айтди, бу нима эди, шунингдек, кейин буни айт ва бунга шубҳа қилма; лекин нима деб айтсанг, унда у ерда ўша бўлади ҳам". Шунинг учун мен Худони Унинг Каломи бўйича қабул қилдим ва бу ўша ерда пайдо бўлди. Бу рост. Бу шу қадар кучлики... Дўстларим, пасторларингиз сифатида, Ёшуа қуёшни тўхтатганида бўлганидай, нақадар кучли эди; чунки қуёш эса ўша ерда бор эди, табиат ҳодисалари ҳаракатда эди ва у ҳаракатни тўхтатди. Аммо буни, у ерда бўлмаган нарсани У ўша ерда бор қилди, уни У яратди! Мана шу Худо билан таниш эканимдан шундай бахтиёрман, қайсики У бир кун келиб ердан шу хокни олиши, ҳеч нарсасиз ва мени қабрга кўмганларидан кейин яна қайтадан ҳаётга чақириши мумкин. Мана бунисига қойил! Мана сизга марҳамат:
Имон билан Нажоткоримга қарайман мен,
Масиҳга, Қўзига.

E-152 Гапиринг буни ва шубҳаланманг, лекин нима деганингизга ишонинг, унда сизга бу бўлади ҳам. Кўряпсизми, ишонинг буни бўлади деб.
E-153 Довуд Саноларида У ҳақида айтган. Мана шу билан, Ўз қудрати билан У юрди ва У бошқаларга хизмат қилди. У бу нарсани Ўзида ушлаб турмаган, балки бу билан бошқаларга хизмат қилган; бошқаларни ҳам, ҳатто узоқдагиларни қутқарган, шунинг учун У ҳозир ҳам худди шундай қилиши мумкин. Шунингдек, худди ўша имонни Ўз Сўзида имонлиларга ваъда берган, Юҳанно ҳам... Юҳанно 14:12да айтганидай, Марк 16да; У буни худди шундай Марк 11:23да, ҳозиргина ўқидик.
E-154 Энди, кузатиб боринг. У Эски Аҳдда қандай кўринган бўлса, Янги Аҳдда қандай кўринган бўлса, бизларга ҳам худди ўша формада зоҳир бўлди; ва худди ўша Масиҳ, худди ўша Сўз билан кўринди. Шунинг учун мен сизларга шуни айтаман, Масиҳ − бу Муқаддас Руҳ. Масиҳ деган сўзнинг ўзи "мойланган" деганидир; фақат мойланган одам, бу Масиҳ, Худонинг мойлангани. Сизлардан ким буни тўғри эканини билади? Таржима шунақа... Мойланган одам, бу Муқаддас Руҳ таъсири остидаги одам ҳақида. Ниманинг таъсири остида? Библияда, Ҳаворийлар 2да, Носиралик Исо, Худо томонидан тасдиқланган, Муқаддас Руҳга чўмган одам дейилган; чор атрофда юрди ва буюк ишлар қилди ва ҳоказолар, кўряпсизми, Худо, У мана шу одамда эканини исботлади, Унда эканини намоён қилди.
E-155 Шунингдек, ҳозир бизлар худди ўша Руҳдан мойланган, мойланган мессиялар бўламиз; Исо Масиҳнинг тирилишида порлаш учун, охирги кунларнинг мессиялари; У ўлик эмас, балки У Ўз халқида эканини кўрсатди, Муқаддас Руҳ формасида; Ўз Келини орасида (аро), Унга севгиси билан, Келинига Ўз-Ўзини тўкиб, ҳаракат қилмоқда. Никоҳ Кечасида Улар битта бутун бўладилар; ва худди Ўша Худо томонидан худди Ўша Сўзда ваъда берилган, яна ўша аломатлар билан, яна Унинг намоён бўлишини ифодалаб, Никоҳ Кечасида Улар бир бутун бўладилар.
E-156 Бизларга Бунга ишонишдан бошқа ҳеч нарса қолмаяпти ва "бунга ишониш" − бу бор нарса, ва бу нарса Мукаммал Имонни етиштиради. Бир ўйлаб кўринг-а, қандай − бизлар қўрқувдан жим бўлиб қолган қанақа одамлармиз; бир дақиқа бунинг ҳақида ўйлаб кўринг-а.
Мана шундай, келинг яна қарайлик:

E-157 Буларнинг барчасини яхши қилдими У? У буни қандай бўлади деган бўлса, аниқ шундай бажарилган нарсадан бошқа бирон нарса айтдимикин У? Ахир У бу ишларни қилмадими ва ахир бизларнинг орамизда ушбу буюк Олов Устуни бўлмаганми ва аниқ ўша ишларни У ваъда қилганидай бажармадими ахир? Ахир биз Буни кўрмадикми? Ахир булар юз беради деб олдиндан айтилганидан кейин олимлар Буни суратга олмадими? Тўғри ўша ёққа бордим ва бу содир бўлди, ҳатто газета ва журналлар шу пайтни ўзида буни босиб чиқардилар ва буни кўрсатдилар, ваҳоланки, бу сизларга бўлишидан бир неча ойлар олдин айтилган эди. Ахир У Эски Аҳдда ва Янги Аҳдда қандай қилган бўлса, ҳозир ҳам айнан шундай қилмадими? Шунингдек, Ўша қандай бўлган бўлса, Бу ҳам айнан шундай бўлаяпти! Худди Ўша Муқаддас Руҳ келаяпти ва юрак сирларини билаяпти; шунинг учун Худо Каломи жонли ва дудама қиличдан ҳам ўткир, юрак фикрларини ва ниятларини фарқлайди. Ахир бу шундай эмасми? Ахир бу худди Ўша Худо эмасми? Шунингдек, бу ҳам Ўшани Ўзи, қаердадир қандайдир бегона эмас, лекин У шу ерда. У шу ерда, бу Мукаммал Имонни туғдираяпти. Мен Уни сезяпман. Мен Уни ҳозир шу ердалигини биламан. Мен Уни Руҳи шу ердалигини биламан Мен биламан, У ҳаммасини билади. Омин! Шунингдек, У нимадир қилишни хоҳлаётганини мен биламан. У бир нимани, одамларда мукаммал имонни яратиб бўлди ҳам.
E-158 Нуҳ кунларида бўлганига ўхшаб, ўшанда саккиз жон қутқарилган эди, бизлар Абадийликка кетамизмикин? Садўмдан уч киши чиққанидай, Лутга ўхшаб бизлар чиқамизмикин? Яхё Чўмдирувчи кунидагидай, чиқармизми − олтита имонлидай? Келинглар ишонамиз, зеро Унинг ишлари мукаммалдир! Уни Калом эканлигини кўрсатиб, Калом, улар кўз ўнгимизда ҳар куни мукаммал равишда намоён бўлмоқдалар! Ибронийларга 4-бобда шундай дейилган:
Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг Каломи хаёлу-юракнинг ниятларини фош этади.

E-159 Буни бир ўйлаб кўринг! Худонинг Каломи − юракнинг ниятларини фош қилувчи − мана У Нима. Худонинг Каломи тирик ва қудратли ва дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради, хаёлу-юракнинг ниятларини фош этади. Калом инсон (тана) бўлди! Ҳаллелуйя! Инсон танасида жисмоний аломатлар, моддий аломатлар, Ёзув бўйича бўлган аломатлар воситасида сизни Мукаммал бўлиб Кўтарилишингиз учун Мукаммал Имонга келтиради.
E-160 Нима учун биз Бунга қараб билмаймиз? Иблис сизни тутиб туриш, Бунга ишонмасликка мажбур қилиш учун сизни олдингизда бу дунёнинг ҳамма нарсасини уюб ташлади. У йиғилишга олиб киради ва қўлидан келган ҳамма нарсани сенга сездирмайгина юрак-фикрингга киритади. Ўзингдан буни қоқиб ташла! Библияда: "Қани тур ва устингни қоқ", − дейилган. Қани, бўл, ўзингни чимчила.
E-161 Унинг Руҳи шу ерда, У сизни билади. Сиз бир нарсани, чунончи − Бунга ишонишингиз, Буни қабул қилишингиз керак. Сиз ишонасизми бунга? Сизда нима бор, У билади, сизни кимлигингизни, У билади. У сизда қандай хоҳишингиз борлигини билади, У сизни муҳтожингизни билади.
E-162 Джим, У ўша гўдак ҳақида билишига ишонасанми? Кетишингиз олдидан уни ҳароратини ўлчадингизлар, бир юз беш (Целсий бўйича 40,5 градус. − Тарж.) эди. Уни У шифолашига ишонасанми? Бу касаллик шу бугун бошланди, у ундан кетади. Мен фақат у ёққа қараган эдим, уйимдан чиқишим олдидан, уларни нима қилганларини кўрдим. Шу учун бу ҳақиқат.
E-163 Миссис Литтл, Худо сизга диабет устидан ғалаба қилишни ато қилишига ишонасизми? Сизни ёнингизда аёл ўтирибди, сизни билмайман, аммо унинг устида Руҳ турибди. У ўзининг ёш боласи учун қайғураяпти... уни боласининг кўзига операция ёки шунга ўхшаган бир нима қилишлари керак. У Чикагодан. "Жонли ва дудама қиличдан ҳам ўткирроқ; ҳаёлу-юракнинг ниятларини фош қилувчи". Нима бу? Калом! Сиз бунга ишонасими? Албатта.
E-164 Шундоқ кейинги қаторни ўзида аёл ўтирибди; сизга яқинда кўзингизни операция қилдилар, унчалик яхши чиқмади. Лекин сиз-сиз Бунга ишонаяпсиз, сизда... бўлади − сизда ҳаммаси жойида бўлади. Сиз Бунга ишонасизми? Яхши. Сиз...ишонасизми? Яхши, у... у шундай деб ўйлаяпти ҳам.
E-165 Миссис Пикенпоу, сиз учун эмас, балки бу ерда ўтирган мана бу набирангиз учун. Сиз у ҳақида ибодат қилаяпсиз, лекин сиз уни Худо соғайтиришига ишонасизми? Худо менга унда нимаси ёмон эканини айтишига ишонасизми сиз? Докторлар билишмайди, йўқ. Бу тўғри. Ўпкалари шишаяпти. Бу тўғри. Унда қони шундай ҳолатда. Тўғри! Сиз уни мактабга юборсамми ёки йўқми деб саросимадасиз. "Жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир".
E-166 Мен овқатланолмаётган аёлни кўраяпман. У қаердадир, менга бирор жойда уни юзини кўришимга қўйинг. Ҳа, у ерда, орқада ўтирибди. Уни миссис Льюэллен дейдилар. У бутун қалби билан ишонаяпти, ошқозон касали сизни тарк этади. Омин!
E-167 Мана нақ уни тўғрисида аёл ўтирибди, ҳозир менга қараяпти, четда ўтирибди; у кўзойнакда. Унда артрит. У сизни чап қўлингизда; бор эди, энди эса йўқ. Фақат сиз ишонсангиз агар!
E-168 Ана у ёш бола биланчи, мана у ерда, орқада? У Огайодан; уни кўзи рак бўлган. Худо бундан шифолашига сиз ишонасизми? Сиз бунга ишонинг, У буни қилади. Ашленд, Огайо! Уни Худо шифолашига, ҳозир ишонинг ва У буни қилади. Нима Бу? "Жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқ..."
E-169 Мана бу ерда бир хоним ўтирибди, у киши қаергадир урилиб кетган. Унинг елкаси оғрияпти. Бу рост. Тўғрими? Ҳаммаси тўғри, Бунга ишонинг, ҳаммаси ўтиб кетади. Кўряпсизми? "Худонинг Каломи ҳаёлу-юракнинг ниятларини фош этади".
E-170 Ҳозир, бу ерда ҳеч кимда ибодат карточкалари йўқ. Ҳеч ким ибодат... ибодат карточкаларини тарқатмади. Биз уларни, бу ерда уларни фақат тартибни ушлаб туриш учунгина ишлатамиз. Сиз учун ибодат қилишларини хоҳлайсизми? Токи Калом бу тана орқали намоён бўлаётган пайтда, ким у учун ибодат қилишларини хоҳлайди? Ким у учун ибодат қилишларини хоҳласа, мана бу қатордан турсинлар ва мана бу ёққа ўтсинлар, мана бу ёққа, бу йўлакдан биринчи бўлиб ўтсинлар. Шунинг учун, ундан кейин эса мен уларни кетидан мана бу қатор ўтишини хоҳлайман. Улар ҳам ўтиб бўлгач, мана бу қатор ўтсин.
171 "... жонли ва таъсирлироқдир..." Дудама қилич буни қилиб билармиди? Йўқ, сэр! Бироқ Худонинг Каломи буни қилиб билади. Нима учун? Бу Худонинг Каломидир. Мана, сиз бунга ишонасизми?

E-172 Буюк Врач! Теннессилик ўша опа қани, Ангрин опа... Доунинг? Буюк Врач ҳозир яқинда.
E-173 Ҳеч қачон буни унутмайман, ўша оқшом Форт-Вейнда, меннонитлар ёки данкерлардан бўлган ўша қизча у ерда ўтириб, мана шуни − "Буюк Врач ҳозир яқинда"ни чалаётган эди; ўша болани шифоланганини эшитиб ўрнидан туриб кетди, Муқаддас Руҳ унга тушди, уни ажойиб сочлари елкаларига тушиб турган, пианино бўлса битта ҳам нотани ўтказиб юбормади, чалинаверди. "Буюк Врач яқинда ҳозир, У севади ва қайғуради". Ғайритабиий куч пианинони клавишларига босганича, "Буюк Врач яқинда ҳозир"ни ижро этар эди.
174 ...эшитинглар. Сизлар ишонасизларми? Ишонишингиз керакми? Ҳозир, мана шу ердан ўтаётган пайтингиз... эсингизда бўлсин. Шу учун, агар сен бунга ишонмасанг, унда келма, у ерда ўтиравер. "Мен... бормоқчи бўлаяпман. Мен − имонли ўғилман. Мен бораман ва бунга ишонаман ҳам", − деб айт. Қачонки мен...

E-175 Библияда: "Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади", − дейилган. Бу мутлақо тўғри. Шунинг учун, бу битта шарт билан бўлади: "агар сен Бунга ишонсанг". Мана шундай, мен Бунга ишонаман. Худо буни сизга исботлади, мен Бунга ишонаман. Сиз тушуняпсизми? Бу − Унинг Каломи эканини кўрсатиб, У Ўз Каломини намойиш қилди. Ёзувни бажарилиши, буни борлигини исботлашдир. Энди, бу ердан ўтаётган вақтингда, бунга ишон. Ишонасизларми? Ана ўшанда, мен сизга қўл қўйган пайтимда... бу айнан Библияда айтилганидек бўлади.
E-176 Невилл ака, сенда суртиш учун мой борми? Олгинда, бошқа томондан кел, бу билан Ёзув айтганини бажарамиз. Мана бу ерда, бу томондан тур ва ўтаётган ҳар бир кишини мойлагин. Хўш, мен ҳар бирингиз учун имон билан ибодат қилишим учун, ҳамма имонлилар бир-бирига қўл қўйсинлар. Қўлларингизни чўзинг ва бир-бирингизга қўл қўйинг. Мана бу ерда бир неча дақиқадан кейин баъзи нарсаларни аниқлаймиз.
E-177 Мен ўз черковимни ишонадиган нарсасига қанчалик яқинлашганига қарайман, кўрамиз, қани, бу одамлар қанчалик олдинга кетибди; қанчалик улар мана шу Қилични олишга ва олдинга чиқиб: "Шайтон, мен сенга қарши чиқаман. мен сенга қарши чиқаман! Сен қилолмайсан − сен мени бошқа имонсизликда ушлаб туролмайсан", − дейишга қанчалик тайёр улар. Буларнинг барчаси нима учун қилинган эди? Одамлар ишонишлари учун. Бу Каломдир. Калом, сизларга мен Ҳақиқатни ваъз қилаётганимни мана нима кўрсатади. Калом тана (инсон. − Тарж.) бўлди, сизда тана бўлди; Калом бўлди; сенда Ҳаёт бўлди, менда Ҳаёт бўлди. Кўряпсизми?
Буюк Врач! Яхши, энди бошларимизни эгамиз:

E-178 Раббий Исо, Буюк Врач бизларга келди, Сен − мана шу Врач. Мен Сенинг Каломингни ваъз қилдим ва Сенинг Каломингни Сени шу ердалигингни эълон қилдим; Сен кеча, бугун ва то абад Ўшалигингни; Сен панд бермаслигингни эълон қилдим. Раббий, Сен ҳеч қачон панд бермадинг. Шунингдек, ҳозир бир-бирига қўл қўйганларнинг ҳар бирига Худонинг хайр-баракалари тушсин. Бизлар ҳам илтижо қилган ҳолда яқинлашамиз ва пастор билан уларни мойлаган пайтимизда, уларнинг барчаси бунга ишонган ва бу ерда Самовий Худонинг Ўзи бор эканини билган ҳолда бу ердан ўтишсин. Ҳар бир киши кўтарилсин. Улар бу сафар шундай бўлолармикин, Раббий? Раббий, бу уларга бир бор чуқур ўрнашсин. Улар нима рўй бераётганини кўришлари учун кўзларини оч, Раббий, кўр одамга ўхшаб қоқилмасинлар, бироқ Тирилган Исо Масиҳнинг реал Борлигини кўрсинлар. Исо Исми ҳақи буни тақдир қил, Раббий. Омин.
E-179 Мен сизларни, токи сиз мана шу Мукамал Имонга эга эканингизни сезмагунингизгача Исо Масиҳ Исми ҳақи мана шу навбатга турмасликка чақираман, чунки сиз уларни, бошқа кимнингдир вақтини оласиз, холос. Бундай ишни қилманг! Шунингдек... мен сизларга қанча ваъз қилдим, мен сизларга бирон нимани бўлса ҳам айтдимми ва у юз бермадими? Аниқ юз берди! Буни Раббий қилди. У буни мени деб қилмади, мен ишонаман-ку. Буни Раббий сизларни деб қилди, сиз ишониб билишингиз учун: мен сизга нима айтган бўлсам − Ҳақиқат. Энди сиз бунга ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади, ва бу... сиз шифоланасиз. Мана бу ердан ўтаётганингизда, имонсизлигингизни худди шу... мана бу руҳий чўнтакка ташлаб ўтинг. Сиз уни кўрмайсиз, лекин у ўша ерда. Мой сенга тегиши билан, ўша заҳоти ўз ишончсизлигингни улоқтир. Уни ажратиб ташла ва ўзингни соғман деб, Мукаммал Имон билан ўтиб кет. Буни қиласизми? Унда Раббий сизни дуо қилади.
E-180 Яхши, бирон кишидан... ўтказишимиз учун, куйлашни ким олиб боришини сўрамоқчи эдим. Қани у кучли воиз, ака, қайсики...? Унинг исми ким? Кеппс, Кеппс ака. У навбатда турибдими? Нима бу? Кеппс ака, бу ёққа ўт, ана шу ерда тур ва биз ибодат қилаётганимизда (йиғилиш), "Буюк Врач яқинда ҳозир" қўшиғини куйланглар, қачонки улар-улар... Энди ҳар бир одам бутун қалби билан куйлайди. Мана бундай қилиб айтайлик: "Ҳа мен: "Буюк Врач, ҳозир яқинда, У севади, ғам чекади. Ғамгин дўстим, Ўша Овозни эшит, ирғиб тур, Исо чақиряпти", − деб куйлайманда дея куйлама (Сиз бутун қалбингиз билан куйламаяпсиз.) − "Исо, У ғам чекади". Ой-ой-ой!
Энди мен сизларни мулозаматда бўлганиздай эшитмоқчиман; ҳаяжон ва титроқ билан: "О ҳа, Буюк Врач яқинда ҳозир, У севади ва ғам чекади". У шу ердалигини исботлайди! Мен Унга ишонаман. Омин.

E-181 Яхши, кимда... кимда имон бўлса, ўша олдинга келсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи мен бу акага қўлларимни қўяман. (Бранхам ака касаллар учун ибодат қилади. − Таҳр.)... Бу уларнинг ҳаммасими?
E-182 Хўп, энди бошларимизни эгамиз:
Буюк Врач бизларга келди
У севади, раҳми келади.
ғамгин дўстим, ўша Овозни эшит
Ирғиб тур, Исо чақирмоқда.
Фаришталар қўшиғидан ширини йўқ,
Одамларга Исмидан меҳрибони йўқ.
Дунёда мулойим товуш йўқ,
Оҳ, Исонинг Исми.

E-183 Биласизми нима қилдим мен сизлар учун? Сизлар мени "менинг пасторим" дейсиз; яхши айтасиз, зеро бу мен. Агар мени, сизни пасторингизни Исо Масиҳ мен Унинг ишларини қилаётганимни тасдиқлаётган бўлса, унда менинг Сўзимга ишонинглар. Имоннинг амалларини бажариб, сизларга қўлларимни қўйиб туриб, мен сизларни қийнаётган ушбу касаллик ва бетобликларни қоралайман. Бунга ишонинглар, у ерда нима бўлганида ҳам, бу сизни сўраганингиз бўйича бўлади, чунки ишонадиганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор. Шунингдек, ибодат қилганингизда, сўраганингизни оламан, деб ишонинг. Мен ҳам буни оламан деб чинакамига ишонаман, шунинг учун ўз қалбимда ҳар бирингизни шифоланишингизни қабул қиламан, мен буни амалга ошган деб қабул қиламан. Мен бунга ишонаман, бутун борлиғим билан ишонаман. Худди шундай, бу ерда ётган рўмолчаларга қўлларимни тегизиб туриб, мен бунга жуда эътибор қилдим, бизлар ҳам худди одамлар истаган ниятларини аниқ амалга оширади деб ишонаман. Мен-мен бунга ишонаман.
E-184 Бу Учинчи Сакрашга кириш! Мен-мен бунга ишонаман. Энди мен сизларга очиқча савол бермоқчиман, ибодат қаторидан ўтганларга. Сизларга қўл қўйганларидан кейин, сиз ҳақиқатан ҳам ишонасизми ва энди сизга нимадир бўлганини сезаяпсизми? Қўлларингизни кўтаринг!...? Мана нимади бу. Бу ўша, бизлар кутган нарса. Энди, бу... эмас. Бу энди-энди жонланиб боради. Кўряпсизми? Энди...дан бошланди, мен буни атайин қилдим. Мен бир нарсага эришмоқчиман, бу имоннинг зарядини олиш ва яна бошлаш ва шуни бошлашга киришишдир; Кўряпсизми, имонни қандайдир қилиб ўша сарҳадларгача юксалтириш, қайсики сиз уни олдин бу тарзда сезмаган эдингиз ҳам. Қандайдир бир имонни эмас, балки Мукаммал Имонни мана бу ерда кўриш. Ўзининг дудама қиличдан ўткирроқ ва ҳаёлу-юрак ниятларини билувчи мукаммал Каломи билан мукаммал ваъдаларини бажараётган мукаммал Худони мукаммал юракларингиз билан кузатинглар. Нима? Бизлар энди мукаммалликка қараб йўналмоқдамиз, чунки одамлар Кўтарилиш учун мана шу даражага чиқишлари лозим. Қачон ўша Черков ўша Мукаммал Кўтарилиш Имонига эришади, эга бўлади, кутиш, мана ҳозир нима буни ушлаб турибди. Мен шуни қидираяпман. Бу: мен кўп нарсаларни силкитишим, тўғрилашим керак дегани, бу сизга жуда кўп дегани, бироқ бизлар биргаликда буни уддалаймиз, Худонинг Меҳр-шафқати билан. Омин.
Буюк Врач Келди бизларга
У севади ва раҳм қилади. (Раббий Исо, ҳозир Сен шу ерда бўлаяпсан; бизлар мукофот олдик − Худонинг Ҳозирлигини. Сенинг Муқадас Руҳинг мана шу пасторга яхшилик, эзгулик қилсин; шунингдек, уни Сен токи чақиргунинггача йўлларида соғ-саломат асрасин ва бақувват қилсин. Исо Исми ҳақи. Раббий, мен қаттиқ сўраяпман, мен уни яхши кўраман. Бизлар иккимиз қаттиқ сўраймиз, шунингдек иккимиз ҳам... имонга эгамиз...?...)
Дунёда йўқ мулойим товуш
Оҳ, Исонинг Исми.

E-185 Уни севасизларми? Бир ўйлаб кўринг-а: ҳозирни ўзида шу ерда сизларни таналарингизда ҳаракат, сизни шифоланишингиз бошланди, чунки У буни юз беради, деб ваъда берган. Ҳозир ҳам (кўряпсизми?), мен бугун кечқурун айтганларимни илиб олдингизларми? Сизлар сир нимада эканини тушундингизларми? Қаранглар: "Агар сен бу тоққа айтсанг", шубҳаланми, шубҳа қилма, аммо айтган нарсага ишон. Энди кузатиб туринг, беш дақиқадан ҳам қисқа вақтда, бу ҳаракат энди уларда бошланди, шунинг учун ҳар бир киши қўлларини кўтарди. Мана бунисига қойил! У шу ерда. Мана нима иш қилди! Нима бу? Буюк Врачнинг Борлиги.
186 О-о, келинг, қўлларимизни Худога кўтарамиз ва яна куйлаймиз:
Буюк Врач бизларга келди
У севади, раҳми келади.
ғамгин дўстим, ўша Овозни эшит
Ирғиб тур, Исо чақирмоқда.
Фаришталар қўшиғидан ширини йўқ,
Одамларга Исмидан меҳрибони йўқ.
Дунёда мулойим товуш йўқ,
Оҳ, Исонинг Исми.

E-187 Келинг, бир дақиқа шундай жим турамиз.Келинглар, Унга фақат юракларимизда сажда қилайлик. Буни бир ўйлаб кўринг: Худо, У шу ерда. У шу ерда. Ким? Ким Ўз-Ўзини Каломга тенглаштирди? "Азалда Калом бор эди. Калом Худо Худо билан бирга эди. Калом Худо эди. Калом Худо билан бирга эди. Калом Худо эди. Калом инсон бўлди. Орамизда яшади, кеча, бугун ва то абад Ўшадир. Бу Калом дудама қиличдан ўткирроқ, ҳатто ҳаёлу-юрак ниятларини (нима учун сиз бу ерга келгансиз, нима мақсадда бу ердасиз, сиз ўзи кимсиз)"; Исо Масиҳни Мессия сифатида тасдиқлади, шунинг учун бугун ҳам Бу Уни ўша Мессия қилиб тасдиқламоқда, Қайсики кеча, бугун ва то абад Ўша.
E-188 Буюк Врач, Қайсики У шу ерда, У шундай деган: "Имонлиларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади. Агар кимки бу тоққа: "Қўпорилиб, денгизга отил", деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмайди, балки олмахонни яратишига ҳам ишонади", қайсики уни умуман қилиб бўлмайди, яъни ишонолмайдилар; бу менинг шахсий имоним қилади буни, Уни Ўзи мени шу нарсани сўрашимни айтганига бўлган имоним қилади буни. У менга шуни Ундан сўрашимга даъват қилди. Шунинг учун мен Унинг даъватини қабул қилдим; Унинг Каломига бўйсунганим ҳолда мен буни сўрадим ва бу нарса пайдо бўлди! Самовий Ота билади буни ҳақиқат эканини. У касалларни ҳам худди шундай шифолаб билармикин? Агар У ўша имон билан ҳатто одамларни деб, ҳаттоки улар керакли даражагача кўтарила олмасалар ҳам, мана шу тарзда токи мени имонимни юксалтирар экан... Тушуняпсизми? Агар улар буни (имонлари етмагани туфайли. − Тарж.) қилолмасалар, У менинг имонимни ишлатиши мумкин. У мени у ёққа кўтариши мумкин ва мен сизни ўрнингизда кўтариламан. Мен сиз учун ишонаман. Сизни ўрнингизга, сиз учун гапираман.
E-189 Мен − сизни биродарингиз, сизни Худо олдида тутиб туришга уриниб, сизга биродар, ҳомий бўлиб турибман. Шунинг учун мен ҳозирни ўзида тўппа-тўғри Оқ Тахт олдида турибман, ва ...ни оламан ва бу амалга ошиши учун бармоғим билан у ердаги қонга беланган қурбонликни кўрсатаман ва Унинг Исми орқали мурожаат қиламан. Бу юз бериши керак ва бу рўй бериши ҳам керак. Бу юз берганини биламан, сиз ҳам биласиз буни юз берганини ва бу шундай ҳам. Бу рост. Омин.
...мулойим товуш йўқ,
Оҳ, бу Исонинг Исми.
Фаришталар қўшиғидан ширини йўқ,
Одамларга Исмидан йўқ меҳрибони.
Дунёда мулойим товуш йўқ,
Оҳ, бу Исонинг Исми.

E-190 Жинлар ҳам Унинг Исмидан бизга бўйсундилар, одамларга Унинг Исмидан мулойими йўқ. Жинлар... У-У ўликларни тирилтирди, У касалларни шифолайди, У моховларни тозалайди, У жинларни қувади, У христианни яратади. Осмон остида ўзга Исм йўқ. Мен Унда яшайман, Унга тўлганман, Унга ишонаман, Унга сажда қиламан. О-о, Унинг бир қисми бўлишим учун. Мен ўз-ўзимни қолдиришим учун; ва буни, Раббий, Исо Масиҳ дейилган ўша Исмни, мойланган Мессияни Сенда топишим учун, кеча, бугун ва то обод Ўша бўлган Исонинг чиройини акс эттиришим учун, имонсизлик ботқоғидан ўзимга йўл очайгин.
E-191 Энди Худо сизларни дуо қилсин. Кейинги якшанба бу ерга қайтиб келганингизда, қандай шифоланганингизни, шу ҳафта нималар бўлганини гувоҳлик қилиб айтинг. Кузатинглар ва нима юз бераётганига қаранглар. Бу бажарилди. "Сен қандай қилиб биласан?"
E-192 У менга "буни айтишимни" айтди ва мен буни айтдим. Бор гап шу. Бу бажарилди деб айт; бажарилди. Мен бунга ишонаман. Энди, пастор, Невилл ака.
E-193 Бир дақиқа. (Йиғилишда ўзга тилларда мактуб ва унинг талқини эшитилади. − Таҳр.) Дуоли бўлсин Раббийнинг Исми. Келинг, қўлларимизни кўтарамиз ва яна Унга сажда қилайлик. (Йиғилиш сажда қилади. − Таҳр.) Энди, имонлилар сифатида, сиз эътибор бердингизми оралиқни, айтилган мактуб қанчалик олдинлади; ва қандай ритмда айтилди, яна қаранглар, талқин ҳам худди шундай кетди...?... Мана шундай. Қаранглар, бу Мактуб билан аниқ бир хил эди; буни, Ҳақиқат эканини тасдиқлайди. Буни амалга ошираман деб ваъда қилиб, сизга У буни амалга оширди ҳам. Бу қандай тарзда айтилганига ва унинг талқини қанақа бўлганига ҳам қаранглар. Кузатинглар, у қанча гапирди; кейин эса у нечта сўз айтди; жуда аниқ.
Яна сизларни кўргунимгача, Раббий дуо қилсин.

Нагору

Up