Ҳозир зиндонда бўлган жонлар

Сана: 63-1110M | Длительность: 2 soat 44 daqiqa | Таржима: VGR
АҚШ, Индианна штати, Жефферсонвиллидаги Бранхам Чодирида
E-1 Миннатдорман сизлардан. Келинг бир дақиқага бошларимизни эгамиз.
Самовий Ота, биз бир фоний бандалар бир куни келиб охирги марта йиғилишимизни ва ундан кейин эса Сен билан улуғланган жойда тўпланишимизни ва у ерда асрлар оша барча нажот топганлар жам бўладилар, ана шуларни билганимиз ҳолда Сендан миннатдормиз.

E-2 О-о, ўша соат келишини кутиб, ўшанинг завқидан юракларимиз урмоқда! Бундан барча қўрқувларимиз йўқ бўлиб кетади. Бизлар ҳеч нарсадан қўрқмаймиз ҳам, чўчимаймиз ҳам. Бизлар олдинга, Абадий Худо берган ваъдага қараймиз ва бу Ҳақиқат эканини биламиз. Мана нима учун тирикмиз бизлар. Бизлар ўшани деб, қачонки бу ўладиган танамиз мангу танага ўзгаради ва бизлар Унга ўхшаган бўламиз, ана шу соатни, шу вақтни деб яшамоқдамиз ва у ерда бошқа энди касалликлар бўлмайди, ғам-қайғулар бўлмайди, юрак оғриқлари бўлмайди. О-о, ўшанда ҳаммаси тугайди. Шунда бизлар ўша Кунни кутиб, юракларимиз шодликка тўлиб, қўрқмасдан имон билан олдинга қараймиз.
E-3 Мана нима учун бугун бу ерда тўпландик бизлар, Раббий, нима нарсада бизлар нотўғри эканимизни тан олиш ва раҳм-шафқат сўраш учун. Мана нима сабабдан бу эрталаб қурбонгоҳ олдида турибмиз, чунки биламизки, биз фоний бандалар ва бизларда жуда кўп камчиликлар ва хатоликлар бор. Аммо бизлар хатоларимизни тан олиш учун келамиз ва ундан кейин у ерда: "Самовий жойларда Исо Масиҳда", − деган ваъдага асосан тўпланган пайтимизда, У бизларга мана шу соатда дуолар ва янги куч ҳамда имон бериши учун очиқ юрак билан Самовий Отамиздан кутамиз. Чунки бизлар Унинг берган ваъдаси бўйича ўлимдан Ҳаётга ўтдик деймиз, ундан кейин бизлар Самовий муҳитга кўтарилган ва ҳозир У билан биргамиз. Унинг фикри бўйича бизлар нималарни билишимиз керак бўлса, бу эрталаб У ўшани ўргатсин ва олдимизда турган нарсалар олдидан қувватлаши учун Ҳаёт Нонидан берсин. Раббий, шуни ато эт. Бу бизнинг илтижомиз, бизлар буни Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Марҳамат, ўтиринглар.

E-4 Ҳайрли тонг, барчангизга. Шунинг учун бу жуда яхши − мана эрталаб шу ерда сизлар билан Самовий атмосферада сажда қилишимиз.
E-5 Озгина кечикдик, бизларда... бундан бир неча дақиқа олдин жуда ҳам хавотирли қўнғироқ бўлган эди; у ерда ўлаётган бола ётган эди. Мени мана шу ерда турганим қанчалик ҳақиқат бўлса, бу ҳам худди шундай рост, Раббий унинг танасига тегди ва уни ҳаётга қайтарди. Шу учун...
E-6 Мана бу ерда ҳам бир бола турибди, бу менинг жияним. Умуман олганда, улар католиклар, биринчидан, лекин улар бугун эрталаб мессага (католикларда − ибодат ва шу ибодат вақтида айтиладиган куй. − Тарж.) бораётган эдилар, нимадир уларга бу ёққа келишни айтди. Шундай қилиб улар... Ўзгариш юз берди. Шунинг учун, ундан кейин улар-улар... шундай, ҳар доим Раббимиз ҳайрон қоларли ишларни амалга оширади. У ҳар доим ниманидир амалга оширади. Улар кириш учун келгандилар, аммо киролмадилар. Ҳеч қандай киролмадик, дейишди.
E-7 Мен шунда: "Хўп, сиз мен билан гаплашишни истасангиз, − дедим мен, − унда майли, мана бу уйга келинглар, ана ўша ерда бу ҳақида сиз билан гаплашамиз", − дедим.
E-8 Хуллас, Нью-Йорк кетиш олдидан, кейинги йиғилишда... бу шундай яхши бўларди, деб ўйладим. Биламан, агар кирсам, унда тетикланаман, шунинг учун бу-бу сизлардаги оловдан ўзимдаги оловни ёқишим учун ёрдам беради, шу учун биз бир кунга тўхтадик, бугун эрталаб. Лекин кеча, кечадан олдинги кун келдик.
E-9 Ундан кейин эса биз кетишимиз керак. Мен ўзим бугун кундузи кетмоқчи бўлаётган эдим, лекин... кетсам керак деб ўйлайман. Шу учун эрталаб саҳарда жўнаймиз, жуда эрта... Бу ердан то Нью-Йорккача, йўлларда қор ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Вирджиниядан ўтиш керак, тоғлар орқали, худди шундай Аллегон тоғларидан ҳам ва ундан кейин Адирондак тоғининг жанубий қисмидан.
E-10 Шунинг учун биз у ерда бошлаймиз, мени эсимдан чиқибди, у ерда шунақа янги арена. Улар, мени тушунишим бўйича, ўша эски Авлиё Николай аренасини олиб ташлабдилар. Мана шу янгисини қурибдилар. Кейин менга маълум бўлишича, шу аренага олинган... биринчи оқшомини бир нечасини бизларга берадилар. Шунинг сабабли бу учун, Нью-Йоркнинг ажойиб эллигинчиларидан шундай миннатдормиз. Ундан кейин у ерда бир неча черковлар қатнашсалар керак, менимча, шу учун ажойиб вақт бўлишини кутаяпмиз.
E-11 Шунингдек, Раббимиз иродаси бўйича, қандай бўлмасин, кейинги ҳафтада қайтиб келамиз. Шу-шу учун агар бу Раббий иродаси бўлса, хўш, якшанба куни, бир ҳафтадан кейин, якшанба эрталабки хизматга келамиз, деб умид қиламиз.
E-12 Шу учун мен бу ердаги пасторимизни ишларига ҳар доимгидай яна бир бор аралашаман, кўряпсизми, шундай-шу учун, эҳтимол, агар мен ҳатто сўраб ҳам ўтирмай бошлаб юборсамми, деб ўйладим. Ундан кейин, мана бу ерда яхши бир гуруҳ йиғилган экан, яна кўриб турибман, бу ерда бу шаҳардан бўлмаган одамлар ҳам бор экан; эҳтимол, бугун оқшом, агар пасторда бирор-бир муҳим нарса бўлмаса, унда биз бугун оқшом кичикроқ йиғилиш ўтказармидик, шундай қисқароқ, шундай, хўш, мумкин, касаллар учун ибодат қилармиз. (Невилл ака ва йиғилиш қувонади. − Таҳр.) Миннатдорман.
E-13 Бугун касаллар учун ибодат қиламиз, деган умиддаман, Илоҳий шифоланиш тўғрисида гаплашамиз, ва ундан кейин касаллар учун ибодат қиламиз. Эртароқ кетиш учун, барвақтроқ бошамоқчимиз. Агар пастор ...ни хоҳласа. Одатда сизлар етти-ю ўттизда бошлайсизлар. Тўғрими? Хўш, унда бугун кечқурун еттида бошласак-чи, нима дейсизлар? (Невилл ака: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Шунинг учун, ижозат беринглар, мен етти-ю ўттизда бошлайгин, ана шунда мен саккизларга яқин ёки саккиз-у ўттизда тугатиб биламан, агар бу − шу ишимиз тўғри келса, шундай қилиб одамлар кетиб биладилар. Мен саккиз ёки саккиз-у ўттиз деганимда, ҳамма одам кулди. Ўша вақтда мен тугатаман, деб умид қиламан. Касаллар учун ибодат қилиш, биласизлар, бизлар ҳатто билмаймиз ҳам.
E-14 Шундай қилиб, сизлардан кетганимиздан кейин, ўтган кузда, бизларда ажойиб вақтлар бўлган эди, шунда Раббимиз кўплаб ғаройиб ишлар билан дуо қилди. Ўша... Шу учун бугун, Худо хоҳласа агар, Худони охирги марта иштироки ҳақида, бундан бир неча ҳафта олдин Колорадода мен билан нималар бўлгани тўғрисида айтиб бермоқчиман. Мана ҳозир шуни сизга айтиб берай, мумкин, бундан касаллар ва бетоблар учун бўладиган бу кечқурун яхши шифоланиш хизмати учун имонингиз кучаяр.
E-15 Энди, бугун эрталаб, хизматни дарҳол шундай бошлашим учун, мен... Тахминан, бир ойлар олдин, бир нарса юрагимни ларзага солди. Шунинг учун, бу нарса ҳозир, менимча улар... бўлса керак. Бу ёзиб борилаяптими? Бу ёзиб борилаяптими? Ҳа. Яхши. Агар магнитофон тасмаси бошқаларга борадиган бўлса, мен билайгин. Бугун эрталаб айтмоқчи бўлаётганларимни ...лар учун айтмаган бўлар эдим. Бу нима − бу-бу шундай... мен айтмас эдим. Бу тўғри эканини биламан, кўриб турибсиз, Мактубга тегишлиларга тўғри бўлади. Лекин мен қилмоқчи бўлаётган бир нарса борки, у мен учун ҳали ноаниқ бўлиб турибди. Бу шунчалик реал бўлиб кўринадики. Шундай бўлса ҳам, мен келганимдан бери, мен... бу менга очиқ бўлганидан бери, мен шундай қўрқиб кетдимки, мен керак бўлмаган нарсани айтиб ҳам юборишим мумкин ва бундан одамларга нотўғри фикр уйғотган бўлардим. Шу учун бу... Шу учун мен...
E-16 Мен айтмоқчи бўлганларим ҳақидаги ёзиб қўйган ёзувлардан, бу жуда ҳам кескин эшитилмасин учун улардан бир қисмини чизиб ташладим. Чунки тушуниб турибсиз, агар ким − агар инсон... Мен-мен Раббий Худони яхши кўраман ва шунинг учун Уни яхши кўришимни фақат бир нарсадан биламан − бу чунки мен сизларни яхши кўраман. Тушуняпсизларми? Фақат шундан билиш мумкин. Шу туфайли, шундай бўлса ҳам, менга нима очилган бўлса-ю, агар буни сизга айтиш керак бўладиган бўлса, буни мен сизлардан яширишни хоҳламайман. Бироқ мен бирон нимани кескин айтсам, бу кимнидир хафа қиладими, деб қўрқаман. Шунинг учун, биласиз, бу... Шундай платформага чиқишга ва ундан кейин нимани айтмоқчи эдинг, шуни айтиш учун раҳбарликни ҳис қилишингга тўғри келади. Бор гап шу. Ундан кейин сен баъзида ниманидир айтасан, кимдир эса бунда бошқача йўналишни... тушунади ва улар мана бу томонга кетадилар; ундан кейин эса кимдир: "Оҳ, бу мана бу нарса, қаранглар", − деб айтади.
E-17 Лекин мен айтмоқчи бўлаётганларимни билишларингизни хоҳлайман, − бу шундай тахмин қилиб айтганларим ва тахмин қилиш дегани "рухсатсиз иш тутмоқ" деганини билдиради. Шу учун мен... Мен буни тўғри демайман, лекин бу шундай бир фикрки, мен уни сизлар нима деб ўйлайсиз, буни тарозига солиб, ўйлаб кўришингиз учун сизларга ташлайман. Буни устига, бу албатта, бу-бу Ёзув бўйича бўлади, чунки... мен ҳеч нимани ваъз қилмаган бўлар эдим.
E-18 Лекин ўша соат келмадимикан? Мана шу соат учун уни вақти келмадимикин ва барча нарсалар шуни англатмаяптимикин? Мен шундай бўлмасинда деб, бутун борлиғим билан илтижо қиламан. Тушуняпсизми? Бу рост бўлиб чиқмасин деб, бу ўша соат бўлиб чиқмасин деб илтижо қиламан. У вақт келади, лекин ўша вақтда етиб келмадикмикин? Кўряпсиз, мана нима муҳим менга. Энди, сизларнинг ҳар бирингиз мен буни билмаслигимни яхши тушуняпсизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Мен шундай... Бу ўша вақт келмадимикин? Агар шундай бўлса, − о Худойим, раҳм-шафқат қил бизларга. Аммо ҳали у вақт бўлмаса, у келади, ...бизга ато эт.
E-19 Энди, уддалаб билсак, Раббимизнинг иродаси билан, бизни олдимизда босиб ўтиладиган жиддий маршрут турибди. Шу учун мен Рождество байрами ўтиши билан океан ортига, Европа ва Осиёга жўнашим керак; асосан Европага. Шундан кейин бу ёққа Қўшма Штатларга, бир неча хизматларга қайтаман, кейин бўлса яна Жанубий Африкага жўнаб кетаман. Иккинчи сентябрдан Дурбанда бошлайман, шундай иккичидан, менимча, тахминан ўнинчигача, ана ундан кейин менда у ёқдан Йоганнесбургга ўтиб кетишим ва яна бошлашим учун уч кун вақтим бўлади. Лекин мени ўйлашимча, буни апрелда бизлар Скандинавия мамлакатларида бошлаймиз, Норвегия ва Швецияда ва Финляндияда ҳамда Голландия ва Швейцарияда ҳамда Германияда, шундай, ўша бутун Европа бўйлаб. Шу туфайли бизлар учун ибодат қилинглар.
E-20 Бизларда шу ерда бир неча йиғилишлар ҳозир Рождество вақтида ҳам, Рождество тугаши билан ҳам йиғилишлар бўлади. Айтмоқчи, бизлар Рождествода шу ерда, уйда бўлмоқчимиз. Болалар бутун Рождество байрамида уйда бўлишни хоҳлашяпти. Бизлар ҳам − бизлар Аризонани яхши кўрамиз, лекин сизлар биласизми, биз нимани соғинамиз, кейин бу билан ҳеч нима қилолмаймиз, бу мана шу черковни ва сизларни ҳаммаларингизни қўмсаймиз бизлар. Бизлар қаёққа кетмайлик, нима иш қиламиз, буни аҳамияти йўқ, бу шундай... Болалар, мен ҳам, хотиним ҳам, ҳаммамиз. Бунга ўхшаган жой йўқ. Бу рост. Бунақа жой йўқ.
E-21 Мен етти денгизни кечдим, шундай мен − мен ҳамма жойда бўлдим, аммо мана шу ерга ўхшайдиган, мен учун шундай дуоли туюладиган, бунақа жой йўқ. Бу шундай. Агар буни бир ҳис этмоқчи бўлсангиз, − бир куни бу ёқдан кетиб кўринг. Бу ерда шундай бир нарса бор. Мен амалда бутун дунё бўйлаб ваъз қилдим, аммо мен ҳеч қачон, ҳеч қайси вақт, ҳеч қандай жойда, қачонки мен шу ерда тураман, Худонинг Руҳини ана шу ердагидай эркин бўлишини ҳис этмаганман. Бу ўша жой.
E-22 "Худойим, мана шу... бўлсин". Ўша кундаги сингари, ўша бурчак тошини қўйганимда мен: "Раббий Худо, бу доимо тураверсин", − деган эдим.
Одамлар: "Икки ойдан кейин бу ерда гараж бўлади", − дейишганди.

E-23 Мен: "Раббий, бу доимо бардош бериб турсин ва Исо келган пайтингда, одамлар Сени улуғлаб турсинлар", − дедим. Бу худди шундай бўлишига мен ишонаман.
E-24 Ҳозир келинглар, Раббийдан Ўз дуоларини беришини кутганимизча, Библияга мурожаат қиламиз. Шунинг учун Ёзувдан баъзи бир нарсаларни ўқимоқчимиз. Мен бу ерда Ёзувдан баъзи бир жойларни ёзиб қўйганман, ана ўшаларга таянмоқчиман ва яна айрим бир қайд қилиб қўйганларим ҳам бор. Шундай қилиб мен Библиядан учта жойни ўқимоқчиман, аввал мен уларни эълон қиламан. Мен Яҳудодан 5-чи ва 6-чи оятларни ўқимоқчиман. Биласиз, Яҳудо фақат битта китоб. Ундан кейин эса Бутруснинг Иккинчи мактуби, 2-боб, 4-5-оятларни ўқимоқчиман. Ундан кейин Бутруснинг Биринчи, 3:18дан то 20-гача ўқимоқчиман.
E-25 Шунинг учун бугун эрталаб менинг мавзуим, Раббий иродаси билан, бу: Ҳозир зиндонда бўлган жонлар. Оҳо. Ҳозир зиндондаги, қамоқдаги, батамом ҳукм остидаги жонлар. Ҳеч қачон ва ҳеч қандай тарзда қутқарилмайдилар, кўряпсизми, ҳозир қамаб қўйилган ўша ёвуз руҳлар.
E-26 Энди келинглар, олдин Яҳудо Китобидан ўқиймиз. Мени ўйлашимча, Яҳудодан бу жойни биринчи белгилаб қўйганман; ундан кейин Бутруснинг Иккинчиси, ундан кейин бўлса − сўнгида Бутруснинг Биринчиси. Энди, Яҳудо, мен уни тўлиқ ўқишни хоҳлар эдим; бироқ вақтни тежаш учун, чунки ҳозир ўн-у ўттиз бўлиб қолди, мен 5-оятдан бошлайман. Хўп шундай қилиб, бизга маълум бўлишича, Яҳудо Исо Масиҳнинг укаси, сут эмишган укаси. Тушуняпсизларми? У Юсуфнинг ўғли эди.
Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликлан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни халок қилган эди.

E-27 Олдин қутқарди уларни, Мисрдан олиб чиқди, ундан кейин эса уларни йўқ қилди, чунки улар ўз мактублари билан юришда давом этмадилар, кўряпсиз.
Шунингдек, ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталарни ҳам Эгамиз қоронғи зиндонга абадий занжирбанд қилганди. Уларни буюк қиёмат кунигача ўша ерда сақлаб турибди.

E-28 Қачонлардир фаришталар осмонда бўлгандилар ва улар ўз ҳолатларини ва мавқеларини сақламадилар, итоат қилмай ажралдилар, шунинг учун ҳозир улар умрбод қоронғи зиндондалар, Абадий қоронғи зиндонда, мана шу шароитда буюк Ҳукм Кунигача қамалиб турадилар, улар қолган барча имонсизлар билан бирга ҳукм қилинадилар.
E-29 Энди Бутруснинг Иккинчи Мактубида, 2-боб, 4-оятдан бошлаб, бу жой бундан бир ёки иккита китоб олдинда турибди, мана.
Худо ҳатто гуноҳ қилган фаришталарни ҳам аямаган. Қиёмат кунигача уларни тубсиз чуқурликдаги зулматга занжирбанд қилиб қўйган;
Худо қадимги дунёни ҳам аямай, бетавфиқлар устига тўфон келтирди. У фақат солиҳлик жарчиси бўлган Нуҳни ва бошқа етти кишини омон сақлади;

E-30 Фаришталарни ҳам аямади; уларни чуқур тубсизлик зулматига занжирбанд қилиб, бутун дунёни маҳкум қилди, буни Нуҳ вақтида қилди.
E-31 Энди Бутруснинг Биринчи Мактуби, 1-боб ва... Бутруснинг биринчи Мактуби, 3-боб, 18-оятидан бошлаб яна ўқиймиз. Мана, энди диққат билан эшитинглар.
18 Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўлади туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди. Уни жисман ўлдиришди, аммо У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди. (3:18... У янги, улуғвор ҳаёт учун тирилди − юнонча матнда... У руҳда тирилган. Бу ўринда руҳда сўзи инсоннинг тирилган танадаги янги ҳолатига ишора қилади. − Тарж.)
19 Сўнг зиндонга қамалган ёвуз руҳлар олдига бориб, улар устидан ғалаба қилганини эълон этди. (3:19: зиндонда қамалган ёвуз руҳлар − қилмиўлари учун жазоланган илоҳий зотларга ишора. − Тарж.)
20 Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди. Нуҳ ва унинг оиласи билан рўй берган бу ҳодиса биз учун тимсол ҳисобланади. Бу тимсол бизнинг имонга келишимизни ва сувга чўмдирилишимизни билдиради. Чўмдирилиш маросими баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худога: "Сенга содиқ қоламан", деб чин юракдан ваъда бериш демакдир. Дарҳақиқат, сизлар сувга чўмдирилишингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар.
Келинглар, ибодат қиламиз.

E-32 Энди, Самовий Ота, бу ерда Ёзувнинг шунақа мисралари, учта гувоҳ, Ёзувнинг учта жойи гувоҳлик бериб турибди. Сен ҳам Ўз Сўзингда: "ҳар бир масала иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади", − дегансан. О Худойим, ҳозир мен илтижо қиламан, бу одамларга келгин ва бу Сўзни, ушбу Мактубни амалда у қандай бўлиши керак бўлса, шундай этиб талқин қилки, бундан ҳар бир эркак, аёл, ўсмир ёки қиз бола Сен тайин этганинг даражасида тушуниб билсин, ва ҳозир ушбу учаласи Ҳақиқат ҳақида гапираётганлигини билишсин.
E-33 Шунингдек, мен илтижо қиламан, Сен ҳозир бизларга Муқаддас Руҳни юбор. Бизлар ҳам бугун орамизда бўлиб турган Шоҳимизга, Раббий Исо Масиҳга қараймиз; қайсики бизлар ҳозир Унда самовий жойларда бўлиб, имонимиз бўйича тирилганмиз. Бизлар Унинг Мактубини кутмоқдамиз. Раббий уни бизлар орқали гапир, уни бизлар орқали эшитинглар, шунинг учун Сендан гапирадиган лабларимизни ва эшитадиган қулоқларимизни суннат қилишингни Сендан сўраймиз, токи бу нарса Унинг шарафига ва шуҳрати учун бўлсин, У ҳам бўлса Каломдир. Зеро бизлар буни Унинг Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
E-34 Энди, бугун оқшомги хизмат эсингиздами, шифоланиш хизмати. Мен ўйлайман, ибодат карточкаларини тарқатиш шарт эмас, биз шундай касаллар учун ибодат қиламиз холос. Менда сизларга айтадиган нарса бор, шу учун мен − мен умид қиламанки, бу нарса йиғилишни шундай ҳолатга олиб келадики, ундан ҳар турли шифоланишлар юз беради. Мен биламан, агар бизлар бунга шу тарзда ишонсак, бу нарса бўлади.
E-35 Энди бу, зиндондаги жонлар, ҳозир зиндонда бўлган жонлар!
E-36 Хўп мана, одамнинг жони − бу одамнинг танаси эмас, бу жони. Тушуняпсизми? Шунинг учун жон − бу шундай нарсаки, у руҳнинг табиатидир. Шундан кейин эса, қачонки инсоннинг характери... Қачонки у: "Бизлар ўлдик", − деганида, Ёзув бизга "бизлар ўлдик ва бизларнинг асл ҳаётимиз эса Муқаддас Руҳ орқали муҳрланган ҳолда Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир", − деб аниқ айтиб турибди. Шунинг учун, сизнинг танангиз ўлмаган; сизнинг руҳингиз ўлмаган. Балки сизнинг руҳингиз табиати ўлган; мана, сизнинг феълингиз, характерингиз жонингиздир. Сизнинг жонингизни табиати, характери − Худо. Агар сиз юқоридан туғилган бўлсангиз, Худо − сизнинг жонингизни табиати. Агар бундай бўлмаса, унда бу жон дунёдандир. Нимаики қачондир бошланса − у тугаши керак, шунинг туфайли Абадий Ҳаётга эга бўлишнинг биргина йўли, бу ҳеч қачон бошланиши бўлмаган Ҳаётга эга бўлиш билан бўлади. Сен туғилган пайтингда, қачонки Худо сенинг бурнингга ҳаёт нафасини пуфлаганида ва сен тирик жон бўлган пайтда, мана ўшанда сен бошландинг, ўшанда сени ҳаётинг бошланди. Лекин қачонки сен...
E-37 Сенда бўлган ўша табиат, сен табиатинг бўйича дунёдансан, Худодан бегонасан, аслини олганда қандайдир ҳайвондирсан. Бу мутлақо тўғри. Биз сут эмизувчиларлигимизни ҳар қандай одам билади. Сизлардан ким билади буни? Бизлар, биз сут эмизувчилармиз, биз иссиқ қонли маҳлуқлар, ўзимизни ерда келиб чиқишимиз бўйича мана шунақамиз бизлар. Бироқ, кўряпсизми, бизлар бошқа сут эмизувчилардан нима билан фарқ қиламиз − бу шу биланки, Худо бизларга жон киргизди. Тушуняпсизларми? Энди, бошқа ҳайвонлар кийим кийишлари шарт эмас. Бизлардан бошқа ҳеч қандай бошқа ҳайвонга ўз уят жойларини яшириш учун кийим кийиши шарт эмас. Фақат бизлар кийинамиз, чунки бизларда жонимиз бор. Лекин, кўряпсиз, Худо одамни нимага ўхшашини азалда билар эди. Шунинг учун У ерни яратди ва энг паст туридан то юқорисигача ҳар турли ҳайвонларни яратди; шундай қилиб энг юқори даражали ҳайвон − одам пайдо бўлди.
E-38 Ана ўшанда биринчи одам ясалган эди, у Худога ўхшаган суратдаги руҳ эди.
E-39 Модомики "Худо бу Руҳ" экан, − Юҳанно Хушхабари 4. Энди, "У Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим. Сенинг Сўзинг эса Ҳақиқатдир". Шундай мана, бизлар Унга Руҳда ва Ҳақиқатда сиғинамиз. У − Руҳий Зот.
E-40 Ўшанда ерга ишлов берадиган одам йўқ эди, ана ўшанда Худо ернинг тупроғидан одамни ясади.
E-41 Ундан кейин У унинг биқинидан қўшимча маҳсулот, қовурғасини олди; ана ўша вақтдан ушбу одамни иккига ажратди, қайсики унда икки хил табиати бор эди. Шунинг учун у аёлга хос табиатни чиқариб олди, чунки бу севги эди ва У уни Одам Хотин деб атаган шахсга жойлаштирди. Мана унинг муҳаббати нимада, табиий, филео севгиси, ўз хотини учун қайғуради. Мана шундай бўлишлиги керак эркак киши бугун, у ҳам ўзаро эри учун худди шундай. Эркак, эркак жинси; аёл, аёл жинси.
E-42 Ундан кейин, кўряпсизми, У Ўзининг Шахсий кўринишига ўхшаган одамни яратганидан кейин, "Эркагу аёл қилиб яратди уларни", ерга ишлов берадиган одам йўқ эди. Шу учун уни ернинг тупроғидан ясади, шунинг учун у... бўлди, у ўша одам бўлди. Ушбу одам зоти сут эмизувчи эди, кўряпсизми, у жонивор эди; аммо У унга Худонинг мана бу руҳини, ҳаётни жойлаб ва шу билан уни шундай бир ҳолатга, асосга қўйдики, у ўзи танлаб биладиган бўлди. Шундан кейин, қачонки бу одам...
E-43 Энди, бизлар ўзимизни қандайдир бир ўзгача, ўзига хос деб ўйлаймиз. Фақат эсингизда бўлсин, бизлар нимамиз ўзи? Бир гувала лой. Бор гап шу. "Зеро, сен тупроқдирсан ва тупроққа қайтасан". Шу учун, қачонки сиз кўчада кетаётган одамни кўрасиз, у ўзини қандайдир ўзига хос ажойибман деб ўйлайди, биласизлар, маълумот олган ё бошқа нарсалар ва ҳоказолар; ёдингизда тутинг, бу − Индиана штатининг тупроғи гуваласи. Бор гап шу. Шу учун ана у аёл ҳам, калта иштон кийган ярим ялонғоч, яна тамаки чекади ва кўчада худди у бутун мамлакатни эгасидай ўзини тутиб, эшилиб юради-ку, бу Индиана штатининг бир гувала тупроғи, у ҳам мана шундай бўлиб орқага қайтади. Шунинг учун бошдан-бош сенда бирор муҳим жойинг йўқ, кўряпсиз. Шу учун бу тўппа-тўғри, мана сен кимдурсан.
E-44 Аммо ичкаридаги ўша жон, кўряпсизми, ўша жон − Худо мана нимани устида ишлайди, тушуняпсизлар.Агар у ўша табиат, ўша руҳ У билан рози бўлишига эришолса эди, ана ундан кейин ўша хулқ-атвор, характер ўлади, бу дунёга бўлган севги ва унинг табиати ўлади, шундан кейин бу дунёнинг ишлари ўлган бўлади. Тушуняпсизларми? Чунки "Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғласангизлар, сизда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди". Тушуняпсизларми? Шунинг учун инсон юқоридан туғилган бўлиши керак. Шу тарзда, ушбу табиат ўлиши керак, шунинг учун, ўшандаХудонинг табиати келади ва сенда яшайди. Шунинг учун Худо − бу биргина ҳеч қачон бошланмаган ва ҳеч қачон тугаб билмайди ҳам.
E-45 Шундай қилиб, шунинг учун Унда ўртоқчилиги, дўстлиги бор, кўряпсиз, шунинг учун ушбу ерга хос одамни олди, ундан кейин ушбу Абадий Руҳни олди ва буни унга қўшди. Чунки Худо бунда, Исо Масиҳ бўлиб келганида, ҳа, ўшанда Унда Ўзини акс эттирдики, У Одам бўлди ва У Худо эди, кўрдингиз. Худо Масиҳда; У дунёни Ўзи билан яраштиргани ҳолда, кўряпсизми, Унда зоҳир бўлди, яшади. Шунинг учун ўша баркамол Одам орқали ҳар биримиз, камолга етмаганлар, Худога ишонганлар ва Буни қабул қилганлар, Унинг баркамоллигига айланадилар.
E-46 Шунинг учун Унинг танасини чиришга, худди шундай Унинг жонини ҳам дўзахда қолдирмади, балки Уни учинчи кун тирилтирди, шу учун У абадий тирикдир. Шунинг учун бизларда ҳам Унинг Шахсан улуғланган танасига ўхшаган танамиз бўлади.
E-47 Унинг Исмига, Унинг ўлимига, Унинг тирилишига киришимиз учун, бизнинг олдинги одам ўлганини, энди бизлар янги Ҳаётга эга эканимизни бу дунёга кўрсатиб, тирилишимиз учун − мана нима учун бизлар Унинг Исмидан чўмдирилдик. Бизлар ўша олдинги табиатимизни кўмдик. Кўряпсизми? Ўша олдинги характеримиз тамом бўлди ва энди Унинг табиатига эгамиз бизлар. У бизда яшаяпти ва бизлар энди шахсий хоҳишлармизни бажармаймиз. Биз Унинг хоҳишини бажарамиз. Биз энди ўз шахсий фикрларимиз билан ўйламаймиз. Ушбу ақл, айнан ақл ўйлайди. Ҳар бир имонли одамда Исо Масиҳнинг ақли бор бўлади. Кўряпсизми, у ерда − у ерда жон бор, мана нима ҳақида гапираяпмиз. Мана, мен ҳозир айнан мана шу томони ҳақида, бизнинг ичимиздаги − жон тўғрисида ўйлаяпман.
E-48 Энди, агар бизлар бу масалада эътибор қилган бўлсак, баъзан кўплаб ҳар хил нарсалар юз беради, шунда бизлар ўйлаб қоламиз, нимага ўзи бундай бўлди ва биз ўзимиздан сўраймиз, яна бошқалардан сўраймиз. Аммо, ниҳоят, бир оз вақт ўтиб, агар бизлар Христианлар бўладиган бўлсак, унда нима бўлганда ҳам, ҳаммаси тўғри бўлаётганини тушуниб қоламиз. Сизлар буни кўргансиз. Ҳамма Христианлар буни кўрадилар. Нима учун бундай қилдик деб ҳайрон бўламиз.
E-49 Мен Библияни биринчи марта ўқиб чиққанимда: "Нима учун Иброҳимни, шундай буюк одамни, у ерда Сора мени хотиним эмас дейишига Худо йўл берди?" − деб баъзан ҳайрон бўлар эдим. Яна қандай у йўл бердики, у ерда у бу ҳақида ёлғон гапирди, яна бошқа ишлар, ва яна қандай У йўл бердики, Иброҳим унга чиқиб кетма деган ваъда этилган ердан чиқиб кетди. Ҳар қандай яҳудий, ваъда этилган ердан чиқиб кетган одам, − эътиқодидан қайтган одам, муртад ҳисобланади, чунки Худо у ерни уларга берди ва уларга ўша ерда қолишларини амр қилди, кўряпсизми, улар бўлса уни тарк этдилар. Мана шундай қилиб у Гарорга жўнади. Лекин бу агар... шу учун бўлмаганида эди.
E-50 Ана ўшанда Абумалек, ўша Филист мамлакатидаги ўша шоҳи Сорани яхши кўриб қолди ва унга уйланмоқчи бўлди, у яхши инсон эди, солиҳ одам эди. Шунинг учун... бўлиши билан, ...эҳтимол. Бу кулгили эшитилади, лекин сизлар учун реал кўринсин деб айтаман. У кечқурунги ваннасини қабул қилиб бўлгач, пижамасини кийиб, ибодатини қилди ва ўрнига ётганидан кейин, Раббий унга зоҳир бўлди ва: "Сен ўзингни ўлдим деб ҳисоблайвер", − деди, − у одам бўлса ҳеч нима қилмаган эди. Кўряпсизларми? У бутунлай алданган эди, ҳам Иброҳим, ҳам Сора томонидан. Бу рост. "Сен бегона хотинни олдинг, мана. Шунинг учун Мен − сен қандай ибодат қилганингда ҳам, Мен сени ибодатингни эшитмайман. Сен ўлдинг ҳисоб. У одам эса − Мени пайғамбарим", − деди У. Кўряпсизми?
E-51 Кўряпсиз, буни тушуниш қийин, кўряпсиз. Аммо агарда шу нарса бўлмаганида эди, бизлар марҳамат нима эканини билмаган бўлар эдик.
E-52 Нима учун у борди-да, Ҳожарга уйланди, қачонки ўзини шундай гўзал хотини, Сора бор эди? У ҳам бундай қилмоқчи эмас эди, кўряпсизми, бироқ унга Сора айтди буни. Ана ўшанда Раббий унга: "Хотининг Сорага қулоқ сол", − деди. Нима учун? Исмоил дунёга келиши керак эди − "Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин". Тушуняпсизми, мен нимани назарда тутаяпман?
E-53 Буларнинг ҳаммаси тимсоллар ҳисобланади. Нима учун бўлмаса, ана у пайғамбар фоҳишага уйланиши керак эди ва... шу болалар билан, ундан иккита болали бўлиши керак эди? Қандайдир аломат учун. Нима учун бўлмаса бир одам уч юз қирқ кун ўнг ёнига ётди, ундан кейин эса неча кундир бошқа ёнига ётди? Қандайдир бир аломат учун. Яна бири ўз кийимларини йиртиб ташлади ва Исроилнинг олдида юрди. Мана шундай, буларнинг барчаси тимсоллар ва соялар эди, тушуняпсиз; бизларда ҳам шунга мос бўлиши учун, шунақа воқеалар бўлишлиги керак.
E-54 Шунинг учун кўпинча бизлар билан ҳам нимадир юз беради ва бизлар ўйлаб қоламиз, нимага бундай бўлди деб. Бу Худо олдиндан бизларга ниманидир кўрсатади.
E-55 Энди, ҳали ёш бола эдим, сизлар эса менинг ҳаётим тарихини биласизлар, мен ҳар доим ўйлайман, ўзимни қанчалар эслайман... Энг биринчи эсдаликларимдан бири... Энди бу, энди, сиз, мумкин, кеча нимадир дегандирсиз менга, бугун бўлса мен буни эслаёлмайман ҳам. Лекин ўтмишдаги баъзи бир нарсалар борки, ёшлигимизда бўлиб ўтган, уларни биз ҳар доим эслаймиз; бизларни кўпларимизда ҳам шунга ўхшаган бўлади. Шу учун бунақасини айтиш кулгули, лекин мен эслайман, ҳали эмаклаб юрар эдим, узун кўйлакда. Ёш болалар, ҳозир менинг ёшимда бўлган баъзи одамлар буни эслашади, ёш болаларга қандай узун кўйлак кийдириб қўйишарди. Шунинг учун мен, эслайман, тоғам кириб уйимиз печкаси ёнида турганида, мен эмаклаб бориб, уни этигидаги қордан олиб еган эдим.
E-56 Ундан кейин бўлса, ҳаётимда эсимда қолгани, бу ваҳий эди, энг биринчи кўрганим ва унда менга ҳаётимни энг кўпини Нью-Олбани деган шаҳар яқинида яшашлигим айтилган эди. Мени ўзим эса умуман акушерсиз туғилган, анави тоғларда яшаган бола эдим. Шунингдек, шу учун мен-мен... Сиз биласиз, улар... Мен бу ерда қарийб эллик йил яшадим, айнан шу ерда; ваҳий.
E-57 Ундан кейин бўлса, мен доим қаердадир Худони бор эканини, менга, кичкина болага: "ҳеч қачон чекмасликни, ичмасликни ва танамни харом қилмасликни", ахлоқсиз аёллар билан яшамасликни ва бошқаларни айтганини билар эдим. Ёш йигит бўлиб қолган бўлсам ҳам, мен ҳар доим бу нарсадан қўрқардим.
E-58 Ундан кейин эса бир куни овга чиққан эдим, бу менимча, менинг иккинчи характерим − бу овга бўлган ишқибозлигим. Шунда бизлар Джим Пул деган бир яхшигина бола билан овда бўлган эдик. Менимча унинг ўғли шу черковга келади, кичик Джим, шундай яхши оила. Мен Пулларни биламан. Бизлар Джимм билан ҳали ўспирин, мактаб ёшидалигимиздан бирга ухлардик ҳам, бирга яшардик ҳам. Бизни ёшимиздаги фарқ − олти ойлар борда. Шунда Джимм милтиғини ўқдонини бўшатди ва мени иккала оёғимни яқин масофадан, сочма ўқ отадиган милтиқдан отиб қўйди. Мени касалхонага олиб келишди ва мен у ерда ўласи бўлиб ётдим, ҳеч қандан пенициллин, ҳеч нима йўқ эди ўша кунлари. Шу учун мана улар мени тагимга қандайдир клеёнка ёздилар ва ўша кечқурун... Кейинги эрталаб операция қилишлари керак эканини билардим.
E-59 Улар шундай олдиларда, ярани тозалашди, этимни катта-катта бўлаклари осилиб турар эди. Шу учун улар қайчини олиб, уларни кесиб ташладилар, оҳ, мен шунда ўша одамнинг қўлига ёпишдим. Ўшанда уларда Франки Эйч деган одам бор эди, у яқин жойда ўз жонига қасд қилди, ҳа шунда, мана шу ишни қилган вақтда уларга мени қўлимни ушлаб туришларига тўғри келди., қўлимни унинг чангалидан суғуриб олдилар ўшанда. Мен додладим ва биғиллаб йиғладим, ва мана шундай ёпишдим, улар эса оёғимни ўша ерларини кесиб ташладилар. Мен ўн тўртда эдим, умуман ёш бола эдим.
E-60 Ана ўша кечаси мен ухлаб қолишга уриндим, шунда улар... Мен уйғониб кетдим, нимадир пилчиллар эди. Бу қон эди, менимча бир литрдан кўп эди, венамдан оқиб чиқаётган эди. Улар эса... улар рентген қилдилар ва ўша сочма ўқ бошқа томондан артерия томирига яқин жойдан ўтган, агар озгина тегиб ўтганида, уни ёриб юборар эди ва қон кетиш бўлар эди, дейишди. "Ҳа, − дедим мен, − мени куним битди". Мен қўлимни мана бундай туширдим ва уни тортдим, шунда қўлларим қон бўлди, бу мени ўзимни қоним эди, уни устида ётган эдим. Мен чақирдим, қўнғироқчани чалдим. Ҳамшира келди, у шундай қонни сочиққа шимдириб олди, чунки улар ҳеч нарса қилолмадилар.
E-61 Кейинги эрталаб, шунақа оғир аҳволдаман, ўша кунлари, биласизлар, қон қуйиш дегани йўқ эди, шундай қилиб, улар-улар мени операция қилдилар. Улар менга эфир бердилар. Қачонки мен... Ўша эски эфир, мен ўйлайман, сизлар эслайсиз, бу шундай олдинди, эскича наркоз эди. Шунинг учун ўша эфир билан мен саккиз соатга ҳушимдан кетганман. Улар менга шунчалик кўп бердилар, мени уйғониб билмайди, мени уйғонмайди деб ўйладилар. Улар мени уйғотиб билмадилар.
E-62 Мен эслайман, у ерда, мени ёнимда миссисРудер турган эди, ўша касалхонада. Ҳеч қачон бу аёлни унутмайман. Нима юз берганида ҳам, мен уни унутолмайман. У ўша вақтда ёшгина аёл эди. Уни эри бу ерда бошқарувчи эди, машиналар таъмирлайдиган жойда. Лекин мен − мен эслайман қандай уни менинг ёнимда турганини, у билан миссис Стьюартни. Бу айнан ўшалар менинг касаллигим ҳисобини тўладилар. Мен... Бизни уйимизда ҳатто ейдиган нонимиз йўқ эди, қандай қилиб энди касаллик ҳисобини тўлай олардик, юзлаб долларни. Бироқ у аёл, ўзининг черкови жамоати ва Ку-Клукс-Клан орқали, масонлар менинг касаллик ҳисобимни тўладилар. Мен уларни ҳеч қачон унутмайман. Тушуняпсизларми? У ерда нима қилишмасин, буни аҳамияти йўқ, ёки яна нима, мен ҳар доимгидай... шундай бир нарса борки, уларни унутмайман, кўряпсизми, уларни нима қилганларини. Шунингдек, улар доктор Ридер ҳисобини ҳам тўладилар. У ҳали тирик, мана бу ерда Порт Фултонда яшаяпти, сизга ушбу воқеани айтиб бериши мумкин.
E-63 Мен бу эфирдан ўзимга келганимда, у ерда мен билан нимадир юз берди. Мен буни ваҳий эканига ҳар доим ишонаман. Чунки мен шу қадар ҳолдан тойган эдимки, шу учун мен... Улар мени ўлаяпти деб ўйладилар. Ўша аёл йиғлар эди. Қачонки мен кўзимни очганимда, мен унинг гапираётганини эшитдим, шундан кейин эса мен яна ухладим ва уйғондим, икки ёки уч марта. Шундан кейин мен ваҳий кўрдим. Ана ўшанда менда... бўлган эди.
E-64 Тахминан етти ойлардан кейин оёғимдан милтиқ ўқи устидан босиладиган тукларни ва мой босган ов кийими бўлакларини чиқариб олишлари учун, боришим керак эди; доктор буни чиқариб олмаган эди. Ана шу сабабдан мени қонимда заҳарланиш бошланди, иккала оёғим ҳам шишиб ва пастги қисми икки баробар катталашди. Шу учун улар мени сонимдан кесиб ташламоқчи бўлдилар. Шу учун мен шундай... Мен уларга: "Йўқ, яна юқорироқдан, уларни мана бу ердан кесиб ташланглар", − дедим. Мен шундай бунга чидаёлмас эдим, кўряпсиз. Охири доктор Ридер ва Луисвиллидан доктор Пиртл операция қилдилар ва мана ўша жойни кесиб, очиб, буни ҳаммасини тозалаб олдилар; ана бугун менда ҳозир Худони раҳм-шафқати билан ажойиб оёқларим бор.
Аммо ўша − ўша охирги кўрган ваҳийда...

E-65 Биринчи ваҳий, мен ўзимга келгандим, шунда мен мана шу трансга тушдим. Шунда мен дўзахга тушиб қолдим деб ўйладим, мен нақадар аниқ...
E-66 (Йиғилишдан бир биродар: "Сэр, мени кечиринг", − деди. − Таҳр.) Ҳа. (Шу ерда бир аёл ҳушидан кетди, ана у ерда".) Яхши, бирортангиз унга қўл қўйинг, шу учун у... бўлиши мумкин, унга кўпроқ елпинглар. Энди ким ўша ерда турибди, унга қўлларингизни қўйинг.
Келинглар, ибодат қиламиз.

E-67 Азиз Раббий Исо, бугун эрталаб мазаси қочган опамиз, шундай у шу бинода беҳуш йиқилибди, унга Сенинг иноятинг, қудратинг, ироданг келсин... у ерда Сенинг номингдан у аёлга қўл қўйдилар. Ёзувда ҳам: "Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади", − деб айтилган. Шу учун бизнинг опамиз бу хаста ҳолатдан чиқсин ва Худонинг шуҳрати учун соғайсин. Бизлар буни Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз ва Сенинг қўлларингга топширамиз. Омин.
E-68 Ҳозир уни тоза ҳавога чиқаринглар. бу ерда − бу ер жуда дим бўлиб кетди. Мен бу ерда буни жуда ҳис қилиб турибман, жуда ҳам ёмон. Платформада, шу ерда оғир сезилиб турибди. Мен буни тўрт-беш марта ҳис қилдим. Агар бор бўлса... у ўзини яхши ҳис қилиши билан, уни кўпроқ ҳаво бор бошқа жойга ўтирғизинг. Бу яхши. Ҳа. Кўряпсизлар, шундай ҳам дам бердики, биласизлар. Инсон зоти шундай тузилган, ҳар биримиз, бир қанча квадрат фут иссиқлик чиқарамиз. Агар сизда сув бор бўлса, ёки бирон нима, опамизга сепиш учун. Унга − у анча яхши, жуда соз. Кўряпсизми? Ҳаммаси яхши. (Бир биродар йиғилишдан: "Бранхам ака, келинг, ҳар ҳолда эшикларни очайлик", − деди. − Таҳр.) Ҳа, бўлиши мумкин, агар эшикни очсангизлар, мумкин, ёки бирон йўлини қилиб, қўлдан келганча бироз ҳаво киритармидик, ўзлрингиз тушунасизку энди.
E-69 Энди бу сафар, ушбу ваҳийни кўрган вақтимда, мен ўзимни бу ҳаётимдан қийноқларга ўтдим, деб ўйладим.
E-70 Шунинг учун етти ой ўтиб, шу ерда, Кларк округининг Мемориал Госпиталида, менда иккинчи марта операция бўлганди. Шу учун ўтган сафар, наркоздан чиққанимда, мен ўзимни Ғарбда турибман деб ўйладим. Менда яна битта ваҳий бўлган эди. Ўшанда у ерда осмонда каттакон олтин хоч бор эди ва ўша хочдан Раббийнинг Шухрати таралиб турар эди. Шунда мен қўлларимни мана бундай очиб турар ва ўша Улуғворлик мени кўксимга кирар-кираверарди. Шу учун мен... Ваҳий ғойиб бўлди. Мана шу ваҳий тугаган пайтида, ўша ерда отам менга қараб турган эди.
E-71 Сизлар... мен ҳар доим ҳис қилганман. Шунча йиллар мени билганларнинг ҳаммаси билади, мени ҳар доим Ғарб ўзига жалб қилар эди. Биласизлар, бу нима дегани. Ҳар доим нимадир Ғарбга тортар эди. Аммо бир куни бир астроном худди шу нарсани, мен ғарбга жўнаб кетишим кераклигини айтган эди... Юлдузлар, уларнинг цикллари бир-бири билан туташган ва ҳоказолар, мен ўша белги остида туғилганман ва шунинг учун менга ҳеч қачон шарқда муваффақият ҳамроҳ бўлмайди; менга Ғарбга жўнаб кетишлигим керак эди. Шунинг учун ўтган йили бутун ҳаётимдаги орзуимни бажариш учун, тушуняпсиз, буни амалга ошириш учун, Ғарбга жўнаб кетдим.
E-72 Нима сабабдан мен у ерда бўлдим? Бу айнан энг бемаъни ҳаракат. Ўша даштда ўтирибмиз, ижарада турганим учун ойига бир юз ўн доллар тўлайман, бу ерда эса менга берилган шинамгина пасторнинг уйи, кўриб турибсиз. Лекин Раббийга эргашиш керак, кўрдингиз, бу − мени қўлимдан келадигани шу, фақат шуни биламан. Шу учун, ўша ваҳийларни ва у ерда нималар юз берганлигини сизлар биласиз. Энди ҳозир бу сафар айтмоқчиманки...
E-73 Ҳозир, Рой ака, агар опамиз ўзида дармонсизлик сезаётган бўлса, у... уни бирон ёққа чиқаринглар, бирон-бир хонага, у ерда кўпроқ ҳаво бўлади, унга яхши бўлади холос, чунки мен сезиб турибман, ҳозир уни аҳволи яхши бўлиб қолади, мана. Ҳаммаси жойида. У шундай ўзидан кетиб қолганди, ёмон бўлганди. Шунинг учун мен − мен сизга айтаяпман, агар у... агар сиз уни бу ёққа ўтказмоқчи бўлсангиз, бу ерда ҳаво... Рой ака, мана бу деразаларни очвор ва агар опамиз истаса бу ёққа ўтишни, бу-бунда яхши иш бўлади. Агар у шу ёққа ўтмоқчи бўлса, унда майли, бундан қўрқманглар, шундай.
E-74 Шу ердан ўтаётганида мен унга қўлларимни қўймоқчиман. Сизлар, ҳаммаларингиз мени кечиринглар. Шунингдек, Худойим... бу учун мени кечир. Бу, а бу яхши, ака.
E-75 Самовий Ота, мана бу эрталаб шу ерда Сенинг қизинг ўтирибди, у Мактубни эшитиш учун келди ва... олди. Иблис уни бундан четлаштирмоққа уруняпти, бироқ у бундай қилолмайди. У қилолмайди бундай. "Исо Масиҳ Исмидан, иблис шундай қилиб билмайди".
Ҳаммаси яхши. Ҳа, ўша эшикни, агар бироз... мен ўйлайман...?... акалар, ўшанда бу ерга, сизларга ҳаво ўтади.

E-76 Э, сизлар димликни айтаяпсизми, ҳали бу димлик эмас, сизга океан ортидаги баъзи бир жойларда бўлишингиз керак, у ерда улар бир-бирини устига чиқиб кетади, маховлар ҳам, рак бўлганлар ҳам. Шунинг учун даҳшат, шундай нафас олиб бўлмайди, биласизларми, ана ўшанақа жойларда. Ўша катта-катта хоналарда ётганлар, шундай турли касалликлар юқтирганлари ҳолда. Шу учун биласизлар, мохов нима ўзи. У ерда, у ерда қулоқларсиз, юзини ярми емирилган, яна қўллари йўқ, яна оёқ ўрнида ёғочлари билан ва шунга ўхшашлар, бир-бирини устига чиққанларича, ётишибди. Шундай, уларнинг кўплари худди ўша ернинг ўзида, биласизларми, улар Мактубни эшитайин деб, ичкарига, бирон ёққа киришга уриниб, ҳа, ўша ерни ўзида бир-бирини босганлари ҳолда ўлиб ҳам қолар эдилар.
E-77 Энди бўлса − ҳозир бу ҳақида, нима юз берганини айтиб бераман. Менда бўлиб ўтган бу ваҳийда, бошидан бошлай, чунки мен буни, иккита ваҳийни, улардан бири ҳақида айтиб бериш учун олиб келдим. Мен Ғарбда бўлишлигим лозим эди. Мен ҳар доим буни орзу қилгандим.
E-78 Шунинг учун ҳозир, бу эрталабки Мактубни мақсади − черковга, токи... токи мен ҳаёт эканман, қанчалик менга бу маълум, У менга эълон қилишимга қўйган ҳамма нарсани черковга эълон қилишдир. Бу мени ҳайратда қолдирди, шунинг учун черковга эълон қилишни хоҳлайман. Энди, бу фақат шу ерда, тушуняпсизларми, мана шу черков учундир. Энди, ана шу ваҳийда, биринчисида, мана нима юз берди.
E-79 Қачонки менда ваҳий очилган эди, ҳа, мен яна шундай ҳолсизланган эдим, яна шунча кўп қон йўқотганман, ...шунда мен... кетдим. Мен ўзимни чексиз Абадийликка тушиб кетяпман, деб ўйладим. Мен буни олдин ҳам айтиб берганман, кўпларингиз эшитгансизлар, шундай чексиз Абадийликка тушиб кетдим. Олдинига булутдан ўтгандай бўлдим ва кейин бўлса қоронғилик орқали, шундай пастга, яна пастга, ундан яна пастга чўмиб кетдим. Мана шундай, ниҳоят мен адашган, йўлдан озганлар жойларига келиб тушдим, шу учун у ерда мен-мен фарёд қилдим. Шунда мен қарадим ва у ерда, ҳаммаси шундай, у ерда ҳеч қанақанги туби йўқ эди. Мен ўзимни йиқилишдан тўхтатолмадим. Гўё мен Абадийликка тушиб кетаётган эдим. Ҳеч қаерда ҳеч қандай тўхташ жойи йўқ эди.
E-80 Ундан кейин бу ваҳий, бу ерда яқинда бўлган ўша ваҳийдан қанчалик кўп фарқ қилади, ўшанда халқ билан Унинг Шухратида бўлган эдик, қандай кескин фарқ! Аммо бу ваҳийда, тушиб кетаётган пайтим, охири, мен-мен отамга ёрдам сўраб фарёд қилдим. Албатта, ёш болада, мени қўлимдан бор-йўқ келолгани шу эди. Мен ёрдам сўраб отамни чақирдим, лекин у ерда отам йўқ эди. Шу учун мен онамни чақирдим: "Бирортангиз мени ушланг!" У ерда онам йўқ эди. Мен шундай кетаверардим. Ўшанда мен Худога қичқирдим. У ерда Худо йўқ эди. Ҳеч нима йўқ эди у ерда.
E-81 Шунда бироз вақт ўтиб, мен шу вақтгача эшитганларимдан энг мунгли товушни эшитиб қолдим, ва бу ўта қўрқинчли ҳиссиёт эди. Асло... Ҳатто бу нарса билан таққосласак, шундай куйдириб турган олов ҳам бунинг олдида муболағасиз ҳузр-ҳаловатдай эди. Мана шундай, бу ваҳийлар эса ҳеч қачон хато бўлмайди. Шунинг учун бу ваҳий қачон бўлмасин мени чулғаб олган ҳиссиётларнинг энг даҳшатлиларидан бири эди в... бўлган эди.
E-82 Мен қандайдир шовқинни эшитдим, бу гўё қандайдир бир арвоҳлар маконидан эшитиларди. У эшитилган вақт, мен қарадим: келишаяпти ва бу − аёллар эди. Уларнинг фақат юзларини кўролдим, яшилтоб бўялган, ҳа, уларнинг кўзларини ости яшилга бўлган эди. Уларнинг кўзлари ҳозирги аёллар кўзларини бўяб олади-ку, шунга ўхшаб мана бундай қилиб юз-кўзларини чаплаб олгандилар, фақат кўзлари билан юзларини. Кейин улар: "У-у, у-у, у-у, у-у", − дейишарди. Даҳшат!
E-83 Мен кучим борича: "О Худойим, менга раҳминг келсин. О Худойим, раҳм қил менга! Сен қаердасан ахир? Агар Сен мени қайтишимга ва яшашимга йўл берсанг, мен Сенга яхши бола бўламан, деб ваъда бераман", − деб бақира кетдим. Мана мени биргина айтолганим. Худо билади ва Ҳукм Кунида У мени ўша айтганим бўйича ҳукм қилади. "Раббий Худо, мени қайтишимга қўй, яхши бола бўламан деб мен Сенга ваъда бераман", − мана мен нима дедим.
E-84 Ўшангача эса, мени отганларигача, ёлғон ҳам гапирганман, нима иш қилиб бўлса, қарийб ҳаммасини қилганман, биргина... айта оламан. Мен токи шу ерда эканман, ҳозирни ўзида аниқлик киритиб биламан. Ҳа, ўшанда пастга қараганимда ва сал бўлмаса иккига бўлинаётгандай бўлганлигимни кўрган пайтда, мен: "Худойим, раҳминг келсин. Мен ҳеч қачон зино қилмаганлигимни Сен биласан", − дедим. Бу мени Худога биргина айтолганим эди. Мени У кечирганини, ё шунга ўхшаган нарсаларни қабул қилишим, ҳаётимда ҳали бунақа нарса бўлмаганди. Мен фақат: "Мен зино қилмадим", − дея олдим.
E-85 Ана ўшанда мени у ёққа олдилар. Шундан кейин, ўшанда мен: "Худойим, менга раҳминг келсин. Агар Сен мени фақат қайтишимга йўл берсанг, мен яхши бола бўламан", − дедим, чунки қаердадир Худо борлигини билар эдим. Хоҳ ишонинг − хоҳ ишонманг, ҳамма ёқда ўша қайғули махлуқлар бўлиб ва янги келган фақат мен эдим холос. Шу учун бунда энг жиркантирадигани, қўрқитадиган, бетавфиқ ҳис... Гўё катта-катта кўзлар билан, мана бунақа мижжалари билан, кейин мана бундай қилиб, мушукка ўхшаб чопар эдилар; гўё яра-чақа босиб кетгандай, турқи яшил бўялган, худди кемириб ташланган ёки яна қандайдир бирам хунук эдилар.
Ва улар-улар: "У-у, у-у, у-у!" деб ғувуллар эдилар. О-о, ана сезги, мана ҳис-туйғу! Энди қачонки мен...

E-86 Сўнгра, бир лаҳзада мен яна одатдаги ҳаётимга қайтдим. Бу мени жуда ҳавотирга солди. Мен: "Оҳ, ишқилиб мен ҳеч қачон бунақа жойда бўлиб қолмайгин; ва бошқа одам ҳам бунақа жойга боришига тўғри келмасинда", − деб ўйладим.
E-87 Етти ойдан кейин менда ваҳий бўлиб, мен унда Ғарбда турар ва менинг устимдан олтин хочни тушиб келаётганини кўрдим. Шу учун мен-мен қаердадир у ерда ҳалокатга маҳкум бўлганлар учун жой борлигини билар эдим.
E-88 Мана шунақа, мен бунга ўша кунгача унчалик аҳамият бермагандим, тахминан тўрт ҳафта олдингача. Хотиним... Бу тўғрисида бунақа тарзда ҳеч қачон ўйлаган ҳам эмасдим. Тахминан тўрт ҳафталар олдин хотиним билан баъзи нарсалар харид қилиш учун Тусонга жўнаб кетдим. Шунда биз ҳали... ўтирган эдик. Хотиним, бизлар пастга тушдик, ана шунда у ерда сочлари ҳурпайтириб таралган хотинчалиш йигитлар гуруҳи бор эди. Биласиз сизлар, аёллар қандай қилишини, ҳа, бу ерда, пешонасидан олдинга тушириб таралган бўлади, кейин шимлари баланд қўйилган, менимча буни битниклар ёки уларни бир нима деб атайдилар. Ана ўшалар бор эди у ерда, шунда ҳамма уларга қараб ўтар, гажакларини "алвасти"симон қилиб тарайдиган аёлларникига ўхшаб бошлари мана бундай катта-катта. Ана шулар у ерда турибди экан.
E-89 Шунда бир ёшроқ аёл ўтаётиб: "Нима деб ўйлайсиз сиз буларни?" − деди.
E-90 Мен унга: "Унда сизни ўзингизга уят эмасми, агар буни ўйлайдиган бўлсангиз", − дедим. Бундай қилишга сизда қанчалик ҳаққингиз бўлса, уларда ҳам шунча ҳаққи бор. Сизни ҳам, уни ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ", − дедим мен.
E-91 Зиналардан битта-битта кўтарилдим ва кейин чўнқайиб ўтириб қолдим. Мен ўтирибман, у ерда эса эскалатор бор бўлиб, бу Дж.К.Пенни дўконида бўлган эди, шунда одамлар эскалатордан кўтарилардилар. Ҳа, у ердан кўтарилаётган: ёш, қари, бефарқ, ажин босганлари қайси, ёшу − ҳар хил, шортик кийиб олган аёлларни кўриб, кўнглим айниб кетди; уларнинг шаҳвоний нопоклиги ва ўша шаҳвоний бузуқ кийиниб олган ва мана бундай сочларини ҳурпайтириб тараган ўша аёллар, мана улар кўриняпти. Ана биттаси эскалатордан тушиб, тўғри мана бундай мен стулда ўтирган жойга, мен томонга келаяпти. Мен у ерда бошимни эгиб турган эдим.
E-92 Шунда мен бурилиб қарадим. Улардан бири зинадан кўтарилаётиб, бошқасига "О-о", испан тилида гапирди. Бу оқ танли аёл эди, у испан аёлига бир нималар деди. Мен шундай қараган ҳам эдим (Бранхам ака бармоқларини шақиллатди. − Таҳр.), ўша заҳоти нимадир менда ўзгарди, бирдан бошқача шундай бўлиб кетдим Мана, мен буни олдин кўрганман-ку. Унинг кўзлари, биласизлар, ҳозир аёллар қандай қилишини, охирги вақтлар кўзларини бўяй бошладилар, мушукка ўхшайди, биласиз сизлар, кейин мушуксимон кўзойнак ва шунга ўхшаш нарсалар, сизлар биласиз, мана бундай чақчайган кўзлар, ундан кейин кўзларини остига яшил бўёқ суриб олганлар. Бу айнан ўша, мен ҳали ёш болалик пайтимда кўрган нарса эди. (Бранхам ака бир неча бор кафедрани қоқди. − Таҳр.) Бу ўша аёл эди, аниқ. Мен шундай донг қотиб қолдим, кейин атрофга қарай бошладим, одамлар бўлса, биласизлар, нархлар ҳақида ва бинодаги нарсалар ҳақида ўзаро минғирлашарди. Мен бўлсам шундай...
E-93 Мен гўё бир лаҳзада ўзгариб қолган эдим. Шу учун қарадим-да, кейин ўйладим: "Бу ўша, мен дўзахда кўрган нарсам". Улар у ерда бўлгандилар, ўша маразлар. Мен ўйладим, улар дўзахда бўлгандилар, мана нима сабабдан улар бунақа, кўзларининг остида кўк-яшил доғлари бор. Бу ерда бўлса кўзлари бундан қирқ йил олдин ўша ваҳийда кўрсатилганларни худди ўзидай кўк-яшил рангга бўялган мана бу аёллар юрибди.
E-94 Кўряпсизлар, бу тахминан қирқ йил олдин бўлган эди. Мен ҳозир эллик тўртдаман; мен ўшанда ўн тўртда эдим. Шу учун қирқ йилча олдин мен... Шунинг учун бу... Ҳар ҳолда бу ҳукмни англатадиган рақам, кўряпсиз.
E-95 Мен буни кўрдим, шу учун хотиним келган пайти, ҳатто у билан гаплашиб ҳам билмадим. У ўша ерда эди, у Сора учун ва болаларга нимадир, қандайдир кўйлак ёки мактаб учун бир нима харид қилмоқчи эди, шу учун мен-мен ҳатто ...мадим. Мен у билан гаплашиб ҳам билмадим. У мендан: "Билли, сенга нима бўлди?" − деб сўради.
Мен унга: "Азизам, мен шундай... мен ўлай деб турибман", − дедим.
"Нима бўлди? Сен бетобми?" − сўради у.
Мен унга: "Йўқ. Фақат нимадир юз берди", − дедим.

E-96 Ҳозир у ҳеч нимани билмайди. У, қачон ваъзи ёзилган тасма келади деб, кутаяпти. Мен буни ҳеч кимга айтиб бермаганман. Мен ваъда берганимдай кутаман, олдин буни черковга айтаман деб ўйлаб қўювдим. Тушуняпсизларми? Олдин черковга етказаман. Бу менинг ваъдам эди. Шу учун сизлар бугун кечқурун ўтганидан кейингина, нима учун мен ваъдамда туришга ҳаракат қилишим сабабини тушунасиз. Тушуняпсизларми?
E-97 Ўша аёлларнинг худди яраланганга ўхшаган кўзларини кўрган пайтим, мен ўйланиб қолдим. У ерда испан, француз, ҳинду, оқ танли, турли-туман аёллар бор эди, лекин пахмайтирилган, гажак қилинган ана бу катта-катта бошлар, сизлар биласиз уларни, қандай қилиб орқага тараб, ҳурпайтириб бир ғарам қиладилар. Сизлар биласиз, улар уни қандай тарашларини, қандай уни қотириб махкамлаб қўйишини биласизлар. Ундан кейин эса мана шу кўзлар худди яралангандай кўринади, бўялган кўзлари худди мушукникига ўхшатиб чизиб қўйилган. Яна ўша гаплашишлари, мен Дж.К.Пенни дўконида бўлганимда, худди ўша ерда, яна дўзахда бўлгандай бўлдим.
E-98 Мен-мен-мен шунчалик қаттиқ қўрққан эдим. "Раббий, ҳақиқатан ҳам мен ўлмадим-ку, Сен бўлсанг, буларнинг ҳаммасидан кейин яна мени барибир шу ерда бўлишимга йўл бердинг", − деб ўйладим.
E-99 Шу учун улар ўша ерда... мана бундай атрофда ғувурлаб, ваҳийда бўлганига ўхшаб, ҳатто уларни ўз қулоғим билан эшитгудай эдим, тушунаяпсиз. Ўтиб кетаётган одамларнинг ғунғир-ғунғир овозлари, ҳамда эсколатордан кўтарилаётган ўша аёллар ва у ердан ўтаётганлар ва мана бу "У-у, у-у!" У ерда ўша ғалати кўк кўзлар ва қайғу бор эди.
E-100 Шу пайт хотиним келди. Шунда мен унга: "Азизам, бир дақиқа бир ўзим қолай, индама менга", − дедим. "Агар қарши бўлмасанг, мен-мен-мен уйга кетмоқчиман", − дедим мен.
"Мазанг йўқми?" − сўради у.

E-101 Мен унга: "Йўқ, азизам, агар сенга яна харид қилишинг керак бўлса, сен қолавер", − дедим.
"Йўқ, мен тугатдим", − деди у.

E-102 Шу учун мен: "Кел, қўлингдан ушлаб олай", − дедим. Тушуняпсизларми? Кейин мен у ёқдан чиқдим.
У мендан: "Нима бўлди ўзи?" − деб сўради.
"Меда, мен-мен-мен... У ерда бир нима содир бўлди", − дедим мен.

E-103 Мен ўша нарсалар таъсири остида бўлган пайтимда: "Бизлар ўзи қанақа кунда яшаяпмиз? Мумкин бу Учинчи Силтанишдир?" − деб ўйладим. Бу ерда мен баъзи бир нарсаларни ёзиб қўйганман.
E-104 Исо. Исо Ўзининг хизматида, У халққа ваъз қилганидан кейин, биз Уни Ўз хизматида топамиз, бизларга бу яхши маълум. Бунда бизлар бутунлай Ёзув бўйича гапирмоқчимиз. Исо Ўзининг хизматини тугатганидан кейин, одамлар эса Унинг хизматини рад қилдилар. Ҳозир сизлар сатрлар орасидан ўқийсиз, ўзингизнинг шахсий хулосангизни қиласиз. Менинг сизларга олдин айтганларимни эсланг. У ваъз қилиб бўлганидан кейин...
E-105 У ўша кунга Ваъда сифатида келди. Ҳаммамиз биламиз буни. Ёзув Исо Масиҳни айнан Масиҳ деб қарайди. Бу тўғри. Унинг Масиҳлиги Худо ҳамда Унинг Каломи орқали қатъий ва узил-кесил исботланган. Бунга шак-шубҳа йўқ. Агар биров бу нарсада шубҳаланса, ҳа, агар шубҳаланадиган бўлсанг, унда сен мана шу "У Масиҳ бўлмаган" деганинг учун алтарга, тавбага чиқишинг керак. У Масиҳ сифатида яққол кўринди. Лекин У... бўлиб аниқ кўрингач, Худо Уни Масиҳ қилди.
E-106 Ҳосил байрами куни, у тўртинчи куни... тўрт кунлардан кейин, Бутрус Олий кенгашда айтгани каби. У шунда: "Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исо илоҳий ҳокимият борлигини тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар. Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди", − деди. Кўряпсизми? Масиҳ яшашда давом этди. Албатта, бугун ҳам яшамоқда.
E-107 Энди, Исо аниқ-равшан келиб, Ўзини кимлигини кўрсатганидан кейин; Худо Уни кўрсатди ва У башорат қилди. Шунинг учун Унинг башорат кунларидан кейин, гарчи улар Ёзув билан тасдиқланган бўлса-да, одамлар Уни рад этдилар. Бу рост. Ана ўшанда, улар Уни рад этганларидан кейин, У кимларда нажот топишга имкони борларга ваъз қила бошлади. Эсингизда бўлсин, қачонки У ваъз қилганида, у ердаги ҳар бир одамда қутқарилиш учун имконияти бор эди. Ким ўзи улар, биз билмаймиз. Улар азалда танланганлар. Аммо У тинимсиз ваъз қилаверди.
E-108 Лекин Унинг ваъз қилган кунларидан кейин, Унинг хизмати давом этди, чунки У ваъз қилган охирги гуруҳ − бу кечирилишдан маҳрум бўлган дўзахдаги жонлар эди. Мен буни Библиядан, Бутруснинг Иккинчи Мактубидан мутлақо аниқ ўқидим. Кўряпсизми? У тушиб зиндонда, яъни дўзахда турган, Ҳукм Кунигача қамаб қўйилган жонларга ваъз қилди.
E-109 Чунки, кўриб турибсиз, Ҳукм ҳозир юз бермаяпти ва ҳозир дўзах ёнаётган ҳам эмас. Агар бирон киши сизга: "Мана бу одам ҳозир ёнаётган дўзахда", − деб айтса, бу нотўғри. Тушуняпсизларми? Ҳаттоки бу дунёнинг судьяларида одамни ҳукм жараёнисиз ҳукм қилмаслик учун одиллик етади. Шунингдек, Худо ҳам инсонни Худонинг шахсий қонуни билан ҳукм қилмай туриб, уни ҳеч қачон ёниб турган оловга ташламайди. У раҳм-шафқатни қабул қилмади, шунинг учун, кўриб турибсиз, олдин унинг устидан ҳукм жараёни бўлиб ўтиши керак ва ушбу суд жараёни − Оқ Тахтнинг Олий Суди. Ҳозир эса у одам зиндон деб аталадиган жойда турибди.
E-110 Қачонки мен ваҳийларда у жойни ҳам, бу жойни ҳам кўрган эдим ва Худонинг меҳр-шафқати билан... Мен буни шаккоклик билан айтмаяпман, шу учун, агар мен ноҳақ бўлсам, Худо мени кечирсин. Мен иккала жойда ҳам бўлганимга ишонаман, кўряпсиз, иккала жойда. Ҳа, шундай, мен кечирилганларни, Худонинг марҳаматига сазовор бўлганларни ҳам кўрдим; шунингдек, махкумларни ва улар турган жойларни ҳам кўрдим. Мана нима учун бугун мен бу ерда, сизнинг биродарингиз сифатида сизни огоҳлантирмоқ учун: ўлимга элтувчи йўлдан қочинглар. Ҳеч қачон бу йўлда турманг. Нима учун яшасак арзийди, бу учун сиз барчасини олдингиз, кечирилганлар қувонч ва оромга тўлган ва гуноҳ қилолмайдиган, юқорига йўналган марҳаматли йўлни олдингизлар. Улар бўлолмайдилар − хафа бўлолмайдилар. Бўлолмайдилар. У ерда, у ерда бу нарса йўқ; улар камолга етгандирлар. Иккала жойни ҳам кўрдим! Инсонни бунақа дейиши бошқача эшитилади, буни мен биламан, бироқ Худо менга Қози, мен иккала жойни ҳам кўрганимга қаттиқ ишонаман. Мен-мен бунга ишонаман.
E-111 Шунинг учун, оҳ, ҳеч кимга Худо махкумларнинг ўша жойига тушишига йўл бермасин! Агар сизга қизиб турган симни суқсалар ва ҳар йўл билан азоб берсалар ҳам, булар барибир ўша ердаги иблисона азобларга нисбатан ҳеч нарса эмас. Ҳеч нарса... бўлолмасди. Инсонни ақли етмайди, ўша маъкумлар макони нима эканига инсон ақли етмайди. Буни тушунтириб беришни имкони йўқ. Шунингдек, Худо марҳамат қилганлар жойлари нима эканини тушунтиришни ҳам иложи йўқ, бу шундай ажойиб. Униси шу қадар даҳшатли, Бу бўлса нақадар-нақадар ажойибки, бу шармандаликдан улуғликка. Шу учун, агар кимдир мени эшитаётган бўлса...
E-112 Мен ҳам аста-секин қарияпман. Менга яна қанча умр берилган, билмайман. Ҳадемай менга эллик беш бўлади. Шу учун мен − табиатим бўйича, мен билмайман, балки мени олдимда умуман оз йиллар қолгандир. Бу магнитофон тасмалари қаерларга боради, уни ҳам мен билмайман. Лекин у қаерга бормасин, бу тасмалардан ҳам, шу ерда ҳам ҳар бир киши буни эшитсин. Махкумлар маконига кетманглар. Сиз дўзахнинг бутун даҳшатини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Шунинг учун нима қилганингизда ҳам, ҳеч қачон... буни унутманг, ...нажот топганлар макони... Мен ҳам ҳаворий Павлус айтгани каби: "Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни Худо Ўзининг севганлари учун тайёрлаб қўйган", − деган бўлардим. Шунинг учун, агар қутқарилган бўлмасанг ва сен шу тасмани эшитаётган бўлсанг, тўхта, аппаратни ўчир ва товба қил, Худо билан муносабатингни ҳам тартибга келтир.
E-113 Мен буни ўз тажрибамдан айтаяпман, мен бунга ўз юрагим билан ишонаман. Шунинг учун айтаманки, агар улар, агар ушбу ваҳийлар мени алдаган бўлса, Худо менга раҳм-шавқат қилсин, бунақа гапларим учун. Лекин чин юрагим билан, барча ваҳийлардан биронтаси ҳам ҳеч қачон хато бўлмаганлигини билганим ҳолда, мен иккала жойда ҳам бўлганимга ишонаман. Худойим, инсон зотига жаҳаннам йўлига кетишига изн берма!
E-114 Энди, Исо: У Ўзининг хизматини тугатганидан кейин, ўша махкум бўлганларга ваъз қилди, қайсики уларни қутқариб бўлолмасди ҳам. Ҳозир бизларга Библия айтаяпти: "У бир замонлар итоатсизлик қилган зиндонда қамалган руҳларга ваъз қилди". Уларга марҳамат кўрсатилган пайтда, улар шафқатни рад қилдилар, шунинг учун ҳозир улар Ҳукмни кутяптилар. Ох, бу қандай вақтлар эди! Улар мана шу бор ҳақиқатни кўрсинлар деб, ох, мен бу билан дунёни бирон тарзда, бир нима қилиб титратган бўлар эдим.
E-115 Исони Ўзи ҳам: "Осмондаги Ота Мени дунёга юборгани сингари, Мен ҳам сизларни дунёга юборяпман", − деди. Ҳа, Ота Уни тирик, қутқарилишга умиди борларга юборгани сингари, ундан кейин худди шу Мактубни қутқарилиш учун ҳеч қандай умиди йўқларга юбордики, афтидан, ҳозирги вақтда асқотади, бу шундай бўлиши керак, чунки бизларда яшаётган Масиҳнинг Руҳи Унинг характерини ва Худонинг тартибини ўзгартирмайди. У ҳар қандай авлодда ҳам шундай бўлиши керак. "Отам Мени юборгани сингари, Мен ҳам сизларни юбораман", − деди.
E-116 Мадомики У... деган, хизматчилар ҳам шундай бўлишлари керак. Кўриб турибман, баъзиларингиз Ёзув жойларини ёзиб бораяпсизалр. Азиз ҳаворий Юҳанно 14:12, − "Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади. Булардан ҳам буюкроқ ишларни қилади". Кўряпсизми, "ишларни", маҳкумларга ваъз қилади, касалларни шифолайди, ундан кейин ўшалар, қайсики уларни умуман қутқариб бўлмайди. Кўряпсизми? Хизмат худди ўша тарзда давом этаверди, давом этаверди. Шундай қилиб, бу бундай бўлди, (ахир бўлдими ўзи?) буни бундай тарзда ифодалайман, Исо Масиҳнинг хизмати мана шу охирги кунларда Унинг Черковида янгидан гавдаланди. Мана нима учун кўпчилигимиз айнан шу нарсага ишонадилар. Мен ҳам сизлар билан бирга ишонаман. Мен бунга ишонаман. Агар мен бунга ишонмаганимда, бу масалада мен бирон бошқа нарса қилган бўлар эдим. Чунки, охир-оқибат мен бунга алоқам −... буни менга алоқаси бор. Агар сенда Худонинг Руҳи бўлса, унда сен халқ учун қайғурасан.
E-117 Ёзувда бир жойи бор, у мени доим ҳайратга солар эди, токи мен Мусода Масиҳнинг Руҳи бўлганини тушунмагунимгача, қандай қилиб Мусо Худоникидан кўра яхшироқ фикрни бердийкин, деб ўйлардим. Тушуняпсизларми?
E-118 Худо унга: "Мусо, улардан ажрал. Мен бутунлай ҳаммасини йўқ қиламан ва сен билан бошлайман", − деди.
E-119 "Раббий!" − деди у. Ҳал қилувчи пайтда у ўзини отди ва: "Мени ол. Менинг исмимни ўчир", − деди. Исён кўтарган худди ўша одамлар учун, улар учун унинг юраги ачинди. Кўряпсизларми?
E-120 Шу учун хизматчининг юрагида одамлар, улар эса... Худони олдида ҳам, ўзим билан ҳам, уларни эса ўзимдан ҳам ортиқ яхши кўрсам-у, агар бирон нарсани одамлар яширсам, қандай қилиб мен ўзимни оқлангандай ҳис қилоламан. Ана у ерда Библия турганини билгани ҳолда ва у одамларни яхши кўраман деб туриб, қандай қилиб бу инсон одамларни қўл қисиш билан, ёки қандайдир нотўғри чўмдириш билан, ёки яна бирон нима билан черковга киргизиши ва уларни қандайдир ёлғон нарсанинг остида ушлаб туриши мумкин?
E-121 Борди-ю, мен куним ўтиши учун садақа сўрайдиган бўлганимда ҳам, қўйингки нималар бўлганида ҳам, бироқ мен Худо билан ҳам, одамлар билан ҳам ҳалол бўламан, уларга Ҳақиқатни айтаман. Ҳеч қачон ёлғончи бўлмайгин. Қандай қилиб мен ўша ўзим яхши кўрган одамларни алдаб биламан? Гарчи уларни хафа қилишимга тўғри келса ҳам, барибир ҳам мен уларни яхши кўраман. Ўз болангизни ҳам худди ўша сабабдан тарсакилайсиз, чунки сиз уни яхши кўрасиз. У сизга ёқмагани учун эмас; чунки сиз уни яхши кўрасиз. Агар у ёмон иш қилаверса ва сен уни тўғриламасанг, у ўзини нобуд қилади.
E-122 Хизмат ҳам худди шундай бўлганди. Ўшанда қандай бўлган бўлса, бугун ҳам худди шундай. Бу ваъз қилинган эди ва Худо Сўзи билан тўлиқ тасдиқланган эдики, бу одам бўлиши мумкин эмас эди, бунинг ортида Худо турган эди. Албатта. Эътибор беринг, Исо қилган худди ўша илоҳий аломатлар, охирги кунларда ер юзида қайтадан яна бажарилаяпти. У Ўзини Масиҳ эканини билдирган ўша руҳий аломатлар, бугун ҳам Уни кўрсатиб турибди. У ҳамишагидек Масиҳ! Унинг Ким эканлигини кўрсатган худди ўша моддий аломатлар ер юзида пайдо бўлди. Муқаддас Павлус кўрган худди ўша Олов Устуни, худди Ўшани Ўзи, худди ўша нарсани етиштира туриб, барча ўша нарсалар худди ўша тарзда янгидан юз берди.
E-123 Исо токи Ота Унга кўрсатмагунигача ҳеч нима қилмаслигини айтди. Ота эса − бу Муқаддас Руҳ эканини бизлар тушунамиз. Бу Худонинг хизматидир холос. Агар бундай бўлмаса, унда қайси бир Исо Масиҳнинг Отаси? Исо Худо − Унинг Отаси деди, Библияда эса Муқаддас Руҳ Унинг Отаси дейилган. Шунинг учун сиз Уни никоҳсиз туғилган бола деб айтолмайсиз, шу учун Муқаддас Руҳ Худодир, шу сабабли Исо Худо эди. Шундай қилиб, Худо, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ − бу... Бу дегани... Бу битта Худонинг учта хизмати. Бу учта атрибут, худди ўша Худо.
E-124 Сиз Худонинг бир қисмисиз ва мен ҳам Худонинг бир қисмиман, кўряпсиз; бироқ мен Худонинг тўлиқлиги эмасман, худди шундай Худо бутунлай сизларда ҳам эмас. Тушуняпсизми? Тушуняпсизларми? Бу бизларда, Исо Масиҳ орқали фарзанд қилиб олинган, ўғиллардаги Худонинг атрибутларидир. Мадомики, Худонинг Ўзи бизларни деб ўлиш учун тана бўлди.
E-125 Мана шундай, Муқаддас Руҳ ҳар доим Унга нима юз беришини кўрсатар ва У ҳеч қачон хато қилмасди. Бу ҳар доим мутлақо тўғри бўларди. Тўғрими? У буни Ўзим қилдим, демади. У буни Худо қилди, деди. У шунда: "Ўғил Ўзидан-Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади", − деди. Шу учун Ота, Муқаддас Руҳ Унинг Отаси эди. Тўғрими? "Эй, Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган", қайсики Ўша Унинг Отаси эди. Шу учун Муқаддас Руҳ нималар юз беришини Исога кўрсатар, нималар бўлганини айтар эди.
E-126 Шунинг учун ҳам У Пайғамбар Худо эди. Чунки Раббийнинг Сўзи фақат пайғамбарга келади; Сўз озроқ-озроқ пайғамбарларига келганини кўрсата туриб, Раббий уларга айтганларини ёздилар. Лекин У ҳеч нима ёзмади, чунки У Калом эди. У Калом эди.
E-127 Эътибор беринг, Унда яшаётган худди ўша Муқаддас Руҳ: "Бир оздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан, ҳатто сизни ўзингизда бўламан. Мен сизларга келаман", − деди У. "Мен", − бу Ундаги ота эди, − "сизларга келаман". Шунинг учун: "Қачонки сизларга Муқаддас Руҳ тушади, − У сизларга Мен ўргатганларни тушунтиради ва келажакда бўладиган воқеаларни кўрсатади", − деди У. Мана сизга, марҳамат.
E-128 Ҳозир биз кўриб турибмизки, Муқаддас Руҳ ўшанда Черковда қандай ишлаган бўлса, бугун ҳам худди шундай қилаяпти; бошда қандай бўлган бўлса, худди шу нарсани Олов Устуни билан хабар бермоқда. Буни Исога қандай тушиб келганини кўрганидан, Яҳё бу ҳақида Иордан дарёсида хабар берди. Шунингдек бу ҳар қанақасига, ҳаттоки бунинг илмий, фан нуқтаи назаридан ҳам исботланган эди. Бу тўғрисида мунозара қилишни ҳожати йўқ. Бу илм-фан жиҳатдан исботланди. Бу моддий мавжуд нарса эди. Бу қандайдир афсона эмас эди. Бу психология эмас эди. Джордж Дж. Лейси айтганидек: "Фотокамеранинг механик кўзи психологияни суратга олмайди. Объектив орқали нур ўтган".
E-129 Черков, сизларга келсакчи, мен олти ойми ёки саккиз ойми олдин шу ерда туриб, "РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, мен Аризонага, Тусонга жўнайман. У ерда портлаш бўлади, ҳамда етти Фаришта зоҳир бўлади", − дегандим. Эслайсизларми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Ҳаттоки... Худо буни шунчалик реал қилдики, ҳатто буни ,"Нигоҳ" деган ойнома суратга олди. Илоҳий нарса буни олдиндан кўриб, Ёзувларга якун келтирган худди ўша етти Фаришта моддий кўринишга эга бўлди. Чунки бутун Библиянинг барча сирлари Еттита Муҳрда жойлашган. Бу-бу мана шу Китоб эканлигини бизлар биламиз. Ундаги муҳр мана Бунга тенглашди. Бизлар Бу мана шу Китоб эканлигини, Бунга баб-баробар бўлган Унинг муҳри эканлигини биламиз. Бутун бу Китобнинг сири ўша Раббий бизларга тушунтириб беришимизга йўл берган ўша Еттита Муҳрда турибди.
E-130 Бу содир бўлганида нақ ўша ерда бўлган одамлар бугун мана шу ерда ўтирибдилар. "Нигоҳ" деган ойнома ҳам худди шу нарсани − бу ҳақиқатан ҳам юз берганини исботлади. Чунки Худо буни хабар берди. Бу Худо эди, қачонки У қиламан деб ваъда берса, Уни бажариш учун, Ўз Сўзида турадиган. Шунинг учун ораларимизда турган, менга ўхшаган башарий табиатли қандайдир бир шахс эмас. Бу Барҳаёт Худо.
E-131 У эрларни ишлатади. Бу ҳақиқат. У нима қилмасин, фақат одамлар орқалигина қилади. Биз буни тушунамиз. У, бу Уники − бу Унинг воситачиси. Мана У кимни танлади. Нима учун, мен билмайман. У қуёшга Хушхабарни ваъз қилишга мажбур қилиб билар эди. У шамолга Хушхабарни ваъз қилишга мажбурлаб билар эди. У шамолга бирон нимани бажаришига мажбурлаб билар эди, бироқ У одамни танлади.
E-132 Одам одамга гапириши, бу Унинг нияти эди; ўзининг бир нимасини эмас, балки "Раббийнинг Сўзи пайғамбарларига келади", башорат қиладилар, воизлар. Шунинг учун олдиндан кўриб билувчи, агар асл Сўзни инкор этса, қандай қилиб ахир у ҳақиқий пайғамбар бўлиши мумкин? Кўряпсизми? У бундай бўлиши мумкин эмас, чунки у Ҳақиқий Каломни инкор қилаяпти. Агар инкор этмайдиган бўлса, унда бу Сўз, Унинг Ўзи, У Сўзга ва Муқаддас Руҳга нисбатан қанчалик тўғри ваъз қилинган бўлса, У ваъда қилган ҳар бир ваъдани намоён қилади. Мана қандай биламиз, бу тўғрими ёки йўқми. Мана Исо нима деди: "Агар Мен ҳақимда ёзилган ишларни қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўяқолинглар". Кўряпсизларми? Ҳозир бизлар ушбу ишларни тушунамиз.
E-133 Эсингизда тутинг, Еттита Муҳр охирига етказилди, шу учун еттита очилган Ҳақиқат...
E-134 Улардан биттасини билишимизга У йўл қўймайди. Бизлар... Етти Муҳр айтилганида, ким шу ерда бўлган ва эшитган эди? (Йиғилиш: "Омин", − деди. − Таҳр.) Мен ўйлайман, ҳаммаларингиз. Кўряпсизми, Еттинчи Муҳр, У уни руҳсат бермади.
E-135 У ана у хонани ўзида турган эди ва улардан ҳар бирини очиб берди. Шунинг сабабли, агар мен ҳаётимда қандайдир бир илоҳий илҳом билан ваъз қилган бўлсам, унда мана шу бўлган эди. Шу учун бу сизларга ишончли бўлиши керак. Ана у ерда туриб, мана бу содир бўлади, дедим, кейин тўппа-тўғри ўша ёққа жўнадим, шу учун, ҳатто фан ҳамда бошқа нарсалар, илмий текширишлар ва қолган нарсалар − одамлар учун бу сир, бу айнан ўша ерда юз бергани исботланган эди. Кейин қайтдим, сизлар буни очилганини эшитдингизлар ва ҳар бир Сўз мутлақо тўғри эди. Қанақа кунда бизлар яшаяпмиз? Бизлар қаерда турибмиз?
E-136 Шу учун, эсингизда бўлсин, ўша Олтинчи Муҳрда, у ерда, олтинчи Муҳрда Еттита Карнайнинг ҳаммаси эшитилди. Қачон буни кўриб чиқамиз, сиз буни кўрасиз. Ҳар бир (еттита) Карнай ўша Олтинчи Муҳрда эшитилди.
E-137 Етти бу ҳар доим сир. Мана шу Еттинчини кузатиб боринг, бу интиҳо. У Раббийнинг Келиши эди. Само сукунатда қолди, жимжитлик, ҳеч нарса қимир этмасди. Чунки Исонинг Ўзи: "Мени қачон қайтишимни ҳатто самовий фаришталар ҳам билмайдилар. Ҳатто Мени Ўзим ҳам билмайман, қачон. Отам буни Ўзининг фикрларида яширади", − деди. Буни Руҳ, биргина Худо билади. "Мен буни билмайман", − деди. Ўшанда бу очилган эмасди. Ўша Еттинчи Карнай чалинганда... ёки Еттинчи Фаришта, Муҳр очилди, шунда само сукунатда қолди. Кўряпсиз, нима юз беришини айтилиши мумкин эмас эди.
E-138 Лекин мана шу Карнайлар Олтинчи Муҳрда очилди. Эсингизда бўлса, ўшаларда Фаришта чиққанини аниқлаб олдик, У намоён бўлди. У Марҳамати Тахтини қолдирди. Унинг гуноҳларни кечириш хизмати тугаган эди. Шу учун У чиқди ва Тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан Китобни олди, шу учун "энди кечиктирмайди". Шу учун ўша пайтни ўзида, еттинчи бобда, яъни 10-бобнинг 7-оятида, ...деб фаришта пайдо бўлди. Ушубу Фаришта тушди ва онт ичиб: "Энди мухлат узаймайди", − деди.
E-139 Лекин кўриб турибсиз, ушбу Китобда қутқарилганлар бор эди. Бу Қутқарилганлар Китоби эди. Шу учун У қутқарганларнинг ҳаммаси ўша Китобда ёзилган эди. У кимлар учун ўлган бўлса, шу Китобда ёзилган эди, шунинг учун токи У бутунлай қутқармагунигача, Ўзининг воситачилик Тахтини қолдириб кетолмас эди. Худди шундай У хочда қутқаролмасди, чунки улар Қўзининг Ҳаёт Китобида азалдан танланган эдилар, шунинг учун Унга токи ҳар бир одам билан охирига етмагунигача Ўша ерда бўлиб туриши керак эди. Ҳамдлар бўлсин!
E-140 Лекин бир кун У Ўша ердан турди ва чиқди. Китоб қаерда турган эди? У аввалгидай қонуний Эгасида, Қудратли Худода эди. Юҳанно атрофга қаради ва аччиқ-аччиқ йиғлай бошлади, чунки бу Китобга ҳатто қараш учун, айниқса Муҳрларни очишга, яширин сирни очишга лойиқ одам йўқ эди.
E-141 Сирлар Еттита Муҳрларда эди. Мана шу Еттита Муҳр очилган пайтида, бу бутун Библияни очиб берди. Еттита Муҳр; У Еттита Сир билан муҳрланган эди, шунинг учун мана шу Еттита Муҳрларда Унинг барча сирлари мужассам эди. Шу учун бу Қутқариш Китоби, Янги Аҳд эди.
E-142 Эски эмас. У фақат Янги Аҳд ҳақида эълон қилар эди. "Улар... эришсинлар, улар бизсиз камолга эришолмайдилар", Ибронийларга 11. Кўряпсизми? Кўрдингизми? Мана шундай, қутқариш фақат Қутқарувчи ўлгандагина бошланади. Шу учун потенциал олганда, улар Қутқарувчини эмас, қўзиларнинг қони остида эдилар; токи Қутқарувчи келмагунигача, улар ҳали қутқарилган эмас эдилар.
E-143 Энди эътиборни қаратинг, қачонки бу Қутқарувчи... Юҳанно атрофга қаради ва мана, Худо Тахтда ўтирибди ва Унинг қўлида Еттита Муҳр билан муҳрланган Китоб ва унда бутун Қутқариш режаси бор.
E-144 Бу Одам Ато, одамзот ирқи томонидан йўқотиб қўйилган эди. Шу учун Худо... У (У − "Қутқарилиш", − Тарж.) қаёққа қайтди? Шайтон уни ололмади; у одамни уни йўқотиб қўйишига муваффақ бўлди. Лекин унда бу Китоб қаёққа кетди? У бошқа энди инсон ирқида эмасди. (Бранхам ака бир неча марта кафедрани қоқди. − Таҳр.) Хайр-баракалар бу ёққа тегишли эмас; бу ерда инсон ирқи буни йўқотди. Шу учун бу аввалги Эгаси бўлган Худога қайтди.
E-145 Мана У У билан (Китоб билан. − Тарж.) ўтирибди ва бирон одам, кимдир биров келсин ва Уни олишга ҳаққи борлигини айтсин, деб эълон қилди.
E-146 Юҳанно чор-атрофга қаради, бироқ на Осмонда, на ерда, ҳеч ким, ҳеч қандай Фаришта йўқ эди, ҳеч ким Китобни ололмас ёки Муҳрларни очолмас, ёки ҳаттоки Унга қараёлмас эди. Ҳеч ким лойиқ эмас эди. Юҳанно аччиқ-аччиқ йиғлай бошлади.
E-147 Шунда Фаришта унга келиб: "Йиғлама, Юҳанно, ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер ғалаба қозонди ва У лойиқдир", − деди.
E-148 Шунда Юҳанно кўзини кўриш учун... яъни шерни кўриш учун қаради, хўш, у кимни кўрди? Қўзини ва бу Қонга беланган Қўзи, Қурбонлик Қўзиси эди. Қачон? Дунё яратилишидан.
E-149 Қўзи чиқди, ўнг қўлида Китобни Тутганни олдига келди ва шу Китобни олди; Тахтга чиқди ва ўтирди. Мана нима гап. Тугади (қачон?), Муҳрлар очилган вақтда. Қачонки ўша охирги одам, бу Унинг барча қутқарганлари шу эди, ҳеч қандай... йўқ эди.
У қутқариш учун келди.

E-150 "Нима учун У қирқ йил олдин уларни қутқармади? Икки минг йил олдин қутқармади?" − дейсиз сиз.
E-151 Кўряпсиз, уларнинг исмлари Ҳаёт Китобида, ўша Китобда турибди. Унга бу ерда туришлиги керак эди, чунки Худонинг илоҳий мақсади уларни қутқариш эди. Уларнинг исмлари Қўзининг Ҳаёт Китобига дунё яратилишидан олдин жойлаштирилган эди. У ерда бу исмлар билан бирга, Қўзи қурбон бўлади деб ҳам ёзилган эди. Мана қурбонлик қилинган пайтида, Қўзи келади, кейин ҳомийлик қилиш учун қайтади.
E-152 Уни кузатиб туринг! Жуда кўп тақлидлар, ҳар қанақа бир нарсалар бўлади, аммо у ерда ҳақиқатан ҳам қутқариладиганлар бор эди, зеро У... Жамоат беғубор ва бенуқсон бўлиши белгилаб қўйилган. У Ўша жойда бўлади. Қўзи ҳам мана шу мақсадни деб ўлди. Ундан кейин бўлса, ўша Китобдаги охирги исм қутқарилгач: "Мен буни қилдим!" − дея чиқди ва Китобни олди.
E-153 Фаришталар, Карублар ва йигирма тўрт оқсоқолнинг ҳаммаси тожларини ечдилар, Тахт олдида мук тушишди ва: "Сен лойиқсан!" − дедилар.
E-154 "Самодаги ва ердагиларнинг ҳаммаси "Омин" деб хитоб қилганларини, "Ҳамдлар бўлсин" деб қичқирганларини ва Худони улуғлаганларини мен эшитдим", − деди Юҳанно. Баланд овозда қичқирдилар. Нима учун? Уларнинг исмлари ўша Китобда бўлиб, улар очилиши керак эди, ахир Қузи Китобни очди.
E-155 Қўзи буларни қутқарди, лекин У токи ҳар бир исм очилмагунича келолмас эди, шу учун бу Еттинчи Муҳр очилишидан олдин Олтинчи Муҳрда бўлиб ўтди. Ундан кейин нуқсонсиз... Сўнгра Қўзи Ўзи қутқарганлари учун келди. У Ўзи қутқарганларни талаб қилиб олиш учун келади. У ўша қутқарганларини ҳали Унинг қўлидан олган пайтида, айнан шу ерда, яъни шу Китобда олган эди. Энди У Ўзи қутқарганларни олиш учун келади. Бу Унинг иши. У бу ишини бажарди. У буни олиш учун келади. О-о, қанақа вақтлар бу! Исбот қилди буни, Еттинчи Муҳр буни исбот қилди. Қайтиб келди ва Қутқариш Китобини олди!
E-156 Эътибор беринг, айнан еттинчи фариштанинг Мактуби Еттинчи, Етти Муҳрни очиши керак эди. Ваҳий 10:7, мана, сиз буни тўғрисида ўша ерда топасиз.
E-157 "Шунда у мана шу самодан тушаётган Фариштани кўрди, У оёғини ер юзига ва денгиз устига қўйди, − бу Масиҳ эди, − Унинг боши узра камалак бор эди". Уни кузатиб боринг, сиз Уни яна "Унинг боши узра камалак" борлигини; "қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларига ўхшашлигини" ва ҳоказоларни Ваҳий 1-да кўрасиз. Бу ерда... келади... қўлини кўтарди. "Битта оёғини ер юзига, биттасини сув юзига қўйди; Ўз қўлини кўтарди. Унинг боши узра камалак бор эди", яна бошқа нарсалар. Бу аҳдни ифодалайди. У Масиҳ бўлиб, Аҳд Фариштаси эди; ўлим азоб-уқубати чекиши учун фаришталардан паст қилинди. Мана У келаяптида, "Қўлларини Осмонга кўтарди ва то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичиб", − Барҳаёт Ота, Худо, бу содир бўлганда, − "энди муҳлат узаймайди", − деди. У ҳаммаси бўлиб ўтди. Бу поёнига етди. Бу охирига етди.
E-158 Ундан кейин эса Ёзувда: "Шунда, қачонки ердаги еттинчи фариштанинг Мактуби бўлади, яъни ер юзида элчи, бу Черков Даврларининг охирги, еттинчиси, − бу ер юзида бошланган вақтда, унинг хизмати бошида, ўша пайтда − ушбу Етти Муҳр − Худонинг сири очилади, яъни мана шу пайтга келиб маълум бўлади", − дейилган. Энди бизлар қаерда турганимизни кўраяпмиз. Шундай бўлиши мумкинми, дўстларим, мумкин, аллақачон бўлиб бўлгандир ҳам. Эътибор беринг, ҳаммаси бўлиши мумкин.
E-159 Мана шу Китобда неки қутқарилган бўлса, уларни ҳаммасини қутқариш учун У чиқди. Ким қутқарилиши керак бўлса, уларнинг ҳаммаси, мана шу Китобда турган эди, дунё яратилишидан олдин танланган эдилар. У Буни қутқариш учун келди. У қутқарганларнинг ҳаммаси у ерда ёзилган эди.
E-160 Мен ҳозир сизларга савол бермоқчиман. Ёзиб олинган тасмалардан эшитадиган одамлар ҳам, диққат қилиб эшитинглар. Ўша қўрқинчли кўзлар, ўша бадбашара бош; Мактуб балки шу сабабдан ҳозирги давр аёлларига шу қадар қарши бўлиши мумкиндир балки? Бу, ўша охирги фариштанинг Мактубидир? Нима деганди У ўша ерда, ўттиз уч йилга яқин аввал? "Яҳё қандай юборилган бўлса, − кўряпсизми, − Масиҳнинг биринчи Келишини хабар бериш учун, сенинг Мактубинг иккинчи Келишини хабар беради". Бутун дунё бўйлаб, айнан мана шу юз берди, унда энди Унинг Келиши яқин қолган бўлиши керак. Кузатиб боринглар, энди ҳозир нима юз беради.
E-161 Нима учун? Мени бошим қотиб қолди. Мен ёстиғимда бураландим. Мен у ёқдан бу ёққа юриб қолдим. "Нима бўлди сенга?"
E-162 Бир неча кун олдин мен иккита одамдан сўрадим, улар билан отда юрган эдим. Бир куни Джек Моордан сўрадим. Джек Моорни сиз ҳаммангиз биласизлар. Мен уникига, Шривпортга бораман. Мен унга: "Джек ака, сен менинг ер юзидаги энг яқин дўстимсан", − дедим. Ундан сўрашимдан олдин эса мен хотинимдан сўрадим.
E-163 Агар бирор киши мен ҳақимда бирон нима биладиган бўлса ҳам, менинг ёмон томонларимни ва ҳаммасини, бу менинг хотиним, тушуняпсизми, ана шу азиз инсон бўлади. Шунинг учун бир куни мен унга айтдим, мен унга: "Азизам, мен сени эрингман, лекин мен Хушхабарнинг хизматчисиман. Мен ўзим Кимни яхши кўрсам, Ўшани уятга қолдирмайман. Йўқ. Мен сени хафа қилмоқчи эмасман. Мен ҳеч қачон ҳам сени иснодга қолдирмас эдим. Худо сақласин, сени хафа қиладиган бирон иш қилиб қўйишимдан. Айниқса Худони хафа қиладиган бирон нарсадан, мен Уни шундай қаттиқ яхши кўраман! Сен − менинг рафиқам; У − менинг Нажоткорим ва Худойим. Мен сенга савол бермоқчиман. Танқид қилишинг мумкин. Менга тўғрисини айт", − дедим. "Ахир мен... миям айниб қолганми", − дедим.
E-164 Шу учун ўзимга ўзим савол беридим. Ахир мен, мен-мен ўзим бошқача, беўхшов, ғалати одамман. Буни мен биламан. Ҳамма: "Қанақа одам бу!" − дейди. Нима ҳам дейман, сен ўзингни ўзгартиролмайсан. Худони меҳр-шафқати билан, сен қандай бўлсанг, шундайсан.
E-165 Шунинг учун мен-мен-мен: "Нима, мен озроқ ақлдан оздимми, тушуняпсанми, шу учун?"
"Нима учун мен бу ҳар доим аёлларни айблайман, гарчи уларни яхши кўрсам ҳам?" − дедим.

E-166 Улар мени хотинларни ёқтирмайдиган дейдилар, лекин менда ёқтирмаслик йўқ... "аёлларни ёмон кўриш". Кўряпсизми? Бу нотўғри. Мен аёлларни яхши кўраман, мен айтмоқчиманки, худди опаларимдай.
E-167 Сиз адашсангиз, буни мен кўриб туриб, маъқулламайман. Мен буни сизга айтишим мумкин. Чунки мен сизларни жуда яхши кўраман. Баъзи бир эркаклар шундай қиладилар, бу севги бошқа типда. Кўряпсизми? Мен сизларни яхши кўраман, чунки мен сизларни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча яхши кўраман; сен Худонинг ўғлини ёрдамчисисан, шунинг учун сен − унинг бир қисмисан. Тушуняпсизми? Шу учун мен-мен сизларни, сиз эрингизни суратида яратилган эдингиз, эрингиз эса Худонинг суратида яратилган эди, унда шу зайлда сизлар биргаликда Масиҳда битта ҳисобланасиз. Мана нима учун мен сизларни яхши кўраман. Ҳар қандай қолгани бунга тааллуқли эмас. Худо менинг бутун ҳаётимни билади.Тушуняпсизми? Бу рост. Мен сизларни яхши кўраман. Нима учун унда мен тураман-да ҳар доим...
E-168 Ўша пайти улар: "Ҳамма аёлларингизга айтинг, агар улар Бранхам аканинг ваъзини эшитишга бормоқчи бўлишса, сочларини бошқача тараб олсинлар. Шляпачами ё бошқа бирон нарса кийиб олсинлар, чунки у калта сочларни ва сизнинг ...ни койиб бошлайди. Бўянишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг", − дейдилар, − шунга ўхшаган руҳда. Мана нималар гапиришади улар. "У фақат шуни гапиради!"
E-169 Кимдир: "Нима учун сен ...майсан", − деди. "Одамлар сени пайғамбар деб ишонишади. Нима учун сен уларга бундай бемаъни нарсаларни ўргатишга уруниш ўрнига, аёлларга қандай қилиб руҳий инъомларни, шунга ўхшаган нарсаларни олишга ўргатмайсан?" − дейди.
E-170 Мен унга: "Агар улар алифбони ўрганмасалар, унда қандай қилиб алгебрани тушунадилар?" − дедим. Аввало тузалинглар.
E-171 Қанчалик кўп ваъз қиламан, лекин борган сари ёмонлашаяпти. Унда сиз айтасиз: "Нима учун бас қилмайсан?" Йўқ, жаноб. Овоз, яъни бунга қарши гувоҳ янграши керак.
E-172 Бугунги хизматдаги буюк биродарларимиздан бири, яқинда менга қўлини қўйди ва: "Бранхам ака, агар рухсат берсанг, мен сен учун ибодат қиламан, токи буни сендан Худо олиб ташласин", − деди. "Ўша аёлларни ўша масалаларда ўз ҳолига қўй", − деди.
E-173 Мен шунда, унга мен: "Сен бунга ишонасанми, жаноб? Сен диёнатни воизимисан ўзинг?" − дедим.
E-174 У менга: "Албатта; Мен бунга қаршиман, аммо, − деди, − бу-бу иш..." − деди.
Мен: "Йўқ", − дедим.
У шунда: "Буни пасторлар ҳал қилади", − деди.
"Улар буни қилишмаяпти", − дедим мен.

E-175 Ахир кимдир қилиши керакку буни. Охиригача етиб бориш керак. Адабини бериш керак, қаттиқ койиш, уялтириш керак. Мени бундай қилгим келмайди. Худо билади, мен буни хоҳламайман. Ўша аёллардан кўплари менинг фарзандларимни едириб-ичиради, улар сал қолса мен учун жонларини беришга ҳам тайёрлар. Сиз, Худонинг меҳр-шафқати ҳам Муқаддас Руҳ билан тарқалади деб ўйлайсиз, сиз ўйлайсиз, мени мана шундай бемалол ўтириб ва бечора инсонни, агар мен бунга қарши бақирмасам, уни Абадийликка ноумид, ишончсиз ҳолда кетаверишига қараб туролармидим?
E-176 Ўзимни қандайдир бир ақлли кўрсатиш учун эмас; бироқ бу мамлакатнинг руҳи, черковнинг руҳи − бу Масиҳнинг Руҳи эмас ҳозир; черковнинг, деноминациянинг руҳи, мана шу аёлларни тўппа-тўғри ўша тартибсизликка буриб юборди. Шунинг сабабли мен бор-йўғи: "У ёқдан қутилиб чиқинг. Ўша балчиқдан қочинглар", − деб қичқираётган овозман холос. Ўзингизни шайтонга бунақа бирон иш қилишига йўл қўйманг! Бу нотўғри!
E-177 Сизлар ҳам, Худо Ассамблеяси, ўша аёлларга сочларини кесишларига рухсат берасизлар, лекин бўянишларини ман қиласиз. Аслини олганда, Ёзувнинг бирон бир бўяниш қарши ёзув жойи йўқ, лекин сочни кесишга қарши айтилган жойи бор. Библияда, у аёл бунақа кўринишда ҳатто ибодат қилишга ҳам ярамайди, дейилган. Унинг эрини у билан ажралишига ва уни ташлаб кетишга ҳаққи бор. Рост. У ўзини бу дунёга ахлоқсиз сифатида намоён қилади. Библияда шундай дейилган. Бундай қилиб, у ўз эрини шарманда қилади. Библияда айнан шундай дейилган. Кўряпсизми?
E-178 Бўянадиган аёл бўлса, Библияда бунақа аёл фақат бир марта учрайди. Бу Изабел бўлган эди. Мана у ким. У ҳақида Библияда айтилган биргина бўянган аёл ўша − бу Изабел бўлган эди, шу учун Худо уни зудлик билан дайди итларга ем қилдирди. У шарманда бўлди, шунинг учун уни... Ҳаммасини, ҳар қандай пасткашликни Изабел деб атайдилар.
E-179 Сиз уни қилмаслигингиз керак. Сиз буни қилмаслигингиз лозим. Унда буни қилишга сизни нима мажбур қилади? Шайтоннинг руҳи.
E-180 Сиз буни тушуниб етолмайсиз. Мен биламан, тушуниб етомаслигингизни сизни. Сизлар-сизлар жуда яхши инсонсизлар. Сизлар яхшисизлар. Сизлар мени қўлимни қисасиз, мен билан суҳбатлашасизлар.
E-181 Шу учун мен яхши кўраман сизларни. Бу рост. Лекин мен буни кўрсамда, ... унда ахир мен иккиюзламачи бўлмайманми? "Ахир, мен Худонинг барча мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим", − деди Павлус. Ўша кунда ҳеч қандай аёлнинг ва ҳеч қандай эркакнинг қони менинг устимда бўлмагай. Мен сизларга Ҳақиқатни айтдим. Менга ҳам буни айтиш ёқмас эди; ёқмайди дейишим, Худо менга айтаётган нарсани гўё мени қилгим келмаётганлиги учун эмас, балки мен сизларни яхши кўраман. Мен сизни хафа қилгим келмайди, унда мен нима қилишим керак ўзи? Лекин соф, Илоҳий Муҳаббат буни қилишга мажбур қилади.
E-182 Ҳатто Исо хочдан қутулиб қолиш учун ибодат қилди. "Эй Ота, агар иложи бўлса, бу азоб косаси мени четлаб ўтсин". "Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо келсин", − деди.
E-183 Буни гапирадиган ўша одам мен бўлишим керакмикин? Ахир бундай ажойиб, қадрли аёлларимизни тит-питини чиқариб урушгим келадимикин, менга? Ахир менга буларни ҳаммаси зарурми? Нима, ана у хизматчи акаларни олишим ва у ерда туриб, Худодан кўра мол-дунёни ва деноминацияни ортиқ яхши кўришларини айтишим керакми? Мен, менга қўлларини тутадиган, ... қадрдон акаларимга буни айтиш... Ох, мен нима, буни қилишим керакми? О Худойим, менга буни йўл берма.
E-184 Лекин мен сизларга Унинг барча мақсадини баён этиш учун бирон фурсатни бой бермадим. Ҳақиқий Севги мени бунга ундайди.
E-185 Мактубни шунақа эканлигининг сабаби мана шунда эмасмикин? Дунёнинг бошқа ҳеч қаерида бу нарса йўқ. (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Қаерда бу бор? Ҳаммаси тўғри. Улар қўрқадилар. Кўряпсизларми? Аммо У (Мактуб) довюрак эди. Айнан шундай. Кўрдингиз, Худо ҳар доим шундай қилади. Ҳаммаси тўғри. Аёлларни мана шу Мактуб билан шунчалик айбланиши шу сабабдан эмасмикин? Буни билмасдим, бу очилмаган эди. Бу менга кўрсатилди, бироқ бу менга айнан шу яқингинада келди. Кўряпсими? У ёққа қаранг. Ҳаммаси тўғри. Шубҳасиз, мана шу хизматимизга мос келади.
E-186 Энди бир дақиқа сабр қилинг. Дунёни аёл бошқарган шунақа вақт олдинлар ҳам бирон пайт бўлганмиди? Ҳа, бўлган. Тарихга асосан, Илёсни кунларида, Изабел деган аёл бўлган эди. Шу учун у Худонинг жамоаси устидан таъсирини ўтказган эди, Библияда эса у аёл охирги кунларда яна ҳукмини ўтказади, дейилган; унинг руҳи черков орқали, ташкилот орқали шундай қилади. Ва у фоҳиша буюк фоҳиша бўлади, бошқа жамоатлар бўлса, худди унга ўхшайдиган фоҳишалар бўлиб, у билан зино қиладилар. Бу тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.)
E-187 Ваҳий 17да: "Бу фоҳиша, ва у ФОҲИШАЛАРНИНГ ОНАСИДИР", − деб айтилган. Бу эркаклар бўлмаслиги керак. Булар аёллар. Тушуняпсизларми? Шунинг учун уларнинг ҳаммаси тириклайин Олов Кўлига ташланган эди. Бу тўғрими? Мана сизга, марҳамат.
E-188 Эътибор беринг энди, ўша Изабел саҳнада пайдо бўлган пайтда, ўшанда у ерда бунга қарши чиққан одам ҳам бор эди. Худо қандайдир бир одамни олиб келди. У қаёқдан келиб пайдо бўлди, биз ҳатто билмаймиз. Уни олдин қилган хизмати тўғрисида ҳам ҳеч нима дейилмаган. У ҳеч қачон руҳоний ҳам, яна бирон бир киши ҳам бўлмаганди. Дашти-биёбон одами бўлган Илёс исмли бу қўпол одам келди-да, ўша дарахт илдизига болта урди, шунинг учун уни ёмон кўрдилар. Нафақат улар, балки унинг бутун йиғилиши уни ёмон кўрдилар.
E-189 Бир ўзим қолдим деб ўйлаган вақти ҳам бўлди. Шунда У: "Йўқ, Менда сен билан бўладиган яна етти минг одамим бор", − деди. Кўряпсизларми? Тушуняпсизми, бу ўша танланган гуруҳ эди. Бунақа гуруҳ ҳамма вақт бор. "Илёс, қўрқма. Сен ўзингни, деноминациялар сени бу ёққа, тоғни чўққисига ҳайдаган, бадарға қилинганман, деб ўйлайсан. Аммо, − деди, − Менда яна етти минг одамим борки, улар сен нимани ваъз қилаётган бўлсанг, худди шунга ишонадилар. Кўрдингми, улар Менда борлар", − деди.
E-190 Ундан кейин, унинг замонлари ўтиб кетди, Рим ҳокимиятни эгаллади ва яна янгидан замонлар келди, шу пайтда ҳам мана шу дунё аёлларники бўлди, ҳар турли аёллар модаси, мана бундай шляпаларда чиқишлар ва ҳоказо, ҳоказолар, тушунасиз. Шу учун Худо бошқа одамни худди ўша Руҳ билан, Элишайнинг Руҳи билан кўтарди. Шу тўғрими? Шунинг учун у: "Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди", − деди.
E-191 Ана ўша ерда бир ёмон, жанжалкаш аёл бўлиб, ... эрга чиққан, эрини ташлаб, унинг акаси Ҳиродга тегиб олганди ва ана ўша ўша вақтнинг бўяниб олган масхарабози эди, рақсга тушарди. Ҳиродия қизини ҳам рақсга ўргатди. Уни қизи бор эди, эрининг акасини қизи, асраб олган қизи эди. Ҳиродия! Бу эса мана шу − мана шу − мана шу хотиннинг қизи эди. Мана энди, у қизини рақс тушишга ўргатди ва у ҳақиқий ярим ялонғоч ўйнайдиган раққоса бўлиб, худди онасига ўхшади-ўтирди. Шунда у қизига тўрт марта бўладими, беш марта бўладими эрга тегиш, нимани хоҳласа шуни қилса бўлади деб ўргатди.
E-192 Мана энди Ҳирод чиқиб келди. Ҳозир унутманг, уларнинг ҳаммаси яҳудийлар эди. Уларнинг ҳаммаси черков одамлари эдилар. Мана Ҳирод ҳамда унинг черкови мана шу пайғамбарни эшитиш учун келишди, одамлар уни пайғамбар деб ҳурмат қилишарди.
E-193 У иккаласига яқинлашиб: "Бу хотин билан яшашингиз қонунга зид!" − деди. Шу учун хотин бунга аччиғи чиқди! Кўрдингизми?
E-194 Мана, қандайдир бир одатдаги одам: "Салом, Ҳиродия! Бизлар сени йиғилишимизда кўрганимиздан ҳурсандмиз, албатта", − деса эди. Лекин фақат Яҳё эмас.
E-195 Исо мана нима деган эди: "Яҳёни кўргани борганда, нимани кўргани бордингизлар? Руҳоний кийимидаги кимнидир кўргани бордингизларми? Йўқ, унақалар чақалоқларни ўпиб, ўликларни кўмиб биладилар". Кўряпсизми? Ўшанда Исо: "Нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?" − деди. Улар: "Яҳё, бу ёққа кел. Агар бизларга ваъз қилсанг, бизлар сенга кўпроқ тўлаймиз. Шу учун бизлар, биз энг катта ташкилот ҳисобланамиз", − дейдилар. Фақат Яҳё эмас. Йўқ, у ҳеч қачон буни кўриш учун бормаганди.
E-196 "Унда Яҳёни, пайғамбарни кўриб, уни эшитгани борганингизда, нимани кўргани бордингиз ахир?" − деди У. "Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!" − деди У, − сиз уни қабул қилишингиз мумкин, у ўша, у ҳақида: "Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юбораман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди", − деб ёзилган". У Аҳд фариштаси эди. "Сизларга чинини айтай: бутун инсон зоти орасида Яҳё чўмдирувчидан улуғи йўқ", − деди У. Кўряпсизми?
E-197 Худо ўша замон учун Илёсдай бир тўпори инсонни, мана шунақа тоифа одамни етиштирди. Яҳё ҳам худди шундай одам эди. Тушуняпсизларми? Яҳёда Илёснинг Руҳи бор эди. Шунинг учун ҳам У, яна аёлларнинг даври бошланганида, ўшанда ўша Руҳ: "Раббийнинг Келиши олдидан, қачонки ер ёнади ва солиҳлар фосиқларнинг кулини босиб юради, уларнинг оёғи остидаги тупроқдай бўлади", − шунда бу Руҳ яна кўтарилади. У буни яна бўлади деб ваъда берган, ҳа, мана шу кунларда. Эътибор беринглар, буни Муқаддас Руҳ ваъда берган. Бу бизлар яшаётган, мана шу вақтга мос келади.
E-198 Кимдир қарши чиқиши керак бўлади. Бу нарса юз беришлиги керак, зеро бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ бўлиб, Малакиё 4-боб. Айнан шу, яъни: "Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юбораман", − аломат бўлади, деди У. Кейин у нима қилади? "Илёс фарзандларнинг юракларини оталарнинг Таълимотига, − мана шу деноминацияга хос фарқлардан − Библияга қайтишлари учун, қайтиб Худога, яна Библияга мойил қилади". Мана у нима қилди.Эътибор беринг, қанақанги буюк замонда яшаяпмиз.
E-199 Ўша пайғамбарлар ўз даврида ўша модапараст аёлларни айбладилар, кейин иккаласи ҳам бу ишлари учун ҳаётларидан айрилдилар. Иккала ҳолда ҳам дунё аёлларникилигини тарих исботлаяпти, қачонки аёллар бошқарганди.
E-200 Қаранглар, бугун нима бўлаяпти. Бизда бир кун келиб аёл президент бўлади, бу ҳозирни ўзида содир бўладиганга ўхшайди. Ҳақиқатан ҳам президент аёлку. Кўряпсизми? У (эркак. − Тарж.) номигагина, ташидан қараганда раҳбар. Яқинда бу ерда, бошқа мамлакатда, ҳамма-ҳамма одам бир аёлни кўтара-кўтар қилиб, шунақанги мақтадиларки, шунда президентни ўзи: "Мен уни эри бўламан", − деб айтди. Қўшма Штатларининг президенти, тушуниб турибсиз. У аёл модани белгилайди, аёллар унга эргашадилар, кўряпсизми, худди Изабел қилганидай. Сиз менинг "Изабел религияси" мавзусидаги ваъзимни эшитдингизлар. Кўряпсизми, ҳозир қаерда турибмиз?
E-201 Биласизларми, бу ерда бир ёки икки ҳафта олдин нима юз берди, шу ерда, шаҳарда? Лютеранлар Имони хизматчиси Муқаддас Юрак деган жойдан католик руҳонийсини келиб, унда ваъз қилиши учун таклиф қилди, у ҳам келди, Лютеранлар Имони хизматчиси бўлса католик руҳонийсиникига борди ва уникида ваъз қилди.
E-202 Ҳозир у ерда Черковлар Совети бор, бу йиғилиш Римда. Менинг яхши дўстим, Давид Дуплессиснинг ўша очиқ хати; мен у ерда, ўн тўртинчи милдаги Ирмоқ деган жойда, шу яқинда бўлганимда, унга буларни ҳаммасини тушунтирган эдим; уларни ҳар бири: "Оҳ, энди ҳамма черковлар битта бўлади", − деганларида, фаҳмлари етмайдики, у черковни тўппа-тўғри Бобилга ҳайдаб киргизганди. Ҳа, мен буни биламан, кўряпсизми, менда 1933-йилда нима бўлиши башорат китобида нима деб ёзилган бўлса, худди шундай. Бўлмаса-чи, ахир тушунмаяпсизларми, бу шайтон бирлаштираётганини? Библия бу ҳақида айтиб турибди. Шу учун озроқ ўтиб, мутлақо озгина вақт ўтади, улар битта бўлиши билан, унда деноминациялар аро турган черков тамом бўлади, тушуниб турибсиз. Мана ўшанда сизнинг ҳайвон тамғангиз бўлади, рост. Тушуняпсизларми?
E-203 Ҳозир мени бу ҳақида давом этишим учун вақтим йўқ, лекин, қарийб чорак соат ўн иккига қараб ўтиб қолди. Кўряпсиз, мен бу тўғрисида тугатмоқчиман, шу мавзуни баён қилишни. Мен шу ерда ушбу Ёзув жойларини шундай қолдирмоқчиман, сиз унда бизлар ҳозир қаерда турганилигимизни кўришингиз мумкин, ана ундан кейин эса, бир неча дақиқадан сўнг тугатамиз.
E-204 Энди нималар содир бўлаётганига диққат қилинг. Пайғамбарлар ўша кунлари ўша аёлларни айбладилар ва хотинбезорлар деб атаган эдилар. Бу рост. Тарих буни тасдиқлаяпти.
E-205 Энди бир дақиқа шошилмай туринг. Ким Ёзув жойини ёзиб бораяпти. Тимўтийга Биринчи 5:6 деб ёзиб қўйинг. Библияда: "Кайф-сафога берилиб кетган аёл", − дейилган. Худонинг ҳузур-ҳаловатида бўлолмайди; шу учун ҳам, шундай бўлса керак, кўряпсиз. "Аммо кайф-сафога берилиб кетган хотин руҳан ўликдир". Мана нима деди пайғамбар, Муқаддас Павлус: "Мана шу дунёвий аҳволда яшайдиган аёл руҳан ўликдир", − деди. Шунинг учун, агар раҳм-шафқатни рад этса, у ажратиб турувчи чегарадан ўтиб кетиши мумкин, қачонки унга энди жой бўлмайди. Ана ўшанда у бўялган кўзлари-ю, кесилган сочлари билан қаерда бўлади? У эса чегарадан ташқарида, қайтишига ҳам имкони йўқ, шу сабабдан ҳам унга ваъз қилинган бўлиши учун, қандайдир хизмат бўлиши керак. Аммо шуни унутмангки, бу вақтда ҳаммаси тугаб бўлган бўлади. Адо этилган. Фақат қувғин.
E-206 У ерда буюк мўъжизалар кўрсатадиган хизмат бўлади, деган эди Йўэл, бироқ қутқарилиш учун энди муддат бўлмайди. Ҳаммаси тугатилди. Қўзи Ўзининг Китобини олади, шунинг учун Унинг қутқарилганлари билан ҳам тугалланди. Худди Исо аввал ваъз қилган ва рад этилган, худди шундай ундан кейин зиндонда қамалганларга ваъз қилди, улар эса тавба қилолмадилар, шу билан қутқарилиш учун вақт йўқ эди, ана энди, худди шундай хизмат яна қайтарилиши керак. Хўш, агар бу абадий маҳкумлар учун Учинчи Силтов бўлсачи. Агар бу шундай бўлса, унда нима бўлади? Ишонаманки, бундай эмас. Борди-ю, агар шундай бўлса-чи? Бир дақиқа бу ҳақида ўйлаб кўринг. Агар шундай бўлса, нима бўлади? Худо сақласин. Мени болаларим бор. Тушуняпсизларми? Аммо, шубҳасиз, энди бу яқин қолганга ўхшайди.
E-207 Нима учун, мен ҳали ёш болалигимда ўша ваҳий келганди? Нима учун мен олдинлар ҳеч қачон бу ҳақида ўйламадим? Нима учун ўша куни ўша уйда: "Мана бу", − деб айтилганида, ҳушимдан кетиб қолдим. Кейин эса тўппа-тўғри... ўша-ўша маҳкум жонлар. Шунинг учун Исо ҳам уларга ваъз қилди, гувоҳлик берди, лекин улар-улар тавба қилмадилар. Шунинг учун мен қанчалик кўп ваъз қилсам − улар шунчалик ёмон бўладилар. Ҳеч қандай тавба-тазарру йўқ. Бундан, тавбадан асар ҳам йўқ.
E-208 Қачонки Қўзи Ўз Китобини олган эди, Еттинчи Муҳр ана-мана очилишга тайёр эди, Олтинчи Муҳр. Эсингизда бўлсин, У биздан Еттинчи Муҳрни сир сақлади. У бундай қилмади. Фаришта ҳар куни буларни барчаси ҳақида айтиб турган бўлса ҳам, аммо, лекин кейин эса У бу ҳақида айтишга рухсат бермади. "Осмон сукунатда қолди", − дейилган. Ҳеч ким билмади. Бу Раббийнинг Келиши эди.
"Оҳ, бундай бўлиши мумкин эмас", − дейсиз сиз. Умид қиламанки, бундай эмасдир.

E-209 Хўп, келинг, бу ердан озроқ ўтайлик. Менда бу ерда баъзи бир нарсалар ёзиб қўйилган, ҳа. Яхши.
E-210 Эсланглар: "Лекин кайф-сафо билан яшаган тул хотин тириклигида ҳам, ўликдир", яъни бу дунёнинг ишларига ботиб кетиб, руҳан ўликдир. У черковга қатнаб юриши, ўзини солиҳа аёлдек тутиши мумкин, буни бу ерда ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки у "тириклигида ҳам ўликдир".
E-211 Қаранглар, деноминациялар у билан (аёл билан. − Тарж.) нима иш қилди. Улар Библияга зид равишда, уни қўлига Муқаддас Китобни бердилар. Ундан воизани қилдилар. Ёзув билан бу таъқиқланган. Ҳозир эса мамлакатда ундан ҳукумат бошлиғи, шаҳар ҳокими, губернатор, кимни хоҳлайсиз, ҳатто Худонинг уйида хизматчи ҳам қилаяптилар.
E-212 Қачонки у бу барча қилган гуноҳларида айбдор, буларнинг барчаси унинг туфайли. Рост. Мана шундай, мен айтмаяпман, мен унинг ҳуқуқлари ҳақида айтмаяпман. У айбдор. Ҳар бир кўзи ожиз чақалоқ унинг туфайли туғилади. Ҳар бир қабр унинг туфайли қазилади. Унинг сабабли гуноҳ, касаллик, ғам-ғусса келди. Агар аёл бунга сабабчи бўлмаса эди, тез тиббий ёрдам чақирилмас эди. Йиғи-сиғи ҳам, гуноҳ ҳам, ўлим ҳам, ғам-ғусса ҳам, азоб-уқубат ҳам бўлмас эди, лекин буларни ҳаммасини аёл қилди. Худо ҳам уни кафедрадан ваъз қилишини таъқиқлайди, улар бўлса барибир шундай қилаверади. Деноминация, кўряпсизми, бу қаергача етиб борди?
E-213 У − маъбуда. Иблис бор кучи билан тиришиб ишлаяпти! Бўлмаса-чи, католиклар улардан, аёллардан худолар қилаяптилар, уларга сиғиняптилар; рост, илоҳа Мария ва ҳоказолар. Мен экуменик Советда, агар бу протестантларни киришига, яъни қўшилишига ёрдам берадиган бўлса, биз Исога янада кўпроқ ибодат қиламиз деяётганларини кўраяпман. Кўряпсизми? Кўрдингизми? О-о, ялтироқ қоғозчада! "Ҳеч нимани ўзгартириш керак эмас", − дейдилар. Кўряпсизларми? Олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам худди ўша иблис. "Исми Қўзининг Ҳаёт Китобида ёзилмаганларнинг ҳаммасига у тамғани олишларига мажбур қилди", − дейилган Библияда.
E-214 Мен ана у ердагиларга эмас, балки азалдан тақдир қилинган Черковга айтаяпман. Йўқ, жаноб. У ҳар бир гуруҳдан Ўзининг олдиндан тақдир қилинган одамларини чиқариб олади. Мана У ҳар бир даврда ким учун келади.
E-215 Лекин мана у (аёл. − Тарж.) у ерда турибди. Мана у. Бу ўша; Каломни ваъз қилади, Сўзни хоҳлаганидай айлантиради, маъбуда бўлди, аммо ўзи ҳар қанақа гуноҳнинг сабабчиси ҳисобланади. Библияда: "Мен аёлни ўқитишига, ҳатто қандайдир бошлиқлик қилишига рухсат бермайман, балки бўйсунсинлар, қонун ҳам шуни айтади", − дейилган. Кўряпсизми? Унга бундай қилиши мумкин эмас. Лекин уни бошқарувчи, ҳоким, губернатор қилиб қўяптилар; тез орада президент ҳам бўлади. Албатта. Мана сизга марҳамат. Мана ҳаммаси қандай қилиб, мана ҳаммаси нимага боряпти, ҳа. Одамлар бўлса шундай иш тутаяптилар, чунки улар бу Каломни назар-писанд қилмайдилар. Улар бу нарсани ҳеч қачон кўрмайдилар.
E-216 Ана ўша вақтдаги яҳудийларга қаранг, у ерда турган ажойиб одамларга, олимларга. Аммо Исо: "Сизларнинг отангиз − иблисдир", − деди.
E-217 Нима бўлади экан, агар мен Уни сизларни олдингизда сўроққа тутсам? Келинг, бироздан кейин, Худо ҳам мени кечирсин, мен Унга қарши турганлар томонида тураман; лекин бир дақиқага, сизларга баъзи бир нарсаларни кўрсатиш учун.
E-218 Агар сизлар: "Ҳа, мен, Худога шукур, мен ўзга тилларда гапирдим! Ҳаллелуя! Мен биламан. Мен, ҳа, мен-мен Буни олдим. Худога шукур. Ҳа!" − десангиз нима бўларди. Оҳо, олдингми?
E-219 Ўша Исроил халқини бир эсланг. Библияни айтишига кўра, У халқни чақириб ва уларни Мисрдан озод қилганидан кейин, У уларни йўқ қилди, чунки улар Мактубга эргашмадилар. Кўряпсизми? Улар Осмондан тушган маннани едилар. Улар маннани едилар, қайсиники Худо осмондан улар есин деб туширди ва улар ўз элчилари ҳузурида бўлиб, Олов Устунини ҳам кўрдилар, Худонинг Овозини ҳам эшитдилар ва буларнинг ҳаммаси қандай тасдиқланганини ҳам кўрдилар. Кейин эса Кўраҳнинг: "Бошқа солиҳ одамлар ҳам бор. Балки мана бу ҳам, ана у ва бошқалар ҳам бўлишлари мумкиндир. Бизлар мана буларнинг ҳаммасини қилишимиз лозим. Ҳамма одамлар ҳам солиҳ", − деганига ишонгилари келганлари учун.
Худо: "Улардан ажралинглар. У ердан кетинг", − деди.

E-220 "Ким Раббийга тегишли бўлса − мени ёнимга келсин", − деди Мусо. Бу ҳақиқат. Кўряпсизми? Шунинг учун У ерни ёрди ва ер уларни ютди. Кўряпсизми?
E-221 Улар ҳам яхши одамлар эдилар. Албатта, шундай эдилар. Улар ажойиб одамлар эдилар. Худди шундай, лекин бу ёрдам бермади. "Ҳар қандай: "Раббий, Раббий", деган эмас, балки ким Отамнинг Иродасини бажарса". "Бошлагани эмас, балки тугатгани". Бу бурчакдан кесиб ўтиш эмас; чопишнинг охирида сизни четлатадилар. Бурчакдан ўрталаб ўтиш эмас. Сиз Ёзувда белгилаб қўйилган йўл билан келишингиз керак.
E-222 Агар Ёзув: "Товба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар", − деяётган бўлса, унда ҳеч қандай қирқиб ташлаш, ҳеч қанақанги қўл қисиш ва черковга ёки деноминацияга қўшилиш эмас. Ўша Йўл билан келинглар! Агар сен ўзинг учун ўлмасанг ва Худонинг Руҳидан янгидан туғилмас экансан, унда сен-сен-сен ҳалок бўласан. Бор гап шу. Ҳеч қанақанги қисқа йўллар.
E-223 "Ҳа, мен черковга тегишлиман", − дейсиз сиз. Мен биламан. Бу яхши. "Ҳа, менинг онам..." Мен бунга шубҳаланмайман, лекин мен сизгаайтаяпман-ку, ахир. Тушуняпсизми? Сиз ўша йўл орқали келишингиз лозим, чунки қисқа йўллар йўқ; сиз Судда нолойиқ деб топиласиз; Ўша ягона Йўл орқали келинг.
E-224 Фақат битта Йўл бор, ўша Йўл эса − Масиҳдир. Масиҳ бўлса сенда яшаётган Калом бўлиб, қайсики У мана шу ҳамма вақтда бўлади деган барча ваъдаларини тасдиқлайди. Кўряпсизми? Сизлар буни тушундингизми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Яхши. Энди эътибор беринг.
E-225 Баъзилар: "Булар яхши одамлар", − дейишади. Албатта. Мен уларни ёмон одам демаяпман. Мен Муқаддас Цецилия ва бошқа қолганлар яхши аёллар эмаслар, демайман; менинг онам ҳам яхши аёл эдилар, лекин мен унга сиғинмаяпман-ку. Йўқ, албатта. Шубҳасиз, мен кўплаб яхши одамларни кўрдим, лекин улар илоҳалар эмаслар. Улар аёллар, эркаклар. "Худо билан инсон орасида фақат битта Воситачи бор".
E-226 Унда нимага, нима учун ахир бу одам, элликчи, дунёвий одам... бизнинг биродаримиз Дуплессис, ўша очиқ хатни ҳамма ёққа жўнатиб бошлади. Эҳтимол, баъзи бирларингиз олгандирсизлар ҳам. ...аниқладилар. Ҳа, сизлар уни олгансизлар. Экуменик Советда, Рим Папасини ёнида ўтириб: "Бу жуда илоҳий бўлганди", − деди. Руҳни фарқига боришга қаранг, а? "Оҳ, Раббийни Руҳи ўша ерда эди, жуда илоҳий". Ҳа-а. Мана сизга, марҳамат.
E-227 Нима учун? Чунки бу протестантларни бирлаштириш учун қулай имконияти эди ва бу нарсага бизларнинг йиллар давомида қарши курашганимиз ва Библия ҳам бунга қарши бўлиб, у ерда шунақа ишлар бўлиши айтилган. Шу ерда... бизлардан буюк лидерларимиздан бири қатнашди ва: "Бу тўғри.. Худди шундай қиламиз биз ҳам", − деди. Шунинг билан барча протестант черковлар мана шу қармоққа тушдилар.
E-228 Агар сиз у ёққа қарасангиз, бу ҳақиқатдан ҳам РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Биринчидан, бу ҳақида Калом айтиб турибди. Ундан кейин Раббийнинг Руҳи айтди, 1933 йилда ҳаммаси ҳақида айтиб бергандим, урушга қатнашадиган мамлакатлар ҳақида ва яна қанақа машиналар бўлиши тўғрисида, буларнинг ҳаммаси тўғрисида, охирида нима бўлиши туғрисида аниқ айтилган эди. Мана энди булар бўлиб ўтаяпти. Ҳамиша бехато. Мана, буларнинг аниқ намоён бўлаётганини кўриб ҳам турибмиз.
E-229 Менинг яқиндаги "Изабел религияси" деган ваъзимни эслайсизларми? Ўша эрталаб Элишайни уларга айтиб бериш учун йўлдан тушиб келаётганини эслаяпсизми? Буни, мен бу ҳақида ваъз қилгандим. Шундайми? Ана ўшанда, мен олдиндан айтганимдай, шундай вақтлар келадики, ўшанда ушбу экуменик совет охир-оқибат ҳайвоннинг тамғаси бўлади, чунки у ҳайвон билан бирлашади. Бирлаша бошладилар ҳам. Мени ҳаётимда, мен ҳаётман ва буни кўриб ҳам турибман. Мана энди протестантлар ҳам, миллионлаб, мана шу қармоққа тушаяптилар. Нима учун? Улар худди шуни кутаяптилар.
E-230 Улар жаҳолатдалар. Исо фарзийларга: "Кўрларнинг кўр йўлбошчилари. Агар кўр кўрни етаклаб юрса, − деди У, − иккови ҳам чоҳга тушиб кетмайдими?", − деди. Мана у ёққа тушадилар ҳам. Мен ҳатто ҳаёлимга келтиролмасдим, мен билан турган ва мен билан мулоқот қилган одам, ҳамма нарсани текшириб биладиган инсон, ундан кейин шундай дейди деб! Кўряпсиз: "Бу ишлар донолар-у, идроклилардан яширилган, гўдакларга маълум этилган".
E-231 Мен билан, бир куни келиб менга бу учун ҳаётимдан кечишимга тўғри келади. Ҳа, рост бу. Бу шундай юз беради, аммо бу ерда Ҳақиқат билиб олинади. Ҳа, шундай.
Масиҳнинг даракчиси − Яҳё Чўмдирувчи
Худонинг ўша режаси учун ўлган эди биринчи.
Ундан кейин Раббийнинг Ўзи Хочда тўкди қонини,
Худонинг Руҳи гуноҳлардан қутқаради деб.
(Тўғрими?)
Художўй Стефан, гуноҳларни фош қилди.
Ғазабланганидан халқ унга тош отди.
Руҳга тўлиб-тошган Стефан ўтди.
Худонинг Шуҳратини кўриб, солиҳларга кўтарилди.
Бор эди у ерда Бутрус, Павлус, тақводор Юҳанно.
Хушхабарнинг нури учун оқди қонлари. (Улар нима қилдилар?)
Каломнинг ҳақиқати бошқаларга етсин учун
Қадимги пайғамбарлар қонларига қўшилди.
Алтар остидан барча жонлар фиғон қилади:
Ахир қачон ёмонликни Худо қилади ҳукм?
Токи Хушхабарнинг эпкини оқар экан,
Янада кўп содиқлар қони тўкилади (ҳа, бу рост).

E-232 Ҳали бери ўша қон оқаяпти! Ҳа, бир кун келиб, худди шундай бўлади ҳам, лекин мен ўша соатни кутаяпман, қачон буларнинг ҳаммаси ниҳоясига етади.
E-233 Яқинда бир опа туш кўрди. Тушини ёзиб юбораётиб: "Ўша черков сени ўлдиришга тайёрланаётганини кўрдим", яширинча, мени машинадан чиқиб ичкарига кираётган пайтимда ...дан ўқ уздилар, деди. Лекин у яна айтди: "Ундан кейин Руҳ: "Бу сафар эмас, аммо бу кейинроқ содир бўлади", − деди". Ҳа, шундай.
E-234 О Худойим, Ўзинг асра мени бирон нимада улар билан муроса қилиб юрмайгин. Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нимани билмайман. Бизлар қўрқинчли замонда яшаяпмиз. Гуноҳ сабабли буларнинг ҳаммаси. Ҳа. Улар Стефанни тошбўрон қилдилар. Яҳёни бошини кесдилар, буни ўша аёл қилди. Ўзимизникилар билан хайрлашишимизга тўғри келади, бу қандай бўлади, билмайман-у, аммо бир кун келиб шундай бўлади. Ҳаммаси тўғри, эътибор беринг.
E-235 Муқаддас Юҳаннода, агар Ёзув жойини хоҳласангиз. Муқаддас Юҳанно 6:49да, бу ўшанда, улар манна еганларида, лекин Исо: "Уларни ҳаммаси ўлиб кетдилар", − деди.
E-236 Сиз: "Ҳа, менинг − мени опам, мен бу аёлни Руҳда қандай ўйнаганини кўрдим", − дейсиз. Оҳ, ҳа, шундай. "Мен уларни шунақа қилаётганларини кўряпман. Мен ўша аёлни ўзга тилларда гапираётганини кўрдим. Мен уни... кўрдим". Ҳа-а.
E-237 Исо: "Ўша куни кўплар Мени олдимга келади ва: "Мен буларни ҳаммасини қилганман", − дейишади", − дейди. Кўряпсизми? "Улар даштда манна едилар, − деди Исо, − лекин улар битта қолмай Абадий нобуд бўлганлар. Улар ўлганлар", − деди. Яъни абадий нобудлар. Улар саҳрони ўзида ўлиб кетдилар.
E-238 Сизлар Ибронийларга 6-бобни эслайсизми: "Ҳақиқат аён бўлган бўлса-да, лекин улар шу Ҳақиқатда юришдан бош тортсалар, унда улар учун тавба қилдириб тузатиш имконсиздир". Кўряпсизми, юзаки имонлилар... улар. Қачонки одамга Ҳақиқат охирги марта тақдим этилаяпти, аммо улар Уни қабул қилишдан бош тортадилар. Бундайлар учун, Ибронийлар китобига асосан, улар... дунёда ҳеч нарса уларни қутқаролмайди.
E-239 Улар адо бўлганлар. На тавба қилиш, на кечирилиш, улар учун ҳеч нима қолмаган. Улар Абадий ажралганлар. Библияда: "Шунда қўрқув ичра Худонинг ҳукмини кутишдан бошқа иложимиз қолмайди. Оқибатда, Худонинг душманлари билан бирга ловуллаган оловда ёниш бизнинг қисматимиз бўлади", − деб айтилган. Шу учун Хушхабарнинг Ҳақиқати исботланган, тўлиқ тасдиқланган вақтда, кейин эса тескари бурилиб, Ундан кетар эканлар, бу уларни тамом бўлганидир. Гап тамом. Қўрқинчли, лекин буни мен айтишим керак.
E-240 Фаришталарни эсланг, ўз мавқеларини сақламаганлари учун, қиёмат кунигача уларни тубсиз чуқурликдаги зулматга занжирбанд қилиб қўйилган. Бугун ҳам бутун дунё худди ўша зиндонга қараб йўл олаяпти, ҳеч қандай тавба қилмаяптилар.
E-241 Эслайсизларми, мен бир неча йил олдин Чикагодан келган пайтимда: "Америка буни ё шу йил қабул қилади, ёки у буни умуман қабул қилмайди", − деган эдим. Кўряпсизми, у қаёққа қараб жўнаяпти? Ҳа-а.
E-242 Энди мен ўзимга-ўзим савол бераман, ҳозир Учинчи Силтов бўлиб ўтмадимикин? О Худо, менда бунга ҳеч қандай ниятим йўқ! Шу учун эмасмикин Учинчи Силтов? Шундай бўлиши мумкинми? Оҳ, даҳшат! Дўстлар, буни бир ўйлаб кўринг. Буни ўйлаб кўринг; мен буни хоҳламасдим.
E-243 Исо деди: "Бунақа риёкорлик..." Агар ёзмоқчи бўлсангиз, бу Матто 23:7да. Менда бу шу ерда "ўқиб беришим учун", лекин сизлар қарашларингиз мумкин. "Сизлар кўр фарзийлар!" Келинглар...
E-244 Сизларда яна бироз вақтингиз борми? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Келинглар, қарайлик. Келинглар, бунга мурожаат қилайлик, чунки мен "ўқишим учун" дедим. Айнан шуни олдидан, мен бир нимани... ўқимоқчи эдим. Мана шундай, мен, мумкин, бошқа бирон нимани қисқартирарман, лекин келинглар-келинглар, бир дақиқага мана шу ерда тўхталайлик. Матто 23, бир дақиқа, яхши ва бизлар 27-оятдан бошлаймиз. Энди эшитинглар. Истасангиз агар, уйга борганингизда тўлиқ ўқийсиз. Яна бир неча дақиқа.
E-245 Энди кузатиб боринг. Матто 23 ва бизлар 27-оятдан бошлаймиз, − "Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар!" Мана ҳозир, эсингизда бўлса, У солиҳ одамларга қараб айтаяпти.
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла, ташқарисидан чиройли бўлиб кўринади, ичлари бўлса ўликларнинг суяклари ва ҳар турли ифлосликларга тўла.

E-246 Уларни ичи риёкорликка, ҳасад ва адоватга тўла; ташқаридан эса: "Мен фалон докторман".
Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла (Экуменик советга қаранг, у ерда йиғилган элликчиларга).

E-247 Гуноҳ ўзи нима? Қачонки сен қандай қилса тўғри бўлишини биласан-у, шундай қилмайсан. Исо, энди қараб туринг, У буни қайси авлодга нисбатан айтади.
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуриб, тақводорларнинг қабрларини безатиб, кўряпсизми: "О, пайғамбарлар ахир!"
Кейин: "Агар ота-боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик", дейсизлар.

E-248 "Агар ўша пайтда яшаганимизда эдик, биз Каломга ишонган бўлардик". Кузатиб боринг.
Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан олаяпсизлар. Ота-боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди!

E-249 Худди шу нарса бўлиб ўтаяпти ҳам. Энди қараб туринглар, У нима дейди.
Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?!

E-250 Қандай қутилиб оласиз? Ахир У хизматчиларга айтаяпти-ку, тушуняпсизми, тўғрими, муқаддас одамларга айтаяпти. Қандай қилиб турасиз ва Библия одамларга бундай қилмасликни олдиндан башорат қилиб айтаётганини биласиз-у, кейин шунда ҳам турасизда, бир нечта сассиқ доллар учун, қандайдир машҳурлик учун ва яна кимдир сени "доктор" деб атаб, елкангга уриб қўйиши учун муросага борасан, яъни ён берасан, келииб кетаверасиз а? Қандай қилиб сиз ўша одамларни яхши кўраман, деб биласиз?
Мен плёнка учун ҳам ваъз қилаяпман. Тушуняпсизми?

E-251 Қандай қилиб сиз уларни шунақа ишлар қилишига йўл қўйиб, яна ўшаларни яхши кўраман деб айтоласиз? Кўряпсизларми? Сизлар − фарзийларсиз, кўрларсиз, илонлар, заҳарли илонлар, дўзахни ҳукмидан қандай қутилиб қоласиз? Қачонки сизлар... Қандай қилиб бугун инсонга, қайсики у буларни ҳаммаси хато эканини билади ва деноминацияси ўсиши учун, мана шу ишларда қолаверади, ва одамларга эса айтолмайди? Қандай қилиб ахир сиз дўзах алангасидан қочиб қутулиб биласиз, у эса сизлар учун тайёрланган? Буни сиз қандай қилмоқчисиз? Кўряпсизларми?
E-252 Эшитинг, тинглаб туринг. Хўш, бу билан нима бўлади ахир? "Ана шу сабабли..." 34-оят.
...мана, Мен олдингизга пайғамбарларимни... юбораман.

E-253 "Юбораман", келгуси замонда. Ҳа, мана фарзийлар ҳам яна шу ерда, ҳозиру-нозир. Кўряпсизларми?
...донишманду устозларни юбораман; аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма-шаҳар қувғин қиласизлар.

E-254 У уларга мана шу пайғамбарларини Раббийнинг Каломи билан юборишини башорат қилиб айтди. Лекин улар нима қиладилар экан? Оталари нима қилган бўлса, худди шундай қиладилар, чунки сен ҳам худди шундайсан, бўлганинг ҳам шу. Тушуняпсизларми, руҳлар ўлмайдилар. Унга чалинганлар, одамлар ўлиб, ўтиб кетаверади, лекин руҳлар ўлмайди. "Сизлар фарзандларисиз ўшаларни. Сизлар ҳам ўшалар билан бирсиз". Эътибор бераяпсизлар-а, буларни ҳаммаси қандай бораяпти.
E-255 Муқаддас Павлус у ерда туриб (сиз уни пайғамбарлигига ишонасизми?), аёлларни сочларини кесишини қандай қоралаган эди; уларни ташкилотларини қоралаган эди; Раббий Исо Масиҳ Исмидан чўмдирилмаган ҳар бир одам қайтадан келиб, бошқатдан чўмдирилиши керак, деган эди. Бу рост.
E-256 Бугун эса улар муросага боряптилар ва бу нарсани юмшатишга урунмоқдалар, енгиллаштиряптилар. Ўкинарли ҳолат. Эсиз. Агар ўша соат етиб келган бўлса, мана мен нима дейман, кўряпсизми: улар кўр эдилар, кўр бўлишлик уларга тақдир этилган эди. Худойим, раҳм-шафқат қил. Улар бу нарсани кўра билмадилар.
E-257 Исо: "Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сиз кўр тафсирчилар, фарзийлар, риёкорларсиз! Ахир сизлар ҳам ўшаларнинг худди шу ўқиган Каломини ўқийсиз, кейин келасизда, Мени айблайсиз. Мен эса, Калом бугун Мен ҳақимда нима деяяпти, мана шунга мос келаман. Мен мана шу кун учун Элчи бўлишим керак. Мен − Масиҳман", − деди У, −кўпчилик оятларда. "Мен Масиҳман. Ахир Мен буни исботламадимми? Агар Мен ҳақимда ёзилганларни қилмаган бўлсам, унда қораланглар Мени. Сизлар-чи, кўр фарзийлар, одамларни йўлдан уриб, уларни тўда-тўда қилиб мушкулликларга элтасизлар". "Мана, кўр кўрни етаклаяпти", − деди. "Сизлар..." − деди.
E-258 Сизлар яна: "О-о, агар бизлар Муқаддас Павлус замонида яшаганимизда эдик, ҳа шундай, мен Муқаддас Павлус томонида турардим", − дейсиз.
E-259 Сизлар иккиюзламачисизлар! Тушуняпсизларми? Нима учун ахир унинг таълимоти томонида турмайсиз? Сизлар ҳозир нима қилаётирсиз, ўшанда ҳам худди шундай қилган бўлардингиз, зеро сизлар ўша оталарингизни, ўша ташкиллашган оталарингиз: фарзийлар, саддуқийлар ва ўзларини кўзларида солиҳ ҳисоблайдиганларнинг фарзандларисизлар. Мана-мана бу нимади. Аҳа. Шунингдек, ўзимиз яшаётган вақтга нисбатан ҳам айтаман, хўш, агар бу Учинчи Силтов бўлса-чи? Бир дақиқа, кўряпсизми, Исо: "Бундайлар ундан ҳам кўпроқ ҳукм этиладилар", − деди. Кўряпсизми? Ахир бу даҳшатли эмасми?
E-260 Бир буюк америкаликни бир куни қилган ишидай, ўшанда душман мана шу амлакатга ҳужум қилмоқчи бўлганда, ўша одам ярим кеча "душман келаяпти" − деб от чопган эди. Бу Поль Ривер эди.
E-261 Мен ҳам америкаликман. Мен мана шу тунги соатда "душман келаяпти" деган сўз билан эмас, балки "у шу ерда!" − деб елиб кетаяпман. У келаяпти эмас; у ҳозирни ўзида, аллақачон шу ерда! У босиб олди, забт этиб бўлди. Ҳаммаси тугамадимикин, деб қўрқаман; мана шу ярим тунги соатда истило қилаяпти.
E-262 Эсингиздами, Тусонда, ўша етти Фариштани, қанақа Мактуб бўлган эди: "Худонинг сирларини якунланиши". Буни кетидан, ўша заҳотиёқ, ўтлоқдан тушаётиб...
E-263 Ҳаммаларингиз ўша тоғлар ҳақида эшитдингизлар. Эътибор беринг. Фред акада баъзи бир суратлар бор, Том акада ҳам. Шунингдек менда ҳам баъзи бир суратлар, баъзи фильмлар, турли нарсалар бор. Бирон кун биз буни шу ерда кўрсатамиз, буларнинг ҳаммаси қаерда бўлганини ҳам кўрсатамиз. Ҳаммаларингиз бу воқеани биласизлар.
E-264 Диққат билан қаранглар, учта чўққи. "Мана сенинг Биринчи, Иккинчи ва Учинчинг", − деди У.
E-265 Фред акада у Марфа опа билан ўтган пайтларида, унда жуда ҳам ноёб фотосурат бор. Ердан нам парланиб, булут ҳосил бўлиб, кўтарилди ва қолган ҳаммасини қоплаб, бекитиб қўйди, шу учун у ерда кўзга фақат Учта Силтов яхши кўриниб турибди; бири бу ерда, биттаси бу ерда ва яна бири у ерда. Кўряпсизми? Еттита!
E-266 Кузатиб боринг, Биринчи, учта. Уч − бу мукаммаллик, камолот. Бу хизматни бошланган пайти.
E-267 Иккинчи Силтов руҳларни фарқлаш, башорат қилиш эди. (Биринчиси касалларни шифолаш эди.) Иккинчисида бошорат қилиш бошланди ва Сўзнинг Ўзи намоён бўлганида яширин сирлар очилаверди. Ахир буларнинг барчаси иноят-ку.
E-268 Лекин, эсингизда бўлсин, еттинчи − бу ниҳояга етиш. Мумкин, бу охирига етказувчи Силтов ҳамдир, ҳаммаси тугагандир? Шундай бўлиши мумкинми? Бу ҳақида бир ўйлаб кўринг сиз ҳозир. Сиз нимага келиб қолдингиз? Кўрдингизми? Етти − бу ҳамма вақт ниҳояга етишлик. Учта Силтов!
E-269 Исонинг хизмати Учта Силтовдан иборат эди. Сиз буни билармидингиз? Диққатингизни қаратинг! Шу учун, агар ҳаётингизда бирон пайт самимий бўлган бўлсангиз ҳам, унда ҳозир, бир дақиқагинага, бир неча дақиқага самимий бўлинг.
E-270 Унинг Биринчи Силтови касалларни шифолаш бўлган эди. У жуда машҳур одам бўлиб кетди. Гўёки ҳамма Унга ишонарди. Ахир шундай эмасми? У касалларни шифолашга борганида, ҳамма Уни ўз черковларига таклиф қилар эди.
E-271 Аммо бир куни У бурилди-да, башорат қила бошлади, зеро У Калом эди, ва У Мусо айтган пайғамбар ҳам эди. Шунинг учун У гапира бошлаганида, уларни қандай яшаётганлари, ҳамма-ҳаммаси ҳақида айта бошлагач, У жуда ҳам оммабоп бўлмай қолди. Бу Унинг Иккинчи Силтови эди.
E-272 Мана ўша намуна, мана ўшанинг тимсоли яна такрорланмадимикин-а? Бир дақиқага ўйлаб кўринг. Шундай бўлиши мумкинмикан? Биринчиси, шифоланишлар, ҳамма. Иккинчиси: "О-о, бу-ми, "Фақат Исо"дан бўлса керак. Бу, Баалзабул бўлса керак, эҳтимол..." Ўшанда ҳам худди шу ишларни қилгандилар. Кўряпсизми? Худди ўша руҳлар худди мана шу одамларни ўзида яшаяптилар, ҳукм қилинган одамларда, қайсики улар ҳеч қандай қутқарилмайдилар, чунки улар олдиндан ҳукм қилиб қўйилган эдилар; худди Искариотлик Яҳудо ҳалокатга маҳкум бўлган одам бўлиб туғилганидек.
Сиз айтасиз: "Яҳудоми?" Албатта.

E-273 Эсингизда тутинг, у жуда ҳам диндор одам эди, лекин у охиригача Мактубга эргашолмади. У унинг бир қисмини олиб билди-ю, лекин қолганини у ҳазм қилолмади. Шифоланиш ёки шунга ўхшашларни қабул қилиб биладилар, лекин шу олмахонни пайдо қилиш учун сўз айтадиган Худога бориб тақалса, бу уларга энди жуда ҳам чуқур, ҳам мураккаб бўлиб чиқади. "Бўлиши мумкин эмас!" Яҳудо шундай эди. Унинг руҳи ўша моментгача яшаб билади. У буни кетидан эргашиб билмайди. Тушуняпсизми?
E-274 Мусо Қизил денгизни иккига ажратганида ва шунга ўхшаган ишларни қилганда, уни яхши қабул қилдилар. Аммо қачонки иш, уларга қилманглар бу ишни дейилишига етиб борганида, қолганларга уни, ё буни, яна бошқа ишни қилмасликлари керак эди: "У ўзини устимиздан Худо қилаяпти". Кўряпсизларми, улар бунга эргашолмадилар, Кўраҳ ва қолганлар. Шундай қилиб, улар қандайдир ташкилот туздилар, шу учун Худо улар шундай ютиб юборди.
E-275 Исонинг хизматида, У касалларни шифолаган пайтида: "Қандай У ажойиб, бу Жалилалик ёш пайғамбар! У ахир кўрни кўзини очаяпти. У ҳатто ўликни тирилтирди. Бизда бунақаси уч марта бўлди. У ҳақиқатан ҳам ўликни тирилтирди".
E-276 Бироқ бир куни У шундай бурилди, У шунда: "Сизлар заҳарли илонлар зотисизлар. Идишни ташини тозалайсизлар. Сиз ўзингизни муқаддас қилиб кўрсатасиз гўё, лекин ичингиз илонларга тўлиб кетган", − деди. О-о, қачонки, ўша ташкилотларни қоралаб, мана шу башорат айтилган эди, ҳаммаси бошқача тус олди. Улар Унга қарши турдилар. Рост, шундай. Ва ниҳоят, Уни рад этиб, улар Уни хочга қоқдилар.
E-277 Аммо хизматни ўлдиролмайсиз. У яшашда давом этаверади. Элчини ўлдиришингиз мумкин, лекин Мактубни ўлдириб билмайсиз. Аҳа. Шундай. У яшайверади. Шу учун Унинг хизматида Учинчи Силтов бошланган пайтига эътибор беринг. Касалларни шифоланиши Биринчи эди.
E-278 Иккинчисида ташкилотларни қоралади; нима қилиб қўйди улар, ўзлари ким эдилар ва келажакда нима кутаяпти уларни, мана шуларни башорат қилди. Нима ҳозирда, ҳозир нимади ва келгусида нима келади; шунинг учун, олдин нима эди, ҳозир нимади ва нима келади келгусида. Мана нима қилди У, тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", − дедйди. − Таҳр.)
E-279 Аммо Унинг Учинчи Силтови, У энди қутқарилиб билмайдиган, ҳалок бўлганларга ваъз қилган пайтида бўлди. Улар ўша ерда, мана шу "О-о-о-о!" дейдиган, бўяб қўйилган кўзлилар бор эдилар. Раҳм-шафқатни қабул қилмаган, балки Худонинг Ҳузуридан Абадий маҳрум бўлган дўзахдаги жонларга ваъз қилди. Бироқ уларга барибир ҳам буни − У ким эканлигини тан олишларига тўғри келди, чунки у Ёққа Уни Худо юборганди.
E-280 Хўш, агар Унинг хизмати, олдин қандай бўлган бўлса, охирги кунларда ҳам, худди шундай бўлиб ўтса, нима бўлади? "Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юбораман. Мен қилган ишларни сиз ҳам қиласиз".
E-281 Маҳкум бўлганлар, қутқарилолмадилар. Улар раҳм-шафқатни рад этдилар. Мана Унинг Учинчи Силтови қандай бўлган эди.
E-282 Энди бирон хил саволлар борми? Унинг Биринчи Силтови, У касалларни шифолади. Тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) У Ўзининг Иккинчи Силтовида башорат қилди. Ўзининг Учинчи Силтовида махкум бўлганлар учун ваъз қилди. Учта тоғ ва бошқалар; мангу махкум бўлганлар!
E-283 Нуҳнинг хизмати, ҳамма хизматларда ҳам худди шу нарса бўлиб ўтди. Нуҳ ваъз қилди. Бу мутлақо рост. У кемага кирди. Ва у кемага кирганида, етти кун ҳеч нарса юз бермади. Унинг гувоҳлиги махкум бўлганларга ваъз қилди.
E-284 Садўм ва Ғамўра! Исо унисига ҳам, бунисига ҳам, келгусида ҳам булар келади деб далил сифатида қаради. "Инсон Ўғли келиши олдидан ҳам, худди Нуҳ кунларидагидек, Садўм кунларидагидек бўлади". У Нуҳни гувоҳ келтирди.
E-285 Нуҳда Учта Силтов бўлган ва Унинг Учинчи Силтови эшик ёпилганидан кейин, махкум бўлганлар учун бўлган эди. Чунки уни ўша ерга ўтиришига Худо йўл берган эдики, энди ҳеч ким киролмас ҳам, чиқолмас ҳам эди. Улар ичкарида эдилар. Зеро (худди еттинчи тоғдагидек) энг юқори тоғда, мана қаерда У кемани ўрнатди, тоғда жойлаштирди. Кўрдингизми? Тўғрими?
E-286 Садўм кунларида Биринчи Силтов тақводор Лут бўлганди. Шунингдек, Библия: "Садўмнинг гуноҳлари унинг солиҳ юрагини доимо қийнар эди", − деб айтади, у ерда аёллар ўзларини қандай тутдилар ва нималар қилдилар.
E-287 Эслайсизлар: "Нуҳ кунларида бўлганидек". Нима қилди улар? "Едилар, ичдилар, уйландилар, эрга тегдилар". Аёллар, кўряпсизларми, аёллар. Садўм даврида нима бўлган эди? Аёллар.
E-288 Шунинг учун Биринчи Мактуб − бу Лут эди. Уни назар-писанд қилиб ўтирмай, устидан кулдилар.
E-289 Кейин бошқа элчиларни юбордилар, икковини ва ўша иккиси келишди. Бу Лут учун Иккинчи Силтов эди... Садўм учун.
E-290 Лекин ана Унга қаранглар, охирида Ким борган эди, ўшанга, бошқа энди раҳм-шафқат йўқ, бошқа қолмади. Ўша пайтга келиб ҳаммаси тугади, ўша лаҳзада ҳаммаси тугади. Ўша учинчи Элчи, ўша ёққа борган, Учинчи Силтов, У ким эди? Унда қанақа хизмат бўлган эди? У танланганлар билан ўтирган ва Унинг орқасида (чодирда. − Тарж.) нималар бўлганини уларга айтиб берган эди. Тўғрими? Бироқ У Бобилга кирганида, яъни Садўмга, У... топмоқчи эди.
E-291 Ҳаттоки Иброҳим: "Агар элликта солиҳ одамни топсам-чи?" − деб ёлворди. Худди шундай, токи "ўнта солиҳгача", − ялинди.
Худо унга: "Яхши, ўнта солиҳ одамни топ", − деди.

E-292 Эй опалар, бир дақиқа, сизга бир нима айтишимга рухсат беринг. Сизлар, мумкин, эскича кийимдасиз, аммо сизларда бир нарса борки, бу нарса анави шаҳвоний аёлларда йўқ. Сизда шундай нарса борки, уни ўша аёл ҳеч қачон ҳам ололмайди. Рост. Мумкин, сиз эски модада кийинарсиз, хонимлардай кийинарсиз сиз. Улар, мумкин: "Мана бу солиҳачага қаранглар", − дейишар. Лекин ҳеч ташвишланманг. Унда бор нарса, анави у ерда бутун дунё томоша қиладиган, шаҳвоний хонимчада йўқ бу нарса, унда бу йўқ. У ҳеч қачон буни ололмайди. У тоабад ҳалок бўлган. У махкума. Тушуняпсизларми? У ҳеч қачон... Сизда ахлоқ бор; сизда одоб бор. Унда ҳеч нима йўқ. Унда тузоқ бор, дўзахга тушадиган махкум жонлар бу тузоққа тушадилар. Кўрлар у ёққа боради. Мана, сизда эса нимадир бор.
E-293 Биласизми, сизлар, мумкин, ҳаттоки черков китобига ёзилмагандирсиз ҳам, лекин, мумкин, айнан сизнинг солиҳа ҳаётингиз бугун шу дунёни босишга тайёр турган Худо ғазабидан уни сақлаб тургандир. Дунё бунга ишонмайди. Сизлар, қайсиники муқаддасчалар деб атайдилар, аёллар, қарийб ҳеч нимани билмайдиган эркаклар, аммо сизлар кеча-ю-кундуз Худога ялинасизлар, мамлакатни гуноҳлари учун, эҳтимол, айнан сизлар ғазабни, ҳукмни ушлаб тургандирсиз. "Агар Мен ўнта солиҳни топсам, Мен уларни хароб қилмайман. Агар ўнтасини топсам!" "Садўм кунида қандай бўлган бўлса, худди шундай бўлади". Тушуняпсизларми, мен нимани назарда тутаяпман?
E-294 "Агар Мен ўнта методистни тополсам, агар Мен ўнта баптистни тополсам, агар Мен ўнта атлетни тополсам, агар Мен ўнта сенаторни тополсам, агар Мен ўнта хизматчини тополсам", − эмас.
E-295 Балки: "Агар Мен ўнта солиҳни тополсам!" Фақат битта Солиҳ бор, бу Масиҳ. Кимнидир ичида яшайдиган, Масиҳ, Ўша, қайсики У уларда − ўша ўнта солиҳда, тушуняпсизми? "Мен уларни халок қилмайман".
E-296 Лекин ўша охирги элчи махкум бўлганларга ваъз қилди. Сиз... айтасиз. У ўша ёққа тушди. Ёзувда нима содир бўлгани ёзилмаган, аммо кейинги куни эрталабида олов тушди, тўғрими, У ушбу аломатларни кўрсатганидан кейин, У Ўзининг башоратли хизматини бажариб бўлгани заҳоти. "Соро нима учун кулди?" У эса: "Мен кулмадим", − деди. "Йўқ, кулдинг!" − деди. Тушуняпсизларми?
E-297 Мана шундай, мана шундан кейинроқ У Бобилга кирди, ёки Садўмга кирди. У шунча солиҳни топмади, шу учун олов тушди. У Лутни ва унинг икки қизини топди, уларга: "Тезда бу ёқдан чиқиб кет", − деди. Тушуняпсизми? Чиқдилар. У ўша ёққа борди. Эсингиздами, У ўша ёққа қараб йўлга тушган эди. У Ўзидан олдин элчиларини юборган эди, лекин Уни Ўзи ўша ёққа тушди, тўғрими, ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шундай бўлганмикин, ишонч ҳосил қилиш учун келди. Ва шунда У кўрди, нимадан тўлиб кетган эди? Юзларини бўяб олган аёлларни. Махкум бўлганларга мактуб. Улар нима қилдилар? Буни устидан кулдилар.
E-298 Улар бугун нима қилаяпти? Худди шу нарсани. "Мен Ассамблеяга тегишлиман. Мен единсвенникларга тегишлиман. Мен... мен руҳда рақсга тушдим. Худога шукур мен ...да гапираман. Қани, ҳа, яна давом этаверинг. "Агар хоҳласам, мен сочимни кесиб ташлайман. Мен мана буни қиламан. Мен гапираман − мен мана буни айтаман. Менга Исо Исмидан чўмдирилишим керак эмас. Мени, мени нима ёзилгани қизиқтимайди. Павлус − бу эскидан аёлларни ёмон кўрадиган одам. Бу...". Хўш, қани, давом этаверингчи.
E-299 Кунлардан бир кун келиб, агар сиз ҳали қилмаган бўлсангиз, сиз мана шу чегарадан ўтиб кетасиз. Шунда сизда шунда тўғри иш тутишга бошқа ҳеч қандай хоҳиш қолмайди. Сизлар эшитдингизми, мен нима дедим? Мана гап нимада. Ака, опа, сиз англаяпсизми ўзи, нима айтилганини? Сизлар мана шу чегарадан ўтасизлар ва бошқа энди ҳеч қачон бундай қилишни истамайсиз. Сиз ҳали ҳам, ҳар доимгидек Хушхабарни эшитасиз, албатта, лекин ҳеч ҳам Уни қабул қилмайсиз. Аммо Хушхабар ўша абадий махкум бўлганларга, энди қутқарилолмайдиган, ҳалокати муқаррарларга ваъз этилаверади. Ҳозир шунчалик даражага бордики, лекин буни билмайдилар ҳам. Кайфу-сафода яшаяпман дейсан-у, ўзинг бўлсанг тириклайин ўликсан.
E-300 О-о, эшитинглар. Шу соатнинг Мактубини ҳукм этилиш олдидан рад этган ўша барча одамлар; улар кетишидан олдин, аввалида Хушхабар махкум бўлганларга ваъз қилинган эди; ҳеч қандай раҳм-шафқат. Нуҳ, ёпиб олди, гувоҳлик бўлган эди. Учинчи Силтовдан кейин Худо эшикни ёпди. Учинчи Силтовдан кейин Садўмда эшиклар ёпилган эди. Бошқа энди раҳм-шафқат қолмади. Ўнта ҳам топилмади. Шунинг учун ҳалок бўлганларга, қайсики, қутқарилиб билмайдилар, ўшаларга Хушхабар ваъз қилинган эди, чунки бу фақат... эди. Мана шундай ҳар бир асрда, ҳар бир аср ҳукм бўлиш олдидан Мактубни рад этади.
E-301 Хўш, улар яна бу сафар ҳам шундай қилмадиларми? У ерда, дарёда кўринган Олов Устунидан шу нарса ошкор бўлмаяптими? (1933 йил Огайо дарёсида. − Тарж.) Аёллар учун кескин Мактубда шу нарса ошкор бўлиб қолмаяптими, ҳаммасини ўрнига қўйиш, ана ўша хизматчиларни Каломда туриш ўрнига, деноминацияда ўтириб қолаётганлари учун таъна қилмаяптимикин? Қачонки Худо одамга ўхшаб қандайдир билимсиз, нодон эмас, балки У Ўзини тасдиқлаб турибди. Бу Худо! Шунинг учун ҳозир бизлар Учинчи Силтов абадий ҳалок бўладиганларга қаратилаётгани пайтга етиб келмадикмикин?
E-302 Мана шу учун берилмадимикин менга ўша ваҳий, ҳов ёш болалигимда, ана у ерда? Шунда мен Ғарбга жўнадим, у ерда бўлса Хушхабарнинг олтин Хочи шуъла сочди, Осмондан аломат кўрсатди, мутлақо тўғри. Эсингизда, Хоч кенг манзарада кўриниб турар, худди пирамидага ўхшаб қурилган эди. Тушуняпсизми? Мумкин, мана шу юқориги қисми мана бу ёқдан бошланиб ва бош қисмига етиб бориб, ҳозир тугалланаётгандир?
E-303 Худди пирамидада бўлганидек, Лютер, Веслей, Элликчилар орқали кўтарилади ва кейин эса мана бу тош билан тугалланади. Бу ўша бўлиши мумкинми ёки йўқми? Агар бу ўша бўладиган бўлса, унда бизлар қаерда турибмиз? (Бранхам ака етти марта кафедрани қоқади. − Таҳр.) Бу, бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бундай эмасдир, аммо шундай бўлиши керак. (Бранхам ака уч марта кафедрани қоқди. − Таҳр.) Бу нарса бўлади, лекин эсингизда бўлсинки, бу барча хизматлар − улар ҳар доим бири бошқаси билан худди шу зайлда мувоффиқлашади, шундай бўлиши ҳам керак. Бу нарса келиши керак. Худо эса ўзгармайди. Буни бир ўйлаб кўринг!
E-304 Ўз онгингизни, руҳий тишларингиз билан ўз виждонингизни бир тишлангда, кейин бизлар қаерда турганимизни билиб олинг. Агар ишлар айнан шундай бўлиб турса-ю, сизлар эса ҳали бери қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолгансиз, унда нима бўлади? Унда сиз шундай кетаверадиган бўлсангиз, сизлар ҳам ...қа боришингиз мумкин. Ким ташқарида қолган... Ишларингиз битиб, адо бўлибсиз. Фаришта Китобни олганидан кейин, Олтинчи Муҳр ва ҳамма Муҳрлар очилганда, бу тугади. Бўлиши мумкин, шундай бўлгандир ҳам. Мен бундай эмасдир деб умид қиламан. Лекин бу нарса бўлиши мумкин. Яхши.
Ҳозир, Учинчи Силтов шунчалик узоқ ушланиб қолганлиги, мумкин, шу сабабдандир.

E-305 Эътибор беринг, Биринчи ва Иккинчи Силтов бири кетидан иккинчиси келди. Мен буни, Биринчиси ҳақида олдиндан айтган эдим, эслайсизлар уни. Шунингдек мен: "Шундай вақт келади, ўшанда ҳатто юрак сирлари ҳам очилади", − дедим. Эсингиздами? Сизлардан ким буни эслайди? Албатта, эслайсизлар, кимлар менинг йиғилишимдан бўлса, ҳамма жойларда. Шунинг учун бир куни оқшом шимолда, Риджойнга кирган эдим, шунда платформага кўтарилдим; у ерда Бакстер ака ҳам бор эди, бир неча минг одам бўлганди. Ана ўшанда платформага бир одам келганди, (Бранхам ака бармоқларини қарсиллатади. − Таҳр.) ана шундан бу бошланди. Шунинг учун ўша пайтдан бери бу худди шу тарзда бўлаверди.
E-306 Лекин мени бу фаолият майдонидан кетганимга ҳам (Бранхам ака бир неча бор кафедрани қоқди. − Таҳр.) тўрт, қандайдир беш йилча ўтиб кетди. Нима сабабдан? Нимага бундай бўлди? Мумкин, буларнинг ҳаммаси аввалда бошда, Ибтидода "Худо сабр" қилгани сингари, шу сабаблидан ҳам бўлгандир?
E-307 Эсланглар, қачонки У дунёни яратганида, еттинчи куни У ҳеч нима яратмади. У дам олди. Кўряпсизми? Худо ўша олтинчи йили ҳеч ким ўлмасин, балки ҳамма тавбага келсин деб, сабр қилди. Худо узоқ сабр қилди.
E-308 Шунингдек, яна бир бор шундай Ибтидо 15:16да, агар-агар ёзмоқчи бўлсангиз 16,15. У Иброҳимга: "У ерда, ўша Амор халқининг қабиҳлиги", − ҳозир улар бутпараст бўлдилар. "Мен сени ҳозир у ёққа киритолмайман, чунки Амор халқининг, бутпарастларнинг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади. Аммо Мен уларни ҳукм қиламан. (Бранхам ака бир неча марта кафедрани қоқади. − Таҳр.) Мен ўша тўртинчи наслингда келаман ва ўшанда Мен ўша халқни темир таёғим билан ҳукм қиламан", − деди. Тўғрими?
E-309 Балки, Худонинг бу сабр-тоқати доимий хизматларда магнит тасмалари ва бошқа нарсалар орқали яна кимдир бормикин дея бутун дунё бўйлаб ҳамма ерни айланиб чиқиб, шу қадар чўзилиб кетгандир? Балки, эҳтимол, ушбу охирги одам шу яқингинада киргандир. Эҳтимол, қабиҳликлар шунчалик узоқ давом этгандир? Агар Исо Ўша бўладиган бўлса, У эса ҳақиқатан ҳам Ўшанинг Ўзи, Ибронийларга 13:8, Унинг Мактуби ҳам ўшандай бўлиши керак. (Тугатмоқчи бўлаяпман.) Унинг таъсири ҳам худди ўшандагидек бўлишлиги керак.
E-310 Биринчи ва Иккинчи Силтов бўйича ҳеч қандай шубҳа йўқ! Сизнинг ақлингизда Биринчи ва Иккинчи Силтов ҳақида бирон нима савол остида турмаяптими? Буни У қандай айтган бўлса, айнан шундай бўлиб ўтмадими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.) Унда нима учун Учинчисига шубҳаланамиз? Кўряпсизларми? Нима учун сиз Буни шубҳа остига қўясиз? Биринчи иккитаси Ёзувга мувофиқ эди. Мен Учинчиси ҳам Ёзув билан мувофиқ эканлигини эрталаб сизларга исботлаб бердим.
E-311 Мана шу дунёга қаранг, қаранглар у нималаргача етиб борди. Уларни ҳақиқатни қандай рад этганларига қаранглар, қанчалик у айтилган билан тўғри уйғунликда турибди, башорат қилингани бўйича. Бизлар унда ҳозир қаердамиз? О Худованд, раҳминг келсин! Бундан юрагим қон бўлиб кетаяпти. Буни нима қиламиз? Ахир қаерда бизлар?
E-312 Эсингиздаку, мана шу еттита чўққи ўзини ўзи айтиб турибди. Бу... Уларни ортидан бошқа ҳеч қандай чўққилар йўқ. Улар Материклар Айрилишида жойлашган. Ўша ердан бошлабоқ биёбонга ўтилиб кетилади. Абадийлик ўрнатилади. Шундоқ Материклар Айрилишини ўзида Еттита чўққи. Бу шундоқ ҳақиқат ва ёлғон ўртасида. Шунинг учун бунинг охирида, Учинчи Силтов қатордаги охирги Силтов бўлганди. Тўғрими? Кўряпсизми? Ҳаммаси тўғри.
E-313 Нуҳ кирди, ундан кейин етти кун ўтди, ҳеч нима юз бермади, кўрдингиз мана. Етти кундан кейин ҳукм бошланди. Агарда фақат бир... Энди охирида эшитинглар. Агар улар Нуҳ кунларида ушбу аломатни билганларида эди! Қани эди, улар билсалар эди? Ҳозир мен тугатмоқчи бўлаяпман. Қани эди улар ўша аломатни, ўша кунларнинг дунёсини билсалар эди! Мана нима, Худо бу ерда исбот қилди, яқингинада Ёзувдан ўқидик, У ўша одамларни йўқ қилди.
E-314 Шафқатсизлик билан эмас; раҳм-шафқат уларга пайғамбар орқали юборилган эди. Бунга улар ишонмадилар. Худо меҳрибон, бироқ, ахир У уларга раҳм-шафқат юборган эди-ку, аммо улар буни қабул қилмадилар. У ҳар доим олдин раҳм-шафқат юборади.
E-315 Хўш, агар улар ўша аломатни, замоннинг охиридаги аломати эканлигини билганларида, нима бўларди? Шу учун улар кўрган пайтларида, унда қутқарилиш, нажот ўша заҳот кетиб қолганди ва ҳеч ким... Кўряпсизми? Ҳақиқатдан ҳам у ёқ − бу ёққа қарашларига улгурмай, эшик бекилди. Агар улар... Фақат бир одам − Нуҳ ва унинг гуруҳи бу аломатни билар эди. Биргина уларгина билар эдилар. Ана у эшик ёпилган пайтида, Нуҳ буни билар эди. У буни билар эди. Бу ниҳояси эканини Нуҳ биларди. Рост. Кошки эди сизлар бу аломатни билсангиз эди!
E-316 О-о, қани энди улар Унинг у ерга келганини ва Иброҳим билан бирга бўлганини кўрган вақтда, ушбу аломатни билсалар эди!
E-317 Қани эди улар ўша замоннинг Билли Грейеми ўша ёққа борганини ва ана у Орал Робертс ҳам, мана шу мактубни ўша жаҳолатда қолганларга ваъз қилганларини билганларида эди! Қани эди ўша эски методист ва баптист художўйлар, ўша ерда бўлганлар, ўша ерда уларда ўша аломат бўлганини, ўшанда уларнинг гуноҳларидан Лутни бағри эзилар эди, шуни билганларида эди. Унда методистлар билан баптистлар нимага айланиб кетдилар? Лут қандай иш тутган бўлса, булар билан ҳам шундай бўлди. Лекин солиҳлар у ердан чиқди. Албатта.
E-318 Агар Билли Грейем ўша ёққа худди шундай келгандагидек бўлса, нима бўлар эди; товба қилишга чақирилади, шунда оғизда сақич, бир-бирини итариб ва кулишиб, сочлар кесилган, юзлар бўялган, лекин буни кўриб туриб ҳам ҳеч қандай реакция йўқ, ҳеч нарса учун қайғурмайди. Билли айтганига ўхшаб, кейинги куни келасан: "Менда ўттиз минг одам товба қилган эди, кейинги йил қайтиб келиб, ўттизта ҳам одам топмайман".
E-319 "О-о, мен товба қилдим. Мен-мен-мен дўзахга бормайман; мен Осмонга кетаман", ўзлари эса қандай бўлган бўлсалар, худди шундай гуноҳда яшайверишади. Қани эди улар бир...
E-320 Хушхабар бўлса Қудрат билан, мўъжиза ва аломатлар билан, юқорида Олов Устуни билан ваъз қилинаверди, ҳамма нарса қандай айтилган, қандай башорат қилинган бўлса, худди шундай мутлақо аниқ содир бўлаверди. Қани эди улар... Улар шунда: "Художўйлар тўдаси. Бу ақлий телепатия. Қандайдир сеҳргарлик руҳи. Бу ғирт иблис, бор бўлгани шу. Ишонманглар Бунга. Бунақаси бизни ташкилотимизда йўқ. Бизларни бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ". Қани эди улар бу аломатни билсалар эди! Кошки билсалар эди!
E-321 Исо деди: "О, Қуддус, агар сен ўз кунингни, вақти-соатингни билсанг эди. Кошки сен буни билсанг эди! Лекин, − деди, − энди сен ўзинг ҳувиллаб қоласан". Кўряпсизми? "Қани эди сен билсанг. О, Қуддус, Қуддус, товуқ жўжаларини қанотлари остида қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни келадиган жазодан неча бор тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен ўз замонингни билмадинг". "Пайғамбарларни тошбўрон қилдингиз ва солиҳларни ўлдирдингиз, кошки ўша соатни билсангиз эди! Агар билганингизда эди ва Ёзувни текшириб қараганингизда эди, Менинг келишим, сизларнинг тамом бўлишингиз, ҳалокатингиз аломати эди. Ҳозир сиз кўрсизлар. Энди сизлар ҳукм бўлдингиз. Сизни вақтингиз тугади". Ҳа, у тугади ҳам. Рост. "Кошки вақти соатингизни билсангиз эди!"
E-322 Қаранглар, Исо мана шундай деган пайтида, дунё қандай кетаётган бўлса, шундай кетаверди. Тушуняпсизларми? Дунё одатдагидек, ўз ҳолида кетаверди. Нима сабабдан? Чунки улар ўз замонларини, вақт-соатларини билишмади.
E-323 Нуҳ кемага кирган пайтида, дунё ўзича кетаверди. Дунё давом этаверди. Ўша куннинг ахлоқ-одобни масхара қилувчилари, яна олдингидек айш-ишрат кечалари ўтказаверишди. Илгаридек едилар, ичдилар, уйландилар, бугун нима қилаётибди, шундай ишлар қилдилар. Одатда нималар қилишган бўлса, худди шундай. "Ҳа-ҳа-ҳа! Ана ўша кекса тақводор эшикни ёпди. Бирон марта шунақасини эшитганмисиз? Ҳа-ҳа! Биласизми, у нима деяпти? Бизлар ҳаммамиз ғарқ қилинарканмиз. Бекор гап! Қани ўша сув?"
E-324 Нуҳ замонидаги масхараловчилар. "Инсон Ўғли келганида ҳам худди шундай бўлади". Ҳаммаси тўғри. Нуҳ бу аломатни билар эди. Лут кунларида ҳам худди шундай бўлди. Исонинг кунларида ҳам ҳаммаси худди шундай бўлди. Бугун ҳам худди шундай бўлаяпти. Улар... охирги марта масхара қиладилар.
E-325 Содомда ҳам худди шундай бўлди, уларни ҳаёлига ҳам келмаганди. Ўша элчи у ерда турганди, Худодан Мактуб, нуқул уларни устидан кулдилар ва ўзларини харом бузуқликларига қўндирмоқчи бўлдилар. Тўғрими? "Бизларга қўшил, кир. Бизлардан биримиз бўл". Тўғрими? "Қўшил бизларга , кир. Бизларнинг биримиз бўл. Болалардан бири бўласан. Қани бўл, бизларга қўшил". Кўряпсизми? Уларни аломатдан хабарлари йўқ эди.
E-326 Улар билмагандилар-ку, ўша Мактуб айтилаётган пайтни ўзида, ўша пайтда... Улар буни кўрмадилар, Худонинг ғазаби ва олов, фосфорнинг оловли тиллари осмонда қайнаётган эди. Улар буни кўрмадилар, элчилар буни кўрдилар. Оҳо. Лут ҳам биларди. Буларни ҳаммаси тепаларида турганини у билар эди. Албатта.
E-327 Худди шу нарса бугун ҳам, худди шундай бўлаяпти, ҳаммаси охирига етиб келди. Ҳозир ҳам худди ўшандай.
E-328 Одамлар қаранглар, эшитинглар ...лигини биласизларми? Сиз айтасиз: "Бранхам ака, о-о, унда буларнинг ҳаммасига нима бўлади?" Биласизми, одамлар ўзларича Хушхабар деб атайдиган Хушхабарни аввалгидек ваъз қилаверадилар, лекин аллақачон, эҳтимол, ниҳояга етиб қолди. Нуҳ кунларида шундай қилдилар. Лут кунларида шундай қилдилар. Исонинг кунларида шундай қилдилар. Тўғрими?
E-329 Яҳудийлар ҳатто Исо уларга ҳукм... деганидан кейин ҳам. "Сизларни бўлганингиз бўлди. Ҳалок бўлиб бўлдингиз. Ҳеч нима қолмади. Сиз адо бўлдингиз".
E-330 "О-о, − деди у, − ўша тақводор. Қанақа мактабни тугатди У? Қаёқдан олди У буни?"
E-331 Эслайсиз, ўшанда У Ўзининг Учинчи Силтовига тайёр эди. Шундай. Тўғри. "Мен неча бор сизларни тўпламоқчи бўлдим!"
E-332 Лут ўзининг охирги чақириғини бажарди ...ёки, фаришта, элчи демоқчи эдим, у ким бўлмасин. Худо мана шу кунда намоён этилган, одам танасида зоҳир бўлган Худо, охирги аломатни кўрсатди, охирги қарзини бажарди. Бу вақтда ҳаммаси тугади.
E-333 Нуҳ ўзининг сўнгги ваъзини ўқиди; уни орқасидан эшик ёпилди. Бу охири бўлган эди. Ана улар эса буни устидан кулдилар, масхара қилдилар.
E-334 Ўйлаб кўринг, одамлар яна ваъз қилаверишда давом этаверишлари мумкин! Экуменик Совет католиклар билан шу ишни қиламиз деб ваъда берганларидек, бирлашиб кетишлари мумкин. Ҳамма ташкилотлар қўшилишлари мумкин, бироқ ҳайвоннинг тамғаси ҳозирни ўзида амал қилаяпти. Улар буни мана шу (қўшилишлари. − Тарж.) орқали олаяптилар. Тушуняпсизларми? Ва яна: "О-о, ҳаллелуйя, Худога шукур, кеча оқшом шунчалик кўп одам қутқарилди", − дейдилар. Қутқарилди? "Улар Руҳда рақсга тушдилар. Улар ўзга тилларда гапирдилар". Буни аҳамияти йўқ. Тушуняпсизми? "О-о, улар камтар, мулойим ва бўйсунган одамлар. Ҳа, жаноб. Уларда Руҳнинг мевалари бор". Бу аломат эмас. Бир грамм ҳам.
E-335 Рухсат беринг менга, сизларга Руҳнинг, Исо билан фарзийлар орасидаги мевасини кўрсатай, қани кўрамиз, кимда Руҳнинг меваси бор бўлганди. Нима бўлади, агар мен бир неча дақиқага турсам ва бир неча вақт олдин айтганим каби, Исога қарши гапирсам? Мен ҳатто шундай деганим учун ҳам Худо мени кечирсин, шундайми, лекин фақат сизларга баъзи нарсаларни кўрсатиш учун бу.
E-336 Нима бўлади, агар мен келсамда ва сизга: "Эй, йиғилганлар, сизларни дўстингиз ким? Ким Руҳнинг мевасини намоён қилаяпти? Сизларни марҳаматли руҳонийингиз. Айнан мана шу. Сизга пулингиз бўлмай қолса, чўнтакда бир чақа қолмаган пайтда, ҳамма вақт сизга ким пул қарз бериб турганди? Эй, йиғилиш аъзолари, ахир ўшанда сиз ўша меҳрибон хизматчингизга бормайсизларми ва у қарз бермайдими? Кўряпсизми? Хўш, ким ҳамма вақт меҳрибон, марҳаматли ва Руҳнинг меваларини намоён қилади? Сизнинг марҳаматли руҳонийингиз".
E-337 "Ким бу ерда йиллаб ўқиди, мана шу синагогаларда, уни бобо-бобо-бобокалонлари ҳам қадим замонларда шу ерда бўлгандилар? Ким ўқиб... олди, қаттиқ меҳнат қилди ва доктор даражасини, философия докторлигини ва яна ҳуқуқ докторлигини, Каломни билиш ва бу ерда туриш ва ҳар якшанба ўзининг жамоатида сизга тушунтириб бериш учун олди? Сизнинг меҳрибон кекса руҳонийингиз".
E-338 Ким бу ўзи "Исо" исмли хиёнатчи? Қайси мактабни тугатди У? Қайси мактабдан чиқди У? Аъзолик карточкаси қаерда Уни? Қайси ташкилотга тегишли У?
E-339 У нима қилади, сизларда оилавий жанжал чиққан пайтда? Ким сизга келади? Сизни ҳурматли руҳонийингиз... ҳаракат қилади. Агар мана бу яқинингиз билан тортишиб қолсангиз, сизни меҳрибон руҳонийингиз келади ва яраштиради сизларни. Мана бундай сўзлар билан: "Сизни ҳаммангиз − Худони болалари, сизлар бундай қилмасликларингиз лозим". Мана у нима...
E-340 "Мана бу Носиралик Исо нима қилади? Ҳаммасини синдириб ташлайди. Нима қилади У? Ташкилотларингизни тарқатиб юборади. Нима қилади У? Сизларни руҳонийингизни кўрларнинг кўр раҳномаси деб атади. У уни илондай қўйинга кириб оладиган маккор одам деди. Худо тайин қилган қурбонликни олиб ташлади ва столларни ағдарди, пулларни сочди, кейин ҳаммага ғазаб қилиб қаради. Сиз ўзингизни руҳонийингизни бирон пайт шу алфозда кўрганмисиз?" Хўш, унда Руҳнинг меваси қаерда экан? Ҳа. Шундай.
E-341 Ўзга тилларда гапиргани туфайли эмас. Руҳда рақс тушгани сабабли эмас. Черковга қўшилгани туфайли эмас. Руҳнинг меваси туфайли эмас; Бунда Христиан Фани ҳар қайсингизни йўлда қолдириб кетади ва ҳаттоки Исо Масиҳни Илоҳийлигини рад этади. Бу ҳам эмас.
E-342 Аммо гап тирик Сўзда! Мана гап қаерда. Кошки улар бир назар солсалар эди − У Мессия эди. У намоён бўлган тирик Калом эди.
E-343 Шунинг учун ўзида Худонинг Руҳи бор ҳар бир эркак ёки ҳар қайси аёл, мана шу Сўз билан яшайди, айнан ўша Сўзда яшайди. Уларнинг ҳар бир юрак уришида, улар тақдир этилганлар, зеро уларга Худонинг Сўзи келади ва улар одамлар учун Каломдирлар. "Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизда ёзилган тавсияномамиз − мана сизларсиз". Тўғрими? Мумкин, Учинчи Силтов бошлангандир ҳозир?
E-344 Мана шу магнитофон тасмасини эшитаётганлар, сизларни ҳам, мана шу ҳозир йиғилишдаги одамларни кўришингизни истаган бўлар эдим. Ҳа, шундай. Умид қиламанки, сизлар ҳам худди шу нарсани сезиб турибсиз.
E-345 Хўш, агар шундай бўлса-чи? Мана бу Ёзув жойларининг катта рўйхатига бир қаранг. Бу шундай бўлиши мумкинми? Учинчи Силтов мана шу учун, нажот топиш Мактубини рад қилган, Абадий ҳалок бўлганларга ваъз қилиш учун эмасмикин?
E-346 "Ҳа, − дейсиз сиз, − ...черков бўлади". Ҳа, улар-ку бўладилар. Улар худди шу алфозда, худди ҳеч нима бўлмагандай яна давом этаверадилар.
E-347 Аммо, эсингизда бўлсин, бутун мана шу вақт давомида Нуҳ кемада бўлиб турган эди. Келин Масиҳда муҳрланган, охирги аъзо қутқарилган. Олтинчи Муҳр амалга ошган. Еттинчи Муҳр Уни ерга қайтаради. Қўзи келди ва Унинг ўнг қўлидан Китобни олди ва ўтирди, кейин Унинг Ўзига тегишли бўлганларни талаб қилди, қайсики уларни сотиб олган эди. Тўғрими? Учинчи Силтов ҳар доим шундай эди.
E-348 Уч − бу баркамоллик. Бу хизмат одамлар орасида, табиий ҳаётда Масиҳни намоён қилган пайтида, "Лут вақтида бўлганидек" деб башорат қилгани сингари, ўзининг камолига, етуклигига етиб келди.
E-349 О-о, ўйлаб кўринг-а, одамлар қутқариламиз деб ўйлаб, ташкилотлари йириклашаётганига ишониб, тўғри иш қилаяпман деб ишониб, ваъз қилишда давом этаяптилар, аммо ҳеч қандай умиднинг учқуни ҳам йўқ албатта. Шу учун, агар ўша ваҳий мана шу бўладиган ва аёлларга қарши шу қадар қатъий бўладиган бўлса, унда бизлар ўша соатга етиб келдик. Эшик ёпилган, шубҳасиз, энди Китоб Унинг қўлида. Буни устида бир ўйлаб кўринг.
E-350 Ижозатларингиз билан, тугатишим олдидан айрим нарсаларни айтайгин. Мен тугатяпман. Буни Ирландияда айтиб бергандилар, сув хавфи ҳақида. У ерда сувдан чиқиб турган узун қоялар бўлиб, улар паст-паст бўлиб қирғоқ бўйлаб ва охири мана ўша баланд тоққа қўшилиб кетган эди. Ана ўшанда қандайдир бир одам бораётган экан, худди ўша сув кўтарилиш бошланиши керак бўлган пайтида, ўша куни сайр қилаётган экан. Ана ўша ердаги тоғда бир олижаноб одам яшар ва у мана шу сув кўтарилишини билар эди. Ўша йигит эса вақтга эътибор қилмади. У мана бу махмадоналардан биттаси эди. Уни ўзини шахсий тушунчаси бор эди. Бу атлетларга хос гавдали, ақли тез ишлайдиган, зеҳнли одам эди-ю, аммо у сув кўтарилиш пайтини билмас эди. У бу жойларни билмас эди. У вақтнинг тўғри белгисини, Ойни Ердан узоқлашаётган пайтини билмас эди.
E-351 Худо ер юзидан Ўз Руҳини олган пайтда ҳам, у адо бўлади, ҳаммаси тугайди.
E-352 Худо Ибтидо 1да буни бошлаганида бўлгани сингари, Ой ўз жойидан узоқлашаётган пайти ҳам Ерни сув қоплайди. Лекин Ой у ерда турибди ва у ўз юзини бошқа ёққа бурса, унда сув кўтарила бошлайди.
E-353 Бу ишлар бўлиб ўтаётган ўша ерда яшаётган мана шу кекса донишманд, бу қанақа вақт эканини билар эди. Анави одам эса билмасди. У бу нарсани ўрганмаган эди. Бу нарса уни қизиқтирмаганди. Ана ўша кекса донишманд югуриб чиқди ва: "Эй яхши йигит, узоққа киришга журъат қила кўрма. Тезроқ қайт. Ана у ерда тикка қоя бор. Сен унга чиқиб билмайсан. Сен нобуд бўласан. Бу... Ҳозирни ўзида уни аломатлари кўриняпти, вақти келди. Сув бирданига кўтарилади ва ҳамма жойни босади, сен қайтиб билмайсан. Бошқа кирма у ёққа", − деб қичқирди.
E-354 У одам бўлса бурилди-да, кейин уни устидан кулди ва: "Бориб ишингизни қилинг. Нима қилса бўлади-ю, нима мумкин эмаслигини, мени ўзим биламан", − деди. Шу учун сув кўтарилиб, уни ғарқ қилди. Тушуняпсизларми?
E-355 Ҳозир ҳам, биз ўйлаганимиздан ҳам кўра кеч бўлган бўлиши мумкин. Тушуняпсизми? Бу сизга етиб олади. Бошқа узоққа кирманглар. Одамлар, бундай қилманглар. Агар сиз мени Худонинг хизматкори эканимга ҳар доим ишонган бўлсангизлар, унда мана шу эрталаб ҳам менинг сўзларимга ишонинглар, агар олдин ишонган бўлсангизлар. Мумкин, ҳозирни ўзида ҳам жуда кеч бўлгандир. Буни худди шундай қилиб Ёзув аниқ кўрсатиб турибди. Ҳозир, эсингизда бўлсин, мен буни шундай демаяпман. Мен билмайман. Лекин шундай бир қаранглар.
E-356 Мана бу ерда тахминан ўнта сизга айтишга қўрққан саҳифаларимни олиб қўйдим. Тушуняпсизларми? Тушуняпсизларми? Миссис ва Мистер Вудслар − буни гувоҳлари. Мен улардан хабар олайин деб борганимда, мен уларга: "Мен-мен буни уларга айтолмайман, бунчалик узоқ киролмайман", − дедим. Мен шундай Ёзув жойларидан кўпларини ўтказиб юбораман ва ҳал қилишни уларни ўзларига қолдираман, чунки булар тасмага ёзиб олинади", − дедим. Бу тарқалиб кетади.
E-357 Шунингдек, одамлар бу Мактубни устидан куладилар. Ҳаммаси жойида, мана шу кунларнинг бирида ўтмишда нима бўлган бўлса, ана ўша қайтиб келади. Давом этаверинглар, қайсидир бир черковни аъзоси бўлинглар. Давом этаверинглар, юзларингизни бўянглар. Қани давом этаверинг, "Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни" олинглар, агар шуни хоҳласангиз, учта Худо қилинг ва мажусийлар бўлинг. Қилаверинг, ташкилотларингизга ёпишиб олинг. Агар хоҳласангиз шундай қилинглар.
E-358 "Мен Руҳда рақсга тушганман, мен ўзга тилларда гапирдим; мен Уни олдим", − дейдилар.
E-359 Мен жинларни ҳам худди шундай қилганларини кўрганман. Мен жодугарларни ўзга тилларда гапирганини ва таъбирлаганларини кўрдим; шунингдек ўзга тилларда ёзадилар ва уни таъбирлайдилар; улар одам бош суягидан қон ичадилар ва шайтонни чақирадилар, ўша руҳда ўйинга тушадилар.
E-360 Мусулмонлар руҳда худди шундай қилиб рақсга тушадилар ва ҳаттоки тирноқлари тагига зирапча тиқадилар; шундай симни оладилар-да, кейин уни мана бундай бу бетларидан суқиб, бошқа томонидан чиқарадилар, ҳаттоки бир томчи ҳам қон пайдо бўлмайди.
E-361 Индеецлар 3 фут (1фут − 30,48см.га тенг узунлик ўлчови. − Тарж.) чуқур оловдан оёқ яланг юрадилар; ва тўрт, уч ёки тўрт фут кенгликдаги; шамол берадилар, чўғларни оқаргунича ҳаво ҳайдайдилар; ва ҳаттоки оёқ тўпиқларини куйдирмайдилар ва яна Исо Масиҳни инкор этадилар.
E-362 Йўқ, йўқ, дўстим. Фақат Калом буни айтади, шундайми ё йўқми. Одамлар Калом билан битта бўлишлари керак. Тушуняпсизларми? Исо билан Калом битта бўлган эдилар; У Калом эди. Шунингдек, инсон зотида Исо яшаётган бўлса, ўшанда одам билан Калом битта бўлади. ...эмас. Сизни ҳаётингиз ким эканингизни айтади.
E-363 Ҳозир эса ўзингизга Худонинг кўзгусида қаранг, " Мана шу эрталаб мен қандай кўринаман?" − денг. Бу вақтда бизлар ибодат қиламиз.
E-364 (Бир биродар ўзга тилда гапиради. Бошқа биродар таъбир беради: "Болаларим, бугун Мен сизга айтаман. Ҳа, Мен, Қудратли Худо, бугун мана шу Ерга қарадим. Мен мана шу зотлар қилаётган ёмонликларни кўрдим. Ҳа, Мен инсонни бугун қанча гуноҳларни тўлдириб ташлаётганини кўрдим. Лекин билмайсанми ахир, Мен сен учун буюк нарса қилганимни? Ҳа, Мен мана шу охирги кунда, мана шу авлод учун гапирадиган оғиз бўлсин деб, шу одамни юбордим. Лекин Мен сенга айтаман, Менинг халқим, мана шу кунда, мана шу исм устидан кўплар кулдилар. Ҳа, улар уни айтганларидан юз ўгирдилар. Лекин Мен сенга айтаман, кимки мана шу Сўзни эшитса, ўшаларга буюк дуои-баракаларимни тўкаман. Мен Қудратли Худоман. Мен мана шу кунда, мана шу Сўзни чин юракдан қабул қилганларни тақдирлайман, деяпти Раббий", − Таҳр.)
О, Раббий, бораман мен,
Мен бегона дунёга,
Агар сиз бирон вақт ибодат қилган бўлсангиз, ибодат қилинглар!
Сен менга қучоғингни оч,
Мен уйга кетяпман
... бораман мен.

E-365 Сиз ибодат қилаверар экансиз, мен сизлардан баъзи бир нарсаларни сўрамоқчиман. Сизни юрагингизда гуноҳ соя солган бирон бир доғ борми? Агар бор бўлса, унда ҳозир бундан қутқарилишнинг вақти, айнан ҳозир, агар ҳали ҳам раҳм-шафқат қолган бўлса.
E-366 Умид қиламан, бу бундай эмас. Умид қиламанки, ҳали бу бошланмагандир. Лекин бу худди шундай бўлиб кўринмаяптими ахир? Эшитинглар, Муқаддас Руҳ одамларни орасида, мен тугатганимдан кейин нима деди, − "Бу Овоз сизларга".
E-367 Шунинг учун, агар бўлса, агар ҳаётингизда бирон бир ғашлик бор бўлса, бизлар куйлаб турарканмиз, ҳозир мана шу алтарни ўзига ўтинглар. Ҳозирни ўзида, агар бирон бир ҳавотирлик бўлса, агар у ерда бирон бир доғ бўлса, бошқа орқага ташламанг.
E-368 Умид қиламан, бу бундай эмасдир, ишонаман ҳам; лекин бу, мана шу кунларнинг бирида кириб келади, балки, эҳтимол, бугунни ўзида бошланиши мумкиндир.
Ҳозир, Раббий, ...мен келаман.

E-369 Токи сиз ҳали нафас олар экансиз! Агар мана шу тасмаларни эшитаётганлар, ҳозир бу ерда бўлаётган нарсаларни кўрсалар эди; бу ерга тўпландилар, йиғлаяптилар, ҳар томондан бу ёққа келаяптилар.
E-370 Мен ҳали ёш бола эдим, балки ўшандаги ваҳий бўлиши мумкиндир, ўша соат эмасмикин? Ўша мадори қуриганлар, ғамгинлар; мана шу ерни ўзида, ер юзида вужудга келаётган дўзах, ҳозир ўша вақт эмасмикан?
E-371 Алтар ҳам, йўлаклар ҳам, ҳозир ҳамма жой тўлиб кетди. Мана шу юзлаб одамлар орасидан алтарга ёки йўлакка келолмасангиз, унда шундай тургин-да, агар: "Мен шундай тураман ва одамлар билишлари учун ибодат қиламан", − десанг, ёки тиз чўкасизми, қандай хоҳласангиз. Ой-ой-ой! Ҳозир энди бирон кишини ўтиргани ҳам кўринмай қолди. Ҳамма жойда одамлар турибдилар.
E-372 Мана буни айтсам бўлади. Худо асрасин, Худо асрасинки, мени айтганларим ҳозир бўлмасин. Мен буни тушунай, қолган барчангиз ҳам; Худо асрасин... бор. Мени ҳали кирмаган болаларим бор. Мени икки қизим ва ўғлим бор. Мени укаларим бор. Мени қариндошларим кирган эмаслар. Худо асрасин, иноят бизни ташлаб кетган бўлмасин; унда, ўшандай бўлса, буларнинг ҳаммаси фақат риёкорлик бўлади холос.
E-373 Раббий, ҳали ҳам марҳаматинг қолдими? Раббий, мен мана шу нарсада адашган бўлайгин. Мана шу сафар бу хато бўлган бўлсин-да. Мен, одамлар қутқарилиши учун, бундай бўлмасин. Раббий, шуни бизга ато эт. Исо Масиҳ Исми ҳақи мен илтижо қиламан ва ҳозир мана шу эшитаётганларни сенга ишониб топшираман.
E-374 Ҳозир сизлар худди ...дай ибодат қилинглар. Агар бу шундай бўлган бўлса, унда нима бўлади? Мана шундай, мен билмайман, шундай бўлиб бўлдими ёки йўқми, лекин шундай бўлган бўлса-чи? Сизлар ўзингизча ибодат қиласиз. Сизлар ўзингиз қандай хоҳласангиз, шундай ибодат қилинг. Агар бу рост бўлса-чи, дўстлар, унда нима қиламиз? Нима қиламиз? Нима, ахир нима юз беради? Ҳозир, ҳар бир киши, илтижо қилинг. Шундай − шундай қаттиқ бақир, ўзинг хоҳлаганингдай илтижо қил. Шундай ўзингизча Худога ялининг. О Худойим!
Сен менга қучоғингни оч,
Мен уйимга кетаяпман.

E-375 "Раббий, мен аллақачон шундай қилмоқчи бўлган эдим. Раббий, мен жуда узоқ кутдимми? Бу нимади, ҳаммаси тугадими? О Худойим, Ўз севгинг қўлларини чўз ва мени қабул қил. Раббий, нимадир, мени юрагим буни илтижо қилади. Яна бир бор оч. Агар менинг исмим Қўзининг Китобида бўлса, Раббий, ҳозирни ўзида менга гапир. Шуни ато эт, Худойим, илтимос".
О, Раббий, мен бормоқдаман,
Номаълум бир оламга,
Сен менга оч қучоғингни,
Мен ...даги уйимга кетяпман.

E-376 Библияда, улар Исони таниб қолган пайтларида, "ёлғиз фарзандига аза тутгандай аза тутадилар", − дейилган.
...менга оч...

E-377 Ташқаридагилар, машиналарида ўтириб, қисқа тўлқинларда эшитаётганлар, мана шу бинони атрофида ўтирганлар, сизлар кўпчиликсизлар, мана шу бино томонга бошларингизни эгинглар ва: "Раббий Худованд, менга раҳм-шафқат қил. Бугун...", − денглар. Бутун қалбингиз билан, дўстларим, ўлинглар! Ўйлаб кўринг, қандай вақтда яшаяпмиз бизлар! Ахир қаердамиз бизлар? (Бранхам ака бир неча бор кафедрани қоқади. − Таҳр.)
... менга оч...
Раббий, мен уйимга кетяпман.

E-378 Раббий Исо, мен билган ва қўлимдан келган ҳаммасини қилдим. Раббий, раҳм-шафқат эшиклари ҳали очиқ турган бўлсин. Мана шу юзлаб одамлар учун, айнан юзлаб одамлар ҳозир Сени излаяптилар, Раббий, ҳар бир гуноҳнинг доғини ол ва бугун уларни олиб кир.
E-379 Қачонки бизлар кимнидир бир нима деганини эмас, балки Ёзувнинг Ўзи бизни мана шу соатга олиб келганини кўрар эканмиз, мен-мен бутун юрагимдан илтижо қиламан. Шунинг учун ўша ваҳийда, ёш болалигимда ўша одамлар ўша аҳволда кўрган эдим; ҳозир эса, ўйлаб кўринглар, дўзахнинг ўзи, раҳм-шафқат ер юзидан олинган, шунинг учун ҳозир дўзахнинг ўзи ер юзида, шунингдек одамлар ҳам, Раббий, аянчли аҳволдалар.
E-380 О Қудратли Худованд, мен илтижо қиламан, Худойим, мана шу Танланган Черков учун сўрайман, Сен Ўз дуоларингни тўк, токи улар ҳам Лутда бўлганига ўхшаб, Нуҳда бўлгани каби, Исода бўлганидай, абадий ҳалок бўладиганлар учун бўлган гувоҳликларини олиб билсинлар; токи уларни ўзлари Худонинг Шоҳлигига муҳрланган бўлсинлар, лекин Исо Масиҳ кеча, бугун, абадий Ўшадир деган гувоҳликларини берсинлар. Шуни ато эт, Раббий. Исо Исмидан сўраймиз бизлар, илтижоларимизни қабул эт.
E-381 Энди ўзингиз қандай хоҳласангиз, шундай ибодат қилинглар. Ҳеч қаёққа шошилманглар. (Бранхам ака кафедрани қоқади. − Тарж.) Ҳеч қаёққа шошманг. Агар Китобга кириши керак бўлган охиргиси сенинг исминг бўлса, унда нима бўлади?
Мен уйимга боряпман.
Уйга боряпман. Уйга боряпман.

E-382 Невилл ака, бу ёққа кел, булар учун ибодат қил. Сизлар ибодат қилаётган пайтингиз, пастор сизлар билан бирга ибодат қилади. Мен қўшиқ айтаман.
Сен менга қучоғингни оч,
Мен уйга боряпман.
О, Раббий, мен боряпман,
Бегона дунёга. (Ҳа, Раббий.)
Сен менга қучоғингни оч,
Мен уйга боряпман.
О, Раббий, мен боряпман,
Бегона дунёга. (Ҳа, Раббий.)
Сен менга қучоғингни оч,
Мен уйга боряпман.

E-383 (Бранхам ака ва йиғилиш юқорида ёзилган қўшиқни куйлар экан, бу вақтда Невилл ака ибодат қилди: "Қудратли Худованд, Самовий Отамиз, бу қандай бўлди, бугун, бизлар шундай хурсандмиз, Сен буни берганинг учун, Сенинг олдингда йўлларимизни қараб чиқишимиз учун, бу вақтни бердинг. Менинг Худойим, бугун бизлар нафақат ўзимиз, балки, бир-биримиз учун ҳам қалбимиз тубидан Сенга фарёд қиламиз, Раббий. Мана шу соат, Худойим, мана шу вақтда, мана шу эрталаб, Ота, Сен буни ато этганингда, агар Сен ҳали раҳм-шафқатингни узайтирсанг, Ота, шундай бўлсинки, қайсики ўшалар, улар ушбу кунда бутун ўзларининг мағрурликларини, калондимоғликларини-ю бошқаларини ташласинлар. Раббий Исо, бугун бизлар Сендан, бу ерда тиз чўккан одамларга, о-о, бутун бино бўйлаб бошларини эгганларга шафқатингни сўраймиз. О Худойим, ўша Овоз Осмондан гапирсин. Ишонч бер, Раббий. Мана шу одамлар, ўлимга махкум эркаклар ва аёллар, Исо, бугун бизларда, бугун эрталаб Осмондан келадиганнинг, ўша Шоҳиднинг тасаллиси бўлсин. Исо Масиҳ Исми ҳақи сўраймиз, Раббий, агар Қон шарофати билан раҳм-шафқат ҳали узаядиган бўлса, унда у ҳар бир одамга, уларнинг юришлари бўйича бўлсин. Шундай бўлсин бугун". − Таҳр.)
(Невилл ака ибодат қилишда давом этади. "Шунингдек, бугун ҳар бир одам, Раббий, Сени Қудратли Худо эканлигингдан хурсанд бўлсин. Агар раҳм-шафқат ҳали давом этадиган бўлса, унда у ҳар бир кишига, алоҳида бўлсин".) Раббий, буни ато эт. ("Ота, ҳозир бўлсин бу. Шунинг учун, инсон ҳаёлига сиғмайдиган Худонинг тинчлиги, ана ўша яна унга интиқ юракларга кирсин") Ҳа, Раббий. ("Бу ўшал соат бўлсин".) Ҳа. ("Сен осмондан эшитганингга бизлар ишонамиз".) Бунга етказ, Худойим. ("Агар тугаб бўлган бўлса, бизлар учун нима тайёрланган барчасини, Раббий унда, бизлар охири қанақа бўлишини биламиз".) Ҳа, Раббий. ("Аммо, агар бундай бўлмаса, унда, майли Шоҳид келсин".) Ҳа, Раббий. ("Мана шу келган одамлар, бугун улар ором олсинлар".) Буни ато этгин, Раббий. ("Исо Масиҳ орқали. Шунингдек Унинг Исми ҳақи илтижо қиламиз. Омин". − Таҳр.)

E-384 Раббий Исо, Сендан Бекки ва Саррани ҳамда Иосифни ва бошқаларни ҳам қутқаришингни илтижо қиламан, Раббий. Менинг болаларим билан бундай бўлишига йўл берма, Раббий. Менинг биродарларим билан, менинг дўстларим билан бундай бўлишига йўл берма. Шуни бизга ато эт, Раббий.
E-385 Бизлар билмаймиз, бизлар билмаймиз, лекин бизлар ниманидир кўряпмиз, Раббий. Бу милтиллаётган белги шундай олдимиздами? Раббий, бунга етказ. Бизни тезда Ўзингга жалб қил, Раббий. Бизлар Сени яхши кўрамиз, шунингдек Сенга муҳтож ҳам бизлар. Шундай бўлсин, Ота, Муқаддас Руҳ бизларнинг юракларимизга юпанч берсин.
E-386 Бизлар Сенинг гувоҳларинг бўлишимиз учун, илтижо қиламиз, чунки бизлар буни юз бериши кераклигини биламиз. Буни юз йиллар давомида башорат қилгандилар, шунинг учун, қачонки биз бу белгиларни пайдо бўлганини кўрар эканмиз, замоннинг охирида эканимизни ва бизларга буни кўришимиз лозим бўлади. Биламиз бизлар ва булар содир бўлади деб аллақачон кўп йиллар айтилган эди. Бизлар Худонинг буюк ва қудратли ғазаби кўчалар бўйлаб суннатсизларни улоқтириб ҳаракатланганича, ҳозир энди эшиклар олдида турганини кўряпмиз. қаерда эшикда Қон бўлмаса − уларга ўлим фариштаси келади; ва улар яшашда давом этаверадилар, аммо, улар раҳм-шафқатсиз, Худосиз, тирикликларидаёқ ўликдирлар ва шунинг учун ҳеч қачон қутқарилолмайдилар.
E-387 Худойим, мана шу қутқарилганлар учун қанчалар Сендан миннатдормиз бизлар! Қанчалар бизлар... Охирги фаришта ...ларни олиб ташлаб, ер юзи бўйлаб борар экан, ҳозир Қон остида, ичкарида бўлиб қолишлик − юракларимиз учун бу нарса қанақанги буюк дуодир.
E-388 Қон остида бўлмаганлар, ўшалар − раҳм-шафқатга эга бўлмаганларича ўлдилар. Бу Мусонинг охирги силтови эди. Биринчиси: ёш йигит Исроилликларга мурожаат қилди; иккинчиси: уларни ҳалос қилиш учун борди; учинчиси: охирги Мактуб бўлган эди. Мўъжизалар амалга оширилган эди, Мусо қутқарилганлар билан ваъда этилган ер томон йўлда эди.
О Худойим, раҳм-шафқатли бўл, мен Исо Исмидан сўрайман.

E-389 Ҳозир, мана нимани сўрамоқчи эдим. Ким ибодат қилган бўлса, ким раҳм-шафқатга эгаман деб ҳис қилаяпти, ва шу учун сен (Худо) ўзингни Худо Шоҳлигидадек ҳис қиласан, сен ўзингни худди қандайдир тарзда лангарлангансан, Христиансан, ва ўзингда Масиҳда имонга эгасан, сен юқоридан туғилгансан ва сен Христианлигингни биласан ва шу учун шубҳаланмайсан. Агар сизлар, кимки буни истаса, ҳаммаларингиз турсангиз эди ва ҳозир ўша раҳм-шафқат сизга чўзилганига ишонсанг ва шу учун сиз Христианларсиз, ва сизлар − шу учун сизлар юрагингизга Қон теккизилганлигига ҳамда-ҳамда-ҳамда сизларга ҳар бир гуноҳингиз кечирилганлигига ишонасиз.
E-390 Одамлар, сизга буни айтишим жуда оғир бўлган эди. Шунингдек, ҳамма жойлардан одамларни ўрнидан турганларини кўриб туриб, мен шундай миннатдорман. Шунинг учун сизлар, мен-мен шундай...
E-391 Мен билмайман, бу тўғримикин, лекин бир кун келиб, худди шундай бўлади ҳам. Кўряпсизларми, шундай етиб келишлиги керак, ҳозир ҳам шундай бўлиши мумкин. Кўряпсизларми? Нима бўлганида ҳам, дунё ўзига янада бораверади. Одамлар алтарга келишда давом этаверадилар, улар дод-фарёд қилишда давом этаверадилар, аммо бу ҳеч қандай фойда бермайди. Тушуняпсизларми? Улар адо бўладилар, тушуняпсизми, бу тугайди. Энди ҳеч қандай раҳм-шафқат бўлмайди. Буни ёдингизда тутинг. "Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди". "Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом этаверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзларини муқаддас сақласинлар". Қўзи Китобни олганида − энди раҳм-шафқат бошқа йўқ; мана нима, бу энди тамом. Мана шу нарсалар гўё ҳозир бўлаётгандек, шунга жуда ўхшаяпти.
E-392 Мумкин, бизда яна бир кун бордир; мумкин, ана ўша бир кун мана шу кунмикин. Мумкин, эртадан кейин... Мумкин, бугун охирги оқшом бўлар. Мумкин, мана шу йил охиргисимикин. Дўстлар, мен билмайман. Мен сизларга айтаяпман, мен билмайман, бу ҳеч қачон менга айтилмайди.
E-393 Аммо, қачонки Худо ўша Ҳаёт Китобида ўша охирги исмни олади ва уни қутқаради, ўшанда ҳаммаси тугайди. Кўряпсизми? Улар ундан ортиқ бўлолмайди, йўқ, ҳеч ҳам. У ерда ортиқ бўлиш мумкин эмас, ҳеч ҳам. Бу тугаши. Тугалланди.
E-394 Ким сизлардан буни Ҳақиқат эканини билади? (Йиғилиш: "Омин", − деди. − Таҳр.) Ҳаммаси тўғри. Бу − бу Ҳақиқат. Энди бизлар ...лигини сезаяпмиз.
E-395 Мен мана шу йиллар давомида огоҳлантирган ва ваъз қилган мана шу йиғилишни кўриб турибман, ва яна мана шунақа Мактуб, қайсики... қайсики уни мен мана шундай ҳаваскорларга хос кўринишда олиб келдим. Шунинг учун ёдингизда бўлсинки, мен буни сизлар тушунишингиз учун, ҳаваскорларга хос формада айтаяпман; баъзи бир нарсалар борки, ундан сиз даҳшатга тушган бўлардингиз, мана. Аммо мен буни шундай қилиш кераклигини сезиб, уни шундай айтмай ўтиб кетдим, чунки мен қатъий эмасман. Агар мен қаерда юраётганимга қатъий ишонмасам, қадамимни оҳиста-оҳиста босиб юраман, мана, лекин сизларга шундай айтаман.
E-396 Қулоқ солинглар. Сизлар бахтиёрмисизлар? Нима деб ўйлайсиз, ҳаётингизда қилиб биладиган бирон бир бундан ҳам буюги бўлар эдими?
E-397 Ҳозирни ўзида тугаган бўлса нима бўлади? Ҳаммаси бўлиб бўлган бўлса нима бўлади? "Оҳ, − дейсиз сиз, − Бранхам ака, мумкин..." Ҳа, биламан мен. Улар янада давом этиб биладилар. Улар ҳар сафар шундай қилгандилар. Мен буни тушунтирдим ҳам, Ёзув билан исботладим ҳам, мана, дунё яна ўшандай кетаверди, аммо тугаб бўлган эди. Кўряпсизларми?
E-398 "Тентакликдай туюлган хабар, гуноҳкорларни қутқаради. Одамлар учун бу − тентакликдай туюлади. Аммо бу Худонинг муроди-ю ҳикматидир". Тушуняпсизларми? Худо бу Руҳ. У руҳий усуллар билан амал қилади, кўряпсизми, Ўзининг мўъжизаларини амалга оширади; йўлларини текшириб чиқиб ҳам бўлмайди. Аммо биз одам зотларимиз, бизлар чегараланганмиз. Бизлар билмаймиз; бизлар кўринадиган нарсаларимизга қараймиз холос. Лекин бизда Нимадир борки...
E-399 Сиз мана шу бинодан чиққан пайтингиз, агар сиз ҳеч қачон буни умрингизда кўрмаган бўлсангиз, ҳеч қачон кундузги ёруғликни кўрмаган бўлсангиз, сиз шу хонадан қуёш нурига ёки бирон ёққа чиққанингизни билар эдингиз. Иссиқ бўлган бўлардида. Сиз буни сезган бўлардингиз. Агар танангиздаги ҳеч қайси сезги бу ҳақида билдирмаганида ҳам, э-э, агар сизда буни кўришингиз учун кўзингиз ожиз бўлганида ҳам, сиз билган бўлардингиз. Яшил дарахтларни, табиатни кўролмас эдингиз; агар кўролмайдиган − ожиз бўлганингизда эди, ҳеч кимда бу нарса бўлмас эди. Сиз ниманингдир борлигида турганингизни билган бўлардингиз; сизнинг сезгиларингиз буни айтиб турган бўлар эди. Сиз буни билган бўлардингиз. Агар мен сизга: "Бу қуёш. У ёритади. Унинг туфайли ҳамма нарса кўринарли", − деб айтишга ҳаракат қилсам. Кўряпсизми, у ўша ердалигини сиз билган бўлардингиз, чунки сиз ўз сезгиларингиз билан буни сезиб билган бўлардингиз. Тўғрими? (Йиғилиш: "Омин", − дейди. − Таҳр.)
E-400 Энди, биз биламизки, Масиҳ шу ерда. Тушуняпсизми? Мумкин сизлар Уни кўзларингиз билан кўрмассиз. Кўряпсизми? Мумкин, сиз кўрмаяпсиз. Лекин мен ваҳий орқали сизга Уни шу ерда, дейман. Бизлар Буни сезаяпмиз. Бизлар биламиз, Кимдир шу ерда бор-у, у ҳақида бизни сезгиларимиз ҳеч нима демайдилар. Лекин Руҳ буни, Масиҳ шу ердалигини айтади.
E-401 У бизларни сотиб олганини сезаяпман. Мен, бизни исмларимиз Унинг Китобида борлигини ҳис қилаяпман. Бизлар Унинг Қони билан сотиб олинганлигимизни биламан.
Мен сизларни яхши кўраман, сизлар бир-бирингизни яхши кўришингизни ҳам биламан.
Саодатликдур Масиҳ билан бирлик,
У бизларни севгида боғлади;
Раббий Ўз Борлиги билан
Жонларимиз мулоқотини берди.

E-402 Мана шундай биз ҳар доим бир-биримизга муносабатимизни ҳис қилиб туришимиз керак. Кўряпсизми, бизлар, бир-биримизга бўлган муносабатимизни мана шу тарзда ҳис қилиб туришимиз лозим. Тушуняпсизми? Чунки, агар биз бир-биримизни севсак, унда биз Худони севамиз. "Кўриб турган биродарингни яхши кўрмас экансан, кўрмаган Худони қандай севиб биласан?" Бизлар бир-биримизни севишга бурчлидирмиз. "Ҳеч ким Ундан кўра кўп севгига эга эмас, қайсики душманлари дўст бўлиб қолсин деб, улар учун Ўз жонини берди". О-о!
E-403 Сизлар "Бизларни боғлаган саодатли бирлик", − деган қўшиқни биласизми? Бу ажойиб эмасми? Бу бирлик саодатлидир! Опа, сиз бизга аккорд беролмайсизми? Бир дақиқа янграсин.
E-404 Агар ҳаммаси тугаб бўлган бўлса-чи? Нима бўлади, агар Учинчи Силтов − маҳкумларга хабар етказиш бошланган бўлса? Мана шу барча тимсоллар ҳозир кўрсатиши керак бўлса, нима бўлади унда? Бизлар бўлсак кирдик, бизлар эса кирдик, ахир бу ажойиб бўлмасдими? Қанақанги мулоқот!
Саодатликдир Масиҳ билан бирлик (мана нима учун юз берди),
У бизларни севгида боғлади;
Раббий Ўз Борлиги билан
... мулоқотини берди.

E-405 Бу нима эди? Жонлар мулоқоти. "Сенинг Шоҳлигинг келсин. Сенинг ироданг бўлсин". Кўряпсизми?
E-406 Биз Худони: "Худойим, буни қил, ана уни қил", дея, дастёр болами ёки шунга ўхшаш бир нима қилишга уринамиз.
E-407 Исо деди: "Сизлар шундай ибодат қилинглар: "Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин"." Шунда Осмон бизга тушиб келади, бизлар ҳам − бизлар Осмонга кўтариламиз, шунингдек бизлар Масиҳда Самовий Масканларда бўламиз. Худонинг Ўғли, Исо Масиҳ бизни қутқаришига, ушбу Мактуб Ҳақиқат эканига ҳаммамиз ишонамиз.
E-408 Келинглар, энди кўзларимизни юмамиз ва мана шу куйлаётган пайтимизда, қўллармизни кўтарамиз.
Саодатликдур Масиҳ билан бирлик,
У бизларни севгида боғлади;
Раббий Ўз Борлиги билан
Жонларимиз мулоқотини берди. (Чалишда давом этаверинг.)

E-409 Энди, ҳеч қандай табассум керак эмас. Ҳозир жилмаядиган вақт эмас. Мана шу қўшиқ янграб турар экан, келинглар, ёнимиздаги кимнингдир қўлини қисамиз, Бутун қалбингиз билан: "Христиан, Худо сени дуо қилсин", − деймиз, чин юракдан.
E-410 Невилл ака, Худо сени дуо қилсин. (Невилл ака: "Бранхам ака, Худо сени дуо қилсин!" − деди. − Таҳр.) Эллик тўққиз йил. ("Бу рост".) Узоқ йўл!
Худо сени дуо қилсин, Ака...?...
Энди келинглар, Унга қўлларимизни кўтарамиз.
Ажралиш бизларга оғир;
Лекин ишонамиз биз, яна
Ё у ерда, ё бу ерда учрашишимизга.
Абадий Худо бўлган жой − севгида.

E-411 Келинглар, энди биргаликда, келажакда нима кутаётганини ҳозирги лаҳзада билмаганимиз ҳолда, бу охирими ёки йўқми, буни билмаганимиз ҳолда, бошларимизни эгамиз. Мен билмайман. Мен айтолмайман. Мен айтолмайман. Мана шу эрталаб билдирган ўша далиллар қаршисида, келинглар, Раббий айтган ўша ибодат билан илтижо қиламиз. Ҳаттоки, агар бу − бу шундай бўлганида ҳам, "Сенинг Шоҳлигинг келсин. Сенинг ироданг бўлсин". Келинглар, бирга ибодат қиламиз.
E-412 (Бранхам ака ва йиғилиш жўр бўлиб қуйидаги Маттодан 6:9-13даги ибодатни айтадилар. − Таҳр.)
Бизнинг Осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин.
Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин.
Бугунги ризқимизни бергин.
Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин.
Бизни васвасага дучор қилмагин. Ёвуз шайтондан ҳалос қилгин. Чунки Шоҳлик, куч-қудрат ва шон-шуҳрат Сеникидир. Омин.

E-413 Энди камтар юракларимиз билан. Библияда: "Улар мадҳ айтиб бордилар". Ёдингизда бўлсин, бу ҳақда Ёзувда айтилганларни қилдилар, бу шу учунки, Раббийни Иккинчи Силтов хизматини ўлдирдилар ва энди Учинчи Силтов бошланиши тайёр эди. Бундан бир неча соатдан кейин У дўзахга кирди ва олдин раҳм-шафқатни рад қилганларга ваъз қилди.
E-414 "Имон билан қарайман" мадҳияси учун аккорд.
Имон билан қарайман
Нажоткоримга,
Масиҳ Қўзига;
Мени илтижоларимни эшит,
Гуноҳларимни олиб ташла,
Ато эт бутунлай
Сеники бўлишга!
Зимистон орқали
Ва ғам-ғуссада юрганимда,
Йўлга сол мени;
Тунни Сен Нурга айлантир,
Йиғиларни тўхтат
Кейин Сенинг йўлингдан
Чиқишимга қўйма!

E-415 Раббий сизларни дуо қилсин, Унинг Ўғли ва инояти сизга нур сочсин. Сизларга Раббий Абадий Ҳаёт берсин ва шу ерда, мана шу дунёда ҳам, келгуси дунёда ҳам сизлар билан бўлсин. Сизлар келгуси абадий замонларда ҳам Унга хизмат қилинглар, Абадий Ҳаётда ҳам.
E-416 Агар бу ўша вақт бўладиган бўлса ва бизлар ўша ерга етиб келган бўлсак, унда мен ваъз қилганларимдан уялмайман. Шунингдек, мен ваҳий кўрганим каби, агар ҳар бир хизматчига ўз жамоаси билан туришига ва ҳукм қилинишига тўғри келадиган бўлса, ваъз қилган Хушхабар учун миннатдорман, чунки бу − Павлус ва бошқалар ваъз қилган худди ўша Хушхабардир.
E-417 Мен сизлар учун бахтиёрман. Сизлар Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилганларингиздан бахтиёрман. Уни севинг ва ибодат қилинглар.
E-418 Агар Раббийни иродаси бўлса, сизлар билан оқшом, соат еттида мана шу черковда учрашамиз. Худо сизларни дуо қилсин. Тарқалишингиз мумкин.

Нагору

Up