Масиҳ деб ном олган бу Исо билан биз нима қиламиз?

Сана: 64-0126 | Длительность: 1 soat 2 daqiqa | Таржима: VGR
Feniks shahridagi Ramada Inn, Arizona, AQSh.
E-1 Мен шошилмоқчиман, чунки ҳаммаларингиз черковда бўлишдан чарганингизни биламан (раҳмат сизга, сэр), чунки сиз бугун черковда бўлгандингиз. Бироқ Димас Шакарьян акага ўз миннатдорчилигимни билдириш учун бу бир дақиқани ажратишни истайман.
E-2 [Лентада бўш жой.―Тағр.]...элликчилардай гуруҳларда бўлиб ҳеч қачон учрашмаган бўлар эдик. У ерда жуда ҳам кўп фарқлар бор. Аммо бир жой борки, қаердаки бизда умумий бўлган бир нима бўла олади ― Исо Масиҳни Қони остида ― мана қаерда бизнинг умумий бирор нарсамиз бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам, бу Худонинг учрашиш йўли биз учун. Ва Худо инсон билан учрашишни ваъда қилган бошқа жой йўқ, фақат тўкилган Қон остида.
E-3 Кеча кечқурун мен биродаримиз Орал Робертс ҳақида ўйлаган эдим, у бу ерда “Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади”, деган ажойиб фикрни билдирган эди. Буюк...Қандай у буни, “унинг ичидан ― менимча, у ― бу сувнинг дарёлари шариллаб оқиб чиқади”, деган эди.
E-4 Сизлар бирор марта эътибор берганмисизлар: “бу дарёлар битта сувдан”, эканлигига? “Дарёлар” ― кўплик сонда; “сув” ― битта. Сувларнинг дарёлари эмас, аммо “сувнинг дарёлари” ― битта Руҳ. “Ахир биз ҳаммамиз бир тана бўлишимиз учун битта Муқаддас Руҳга чўмдирилганмиз”. Ундан Худонинг хайр-у инояти оқиб келади.
E-5 Энди эса, сиз, Калифорнияликлар, биз келаси ҳафтадан бошлаб сизларни штатингизда бўламиз, ўша ерда шекилли. Сўнг Жоржия, Луизиана, Флорида орқали давом этамиз, токи океан ортига жўнаб кетгунимизгача ўтиб кетаверамиз.
E-6 Худо сизларни мўл-кўл дуо қилсин. Мусиқани чолган бу ёш опалар ва мен кўришган бу ажойиб кишилар менга ёқишди.
E-7 Бу янги ака шу ерда, Соломон Кинг. Балки, мен буни нотўғри айтарман. Мен подшоҳ Сулаймонни эслаб, ва шунчаки буни жойини алмаштираман. Бу ўша кунда эди; бу ҳам яна битта подшоҳ. Бу тўғри. Барибир Шоҳни ўғли, бу тўғри; Подшоҳ ўғли; шунчаки қанақадир шоҳни эмас – ўша Подшоҳни!
E-8 Мен бунга қараганимда бу шу ерда, Мексикада бўлган нарсани эслатади менга, бир неча йил олдин Мехикода бўлган нарсани. Биз у ерда бир кеча бўлган эдик, у ерга бир кўзи ожиз келди, бундан олдинги оқшомда, платформага чиқди, кўп йиллар бутунлай кўр эди. Мен унинг оёқларига қарадим. Мен у ерда яхши костюмда, туфлида эдим. Мен уникига қарадим. У кўр эди, ялангоёқ, йиртиқ шимда, ёмғирда турган эди. О-о, мумкин, ўттиз минг ёки ундан кўпми ўша ерда ёмғирда, бир-бирига тиқилиб тургандилар, ҳеч қанақа ўриндиқ йўқ; эрта тонгдан келиб, ўша куни кечқурун у ерга кириш учун шунчаки кутишарди. Ва у ерда бу кўр бор эди – кўзлари очилди.
E-9 Кейинги кунга эса анчагина, қарийб бу ердаги иккита скамейка қатори, буни нима деб атаганимизда ҳам, лекин нақ платформада баландлиги қарийб ана у парда илинган ўша жойгача бўлган шунчаки тўда – шунчаки эски рўмоллар ва пиджаклар, ҳамда одамлар кийиб юрган кийимларини у ерга ташлаган эдилар. “Шунчаки бизларни уларга бир тегишимиз учун!”
Албатта ахир, кўпчилиги католик эдилар, ўша ерда Мехикода.

E-10 Ва мен ҳарбийларнинг таклифи бўйича келган биринчи протестант бўлиб келдим. Бу генерал Вальдивий – бизнинг бу ердаги яхши дўстимиз, Тўлиқ Хушхабар Бизнесменларидан бўлган эди.
E-11 Мен ўша кечани эслайман – ташқаридан қандайдир қичқириқ эшитилди. Ва мени олдимга ўғлим келиб, деди: “У ерда камида бир юз эллик ё ундан ҳам кўп навбатчиларим турибди, ва улар битта бечора испан-аёлни ушлаб тура олмаяпдилар. Унинг бугун эрталаб ўлган ўлик чақалоғи бор”. Деди: “Улар уни ушлаб туролмаяпдилар”. Деди: “у ҳаммани бошидан чиқиб ўтади ва шунга ўхшашлар”.
Ва мен дедим: “Хўп, унда у ерда қўриқловни кучайтир”.
У деди: “Кучайтиришга ҳеч кимим йўқ энди”.
Мен дедим: “Унга ибодат карточкасини бер”.
Деди: “Менда битта ҳам қолмади. Уларнинг барчаси тарқатилган”.

E-12 Мен дедим: “Моор Ака, бор, у учун ибодат қилиб келгин, – дедим мен, – чунки у мени билмайди”. Ва мен дедим: “Боргин ва у учун ибодат қилгин. Мен эса бор йўғи бир неча дақиқадан сўнг бу катта тўда кийимлар тўдаси учун ибодат қиламан”.
E-13 Ва ҳали мен у ерда турганда, мен йиғилишга мана бундай қарадим, ва менинг олдимда кичкина месикалик чақалоқ пайдо бўлди, тишсиз, шунчаки жилмаярди, шундай тўғримда. Мен дедим: “Бир дақиқа тўхтаб тургин-чи, Моор Ака”.
E-14 Ва улар чақалоқни олиб келишди. Ва бу аёл келди, қўлларини икки ёнга чўзиб йиқилди. Мен таржимон ака орқали уни турғизишларини айтдим.
E-15 Ва мен дедим: “Моор Ака, мен билмайман, бу шуми ё йўқ, бироқ мен ҳозиргина ваҳийда тўғримда жилмаётган чақалоқни кўрдим”.
E-16 У у аёлнинг унча катта бўлмаган оқ-кўк йўл-йўл адёлда ўроғлиқ, жиққа ҳўл эди. Ёмғир тўхтамасдан ёғар эди. Бу тахминан кечки ўнлар эди. Бола ўша эрталаб саккиз ё тўққизларда врач кабинетида ўпка шаммоллашидан ўлган эди. Ва мана, у ёмғир остида тураверган. Унинг сочлари тўзиб юзларига тушган эди, ва ўзи ҳам ёқимтой гўдак эди. Гўё, эҳтимол, бу унинг биринчи фарзанди эди, унинг ёши йигирмадан сал ўтган эди. Ва кичкинтой ўлиб қолди.
E-17 Ва мен шундайгина қўлларимни унга қўйдим ва дедим: “Раббим Исо, мен буни тушунмаяпман, бироқ ўша ваҳийга биноан, қайсиники мен кўрдим...” Ва мен буни айтишим билан у қимирлади ва қичқирди, кичкинтой тирилди.
E-18 Ва мен билан Эспиноза Ака бор эди. Ким билади Эспинозани, Эспиноза Акани? У ўша, врачни кабинетига югурган, билган, бу ҳақиқат эканлигини, тушуняпсизми, бола ўша эрталаб ўлганлигини – маълумотномани тасдиқлатгани.
E-19 Ва мана, бугун У худди Ўша Худо, агар биз Унга худди шунақа имонга эга бўладиган бўлсак. Бу тўғри.
E-20 Бизнинг Самовий Ота, бугун бизларга ўша мексикалик аёлнинг имонини юборгин. У ўша кўр одамни бундан олдинги оқшом шифоланганини кўрган эди. Ўша ерда боласи билан ўша совуқ, кишини этини тешиб ўтадиган шамолда турган эди – у гўдак ўпкасини шамоллатиб қўйди. Ва эртасига, эрта тонгда врачни кабинетида ўлди. Унга келган биринчи фикр: “Агар Худо кўр кўзларни оча олса, юрак сирларини оча олса, бу аввалгидек Худо Каломи, чунки Худонинг юракдаги фикрларни фарқига боради”. У юракдаги фикрни ҳам била олишини билар эди. У аёл Унга ишонди, У Лазарни қабрдан чиқара олганига ҳам ва У кеча, бугун ва абадий Ўшалигига ишонди. У келди ва Сен унга боласини қайтариб бериб, унга қайтардинг, Раббим. Бугун у тирик, бизни билишимизча. Биз бу учун миннатдормиз Сендан.
E-21 Ота, бугун бизларни дуо қилгин. Бу ердаги одамларни ҳам мана шу ерда ётган кийимлар орқали дуо қилгин. Ва Сенинг Муқаддас Руҳинг ҳозир келсин ва Худонинг Каломини бизларга узатсин. Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
E-22 Бор-йўғи бир неча дақиқадан кейин сизларни йиғилишингиз бошланишини мен биламан, яъни соат бешда, менимча. Ва бу одатда бошлашим учун вақт бермас эди, лекин ҳозир, ўйлайманки, мен–мен бундан йироқлашдим. Мана шу ҳафтада мен жуда ҳам кўп урундим, оғриган томоғим билан, мумкин, бу яхликка бўлгандир.
E-23 Яқинда мен одамларга айтиб бергандим эдим: мен–мен ўзимга парик топдим, лекин уни кийишга уялдим, чунки мен аёлларга уларни сочи борасидақаттиқ бақирдим. Ва мени–мени сочларим карбол кислотаси туфайли тўкилди. Бир куни кечқурун анави эшикни очган эдилар, ва бу ерда озгина елвизак шамол эсган эди, ва мен бугун яна қайтаман деб ўйламаган эдим. Мен: “Агар бу ерда Орал Робертс бўлса, у ёрдамга келиши мумкин, агар истаса”, дедим. У ҳали келмади, шу учун мен Ёзув жойидан ўқийман, сизлар эса мен учун ибодат қилинглар.
E-24 Муқаддас Маттодан 27-боб, 11-оятдан бошлаб ўқимоқчиман. Энди, Калом парчасини жуда эътибор қилиб тингланг. Чунки менинг сўзим – бу инсон сўзи, у хато қилади. Нинг Сўзи эса хато қила олмайди, шунинг учун ўқиётганимизда диққат билан эшитинг.
E-25 Ва бундан олдин, сизлар варақлар экансиз, мен бизнинг акамиз Орал Робертс худди шундай Қуддусда ҳам бўлишини эълон қилмоқчи эдим, кейинги жума кечқурун ҳаммангиз келишни истайсиз, хуллас. Сизлар: “Қаерда?” дейсиз. Кимдир Флорида – бу ваъда қилинган ерлигини айтди; мен Тусонни Қуддус деб атай оламан деб ўйлайман. Финикс водийда жойлашган, тушуняпсизми, Ерихо ҳам худди шундай Қуддусдан пастда, водийда эди. Мен бу ердан мана бундай чиқа олмайман ҳам, тўғри эмасми? Орал Робертс ака кейинги жума оқшом гапиради, ва мен аминманки, сизларни барчангиз уни эшитишдан мамнун бўласиз. Биз сизларни у ерда қабул қилишдан хурсанд бўламиз.
E-26 27-боб 11-оят.
Исо ҳоким пилатнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан:
― Сен яҳудийларни Шоҳимисан? – деб сўради.
― Сиз шунақа дейсиз, – деб жавоб берди Исо.
Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, ва...ва ҳеч қандай жавоб бермади. Шунда Пилат Унга:
― Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти? ― деди. Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди...
Ҳокимнинг бир...одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида оломоннинг хоҳишига кўра, бир маҳбусни озод қилар эди. Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Бараббас исмли бир маҳбус бор эди. Халқ тўплангач Пилат улардан сўради:
― Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Ёшуа Бараббасними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?
Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширганларини билар эди. Пилат бу ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу Одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрма...кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”
Аммо бош руҳонийлар билан йўлбошчилар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббасни озод қилгин, Исони эса ўлдиринг” деб сўрашга уларни кўндирдилар.
Ҳоким оломондан яна сўради:
― Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар?
― Бараббасни! ― деб жавоб берди улар.
― Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? ― деб сўради Пилат.
― Хочга михлансин! ― дейишди бир оғиздан.
― Нимага? У нима ёмонлик қилди? ― деб сўради ҳоким. Лекин оломон:
― Хочга михлансин! ― деб баттар бақирарди.
...Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб:
― Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! ― деди-да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди.
Бутун халқ бунга жавобан:
― Унинг қони бизни ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! ― дейишди.
Шундан сўнг Пилат Бараббасни озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.

E-27 Менинг бугунги мавзуим, агар мен буни шундай номласам, кейинги ўттиз дақиқага: Масиҳ деб номланган бу Исо билан биз нима қиламиз? Ва сўнг, мен худди шундай ана буни ҳам айтишни истардим: “Исо бизнинг қўлларимизда”.
E-28 Хуллас, мен ишонаман, бизнинг лавҳамиз очилаётган соат ― бу тахминан тонгда, Пилатнинг ҳукм залида бўлади. Ва бу нарса бутун тарихдаги энг қайғули ва энг мушкул лаҳзалардан бири эди. Бу черковнинг ўз тарихида қилган энг ачинарли хатоси эди. Улар буни ҳозиргина қилдилар ва ҳозир у ҳокимнинг, давлатнинг ихтиёрига топширилди. Черковни ҳам, давлатни ҳам, чунки улар Худонинг қуллари бўлиш учун чақирилган, Унинг танланган халқи эди, ва мамлакат Худованднинг қонунлари билан бошқарилиши керак эди.
E-29 Ва черков ўзининг Масиҳини рад этди. Гарчи У улар учун ўта яхши белгиланган бўлса-да, Худованд келишини юзлаб йиллар давомида уларга ваъда қилган, мойланган, тасдиқланган Каломга ишонишдан кўра, улар яхшиси ўша куннинг оқсоққолларини удумлари билан қолишни танладилар.
E-30 Сиз эътибор қилдингизми, худди шундай уларни жаҳолатда бўладилар деб айтилган эди? Улар қандай жаҳолатда қоладилар, улар буни тушуна олмайдилар, лекин улар шундай бўлдилар.
E-31 Шу тарзда улар ўзларининг хатоларини қилдилар, ва мана шу куни улар буни тамомила намойиш қилдилар. Ҳозир эса бу ҳукуматнинг бошқарувида, ҳукумат ҳам ҳозир ўз танловини қилиши керак. Гарчи Худо уни Масиҳ эканлигини ҳар томонлама исботлаган бўлсада, черков Уни алллақачон рад этган эди.
E-32 Энди, бу нарсага, бу мавзу ва ҳоказоларга киришишимиздан олдин мен бор-йўғи бир неча дақиқани олмоқчиман, мени бу ҳақида ёзган қайдларим бор бу ерда. Ўша одамлар қандай қилиб буни кўрмасликлари мумкин? Бир нарса Ёзувда аниқ қилиб айтилган: “Улар кўр эдилар”. Аммо уларни кўрлигини уларга етказиш оғир эди, бугун ҳам худди шундай оғир.
E-33 Инжил бизларга бу насл “яланғоч, ачинарли, қашшоқ ва кўр эканлигини билмаслигини” айтаяпди. Энди бизларга, америкаликларга бизни кўрлигимизни айтиб кўр, биз сенга дарҳол сен нима деяётганингни билмайсан деб жавоб қайтарамиз.
E-34 Бироқ мен сизларни ҳукмга этмоқчиман, биз кўрми ё йўқлигини текширишга. Ва бугунги судда Исо ва бизни қўлларимизда Унинг Қони, ва биз бу билан нима қилишимизни ҳозир кўрмоқчимиз. Улар ўша пайт қилган худди ўша ўйламай қилган хатони қилмасмиканмиз?
E-35 Нима юз берганига эътибор беринг. У аниқ белгиланган эди ва Масиҳ сифатида У қилади деб Худо айтган хизматни бажарди. Бу тўғрисида ҳеч қанақа савол бўлмаган эди. Чунки Худо Уни қандай тўғилади деган бўлса шундай туғилди. Худо Уни қандай рад қиладилар деган бўлса, шундай рад қилдилар. У Масиҳ эканлигини исботлади, чунки Масиҳ Худо эди. Масиҳ “мойланган” деганини билдиради. Ва У Унинг вужудида яшаган Худонинг тўлиқлиги билан мойланган эди. У шунчаки бир пайғамбар эмас эди. Гарчи У Пайғамбар бўлсада, бироқ У пайғамбардан ортиқроқ эди. Ота Худо қизни қамраб олди ва унда Қонни яратди, унинг қорнида Қоннинг ҳужайрасини, у эса унда Худа яшаган Худо Ўғлини етиштирди.
E-36 Ва У, Худо Уни Ким бўлади деган бўлса, Ўша сингари белгиланган эди, бироқ У шу заҳоти чиқмади ва уларга: “Мен Худонинг Ўғлиман”, ― демади. Йўқ-йўқ. Улар бунга ишонишлари керак эди. “Менинг ишларим мени ким эканлигим ҳақида гувоҳлик беради”, ― деди У. У уларга: “Ёзувга қаранглар”, ― ва қайси кунда яшаётганларини билиб олинглар деб буюрди, шунда улар билиб олардилар Унинг кимлигини.
E-37 Остонада яна битта чиқиш турганини кўриб турганимизда биз буни қилишимиз керак деб ўйлайман мен. Ҳар хил нарсалар пайдо бўлаётганини кўрганимизда, биз Ёзувларни қарашимиз ва ўрганимиз керак деб ўйлайман.
E-38 Шунда биз черковни, улар У билан ҳеч қандай алоқада бўлмасликка қарор қилганини кўрамиз. Нега энди, Калом Уни тўғри тарзда белгилаган ва Унинг ишлари Уни Масиҳлигини тасдиқлаганида? Шунақа даҳшатли, тузатиб бўлмас нарса, хатони қилди ўша черков!
E-39 Ва менга шу нарса қизиқ-ки, бизлар ҳам худди ўша хатони қилишимиз мумкин бўлиб чиқмасмикин? Уларга уларнинг охирги имконияти берилган эди: Уни кимлигини кўриш ва буни қабул қилиш. Шундай қилиб, Худованд юборадиган нарсани қабул қилиш имконияти сизда ҳар доим ҳам бўлавермайди. Тушуняпсизми, Унинг сабри охир-оқибат тугайди, шунда сиз марҳамат ва ҳукм орасидаги ўша чегарани ўтасиз. Охийри Худонинг сабри тугагач, ҳукмдан бўлак бошқа ҳеч нарса қолмайди.
E-40 Бироқ уларга бу имконият берилган эди, У Ўзини қандай белгилаганини ҳам кўрдилар, Уни қудуқ олдида ўша аёл билан кўрдилар ва унга унинг бешта эри бўлганини айтган эди. Филипп бориб Натанилни Унинг Ҳузурига қандай олиб келганини, ва У гапириб, унинг ким ва қаердан келганини аниқ айтиб берганини кўрдилар. Шимўн ўғли Петрга унинг отаси кимлигини, ва уни нима деб чақиришларини айтиб берди.
E-41 Ҳатто ўша бечора фоҳиша-аёл ҳам Худо каломини таниди. У бирор нимада бутунлай чигаллашиб кетган эмас эди. У, у, хўш, унинг ақли бутунлай ундай эмас эди, буни биз, агар бунақа ифодани кечирсангизлар: у ёқдан бу ёққа чопиб юрадиган “номаъқулчи” лойқалатувчилардан эмас эди. Бунга келганда, тоза ақл эди. Аёл: “Биз Масиҳ келишини биламиз, ва бу ўша, У қиладиган иш”, ― деди.
Ва У деди: “Мен ― Ўшаман”.

E-42 Ва у тез югуриб кетди, шаҳардаги одамларга: “Юринглар, Унга қаранглар, ахир бу худди ўша Масиҳ-ку”.
E-43 Қандай қилиб, ўша таълим берувчи арбоблар ва ўша куннинг одамлари буни кўра олмадилар. Буни, буни кўриш қийин бўлади, агар сиз Ёзувни билмасангиз. Аммо Каломда: “Улар кўр қилинган эдилар”. Улар ҳақиқатан кўр қилинган эдилар. Лекин улар Ўша ажойиб Исони ўрнига мамнуният билан...танладилар...Биз: “Хочга михла Уни!” ― деган қичқириқни жаранглашини эшитаяпмиз.
E-44 “Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай?” ― деди Пилат.
Улар: “Ҳайдаб юбор Уни! Хочга михла Уни!” ― дейишди.
“Кимни озод қилай ахир сизларга, Бараббасними ёки Исоними?”

E-45 Шундай қилиб улар Ҳаёт бахш этувчини ўрнига қотилни танлаб, улар тузатиб бўлмас хатоликка йўл қўйдилар. Ўша, Ҳаёт бергувчи сифатида ёритилган ўрнига улар ҳаётдан маҳрум қилувчи сифатида танилган қотилни танладилар. Қанақанга қарама-қаршилик! Ва менда савол туғилади, ...масми...
E-46 Мен буни акаларим ва опаларимга, ва бу кунни эркаклари ва аёлларига бутун ҳурмат ва чуқур эҳтиромда, барча инсонларга юрагимдаги севгим билан айтаяпман, қайсиларга-ки мен ваъз қилаяпман: менга қизиқ, бизлар ҳам улар ўшанда кўрганларини, худди шу нарсани тез орада кўрмасмикинмиз! Ҳукумат бунга жалб этилди ва иш кўрилмоқда. Масала ҳал бўлиши керак. Бу нарса ҳақиқат лаҳзасига яқинлашди.
E-47 Бу бугун ҳам яқинлашиб келди, шу соатда бу нарса ҳам келди! Ҳақиқат лаҳзаси келди! Нимадир қилиш зарур, сизлар “ҳа” ёки “йўқ” дейишингиз керак. Лекин эсингизда бўлсин: бу сизни мажбурлаганларида бўлмайди. Сиз буни ҳозир ўз ихтиёрингиз асосида қилишингиз керак. Ҳозир! Вақти келганида эмас; вақти келганида, ҳаммаси тугаб бўлади. Ҳозир! Сизни танлашга вақтингиз бўлганида, бу охирги кун бўлиши мумкин. Кейин сиз буни қила олмайсиз, сиз буни аллақачон қабул қилгансиз; ўшанда жуда кеч бўлиб чиқади. Сиз буни ҳозир қилишингиз керак. Охирги онларгача кутманглар, чунки кема жўнаб кетади ва сизни қолдиради. Эшиклар ёпилади.
E-48 Ёмғир ёға бошлагач одамларнинг кўпчилиги ичкарига киришни истаган бўлардилар, агарда уларни ўша ерга ичкарига киришлари мумкин бўлганида. Бироқ қарор қабул қилинган, Хушхабар ваъз қилинган, ғаройиботлар кўрсатилган эди; ва вақт тугади, ўшанда ёмғир ёғаётган эди, ҳукм бошланганди.
E-49 Хуллас, Уни бутун миллат рад этиши керак эди, чунки у мана бу Христиан миллати каби, агарда шунақа деб бугун айтолганимизда, “Христиан миллати” деб ном олган эди. Шунинг учун агар у Иегова миллати, Унинг танланган халқи деб аталган бўлса, унда бутун миллат Уни рад этиши керак. Черков Уни рад этиб бўлди. Черков Уни улоқтириб юборди. Улар У билан ҳеч қанақа алоқа қилишни хоҳламадилар, лекин ҳозир бу ишга ҳукумат жалб қилинган.
E-50 Худди шундай ҳозир ҳам бу яна жалб қилинган, бу яна ўша жавобгарлик остига жўнатилан, бу ерда турган, тасдиқланган Ёзув билан ― айнан ўша, Исо айтган нарса содир бўлади. Нима учун ахир биз шу қоронғу соатда қоқилишда давом этаверамиз? Нима учун бизни бутун тавсилотлар билан пухта огоҳлантирганларида бизлар бунга дучор бўлишимизга қўйиб бераверамиз. Худди Лўтнинг кунларида бўлганидай ― биз худди ўша нарсани кўриб турибмиз. Иегова бу манзарани бизга кўрсатиб берди ва: “Лўт замонида бўлгани каби!” ―деди. Сиз Бобилда Лўтни чиқаришга уринаётган элчиларни кўряпсизлар; ва сизлар ўша вақтда аллақачон ташқарида бўлган Иброҳимга, Танланганларга бўлган Мактубни кўряпсизлар. Шу боис ҳаммаси жуда аниқ, исми, жойи ва вақтигача ― батафсил белгиланган.
E-51 Бироқ бу ҳозир ҳукуматнинг қўлида. Ҳукумат ҳозир буни ҳукм қилиши керак, ва улар буни қиладилар. Бундан ҳеч ташвишланманг. Бу Христиан миллат, агар у шунақа бўладиган бўлса, у ўзининг Христианлик ўрнини эгаллаши керак бўлади. Ҳақиқат вақти келди.
E-52 Бутун миллат ҳукмга боришига тўғри келди. Чунки бу, тахминан Масиҳ туғилганидан сўнг 70-йилда юз берди, буюк Рим генерали Тит Римдан ўзининг армияси билан келиб Қуддусни қуршовга олганида, Масиҳ туғилишидан кейин 70-йилларда, ва у ерда улар Уни рад қилганлари учун тўлов тўладилар.
E-53 Бугун биз ўша ҳукмга қараганимизда, ва биз бу ёққа чиқиб бу ― Оташин Жумадаги ҳукмни ҳар хил қилиб ифодалаймиз, бу ҳақида гапирамиз ҳам ва ҳоказолар. Ва биз гапираётган ўша Оташин Жумада бўлган нарса, айнан ўша нарса бугун бизни кўз ўнгимизда! Ва бизнинг оқсоқолларимиз улар қилган худди ўша нарсани қиляпдилар: шунга ўхшаш ваъда этилган Сўз, у ерда тасдиқлангани каби бу ерда ҳам тасдиқланганидан кейин, буни ўшанга ўхшаш ҳукм муҳокамасига қўяяпдилар.
E-54 Исо, “оддий дурадгорнинг ўғли”, ― шунақа ҳисоблагандилар. У Худонинг Каломи эди, қайсики зоҳир бўлганди. Ва У яхшилаб белгиланган эди, чунки У орқали Худонинг ишлари намоён бўлган ва Унинг масиҳ эканлигини исботлаган эди.
E-55 Ва бугун, Муқаддас Руҳ бу охирги кунларда устимизга тушиб Ўзини тўғридан-тўғри бизни черковда белгилаганида ва У бу ерда Исо Масиҳда тўла-тўкис бўлганида қилган ўша ишларини исботлаганида ўша ўхшаш иш яна кўтарилган. Худди ўша ишларни қилиб, У Келинда ўша ишларни амалга оширди, биз эса барибир Бундан қутулишни истаймиз.
E-56 Эсингизда бўлсин, ҳозир ёзилган ленталар фақат бу Финикс учун эмас, бу бутун дунё бўйлаб кетади. Мен бу вақтда ер шарининг ярмига гапиряпман, чунки бизда бутун дунёни қамровчи ленталарни тарқатиш тизими бор.
E-57 Эътибор қилинг, бугун бизда худди Ўша аниқланган Сўз устида ўшанга ўхшаш суд кенгаши бўлаяпди. Ибронийларга 13:8: “Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир”. Муқаддас Юҳанно 14:12: “Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади”. Матто 28: “Бутун дунёга, ҳар мавжудотга Хушхабарни ваъз қилинглар”. “Бир оздан кейин дунё Мени кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар, зеро Мен сизлар билан, ҳатто сизларда дунёнинг охиригача бўламан”. “Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир!”
E-58 Бугун улар нафақат қотилни, балки Сўзни қртилини ― энг биринчи қотилнинг йўлдошини танладилар.
E-59 Қачонки улар, ҳаворийлар Хушхабарни ваъз қилганларида ва Ириней орқали ҳамда кўплаб буюк реформаторлар ва асос солувчилар орқали илк даврда олдинга силжиганларида, бу нарса бир куни тўлиқ очилиши учун Никейга келди ва улар бутун жаҳон черковини тузишга, одамларни уларнинг юрисдикциясига (суд қилиш ҳуқуқи.―Тарж.) остига киришга мажбурлашга қарор қилишди. У ердаги кўплар, тарихни ўқиганлар билади, у ёққа кўплаб пайғамбарлар келганини, улар ҳайвон терисига ўраниб, фақат ўсимлик ва бошқа нарсалар билан озиқланар ва улар ўша Сўзни ҳимоя қилишга уринган, Худонинг Сўзида тургандилар. Бироқ ўша ўн беш кунлик қонли сиёсат ичида нима қилди улар? Охир оқибат улар бутун жаҳон черкови тизимига ва Христианликка бироз мажусийликни пайванд қилишга ва буни бутун жаҳон черкови деб тузишга қарор қилдилар.
E-60 Протестанлар эса бугун худди шундай иш тутиб, биргаликда Экуменик Иттифоққа ошиқмоқдалар: Унинг кеча, бугун ва то абад Ўшалиги Муқаддас Руҳ томонидан пухта кўрсатилган Худо Каломини қабул қилиш ўрнига инсонлар урф-удумларини қўшдилар. Черков бугун тарозига тортилди ва енгил деб топилди. Сиз яна Пилатнинг ҳукм мажлислари залидасиз. Худди шундай.
E-61 У нима қилаяпди ўзи? У маҳлуққа тасвирни яратяпди. Бу Римнинг йўлдоши. Ва шунда Экуменик Иттифоқи қандай мажбурлаётган бўлса, худди шундай ҳар бир протестант деноминациясини унга киришга мажбур қилади; ҳозирда деярли ҳамма у ерда, Тўлиқ Инжилчилар ва ҳаммалари. Шундай вақт келади, улар келишлари ёки бундан ташқарига қолишларига тўғри келади, ва, ўша мажбурлов келганида, ўша вақтда сиз махлуқнинг тамғаси билан белгиланиб бўлдингиз. Шундай қилиб, бу аниқ шундай.
E-62 Бу нима? Протестантлик фоҳишалари қари-она Рим билан, фоҳиша билан биргалар! Ваҳий 17-да у “ФОҲИШАЛАРНИНГ ОНАСИ”, ― дейилган, ― айнан, протестант деноминацияларининг; ўз қўлларида Худонинг заққум косаси билан, қадаҳ кўтариб айтилаётган пайтдагидай, ўзининг: “бу ўша, биз ишонадиган нарса”, ― ва ҳар бири: “бу ўша, биз ишонадиган нарса”.
E-63 Мана нимага ишониши керак Черков ― Худонинг Каломига, “ва ҳар қандай инсоннинг сўзиёлғон бўлсин”. Мана у қандай бўлиши керак.
E-64 Аммо биз Масиҳни яна ўша У Пилатнинг суд мажлислари залида бўлган машъум даҳшатли бўлган соатга этаяпмиз; таъсирли: кичик гуруҳ, бошлари эгик, бир четга улоқтириб юборилган. Бошқа деноминациялар уларни рад этди, улардан кечди, уларни ҳайдаб солаяпди ва: “Бу билан ҳеч қанақа умумийлигингиз бўлмасин!” ― деяпдилар. Сизлар яхшиси Сўз бўйича текширсангиз бўларди. Хўш, мана шу Экуменик Иттифоқ ўша эканлигини кўриб турибмиз. У нима қилаяпди? У, Инжил...
Сиз: “Инжилда бу тўғрисида гапириладими?” ― дейсиз.

E-65 “Художўй кўринишга эгалар-у, аммо унинг Қудратидан тонувчилар”. Кўр, яланғоч, черков келувчилари, художўй бўлиб кўринадилар, аммо Исо Масиҳни Унинг Каломи билан уйғунлаштирадиган Муқаддас Руҳнинг Қудратидан тонадилар. Қандай қилиб инсон Муқаддас Руҳга эгаман дейиши ва Муқаддас Руҳ бўлган Каломни инкор қилиши мумкин? Қандай қилиб одам бундай қилиши мумкин? Ахир унинг ўз иқрори у қанақа бўлиши керак бўлса шунақа эмаслигидан гувоҳлик бераяпти ― Худонинг Қудратини инкор этиб, руҳий зино қилаяпти. Павел Тимутийга Иккинчида, 3-боб, шундай бўлишини айтган: “Такаббур, мақтанчоқ бўладилар!” ― деган.
E-66 “Менда докторлик даражаси, илоҳиёт доктори, ҳуқуқшунослик доктори”. Менинг фикримча, сени энди бошлаганингдагидан кўра бу Худодан янада олисда-ку. Бу сени Худодан узоқлаштиради фақат, сени Худога олиб келмайди. Фақат битта нарса Худога яқинлаштириши мумкин, ва бу Муқаддас Руҳ, Ўз Сўзи орқали.
E-67 Муқаддас Руҳ ― бу компас. Қутб юлдузи ― бу Сўз. Ва компас фақат Қутб юлдузига кўрсатади. Ва Муқаддас Руҳ сени фақат Сўзга йўналтиради, қандайдир, экуменик ҳаракатга эмас, қандайдир деноминацияга эмас, балки Худонинг Каломига. Ёдингизда бўлсин, бошқа барча юлдузлар дунё билан биргаликда кўчиб юради, лекин Қутб юлдузи жойида қолади, чунки у марказда жойлашган. Бошқа ҳар қандай одамнинг сўзи хато қилади, бироқ Худонинг Каломи хато қила олмайди. У Қутб юлдузи, марказда жойлашган, У дунё билан биргаликда четлашмайди. Дунёнинг қаерда бўлиб қолишини аҳамияти йўқ, У кеча, бугун ва то абад шундайлигича қолаверади У. Ва У Каломдир!
E-68 Ака ва опа, Исони исми ҳақи, сизлардан ўтиниб сўрайман, Буни эътиборга олинглар. Сизлар менинг мана шу йиллар ичида гапирганларимга ишондингизлар. Агар Худо менинг айтганларимни Ҳақиқатлигини, мен эмас, айнан Унинг Сўзи буни қилганини исботлаган бўлса, унда мен сизлардан Шунинг асосида текширишингизни Исо Исми ҳақи ўтиниб сўрайман. Бу нарсалар кўр бўлманглар; у тўппа-тўғри олдингизда.
E-69 Эсингизда бўлсин, Инжилда, Матто 24:24 да ер яратилишидан бери кимнинг исми Қўзининг Ҳаёт Китобига ёзилмаган бўлса, уларнинг ҳаммаси ушбу тамғани қабул қиладилар. Буни фақат Танланганлар кўради, Буни кўриш кимга тақдир этилган бўлса. Қолган барча Бундан миллион милга адашадилар.
E-70 Кўриб турибмиз, ҳозир бу катта ҳаракат ўрнатилаяпти, иблиснингйирик ускунаси тартибга келтирилаяпти. Унга керак бўлган биргина нарса бу... Унинг механикаси бор, у фақат динамика уни ҳаракатга келтиришини кутиб ётибди. Ҳамма йиғилишлар, кенг кўламли иттифоқ ва бошқалар ҳаракатда бўлади. У ерда баҳайбат машина созланаяпди, аммо улар ўз соатини кутаяпдилар, қачонки тақиқ келади, ва ўшанда улар буни қилоладилар ва бунга мажбурлай оладилар, буни қонунийдай расмийлаштирадилар. Радио эшиттиришлар ва бошқаларга қаранглар, бугун биз нима эшитаяпмиз ― радио ва газеталарда. Бу ахир олдигинангизда-ку.
E-71 Бизларни Исо Масиҳни қабул қилишдан бошқа ҳеч нарса қилишга вақтимиз қолмайди. У бутунлай бир хиллашди.
E-72 Қулоқ солинглар, биз иблиснинг у ерда ишга тушишга тайёр турган улкан машинасини айтаяпмиз, бу рост, йўқ қилиш учун; бироқ, эсингизда бўлсин, Худонинг Каломга ишонадиган кичик подаси ― уларнинг механикаси ҳам тайёр. Динамика Муқаддас Руҳ билан уни ёқишига таёр. “Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди”. Муқаддас Руҳ дунёдан чиққан, узун сочли назорей аёлларга, кичик Черковга тегади, уларни...-дан ажралганликларини исботлаш учун.
E-73 Назорей ― бу ўша, кимки...Қанақа? Худонинг Каломи учун дунёдан ажралиб чиқадиган ўша; калта шим кийиб, юз-кўзини бўяйдиган изабеллар эмас ― ўзларини Масиҳчи аёллар дейдилар; йўқ, жаноблар; эркак киши шунчалик иродасизки, Худонинг каломи учун туриш ўрнига деноминация учун турадилар ва қандайдир Цезар ёки Ҳиродни ридоси этагидантутаверадилар. Лекин Худога содиқ одамлар бор, Худонинг асл суруви, дунёни нима дейиши уларни қизиқтирмайди. Улар Ис Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшалигига ишонадилар.
E-74 Бу машҳур эмас. Сен бу сабабли машҳур бўлмайсан, аммо бу Ҳақиқат! Бу Худонинг бажариш зарур бўлган амри, ва Худо буни амалга оширади. Худо дуо қилсин сизларни. Сизларни ҳақорат қилмоқчи эмасман, балки сизларни огоҳ қилмоқчиман. Ёндирилгандан кўра сиқилган яхшироқ, ҳар дам, хуллас огоҳлантиришни қабул қилинг. Бу охирги кунларда Муқаддас Руҳ гапирмоқда.
E-75 Китобда ёзилганларнинг барчаси бундан қутулиб қоладилар. Шундай қилиб, биз кўриб турибмиз: бу барча қайғуларни четлаб ўтиши учун Динамика Буни осмонга кўтаришига кичик сурув тайёр.
E-76 Кимдир яқинда, мен гапириб турганимда айтда: “Бранхам ака, сен нима, черков қайғудан ўтишига ишонмайсанми?”
E-77 “Черков ўтади деб ҳисоблайман, лекин Келин эмас”, ― дедим мен. Черков қайғудан ўтади, худди шундай, аммо Келин бундан озод этилган. У бир дақиқа ичида Кўтарилишга кетади, кўз очиб юмгунча. У Никоҳ Тўйи учун ўзининг Раббийси билан осмонда учрашишга юқорига олинади. Унга қайғудан ўтишни ҳожати йўқ; унинг Раббийси у учун тўловини тўлади. Бу учун биз шундай миннатдормиз. Ҳа, жаноблар.
E-78 Черков томонидан ҳам, миллат томонидан ҳам инкор этилгач ― фақат битта чақириқ янгради, кейинги ҳаракат: “Бундан халос бўлинг!” ― бўлди.
E-79 Бу бизлар олган кейинги чақириқ. Черков Муқаддас Руҳни узил-кесил рад қилди. Биз уни инкор этганини биламиз. О-о, аъзолар ҳамма нарсалардан чиқдилар, бу буюк чақириқ эди ― пресвитерианлар, методистлар, баптистлар, лютеранлар; аммо черковни ўзи, деноминация, у силжий олмайди. Йўқ, жаноблар. У аллақачон денаминацияланди. Ҳозир нима юз бераяпди? “Буни хочга михланглар! Буни хочга михланглар!” Нима? Хочга михлаяпдилар, Ҳақиқат бўлган янгитдан (нимани?) тасдиқланган Каломни. Худонинг Каломи қайтадан михланаяпди. Худди Момо Ҳаво Худонинг Каломини кичик бир қисмини рад этиб, бутун моддий дунёни разиллаштиргани каби, черков ҳам худди шуни қилди.
E-80 Эҳтимол сиз менга: “Бранхам ака сенда Бунинг нотўғри изоҳи”, ― дерсиз. Нима ҳам дейман, бу сизнинг фикрингиз бўйича.
E-81 Худо ҳеч қанақа тушунтиришга муҳтож эмас. Худо Ўзига Ўзи талқинчидир. Бизда инсоний талқинчилар жуда кўп ― мана нимада бугун бало. Худони Ўзи изоҳлай олади. Ўз Сўзини Шахсан Ўзи тасдиқлаши изоҳлашдир.
E-82 Эҳтимол, “Талқин қилиш бизда!” ― деб қичқиргиндир фарзийлар ҳам. “У бизларда!” ― демоқда саддуқий. Бироқ изоҳ исо эди. Омин.
E-83 Ваъда этилган, очилган Худонинг Қудрати намоён бўлиши ― мана тасдиқланиш. Ёзувни ўқинглар ва бугунги черков қанақа бўлиши кераклигига қаранглар. Худди шундай. Худога ҳеч қанақа изоҳловчи керак эмас.
E-84 Мана улар Исога нима қилишди. Улар Унинг ўтмишида изоҳ бўлмаганини билиб қолдилар, нимаики уларга туюлганди. Уни Ўзи изоҳ эди. Худо Буни изоҳлаши керак эмас эди. Исонинг ҳаёти изоҳлади. “Сизлар Муқаддас Битикларни текширинглар, чунки улар орқали Абадий Ҳаётга эга бўласиз деб ўйлайсизлар; Улар Мен ҳақимда гувоҳлик бераётганлардир. Агар шу кунга айтилган ишлар Менда Ўзларини намоён қилмаётган бўлса, ― деди У, ― унда бунга ишонманглар”.
E-85 Улар намоён бўлдимикан? Худо: “Қиз ҳомилали бўлади”, ― деди, ― ва ҳомиладор бўлди! Сиз бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, ― деди.―Таҳр.] Шак-шубҳасиз; лекин улар ишонмадилар. “Қиз ҳомилали бўлади”, ― деди, ― ва ҳомиладор бўлди. Унда: “Чўлоқлар юради, кўрлар кўради”, ― дейилган, ва бу нарса юз беради. Улар бу ишларни қилишини Ёзув исботлади, ва Исо намоён бўлиш эди.
E-86 “Эгангиз Худо сизлар учун менга ўхшаган бир Пайғамбар чиқаради”, ― деди Мусо. Сўз пайғамбарга келади. Пайғамбар эса, Калом юрак сирларини фарқлайди. Улар Унинг ўша фарқлашни амалга оширишини кўрганларида, улар: “У Баалзабун, фолбин”, ― дедилар. Бу уларни Унга қистирган лақабидан ортиқ нарса эмас. Худди шу нарса бугун ҳам: “муқаддас сакровчилар” ёки шунақа бирор ким. Тўппа-тўғри. Гарчи...
E-87 У ҳеч қанақа изоҳга муҳтож эмас. У изоҳ эди. Худони Ўзи буни исботлади. Ўша гунохкор одам бугун ким ўзи, ёки Калом изоҳланмаган деб рад этган ўша вақтдаги гунохкор ким эди ўзи?
E-88 Исо улардан сўради, деди: “Ёзувни кўриб чиқинглар. У (Калом.―Тарж.) Мени Кимлигим ҳақида гувоҳлик беради. Агар Менинг ҳаётим, Мени айтаётганларимни изоҳламаса, унда Менга ишонманглар”.
E-89 Қайси гуноҳкор одам бугун шу ерда бўлар эди, қайсики Инжилга қарай олиб, Ўзини ушбу кунга У амалга оширишини ваъда қилган бошқа ишлари деб ҳамда инъомлар тўғрисидаги ваъдаларини намойиши эканлигини эълон қилаётган Муқаддас Руҳ ― бугун Сўзни изоҳловчиси эканлигини кўриши мумкин эди? Амалга ошаётган Малаки 4, бажарилаётган қолган барча Ёзув жойлари, ва шу ерни ўзида вақтнинг сўнггида буни кўряпмиз! Буни изоҳлаши учун сизга ҳеч қанақа инсон керак эмас. Асло керак эмас. У Ўзини Ўзи талқин қилади. У шу соатнинг Мактуби эканлигини исботлаяпди! Бутун дунё, товба қилинг ва Худога ўгирилинг! Сиз, черковлар, товба қилинг ва Худога қайрилинг! Сиз Уни қўлингиздан ювиб ташлашга уринманг, чунки сиз ундай қилолмайсиз. Ўшанда бўлганидай, ҳозир ҳам мана муҳокама кетаяпди.
90 У: “Ёзувни текширинглар; Улар Мен тўғримда гувоҳлик беради”, ― деди. “Менинг изоҳчим ― бу Менинг ишларим”, ― деди Исо.

E-91 У Мусога у билан ўша ерда ёнаётган бута ёнида кўришганда айтди У. У деди: “МЕН БОРМАН. Мен Ўзимни ваъдамни эслайман. Ўз қудратли қўлим билан ўша халқни олиб чиқишимни Мен эслайман. Мен ваъда бердим, ва Мен сен билан бораман. Мен сени юбораяпма. Сен фақат Менинг ўрнимга гапирасан, мўжизалар эса сени Мен юборганманми ёки йўқлигини изоҳлайди.” Омин.
E-92 Янги чиқиш тўғрисидаги ваъда ва намоён бўлган Худо Каломининг изоҳланганини ― мана нима бугун эркак-у аёллар кутишлари керак.
E-93 Бу уларнинг: “Хўп, менинг черковим Бунга ишонмайди”, ― дейишлари жуда ёмон. Нима гап? Сиз бошқа даврнинг соясида яшаяпсиз. У черковлар ўз даврида яхши эди, аммо мана давр хусусидачи? Бу бошқа давр.
E-94 Сиз Веслейни Лютерга ишонтира олмайсиз ― у ерда муқаддасланиш йўқ эди. Ҳеч ҳам бўлмайди.
E-95 Сиз элликчиларни баптистларга ёки шунга ўхшаш бирор нимага, ўшанга қайтишга ишонтира олмайсиз. Улар бир яхшироқ нарса топдилар. Улар ўз кунларини нурида яшадилар.
E-96 Элликчилар ҳам бугун ташкиллашдилар ва ўшалар каби вазминлашдилар ― бу ҳам худди ўшандай. Калом эса ҳаракатини давом эттираяпди, ва У улардан йироқлашаяпди. Бу мутлақо тўғри, чунки бизлар шунақа қотиб қолган ва расмиятчи бўлиб бораяпмиз. Бизлар ўз черковларимизни хоҳлаган ҳолатига киришига қўйиб беряпмиз, олдинлаяпмиз. “Токи бизларни аъзоларимиз бор экан, мана шу энг зарури, чунки биз ҳар қачонгидан кўра кўпчиликка эгамиз”. Биз бу ҳақида овоза қиляпмиз.
E-97 Рухсат этинг, сизларга қадимги мақолни айтиб ўтай: “шайтон ўз тўдасини қайта-қайта санайди, аммо Худованд Ўзиникиларни ўлчайди”.
E-98 Бу нарса бугунги кунда ҳали ҳам ҳақиқат. Худованд Ўз Каломи билан ўлчайди, сиз енгил бўлиб чиқасизми ёки йўқ, қарайди. Мен оломон хусусида ташвишланмайман, қанча, У қанчалик машҳур. Бу мана шу соатда намоён бўлаётган Худо Каломидир. Мутлақо тўғри. Мен оломон хусусида хавотирланмайман, ким келади, ким эса йўқ. Ўртага Худо Каломи қўйилган, худди у ердаги Пилатнинг суд мажлислари залидаги каби. Ўлчанглар Уни ва қаранглар, қанақа бўлиб чиқамиз, қаерда бизни камчилигимиз. Худди шундай. Биз Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшалигига ишонамиз.
E-99 биз Уни Мусога нима деганини кўриб турибмиз: “Мен сен билан бўламан ва Мен фақат сени оғзингни ишлатаман. Бор, Мен сенга айтадиган сўзларни айт, мўжизалар эса ўзини ўзи изоҳлайди”.
E-100 кўряпсизми, Худо ҳеч қанақа изоҳловчига муҳтож эмас. О-о, йўқ, у изоҳловчи бўлишини кераги йўқ эди. Илоҳий талқин Уни Ўзини исботлаяпди. У Ўзининг Шахсий Сўзининг талқин қилувчиси Ўзи эканлигини айтди. У буни Мусо орқали қилди, ва У буни бугун ҳам қилаяпди. Бизлар Уни Муқаддас Китоб бўйича Илоҳим сифатида биламиз. Илоҳим ― бу “Ҳамма нарсага эга”. У ҳеч кимнинг маслаҳатига муҳзтож эмас. У бир ўзи туради. У Худо, ва У Калом. Шу боис Сўз бирор нимани ваъда қилганида, ва У сизни олдингизда Буни яққол кўрсатганида, Бундан бошқа яна қанақа изоҳловни истайсиз?
101 О-о, гуноҳкор эркак ёки аёл киши сиз ким бўлибсизки чиқиб бу нотўғри дея олишга? Худованд, Ўзининг Муқаддас Руҳи ва ваъда этилган Сўзи билан Уни ҳар биримизни олдимиз изоҳлаганида ― биз ким бўлибмизки, буни нотўғри деймиз? О-о гунохкор инсон сен бу ишни қандай қила оласан? “ ‘Гунохкор’, ― Бранхам ака, бу билан нима демоқчисан?” Худога ишонмаслик! Гунох фақат бир нарсадир, бу ишонмаслик. Бемаъни инсоний изоҳларга муҳтож бўлманг!

E-102 У шахсан Ўзиникини изоҳлайди. “Мен Эгангиз, ― деди У, ― Мен Уни экдим; Уни кимдир Мени қўлларимдан тортиб олмаслиги учун, кеча-ю кундуз Уни суғораман”. Худди шундай Ёзувнинг бошқа жойида У деди: “Уни бажариш учун У Ўз Сўзи устида бедор турди”. Уни амалга ошириш, Уни “очиш” (кимга?) Ўзининг Танланганларига, ўшаларга, кимга кўриш учун бу юборилган, тўғрироғи Буни кўриш учун юборилганларга. Буни кўришга, тушунишга юбрилганлар учун У Буни амалга оширади.
E-103 У Буни устида бедор туради, Уни бу барча бефаҳм танавий талқинлардан, бу “ана бу тўғри, у ҳам ҳақ, униси ҳам ҳақ” дейдиганлардан асрайди. Худо ҳақ, Худо билан ирхил бўлган инсон!
E-104 Ўша фарзийларнинг барчаси туриб: “Биз Худоданмиз! Бизни қонунларимиз бор. Бизда ана бу”, ― дея олардилар. У ерда эса Каломни Ўзи турган эди. “Ҳайда Уни, қувиб юбор! Хочга михла Уни! У биз ишонадиган нарсага Ўзини яқинлатмайди”.
E-105 Аммо У Ўзини Сўз билан тенглаштирди. Омин. Кўриш учун кўзга эга бўлганлар Буни кўрдилар.
E-106 Ва улар бугун ҳам кўрмайдилар. Гап тамом. Улар ажраладилар, улардан кўпчилиги аллақачон Бундан ажралдилар.
О-о, Буни кўрсатиб, Буни ҳақиқат эканлигини кўрсатиб, ҳа!

E-107 Баъзилар: “Мен Буни жуда кўп жойларига ишонаман. Бранхам ака, мен инжилга ишона оламан. Мен Инжилга ҳайриҳохлик билан қарайман. Мен Инжил тарафдориман. Мен ана бунга ишонаман. Мен Исо Масиҳга, Худо Ўғлига ишонаман. Лекин фақат мен Ундаги хамма нарсага ишонолмайман, чунки менинг деноминациям Бу ундай эмас дейди”.
E-108 Унда сиз ўзи қанақа талқин қилувчини олдингиз? Момо Ҳавода бўлган худди ўшани ― иблисни олдингиз. У Момо Ҳавога Сўзни талқин қилишга урунди, ва у: “О-о, тўғри бу, у ҳам тўғри, албатта, бироқ...” Албатта, тўғри! Худо нима деса ― Ўша тўғри! У бошқаларга қандай туйилади, мени ташвишлантирмайди. Худо бу бўлади деганида, бу ўша тарзда бўлади ҳам. Момо Ҳавонинг талқинчисидан фойдаласанми? О-о гуноҳкор инсон, қандай қилиб бундай қила оласан? Худди шундай. Уларда Мома Ҳавонинг талқинчиси.
E-109 Исботни, мен яқинда айтганимдай, биз исботни тиқиштиришга уриняпмиз. Лютер: “Ишон ва боравер”, ― деди. Шайтон ҳам ишонади. Веслей деди: “Хитоб фил, шунда сен Уни олган бўласан”, ― аммо у олмаганлигини билиб қолди. Элликчилар: “Ўзга тилларда гапир ва сен Уни олган бўласан”, ― дейешди. Улар олмадилар. Христиан Илм-фани: “Севги, сен Руҳнинг меваларига эгасан”, ― деди, аммо улар эга эмаслар. Улар Исо Масиҳнинг Илоҳийлигини инкор қиладилар.
E-110 Қанақа ўзи Унинг исботи? Ўша сиздаги руҳ ҳар бир ваъдани омин сўзи билан белгилай олади, ва Худо буни тасдиқлайди. Бу худди ўша, Исо Масиҳ билан бўлганидай. О-о, ҳа. Уларда, улар янада кўпроқ руҳий меваларга эга эдилар, алрда ҳар хил далиллар бор эди. Агар б Ўз Сўзини намоён қилаётган Худонинг Ўзм бўлмаса, ҳеч қайси далилни ҳеч нарсага боғлаш мумкин эмас. Сенинг Христианлигингни ягона ҳақиқий исботи мана. Сен қандай қилиб Масиҳчи бўлишинг мумкин, қачонки...
E-111 “Азалда Калом бор эди, ва Калом Худода эди, ва Калом Худо эди. Ва Калом тана бўлди ва орамизда яшади. Кеча, бугун ва то абад Ўша!” У худди Ўша Худо эди, Довудда бўлган. У худди Ўша эди, Мусода бўлган. У худди Ўша эди, ҳаворийларни барчасида бўлган. Ва У ваъда этилган Калом ҳаққи Ўзини у ерда намоён қилиш учун Исо Масиҳда бўлган худди Ўша эди. Бугун ҳам У худди Ўша Худо, ушбу соатнинг Сўзига йўналаётган Нур, худди ўша Сўз. Худо раҳм-шавқат қилсин бизларга! Худди шундай. Худо Ўзини Ўзи талқин қилишига ишониб, ҳар бир Сўз тасдиқланиши керак! Ҳа У Ўзига Ўзи изоҳловчи.
E-112 Биродар, мен мана шу соат тўғрисида ўйлайман! Мен бу нарсага узоқ вақт тўхтардим, аммо сизларни яна йиғилишингиз бор-да. Мен ишонаман, ва бугун айтаман: агар биз кузатмасак, У биз америкаликларни қўлида бўлиб қолади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Мен буни ёмонлик истаб айтмаяпман; мен буни Нур ҳаққи айтаяпман. Мен, Исо Масиҳнинг Қони бугун америка черковларини қўлида деяяпман. Исонинг Қони бутун Америкада. Исо масиҳнинг Қони методистлар, пресвитерианларга, лютеранларга, элликчиларга қарши. У барчамизни қўлларимизда. Келинг текширамиз, ҳозирда шундаймикан. Бу ҳақда ўйлаб кўринг: Исо Масиҳнинг Қони! Воёй-вой!
E-113 Ва Пилат ўша кунидагидай, бу менга Пилат Уни ўз қўлларидан олиб ташлаш учун уринган учта усулни эслатади. У қўлларидан Қонни олиб ташлаш учун уччала усулни ҳаммасини ишлатиб кўрди, аммо уддалай олмади. Фақат биттагина йўли бор, қайси биланки сен Уни қўлларингдан олиб ташлайсан. Келинг қараймиз, уни нима қилди. Пилат мана шу учта усулни ишлатиб кўрди, лекин бирортаси ўхшамади.
E-114 Бизлар бу ишни муқокама қилишимиз керак. Биз уни шу ердалигини Унинг Сўзини Ёзув бўйича исботланиши орқали қандай тасдиқланганидан биламиз. Ушбу кунга ваъда қилинган Сўз тана бўлди, ҳатто Исо Масиҳни инкор қилган ўша ҳийлакор қисм учун ҳам; ва У, мана шу лаодикия даврида, черков чегарасидан ташқарида турибди. Буни Ҳақиқат эканлигини бизлар биламиз. Бу ҳақида ўйлаб кўринг: Исо Масиҳнинг, Худо Ўғлининг Қони бизнинг қўлларимизда. Сизга...бундан мен қўрқиб кетяпман: бу ҳақида ўйлашдан. Унга санчиш ― бундан титроқ босяпди, тасаввур қилишдан: Исо Масиҳнинг Қони!
E-115 Унда киши ўз яқинини қонига қандай эътибор беради. Бир куни Чикагода, шу яқинда менинг бир дўстим Дилленгерлар тўдасидан кимнидир, ёки ким эди у, кўчада отган жойда турган эди. Юзлаб одамлар йиғилишди, атрофини ўраб олдилар. Лекин, улар, улар нима қилганди? У ерда, кўчада ўша қон тўкилган эди, ўқдан тешилган ўша жой ― ҳамма қондан айланиб ўтарди. Улар ўз яқинини қонини босишмади. О-о, йўқ жаноблар. Улар бу масалада жуда шубҳалидирлар.
E-116 Лекин улар Исо Масиҳнинг Қони устидан қадам босадилар. Ўша эски матал ҳали ҳам тўппа-тўғри: “Фаришталар оёқ қўйишга қўрқадиган жойдан аҳмоқлар нағал қоқилган этикларда ўтади”. Ҳақиқатан, улар Уни устидан тўғридан-тўғри босиб ўтадилар ва: “Мўжизалар куни ўтиб кетди. Ҳаворийлар учун бу оддий ҳол эди, лекин бизлар учун эмас”, ― дейдилар. Ой-ёй-ёй, қандай қилиб бундай гапириш мумкин? Сизни муқаддаслаган Исо Масиҳнинг Қонини оёқларингиз билан топтаяпсизлар! Ой-ёй-ёй, қўлларимиздаги Қон ҳақида ўйлаб кўринг!
E-117 Нима ― қандайдир биродар одамнинг қони. Анча олдин, бир неча ҳафта олдин мен бу ҳақида ўйлаб қолгандим, бизларга, гўё бу бизнинг юртимизда содир бўлмайдигандек туюлганда. Мана бу Освальд деган йигит масаласидачи? Ўша камерада у ерда, агар унинг ақли жойида бўлса, ҳаяжондан терга ботиб ўтирибди.
E-118 Ва мен мана шу тасмани эшитадиган одам ҳақида ўйладим, ёки шу ерда ўтирган, қаерда бўлганида ҳам, Мактубни эшитиб, буни маъқуллаётган; сен ҳукмга боришингни ва Худонинг Сўзи учун жавоб беришинг, Исо Масиҳнинг Қони учун жавоб беришинг кераклигини билиб, ҳаяжондан қора терга тушган, қайси билан-ки сизларни таништирдилар ― қайсики сизларнинг қўлларингизда, бизларнинг қўлларимизда.
E-119 Қаранглар: ўша Освальд, қайсики у ерда ўтирган эди, у уларнинг президентини ўлдиргани учун ғазаб билан жаҳлга минган Олий суд олдида туриши ҳақида фикр қилганида, бу у учун қанчалик даҳшатли бўлиши керак бўлган эди, ёки бўлади, яъни, ўйлайман, бўлган. Раҳм-шавқат қилинмайди. Уларни унга қарши топган ҳар бир далили, унга қарши жазога қўшилади. У бўлган жойи, қурол, бармоқ излари ― ҳаммасини уни олдига қўядилар.
E-120 Бу, ушбу йиғилишларда ўтирган ва Ўз Борлиғи сиймосида тирилган ҳамда Ўзини намоён қилаётган Исо Масиҳни кўраётган одамлар билан бўладиганга қараганда қандайдир бир юмшоққина бўлади, ва сиз Уни қабул қилмай кетасиз, қанақадир саёз диний таълимотни ёинки аҳамиятсиз деса бўладиган яна бир нимадан тутиб оласиз. Дарғазаб Худонинг Ҳузурига тушганингизда бу юмшоққина бир-нимадек бўлади, топтаган...сизлар, Унинг Ўз Ўғлини Қонини топтаган ва ўзининг ақлида Уни қайтадан хочга михлаган, ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини машҳурликка алмаштирганлар, сизлар. Ўша куни бу бир ўта даҳшатли бўлади. Бу қўрқинчли фикр бўлади. Сиз қандай қилиб ўша дим зиндонда ўтира оласиз?
E-121 Сизлар, Африкадаги туб аҳоли, сизлар, Австралия, Швеция, Швейцариядагилар, сизлар бу лентани эшитасизлар ― мен сизларнинг мамлакатларингизда бўлганлигимда сизлар Ҳукм Кунида қандай жавоб берасизлар, сизлар Исо Масиҳнинг одамлар орасида кўтарилаётган ва Ўзини исботлаётган танитадиган белгисини кўргандингизлар.
E-122 Ҳаяжон, ох-хо, у қора терга тушган бўлган бўлиши керак демак! О-о, агар ақли жойида бўлса, қандай қилиб у бундай қилолди экан?
E-123 Худонинг Ўғлини оёқлари билан топтаган ва Уни қайтадан, яна хочга михлаган ўшалар учун қанчалик ғазабланган Худо бўлиши керак, сизнингча?
E-124 Учувчи самолётни ҳавога кўтаришга тайёрланаётганида, эътибор беринг. Учишидан олдин у самолётни олиб чиқади, у ҳамма нарсани текширади, ҳар бир ускунани. У учиш йўлагига чиқаради ва у ерда туриб ўша ёпқичларни текширади, бакларни пробкаларини текширади. Ҳаммасини, ундаги бор ҳамма приборларни ― у уларни қайта-қайта текширади. Кўпларингиз самолётда учгансизлар, ва буни шундайлигини биласизлар. У ҳар бир асбобни текширади. Нима учун? Унинг яқин биродарини қони унинг қўлида. У ишонч ҳосил қилмоқчи, мумкин бўлган ҳамма нарса тўғри ишлаётганлигига.
E-125 Операциядаги врач масаласидачи, у операция қилишини, ўсимтани олиб ташлаши, ёки юракда, ёки бирор-бир нима қилишини билгач у буни операция қиладими? У сизни танангизни операция қилмоқчи бўлганида, у сизни юрагингизни текширади, у сизни қон босимингизни текширади, у сизда шамоллаш йўқлигини текширади, у анестезияни текширади. Уяна, ва яна, ва яна ҳаммасини текширади. Нимага? Уни қўлида унинг яқинини қони бўлишини истамайди.
E-126 Хўп, агар врач ҳам, учувчи ҳам ва ҳоказо, текширадиган бўлса, унда Исо Масиҳнинг Черковига ҳам қанчалик текшириш керак, қачонки бугун биз орасида яшаётган бу нарсаларни кўриб турибмиз? Бизни яхшилаб текширишимизга арзирди. Бизнинг қўлларимизда Исо Масиҳнинг Қони қолиши мумкин.
E-127 Энди, келинглар бирор-бир нарсани оламиз, Пилатнинг биринчи режаси бунақа бўлган эди: “Мен Унда ҳеч қандай айб тополмаяпман”.
E-128 Бугун кўпчилик ажойиб гуруҳлар орасида бу нарса расмга айланаётганидай! “Мен Каломда ҳеч қанақа камчилик топмаяпман. Унда ҳаммаси яхши, бироқ у ҳаворийлар учун бўлган”. Инжилда У кеча, бугун ва то абад Ўша эканлиги айтилган! Сиз дейсиз: “Ўша Муқаддас Китоб билан ҳаммаси жойида. Мен ишонаман, улар ўзга тилларда гапирганлар; мен ишонаман, улар жинларни қувганлар; мен ишонаман, фикрларни фарқига борганлар; мен ишонаман, у ерда пайғамбарлар бўлган; аммо бу кунда эмас”. О-о, оғайни, гунохкор одам, сенга нима бўляпти? Матто 28...24:24 қайтадан намоён бўлаёётганида нима бўлаяпти? Сизлар яна Ибронийларга 13:8 га жавобгар бўлиб қолмоқдасиз.
E-129 Пилат, у Буни бу тарзда қўлларидан ювиб ташолмади. Ҳеч қандай, йўқ, У яна унинг жавобгарлиги остига қайтди. Худди шундай У ҳар бир одамга қайтади, қачонки сиз турдингиз ва Худони Ўз ваъдасига риоя қилаётганини кўрдингиз.
E-130 Элликчилар кунида Пётр уларга деди: “Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳ Номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъомини оласизлар. Зеро Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган”.
E-131 Қанчалик узоққа? “Бутун дунёга, ҳар бир халққа”. У ҳар бир халқ учун бўлганлиги айтилган. “Бутун жаҳон бўйлаб боринглар”. У ҳали уни ўраб олмаган. “Бутун дунё бўйлаб юринглар ва ҳар бир жонга Хушхабарни эълон қилинглар. Ишонганларга қуйидаги аломатлар ҳамроҳ бўлади”.
E-132 Қандай қилиб сиз Буни қўлларингиздан ювиб ташлайсиз? Сиз буни қилолмайсиз. У тасдиқланган ва сизни жавобгарлигингизга қайтиб берилган. Худди Пилат билан бўлганидай, яхшилик олиб келмайди. О-о, ҳа-да, жаноблар, кўз олдингизда Ёзув жойи қандай намоён бўлганини кўриб турганингизда у тўппа-тўғри сизга қайтади.
E-133 Иккинчидан, чунки биз тугатаяпмиз. Иккинчидан, биз Пилат қилмоқчи бўлган яна бир усул бўлганлигини кўриб турибмиз, ўша, бугунги одамлар қилаётганидай ― буни ўзининг Ҳироди ва Цезарига ўзатиб юбориш. Бугун кўплаб ажойиб хизматчилар: епископаллар, пресвитерианлар, лютеранлар, баптистлар, элликчилар ва бошқалар Буни яна нарига узатадилар: “Менинг бош бошқармам – мана нима менга бундай қилгани қўймайди”. У чаппасидан келди. Бугун бу нарса яна чаппасидан чиқади.
E-134 Мен Худо Ассамблеясидан, ягоначилардан, Худо черковидан, методистлардан, баптистлардан, пресвитерианлардан сўрамайман. Мен сиздан алоҳида одам сифатида сўрайман: сиз исо Масиҳни Қони билан нима қиласиз? Бугун бизларни кўз олдимиздаги Худонинг мана шу мойланган Сўзи билан қандай йўл тутамиз, қайсики ушбу соатга берилган ваъда, Масиҳ бўлиши кераклигини биламиз? Сиз У билан нима қиласиз? Сизнинг черковингиз У билан нима қилиши эмас. Сизнинг Ҳирод ва Цезарингизни бунга ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Йўқ, жаноблар. Йўқ, жаноблар.
E-135 Ўша кунлардаги ўша фарзийлар: “Унинг Қони бизнинг ва болаларимизнинг гарданида бўлсин”, ― дейишди. У уларни устида. Бу аниқ.
E-136 У нима, Исо уларга нима деди? “Сизлар осмоннинг авзойига қараб об-ҳавони аниқлай оласизлар, аммо замон аломатларини талқин қила олмайсизлар”.
E-137 Шунинг учун, о-о, мен буни Финикс учун айтмаяпман, балки мен буни, бу боришни хоҳлаган ҳар қандай жойни деб айтаяпман. Сиз, кўзи кўр фарзийлар! Қандай қила оласизлар, миллионлаб долларларни сарфлаб, коммунизмни фарқлай оласизлар; мана шу соат учун тасдиқланган Худо Сўзини эса фарқлай олмайсизлар? Сизлар Уни қайтадан михлаяпсизлар. Сиз коммунизм тўғрисида ҳамма нарсани биласиз; агар сиз ўз Инжилингизни билганингизда эди, сиз буни сожир бўлиши керак эканлигини билган бўлардингиз. Менга буни қизиғи йўқ. Мен коммунизмни ёмон кўраман. Мен Худога қарши бўлган ҳамма нарсадан нафратланаман. Бироқ менинг қизиқишим нимада – мана нимада: мана шу соатга, Келинни кетишига тайёрланаётган Черков.
E-138 “Осмоннинг авзойига қараб об-ҳавони аниқлай оласизлар, замон аломатларини эса талқин қила олмайсизлар”.
E-139 Бугун ҳам Унинг устидан судда – ушбу Черковлар Кенгаши ва ҳоказоларни тузиш учун Федерал Судда бу. Сизлар воизлар ваъз қилаётган бу коммунизм ва бу каби барча нарсаларни фарқига бороласиз; ва вақтнинг аломатларини устидан тўғри босиб ўтасиз ҳам, Буни “фанатизм” деб ҳақорат қиласиз, буни “фикрларни масофадан ўқиш” ёки шунга ўхшаш нарса дея ҳақоратлайсиз ва кетасиз, ва ўз одамларингизга келиб Буни эшитишни ҳатто тақиқлайсиз. Агар тарих такрорланмаётган бўлса мени исмим Уилльям Бранхам эмас. Мутлақо тўғри. Нима бўлади ўзи? Бу қайтадан сизни қўлларингизга Исо Масиҳни Қонини қайтаради, сизлар эса улар ўшанда лақаб қўйганидай, Буни “нопок руҳлар” деб атайсиз.
E-140 Бутун жаҳон бўйлаб! Мен ўшанда нимани назарда тутганимни биласизлар деб ўйлайман. Ҳамма жойда! Нимага Швейцарияда мендан бош тортдингиз? Нега буни қилдингизлар, Финляндия? Қон сизнинг қўлларингизда бўлади. Бу сизнинг гарданингизда бўлади. Менга эмас, сизлар менга йўқ деганингиз йўқ; сизлар Унга йўқ дедингиз, менга эмас, чунки сизлар: “Мен бунақа нарсага ишонмайман”, ― дедингиз. Бунақа нарса Сўзда айтилади! Мана сизга, марҳамат. Кўр фарзийлар: улар коммунизмни фарқига бороладилар, мана шу нарсаларни барчасини фарқига борадилар, аммо, ўзлари яшаётган соатни, улар уни фарқига боролмайдилар. Бу мутлақо тўғри.
E-141 Энди, у ҳадемай яна ўзининг (оҳо!) финал мақсадига етишади. Яна ҳал қилувчи вақт келди. Нима бу? “Уни хочга михла! Биз...қиламиз. Биз ҳаммамиз уларни барчасини методистлар қилолмаймиз, биз ҳаммани баптистлар қилолмаймиз, биз барчани ягоначилар (единственник―Тарж.) қилолмаймиз, биз барча Учлик (Троица―Тарж.) тарафдори бўлишини уюштиролмаймиз, биз уларнинг барисини бундай, ундай ёки бошқа қилолмаймиз, аммо биз кенгаш туза оламиз”. Унда сиз рози бўлмагандай, Ғарб билан Шарқ каби, ва бунибарчаси нотўғри. Бу Римнинг йўлдоши. Бу мутлақо аниқ.
E-142 Энди алоҳида одам сифатида сиздан сўрамоқчиман. Сиз ушбу мойланган Сўз билан қандай иш кўрасиз, қайсики мана шу кун учун ваъда этилган Сўз, Масиҳ ҳисобланади?
E-143 Пилат Уни ўз қўлларидан йўқ қилолмади. Бу сизга маълум. У қичқирди, ўкирди, у амалга ошира олган ҳар бир фикр ҳам. У буни қила олмади. Афсона бор, у ерда Швейцарияда, яшил-...қаерда ҳаммаси мовий сув билан тугайди, қаерда-ки у ўзини ўзи ўлдирди. Сизлар бу тўғрисидаги тарихни биласизлар. У, охир-оқибат, ақлдан озди ва у ўзини ўзи ўлдирди.нима учун энди у товба қилмади? У товба қилолмаганди, Эсов товба қилолмагани каби. У буни қилиб бўлган эди! Сиз билан шундай нарса юз беришига йўл қўймнг.
E-144 У сизларнинг қўлларингизда. Ишлар қилинган, Инжил ваъз қилинган, Муқаддас Руҳ Буни тасдиқлади. Ҳар қандай гуноҳкор одам, Бу ундай эмас деб кўр-чи, Муқаддас Руҳ мана шу сўнгги кунларда! Ва Сўзлар, қайсилар-ки сўзланган, Буни содир бўлиши айтилган эди, ва мана У тўғридан-тўғри олдимизда.
E-145 Буни қилишга уринманглар. Сизнинг ҳам охиратингиз Пилатникидай бўлишига йўл қўйманг. Йўқ. У Уни ўз юрагига қабул қилиши керак бўлар эди. Бу Уни ўз қўлларингдан ювиб юборишингни ягона йўли – Уни ўз юрагинга олиш. О-о, худди шу хато қилманглар.
E-146 Эшитинглар, Ибронийларга 10да мана нима дейилади: “Агар биз Ҳақиқатни билганимиздан кейин, атайлаб гуноҳ қилишда давом этсак – атайлаб ишонмасак – унда бу гуноҳларимизни ювиш учун ҳеч қанақа қурбонлик қолмайди”. Бу сиз учун тасдиқланган бўлгач, сиз ўз ихтиёрингиз билан гуноҳ қилаверсангиз агар, ва сўнгра Буни рад этсангиз, унда сиз учун товба қилишга имконият қолмайди, мутлақо.
E-147 Бир дақиқагина, мени бу ерда битта белгилаган жойим бор, уни мен тугатишимдан олдин кўрсатмоқчиман.
E-148 Ваъда этилган ерга бораётган айғоқчиларга ўхшаб. Улар чиққандилар, Мисрдан келишардилар, ваъда этилган Худо Каломи воситасида чиқдилар. Худо Ўз Сўзини пайғамбар орқали, Мусо орқали эълон қилди, уни у ерга юборди. Унга Унинг Худо эканлиги тасдиқланган эди, қайсики халқини унга ваъда қилган – “МЕН БОРМАН” шартлари асосида олиб чиқиши керак эди.
E-149 Улар чегара сарҳатлари, Кадеш Барнага келганларида – уларнинг қилган катта хатоси, улар ўша мамлакатга етиб келиб ва унга назар солган вақтида улар: “Бизлар уни ололмаймиз”, ― дейишлари эди. Қолган ўнтаси қанақа одам бўлиб чиқди? Улар шароитга, кетиб қоладиган обрўларига қарадилар. “Уларни олдида биз чигирткадаймиз”.
E-150 Лекин Холиб билан Ёшуа текширдилар. Улар Сўзга мурожаат қилдилар ва Раббий уларга: “Мен бу ерни сизга бераман! Бу ер сут ва асал оқиб ётган яхши ердир”, ― деди. Улар уни қанақалиги билан ҳисоблашмадилар, ана бу гувоҳлик қанақа эди ва у қанақа бўлгани билан ишлари бўлмади. Худонинг Сўзи: “Мен уни сизларга бераман! Боринглар, олинглар уни!”, ― деди. Ва улар кирганлардан биргина ўзлари бўлдилар.
151 О-о, келинглар бугун Худонинг ваъдасини текширамиз. Бу тўғри. Эсингизда бўлсин, бизлар бошқа чиқишда, вақтнинг бўлагида турибмиз; бу сафарги чиқиш қанақадир ваъда қилинган ерга эмас, балки ваъда этилган Шон-шуҳрат Мамлакатига, қаерданки энди қайтиш бўлмайди. Худога Шукур, биз у ёққа тушамиз! [Лентада бўш жой.―Таҳр.]
Сиз буни бошимизни эгиб турганимизда қиласизми?

E-152 Токи ҳар бир эркак ёки аёл жимлик сақлар экан, мен шундай савол бериш ниятидаман. Масиҳ деб аталган бу Исо билан сиз нима қиласиз? Сиз Уни қабул қиласизми? Сиз Уни Қутқарувчингиз қилиб оласизми? Сиз...бўлармидингиз? ёки сиз Уни қўлларингиздан ювиб ташлайсизми? Сиз: “Хўп, менинг–менинг таълимотимда Бу айтилмайди”, ― ёки: “Менинг деноминациям Бунга бунақа тарзда ишонишмайди”, ― дея давом этишга уринасизми? Бу шундоққина қўлларингизда. Сиз Бундан қутулиб қололмайсиз. Масиҳ деб аталган ўша Исо билан қандай муносабатда бўласиз? Мана шу ҳафта йиғилишларидан кейин, Унинг Қони сизнинг қўлларингизда.
Ибодат қиламиз.

E-153 Раббий Исо, бизларга айнан ҳозир шу соатда ёрдам бер. Сенинг иноятинг ва раҳм-шавқатинг бизлар билан бўлсин. Раббий, мана шу йиғилиш Сени Худо эканлигингни ва Сендан бошқаси йўқ эканлигини кўришсин. Раббий, ҳозир Сўз, Худонинг Қудрати, мана шу одамларда Ўзини кўрсатсинки, Сен Худо эканлигингни ва мен уларга Ҳақиқатни гапирганим маълум бўлсин. Мен буни, ана шуни Сенинг буйруғинг билан қилдим, худди Илёс: “Мен буларни ҳаммасини Сенинг буйруғинг бўйича қилдим”, ― деганидек. Бу шундай тарзда бўлишини ато эт Раббий, Исо Масиҳ Исми ҳаққи. Омин.
Энди ҳар бирингиз эгилган бошларингиз билан.

E-154 Мен ибодат қила бошлаган вақтда, бир неча лаҳза олдин, Муқаддас Руҳ мени тўхтатди. “Бу ерда буни билмайдиган баъзи одамлар бор”, ― деди У. Ундай бўладиган бўлса, Осмондаги Ота сизни ҳеч нарсасиз қолдирсин, У бугун буни сизни жавобгарлигингизга ташласин.
E-155 Сиз, шу ерда ўтирган касаллар. Мен Тадбиркорлар йиғилишида ҳеч қачон буни қилмаганман. Сиз, шу ердаги касаллар, кимки Худога ишонади ва Унинг этагига тегишга имони борлигига ишонади. Ва Инжилда, Ибронийларга 4да: “Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. Худонинг Каломи юракдаги фикрларни фош этади”, ― дейилгани эсингизда бўлсин. Биз ҳаммамиз буни биламиз . Сиз Бунга ишонасизми? Сиз ибодат қиласизми?
E-156 Мана шу дақиқадан бошлаб биронта одам қимирламасин. Ҳар бир одам ҳақиқатдан ҳам ҳурмат билан, жимгина бўлсин, тўлиқ жимжитлик. Ибодат қилинглар. Ва Муқаддас Руҳ нима қилишимизни ва нима дейишимизни бошқарсин, зеро бу ерда кескин соат ҳозир бизларга қарши.
E-157 Раббий Исо, бу Сенинг қўлларингда. Мен Сенинг қўлларингдаман. Мен ўзимни Сенга топшираман. Ҳозир Буни уларнинг жавобгарлигига топшир, Раббий, Буни қайтариб узатгин. Албатта, Сенинг улуғвор Муқаддас Руҳинг нима тўғри ва нима нотўғри эканлигини менга айтади. Ва бу лента у ерда бўладиган кўпларни учратишини биламан, ва мен бугун Ҳақиқатни айтганимни ва шу учун юборилганлигимни эълон қилишингни илтижо қиламан ― Сен ўшанда дарёда, Раббий Фариштаси Олов Устунида келганида айтганингдек. Мен ҳақиқатни айтганим маълум бўлсин бугун, Исо Масиҳ Исмидан. Омин.
E-158 Ҳозир бошларингизни кўтаринглар. Бу ёққа қаранг ва шубҳаланманглар. Қудратли Худованд бизларни қозимиз бўлсин.
E-159 Исо Масиҳ бу ер юзида бўлганида! У ўлганида ― У касалларни шифолаганди, У ҳалок бўлаётганларни қутқарган эди. Сизлар бунга ишонасизларми? [Йиғилиш: “Омин”, ― деди.―Таҳр.] Аммо У шу ер юзида бўлганида, бу У эканлигини қандай билгандилар ― чунки У Калом эди. Ким буни тўғри эканлигини билади? [“Омин”.] У Калом эди, Калом эса юракдаги фикрларни фарқига боради. Тўғрими бу? [ “Омин”.]
E-160 Мен бу бинода у ерда ўтирган пасторлар ва бошқаларни ҳисобламаса, мана шу лаҳзада мен биладиган бирорта одамни кўрмаяпман.
E-161 Ёки, эҳтимол, Робертс ака бу ерда, мен шундоқ ундан ибодат навбатини бошлашини сўрайман. Ўша ерда Робертс ака бормикин? [Кимдир: “Йўқ”, ― деди.―Таҳр.] У йўқ экан. Майли.
E-162 Бу сафар менинг хизматим керак бўлади. Мен Калом ҳақида Ҳақиқатни гапирганимга ва мени айтганларим Ҳақиқат эканлигига ишонишларингизга Исо Масиҳ Исми ҳақи сизларни чорлайман. Сиз буни қиласизларми? [Йиғилиш: “Омин”, ‒ деди.‒Таҳр.]
Шундай бўлсин, Раббий, майли шундай бўлсин.

E-163 Мана шу ерда эркак киши ўтирибди. Мен сизларни у ерга қарашингизни сўрайман; сиз ўша ерда муаллақ турган Нурни кўряпсизми? У ерда эркак киши ўтирибди, менга кўриняпди, ибодат килмоқда. У ўпка касаллигидан ва мадорсизликдан азият чекаяпди. Буни қўлдан чиқариб юборманг, сер. Мистер Карр, туринг ва шифоингизни қабул қилинг. Исо Масиҳ сизни соғлом қилаяпди. Бу одмни ҳаётимда ҳеч қачон кўрмаганман.
E-164 Ана у орқадаги одам, жуда келишган, у ҳам ибодат қилди. Лекин у одамга нима бўлган: у ердаги ўша одамда кўз касаллиги бор. Уни чап томонида ўсимтаси бор. У кишини мистер Бартлетт дейдилар. Ишонинг! Бу тўғрими, жаноб? Мен сиз билан нотанишманми? Қўлингизни силкитинг; биз умуман нотанишмиз. Бу рост. Ҳудо сизни дуо қилсин. Ишонинг, сиз шифоланасиз.
Ишонинг!

E-165 сиз нима сабабдан унга буни айтдингиз? Сиз, сер, мени Унинг пайғамбари эканлигимга ишонасизми? Худди шундай. Сиз руҳан хафагарчиликдан қийналяпсиз, бизнесдан ва бошқа нарсалардан дилингиз ғаш. Бу рост. Бу тўғри, мистер Клоунсон, Исо сиз учун буни тўғирлашига бутун юрагингиз билан ишонасизми? Бу сизнинг фамилиянгизми? Бу сизнинг ҳолатингизми? Яхши, нима сўраган бўлсангиз, уни оласиз. Омин.
E-166 Кимдир мана бу ерда Бунга ишонади, омин, кимдир Муқаддас Руҳдан бўлган ҳақиқий имон билан.
E-167 Миссис Уолдроф, мен буни кўряпман. Мен, мен сизни биламан. Йўқ, бу сиз учун эмас. Бу ўша ёш чақалоқ учун, ва бу чақалоқ сизнинг набирангиз. Мен ҳаётимда уни ҳеч қачон кўрмаганман. Бу чин ҳақиқат. Бола ўзидаги аллергия туфайли кўз касаллигидан қийналяпти. Бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ. Ишонинг!
E-168 Хоним, сиз жуда бетобсиз. Сиз асабийсиз, сизда ошқазон касаллиги, асабингиз тоқат килмаяпди. Худо сизни шифолашига ишонасизми? Мери, бутун қалбингиз билан ишонинг, ва Исо Масиҳ ниятингизга етказади.
У сизнинг жавобгарлигингизда.

E-169 Мана бу ерда ўтирган леди, ибодат қиляпти, бошини эгганича, шундай менга қараб ўтирибди. Туринг ўрнингиздан ва менга қаранг. Яхши инсон. Сиз бошқа ёқдансиз. Сиз узоқдан келдингиз, Нью-Йоркдан. Лекин сиз, Исо буни шифолайди деб ишонсангиз, У сизни Муқаддас Руҳга чўмдиради. Сиз бунга ишонасизми? Нью-Йоркдан миссис Брайен, бутун қалбингиз билан ишонинг, ва сиз ҳозирни ўзида Муқаддас Руҳни оласиз.
E-170 Дўстлар, бу сизнинг жавобгарлигингизда! Сизлар Унга ишонасизми ― Ўзини намоён қилган Сўзга? Сиз Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад ўша эканлигига ишонасизми? Мен бу одамларни билмайман. Худо менга Қози: бу одамларни мен билмайман. Исо Масиҳ уларни билади. У: “Садўм кунларида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам шундай бўлади”, ― деган экан, сиз ушбу Мойланган Сўз билан нима иш тутасиз? Агар шу қисми ҳақиқат бўлса ‒ мен ваъз қилаётган мактуб ҳақиқат. Буни тўғри деб, Ўзининг Шахсий талқинини бераётган Муқаддас Руҳни Ўзидир У (Мактуб.―Тарж.). Омин. Бутун қалбингиз билан Унга ишонинг! Сиз ишонасизми?
E-171 Унда оёқларингизга туринглар ва Уни Исо Масиҳ Исмидан қабул қилинглар.
E-172 Муқаддас Руҳ шу ердалигида, мен бу ердаги рўмолларга қўлларимни қўймоқчиман. Келинглар қўлларимизни Масиҳга кўтарамиз.
E-173 Раббий Исо, бизлар Сенга ишонамиз. Бизлар Сени Ҳақиқат, Нур ва Сўз эканлигингга ишонамиз. Мана мен шу рўмолчаларга қўлларимни қўйдим. Раббий Исо, Сенинг қудратинг мана шу бинодан ва мана шу рўмолчалардан, мана шу костюмчалар, плашлардан ўтсин деб илтижо қиламан. Ва Муқаддас Руҳ уларга тушсин, Раббий. Ато эт шуни. Ва улар шифолансин, улардан ҳар бири, чунки Сенинг Сўзинг Ҳақиқат. Бунга етқаз, Раббий.
E-174 Энди, шу йиғилишда турган ҳар бир кишига: Масиҳ деб аталган мана шу Исо билан нима қиласиз? Бу сизни қўлингизда. Одамларни сизга...дейишига йўл берманг, мен ушбу плёнкадаги, мана шу йиғилишдаги одамларни назарга тутаяпман ― сизлар бу билан нима иш тутасиз? Нима учун сиз ― шу ерда турган ҳар бир касал, Уни қабул килмайсиз? Бу ерда ҳар бир шубҳаланаётган одам, ҳар бир гумонсираётган аёл ― нима учун Уни ўз Қутқарувчингиздай қабул қилмайсизлар? Сиз Уни ўз қўлларингиздан ювиб юборолмайсиз. Сизларнинг диний таълимотингиз Уни йўқота олмайди. Уни ювиб юбориш учун, мамлакатдаги филлер совунлар етмайди. Сиз фақат бир иш қила оласиз ― Уни ўз юрагингизга олишингиз мумкин! Омин. Сиз Буни қабул қиласизми? Унда қўлларингизни кўтаринг. Ва айтинг...Унга шон-шараф ва шукроналар билдиринг.
E-175 Самовий Ота, улар Сеники. Сенинг Сўзинг тастиқланган. Бу одамлар Сеники. Мен уларни Исо Масиҳ Исмидан Сенга узотаман. Омин.
E-176 Ҳозир қўлларингизни кўтаринглар ва Уни улуғланглар. Мен ҳам Уни Исо Масиҳ Исмидан сизга узотаман.

Нагору

Up