Ўз кунинг ва Унинг мактубини фаҳмлаб ол

Сана: 64-0726M | Длительность: 2 soat 13 daqiqa | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 Хайрли тонг дўстлар. Келинг, бир дақиқа тик турамиз.
Азиз Худованд, бу хаёт ташвиши-ю қий-чувида биз Сенга ҳамду-сано айтишга, Каломингни ваъз қилиш, Сени яхшироқ билиб олишимиз учун кейинги бир неча дақиқа ёки соатга (қанча бўлмасин Сен биз учун қанча тайёрлаган бўлсанг шунча) тўхтадик – мана нима учун биз бу эрталаб йиғилдик. Худойим, келиб эшитишга тайёр бўлган ва тайёрланган одамлар борлигидан биз миннатдормиз. Биз яшаётган шарт-шароит ва вақтга қарамасдан улар барибир ишонмоқдалар. Ва биз Сендан миннатдормиз.

E-2 Худойим, бизлар Сенинг буюк шифоловчи қудратинг, Сенинг Каломинг ваъдалари учун миннатдормиз. Бу гувоҳликларни эшитган пайтимизда юракларимиз қанчалар ёнади! Бу инсон ўғиллари не дардларга дуч келмайди – Сен Ўз куч-қудратинг, марҳаматинг ва Ўз ваъданга кўра уларни шифоладинг. Мана улар гувоҳликлар бериб, Худога ҳамду-санолар айтишмоқда. Бу учун биз Сендан миннатдормиз.
Энди Сен бу соат бизга тайёрлаган ваъзингни эшитишимизга ижозат бер. Сенинг Каломингдан ўқиган вақтимизда, ўқиганимизни мазмун-моҳиятини бизга очгин. Ҳаммасида Сенинг ироданг бўлсин, зеро бизлар буни Исо Исми ҳақи сўраймиз. Омин.
Марҳамат, ўтиринглар.

E-3 Бугун эрталаб бу ерда бўлиш — катта шарафдир. Барчангизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Вудс ака, Рой Роберсон ака, кўплаб бошқа биродарларимиз ушбу бинонинг шамоллатилишини совутгич ўрнатиб яхшилаш учун охирги икки кун виждонан меҳнат қилишди, чунки улар сизни ўтган якшанба қанчалар қийналганингизни кўришган эди. Сизлар бемалол ўтириб ваъзни эшитишингиз учун, черков ғазнасидаги бирмунча маблағдан ─ ўзингиз қилган хайр-эҳсонлардан фойдаланиб ҳамма нарсани ёқишди. Ўша кунлардагидан кўра бугун анча салқин. Хуллас, бу имконият учун бизлар Худодан ва сизлардан миннатдормиз.
E-4 Хурсандман... Рой Бордерс ака, бугун у негадир залнинг охирида қолишни истади ва... Мен унга курси олиб хизматкорлар билан шу ерда ўтиришини айтгандим, бироқ у хоҳламади. Ҳаммангизга аён, у шу соҳада бизни вакилимиздир. Бу ерда Бордерс акани, кўплаб бошқа хизматчилар ва дўстларимизни кўришдан мамнунман.
E-5 Мен бутун хафта: “У ерга келганимда ҳар бир хизматчи, ҳар бир одамни табриклаб саломлашаман”,─ деб айтиб эслаб юраман. Бу ерда турганингда эса Мактуб сени шунчалик қамраб оладики, дунёдаги ҳамма нарсани унутиб қўйишинга сал қолади. Хуллас... Шунақа.
E-6 Энди мен Аризонага қайтишим керак. Кейинги душанба қайтиб келишим керак, бир хафтадан кейин болаларни мактабга жўнатиш учун яна Тусонга қайтишим лозим. Шундан кейин мен бу ерга қайтаман. Хотиним ҳам ўқишни бошланишидан икки ҳафта олдин болаларни рўйхатга қўйишни бошлаш учун у ерда олдинроқ бўлиши шарт. Мен ҳам... Кейин мен бу ёққа бир неча вақтга қайтмоқчиман.
E-7 Ҳозир эса бу менинг таътил вақтим. Биласизлар, мен декабрдан ваъз қилдим: январь, февраль, март, апрель, май, июнь ва июль. Ҳозир, агар Худонинг иродаси бўлса, ҳеч қанақа махсус чақирув бўлмаса, унда бу пайт мен...мен дам оламан, таътил оламан. Мен овга жўнайман. Ва мен...
E-8 Хуллас, агар Раббим мени бошқа жойга чорласа, унда аҳвол ўзгаради. Худо доимо биринчи ўринда. Ва мен Уни биринчи ўринда бўлишини хоҳлайман, сизлар хам Уни биринчи ўринда бўлишини хоҳлайсизлар. Бироқ маълум бир чақирув, даъват бўлмаса ва бу Унинг иродаси бўлса, унда мен кейинги икки ой айнан шу билан машғул бўламан,—дам олиш учун овга бораман. Мен...
E-9 Мен қандай кечинмаларни яшаб ўтишимга тўғри келишини сиз тасаввур қилолмайсиз, бу дунё ҳеч қачон буни билмайди. Тушунаяпсизми? Бу нақадар оғир босим. Раббий Ўз шогирдларига улар билан юрган вақтида: “Ёвонга кетамиз, озроқ дам оламиз” – дегани ажабланарли эмас. Кўряпсизми? Кундан-кунга мен буни янада кўпроқ ҳис қилаяпман, айниқса бу ер юзидаги кунларим қўшилавергани сайин. Тушунаяпсизми? [Невилл ака: “Ҳа, омин” – деяпди.—Таҳр.] Ёш ўтгани сайин бу сезилади. Бизнинг пасторимиз ҳам бунга “Омин” деганини эшитиб турибсизлар. У... Ёшимиз элликдан ошгандан кейин энди навқирон эмаслигимизни тушунамиз. Ҳамма нарсага вақтимиз кўпроқ кетади.
E-10 Ҳозир эшитган гувоҳликлар учун биз хурсандмиз. Кеча Алабамадан, қаердандир ўша томонлардан бир қанча кишилар келишганида ва Худонинг ўша йиғилишларда қилган буюк ишлари, болаларнинг шифоланиши ва бошқа ҳар хил нарсалар ҳақида сўзлаб берганларида хотиним Вудс хонимларникида эди. Ва булар шундай кўпки… О-о, буни ҳаммасини айтиб беришга анча вақт керак бўларди.
E-11 Шу ўринда унутмаслигим керак... Менимча, кимдир менга Ларсон опани якшанба куни болачаси билан бу ерда икки марта бўлганини айтди. Мен билмасдим ҳам, лекин, менимча, кимдир менга бу бола унинг невараси эканини айтди, қайсиники, эҳтимол, бағишлов учун Чикагодан олиб келган. Бу аёл бизга жуда меҳрибон бўлган ва биз уни жуда қадрлаймиз. У бу кичкинтойни бағишлаш учун Чикагодан олиб келган. Менимча, гарчи унга бағишлов учун эплаб-сеплаб вақт топиш осон бўлмаса-да, бироқ у шу болани Худога бағишланишини жуда хоҳлаган. Шундай қилиб, мен ҳали гапириб турар эканман, Ларсон опа агар истаса, болани бағишлов хизматига олиб келиши мумкин.
E-12 Кейин, балки... Ҳозирча, опа тайёрланганича мен...мен бу ваъзга тайерланганимдек ҳозирланиш ҳали ҳеч қачон бунчалик қийин бўлмаганини айтмоқчиман, нақ кеча оқшомгача-я. Ҳафта давомида мен қўнғироқлар ва бошқа нарсалардан кейин хонамга кириб чалғишга ҳаракат қилдим, қандайдир бир мавридли нарсага диққатимни қаратишга уриндим. Мен кирганимда, мен...мен ҳатто қўлимдан келмади... Миям бўм-бўш эди. Мен ертўлага тушдим. Жуда исиб кетдим, шунинг учун ертўлага тушиб ўша ерда ўтирдим. Сўнг Библияни очиб ўқишга ҳаракат қилдим ва ухлаб қолдим. Кейин туриб сув ичдим, бардам бўлишга ҳаракат қилиб кўчага чиқдим ва сайр қилдим. Зинапояга ўтирдим.
E-13 Зинапояда ўтирганимда кимдир машинада тўхтамасдан ўтиб кетди ва мени кўйлаксиз кўрди – жуда иссиқ эди. Улар қўл силкидилар. Қўл силкидиларми йўқми билмагандим... Кимдир... Балки шу ерлик кимса, шу шаҳардан, балки, черковдан бирор киши – менга қўл силкиди. Ва мен... Мен шунчалик ўйга чўмгандим-ки, ўтиб кетаётган машинани тасодифан кўриб қолдим. Мен қўл силкидим.
E-14 Кеча кечқурун машинага ўтирдим ва бирор нимани тушуниб олишга уриниб, Чарльстаун томонга кетдим. Менга Раббим ниманидир айтмоқчидай эди, лекин мен... Иблис мени ҳеч нима қилолмаслигим учун йўлимда туришга уринар эди. Хуллас мен: “Агар у шунчалик қилаётган бўлса, нима ҳам дер эдим, демак кутаман, кутишда давом этаман холос, мен У очмагунича эшикни тақиллатавераман”, ─ деб ўйладим. Хуллас, бор-йўғи бир неча дақиқа аввал... аниқроғи, бугун эрталаб, қарийб еттилардан ўтганида, мен жуда барвақт турдим.
E-15 Кеча мен ўзимни ёмон ҳис қилган эдим, уруниб... Мен жўхори еган эдим, у эса менга ёқмади, ҳаво жуда иссиқ эди ва мен...мен бу аҳволдан қутулишга уринардим. Бугун эрталаб соат саккизларга яқин тасодифан Каломдан бир жойга кўзим тушди, қайсики мени лол қолдирди. Мен Каломдаги бу жойга яна қарадим ва у мени бу сафар ҳам ҳайратга солди. Мен бутун Калом бўйлаб текшира бошладим ва бир неча дақиқа олдин тугатдим. Хуллас, бу эрталаб Худони биз учун каломи бор бўлиши мумкин ва шайтон бизни ундан маҳрум қилмоқчи эди.
Ларсон опа, марҳамат, гўдакни бу ёққа олиб келинг.[Бранхам ака болани бағишлайди. Лентада бўш жой.—Таҳр.] Худо ёр бўлсин уларга ва ёрдам берсин.

E-16 Шундай қилиб, ўтган якшанба мен сизларни икки кун ушлаб қолдим ва менимча... тўғрироғи икки йиғилиш: эрталаб ва кечқурун, сизларга осон бўлмаяпди. Тушунишимча, бу... Сизлардан баъзиларингиз катта масофани босиб ўтишингиз керак, иш кунини қолдириш ва шунга ўхшашлар. Шунинг учун, агар ҳатто биз якшанба... душанба куни кетадиган бўлсак, бир ҳафтадан сўнг, унда мен кейинги якшанбани йиғилиши ҳақида эълон қиламан, агар Худо хоҳласа (тушунаяпсизми?), агар йиғилганлар оқшомга ҳам қолишни исташмаса. Тушунаяпсизми? Бу...бу... Ахир сизлардан кўпчилигингиз...
Бугун кечқурун йиғилиш бўлса (қани кўрайликчи), сизлардан кимлар учун бугун кечки хизматнинг бўлиши маъқул? Хўш, энди эса кимга кейинги якшанбада маъқул? Қўлингизни қўтаринглар. Кейингига? Ох-хо! Қанчалик кўп, деярли тенг. Хм! [Кимдир:”Зич, ака!”—деди –Таҳр.] Нима-нима? [“Икки сафар ҳам бўлсин”. Бранхам ака ва йиғилганлар кулишмоқдалар. Бен Брайнт ака:”Бугун кечқурун ҳам иккита йиғилиш бўла қолсин”, деди.] Бай-бай-бай, Бен! [Бранхам ака ва йиғилишдагилар кулишаяпдилар.]

E-17 Бу эрталаб менинг ваъзим узун бўлади, бироқ мен...мен билмайман, айнан қандай... Мен биламан... Мен черков уставларини тузишда иштирок этаман, лекин, агар кўрган бўлсангиз, мен у ерда: “Фақатгина агар магнит тасмага ёзмаётган бўлсам” ─деб ёзганман. Тушунаяпсизми? Шундай қилиб, ҳозир бу тасмага ёзиб борилаяпди. [Бранхам ака ва йиғилишдагилар кулишаяпдилар ─Таҳр.] Демак, балки биз икки марта йиғилишга ҳаракат қиламиз: бугун кечқурун ва кейинги якшанба, шунда кўрамиз...агар Раббийни хоҳиши бўлса. [Йиғилиш:”Омин!”, ─ деяпди] Агарда сиз шу ҳафтада ваъзни тўлиқ эшита олмасангиз, унда кейинги якшанбага келинглар.
E-18 Мен сизларни икки марта келишга тўғри келаётганидан жуда афсусдаман, лекин улгурмаслигимизни ва бизни вақтимиз жуда оз қолганини сезиб турибман. Эсингизда бўлсин, агар вақт чўзилиб кетса, ҳадемай бизда бунақа имконият бўлмайди. Тушунаяпсизми? Ёдингизда бўлсин, нимадир содир бўлади. Ё қонун бизни тўхтатади, ёки иблис сизларни орангиздан ўтади ва сизларни тарқатиб юборади. Доим шунақа бўлган. Тушуняпсизми? Нимадир содир бўлади. Шунинг учун биргаликда ўтказган ҳар бир дақиқани қадрига етайлик.
E-19 Демак, уйига қайтиб кетиши керак бўлганлар учун энди ─ бугун оқшом ҳам ўтган якшанбадаги сингари қисқароқ ваъз бўлади. Хуллас, сизлар... Агар сизлар кассетани эшитишни хоҳласангиз, биз албатта, кассетани сизга жўнатамиз, агар сиз уйга қайтишингиз керак бўлса. Борди-ю, бундай бўлмаса, бугун оқшом мен, Худо хоҳласа, ваъз қиламан.
E-20 Кечами ёки...ёки ўтган куними менда бир мақолача бор эди, қисқагина ваъз, қайсиники бир нарса ҳақидаги хотиралардан юзаки белгилаб олгандим, бу хотира аллақачонги. Умуман олганда, иккита ваъз бор; қайсиси бўлади ҳали бир қарорга келмадим. Улардан биттаси – “Суви турмайдиган ҳавза”. Ё бўлмаса, “Шамолни эксанг ─ бўронни ўрасан” ─ оддийгина Хушхабар ваъзи. Бугун эрталаб таълимот бўлади. Шундай қилиб бугун оқшом ё “Шамолни эксанг ─ бўронни ўрасан”, ёки бўлмаса “Сув сақламаган ҳавза” деган мавзуда гапираман.
E-21 Энди бу эрталаб Муқаддас Ёзувдан ўқимоқчиман. Шундай...
Ҳаммангизга қулайми? “Омин” денглар. [Йиғилиш “Омин”─ дейди.─Таҳр.] Яхши.
Энди мен истардимки, сизлар мен билан Хўшея пайғамбарнинг китобини очсангизлар (ким ўқимоқчи бўлса). Келинглар, пайғамбар Хўшея китобининг 6-бобидан бир неча оятларини ўқиймиз.
Келинглар ўрнимиздан турамиз.

E-22 Азиз Худованд, бизлар бу Китобни қўлларимизга олишга лойиқ эмасмиз, зеро бизлар на Осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда бу Китобни олишга, ва ҳатто Унинг ичига назар солишга бирор кимса лойиқ эмаслигини Каломда ўқияпмиз. О-о, гўё бўғизланган қўзидек бўлган Бир Зот чиқди ─ У Китобни олди, зеро У лойиқ эди ва Унинг Муҳрларни бузди. Ва бугун эрталаб бизлар Унинг Китобда ёзилган бу парчаларни очиб беришини кутаяпмиз, чунки бу Китоб гуноҳни ювиш китоби. Унда барча оқланганлар ёзилган. Ва бизлар ўзимиз яшаб турган вақтимизда, мана шу тонгда, ўз ўрнимизни топайлик. Зеро бизлар буни Исо исми ҳаққи сўраймиз. Омин.
...“ Келинглар, Эгамизга қайтайлик!
У бизни тилка-пора қилди, шифони ҳам Ўзи беради.
Бизни ярадор қилди, яраларимизни Ўзи боғлайди.
Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, икки кунда бизни хаётга қайтаради,
Учинчи куни оёғимизга турғизади.
Келинглар Эгамизни билишга интилайлик.
Тонг отиши муқаррар бўлгандай, у албатта бизга зоҳир бўлади,
Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай,
У албатта олдимизга келади.”
“Сени нима қилай, эй Эфрайим?!
Сени нима қилай, эй Яҳудо?!
Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар,
Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар.
Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим,
Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим.
Чиқарган ҳукмим сени чақмоқ каби уради.
Зеро, Мен қурбонликни эмас, раҳм-шавқатни истайман,
Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб-билишингни афзал кўраман.
Халқим Одам Атодай аҳдни бузди, эвоҳ, Менга бевафолик қилди.
Гилад ─ ёвузларнинг шаҳридир, кўчалари қон доғларига тўладир.
Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади.
Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади,
Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди.
Мен Исроилда даҳшатли ҳодисани кўрдим:
Эфрайим бевафолик қилди! Исроил ўзини булғади!

E-23 Раббим Исо, бу ерда кўзда тутилган ўша маънони Ўз Муқаддас Руҳинг билан очиб бергин, биз эса Сендан кутамиз, Исо исми ҳаққи. Омин.
E-24 Шундай қилиб бу эрталаб менинг мавзуйим: “Ўз кунинг ва Унинг Мактубини билиб ол”.
Ўтган якшанба “Карнай байрами” ҳақида ўрганган дарсдан биз кўриб турибмиз... Энди эса сизларнинг эътиборингизни Худонинг соатида Исроилнинг вақти...вақти қачон бошланишига қаратмоқчиман.

E-25 Бугун якшанба мактаби дарси ўтказамиз, мен бизни қайси вақтда яшаётганимизни англашингизни ва билиб олишингизни хоҳлайман. Кўриб турганингиздек, вақт аллақачон мутлақо охирлаб қолган. Бундан айнан ўша соат ва вақтни, қабул қилишингиз керак бўлган белги ва Мактубни билиб олишга сизда имконият бор.
E-26 Энди, ўтган якшанба куни бошлаганимиз каби... Биз Карнай мавзусида, Муқаддас Китобнинг охирги Етти Карнайи ҳақида ваъз килмоқчилигимизни айтган эдик. Шахсан мен, уларни худди Муҳрларда бўлгани каби ўтиб борамиз деб ўйлаган эдим, лекин мен уларнинг ҳар бирини очилишида ҳайратланарли бир нима содир бўлганини сездим.
Ва бу ерда Черковнинг Етти Даврини ваъз қилганимизда, уларнинг ҳаммаси шу қадар мукаммал кўрсатилган эдики, Муқаддас Руҳни Ўзи тушиб келди ва тасдиқлади, газеталарга жойлаштирди ва бутун мамлакат бўйлаб тарқатди, осмонда ой билан кўрсатди ва ҳаммаси айнан шундай ─ худди шу тарзда бўлишини бу нарса содир бўлишидан бир неча ҳафта ва ойлар муқаддам исботлади. Шу ерда скинияда У буни кўрсатди. Шу ерда... шу вақтда У буни очди. Ой ва Қуёшда У буни кўрсатди. Шу даврда давлатларнинг ўрни ва ҳолати билан У буни кўрсатди, жумладан, Рим иерархияси чиқиб яна Фаластинга борганида; гўё бу Пётрдан кейинги биринчи папа эди (улар Пётрни рим папаси бўлган деб таъкидлашади). Ахир бу хайратланарлидир!

E-27 Сўнгра кўриб турибмиз, барча сирлар яширин бўлган Етти Муҳрлардан олдин... Мен ўзим ўша Черков даврларини доскада чизишни билмаган эдим. Ҳеч қачон... Худо билади. Мен Худо мамлакатнинг барча рўзномаларига тушиши учун буни бир ярим йилдан кейин осмонда ой билан тасдиқламоқчи бўлганини билмаган ҳолда, ваҳий орқали чиздим. Мен буни билмаган эдим. Мана шу Лаодикия даврини ифодаловчи ойнинг сирли тутилиши бўлишини билмасдим ҳам.
E-28 Хўп, мана, рўзномаларда фақат олтита давр бор. Бу чунки Лаодикия черкови тўлиқ тутилган эди. Агар сиз руҳий маъносига эътибор берсангиз Худо буни осмонда кўрсатгани каби. Мен буни ерда, мана шу жойда чизганимда, кўриб турганингиздек, кичкинагина жой, фақат ингичкагина нур чизиқчасини қолдирдим. Ва у айнан Танланганлар ер юзидан чақирилиши олдидан, мен уни у ёққа еттинчи давр учун жойлаштирдим. Лекин Худо буни осмонда кўрсатганида тўлиқ тутилиш бўлган ─ мумкин, бу Лаодикия Давридан охирги киши чақирилиб бўлганини англатар. Бизлар билмаймиз. Балки шу ҳақида ваъз бўлар.
E-29 Хўп, яна эътибор беринг, Етти Муҳр олдидан... Бу нарса худди шу тарзда содир бўлиши ҳақида тушунчам ҳам йўқ эди. У бу ҳақида шу ерда, Чодирда айтди ва мени Аризона штати Тусонга юборди, нималар содир бўлишини сизларга айтиб бердим. Ва бу ерда еттита Фаришта келади деб қандай башорат қилинган бўлса худди шундай содир бўлганини кўрган бир одам бугун шу ерда ўтирибди. Сўнг бу бутун мамлакат бўйлаб газета ва журналларда босиб чикарилди: “Пирамида шаклидаги сирли Нур доираси”, ─ худди мен шу ерда сизларга чизиб кўрсатганимдек. Фаришталар турган ўша жойдан қирқ саккиз километр юқорига кўтарилган ва қирқ уч километр кенгликда бўлган эди; ёки қирқ уч километр йўқорига ва қирқ саккиз километр кенгликдами ─ айнан қандай эди эсимдан чиқди. Буни барча Штатларда кўришди, Аризона штати, Тусонни сал жанубида худди ўша вақтда айнан ўша жойда, қаерда бу содир бўлди.
E-30 Кўраяпсизми, Муқаддас Китоб... Худо ҳеч ҳам шунчаки... Бу шунчаки кимнингдир бир нимани сизга зўрлаб тиқиштирмоқчи бўлгани эмас, балки бу сизга шу соатнинг айни руҳий жиҳатини очиб беришидир.
E-31 Ва шундан сўнг кейинги ваъзларда Каломнинг барча яширин сирларини, таълимотлари ва ҳоказоларини очиб берган Еттита Муҳрлар очилган эди, уларни эса бизни вақтда дунё шунақанги ғазаб билан танқид қилаяпди, танқид қилмоқда ва Буни ёлғон, у-бу деб таъкидламоқда.
E-32 Шу яқинда Аризонада улар ҳар хил магнит тасмаларини мен айтмаган нарсаларни гўё мен айтгандай чиқиши учун бирлаштиришибди. Сиз фақат Аризонадаги ниятлар ҳақидаги ўша ваҳийни бир эсланг! Каломда айтилган: “Бўйнинга тош осганлари сен учун анча яхши бўлар эди.” Ва яна бир жой майли у ким бўлмасин воиз ё бошқа ким ─ ҳар қандай киши, - “Бундан битта Сўзни олиб ташласа ёки Бунга битта сўзни қўшса!..” Одамлар мен айтмаган нарсани айтилди деб кўрсатишга уриниб, бу нарса У билан келган деб, ўз изоҳларини Сўзга қўшадилар; бу Унинг Сўзи. “Кимки қўшса ёки чиқариб ташласа!..”
E-33 Ва мен яна ваҳийда, сизларга тушунтирганимдек, менимча, бир неча ҳафта олдин бир якшанбада, бу пайғамбарларнинг шиддатли қулашини кўрдим. Буларнинг ҳаммаси бўлади... Мен: “Фақат бундан узоқроқ туринглар”, – дедим. Агар мен бу билан курашаяпманми, унда Худо у билан кураша олмайди. Аммо, келинг биз бу ишни Унга қўйиб берамиз. Уни Ўзи буни ҳал қилади. Тушунаяпсизми?
E-34 Энди, ўтган якшанба нима бўлганини кўрдик, у ерда... байрам кунлари ҳақида ваъз қилдик ва бу Ҳосил байрами эди. Ҳосил байрами билан Карнай байрами орасида анча узоқ давр бор эди; Ҳосил байрамидан Карнай байрамигача роса эллик кун бор. Ва эллик кундан кейин (яъни эллигинчи кун “эллик”ни англатади) боғламларни силкитиш ёки боғл-... ҳосилнинг биринчи меваларини келтирар эдилар. Ва кўриб турибмизки, ўшанда бу тимсолда эди: ўша табиий биринчи мевалар Муқаддас Руҳнинг биринчи ҳосилларини инсонларга ёғилишини ифодалаган эди.
Шундан кейин биз ўша эллик кун мажусийлар томонидан қабул қилинганини аниқладик, яъни “Худо Ўзининг Исми ҳаққи мажусийлардан халқ чақирди”, ─ Ҳосил байрами. Ва бизлар бу давомли Ҳосил байрамини бошдан кечирдик.

E-35 Ҳақиқатдан ҳам эллик кун ичида роппа-роса еттита шанба бор. Еттита шанба эса Етти Черков Даврини билдиради, қайсиларки Унинг Исми ҳақи мажусийлардан халқни чақириш учун эллигинчиларнинг ҳосил байрами пайтида чақириб олинади.
Энди, бу ўтган етти шанбанинг охирида оқланиш куни бошланади [синод. Тарж. “тозаланиш”─ Таҳр.], бу Етти Карнай эди. Ва Етти Карнай йиғи куни деб эълон қилиши керак эди, қурбонлик келтиришга... тўғрироғи, гуноҳларини оқланиши учун чақирардилар. Ва шундан кейин кўраяпмизки, Исроил... Етти Карнай фақат Исроилга тегишли бўлган.

E-36 Кейин: нега У менга бу Етти Карнай ҳақида ваъз қилишимга йўл бермади? Мен буни эълон қилишга тайёр эдим, бино бутунлай одамларга тўлган, Етти Карнайни ваъз қилишга ҳамма нарса тайёр эди. Мен бўлсам: “Нимадир мени жуда безовта қилаяпти”, - дедим. Мен айтдим... Биз ишлашда давом этдик (Билли ва ҳаммамиз), кейинги ҳафтага хонада совутгич бўлиб, ўша Етти Карнайга ҳаммасини тайёрлашга ҳаракат қилгандик; саккиз ёки ўн кунга мактаб залини ижарага олдик. Лекин Муқаддас Руҳ қандайдир бир сабаб туфайли бундай қилишимга йўл бермади, ва нима учунлигини тушунмасдим.
Ва шунда мен ибодатга кирдим. Мен хотинимга: “Мен ибодат учун кирмоқчиман”, ─ дедим. Ва мен Раббий олдида чин дилдан ибодатда тиз чўкдим. У менга ўша Етти Карнай Олтинчи Муҳрда айтилганини очди, мен бўлсам бу ҳақида аллақачон ғайритабиий тарзда ваъз қилибман. Кўряпсиз, бу Худонинг қўли, ҳаммаси жойида. Бу Исроилга тегишли, ва бизлар буни Олтинчи Муҳрда тушуниб олибмиз; сизларда бу бор, Яҳудийларни таъқиб қилиниши ҳақида.

E-37 Мажусийлар даври худди шу ҳосил байрамида давом этади. Карнайлар... уларнинг ҳаммаси Олтинчи Муҳр остида жаранглади. Ва бизлар буни ўтган якшанбада карнайлар байрами ҳақида гапириб ўтган эдик (агар буни эшитишни истасангизлар). Бу нимани келтириб чиқарди? ─ Яҳудийларни дунёнинг барча бурчагидан ўз ватанига қайтиши. Улар ўша ерда бўлиши керак. Муҳрларни очилиши, Олтинчи Муҳрда ва... Етти Карнай Олтинчи Муҳрда янгради.
E-38 Энди, Еттинчи фариштанинг Мактуби ўнбиринчи соатдаги мажусий ишчиларни биринчи соат ишчилари олган худди ўша иш ҳақини олишлари учун чақириб, айнан Муҳрларни сирини очиши керак. Тушунаяпсизми?
Ҳа, Исо шундай ўргатган. Ҳосилни йиғишга одамлар келди деди У. Улар ёлланган эдилар. Эрталаб тонгда ёлланган вақтларида улар билан вақти келишилди... бир кунга бир динордан. Ундан кейин яна кимдир туш вақтида келиб ишга тушди. Ва ундан кейин ўнбиринчи соатда, яъни куннинг охирги соатида яна кимдир келди ва куннинг биринчи соатида келганлар олган иш ҳақини ─ охирги соатда олди.

E-39 Ҳаммаси шунчалик бекаму-кўст мос келади, ахир биринчи соат элчилари Сўз билан, Хушхабар билан, Ҳақиқат билан Эллигинчилар Кунига келишди. Шундан кейин уларга йўл бермаган қоронғи давр бўлди. Сўнг куннинг ўртасида Лютер, Веслей ва бошқалар келдилар. Кейин кечқурунги вақт бошида улар қанча олган бўлса худди шунча иш ҳақи олишлари учун Мактуб келиши керак эди. Кечқурунги вақтнинг Мактуби ҳаммасини яна тиклаши, худди шу нарсани орқага қайтариши керак.
E-40 Ўтган ҳафтадаги ваҳийни эсланг, Келин келди ва ҳозир бўлди... Унинг олдиндан кўрилиши. Ваҳийда шундай дилбар Келин келди. Мен эса бу ҳақида ўйлаган ҳам эмас эдим; шунчаки у ерда ўтириб кўчага қараб турган эдим. Ва мана Келин келаяпди. Мен ёнгинамда: “Бу Келиннинг олдиндан кўрилиши”, ─ деган Овозни эшитдим. Ва У (Келин) ёнимдан ўтиб кетди. Мен уни қанақалигига эътибор бердим, У жуда гўзал, ёқимли, ёшгина эди. У шундай юрар эдики, фақат Угина шундай юра олар эди, У марш қилмаган эди; айнан аёлларга хос одимлар эди, латиф, нозик ҳаракатлари ўзига ярашган леди эди. У менинг чап томонимдан, мана шу томонимдан ана бундай ўтиб борарди, ва У кўздан ғойиб бўлди.
E-41 Кейин У мени ўнг томонга бурди ва ҳар бир черковни ўз даврларидан чиқишларини кўрсатди. Эх, қандай одобсиз! Ва охиргиси бу охирги кунлар даври черкови бўлиб, уни жодугар аёл етаклаб борар эди. Ва улар шундай ахлоқсиз кийиниб олган, шундай расво манзара! Улар беадаб рақс ва рок-н-ролл ритмида марш қилиб боришарди. Ва ўша аёллар беадаб рақс билан иккиюзламачи кулранг қоғозни ушлаганларича тўлғанишарди. Кулранг – бу оқ билан қорани ўртасида, бу шундай алдамчи ранг. Кулранг – бу оқ ҳам эмас, қора ҳам эмас. Бу алдамчи ранг. Ушбу кулранг қоғозни улар олдиларида тутиб туришар, “хула-хуп” дейиладиган [“hula” – ўтлардан ясалган гаваяликлар юбкаси.–Тарж.] охори тўкилган тўрлардан иборат юбкасини олдида тутиб, белидан юқориси умуман яланғоч эдилар. Ва ҳаракатланишлари... гоҳи ритмда, гоҳи тиришиб, мана шу мусиқада тўлғанишар эдилар. “Бу черков”, – деди.
E-42 Ва қачонки бу менинг олдимдан ўтиб кетганида, мен худди хушимдан кетгандай бўлдим. Мен ўйладим: “Наҳотки бу, Масиҳга ўзини Келиндек кўрсатишга уринаётган ўша бўлса? Одамзод қилиб биладиган бутун кучи ва ҳаракатлари билан Масиҳ учун Келин яратишга уринса-ю ва мана шунақа разил, ифлос, бадном фоҳиша Масиҳнинг Келини бўладими?” Бундан менинг юрагимга оғриқ кирди.
E-43 Ва у ўтиб кетган вақтда, ундан кейин... Биз турган жойдан олдимиздан ўтаётганида у олдинида қоғозчани тутиб турар, кетаётганида ҳозирги вақтдаги замонавий рақсдагидек биланглаганча ва чайқалганча бир томонга, кейин бошқа томонга қалтирар эди, ахлоқсиз ишларга берилганча кетишда давом этарди.
E-44 Мен бу нарсалар учун жавоб бермайман. Мен фақат нимани кўрган бўлсам шуни гапираман. Ва Худо менга Қози, бироқ бу черков АҚШдан эди.
E-45 Шундай қилиб, у ўтиб кетганида орқасидан у умуман ҳеч нима билан бекитилмаган эди. Ва ундан кейин, у ўтиши билан мен ўзимда беҳоллик ва беҳушликни ҳис қилдим.
E-46 Шунда У: “Дастлабки кўринишга яна Келин чиқади”, - деди. Ва мана яна унинг ортидан Келин пайдо бўлди, кўринишидан худди ўша, бошида ўтган Келинга ўхшар эди. Шунда менинг юрагим қувончдан ўйнаб кетди, ҳар ҳолда Келин бўлади ва У Ўша бошидаги каби кийинган ва айнан ўшандан яратилган бўлади. У чақирилган бўлиши керак.
Ва мен бу Ҳақиқат эканлигини биламан. Агар бу ёлғон бўлса, унда олдин кўрган ҳамма ваҳийларим ёлғон бўлган. Лекин ҳаммага аёнки, У ҳали бирор марта Ҳақиқат бўлмаган нарсани гапирмаган. Бу шунчаки амалга ошиб бораябди...

E-47 Ундан кейин эса, ўзини черков деб атаётган замонавий черковни қабиҳлигини кўрдингизми?
E-48 Шу кунларда кимдир айтганидек; Раддел ака, ҳозир анави девор ёнида турган, қадрдон акам. У буни узум навдасига пайванд қилинган шохча сингари кўрди. Ва бизлар яқинда буни хонада муҳокама қилгандик. Ва Раддел ака айни пайтдаги аҳвол ва...ва бугунги черковларда қандай руҳ сезилиб тургани-ю уларнинг пасайиб, тушиб кетаётганидан ташвишда эди. Бу ерга суҳбатга ҳар томондан хизматчилар келиб: “Бранхам ака, нима бўлаяпди? Нима гап ўзи?” – деб сўрайдилар. О-о!
E-49 Радделл ака менга: “Улар иблис руҳидан тўлаяпдиларми ёки қандай?” – деб савол берди.
E-50 Мен дедим: “Йўқ, пайванд қилинган шохча узум новдасидан озиқланади”. У яшайди, чунки цитрус меваси бўлган лимон апельсин дарахтида ўсаверади; лекин у апельсин солмайди, гарчи унинг ҳисобидан яшаётган бўлсада.
Ва бунақа черков деб аталадиган черков ─ бу бор-йўғи пайванд қилинган шохчадир, у дин номи остида, черков номи билан яшайди. Католиклар ва протестантлар – улар фақат Новдадан куч олаётган шунчаки пайванд шохчалар, бироқ ўзларига хос ҳосил беради, чунки улар имонга кирмаганлар. Улар Худонинг дастлабки олдиндан белгиланган режасида бўлмаган эдилар. Мана нима учун улар албатта Каломни инкор этадилар ва ўзга турдаги меваларни келтирадилар. Ҳақиқий, асл дарахт ўз илдизидаёқ апельсин дарахтида апельсин етказишга мўлжалланган эди.
“Мен – ток, сизлар эса новдасизлар”,- деди Исо.

E-51 Бироқ ўша дарахтдан яна битта новда ўсиб чиқса, унда бу новдада унинг дастлабки меваси етишади. Ва буларнинг барчаси Токнинг қоқ учида қайта тикланиши лозим. Буни ҳаммасини ёритиб ва тўғрилаш учун, кечки Нур, тикланиш келиши керак. Аммо бу Токни ўзидан чиқади ─ Унга пайвандланган деноминациядан эмас, бироқ Сўзнинг асл меваси. Бу нарса кечки вақтга пайдо бўлиши керак. “Ва кечки пайтда Нур бўлади”. Фақат Нур етишишга олиб кела олади.
E-52 Кўраяпсизми, Муқаддас битиклар қанчалар мукаммалдир! “Кун, қайсиники кун ҳам тун ҳам дея олмайсан”. Қуёш етилтирмагунича мева етила олмайди. Сен қанчалар кўп ваъзлар қилмагин, нималар қилганингда ҳам, у етила олмайди, бу намоён бўлолмайди, тасдиқлана олмайди; балки, фақат У орқали, Қайсики: “Мен оламнинг Нуриман” –деди ─ Калом. Шунинг учун, буни етукликка келтириш, ё бўлмаса тасдиқлаш, ёки бўлмаса исботлаш, ёки бизнинг вақтимизга У нимани башорат қилган бўлса шуни намоён қилиш учун Куч келиши керак, Муқаддас Руҳнинг Ўзи. Кечки нур буни амалга оширади. О қайси вақт бу!
E-53 Дастлаб Келин қандай аҳволда бўлган бўлса, У худди шундай ҳолатда ўтди. Бироқ мен Унинг қадами қандай адашганини кўрдим ва Уни ортга, жойига қайтаришга урундим. Шундай қилиб, биз яшаётган ўша вақт ҳақида, буларнинг ҳаммаси тўғрисида кўп гапириш мумкин.
E-54 Мана энди, Ҳушея 6:1 да: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик!”—деди. Эсингиздами, у уларни тарқатиб юборилишини айтган эди, ва бу шундай бўлган эди. “Улар тарқатиб юборилганидан сўнг Эгамизга қайтади, ва У уларни яраларини боғлайди”—деди у. Эътибор қилинг, қайтадилар...тарқатиб юбориладилар. Иккинчидан, улар яраланган ва кўр қилинган эдилар. Айнан шундай содир бўлди. “У бизни шифолайди ва яраларимизни боғлайди”.
Ҳизқиёл 37 да айтганидек: “Қуриган суяклар, қуриган суякларга тўлиб кетган водий”. Ҳизқиёл буни кўрди, уларнинг қайтишини.
Энди эътибор беринг, Хўшея бундай деди: “Икки кундан кейин! Икки кундан кейин уларнинг олдига У қайтади. У бизларни қабул қилади ва бизларга... бизларни ҳаётга қайтаради”. Шундай қилиб, “ҳаётга қайтаради” дегани ўликлардан тирилишни билдирмайди. “Ҳаётга қайтаради” менинг аниқлашим бўйича, бу ерда ҳам ва бошқа жойларда ҳам “уйғониш”ни, “жонланиш”ни билдиради. “У бизни икки кундан сўнг уйғотади”. Бу: “У бизларни тарқатиб юбориб, жаҳолатда қолдириб, ярадор қилганидан кейин, бизни учинчи кунда яна оёққа турғизади” ─ дегани.

E-55 Сиз биласиз, яҳудийлар бизлар кўра олишимиз учун, шу мақсад билан кўзлари ожизланган эди. Улар халқ сифатида тарқоқ, бўлинган эдилар, шунинг учун ўз Нажоткорини рад қилдилар, токи биз Масиҳни қабул қила олишимиз учун, мажусийлардан Унинг Исми ҳақи чақирилган халқ бўлиши учун эди.
E-56 Энди, эркак киши келаяпди ва аёл киши унинг фамилиясини олаяпди. Бу кўр бўлиб қолган Мажусийлар бўлса сувда имон келтирганда “Раббий Исо Масиҳ” Исми бўлиши кераклигини тушуна олмайди! Жуда афсус, лекин шундай бўлиши керак. Яҳудийлар, улар...улар буни кўрмаслиги керак эди. Буни фақат бир киши кўра олади, буни ўша олдиндан тайинланган кўради.
Яҳудийлар бунда ўз Масиҳларини кўра олмадилар, гарчи улар ўзининг катта олимликлари билан машҳур билимдонлар ва мутахассислар, таълим олган ҳамда сиз ўқиётган худди шу Каломни ўқиган одамлар бўлишсада. Ҳозир, бизларга маълум бўлгач, бу Масиҳ эканини аниқ кўриб турибмиз. Бироқ улар буни кўра олмадилар, бугун ҳам одамлар буни кўра олмайдилар. Улар ҳам жаҳолатда қолишлари башорат қилинган.

E-57 Бугунки кун черкови кечки вақт Мактубини рад этиши, кўрмаслиги башорат қилинган. Ваҳий китоби 3-бобида: “Сен аянчли, ачинарли” ─ дейилган. Яқинда Келинни...тўғрироғи черковни кўрсатиб ўтилган аҳволига эътибор қилинглар: “Яланғоч, кўзи ожиз ва бу ҳақида билмайди ҳам”. Раббим Исо, бизга раҳм қил! Каломда у яланғоч деб айтилган. Мен буни ҳозиргина кўрдим. Лаодикия черкови ялонғоч эди. Ва ана энди кун охирига келиб ўзини кўрсатганида у “яланғоч” эди ─ буни ҳеч қачон пайқамаган эди. “Буни билмаган ҳам”.
E-58 О-о, шукрлар бўлсин! Албатта-да, шунчалик миннатдормиз! Менимча, Худо бизга очаётган ҳаммаси учун биз етарлича миннатдор бўлмаяпмиз.
E-59 “Яланғоч”. Унинг яланғочлиги, бу хақида билмаслиги ва унинг “кўрлиги” менга вахийларда айтилган... кўрсатилган эди. Мажусийлар кираолишлари учун Исроил қандай кўр қилинган бўлса, худди шундай Келин олиб кетилиши учун Мажусийлар ғафлатда қолдирилганлар, Исроил эса карнайлар байрамини олди. Мутлақо мукаммал!
E-60 “Икки кундан сўнг У бизларни ҳаётга қайтаради, ─ ёки, ─ бизларни биргаликда тўплаб туриб, бизга уйғониш беради”, ─ яҳудийларга, бу ерда гап Карнайлар ҳақида кетаяпди. Ва шунда У... “ Ва бизлар Унинг кўз ўнгида яшаймиз, ёки Абадий Ҳаётга эга бўламиз”. Кўраяпсизми? “Биз Унинг кўз ўнгида бўламиз”. Бу ерда Калом Хўшея китобида: “Ва бизлар Унинг ҳузурида яшаймиз; Ҳаёт... Унинг ҳузурида Ҳаётга эга бўламиз, ─ яъни Унинг Ўз Ҳаётига, Абадий Ҳаёт, ─ Унинг ҳузурида яшаймиз”.
“Айш-ишратда яшаётган ҳаётлигидаёқ ўлган”. Шундай қилиб, Исроил Унинг ҳузурида яна Ҳаётга эга бўлиши бизга ваъда қилинган. Аслида Исроил Ҳосил байрамида ҳам ўлик эди.

E-61 Энди диққат қилинг. “Кейин, икки кун ўтиб...” Бу икки суткани билдирмайди, чунки бу... бу кўп асрлар олдин, аллақачон содир бўлди. Кўряпсизми? Бу “Раббийни икки куни” ─ икки минг йил ўтганини билдиради. Сиз биласизми ўша пайтдан бери қанча вақт ўтди? Ўша пайтдан йигирма етти аср ўтди, чунки Хўшея Китобида милоддан аввалги 780-йил турибди. 1964-йил. Кўраяпсизми? Икки минг етти юз йилдан сал кўпроқ ўтди. “Икки кун ўтиб учинчи кунга У бизни уйғотади ва Ўз ҳузурида Ҳаёт бахш этади”, ─ деди у. Мана, Карнайлар нимага тегишли. Мана шу соатда биз яшаяпмиз, биз шу вақтда яшаяпмиз.
E-62 Хўп, улар тарқатиб юборилган, кўр қилинган, йиғилган эдилар ва энди учинчи кун аллақачон бошланди. Сиз буни кўряпсизми? [Йиғилганлар: “Омин”, ─ деяпдилар.─Таҳр.] Улар Палестинадан бутун дунёга тарқатиб юборилган эдилар. Улар Масиҳни рад этишлари учун кўр қилинган эдилар. Энди бўлса, ўз ватанларига йиғилаяпдилар, оқланишни англаб олишлари учун Карнайларга тайёрдирлар.
Черков олингандан кейин, Библияда айтилганидек: “Улар буни қабул қилганларида ва Уни михлардан олган жарохатларини кўрганларида, ─ улар: “Бу жарохатларни қаерда олдинг? ─ деб сўрайдилар. “Дўстларимнинг уйида” ─ дейди У. Ва У ҳар бир оила алоҳида бўлиб, худди ягона ўғлидан айрилган оиладай кўп кунлар йиғлаб аза тутишини айтди. Эсланг, ўша Карнайлар байрами ҳам шу учун эди ─ келтирилган қурбонлик учун кўз ёши тўкиш, аза тутиш учун эди, улар эса Уни рад қилгандилар.

E-63 Улар ўз ерларида. Улар тарқатиб юборилган, кўр қилинган эдилар, хозир эса тўпланганлар. Буларнинг ҳаммаси Олтинчи Муҳр остида бўлган эди, уларни бирга тўплаш учун Етти Карнай жаранглаб ўтди ─ Олтинчи Карнай. Еттинчиси – бу ўша Буюк Карнай, биз уни ўтган якшанба гапирган эдик. Олтинчи Карнай Олтинчи Муҳр пайтида чалинди. Худди ўша, бизда Олтинчи Муҳр очилган пайтда ─ ҳаммаси айнан ўша, бир вақтнинг ўзида; бизлар эса икки минг йилдан бери эллигинчи кун байрамидамиз.
E-64 Шундай қилиб, ўша вақтдан икки минг етти юз йил ўтди. [Бранхам ака минбарни бир неча марта таққиллатди─Таҳр.] У деди: “Учинчи кун биз тўпланамиз. [Бранхам ака битта қарсак чалди.] Икки кундан сўнг, учинчи кун бизлар яна тўпланамиз ва Унинг ҳузурида Ҳаётга эга бўламиз”. Сиз бу ваъдани кўряпсизми? Ушбу соат деворда аниқ ёзилган. Қайси вақтда яшаётганимизни кўриб турибмиз.
E-65 Ҳозир улар ўз ватанларида карнай байрамини кутаяпдилар... тўғрироғи, оқланишни англашларини ва Келишни кутаяпдилар, ўшанда улар тан олмаганларида Унинг биринчи келишини рад этган бўлганларидан қайғуда қоладилар. Шу сабабдан улар ўз ватанларидалар, кутаяпдилар. Уларнинг барчаси... Ҳаммаси ўз жойида.
E-66 Хушхабар фидоийси сифатида кўриб турибманки, Келиннинг кетишидан бўлак ҳеч нарса қолмаган. Улар нима бўлганини тушуниб етишларидан олдин Келин олиниши керак. Улар боғланган, тарқатилган...улар тарқатиб юборилган, ожизланган эдилар, ҳозир эса тўпланганлар демоқчи эдим. Нима ҳам қолди? Келин олиниши керак. Ваҳий 11-бобдаги пайғамбарлари Карнайлар байрамига чақиришлари ва ўзлари нима қилиб қўйганларини тушуна олишлари учун улар Келинни кетишини кутишмоқда.
E-67 Эсланглар, ўша Муҳрлар қаторида Олтинчи Муҳр ҳам очилган эди. Ва ўша ерда бир юзи қирқ тўрт минг таланган ва чақирилганлар бор эди. Ваҳий 11-боб айнан ўша пайтда, Олтинчи ва Еттинчи Карнай орасида ─ Олтинчи Муҳр билан аниқ мос келган ҳолда пайдо бўлади.
E-68 Нима учун? Бу нима учун бўлган эди? Икки шоҳид келиши учун, Мусо ва Илёс, пайғамбарлар. Яхудийлар эса фақат ўз пайғамбарларига ишонадилар. Улар пайғамбар аломатлари билан келадилар, уларнинг меҳнати ҳам пайғамбар меҳнати бўлади, чунки улар худди ўшандай қилгандилар.
Бу, сиз ўлаётган вақтизда ёки нима деса бўлади буни...сиз бу дунёни тарк этаётганингизда, сизнинг табиатингиз ўзгармайди. [Бранхам ака минбарни уч марта тақиллатади.─Таҳр.] Агар сиз ҳозир ёлғончи бўлсангиз, унда у ерда ҳам ёлғончи бўласиз. Агар сиз шу ерда жаҳли тез бўлсангиз, унда сиз у ерда ҳам жаҳли тез бўласиз. Агар шу ерда сиз иккиланаётган бўлсангиз, у ерда ҳам иккиланасиз. Эркаклар, аёллар, ғафлатдан қутилиш, ўзингизни ўрганиш ва ҳолатингизни текшириш вақти келди [Бранхам ака минбарни уч марта тақиллатади.], чунки ўлим ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

E-69 Улар икки минг йил давомида бўлмаганлар: Мусо ─ тахминан икки ярим минг йилга, Илёс эса... Қарийб икки ярим минг йил Илёс бўлмаган ва Мусо бўлмаган,энди улар худди ўша характерда келиб, худди ўша ишларини қиладилар.
Ўлим фақат одамнинг яшаш жойини ўзгартиради, бошқа ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Сизнинг феълингизни ўзгартирмайди. Яшаш жойингиздан бошқа сиздаги ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

E-70 Шундай экан, бугун сизнинг хулқингиз қанақа? Агар сиз Худонинг Каломида иккилансангиз, унда сиз у ерда ҳам иккиланасиз. Аҳамияти йўқ, қанчалик муқаддасиз, яшаш тарзингиз қанақа ва қанчалик тўғри ҳаёт кечираяпсиз ─ ўлим сизни умуман ўзгартира олмайди, фақат яшаш жойингизни. Агар сиз Худо Каломини қандай ёзилган бўлса, худди шундай тўлиғича қабул қилолмасангиз, унда сиз буни у ерда ҳам қилолмайсиз. Хуллас, ҳавотирланманг, сиз у Ерда бўлмайсиз.
Сиз Уни тўлиқлигича, У ҳақидаги ваҳий ва Уни далиллари куч-қудратида қабул қилишингиз керак, шунда Унинг бир қисмига айланасиз. У фақат Ўз Каломини тирилтиради, худди ўша Пасханинг биринчи тонгида Ўз Каломини тирилтирганидек. Фақат Унинг Каломи кетди ва ўша Унинг Каломига ишониб, Унинг Каломини тасдиқлаб ва Унинг Каломида ўлганлар кетди.

E-71 Энди эътибор беринг, бу икки минг етти юз йил муқаддам бўлган эди. Эсингизда бўлсин, улар тарқатиб юборилган, юраклари жаҳолатда эдилар-у, энди эса улар йиғилганлар. Бундан кейинги қадам ─ улар Ҳаётга эга бўлишлари керак [Бранхам ака минбарни ўн марта тақиллатади–Таҳр.]
E-72 Мажусийлар эса чақирилган. Келин тайёр. Кўтарилиш жуда яқин. Бизлар буни англаяпмизми? Биз бунга ҳақиқатдан ишонаяпмизми? Балки бу қандайдир уйдирмадир? Балки бу биз учун афсонадир? Ёки бу шунчаки ҳақиқатдай туюлаётган қандайдир бир нарсадир? Балки бу шунчаки биз четдан туриб ишонишимиз мумкинбўлган нарсадир? Ёки биздаги бир нарсаки, яъни бизнинг бир қисмимизки, у бизнинг ҳаётимиздан ҳам муҳимроқдир? Бугун бу чодирда биз бунга қандай муносабатда ўтирибмиз? Ёдингизда бўлсин, фақат кичкинагина пода Буни қабул қилади.
E-73 Энди ўз ватанларида Карнайларни кутаяпдилар. Ваҳий 11-боб ижобат бўлиши учун Келиннинг тантанавор кетишини кутаяпдилар. Черковлар даври тугади; черков даврида ўтказиб юборилганларни тасдиқлаган Муҳрлар очилган эди ва Мактуб берилган эди. Исроил ҳаракатда (ҳамдлар бўлсин!) карнайлар байрамига тайёр. [Бранхам ака икки марта қарсак чалди–Таҳр.]
E-74 О, бошқа мамлакатлардаги одамлар, шу кассеталарни эшитганингизда: биродарим, сен уйғона оласанми? Ёки бу сени кўр қилаяпдими? Наҳотки Сен Буни ирғитиб, ёлғон башорат дейсан? Унда бу сенинг кўз ўнгингда дунё томонидан, замон билан, элу-халқлар ва Буни ёзган Муқаддас Руҳ билан қандай тасдиқланган. Бу жисмоний, руҳий ва моддий жиҳатдан тасдиқланган. У нима деган бўлса, барчаси амалга ошаяпди ва тасдиқланаяпди.
E-75 Исроил ўз ерида; уларни қўйлар каби ҳайдаб у ерга йиғдилар. Уларни ортидан бўрилар қувди ва уларни орқага, уларнинг ўз ерларига, хавфсиз жойга қочириб келтирди. Эсингизда бўлсин, фақат ўз ерида бўлсагина Исроилга дуолар ваъда қилинган. Худо Исроилни ўз еридан бошқа жойда ҳеч қачон баракаламайди. Иброҳим ўша ердан четга чиққанида жазоланган эди. Бу ерни тарк этган ҳар бир инсон маҳкум бўлади. Худо Исроилни ўз ерида қолганидагина дуо қила олади. [Бранхам ака минбарни тўрт марта тақиллатади–Таҳр.] Ва энди у ўша ерда халқ сифатида турибди! [Бранхам ака бир марта қарсак чалади–Таҳр.] Черков чақирилган, У Келинни кўтарилиши учун фақат Олинишни кутмоқда.
E-76 Муҳрлар очилган. Улар бизга очилган. Улар уни ўтказиб юборганликларини кўриб турибмиз. Илон насли, сувда чўмдирилиш ва ҳоказолар тўғрисида баҳслашишни хоҳлаганлар: сизлар ғафлатдасизлар, кўрсизлар ва буни билмайсизлар ҳам. Бу дунёнинг худоси (иблис) сизларни Бунга нисбатан кўрмайдиган қилди, сизлар эса буни билмайсизлар ҳам. (Бугун эрталаб менга қийин бўлгани ажабланарли эмас, бу босимни ёриб ўтдим!)
E-77 Шундай қилиб, уларнинг пайғамбарлари мана шу охирги кунда намоён бўлишади; бироқ карнайлар байрами орқали эмас...карнайлардан олдин кела олмайдилар.
E-78 Хўшея орқали У шундай деди: “Мен уларни тилка-пора қилдим”. Энди диққат қилинг, У Исроилга гапиряпти. “Мен тилка-пора қилдим”, ёки бошқача айтса, - “Мен уларни пайғамбарларим орқали чопиб ташладим, кесиб отдим”. Мана Худо ўз халқи билан қандай йўл тутади. У уларни ўзга халқлардан ажратиб ташлади. Нима билан? Ўзининг дудама Қиличи билан, Ўз Каломи билан. Ўша халқлардан Уларни (Ўз халқини) ажратди. У Ўз халқини бошқа халқлардан пайғамбарлари билан, Ўзининг тасдиқланган Каломи билан ажратди.
Шундай қилиб, У Ўз Келинини деноминациялардан охирги кунда ваъда қилинган Малаки 4 даги Каломи билан ажратди. Ўз Келинини ажратди, Уни қолган Черковлар билан алоқасини узди! Ўзининг Келинини ажратиб олди!

E-79 У Ўзининг пайғамбарлари билан ажратди, Ўзининг Калому билан пайғамбарлари орқали ─ Исроилни ажратди. “Қолган ҳаммадан ажрал!”
Қарангга, улар худди қолганлар каби иш тутишни истаб Шомуил пайғамбарни олдига келишди. У эса: “Бирор вақт сизлардан пул олганманми? Сизларга Раббий Исми хаққи гапирганимда амалга ошмаган бирор гап айтганманми?”, ─ деди.
Улар: “Йўқ, бу...буни ҳаммаси тўғри, аммо биз барибир подшоҳимиз бўлишини истаймиз”, ─ дейишди.

E-80 Черковлар ҳам худди шу тарзда йўл тутдилар. “О, биз Сўзга ишонамиз. Ҳаммаси тўғри, бироқ, биласанми, улар бизни мана бундай қилишимиз керак эканлигини айтишаяпди.” Уларнинг нима дейиши мени қизиқтирмайди. Ҳақиқат ─ Каломда!
Кутаяпдилар. Пайғамбарлар орқали У уларни кесди ва алоқасини узди.

E-81 Биродар, хозир қайси соат? Хизматчи, қайси соат? Куннинг қайси пайтида ва қандай аломат вақтида яшаётганингизни кўряпсизларми? Сиз буни тушуна оласизми? Сиз буни кўряпсизми?
E-82 Ҳозир ҳеч қаерда уйғониш йўқ. Барча норози, хизматчилар нолияпдилар. Бу ерга черковга келадиган машҳур газеталардан бирини ўқидим ─ жуда яхши рўзнома. Мен муҳаррирни ҳам ва бу одамларни ҳам биламан. Улар жуда ажойиб, художўй одамлар. Моор ака ва Моор опа ─ “Унинг Келишини даракчиси”. Бизнинг соҳамиздаги энг яхши рўзномалардан бири. Бироқ улар: “Рўза тутинг, ибодат қилинг! Рўза тутинг, ибодат қилинг! Карнай чалинмоқда! Келинглар ...”—дейишдан бошқа ҳеч гап ёзишмайди. Сизлардан ким уни ўқийди? Биласизлар. Сиз ҳамма вақт буни кўрпаяпсиз: “Рўза тутинг, ибодат қилинг! Рўза тутинг, ибодат қилинг!” Бошқа гап эшитмайсиз. “Рўза тутинг, ибодат қилинг. Олдинда бизни буюк куннинг тонги кутмоқда! Қандайдир буюк бир нарса содир бўлади! Барчангиз ибодат қилинг, ибодат қилинг! Ҳали унча кеч эмас!”
E-83 Нима учун улар буни қилади? Нима учун буни улар қилади? ─ Улар буюк бир уйғонишни исташади. Уйғониш бўлишига ишониб, улар додламоқдалар. Улар ажойиб инсонлар. Нега энди бундай? Уларга нима бўлди? ─ Улар келинни уйғонишини англамадилар. Тушуняпсизми? Улар масиҳчи бўлганлари учун шу вақт танглигини ҳис этадилар, лекин аллақачон бўлиётганини улар англаб етмадилар. Мана нима учун улар ўзларини шундай ҳис қиладилар. Улар нимадир бўлиши кераклигини биладилар, бироқ, (кўраяпсизми) улар буни узоқ келажакдан кутадилар, бу эса аллақачон ёнгинангда содир бўлди. [Бранхам ака минбарни бир неча марта тақиллатади–Таҳр.]
E-84 Олдинги вақтларда ҳам худди шундай қилганлар. Улар Қутқарувчи келишига ишонган эдилар. Уни келиши олдидан хабар берувчи келишини ҳам улар билар эдилар. Бироқ бу уларнинг кўзини олдида содир бўлди, улар эса буни билмаган эдилар. Улар буни англамадилар. Улар Қутқарувчидан олдин хабарчи келишига ишонардилар, ўзлари эса унинг бошини олдилар ва ўз Халоскорларини ўлдирдилар, чунки башорат қилиниши бўйича улар кўр қилинадилар. Хўшея шундай деган.
E-85 Хўшея орқали гапирган худди ўша Руҳ Юҳанно орқали ҳам бу охирги кунларда черков кўр ва яланғоч ҳамда Уни черковдан чиқариб қўйишини айтди. Ўша башоратларнинг амалга ошганини кўра олмадилар. Бироқ, ўша ерда эканлар, нимадир содир бўлиши кераклигини тушунар эдилар. Шунчаки улар буни англамаяпдилар. Улар буни тушунмаяпдилар. Худди ўша қадимги вақт Яҳудийлари каби: кўзи ожиз Лаодикия; бойлик, теология, Черковга душманлик, Мактубга душманлик. Қаранглар, ўша яҳудийлар Яҳёга қанчалик ёмон муносабатда бўлгандилар. Қаранглар, улар Исога қанчалик душманлик эдилар, гарчи У айнан Ўша, ўзлари кутган Исо эди, уларнинг такидлашларича.
[Кучайтирувчи тизим товуш чиқаради–Таҳр.] Сақлагич куйди шекилли. [Йиғилишдагилар кулишади.] Магнитофонлар ҳам ўчдими дейман? Йоқ, ўчмабди. яхши.

E-86 Улар Мактубга душманлик руҳида эдилар.
Гап шундаки, катта инергия ажралади; ҳар бирингиз – иситгичдирсизлар. Бунақа вақтда черковни ҳароратини бутунлай мўътадил ушлаб туришни иложи йўқ, чунки, ҳар бирингиз тинч ҳолатингизда йигирма беш килокалория истеъмол қиласизлар. Ва сиз шунчаки ўтирганингиз йўқ; сиз доим иссиқлик тарқатасиз. Ҳозир бу ерда шу жойни совутиш учун ҳаво етарлича, бироқ сизлардан чиқадиган иссиқлик туфайли бу ерни совутиб бўлмайди.

E-87 Эътибор беринг, душманлик! Лекин, ҳозир, қадимдаги Яҳудийларга ўхшаб, улар жаҳолатдалар! Улар Лаодикияда. Улар яланғоч, бадбахт ва ачинарли аҳволда эканини билмайдилар. Бойлик, мол-дунё, буюк илоҳий таълимотлар олий маълумотлиликлар вақти бу, ва мана ҳозир эса улар Мактубга адоваткордирлар. Уларнинг У билан умуман ишлари йўқ, худди Носиралик Исо шу заминда юрган ўша вақтлардаги сингари.
E-88 Нуҳ пайғамбар кунларида нима учун одамлар кемага киришмади, сабаби улар ўша Мактубни ҳам элчини ҳам англашмади. Уларнинг ҳалокатига бирдан-бир сабаб, улар ўзлари яшаётган ўша соатни билишмади. Улар тушунмадилар, Худо гуноҳ билан нима иш қилишни ваъда берган бўлса, шундай иш қилишини [Бранхам ака икки марта минбарни тақиллатади─Таҳр.], У инсонни ер юзидан йўқотишини англамадилар. У бу ҳақида башорат қилган. У буни чинакамига айтган. Ва У буни бугун ҳам буни ўша вақтдагидек жиддий айтаяпди.
E-89 Бироқ одамлар Нуҳга яхши муносабатда бўлиш ўрнига, унга нисбатан, гўё ёввойи одамга бўлганидек муомала қилдилар. Улар уни пайғамбар эканлигига ишонмаган эдилар. Биласизлар, Исо Ўзи бизларга Нуҳ кунларида одамлар қандай уни фанатик деганларини, мазах қилганларини, кулганлари ва бошқаларни айтган эди. Бироқ улар ўз вақтларини билмадилар. Улар ўша кунни англамадилар. Ўша белгини танимадилар. Улар мактубни тушунмадилар. Улар элчини танимадилар, бироқ уни ораларидан чиқариб ҳайдадилар ва унинг устидан кулдилар. “Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса!..”, ─ деди Исо.
E-90 Исроил ҳам ўзининг ватанида, ҳамма нарса тайёр турибди ҳам, Мактуб ҳам айнан вақтида келаяпди ─ қандай кунда яшаяпмиз, биродар? Бизлар қаердамиз?
E-91 Улар ўша кунни билишмади. Улар тушунмадилар. Мана нима учун улар буни ўтказиб юбордилар ─ чунки улар буни танимадилар. Улар худди ўша вақтдаги...ҳатто бугунги кундаги одамларга ҳам жуда ўхшашади ─ илмий исботлари билан, таълим олиш тизимлари-ю теологик семенарлари билан кўр бўлгандирлар. Ўша вақтда одамларни нималар кўр қилган бўлса худди шундай бугун ҳам ўша нарсаларни барчаси кўр қилаяпди. Уларни яна бу туфайли кўр бўлиб қолдилар.
E-92 Шунингдек, Мактубнинг ҳамда элчининг оддийлигидан...оддийлигидан! Нуҳ илмли одам эмас эди. У маълумотсиз одам эди. У ночоргина фермер, камтар, оддийгина мактуб билан. Бу уларнинг олий маълумотлари олдида жуда ҳам, жуда ҳам содда эди.
Бугун ҳам худди шундай! Худо, Унга ишонадиган ва ўзини Унга ишониб топширадиганларни чорлаш учун ҳамма нарсани доимо оддийгина қилади. Бу бошқа...фақат Мактуб бошқа, Худо эса ─ айнан Ўша. Энди мен сизларни буни Худо айтганлигига ишонишингизни ва тушунишингизни истардим.

E-93 Исо уларни Нуҳнинг устидан, Унинг пайғамбари устидан кулганларини айтган эди. Ўша куни улар қандай кулган бўлсалар, Унинг Келиши олдиндан ҳам худди шу ишни қиладилар. Улар худди шу ишни қиладилар.
Шу сабабдан фиръавн денгизда ғарқ бўлди. У ўз кунини пайқамади. У шундай қилиб нима содир бўлаётганлигини тушунмади. У қуллар меҳнати билан шаҳарлар қурдириб, ўзининг илмий асри муваффақиятларига ўта киришиб кетган эди. Ўша имкониятни тушунишга имкон бор эди-ю, лекин пайқаши учун жуда ҳам – жуда ҳам банд эди, ва у Худонинг пайғамбарини – элчисини чўлга ҳайдади. У буни танимади. Мана нима учун ҳаммаси шунақа тарзда юз берди. У пайқамади буни. Агар у фақатгина, ўша халққа ваъда этилган Худо Каломини тушунганида эди-я!

E-94 Бугунги черковлар ҳам пайқаганларида эди, агар черковлар ушбу соатга инсонларга ваъда берган бу Худо Каломини фақатгина англаганларида эди, [Бранхам ака минбарни тўрт марта тақиллатади─Таҳр.] унда улар ҳалок бўлмас эдилар!
Агарда Америка ўзлари тузган Конститутцияни тушунганида эди, унда мактаблардан Библияни, тангасидан Худонинг Исмини ва Худога содиқлиги қасамини олиб ташлашни истамаган бўлар эди. Бироқ у буни тушунмайди. Нима учун? ─ У кўр ва ялонғоч. Мана шу имкониятлар учун ёвонларда қолиб кетган, ўша қадрдон йигитлар тўккан қонни қадрлай олмайди. Улар унут бўлиб кетди, улар энди хок, тупроқ энди улар.

E-95 Бироқ бор Ўша, Ким пайғамбарларининг тўкилган қонини унутмайди, қандай баҳо билан бугун бизга бу Хушхабар етказилган. Ахир шерларга ем бўлганлари ва шерларнинг қафасларига ташланганлари, арралаб бўлакланганлари, ўтда ёндирилганлари, хочга қоқилганлари минглаб-ку! Худо буни қадрлайди.
Черков ўз пайғамбарларини унутди. [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатади─Таҳр.] “Биз энди уларга муҳтож эмасмиз”, ─ дейди улар. Бироқ Худо билади, улар Унда бўлиши кераклигини; У Ўз халқини Ўз Каломи билан чопиб ажратади. Аммо бугун улар учун Бу жуда ҳам модадан қолган, эски. Улар Буни тушунмайдилар. Мана, нима учун улар шунақа аҳволдалар. Мана, нима учун улар ялонғоч, аянчли, кўр, бадбахт ва буни билмайдилар ─ чунки улар биз яшаб турган ушбу соатни тушунмайдилар, улар буни англамайдилар.

E-96 Мусо ўша вақт учун бўлган Худо Каломи ваъдасининг тасдиғини кўрганида, ўз кунини ва ўзининг чақирилганини билди. Шунда у ўзини ким эканлигини билди ва Каломдаги ваъда бўйича нима қилиши кераклигини тушунди. Шунинг учун, ким нима деркин деб, қўрқмади. У ўз ваъзидан уялмади, гарчи барча руҳонийлар, барча фиръавн ва обрўлилар у билан рози эмасдилар. Лекин у ўша Нурни кўрганида тушунди, ўша кунга, вақтга ваъда қилинган Сўзни айтган ўша бутадаги Олов Устунини таниди, қайсики: “Мен сени боришга ва буни амалга оширишга чорладим”, – деди. У подшонинг даҳшатли дўқ-пўписаларидан чўчимади. Худо Каломида ваъда қилингани бўйича ўша халқни олиб чиқиш учун у ўша ерга борди.
E-97 Тасдиқланган ваъдани кўриб, у халқни чиқишга тайёрлади. Қачон? Қачонки у Худо ваъдасини тасдиқланганини кўрди. [Бранхам ака минбарни олти марта тақиллатади─Таҳр.] Эслайсизми? У ўзининг таълимоти билан қочганди, ўзининг маълумоти билан қочиб кетганди. Бироқ у намоён бўлган Худо Каломини, Унинг: “МЕН ҲАР ДОИМ БОРМАН” Каломини тасдиғини кўрганида [Синодал таржима: “Мен Борман”─Тарж.] ким нима дейиши муҳим бўлмай қолди. Унга фиръавн зарар етказиши мумкинлигидан ҳам кўрқмади. Ҳамма қолганлар ҳам уни бир нима қилади деб қўрқмади. У фақат Худодан, Худони тушунмай қолишдан ёки қандайдир тарзда Худони нотўғри тушунишдан қўрқди. У одамлардан хам, улар нима дейишидан ёки нима қилишидан ҳам қўрқмади. У фақат Худодан, бу Худонинг Каломи эканини тушунганидан сўнг.
E-98 У тушуна олмасди, қандай қилиб ўзига ўхшаган бунақа одам юборилиши мумкин. Бироқ у исботланган Сўз орқали бу нима эканини билгач, подшоҳнинг қонунларидан қўрқмади. Агарда сиз фақатгина билсангиз эди, агар бизлар бугун фақат тушуна олсак эди!.. Мусо тасдиқланган Каломни кўрганида, бу тасдиқни исботини кўргач англади. У халқни чиқишига тайёр эди.
Аюб бу Худо эканини ҳеч тушуна олмади. Агар иблис эришса... сиз бошиздан кечираётган қандайдир бир синовларни Худо жазолаяпди деб, қачондир бўлсада сизни ишонтиришга эришса... Ахир Худо унга ниманидир кўрсатмоқчи эди. Аюб токи ваҳий кўрмагунича буни англамади. Худди Мусо: Мусо ваҳий кўрганида, бутада Олов Устунини, бу исбот эди. Ва қачонки...
Аюб савол берди: “Агар одам ўлса, яна яшай оладими? Дарахт ўлади, қурийди ва яна яшашини мен кўрдим. Мен гул ўлганини, қуриганини ва яна яшаганини кўрдим”. Бу унинг саволи эди. “Бироқ инсон ётиб қолади, у руҳини чиқаради, у шу билан кетади. Унга ўғиллари фиғон кўтаради, ва буни сезмайди ҳам. Ох, қани энди ғазабинг босилгунча мени ўликлар диёрида яшириб турсанг!” У тушунмас эди, нима учун гул ўлади ва яна яшайди, дарахтлар барги тушади ва ерда ётади, баҳорда эса яна пайдо бўлади. “Инсон ўлади ва у қаёққа кетади? Мен Худога ишонаман, лекин одам билан нима бўлади?” ─ деди у.

E-99 Бироқ мана бир куни чақмоқ чақди, момоқалдироқ гумбурлади ва пайғамбарга Руҳ тушиб келди. Ва у бир Зотни Келишини кўрди, Қайсики гуноҳкор одамга ва Муқаддас Худога Ўз қўлини чўза олди ва кўприк яратди. Шунда у: “Мен биламан, менинг Халоскорим тирик! Ҳатто бу танани қуртлар еб битирса ҳам, мен барибир Тангрини ўз танамда кўраман!” ─ дея ҳайқирди. Тирилиш нима эканлигини у англади.
E-100 Токи эшак тилга кирмагунча Валом Фариштани кўролмади. Фаришта унинг йўлида турганини Валом тушуниб етмади. Ғафлатда қолган, кўр бўлган воиз, ўзидаги инъомни пул эвазига сотишига йўл қўймасликка ҳаракат қилаётган, уни йўлини тўсган бу Худо эканини англамади. Валом, эшаги одам тилида гапирганида, қилмоқчи бўлган ишидан сақлаб қолишга уриниб, унинг йўлини Фаришта тўсиб турганини тушунди.
E-101 О, кўзи кўр бўлган деноминациялар! Агар Худо хизматчини йўлдан озганини билдириш учун тилсиз эшакни ўзи билмаган тилида гапиртира олса, наҳот худди шу учун одамни ишлата олмайди? Жаҳолатда қолган халқ!
E-102 Агар Ахаб ўша кунни билганида эди, унга вада қилинган Худони Каломига эга бўлган ўша Михо пайғамбарни ҳукм қилмас эди.
E-103 Ўша куни Ахаб у ерда Ёхушафат билан турганида ва ўша ерда уларнинг тўрт юзта пайғамбарлари башорат қилишганда, улар: “ Ўрнингдан қўзғал! Ҳаммаси жойида, Ахаб, сен гуноҳда яшайсан. Сен бизларни қудратли деноминация қилдинг! Бизлар буюк халқмиз. Бизларда буюк хизмат бор. Бизлар тўрт юзта, Калом ва теологияда роса кўп дастурланганлар. Бизлар ҳаммасини жуда яхши биламиз”, ─ дея башорат қилдилар.
E-104 Хуллас, энди қарасак, улар Бу ҳақида ҳамма нарсани билмас эканлар. Улар ўзларидан бир авлод олдин ўтган Илёсни ақлсиз деган эдилар. Илёс Худонинг ҳақиқий пайғамбари: “ЭГАМ ШУНДАЙ ДЕМОҚДА, Ахаб, сенинг қонингни кўппаклар ялайди!”—деб башорат қилган эди. Кўряпсизми?
E-105 Бироқ у руҳонийлар, инсон томонидан қўйилган пайғамбарлар, уларда ҳаммаси тўғри ўрнатилган деб ўйлагандилар. Улар: “Иброхим ота...” Тўғрироғи: “Ахаб ота, йўлга чиқ!”, ─ дедилар. “Раббий сен билан. Сен Муқаддас Ёзувга эгасан, чунки Худо бу ерни Исроилга берди. У Исроилга тегишли. [Бранхам ака минбарни олти марта тақиллатди─Таҳр.] Тур ва бор энди! Раббий сен билан”. Ана бу қойил!
E-106 Бироқ, биласизми, Ёхушафатга (Ахаб каби гуноҳга ботмаганга) ҳамма нарса бироз бошқача тасвирланарди. “Бу ерда улардан бошқа яна бирорта пайғамбар йўқми?”, ─ деб сўради у.
E-107 “Яна бир киши бор, ─ деди униси, ─ лекин мен уни ёмон кўраман”. Кўряпсизми? Худо нима қилди? У пайғамбари билан халқни яна йўнарди. “Мен уни ёмон кўраман. У мен ҳақимда доимо хунук гапдан бошқа ҳеч нарса демайди. Сен эса мени буюк одам эканимни биласан. Агар мен кучли иймонли бўлмаганимда, бу ерда мана шу семинарияга эга бўлмасдим. Мени тажрибали одамларим бор. Улар у ерда ўрганиш учун дарсликлар-у-битиклар ва ҳоказолар билан ўтиришади. Биламан, улар буюк эрлар”.
Бироқ агар, Ахаб фақат тушунса эди, ўша йигит кимлигини, ўша камбағал, жулдур йигитча, Йимлоннинг ўғли, у ерда туриб унга: “ЭГАМ ШУНДАЙ ДЕМОҚДА” ─ деб айтганини англаганда эди, шунда у ҳеч қачон бу фожиали хатони қилмаган бўлар эди. Бироқ у Михони ёмон кўрди. Шундай қилиб у...
О-о, одамлар, қайси вақтда яшаётганингизни билинглар! Қаранглар, нима содир бўлди. Қаранглар, нима ваъда берилган. Ўзингиз яшаётган кунни таниб билинг.

E-108 Бугунги черков деноминациялари билишса эди, нима учун улар ҳукм остидалар ва Исроил Мисрдан қочгани каби уларнинг черкови аъзолари, нима сабабдан улардан кетиб қолмоқдалар!.. Агар деноминациялар бу кассеталарни айблашни бас қилиб, уларни эшитганларида эди!.. Сен ҳам, эй воиз, бу кассетани эшитаётган, қулоқ сол! Агар сен ўзинг яшаётган ушбу соатни билганингда, кошки шу вақтнинг аломатини англанингда эди, нима учун одамлар ўз деноминацияларидан қочаётганларини кўрган бўлар эдинг. Раббийнинг Руҳи уларни чорлаяпти! “Агар Отам жалб қилмаса, ─ деди Исо, ─ у Менга келолмайди. Ва Отам Менга, ─ ўтган замонда (имловий маъно), ─ берганлар, келадилар”.
E-109 Худди қудуқ олдидаги ўша аёл ва руҳоний ─ қандай катта фарқ! Бугун қўлёзув яна деворда. Одамлар буни кўриб турибдилар, бироқ улар буни тушунмаяптилар.
E-110 Кошки Яхудийлар, ўзларининг охирги пайғамбарини сўзларига мувофиқ, ўз Қутқарувчисининг ваъда қилинган аломатини англаганларида эди! Пайғамбар Малаки 3 да айтилган: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йулни ҳозирлайди”. Ўзлари эса Уни кутганмиз дейдилар.
E-111 Бунчалар — бугунги кунга ўхшамаса! Улар кутяпмиз, нимадир содир бўлиши керак, дейдилар. Барча черковлар ибодат қилаяпдилар, рўза тутаяпдилар ва: “Энди келинглар, ибодат қиламиз. Келинглар ҳаммамиз бирга бўламиз. Ҳозир буюк ишлар содир бўлиши керак. Биз биламиз, қандайдир буюк нарса содир бўлади. Черков тайёр бўлиши керак” — дейдилар. Мана шу, уларнинг ибодатлари.
E-112 Ўшанда ҳам уларнинг қилган ибодатлари мана шу эди. Ва мана Яхё Чўмдирувчи келди. У уларнинг семинарияларини рад қилгани учун, уларнинг оталари ўргатганларга қарши иш қилгани учун... У чўлу-биёбондан ҳеч қандай маълумотсиз чиқди. Ҳозирги замон тил билан айтганда, у ёқаси қайтмаган бўлиб чиқди. У теологияни роса ўрганган бўлиб келмади. Бироқ у Масиҳ келишини эълон қилиши кераклиги тўғрисидаги Худо ваъдасини билиб, тушуниб келди.
“У ҳозир орангизда турибди”, ─ деди у. Улар эса уни ақлсиз деб ўйладилар, чунки у уларнинг мактабини тугатмаган эди-да. Ёзув деворда эди, улар эса буни тушунмадилар. Улар нақадар буюк Шахсни кутяпмиз дедилар; У эса шундоқ уларнинг ораларида эди. Ва улар, гарчи Уни қидиряпмиз десаларда, Уни танимадилар.

E-113 Жуда ўхшаш: яҳудийлар қандай бўлган бўлсалар, мажусийлар ҳам худди шундай, чунки худди шу нарса, худди шу нарса башорат қилинган. Улар Уни кутганларини таъкидлашди. Бироқ энди мажусийлар, Лаодикия даврида деноминациялар худди ўшалар каби кўрдирлар. Нима учун? Чунки шунақа бўлиши башорат қилинган. Бу содир бўлиши керак.
E-114 Агар Исроил ўз аломатларини билганида эди, унда улар Нажоткорнинг келиши вақти қанчалик яқинлигини билган бўлар эдилар. Агар улар англасалар эди...
Сизлар биласизлар, шогирдлари бу ҳақида Исодан сўрадилар: “Нега Таврот тавсифчилари Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар?”

E-115 Исо эса деди: “Илёс келди, улар эса уни танимадилар. У шу ерда эди, ва улар уни ўлдирдилар. Ёзувда башорат қилингандай, аниқ шундай қилдилар”.
E-116 Агарда уларнинг барча иккиюзламачилигини ҳукм қилган, уларни барча қилган ишларини қоралаган ўша “фанатик”ни улар фақатгина таниганларида эди... У деди: “Ҳой иккиюзламачи—риёкорлар! Керак эмас бу ерда... Ҳой илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди? Ўзингизча: ʼБизнинг отамиз ─ Иброҳим. Бизларни ана унимиз, бунимиз ёки бошқамиз борʼ ─ деб ўйламанглар. Сизларга шуни айтай: Худо мана шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир”.
E-117 Бизнинг қўл остимизда Бутун Жаҳон Кенгаши, ва бизнинг аъзоларимиз ҳаммадан яхши кийинади, деб ўйлаш керакмас. Худо Унинг Каломи бажарилиши учун, керак бўлса, тирқишдаги каламушлардан авлод кўтариши мумкин: фоҳишалар, зинокорлар, ичкиликбозлар ва қартабозлардан. У буни қилишга қодир. У ҳалиям Ўша Худо.
E-118 Кўр бўлиб қолган деноминациялар, Исроил каби кўрмай қолаяптилар, унисига ҳам, бунисига ҳам шунақа бўлишлари башорат қилинган. Ҳозир айтмоқчи бўлган нарсамга етиб борганимча, сизга, улардаги ўхшашликларни кўрсатаман; Ғафлатда қолганлар, кўрмайдиган бўлганлар худди... Мажусийларнинг Лаодикия Даври деноминациялари бугун ўша вақтдагилар каби, кўр бўлганлар.
E-119 Лаодикия даври Мактубни қабул қилиши керак! [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатади─Таҳр.] Малаки 4-бобда шундай бўлиши айтилган.
Бироқ улар нимани кутаяпдилар? “Бу бизнинг деноминациядан чиқади. Агар Бу биз орқали, – (баптистлар, пресвитерянлар, ягоначилар Ассамблеяси ёки яна кимнидир), ─ агар Буни бизлар тузмасак, Бу ҳақиқат эмас”.
Ўша ўтган кунларда ҳам улар худди шундай қилдилар. Гарчи ҳар бир сўз бажарилган бўлса-да, улар буни пайқамадилар. Исо деди: “Улар ёзилгани бўйича аниқ иш тутдилар. Инсон Ўғли билан шундай қиладилар; У рад этилади”.

E-120 Энди диққат қилинг, Мажусийлар кунларида Малаки 4-бобида ваъда қилинган Ёзув бўйича ҳозир ҳам худди шундай.
Ахир Исо айтган эди: “Ёзув бутунлайин Худодан руҳланган ва Унинг озгина қисми ҳам бажарилмай қолмайди”. Ёзувни бажарилишига ҳеч қандай тўсиқ қўйиб бўлмайди. Ҳаммаси бажарилиши лозим. Бу содир бўлади, деганди Исо. Ва мана бизлар буни содир бўлганини кўриб турибмиз. Биз буни кўряпмиз.

E-121 Бу охирги кунларда нимани тиклайди? Деноминациядаги биродарлар, қулоқ солинглар! Дастлабки байрамни, “эллик кун байрамини” тиклайди. Исроил байрамининг Карнайи жаранглашидан олдин дастлаб қанақа бўлган бўлса худди ўша тарздагидай яна тикланади. Тикланиши керак! Қандайдир тарзда бу бажо бўлиши керак. [Бранхам ака минбарни олти марта тақиллатади─Таҳр.] Малаки 4-бобда, бу, Оталар Имонини фарзандларга яна қайтаради, бу юз беради, дейилган.
E-122 Агар Исроил ўз Масиҳини, ваъда берилган белгини таниганида эди, унда улар бугунги ҳолатларида бўлмас эдилар. Агарда улар... Лекин нима учун улар буни танимадилар? Бу ачинарли. Нега энди улар буни англамадилар? Улар буни англамаслигини Худо айтганди, чунки. Сизлардан ким бунга ишонади, “Омин” денглар. (Йиғилиш “Омин” дейди, - Таҳр.) [Йиғилганлар: “Омин!”, ─ дедилар.─Таҳр.] Худо айтди, улар танимайди деб.
Ва худди Ўша Худо, бу нарса Лаодикия Даври Черковида ҳам юз беради, деди, ва мана, бу уларни олдида. Қандай қилиб улар, бундан бошқа бирор нима қила оладилар?

E-123 Кошки улар Қутқарувчининг ваъда бериб айтилган аломатини, Инсон Ўғли белгисини тушунсалар эди!.. У Инсон Ўғли исми билан келади. Шундай қилиб, мана У исм билан эди...эллигинчилар Даври давомида Муқаддас Руҳда эди ─ Худонинг Ўғли. Шундан кейин Миллениум [Миллениум ─ минг йиллик шоҳлик.─Тарж.] ─ Довуд Ўғли. Уч марта “Ўғил”, худди ўша Худо. Худди ўша, “Ота, Ўғил, Муқаддас Руҳ” ─ худди Ўша Худо. Довуд Ўғли, Худо Ўғли... Довуд Ўғли, Инсон Ўғли, Худо Ўғли ─ худди Ўша Худо, доимо, фақат учта ҳар хил лавозимда ҳаракатланади.
E-124 Шундай қилиб “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ” – бу учта Худо эмас, балки худди Ўша Худо учта даврда, уч хил амалда: худди Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ сингари.
Аммо бугун ҳам ўша вақтдагилар каби ─ урф-одатлари туфайли кўр бўлдилар; рас-русмларидан кўр бўлиб, улар буни кўрмайдилар. Нима учун улар буни кўролмадилар? — Улар ҳеч қачон буни кўрмайдилар. Эсингизда бўлсин, бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ.
Сен сўрайсан: “Унда нима учун буни айтаяпсан?” – деб.
Худди Яҳё айтганидай; барча қолганларни гапирганлари каби. Гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда тортиб чиқариш керак бўлганлар пайдо бўлаяпдилар. О, Худонинг қўзилари, Унинг Овозини эшит! “Менинг қўйларим, Мени Овозимни биладилар”.

E-125 Қудуқ бошидаги аёл ўз кунини Халоскорнинг аломати орқали билиб олди. У аянчли аҳволда эди. У ўша тузалмас черковлар билан алоқада бўлишни хоҳламади. Улар қандай истасалар шундай яшардилар ва уларнинг қилаётган барча ишларига ─ бу аёл ишонмади. Аммо аёл бир куни У келишини билар эди. Бу камбағал аёл қудуқ олдига келди ва У (Масиҳ) уни қандай гуноҳда яшаётганини айтиб, унинг юрак сирларини оча бошлаганида, у излаган Ўша Зотни топди.
“Ҳазрат; Кўриб турибман Сен — Пайғамбарсан”. Бироқ уларда тўрт юз йилдан бери пайғамбар бўлмаган эди. “Мен кўриб турибман Сен — Пайғамбарсан. Ва мен биламан, Нажоткор келганида, ҳамма нарсани бизга маълум қилади, У шундай қилади”.
“Мен Ўшаман”, — деди У.

E-126 У англади. “Сен буни қандай исботлайсан?” – деган саволлари йўқ эди. Бу аллақачон исботланган эди. “Масиҳ келганида, У буни қилади”. [Бранхам ака кафедрани беш марта тақиллатади.–Таҳр.]
Хўп яхши, агар ўша аёл буни Ёзув бўйича таниб билган бўлса, наҳот бизлар кечқурунги Нурни ва бугунги кунни аломатини билолмасак?
“Биз биламиз, Масиҳ келганида, У бизга буларнинг ҳаммасини кўрсатади. У буни бизга маълум қилади, айтиб беради”.
“Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман”, ─ деди У.

E-127 Бошқа саволлар йўқ эди. Аёл чопиб кетди ва одамларга: “Боринглар, қаранглар! Ана У”, ─ деди. У аёл учун савол қолмади, йоқ. Ҳаммаси ҳал бўлди, чунки аёл ўзи яшаётган кунни англади. У буни таниди.
E-128 Худди шундай таниқли яҳудий бўлган Натанил ҳам, Нажоткорнинг ваъда қилинган бу аломатини кўрганида у таниди. Қанча руҳоний ва шунга ўхшаганларни бўлганини аҳамияти йўқ эди...
Бу нимани келтириб чиқарди? Халқ ўз черковларини ташлаб кетаётганларини кўриб, руҳонийлар хавотирга тушишди. Улар: ”Сизлардан ким Унинг йиғилишига борса, биздан ҳайдалади. Биз сизни деноминациямиздан четлаштирамиз”, — дедилар.

E-129 Бугун ҳам худди шундай. “Агар унинг йиғилишига борсангиз, биз сизни ўз ташкилотимиздан чиқариб юборамиз”.
Ўша кўзи ожиз йигитни эслайсизми? Ота-онаси ҳатто жавоб беролмадилар, улар қўрқдилар. Чунки уларга: “Кимки Исони кўришга борса, ёки Унинг йиғилишига қатнашса, бунақалар бадарға қилинадилар”, — дейилган эди. Аммо ўша кўзи ожиз одам ўзи учун гапира олди, ўша, олдин кўр бўлган ва кейин кўзи очилган йигит.

E-130 Мен, қачонлардир кўр бўлган, энди эса кўраяпман. Мен бу нарсаларни билмас эдим, энди Бу менга Муқаддас Руҳ томонидан очилди. Деноминациялар, уларни қўйиб юборинглар, чунки улар барибир келадилар! “Мен ердан кўтарилганимда, Мен ҳаммани Ўзимга жалб қиламан”.
E-132 Натанил буни таниди. У буни билди.
E-133 Худди Мусо каби. Билия далиллари, тасдиқланган Калом... Мусо ўша кун учун берилган ваъда шунақа эканлигини биларди, чунки бу Ёзув буйича эди. Бу қанчалик ғалати бўлмасин... “Уларга нима дейман... Уларга чўлда мен Нурни кўрдим дейманми? Қандай қилиб уларга, ўша ерда Нур бор эди ва шу Нур менга бу ерга келишимни айтди дейманми?” — деди у.
“Имонинг комил бўлсин Мусо. Мен сен билан бўламан”—деди У. Ва фақатгина бу эмас...

E-134 Мисрда У Ўзини кўрсатмади; фақат ғаройибот ва аломатлари билан кўрсатди. Аммо У уларнинг ҳаммасини бир жойга тўплаган вақтида У уларга тағин кўринди ва танланганлар ва чақирилганлар олдида Мусонинг хизматини тасдиқлади. Бу пайғамбар уларни ўша халқдан суғуриб, уларни ўша жойга келтирганида, шунда Синай Тоғи чўқисида Олов Устуни яна пайдо бўлди.
E-135 Буни ҳозирги кун билан солиштиринг. Омин! Худога ҳамдлар бўлсин! Бу мен учун ҳаётимдан ҳам қимматдир. Менинг кексалигим сездирмасдан яқинлашаяпти, разиллик ва ахлоқсизлик мамлакатларни қамраб бораётган ва шунга ўхшашлар бўлаётган бу вақтни кўриб турибман, шунда мен ортга қарайман ва нима содир бўлганини кўраман. Яна озроқ ва ана шу тана, ерда чодирим бузилади, бироқ мени У Ерда бошқаси кутгаётгани ҳақидаги фикрлардан юрагим шодланиб ўйнаб кетади. Мен халқни чиқариб олишга урунаман, уни бу барча нарсалардан айиришга, уларни ташқарига чиқаришга, Ёзув бўйича бу Худо Олов Устуни тасдиғи билан, қайсиники юзлаб ва минглаблар кўришган, ҳатто буни исботлаш учун вақти-вақти билан Уни фотоаппаратга расмга олишганини кўрсатишга ҳаракат қиламан.
E-136 Тақлидчилар кўтарилмоқдалар. Албатта, бу шундай бўлиши керак. Тақлидчилар Мусони кунларида кўтарилгандилар ва худди шундай қилгандилар. Худо унга: “Мусо, улардан ажрал, улар билан юрма. Мен уларни ютиб юбораман” — деди. Ва дунё уларни ютиб юборди. Бугун ҳам худди шундай ─ дунёга қайтаяпдилар, пул билан фирибгарликлар ва шунга ўхшаш нарсалар. Кураяпсизми?
E-137 Мусонинг Каломдаги аломати! У...у уларни озод қилиш учун ўша ерга келган Худонинг буюк пайғамбари эди ва улар буни тан олгандилар. Улар ишорани англагандилар. У Ёзувдаги ваъданинг аниқ тасдиғи эди.
E-138 Исо ўша аёл ҳузурида Ёзувнинг тасдиқланган ваъдаси эди. Тўғрироғи У Ёзувнинг Талқини ўзи эди. Исо Ёзувнинг Талқини бўлган. Унинг Шахсий ҳаёти Ёзувни талқин қилган эди.
E-139 Наҳотки бу вақт Мактубини кўрмаяпсиз? Биз қаерда турганимизни англай оласизми? Мактубнинг Ўзи Каломдан биз яшаётган ушбу соатни сизларга талқин қилади. Бунинг ўзи Изоҳ.
E-140 Исо Исроилга: “Қани эди сизлар фақатгина ўзингиз яшаётган вақтни билсангиз эди!..” — деди. Бир куни Зайтун тоғида ўтириб, У юқоридан қаради ва “Қуддус, О, Қуддус!”—деди. У йиғлади. У чуқур тикилди. У кўрди...
Умуман тенг бўлмайман, бўлиши мумкин ўшандай... Бир кун кечқурун...бир кун эрталаб, тахминан соат ўнда, мен ўша бевафо черковни кўрдим. Юрагинг тубида муқаддас Руҳни зор-зор йиғлаётганини сезасан.
“Эҳ Қуддус, Қуддус, Мен сени неча марта чақирдим. Бироқ сен нима қилдинг? Мен сенга юборган пайғамбарларни сен қатл қилдирдинг. Сен уларни ўлдирдинг”.
Бугун черковларга юборилган Мактуб ҳам, уларнинг деноминацион ақидалари билан йўқ қилинди. Уларнинг ақидалари билан Ёзув хароб қилинди. “Агар сен фақат ўз кунингни билсанг эди! [Илоҳий йўқлаш вақт-соати — Худо сени қутгаргани келган эди.—Тарж.] Лекин ҳозир жуда ҳам узоқ, энди жуда ҳам кеч”. Черковлар билан ҳам худди шу аҳвол!

E-141 Мен бутун қалбим билан ишонаман, черков гуноҳлари ювилишидан ўтди. Бу хақида нима ўйласангиз ўйланг, аҳамияти йўқ, бу сизни шахсий фикрингиз. Бу эса менинг фикрим. Тушунаяпсизми? Менинг фикримга сиз қўшилишингиз шарт эмас. Лекин мен ўйлайман, у гуноҳлари кечирилишидан ўтганига беш ёки олти йил бўлди. Эсимда... Сизлар Чикагони эслайсизларми? Қаранглар, ўша вақтлардан бери нима бўлди, ва кузатиб туринг ва бу нарсалар юз беришда давом этади. Кўраяпсизми? Ёдингизда турсин, бунинг остида менинг исмим турибди, у ўша ерда ёзилган, бу РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕМОҚДАдир. Қаранглар, бу қандай пастлаб бораяпди.
E-142 1933 йилга қаранглар, охирги кунларда аёллар ўзларини қандай тутишлари ҳақида айтилган эди, одамлар ҳақида нималар дейилган эди... Муссолиннинг ҳаёти қанақа якун топади. Гитлернинг интиҳоси қандай сирли бўлади. Қандай қилиб учта “изм”лар коммунизмга келади. Тухумга ўхшаган машиналар қандай пайдо бўлади. Аёллар қанақа кийинишади ва эркакларга ўхшаб қолишади; ҳатто ички кийимларида... ва ниҳоят, шунчалар бўлишади — анжир баргига ўхшаган кийимларгача етиб борадилар. Қанақа ахлоқсиз алоқалар...қандай одамлар бугун ўзларини беҳаёларча тутадилар Қаранглар, улар нима қилдилар. Ва бу сизларнинг кўз ўнгингизда бўлаяпди.
E-143 Агар имонли опалар фақат... отигагина имонли бўлган опалар, билсалар эди, тушунсалар эди, ўша ахлоқсизлик руҳи, улардаги ўша руҳ – иблисдандир ва у уларнинг сочларини кесишга мажбур қилади! Фақат шайтон бу нарсани қилишни кўнглига солади. Бу сизлар учун Худо Каломига қаршилик, худди Адан боғида қандай бўлган бўлса. Улар нима... Агар улар фақатгина тушунсалар эди... “Э, бу ўша, кезиб юрадиган тақвадор воиз гапиряпти!”, – дейдилар. Бу мен эмас. Нима қилишни сизга мен айтмаяпман. Мен фақат Каломдан парча айтаяпман. Агар улар фақат билсалар эди, бу иблисдан эканлигини!..
E-144 Улар ўзларини масиҳчилармиз, дейди. “Қандай сен Мени “Раббий” дейсан-у айтганларимни бажармайсан?” ─ адеди Исо. Улар Масиҳчи бўлолмайдилар. Мен қози эмасман уларга, бироқ мен фақат Каломда нима айтилган бўлса, шуни айтяпман. “Қандай қилиб Мени “Раббий” дейсиз-у, Мен қил деган нарсани қилмайсиз?” Калом эса бутунлай – Исо Масиҳнинг ваҳийсидир. “Қандай сиз Мени ʻРаббийʼ дейсиз?”
E-145 Агарда улар фақатгина, бу беҳаёликлар руҳи иблисдан эканини билсалар эди!.. Баъзи бир ана у ердаги дилбар опалар...
E-146 Индиана штати Джефферсонвилл — мен умримда кўрган шаҳарлардан энг беҳаё беадаби деб ҳисоблайман, аёлларининг ярим-ялонғочлигига келганда. Мен Голливудда бўлганман. Мен кўп жойларда бўлганман. Мен бутун дунё бўйлаб юрдим ва ҳар хил нопокликларни кўрдим. Мен буни Парижда кўрдим. Улар орасида Англия ҳаммасидан ўтиб тушади.
E-147 Мен ўйлайман, Англия бир кун келиб океанга ғарқ бўлади. У шунга арзийди: нопоклик, ифлослик, бўлмағурлик! Бутун дунё ахлоқсизлиги тщдаси щша ерда, мен ҳаётимда Ёзувни шунчалик инкор қиладиган одамларни кўрмаганман. Англия шунақа бўлди, чунки у ҳақиқатни рад этди.
E-148 Билли Грэйем хотинини паркдан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган эди: паркнинг ўзида эркаклар, аёллар, йигит-қизлар очиқчасига жинсий алоқа қилганлар. У ахлатхонага айланди; худди шундай Франция ҳам, қолган бутун дунё ҳам. Худди шундай Қўшма Штатлар ҳам, уларнинг ҳаммасидан ўтиб, етакчи бўлаяпди!
E-149 Бугунги кунга қаранг: уларга соч кесишга, калта шим, брюк кийишга, чекишга рухсат бериб қўйишибди — ўзларини имонли ҳисоблайдилар. Наҳот сиз буни англамайсиз, опа, тўғрироғи, аёл... Яъни, кечирасиз, менинг опам бундай иш қилмас эди. Бу шайтон эканини сиз англамаяпсизми? Лекин нима...
Қадимдаги яҳудийларга ўхшаб, сизлар тасдиқланган Сўзга ишонишни хоҳламаяпсизлар, қачонки У кўз ўнгингизда исботланган. Сизлар деноминацияларингиз анъаналарини “ҳаммаси жойида” деганига ёпишиб олгансиз. Сизлар ўзга тилларда гапирасиз, сакрайсиз, руҳда куйлайсиз ва сочларингизни кесасизлар. [Бранхам ака кафедрани бир марта тақиллатади.–Таҳр.] Ҳм! Масиҳчи шунақа қилишини сиз ўзингиз тасаввур қила оласизми?
Мен жинларни кўрдим, жодугар-сеҳргарларни кўрдим, уларни қандай ўзга тилларда гапиришини ва таъбирлашларини кўрдим, сакрайдилар ҳам, рақсга ҳам тушадилар; инсон бош суягидан қон ичадилар ва Исо Масиҳ Исмини лаънатлайдилар.

E-150 Сен: “Мен черковга тегишлиман. Аллилуйя! Худога шукур! Мен...”, – дейсан. Сен нимага тегишлисан?
Черков бу Калом! Каломда: “Агар сиз шуни қилаётган бўлсангиз, шарманда”, ─ дейилаяпди. [Бранхам ака Библияни тўрт марта тақиллатади.–Таҳр.]
Сизлар, кўрмай қолган фарзийлар тўдаси, бу бечора болаларни тўппа-тўғри дўзахга элтаяпсиз; чунки сиз тушлик талонингиз учун қўрқасиз, агар сиз бирор ҳаракатларни қилишга киришсангиз, сизни деноминациянгиздан чиқариб юборадилар. Иккиюзламачи, сенга уят, шарманда! Қандай сен уялмайсан! Ўша вақтни яқинлашаётганини кўриб туриб
сен ўз анъаналаринг билан Худо Каломидан нари кетасан. Қандай журъат қиласан, ақлини йўқотган!

E-151 Наҳотки сизларни кўр қилинганингиз Каломда айтилмаган? Наҳот сиз кўр эканлигингизни тушунмайсиз? Каломда шундай дейилган. “Ва сен ялонғоч, аянчли, бадбахт, кўрсан, ва бундан хабаринг йўқ”. Сизлар ўз черковларингизни шаҳардаги энг катта черков деб ҳисоблайсизлар ва у-бу ишларни қиласизлар, Инжилда эса ўта қашшоқ ва кўзи кўр эканлигингиз айтилган. Сизларга кўзларингиз учун малҳам сотаман деб У ҳали ҳам эшик олдида турибди [Бранхам ака кафедрани тўрт марта тақиллатади.–Таҳр.], сизларга сотмайди ҳам, беради, сиз эса олишни истамайсан. Ёзув бажарилаяпди.
E-152 Одамлар, қайси кунда яшаяпсиз? Сиз ушбу соатни тушунаяпсизми, бу аломатни танияпсизми?
E-153 Ўша аёллар буни шайтон эканлигини англасалар эди фақат!.. Бу дин номи остидаги беҳаёлик руҳи. У ҳамиша шундай ҳаракат қилган. У ҳар бир пайғамбарга келган, ҳар бир донишманд одамга келган, у ҳатто диндор шахс сифатида Исо Масиҳга келди. Библияда эса у охирги кунларда шунчалик ўхшаш бўладики, агар иложи бўлганида (ҳатто эллигинчиларда) ўша эллигинчилар черковидаги танланганларни ҳам йулдан оздирарди. [Бранхам ака минбарни бир неча марта тақиллатди. Лентада бўш жой—Таҳр.]
E-154 “Фақат озгина, ─ деди У, ─ чунки эшиги тор ва йули энсиз ва бу йўлни топадиганлар оздир. Зеро Нуҳ кунларида саккиз жон қутқарилганда қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келганда ҳам шундай бўлади”. Ўйлаб кўринг-а! Қайси кунда биз яшаяпмиз? Сиз бу вақтни англаяпсизми; қайси кунлигини билаяпсизми?
Мен сизларни кўп вақтингизни олдим, аммо мени яна бир неча дақиқам бор. Шундайми? [Йиғилишдагилар: “Йўқ-йўқ, давом эт!”, — дийишаяпди.─Таҳр.]

E-155 Уларга сочларини кесишга қўйиб берадилар. Улар: “Бизнинг черков бунга эътибор бермайдилар”, — дейди. Биласизми, нима учун? — Улар кўрдирлар.
“Сочингни қирқанингни ҳеч қандай зарари йўқ”. Каломда эса тескариси айтилади! Қирқилган сочлар билан сизга, ҳаттоки ибодат қилиш уят.
Айтасиз: “Хўп, аёл бошида ёпинғичи бўлиши керак” — деб. Инжил эса, унинг ёпинғичи унинг сочларидир. Қалпоқча эмас, бироқ унинг сочлари!

E-156 Агар Мусо: “Мен ботинкаларим ўрнига қалпоғимни ечаман”—деганида нима бўларди? Бу иш ўтмас эди. Худо “оёқ кийим” деди, ва Худо айнан “оёқ кийим”ни назарда тутган эди.
У “сочлар” деди, қалпоқча эмас! Худога шукур! Ишончим комил, бу Унга маъқулдир. Худога ҳамдлар бўлсин! У нима деган бўлса, айнан шуни кўзда тутади У. Ёзув ҳеч қанақа шахсий талқинга йўл қўймайди. Бу айнан сизнинг деноминациянгиз учун дегани эмас. Бу, нима ёзилган бўлса, айнан шу дегани, Талқин қилувчи эса ─ Унинг Ўзи.

E-157 “Мен шунақа қиладиган аёлни биламан”, — дейсан. Сени кимни билишинг мени қизиқтирмайди. Мен эса Худо бу ҳақида нима деганини биламан. [Бранхам ака минбарни икки марта тақиллатди.—Таҳр.] Ўзингиз ҳал қилинг.
E-158 Агар улар, фақат билсалар эди, бу ўзи нима эканини, хоним!.. М-м! Сиз агар тушунганингизда эди!.. Тўғрироғи хонимни эмас, аёл.
E-159 “Зангори тўнғиз”дан йўл-йўлакай, менимча, Бешинчи кўчада, қандайдир пивохонани олдида “Хонимлар учун столчалар” [бу ерда “дастурхон”, “алоҳида жой” маъносида.─Тарж.] деб ёзилган пешлавҳани кўргандим. Мен у ерда тўхтаб: “Сизларда бирорта ҳам хоним бўлмаган”, ─ дедим. Хоним ҳеч қачон бунақа жойга кирмайди. Аёл киши мумкин кирар, лекин фақат хоним эмас.
E-160 Сездингизми, дунёнинг фалокати аёлнинг ахлоқсизлигидан бошланди? Биласизми, худди шундай тугаши керак — аёлнинг ахлоқсизлиги билан, аёл эса черковни билдиради, черков бу — руҳий маънодаги аёл?.
Келин ҳам – аёл руҳий маънодаги.

E-161 Черковнинг аҳлоқсизлиги эса қанақа! Ваҳийларга қаранг, буларнинг ҳаммасига қаранглар. Кўраяпсизми, Худо кўрсатаётган ҳатто бу ваҳийлар... Библияни юрагимга қўйиб (кассетани эшитаётганларга), шу ерда ўтирганлар буни кўриб турибди: мен буни кўрдим! [Залдан овозлар: “Биз бунга ишонамиз”.─Таҳр.] Қудратли Худо билади, бу Хақиқат эканини. Мен буни ҳозиргина тушундим: ахир у яланғоч ва бундан хабари йўқ. У ерда у шунчаки вақтини чоғ ўтказарди. Мана марҳамат сизга.
Аммо ана у Келин чиққанида, у бутунлай бошқача эди — Ибтидо ва Интихо. Ана бўлмаса!

E-162 Буни Шайтон қилади. Бироқ, қадимдаги Яҳудийларга ўхшаб, улар Каломни кўрганларида... Исо эса Ўзиникиларга гапирганди... У буни Ўзининг шогирдларига айтди: “Ёзувда изланинг. Сиз...сиз биласизлар... Мен ҳақимда ва Менинг хизматим тўғрисида ҳайрон бўлаяпсиз. Муқаддас Битикларни текширинглар. Улар орқали Абадий Ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизла, ўша Битиклар эса Мен тўғримда гувоҳлик беради, Улар сизга Менинг Мактубим қанақа эканлигини айтади. Агар сиз Менга ишонолмасангиз, унда Худо сизга тушунтираётган айнан ўша Сўзларга ишонинг”.
E-163 “Бу Инсон бизга раҳбарлик қилмайди. Бизниг ўзимизни руҳонийларимиз бор ва ҳоказолар”. Унда бемалол, бошқа ҳеч гапим йўқ айтадиган. Бироқ, энди жуда кеч. Тушунаяпсизми? Улар ҳаммаси жойида деяётган деноминацион урф-одатларига қулоқ солаяпдилар. Улар яхшиси эшитадилар.... Сиз Худони Сўзидан кўра кўпроқ инсоннинг сўзига ишонасиз. Улар тушунмайдилар. Черковлар бугун Тимофейга 2-мактубнинг 3-боби англамайдилар. Агар сизлар...
E-164 Мен кўраяпман, баъзиларингиз Ёзув жойини белгилаяпсиз. Бу Ёзув жойларини мен айнан шу ердан ўқияпман.дан лавҳа айтаяпман, айнан шу ердан. Агар бирор киши нохос менинг эътиборимни бунга қаратмоқчи бўлса, ёки қўлимдан ушласа, унда мен сизларга бу ҳақидаги жойларни Ёзувдан кўрсата оламан. Кўраяпсизми?
E-165 Улар Тимофейга 2-мактуб 3-бобни тушунмайдилар у ерда: “Охирги кунларда одамлар кибрли, мақтанчоқ, Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар, муросасиз, ғийбатчи, нафсини тия олмайдиган, солиҳ одамлардан — Келиндан нафратланадиган (тушунаяпсизми?), — ўзларини художўй кўрсатиб, Илоҳий қудратни эса инкор этадилар; бундай одамлардан қоч. Улар гуноҳларга ботган, турли ҳирсу-ҳавасларга берилган жувонларнинг уй-жойларига суқулиб кирадилар ва уларнинг дилини овлайдилар. Бу жувонлар ҳар доим ўқиб туриб, ҳақиқатни асло ўқий олмайдилар”, — деб ёзилган. Ҳеч қачон... Улар бундай қилмайдилар, ва улар ҳеч қачон охиригача бора олмайдилар. Худо шундай деган.
Ҳа, кўр фарзий, наҳот сен буни кўрмаяпсан? Мен ғазабланмаяпман, шунчаки михни қоқаябман ва уни қайираяпман. Худди шундай Буни черковлар ҳам тушунмайди. Аёллар буни тушуна олмайди. Уларга тўғри келади... “Турли ҳирсу-ҳавасларга берилган эси паст аёллар”, — Голливудга ва шунга ўхшаган нарсаларга берилиб, сочларини кесадилар, шорт киядилар, бўянадилар (косметикадан фодаланадилар.—Тарж.), ва шунга ўхшаган ҳар хил беҳаё ишлар қиладилар. Биласизми, аёл охирги кунларда катта рол ўйнайди?

E-166 “Бу буюк лаънатдан қутилиб қолганлар, Раббий олдида ажойиб новдалар бўлади”, – деб Инжилда айтилганини биласизми? Агар, Худо хоҳласа, бўлса, мен бирор вақт бу ҳақида гапираман, айнан сизлар учун, аёллар, бизнинг замонимиз лаънатидан ҳақиқатан қутуладиган ўша аёл ҳақида Худо нима деб ўйлашини сизларга кўрсатаман. У гўзал бўлади, — дейилган.
E-167 Яқин кунларда мен бир аёл... устидан кулганини эшитдим... Қандайдир қизлар, бир тўда ахлоқи...ахлоқи итникидан ҳам паст ярим ялонғоч аёллар жинсига мансуб зотларни, узун кўйлак кийган қария аёл устидан кулардилар. Қулоқ сол, сен, ахлоқи бузуқ: унда бир нарса борки, унга сени ақлинг ҳам етмайди. У одоб, одобга эга. Сен ҳатто бу қандай сўз эканини билмайсан. Сен уни салкам бешигингдаёқ йўқотгансан. Сен ҳатто яхшини ёмондан фарқламайсан — у фарқига боради. Уни юрагида яширин бир нимаси бор, у ҳақида эса ҳеч нима билмайсан. Сен буни йўқотдгансан ва ҳеч қачон буни топа олмайсан. Уни эскича аёл ва шунга ўхшаш гапларни айтишга ҳаддинг сиғмасин. У шундай нарсани биладики, у билган нарса ҳақида сени ҳеч қанақа тушунчанг йўқ. У ўз юрагида одоб деган хазинани сақламоқда. Сиз ҳатто бунақа сўзни билмайсиз. Онангиз сизни шундай ўстирган. Ҳм. Сени пасторинг бунга рухсат берган — бу унинг ўзини қанақа эканини кўрсатади. Мен ҳозир айнан у ҳақида ваъз қилаяпман. Иушунаяпсизми? Кўраяпсизми, қанақа аҳволдасиз? Черковлар!
E-168 “Бутун Ёзув амалга ошиши керак”, — деган Исо. Ва У ҳақиқатан амалга ошди.
E-169 Эътибор беринг: “Яннис билан Ямврис ҳам Мусога қаршилик қилдилар...”, бу қаршилик доимо келади, баъзилари... Йўқ... Бу ерда методистлар, баптистлар ҳақида гапирилмайди, улар умуман назарда тутилмабдилар. Тушунаяпсизми? “Яннис билан Ямврис Мусога ва Ҳорунга қандай қарши турган бўлсалар, худди шундай булар ҳам қарши бўладилар; фикри бузуқ, имонда тажрибасиз одамлар, ҳақиқатга қарши турадилар”, — Калом ўрнига черков ақидаси ва таълимотларига айлантирдилар.
Ва ундан кейин Яннис ва Ямбрис, Мусо қилган ҳамма нарсани қилиб билардилар. Кўряпсизми, “Ямбрис қарши тургандай”, кўряпсизми, бу ердаги ўхшашликни?
“Яннис ва Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам Ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар узоққа бормайдилар”, Ҳақиқат билан ёнма-ён туришни хоҳламайдилар, ва ҳаттоки Ҳақиқат билан ҳамкорликни ҳам, Ҳақиқат билан бирон бир умумийликни ҳам хоҳламайдилар. Лекин: “Уларнинг ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади”, — дейилган. Келин ўз ўрнини эгаллаганда ва Осмонга кўтарилганида бу маълум бўлади — хавотир олманг; худди Мусо Исроил фарзандларини олиб чиқди ва Мисрдан чиқиб кетди, Миср эса ғарқ бўлди. Майли.

E-170 “Бутун Ёзув руҳланишдан берилган, шунинг учун бутун Ёзув амалга ошиши керак”,— деди Исо. Қачонки У...
Унга: “Сен Ўзингни Худо қилаяпсан”, — дедилар.

E-171 У эса: “Сизлар, ўз қонунингизда Худонинг Сўзи келган пайғамбарларни...уларни худолар дейсиз, бу мутлақо шундай”, — деди. Сўнгра: “Мен – Худонинг Ўғлиман десам, қандай қилиб Мени айблайсиз? Бу барча Ёзувлар илҳомланиш орқали берилган, буларнинг ҳаммаси намоён бўлиши, ҳаммаси бажарилиши керак”.
Ана, Кўраяпсизми? Улар шунчалик кўр эдиларки, улар Худонинг Каломига асир бўлиш ўрнига, одамнинг сўзига асир эдилар. Мана нима учун аёллар шунақа қиладилар. Мана нега воизлар шунақа қилишади. Улар Исони асири бўлиш ўрнига, епископга асир тушганлар. Улар ўзларининг...ўзларининг дўппайган ҳамёнларига, катта йиғилишларига асир бўлганлар, енгилганлар.

E-172 Мени машҳур ёки машҳур эмаслигимни шунчаки суриштиринг. Жефферсонвиллдан бўлган ўша одамларни (шу ерда Жефферсонвиллилик ўша кичкина гуруҳни) олинг, бу ерда Жефферсонвиллдан бўлмаганларни бу маъбаддан чиқаринг — унда мен беш-олтита одамга ваъз қилган бўлардим. Бу нима дегани? У (скиния) бутун мамлакатдан келган одамлардан иборат: Нью-Йорк ва Массачусетдан, Бостондан, Мэндан, Теннисидан, Джоржия, Алабама ва бутун мамлакат бўйлаб. Улар бирга йиғиладилар. Омин! У шундай деди. Кеч кирганда йўлда Нур пайдо бўлади.
E-173 Улар кечыурунги Нурни билолмайдилар — мана гап нимада. Черков Уни танимайди. У жуда ҳам ожиз, кўрмайди. Каломда шунақа дейилган.
E-174 Россия илм оламида ўз ўрнини топганига бор-йуғи қирқ йилча бўлди. Биласизми, биринчи жаҳон уруши бошланганида улар ҳеч қачон... Улар Россияни писанд қилмадилар. Рой ака, улар ўқимаган, саводсизлар тўдаси эди холос — бўйи баланд, соқоллари бутун юзларини қоплаган, ўнг қўли билан чап қўлини фарқига бормаган сибирликлар эди. Шундай — Россия, бироқ у ўз ўрнини билиб олди. Ёзув бажарилиши учун У шундай қилиши керак эди. Мени башоратимни биласиз, нималар содир бўлиши кераклиги хақида, уларни ҳаммаси коммунизмда йиғилади деб айтилган эди. Ҳозир фанда у етакчи ўринни эгаллади. Биз қачонлари ундан орқада қолдик. Қолган бутун дунё уни кетидан бораяпти. У бошловчи ўрнини эгаллади. У шунчаки миясини ишлатолишини тушунди.
E-175 Эътибор беринг, одамда олти минг йил муқаддам қанақа ҳис-туйғуси бўлса, худди шундай олтита ҳис қилиш қобилияти бор. Олти минг йил олдин ўзининг ҳис-туйғулари билан ердаги ўз уйи билан [яъни, жисмоний танаси билан.—Тарж.] алоқада бўлган ва Худога хизмат қилган эди. Мана энди, охирги етмиш беш йилда, бу одам от ва аравадан космонавтикага етиб келди. Нима учун? У ўзини Худога бўлган иймонидан юз ўгирди ва ўзини ҳис-туйғуларига ва инсон зоти сифатида ўзининг қобилияти томон юз бурди. Сиз сездингизми шуни? У Худога ишонишни тўхтатиб, ўзига ишонаяпди.
E-176 Худди ўша худосиз аёлдай. Исми нима унинг ўша Вашингтонда ҳаммасини ўзгартирган? [Кимдир: “Муррей”—деди.—Таҳр.] Нима исми? [“Муррей”.—Таҳр.] Муррей. “Токи биз армия билан флотга эга эканмиз, биз қадимги Иеговага муҳтож эмасмиз”—деди. ҳм-ҳм.
Бизни нимамиз борлиги мени қизиқтирмайди. Мен учун ё Иегова ё ҳеч нарса. Армия билан флот майли чўкиб кетсин, шундай бўладиям, лекин Иегова асрлар оша қолаверади. Токи мен Унинг ва Унинг Ўғлининг бир қисми эканман, мен У билан абадий қолавераман; менинг қисматим ёки менинг танлаганим бўйича эмас, балки унинг танлови бўйича. Омин, омин! Бунга мени даҳлим йўқ, бу У! Менга Уни бер ёки майли ўлавераман! Майли халқлар кўтарилсин ва қуласин; Иегова қолаверади. У буни асрлар оша қилди; Рим қулаган вақтда, Миср Қулаган пайтда ва қолган ҳаммаси, қулаганида ҳам. У бўлса ҳали ҳам Иеговалигича қолаверади. О ҳаллелуйя! Унга менинг эҳтиромим! Ҳм!

E-177 Россия ўзига келди, чунки шундай бўлиши керак эди. Худди Исроил ўз ерига келиши керакдай. Худо Исроилни Карнайлар чалиниши учун қайтадан ватанига қайтариши керак эди, Россияни ҳам пайғамбар башорати бажарилиши учун, Худо уни коммунизмга келтириши керак эди.
E-178 Инсон ва унинг олтита сезгилари билан от-аравада Худога ишониб бораётган эди. Охирги етмиш беш йил у Худога ишонишни бас қилди. Улар Қўшма Штатларнинг Конститутциясига имзо чекканларида улар барча ишларида Худони эслашар эди. Энди улар ҳатто йиғилиш ўтказмай қўйишди, Унинг Исмини умуман эсламайдилар. Улар ўзларининг илмий парвозларига, ўзларининг илмий ҳийлаларига ва оломоннинг нафсига боғланиб қолдилар. Бу айнан шундай. Бутун дунё Каломни билмасликка ғарқ бўлди. Бутун дунё Худодан юз ўгирди.
Лекин бир тасаввур қилинг, мана шуларнинг ҳаммаси ва черков деноминациялари, ҳамда пастлашган семинариялар ва қолган бошқаларни орасидан Худо олди ва Ўзининг пайғамбарини Сўзи билан Унга ишонадиган Келинни йўниб олди. У шундай қилишини айтган эди. У шундай қиламан деган ваъдаси бўйича, уларнинг ҳаммасидан кесиб олди.

E-179 Улар инсон ақл-идрокига, инсон яратган фанлар ва ҳоказоларга боғланиб қолдилар; бир кунлар ўзлари ишонган Худони қолдирдилар. Қўшма Штатлар Худони қолдирди. Улар Уни ҳатто мактабдан қувдилар. Бизларнинг кичкинтой болаларимиз У хақида эшитмайдилар ахир. Улар Уни мактаблардан чиқардилар. Энди улар Уни доллардан олиб ташлашга уринаяпдилар: “Биз Худога ишонамиз”. Улар байроққа содиқлик қасамёдидан — “Худо ҳукмронлиги остида битта халқ”ни чиқариб ташламоқчи бўлаяпдилар. Улар шуни ҳам ўчирмоқчилар.
E-180 Кўраяпсизми, улар ўзларининг ҳисларига ва ўз туйғуларига юз бурдилар, чунки... Охирги етмиш беш йил ичида унинг ҳис-туйғулари ҳеч қанча ўзгармади; бу ҳали ҳам Худо дастлаб яратган ўша-ўша одам.
Бироқ бу охирги кунларда биз қай даражага келганимизни наҳот англамайсизлар?, охирги кунларда, сиз англаб била оласизми, биз қаерда турибмиз? Черков ҳам Худодан юз ўгириб, Каломга эмас: семинариялар ҳамда тажриба ва ҳоказоларга юз тутдилар. Уни на ўз йиғилишларида, на мактабларида ─ ҳеч қаерда тан олмайдилар.

E-181 Исроил охирги йигирма беш йилда, ваъда қилингани бўйича, уларни ватанига нимадир олиб келганини тушунди. Улар ҳатто, бу ўзи қандай юз берганини билишмайди. Улар мусибатли кунларда, ўша Карнайлар остида қанчалик азоб-уқубатларда қийналдилар, лекин улар ўз ватанидалар. Нима учунлигини улар билишмайди.
E-182 Нима учун Россия уйғонди? Нима учун давлатлар уйғонди? Нега инсон бунақа ютуқларга эриша олди? Ахир уч юз йил олдин олимлар...бир француз олими, маълум бир тезлик билан ерни атрофига шар учириб, агар инсон даҳшатли тезлик билан, шарнинг оғирлигини ҳисобга олиб эллик километр соат тезлигига чиқса, ердан кўтарилишини илмий изланишлари билан исботлади. Ҳозир инсон тезликни соатига йигирма етти минг километрга оширади (кўраяпсизми?), аввалгидек тезлик билан елдек учиб, янада баландроқ қўтарилмоқчи. У буни яқиндагина англади. Нега? — шундай бўлиши керак.
E-183 Ахир олдин Черков Исо Масиҳнинг Қоясида турган эди-ку. Ким нима демасин бу Каломдан, бу соат мактубидан бир қадам ҳам жилмаганлар: ўша вақтдаги Лютер, Веслей ва бошқалар. Энди эса улар ананаларига қайтишди. Нега бундай бўлди?
E-184 Йигирма беш йил ўтиб, аниқ бир мақсад учун Исроил ўз ватанида турганини тушунди. Улар яна йиғилиб келиши керак деб бу башорат қилинган эди. Хўшея шундай деди. Ҳозиргина ўқидик. Худойим бизга ёрдам берсин буни тушунишимизга! Яхши.
E-185 Худди шу вақтда, Келин кечки Нурни таниди, энди таний бошлади. Иштиёқманд Эллигинчилар, уларнинг ташкилотларида ўзлари қидирган нарсалари йўқлигини тан ола бошладилар — улар шунчалар чигаллашиб, бўлиндилар. Қаранглар, бу таниш, билиш, англаш вақти. Сиз танишингиз керак.
Дунё таниди. Халқлар таниди. Фан таниди. Шайтон аёлларни ҳалок қилиши, черковни ҳалок қилиши, одамларни ҳалок қилиши мумкин бўлган шунақа вақт келганини билди. У буни тушунди.
Худо ҳам, ер юзида У олдиндан Ҳаётга тайинлаганлари борлигини англади. Ўз Мактубини юбориш вақти эканини У тушунди. У шундай қилди. Одамлар Уни таниди. Келиннинг вақти! Кечқурунги Нурни танидилар.

E-186 Агар Садўм, Билли Грейем ва Орал Робертсга ўхшаган шунақа элчилар келганини шоҳиди бўлгач, ўз кунини таниганида эди!..
E-187 Мана, қандайдир ахлоқсиз одам Фениксда туриб айтибди... кассетани бир қисми ўқиди ва айтди... Мен у ерда: ”Мен Исо Исмидан сувда чўмдирилишим керак”, —шундай дедим. Кейин у: “Энди сиз кўраяпсизми у бу ерда нима деди...”, — деди. Бу мен Африка хақида гапирганимда, юзи билан уч марта олдинга ва уч марта орқага чўмдиришларини айтган эдим. У бўлса: “Буни ҳеч қандай фарқи йўқ”, — деб мени айтган, депди. Кўряпсизми, у кассетани қолган қисмини эшитмаган, фақат шу бўлагини ўқитган ва кесиб ташлаган. Албатта бу жиноят учун ахлоқ тузатиш жазоси жоиз.
Бу кассеталар сўзсиз ўзгача лицензия билан ҳимоя қилинади. Уларда бирор нимани чалкаштириш ҳеч кимга мумкин эмас. Яхшиси бундай қилманг. Бу қонун ҳимоясида. Бироқ биз шундай қиламизми? — Йўқ. “Уларни қуй” –деди У. Нима содир бўлишини Худо айтди менга. Фақат кузатиб юринг, қаранг, шу одам билан нима бўлади. Тушунаяпсизми?

E-188 Худди шу вақтда Келин кечки Нурни таниди. Агар Садўм ўз йўқланиш соатини таниганида эди!..
E-189 Хўш, ўша одам кассетани қўйиб: “Эллигинчилар бу ёққа қаранг, ─ деди, ─ сизлар ҳам, Баптистлар. Мана шу одам, сохта пайғамбар Уильям Бранхам, ─ (кўраяпсизми?), ─ деди, Орал Робертс ва Билли Грэйм Садўмда бўлган деди”, – дея кассетани ўқитган. Қаранглар, кейин лентани кесган; бор гап шу. Кўраяпсизми? Давомини эшиттирмади, қаердаки улар Садўмга элчилар эканлиги айтилган. Садўмда эмас, улар Садўмга юборилган элчилар каби у ердадирлар. Ҳамма аён мени шундай деганим. Кассеталарингизни эшитиб кўринглар. [Йиғилганлар: “Омин”, — дейишди.—Таҳр.]
“Ким қўшади ёки олиб ташлайди, ундан ҳаҳ олиб ташланади”. Кўраяпсизми? Агар бу Раббий Каломи бўлса, унда айнан шундай бўлади.

E-190 “Агар Садўм ўзининг элчисини таниганида эди, унда хозиргача турган бўлар эди”, — деди Исо, агар худди Иброхим таниганидай билганида эди!..
Иброхим ваъда қилинган ўғил келишини билар эди. Лекин у яна шуни ҳам билар эдики, қандайдир тарзда бир ўзгариш бўлиши керак, чунки у жуда ҳам қари, худди шундай Соро ҳам. Лекин у, Ўзининг орқасида турган Сорони фикрини била оладиган Ўша Зотни кўрган пайтида, у ўзи яшаётган соатни англади. Шунда у: “Ҳазратим, рухсат бер, мен бир оз сув келтирай ва Сени оёқларингни ювай”, —деди. Улар нон едилар. “Сендан сўрашга изн бер, яна озроқ Сени ушлаб қолай”, кўряпсиз, бу ерда “Ҳазратим”, катта ҳарфлар билан “Ҳазрат”, Илоҳим. У инсон танасидан унга Худо гапирганини тан олди. У Ўша Зотнинг аломатини, рамзини билди ва Раббий уни дуо қилди.
Садўм ўз кунини танимади ва ёндирилди. “Ўша куни қандай бўлган бўлса, Худо Ўғли...Инсон Ўғли намоён бўлганида ҳам, шундай бўлади”, – деди Исо.

E-191 Хўп мана, черков ўз яшаётган кунини тушунмади. Исроил Фаластинга қайтишга қандай мажбур бўлган бўлса, у ҳам худди шундай Бутун дунё Черковлар Советига киришга мажбур қилинади. Нима учун? — У Ўз соатини пайқамади. Одамлар, ундан чиқинглар, унинг гуноҳларига шерик бўлманглар! Ўз ҳаётингизни қутқаринг, бўлмаса сиз ҳайвоннинг белгиси билан бўлиб қоласиз ва ҳеч нарса қилолмайсиз.
“Гуноҳкор гуноҳини қилаверсин, солиҳ эса”, — солиҳ бўладиган эмас, ҳозир солиҳ бўлиб турган! “Муқаддас”, — бу бўлса ўша эмас...сочлари калта қирқилган аёл эмас, у муқаддас бўла олмайди. Бу ўта кескин эшитилар, лекин Ёзувда шундай дейилади. Калом дейди: “У хотин ўз бошини шарманда қилади”, унинг боши эса — унинг эридир. Эрнинг боши Масиҳ, шундай қилиб хотин Масиҳни шарманда қилади. Хотин қандай қилиб шарманда қиладиган бўлади-ю, “жирканч” бўлмайди? “Қайси сочини кесган бўлса, шундай юраверсин. Майли у эркакми ё хотин, шорт кийиб юрадиган бўлса яна кийиб юраверсин. Каломни қабул қилмайдиган, майли қабул қилмай юраверсин. Лекин муқаддас бўлган янада муқаддас бўлсин. Ким солиҳ бўлса, солиҳлигини янада қилаверсин”. Муқаддас Худо Каломи, зоҳир бўлган Худо Ўғлидир. “Янада муқаддас бўл, янада солиҳ бўл!” Англаб олинг! Худди шундай! Бу...кунлар... Черков ўзининг кунини англамади.

E-192 Худди Исроил каби ваъда этилган ерига қайтган: у қандай у ерга қайтиб келди. У у ёққа ғайриихтиёрий (автоматик) равишда қайтди. Нима учун? Миллий таъсир уни ўша ўз ерига жойлаштирди.
Энди мен бир нима демоқчиман. Миллий таъсир Исроилни ватанига киритиб қўйди; миллий таъсир черковни Бутун Дунё Черковлар Иттифоқига киритиб қўяди. Лекин Худонинг Қудрати одамларни Келинга киритади. Дунё бор кучи билан бу томонга тортади, дунё бор кучи билан у томонга тортади, Худо эса қудрати билан юқорига тортади. Худо Каломи бўлган Худонинг Руҳи (“Менинг Сўзим — Руҳ ва Ҳаётдир”) Келинни ўз жойига қўяди, чунки Келин Каломда Ўзининг ўрнини билади; шунда У Масиҳда, Уни ўз жойига қўяди. Буни ҳеч қанақа миллий кучлар қилмайди. Бироқ миллий кучлар Исроилни ватанига тортиб келди, Черков Иттифоқининг миллий кучлари барча ташкилотларни унга ҳайдаб киргизади, Худонинг Қудрати Келинни, буларнинг ҳаммасидан Шуҳратга кўтаради.

E-193 О-о, одамлар, Исо сизни огоҳлантирганидек, ўз кунингизни таниб билинг: Садўмнинг аломати ва бугунги кун черковининг аҳволи.
E-194 Қаранглар, бизнинг вақтимизга У нималар содир бўлишини башорат қилди. Бунга диққат қилиб қулоқ солинглар. Ушбу кунда Садўмнинг аломати бўлади; Ўша куни, Садўмдан олдин, чақирилган Иброҳимда аломат бўлган эди — ҳамма башорат қилинганлар ҳозир содир бўлишни бошлайди. Ўзингиз яшаётган кунни диққат қилиб кузатинглар. Биз буни кўп марта ўтганмиз.
E-195 Энди, бизнинг вақтимизга сочилажак Сўз-Уруғни етилиши учун У сизларга Самовий Нур юборишни ваъда берди. Уруғ ана бу ердадир. [Бранхам ака инжилни кўрсатаяпди—Таҳр.] Уруғ бу — Каломдир. Нима учун? “Уруғ сепувчи сепган Уруғ – бу Калом”, — Исо шундай деган.
Мана энди сиз ҳосилни йиғишингиздан олдин, қанақа уруғ сепганингизни аҳамияти йўқ, бироқ ўша уруғ етилиши учун нур, ёруғлик керак бўлади, акс ҳолда у чирийди ва ҳеч фойдасиздир. Лекин у тупроққа, яхши ерга экилган бўлса, унда зарур бўлган қуёш нурида у пишиб етилиши лозим.
Худо эса охирги кунларда, кечги пайт, ўша Уруғ пишиши учун Қуёш чиқишини ваъда берган. Уруғ ваъз қилинмоқда. Худо Ўғли бу ҳақиқат, ростлигини исботлаб, Буни тасдиқлаб, Буни олдимизда намоён қилиб, шу Уруғни пишириб етиштирмоқда. Тушундингизларми буни? [Йиғилиш: “Омин”, — дейди.—Таҳр.] Шу кунингизни таниб олинг.
Энди мен тугатаман. Аллақачон тугатиш вақти бўлиб қолди.

E-196 Бой, кўр, маълумотли Лаодикия Каломни ўзининг орасидан олиб ташлади. Шундай қилдими улар? [Йиғилиш: “Омин”,—дейди.—Таҳр.] У шундай деди.
Қадимда пайғамбарлар, уларнинг вақтидаги танланган инсонлар Уни кўра олишлари учун ўз даврларига ваъда қилинган Сўзни тасдиқлашга юборилган эдилар... Худди қудуқ олдидаги ўша аёл, Натан, кўр Бартимей, Петрус ва қолган бошқалардай, қайсиларки Уни танидилар — У Ўша Калом эди. Ва мева: “Агар Мен Отам ваъда этган ишларни қилмаётган бўлсам, унда Менга ишонманглар. Бироқ гар Менга ишонмасангиз, унда Мен қилган ишларга ишонинг. Улар Сизга Мени Кимлигимни айтади”. Тушундингизми? Яхши, бизга юборилган ушбу кунни адаштирманг. Қадимда ўтган одамлар Буни танидилар, кирдилар ва қутқарилдилар.

E-197 Эллигинчилар! О-о, сиз нима учун ўз кунингизни англамайсиз? Кечки пайтда бу кунни фаҳмланг. Бу – Масиҳ Келишини тасдиқлаш учун, уни исботлаш учун кириб келди. Бизлар аллақачон охиридамиз. Шу кунингизни билиб олинг.
E-198 Биламан, мен сизларни анча вақт ушлаб турдим. Ҳозир соат ўн икки. Лекин бу Озиқ менга ёқади, Бу Ҳаётдир. Худди шундай. Имонлилар учун бу Ҳаёт. Ўзинг яшаётган кунни ва шу вақтни аломатини билиб ол.
E-199 Кўраяпсизми, ҳаммаси қай аҳволда турибди: Исроил, черков, ахлоқсизлик, Келинни ҳолати. Нима қолди? Бундан кейин нима бўлади, — Келинни олиниши (бўлади). Албатта, ҳар бир черков бирор буюк нарсани қидиради. Эллигинчилар: “Худога Шукур! Шундай кун келади”, ─ дейдилар, улар буни қиладилар, уни қиладилар. Кўраяпсизми, улар иқрор бўлаяпдилар. Улар бунга ишонадилар ҳам.
E-200 Бир кунлар Каяфа айтганидек: “Бутун халқ қирилганидан кўра, битта одамни ўлгани яхши эмасми ахир?” Каломда у олий руҳоний дейилган, мана нима учун у бундай деди. У ўзи нима деганини билмаган ҳолда башорат қилди. Аммо у асл ҳақиқатни англадими, унинг ўзини олий руҳонийси бўлган Ўша Худони Ўзини ўзининг сўзи билан қурбонликка келтирганлигини англадимикин.
Бугун ҳам худди шундай! Улар қайсидир бир жойларда буюк замонлар келишини қидирмоқдалар.

E-201 Мен ишбилармонлар йиғинига бориб тураман. Улар: “Худога шукур!” — дейдилар. Уларнинг воизлари турадиларда ҳалқни қўзғатадилар ва: “Мана, буюк уйғониш бошланади. Раббийнинг қўли ер устида бўлади!” — дейдилар. Одамлар эса шунчалик киришиб кетадилар ва югурадилар, худди бир... Билмайдиларки, бу Исроил учун Карнайлар эканини. Нима учун улар бундай киладилар? Чунки улар Масиҳчиликни тарғиб қиладилар-у, лек тушунмайдилар. Худди шундай Каяфа ҳам нима қилганини тушунмаган эди. Улар ҳам тушунишмайди, улар ўзлари учун юборилган, айнан шу Мактубни рад этадилар. Омин!
E-202 Биз Ёзувнинг барча қисмини кун сайин, ҳафта сайин ўрганиб келдик, ахир бу шак-шубҳасиз Ҳақиқат. “Агар кўрлар Буни қабул қилолмасалар, – деди Исо, – унда уларни қўяверинглар. Агар кўр кўрни етакласа унда уларнинг ҳаммаси хандакка йиқиладилар”. Мен қачон, қаерда бўлишини билмайман, лекин мен бу нарса юз беришини биламан.
E-203 Мен биламан нега иблис мени бундай қилишимни истамади, буни тушунаман. Кеча мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Мен Раббийдан битта ҳам Сўз ололмадим. Мен ҳаммасини рисоладагидай қилдим, лекин ололмадим. Аммо шу эрталаб уйғонганимда... Кеча мен озроқ жўхори еган эдим, кўринишидан у ошқозонимда ҳазм бўлмади. Шунақанги кўнглим айниди, мен шунчаки...менга умуман қийин эди бирор нарсани... Мен ўйладим: “Нима бўлаяпти ўзи? Мен у ёққа бормоқчиман, бироқ нимани гапиришимни билмайман. Ва, Раббим, мен ҳатто фикримда ҳам Ёзувдан бирор бир жойни эслай олмайман уни ёзиб олишим учун. Мен ҳеч нарсани эслай олмадим.” Мен нима қилишни билмадим.
Кейин, менга Мактуб кела бошлади, лекин иблис: “Сен ўзингни ёмон ҳис қилаяпсан. Сени бошинг оғрияпди. Сен касалсан. Сен у ёққа жўнаб кетолмайсан. Сен у ерда туролмайсан. Ундай бўлади, бундай бўлади” – деб такидлайверарди.

E-204 Мен Англияда Лондондан бўлган бир соддагина одамни эслайман. У оддийгина одам бўлган эди. Айтишларича, қирол, қадим ўтган замонлардаги қироллардан бири ўзининг...ўзининг қасрига йўл олган экан. Бу эса...унинг ҳеч кими йўқ экан... У хабар юбориши керак эди, шошилинч хабар, чунки душманлар бостириб келишарди. Шундай қилиб у...у ўша ерда турган шу йигитчага деди у: “Мана, мана бу мактубни ол, ушла бу мактубни, ол! Фалон шаҳарга шошил ва буюр, мана бу ишни қилсинлар” — деди. Ва у яна: “Менинг салтанатим ҳассасини қўлингга ол. Бу мени... бу сени мен юборганимни исботлайди” — деди.
E-205 Ва ўша одам уни кийими ичига тиқди, ва кетди. Ҳамма жойда қўриқчилар ёки яна кимлардир уни тўхтатар эдилар. У эса: “Йўлдан қоч! Менда қиролнинг мактуби” — деб қичқирарди. Омин. “Мен қиролнинг элчиси”, — исботланган сўз. [Бранхам ака беш марта минбарни қоқди.—Таҳр.]
E-206 Мен ҳам ўйладим: “Иблис, менинг йўлимдан қоч! Менда Қиролнинг Мактуби. Мен боришим керак”. [Бранхам ака олти марта минбарни тақиллатди.—Таҳр.]
E-207 Бир куни, Дунё Шаҳзодасини ўлдирган, Уни қабрга жойлаштирган ва қабрни муҳрлаган вақтларида, ўлим Уни уч кун ва уч тун ушлаб турган эди. Лекин Фисиҳ тонгида У Ўз қўлида салтанат ҳассасига эга эди ва У: “Ўлим, йўлимдан қоч! Қабр, йўлдан қоч! Йўлни бўшат! Мен – Қиролнинг Мактуби. Мен Тирилишни исботлаш учун чиқишим керак. Мен Тирилиш ва Ҳаётман” — деб ҳайқирди. Ҳаллелуйя! Ҳозир мен ўзимни чиндан ҳам яхши ҳис қилаяпман.
Бу Шоҳнинг Мактуби. Дўстлар, уни таниб билайлик, зеро бизлар Карнайлар садосига йиғилиш учун чақирилганмиз. “Зеро Раббийнинг Карнайи жаранглаганида, ўшанда бошқа вақт қолмайди”.

E-208 У Исроилни тўплади. Уч кун, У буни учинчи кунда қилишини айтди. Икки минг етти юз йил ўтди. У ўша учинчи куни уларни бир жойга тўплашини айтди, ва У буни қилди. У уларга Ҳаёт йўлини кўрсатаман, деди. Мана марҳамат сизга — энди фақат Келинни олиб кетилишини кутаяпди, икки пайғамбар, яҳудий пайғамбарлари кела олишлари учун, қачсилар англайдилар...
E-209 Леви Петрус: “Бранхам ака, агар улар буни кўрсалар... Улар ўз пайғамбарларига ишонадилар” – деган вақтда, мен у ёққа бориш учун Қоҳирада тўхтаб турганимни эслайсиз.
E-210 “Буни мен яхши иш деб ҳисоблайман” – дедим мен. Кўряпсизми, одамзот қанақа? Бироқ Худонинг шафоатини кўраяпсизми? “Мен шу Янги Аҳдни ўқиб чиқаман” – дедим. Улар Уни ўқигандилар. Луи уларга ўша ерга нақ миллион жўнатди — Луи Петрус ака Швециядан. Улар (ўша яҳудийлар) ўша ерда у ёқ-бу ёққа ўтиб-қайтиб Уни ўқигандилар; ҳозирги замонавий яҳудийларга ўхшаб эмас, бироқ ўз ватанида бўлиб туриб ўқигандилар. Ва келишди-да: “Агар бу Масиҳ бўлса, унда бизларга Унинг пайғамбари аломатини кўрсатинг, шунда биз бунга ишонамиз” — дейишди.
E-211 Луи Петрус: “Бранхам ака, мана у, ажойиб имконият. [Бранхам ака минбарни беш марта тақиллатди—Таҳр.] Бу қулай фурсат. Кимдир менга имконият бўлишини айтди. Айнан айтилган манзилгача менда чипта бор” — деди.
Бир киши келиб у ерга ўтирди (Арганбрайт ака), деди: “Бранхам ака, бу Исроилни ларзага солади! Сен уларни олдига чиқ ва пайғамбарлик аломатини кўрсат. Улар бунга ишонадилар”.

E-212 Мен: “Раббим, мана мен, мен тайёрман” — дедим. Самолётга чиқдим. Пул олиб чипта сотиб олдим; Қоҳирада тўхтадим. “Ҳа, мен тайёрман” — дедим.
E-213 Муқаддас Руҳ: “Бу жой сеники эмас. Бу вақт сенинг вақтинг эмас” — деди. Кўраяпсизми? Воқеалар шошилтириб юбордим. “Охо! Мен шунча йўл босиб келдим, мен...мен боришим керак” — дедим мен.
E-214 Нимадир: “Шу ерни ўзида тўхта! Бу йўлдан борма. Ҳидистонга бурил. У ёққа борма, Ҳиндистонга бор, лекин у ёққа борма” — деди.
E-215 “Нима учун?” – ўйланиб қолдим. Ангардан чиқиб келиб: “Раббим Исо бу нимани билдиради?” — дедим.
Шунда У менга очди. Бу пайғамбарлар мажусий эмаслар — мана ким бўлиши керак. Бу Ёзув бўйича бўлиши керак. [Бранхам ака минбарни саккиз марта тақиллатди—Таҳр.] Мусо билан Илёс келишлари керак. Ундан ташқари бу йўлдан ҳали Келин олинмаган. У пайғамбарлар қайтадилар ва айнан улар пайғамбарлик аломатини амалга оширадилар! [Бранхам ака минбарни уч марта тақиллатди—Таҳр.] Бу Ёзув бўйича. Ўшанда буларнинг ҳаммаси мутлақо бажарилади. Исроил ҳалқ сифатида бир кунда туғилади. Омин! Кечқурунги пайтда Нур порлайди.
Лекин Ўша Нур кечки пайт бўлади,
Шухратга йўлни сен аниқ топасан;
Сув йўлида Нур бор ушбу кун,
Қимматли Исо Исмида чўмдирилган.
Ёшу-кекса гуноҳларинг учун қил товба,
Муққадас Руҳ ўшанда киради сенга.
Кечқурунги пайт, келди кечги Нур,
Бу аниқ, Худо билан Масиҳ Битта, Ягона.

E-216 Дўстим, биз замонлар интиҳосидамиз. Ва ўша илҳомланган шоирнинг қўшиғи бизни эсимизга тушади:
Миллатлар парчаланмоқда (бу эллик йиллар олдин) Исроил турди.
Аломатлар бажариляпди, пайғамбарлар айтган;
Мажусийлар кунлари ҳисобланган (ҳозир унинг нопоклигига қаранг)
Ерни сихмоли ҳайдаганидек;
Қайтинг, О тарқалиб кетганлар ўз-ўзингизга.
Нажот куни яқин, қолди жуда оз,
Инсон юраги сиқилади қўрқувдан;
Худо Руҳига тўлинг, тўғирланинг
Чироқларингиз тоза бўлсин, покиза бўлсин,
Юқорига қаранг нажотингиз сизни яқин.
(Бу аниқ).
Сохта пайғамбарлар ёлғонлар,
Худо ҳақиқиатини бузиб кўрсатиб,
Исо Масиҳ Худомиз бизнинг, — деганида.
Улар бунга ишонмайдилар. Улар ҳар турли “изм”ларга ва ҳоказоларга эга! ...?... га ҳам. Лекин пайғамбар айтди... Тўғрироғи, ёзувчи илҳомланиб:
Бизлар борамиз, ҳаворийлар босиб ўтган жойлардан.

E-217 Эсингиздами, мен кўрган ваҳийимда: “Агар Павлуснинг одамлари кирса, унда менинг ҳам одамларим киради, чунки мен у нима қилган бўлса, худди шундай қилаяпман” — деган эдим. Мен бевосита у билан турибман.
“Бу бизнинг таянчимиз!”— деб қўлларини юқорига силтаганлари миллионлаб улар. Нима? Биз яшаётган бу кунни, биз яшаётган вақтни биз яшаётган вақтнинг аломатини (ҳодисасини, белгисини, рамзини) англанг.
Энди биз ўйлагандан ҳам кеч бўлиши мумкин. Бу кунларнинг (биридан эмас) бирида, ташқарида бўлган, майли ташқарида қолсин, ичкарида бўлган, абадий ичкарида қолади. Эшик ёпилади.

E-218 Агар шу эрталаб бу ерда ҳали (ҳам) ичкарига кирмаган бирор киши бўлса, о-о, Исонинг Исми билан, менинг азиз ҳалқим...
Шу ерда турган бу саводсиз хизматкорга қарама, саводсиз, таълим олмаган, ўқимаганга, қарама бунга. Бироқ исботланаётган Сўзга қара. Буни Ҳақиқатдек исбот қилаётган буюк Муқаддас Руҳга қара. Биз кечки пайтдамиз. Энди сиз ўйлагандан ҳам кеч. ЙЎқ...

E-219 Аёллар сочларингизни ўсишига қўйиб беринг. Опа, сендан илтимос, ифлос кийимларингни ёқиб ташла. Тамакини четга улоқтир! [Бранхам ака минбарни бир неча марта таққилатди—Таҳр.] Чунки шундай вақт келаяпди, қачонки “нопок (ифлос) бўлган, бўлғанишда давом этаверсин; ва солиҳ бўлган, тақводор бўлиб қолаверсин. Ичкаридаги ичкарида бўлсин; ташқаридаги, ташқарида қолсин”. Кичкина, тор сўқмоқ “Агар тақводор аранг қутулса, унда гуноҳкор ва ишонмаган — Ҳақиқатни рад этаётган қаерда бўлади?”
Бошимизни эгамиз.

E-220 Шундай қилиб, бу биз яшаётган вақт Нурида; ҳозир биз яшаётган ўша кунни Нурида; азиз ва севиклиларим, сизлар бутун мамлакатнинг ҳар хил штатларидан келувчилар, келинг ҳозир биз, мен ҳам сизлар билан бирга бу меҳроб олдида ўз ичимизга (ички дунёмизга) қараймиз. Бугун Худонинг Руҳига бизнинг юракларимизда қандай (шароит)? Эсингизда бўлсин, мана шу Руҳ; ҳукм бўлмайдиган, кир қилинмаган; барча черков таълимоти, ва қолганлари билан бутунлай тугатилган.
E-221 Бунга қўшиш ёки Бундан олишга ботинмаганинг сенга яхшироқ. Зеро, агар сен Бунга ўз тушунчангни (талқинингни) қўшишга уринсанг, унда сен Ҳаёт Китобига бенасиб бўласан. Сиз Руҳ айтмаган нарсани гапирмоқмисиз (такидламоқчимисиз)? Сиз буни худди бир у ерда шундай дейилгандай жаранглашига ҳаракат қиласизми? Ёки сиз буни у ерда қандай айтилган бўлса, ҳеч нимани ўзгартирмасдан айнан қандай бўлса шундай қабул қиласизми? Сиз пленкани елимлаб қўшасиз, кесиб ташлайсиз, бириктирасиз, сиз рухсат берилмаган нарсани қиласизми? Шундай қиласизми?
E-222 “Мен бундай қилмаслигим керак деб ҳисоблайман” — дейишингиз мумкин. Ёки, бўлиши мумкин: “Мен...мен биламан, менинг черковимда бунга ишонмайдилар. Бу шунчаки бир кишининг гапи” — дейсан.
Ўша би Киши — Худо. Калом бу ерда сен сочингни кесмаслигинг керак дейди. Бу... Калом Буни айтаяпди. “Шундай вақтлар келадики, аёллар худди эркаклардай кийинадилар ва улар Худо учун разиллик бўлди”. “Мана Менинг паноҳим... Менинг Сўзим. Аниқроғи, мана Менинг Салтанатим Ҳассаси. Салтанат Ҳассамни ол ва олға, Мактубни олиб бор” — деб буюк Шоҳ айтган пайтда, ҳа, шу пайтда шунчаки тасодифан унинг ҳозирлигида бўлиб қолган, шу нолойиқ, камтар — шу одам орқали Муқаддас Руҳ гапирган эди.

E-223 Деноменациялар буни тўхтатмоқчи, четлатмоқчи, ҳайдамоқчи, улоқтирмоқчи ва шунга ўхшаш нарсаларни қилмоқчи бўлишганини мен биламан. Аммо Худонинг марҳамати ила мен ҳали ҳам барча мамлакатлар бўйлаб, ҳар жойларда, черковдан черковга юриб: “У ердан чиқинглар!” — дея қичқираяпман. Б машҳур эмас, бироқ Ҳақиқат.
E-224 Сиз буни қандай Руҳда ёзилган бўлса, худди ўша...ўша Руҳда қабул қиласизми? Сиз буни қандай Руҳда берилган бўлса шу Руҳда қабул қиласизм? Агар сиз ҳали ҳам қабул қилмаган бўлсангиз... Бизда бу ерда, меҳробни олдида жой йўқ; юрагинг сени меҳроб бўлади. Қўлларингни кўтар ва: “Худойим, менга раҳм-шавқат қил. Менинг барча гуноҳларим ва умидсизлигим, ҳамма ёмон одатларим, жиззакилигим, беҳуда ҳатти-ҳаракатларим, ёқалашганларим, оворагарчиликларим-у ҳамма мендаги бор нарсалар ҳукм қилиниб, Худонинг Руҳи менга кирсин. Ва мен биламан, менинг руҳим Осмон учун етарлича пишиб етилмаган. Мана шу охирги лаҳзада мени етилтиргин, Раббим. Мумкин бу мен эшитган охирги ваъз бўлгандир. Мумкин, мен охирги марта эшитаётган Мактубдир бу. Мен қўлларимни кўтараман. Худойим, раҳм-шафқат қил менга” — дегин.
E-225 Худо сизни дуо қилсин. Ўнлаб қўллар. Энди, сизга ибодат қилиш учун бир неча дақиқа тинчлик. Кимнинг кўллари кўтарилган, бу сизнинг истагингизни кўрсатади. Руҳ ҳали бери кимнидир гапираётганини сезаяпман.
E-226 Азиз Худованд, Сен, ҳамма нарсани биладиган. Ва Сен ҳамма нарсани маълум яратдинг, зеро кимдир маҳкум булади, кимдир кўрмайдиган: бири, “кулол идишларини — ясаганида, — Шоул айтгани сингари, — бирини эътиборли, бошқасини эса эътиборсиз иш учун ишлатишга” деб ясайди. Бироқ, ахир Кулолнинг кўли эмасми, У нима қилишни хоҳласа? Аҳир бу Илоҳий қисмат жиҳатидан бир чақириқ эмасми? “Кимни белгилаган бўлса, даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка сазовор қилди”.
E-227 Эҳтимол ўшалардан кимдир бугун шу ерда, гуноҳкорлигида ва инсоний анъаналар-у таълимотлари билан иймонсизлигида, ўша қудуқ ёнидаги аёлга ўхшаётгандир. Мумкин буларнинг ҳаммасини биринчи бор эшитаётгандир, лекин нимадир улар юракларини ўзгача иситгандир. Бу ерда кўплаб, кўплаб қўллар қўтарилган, Раббий.
Буюк Кулол мана шу идишни ҳозир қўлларига олсин ва ундан шарафли иш учун идиш ясасин. Мен ўйлайман, Раббий, сабаби бордирки, бўлмаса улар бундай қилмас эдилар, бундай демас эдилар. Мен ишонаман, улар учун сўрайман.

E-228 Камтар хизматкорингга сўрашига рухсат бер, Раббий. Ўликлар ва тириклар орасида турган мана шулар учун илтижо қилишга рухсат бер; худди ўша одамдай, Садўмда туриб, ундаги яшаётганлар учун: “Ундан чиқ! Ундан тез чиқ!” — деган.
E-229 Уларни ҳозир келишларига рухсат бер, Раббий, камтар ва содда юрак билан Сенинг Тахтингга: “Исо, шу бугундан бошлаб Сен меники бўласан. Ва мен шу ерда шу курсида ўтирган вақтимда, Сенинг Руҳинг мени қоплаган эди. Агар У менга шу ерда теккан бўлса, унда мени бошқа жойга боришим керак эмас. Худди шу ерда Сен мен билан учрашдинг ва айнан шу ерда биз буни ҳал қиламиз; айнан шу жойда иккинчи курсида, учинчи ёки бешинчи курсида, бу қаерда бўлмасин, худди шу ерда. Худди шу ерда бу ечилиши керак, чунки мени Сен шу ерда ҳукм қилдинг, ва шу ерда тузатишни ҳам ваъда қилдинг. Гарчи мен бадному-ифлос бўлсам ҳам, мен қордан оппоқ бўламан. Мен Сенинг ҳамма Сўзингга ишонаман. Мен Унда бўлишга, Унга ишонишга, Уни қабул қилишга тайёрман. Мен буни ҳозир Худони улуғланиши учун, менинг ҳаётимда яхши нарса йўқлигини, Худо учун бир яхши нарса, қўшниларим учун бир эзгулигим йуқлигини, ҳеч нарсага ярамаслигимни билган ҳолда қилаяпман; фақат шайтон учун яроқли, у мени қандай хоҳласа шундай бошқариши учун, мени улоқтириб ташлаши учун, мумкин мени кимнингдир қўғирчоқ одамидирман, балки мен бирор аёлни бут, санамидирман. Худованд, мени Ўзингни хизматкоринг қил”. Раббий, бер буни. Энди уларни мен Сенга, Сенинг Ўғлинг, Исо Масиҳ Исми ҳақи бағишлайман.
Эгилган бошларимиз ва юракларимиз билан:
Чақирувни мен эшитаяпман...
Дўстим, самимий бул. Бу балки сенинг охирги имкониятингдир. Сен ўша сокин Овозни эшитиб биласанми?
...Исони,
Эшитаяпман...
У чақираяпди. Сени нима чақираяпди, агар бу сенинг Қутқарувчинг бўлса? —Калом.
...Исони...
Сиз нима қилишингиз керак? — Дунёни рад эт ва:
“Хочни олиб кетидан бор...”
“Раббим, мен Исо Масиҳ Исмига сувдан имон келтиришни писанд қилмаган эдим”
Мен У билан тўсиқлардан ўтаман,
Мен ўтаман...
У билан нима? — Сувга, тўсиқлардан, хамма-хаммасидан; ибодат уйига, ховузга, қаергабўлса ҳам. Ҳал қилинг!
... У билан тўсиқлардан ўтаман,
У билан мен ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Мен У билан айбловлардан ҳам ўтаман, (Ҳақиқат Сўздами ё черковдами?)
“Мен ҳақми ё У ҳақ? Менинг виждоним ҳақми, ё Унинг Сўзими?” Ҳозир сиз ҳукмдасиз. “Мен ишонган нарса тўғрими, ё Унинг Каломими? Мен калта сочлар ва шорт кийиб юриш мумкин деб ҳисоблайман? Деноменацияга тегишли бўлиш тўғри деб ўйлайман” [Бранхам ака бир неча бор минбарни тақиллатди—Таҳр.] У эса нима деди?
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни,
У мени қаёққа олиб борса, ўша ёққа мен бораман.
Мен ҳам, Раббим, кўлларимни кўтардим. Раббим қаерда бўлмасин, кейинги Мактуб қаерда ваъз қилиниши керак? Бу шу ерда бўладими, бугун кечқурун, ёки қаерда, Африкадами, Германия ёки Швейцариядами? Раббий, бу қаерда бўлади?
Қаёққа У... (қаерга олиб борсанг ҳам Сен, Раббий)
... мени, Мен бораман.
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
Энди, бошларимиз эгилган ҳолда.

E-230 Сиз У билан ҳамма жойга борасизми, У сизни қаёққа элтса? Сиз У билан борасизми, қачонки вақт чопишдан секинлашса, халқ таъқиб қилса, кулсалар устингиздан, масҳаралар қилишса? “Нима бўлганда ҳам У билан бирга бўламан. Мен ҳеч нарсага қарамай бораман. Раббий, мен ҳамма жойда Сен билан ҳаракатланаман, Сен қаерда бўлсанг. Мен содиқ ва самимият билан тураман. Жанглар оловида, шунгаям қарамасдан мен содиқ тураман, самимий бўлиб.
Раббий, агар мен йиқилсам, Сен яна мени турғизасан. “ Кимки мени деб ҳаётидан кечса, уни... топади””
Шундай қилиб, мен У билан ўтаман,
У билан бутун...

E-231 Энди, агар буни ҳаммаси шундай бўладиган бўлса, бутун юрагинг билан, келинг қўлларимизни ҳам, юракларимизни ҳам Унга кўтарамиз.
Қаёққа этса У мени, ўша ёққа бораман,
Қаёққа этса У мени, ўша ёққа бораман,
Қаёққа этса У мени, ўша ёққа бораман.
Мен У билан ўтаман, У билан бутун йўлларимни.
У менга марҳамат ва шараф беради.
У менга ... беради.
Раббий Исо, мана шу рўмолчаларга пуфла. Бу касаллар ва дардманларни шифола, Раббий. Уларга шифо бер, Раббий, Исо Исми ҳақи.
Ва мени ортимдан юр, мен билан бутун йўлларингни.

E-232 Энди сизлар ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми? [Йиғилиш: “Омин” –дейди. Таҳр.] Сезаяпсизми, ҳозир ҳаммангиз тайёр эканингизни? [“Омин”] Агар У...
Раббийнинг Карнайи ер юзи узра чалинган соатда, (яъни охирги Карнай).
Ва Абадийлик киради – ёруғ тонг.
Келинглар ҳаммамиз биргаликда кўйлаймиз. “Раббий Карнайи чалинган соатда.” Бизга аккорд беринг.
Раббий Карнайи, ер юзида чалинган соатда
Ва Абадийлик киради – ёруғ тонг.
Нажот топган барчанинг исмларини,
йўқламада У такрорлайди.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Бахтиёр Тирилиш кунида
Барча Масиҳда ўлганлар.
Қон билан ювилган, барча солиҳлар
Хочда тўкилган қон билан,
Уларни Шоҳ даргоҳига киргизади;
Чақиради У, ва мен чорлашга жавоб бераман.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.

E-233 Келинглар кўлларимизни кўтарамизда: “Сенинг меҳр-шафқатинг билан” — деймиз. Сенинг меҳр-шафқатинг билан. [Йиғилиш: “Сенинг меҳр-шафқатинг билан”—дейди—Таҳр.]
Энди бизлар Исо Масиҳда ака ва опалармиз. Келинглар буриламиз ва бир биримизни кўлларимиз сиқамиз ва: “Худонинг ёрдами билан, у ерда, Осмон йўқламасида!”—деймиз.
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Биз нимани кутаяпмиз?
Раббийнинг Карнайи замин узра (охирги)... чалинганда
(Абадийлик кириб келади, “бир лаҳзада” ) ... тонг;
Нажот топган барчанинг исмларини,
йўқламада У такрорлайди.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.
Келинг куйлаймиз!
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида,
Осмон йўқламасида.
У ерда, Раббий шафқати ила мен бўламан.

E-234 Оҳ, қанақанги вақт бўлади! Бир куни шунчаки айланиб юрасанку ва мана кимдир пайдо бўлади. “Ким бу? Она!” Омин! “Энди оз қолди.” Бир неча дақиқада сиз ўзгариб кетасиз. Ва бизлар ... уларни учратамиз, кейин улар билан бирга Раббий билан Осмонда учрашиш учун кўтариламиз. О, бир лаҳзада, кўз очиб юмгунча. “ Мана Сьюворд Ака, қария ака, черковда, мана бу ерда ўтирар эди! Ҳа бу ахир ДеАрк ака-ку. Мана бу эса Со-... Ака. Ҳа-да, бу ёққа қара, уларнинг ҳаммаси шу атрофда! Нима гап ўзи? Мана, фақат бир неча дақиқадан кейин... Улар мени олдимда пайдо бўлдилар, биламан. Энди ҳеч қанча қолмади. Мана ҳозир мен ўзгараман, ана-мана, яна бир лаҳзада.” Оҳ, албатта! Ва Абадийлик кириб келади, ёруғ тонг. Бу сирли булутларнинг хаммаси...
E-235 Худди У: “Исроил, сен эрталабки булутдай эдинг, буғ, ва сенинг солиҳлигинг ўтиб кетди” — деб айтганидек. Ва ўшанда буларнинг барчаси Ўғилга ўтди — Нурга, Ким буларни ҳаммасини асрайди, омин, унда “Осмон йўқламасида, мен ўша ерда бўламан.” Яхши.
Кечқурунгача:
Токи учрашгунимизча! Токи учрашгунимизча!
Биз вақтини билмаймиз, қачон бу юз беради, дўстлар. Шунчалик узоқ ҳикоя қилдик, лекин бу Ҳақиқат, ва бу юз беради. Бизлар айни ана шу вақтдамиз.
Токи—токи учрашгунимизча, токи... (Худонинг раҳм-шафқати билан, умид қиламиз; бугун кечки етти-ю ўттизда).
Худо сен билан бўлсин, токиучрашгунимизча.
Энди оёқларимизга турамиз.

E-236 О, ахир бу ажойиб эмасми? “Бу Осмонда, Исо Масиҳда.” Буни мен ҳеч нарсага алмашмаган бўлар эдим. Сиз биласиз, мен балиқ тутишни, ов қилишни қанчалар яхши кўраман, чунки, у ерда, одам қадами етмаган дашту-биёбонларда мен Худони кўраман. Мен буни яхши кўраман. Лекин, шундай бўлса ҳам, бунга, ўша юз йилнинг бир дақиқасини ҳам, алмашмаган бўлардим. Ўша мамнуниятнинг бирор дақиқасини ҳам!
E-237 Худойим, менда уйғонишни вужудга келтир. Менга жонланишни ато эт. Бизлардан ҳар биримиз қайта жонланган, ўзимизда тирилган бўлайлик. Менга очлик бер, Раббий, менга ташнолик бер, бер чанқоқликни менга. Менда ўзим муҳтож нарсани вужудга келтир. Мен шу соатдан Сеники бўлай; анча фидойироқ хизматчи, яхши хизматчи, Сендан кўпроқ дуоли бўлайн; янада лаёқатли, янада камтар, янада мехрибон, янада меҳнатсевар; бундан ҳам кўпроқ яхшиликни ва наф келтиришни излайдиган, ва ўтиб кетган ва кераксиз нарсаларни унутадиган қилгин. Олдиндагиларга кўз тикдиргин, Масиҳ орқали олий мақсадга чорла. Омин.
Бу бизнинг орзу-истакларимиз, шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”—Таҳр.]
Яхши, келингдар энди кечки хизматга қадар, келинг ўзимиз билан Исо Исмини олайлик, ҳар бирингиз.
Ол—Исо Исмини ўзинг билан ол,
Азоб—уқубат ва фиғон фарзанди;
Бу сенга беради шодлик, тасалли,
Ўзинг билан ол, қаерга борма.
Қадрдон Исм, бу ёқимли Исм!
Ер юзида умид ва Самода шодлик;
Қадрдон Исм, бу ёқимли Исм!
Ер юзида умид ва Самода шодлик.
Энди бошларимизни эгамиз.
Ол—Исо Исмини ўзинг билан ол,
Ҳар қандай қопқондан қалқон сингари;
Сени васвасалар ўриб олган...

Нагору

Up