Худонинг ягона танланган сиғиниш жойи

Сана: 65-1128M | Длительность: 2 soat 5 daqiqa | Таржима: VGR
Shreveport, Luiziana, AQSh
E-1 Салом! Бугун эрталаб шу ердалигимдан бахтиёрман. Бизлар хурсандмиз, мана шу эски имон қўшиқлари билан ажойиб мулоқотларда завқланаяпмиз. Биз буни яхши кўрамиз. Сизлар-чи? Нақорати "Омин". Мана У Ким, Омин. Тушуняпсизми? Охирги Сўз Ундан.
E-2 Қўшиқлар айтилар экан, мен у ерда эски дўстим Браун ака билан гаплашдим. Шунда у менга: “Бранхам ака, мен сени нима ҳақида гапираётганингни кечагача тушунмаган эдим”, деди. У яна: “Агар одамлар сени айтганларингга кирсалар эди, – деди, – барча тўсиқлар йўлдан йўқолар эди”. Бу мутлақо аниқ. Тўғри. Бу бутунлай тўғри. Агарда буни фақат англаб ва ушлаб ололсалар эди. Тушуняпсизми?
E-3 Мен дўстим Эрни Фандлер билан гаплашиб тургандим. Ўйлайманки, алоқада турганлардан баъзиларингиз Эрни акани қандай имонга келганини, у қандай қилиб Раббийга келтирилганини эслайсизлар. У инглиз тилида яхши гапиролмайди, бўлмаса мен уни чиқиб, икки оғиз сўз айтишини хоҳлардим. У доим “в” билан “уэ” деган товушларни алмаштиради. У мендан ўзи яшайган Шаванода бўлган вақтларимни эслайманми йўқми сўради. У ерда, нақ йиғилишни ўзида бир одам ўз жойида беҳуш йиқилиб, ўлиб қолган эди, лютеран одам. Биз ҳаммани тинчлантирдик. Унинг устидан Раббий Сўзини айтдик, у ҳаётга қайтди. У бошқа йўл билан келди. Улар бунга ҳеч ҳам кўникишмайди, бизни яна келишимизни хоҳлашади.
E-4 Тушунишимча, бугун эрталаб Францияда икки мингдан ортиқ французлар биз келишимиз ва француз тилида Францияга Мактуб келтиришимиз учун бир неча кунга у ерда рўза тутишди. Бутун протестант давлати, мамлакатнинг протестант қисми, Франциянинг. Шу учун бизлар...
E-5 Бу энди-энди гуллай бошлаяпти. Энди бошлаяпти... буғдой дони очилиб, ўзи қолиши учун қипиғи қатма-қат ажраляпти. Тушуняпсизми? Шунинг учун ҳурмат билан ибодат қилишда давом этаверинглар. Тушуняпсизми? Эсингизда бўлсин: “Раббийга умид боғлаганларни кучларига куч қўшилади”.
E-6 Мана, энди у ерда... Мен... қарияпман ва: “Мен...бўлармикинман. Яна битта уйғониш бўлармикин, яна бир марта кўрармикинман?” – деб ўйладим. Эсингизда бўлсин, ғарбдан оқ отли чавандоз келади. Бизлар яна мана шу йўлдан ўтамиз. Бу аниқ. Биз қарийб тайёрмиз. Бу берилган ваъда, тушуняпсизми.
E-7 Мана энди, мен Лео акага айтмоқчиман... Кеча кечқурун Вуд ака ҳақида, унинг акаси шу ердалиги ҳақида гапирган эдим. Лео ака, агар сен ва у ерда туриб бунга уланган ўша гуруҳча... Мерсер опа, сени отанг шу ерда. Мен уни кеча кечқурун кўргандим. У қаердадир шу ерда, бинода, ажойиб кўринишда.
E-8 Ўша эрталаб у Чодирда шифоланган пайтида, ўша ерда саратон билан касалланган иккита ўлар ҳолатдаги одамлар бор эди, ва уларнинг иккиси ҳам шифоланган эдилар. Уларни отаси эса, юрак хуружи бўлган кекса одам, Худонинг шухрати учун соғайди. У ҳам қаердадир шу ерда, йиғилишда. Ҳозир мен уни одамлар орасида кўрмаяпман, лекин у кеча шу ерда эди.
E-9 Бутун мамлакат бўйлаб барчангизга Шривпортдаги Ҳаёт Чодири деган мана шу ажойиб жойдан салом йўллайман, якшанба мактаби учун ҳамма жой тўлиб кетган. Биласизларми, агар мен Шривпортда яшаганимда, бошқаларга қарши ҳеч нима демайман, лекин мен айнан мана шу черковга, тўғри шу ёққа, Ҳаёт Черковига келган бўлардим. Бу деноминация эмас. Бугун Ҳаёт Чодири – бу деноминациялар аро черков. Улар деноминациядан чиқдилар, чунки улар мени ва мен ваъз қилаётган Мактубни қабул қилдилар. Джек Моор ака, менинг дўстим ва биродарим, уни деноминациядан чиқардилар, чунки у мен билан ҳамкорлик қилаяпти. Шу учун мен уни ҳурматга сазовор деб ҳисоблайман. Рост. Худо уни дуо қилсин. Уни ибодатларда қўллаб-қувватланглар ва у билан бирга ишонинглар.
E-10 Ҳозир эса, Моор опа, мен уни ҳеч қаерда кўрмаяпман, у... Ҳа, ана у ерда. У бугун эрталаб ёш қизга ўхшайди, янги кийимда ўтирибди, пасха байрами либосига ўхшайди. Шундай кўриняпти... Ҳатто Джек акани ўзи уни танимай қолди, мана... мана Моор опа.
E-11 Албатта, бизларга Анна Джин ва Дона ва уларнинг барчаси етишмаяпти. Нолан акани учратганимдан хурсандман, у шу ердаги ҳамкорларимиздан бири.
E-12 Эрни ака, кеча мен ундан мана шу “Омин”ни куйлаб беришини сўрадим. Менда бу ёзиб қўйилган ва мен шу “Омин” қўшиғини тинглаб, ҳамма жойга бориб чиқдим. Назаримда, уни товуши бу қўшиқни куйлаш учун мос келади; қолганларга қараганда. Кичкина Джудини ҳам кўриб қолдим. Иккаласи, улар худди ака ва опадай кўринишади. Шундай эмасми? Улар – эр ва хотин. Уларни бирига қаранг ва бошқасига қаранг, кўряпсизми, улар шундай ўхшайдилар-ку. Ҳа, улар ҳақиқатдан ҳам чиройли жуфтлик. Бу, биласизларми, бу... Пальмер ака, у киши яқингинада олтин зиналардан киргандилар-ку, бу унинг қизи ва куёви. Бу ҳам... Қизи, албатта унинг болаларига яхши тарбия беришдаги катта ҳиссаси. Бошқалар ҳам, улар ҳам хизматчи акалар, уйланган, оилали улар, ва улар ўз фаолиятларида хушхабарчилар ва бошқалардирлар. Шу учун бу шундай ажойиб.
E-13 Мен Пальмер опани кўрмадим. Умуман, агар уни кўрсам, уни танир эканмикинман ё йўқми, билмайман. У, албатта, шу йиғилишни қаеридадир. [Кимдир: “У ерда, орқада” ― деди.―Таҳр.] У ерда, орқада. Пальмер опа, Худо дуо қилсин сени.
E-14 Ҳар сафар, мен буни ўйлаган пайтимда, юрагим ларзага келади. Пальмер ака, у оламдан ўтди деган хабар етиб келишидан бир неча дақиқа олдин ўша зиналардан кўтарилиб кетди. Мен шунчаки ишонолмадим. Билли менга қўнғироқ қилди, кимдир топди ҳам... улар билгандилар. Бизлар шундай яхши дўстлар эдик ва уни оламдан ўтганини билиш қаттиқ изтироб эди. Аммо бизларни ҳаммамизга, ким бўлишимга қарамай, кетишимизга тўғри келади. Биз бирма-бир кетишимиз керак. Аммо, биргина нарса бор: “Келинг, ҳамма нарсани моҳиятини эшитайлик: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу инсон учун ҳамма нарса”. Воиз 12.
E-15 Хўш энди, менда якшанба мактаби дарси учун вақтим жуда кўп эмас, кейин мен хириллаб турибман.
E-16 Ҳа айтганча, Перри Грин ака олижаноб иш қилди. Кеча мен: “Мен... қолмаслик учун, парикчамни унутибман”, – деганимни у эшитибди. У ўша ёққа қўнғироқ қилиб, бир киши уни самолёт билан узатиб юборишини илтимос қилмоқчи бўлибди. Мен унга: “Энди кеч бўлди, мен аллақачон хириллаб қолдим”, – дедим. Кўп Йиллардан бери мен қандайдир ечим топишга ҳаракат қилдим, лекин уни олганимда [парик―Тарж.], у менга ёрдам берди. Лекин бу сафар унутдим, шу учун озроқ хириллаб қолдим. Шунинг учун гапирганимда, агар илож қилолсангиз, менга сабр қилинглар.
E-17 Энди, сизлардан ким якшанба мактабини яхши кўради? О-о, мана қойил, бу тўғри. Болаларни ўша ерга юбориш қандай яхши. Йўқ, рухсат беринг, тўғрилай, у ёққа болаларимизни олиб боришимиз яхши, тўғрида, болаларингизни олиб бориш; сизлар ҳам келасизлар. Сизлардан ким билади, якшанба мактаби биринчи марта қаерда келиб чиқди? Қаерда у вужудга келди? Англияда. Аввалида у қандай номланган? Камбағаллар учун мактаб. Худди шундай: “Камбағаллар учун мактаб”, деб номланган. Уни биринчи марта тузган одамни исмини ҳозир эсимдан чиқардим. У кишини ким дердилар? [Кимдир: “Роберт Рэйкс”, деди.―Таҳр.] Тўғри, мутлақо тўғри. Ҳа, у кўчадан болаларни олди – ялангоёқ, жулдур кийимли болаларни, уларни борадиган жойлари йўқ эди ва жуда оғир аҳволда эдилар – у ўша болакайларни олиб келиб, уларга Библия бўйича дарс бера бошлади. Бугун эса бу нарса черковнинг салкам асосий қоидасигача ўсди, якшанба мактаби. Унга бориш фойдали. Албатта келинглар, болаларингизни олиб келинглар. Менимча, шу черковда, шу ерда ўқитувчилар, ёшлари бўйича жиҳозланган хоналар бор, ва ҳоказолар. Сизлар ҳам, янги имонга келганлар, ким эндигина Масиҳга келган бўлсалар, тўппа-тўғри Мактуб изидан юринг, шу ерда, Ҳаёт Чодирида, шунда улар ҳам сизга ёрдам берадилар.
E-18 Хўш, бугун кечқурун бизда эскича ибодат қатори бўлади. Биз шунчаки касаллар учун ибодат қиламиз, худди аввалгидай, Джек ака ва Браун акалар билан.
E-19 Браун ака ибодат карталарини беришга уринаётганини кўрганимни эслайман, ахир уни ўзи ҳам хизматчи... Ўша вақтларда бўлса, ташкилотда бўлганида, бизлар... биласизлар, уни шундай эзар эдилар. “Мен-мен сенинг биродаринг-ку” ва шунга ўхшаш гаплар билан. “Сен шундай қилишинг керакки, токи мен ҳам юқорига тушай”. О-о, албатта, унга қийин эди, лекин у қўлидан келганича содиқ турди. Браун ака – ажойиб инсон. Шу боис бизлар уни яхши кўрамиз.
E-20 Ва мен ҳаммамизни кўриб турибман, учаловимизни қандай...ёшимиз ўзиникини олаяпти, охирига келаяпмиз. Агар биз ҳақиқат деб биладиган бу буюк нарсани, Ўшани ўзимизга жойлаштирмасак, жуда ачинарли бўлар эди. Шунчаки, бир кун келиб, биз яна ёш йигитларга айланамиз, ҳеч қачон... таналаримиз ўзгармайди, Унга ўхшаб қолади. “Зеро бизнинг эски танамиз емирилса, бошқаси эса кутаяпти”.
E-21 Ва қадрдон дўстим, азиз Раббий Исони... учун миннатдорлик... Мен сизларга Ҳақиқатни айтаётгганимга ишонганлар, бир куни эрталаб, соат саккизларда, Раббий Исо менга ўша ўлкани кўришимга имкон берди. Шунақа, бу ундай эмасди – бу ваҳий эмас эди, лекин буни тасдиқлашни истамайман. Бу нима бўлганида ҳам, бу мен сизлар билан бу ерда гаплашаётганимдай реал эди, ҳақиқат эди. Шундай қилиб, мен ўша одамларни юзларини кўрдим ва мен уларни таний олмадим, улар қайтиб ёш бўлиб қолганлар. Ва улар ҳақиқий эди, худди... Мен уларни қўлларини ушладим ва ҳоказо. Шунақа реал эдиларки...
E-22 Ва бу нарса менга ёрдам берди, чунки олдин менда, одам ўлганида, фақат уни жони чиқиб кетади, деган тушунча бор эди. Аммо кейин У буни менга: “Агар бу фоний кулба (тана)… бизда аллақачон бошқаси бор” – деб лавҳа келтирганида. Кўряпсизми? Ва ҳамма нарса мукаммал бўлиши учун учтада бўлиши керак. Тушуняпсизми? Ва битта тана бу ерда, ундан кейин у ерда тана, қайсики у осмонга хос, самовий тана ва ундан кейин тирилишдаги улуғвор тана. Кўряпсизми, шунда тўлиқлик ташкил бўлади. Тушуняпсизми? Хуллас бу... Бу афсона эмас, бу тасаввур эмас, бу руҳ эмас. Улар худди сиз каби эркак ва аёллар.
E-23 Ва шундан кейин, кўп йиллар олдин, мен ҳалок бўлганлар дунёсини кўрдим ва ўша ерда бўлдим. Дўстим, кекса одам сифатида сенга айтаман, бутун мамлакат бўйлаб бугун эрталаб сизни ишонтиришимга имкон беринг, у жойни кўришни асло ният қилманг. Мен у ерни умуман ҳеч қандай изоҳ қилолмасдим... агар мен қўлимда чўткаси бўлган рассом бўлганимда, мен бунақа манзарани чизолмаган бўлар эдим. Хизматчи сифатида, мен буни сизларга тасвирлаб беролмасдим. Дўзах – бу шундай ҳамма нарса ёнаётган жой, дейдилар; бу бундан миллион марта ёмонроқ ва қанчалик даҳшатли.
E-24 Осмон эса... ёки ўша жой, қаерда бўлмасин мен буни нима деб аташни ҳам билмайман. У буни қурбонгоҳ остидаги жонлар сифати кўрсатди, лекин бу бўлганида, мен ҳеч қачон... буни қандай ажойиблигини ҳеч ҳам тушунтириб беролмайсан. Бу... Хуллас, сизлар менинг сўзларимга ишонишингизга тўғри келади, мен шунчаки инсонман. Шундайми? Аммо бу ваҳийлар доимо худди мен айтиб берганимдай амалга ошган, ва сиз уларнинг ҳар бири ҳақиқат эканини биласиз, ва бу ҳам ҳақиқат. Нима қилганингизда ҳам, агар сиз қолган ҳаммасини йўқотсангиз (соғликни, кучни, кўришингизни, нима бўлмасин), буни ўтказиб юборманг. Бунга ҳеч нарса тенг келолмайди. Инглиз тилида мен биладиган бунақа сўз йўқ, буни ифодалай оладиган сўз йўқ. Агар сен “бекаму-кўст” десанг, у ер бундан ҳам афзал; “Ажойиб” десак, у ер бундан ҳам устун; “юксак...” Мен буни ифодалай оладиган сўзларни билмайман, чунки бу шунчалик... Сўнгра, ўйлаб кўринг-а, ахир бу ҳали охири эмас. Мен ўйладим: “Ва мен шу ёққа тушишга қўрқдимми?”.
E-25 “Сизлар таом ейсизларми?” – сўрадим мен.
E-26 “Бу ерда, йўқ. Бу ерда бизлар емаймиз (тановвул қилмаймиз), лекин ер юзига қайтганимизда, биз тана оламиз, мана ўша танада еймиз”, дедилар.
E-27 Ахир мен уларни ҳис қилдим. Улар худди шунақа бизлардай эди. Тушуняпсизми? Ва улар... Мен: “Хўш, сизларда...”, дедим. О-о, ҳа-ҳа, уларнинг танаси бор. Бу шунчаки афсона эмас, бу тана. Бизлар бир-биримизни биламиз. Уларнинг ҳаммаси мени танидилар, мени қучоқладилар, миллионлаб одамлар.
E-28 Ва мен: “Мен Ўшани, мени бу ерга келтирганни кўришни истайман”, – дедим.
E-29 “Ҳозир сен Уни кўролмайсан, кутишинг керак”, – деди.
E-30 “Нима учун сизлар мени бу ерга, юқорига қўйдингизлар?” – дедим мен.
E-31 “Сен ҳаётингда йўлбошчи эдинг”, – деди.
E-32 Шунда мен: “Сен уларнинг ҳаммасини Бранхамлар демоқчимисан?” – дедим.
E-33 “Йўқ. Булар сенинг Масиҳга келтирганларинг”, – деди у. Тушуняпсизларми?
E-34 Мен чор атрофга қарадим, ва шунда барча оғир кечалар ва синовлар ғойиб бўлди ва мен уларнинг юзларини кўрардим. У ерда бир ёш аёл, энг чиройли аёллардан бири келди ва мени қучоқлаб: “Қадрли ака”, – деди. Ва у нарига кетганида... Хуллас, у аёл киши эди, шу учун... Лекин у ерда ҳеч қачон гуноҳ бўлмайди. Тушуняпсизми? У ерда бизларнинг безларимиз ўзгаради. У ерда болаларни бошқа тарбияланмайди. Шундайми? Тушуняпсизми, ҳаммаси худди шундай.
E-35 Мана фарқ нимада, туйғуларимизда. Мана нима учун мен майдончалардаги рақсларга қаршиман. Ҳеч қайси эркак... Мен болалигимдан ўзимни бутун ёшлик йилларимни бу маънодаги қисмини пок яшадим, Худо ва Инжилим олдида турибман. Мен дўстлашган ҳар қандай қиз, мен у билан тўғри ҳукм курсисига бороламан. Тушуняпсизми? Лекин бирорта ҳам эркак, менга кимлигини фарқи йўқ, аёл кишига (чунки у аёл бўлиб яралган) ўзини маҳкам қучоқлатиб: агар сен ҳақиқий, соғлом эркак бўлсанг, ҳис-туйғу бўлади. Аммо у ерда бу нарса йўқ эди, безлар йўқ эди; у ерда ҳаммада бир хил безлар бор эди, тушуняпсизми. Оддий, пок, беғубор опалар ва акалар севгиси, сизнинг ўзингизни... ҳаттоки сизнинг... ўз қизингизни қучоқлаганингиздагидан ҳам юксак. Тушуняпсизми? Ўз қизингизни ҳам, лекин у... яралган. У аёл, сен эса – эркаксан, тушуняпсизми, бир нима пайдо бўлиши мумкин эди. Лекин у ерда бўлолмайди, гуноҳ батомом йўқ, у ерда буларнинг ҳаммаси тугаган. Тушуняпсизми? Ҳақиқий... шундай ҳақиқий, муқаддас севги.
E-36 Ва мен ўша аёлга қарадим. У ерда, гўё улар миллионлаб эдилар, ва уларнинг ҳаммасида узун сочлари ва оппоқ узун кийимлари бор эди. Ва-ва мен билан гаплашган Ўша деди: “Наҳотки сен уни танимаяпсан?” деди.
E-37 Мен: “Йўқ”, дедим.
E-38 “Сен уни Масиҳга келтирганингда, у тўқсонга бораётган эди”, деди.
E-39 О, иноят, сен қутқардинг! Кўрдингизми? Буни нима эканлигини шунчаки ҳеч қандай тушунтириб бўлмайди. Агар сиз менга ишонсангиз, менинг сўзларимни қилинг. Ортингиздаги дунё кўприкларини ҳар бирини албатта ёқинглар.
E-40 Мен ишонаман, черков Мактубни эшита бошлади ва тушуна бошлади. Лекин, дўстларим, қулоқ солинглар. Биз ўғилнинг Ҳузурида ётишимиз керак; биз етук бўлишимиз керак. Бизнинг имонимиз камол топмаган. Худо бизга берган Мактубни бизлар ақл-идрокимиз билан эшитамиз ва Унинг бизга кўрсатган аломатларини кўрамиз ва уларни Инжил билан исботлаймиз, бироқ, о-о, Черков бутунлай чўмдирилиши учун Унинг Ҳузурида қанчалик ётиши керак, токи У Руҳда мулойимлашиб, нозиклашмагунича. Баъзан Мактубни ваъз қила туриб, кескин бўласан, буни мана шунақа ўйиб ўтишга тўғри келади, чунки яхши ушлаб туриши учун михни охиригача қоқиш керак. Аммо Черков буни тушуниши билан, танланганлар чақирилади ва ажратилади (ўшанда энди Худонинг Ҳузурида), мен биламан, у ерда бўлган одамларда бўлгани каби, Келинда Кўтарилиш юз беради.
E-41 Бугун эрталаб мен Кўтарилиш мавзусида гапирмоқчи эдим, лекин менда буни айтишга овозим йўқ, шунинг учун мен: “Худонинг сиғиниш учун танланган ягона жойи” мавзусида гапирмоқчи бўлган пайтимда озгина сабр қилинглар.
E-42 Шундай қилиб, бу жуда катта мавзу. Хуллас, келинглар ҳозир ибодат қиламиз. Бутун мамлакат бўйлаб, қаерда бўлсангиз, сизлар ҳам бошингизни бир дақиқага эгинглар. Жуда ҳам самимий бўлинглар. Биз ҳозир ёзув кўринишидаги Худо ҳисобланган Худованд Каломига яқинлашмоқдамиз.
E-43 Ушбу Китобнинг Буюк Муаллифи, бизлар: “Уруғ Сепувчи сепган уруғ бу”, деб ўргатилганмиз. Муаллиф шундай деган. Энди тушунамизки, агар уруғ тўғри тупроқда бўлса, у ўсади. Шунинг учун, Ота, Худонинг Каломи қалбимизда Руҳи билан суғорилиб эркин ўсиши учун бугун эрталаб юракларимиздан барча тиконлару-машаққатларимизни, ишончсизлигу-шубҳали фикрларни олиб ташламайсанми? Токи биз Худонинг халқи бўлайлик. Шуни ато эт, Ота. Бизнинг юрак хоҳишларимиз шунақа. Нафақат бизга, Буни таниганларга, балки бутун мамлакат бўйлаб бошқалар ҳам бўлсинки, ҳар бир юрак йўқолган ака, йўқолган опага эришиш учун жўнаганларида севги ва назокат билан ёнсин. Худовандим, бугун буни бизларга бергин. Бизлар бутунлай Сенга қараймиз, зеро Сен – бизнинг Йўлбошчимиз ва Раббимизсан. Шундай қилиб, Сен бугун Ўз Сўзингда бизларни бошқаришингни ва Ўз баракаларингни беришингни илтижо қилиб сўраймиз. Ўзингни иноятинг орқали ва Сенинг Исминг ҳақи буни бизлар сўраймиз. Омин.
E-44 Ҳозир, келинглар, бизларни парчамиз сифатида... оламиз. Каломдан асос учун шундайгина Қонунлар китобидан ўқимоқчиман, Эски Аҳддан. Вейл ака билан нонуштадан қайтгач, тезда ёзиб қўйган бир нечта эслатмалар бор менда.
E-45 Мен меҳмонхонада, ўша ресторанда, бир кун кечқурун бизни кечки овқатимизни пулини тўлаб қўйган ўша одамга миннатдорчилигимни айтолмадим хуллас. Мен, хотиним ва қизим билан у ерда бўлган эдик ва мен пул тўлаш учун борсам, кимдир уни тўлаб қўйибди. Сиз ким бўлманг, мен сиздан миннатдорман. “Ана у ўриндиқни четида ўтирган одам”, – дедилар. У ерда эса бизга таниш бўлган бир тўда одам бор эди, албатта. Мана шундай, мен... қандайдир Кикапу, қандайдир, бу ўша ресторан, биз бўлган жой. Миннатдорман, ким буни қилган бўлса ҳам. Сизларни барчангизни Худо дуо қилсин.
E-46 Энди, Қонунлар китоби 16-бобида, бу Фисиҳ зиёфатига риоя қилиш. Шу учун шу ерда биринчи бир неча оятлардан ўқимоқчиман, биринчи тўртта ёки бешта, олтита оятларни:
Абиб ойида Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Эгангиз Худо сизларни Мисрдан Абиб ойида тунда олиб чиққан
Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга боринглар, мол ва қўйларингиздан Эгангиз Худога Фисиҳ қурбонлигини келтиринглар.
Қурбонлик гўштига хамиртурушлик нон қўшиб еманглар. Сизлар Мисрдан шошилинч чиқиб кетганингизда хамиртурушсиз нон еган эдингизлар, шунинг учун етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Бу нонни машақатли кунда ейиладиган нон деб аташади. Ўша нонни енглар, шунда Мисрдан чиққан кунингизни бир умр ёдингизда тутасизлар.
Етти кун давомида юртингизнинг бирор жойида хамиртуруш бўлмасин. Байрамнинг биринчи куни кечқурун келтирган қурбонлигингиз гўштидан эрталабгача ҳеч нима қолмасин.
Эгангиз Худо сизларга бераётган шаҳарларнинг биронтасида Фисиҳ қурбонлигини келтириш мумкин эмас.
Фисиҳ қурбонлигини фақатгина Эгангиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга келтиринглар. Буни қуёш ботадиган пайтда, сизлар Мисрдан чиққан соатларда қилинглар.
Энди Раббий Унинг Сўзига Ўз дуоларини қўшсин.

E-47 Микрофон товушимни бузмаяптими? Кеча шунақа бўлганини кеча кечқурун эшитгандим. Яхши эшитяпсизларми, ҳамма жойдами? Эшитмаяпсиз. [Бранхам ака микрофонни тўғрилайди―Таҳр.] Шундайга яхшими? Микрофонлар пастга қаратилганида гапирсам яхшими? Мен озроқ хириллаб қолдим, шу учун, бугун эрталаб мен яқинроқ турибман ва умид қиламанки, Перри ака у ерда буни тўғрилай олади. Энди яхши эшитаяпсизларми? Менимча, улар буни тўғриладилар. Яхши.
E-48 Ҳозир, ... бу эрталаб мен: сиғинувчилар Худо билан учраша оладиган биттагини жой бор Худода, фақат битта жой борлиги ҳақида гапирмоқчиман. Асрлар давомида кўплар Худонинг ушбу сирли жойини қидирдилар, бутун асрлар давомида. Ҳаттоки Аюб Унинг қаерда яшашини билишни истади: “Қани, мен Унинг уйига боролсам ва Унинг эшигини тақиллатолсам эди”. Аюб Худонинг турар жойини топишни истади, чунки бу ерда Худога ва Унинг оиласига биргаликда сажда қилинади.
E-49 Кеча кечқурунги, кеча эрталабки мактубда бўлганидай, инсон Худога беҳуда сиғиниши эҳтимоли борлигини кўраяпмиз, самимий сиғинганида ҳам. Худо буларни барчасини биз учун жой-жойига қўйди, лекин бу ерда гап шундаки, биз текширишимиз ва буларни барчаси қаерда турганини топишимиз керак. Павлус Тимўтийга ўрганишни ва вақтими вақти эмасми ўргатишни, насиҳат қилишни, сўзни ёки... ўзида бўлган ўша умидни етказишга тайёр бўлишни айтди.
E-50 Хўш, бунинг ҳаммаси бор у ерда. Ва биз кўриб турибмиз... Бирор кун мен Шривпортга келиб, у ерда икки ёки уч ҳафта вақтимиз бўлсаю, ҳар оқшом ўттиз дақиқа ажратиб шунчаки ўргатишни истардим, тушуняпсизми? Фақат Сўзни Ўзида турардик ва бу яширин парчалар (тушуняпсизми?), биз қандай киришни ва чуқурлашишни билиб ололган бўлардик. Шунчаки кузатиб туринглар. Илоҳий раҳбарликка эргашинглар, ҳар бир эшикка фақат битта калит бщлади. Бу аниқ. Ва у қанчалик бунга ўхшаш бўлмасин, аҳамияти йўқ, бошқа калит йўқ, Худода очқич (калитни ўрнини босадиган нарса маъносида.―Тарж.) йўқ. Ва сенда бу калит бўлиши керак, бўлмаса эшик очилмайди. Сени самимийлигингни аҳамияти йўқ, сен у эшикни барибир очолмайсан.
E-51 Сизлардан ким кеча ёки ўша эрталаб нонуштада бўлган эди? Яхши, мен ўйлайман, кўпчилик, ҳеч бўлмаганда тўқсон фоиз ё кўпроқ. Мен ўзим айтмоқчи бўлган нарсамни асослашим учун: Довуд мойланган, Худованд мойлаган подшоҳ эди. Фақат Исроилда бўлган энг буюк подшоҳ эди, Раббий Исони, Мойланганни (Қайсики Худованд) ҳисобламаганда. Довуд – унинг ўғли... ёки Исо насабномаси бўйича Довуд ўғли эди, жисмонан олганда. Ва у (Довуд) Довуднинг тахтида Ўша каби ўтириши ва меросни олиши керак эди, шаҳзода доимо подшоҳ тахтини мерос қилиб олади.
E-52 Эътибор беринг, мана, Довуд мойланган эди, гарчи мойланиши бўлсада, мана шу мойланганлиги билан у Раббийнинг иродасидан чиқа олди. Ва барча одамлар Ёзувнинг боришини ёки бу ваҳийга бўлган калитни қабул қилмай туриб, уларнинг барчаси мойланган эдилар, уларга мутлақо тўғри кўринган нарса учун; Худо Каломини ортга, Худони уйига келтираётганлари учун уларнинг ҳаммаси биргаликда Худони олқишлади ва улуғладилар. Аммо Довуд пайғамбар эмас, балки подшоҳ эди. Тушуняпсизми? У... Мамлакатда пайғамбар бор эди, ана ўша орқали бу ишни қилиш лозим эди ва Худо бутун ҳаракатни рад қилди, чунки улар нотўғри калитдан фойдаландилар. Эшик очилмади. Ва энди биз буни эсимизда тутишимиз ва назаримиздан қочирмаслигимиз керак. Худода бор бўлган барча нарса бажарилишининг маълум бир биттагина йўли бор, ва шунда гап тамом. Шундай қилиб, у ерда Худони маълум бир Черкови бор эди, унда У одамлар билан учрашар эди ва У сени ўша Черковида қабул қилади, бошқа ҳеч қайсисида эмас.
E-53 Мен буни айтдим, чунки мени кўпинча нотўғри тушунгандилар ва одамлар менга...
Мен уларга: “Сиз христианмисиз?” ― дейман.
“Мен баптистман”.
“Сен христианмисан?”
“Мен методистман”.
“Сен христианмисан?”
“Мен элликчиман”.

E-54 Хўш мана, кўряпсиз, Худо учун буни ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Сиз шунчаки бошқа калитни тиқаяпсиз. Лекин тўғри келадиган калит бор, Худо... Худо ҳеч қачон сиз билан, методист, баптист ёки элликчи билан ёки ҳар қандай бошқа деноминацияда учрашишни ваъда бермаган. Деноминацияларни У ҳатто назарига олмайди. Улар Унга қаршидирлар.
E-55 Мана ўша узун Мактубда, шу яқинларда уни мен Чодирда гапираман. Ва ўшанда Джек ака буни эшитади ва ўшанда кўрасиз, буни нима қиларкансиз, чунки бу магнит тасмасига ёзилади.
E-56 Мана энди, одамлар ўзларини шундай тутадиларки, гўё Худо шунчаки уларнинг теологиясига асосан улар билан учрашишга мажбур. Мана одамлар ўзларини қандай тутадилар. Улар ҳатто бири бошқаси билан алоқа қилмайдилар. Учликлар ёки элликчилар ягоначилар билан алоқа қилишмайди, ягоначилар эса учликлар билан алоқа қилишмайди. Методистлар баптистлар билан, чунки уларнинг бири – қонунчилар, бошқалари эса кальвинистлар, шу сабабли уларда умуман ҳеч қанақа алоқа йўқ. Ва улар одамларни ақлини ўраб-чирмаб ташлайдиларки, улар ҳатто бири иккинчисига қарши бўлади.
E-57 Яқинда мен касалхона палатасига ибодат қилиш учун бордим. У ерда бир аёл ётган эди, жуда оғир касал, операция бўлиши керак эди, уни ўлиб қолади деб кутаётган эдилар. У ерда яна бир аёл ётган эди, ибодат қилишим учун менга қўнғироқ қилдилар. Мен унга: “Бир дақиқа ибодат қилсам агар, сиз қарши эмасми?” – дедим.
E-58 Ўша аёл: “Пардачани тортинг!” – деди.
E-59 Мен унга: “Кечирасиз”, – дедим. “Мен шунчаки ибодат қилмоқчиман холос”, – дедим мен.
E-60 “Пардачани тортинг!” – деди у.
E-61 Мен унга: “Хўп, хоним”, – дедим. Ўша аёл одатдаги Рикки кўринишидаги ўғли билан ўтирганди. Шунда мен уларга: “Хўп, ахир сиз христиан эмасмисиз?” – дедим.
E-62 Аёл: “Бизлар методистлармиз”, – деди.
E-63 Мен: “Хўп, мен сиздан буни сўрамадим. Мен сиздан христианмисиз ё йўқми, деб сўрадим”, – дедим. Кўряпсизми?
E-64 Шунда аёл: “Пардачани тортинг!” – деди.
E-65 Кўряпсизми, чунки методист бўлмаган кимдир, ўлаётган аёл учун ибодат қилмоқчи бўлаётган эди, қачонки унинг ўзи ҳам худди шу аҳволда эди. Аммо бу нарса унинг деноминацияси билан боғлиқ бўлмагани сабабли, у ҳатто буни эшитишни ҳам ёки бунга қандайдир муносабатда бўлишни ҳам хоҳламайди. Агар шу фарзий бўлмаса, унда мен ҳали у билан учрашмаганман!
E-66 Шошмай туринг, Илоннинг изини эшитганингизда. Майли. Оҳ. Шундай қилиб, тасаввур қилинг, уларнинг деноминацияси – Худо тан оладиган, ягона ўша бўлсин деб, “Худо сен методист ёки баптист, ёки учлик, ёки ягоначи бўлмасанг, сени эшитмайди”, ёки шунга ўхшаш бирор нима. Бу нотўғри!
E-67 Энди мана менинг мақсадим. Лекин агар одамларнинг ақлида ва юрагида ҳақ бўлиш хоҳиши бўлса...Ўша аёл шуни қилди деб ўйламайман, чунки...ёки бошқа биров. Методист турмас ва методистлар черковини муҳокама қилмас эди, буни нотўғри деб ҳисоблагани учун ҳам бу ишни қилмаган бўлар эди. Буни тўғри деб ҳисоблайди одам. Ўзини кўрсатгиси келиб, уччилар ягоначиларни, ягоначилар уччиларни ва элликчиларни муҳокама қилади деб ўйламайман. У ўзини ҳақман деб ҳисоблайди. Сиз ҳам унинг тушунчасини ҳурмат қилишингиз керак. Биласизми, кўрпа икки томонга ёйилади. Аммо, эсингизда бўлсин, агар аёл ёки эркакнинг юрагида улар тўғри деб ишонадиган бир нима бўлса, унда қаердадир мана шу тўғри деган бир нима бор. Мен кўпинча айтганимдай: “Тубсизликни чақирадиган тубсизлик бўлса, унда мана шу чақириққа жавоб берувчи тубсизлик бўлиши керак”.
E-68 Биласизми, айтишларича бир кунлар денгиз мушуги қирғоқ бўйлаб оёқларида юрган экан. Лекин ҳозир унда оёқлари йўқ, улар куракоёқарга (яъни, сузиш учун қанотларга туташпанжалар. – Тарж.) айланганлар, чунки у... мўйнали ҳайвон, қуруқликдан кетганида, денгизга, унга куракоёқлар керак эди. Табиатни ўзи унга оёқлари ўрнига куракоёқлар қилди, чунки у юришдан кўра кўпроқ сузар эди.
E-69 Ҳозир эслайман жанубий қутбгача етиб борган ўша буюк одамни. Уни ким дер эдилар? (Кимдир: “Берд”, – деди.―Нашр.) Берд. Айтишларича, унда мана шу экспедиция вақтида моли учун тикилган кийими бўлган экан, қайсиники сути учун олган бўлиб, бу мўйнали кийимни моли совуқдан ўлиб қолмаслиги учун олган эди. Лекин у ўша ёққа етиб борганида, уларга ҳеч қандай мўйнали кийимга ҳожат қолмади, табиатни ўзи уларга уни ўстирди. Кўряпсизларми? Нима учун? Балиқнинг орқасида сузгичи бўлишидан олдин, у сузиши учун сув бўлиши керак эди, ёки бўлмаса, унда сузгичи бўлмаслиги керак эди. Ер юзида дарахт ўсишидан олдин, аввал у ўсиши учун ер бўлиши керак, ёки дарахт бўлмас эди.
E-70 Хуллас, кўряпсизми, инсон юрагида нимагадир илтижо қилаяпдими у ерда жавоб бериш учун, ушбу чақириқни қондирадиган нимадир бўлишлиги лозим.
E-71 Аёл... Шу яқинда бу ерда битта ўлган аёлни ёрдилар. Унинг ўлими сабаби, уларни айтишича, ўша аёл доим пиёз еган экан. Агар у пиёз емаса, бошида қичима ва шунга ўхшаш нарсалар бошланарди; улар буни тушуна олмас эдилар. Шу сабаб ёриб кўрганларида, аёлда қайсидир бир ҳужайраларида рак ўсмасини топдилар. Улар бунга ном бердилар. Шунда улар шу ўсмани олиб, пиёз билан бир косага солдилар ва бир кечада ўша ўсма пиёзни эритиб юборди. Кўрдингизми? Бу нима эди? Аёлдаги бир нарса пиёзни талаб қилар эди. Ва агар пиёз бўлмаганида, ўсма ҳам бўлмас эди.
E-72 Бошқа сўз билан айтганда, яратилган нарсалар бўлишидан олдин, Яратувчи бўлишлиги керак. Тушуняпсизларми?
E-73 Шундай қилиб, агар инсон юрагида методистлар, баптистлар, пресвитериан, католик, қолган барчаки каби бу интилиш бўлса, ушбу ягона ҳақиқий йўлни топишга уриниб... уларнинг руҳонийлари, пасторлари ва бошқалари эса: “Мана шу ҳақиқий йўлнинг ўзи”, дейдилар. Айтадилар, руҳоний дейди: “Католик черковидан бошқа жойда қутқарилиш йўқ”.
E-74 Ҳа, ҳар бир черков ўз тушунчасини қабул қилади. Улардан баъзи бирлари буни очиқ эътироф этмайди, аммо улар ўз ҳатти-ҳаракатлари билан қиладилар буни. Қиладиган ишлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради. Бу оддий... Бошқача айтганда, улар католиклардан кўра кўпроқ иккиюзламачилик қиладилар. Католиклар очиқчасига ва тўғридан-тўғри: “Мен ишонаман, фақат шундай”, дея эътироф этадилар, лекин улар бундай қилмайдилар. Улар буни яширадилар, лекин уларни ишлари нима деб ўйлашларини исбот қилиб туради. Тушуняпсизми?
E-75 Хуллас, ўша бир жой бор бўлиши керак, чунки инсон юрагида ўшани топиш нияти бор. Ва биз нимага муҳтож бўлмайлик, Худо Каломида ҳаммасига жавоб бор деб ҳисоблайман. Шунинг учун Худода жавоби бор ва келинглар, ҳозир уни Ёзувларда излаймиз. Ва ундан кейин, агар Худо Ёзувлар билан ўша ягона жойни, ягона ҳудудни (ягона деноминацияни, агар бу шундай бўлса), Худо одамни қандай қилиб учратишининг ягона усулини кўрсатса, унда биз бунда маҳкам туришимиз шарт, чунки биз Муқаддас Китобини Ҳақиқатини топдик.
E-76 Энди, Қонунлар деган сўз, асли келиб чиқиши бўйича бу сўзнинг ўзи: “икки қонун” деган маънони билдиради, Қонунлар деган сўз. Худода ҳам иккита қонуни бор. Иккита қонун: улардан биттаси – Сўзга бўйсунмаслик ва ўлим; бошқаси эса – Сўзга итоат қилиш ва Ҳаёт. Мана шуни ўзи иккита қонун. Қонунлар ҳам мана шу иккита қонунни билдиради. Бизга уларнинг иккиси ҳам Ёзувда мутлақо равшан кўрсатилган. Улардан бири ўлим, бошқаси – ҳаёт. Ҳаёт ва ўлим. Худо фақат ҳаёт билан иш тутади, иблис – фақат ўлим билан. Ва улар бутун дунёга очиқча кўрсатилган эди, ҳамманинг кўз ўнгида ва бунда баҳона қилиб бўлмайди, ўзини оқлаш учун асос йўқ. Улардан бири Синай тоғида, қонун берилган вақтда кўрсатилган эди, у (қонун.―Тарж.) бутун инсоният ирқини ўлимга ҳукм қилди; бошқаси Гўлгота тоғида, Исо Масиҳда жазо учун тўлов тўланганида бутун инсоният ирқини ҳаётга олиб келгани берилган эди. Мана шу иккита буюк воқеаларда Қонунларнинг икки қонуни бажарилди.
E-77 Мен сизни яна эътибор беришингизни истайман, худди шундай иккита аҳд берилган эди. Битта аҳд Одам Атога берилган бўлиб, у шартлари билан, яъни: “Агар сен бунга тегмасанг, яшайсан; бироқ сен бунга тегсанг, ўласан”, – деб, қонун сифатида берилган эди. Бу қонун эди. Ундан кейин Иброҳимга бошқа қонун берилди, қайсики у иноят, марҳамат бўйича, шартсиз берилган эди: “Мен сени ва сендан кейин уруғингни қутқардим”. Омин! Бу Гўлготанинг рамзи, Одам Атони аҳдини рамзи эмас, бу Иброҳим аҳди эди.
E-78 Бироқ энди биз, Унинг, сиғинажак инсонга У пешвоз чиқадиган битта-ю-битта жой мавжуд эканини айтаётганини эшитиб турибмиз. Сиз буни бу ерда менинг лавҳамда эшитдингизлар. Биз бир неча дақиқадан кейин бунга яна қайтамиз.
E-79 Унда, агар фақат биргина жой бўладиган бўлса, Худо одам билан учрашадиган, биз яхшиси жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Шундай қилиб, келинглар, бу эрталаб, якшанба мактаби дарси вақтида анъаналаримизни бир четга суриб қўямиз ва ўша ягона жойни топдик деб, тегишлича яхшилаб ишонамиз. Чунки Худо шу ерда, У сизни бошқа ҳеч қаерда қабул қилмаслигини айтди. Бошқа ҳеч қанақа черковда У сизни қабул қилмайди, фақат Унинг черковида, У сизни қабул қиладиган ягона жойда.
E-80 Хўп мана: “Бранхам ака, сен нима дединг? Агар мен самимий бўлсам-чи?” Йўқ.
E-81 Эслайсизми, Исо Унинг кунларидаги сажда қилувчи бир самимий одамларга мурожаат қилган эди ва У: “Сизлар Менга беҳуда сажда қиласизлар”, – деди. Уларнинг юракларидан чиқаётган ҳақиқий, чинаккам саждалар эди. “Менга сажда қилади, аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган таълимотларни, қоидаларни ўргатадилар”, ёки уларнинг деноминация таълимотларини. Самимий, ҳурматли, иложи борича шундай диндорлар. Аммо бу фарзийлардан бошланмади. Қобил ва Ҳобил, мана шу ерда ер юзида туғилган табиий туғилган – биринчи икки сажда қилувчи, мутлақо шунақа ҳолатни қабул қилдилар.
E-82 Қобил ҳам худди Ҳобилдай диндор бўлган эди. Уларнинг иккиси ҳам қурбонгоҳлар қурдилар. Уларнинг иккиси ҳам Худони севар эдилар. Уларнинг иккиси ҳам қурбонлик келтирдилар. Иккаласи ҳам сажда қилишган эди. Иккиси ҳам ўндан бирини ушр қилиб берарди. Уларнинг иккиси ҳам ҳаммасини аниқ бир хил бажардилар. Аммо Ҳобил имон бўйича, қайсики очиқлик (ваҳий, Худодан бўлган тушунча.―Тарж.) ҳисобланади – Худо Каломининг очилгани, аниқланган, ифодаланган ва тасдиқлангани. [Бранхам ака кафедрани уч марта тақиллатди.―Таҳр.] Шарафлар бўлсин! Қобил қурбонлик келтирди, аммо Худо буни тасдиқламади. Худо сажда қилишни талаб қилди ва Қобил қурбонлик келтирди, аммо Худо буни тасдиқламади. Лекин ҳақиқий канал орқали...
E-83 Сиз айтасиз: “Ҳа, Бу менинг черковим ҳам. Менинг...”
E-84 Бир дақиқа шошмай туринг. Худо Ўз Каломини Ўзининг ифодалаш воситалари билан тушунтирди, шу воситалари билан У гапиради. [Бранхам кафедрани ака уч марта тақиллатди.―Таҳр.] Кўряпсизми, Қобил: “Мен диндорман. Мен ўз Яратувчимни севаман. Мен Сенга мана шу чиройли қурбонгоҳимни тортиқ қиламан. Мен Сенга мана шу қурбонлигимни келтираман. Раббий, мен буни ҳаммасини қурдим, чунки мен Сени севаман”, деди. Ҳобил ҳам худди шундай деди. Мана энди, гап шундаки, ким тасдиқланган бўлса, ўша исботланган. [Бранхам ака кафедрани уч марта тақиллатди.―Таҳр.] Худо тушди ва Ҳобилни қурбонлигини қабул қилди, чунки у ваҳий орқали Худонинг ҳақиқий каналига, қабул қилинган каналига тушди.
E-85 Энди кузатиб боринг, қандай қилиб Қобилнинг руҳи бутун Ёзув давомида ўтиб боради, ҳаттоки энг охирги кунгача. Асослими? Бошқаси қандай бўлса, худди шундай асосли.
E-86 Болом пайғамбарга ва Мусо пайғамбарга қаранг. Иккаласида ҳам еттитадан қурбонгоҳ бор, Иегованинг қурбонгоҳлари, ҳар бирида қон бор; ва бундан ташқари, ҳар бирида биттадан қўй. Нумерология бўйича мутлақо тўғри сон, етти, “баркамоллик”, еттита қўйлар. Иккала қурбонгоҳ ҳам аниқ бир хил. Бири қандай бўлса, иккинчиси ҳам худди шундай асосли, мустаҳкам. Аммо кимни тасдиқлади Худо. Кўряпсизми? Кимки Унинг Сўзида бўлса, ана ўшани. Фундаменталлик, асослилик жуда аҳамиятга эга эмас; асосийси – Худонинг очиқлиги, ваҳийси.
E-87 Энди ўйлаб кўринг! Мана шу одамлар (фарзийлар), Исо томонидан: “Беҳуда Менга сажда қиласизлар”, – деб, нима учун ахир бунақа аҳволга қўйилгандилар? Унга сажда қиладилар. Ҳақиқий сажда, чин юракдан сиғилнш. “Сизлар...Менга беҳуда сажда қиласизлар”. Нега? “Таълимотларига, уларни инсоний урф-одатларига ўргатиб, шунинг учун ҳам сизлар Худонинг амрларини одамларга таъсир қилишидан маҳрум қиласизлар”.
E-88 Агар мен сизга методистлар мактубини келтирганимда эди, у сизларга таъсир қилиш кучига эга бўлмас эди. Ҳозир Келиннинг вақти. Агар Мусо Нуҳнинг мактубига ўргатса эди, у таъсирга эга бўлмас эди. Чунки у ерда олдиндан белгиланган уруғлар ётибди, қайсики улар ўша уруғ учун берилган фақат ўша турдаги сув билан суғориладилар. У ҳеч қандай бошқа шароитда ўсмайди. Уни ўстирадиган шароит худди шунақа бўлиши керак.
E-89 Хўш, товуқ тухумини олиш ва инкубаторга қўйиш мумкин, у товуқни тагида бўлиши керак, бироқ у барибир жўжа очади. Уни кучукни остига қўй – у ёриб чиқади. Бу иссиқлик, шароит уни очиб чиқишига ундайди. Қарабсизки, бу нарса маълум бир шароитларда бўлиши керак. Яхши бир тирик тухумни олиш ва уни ўлик товуқни остига қўйиш мумкин, у очиб чиқмайди. Гап шароитда.
E-90 Хўп, ўзимиз яшаб турган мана шу даврда ҳам шундай. Бу нарсани мана шу даврга Худонинг амалга ошириш усулини топиш керак. Мана нимани топди Мартин Лютер, мана нимани топди Джон Веслей, мана нимани топди элликчилар ўз даврида, Худонинг даврига ва бу учун вақтини.
E-91 Мана энди, элликчилар. Ўша ака, бир... Менимча, унинг битта кўзи йўқ эди, қора танли биродар, қайсики у ҳақиқатдан Калифорнияда элликчилик мактуби билан уйғонишларни бошлаган эди, эски Азуса кўчасида. Унинг устидан кулдилар, у негр бўлгани учун ҳам, уларни устидан масхара қилдилар, аммо у ўша даврга мактуб олиб келди. Оддийгина одамча, уни ўзи ҳатто ўз исмини эплаб ёза олмас эди, лекин Раббий унга, бу давр инъомларни қайта тиклайдилган давр эканлигини очди ва улар келдилар. Нима дейилаётганини аҳамияти йўқ, бу келди. Лекин ҳамма бунинг муҳитига кирдилар ва бу нарса ўша даврга бўлганини кўрдилар, Худо тасдиқлаганини ҳам кўрдилар ва одамлар ўзга тилда гапирдилар ва ҳоказолар, булар юз берди. Лекин кейин, бу нарсани “бирдан бир далил-исбот”, деб жорий қилганида, бу нарса уларни ҳалок қилди. Тушуняпсизми? Шу билан кетди, тушуняпсиз. Мана нима сабабдан бу бўлган эди. Ундан кейин улар уни, буни ажратишни ва деноминация қилишни бошладилар; бири боғдан келса, бошқаси тоғдан келаверди. Шу боис, о-о, бошланиб кетди.
E-92 Мана деноминация нима қилади. Тушуняпсизми? Худо деноминацияни яратгувчиси эмасдир, чунки деноминация – бу Бобил, У эса парокандаликнинг яратгувчиси эмас. Биз кўряпмиз буларнинг ҳаммаси қандай...Буни кўриш учун ақлли бўлиш керак эмас ҳатто. Бу Бобил! Тушуняпсизми? Анъана. Софдил одамлар, бу ҳақида бир ўйлаб кўринглар. Мана энди, шу вақтгача, чунки улар бунга ишонадилар, илгаригидек Худо учрашадиган ўша биргина ҳақиқий жойни топиш керак.
E-93 Энди 2-оятга эътибор беринг: “Мен танлайдиган жойда сажда қилинглар”. Албатта, қурбонлик, улар сажда қилган жойда, қурбонлик келтирган жойда. “Ўша жой, Мен танлаган жой. Сиз танлаган эмас, одамлар танлаган эмас, аммо ўша, Мен танлаган жой. Мана шу жойда сажда қилинглар”. Унда бу фақат битта жой борлигини кўрсатади. Қолганлари – беҳуда. Бу сизнинг танловингиз бўлмаслиги керак, аммо бу Унинг танлови бўлиши лозим.
E-94 “Хўп, мени черковга боришим шарт эмас”. Ёки: “Сенда савиянг шунақа даражада паст! Сен ҳатто ваъз қилувчи аёлларга тинчлик бермайсан ёки сочини қирқадиган аёлларга, ва барча қолган нарсалар хусусида эркакларга ҳам. Ахир сенинг дунёқарашинг шунақа тор-да!”
E-95 Майли, сиз бу масалада Худонинг йўлига риоя қилишга мажбур ҳам эмассиз. Ўша ёққа, буларни ҳаммасини қилаётганларга боринг. Тушуняпсизми? Ва сиз буни Ёзувдалигини топасиз, хуллас: “Менга беҳуда сажда қиладилар”. Исо ҳам худди шу ҳақида айтган эди. Тушуняпсизми?
E-96 Ҳар бир заррасида, сиз ҳамма нарсада тўғри бўлишингиз керак. Доим айнан кичкина новда...Кичкина―кичкинагина тулки узум токини бузади. Баъзан...қолдирасан. Гап сиз бажараётган катта нарсаларда эмас, гап чала қолиб кетаётган ўша майда нарсаларда. Эсингизда бўлсин, занжирнинг энг бақувват жойи, унинг энг нимжон ҳалқасида бўлади. “Худонинг барча амрларини бажараётганлар бахтиёрдирлар, зеро У билан киришга ҳақли”. Худо нима деган бўлса, ҳаммасини бажаринг.
E-97 Агар аёлларнинг сочлари узун бўлсин дейилган бўлса...Сиз айтасиз...Яқинда бир киши менга деди: “Мен кийимларнинг динини ваъз қилмайман”.
E-98 Мен унга: “Унда сен Хушхабарни ваъз қилмаяпсан экан”, дедим. Ҳа.
E-99 Худо буни у ерда баён қилгди, У нима қилишни айтди. Ё сен буни бажарасан...Бу сенинг табиий далилинг. Қанақа майда нарса...шунақа арзимас. “Ҳамма майда нарсаларни қабул қилаётган, икир-чикирларини ҳам бажараётганлар бахтиёрдирлар”, – деди Исо. Ва аёл сочини ўсишига қўйиб туриб, бу оддий...бу уни қила оладиган иши, у эса ҳатто шуни ҳам қилмайди. У ҳатто шуни ҳам қилмайди.
E-100 “О-о, бизларни буюк ишларга ўргат”.
E-101 Қандай қилиб буюк ишларга ўргатиб бўлади, қачонки сиз оддий, одатдаги нарсаларни бажармайсизлар? Чунки кўриб турибсиз, сизни мотив ва ниятларингиз бузуқ.
E-102 “Раббим, Сени мендан нимани исташингни менга аҳамияти йўқ, мен буни бажаришни истайман”, – мана бу сизнинг Худога бўлган севгингиз. Шунда сенда бир нима бўлади. Аммо сен агар бу нарсани шу тарзда қилмас экансан, У буни қандай қилишни айтганидай...
E-103 Бу Унинг танлагани. “Мен танлаган ўша жой”. Мана қаерда ўз қурбонлигинг билан сажда қилишинг керак.
E-104 Сиз қўясиз... Қобил ўз қурбонлигини келтирди, Ҳобил ўзиникини. Сен уни қаерга келтиришингга боғлиқ. Агар сен уни У танлаган ўша жойга келтирсанг, ҳаммаси жойида бўлади, У қурбонлини қабул қилади; агар бундай бўлмаса, У уни қабул қилмайди. Худди ўша қурбонлик бўлса ҳам, нима бўлишидан қатъий назар, аҳамияти йўқ, у аввалгидек рад этилган, агарда танланган ягона аниқ ўша жойда келтирилмаган бўлса.
E-105 Энди биз бу қурбонликни қаерга элтишимиз кераклигини билишни истаймиз. Агар биз билолсак эдик... Биз ҳаммамиз осмонга кетишни хоҳлаймиз. Шундай эмасми? Ва биз нотўғри иш қилганимизни ҳаммамиз биламиз. Биз ҳаммамиз Исо Қурбонлик эканлигига ишонамиз. Энди биз Уни қаерга келтиришни билмоқчимиз, ва у қабул бўлади. Тушуняпсизми? Тўғри. Инжил бизга Уни қаерга олиб келишни айтаяпди, ва шунда у [қурбонлик―Тарж.] қабул бўлади; бундан бошқа тарзда бўлса қабул бўлмайди.
E-106 Келинглар, шу ўринда У қурбонлик қўйилиши учун танлаган ўша жойга диққатимизни қаратайлик, У қурбонлик учун танлаган ўша жойга. Уни ҳар қандай уйлардан бирига қўйиш мумкин эмас, бироқ У танлаган ўша жойга, худди шундай ўша жойга У Ўз Исмини ҳам жойлаштирди. Мана нима деди У бу ерда. У Ўз Исмини ўша ерга қўйишни танлади. Келинглар, бу жойни Муқаддас Ёзувлардан излаймиз, чунки бу ўша жойки, қаерга У Ўз Исмини жойлаштирган.
E-107 Энди келинг ўша парчадан ўқиймиз. Бугун эрталаб бу ерда менда бир ёзув жойи бор эди, қайсиники мен―менга келди. Келинг, шу бобни иккинчи оятини олайлик. Хуллас, мен ўша алоқадаги одамларни деб сизларни жуда узоқ вақт ушламоқчи эмасман. Энди бу 16-бобнинг 2-ояти:
Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга боринглар, мол ва қўйларингиздан Эгамиз Худога Фисиҳ қурбонлигини келтиринглар.

E-108 Хуллас, буни келтириш мумкин эмас... ўз самимийлигингиз, ва тан олмоқчи бўлган барча нарсаларни методист алтарига, баптист алтарига, эллигинчилар алтарига олиб бориш шунчаки мумкин эмас. Лекин қаердадир У танлаган ўша қурбонгоҳ бор, у ерга У Ўз Исмини қўйиш учун ... ва У сенга ўша жойда пешвоз чиқади. Шундай қилиб, агар сен ҳамма нарсани керакли тартибга келтирсанг, ҳаммаси кор қилади; ҳаммаси тартибга келтирилган. Агар бу симда қисқа туташув бўлса, чироқ ёнмайди, чунки у ерга уланган. Сен Худонинг Каломларидан бирини ёки Унинг жойларидан бирини қабул қилсангу, лекин юрагингда ғаразли ниятинг бўлса, бу нарса Худонинг қудратини ер билан битта қилади. Агар сен буни ақлли кўриниш учун, бошқалардан ажралиб туриш учун ёки яна бирор нарса учун қилсанг, бу ўша заҳотиёқ ерга уланиб қолади. Сақлагич куйиб қолади. Сен ноҳақсан. Самимийлик билан чин юракдан келиш керак. Сенинг мақсад-у ниятларинг тўғридан-тўғри Худога йўналтирилган. Шунда Унинг айтган жойини изла, топ, ва буни ўша ерга элт. Тушуняпсизми?
E-109 Марта ва Марьямга қаранг. Исо қайтганида, уларни шу Хушхабарга (Унинг кунини халқига У Масиҳ эканлигини) ўргатгандан кейин Ундан нафратланган эдилар, рад этгандилар. О-о, фарзийлар ва черковлар Ундан нафратландилар, Лекин биродар, Лазар ўлди, у Унинг энг яқин дўсти эди. Исо уни у ерда ётишига йўл берди; Уни чақиртирдилар, У бўлса ҳатто келмади ҳам.
E-110 Лекин Марфага эътибор беринг, унинг муносабатига қаранг. “Ҳазрат ― деди Марфа Исога, ― агар Сен шу ерда бўлганингда (Унга тўғри унвон берди: Раббий, бош ҳарф билан, Раб-бий; Яҳва, Иегова, шон-шуҳрат!) Агар Сен шу ерда бўлганингда эди, акам ўлмаган бўларди”. Ҳаёт ва ўлим иккиси битта йўлда ёки битта уйда бирга бўла олмайди. Тушуняпсизми? “Сен бу ерда... У ўлмаган бўлар эди.”
E-111 Исо унга деди: “Мен Тирилиш ва Ҳаётдирман”, ― дейди Худо. Кўряпсизми? Ва ундан олдин У деди: “Сенинг аканг тирилади”.
E-112 У деди: “Ҳа Ҳазрат, мен бунга чиндан ишонаман. Яҳудий сифатида мен, охиратда ўликларни тирилишига ишонаман; ва мен акамни сиғинганида содиқ ва сидқидилдан сажда қилганига ишонаман. Ва мен Сени Инжилда ёзилганидай Ўша Масиҳ эканлигинга ишонаман, чунки Худованд Ўз Сўзини Сенда тасдиқлаётиб, Сен ― ушбу соатнинг Элчиси эканлигингни кўрсатмоқда. Сен ― Масиҳсан. Мен ишонаман, Сен келиши келак бўлган Ўша Масиҳсан, чунки Сени ишларинг Худо Сени Ўша Масиҳдай юборилганлигинг ҳақида гувоҳлик бераяпти”. О-о, ана холос! Қарангдар, тишлар бир-бирига кийишаяпти. Кўряпсизларми?
E-113 Шундай қилиб, у: “Нима учун Сен келмадинг ва акамни оёққа турғизмадинг? Нега Сен уни шифоламадинг? Бошқаларни шифолагандинг. Сенинг энг яхши дўстинг, қара, энди нима бўлди”, ― дейиши мумкин эди. Йўқ, йўқ. Бунақа ният билан ҳеч нарсага эришмайсан.
E-114 “Мен ишонаман, Сен Ёзувда ким деб кўрсатилган бўлсанг, аниқ Ўшасан. Мен ишонаман, шу кунда Масиҳ келиши керак. Биз буни кутгандик. Қолганлар нима деганида ҳам мен барибир бутун қалбим билан ишонаман, мен Каломдан кўрган ва эшитганларимнинг барчаси, бу Калом Сенда тасдиқланган, Сен – Ўша Масиҳсан”. Кўряпсизми, унинг қалбини тубида ўша у сўрамоқчи бўлган нарса бор эди, аммо у тўғри каналга кириши керак эди.
E-115 Агар у ўша ерга чопиб бориб: “Кейин эса менга Сен ― Ўша Масиҳ эканлигингни айтасан! Ҳатто ҳурмат қилмадинг, одобинг йўқ, бизни илтимосимизга жавоб бермадинг ҳам; Сени тўйғазганларимиз-у бошпана берганларимиз ва бошқа нарсалар, ўз черковларимизни қолдириб, Сен бизга айтганингдек ўша деноминациялардан кетиб, Сени ортингдан бордик. Ва мана биз уларни қолдирдик, энди эса бизларни рад этилгандар ва қайтганлар деб ҳисоблайдилар. Биз Сен учун нималар қилмадик, Сен эса менинг ноламга эътибор ҳам қилмадинг”, ― деса нима бўларди. Умуман олганда у шундай дейишга ҳақли эди ҳам.
E-116 Худди сизлар калта сочларингиз ҳақида айтганингиздек: “Мен ― Америка фуқароси, мен шортик кийишим мумкин, истаганимни қила оламан. Бу қонунга зид эмас”. Бу сизнинг ҳақ-ҳуқуқингиз, аммо қўзи доим ўз ҳуқуқидан кечади. Аҳ-ҳа. Аҳ-ҳа. Агар сиз қўзи бўлсангиз, сизда мўйнангиздан бўлак ҳеч нимангиз йўқ, у ундан айрилади. Бу унинг Худодан берилган ҳуқуқидир, аммо у бундан маҳрум бўлади.
E-117 “Мен хоҳлаган деноминациямга қўшилишим мумкин”. Мутлақо тўғри, лекин ундан маҳрум бўлинг. Тушуняпсизми?
E-118 У ўша ерда, айнан унинг олдида ифодаланган Худо Каломини билиб олиши учун нимага ҳақли бўлган бўлса ҳаммасидан маҳрум бўлди.
E-119 Исо унга: “Мен Тирилиш ва Ҳаётдирман: Менга ишонган ўлса ҳам яшайди: Менга ишонган ҳар қандай тирик жон ўлмайди. Сен шунга ишонасанми?”, деди. Кўряпсизми, у мос келмаган яна битта пункт қолди. Кўряпсизми?
E-120 “Ҳа, Ҳазрат: мен ишонаман, Сен ― Масиҳ, тирик Худонинг Ўғли!” О биродар, шу ерни ўзида алангаланиш учун, ҳаммаси ўз ўрнига тушди. Тушуняпсизми?
E-121 “Уни қаерга қўйдингизлар” Кўряпсизми? Кейин нима бўлганини биласизлар.
E-122 Кўряпсизларми, У сизни қурбонлигингизни қабул қилишидан олдин, бу тўғри бўлган ўша жойга киришингиз керак. Кўряпсизми, унга киришингиз керак. Кузатинг:
...Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган ўша жойга.
Қурбонлик гўштига хамиртурушли нон қўшиб еманглар.

E-123 Қурбонликда бу ниманинг рамзи ҳисобланади? Буни ҳеч қанақа диний таълимот билан аралаштирма, Калом бўлиши керак. “Ҳеч қандай хамиртуруш”. Хамиртуруш ― бу... Ҳамма нарсада қанақа ҳамиртурушлигини биласизлар. “Озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитади”, бутун хамир ― бу тана. Масиҳга битта ҳам деноминация таълимоти норизаларини қўшиш мумкин эмас. Йўқ, жаноб. Ҳеч нарса чиқмайди.
E-124 Охирги пайшанба кечқурунидаги Мактубни эслайсизларми? Сенинг эски эринг ўлиши керак. (Деноминация―Тарж.) Тўғри. Сизнинг янги эрингиз ― бу Калом.
...етти кун у билан хамиртурушсиз нон егин...

E-125 “Етти кун”. Бу ўзи нимани ифодалайди. Черковни барча етти даврини тўлиғича, етти кун. Нима учун улар буни етти кун ейиши керак эди энди? Нимадан олдин? Чиқишдан олдин. Ва бутун черков даври, бошидан охиригача, фақат ўша даврдаги Худованд Каломидан озиқланиб яшаши керак. Шу боис сизларнинг барча католик таълимотлари, методистлар, баптистлар ва эллигинчилар таълимотлари ўлик.
E-126 Энди кузатиб боринглар:
...машаққатли кунларда ейиладиган нон; (бу учун қувғин қилдилар; Лютерни, Веслейни, элликчиларни, ҳаммани қувғин қилдилар, сизларни ҳам таъқиб қиладилар), зеро сен Миср еридан шошилинчда чиқдинг,...токи сен ўша...Мисрдан чиққан кунингни бутун умринг давомида ёдингда сақлашинг учун.
Етти кун давомида юртингни бирор ерида хамиртуруш бўлмаслиги керак.

E-127 Масиҳнинг гўзал Келини, унинг ўлимидан кейин Рим империясининг Қоронғу Асрлари давомида у ўлиши керак эди. “Агар буғдой уруғи ерга тушмаса...” Куёв келиши керак эди. Худонинг баркамол Дурдонаси. Сизлар ҳаммангиз менинг бу мавзудаги Мактубимни эшитгансизлар.
E-128 Бир куни мен Лос-Анжелосда турганимда, ўша ерда, Форест Лонеда, менинг юрагим завқланган эди. Қайси бирларингиз Форест Лоне бўлгансизлар? У ерда Анжела ясаган Мусонинг ҳайкали бор, менимча, Микеланжело. Ва у ўнг тиззасидан бошқа ҳамма жойи мукаммал даражадаги ҳайкал; у ерда бир ярим сантиметрга чуқур бўлган кемтик жойи бор. Шу боис экскурсия раҳбари... Мен қараб турган эдим, шунда у мени эътиборимни ана шунга қаратди. У менга: “Микеланжело...яратишга уруниб, бутун умрини бағишлаган эди. У ҳайкалтарош эди, ва у Мусо сиймосини яратишга ҳаракат қилди. Унинг онгини тубида, фикрларида Мусо қандай кўринишда бўлиши керак эди. Бу нарса, Мусо қандай кўрини кераклиги унинг юрагида эди. Шу боис у бутун умрини бағишлади; бу ерда озгина қоқар, озроқ артар, узоқроққа бориб яна қарарди. Йиллар ортидан йиллар, йиллар кетидан йиллар давомида унинг устида ишланди. Ниҳоят, у тугалланган пайтида у бир қадам орқага кетди, латта билан болғачани қўйди, ҳайкалга қаради, у шунчалик бекаму-кўст эдики, Мусонинг, унинг юрагида бўлган ўша сиймоси, у шунчалик ўзини билмай қолганидан болғачани олди ва унга бир туширди. ‘Гапир!’, дея қичқирди”. Уни Микеланжелонинг дурдонаси деб атайдилар. Бу ҳайкалтарошда қандайдир буюк нарса, Мусо қандай кўринишда бўлиши кераклиги ҳақидаги ўша ваҳий, бу фақат буюк Ота Худонинг тимсолини ифодалаётан эди.
E-129 У ўз юрагида дунё яратилишидан бурун, Ўғилга эга эди, чунки У Ота. Аммо бу ҳали-бери Унинг Каломини генларида турган эди. Ва У одамни яратди ва У унга эркин ахлок танловини бериши керак эди, лекин одам йиқилди. Аммо буюк Ҳайкалтарош-Худо, Қайсики одамни тупроқдан яратди, бу билан У тинчланмади. У яна янгидан одамни яратишга киришди. У Нуҳни яратди, у ўлди маст бўлиб. У Мусони яратди, у Унинг Каломини бажармади. У пайғамбарларни яратди, улар мусибат вақтида қочдилар. Ва У қуришда ва ясашда давом этаверди, токи, ниҳоят, дурдона Уни, Унинг табиатини, Унинг юрагида бўлган Ўғилни қандай бўлиши керак бўлган ўшани аксини беришини хоҳламагунича.
E-130 Бу Дурдона шаклланган ва яралгандан сўнг бир куни Иорданда мана У кабутар қанотларида тушиб келаяпти ва деди: “Бу Ўша!” У бу Дурдонадан шунчалик шод эдики, У Уни Гўлготада жароҳатлади, токи У қолган ҳамма учун, бизлар, камолга етмаганлар учун ўлсин; Унинг Қонини Тўкилиши орқали У кўплаб дурдоналарни, Унинг Ўғли учун Келинни кўрсатиш учун. Дурдонада чандиқ, яралардан из қолдирди, У бизлар учун Уни жароҳатлаб ўлдирди. Тушуняпсизми? У, бизларни, чалаларни, камолга етмаганларни камолга етказмоқ учун У у ерда ўлди. Дурдона.
E-131 Эътибор беринг, У бу ерда:
...етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар..., ― деди.

E-132 Шундай қилиб, нон учун рамз бор. Исо деди: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”. Шунчаки у ерда сўз ва бу ерда сўз билан эмас, деноминациялар сизни ишонтирмоқчи бўлганидай. Аммо Худонинг Сўзи мукаммалдир! Бу “Уруғ” деб аталган, ҳарфлар кўринишидаги Худонинг Ўзи. Ва Бу Сўзга содиқ бўлган пок имон бу Уруғни Ҳаётга келтиради.
E-133 Юрак сирларини билишда ва қолган нарсаларда айнан шуни кечқурун кўряпсизлар, чунки бу нарса Худо берган ваъдадир. У мен билан ёнма-ён ёнимда турди ва менга айтди, “ёлғончилар пайдо бўладилар, лекин сен маҳкам бўл”, деди менга. Мен бунга ишонаман. Ва қандайдир хутбин ниятлар учун, кимнидир хафа қилиш учун эмас, балки Худони ҳурмат қилиш ва У мени чорлаган меҳнатни бажариш учун, мана нима учун мен буларнинг барисини гапиряпман. Ва Худованд жавоб ўрнида, буни тастиқлаяпди, ва бу хақиқат эканлигини тасдиқлаб, эҳсон ва қурбонликларни қабул қилаяпди. Бунга шубҳа йўқ! Энди, бу Сўзни кузатиб боринг.
E-134 Шундай қилиб, бизлар бу ерда “етти кун”ни кўряпмиз. Бу черковнинг ҳар бир даври учун. Мана энди, қандай ўша Дурдона тирилиши ва ҳаммамизни қутқариши учун ўлиши керак эди, сўнгра Унда Эллигинчидаги тўлиқ тартибга келтирилган Черков бор эди. Лекин у черков қурбонликка мубтало этилиши керак эди; қатоликлар дунёси уни ҳалок қилди, уларни ерга тиқди.
E-135 Ана бу китобнинг муаллифи қандай, ҳозир эслай олмайман, мени устимдан шундай кулган эди. Ва деди: “Уилльям Бранхам – ҳамма жинлардан энг каттаси”. Кўряпсизми, мана нимани шайтон ўйлаб топишга ҳаракат килади. У деди: “Ваҳийлар ва қолган ҳаммаси, – деди у, – бу иблисдан”. У деди: “У ё қандайдир гипнозчи, ёки у ўта сезгир нарсаларни идрок қилиш билан шуғулланади”, деди. Ақлий дунё ҳар доим ҳамма нарсани тушунишга урунади.
E-136 Ўшанда улар Исони тушунишга урунган эдилар. “Сен буларни ҳаммасини қандай қиласан? Қандай қилиб бундай бўлади?”
E-137 У деди “Мен сизларга савол бераман. Яҳё Чўмдирувчининг хизмати...Худодан бўлган эдими ёки инсонданми?”. Кўряпсизларми?
E-138 “Бизлар айтолмаймиз”, дедилар.
E-139 “Мен ҳам сизларга айтмайман”, деди У. Тўғри, яна давом этиб кетаверди. Шундан сўнг ҳеч ким ундан ҳеч нарса сўрамади. Кўряпсизми? У уларни кесди, У уларга бу тўғрисида ҳеч нима демади. Уларни иши эмас бу. Унинг хизмати бор эди ва У шуни бажарди.
E-140 Худойим, бизлар ҳам шундай қилишимизга ёрдам бергин. Бизлар иблиснинг саволларига жавоб беришимиз шарт эмас. Рост. “Агар Сен фалончи бўлсанг, ана уни, мана буни қил”. Сен хушхабар учун жавоб берасан, воиз, гап тамом. У қандай ёзилганлиги учун эмас, уни кандай гапирганинг учун жавобгарсан.
E-141 Хизматчи сифатида пайғамбар бўлсанг агар, сен Худонинг олдида жавоб берасан. Агар келаётган ваҳийлар бўлса, қайсиларки ушбу Ёзувни тушунтириб беради ва буни нима эканлигини кўрсатиб беради, унда сен мана шу Инжилдаги ҳар бир сўз учун жавобгарсан, чунки У сиз каби, шунақа одамлар томонидан ёзилган эди. “Худо, қадимда, пайғамбарларни бошқарди, ва Муқад-...Муқаддас Китобни ёзди”. (2-Бутрус 1:21―Тарж.) Кўряпсизми? Ва ҳеч бир Худонинг ҳақиқий пайғамбари Унинг биронта Сўзини инкор қила олмайди, балки ҳар бир Сўзига ишонади, шу билан бирга ваъз қилади ҳам. Ва шунда бу канал орқали Худо ушбу Сўзни У (Калом―Тарж.) қандай ваъда берган бўлса худди шундай амалга оширишга бурчлидир. Уруғ ўсади.
E-142 Энди тезда диққатингизни яна қаратинг. Бу ерда, етти куннинг ҳар бирида, бу нонни черковнинг барча етти даври давомида ейиш кераклигини бизлар кўриб турибмиз. Хўш, мана қачон ўлишлари ва ерга тушишлари керак эди...
E-143 Ва бу танқидчи, мен ҳақимда гапирган, деди: “Сизлар, одамлар, сиғинаётгангиз ўзи қанақа Худо, Қоронғу Асрлар вақтида ўтириб, оналарни, ҳомиладорларни, баъзилари қўлларида гўдаклари билан, самимий одамларни саҳнага ташлаганларида ва шерлар уларни бурдалаб ташлаган, улар эса қичқирганларида қараб турди; хочларга осгандилар, ва уларни ёндиришганди; аёлларни, ёш кизларни яланғочлашар ва ана бундай ташланишарди, ва уларга шерларни қўйворишарди”. “Худо, қайсики гўё осмонда ўзининг тахтига ўтириб пастга қараган эмиш ва унга шу ёққан эмиш”, деди.
E-144 Мана шундай, кўряпсизларми, бу иблисдан бўлган ақлий тушунча. Агарда ўша одам руҳоний бўлганида у, бу буғдой дони ўлиши кераклигини, у католик соборида кўмилган бўлиши кераклигини у билган бўлар эди.
E-145 Аммо кейин ҳаётнинг биринчи куртаги Мартин Лютернинг солиҳ одам руҳоний тайёрлайдиган муборак хамиртурушсиз нон билан эмас, балки Худонинг Сўзи билан яшайди деган реформациясига (ислоҳотига―Тарж.) ёриб ўтди. “Солиҳ имони билан яшайди!”. Бу нарса иккита новда берди. Буғдой дони ўса бошлади.
E-146 Ундан кейин Джон Веслей келди ва бунга қўшди. (Бошқалари ҳам бор эди, қайсиларки... Цвингли ва қолганлар пайдо бўлди ва бокирадан туғулишни рад этдилар ва бу нарса шунчаки ўчиб қолди). Бироқ сўнгра методистлар пайдо бўлди – шингилча, гулчанг, миссионерлар даври. Ва улар оқланишни ваъз қилдилар; шингилча қўшилди.
E-147 Ундан кейин чорида элликчилар, танланганларни йўлдан оздириш учун, шу қадар келдилар. Буғдойнинг ҳақиқий донидай кўринардилар. Уни очгин, (чорини―Тарж.) умуман буғдой йўқ. Аммо ҳаёт чори орқали ўтади.
E-148 Хўш, эътибор бердингизми; буюк йиғилишдан кейин ҳар уч йилда нима юз беради? Деноминация. Мана йигирма йил ҳам бўлди, ва ҳеч қанақа деноминация. Азиз ўлаётган Қўзи, у (деноминация―Тарж.) ҳеч қачон бўлмасин ҳам. Агар мен шу авлодда ўтиб кетсам, мана шу Мактубга ишонадиган одамлар сира ҳам деноминацияда тўхтамасинлар! Худо...Сиз ўша заҳотиёқ ўласиз! Буни эсда тутинглар! Ўша заҳотиёқ, сизлар орангизда деноминация тўғрисида сўз очишингиз билан, менга барибир, сиз қанақанги самимийсиз, Сўзни тастиқлайдиган Муқаддас Руҳ ўрнига инсонни ўзингизни раҳбарингиз деб қабул қилсангиз, ҳудди ўша соатда сизлар ўласизлар! Асл Уруғ бундай қилмайди, чунки уруғдан кейин ҳеч нарса қолмаяпди. Бу бошида нима бўлган бўлса, худди ўшани ўзи. Бу, донини яна аслидай қилиш учун ерга тушган Келиндир.
E-149 Эътибор қилинг:
... етти кун хамиртурушсиз нон енглар...

E-150 Ва Келин билан бўладилар...
E-151 Мана энди, кимнингдир онаси хурсандлигидан ҳайқирадиган методист аёл ва ҳоказо бўлса, ва сиз: “Агар у ўзга тилларда гапирмиса, у у ёққа тушмайди”, деган саволга берилдингиз. Бу ёлғон! Унда ўша Муқаддас Руҳ бор эди, қайсики бугун сизларда, аммо бу шингилча кўринишида эди, инъомларни тикланишида эмас. Лекин етти куннинг барчасида фақат хамиртурушсиз нон енглар, Сўзни. Ўшалар, қайсики ўшанда деноминациялангандилар, улар ўлик, улар поя. Улар фақат йиғиладилар ва ёқиладилар. Аммо ҳаёт ўтиб боради. Ва нима юз берди? Барча ўша поячада, шингилчада, чорида бўлган ҳаёт, буғдойда поёнига етади. Лютерни кўрсатган, Веслейни кўрсатган, элликчиларни кўрсатган ўша Муқаддас Руҳ, тирилиш пайтида Келинда поёнига етади.
E-152 “Етти кун хамиртурушсиз нон егин”. Келинни орасида битта ҳам хамиртуруш, битта ҳам қўшилган сўз, ҳеч нима бўлмайди. Ёдингизда бўлсин, битта сўз ер юзидаги барча ўлимга сабаб бўлди. Ҳар қандай ноқонуний туғилган гўдак, Момо Ҳаво, биринчи черков, биринчи Одам Атонинг келини Худо Сўзида шубҳалангани ва деноминацион ёки интелектуал, ёинки илмий қаршиликни қабул қилгани сабабли туғилди; чунки Бу: “Албатта, Худо – У меҳрибон”, деб ўйланган эди. Худо – У меҳрибон, аммо шу билан бирга У адолатли Худо ҳамдир. У Ўз Сўзига риоя қилиши керак! Хақиқатдан тўғри. У (Момо Ҳаво.―Тарж.) буни қабул қилди.
E-153 Семинариядан келаётган болалар, мана сизларга нима бўлаяпти, сизнинг ҳаётингизда чорлов бор, шубҳасиз, аммо сизларга мана шу диний таълимотни киритишлари учун, қанақадир бир Инжил мактабига чопасизлар; ана қаерда сиз ўлаяпсиз. Худо билан ва унинг Сўзи билан туринг. Улар сизга йўл қўйишмайди. Ҳатто уларнинг йиғилишига тегишли бўла олмайсиз, сизни платформага қабул қилмайдилар. Майли бу нарса уларга қолсин ҳам, майли ўликларни ўликлар кўмаверсин. Келинглар Масиҳга, Сўзга эргашайлик.
E-154 Мана энди, етти кун Келинга ҳеч қанақа хамиртурушли нон аралаштирилмайди, черковда, етти кун.
E-155 Энди эътибор беринг. Мана...
Етти кун давомида юртингизнинг бирор жойида хамиртуруш бўлмасин (қурбонлик бу ерда тимсол ҳисобланади: Келин қурбонликдан чиқади, қайсики у Масиҳдир); Байрамнинг биринчи куни кечқурун келтирган қурбонлигингиз гўштидан...

E-156 Ва эсингиздами―эсингиздами, яқинда биз черков даврларини қандай ўтганимиз? Черковга Элчи доим чекровнинг бошқа даврини ўлаётганида келади, ҳар доим. Элликчиларни ўлими Келинни кўтарилишини келтиради. Тушуняпсизми? Лютерни ўлими Веслейни келтирди. Тушуняпсизми? Веслейни ўлими элликчиларни олиб келди. Элликчиларни ўлими ҳозирги Мактубга келтиради. Мана, бу нақ шу ерда, бутун Ёзув бўйича мисолларда кўрсатилган. Инжилда шундай Ёзув йўқки, қайсики унинг бири бошқасига мувофиқ келмаса. Тушуняпсизми? Буларнинг барчаси тимсоллардир. Менда маълумот йўқ, лекин менда Муқаддас Руҳ бор, У менга бошқа канал орқали кўрсатаяпди, У қаердан ўргатаяпди, табиатдан, бу эса Сўз орқали. Сўз бўлиши керак, У ваъда берган ҳамма нарса.
... гўшт... биринчи куни кечқурун келтирилган қурбонлигингиз... дан эртаабгача ҳеч ниа қолмаслиги керак.

E-157 Мана шундай, ҳатто Ҳақиқатга эга бўлган Лютер черковни “солиҳ одам имони билан яшайди”, деб ўргатган, бу нарсага методистлар даврида тўлиқ таълимот деб ёпишиб олиши мумкин эмас. Нима қилиш керак ўзи? Буни оловда ёқиш керак. Бу ниманинг тимсоли эди? Деноминация, бу Сўздан чиқаётган – бу чори, поя Қипиғ олов билан ёндирилиши керак. Ўша деноминациянинг бир қисми, қайсики у орқали бу ўтган эди, шундай қолмаслиги керак, у ўлиши керак. Буни бошқа давр тонгигача қолдирманг, куйдиринг буни! У ҳозир бу ерда Келинга мурожаат қилаяпди, ҳар бир даврдан чиқаётган вақтда, фақат Келинга.
E-158 Этибор беринг, қандай ажойиб: “қўзининг Қони”. Бу Масиҳнинг бутун Танаси, қурбонлик, эшикда Қўзининг қони. Мана энди, эслайсизлар, қўзи сўйилган эди, бу Масиҳнинг рамзи эди.
E-159 Жуда кўп вакт ажратса бўлар эди, лекин мени бу ерда бир неча дақиқам қолди. Балки мени шундай тўхтатишга ва бугун кечқурун бошқатдан бошлашга тўғри келар, тушуняпсизларми, чунки бизлар жуда ҳам кўп гапирамиз. Бу... Бу ерда менда ҳали олдинда бу ҳақда йигирма саҳифа бор, тушуняпсизми, битта шу мавзуни ўзида.
E-160 Эътибор беринглар. Ва бунда, қўзи кўчма маънода Масиҳ эди. Мен буни тўғри айтдимми? Масиҳ, Масиҳ Қўзи эди. У эркак зоти, онаси урғочи қўйнинг биринчи боласи бўлиши керак эди; ёки “қўйча”нинг, истаганингиздек атайверинг. У унинг биринчиси бўлиши керак. Ва аввал у синалиши керак эди, унда биронта нуқсон бор йўқлигини текшириш учун.
E-161 Шундай қилиб, Масиҳ синалган эди―бокира Марьям, она қўйнинг биринчи қўзиси. Ва нима билан синалган эди? Иблис Сўзга қарши. У Момо Ҳавони урган эди, у йиқилди; Мусони урди у йиқилди; лекин Масиҳга йўлиққанида ва Ёзувни Унга нотўғри қилиб парча келтиришга уринганида, бу Мусо эмас эканлигини билди. Тушуняпсизми? У синалган эди. Нима ҳам дердик... У бурилди, у: “Агар Сен – Худонинг Ўғли бўлсанг; Хўп, мана, айтишларича Сен ғайройиботлар қилар экасан, ва яна айтишларича, бу нарсаларни Масиҳ қилиши керак экан. Мана энди, агар шундай бўлса, сен очсан, сен емагансанку, мана бу нонни... мана бу тошларга нонга айлантир ва егин”, деди.
E-162 “Ёзилганки: ‘Инсон фақат нон билан яшамайди’.”, деди У. Сени таълимотинг ва шунга ўхшаганлар билан. Нима билан ахир? Ҳар бир Сўз билан! Сўзнинг ҳар бир қисми биланми? “Ҳудонинг оғзидан чиққан ҳар бир Сўз билан”. Мана инсон нима билан яшайди. Куряпсизми? Қўзи синаб кўрилган эди, қаранглар, У бирор жойга йиқилдими ахир!?
E-163 Фарзийлар: “О, Раббий, Сен ёш пайғамбарсан, бизлар Сени ажойиб деб ҳисоблаймиз. Сен валинеъматсан”.
E-164 “Нега Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмаску. Сен бунга ишонасанми?”
E-165 “О-о, Ҳа. Худо”.
E-166 “Хўп, унда Мен Унинг Ўзи ҳамдирман”. “Фақат Угина валинеъмат. Нега Мени валинеъмат дейсан, қачонки мен – Худо эканлигимга ишонмайсан? (О-ҳо.) Хўш, нима учун Мени валинеъмат дейсан? Сени бундай дейишга нима ундаяпти? Фақат, якка У валинеъмат, ва у Худо эканлигини билганингда, сени нима илҳомлантирди шундай дейишингга?”
E-167 “Сен на инсоннинг унвонини ва на врачнинг сўзини ҳурмат килишингни биз биламиз. Биз буни биламиз.” ...га уриниб. У мана шу иккиюзламачини билар эди. Тушуняпсизми?
E-168 У нимада турганини билиш учун, синалган эди, тушуняпсизми, ҳар томонлама синалган, биз синаладигандай, синалган эди. Лекин Унга ҳеч қанақа райига қараш бўлмаган эди. Йўқ, тақсир! Бу Худо Ўғли эди.
E-169 Шундай, Қурбонлик Қўзисини синайдилар ва ўн тўрт кун ушлаб турардилар. Бу иккита шанба ёки иккита давр эди. Бир марта яҳудийлар учун, қачонки улар қўзини рамзда қурбонликка келтирдилар; бир марта эса мажусийлар учун, уларда эса ҳақиқий Қўзи эди. Ва уларнинг барчаси мана шу Қўзи келишига ишонганидан баркамол бўлдилар. Лекин У ўн тўрт кун васвасага солинган эди ... ёки ўн тўрт кун текширилди. У Сўз эди.
E-170 Ҳа, Эски Аҳдни текширишингиз мумкин; сиз: “У Янги Аҳдни айблайди”, дейсиз. Сиз адашяпсиз! Эски Аҳд фақат Янги Аҳд ҳақида гувоҳлик беради.
E-171 Яқинда бир одам мен билан тортишмоқчи бўлди: “Унга нима бўлди?”, деди. “У ҳатто Эски Аҳддан ўргатаяпди”, деди. Христиан воиз, бу ҳақда ўйлаб кўринг. “Эски Аҳд ўлди ва тугади”, деди. О-о, йўқ! О-о, йўқ! У мактабдаги ўқитувчидай. У деворда нима ёзилган бўлса, шуни кўрсатаяпти, тушундингиз. Тўғри.
E-172 Мана шундай, кўряпсиз, ўн тўрт кун синалди. Бу Масиҳ эди. Энди эътибор беринг, ундан кейин Уни кечки вақтда ўлдирдилар, ўлдириш керак эди, қурбонлик Қўзисини. Масиҳ кечқурун ўлди, тушдан кейин кйин эса, эътиборингизни қаратинг, ундан кейин яна шундай...
E-173 Қонни эшикнинг кесакисига суртиш керак эди, кўряпсиз, қон эса – бу жониворнинг ҳаёти. “Унинг гўштини ейсан; унинг ҳаёти бўлган қонини бўлса тўкиб ташла”. Кўряпсизми? ...бўлиши керак эди. Қонни қурбонлик қабул қилинган уйнинг эшиги кесакисига суртиш лозим эди. Шон-шарафлар бўлсин! Ҳаёт нима ўзи? Исм. У ... одамнинг исмини жойлаштирди. Эшикка келасан, қарайсан, қўнғироқни чолишдан олдин, эшикдан қанақа исм эканигига қарайсан. Тушуняпсизми? Ичкарида қанақа қурбонлик борлигининг рамзи сифатида, қон эшикнинг кесакига суртилган эди.
E-174 Энди, биз мана шу Қон орқали, тўппа-тўғри шу бўйича ўтиб, сажда қилиш жойини топамиз. Эътибор беринг, эшикдаги қон нима бўлиши керак бўлганларнинг номи ҳақида гапирган...улар ичкарида эди. Бизнинг сажда жойимиз, Қўзи – бу Калом. Биз буни биламиз.
E-175 Энди, 4-оят, эътибор беринг: “Нонни қолдирманглар, қурбонликдан ҳеч нимани қолдирманглар”, ё бўлмаса “Хўш, мана, биз – Лютеранлармиз, биз бу ёққа ўтишни хоҳлаймиз”, дея қайтишга уриниб, бир даврдан бошқа даврга ўтказманг.
E-176 Веслей даврида туғилиш учун, лютеран даври учун ўлган бўлиш керак. Эллигинчилар даврида туғилиш учун, Веслей даврида ўлиш керак. Ва элликчилар даврида ҳам ўлиш керак, ундан ҳеч нима қолдирмасдан оловда куйдириш керак, чунки у буғдойдан чиққан поя (сопи) каби ёниб кетади. Поя, деноминация, уни ёқиш керак. Шундай қилиб, ўз денаминациянгизни янги Мактубга олиб келманг. Бу ҳозирги Калом. Мана нима деноминацияланди – поя. У Уни олиб ўтди, тўғри, бироқ Бу мана бу ёққа ўтди. Кейин поя ўлди. У ташувчи, деноминация эди, аммо Калом кетишда давом этаверади. Ҳа, Калом кетишда давом этаверади.
E-177 Энди бешинчи ва олтинчи оятларни олинглар. Эътибор беринг: “... мумкин эмас”. Энди келинг, бешинчи ва олтинчи оятларни оламиз:
Эгангиз Худо сизларга бераётган шаҳарларнинг биронтасида Фисиҳ қурбонлигини келтириш мумкин эмас.

E-178 Мана энди, эсласангиз: “Бу уйларнинг хоҳлаган бирида эмас”. Раббий мана бу деноминацияларга эга бўлишингизга йўл қўяди, кўряпсизларми, “бу уйлар”.
Фисиҳ қурбонлигини фақатгина Эгангиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда келтиринглар.

E-179 Мана қанақа макон (уй-жой―Тарж.) ягона жой. Ўша тураргоҳларнинг ҳар қайси бирига эмас, лекин Худода турар жой бор.
E-180 Сиз: “Мен ҳар эрталаб методистлар маконига кираман”, ― дейсиз. Бу черков. “Ҳар эрталаб мен католиклар тураргоҳига кираман”. Ҳа, Худо Ўз халқига бу тураргоҳларнинг бирига кириб чиқишга рухсат беради. Католик черковида, методист черковида, прествитер черковида, уларнинг ҳаммасида, элликчиларда Худонинг одамлари бор. Албатта, лекин...Лекин сен Раббийга ўша маконда сажда қилмайсан. “Тушуняпсизми? Аммо Худода тайин этилган макон бор. Шон-шарафлар бўлсин! Унда макони бор.
Фисиҳ қурбонлиги фақатгина Эгангиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда келтиринглар. Фисиҳни кечқурун қил...

E-181 Ривқо Исҳоқни қачон топди? Қачон Элтазар уни келин бўлишга чақирди? Оқшомда!
Кечки вақт йўлда нур порлайди,
Шон-шарафга йўлни топишинг мумкин;
Ўша Нур ҳозир – йўл бошчи биз учун,
Исо Исмига ботирилган.
Гуноҳларингда товба қил, қари ва ёш,
Ва Муқаддас Руҳ киради ваъда қилганидай;
Оқшомги Нур келди,
Масиҳ ва Худо – Бир, ва шунда жавоб.

E-182 Бу бошланиши эди, энди бу Келиннинг Нурига ўтди. Тушуняпсизми, мен нимани назарда тутяпман?
E-183 Мен яхшиси шу ерда тугатаман, кечқурун қайтадан бошлайман, чунки мен буни ўтқазиб юборишингизни хоҳлайман, тушуняпсизми. Йўқ, йўқ, аллақачон тушлик вақти бўлиб қолди. Ҳа, менга бу ерда жуда ҳам кўп белгилаган жойларим бор. О-о, ана холос! Бугунги кечқурун масаласида нима дейсизлар, яхши бўлмасмиди? А? Майли, агар сизлар...сиз мени шунақа давом эттиришимни хоҳлайсизларми? [Йиғилиш: “Омин”, деди.―Таҳр.] Майли, келинг унда яна давом эттирамиз, биз тезда шошиламиз. Шундаймиз?
E-184 Хўш, қаерга кириш керак? “Эгангиз Худо сенга берган тураргоҳлардан истганингга кирма, балки Раббий Ўз Исмини жойлаштирган жойга киргин”. Уйга-уйнинг дарвозасига кирма, қайсики эшик ҳисобланади. Тўғрими? Худо Ўз Исмини эшикка жойлаштиради, ва сен... Бу сажда қиладиган жойга, саждагоҳга этадиган ўша маконнинг, уйнинг эшигидир. У ерга ўзингни қурборлигинг билан бошқа бирор маконга, жойга кирма, балки ўша маконга, Раббий Худованд Ўз Исмини жойлаштириш учун танлаган жойга. Тушуняпсизми?
E-185 Мана энди, У буни қилдими? Қаерда ўзи ўша тураржой? Юҳаннонинг 10 оятида Исо: “Мен Тураржойнинг Эшиги, Эшикдирман. Мен Худо Уйига Эшикдирман. Мен қўйлар қўрасига Эшикман”. Эчкилар подасига эмас – қўйлар кўрасига. Кўряпсизми? “Мен қўйлар қўрасига эшикман. Инсон мана шу Эшикка кириши мумкин ва нажот топади”.
E-186 Ва энди, биз бунга узоқроқ тўҳтасак бўлар эди. Бироқ вақтни тежаш учун, У қўрага Эшикдир. Энди, биз бу ерда эътибор қаратишни хоҳлаймиз. Тимсоллар ва соялар бу ерда жуда яхши кўриняпти, бироқ агар мен шу саҳифани оладиган бўлсам, сизларни бир неча вақт ушлаб қолишимга тўғри келади.
E-187 Яхши, эътибор беринг, бу тўла-тўкис равишда Исо Масиҳни намоён килади. Ахир бутун Эски Аҳд, барча байрамлар, ҳамма сажда қилишлар ва барча нарсалар – Унинг тимсолидир. Хуллас, Ёзувларнинг шу қатори остида менда бу ерда белгилаб қўйилган: “Буни тушунтир”, деб. Мана нимага кўп вақт кетган бўларди. Ҳамма байрамларни тушунтириш, улар қандай.... Ҳаттоки дон назри ҳам Масиҳнинг тимсоли эди. Келинглар буни оламиз.
E-188 Бир вақтлар бир мактаб бор эди, у хизматчилар мактаби ёки пайғамбарлар мактаби деб аталарди. Улар билимдон пайғамбарларни ўқитар эди. Ва бир куни уларга меҳмон бўлиб ҳақиқий, Худо танлаган пайҳамбар келди. Хўш, улар кекса пайғамбарга одоблилик қилмоқчи бўлдилар, шу боис улардан бири борди ва ўзига нўхатдай туюлган нарсадан бир тўдасини териб келди; аммо бу ёввойи, захарли қовоқлар эди, ва у шу билан ҳаммани тўйғизмоқчи бўлди.
E-189 О-о! Бизларда қанча семинар кийимларидан тўлиб кетган! Кўряпсизми? Рост. Улар наридан-бери нималардир тайёрлайдилар. Тушуняпсизларми? Методистларни тўлиқ кийимлари, бабтистларни тўлиқ кийимлари, элликчиларни тўлиқ кийимлари тўлиб кетган. Аммо, кўрдингизми, улар – иккиламчи қолдиқ, уларни дарахтдан кесиб ташлашлари мумкин. Кўряпсизми, асосий Новдада эмас. Лимон, грейпрутф ва шунга ўхшаш меваларни берадилар; апельсинларни эмас, лекин улар ўзларини цитрус ўсимлиги деб эътироф этадилар.
E-190 Яна эътибор беринглар. Мана, бу ерда, Илёс келди ва уларга қараганида, улар захарли қовоқлар эканлигини кўрди, қайсики ҳаммани битта қолдирмай ҳалок қилар эди: “Қозонимизда захарку!” – дедилар.
E-191 У эса: “Менга бир сиқим ун беринг!” – деди. Шунда у қозонга унни солдида: “Энди ҳаммаси жойида, хоҳлаганларингизча енглар”. Ун ўлимни ҳаётга айлантирди.
E-192 Дон назри ҳам, қайсики берилган эди...Масиҳ, У дон назри эди ва дон назрини маълум бир тегирмон тошида янчиш керак эди, у унинг ҳар бир парчасини бир хил қилар эди. У кеча, бугун ва абадул-абад Ўшалигини кўрсатади. У – Ўшанинг Ўзи, сизни деноминациянгизга жойлаштириб, уни тирилтиради―Калом! Масиҳ бу Калом, ўша барча тимсоллар: чодир, дон назрлари, қолган ҳаммаси. Косанинг тагидаги синдириб қўйилган нон Унинг яраланган танаси эди, буни яҳудийлар нима учун қилишларини ҳали ҳам тушунтириб бера олмайдилар. Тушуняпсизми? Ва қолган барча нарсалар ҳам унинг тимсолидир.
E-193 Шундай қилиб, ўшанда, Уни назарда тутиб, ҳозир кўряпмизки, барча деноминациялар ва таълимотлар ташқарида қоладилар; чунки У – бу тоза, ўзгармайдиган Худо Каломи, қайсики хамиртурушсиз нон ҳисобланади, Муқаддас Юханно 1. Тўғри. У хамиртурушсиз Нондир. Шундай экан, уни қўшиш ёки буни қўшиш, бу хамиртурушдир, бу бизга энг бошидан берилган нарсага қўшилган хамиртурушдир.
E-194 Эшитинглар. Бугун одамларни нима нобуд қилаябди? Улар олаяпдилар ва ҳаммасини чатиштиряпдилар. Ва чатиштирганингда, сен уни ҳалок қилаяпсан. “О-о, у ёқимлироқ кўринаяпди”. Албатта! Гибрид маккажўхори: маккажўхори бодроқлари ва маккажўхоридан қилинган барча бўтқалар. Гибрид маккажўхори: йирик, тўлиқ, узун чиройли поялари, салмоқдор сўталари унисидан икки баробар яхшига ўхшайди. Лекин бу ўлим. Ҳатто фан ҳам буни тушунди. Тушуняпсизми? Чатиштирманг, бу сизни нобуд қилади.
E-195 Мана, бу ерда сизга кўрсатишимга ижозат беринг. Яқинда мен ҳовлидаги гулларни суғорган эдим. Ва ана у аёлни ҳам гултувакларда ўсган қандайдир гибрид гуллари бор эди, унинг уйи олдида кичикроқ ўсимлик. Уларни ҳеч бўлмаса, ҳафтада уч ёки тўрт марта суғориш керак, бўлмаса улар нобуд бўлади. У ерда, ҳовлида эса хақиқий ўсимлик турган эди. У ерда ярим йил ёмғир бўлмаган, шундай қуруқ...Агар ёмғир ёғса ҳам, ўн дақиқадан сўнг чангини пуфлаш мумкин. Лекин у ердаги ўша кичкинтой, ўзини суви билан турган гибрит гулдан шунчалар чиройлироқ ва ёрқинроқ. Гибрит гулга сув бермай кўр, у қурийди. Аммо ўша гул сувни қаердан олди экан? Ва яна бир нарса, уларга шира тушмаслиги учун ҳар доим ва ҳар куни, ё кун ора бориб дорили сув пуркатиб туриш керак. Йўқса, уларни шира ейди, у шундай юмшоқ ва нозик. Лекин ўша ҳақиқий гулга битта ҳам ширача чиқмайди. Йўқ-йўқ! Шира унга чиқади ва ўрмалаб тушиб кетади. У ҳақиқий гул! Кўряпсизми, нима иш қилади чатиштириш?
E-196 Черковда ҳам худди шу нарса. Улар...ташкил қилиш учун, деноминацияни Сўз билан чатиштиришга уринмоқдалар, улар шундай бир иш қилишга уринмоқдаларки, ўшанда Сўз деноминация нима деса, шуни айтиши керак. Қачонки шундай қиласан, уларга сув пуркашга, уларни кўнглига қарашга, улар якшанба мактабига келиши учун уларга тилло юлдузлар беришга тўғри келади ва ҳоказолар. Бу аниқ. Бироқ ҳақиқий, янгидан туғилган Масиҳчи, Худо Каломидан туғилган, у чидамли, уни нобуд қила олмайсан. Ширача ва дунёнинг нарсалари уни қизиқтирмайди. У бургут, у ундан анча юқорида учади. Кўряпсизми, у самоларда учади. Тушуняпсизми? Бу чин, ҳақиқат. Ҳеч нарса...
E-197 Эътибор беринг. Мана шундай, бу ерда биз деноминацияни, диний таълимот ва қолган барча хамиртурушли нон қўшимчаларини хамиртурушсиз нон билан аралаштириш мумкин эмаслигини тушунишимиз керак. Инжил ҳам бу ерда сажда қилишга кириш ҳақида тимсоллар кўринишида хабар беради, ўзи билан хамиртурушли нон олиши мумкин эмаслигини, ва Худо буни қабул қилади.
E-198 Сиз: “Мен методистман”, дейсиз. Шу заҳотиёқ ҳалок ўласиз! “Мен элликчиман!” Сен ўласан!
E-199 Мен Масиҳчи. Бу тўғри. Сен нимададир туришинг керак. Тўғри. Сен нимададир турасан.
E-200 Черчил икки бармоғини кўтариб деди: “Ғалаба биз томонда”. Ва Англия шу учун турди, улар Черчилга ишонишди.
E-201 Шу учун хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мана шу эрталаб нимадир учун турибсиз. Фақат бир нарса бор, нима учун туриш ва яшаш мумкин, бу ҳам бўлса Масиҳ, Сўз. Тўппа-тўғри.
E-202 Эътибор беринг, Инжилда фақат Бобил деноминациянинг рамзи ҳисобланади. Бобил эса Нимрўд томонидан асос солинган эди, Нимрўд эса хоин эди. У ерда унинг бир гуруҳ аёллари, гўёки қироличалари бўлиб, улар пайғамбар аёллар эдилар. Ҳатто ўша Болом ўша йўналишдан эди деб ҳисоблайдилар. Улар сажда қилган нарсаларининг томири ва ҳоказолари бор эди, сиз буни биласиз (сизлардан кўпларингиз, олимлардан, ким Хислопнинг “Икки Бобил”ни ва бошқаларни, черков тарихини ўқигансиз), улар буни қандай қилганларини. Уларда бу ишни қиладиган аёллар бор эди ва аёллар... маъбудалар ва бошқалар, бу нарса мажбурий дин эди. Ҳамма, Бобил атрофида ҳар бир шаҳарни Нимрўд олдида минорага келиб сажда килишлари учун Бобилга келишга мажбурлар эди. Тушуняпсизми? Бу ҳақиқат. Уларни бундай қилишга мажбурлар эдилар, Бобилга боришга. Мана парокандалик қаерга келди.
E-203 Бугун черков билан ҳам ҳудди шундай. “Агар сен якшанба мактабига қатнашмасанг, агар сен мана буни қилмасанг, сен буни, бошқасини ва учинчисини қилишинг учун сени ёллашга тўғри келади”.
E-204 У ерда Тусонда бугун тонгда эшитяпдилар, бир кун менда савол туғилди... Мен доим одамларга: “Черковга боринглар, фарқи йўқ қаерга боришларингизни” деб юрганман. Ва мен кўрдимки, одамлар гўёки ўзларини тўхтатиб турадилар ва бошқача йўл тутадилар. Мен шунда: “Гап нимада экан ўзи ?” деб ўйланиб қолдим.
E-205 Уларнинг баъзи бирларига бордим: “Келганингдан, биринчи кунни ўзида, сени олдингга келадилар: ‘Бизни черковга қўшил’. Агар шундай қилмасанг, сени у ерда кутмайдилар”. Кўряпсизми? Кўряпсизми? Бу зўрлик билан қилишдир, сени мажбур этадилар. Кўряпсиз, бу ҳам Бобил. Лекин Масиҳга танлов орқали кирасан, мажбуран эмас. Юрагинг сени тортади.
E-206 Худо деди: “Мен, унда, Ўнинг Исмимни Бобилда жойлаштирмайман”. Энди диққат билан. У Ўз Исмини Бобилда жойлаштиролмайди, черковда. О-о улар Унинг Исмини ўша ерга жойлаштиради, лекин У эмас (У бундай қилмайди―Тарж.).
E-207 Энди сиз: “Ҳа, нима бўлибди шунга, Бранхам ака!” – дейсиз. Шошманг, сабр қилинг, бемалол ўтириб туринг. Сиз мени бироз давом эттиришимни сўрадингиз. Ҳамма гап шунда-да. Кўрдингизми? ...эмас. Ҳозир диққат қилинг, Унинг Исмини Ўша ёққа қўйдилар, бироқ У эмас.
E-208 Мана энди, У деди: “Мен сени учратадиган ва қурбонлигингни қабул қиладиган жой, Мен Ўз Исимни жойлаштиришим учун танлайдиган ердадир. Мана шу маконда, мана шу эшикка, Мен Ўз Исмимни қўйиш учун танлайдиган жойимга киринглар. Мана қаерга келинглар”.
E-209 Улар бўлса: “Бу Масиҳ Черкови”, деб жойлаштирадилар. Агар мана шу мардонавор даъвомизда бирор нима нотўғри бўладиган бўлса, унда бу ўша, у ерда улар чиқарган “анти” деган сўз бўлади. (“анти” – қарши дегани.―Тарж.) Аҳа. У нимага ўргатган бўлса, улар Бунга қаршилар. Замонавий фарзийлар.
E-210 Лекин, бизлар У Ўз Исмини жойлаштирган ўша жойни топишимиз керак, чунки Унда Бунинг ягона жойлаган Макони. Омин! [Бранхам ака қарсак чалади―Таҳр.] Шон-шарафлар! Кузатиб туринг! Қаерга ўзи Ўз Исмини қўйди? Ўз Ўғлига.
E-211 “О-о, Бранхам ака, бир дақиқа тўҳтангчи. Бу Ота эмас, Ўғил эди”, дейсиз сиз.
E-212 Ўғил ҳар доим ўз отасининг номини қабул қилади, ҳар қандай ҳолатда. Мен ер юзига Бранхам номи билан келдим, чунки менинг отамнинг исми Бранхам эди.
E-213 Исо уларга: “Мен Отамнинг Номидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмадингизлар”, деди. Хоҳлайсизларми Ёзувни очамиз бунга? Муқаддас Юҳанно 5:43. Куряпсизми? “Мен Отамнинг Номидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмадингизлар”. Шунда Ота “Исо” бўлган Ўз Исмини, Ўғли жойлаштирди. Ва У Йўлдир, У Эшикдир, У Уйдир, У – мана Худо қаерда Ўз Исмини қўйишни танлади. Худо Ўз Исмини менга қўймади, У Уни черковга қўймади, У Уни методистларга, баптистларга, қатоликларга қўймади, балки Уни Масиҳга, Мойланган Эммануилга қўйди.
E-214 Исм эса Сўзда турибди, чунки Унинг Ўзи Сўздир. Омин! Унда У Ким ўзи? Таъбирланган Сўз – бу Худо Исмининг намоён бўлиши. Ажабланарли эмас... “Бу сирни сенга тана ва қон очмади [Бранхам ака уч марта кафедрани қоқди―Таҳр.], балки осмондаги Бор бўлган, Менинг Отам очди сенга Мени Кимлигимни. Мана шу қоя устида Мен Ўзимнинг сажда қилиш жойимни қураман, ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам уни тебрата олмайди”. Омин! О, Худонинг Тирик черкови, фақат Исо Масиҳнинг мустаҳкам пойдеворида тур. Мана бу қўшиқни куйлаш мумкин, аммо сен Масиҳда, Сўзда бўлмасанг, сен сочилиб, уваланиб кетадиган тупроқдасан. “Лекин мана шу қояда, – Масиҳда, – Менинг Сўзимда”.
E-215 У лютеранлар мактубини қурди, ва улар уни деноминациялаштирдилар. У ўсди, бу супа эди. Ундан кейин У оёқ қисмигача ўсди, методистлар ва ҳоказолар. Мана қаерда У Ўз черковини қурди, Унинг Каломида! Хўш, У фақат оёқлар ёки бўксалар эмас, У – Тана; ҳозир эса тугалловчи қисми. Эътибор берганмисиз эҳромда...мен эҳром динини тарғиб қилмасамда.
E-216 Аммо биринчи ёзилган Инжил осмонда ёзилган, зо-…[Тасмада бўш жой―Таҳр.] Сиз бунга эътибор берганмисиз? Сунбуладан бошланади буржларнинг биринчиси. Охиргиси – Арслон, арслон. Аввал У қиз орқали келди, кейинги сафар Яҳудо қабиласидан Шердай келади. Бундан шундан олдин Қисқичбақа, Балиқ, қолган барча даврлар келади. Агар бизни вақтимиз бўлганида эди, биз буларни ҳаммасини ўтар эдик; бизни Скинияда эса ўтиб бўлинган.
E-217 Ва эҳр―эҳром, шу пойдеворларда туриб, шоҳнинг хонасига киришгача. Ва ўша еттинчи деворга келишинг олдидан, у ерда тақдим этиш учун ёғоч таёқча бор, у ёққа сизни подшоҳга элтиш учун элчи чиқади (Подшоҳни таништирган Элчи Яҳё Чўмдирувчи.). Бироқ асосий Тош рад этилган эди. Ва улар билмайдилар, Скоуннинг Тошими ёки у нима бўлганида ҳам, уни қаердалигини билишмайди, чунки бу рад этилган тош. Лекин бу ўша ҳаммасини тугатадиган, қайсики черковнинг етти даври давомида уни эҳром қиладиган ўша тош эди. Иноятни қўй, буни қўй, уни қўй, у ерда еттида қўшимчалар бор, охиргиси – бу Масиҳ. Буни ўз севгингга қўй, ўз раҳм-шавқатингга иноятни қўй, яна ниманидир қўй, ва яна ниманидир, токи Масиҳга – Асосий Тошга етиб бормагунича. “Мен Эшикдирман”.
E-218 Мана энди, ўғил доим отасини номидан келади. Ҳар қандай ўғил ўз отаси номидан келади. Исо уларга: “Мен Ўз Отам Номидан келдим”, деди. Унда Отанинг исми қанақа эди? Ўғилнинг Исми қанақа? У яна: “Яна бироздан кейин дунё Мени кўрмайди, лекин сизлар Мени кўрасизлар”, деди. У Муқаддас Руҳ кўринишида келди, ҳудди ўша Исонинг Ўзи. Мана нима учун улар: “О, Исо!”, деб сажда қилган эдилар. Кўряпсизлар? Кўрдингизми? Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – бу Раббий Исо Масиҳ. Тамом. “Мен Отам Исмидан келдим, аммо сизлар Мени қабул қилмадингиз”.
E-219 Шундай қилиб, ёдингизда бўлсин, У шу билан бирга бу ерда қўшиб ва бизларни: “Бошқаси келади”, деб огоҳлантиради – деноминация, диний таълимот. “Улар ўз номидан келадилар ва сиз уларни қабул қиласиз. Сиз Мени, олдингизда тастиқ бўлган ва исботланган Сўзни қабул қилмайсиз”.
E-220 Ўшанда У қандай бўлган бўлса, У бугун ҳам шундай. Бутун мамлакат бўйлаб, одамлар, буни ўтқазиб юборманг! «Бошқаси келади, черков, ва сизлар бунга ишонасизлар, чунки сиз қандай истасангиз, шундай қиласиз. Мен буни тастиқлайман». У ҳеч қачон ҳеч қайси вақт, юборган мактубидан ташқари ҳеч нима, ҳеч қачон, ҳеч қайси черковда тастиқламаган: Лютерни оқланиши, Веслейни муқаддасланиши, эллигинчилар инъомларнинг тикланиши. Билишингиз мумкин. Ва улар бундан деноминация қилишлари билан, шу заҳоти ўлдилар. Ёзувнинг текширинг.
E-221 Лекин У: “Мен Ўз Исмини қўйиш учун жой танлайман”, деди. Ва ўша Исм Исо эди. Исо эса Сўздир, Юҳанно 1-боб. Тўғрими? Мана шу Масиҳда, Сўзда сажда қилиш жойидир. “Мен Отам Исмидан келдим”.
E-222 Пайғамбар: “Унинг Исмини Эммануил деб қўйишади”, деган. Агар очмоқчи бўлсангиз, бу Матто 1:23. Исо, Иегова, Қутқарувчи.
E-223 Шундай қилиб бешинчи оят У Эшик эканлигини кўрсатади. Лекин ҳозир, кўплаб бошқа кўринмайдиган далиллар билан: мана шу макон билан, исм ва жой билан исбот қилиш мумкин, Худованд сиғинаётган одам билан учрашадиган фақатгина бир жойи бор эканлигини, бу унинг Масиҳда бўлганида.
E-224 Энди, энди гап шундаки: “Биз Унга қандай кирамиз?”. Хўш, бу бироз ранжитиши мумкин. Лекин, биласизми, ҳудди дори қабул қилгандагидек, агар ундан мазанг қочмаса, у сенга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Тушуняпсизми?
E-225 Хўш, лютеранлар биргина усул – лютеранлар черковига қўшилиш билан кирмоқчи бўлдилар, методистлар хитоблар қилиш билан кирмоқчи бўлдилар. Элликчилар ўзга тилларда гапириш билан кирмоқчи бўлдилар. Бу ҳали ҳам тўғри эмас! Тушуняпсизми? Йўқ, булар инъомлар ва шунга ўхшашлар. Лекин Коринфинликларга 12-да “Бир Руҳ билан”, дейилган. Худо Руҳи билан, қайсики У ўша Уруғни, ўша вақтнинг даврига тастиқлаш учун, Уруғга, Сўзга Ҳаёт Берувчи ҳисобланади.
E-226 Мана бу ерда методистлар даврининг уруғи ётибди, мана шу уруғни ҳаётга олиб келиш ва тоза―черковни муқаддаслаб тозалаш учун, Муқаддас Руҳ керак бўлиб қолди. Лютер буни ваъз қилмади, чунки у буни билмаган эди. Элликчилар инъомларни тикланиши учун ўзга тилларда гапирдилар. Ҳар ким: “Бу ўша! Бу ўша!”, деди. Кўряпсизми?
E-227 “Ахир биз бир тана бўлишимиз учун бир Муқаддас Руҳга чўмдирилдик”, ва ўша Тана – бу оила, Худонинг оиласи. Ва бу Худонинг уйи, Худонинг уйи эса – бу Исо Масиҳ Исми. “Раббийнинг Исми – мустаҳкам қалъа, солиҳ унга интилади ва хавфсизликда у”.
E-228 Хўш сиз қандай қилиб унвонлар ёрдамида кирмоқчи бўляпсиз? Қандай қилиб сизни чекингизни қабул қиладилар, агар сиз: “Муҳтарам доктор, хизматчи унвони бўйича тўланг”, десангиз? Тушуняпсизми? Сиз муҳтарам доктор, хизматчи бўлишингиз мумкин. Лекин Раббийни Исми ― бу Исо Масиҳ. Тушуняпсизми?
E-229 “Мен Ўз Исмимни Ўзимнинг саждагоҳ уйим эшигини олдига қўйишни танладим, чунки Менинг Оилам, худди Мисрда бўлгани каби, у ерда Қон остида тўпланади. Ташқарида бўлган барча нарса ўлар эди. Ичкарида эса хамиртурушли нон йўқ! У ерда бир грамм ҳам деноминация аралашмаси йўқ. Менинг уйим, Менинг генларимдан туғилган болаларим!” Омин! Худога ҳамдлар бўлсин! “Уларда Менинг генларим! Мен уларга Ўз Сўзимни жойлаштирганман. Уларни Мен уларнинг юрак лавҳаларига ёзаман. Бу Менинг оилам, Исо Масиҳ Танасининг оиласи―оила. Ва сизлар шу эшикка кирасизлар. Методистларга, баптист ё элликчиларга эмас, балки, Мен Ўз Исмимни жойлаштирадиган эшикка”. Булар методистлар эмас, Худонинг Исми методист эмас. Худонинг Исми элликчи эмас. Худонинг Исми баптист эмас. Худонинг Исми католик эмас. Унақада бу эшикдан ташқарида туринг. Тушуняпсизми? Кўряпсизми?
E-230 “Аммо Мен Ўз Исмимни жойлаштиришган танлаган ўша жойда”. Хуллас, Каломда Худо Ўз Исмини жойлаштириши мумкин бўлган бошқа жой керак эмас, фақат Исо Масиҳда, зеро У ― Худованд Исмини ва Худонинг инсоний Исмини қабул қиладиган Худо Ўғлидир. “Ва осмон остида сизлар қутқарилишингиз учун ўзга исм берилмаган”. Менга барибир, методистми, баптистми, пресвитерианми, катехизм ёки бирор ким [Бранхам ака минбарни олти марта тақиллатди―Таҳр.]; фақат Исо Масиҳ Исми орқали, қайсиники олдида хар бир тизза тизза букилади ва ҳар бир тил Уни – Раббий деб эътироф этади. Мана қандай кирасан.
E-231 Ва агар сен фақат сувда тўғри чўмдирилган бўлсанг, кейин эса Сўзни рад этсанг, унда сен ҳаромзода; сенда нотўғри туғилиш бўлган. Сен ўшанда Унга ишонгандим дейсан, лекин сен Уни инкор қилаяпсан.
E-232 Мен қандай қилиб ўз оиламни инкор қила оламан? Қандай қилиб Чарльз Бранхамм – менинг отам эканлигини инкор қила оламан? Эшикдаги қоннинг таҳлили буни кўрсатяпди. Тушуняпсизми? Аҳа.
E-233 Менинг ҳаракатларим ва Худо Каломини мени ҳаётимда тастиқланиши, мени Худо фарзандиманми ёки йўқлигимни кўрсатади. Шундай қилиб, Худонинг ягона бир жойи мавжуд. Буни тушуняпсизми? Худо сизнинг қурбонлигингизни қабул киладиган ягона биргина жой бор (менга сизнинг қанчалик самимий эканлигизни фарқи йўқ) – бу Масиҳда.
E-234 Ва унутманг...Сиз: “Энди, мен ҳам кираман деб ишонаман”, дейсиз. Эсингизда бўлсин Калом дейди...Сиз айтасиз: “Ҳа, Калом дейди: ‘Исо Масиҳ Худонинг Ўғли деб ишонган ҳар бир одам, қутқарилган, қутқарилади’.”
E-235 У шундай дейди, аммо ёдингизда бўлсин худди шундай ёзилган, худди шундай ёзилган: “Ҳеч Ким Муқаддас Руҳнинг илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди”. Кўряпсизми? Эҳтимол, сиз У Ўшадир деб айтарсиз, лекин, токи Сўзга Ҳаёт берадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сени – Худо Ўғли эканлигингни тастиқлаш воситасида исботламагунича, бу бундай эмас. Мана шунақа Ёзув.
E-236 “Мен Ўз Исмимни қўйишга танлаган жойда. Бошқа ҳар қандай маконларда, жойларда сажда қилманглар, балки Мен Ўз Исмимни қўйган жойда сажда қилинглар; шунда Мен сизни қабул қиламан; сизлар Менинг Оиламдасизлар”.
E-237 Шундай қилиб, Худонинг оиласи оиланинг Отасини амирларига бўйсинади. “У эса – Тинчлик Шаҳзодаси, Қудратли Худо, Абадий Ота; Унинг ҳукмронлиги ва бошқаруви то абад бўлади, Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир”. Ҳамма У, Ҳукмдор, Подшоҳ, Эммануил, Биринчи, Охирги, Тинчлик Шаҳзодаси, Қудратли Худо, Абадий Ота бўла туриб, Унинг болаларидан ҳар бири, ҳар бир Каломга қулоқ солади ва бажаради, чунки улар – Унинг бир қисми.
E-238 Биз ўзимизни уйимизда Бранхамлар қандай яшасалар, шундай яшаймиз. Сиз, Жоунзлар, ўз уйингизда Жоунзлар қандай яшасалар шундай яшайсизлар.
E-239 Худонинг уйида эса, биз Худонинг Сўзи билан ва Худонинг оғзидан чиққан Ҳар Бири билан яшаймиз; бошқа ҳар қандай ёлғонни эса биз эшитмаймиз. Тушуняпсизми? “Мен Буни черковнинг ҳар бир даврида қандай берсам шундайлигича хамиртурушсиз нон ейсиз”. Аммо орқага қайтиб уни мана бунга киритишга урунманг, чунки У пояга ўтди. “Қурбонликдан ортган суяк ва бошқа нарсаларни олинглар ва ёндиринглар!” Тугатилди, черков даври ўлди, кетди; биз ҳозир бошқасидамиз. Омин.
E-240 “Ўз Исмини қўйишга танлаган жойда”. О-о, мана бунисига қойил! 1-Қоринфинликлар 12.
E-241 Эътибор беринг, Эфесликларга 4:30:
...Худонинг Муқаддас Руҳини ҳафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканлигизнинг ҳамда (кейинги уйғонишдами? [Йиғилиш: “Йўқ”, деди―Таҳр.])...бир кун келиб (вақти келиб,...охиратда, нажот тўлиқ рўёбга чиқадиган вақтда―Тарж.), бутунлай озод бўлишингиз далилидир.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизнинг хамда бир кун келиб бутунлай озод бўлишингизни далилидир.

E-242 Энди эътибор қилинглар. Келинг, буни ўзимизнинг Ёзув дарсимизга қўллаймиз. Унда бизлар менимча, тарқалсак яхши бўлармиди, мен одамларни чарчатиб қўяяпман. Одамлар туриб кетяпдилар, кўряпсиз, чунки улар тушлик тайёрлашлари керак, улар бирор киши билан учрашмоқчидирлар. Улар бу ёққа келиб, кун бўйи эшитамиз деб ўйламагандилар. Тушуняпсизми? Лекин қаранглар, биласизми...
E-243 [Бен ака туради ва.. “Пайғамбар, биз сени севамиз”, деди―Тарж.] Бен ака сен билан ўрганаман. Дуоли бўлгин! Раҳмат, Бен ака мен сени яхши кўраман.
E-244 Агар билганингизда эди, бу йигит бизлар учун урушда нима машаққат тортганини; бутунлай отиб ташланган, дабдала бўлган ва шунга ўхшашлар. Уни ҳаётида ҳамма нарсалар бўлган, аммо Худо уни дуо қилди. У содиқ қолди. Хотини уни ташлаб, қочиб кетди ва яна турмушга чиқди ва уни болаларини олиб кетди. О-о, мен ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман.
E-245 Лекин, барибир, Худо сени дуо қилсин, Бен.
E-246 У ҳозир у ерда бутунлай бўлакчаларда (осколка, урушдан кейинги асорат.―Тарж.), асабга тегадиган ва ҳоказолар. Шундай... Тушуняпсизми, Беннинг ўтмишини билиш керак. Худойим, бу йигитни дуо қилгин. Ҳа.
...Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизни ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизни далилидир.

E-247 Эътибор беринг! Мана энди, бу озроқ ранжитиши мумкин, лекин диққатингизни қаратинг. Мен билан тортишманглар, фақат ёдингизда бўлсин.
E-248 Исроил бир куни мана шу эшикка қаганида, эшикдаги қон, исм (қон ҳаёт), ва қон остига кирди, улар токи Мисрдан чиқмагунларича ўша ердан бошқа чиқмадилар.
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, Қайсики билан сизлар кирасиз ва токи нажот топмаган кунингизгача бошқа чиқмайсиз.

E-249 Инжил эса доимо ҳақ. У Сўзни у ёққа қўяди, бутун қутқарилиш манзарасини тузиш учун, Улар қаерга тегишли бўлса, ўша ерга қўйиш керак, кўрдингиз. Шундайми?
...Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларни Худога тегишли эканлигизнинг хамда бир кун келиб бутунлай озод бўлишингизни далилидир. (Токи бутунлай озод бўлмагунингча.)

E-250 Сен ўша ерда муҳрланасан, сен Қон остидасан. Сен бошқа ташқарига чиқмайсан. Унда сен кимсан? Муқаддас Руҳ билан муҳрланган, хонадонидаги Худо ўғлисан. Иблис қанчалик ҳаракат қилганида ҳам сенга етиб боролмайди. Чунки сен ўлгансан – сени эски эркакни ўша қисми ўлган, ва сен кўмилгансан, ва сенинг ҳаётинг Масиҳ орқали Худода яширин. Ахир қандай қилиб у сенга етиб бора олади? Сен қандай қилиб чиқа оласан? Сен у ердасан! Шон-шарафлар бўлсин! Энди мен буни қолдираман; шунчаки, мен нима ҳақида гапираётганимни билишингиз учун.
E-251 Сўнгра янги яратилиш, деноминацияни эмас, балки Сўзни. Сен – Каломнинг ижодисан. Чунки дунё яратилишидан олдин, Худонинг ўғиллари ва қизлари бўлиш тақдир этилган пойдевор тош сизларга қўйилган эди.
E-252 Буларнинг барчасини Тугалловчи Тоши бўлган Исо Ўз даврида қилгани каби келадиган Каломни тастиқлаш учун тош устига тош ҳар бир даврда қўйилади. Унда (Исода.―Тарж.) ҳар бир давр жойланган эди. Исода Мусо бор эди. Исода Довуд бор эди. Исода пайғамбарлар бўлган эди. Тўғрими? Юсуфга қаранглар, қарийб ўттиз кумуш тангага сотилган, ўлди деб ўйлаб ташлаб кетдилар, чиқариб олдилар, борди ва фиръавннинг ўнг қўли бўлишгача етишди. Қаранглар, Исо айнан шундай...Му-...Юсуф Исода эди.
E-253 У келганида, У шоҳларнинг, пайғамбарларнинг (ҳаллелуйя) тўла-тўкислиги эди. Унда Худованднинг бутун борлиғи тўла-тўкис Унинг вужудида мавжуд эди. У Келинни бу ердан сотиб олиш учун келди, Дурдонани. Дурдона, Қайсики иблисга дейди...
E-254 Қачонки у: “Мўжизалар куни ўтди. Бўлмаган гап. Нималар деяпсиз, бундай нарсалар бўлмайди”, дейди.
E-255 “Йўқол кўзимдан шайтон”. Кўряпсизми? Кўряпсиз, боғда дурдона турибди.
E-256 Бир куни Якунловчи Тош қайтади, буларнинг барчасини Боши ва Ўзига Келинни қабул қилади; ахир аёл эркакдан олинади, эркакнинг бир қисми. Аёлда эркакнинг генлари, қайсики аёлни ташкил қилади. Худди шундай Худо Каломи ҳам черковда, мана шу нарса черковни Келин қилади хам. Деноминация эмас. Буларнинг битта қолмай барчаси шайтондан. Мен улардаги одамларни бундай деяётганим йўқ. Улар бечора алданган одамлар, Исо айтганидек: “Кўр кўрни етаклайди”. Ва У уларни чақиролмади.
E-257 Шунда улар: “Сен ахир зинода туғилгансан-ку! Ким сенга бу ерга кел деди? Қандай мактаб, қанақа семинария Сени тан олади? Бизда Мусо бор. Биз... ”, дейишди.
E-258 “Агар сизлар Мусони билганингизда эди, Мени ҳам билар эдингизлар”, деди У.
E-259 Чунки Мусо ўзининг тўрт китобида У хақида: “Эгангиз Худо Сўзни Берувчини, менга ўхшаган Пайғамбарни тиклайди, ва ўша Пайғамбарга қулоқ солмаган одам халқ орасидан ўчирилади”, деб ёзган эди. Ҳаммаси шу. У эса ким? Сўз. Бу эса нима? Бир грамм ҳам хамиртуруш қолдирма...Шунчаки бунга хамиртуруш қўшма. Ҳеч қанақа таълимотни, ҳеч қандай деноминацияни қўшма, чунки бу ўша заҳотиёқ ҳаром бўлади, сенинг қурбонлигинг ярамайди.
E-260 Келинглар энди шошиламиз тезгина, сизлар бориб тушлик қилишларингиз учун.
E-261 Эътибор қилинглар! Шундай қилиб, шунда сен Худонинг Уйида Худонинг ўғлисан, Илоҳий касб-корининг бир қисмисан. Римликларга 8:1: «Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар». Чунки улар дунё учун ўликдирлар, Унда тирилдилар, ва Сўзни ташкил қилиб, бугунги кунда яшамоқдалар, мана шу Сўз учун Худо уларни ишлатди, уларнинг исмларини мана шу Келиннинг Китобига жойлаштириб, уларни шу ишга атади. Юракдаги мана шу уруғга сувлар тушган пайтда уни Масиҳни Келинига олиб чиқадилар. О-о, ана бўлмаса! Бунданда мукаммал бўлиши мумким эмас. Ҳар бир даврда шундай бўлган эди.
E-262 Лютеранлар, оқланиш вактида оёқлар, уларни барпо қилди; Веслей муқаддасланиш вактида элликчилар қўл вактида, меҳнат, ишлар ва шу кабилар, кальвинистлар бўлиши керак эди...ёки арминистлар бўлишлари керак эди, қонунчилар бўлишлари керак эди. Бироқ ҳозир бизлар Бошга, Тугатадиган Тошга келаяпмиз. “Иноят! Иноят!”, дея чақирди Асосий Тош.
E-263 Асосий Тош нима чақирди? “Иноят! Иноят!” Ўлим ва таълимотдан тирилиб, Худонинг тирик Каломига ўтдилар. Худонинг ягона танлаган режаси. Унинг даврида, Унинг ўғиллари, Сўз даврида Руҳ билан жонланадилар, худди учқун нимадандир губ этиб ёнганидек, жонланиш учун; ва ҳозир осмонларда, ҳозирги вақтда ўтирадилар, энди улар тирик ва Сўздаги ҳар бир ваъдага бўйсунадилар. Унда Бу нима қилади? Сизлар Худо генининг бир қисми бўлганингиздай, Худо Каломининг бир қисми бўлганингиздай, биргаликда ўтирасизлар, Масиҳнинг бутун Танасини намоён қиласизлар, чунки сизларнинг орангизда хамиртуруш йўқ. (Браун ака, кўряпсизми? У нима ҳақида гапиряпти?) Орангизда ҳеч қанақа хамиртуруш йўқ. Фақат Сўз, У Ўз Исми – Исо Масиҳни жойлаштирган жойда, эшиклар олдида, самовий жойларда ўтирасизлар.
E-264 Ораларингизда ҳеч қанда хамиртуруш йўқ, бу Худонинг бутун тўлиқлигини орангизда вужудга келтиради. Буни Лютернинг даврида қилиш мумкин эмас эди, Веслейни даврида қилиб бўлмас эди, элликчилар даврида қилиш мумкин эмас эди; аммо ўша куни Инсон Ўғли намоён бўлганида, очилади, ер юзида У Пайғамбар-Худо кўринишида намоён бўлганида У буни бошида бажарганидай Ўзини намоён қилиб, худди ўша кўзга кўринадиган мўжизаларни кўрсатиб, [Бранхам ака уч марта қарсак чалади―Таҳр.] черковни Унинг халқи орасида Худонинг бутун Худолиги билан биргаликда ортга олиб келади. Брр! Олқиш! Малакия 4 –да ваъда қилинган, бошқа барча Ёзувларда ваъда қилинган. Сиз қаерда сажда қилаяпсиз? Худонинг уйида, ҳозирги вақтда ўтирамиз.
E-265 Энди, тезгина, келинг тезда қараймиз ва қандайдир...ўн дақиқадан сўнг тарқаламиз, агар Худонинг иродаси бўлса.
E-266 Ҳозир энди келинглар, ўз даврида мана шу Худонинг уйига жонланганларга қараймиз.
E-267 Ханух! (Ўн дақиқадан сўнг тарқаламиз, яна шунча сабр қилинглар, илтимос.) Қаранглар, Ханух ўз даврида Худонинг тирик Сўзи бўлган эди. У пайғамбар эди.
E-268 Пайғамбар – бу Худонинг акс эттирувчиси. Ким буни билади? [Йиғилиш: “Омин”, деди.―Таҳр.] Акс эттирувчи ўзини акс эттирмайди, акс эттирувчи (яъни қайтаргич.―Тарж.) акс эмас, тасвир эмас. Акс эттирувчига―акс эттирувчига нимадир тушиши керак, у акс эттириши учун. Шундай қилиб, пайғамбар – бу Худонинг танланган идиши, қайсики умуман ҳеч нарсани акс эттиролмайди, бироқ у Каломнинг, Масиҳнинг тимсолини акс эттириш учун мана шу акс билан, Худо билан битта тўғри линияда туради. Кўряпсизми, бошқа ҳеч нарса буни қила олмайди. Сен акс эттирувчи, мана нима учун пайғамбар китбни ейиши керак эди. Мана нега у қоғоз ўрамасини ейиши керак эди. У ўша даврдаги ўша Сўзни акс эттириши керак эди. Тушундингизларми? [Йиғилиш: “Омин”, деди.―Таҳр.]
E-269 Ханухга эътибор беринг, Худовандни акс эттирувчини мукаммал тимсоли. Худо у билан (бўлган ишини.―Тарж.) тугатганида―тугатганида, Худованд уни шунчаки кўчирди, уни кўтариб кетди. Ханух акс эттирган механика, Руҳ билан динамика бўлди ва уни кўтариб кетди.
E-270 Илёс кунларида ҳам худди шу нарса. Илёс, буни акси бўлган унинг суяклари ҳатто...Худонинг акс Эттирувчиси, унинг танасида Худо Каломи намоён бўлди; унга ўлган одамни қўйдилар, у яна ҳаётга қайтди. Биз Унинг танаси ва суякларимиз, гар биз Масиҳнинг Келини бўлсаккина фақат. Сиз бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, деди.―Таҳр.] Яхши. У бизлар учун ўлди, ва бизлар ҳам ўзимиз учун ўламиз ва Унинг Исмида кўмиламиз, зеро энди бу дунёдан бўлмаслигимиз учун, аксинча Унда, қайси биланки оила Самоларда номланади, Исо Масиҳ билан номланади. Бу Эфесликларга 1:21. Осмонлар учун қандай...Самоларда оила...Осмонда оила қандай номланади? Исо. Ерда оила қандай номланади? [Йиғилиш: “Исо”, дейди.―Таҳр.] Ахир бу Қон бор бўлган Худонинг уйи. Тўғрими? Бу Эшикдир ҳам, бу Турар Жйдир ҳам, бу У Ўз Исмини жойлаштирган ўша жойдир ҳам: “Калом инсон бўлди ва орамизда яшади”. Бу, сиз яшаётган даврни акс эттирувчи ва ёндирувчи Сўз. Мана ким эди У, мана ким эди Мусо, мана ким бўлган эди Ёқуб, мана ким эдилар қолганларнинг барчаси, ушбу Худонинг Каломини ёқган эдилар, Худованд Ўзини акс эттирган акс эттирувчи. Ва Худонинг ана бу мукаммал тимсолигача, Исо Масиҳгача, Худонинг Дурдонасигача етиб борди; қолганларнинг барчасини, Уни акс эттирганни Келин сифатида олиб кета олиш учун ўлдирилган эди У.
E-271 Мусо Унда эди. Ёшуа Унда бўлган эди. Ва агар сиз Унда бўлсангиз, дунё яратилишидан олдин сиз Унда эдингиз, Худонинг оиласи. Сиз У билан бирга машшақат чекдингиз, сиз У билан бирга ўлдингиз, сиз У билан бирга хочга бордингиз, сиз У билан бирга тирилдингиз; ҳозир эса сиз аввалгидек Ундасиз, дунёга Нурни, давр Мактубини акс эттириб, осмондаги жойларда ўтирибсизлар. “Сиз – дунёнинг нурисиз”, аммо агар у деноминацияга хос сават билан беркитилган бўлса, уни қандай кўриш мумкин? Ахир сиз ўз урф-одатларингиз билан нурни ҳар қандай таъсиридан маҳрум қиласиз-ку! ...уруниб. Сизлар, деноминациячилар, ўз черковингизга Нурни кирмаслигига ҳаракат қиласизлар, ўзларингиз кирмайсизлар, бошқаларни ҳам қўймайсизлар. Омин.
E-272 Келинглар, шундайгина тўхтаб оламиз. О-о, менга жуда ҳам кўп. Биз―биз шунчаки...О-о! Бизда беш дақиқа бор.
E-273 Кўряпсизми, Ким эшик эканлигини? Худованд Ўз Исмини қаерга жойлади? Исода. Сен Унинг Исмига қандай қилиб кирасан? У ерга қандай кирасан? У ерга чўмдирилиб. Қандай? Сувдами? Руҳда! “Битта Раббий, битта имон, битта чўмдирилиш”. Бу Муқаддас Рўҳда чўмдирилиш.
E-274 Сувда чўмдирилиш сиз Масиҳни қабул қилганингизни тан олаётганингизга, сизларни одамлар билан мулоқотга олиб келади фақат. Бу ҳақиқат. Лекин бу Руҳда чўмдирилиш. Мен сизларни устингизда Исони Исмини айтиб чўмдириш мумкин, бироқ бу ҳали ўша эмас.
E-275 Аммо бу Муқаддас Руҳ ҳақиқатдан...асл Калом―Сўз, Исо сизга кирганида―унда, акам, Мактуб сен учун энди ҳеч қанақа топишмоқ эмас. Сен Буни биласан, ака, Буни бари сени кўз ўнгингда очилади. Ҳаллилуйя! Худога ҳамду-сано! Омин!
Уни севаман, Уни севаман,
У биринчи бўлиб севди
Ва Галгўтада соти-...(Азиз Худо,
Мен ўтинаман, бу одамларни шифолагин,
Раббим, ва ҳар бирини соғлом қилгин.
Исо Масиҳ Номида. Омин.)

E-276 О-о! Севги! О-о!
Имон орқали кўра олганимдан бери
Муқаддас Қон оқими, (ўша Дурдонадан)
Токи тирик эканман, мен севги ҳақида куйлайман.

E-277 Қандай қилиб мумкин...? Худо Севгидир. “Ҳар қандай севувчи Худодандир”, Илоҳий, муқаддас севги билан. Расво севги билан эмас; тоза, соф, муқаддас севги, Худонинг севгиси, Сўзнинг. “Сенинг амрларингни қалбимга яшириб қўйдим, токи Сенга қарши гуноҳ қилмайгин”. О-о, бу Довуд илтижо қилганди. Наҳот У ажойиб эмас? [Йиғилиш: “Омин”, деди.―Таҳр.] Уни севмайсизми ахир? [“Ҳа”.]
E-278 Хуллас, мана шу йўл бор, тоза, муқаддас йўл, Худо сени кутиб оладиган ягона учрашув жойи бор. “Худойим, мен яхши методистман. Мен яхши баптистман. Мен яхши элликчиман”, ― деганинг учун эмас. Нет! Чунки сен Исодасан, Сўзда, бугун намоён бўлаётган Сўзнинг бир қисмисан, бу куннинг Мактубисан. Лютерни эмас, Веслейни эмас, элликчиларни эмас; балки бунга ўтган сизнинг Исо, акс. Ортга, ўшанга қайтиш мумкин эмас. Бу сизнинг муқаддас Нонинггизга қўшилган хамиртуруш: “Инсон фақатгина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан ўз вақтига чиқадиган ҳар бир Сўз билан тирик бўлади”.
E-279 О, келгин, Раббим Исо, буюк Асосий Тош. Қаранглар, у ерда азоб-уқубатларда ҳалок бўлган лютеранларнинг ҳоки ётибди. Методистларга қаранглар.
E-280 Бу элликчилар ва бошқалар ҳозир келмоқдалар, улар ушбу босим остида чиқаяптилар.
E-281 Худованд Ассамблеяси, сизлар бордингизлар ва ташкиллашдингизлар, Худо эса сизларни ўша ердан олиб чиққан эди-ку, худди чўчқа ўз балчиғига қайтганидай, сизлар ортга қайтдингизлар.
E-282 Сиз, ягоначилар, бирлашганлар, эски Исочилар...Исо Масиҳнинг Элликчи Ассамблеялари, ўша, қора танлилар учун бўлганлари, айирмачилик (ажратиш, сегрегация) туфайли бўлиниб кетдингизлар. Ўзларингиз буни қилдингизлар, кейин эса бирлашдингизлар ва “бирлашганлар” деб атадингизлар. Сўнг эса ташкиллашдингизлар ва яна Ассамблеялар билан тортишдингизлар: “Ит ўзини қусқисига қайтгани каби”. Агар итни биринчи марта қусқисидан қайтаргиси келган бўлса, наҳот уни ундан яна қайтаргиси келмайди? Ўзингизни озиқланишингизни деноминациядан Каломга алмаштиринг ва Масиҳ билан яшанг. Уят ва шарманда сизларга!
У ерда мени Отам бор,
У ерда мени Отам бор,
У ерда мени Отам бор,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Ҳадемай мен Уни кўраман,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
О, ажойиб йиғилиш бўлади,
Ажойиб... (Сўз Сўзга бораяпти!) ...йиғилиш,
(Келин кўтарилаётганида, Калом кетидан Калом) ...йиғилиш,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.
О, балки ўша кун эртадир,
Балки ўша кун эртагадир,
Балки ўша кун эртагадир,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.

E-283 Сиз: “Бранхам ака, сен буни жиддий гапиряпсанми?”, дейишингиз мумкин.
E-284 Ҳа, тақсир! Қачонки ўша давр лютеранлари, ўша давр веслейчилари, ўз даврининг элликчилари, ҳақиқийлари, деноминациялашганлари эмас...Хамиртурушни, деноминацияни қўшган Элликчилар, ўшалар, ўлиб кетишди. Лекин бу ҳаққоний Сўз ҳаракатда давом этаяпти, тушуняпсизларми, худди Исони айтгани каби. “Мен Отамда эканлигимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар”. Бу бутун Калом!
Ажойиб йиғилиш бўлади,
(Унинг ўғиллари Унинг
Тураргоҳида йиғилганларида),
...йиғилиш,
Ажойиб йиғилиш бўлади,
Дарёнинг нариги тарафидаги юртда.

E-285 Шундай қилиб, черков, биз ҳозир ўргатаяпмиз. Аммо эсингизда бўлсин, бу ердан кетганингизда дарҳол чорида (буғдой чориси.―Тарж.) чиқишни бошлайверинг. Сиз буғдойга кириб боряпсиз, лекин Ўғил Ҳузурида ётинглар. Мени айтганларимга қўшманглар, мен айтганларимдан олиб ташламанг, чунки мен, У менга қанчалик маъум, Ота қандай берган бўлса, шу Ҳақиқатни гапираман. Тушуняпсизми? Қўшманг Бунга, шунчаки мени айтганимни гапиринглар.
E-286 Гап шундаки, одамларга фақат келишни ва Раббий Исони излашни айтиш керак. Кейин эса ўзингиз ҳам тўғридан-тўғри Унинг ҳузурида ётинглар, шунчаки Унга севгингини билдиринглар: “О Раббим Исо, Худонинг Ўғли, мен Сени яхши кўраман. Менинг юрагимни юмшат, Раббим. Дунёнинг севгисини ва бутун разиллигини олиб ташла, ва менга бу замонавий дунёда Сенинг олдингда муқаддас яшашимга рухсат бер”.
E-287 Ибодат учун бошларимизни эгамиз. Энди, қараймиз, сизлар ибодатда тарқатишга бирор кишини танладингизларми? Ёки, унда буни мен қиламан. Ўта эҳтиромда бўлинглар.
E-288 Азиз Худованд, бизда руҳий озуқа бўлганидан миннатдормиз. Раббий, Сўзнинг витамини Худованд ўғилларини ўстираётганидан Сенга миннатдорчилигимизни билдирамиз. У ҳеч қанақа бошқа бирор-бир турдаги шахсларга таъсир қилмайди, фақат Худонинг ўғил ва қизларига таъсир қилади. Хуллас, биз бу учун сенга рахмат айтамиз, ва Худойим, ундан фойда олишимизни ибодат қилиб сўраймиз. Биз нафақат миннатдор бўлайлик Сендан―биз Сендан бу учун миннатдормиз, бироқ биз бу қудратни севгимиз билан одамларни бизни Худойимизга ишонишларига кўндириш учун ишлатайлик: мана шу даврдаги йўлдан озганларни, гуноҳкорларни, аёлларни, эркакларни, йигитларни, қизларни.
E-289 Раббий, ақлий аҳвол, одамлар яшаётган асабий аср уларни ақлдан оздираётганини кўриб туриб; Ёзувда айтилган ва ваъда қилинганини, ер юзига даҳшатли қўрқинчли нарсалар тушишини аниқ бажарилиши учун. Масалан, сочларини қирқадиган аёлларни таъқиб қилиши учун чигиртка. Уларни худди аёлларникидай узун сочлари бўлади. Улар кўрадиган турли қўрқинчли манзаралар, Раббим, ушбу ўзлари турган ақлий, зулмат қоплаган аҳволдалар, тоғлар ва қояларга ўтинадилар. Ит ва мушукларга она бўлаётган аёллар, Сени ҳурмат қилишлари учун болаларни тарбия қилмаяпдилар. Сен кимга фарзандлар бердинг, ва улар ҳомилали бўлдилар, уларни кўчага, ўз ҳолига қўйвордилар. Раббим, Сен хочга бораётганингда: “Ўшанда қирларга ва тоғларга устимизга қуланглар деб ёлвора бошлайдилар”, деганингга ажабланмаса ҳам бўлади.
E-290 Биз ҳамма нарсаларни тўғри мана шу вақтга ўғри келаётганини кўраяпмиз. Бизлар Ёзувнинг тасдиқланаётганини, исботланаётганини кўряпмиз. Ва биз буни, Раббим, Сенинг қандай намоён бўлаётганингни ўз кўзларимиз билан қандай кўриб турган бўлсак, бир кун Кўтарилиш бўлади, ва биз бу Каломнинг намоён бўлишини кўрамиз: “Зеро Инсон Ўғли самодан тушиб келганида, Ўзининг муқаддас фаришталари билан, бизлар ҳам Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларга кўтариламиз”. Ўшанда бу...Ҳозир биз бу тўғрисида эшитяпмиз, ўшанда биз буни ўз кўзларимиз билан кўрамиз.
E-291 Раббим, бизлар Унда, ягона танланган Жойда бўлайлик. Ва У Қурбонликдир. Биз Уни келтирамиз, ўзимиз эшитган Исо Масиҳни, Худонинг уйига Муқаддас Руҳга чўмдирилиш орқали, Исо Масиҳ Исми орқали. Ва у ерда бизнинг қурбонлигимиз қабул қилинади, ва бизлар оилага кирамиз; чунки ҳали дунёда сарсон бўла туриб, дунёнинг яратилишидан олдин биз Худонинг ўғиллари ва қизлари этиб танланган эдик. Ота, бу учун Сендан миннатдорман. О-о, Худо сени дунёдан танлаб олганилиги Ҳақиқатини топганингда, бунақа нарсадан қандай юз ўгириш мумкин а? Мен қутқариб олинган кунда миллионлаб йўқолганлар бўлган эди.
E-292 О, ўлаётган Қўзи, мен қандай қилиб Сенга миннатдорчилигимни билдирсам-а? Менинг юрагим қандай қилиб Сенинг олдингда етарлича ҳурматда бўла олиши мумкин? Азиз Худо, мени тўғри яшашимга ёрдам бергин. Менинг одамларимга тўғри яшашига ёрдам бер. Мен улар учун ибодат қиламан, Раббим, ҳар бири учун, Сен...Худойим, қандайдир тарзда, мен...Мен ҳатто билмайман. Мен шунчаки қандай сўрашни билмайман, Раббим. Ва, эҳтимол, мен буни ҳатто нотўғри тарзда сўраётгандирман, аммо, Раббим, менинг нодонлигимни кечиргин, ва шунчаки менинг юрагимга назар солгин. Улардан бирортаси йўқолган бўлмаслигини ўтинаман, бирортаси, Ота. Мен уларни ҳар бирини Сен учун талаб қиламан. Исо Масиҳ Номидан. Омин.
Севаман Уни, севаман...
Агар сизлар Уни севсангизлар, сизлар бир-бирингизни севасизлар. Бир-бирингизнинг қўлларингизни қисинглар.

Нагору

Up