Қутлуғ кеча

Сана: 65-1212 | Длительность: 34 daqiqa | Таржима: VGR
Tusson, Arizona, AQSh
E-1 Хозиргина Перри ака Худо Каломидан хаяжонлантирувчи мактуб айтди. «Бизлар Худони чегаралаймиз ва Худони вақтга жойлаштирамиз, У эса Абадийдир, биз бундай қилолмаймиз», — дегани қанчалар хақиқатдир. Шундай қилиб, бугун оқшом бизда яна бир нарса турибди – бу қутлуғ кеча.
E-2 Мен Тусонда черков бўлишини уч йил кутдим, бироқ... мана у бор. Ҳа, биз-биз ундамиз (черковда). Ва биз Раббийдан миннатдормиз, У бизни кутишга мажбур қилди холос, шунинг учун бизлар энди буни қадрлай оламиз.
E-3 Хўп, биз қутлуғ кечани бошлашимиздан олдин айтмоқчи бўлган бир нарса бор, мана у нима: уйлайманки, бизлар яшаётган ушбу кунда биз ўзимизни борлиғимизнинг ҳар бир заррачасини Худога бағишлашимиз кераклигини етарлича кўрдик. Биз-биз Худога чин юракдан хизмат қилишимиз керак. У бизга тўғридан-тўғри Ёзувдан жавоб бериб, бизларни дуо қилганига ишонаман, Перри ака бир неча дақиқа олдин айтганидай, биз-бизлар мана шу вақтда турибмиз. Биз қўр эмасмиз, биз-биз шу ерда эканимизни кўряпмиз, бизлар етиб келдик.
E-4 Ва бизлар атрофга қараб одамларни қанчалар ақлдан озаётганликларини кўришимиз ҳам мумкин. Бизлар бу ерда узоқ туролмаймиз – биз шунчаки руҳий касалхонада бўлиб қоламиз, бутун дунё унга айланади. Кўряпсизми? Шундай қилиб, биз-бизлар замоннинг охиридамиз.
E-5 Шундай қилиб, Перри акамиз буларнинг барчаси ҳақиқат, буларнинг барчаси рост эканлигинини кўриш учун бу ерда тугатганидан сўнг, бу фантастика эмас. Бу бизлар шунчаки ҳаёл қиладиган бир нарса эмас. Бу Худонинг Каломи орқали бизга тўғридан-тўғри берилган ва бу ерда эканлигимизни билишимиз учун бизнинг олдимизда очиқ-равшан намоён бўлган нарса. Биз-биз ҳозир билмаймиз қанча вақт қолди, чунки биз яна соатга қайтаяпмиз, кўряпсизларми — яна ўшанга, вақт деган нарсага. Лекин бизлар-бизлар шу ерда, айнан шу вақтда эканимизни биламиз. Худонинг вақти... менинг фикримча.
E-6 Бир куни бир киши кичик бир таҳлил ўтказган экан, агарда Худованд улар билан ўша бўйича... агар У вақтни ўрнатганида ва у бўйича иш тутганида эди – битта бир минг йил, бор йўғи бир кундай экан натижада. Ва шунда, агар инсон етмиш йил яшаганида бу Худонинг вақти бўйича бор йўғи бир неча дақиқа бўлар эди. Кўряпсизми? Мана, ва шунда агар бу қирқ йил бўлганида, унда бу баъзўр озгина вақтни олар эди, У бу вақт ичида бир бор мижжа қоқишга улгурган бўлар эди, — деди. Кўряпсизми? Кўряпсизми, мана қанчалик тез буларни ҳаммаси, агар ўрнатилган вақт бўлганида, ваҳоланки У вақт билан иш кўрмайди. Шунинг учун У шунчаки Абадийдир.
E-7 Менимча, у ерда Сарра эди, бир куни... ёки йўқ, Юсуф, бир куни кечқурун мендан ва Перри акадан: «Дадажон, қачон Худо пайдо бўлган? У қаёқдан пайдо бўлган?» — деб сўради. Кўряпсизми? «Уни бошланиши бўлмаган, тўғрими? Ахир Унга бошланиш керак эмаску?».
E-8 Мен: «Йўқ. Нимани боши бўлса, охири ҳам бор, аммо ниманинг боши бўлмаса унинг охири ҳам йўқ», — дедим. Аммо, у атиги ўн ёшда эди, ва буни тушуниш унга қийин эди. Кўряпсизми? Ва у қандай қилиб, нимадир ҳеч қачон бошланмаган эканини билгани ҳолда, буни қабул қила олар эди? Нафақат у, мени ўзим ҳам. Шунақа, тушуняпсизларми, бу қандай ўзи умуман бошланган бўлиши мумкинлигига ўзимни ақлим етмайди.
E-9 Энди, бизлар ҳақиқатан муқаддас бўлган бир нимага қарамоқчимиз.
E-10 Бир неча кун олдин мен ҳеч қачон қутлуғ кечани ўтказмаган бир жуда яхши Масиҳчидан таклиф олган эдим, ва бизлар буни ҳақиқатан ўтказишимизни билиб қолибди. Улар ўзлари «руҳий мулоқот» деб атайдиган нарсани бажарар эди. Ва мулоқот дегани хусусида, мен буни тўғри деган бўлар эдим, чунки, мулоқот қилиш – бу кимдир билан суҳбатлашиш деганидир, [Инглиз тилида “қутлуғ кеча” “мулоқот” деган сўз билан бир хил ёзилади ва талаффуз қилинади.—Тарж.], кўряпсиз. Ва ўша биродар менга Ёзув жойидан кўрсатиб: «Бранхам ака, ахир сен энди... ҳисобламайсанми...» — деди.
E-11 Хуллас, буни сизга айтаётганимнинг сабаби...Перри ака, ҳаммаси жойидами? [Перри ака: «Албатта» — деб жавоб беради.—Тарж.] Тушуняпсизларми, буларни гапиришимни сабаби – қилаётган ишингиз тўғрисида тасаввурингиз бўлсин дейман. Сиз... агар сиз бирор ёққа кўр-кўрона борсангиз, сиз қаерда эканингизни ва нима қилаётганингизни билмайсиз. Сизда ҳаттоки ўзингизга ишончингиз бўлмайди, йўқ, агар қилаётган ишингизни тасаввури бўлмаса. Бироқ сиз қилаётган ишингизни ва нима сабабдан қилаётганингизни тушунингиз керак.
E-12 У менга: «Хўп, агар биз Худо Каломини қабул қилаётган бўлсак, биз қабул қилаётган нарса Худо эмасми ахир?» — деди.
E-13 «Мутлақо тўғри, сэр, бу шундай. Лекин бизлар бу ерда ўқияпмиз улар ҳақиқатдан ҳам...Павлус Раббий қутлуғ кечасини ўз маъносида (ҳақиқатдан, тўғридан-тўғри) қабул қилишни айтган: “Буни Мени хотирлаб қилинглар”, — деган Исо. “Ҳар сафар Мени хотирлаб буни қабул қилганингизда, Раббийни келгунига қадар Унинг ўлимини эълон қилган бўласизлар”.» Кўряпсизларми? Мана шундай, бизлар буни қабул қилишимиз керак. [1Кор.11:25-26 – Симф.]
E-14 Черковда бу нарсани ўрнатган Муқаддас Павлус Янги Аҳд пайғамбари ҳисобланишини биз тушунамиз. Пётр, Ёқуб, Юҳанно, бошқа барчаси Исони қилган ишларини ёзувчилар сифатида (о, бу Матто, Марк, Луқо) ёзганлар. Лекин Павлус ҳаммасини ўз жойига қўйди, у Янги Аҳднинг пайғамбари эди. Худди Мусо бешта Китобни...Муқаддас Китобнинг биринчи бешта Китобини ёзишга илҳомланиш учун чўлга жўнаб кетганидай, ана. Павлус ҳам чўлга кетди ва Янги Аҳд Черковини тартибга келтириш ва Уни Эски Аҳд тимсолида кўрсатиш учун Худодан руҳий илҳом олди.
E-15 У ерда уларда қурбонлик қўзиси бўлар эди, қайсиники Исроил хотира сифатида сақлар эди. У ҳақиқатан фақат бир марта фойдаланилинган эди — Мисрдан чиқилаётганда. Лекин кейинчалик, улар буни бутун даврлар давомида хотира сифатида сақлардилар. Ва «агар қонун келгуси хайр-баракаларнинг сояси бўладиган бўлса», сизлар тушунаяпсизлар.
E-16 Шундай қилиб, қутлуғ кеча (бизлар ҳозирда «қутлуғ кеча» деб атаётганимиз) — бу шу учунки...бу «Раббий Кечаси».
E-17 Шундай қилиб, бизга қолдирилган учта жисмонан бажариладиган Илоҳий топшириқни кўриб турибмиз: улардан биринчиси — бу кутлуғ зиёфат; оёқ ювиш; сувда чумдириш. Бор-йўғи учта нарса. Бу мукаммаллик — учта нарсадан иборат, куряпсиз. Ва бизда фақат учта амр бор. Бу Муқаддас Павлус томонидан Янги Аҳдда берилган тартиб эканини бизлар тушуниб турибмиз.
E-18 Энди, агарда сиз: «қутлуғ кеча фақат Каломни қабул қилишдан иборат бўлиши керак» — деганингизда эди. Раббийни Каломини юрагига қабул қилмаси, Раббийни Қутлуғ кечасини қабул қилишга ҳаққи борлигига мен ишонмайман. Кўряпсизми? Чунки мени ниятим...Мен бир неча дақиқадан сўнг сизларга бир нарсани ўқиб бераман ва сизлар кўрасиз. Хуллас, эътибор беринг. Хўп, унда ўзи нега бизлар-бизлар...
E-19 Худди ўша асосда бизлар Қутқарилиш Армиясини мутлақо оқлай олган бўлардик. Улар: «У бизга керак эмас» — деб, сувда чумдирилишни ҳеч қандай кўринишига ишонмайдилар. Шундай экан, агар бизга сувда чўмдирилиш керак бўлмаса, нима учун биз барчамиз сувда чўмдирилдик? Улар: «Сувда чўмдирилиш қутқармайди. Қон сени қутқаради» — дейишади.
E-20 Мен бунга қарши эмасман. Бу—бу тўғри. Сизларни Қон қутқаради, сув эмас. Лекин бизлар ичкарида содир бўлган иноятнинг амалини ташқи ифодаси сифатида сувни қабул қилишимиз лозим. Тушуняпсизларми? Қутлуғ кеча билан ҳам биз худди шундай иш тутишимиз керак!
E-21 Биз ўзимизда руҳан Туғилиш сифатида Раббийни, ўз Қурбонлигимизни, Унинг Танасини, ўзимизга қабул қилганимизда, биз У билан Калом орқали яшаймиз, шу билан бирга биз буни тимсоллашимиз ҳам керак, чунки бу — амр. «Ҳар бирингиз тавба қилинглар ва Исо Масиҳнинг номи билан сувга чумилинглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин». [Ҳав.2:38 - Симф.]
E-22 Павлус: «Мен сизларга берган йўл-йўриқларни Раббимиз Исодан ўрганганман. Раббимиз Исо хоинларга тутиб бериладиган кечада қўлига нон олди-да, шукрона дуосини айтиб, синдирди ва шундай деди: “Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб берганингизда Мени хотирланг”. Чунки бу нонни олганингизда, У келгунига қадар Унинг ўлимини эълон қилаётган бўласизлар» — деди. Энди бизлар шунда ҳам шундай одамлар борлигини кўраяпмиз, қайсиларки келадилар ва... [1-Кор.11:23-27 - Симф.]
E-23 Бу қадрдон ака, ажойиб биродаримиз келиб: «Мен ҳеч қачон—мен ҳеч қачон уни қабул қилмаганман, Бранхам ака, мен бу нима эканлигини тушунмаяпман» — деди. «Менга бошқача ўргатишган» — деди.
E-24 Мен унга: «Эсингда бўлсин — бизлар Муқаддас Павлус илк Христиан Черковини тартибга келтирганини тан оламиз. Улар черковдан...уйдан-уйга юриб якдилликда нон синдирдилар ва ҳоказолар. Мана шундай, — дедим мен, — у ҳақиқатдан ҳам бу нарсаларни Черковда тайин этди. Галатияликларга 1:8 -да, у: “Ҳатто осмондан фаришта келиб, сизларга биз етказган Хушхабардан бошқа бир хушхабар келтирса, у лаънати бўлсин”, — деди, кўряпсанми, кўряпсанми, Яҳёни чўмдирганидан Исо Масиҳ Исмидан қайта чўмдирилсин деган бу айнан ўша инсон», — дедим. [Ҳав.2:38; Гал.1:8 - Симф.]
E-25 Кўряпсизларми, учта нарса, биз тимсоллар сифатида бажаришимиз керак бўлган учта нарса бор: Раббийни қутлуғ кечаси, оёқ ювиш, сувда чўмдирилиш. Кўряпсизми?
E-26 Сиз: «Энди-и...», — дейсиз. Шундай қилиб, Қутқарилиш Армияси буни мана бу ёқдан олади: «Жон бераётган маҳбус ўлганида, сувда чўмдирилмаган ҳам эди у ҳатто, ва шундай бўлса-да Исо уни Осмонда бўлади», — деди. Бу ҳақиқат. Худди шундай. Аммо кўриб турибсиз, у—у—у Исони ўша ерни ўзида таниди, айнан ўша соатда, жон бераётганида. Кўряпсизларми? Бу ягона...бу унинг ихтиёрида бўлган бирдан бир имконияти эди. У—у ўғри эди, у узоқда эди, у бошқа томонда эди. Ва у Нурни кўриши биланоқ Уни таниди: «Раббий, мени эсла!» — деди. Ва Исо...Бу ҳақиқат эди. [Луқо 23:42 - Симф.]
E-27 Аммо чўмдирилиш кераклигини билган ва уни бажаришдан бош тортган сиз-у биз учун —унда бу нарса сиз билан Худо ўртасида бўлади. Қутлуғ кеча билан ҳам худди шу нарса!
E-28 Ва энди, қутлуғ кечани қабул қилаётганимизда, бу шунчаки: «Мен бу ерга келаман, озроқ нон ейман, ва Масиҳчи бўлдим деб ҳисоблайман», — деб айтиш эмас. Лекин, агар сиз эътибор берган бўлсангиз, Муқаддас Китобда: «Кимда-ким Раббимизнинг йўлида юрганларга номуносиб равишда бу нондан еса, у Раббимизнинг Танаси ва Қонига қарши гуноҳ қилган бўлади», — дейилган. Кўряпсизларми? Сиз шундай ҳаёт билан яшашингиз керакки, қайсики—қайсики...одамлар олдида, қайсики...Худо ва одамлар олдида, қайсики сени—сени самимий эканлигингни кўрсатади. [1Кор.11:27 - Симф.]
E-29 Яна бир дақиқа. Энди, Эски Аҳдда, ўшанда, қачонки қурбонлик қилиш қонун эди, ё бўлмаса амр эди. Худди шундай сувда чўмдирилиш ҳам амр, ва худди шундай оёқ ювиш ҳам амр, худди шундай Раббий кечаси ҳам — амр. «Ҳаёт Дарахтига кириш ҳуқуқига эга бўлиш учун, Унинг барча буйруқ ва амрларини бажарганлар дуолидир». [Ваҳ.22:14; 4-Шох.17:37 - Симф.]
E-30 Энди эътибор қилинг, ҳозир шу ерда бир нарсани, бошида Худонинг амри бўлган бу азалдагига эътибор қилинг — бошида бу черков ва маъбадга, қурбонгоҳга ўз эҳсонингни олиб келиш, ва—ва гунохларинг учун қўзичоқни қурбонликка келтириш — Илохий амр эди. Ҳа, мен қандайдир бир Яҳудий биродарни ўзини гунохкорлигини билган ҳолда кетаётганини тасаввур қила оламан: қандай у ўзини боқиб семиртирган моли ёки ҳўкизини, ё бўлмаса қўйиними ё қўзисини — нимаси бўлган бўлса ўша нарсасини қурбонгоҳга етаклаб келмоқда. У йўлда қурбонлигини қўлидан келганича самимийликда етаклаб, Худонинг амрини қанчалик бўлса шунчалик сидқидилликда бажариб, келар эди.
E-31 Сўнгра ўзининг гунохларини эътироф этиб, унинг устига қўлини қуйар, ва руҳоний буни (унинг гунохларини) қўзичоққа ўтказар ва қузичоқнинг бўйни кесиларди, ва—ва у гунохкор учун ўлар эди. Қўзичоқ ўша ерда типирчилаганича қонига беланиб ётганида, унинг қўллари шундай қон бўлар эди—қон ҳар томонга сачрарди (қўзичоқ ўлаётганида биғиллайди) ва у гунох қилганини ва кимдир у учун ўлиши кераклигини тушунарди. Шунинг учун у ўз ўлими ўрнига қўзини ўлимини келтирарди. Кўряпсизми, унинг ўрнига кўзичоқ ўлди. Ўшанда бу одам буни бутун қалбидан, сидқидилдан қилар эди.
E-32 Ва мана, бу нарса ҳар сафар қайта-қайта такрорланаверди, токи ниҳоят бу урф-одатга айланмагунича давом этаверди. Худонинг амри одамлар учун урф-одат бўлиб қолди. Сўнгра эса мана у келаяпти: «Хўш, келинглар бир қарайлик, бугун мен мана буни қилдим, балки мен яхшиси бир борарман. Ҳа, яхшиси ҳўкизни қурбонликка келтираман». У ўша ерга бора туриб: «Хўш, Раббим, мана менинг ҳўкизим». Кўряпсизми, ҳеч қанақа самимийлик йўқ, ҳеч қанақа тушунча ҳам йўқ бу нарсада.
E-33 Хуллас, бизлар қутлуғ кечани бунақа қилиб қабул қилишни истамаймиз. Биз Раббийнинг дастурхонига келганимизда – бу худди ўша нарса.
E-34 Ишайё 35...йўқ, кечирасизлар. Ишайё 60... Рухсат этинг, мен сўзимни қайтиб оламан. Мен-мен-мен ўйлайман, бу Ишайё 28, биз буни шу ерда топамиз. Мени ишончим комил, бу ўша боб. У деди: «Қоида қоидани жойида бўлиши керак; қатор ҳам ўз қаторида; бу ерда озроқ ва у ерда ҳам озроқ. Ҳар эзгу нарсани ушлагин. Ўзга тилда, тушунарсиз шевада бу халққа гапираман. Ва бу Оромдир». [Иша.28:10-13 - Симф.]
35 У: «Раббийнинг даструхони қусуққа тўла бўлди. Ким Таълимотим ўргата оламан? Кимни ақлига буни Мен етказа оламан?» Кўряпсизми? Менимча бу тўғри Ёзув жойи эди, Ишаё 28: «Мен ким Таълимотимни ўргата оламан?» Кўряпсизларми: «дастурхонлар». [Иша.28:8-9 – Симф.]

E-36 Ва энди, биз ҳар куни ёки ҳозиргина биродаримизни ваъзи орқали Ундан (Танадан) озиқланишимизга ишонамиз; бугун кечқурун Унинг ўлими ва Унинг Танаси шарафига бажарадиган ишимиз бу — буюк ишлигини ҳозир билиб олаяпмиз. Худо Каломини қабул қила туриб бизлар Унга бутун қалбимиз билан ишонамиз. Биз Уни намоён бўлган ҳолида кўраяпмиз; биз Уни бизга берилганлигини кўрмоқдамиз; биз Уни тасдиқланганлигини кўраяпмиз; биз Уни ҳаётимизда ҳис қилаяпмиз. Бироқ биз бу шунчаки қандайдир бир тартибВа биз нима қилаётганимизни тўлиқ англаган ҳолда бунга келишимиз керак, бу қандайдир бир тартиб бўлганлиги учун эмас.
E-37 Сизлар черковга келасизлар ва қўпинча сизга содали крекер беришади ёки шунга ўхшаган қандайдир бир қуритилган нонни, ва уни синдиришади, нончалар ёки ниманидир яна шундай, ва-ва уларни синдирадилар; чекадиган, ичадиган шунга ўхшаш ёмон ишлар қиладиган одамлар шу черков аъзолари бўлганликлари учун келадилар ва Раббий кечасида, қатнашадилар. Лекин бу Худо ўнгида жирканч-ку!
E-38 Ҳатто қурбонлик ҳақида: «Сенинг муқаддасланиш кунларинг ва қурбонликларинг Менинг димоғимда қўлансага айланди», — дейилган. Шундай бўлса-да У уларга шу қурбонликни келтиришни амр этди. Лекин уларни бунга нисбатан бўлган муомаласи Унинг димоғида қўланса ҳид бўлди, Унинг Ўзи амр этган ўша қурбонлик Унинг бурнига бадбўйга айланди. [Амос.5:21 – Симф.]
E-39 Ва худди шу тарзда бизлар Худо Каломини қабул қиламиз, жуда кўп (шундай дейилувчи) Христианлар ҳам бугун шундай қиладилар. Биз туриб бу Каломни ўргатамиз улар эса: «Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўша эмас», — дейдилар, У бизларга берган ваъдалари, У марҳамат қилишини ўргатамиз уларчи: «О, бу энди қандайдир бир бошқа нарса учун бўлган», — дейдилар — бизнинг тантанавор сиғинишимиз Унинг бурнига қўланса бўлиб боради. У бу нарсани сира ҳам қабул қилмайди. Мана сабаби нимада — бизларнинг урфга айланиб кетган одатларимизда!
E-40 Раббийнинг қутлуғ кечасини урф-одат бўйича қабул қилинмайди. Юрагида Илоҳий севги борлиги учун Худонинг амрларини бажарган ҳолда қабул қиладилар. Кўряпсизми, мана нима учун сиз уни қабул қиласиз.
E-41 Хуллас, агар сиз уни чин юракдан қабул қилмай шунчаки урф сифатида қабул қилсангиз: «Хўш, бизнинг черков кутлуғ кечани ҳар якшанба ёки ҳар ойда бир, ёки йилда икки марта ўтказади», — дейсиз ва бориб: «Хўш, менинг навбатим келди», — дейсиз, ва—ва сўнгра қутлуғ кечада иштирок этасиз, оҳ, бу Худо учун қўланса ҳид! Кўряпсиз, бу шунчаки урф-одат.
E-42 Худди шундай қолган барчаси каби — сиз—сиз ўта самимий бўлишингиз керак. Худо сизларни юракларингиз тубини истайди. Ёдингизда бўлсин, сизларни мана шу ер юзига келтирган Ўша Худо — бу сиз эндиликда хизмат қилаётган худди Ўша Худонинг ўзи. Тушуняпсизми?
E-43 Сиз бу нарсани бажарасиз, чунки У шундай деган, чунки бу Унинг тартиб-қоидаси. Унда бизлар Унинг инояти туфайли нажот топганлигимизни англаган ҳолда, ўта самимият билан келишимиз керак. Ва бизлар—бизлар Уни севамиз, ва бизлар Унинг Борлигини ҳис этдик, ва У бизнинг ҳаётимизни ўзгартирганлигини кўриб турибмиз. Бизнинг бутун борлиғимиз ўзгарди. биз—биз—биз бошқа одамлармиз. Бизлар одатда қандай яшаган бўлсак, ундай яшамаймиз энди, биз олдинлари ўйлаганимиздай ўйламаймиз энди.
E-44 Масалан, мана шу Китоб ва биз суҳбатлашган ўша жой каби — Битта Китоб бўлган, Ҳаёт Китоби ҳисобланган иккита Китоб. Биринчи ҳаёт Китоби сиз туғилганингизда пайдо бўлди, бу сизнинг табиий туғулишингиз эди. Куряпсизми? Лекин ундан кейин, бир куни келиб, қаердадир, ичингизни туб-тубида Ҳаётнинг кичкинагина уруғи топилди, бугун тушдан кейин уйда, баъзи ёш опаларга тушунтирганимдай. Қаранг, ўша ерда ётган кичкинагина Ҳаёт уруғчаси бор, у ҳақида сиз: «У қаёқдан пайдо бўлди экан? Бу—бу қанақа ғалати нарсалар ўзи?» — деган саволлар тўғилади сизда.
E-45 Мен буни ўзимга нисбатан айтдим худди сиз айтгандек: «Уилльям Бранхам, ҳа-да, қирқ йил олдин Уилльям Бранхам ҳозиргидай эмас эди», — деган бўлардингиз. Агар кимдир ўшанда мени: «Уилльям Бранхам, у биринчи даражали фирибгар эди», дер эди, кўряпсизми, чунки мен Чарльз ва Элла Бранхамлардан туғилганман. Уларнинг табиатида мен гуноҳкор эдим, дунёга келдим, ёлғончилик ва дунёнинг барча олатлари бор эди менда. Аммо шу билан бирга у ерда менинг ичимда, Худодан тақдир этилган бошқа бир Характер ҳам бор эди. Худди ўша тананинг ўзида – унинг ичида иккита феъл-атвор бор эди.
E-46 Мана, мен фақат биттасигагина одатландим. У ўсаверди, мен гўдакка ўхшаб бидирлардим: «Дад-да». Биринчи, биласизларми, мен ёлғончи бўлдим, гуноҳкор одам қандай бўлса, шуларни ҳаммаси бўлдим, чунки мен шу тарзда тарбияланган эдим. Аммо шу вақт давоми доимо у ерда, қалбимниг тўрида Ҳаёт заррачаси бор эди.
E-47 Эслайман, ёш ўспирин бўлиб... (Умид қиламанки, мен сизларни жуда кўп ушлаб тўрмаяпман. Лекин билиб...) У ерда ўтириб... сойнинг қирғоғида ўтирганимда, ва одатда оқшомлари мен у ерда ўтирар ва атрофни кузатар эдим. Ота-онам, энди улар оламдан ўтиб кетдилар. Ва ўша кунларда бизлар гунроҳкорлар эдик, бизларни уйларимизда умуман Христианлик йўқ эди. Ва, о-о, ичкилик бозлик, ўтиришлар, ва бемаъниликлар; бу нарсалардан мен ўзимни ёмон ҳис қилардим, мен фонусим ва итимни олар эдимда тунни ўтказиш учун ўрмонга кетар эдим. Қишда ўтиришлар тугагунича – балки кейинги кунни тонгги отгунича ов қилар эдим. Уйга келар эдим, ва ҳали тугамаган бўлар эди: мен оғилни томига чиқиб тонг отишини кутиб, ўша ерда ухлар эдим.
E-48 Сўнгра, мен у ерда ёзда бўлганим хақида ўйлайман — ўзимни қозиқчаларимни олар эдим ва улардан шамол ёки ёмғирдан қочса бўладиган пана жой қилар эдим, агар ёмғир ёғса; мен у ерда ётар, қозиқчалар эса сувда турар эди, балиқ тутар эдим; менинг енотга ўхшаган қари итим у ерда ётар эди. Шунда мен: «Бу ерга қара-я. Биласанми, ўтган қишда бир куни кечқурун худди шу ерда мен лагерь қурган эдим; мана шу ерни ўзида қари итимни кутиб, мана шу ерда гулхан ёққан эдим. Ер беш дюйм музлаган эди. Аммо – кичкинагина гулча, сен қаердан кеп қолдинг?», дердим. Кўряпсизларми? «Хўш, қаердан сен келиб қолдинг? Ким буёққа келди ва сени экди? Ва сени қайси иссиқхонадан олиб келдилар? Ёки-ёки бўлмаса, сен ўзи қаердан бунёд бўлгансан?» Кўряпсизларми? Мана шу гулча, мен яна: «О, бу ерда ҳамма нарса музлаган-ку, ва ҳоказо, мен эса бу ерни устида олов ёқгандим. Совуқдан ташқари ўша, мен гулхан ёққан эски катта тўнкада қизишиш ҳам бўлган, ўша мен олов ёққан жойда. Ва шунда ҳам — сен шу ердасан, ва сен тириксан. Қаердан сен келиб қолдинг?», дедим.
E-49 Бу ўзи нима эди? Бу бошқа Уилльям Бранхам эди. Тушуняпсизларми? Қаердадир ичкарида Худонинг генидан бўлган, Худо Каломи, Қайсики у ерда ичкарида жойланган, Абадий Ҳаётнинг кичкинагина доғчаси бор эди. Сиздан ҳар бирингиз шунга ўхшаш бир нарсани эслай олган бўлардингизлар. Кўряпсиз, У харакатда эди.
E-50 Кейин, юқорига дарахтларга қарардим ва: «Барг, мен сени ўтган кўз тушганингни кўргандим, нега энди сен яна дарахтдасан? Сен қаердан келиб қолдинг? Нима сени бу ёққа жойлаштирди?», деб ўйлардим. Кўряпсизми, танада ҳаракатга келаётган Абадий Ҳаёт эди бу.
E-51 Ва мана, ундан кейин бир куни мен кетаётганимда, бу Овоз гапирди: «Ҳеч қачон чекма, ичма ва ҳоказолар». Ва ҳамма ёшлар, ва бошқалари озроқ улғайдилар. Кўряпсизми, ҳаракатга келаётган Бир Нима бор эди у ерда.
E-52 Лекин шундай бўлса-да бирданига мен юқорига қарадим ва: «Мен Чарльз ва Элла Бранхамнинг ўғли эмасман. Нимадир чақирмоқда» -дедим. Менинг бургутчам каби: «Мен жўжа эмасман. Қаердадир юқорида Бир Нарса бор. О, Буюк Иегова, Сен Ким бўлсанг ҳам, очилгин! Мен уйимга келишни истайман. Менда чорлаётган Бир Нарса бор».
E-53 Сўнгра мен янгидан туғилган эдим. Ўша кичкинагина Ҳаёт ётган эди у ерда, Унга ҳаёт суви қуйилди ва У ўса бошлади. Ва мана ўша эски ҳаёт кечирилган эди, менга қарши ҳеч қачон эсланмаслиги учун, Худонинг унутиш денгизига ташланган эди. Кўряпсизми? Энди биз оқланган ҳолда (гўё ҳеч қачон гуноҳ қилмагандек) Худонинг Ҳозирлигида турибмиз.
E-54 Шундай экан, бизлар Раббийнинг дастурхонига келганимизда, бизлар эҳтиром ила: «Қаранглар агар У бўлмаганида биз қаерда бўлган бўлардик» — деганига севги ва ҳурмат билан келишимиз керак. Тушуняпсизларми? Қаранглар, қаерда бўлар эди...
E-55 Шу сабабдан, мен ўйлайман, Павлус: «Шу учун йиғилганингизда, бир-бирларингизни кутинглар», деган эди. Бошқа сўз билан айтганда бу нарса бир неча дақиқа кутишни, ибодат қилишни ва ўзини текширишни билдиради. Ва агар шу ердаги биродарингиз гўё нотўғри бўлган ёки шунга ўхшаган бирор-бир иш қилганини билсангиз, унинг учун ҳам ибодатлар қилинглар. Тушуняпсизларми? Кўряпсизми: «бир-бирларингизни кутинглар», — бор йўғи бир неча дақиқача кутиб туринглар, ибодат қилинглар. Агар ораларингизда бирор нима бўлса, ёки яна нимадир, буни бошламанглар—буни бошламанглар, боринглар, олдин буни тартибга келтиринглар. Тушуняпсизми? Боринглар, олдин буни тузатинглар, чунки бу ерга иложи борича, қанчалик бўлса шунчалик даражада бир-биримиз ҳақида фикримизда, Худовандга нисбатан ҳам, бир-биримизга нисбатан ҳам тоза-пок ҳолатда келмоқчилар, ва ҳар биримизнинг Худога нисбатан ҳам, бир-биримизга нисбатан ҳам шунчалик тоза бўлиб келишимиз керак ва мана шундан кейин бизлар келиб Раббийнинг дастурхони атрофида мулоқотга эга бўламиз. Тушуняпсизларми?
E-56 Биз буни қиламиз, чунки биз Унга миннатдорчилигимизни билдирамиз; ўзаро ўртамизда Унинг Танаси ва Унинг Қони каби битта нонни бўлиб ва биргаликда битта майни ичамиз.
E-57 «Агар Инсон Ўғлини Танасини емасангизлар ва Унинг Қонини ичмасангизлар – ўзингизда Ҳаётга эга бўлмайсиз». Кўряпсизларми? Кўрдингизлар – бу Калом айтган нарса. Агар бажармасангиз – Ҳаётга эга емассиз. Кўряпсизларми? Шунда сиз ҳозирда яшаётган ўша ҳаёт тарзингиз туфайли, ўзингизни Масиҳчи сифатида ифодалашга уялаётганингизни озми-кўпми кўрсатасиз. Ва шунда бу ҳақиқатдан ҳам очиқ-ойдин текширувдир. Сўнгра, агар сиз буни қилмасангиз — сизда Ҳаёт йўқ. Агар буни номуносиб таързда қилсангиз, сиз Раббий Танасига нисбатан айбдордирсиз. [Юҳан.6:53 – Симф.]
E-58 Сувда чўмдирилишда ҳам худди шу нарса. Агар биз: «Биз Исо Масиҳга ишонамиз, У бизни гуноҳдан қутқарди ва биз Исо Масиҳ Исмидан чўмдирилганмиз», десак, биз—биз Унга ҳурматсизлик қилган бўламиз, биз нотўғри бўлган ишларни қилган бўламиз, ва биз—биз бу учун жазоланишимиз керак бўлади. Ва яна бир нарса: бунақа қилганимизда биз бир нарсани айтиб, бошқа ишни қилган бўламиз.
E-59 Мана бугун бизларни муаммомиз нимада. Мен нима деб ўйлайман... Мени: «бизда», деганим, — мен ва черковда, қайсигаки Раббий Худованд мени мана шу охирги соатларда гапиришимга йўл берди, чунки биз охирги вақтда турганлигимизга ишонамиз. Худо бизга Мактуб берганига ишонамиз. У Худо томонидан кўрсатилган эди. Энди, биз Унга тоза юрак билан, пок қалбимиз (жонимиз) ва ақлимиз билан, севги ва эҳтиром ила келишимиз керак.
E-60 Биласизми, тез орада шундай вақт келади, қачонки—қачонки шундайгина орамизда... Муқаддас Руҳ Анания ва Сапфирага гапирганидай гапиради. Эсингизда бўлсин, мана — ушбу вақт яқинлашмоқда. Кўряпсизларми? Ва бизлар... хуллас, буни шунчаки эсингизда тутинг, тушуняпсизларми – Худо Ўз халқи орасида бўлишини тушунинглар. Бу Унинг ҳозир қилишни истаган нарсасидир.
E-61 Биз Мактубни қабул қилишимиз мумкин, айтайлик... Агар мен ёш бўлиб ўзимга турмуш ўртоқ қидириб юрганимда, ва мен уни топа олганимда, мен: «У — шунчаки мукаммал. У – Масиҳчи. У — иболи қиз. Мен ишонаман, у худди шунақа», дер эдим. Қанчалик ишонмай, қанчалик уни ажойиб деб ҳисобламай аҳамияти йўқ, ушбу ваъдалар асосида мен уни қабул қилишим керак, у мени қабул қилиши керак, кўряпсизми.
E-62 Шундай қилиб, Мактуб билан ҳам худди шу нарса эканлигини кўраяпмиз. Биз Уни тўғри эканлигини кўриб турибмиз. Худованд Уни тўғри эканини тасдиқлаётганини кўряпмиз. У мутлақо тўғри. Йиллар кетидан йиллар, йиллар кетидан йиллар ўтиб бораяпти. У тўғрилигича қолмоқда, тўғри бўлиб қолишда давом этмоқда. У нима деса, У қандай айтган бўлса, ҳаммаси худди шундай юз бермоқда. Хуллас, У тўғрилигини биламиз, аммо буни сиз ақлий нуқтаи назардан қилманглар, тушунаяпсизларми. Агар сиз шундай қилсангиз, сиз эскирган динга эга бўласиз. Тушуняпсизларми? Биз кимлардандир қолган — кимдир синаган динни истамаймиз, биз эса уларнинг гувоҳликлари—гувоҳликлари эвазига яшаймиз.
E-63 Мен ўйлайман, бу Исо эди, Пилатга бир гапни айтган, у ҳақида мен бир неча дақиқа олдин ўйлаб қолган эдим, У эса уни у ерда: «Сенга буни ким айтди?» деди. Ёки: «Бу сенга очилган эдими? Буларнинг ҳаммасини сен қаёқдан билдинг?» — бошқа сўз билан айтганда. Мен бу айнан қанақа сўз экан эди, билмайман, ўқиганимга анча бўлиб кетди, аммо: «Буни сен қаердан билдинг—қаердан билдинг? Қандай қилиб? Қаердан? Ким очди сенга буни?» У Худонинг Ўғли эканлигини. «Буни сенга ким очди? Бу ҳақида бирор киши айтиб берганмиди сенга? Ёки, — Исо айтганидай, — Осмондаги Отам очдими сенга буни?» Кўряпсизларми? Кўряпсизларми? «Сен буни қандай ўргандинг, бошқалар орқалими ёки бу Худодан келган мукаммал очиқликми?».
E-64 Бу қутлуғ кеча қандайдир бир шунчаки мен ёқтирган бир нимадирмикин, қайси учунки мен: «Ҳа, ҳамма қабул қиляптику, мен ҳам қабул қиламан?» деган сўзлар билан келишим мумкин бўлса. Бу — мен Унинг бир бўлаги эканимдан дарак берувчи очиқлик, ва мен сизларнинг бир қисмингизман, ва мен сизларни севаман, ва мен Уни ҳам севаман, ва Худога бизнинг мухаббатимиз, бизларни севгимиз ва бир-биримиз билан мулоқотимиз тимсоли сифатида бизлар буни бирга қабул қиламиз.
E-65 Энди сизларга Муқаддас Битиклардан озгина ўқимоқчиман. Ва кейин менимча... Қаердасизлар... Перри ака буни қандай қилишни хоҳлайди. Агар сизда Муқаддас Китоб бўлса, бу жойни мен билан бирга ўқишингизни истардим. 1 Коринфликларга 11-боб 23-оятдан бошлаб.
E-66 Кейин эса черковимизда биз доим буни бажарганмиз, ҳар доим, чунки улар биргаликда боришади. Мен ўйлайман, акамиз буни одамлар кўп бўлганлиги сабабли «чоршанба кечқурун» деб эълон қилгандир, сизлар эса одамлар оёқларини ювиши учун жойлаштиришга етарлича жойга эга эмассизлар, буни чоршанба кечқурун ўтказишга йиғилдик.
E-67 Шундай қилиб, 1-Коринфликларга 11-боб, 23-оят, ҳозир Павлусни эшитинглар. Ёдингизда тутинг ва буни ҳаёлингиздан кўтарманг, Галатияликларга 1:8 «Ҳатто фариштами, ёки осмондан келган бирор фариштами, сизларга биз етказган Хушхабардан бошқа бир хушхабарни келтирса, — (у ваъз қилган Хушхабардан бошқа), — у лаънати бўлсин!» Кўряпсизларми?
Мен сизларга берган йўл-йўриқларни Раббимиз Исодан ўрганганман. Раббимиз Исо хоинларга тутиб берилган кечада қўлига нон олди-да, шукрона дуосини айтиб, синдирди ва шундай деди: нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар. [1Кор.11:23-24; Гал.1:8 - Симф.]

E-68 Энди мен шу ерда бир нарсани айтиш учун тўхташимга ижозат беринг: ушбу қутлуғ кеча вақтида Раббий Исо Масиҳнинг танасини қабул қилиш, Масиҳнинг тўғри маънодаги танасини билдирмаслигини айтмоқчиман. Бу Католиклик. Мен буни тўғри деб ҳисобламайман. Мен буни Худованд бизларга фақат амр қилиб берганига ишонаман, тушуняпсизларми, бу жисмоний тана эмас. Бу... Энди мана, бу фақат хамиртурушсиз нон холос. Бу фақат амр.
E-69 Худди шундай Исо Масиҳ сувда (Исо Масиҳ Исмида) чўмдирилиш сизни гуноҳларингизни кечиришига ҳам ишонмайман. Мен ишонмайман, сизларни...сиз кун бўйи кетма-кет чўмдирилишингиз мумкин... Шундай қилиб, эҳтимол, тушунаман, бу ерда Ҳаворийлар черковидан одамлар бордир, яъни, демоқчиманки шунақа ўргатиладиган Бирлашган Элликчилар черковидан. Лекин, тушуняпсизми, сув гуноҳларни кечиради деб ишонмайман. Ё бўлмаса, агар кечирса эди, унда Исо беҳуда ўлган. Тушуняпсизларми? Мен ишонмайман, бу фақат Худонинг амри, тушуняпсизми, сизни кечирилганлигизни кўрсатиш учун. Лекин қайта туғилиш, уйғониш учун сувда чўмдирилиш — йўқ, мен-мен-мен сув гуноҳларни кечиришига ишонмайман.
E-70 Худди шундай мана нон ва май сизга бирор-бир алоқаси борлигига ишонмайман—бу фақат амрга амал қилиш, қайсики уни Худо биз учун, бажарсин деб берган. Кўряпсизларми? Бу шундай. Сувда чўмдирилишни ҳам –худди шундай деб ҳисоблайман. У буларни ҳаммасини биз учун ўрнак сифатида қилди – буни қилишимизга ундаш учун деб улайман. У буларни ҳаммасини намуна сифатида қилди. Оёқларни ҳам бизга намуна сифатида ювди.
E-71 Давомида: «Худди шундай шароб қуйилган косани олди-да», — 25-оят:
Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шукрона айтиб, шароб қуйилган косани олди-да, шундай деди: Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган Қоним эвазига кучга киради. Биргаликда косадан шароб ичганингизда Мени хотирланглар.
Ҳар сафар биргаликда шу тарзда нон еб, шароб ичар экансиз, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон қилаётган бўласизлар. (Қачонгача? «У келгунига қадар» Кўряпсизми? Кўряпсизларми?)
Шундай қилиб, кимда-ким Раббимизнинг йўлида юрганларга номуносиб равишда бу нондан еса ёки Раббимизнинг косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади. [1Кор.11:25-27 – Симф.]

E-72 Бир дақиқага тухтасам, ижозатингиз билан. Буни нима учун айтганлиги сабабини шу ерни ўзида топамиз, у бошқа бобда: «Мен тушунаман, сизлар тўпланганингизда – ўша пайтда Раббий дастурхонидан ейсиз ва ҳатто тўйиб ичасиз». Улар буни нотўғри тушундилар, кўрдингиз. Улар у ерда қорнини тўйғизардилар, кўрдингиз. Худди шундай, одамлар бугун қандай қилишяпти — хоҳлагандай яшаяптилар ва буни қабул қилмоқдалар. Кўряпсизларми? У шундай деди: «Агар бирор киши оч бўлса, ўз уйида овқатланиб келсин. Аммо бу амал қилишимиз керак бўлган амр, мана қандай». Ва мана энди:
Шунинг учун ҳар бир киши ўзини-ўзи текшириб кўрсин, шундан сўнггина нондан есин ва шаробдан ичсин.
Раббимизнинг танасини писанд қилмасдан еб-ичган одам ўзини ўзи маҳкум қилган бўлади. (Кўряпсизми?) [1Кор.11:28-29 – Симф.]

E-73 Сен кимсан? Сент Масиҳчисан, сен барчанинг олдида Масиҳчидай яшайсан. Ва лекин қабул қилишга қабул қиласан, ва Христиан каби яшамас экансан, сен Раббийнинг Танасини фаҳмламайсан. Сен кимнидир йўлига тўсиқ-тош қуясан, тушуняпсанми, чунки улар сени буни қилишга уринаётганингни ва ундан кейин эса керак бўлганидай яшамаётганлигингни кўрадилар. Кўряпсизларми, сиз Раббийнинг Танасини писанд қилмаяпсизлар. Энди қаранглар, буни нималигига... бунинг учун қанақа лаънат ётибди: [1Кор.11:30-34 Библ.]
Мана шу сабабдан кўпларингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто баъзилар ухлаб қолган. (Бу сўз тўғри таржима қилинса, Перри ака, — “ўлик”. Кўряпсизларми? Кўрдингиз: “кўплар ўлган”.)
Агар ўзимизни ўзимиз яхшилаб текширганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик. (Кўряпсизларми, агар биз ўзимизни ҳукм қилсак маҳкум бўлмаймиз. Кўряпсизми?)
Дунё билан бирга маҳкум бўлмаслигимиз учун Раббимиз Исо бизни ҳукм қилиб, адабимизни беряпти. (Кўряпсизми, дунё билан ҳеч қандай боғланиш йўқ.)
Шунинг учун, биродарларим, Раббимизни хотирлаш ниятида биргаликда еб-ичиш учун йиғилганингизда, бир-бирингизни кутиб туринглар. (Куряпсизларми?)
Агар бирор киши оч бўлса, ўз уйида овқатланиб келсин. Шунда йиғилишингиздаги хулқ-атворингиз сизларни маҳкум қилмайди. Қолган нарсаларни олдингизга борганимда ўргатаман. (Кўряпсизларми?)

E-74 Мана шундай, бошқа сўз билан айтганда, шунчаки келма, мана буни ...дай олиш учун. Яқинда Яҳудияликлар ҳақида айтиб берганимдек, уларнинг қурбонлик келтирганлари ҳақида, улар... Бу ажойиб эди, бу Худодан берилган эди-ю, лекин иш шу даражага борди-ки, улар буни чин қалбдан, сидқидилдан ва ҳурмат-эҳтиром билан ва тартибли қилмайдиган бўлдилар, шунда бу нарса шунчаки оддий ...га айланди, бу Унинг димоғига қўланса ҳидга айланди. [Амос.5:21 – Симф.]
E-75 Энди, Раббийнинг кечасини қабул қилиш учун келишимиз ҳам худди шундай, бизлар қилаётган ишимизни англаган, тушунган ҳолда келишимиз керак. Сиз Исо Масиҳ Исмида сувга чўмдирилишга бораётганингизда нима қилаётганингизни англайсиз, сиз черковингиз олдида Худо сизни юрагингизда Масиҳни жойлаштирганини кўрсатасиз.
E-76 Биз буни қабул қилганимизда, бу нарса черковга: «Мен Худо Каломининг ҳар бир сўзига ишонаман. Мен Уни Осмондан тушган Ҳаёт Нони эканига ишонаман. Мен У айтаётган ҳар бир Сўз Ҳақиқат эканлигига ишонаман. Ва мен У билан, қанчалик тушунолсам, шунчалик яшаяпман, Худованд менга Ҳакам. Шунинг учун биродарларим олдида, опаларим олдида... мен-мен қасам ичмайман, мен лаънатламайман, мен бундай қилмайман, чунки мен Раббийни яхши кўраман, Раббий ҳам билади буни ва мен ҳақимда гувоҳлик беради. Шу сабабли, мен бу дунё билан маҳкум эмаслигимни билиш учун сизларнинг одингизда, мен Унинг Танасини бўлакчасини оламан» кўрсатади. Кўряпсизларми, мана шу тарзда, шунда бу дуодир.
E-77 Ва ёдингизда бўлсин, мен бу тўғрисида кўплаб гувоҳликлар берсам бўлар эди, мен буни қаердан олдим, мен буни касаллар билан бўлган жойда тушунтирдим ва уларни қандай шифоланганликларини кўрдим.
E-78 Эсланглар, Исроил бунинг рамзини қабул қилганларида, улар чўлда қирқ йил юрдилар, ва уларнинг кийимлари зиғирча ҳам эскирмади, икки миллионта одамга эга бўлиб туриб, ораларида бирорта ҳам касалманд киши бўлмай чўлдан чиқдилар. Мана, Тимсолни ўзи нима қилади энди? Агар қурбонлик қўзисининг танаси улар учун мана шуларни қилган бўлса, Исо Масиҳнинг, Эммануилнинг Танаси бизлар учун нималар қилар экан-а? Мана энди ҳозир яқинлашаётганимизда, келинглар, ўта ҳурматда келайлик. Келинглар, келаётганимизда иложимиз борича ҳурмат-эҳтиромда бўлайлик.

Нагору

Up