Туғилишдаги сирли аломат
1 bob
1909 — 1912
1909-йил АПРЕЛИ ЭДИ.
“...Ўн беш ёшда туғиш жуда эрта ҳам эмас, ўзига далда беришга ҳаракат қилиб, Элла Бранхам бурни остидан ғулдиради. Бўлмасачи, ахир, мени тайёрлигим ёмонмас-ку, улардан...”
Олдингидан ҳам анча сезиларли ва бу сафар кучлироқ оғриқ унга яна санчилди. Элла оғриқнинг зўрайиши билан ваҳимаси оша бошлаганини сезди. У қорнини ушлаганча инграрди: “Фақат ҳозир эмас. Ялинаман, ҳозир эмас. Чарльз уйга келмагунича, йўқ”.
Пешонасидан тер томчилари чиқди. Қўпол рандаланган, эшикни ўртасида қурилган, кулбанинг ягона деразасига чайқала-чайқала қоқ ерни босиб яқинлашди. Деразада шиша йўқ эди, унда фақат ёғоч тахта бор эди, Элла уни кундузи очиқ қолдирар ва кечқурун ёпар эди. Ҳозир у очиқ эди.
“Ча-а-а-арльз!” қичқирди у. Ҳамма ёққа чўзилиб кетган кенг тепаликлар ва ботиқликларидаги Кентукки ўрмонларида унинг товуши йўқолиб кетгандай эди.Унинг овози, ҳар тарафга чўзилиб кетган бепоён сайхон тепаликлар ва жарликлардан иборат узоқ Кентукки ўрмони чеккаларидан йўқолиб кетгандай эди. Энг яқин қўшниси ҳам бир неча километр узоқда яшашини билганидан, Эллани руҳий тушкунлик туйғуси эгаллади. Оғриқ унинг қорнини роса эзиб, ваҳимага солди. “Чарльз! яна қичқирди у. “Чарльз, сен қаердасан ахир?” Кейин унинг овози дармонсиз ҳиқиллашга айланди: “Илтимос, уйга кел. Сен менга жуда кераксан”.
Ўша куни эрталаб ёғоч тайёрловчилик заводидан маош олган Чарльз, янги канбинезон харид қилиш учун, Кентукки штати Берксвилл шахрига жўнади. “Бу менинг биринчи фарзандим шарафига”, деди у. Аммо нимадандир узоқ ушланиб қолди? Уни бирор киши қаҳвахонада ўзига тортмадимикин? Агар шундай бўлса, бу уларнинг бир йиллик биргаликдаги ҳаётида биринчи марта эмас эди. Лекин Чарльз бугун бундай қилишни албатта ўйламади ҳам. Уларнинг боласи ҳар бир дақиқада туғилиши мумкинлигини биларди.
Тўлғоқ тўхтади, лекин Элланинг танаси жуда ҳолсизланар эди. У эшикнинг ёрилиб кетган ёндорига оғир суяниб, куртаклар ёза бошлаган заранг ва эманларнинг орқасида қуёш ботишини кузатди.Тахтани ёпа туриб, Элла сесканиб кетди.
Қўпол йўнилган болорлар ёриғидан ичкарига тушиб турган ботаётган қуёш нури, энди хонани ягона ёритиш манбаи эди. Оёқчалар ўрнига ёғоч қозиқчалари бор, арраланган тўнка курсига қўлда қилинганягона мебель ва стол бўйлаб тушиб турган ёруғлик нури аста-секин ҳаракатланарди. Узунлигиуч ярим метр бўлган ягона хонада, деворлардан бирига михланган эски модадаги каравот ҳам бор эди. Элла чайқала-чайқала каравотга келди ва мадорсизликдан сомон тўшакка йиқилди, ёпинғични иягига тортишга ҳаракат қилди. Кукуруз похоллари тиқилган ёстиқ , бошини ҳар бир ҳаракатида шитирларди. Хонани қоронғилик қоплаётганида, у Техас штати, Парисдаги қанчалик қочиб кетишни хохлаган ўз уйидагикунларининг хотираларигачўка бошлади. Ҳозир унинг шу аҳволида у, ўтган йилги ҳеч чидаб бўлмайдигандай туюлган нарсалар, унчалик ҳам ёмон кўринмасди.
Техасда у Элла Харви бўлиб ўсди. Унинг отаси мактаб ўқитувчиси, овчи ва қопқон қўювчи эди. Онаси чероки қабиласидан бўлиб, тўлақонли ҳинду эди. Онасининг безгакдан ўлишига қадар, тўрт боладан энг каттаси бўлган Элланинг болалиги яхши, ташвишсиз бўлган эди. Бу уч йил бурун бўлган эди. Ўша вақтда у ўн иккида, энг кичик укаси бор-йўғи тўрт ёшда эди. Оналик ташвиши, оғир юки унинг бўйнига юкланди.
Бир йилдан сўнг ковбойлар мусобоқасида Элла Чарльз Бранхамни учратди. Чарльз унча баланд бўлмаган ва қадди-қомади келишган, қора жингалак сочли, кенг елкали йигит эди. У ковбойлик устомонлиги-маҳоратига эга ва ҳар қандай ярим ёввойи ҳайвон билан беллашишгаотиларди. Элла унга маҳлиё бўлиб қолди. Чарльз ўн саккиз ёшда, у эса ўн тўртда, лекин анча каттароқ кўринар эди. Шу пайт никоҳ, унинг ука ва сингиллариорқасидан қарашнинг оғир ташвишлардан қутилишнинг қулай фурсати бўлиб туюлганди. Энди эса, у, бу бор-йўғи оловдан алангага сакрамадиммикин, дея қийналарди. Бу ерда, Кентукки тепаликларида, энг яқин доктордан ҳам 64 километр узоқда, у ўн беш ёшли бегона қиз эди; унинг на дўстлари, на танишлари унга ёрдам берадиган бирор кишиси йўқ эди. Бошини ёстиққа тираб, Элла ҳўнграб юборди.
ЧАРЛЬЗ БРАНХАМ кулбага қоронғу тушгандан кейин бир соат ўтгач қайтди. Албатта, у ичиб келди, аммо эсини йўқотгудек эмас эди. У ёш хотини ухлаётган бўлса, тинчлигини бузмаслик учун, эшикни астагина очди, аммо унинг инграшини эшитди. Чарльз шарта елимли (ёғли) қарағай шохчаларини ёқди ва шиша идиш қопқоғига қистирди. Қарағай боғчаси нурсизгинаялтираб, гоҳ чирсиллаб ва бурқсиб ёнарди. Кулбача табиий тарзда шамолларди: Тутун болорларни оралаб кўтарилар, бош устидан понасимон томнинг васталари тирқишидан тарқаларди.
Чарльз, Элла аранг пичирлади, ўша кутган кечамиз ҳам келди. Бор ойингни олиб кел.
Чарльз оловни ёқди, сўнгра шошилинч онасининг кулбасига жўнади. Кеча совуқ ва равшан эди. Юлдузлардан таралган нур унга йўлган адашмасликка ёрдам берар эди. Бир соат ўтиб, у онаси ва икки қўшниси билан қайтди.
Бранхам биби чўчқанинг терисидай дағал ва чўрт кесар кампир эди. Лекин тўлғоқ азобларида қийналаётган ўн беш ёшли қизчанинг қаршисида унинг юраги, худди иссиқ енот мойи этикнинг терисини юмшатганидек, юмшади. (Гап, Бранхам бибининг қачонлардир этик кийгани ҳақида эмас. Унинг умри давомида бир жуфт ботинкаси бўлмаган.) Энди у вазиятни ўз назоратига олди. Ўн етти фарзандни тарбиялаб, навбатдаги келинига дояликка яхши тайёрланган эди. Онаси ташқарида кутишини талаб қилганида, Чарльз тортишиб ўтирмади. Ёпинғични олиб, кулбанингбир деворига қараб қурилган айвон тагига эмаклаб кириб, пўстлоқ бўлаклари ва ёғоч қириндилари устига ётиб олди. Чарльз асабларини тинчлаштириш учун, чўнтагидан ароқли фляжкани олиб, ялтирагунча ишқалади. Кўп ўтмай донг қотиб ухлаб қолди.
Тонг отишига яқин, кулбада безовталик ошди, диққат кучайди. Шарқни шафақ эгаллаганда, Чарльз уйғонди, лекин қуёш уфқдан кўтарилмаган эди. Ухлаб қолганига ўзидан ғазабланди, кейин юрагига ғул-ғула тушди, ахир бола ҳали дунёга келмаганди. “Балки, бир ишкал борми? Балки мен киришим ва ҳаммасини текширишим керакдир?” Лекин у ҳаёлларини йиғиб улгурмай,чақалоқнинг ўткир қичқириғини эшитди. Кулбанинг эшиги ланг очилиб, ҳамсоялардан бири қичқирди: “Чарльз, сенда ўғилча!”
Чарльз қўрқа-писа судралиб ичкарига кирди ва орқасидан эшикни ёпди. Столдаги мойли шамдан хона тутунга сасирди. Бранхам буви болани ювинтириб бўлди. Тахминлаб унинг вазнини беш фунтга1 чўтлади ва эъзозлабгина уни онасининг қўлига тутди.
1 2 кг 279 г (Тарж.)
Чарльз қўлларини янги комбинезони кўкраги ичига тиққанча, каравот олдида туриб,ҳаракатчан, чинқироқ ва айни замонда жажжигина одамчани ўз ўғлини асабий кузатар эди.
Чарльз унда сенинг мовий кўзларинг, деди Элла.
Чарльз бу кўзчаларга қарай бошлади, лекин хира ёруғликда унинг рангини фарқлай олмади.
Унга биз биринчи Уилльям исмини, деди у, иккинчи исми Маррион бўлади.
Уилльям... Маррион... Бранхам, деб юборди Элла. анча бурро ва баралла эшитилади. Бунинг устига уни Билли, деб чақирсак ҳам бўлади. Чарльз, мен ўйлайман, сенинг жингала сочларинг ҳам Биллида бўлади. Дарчани очгинчи, мен уни яхшироқ кўришим учун.
Бу 1909 йилнинг 6 апрели, сешанба эди. Сахар, бор-йўғи бешдан бир неча дақиқа ўтган. Гарчи, ҳали қуёш чиқмаган бўлсада, ёришаётган куннинг нури болорлар ёриқларидан сал-пал тушиб турар эди. Чарльз тахтани очди-ю, сесканиб орқага тисланди. Очиқ деразадан нимадир яшиндай ичкарига учиб кирди. Бу йўғонлиги 1 футдай2 келадиган,юлдузга ўхшаш ёруғлик нурининг боғчаси эди.
2 1фут = 30 см (Тарж.)
Элла қичқириб юборди ва боласини кўкрагига маҳкам босди. Қолганлар эса қаттиқ ҳайратдан орқага, деворга тисарилдилар. Ғалати нур хонани бир неча бор учиб айланди, кейин нур сочиб, сариқ-яшил шуъла билан товланиб, ёш она ва бола устида муаллақ турганча, каравот устидатўхтади. У шу ҳолатда бир дақиқадан камроқ турди кўп эмас, аммо, шунинг ўзи хонада бўлганларнинг ҳаммаси буни шак-шубҳасиз кўрганлиги учун етарли эди. Кейин, оловли шар қандай тез кирган бўлса, худди шундай стропиллар орасидан гирдобдай учиб, уларни тарк этди.
Чарльз катта-катта нурсиз “шиша” кўзлари билан томнинг васталарига тикилиб қолди. Тўсатдан қанотлар қоқилиши эшитилди ва эшикка, очиқ дераза тахтасига қўнган каптарга эътибор берди. Қордай оппоқ каптарча бир нарса излагандай, қизиқиб хонани қараб чиқди. Чақалоққа кўзи тушиб, у бошини чўзиб ғув-ғувлади ва тезда учиб кетди. Чарльз бир-икки лаҳза қушни кузатиб, сўнгра кўзини баландга, томга қадади.
Қўшниларидан бири ғулдиради: “Ҳа, мен ҳеч қачон...”
Бошқаси ўйланарди: “Мен учун қизиқ, бу бола ким бўлар экан?”
Билли Бранхамнинг туғилганига бор-йўғи ўн беш минут бўлганди.
“БОШИ УСТИДА НУР билан туғилган, ўша тепаликдаги гўдак” ҳақидаги хабар тоғликлар орасида тез тарқалди. Баъзилар буни қуёш нурларининг ойнадаги акси, деб қабул қилишиб, бу сўзларни эшитмаганга олдилар, тез унутдилар. Чарльз ва Элла эса бу нарса ундай эмаслигини билардилар, ахир уларнинг кулбасида ҳеч қанақа ойна йўқ эди. Бунинг устига қуёш ҳам ҳали чиқмаганди. Уларнинг бошлари қотган эди: бу нурда бирор руҳий маъно бормикан? Чарльз бу ҳақида унутишни истарди, аммо Элла унга тинчлик бермасди. Элла “нимадир қилиш керак”, деб туриб олди ва ниҳоят, боласини черковга этиб Худога бағишлашга қарор қилди. Биринчи пайтлар Чарльз бу ғояга қарши турди, аммо охирида ўзининг феълига зид бўлса ҳам, рози бўлди. Энди савол бошқачасига турар эди: қаёққа ўзи уни этишлари керак?
Чарльз Бранхамнинг келиб чиқиши қатъиян ирланд-католикларидан эди. Чероки қабиласигатегишли бўлган онасини ҳисобга олмаса, Элланинг насл-насаби Харви томонидан ирланд католикларидан эди. Аммо на Чарльзда, на Эллада шахсий диний эътиқодни бўлмаганлиги уларни католиклик илдизидан тубдан ажратиб турарди. Ва улар шунга келишдилар: энг яқин черков уларнинг ниятларини амалга оширадиган черков бўлади.
Шундай қилиб, Билли Бранхам икки ҳафталик бўлгач, Чарльз ва Элла уни йўргакладилар ва Оппосумлар Шоҳлиги3 номли баптистлар черковига олиб бордилар. Тескари қўйилган ёғоч ғўлалар устига ўрнатилган курсилар ва қоқ ердан иборат оддий ёғоч бинода ҳар якшанба катта бўлмаган мажлисга йиғилинарди. Бу черковда доимий руҳоний бўлмасди. Кўпинча ҳар якшанба йиғилишиб қўшиқ айтишар ва Библиядан ўқишар эди. Лекин ҳар икки ойда округ воизи келар ва ваъз қиларди. Ўша куни кекса ваъзхон ўша ерда эди. У кичик Уилльям Маррион Бранхам устидан, Худодан бу болани қачондир Ўз хизматига ишлатишини сўраб, ибодат қилди. Бу йигирма уч йил мобайнида, бирдан-бир марта Билли Бранхамнинг черков биносида бўлиши эди.
3 Бу черков, эҳтимол, ўша жойларда кўплаб опоссумлар бўлганлиги сабабли аталган бўлиши мумкин, опоссумлар халтачали ҳайвонлар гуруҳидандир. (Тарж.)
ЁҒОЧ ТАЙЁРЛАШДА ИШЛАШ Чарльзни тез-тез, бир ҳафталаб хотини ва ўғлидан четлатар эди. 1909 йилнинг октябридаги қор бўрони уни уйдан узоққа, ёғоч тайёрловчилар посёлкасига ўтишга мажбур қилди. Иккинчи боласига тўртинчи ой ҳомиласи билан Элла, озиқ-овқат запаси тугаётганлигидан безовта бўла бошлади. Ўтин тугагач, ёш дов-дарахт, қуруқ шохлардан кесиб келиш учун, оёқларини ун халталари билан ўраб ва белигача қорга ботиб, ўзига йўл очиб борар эди. Кейин уларни кулбага ташиди, оловни ўчирмасликка қаттиқ тиришди. Аммо озиқ-овқат тугагач, Элла умидсизликка тушди. Олов ўчди, фақат кули қолди. Элла яна бир бор ўрмонга ўтин учун боришга мадори йўқ эди. Кулбадаги ҳар бир парча кийимларни йиғиб, ўғлига ва ўзига иложи борича яхшироқ ўради, каровотга чиқиб, иккаласига ёпинғични тортди. Ташқарида жазавада шамол эсарди. Хона шунчалар совидики, челакдаги сув музлади. Элла нигоҳини юқорига, тўсинларга қадади ва ўғли туғилишида кўринган ғалати нур тўғрисида яна фикрлай бошлади. Шу ўтган олти ой ичида уни тез-тез ўйларди. Баъзан буларнинг ҳаммаси Биллининг буюк бир нарсага аталганининг аломати бўлиб туюларди. Энди эса, уларнинг юзига ўлим нафаси эсаётган бир пайтда, булар беъманилик бўлиб кўринди.
Унинг энг яқин қўшниси водийнинг бошқа томонида яшайдиган қария эди. Қор бўрони тингач, қўшниси у бу ишларни қилиш ва қараш учун кўчага чиқди. Бранхамлар кулбасини фақат томини кўрди ва мўрисидан тутун чиқмаётганлигини сезди. Ўша пайтда бунга жуда ҳам аҳамият бермади. Бир неча кун ўтгандан кейин эса уни хавотир босди. Бўронбошланганда кулбадан тутун чиққанини билар эди, бўрон пайтида эса кулбадан ҳеч ким кетишга журъат қилмаслиги керак. Бирор ёмон нарса содир бўлганини сезиб, ҳаммасини билмоқчи бўлди. У эшикни қоқди, лекин ҳеч қандай жавоб олмади. Эшик тутқичини босиб, уни ичкаридан қулфлаганлигини англади. Энди у билдики, ичкарида шубҳасиз нимадир бўлиши керак, кимдир даҳшатли мусибатда бўлмаса, улар жавоб берарди. Куч билан зўрға очди. Ичкарига кирганида кўрган нарсаси уни сескантириб юборди.
Изғирин ва очлиқдан аранг тирик Элла ва унинг гўдаги ғужанак бўлиб, каровотда ётарди. Кулбани иситиш учун, қўшниси Эллани болтасини олганча ўрмонга борди ва етарли ўтин олиб келди. Емиш учун ҳеч нарса топмай, уйиига қайтди ва қўлига кўтара ололганчалик озиқ-овқат олиб келди. Докторни чақиришнинг маъноси йўқ эди: ёш она ва гўдакка ўзи қаради аҳволини яхшилади. Бу орада Чарльз қор уюмларидан оралаб кулбасига келган вақтда, хотини ва боласининг аҳволи бироз яхшиланиб, кучлари тиклана бошлаган эди.
Тирикчилик қилиб туриш учун Чарльз қишнинг қолган кунларини уй яқинида қопқон қўйиб овлаб ўтказди. Музлар эригач, баҳорда у яна ёғоч тайёрлашга кетди.Чарльз ҳўкизни қўшди, унга ёғочни боғлаб, биттадан пастга Камберленд дарёсига тошир, у ердан ёғоч кесувчилар солларга боғлаб олдин Огайо, кейин Миссисипи дарёси бўйлаб оқизиб кетардилар.
1910- ЙИЛ МАРТИДА Чарльз ва Эллада иккинчи бола Эдвард туғилди. Икки ойлар ўтиб, Элла яна бир болани қорнида ўсаётганлигини сезди. 1911-йил бошида, 17 ёшида Элла учинчи фарзандини туғди. Элла унга Генри деб исм қўйди. 1911-йилнинг баҳори, ёз ва кузини Чарльз ёғоч тайёрлашда ишлади. Кейин яна бир фалокат содир бўлдики, у Чарльзни оиладан айирди ва уни нобуд қилишига оз қолди.
Ўн етти боланинг энг кичиги бўдган Чарльз Бранхам қўпол ва билимсизлик шароитида ўсди. У ҳали ўспиринлигидан қўлига виски (май) ушлашни ўрганди ва ҳар қандай баҳсни муштлари билан ечишга одатланди. 1911 йил кузида ўтиришлардан бирида қатнашди, ой ёруғида бирданига жанжал чиқиб, ўша хонадаги бўлганларни ҳаммасини жиловлаб бўлмайдиган шиддатли ёввойи муштлашишига ўтиб кетдилар. Уилли Ярброу исмли йирик одам, Чарльзни дўстини ерга қулатди, уни босиб олди, пичоғини чиқариб уни қорнига урмоқчи бўлганди, шу пайт Чарльз стул билан Уиллини бошига тушурди. Ўзини орқага олиб, Чарльз пичоғини яланғочлади. Уилли ётган одам билан иши бўлмай, у Чарльзга тўғри бўлди. У шавқатсиз одам эди у ўз ўғлини девордаги қозиқ билан ўлдирган эди ва у агар унга имконият бўлганидаЧарльзни бўйнидан чавоқларди. Аммо Чарльзнинг пичоғи олдинроқ санчилди. Уилли эсини йўқотиб, тўкилган қони устига чўзилди, лекин ҳар қалай тирик қолди.
Бу қонли ёқалаш овозасиКентукки штати, Берксвиллагача етиб боргач, Чарльзни жанжални бошловчилардан бири деб эълон қилиб, уни қасддан ўлдиришга уринишда шубҳа қилдилар. Чарльз Бранхамни ҳибсга олиш учун шериф отда жўнади.Лекин шериф ахтариб уни топгунча, Чарльз хавф-хатарни сезиб ва нима қиларини билмай, шошилинч яширинди. Кетишидан олдин у Эллага иш-жойи ва яшаш-жойи топиши билан уни чақириб олишини ваъда берди; уни изигатушмасликлари учун сохта исмда бўлади.
Шундай қилиб, Чарльз чекка ўрмонда хотинини уч боласи билан мустақил қолдириб, бир куни ғойиб бўлди. Билли икки ярим ёшда, Эдвард бир ярим ёшда, Генри эса олти ойлик ҳам эмасди. Эллани ўзи ҳам ўн етти ёшида худди ёш боладай эди. Бир неча ҳафта ўтиб, Чарльз унга ўзининг бир парчасини қолдирганини сезди. У яна хомиладор эди.
Ўша йилнинг қиши ва кузи Эллани ҳаддан ташқари ҳолдан тойдирди. У гўёки қандайдир мудҳишликда яшарди: олисда, ташландиқ кулбада, кун кечириш учун пулсиз ва иложсиз, болаларни боқиш ва кўп вақти кунгли айниши, Элла ўзидай камбағал бўлса ҳам, Чарльзнинг қариндошлари агар бир томондан ёрдам бермаса яшай олмаслигини биларди.
Ярим йил ўтди. Баҳор қишни алмаштирди, ерлар эриди. Ниҳоят, Элланинг ҳаёти ҳам одатдаги изига тушди: кўнгил айниши қолди, вужудидаги бола айланар ва ҳаракатланар, дунёга келиши яқинлашар эди. Билли уч ёшга кирди, Эдвард икки, Генри эса ўзининг биринчи туғилган кунини байрам қилди.
1912 йил, баҳор кунларининг бирида, Элладан эри тўғрисида бирор нима эшитмадимикин, дея сўраб билиш учун шериф кулбанинг олдига тўхтади. У дадил-дадил ҳақиқатни айтиб ташлади, зеро, ҳақиқатдан ҳам, эрининг қаердалигини тассавур ҳам қилолмасди ва ундан ҳеч қандай кичкинагина хат ҳам олмаган эди.
Шериф келганига икки кунлар ўтиб, Билли ва Эдвард кулбани орқасида ўйнар эди, кичкина булоқча сувлари тошиб, ер кўллаб, майда ботқоққа айлантирган эди. Билли укасига у қандай кучлилигини кўрсатмоқчи бўлиб, кучи етадиган энг катта тошни олди, боши узра кўтарди ва тўппа-тўғри булоқчага отди. Тош сувни четидаги лойга шалоп этиб тушди, Эдварднибошидан оёғигача лойга буркади. У қичқириб, кулбача томон кетди. Шу пайтда малиновка сайраб кетди. Билли қушчани кўрмагунича, дарахт шохларига қарайверди. У томонга бир қадам қўйган эди, малиновка учиб кетди. Ўша лаҳзанинг ўзида шунчалар ҳайратга солувчи бир нарсасодир бўлдики, бу унинг хотирасида чуқур муҳрланди ва болаликнинг биринчи энг муҳим хотираси бўлди.
Ўша ҳозиргина малиновка ўтирган жойдан, баргларнинг шивирлашига ўхшаган товуш чиқди: “Хш-ш-ш-ш, хш-ш-ш-ш”. Кейин дарахт томондан жуда аниқ инсон овози эшитилди: “Сизлар Нью-Олбани деган шаҳар яқинида яшайсизлар”.
Она! Она! дея қичқириб, қўрқув ва ваҳимадан оёғини қўлига олгудай кулбага югурди.
Бу вақтда Элла Эдварднинг қоринчасидан лойни артарди.
Билли, нима бўлди? сўради у, катта ўғлини бағрига босганича.
Она, менга қушча гапирди. Уни дарахтда сайраганинимен эшитдим, кейин у менга гапирди.
Элла кулиб юборди:
Миттивойим, бу тушингга кирган.
Аммо Билли ўзиникини маъқуллади:
Она, мен уни эшитдим. Менэшитдим у қандай гапирганини.
Ҳали ҳам буларни Билли ўйлаб топди деб ўйлаб, уни жиғига тегиб: Ҳўш, ўша қушча сенга ўзи нимани гапирди? деди.
У айтдики, бизлар Нью-Олбани деган шаҳар яқинида яшарканмиз.
Бу жавоб уни ҳайратга солди. Кичкинагина бола ўйнаб-ўйнаб, шу вақтда бу нарсани ўйлаб топганлигига сира ҳам ўхшамасди. У кулбанинг атрофидан айланиб ўтиб, ўрмон томонга қараб қичқирди:
Э-э-эй! Бу ерда ким бор?
У кулбага қайтганида Билли сўради:
Она, ўзи Нью-Олбани қаерда жойлашган?
Бу шаҳар, Кентукки штатида, тўппа-тўғри Луисвилли яқинида, дарёнинг у томонида Индианада,бу ерданқарийб160 км. Билли, сенга бирон киши Нью-Олбани тўғрисида гапир-маганми, олдин сен қаерда эшитгансан?
Ўша қушча менга гапирмаганича, мен ҳеч қачон Нью-Олбани тўғрисида эшитмаганман. Қачонки биз ўша ердаяшасак, отам ҳам биз билан бирга яшайдими?
Элла бошини чайқади.
Икки ҳафталар ўтиб, Чарльздан узоқ кутилган хат келди. Элла стол ўрнида хизмат қиладиган тўнкага тирсагини тираганча,қўли қалтирай конвертни ушлаб, унга қарарди.Билли оёғи учида турганча, столнинг устидан сездирмай қарамоқчи бўларди.
Она, очгин!
Элла асабий кулимсиради:
Албатта. Биз уни жуда узоқ кутдик. Нима учун яна кутарканмиз?
У клейланган жойни авайлаб очди, хатни конвертдан чиқариб, уни ёзди ва ўқий бошлади. Унинг отаси мактаб ўқитувчиси бўлганидан, бинойидек маълумот олган эди. Лекин Чарльз на ўқиб биларди ва на ёзиб; ҳатто ўз исмини ҳам ёзолмасди. Бу хатни Луисвиллида яшаётган унинг акаларидан бири ёзган эди.
Она, унда нима ҳақида гапирилган экан? Билли сўради.
У ўқиб туриб шарҳлайверди.
Бу ерда отанг Индианадалиги айтилган. У биз яшашимизга жой ва доимий иш топибди. У бизни ҳозирни ўзида келишимизни хоҳлайди. Бу Ютик деган кичикроқ шаҳар, салкам 16 км шимоли-шарқда...
У шу ерда тўсатдан ўқишни тўхтатди ва уч яшар ўғилчасига ҳайрон бўлиб қаради: бу қандай юз бериши мумкин...
Бу қаерда она? Ютика қаерда жойлашган? қичирди Билли.
Элла секин айтди:
Билли, биз Нью-Олбанидан 16 км шимоли-шарқда, Индиана штатида яшаймиз.