Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Унинг биринчи вахийси

2 bob

1912 — 1916



ЧАРЛЬЗ БРАНХАМ Эллага кўчиб келиш учун файтун ёллашга етарлича пулни конвертга солиб хат билан юборган эди. Учта шумтакани айтмаса, аслида, унга юклайдиган нарсани ўзи йўқ эди.Нью-Олбани Берксвиллдан 160 км дан кўпроқ шимолда жойлашган эди.Енгил бўлиш вақти жуда яқинлигидан, Элла бутун йўл давомида жуда ҳаяжонда эди. Аммо уч яшар Биллига, ҳеч қачон ўз кулбасидан нари ҳеч нарса кўрмаганлигидан, бу жуда мароқли саёҳату-саргузашт эди. Унга Огайо дарёси орқали Кентукки штати, Луисвиллидан Индиана штати Нью-Олбанига ўтган тор ёғоч осма кўприги ўзига хос таассурот қолдирди. Яна 16 км шимолга юриб, Индиана штатида кичкина Ютик шаҳридаги ўзларининг янги уйларига етиб келдилар.

1912 йил 27 май куни Элла ўзининг тўртинчи ўғлини туғиб, унга Мелвин деб исм қўйди. Ўша йили Чарльз ўша ердаги фермерда ишлади. Бу энг оғир меҳнат эди. Гоҳида у отларнинг орқасидан судралишга мажбур эди ва 12 соатлаб, жазирама қуёш тиғида тер тўкиб, ер ҳайдаши керак эди. Неча марталаб уйгакуйлаги орқасига ёпишиб қайтган, Элла еса уни қайчи билан кесиб олиши керак эди. Кукуруз ўсиб чиққач, Чарльз барчакунларни қўлига илонсимон омочда жўяларда ёйилиб ўсган бегона ўтларни ҳайдаш билан ўтказарди.Олдинига уни қўллари қовариб қоларди; кейин унда ошланган теридай, қаттиқ қадоқлар пайдо бўлади. Кунига 75 цент учун у буларнинг ҳаммасига бардош берарди.

Кузда Чарльз ёғоч тайёрлашга қайтди; бу унга фермерликдан кўра анча енгил кечарди: ахир у ўрмонда туғилди ва ёғоч тайёрлашда ёшлигидан ишлади. Гарчи унинг бўйи бир метр етмиш см ва вазни 70 кг бўлсада, у пишиқ, худди мускуллар ўрамидай, ва ўзини тажрибали кесувчилигини кўрсатди: у бир ўзи вагонга 400 кг оғирликдаги ёғочни юклай оларди.

Лекин қиш яқинлашиши билан Чарльзни янада кўпроқ ташвиш қоплай бошлади. Улар Кентуккида ташлаб кетган, ёғоч кулбадан ҳеч қандай соз бўлмаган бир хона капада олти киши яшар эди. Ёғоч тайёрлаш гоҳида уни оиласидан бир ҳафталаб жўнаб кетишга мажбур қиларди. Ўтган қишдагидай хотини қийналмаслиги учун, Чарльз яхшироқ иш жойиахтара бошлади.

1913 йил, баҳор келганига қараб у Индиана штати, Джефферсонвиллда, жаноб Уотенда иш топди. Уотен мультимиллионер, “Уотен Дистиллерис” ташкилоти эгаси ва “Луисвилл Кенлс” профессионал баскетбол командасииниг эгаларидан бири эди.Чарльзни отлар билан моҳирона муомала қилганлиги сабабли, уни шахсий извозчиликка ёлладилар. Иш кўп нақд пул келтирмас эди, лекин у муҳим фойдали аҳамиятга эга эди, аниқроғи: жаноб Уотен участкасида текин яшаш жойига эга эдилар. Бу жой икки хонали ёғоч уйга, эски отхона, катта чарвоқ ва озгина ердан иборат бўлиб, бу ерда Чарльз ўз оиласи учун ул-бул экиши мумкин эди. Бунинг устига, шу атрофда жаноб Уотеннинг сут фермаси бўлиб, тўрт болакайни вояга етказаётган ота учун анча фойда бир челак сутни ҳар кечқурун уйга олиб келиши мумкин эди.

Джефферсонвилл шаҳри Нью-Олбанидан қарийб 7 км шимоли-шарқда жойлашган, ерли аҳолида Ютик Пайк деб аталиб, Ривер-Роуд кўчаси томонда эди. Жаноб Уотен шаҳардан 11 км даги катта ер-мулкига яшарди. Чарльз кўчиб ўтган уй Огайо дарёси устидан юксалиб, тепаликда турарди. Иморатнинг ташқи девори об-ҳаводан зарар кўрган ёғоч биланқопланган, ичкариси ёғоч оралари лой билан шувалган эди. У, поли ер бўлган, иккита хоначадан иборат эди.Хоналарнинг биридаги чердакда, стропилалар остида ҳам ухласа бўларди. Чердак зинапояси ёш дарахт танасидан ясалган эди. Хоналарнинг бирига ўртача арраланган тўнкани думалатиб келтиришди ва унга ясси тошларни теришди.Уларнинг устидан тараша ёқадиган, нефт маҳсулоти бўлган бочкадан ясалган печка турарди. Элла “буржуй”га ўхшаш овқат пишириш учун кичкина печкадан фойдаланар эди. Уйда хатто ёритиш учун керасин лампа ҳам бўлиб, ва қолганларини ҳисобга олса –Ютикдаги фақирона кулбадан анчагина яхши эди.

Уйчанинг олдида, тепалик ён-бағрида, булоқчага яқинроқ жойда олмалар шох ташлаб ўсарди. Ёзнинг кўп вақтлари булоқчанинг совуқ суви металл бидонлардаги сут, айрон4 ва мойларнинг тез бузилишига қўймай, совутгич вазифасини ўтарди. (Чарльз қаймоқни у ерда сақлай олмасди: унда кичкина Бранхамлар кўп эди, Қайсики, улар очкўзлик қилиб олиб кетиши мумкин эди.) Булоқча рўзғорни августни ўрталаригача таъминларди.Қачонки у қуриб қолса, пастда жойлашган отхона олдидаги қудуқдан сув чиқариб, баландга, тепалик бўйлаб ташишга мажбур эдилар.

4 Айрон мойи кувида олинган қатиқ (Тарж.)

Билли жўш урган булоқчани яхши кўрар эди. Олма танасига урилган михда кадидан ясалган чўмич осилган бўлар, аммо Билли ундан жуда кам фойдаланарди. У иссиқ майсалар устига қорнини бериб, булоқчага лабларини ботирар васувдан мириқиб симирарди. Кейин у кўзани сувдан тўлдириб, даладаги отасига олиб борар эди.

Чарльз даладан доим очиқиб, кечки овқатни орзиқиб қайтарди. Уйда юз-қўл ювгич бўлмаганлигидан, у уйнинг орқасида скамейка қўйилган олма олдида ювинарди. Скамейка одатдаги оғил тахтасини олма танасига михлаб, тескари томонидан тахта-оёқ ва тагида қия тахта билан қимирламаслиги учун махкамланган эди. Тўртала болакай ювинишни кутиб, отасининг ортидан тизилиб турарди. Чарльз юзини совунлаш учун қўлда тўқилган мато кўйлаги енгларини шимарар экан, унинг қўл мушаклари шишиб чиқар ва ўйнар эди. Билли буни ғурур билан кузатар ва фикр қиларди: “Бу менинг отам. У кучли. У юз йил яшайди. Қачон қарисам, мен отамга қарайман, унда эса бурунгидай зўр мушаклари бўлади”. Билли эса аксинча, онасидай озғин ва чайир одам эди, у отасиданкучли қадди-қоматини эмас,унинг қора жингалак сочлари ва ёқимли ирланд юз ифодасини мерос олган эди.

У отасидан кейин ювинар эди. Билли жуда эҳтиёткорлик билан уйда тайёрланган ишқорли совунни кўзига кирмаслигига ҳаракат қилиб олди (бир марта бўлган дарс унга етарли эди). Жўхори уни халтасидан онаси тайёрлаган сочиқ билан артинди. Сочиқ ноқулай ва суқиладиган эди, шу учун Билли озроқ сесканарди. Скамейка устида, чўмиладиган жойда, ойнанинг синиқ бўлаги бешта қайрилган мих билан қотирилганди. Билли ойнадан ўзини кўриш учун скамейкага тирмашиб чиқди, кейин бўйсинмайдиган сочларини текисламоқчи бўлибқалайдан ясалган тароқчани олди.

Чарльз эски оғил тахталаридан овқатланадиган стол ва черковникига ўхшаш скамейка ясади. Кечки овқат вақтида Билли ҳар доим отаси ёнида ўтирарди. Ловияли шўрва қайнатилган пиёзли, жўхори нони ва айрон уларнинг ҳамишаки овқатланиши эди. Элла ҳар доим жўхори нонини товада қовуриб, кейин тарелкага қўйиб ва ҳамма ўзига яраша бўлак синдириб олиши учун уни айлантириб чиқди. Билли доим нонни четини танлар, чунки унинг гирди қип-қизил бўлиб, шўрвага ивишини яхши кўрарди.

1914 ЙИЛ 14 МАЙДА Биллида яна бир ука пайдо бўлди, Эдгар Ли Бранхам. Биллининг ҳаёти бир неча йил давомида тинчгина ўтди. Ҳар шанба, тушдан кейин, унинг отаси жаноб Уотендан хачир ва очиқ аравани олар,унга ўзининг оиласини ўтқизар ва озиқ-овқат сотиб олиш учун 12 километрга жўнарди. Тўртала кичкина Бранхамлар араванинг орқасидаги самон устига сакрарди, аммо Биллига ота-онаси билан араванинг олдида кетишига тўғри келарди. У доим магазинга бормоқчи бўлсалар, питирлар ва асабийлашар эди, чунки у ерда нималар бўлишини аниқ биларди. Ҳафтада уч ярим доллар ишлайдиган Чарльз, бу суммадан уч долларини тез-тез озиқ-овқат дўконида сарфларди. Вақти-вақти билан у халтали сариқ шакар ёки бир банка қуруқ шўрланган печеньега харж қилар эди; аммо кўпинча узоқ вақтга етадиган ловия, картошка ва жўхори уни кабиларга сарфлар эди. Қачонки Чарльз ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, мистер Гроувер, дўкончи, унинг кичкинтойлари учун қоғоз халтачага оғизни ловуллатадиган обаки конфетчалар берарди.

Аравада беш жуфт қорни тўймайдиган кўзлар, отасининг тўртта конфет қаламчаларини қандай тенг бешта болага бўлишини сабрсиз кузатардилар. Тўртала ёш Бранхамлар ўша вақтнинг ўзидаёқ, ўзларининг конфет қаламчаларини чўпигача ялаб тугатардилар. Билли эса айёр эди: озгина конфетини ялардида, дўкон халтасидан йиртиб олинган жигарранг қоғоз бўлагига найни ўраб,чўнтагига тиқиб қўярди. Кейинроқ уни ишлатадиган жойни биларди.

Шанба оқшом кедрдан ясалган кир ювиш тоғорасини иссиқ сувдан тўлдириб, сувни алмаштирмай, бирин-кетин, ҳар ҳафталик ванна қабул қилардилар. “Мен сени пўсти арчилган пиёздай топ-тоза бўлишингни хохлайман”, дея Элла ишқорли совун билан Биллини қаттиқ ишқаларди. Кейин уни халтадан қилинган сочиқ билан шунчалик астойдил артардики, ундан худди ҳамма териси шилингандай бўларди. Биллининг етарли овқатланмаслигини билиб, у ҳар ҳафта, чўмилганидан кейин, шамоллашни олдини олади деб ишониб, уни бир ош қошиқ канакунжут ёғидан ютишга мажбур қиларди. Билли канакунжут солинган катта қошиққа қараб, ялинди:

О-о, онажон, илтимос, буни ичишга мажбур қилма. Бундан кўнглим айнийди! Мен бунга чидолмайман.

Агар бундан юрагинг айнимаса, унда бу сенга ҳеч қандай фойдасини бермайди, жавоб берди у.

Билли бармоқлари билан бурнини қисди ва ундаги мойни ютишга ҳаракат қилиб, қошиқни оғзига солди; кейин у кучанди, бутун вужуди қалтиради, токи, уни охиригача ютиб юбормагунича.

Якшанба куни Элла гўшт ва мевалардан оби ёвғон тайёрлади. Шолғом, сабзи, карам, картошка, лубло, жўхори уни ва бир бўлак мол гўшти ҳаммаси бир хурмачада қайнади. Бу билан улар яна икки ёки уч кун озиқландилар.

Душанбада Элла уй олдида, гулханда иситиладиган дошқозонда кийимларни юварди. Катта ўғил бўлганлиги учун, Билли сершох дарахтлардан бутоқлар майдалаши керак эди. Жуссасига ва унинг ёшидаги бола учун оғир иш қозонни сувдан тўлдириш ҳам талаб қилинарди.

Уилльям! уни Элла чақирди.

Ҳа, она.

Булоқчага борда, бир челак сув олиб кел.

Билли, ярим қилиб сув солинган оғир кедр челагини елкасини қандай чўзишини ҳаёлига келтириб, қоғозга ўралган “ўша” оғизни ловуллатадиган конфет бўлагини чўнтаги устидан пайпаслади. Кейин укаси Эдвардни топиб, деди:

Букрича, Билли кўпинча укасини Букрича дерди, нима қилишимни сенга айтаман. Агар мени ўрнимда у челакда сув келтирсанг, сенга ўн марта конфетдан сўришга бераман.

Эдвард қувониб сув келтирди. Билли унинг олдида қўлини чўзгунча, конфет билан тағдирлади ва санай бошлади:

Бир, икки, уч...

Эдвард тезроқ ялашга ҳаракат қила-қила, шикоят қила бошлади:

Бундай тез эмас. Сен жуда тез санаяпсан. Бошидан бошла.

Билли бошдан бошлади, ва Эдвард керагидан ортиқ сўрий олди. Кейин Билли конфетни яна ўраб, чўнтагига солиб қўйди. Душанбада унга бошқа ишлар ҳам қараб турарди, лекин конфет тугамагунича Билли озод йигитча эди.

Уйчада, эшик орқасидаги михда, гикори ёнғоқчасидан ясалган узун ясси таёқча доим осилиб турарди. Элла уни кир ювишда ва чойшаб қайнатишда ишлатарди, қачон тайёр бўлганида у билан илдириб оларди. Лекин бу ясси ёғоч бошқа хизматларни ҳам бажарарди. Элла у билан похол тўшакларнитекислар ва кўрпа-адёлни дазмолларди. Чарльз эса уни ахлоқ тузатиш учун ақл чўп сифатида ишлатар эди. Баъзан болалардан бирови айб иш қилиб қўйса ва жазога лойиқ бўлса, ёғоч таёқча сирли равишда ғойиб бўларди. Чарльз доим ҳам у сиз ҳам бир йўлини топарди: устарасини ўткирлайдиган эски тасмадан ёки бўлмаса, қуролнинг шомполидан фойдаланарди. Барча кичик Бранхамлар “тарбияни” ёғоч саройда олардилар, ота уларнинг киндигига қизоргунича урар, улар эса кучи борича отаси атрофида чириллаб чопардилар. Чарльз буни “жинни ҳайдаш” деб атарди.

Бир куни Эдвард жирканч режани бошлади. “Билли, деди у, отам билан онам боғни омочлаганларича, кириб озроқ шакар олиб кел, мен эса шўрланган печенье топаман. Отхонада учрашамиз”. Билли учун бу анчагина қизиқ эшитилди. Элла сариқ шакарни уйда, яшикда сақларди. У эрталаб қуймоқлар устига қуйиладиган қиём5 учун шакарни сувда эритиб қўярди. Билли лип этиб уйга кирди, дурустгина бир ҳовуч шакар олиб, отхонага йўналди.

5 Крахмални шакарга айлантириш пайтида олинадиган ширали қуюқ, оқувчан ширинлик (асосан, картошкадан олинади). Кондитер ва консерва ишлаб чиқаришда ишлатилади. (Тарж.)

Агар тепаликдан тушса, боғ уй билан отхонанинг ўртасида жойлашган эди. Чарльз оқ-қизил чармоки даструмоли билан пешонасидаги терларни артиш учун омочли ишдан бироз тўхтади ва катта ўғлини ўтаётганини сезди: унинг қўли ёғочдай қимирламас, гўё унда бирор нарса яширгандай эди. Чарльз деди:

Сен қаёққа кетяпсан, Уилльям?

Мен отхонага боряпман.

А нима у, қўлингдаги?

Билли ўйлади: “Ой-ой!” ва қутилишга ҳаракат қилди.

Қайси қўлимда?

Чарльз деди:

Қани, олдимга келчи.

Шундан сўнг Билли узоқ вақт шакарни хохламади.

1916 ЙИЛ АВГУСТ ОХИРИДА, буғ билан ишлайдиган ғалла янчадиган машина ғаллани янчиб бўлгач, Элла ҳам кўрпа-ёстиқларни янги сомон билан тўлдирди. Ўша кечқурун болалар чердакда ухлашга ётгандилар. Бирдан Билли қичқирди, худди унинг бўйнига шарпа теккандек. Элла норвонга югурди ва қичқирди:

Билли, сенга нима бўлди?

Она, мен ухлайдиган ўрнимда нимадир бор.

Бу ўзи бир чигиртка, янги похолга кириб қолган. Энди тинчлан ва ўтиб ухла.

Бу чигиртка ҳар томонга ўзини уриб турса, она, мен ухлолмайман.

Элла қўлига керосин чироғини олиб,Биллига ёстиқни ёнидан қандай очишни кўрсатиш ва шилқим чигирткани топиши учунчердакка чиқди. Чигирткани томнинг деворга яхши тегмаган жойидан, ёриқдан озодликка чиқариб юборди.

Кейинчалик Элла бу воқеани эрига қиқирлаб айтиб берди. Лекин Билли ҳақидаги хавотирини эрига гапиролмади. Охирги вақтларда бола жуда жиззаки, жаҳлдор ва еган овқати яхши ҳазм бўлмаётган эди. Ўтган ойда кечки овқатдан сўнг бир неча бор ошқозон бузилиши ва ўқчишидан шикоят қилган эди. Яқинда мактаб ўқиши бошланишидан асабийлашдимикан? Бошқа нимадир унга тинчлик бермадимикан? Бу отасининг ароқхўрлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинмикан?

Сентябрда Билли ва Эдвард мактабга бирга бора бошладилар. Билли етти ярим ёшда эди. Билли укасидан ўн бир ойлик катта бўлишига қарамай, бўйига қараб уларни эгизаклар деса бўларди; Эдвард салгина пастроқ эди?

Биллида мактаб кийим йўқ эди. У бутун ёзи оёқяланг ва куйлаксиз, бир жуфт йиртиқ ва ямоқ ишчилар коржома шимида ўтказди. Оила янги кийим сотиб олишга йўл қўёлмасди, шунинг учун Элла бунинг ечимини топди: Чарльзнинг тўй куни кийган костюмини бузиб қайтиб бичди ва ундан иккита брюк тикди. Чарльз уйга оқ пайпоқ ва Биллига кичкиналик қилган бир жуфт кийилган, эски оёқ кийим билан қайтди, шу билан унинг гардероби тугади.

Қачонки Элла уни янгилик учун ясантиришни тугатгач, у: “Тайёр. Қани энди сени бир томоша чилайлик”, деди. Уни яхшироқ қараш учун, орқага кетди. Чиқиб турган қовурғачалар уни янада кичик ва озғин кўрсатарди. Қайта тикилган иштон ва баскетда, бўйнига тушган пахмоқ сочлари билан у жуда озғин бўлиб кўринди. Элла қўл остида бор бўлганидан кучи етган ҳамма ишни қилганини билиб, кулимсиради. Лекин унинг катта ўғлига мактабга кўйлаксиз боришига тўғри келади.

Шундай қилиб, 1916 йил сентябри совуқ эртасида Билли ва Эдвард, Огайо дарёси яқинидаги теппаликлар орасида жойлашган, қишлоқнинг типик бир хонали мактаб пансионати бўлган Ютик Лайк мактабига Ривер Роуд кўчаси бўйлаб ҳорғин эргашардилар. Кўп йиллар Миссис Темпл унинг ўқитувчиси бўлди. У олти ёшдан ўн беш ёшгача ўқувчилар билан шуғулланиб, ҳамма саккизта синфга дарс берарди.

Билли мактабда ўқишдан кўра кўпроқ, ёзув қоидалари ва орифметикани ўзлаштирди. Ногаҳон унинг дунёқараши кенгайди. Синфда ўтириб, у узоқ вақт ўзини бошқа болалар билан солиштирди. Фарқ яққол кўзга ташланарди. Булар худди ўзидай қизлар ва болалар эди, лекин уларнинг кўпларини яхши кийим ва пояфзаллари ўзларига мос эди. Ва уларда кўйлак ҳам бор эди. Улар тушликка бутербродлар, десертга эса уйда пиширилган печенье ёки пироглар ейишарди. Билли эса ловия ерди, шундай кунлар бўлардики, у тушликка ҳеч нарса емасди ҳам. У оиласини қашшоқлигини англай бошлади.

Бошиданоқ сал каттароқ болалар Биллини бегона келгинди деб ҳисоблай бошладилар. У Кентукки штати тоғли аҳолисига хос, қишлоқ шевасида ғалати гапирганидан уни жиғига тегиб, “жўхори кемирувчиси” деб лақаб қўйдилар. Бунинг устига, унинг шундай жулдур кўринишидан ҳам устидан кулдилар.

Ўқиш бошланганидан бир-икки ҳафта ўтгач, бир нечта бола тушдан кейинги вақтини Брамхамлар уйи орқасидаги ҳовузда балиқ овлаш билан ўтказмоқчи бўлди. Улар бу ҳовузни “музли” деб аташарди. Чунки Мистер Уотен ҳар қишда ҳовуздан муз палахта бўлакларини олар, опилкада сақлар ва кейин сут фермасидаги музлатгичларда совуқни ушлаб туриш учун ёзда фойдаланар эди. Улар ўзлари билан Биллини чақирдилар. Билли уни ҳам ўз режаларига қўшганларидан жуда димоғи чоғ бўлди. У нафақат балиқ овини яхши кўрар, “улфатлар” уни қўшишларини астойдил хоҳларди.

Мактаб машғулотларидан сўнг Билли, чердакдан ўзининг қўлбола қармоғини олиш учун куйиб-пишиб уйига чопди. Кедиси торлигидан катта бармоғидаги оғриган, қаварган қадоқ жойни шилиб олди. Мактабда, дарс вақтида ҳам бу қоварган жойи уни доим азоб берар эди. Ҳар сафар оёғини қимирлатганда, оғриқ уни шунчалик қийнар эдики, у фикрини тўплаёлмас эди. Энди эса, ҳаёжон ва шошганидан, гўё унда ҳатто оғриқнинг ўзиҳам бўлмагандек эди. У ўқдай учиб хонага кирди ва энди пиллапояга оёғини қўйиши билан, елкасидан кучли қўллар чангаллаганини ҳис қилди. Отаси уни ўзига қаратди.

Билли, бугун менда сен учун муҳим иш бор. Мен сени ҳайдаш кубига сув ташишингни хоҳлайман.

Биллининг юраги ва оёқ-қўллари тошқотди.

Лекин ота, бугун мен бориб дўстларим билан балиқ овламоқчи эдим.

Сен эртага ҳам балиқ овлашинг мумкин. Мен бу кеча кўп жўхори вискисидан ҳайдашим керак ва кечикаяпман. Змеевикни совутиш учун саройда етарли сув бўлиши керак. Сен энди ўсдинг ва менга сенинг ёрдаминг зарур. Челаклар отхона ёнидаги қудуқлар олдида. Энди тур-да, кийиниб ол. Мен кетдим, ҳайдаш кубини тайёрлайман.

Кўз ёшларини отаси кўриб қолмаслиги учун, Билли, чаппа қараганча зинапоядан аста-аста кўтарила бошлади.

Ва эсингда тут, Чарльз қўшиб қўйди,онангни асра; бу ҳақда ҳеч кимга бир сўз дема.

Хўп, ота.

Расмий қонун фақат 1919 йилда киритилган бўлишига қарамай, кўпгина штатларда 1906 йилдаёқ спиртли ичимликлар сотишни таъқиқловчи қонун кучга кирган эди. Индиана 1916 йилдаёқ “қуруқ” штат эди. Чарльз эса ўзининг вискисисиз кўника олмасди. Чайқов бозорида сотиб олишга унда етарли пул булмаганлиги туфайли, қўшниси Мистер Дорнбуш билан саройда қўлбола ҳайдаш аппаратини ясади, унда ўзининг уй самогонини тайёрлади. Қолган-қутганларини чанқоқ қўшниларга сотиб ва бундан озроқ пул топиб, улар иккинчи ҳайдаш кубини ясашга қарор қилдилар. Бу кеча улар иккала аппаратда ҳайдамоқчи ва ҳамма нарса тайёр бўлиб туриши керак.

Билли узоқ вақт, юрагининг ҳар уришидан оёғидаги қадоқнинг лўққиллаб оғришини ҳис қилганча, похол тўшаги устига ўтириб қолди. Охири аҳволни ўзгартириш учун кучини тўплади. Ботинкасини ечиб жуда енгил бўлди. Мактаб шимини ечиб, тугма ўрнида мих билан қистирилган, матодан қилинган тасма ўрнига боғич билан ушлаб туриладиган, ўзининг кўкракпечли эски комбинзонига лип этиб кирди. Кўкракпечдаги илгакдан мих енгилгина ўтиб турар ва бирор томонга бурилса, сира ҳам диккайиб турмасди. Кейин у оғриган бармоғи остига тупроқ кирмаслиги учун, кукуруз ўзагини боғлади ва оқсоқланиб пастга тушди.

Зинапоядан секин-секин тушгач, тепаликдан отхона томондаги қудуққа қараб юрди. Икки челак қудуқ дастаси олдида турарди. Билли уни гирдигача тўлдирди. Ҳар бирида икки литрдан сув бўлиб, унинг етти ёшли мускуллари кучи, қўлбола ипли дастаклардан кўтаришга лоппа-лойиқ эди.

Туш вақти иссиқ ва мутлақо тинч эди. Сарғайган ва қуруқ ўтларни тебратадиган озгина шабада ҳам йўқ эди. Билли сўқмоқчадан кўтарила бошлаганда, “музли” ҳовуз томондан келган қувноқ кулгини эшитди. Унинг дўстлари аллақачон ўша ерда ҳазиллашар, балиқ овлаб вақтини жуда яхши ўтказар эдилар. Биллининг ўкинчи кўз ёш бўлиб тўкилди.

Билли тепаликкача, ярим йўлда, боғнинг ёнида, катта оқ терак соясига ўтирди. Лўнжларидан оққан кўз ёшлари кир юзларида из қолдирган. У эзиларди: “Бу даҳшат эмасми? Болалар у ерда балиқ тутади, мен эса уйда қолиб сув ташишим керак”.

Шунда у баргларнинг шамолда шитирлашини эслатувчи товушни эшитди: “Хш-ш-ш-ш-ш-ш”. Лекин Билли шамолни сезмади. “Бу нима?” деб ўйлаб, атрофга аланглади. Яқинда қурий бошлаган барглар, қимми қилмасди. Шамолни пайқаб ҳам бўлмасди. У хафа бўлишда давом этди: “Уларнинг оталари бу билан шуғулланмайдилар. Нега энди мен бу перегон кубларига сув ташишим керак?”

У яна баргларнинг шитир-шитирини эшитди. Ўрнидан турди ва боши узра шохларга қараб, бирор нима қимирлашини яна сезмади. У яна бироз оҳ-воҳ чекди, кейин челакларини олиб, тупроқда яраланган бармоғидан ғалати из қолдирганча, сўқмоқчадан имиллаганча кетаверди. Қачонки у озгина юрганди, олдингидан баландроқ ўша “Хш-ш-ш-ш-ш-ш”,деган товушни яна эшитди. Билли қайрилиб, бу сафар уни кўрди. Дарахтнинг баргларида қуюн айланарди. Умуман олганда, бу бир оддий ҳодиса эди. Кузда бундай қуюнлар тез-тез бўлиб турар эди. У кўп марта, қуюн айланиб, далаларни кезиб, қуруқ баргларни кўтариб олисларга ўзи билан олиб кетганини кўрганди. Бироқ ҳамма вақт қуюн бирор томонга йўналган ва ер юзида доим кўчиб юрар эди. Бу қуюн бўлса, худди бир жойда тургандай эди. Сеҳрланган Билли яшил, қизғиш ва сариқ баргларнинг шитирлаб айланишини кузатарди.

Бирдан дарахтдан овоз келди чуқур, аниқ овозда гапирди: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда харом қилма. Қачон улғайсанг, сен учун меҳнат бўлади”.

Билли бу сўзларни шунчалар аниқ эшитдики, худди отаси гапиргандай, лекин бу отасининг овози эмас эди. Унга ҳали ҳеч қачон бунақа қўрқув берадиган овозни эшитишига тўғри келмаган эди. Челакни ташлаб, у кучини борича, қичқириб уйга чопди.

Элла уни қучоқлади.

Билли, нима бўлди? Сени илон чақдими?

У ўғли боғ ёнидан ўта туриб, ўша ерда тарқалган мискалла қалқонтумшуқ деган захарли илонни босиб олган деб ўйлади.

Йўқ, она, боғ томондаги тепаликни кўрсатиб ғўлдиради. У ерда, анави дарахтда одам ўтирибди.

Ох, Билли, Билли! Эх шумтака! Балки бас қилиб, бориб ухларсан?

Йўқ, онажон! У ерда, дарахтда, одам ва у менга ичма ва чекма деди.

Бунга жавобан Элла кулди. Уни тинчлантирмоқчи бўлиб, у ўғлини қучоқлади ва пешонасидан ўпди. Аммо Билли жазовага тушди ва уни тинчлантириб бўлмасди. Болани тўшакка ётқизиб, докторни чақириш учун, Элла телефони бор, яқиндаги қўшнисиникига, югурди. Доктор бу ҳикояни эшитиб, деди: “Бола чиндан ҳам асаббийлашган. Бу унда ўтиб кетади”.

Ўша кечқурун кечки овқат атрофида Билли ўша ҳикояни яна айтди: “У ерда, ўша дарахтда, одам ўтирибди ва менга у нима деганини мен эшитдим. Мен бошқа у ёққа бормайман”. Ўша кундан бошлаб ва бундан кейин ҳар сафар отхонага борса, ўша теракни айланиб, боғнинг четидан юрадиган бўлди.

ИККИ ҲАФТА ЎТИБ Билли ва Эдвард уй яқинида, олманинг тагида ғишти-шарик ўйнар эди.

Кутилмаганда Билли ғалати нарса босимни сеза бошлади, ўшандан териси санчила бошлади, гўё уни кўринмас энергия ўраб олган эди. У нигоҳини кўтарди. Огайо дарёси, нимагадир, олдингидан кўра яқин кўринди. Қачонки Билли унга Жефферсонвилл йўналишида қараганди, дашт жойлар унинг кўз ўнгида ўзгара бошлади. Қирғоқда аста-секин аниқ қиёфаси шаклланиб, дарё узра жуда тез кўприк кўтарилди. Бу кўприк Индиана штатига кўчиб келишда ўтган ясси ва пастак кўприклардан эмасди. У йирик ва салмоқдор темир фирма гумбаздан баландда, ва у зўр таассурот қолдирадиган эди. Билли ҳали бунга ўхшашини кўрмаганди. Яхшироқ термулиб қараб, икки устун оралиғида ишлаётган одамларни кўриб қолди. Кейин у кўприкнинг устунлар оралиғи қулаганини кўрди. Одамларнинг ҳавозалардан йиқилганини секинлаштирилган ҳаракатини кўрди. Билли уларни санади. У 16 кишини лойқа сувда йўқолганини кўрди.

Шарикли халтасини тушириб юбориб, додлаганча уйига елиб кетди. Элла бутун кучи билан уни тинчлантиришга тиришди. Қачонки у ниҳоят ўзига келиб, ҳаммасини айтиб бергач, у айтди:

Билли, бу сени шунчаки тушингга кирган.

Билли ўзиникини маъқуллади:

Йўқ, она. Менда олдинига ғалати туйғу пайдо бўлди, кейин эса, дарёга қараб, ҳаммасини тўппа-тўғри олдигинамда кўрдим! Мен буни кўрдим! Ой, она, мен қўрқаяпман!

Чарльз ўз фикрини айтди; бола худди доктор айтганидай чиндан ҳам чарчаган.

Лекин Эллага бундай туюлмайди. У ўша кунни, қачонки Билли қушчанинг унгагўёки Нью-Олбани яқинида яшайсизлар, деганини айтиб берганини эслади. Қанчалик ғалати, лекин бу рўёбга чиқди. Дарё узра кўприк? Ўн олтита одам ўлди? А нима, агар бир куни буниси ҳам содир бўлсачи? “Нима бўлса ҳам, соғ бўлсак кўрамиз”, деб ўйлаб, Элла бу воқеани ёзиб қўйди.



Up