Имонининг илк синови
10 bob
1932
1932 ЙИЛ КУЗИ Уилльям Бранхам Нью Олбанидаги тор кўчаларнинг бирида электр ўлчагичларини текширар эди. Шу вақт унинг юк машинаси орқасидан енгил машина келиб тўхтади. Машина эшиги очилиб, ундан чиройли қиз тушди. Унинг қора сочлар офтобда тобланар, қора кўзлари эса гўё ўтдай чакнарди. У томонга биргина нигоҳ — ва Билли бўйдоклигича ўтиш қароридан қайтди.
Қиз кўйлагини тузатди, машина ўриндиғидан тугунчани олди-да, кетди. Билли терга тушди. Агар у ҳозир қизга ҳеч нарса демаса, унда эҳтимол уни ҳеч қачон кўрмайди. У ҳал қилувчи қадамни қилди.
— Салом, хоним. Яхшигина кун шундай эмасми?
Бурилиб қиз жилмайди:
— Яхшигина? Чиндан ҳам ажойиб кун! — қиз қўлларини кўтариб айланди. — Заранг дарахтларига бир қаранг: бутунлай сап-сариқ ва қип-қизил. Мутлақо ажойиб улар!
— Ҳа, мен ҳам ўйлайманки, улар...ҳм...жуда гўзал, — у қизнинг айни ўзигина гўзал, деб ўйлаб қолди. Менинг исмим Билли Бранхам. Мен коммунал хизмат бўлимида ишлайман ва ҳозир шу ҳисоблагичларни текшираётгандим холос.
Қиз қўлини узатди.
— Танишганимдан хурсандман, Билли. Мен Хоуп30 Брумбах. (№10 сурат) Балки менинг отам Чарли Брумбах ҳақида эшитгандирсан? У темирйўлчилар ўртоғлиги ширкати ташкилотчиси.
— Йўқ, уни билмасам керак, чоғимда. Сен шу атрофда яшайсанми?
30 Hope (ингл.) — Умида. (Тарж.)
— Ана у уйда, у ердаги, — у кўчани охирида турган уйни қўли билан кўрсатди.
Билли у-бу нарсага эришаётганлигини ҳис қилди: у қизнинг нафақат исмини, балки қаерда яшашини ҳам билиб олди.У Хоуп билан яна учрашиш учун баҳона излаб, савол беришда давом этаверди. Танишув вақтида Хоупнинг Христианлигини ва Жефферсонвилдаги Уотт Стрит деган жойдаги Баптистларнинг Миссионерлик Черковига бориб туришини аниқлади. Бу мувоффақият томон “биринчи қадам” эди.
— Биласанми, мен яқиндагина, икки ҳафталар олдин Христиан бўлдим ва ҳозирча ҳали бирор-бирчерковга бормаяпман... Мумкин, мен сен билан шу якшанбада бораман ва қарайман, менга ёқармикин.
— Мен сенга жой банд қиламан, - кулибгина деди қиз.
Кейинги якшанбада Билли черковга кириб қараса, Хоупнинг ёнида бўш жой бор. Йиғилишдан кейин, уйга кетишдан олдин, улар бир оз гаплашишди. Бу 19 яшар меҳрибон ва ёқимлик қиз, у учратган ҳар қандай аёлдан кўра ўзгача қизиқтирди. Унинг қувончида қандайдир одамнинг баҳри-дилини очадиган нимадир бор эди, бокиралик ва соддадиллик, иффат бор эди. Уни қиз магнитдай тортар, ва у қайта-қайта Уотт Стритдаги черковга келадиган бўлди, шундай қилиб, доим қатнашадиган бўлиб қолди.
Билли Баптистлар Миссионерлик Черковини шаҳардаги бошқа черковлардан кўра маъқул кўрганини бош сабаби унга Хоуп Брумбахнинг бориши эканлигини тан оларди. Шундай бўлса ҳам унда, унинг пасторига нисбатан чуқур ҳурмат пайдо бўлди. Доктор Рой Девис шундай ваъз қиларди: Худо Ўз Каломидан ҳеч қанча яхши эмас, масихчи ҳам Худо Каломига бўлган иймонидан ҳеч қанча яхши эмас, — деб уқтирар эди, бунинг мутлақо ҳақиқатлиги Биллини лол қолдирди. Доктор Девис доим ўз мажлисини Худо Каломига бутун юрак билан ишонишга чақирар ва буни кундалик ҳаётга тадбиқ қилишга чорларди. Бундан ташқари, бу пастор нима гапирса, ўзи ҳам ҳаётда қўллар эди.
Бир куни Доктор Девис ёшлик йилларида бўлган бир атеист ҳақида ҳикоя қилди, бу атеист мамлакат бўйлаб юрар, у черковдан — бу черковга борар, Христианлар имонини бениҳоя синар эди. Девис Теннесси штати, Мемфисдаги катта йиғилишда унинг гапини эшитди. У одам Марк баён этган инжил; 16-бобдан, Исо: “Ишонадиганларда қуйидагилар бўлади: Менинг номим билан ёвуз руҳларни қувади, ўзга тилларда гапиради, илонни ушлайди, агар заҳарли бирон нарса ичса, зарар қилмайди, касалларга қўл қўйса, улар соғаяди” — деб айтган жойини ўқиди. Шундай қилиб, атеист сульфат кислотали бутилкани минбарга қўйди ва аудиторияга ташланди:
— Эй, сиз, христианман дейсиз, аммо Исо айтдику, агар ишонсангиз, унда ҳар қандай заҳарли моддани ичсангиз ва у сизга зарар қилмайди. Мана энди, агар бу Калом Худоруҳида бўлса, унда бу сульфат кислотасини ичинг.
У ўз чақириғини бир неча бор такрорлади, Христианлар иймонини танқид қилиб, Худонинг борлиги тушунчаси устидан кулиб, чақириғини бир неча бор такрорлади.
Ёш доктор Девис ёнида ўтирган кекса методист епископига деди:
— Агар бу иймонсиз яна бир марта чақирса, мен ўша ёққа бораман ва уни ичаман.
Епископ уни тўхтатмоқчи бўлди.
— Бу одам шунчаки ўзидан кетяпти. Ўғлим уни қўявер. Библияда айтилган: “Раббинг Худовандингни васвасага солма”.31
31 Қонунлар 6:16; Матто 4:7; Лука 4:12.
Аммо Девис ўз қарорида қатъий эди.
— Йўқ, мен уни ўз ҳолига қўймайман. Ва мен ўз жойим, ўз ўрнимда ўлсам, Худо Каломига ишониб осмонга бораман!
Христианларни тортиниб ўз жойларида бекинишларини кўриб, атеист кулди.
— А сизчи, болалар, у ердаги? Ахир сиз ишонасизку, Худо ҳақиқатдан ҳам бор! Қани, сульфат кислотаси текширувидан ўтингларчи?
Доктор Девис минбарга кўтарилди, бурилди ва уч минг кишилик аудоторияга деди:
— Мен 25 ёшдаман ва мен Инжил ваъзхони хизматкориман. Мен биламан, менинг Худойим мени бу сульфат кислотадан асрай олади; бироқ, шунга қарамай, агар У бундай қилмаса ҳам, мен бошқа бу иймонсиз одамга, бу ерда туриб, Худо Каломига шундай чақириқ ташлашига йўл қўймайман.
У сульфат кислотани олди ва тагигача сипқорди, заҳарли таъсир туфайли ўткир оғриқдан, бошқа нарсани сезмаган ҳолда, ичворди. Кейин у Хушхабарни шунчалик буюк иймон ва қийноқлик билан ваъз қилдики, бир ярим минг киши Исо Масиҳга янгидан ўз ҳаётларига бағишладилар.
Бу ҳикояни эшитиб, Билли методист епископи доктор Девисдан кўра кўпроқ ақл ишлатди деб ўйлади. Наҳотки бирон киши, Худони васваса қилиши керакми? Исо имонсиз фарзийлар тўғрисида айтмаганмиди: “Уларни қўяверинг. Агар кўр кўрни етакласа, иккаласи ҳам жарга қулайди?”32 — деб. Гарчи Билли доктор Девис қилган ишни маъқулламаса ҳам, у пасторининг имонидан завқланар ва қойил қоларди.
32 Матто 15:14.
Бундай имони комил инсон билан ёнма-ён бўлишдан руҳланган Билли, Худо Каломига диққат-эътиборини кўпроқ қарата бошлади. Биллининиг черковда ўрганган биринчи қўшиғининг нақорати шундай эди: “Исодай бўлсам, Исодай бўлсам, Мен бўлишни истайман, худди Исодай. Вабу ҳаётда, Ватанга талпиниб, бўлишни хоҳлайман худди Унингдай”. Бу сўзлар унинг юрагидаги доимий ибодати бўлди. “Исо менга Сендай бўлишимга ёрдам бер”.
Янги аҳдни иккинчи марта ўқиб чиққач, сувдан имон келтириш шартлигини англади. У Маттодан 28-бобни ўқиди, қаерда Исо Петр ва бошқа ўқувчиларига, улар “барча халқларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ Номида сувдан имон келтиришни ўргатиш”ни айтди. Кейин у ҳаворийлар фаолияти китоби 2-бобини ўқиди, қаерда Петр, бир неча ҳафтадан сўнг одамларга буюрди: “Ҳаммаларингиз Исо Масиҳ Исмига имон келтирингиз”. Исонинг буюк олий топшириғида нимани назарда тутганини агар кимдир билган ҳам бўлса, бу Петр ва қолган шогирдлари бўлиши керак деб Билли ҳисоблади. Хуллас, Билли доктор Девисдан Ҳаворийлар китобида апостоллар қандай чўқинтирган бўлса, шу тарзда чўқинтиришини илтимос қилди. Бу нарса Баптистлар Миссионерлик черкови таълимотига мутлақо зид бўлишига қарамасдан, доктор Девис буни амалга оширишга мажбур эди ва Билли Исо Масиҳ Исмига чўқинтирилди.
Нью-Олбанидаги газ заводида у билан бўлган бахтсиз ходисадан ҳам кўп ойлар ўтиб кетди. Яхши бўлиш ўрнига, Биллининг соғлиги ёмонлашаверди. Энди унинг боши силкинар эди, ҳатто қалин линзали кўзойнак тақиб юрса ҳам; усиз у қарийб кўзи ожиз — кўр эди. Унинг арпа қайнатмаси ва қора қароли шарбтидан енгилгина пархезига қарамасдан, унинг ошқозони қарийб тўхтовсиз оғрир эди. Ҳаммасидан кўра унинг куч-мадори ва ҳаёт қуввати қониқарли овқатланмаганлигидан аста-секин қуриётганидан қаттиқ ташвишланарди.
Энди унда янги дори — Имон бор эди. Исони “Ибодатда имон билан неки сўрасангиз, оласизлар”,33 деб айтганини ўқиди. Кейин у Ёқубнинг мактуби, 5-бобини ўқиди: “Ким касал бўлса, черков оқсоқолларини чақирсин, ва унинг бошини Исо Масиҳ номидан мойлаб, ибодат қилсин”.бу унинг муҳтожига жавоб эди. Шу сўзларни ўқиши биланоқ Билли доктор Девиснинг уйига чопди, оқсоқол унинг бошини мойласин ва у учун ибодат қилсин дея. Шундан кейин у шифоланганини эътироф қилиб, қувониб уйига кетди.
33 Матто 21:22
Ўша оқшом кечқурунги нонушта вақтида Библиясини столга қўйди, ўзининг шифоланганлигини маълум қилди ва бундан кейин ва ҳамиша ҳамма қатори овқатланишини билдирди.
Бунақа сўзлардан ҳаяжонланган онаси:
— Билли, мен сенда имонингни борлигига қарши эмасман, лекин сен врач нима деганини биласан-ку, — бор йўғи бир бўлак қаттиқ овқат сени ҳаётингга зомин бўлади, — деб хавотирланди.
— Мен ҳам биламан, Худо нима деган; У эса мени шифоланганлигимни айтди! Балки ибодат қилармиз?
Бунгача ҳеч қачон Бранхамлар дастурхонида ибодат қилинмасди. Чарльз нима дейишини ҳам билмай, стулда ўтирганча типирчилаб қолди. Элла ўғлига хавотирга тўла, бечорагина қараб қўйди-ю, йиғлай бошлади. Билли бошини эгди ва ибодат қилди:
— Худовандим, агар мен ўлсам ҳам, Сенга имоним борлигидан, мен Уйимга бораман. Сенинг Каломинг айтдики, мен соғайдим. Мен ё врач айтганини қабул қилишим керак, ёки Сенинг айтганингни. Мен бир йилдан кўпроқ врач сўзларига ишондим, умид қилдим ва бундан менга ҳеч қандай яхши бўлмади; аслида эса мен янада оғирлашдим. Мен врач айтганларини бошқа қабул қилмайман. Энди мен, Сен нима десанг, шуни қабул қиламан. Илтимос, марҳамат қилиб бу овқатни бизнинг танамиз учун дуо қил; мен буларни Сенинг Ўғлинг Исмидан, Исо Масиҳ Исмидан сўрайман. Омин.
Қорақароли шарбатли стаканни четга суриб қўйиб, Билли тарелкасига ловия, пиёз ва жўхори нонидан солди. Биринчи луқма унинг ошқозонига тушиши билан, овқат баландга кўтарила бошлади. Билли луқмани оғзида ушлаб туриш учун қўлларини лабларига қўйди ва кейин яна қайтиб ютди. У шу захоти ўғжиди. Билли яна қайтиб ютди. Ошқозон қаттиқ озуқа тушганига норозилигини тўхтатмас, Биллида ўғжишни қўзғатар ва унинг оғзи ва томоғини аччиқ зардоб билан қопларди. Аммо Билли ошқозони раъйига қарашдан бош тортди. У фикрларини ҳис қилаётганига эмас, Худо бу ҳақда нима деганига жамлади; ва у ўша ловияли луқма ниҳоят ошқозонида қолмагунича ютишда давом этаверди. Кейин у қайнатилган пиёздан бир тишлади.
Кечки овқатдан сўнг Билли хонасига кириб олди. Унинг ошқозонидаги қаттиқ оғриқдан кўз ёшларини тўхтата олмади. Ўқтин-ўқтин ўғжир ва оғзи нордон сувдан тўларди. Мадорсизланиб, у куйлади; черковда ўрганган оддийгина ашулани айтди: “Мен фақат Исога ишонаман, Мен фақат Исога ишонаман, У мени шифолаган”. У жуда ҳолдан тойди ва “Раббим, мен Сени Каломинг буйича қабул қиламан” дея эшитилар-эшитилмас шивирлаб кроватга ётиб қолди.
Онаси эшикни тақиллатди.
— Ўзингни қандай ҳис қилаяпсан, Билли?
— Ажойиб.
— Мен врачга телефон қилдим. У сени ўлади дэб айтди.
Билли оғзига тўпланган зардобни ютди.
— Мен ўлмайман, она. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман!
У танасидаги ҳислари тўғрисида эмас, балки у Худонинг ваъдасига нисбатан бўлган туйғулари ҳақида гапирганди.
Эртасига эрталаб Билли ошхонага кирганида, ўша ловияли товоқ ҳали ҳам печка устида турганди. Элла бурилиб, сўради.
— Нонуштага нима ҳохлайсан, Билли?
— Мен яна ловия ва жўхори нонини хоҳлайман.
Кунлар ўтаверди, Билли эса олдингидай қийналар эди. Ҳар бир овқатланиш жисмонан кураш эди: унинг ошқозони шўр “норозилик” билан ғижимланар, унинг ўзи эса бош айланишидан ҳолсизланар эди. Лекин имон бобида у қийналмасди ва тебранмас эди. У Исонинг: “Агар бироз бўлса ҳам ишонсанг, эътиқодли одамга ҳамма нарса мумкин”34 деган сўзини доим такрорларди. Бу унинг умиди эди, ва ҳамма симптомларга қарамай, у қайтага Исо Масиҳ уни шифолаганига шоҳидлик қилишда давом этаверди.
34 Марк 9:23
Билли яна Павелнинг насиҳатларини ҳам ўқиди: “ўзаро севгидан бошқа ҳеч нарсадан қарздор бўлманглар”35 ва бу сўзлардан айбдорлик ҳуружи юрагини эзарди. Ҳозирги пайтда операция қилиш учун дори-дармонларга 2000 доллар қарз эди, ва 300 доллар аптекачига, Бранхамлар оиласининг қанчалик қашшоқлигини билишига қарамай, унга ҳеч қачон дориларда йўқ демаган, хайрихоҳ инсон, мистер Мейсонга ҳам қарздор эди. Ибодат қилгач, Билли, Худо христианларга қарз олишни таъқиқламаган, фақат қарзни қайтариш учун қўлларидан келганча тўлашлари ва тўловда сабабсиз кечикмаслик кераклигини англади.
35 Римликларга 13:8
Аптекага келиб, Билли деди: “мистер Мейсон, мен сиздан қарздорман ва буни ҳаммасини тўламоқчиман. Мен операциядан кейин жуда кучсизман, лекин мен ишлашга ҳаракат қиламн. Мен “Индиана Коммунал Компанияси”да соатига20 цент маош билан ишлайман. Ҳар маошимдан сизга қанчадир тўлашга ҳаракат қиламан. Мен масихчи бўлдим, шу учун меинг биринчи бурчим — Худога бериш. Биринчидан мен Унга ўн улушини тўлашим керак. Кейинги менинг бурчим — қарзларимни тўлаш. Ҳозир менга пул етишмайди: менинг отам хаста бўлиб қолди ва мен онам, етти укам ва синглими боқиб туришим керак. Лекин мен сизга ҳеч бўлмаганда кунига 25 центдан тўлаб тураман. Ва агар шу 25 центни тўлай олмасам келаманда буни сизга айтаман”.
Кунлар ҳафталарга уланди, Билли ҳали ҳам жисмонан қийналар эди. Аммо оз-оздан унинг аҳволи шунчалик яхшиландики, натижада ҳеч қандай мазаси қочмай, лохас бўлмай хоҳлаган нарсасини ея билди. Астигматизмдан ҳам соғайди ва кўзойнакни ҳам унга бошқа кераги бўлмай қолди. Врач кўзларини текширганда, унинг кўриши ўз жойида эди. Билли қувончидан ёнарди ва унинг Худо ваъдаларига бўлган ишончи янада ошди.