Ғайритабиий Хушхабарга аталганлиги
11 bob
1932
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ва доктор Рой Девис бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурматга эга эдилар: доктор Девис намоён қилган имон Биллини завқлантирар эди; у эса, ўз навбатида, ёш масихчининг ғайратидан қаттиқ таъсирланганди. Бироз вақт ўтиб, у Биллига хизмат таклиф қилди. Доктор Девис пастор сифатида ўзининг миллий ташкилоти билан умидвор кишиларга “меҳнат шартномалари” тақдим қилишга ваколати бор эди. (ҳеч қандайдир расмий ўқитмасдан). Бу ҳуқуқ, аслида уларни Баптистларнинг Миссионер черковида ҳамма тан оладиган хизматчилар қиларди. Билли бир йил олдин ўлим уни олгани келганида Раббийга берган ўз ваъдаси — агар унга ҳаётда яна бир имконият берилса, у Инжил Хушхабарини кўча бурчакларида ва уйларнинг томларидан ваъз қилади, -- деган ваъдасини унутмаган эди. Энди шундай имконият берилганидан хурсанд эди.
Шундай қилиб, 1932-йили Рождество байрамидан сал олдин доктор Девис Уилльям Маррион Бранхамни Баптистлар Миссионер черкови низоми ва қоидаларига мувофиқ Исо Масиҳ Хушхабари хизматкори этиб бағишлади. Билли ўшанда 23 ёшда эди.
У шу хизматга бағишланганидан кейин, икки кун ўтиб, Нью-Олбанида ўзининг унчалик ёқтирмайдиган ишида эди. У сув, газ ва электро-энергия учун тўламаган одамларга хизматни тўхтатиб, ўчириб қўйиши керак эди. Билли яшовчиларга у светни ўчириши зарурлигини айтиш учун эшикни қоқди. Эшикни очган аёл уни шавқатсизларча ҳақоратлай бошлади.
Имонга келиб, Билли биринчи марта шундай муомала қилди:
— Опа, сизга бундай ҳақорат қилиш керак эмас. Наҳотки Худодан қўрқмайсиз?
— Сен бечора, эсини еган овсар, — жеркиди аёл, — агар мен бирор киши билан Худо ҳақида гаплашмоқчи бўлганимда ҳам, сендай ахмоқчани танламасдим. Сенинг онанг-ку ўзи...
Ва шу ерда аёл унинг онасини ва унинг авлодини разилларча ҳақоратлашга тушди.
Билли доим: “Аёлни урган эркакда, эркакни уришга мардлиги етмайди”, — деб айтарди. Аммо бекаму-кўст меҳрибон онаси шаънига иснод ёғдираётган бу аёлни кўриб, у ўз одатини бузиши мумкин эди. Шу воқея бир йил олдин бўлганида борми, ҳеч бўлмаганда ғазабдан унга бақирган бўларди. Аммо, ҳозир унинг ҳақоратларига ҳеч парво қилмади. Худди енот ёғидан мойланган этикка сув сингмагандай, аёлнинг ҳақорати ҳам Биллининг юрагидаги осудаликни буза олмади. У аёлга мулойим жавоб қилди:
— Хоним, мен сиз учун ибодат қиламан.
Шундай дея, у кетди. Айнан мана шу вақт Билли, руҳидаги қатъий ўзгаришни англади.
Унинг кейинги хизмат топшириғи, эгалари кўчиб кетган уйларда сув, газ ва электро-энергияни ўчиришдан иборат эди. Бино бўш ва эшиги очиқ қолдирилганлигидан, Билли ибодат қилиш ва Худога шукрона айтиш учун сездирмайгина ўша ёққа кирди.
Гиламсиз полга чўкка тушиб, у қўлларини қовуштирди, лекин ҳали кўзларини юмишга улгурмаёқ, бирдан хона ўзгара бошлади, Деворлар энди йўл-йўл, ялтироқ абойлар билан қопланмаган, улар бутунлай оппоқ бўлиб қолганди ва хонанинг ўзи ҳам бўмбўш эмас эди. Билли қора танли мўйловдор оқсочли одамга қараб турар, у эса гўё шифохона койкасида ётар эди. Эркак гўё, даҳшатли аварияга дучор бўлган эди: Унинг кўкраги, қўл-оёқлари бинтлаб ташлаган эди. Койка олдида, Биллига яқин жойда қора танли қарироқ аёл турарди (Эҳтимол, бу унинг хотини бўлса керак, ёшлари ҳам бир хил кўринарди)
Кўз қири билан Билли хонада қандайдир ҳаракат бўлганини пайқади. Бурилиб, хонага оқ танли йигит ва қиз кириб, койканинг нариги томонида турганини кўрди. Улар ғамгин кўринишарди, лекин Билли улар бинтланган эркак орасида қандай алоқа борлигини аниқлай олмади. Кейин хонага иккита ёшроқ одамлар кириб келишди. Улар койкага қараб турганларидан, Билли уларнинг юзларини кўра олмади. Бу икки одам ҳатто орқаларидан бўлса ҳам унга таниш кўринди. Ҳа-да, албатта улардан бирини таниди. Бу унинг дўсти эди, Жорж Де Арк, қайсиники сал илгари, икки ҳафта олдин имонга келтирганди. Бошқаси эса-чи? У роса тикилиб ўйлади. Танишларидан қайси бири қора жингалак сочлари билан бундай мафтун қилиши мумкин? Шу пайт ўша одам олдидаги турган кекса аёл билан гаплашиш учун бурилди. Билли ҳайратидан сапчиб тушди, — у ўзига қараб турарди.
У койка устида бош эгиб, қора танли касал учун ибодат қилди. Шу пайт бемор койкага туриб ўтирди-да, ўзидан боғич ва бинтларни еча бошлади. Кейин хонага кўп врач ва ҳамширалар югуриб киришди ва манзара тўлиқ йўқолгунига қадар кроват кўриниши ҳам қоронғулашиб, чайқала бошлади ва Билли ўзини бошқа ерда кўрди. Энди у кўчада, касалхона қаршисиди турар ва асосий эшик очилиб, ундан ўша кекса одамнинг чиқиб келаётганини кузатар эди; энди у гўё ҳеч қачон майиб бўлмагандай зинилардан тушиб келар эди. Бинтлари-ю-боғламлари унда цўқ, қизғимтир пальто кийган, бошида цилиндр кийими бор эдт. Бирдагина бу манзара йўқолиб, Билли ўзини яна ўша деворлари йўл-йўл обойлардан иборат бўм-бўш уйнинг яланғоч полида турганини кўрди.
Нима бўлди ўзи? Қаерларда бўлди у? У тиззаларида турган жойидан бир сантиметр ҳам жилмаган ҳолда, аммо қандайдир номаълум тарзда касалхонада бўлди ва у ерда бўлиб ўтган ақлга сиғмайдиган воқеанинг қатнашчиси бўлди. Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Бу туш эмасди: у ухламаганди, хушёр эди. Бунинг устига касалхонада бўлган воқеаларнинг ҳаммаси, худди у ҳозир қўл қовуштириб ибодатда турганидай реал куринган эди.
Гарчи Билли буларнинг ҳаммаси нимани англатишини билмасада, у шунда ҳам уни эшитишни истайдиган биринчи учратганига бу ваҳийни айтиш иштиёқида ёнарди. Бундай одам Христианлардан бири, коммунал хизмат контораси қабулхонасида ўтирган Жон Поттс бўлиб чиқди. Бу айни иш тугашидан олдин эди. Мистер Поттс Билли ўз ваҳийсини гапирганда уни бўлмади, вақти-вақти билан: “Ўҳ-ҳў... наҳотки?... Буни қаранг! Бу қизиқ”, — деб қўйди.
Кейинги кун эрталаб Билли эшикдан кўриниши билан мистер Поттс уни четроққа чақирди.
— Қулоқ сол, Билли, ўтган кун кўрган ўша тушинг нима бўлди.
— Мистер Поттс, бу туш эмас. Мен худди ҳозиргидек уйғоқ эдим. Мен нима бўлганини аниқ билмайман — буни қандайдир гипнозми деб ўйлайман.
— Майли, майли сен айтгандай бўлақолсин. Нима бўлганда ҳам, менда бу сирни очиш учун калит борга ўхшайди. Кеча кечқурун мен дўстларимдан бирини кўришга Нью-Олбанидаги Католиклар Шифохонасига бордим. Ўша ерда у ердаги касаллардан бири, гипноз, ҳм... трансда тасвирланган эркакка тўғри келади. Уни Уилльям Мэррилл дейдилар. Бу киши оғир аҳволда, 65 ёшлардаги негр. Мен у билан кеча бироз гаплашдим. Менимча уни икки отли араваси бор, ва у шу аравада Нью-Олбани хиёбонларидаги ахлатларини йиғиштириб, тирикчилик қилади. Икки кун олдин қандайдир бир йигит ва қиз машинасини қувиб бир жойга келганда, бошқара олмай қолишибди, ва аравани уриб, унинг қўли, оёғи ва умуртқа поғонасини синдирганлар. Мен унга сени ва сенинг трансингни айтиб қолдим, унинг руҳи кўтарилиб, сен келиб, ибодат қилишинг учун чақиришимни илтижо қилди.
— Барибир қизиқ, мен шу одамни кўрибманмикин? Кун бўйи Билли тинчлана олмади. Нима бўлса экан, агар ҳақиқатдан ҳам у оғир ётган мистер Мэррилл учун ибодат қилган бўлсачи. Бу фикрлардан Билли асабийлашгандан асабийлашган эди. Шу одам ростдан ҳам кроватда ўтира олармикан ва ўзидан бинт ва боғламларни еча бошлармикан? Кейин Билли доктор Девиснинг Христианларни Худонинг ғайритабиий кучига, ғаройиботларига ишонишга чақирадиган ваъзлари ҳақида ўйлаб кўрди. Билли ишини тугашига қараб, ўзининг буларнинг ҳаммасига тайёрлигини ҳис қилди. Дўсти Жорж Де Арк ни топиб, унга қойил қолдирадиган бу ҳикояни айтиб берди.
Жорж деди:
–– Албатта, Билли, мен сен билан ўша одам учун ибодат қилишга бораман.
Ҳали улар шифохона зиналаридан кўтарилар экан, Билли тушунтирди:
–– Биродарим Жорж, мен билан ғалати нарсалар бўлаяптики, мен тушунв олмаяпман; аммо бир нарсани аниқ биламан: ҳали хонага икки оқ танли кирмайди ва кейин кроватнинг у томонида турмас экан, мен бу кекса одам учун ибодат қилолмайман. Мен ҳаммасини менга кўрсатилганидай аниқ бажаришим керак, шу учун мен билмайман, бу нарса бугун кечқурун бўладими ёки йўқми. Аммо мана кўрасан — бу одам шифоланади.
Кирганларида, Билли мистер Мэррилл ҳақида сўради ва уни палатасига ўтказишди. Биллининг қаердга бориши керак бўлса, айнан шу ерга келганини билиш учун тўшакда ётган одамга бир нигоҳ ташлаши етарли эди. Айнан шу одам эканини у кега кўрган эди.
–– Ҳайрли оқшом, сэр. Менинг исмим Билли Бранхам. Кеча кечқурун бу ерда бир одам бўлган эди, у сизга мен ҳақимда айтиб берган.
Кекса одам сабрсизликдан қўзғалиб қўйди.
–– О-о! Мени шифоланишим учун ибодат қиладиган йигит, ўша сиз бўласизми?
Унинг хотини крават ёнида турганча, қошларини чимириб Биллига маъруза ўқий бошлади:
–– Эй йигит, мен ўйлайман, сиз эримнинг қандай оғир аҳволдалигини англамаяпсиз. Уни ҳарорати нафақат 40 Со градусгача, бунинг устига, рентген суратининг кўрсатишича, унинг синган қовурғалари ўпкасига тегиб турибди. Бир эҳтиётсиз ҳаракат ва қовурғанинг ўткир учлари унинг ўпкасини тешиши мумкин, ундан ҳам ёмони — артерияни кесиб юборади, ва унинг қони оқиб кетади. Мен ҳақиқатдан ҳам сизни бу ерга келмаслигингиз ва уни бунақа ҳаяжонлантирмаслигингиз керак эди деб ҳисоблайман.
Лекин мистер Мэррилл бунга бошқача қаради.
–– Кел, ҳеч бўлмаса бу йигитни тинглайлик-да...
Билли кечаги кечинмаларини ҳаммасини айтиб берди. У гапини тугатиши биланоқ, хонага йигит билан қиз кирди. Мистер Мэррилл булар худди ўша, унинг аравасини ўз машиналари билан урган икки киши, деб таништирди. Уларнинг иккиси ҳам авария қилганларидан пушаймонликларини ва кекса одамнинг соғлиги учун самимий ғамхўрлигини билдиришди. Юз ифодалари ғамгин ва жиддий ҳолда улар койкани айланиб ўтишди ва унинг ёнига, девоорга яқинроқ туришди.
Билли худди шу нарсани кутаётганди. У бошини эгди ва энди ибодат қила бошлаганди, мистер Мэррилл қичқирди:
–– Мен шифоландим! — ва шу заҳоти кроватга ўтирди.
— Уилльям, йўқ! — хотини қичқириб юборди ва уни яна тўшакка ётқизишга тиришди. Студент-медик палатага бўрондай учиб кирди. У ҳам мистер Мэрриллни горизонтал ҳолатда сақлашга ҳаракат қилди, аммо эркактўшакдан тура олди ва тўхтовсиз қичқира кетди:
–– Мен шифоландим! Мен яхши бўлдим!
Шу пайт ҳамшира ва врачлар югуриб киришди. Католик опалардан бири хонага кира солиб Билли билан Жоржга:
— Сиз иккингизга ҳам ҳозирнинг ўзидаёқ кетишингизга тўғри келади. Биз бу одамни бундай ҳаяжонланишига йўл қўя олмаймиз. У оғир касал, — деди.
Билли билан Жорж кетгач, Уилльям Мэррилл ўз кийимларини кийишга уринар, врачлар эса уни яна ўрнига ётқизишга ҳаракат қилардилар. Кўчага чиқиб Билли касалхона зиналари супачасида тўхтади ва Жоржга деди:
––Кел шу ерда кутиб турайлик. Мана кўрасан, икки минутдан кейин шу зиналардан малла пальтода бошига цилиндр кийиб у пастга тушади.
Бир неча минут ўтди... ва мана у хотини билан чиқди, ҳаётбахш кучга тўла,гўё у шифохонада бемор эмас, балки бор-йўғи беморни кўришга келган одамдай, зиналардан пастга туша бошлади. У малла пальто кийган ва бошида цилиндр — худди Билли айтганидек эди.
Жорж қариядан сўради:
–– Қандай қилиб бу врачларнинг қўлидан қутулиб чиқдингиз?
Мистер Мэррилл оқарган мўйлови тагидан самимий жилмайдм:
–– Улар температурамни ўлчадилар — мени умуман иссиғим йўқ эди, шу учун қўйвордилар-да, шу холос.
КЕЙИНГИ КУН Билли эрта тонгда уйғонди. Ҳали ним қоронғуда кийимларинипайпасларкан, ўчиргич кнопкасинибосиб светни ёққандай бирдан хонани ёрқин нур тўлдирди.
Шу онда Билли ўз уйида эмас, бошқа жойдалигини англади. Энди бориб қолган хона унинг хонасидан катта эди; у нимаси биландир меҳмонхонага ўхшар эди: диван суянғичи унча баланд бўлмаган юмшоқ кресло, кенг ва пастгина диван (оттоманка)36, столчалар, лампалар. Бурчакда турган баланд крават бундан мустасно эди. Бу краватда шал бўлган, майиб, ўрта ёшлардаги аёл ётарди. Билли бу аёлнинг чалкаш бўлиб қолган оёқ ва қўлларини қандай тўғирланиб, нормал ҳолатга қайтганини ҳайрат билан кузатди. Аёл кроватдан тушди ва Билли томонга келгани сабаб, у аёлнинг юзини кўриб олди. Кейин у яна ўзининг ғира-шира хонасида пайдо бўлди.
36 Оттоманка — кенг ва паст суянчиғи алмашадиган ёстиқчали ва валикли юмшоқ диван. (Тарж.)
Билли кроватни четида узоқ вақт ўтириб, мана шулар хусусида бош қотирди. Шубҳасиз, Раббим Исо яна кимнидир шифоламоқчи. Лекин кимни ва қачон “Нима ҳам дердим, эҳтимол мен бугун у аёлни қаердалигини билиб оламан”, -- деб ўйлади у.
Ўш куни хизмат бурчи уни Нью-Олбани, Ист Оук Стритдаги 2223 номерли уйга олиб келди. Ижарага бериладиган кўп хонали уйнинг бир томонида битта оила жойлашган бўлиб, Билли фақат шу томонга сувни ёпиши керак эди; аммо тақсимлаш панелида қайси ҳисоблагич уйнинг қайси томонига тегишлилигини тушиниб бўлмасди. У ҳисоблагичларнинг биридаги вентелни ёқдида уйнинг ҳаммасини текшириш учун яшовчилар томонига борди.
Унинг таққиллатишига эшикни юпунгина кийинган, келишган, ўспирин — қиз очди.
–– Сизга нима керак?
–– Мен коммунал хизмат компаниясида ишлайман. Водопровод кранини оча кўролмайсизми? Мен сизларга сувни ёпмаганимни аниқлашим керак.
–– Албатта, –– қизча бурчакка бурилди-да ошхонага ўтиб кетди.
Остонада турган Билли меҳмонхонада, нимаси биландир касалхона койкасини эслатадиган краватда ётган аёлни кўриб қолди. Унинг танаси шал бўлганидан жуда ғариб аҳволда, ўргимчакка ўхшаб кўринарди. Унинг боши кроватнинг суянчиғи туфайли эшикка қаратиб кўтариб қўйилганди, шу сабали Билли унинг юз қиёфасини аниқ кўрди. Унинг юраги шодлигидан гуппиллаб ура бошлади: бу ахир эрталаб мен ваҳийда кўрган шал аёл-ку. У қора жилдли китобни ўқиб турганди. Полда эса, кроват ёнида, саҳифалари очилиб газета ётганди.
–– Салом, хоним. Мен Билли Бранхам.
–– Салом менинг исмим Мери Дэр Оханион. У ерда менинг қизим Дороти.
Дороти хонага қайтди ва деди:
–– Йўқ сув ҳали ҳам оқаяпти.
–– Демак мен айнан ўчириш керак бўлган ҳисоблагични ўчирибман. Қараб айтганинг учун рахмат.
Аммо уни ҳали кетиш нияти йўқ эди. Қандай бўлмасин у шу шал аёл билан суҳбатни тиклаши керак эди.
–– Сиз нимани ўқияпсиз?
–– Армян Библиясини, -- жавоб берди.
У аёлга даъват қилди:
–– Сиз Худога ишонасизми?
Дер Оханион хоним китобни тиззаларига қўйди:
–– Дороти 17 ёшда. У туғилган кунидан бери мен шал бўлиб тўшакка қадалганман. Лекин шу эрталаб газетада католиклар касалхонасида шифоланган эркак тўғрисида ўқиб: “Мен учун ҳам умид бор”, — дедим. Шошманг, сиз фамилиям Бранхам дедингизми?
У ўзининг меҳмонхонаси бўсағасида турган ёш одамга қараш учун кўзларидан ўқиш учун ишлатадиган кўзоёйнагини туширди. Бу ёш, ҳисоблагичларни текширувчи техник билан газетадаги мақолада ўқиган нотаниш Бранхам билан солиштириб, у юз ифодасини ўзгартирди.
–– Кеча кечқурун қора танли одамни шифолаган ўша, Худо ёрлақаган сиз эмасми?
–– Йўқ, хоним, мен шифоловчи эмасман. Менга қандайдир тарзда ўша одам учун ибодат қилишим кераклиги кўрсатилган эди. Раббим Исо — шифокор — мен эмас.
Аёл боши билан маъқуллади.
–– Ўша мўъжиза ҳақида ўқиганимдан бери, Худодан сўрайман, мени ҳаётимда ҳам шундай каромат кўрсатсин. Сиз мен учун ибодат қила олмайсизми?
Билли аёлга кўз ташлади: унинг қўл ва оёқлари 17 йилдан бери қуриб чангал бўлиб қолган эди. У меҳрибонлик билан деди:
–– Мен бу ҳақида ибодат қиламан-да кейин қайтиб келаман.
У Худо билан ёлғиз гаплаша оладиган бир чекка жой танлади ва токи унинг ишончи ваҳийдагидек бўлмагунича ибодат қилди. Кейин у Жорж Де Аркни уйига борди.
–– Биродарим — Жорж ака мен сенга эрталаб айтган ўша аёлни учратдим. Мен биламан у айнан ўша аёл. Кел ўша ёққа бирга борамиз.
Улар икковлашиб уйга кириб, Оханионни кровати олдида турдилар. Дороти ва унинг 8 ёшар укаси меҳмонхонанинг нариги томонидаги янги йил арчаси орқасига яширинганларича, уларнинг бу ниятларидан кулган бир пайтда, аёл армян Библиясини кўкрагига қўйди. Қаранг-а, 17 йил ётган онаси ўрнидан туради! Мана ҳазил!
Билли болаларга эътибор бермади.
–– Миссис Оханион, Раббим Исо сизни шифолайди.
Билли ва Жорж чўккалаб туриб, ибодат қила бошладилар. Нур кўз қорачиғига ҳатто юмуқ қовоқлар орқали ҳам кўриниши мумкин; шунинг учун Билли миссис Оханион боши узра порлаган нурни кўзини юмган ҳолида ҳам сезди. Электр лампочкаси бўлса керак, деб кўзларини очганди, унинг ўрнига аёл кровати устида гир айланиб турган каҳрабо ранг оловли ҳалқани кўрди. Уни ўлимдай қўрқув қоплади, кейин эса унга синчковлиги ва қизиқиши ошди. Бу ўша, уйи орқасидаги оғилда ибодат қилганида, ҳавода хоч ҳосил қилган нур эди.
Бундан ҳаяжонланган Билли олдинга эгилганча, шал аёлнинг қўлидан олиб, деди:
–– Миссис Оханион, Раббимиз Исо тонгда менга сизни шифоланишингизни айтди. Оёқларингизга туринг ва Исо Номидан юринг.
Ёпинғичини бир томонга ташлаб, у тўшаги ёқасига қараб қуриган оёқ-қўллари ёрдамида буралиб-буралиб, қурт сингари судралди. Биллига, агар аёл шу баланд кроватдан полга йиқилса бўйнини синдиради деган фикр ялт этиб келди. Кейин фикрига Уилльям Мэррилл ҳақидаги ваҳий келди. Уқанчалик бехато ва мутлақо бекам-у-кўст бўлган эди. Ва унга ишончи қайтди унга.
Миссис Оханион тўшаги четидан сирғалиб тушаверар экан, шу пайт ҳамманинг кўз унгида унинг оёқлари тўғриланди. Дороти тешиб юборгудек ёввойи қичқирди ва бошидаги сочларини чангаллаганча, эшикдан бор товуши билан бақириб уйдан учиб чиқди. Ҳар томондан эшикни тарақлатиб, қўшнилари кўзларини чақчайтириб, кўриб турганларига ишона олмай, чопиб келишди. Улар Мэри Дер Оханионни 17 йил ичида биринчи марта мутлақо соғайган қўлларинибоши узра кўтарганча Раббий Исо Масиҳни улуғлаб, меҳмонхонада юриб турганини кузатишар эди. Билли уйига ажойиб ваҳийлардан, ва унинг кароматли мўжизасидан тўлқинланиб қайтди. Аммо шундан кейин унинг илҳоми тинчланди. Уни қувончи ўрнига азоб-у қийинчилик келди. Унинг кейинги ваҳийси олдингиларидан ниҳоятда фарқ қилар эди. Билли бу ваҳийни пасторига айтиб берганида, пасторнинг жавоби уни саросимага солди. Бу эса ўз навбатида, узоқ вақт давом этган ноаниқлик, дудмолликдан кейин, унинг одатдан ташқари ҳаёти ортидаги яширинган сирни очишига олиб келди. Натижада бу сир бутун дунёда шифолаш имонининг буюк хизматини бошлаб берди.
Муаллиф изоҳи
БУ КИТОБДАГИ ФАКТЛАР ва воқеаларнинг аниқлиги ва ишончлилигига қизиқувчи ўқувчилар учун менинг муаллифлик изоҳим фойдали бўлиши керак.
Биринчи китобнинг биринчи бобида воқеаларни Уилльям Бранхам ҳақида эшитмаганлар учун ҳикоялашдан қизиқишлари мақсадида мен атайин “қуюқ жилоладим”. Биринчи бобдаги сухбатлар, менинг тахминимдир. Аммо бу тарихнинг асосий моментлар аниқ. Мисол учун, Элла Харвин Бранхам ва Чарльз Бранхам хаёти туғрисидаги биографик маълумотлар, ҳамда мойли шам мисолидаги каби кулбанинг ички ва ташқи кўриниши ҳақидаги майда-чуйда тафсилотлар; ўша, Бранхам момонинг умри давомида ҳеч қачон оёқ кийим киймаганлиги, Чарльз Бранхамнинг биринчи фарзанди туғилиши шарафига ўзи учун янги конбинезон сотиб олиши учун Берксвиллига жўнаганлиги, буларнинг ҳаммаси Америка бўйлаб тингловчиларга ўз биографиясини айтиб берган Уилльям Бранхамнинг ўзи айтганлари эди.
Кейинги бобдаги биографик тавсифлаш бевосита Уилльям Бранхамнинг ўзи берган гувоҳлигидан олинди. 19 йил давомида унинг ваъзлари магнит тасмасига ёзиб борилган бўлса, ва уларда бу тарихни бир неча марталаб бошқача ҳикоя қилган. Бизларнинг ҳам ҳар биримиз каби, бирор нарсани кўп марта айтганимиздагидек, у ҳам ҳар сафар айрим тафсилотларни ҳикоя қилганда ё бирор нарса қўшар, ё бирор нарсани эсдан чиқариб қолдирар эди. Мен манзарани тўлиқроқ бўлиши учун кўп маълумотларни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилдим. Бу тарихни Уилльям Бранхам ўзи айтиб берганидек кўринишда ўқишни истаганлар учун энг осони компьютер компакт-дискларида қисқартирилмаган ҳолда ёзилган ваъзларни сотиб олишдир. (“Адабиёт ва информация манбалари” қисмида Уилльям Бранхамнинг ваъзларини ёзма кўринишида, аудиокассета, аудио компакт-диск, компьютер дисклар ва Интернетдаги жойларнинг рўйхати кўрсатилган).
Менинг китобимдаги бирор нарсани тасдиғи Уилльям Бранхам ваъзларида айтиб кетилмаганлиги сизни ўйлантириб қўйса, унутманг, плёнкага ёзилган унинг ваъзларигина бу биография учун тўплайдиган ягона информация манбаи эмас. Мен газета ва журнал мақолалари, “Адабиётлар ва информация манбалари” қисмидаги китоблардан ҳам фойдаландим. Бунинг учун яна Уилльям Бранхам билан шахсан таниш бўлган одамларнинг гувоҳликларидан ҳам фойдаландим. Мисол учун биринчи бобда ҳикоя қилинган ўша тонготар маҳал кулбанинг деразасида қўнган каптар воқеаси. Уилльям Бранхамнинг холаваччаси Генри Бранхам айтиб берган, унинг онаси эса Уилльям Бранхам туғилгандаги доя хотинлардан бири эди. Бу воқеа “Фақат ишон!” журналининг 1988 йил август сонида ҳикоя қилинади. (1-қисм №2, 18-саҳифа).
Ҳар қандай таржимаи ҳол — бу бор йўғи ҳаётни тасвирлаш. Ҳар бир биограф ўрганадиган предметни ўзининг шахсий призмасидан ўтказиб ёзар экан, унинг ёзган китоби ҳам шахсий тасаввурини ифодалайди. Мана нима учун Авраам Линкольннинг ҳаётини тасвирловчи 900 дан ортиқ биография мавжуд. Ва ҳатто автобиографияни баён қилиши, авторнинг умрини турли давридаги фактларга турлича қарашига ҳам боғлиқ. Америка тарихида энг оммабоп автобиографиялардан бирини Франклин Бенжамин ўзи ҳақида ёзган бўлса-да, шундан кейин ҳам у ҳақида жуда кўп ёздилар. Кўпгина ҳаётий фактлар, эсланмаган ҳам эди, бунинг устига бу фактлар ҳақида ҳар хил талқинлар бор эди.
Бу биография, албатта, Уилльям Бранхам тўғрисидаги менинг шахсий тасаввуримни акс эттиради. Бу тушунча менга кўп йиллик ибодат ва изланиш туфайли келди. Мен бу одамнинг ғайритабиий ҳаёти Илҳомчиси — Худо Руҳига ва ҳаётий фактларига содиқ қолишга ҳаракат қилдим. Шундай бўлса-да, унинг кечинмалари ва таълимоти ҳақида кўпроқ билиб олишга имконият бор. Бу биографияни ўқиб чиққанингизда ҳам, шак-шубҳасиз. Сиз кўпроқ билмоқчи бўлган манба — бу Уилльям Бранхамнинг плёнкада ёзилган ёки босиб чиқилган ваъзларидир.
Сизнинг ажратган вақтингиз ва ҳаракатингиз мўл-кўл тақдирланади.