Унинг охирги имконияти
9 bob
1930-1932
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ 21 ёшида эди, кутилмаганда қўшимча пул ишлаб олиш имконияти пайдо бўлиб қолди.
Бир куни “Харли-девидсон” моделли мотоциклини вақтинча сўраб олиб, у тош йўлдан қувиб кетаётганида бошқаролмай қолди ва боксёрларнинг машғулот комплекси олдидаги ариққа йиқилди. Бир неча одам йўлнинг нариги томонидан аварияни кўриб, унга зарар қилган-қилмаганини билиш учун ва ёрдам бериш учун чопиб келишди. Бахтига Биллини у ер-бу ери тирналган, озгина жойлари шишган эди, аммо жуда қаттиқ изтиробга тушганидан шу заҳоти рўлни бошқариб, йўлида давом этолмасди. Шу сабабли уни машғулотлар комплексига, у ўзига келгунича бир неча жангни томоша қилиб туриш учун таклиф қилишди. Билли хонага кириши билан, тренерлардан бири “Олтисекундли” лақабли Джорд Смит деган тренер, қушларнинг қафаси эшикчасини очди. Унданяшин тезлигида канарейка отилиб чиқди ва хонада тезкор ҳар томонга уча бошлаганидан, Смит уни ушлаёлмасди. Қачонки қушча Биллининг устидан учаётганида, уни ушлаб олди.
“Олтисекундли” Смит қувончидан ҳуштак чалиб юборди.
— Бутун умримда бунақа тез қўлларни кўрмовдим. Йигит, сиз профессионал-бокс тўғрисида сира ўйлаб кўрганмисиз?
Бу йўл-йўлакай берилган фикр Биллини профессионал-бокс тўғрисида ўйлантириб қўйди, кўп ўтмай аксариятвақтини спорт машғулотларига бағишлай бошлади. Бир кунда 11 дан 13 км. гача югурар, кейин машғулотлар комплексига, бирор-бир боксёр уни жангга таклиф қилмагунича, осилган грушани уришга борарди. Рингдаги машғулотлар вақтида Биллини кузатаётган “олтисекундли” Смитга унинг тез ҳаракатидан кўра,қатъий журъати кучли тассурот қолдирди. Тренер Билли билан кўп соатларни, уни оёқни тўғри қўйиш, қўл ҳаракати, а энг асосийси — зарбани қандай қабул қилиш ва бундан қандай оёққа тура олишни ўргатиш билан ўтказар эди.
Джорж Смит ўз лақабини биринчи профессионал жангда олди, ўшанда у рақибини роппа-роса олти секундда нокаут қилган эди. Смит Биллидан саккиз ёшлар катта ва 16 кг. лар ундан оғир эди. Билли ундан кучлироқ ва шиддатлироқ одамни ҳаётида ҳали учратмаган эди. Қачон у биринчи марта тренери билан рингга чиққанида, “олтисекундли” уни бешавқат дўппослади. Бир куни эса Смит Биллини шундай урдики, у рингни арқонидан учиб ўтди ва ринг олдидаги йиғиштириладиган стуллар устига чўзилиб қолди. Билли узоқ вақт ўрнидан туролмади. Қачон нафасини рослаб ўзига келгач, ундан сўради:
— Олтинчи, сен нимага мени бундай урасан?
Смит кулди ва жавоб берди:
— Бунақа машғулотлар сен учун фақат фойдага.
— Фойдага? Қандай фойдаси бўлиши мумкин уни менга, сен мени сал бўлмаса ўлгудек ураяпсанку?
— Билли эшитиб ол, сен қанчалар жисмоний кучли бўлишингга қарамай, ҳар сафар сени урганда, зарба сени организмингни силкитади ва юракка келадиган қонни тўхтатади. Бошида сенга кучли зарбаларни қабул қилишингни ва улардан тезда яна ўзингга келишингга ўрганишингга тўғри келади. Агар сени тананг зарбалардан тезда ўзингга келишга ўргатмаса, сен у ерда ётаверасан, а секундлар бу вақтда ҳисобланаверади. Лекин сен бунга ўргансанг, агар сени нокдаун24 га жўнатса ҳам, сен тезда оёққа турасан. Мана мен қандай ўргатаман. Сен ҳозир мени ёмон кўришинг мумкин, аммо қачон рингга чиққанигда, мендан миннатдор бўласан.
24 Нокдаун қилиш — уриб ағдариш. (Тарж.)
Билли яна рингга чиқди ва машқ қилаверди.Тезда у ўзини шундай тута билишга эришдики, “олтисекундли” Смит бор кучи билан уни қорнига урганида, Билли арқонга бориб суяниб қолар, шунда ҳам олдинги ҳолатида қолар ва жангни давом эттиришга тайёр эди. Билли машғулотларда 8 — 10 раундга чидай бошлаганпайтлариданоқ, у “Олтин Қўлқоп” номли ҳаваскорларнинг мусобоқаларида қатнаша бошлади.
Рингда Билли кучайди. Оддий машғулотми у, ёки профессионал жангми, бунга бутун кучини сарфлади. Бокс унинг ҳис-туйғуларига эркинлик берди; ғазаб ва ғулғула, қайсики унга шу вақт давомида тўпланган эди, шуларнинг ҳаммаси қўллар пулемёт ўқидай зарбалар ёғдиришга имкон берди. Тезкорлик ва қатъият уни ғалабадан-ғалабага олиб келди. Ҳар бир ғалаба Биллини янада шуҳрат чўққисига кўтарди, ва унинг ўзига ишончи жуда ошди. Ҳеч қачон ҳаётида бунлайҳурмат ва таҳсинга эга бўлмаган эди. Ўзини муҳим шахс деб ҳисоблай бошлади.
Ҳаваскор-боксчи мусобоқаларига қатнашиб, Билли битта ҳам жангда енгилмади. “Олтин Қўлқоп” турнирларида бир йил қатнашди ва профессионал бўлди. Учта штатдан вакиллар қатнашган енгил вазн25 лилар ўртасида район чемпионатини ҳисоблаганда, Билли кетма-кет ўн беш ўйинда ғалаба қозонди. Энди Билли ўзини енгилмасман, деб ўйлади. Лекин бир куни коса тошга урилди — у ўзига тенг рақибини учратди.
25 Енгил вазн: 51-54 кг; иккинчи ярим-ўрта вазн: 62-67 кг. (Тарж.)
Унга Билли Пригард билан жангни тайинлашди, Ғарбий Виргиниялик боксёр, чемпионатда қатнашаётган эди. Матч Индиана штатида, Эвансвиллда ўтди. Билли Эванвиллга ўша кечқурун матчда, иккинчи ярим ўрта вазнли қатнашувчи дўсти Говард МакЛини билан борди. Улар кундузи учда тушлик қилиб, рингга қайтишди, озроқ дам олиб, кейин мусобоқа олдидан қўлларини ўраб чиқишди. Билли кўк рангли костюмда эди. Чўнтагидан тароғини олиб, қоп-қора қалин сочларини тарай бошлади.
Говард ошнасига қараб, ҳуштак чалиб юборди.
— Биласанми, Билли? Сен баптист ваъзхонига ўхшайсан.
Билли ғазабдан ловуллади. У ҳамма вақт ҳақоратларга жуда таъсирчан эди ва унинг фикрида “ваъзхон” — “нозик” дегани билан баробар эди.
— Хўш, бир минутга тўхтаб тур, Говард. Яхшиси сен бунақа гапни кулиб айтсанг бўларди.
Билли оёқларини кенг қўйди ва муштини тайёрлади. Говард ундан 14 кг оғир бўлса ҳам, унга ташланишга тайёр эди. Аммо Говард кулиб, бор-йўғи ҳазиллашганига ишонтирди ва Билли муштини туширди.
Ўша кечқурун Билли рақибининг кучи ва чаққонлигига ҳайрон қолди. Пригард шундай ғазаб билан ташландики, бунақасини ҳали Билли учратмаганди. Биринчи марта боксёрлик мавқеида у ўз кучига иккиланганини сезди. Жанг бошида панд еганини англаб, ҳали у Причард билан дурангга умид қилганди.Аммо, ўйин қизиган пайтда Биллига, зарба устига зарба шунчалар ёғилавердики, у ўзига савол берди: Причард шу ерда мени ўлдирмоқчи эмасмикин? Ўйин охирида, рақиблар орасидаги танаффус вақтида, Билли стулда ўтириб, нигоҳини шифтга қадаб, аста ибодат қилди: “Худойим, агар сен менга шу ердан тирик чиқишимга йўл берсанг, боксни ташлайман деб ваъда бераман.”
Ўша оқшомдан кейин Билли бошқа ҳеч қачон рингга қайтмади. (Фото №9).
1931-ЙИЛ КУЗЛАРИДА Билли Нью-Олбани газ заводида ҳисоблагичларни тузатар эди. Газнинг тарқалишидан боши айланиб, ерга йиқилди. Бу воқеа оқибати ҳар доим ўзини эслатиб турди: унинг боши оғрир, кўз олди хиралашар, мажбурдан овқатланарди; зардоби ошганидан ҳар овқатланганида ошқозони кучли оғриб, оғзида зарда қайнарди. “Индиана Коммунал Компанияси” Биллини Луиссвилда тиббий кўрикдан ўтказиш учун пул ажратди.Аммо Кентукки штатидаги врачлар ташҳис қўйишда қийналишди. Такрорий текшириб, охири унда кўр ичак касаллигини аниқладилар. Бундан Билли ҳайрон бўлди, чунки оғриқни биқинидан эмас, ошқозонидан сезарди. Мутахассислар буни, газдан заҳарланганлиги оқибатида бу текширишларни чалғитди, кўр ичак симптомларини яширган дейишди.Улар кўр ичак шамоллаган ва уни олиб ташлаш керак, дея, тиришиб маъқуллашар эди.
Билли истар-истамас операцияга кесадиган жойидагина наркоз қилиш шарти билан рози бўлди. Унда 14 ёшлигидаги иккала оёғи ўқдан яралангандаги операциядан даҳшатли хотира қолган эди. Ўшанда у наркоздан аранг ўзига келганди ва ҳозиргача ўша даҳшатли кечинмаларни, қачонки адойи-тамом бўлган, умидсиз ва саргардон жонлар орасидан тубсизликка учгандаги хотираларни сира эсидан чиқармасди. Даҳшат зимистонлик, ёлғизлик ва бу жирканч юзлар... Ҳеч қачон яна ўша ерни кўришни истамас эди!
Асабий ва қаттиқ қўрққан Билли, операция вақтида ёнида бирор-бир ибодат қила оладиган одам бўлишини истади, шу сабабдан Биринчи Баптистлар Черкови хизматчисини ёнида бўлишини илтимос қилди. Аппендикс мувафаққиятли олиб ташланди ва Биллини ўз палатасига ўтказишди. Касалхона койкасида ўзига келган ҳолатда ётаркан, дақиқа сайин юрак уриши секинлашаётганини сезди. Билли ҳамширани чақирмоқчи бўлди, лекин унинг товуши шивирлашга айланди, қўлларини эса шунчалар мадорсизликдан қимирлатолмай қолди;нафаси ичига тишиб, юрак уриши шунчалар секинлашдики, юраги умуман базўр урарди. “Бу ўлимми? Мен ўляпманми? — деб ўйлади.
Палата хиралашиб, деворлар чайқалиб, дарахтларга ўхшаб мудҳиш кўрина бошлади. У гўё совуқ, қоронғу ўрмонда пайдо бўлди. Унга узоқ-узоқларда шамол эскандай эшитила бошлади. Олдинига кучсиз бу шовқин кейин зўрайиб, у томонга кела бошлади. Билли ваҳимага тушди: “Бу ўша! Ўлим менга келяпти!” У ибодат қилмоқчи бўлди, лекин бир калима сўз тополмади. Шамол атроф дарахт шохларини ҳаддан ташқари силкитмагунича, борган сари кучлироқ эсар эди. Кейин ҳаммаси ўзгарди: қоронғи ўрмон кутилмаганда йўқ бўлди, ва Билли қараса улкан теракнинг тагида турибди. Бу ўша, уни қаттиқ қўрқитган ва кўришдан қочиб юрадиган, ўша йирик дарахт эди. Шунда ҳаво ҳам тинч ва юракни сиқадиган, гўё намлиги 99 % кундай эди. Баргларни шивирлаши Биллини баландга қаратди ва дарахтнингбаланд шохларида айланаётган ўша шамол гирдобини кўрди; ўша теран товуш жаранглади: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танингни ҳеч қандай ҳаром қилма. Мен сени чақирдим, сен эса келмадинг”. Билли фикран кўп йиллар бурунги, яна ўша кунга қайтди, қачонки бу товуш яна айтди: “... ва улғайганингдасен учун меҳнат бор”. Товуш яна айбловни такрорлади:
— “Мен сени чақирдим, сен эса келмадинг”.
Биллини даҳшат қоплади. Ҳаётдан мантиқни йўқотмадимикан у? Барчасини тузатиш мумкинми?
— Ким чақирди? Сен Ким?Ва нима қилишимни хоҳлайсан? — асабийликда, баланд товушда сўради, у.
Товуш учинчи марта такрорлади:
— “Мен сени чақирдим, сен эса келмадинг”.
Билли қичқирди:
— Исо, агар бу Сен бўлсанг, мени ерга қайтишга ижозат бер, мен Сенинг Хушҳабарингни уйларнинг томидан ва кўчаларнинг бурчагидан ваъз қиламан. Мен бу ҳақида ҳаммага айтаман!
Бир онда Билли яна касалхона кроватида ҳозир бўлди. Энди унинг юраги нормал урарди, ўпкаси эса чуқур-чуқур нафас олар эди. У тирик қолди.
Биллининг тўшагида турган жарроҳ, юзларига қон келиб, ва унинг ҳаётий кучи тезда тикланганлигини кўриб, жуда ҳайрон бўлди. Чарльз ва Элла Бранхамга ўгирилдида ўзининг фикрини айтди: “мен черковга бормайман. Менинг врачлик амалиётим жуда кенглигидан, бу учун менга вақт ҳам етишмади. Аммо мен биламан, бу болага Худо назар қилди”.
Билли кесилган жойлари оғриққа чидай билиши биланоқ, ишга қайтишга мажбур эди. Афсуски, оператция аввалдан бўлган симптомларни бирортасини ҳам камайтирмади. Қиш бўйи унинг жисмоний аҳволи доимий ёмонлашаверди. Биллининг ошқозони, нимаики емасин, барини қайт қилар, уни арпанинг қайнатмаси, қора олхўри шарбати билан жон сақлашга мажбур қилар — ва хатто булар ҳам ёмон ҳазм бўлар эди. Биллида “астигматизм”26 ривожлана бошлади, у фақат қалин линзали кўзойнакда кўриши мумкин бўлиб қолди. Ҳар сафар кўзойнагини ечса, боши қаттиқ чайқалар, ҳатто сартарош ҳам сочини ололмаган эди.
26Астигматизм — кўз кассалиги, бунда тасвир ноаниқ ва эригандай кўринади.
Луисвиллдаги мутахассис-врачлар ташвишга тушдилар. Ўтказилган кўп текширишлардан кейин бир врач деди: “Мистер Бранхам, аҳволингиз яхши бўлишига умид йўқ, деб қўрқаман, сизнинг ошқозонингизгўё газзак олган яраларнинг бухча ўрамидан бошқа нарса эмасдек. Қолган умрингизда сиз жуда қаттиқ парҳезга амал қилишингизга тўғри келади. Ҳеч қачон унутманг, бир донагина қаттиқ овқат сизни нобуд қилади”.
Билли уйига ҳорғин ва тушкун аҳволда қайтди. Лекин ҳар ҳолда у тирик эди. Энди у ваъдасига кўра, Худони топиш ниятида астойдил эди. У Библияни буюк илҳомланиш билан ўқий бошлади. Қанча кўп ўқир экан, шунча кўп руҳланарди. У ҳақиқатдан ҳам ўзини, бевосита Худо овозини эшитган эркак ва аёллар билан бир қаторда қўярди. У ҳали ёш болалигида ўша терак баргларидан Худо гапирган бўлиши мумкинмикан? Билли Худо Аюб билан қуюн27дан гапирганини ўқимагунича,у ҳар доим, ўшанда Худо гапирганлигига шубҳаланарди, аммо охиригача қатъий эмасди. Бундан унинг имони қатъий бўлди. Кейин Билли Бранхам Исони, Петр ва Павелни ҳаёти тўғрисида ўқишга боши билан шўнғиди, ундан ҳаяжонда ёнди. У шу ерда гипнозга ўхшаш ҳолатларга жавоб топа олди, қачонки у умуман ухламаган, мутлақо ҳушёр ва айни шу пайтнинг ўзида бошқа жойда пайдо бўлиб қолар ва воқеаларни кўрар, кўрса ҳам худди оёғидаги ботинкани кўриб тургандай аниқ кўрар эди. Библияда бу — ваҳий дейилади. Шу учун унингҳам ҳаёти унчалик ғалати эмас эди. Оддийгина қилиб айтганда, Худо у билан мулоқот қиларди.
27 Аюб 38:1 ва 40:1. Инглизчадан фарқли ўлароқ, русча синодаль таржимасида “қуюн” ўрнига “бўрон” сўзи ишлатилган: “Раббий Аюга бўрондан жавоб берди ва деди”. (Тарж.)
Билли ўша яқиндаги ҳар хил черковларга бориб, улардан Худо билан қандай қилиб учрашса бўлади, деб қизиқар эди. Аммо келишиш ва умумий аниқ йўл ўрнига у, қарама-қарши фикрларга дуч келди, улардан боши айланиб, қотиб қолди холос. Биринчи Баптистлар Черкови унинг исмини рўйхатлар журналига ёздиришини ва шунда унга аъзолари сонига қўшганлиги тўғрисидаги хат беришларини истарди. Лютеранлар уни қабул қилиш (Конфирмация)28 қоидалари дарсида қатнашишини хоҳлар эди. Католиклар уни рим папасини худди Худонинг ердаги олий хокимиятидек қабул қилишини ва ҳар якшанда мессада иштирок этишини хоҳларди. Еттинчи Кун Адвентистлари уни шанбага “шаббат”29 яъни муқаддас кундай риоя қилишлигини хоҳларди. Ҳар бир черков ўзида ҳақиқат борлигига талабгор ва бу билан қолган черковларни бекор қиларди.
28 Конфирмация — католик ва протестантларда қабул қилиш урф-одати (ҳар хил формаларда), маълум бир ёшга етган ўспиринларни черков жамоасига қабул қилиш. (Тарж.)
29 Шаббат — муқаддас дам олиш куни. (Тарж.)
Билли нима қилишини ҳам билмасди. У Худони қандай қилиб топишга озгина бўлса ҳам тассавурга эга эмасди. Кейин ўйлаб қолди:“А биласанми, мен Уни табиатда кўрдимку. У билан гаплашишга ўрмонга бораман”.
У ўзининг энг ёқтирганжойларидан бирига жўнади, аммо бу ҳам ёрдам бермади. У нима гапиришни билмас ва ўзи билан ўзи гаплашиши нодонлик деб ҳис қилди, гўё ҳеч кимса йўқ эдики, уни эшитса. Шунда уни бир фикр чулғаб олди: “А нима учун Худога хат ёзмаслик керак?”. Бу унга яхши бўлиб кўринди ва у ёзди:
Буюк Ҳурматли Жаноб,
Мен олмахонларни овлаб шу ерда ўтирибман, ва мен биламан Сиз шу сўқмоқдан ўтасиз. Мен биламан, Сиз менинг ёнимдан ўтасиз. Мен Сизга мухтожман. Илтимос, қачон бўлса ҳам мен билан гаплашишга келинг. Менинг Сизга айтадиган гапларим бор.
Билли Бранхам
Дарахтга хатни қистириб қўйиб, Билли буларнинг ҳаммасидан бирор-бир яхши нарса чиққанлигини текшириш учун, бу ерга кейинроқ қайтишини ўйлаганча уйига жўнади. Аммо кейинги кунидаёқ шубҳаланди: “Тўхтачи. Мен ахир ўрмонда ҳеч кимни кўрмадим. Бунинг устига Худо ҳамма жойда бўлса, мен У билан шахарда ҳам ўрмондагидек, осонгина учрашишим мумкин. Аммо мен яна олдинги муаммога дуч келаман. Мен Худо билан гаплашмоқчиман, лекин мен билмайман, буни қандай қилиш мумкин”.
У уйининг орқасидаги эски саройга борди ва орқасидан эшикни ёпди. Кечаси ёққан ёмғирдан кейин саройдан чакки ўтаётган эди. Ерни намлигига эътибор ҳам бермай,Билли эски ва занглаб ётган “Т” моделли “Форд” олдида ўз Парвардигори, Тангриси билан гаплашиш ниятида — оташинлигини ўйлаб тиззаларига чўкка тушди. У ғулдиради: “Хўш, буни қандай қилиш керак? Мен расмларда одамлар қандай ибодат қилишини кўргандим чоғимда, улар қўлларини мана бундай қовуштирардилар”. У одатда ибодат қиладиганлардай ҳолатда, кафтларини бир-бирига ушлади. “Энди нима десам экан? Ахир қандайдир бўлиши керак-ку, ва буни мен билмайман”. Таваккалига гапириш — унинг калласига келган ягона фикр бўлди.
— Ҳурматли Зот, мен хохлардимки, Сиз келсангиз-у икки дақиқа мен билан гаплашсангиз. Мен қанчалик ёмонлигимни Сизга айтмоқчиман?
У тўхтаб, қулоқ сола бошлади.Саройда аввалгидай ўлик тинчлик ҳукм сурарди.“Балким, қўлимни бундай ушлашим керакдир”. У бармоқларини бир-бирига ўтқазиб олди ва яна уриниб кўрди:
— Ҳурматли Зот, мен ўзим билмайман, қандай тўғри бўлади, лекин Сиз мени тушунасиз деб умид қиламан. Сиз менга ёрдам беролмайсизми?
У яна тўхтаб қулоқ солди, — сукунат.
Ва шу пайт кўнгли тўлиб, кўз ёшлари дувуллади.
— Жаноб, агар Сиз мен билан гаплашмасангиз ҳам мен Сиз билан гаплашавераман. Жаноби Худо, менда бирор-бир яхши нарса йўқ. Мен ўзимдан уяламан. Кечиринг, қулоқ солмаганим учун. Сизни қадрингизга етмаганим, Сизга эътибор бермаганим учун. Аммо энди мен Сизга мухтожман. Илтимос, мен билан гаплашишга келинг.
Бирдан танасини ғалати ҳис қила бошлади. Кўзини очиб, бошини кўтаргач, орқасидан вижиллаб кетди, ва уни қўрқув қоплади:унинг олдида ҳавода тўғри шаклдаги хоч ҳосил қилиб, ёрқинянтар нури ундан шуълаланарди. Бу нурнинг энергияси қаъридан ўзга тилда товуш жаранглади.Бунга ўхшаган тилни Билли ҳали эшитмаганди.Кейин бунинг ҳаммаси ғойиб бўлди.
Биллини нафас олишга ва қимирлашга мажоли қолмай, ўзини мутлақо йўқотиб қўйган ҳолда тиззалаганича қотиб қолганди. Ниҳоят у ўзини ўнглаб олиб, деди:
— Сэр, мен Сизнинг тилингизни тушунмайман, аммо мен ўйлайманки, мен ҳам қандайдир тарзда шу хочга тегишли бўлишим керак... ва мени гуноҳларим ҳам ўша ерда ётиши керак.Агар Сиз мени кечирсангиз, қайтиб келингиз ва Ўз тилингизда гапирингиз холос. Сиз мени тилимда гапирмасангиз ҳам, мен Сизни тушунаман.
Хоч, нур ва ҳарорат таратиб пайдо бўлди. Билли кўзларини юмди ва қўлларини узатди. У ўзига хос туйғуни ҳис қилди, гўё танасини иссиқ ёмғир томчилари саваларди. Елкасидан юз пудлик юкни олгандай ўзини осойиш ва эркин ҳис қила бошлади. У кўзини очганда нур аллақачон ғойиб бўлганди.
Беҳад ҳаёжондан Билли саройдан учиб чиқди ва уйга бостириб кирди. Онаси чўчиб тушди:
— Билли, нима бўлди? Сен ассабийлашаяпсанми? , — сўради.
— Йўқ она. Фақат ҳозиргина бир ажойиб нарса содир бўлди.
— Нима бўлди?
— Билмайман, лекин мен ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман!
У қувончини тўкиш учун жой излаб, яна ҳовлига шамолдек учиб чиқди. Уйининг орқасидан темир йўл ўтарди, Билли тепалик билан ўралган тўсиқдан ошиб ўтди ва гоҳ-гоҳ сакраб шпаллардан чопиб кетди, сояси билан муштлашгангаўхшаб муштларини қулочкашлаб, ўз туйғуларига эркинлик берди. Ниҳоят, ҳа, охири, у Худони Исо Масиҳ хочида топди!
Икки кунлар ўткандан кейин Элла айтди:
— Билли ўткан кеча сен ҳақингда туш кўрдим. Сен оқ булутда туриб, бутун дунёга ваъз қилганингни кўрдим.
Бу Биллини лол қолдирди ва ғалати туюлди, ¾ахир унинг онаси қарийб ҳеч қачон туш кўрмаганди-да.