Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Муаллифнинг изоҳи



БУ КИТОБДАГИ ФАКТЛАР ва воқеаларнинг аниқлиги ва ишончлилигига қизиқувчи ўқувчилар учун менинг муаллифлик изоҳим фойдали бўлиши керак.

Биринчи китобнинг биринчи бобида воқеаларни Уилльям Бранхам ҳақида эшитмаганлар учун ҳикоялашдан қизиқишлари мақсадида мен атайин “қуюқ жилоладим”. Биринчи бобдаги сухбатлар, менинг тахминимдир. Аммо бу тарихнинг асосий моментлар аниқ. Мисол учун, Элла Харвин Бранхам ва Чарльз Бранхам хаёти туғрисидаги биографик маълумотлар, ҳамда мойли шам мисолидаги каби кулбанинг ички ва ташқи кўриниши ҳақидаги майда-чуйда тафсилотлар; ўша, Бранхам момонинг умри давомида ҳеч қачон оёқ кийим киймаганлиги, Чарльз Бранхамнинг биринчи фарзанди туғилиши шарафига ўзи учун янги конбинезон сотиб олиши учун Берксвиллига жўнаганлиги, буларнинг ҳаммаси Америка бўйлаб тингловчиларга ўз биографиясини айтиб берган Уилльям Бранхамнинг ўзи айтганлари эди.

Кейинги бобдаги биографик тавсифлаш бевосита Уилльям Бранхамнинг ўзи берган гувоҳлигидан олинди. 19 йил давомида унинг ваъзлари магнит тасмасига ёзиб борилган бўлса, ва уларда бу тарихни бир неча марталаб бошқача ҳикоя қилган. Бизларнинг ҳам ҳар биримиз каби, бирор нарсани кўп марта айтганимиздагидек, у ҳам ҳар сафар айрим тафсилотларни ҳикоя қилганда ё бирор нарса қўшар, ё бирор нарсани эсдан чиқариб қолдирар эди. Мен манзарани тўлиқроқ бўлиши учун кўп маълумотларни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилдим. Бу тарихни Уилльям Бранхам ўзи айтиб берганидек кўринишда ўқишни истаганлар учун энг осони компьютер компакт-дискларида қисқартирилмаган ҳолда ёзилган ваъзларни сотиб олишдир. (“Адабиёт ва информация манбалари” қисмида Уилльям Бранхамнинг ваъзларини ёзма кўринишида, аудиокассета, аудио компакт-диск, компьютер дисклар ва Интернетдаги жойларнинг рўйхати кўрсатилган).

Менинг китобимдаги бирор нарсани тасдиғи Уилльям Бранхам ваъзларида айтиб кетилмаганлиги сизни ўйлантириб қўйса, унутманг, плёнкага ёзилган унинг ваъзларигина бу биография учун тўплайдиган ягона информация манбаи эмас. Мен газета ва журнал мақолалари, “Адабиётлар ва информация манбалари” қисмидаги китоблардан ҳам фойдаландим. Бунинг учун яна Уилльям Бранхам билан шахсан таниш бўлган одамларнинг гувоҳликларидан ҳам фойдаландим. Мисол учун биринчи бобда ҳикоя қилинган ўша тонготар маҳал кулбанинг деразасида қўнган каптар воқеаси. Уилльям Бранхамнинг холаваччаси Генри Бранхам айтиб берган, унинг онаси эса Уилльям Бранхам туғилгандаги доя хотинлардан бири эди. Бу воқеа “Фақат ишон!” журналининг 1988 йил август сонида ҳикоя қилинади. (1-қисм №2, 18-саҳифа).

Ҳар қандай таржимаи ҳол — бу бор йўғи ҳаётни тасвирлаш. Ҳар бир биограф ўрганадиган предметни ўзининг шахсий призмасидан ўтказиб ёзар экан, унинг ёзган китоби ҳам шахсий тасаввурини ифодалайди. Мана нима учун Авраам Линкольннинг ҳаётини тасвирловчи 900 дан ортиқ биография мавжуд. Ва ҳатто автобиографияни баён қилиши, авторнинг умрини турли давридаги фактларга турлича қарашига ҳам боғлиқ. Америка тарихида энг оммабоп автобиографиялардан бирини Франклин Бенжамин ўзи ҳақида ёзган бўлса-да, шундан кейин ҳам у ҳақида жуда кўп ёздилар. Кўпгина ҳаётий фактлар, эсланмаган ҳам эди, бунинг устига бу фактлар ҳақида ҳар хил талқинлар бор эди.

Бу биография, албатта, Уилльям Бранхам тўғрисидаги менинг шахсий тасаввуримни акс эттиради. Бу тушунча менга кўп йиллик ибодат ва изланиш туфайли келди. Мен бу одамнинг ғайритабиий ҳаёти Илҳомчиси — Худо Руҳига ва ҳаётий фактларига содиқ қолишга ҳаракат қилдим. Шундай бўлса-да, унинг кечинмалари ва таълимоти ҳақида кўпроқ билиб олишга имконият бор. Бу биографияни ўқиб чиққанингизда ҳам, шак-шубҳасиз. Сиз кўпроқ билмоқчи бўлган манба — бу Уилльям Бранхамнинг плёнкада ёзилган ёки босиб чиқилган ваъзларидир.

Сизнинг ажратган вақтингиз ва ҳаракатингиз мўл-кўл тақдирланади.



Up