Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Ҳавода осилганча...

12 bob

1933



ЭНДИГИНА ИМОНГА КИРГАНЛИК Уилльям Бранхам учун иккинчи даражали ютуқ, нонга “суртиш” мумкин бўладиган мой билан мураббодек қандайдир қўшимча эмас эди. У, имон, унинг нони эди. Йигирма тўрт йил мобайнида у руҳий биёбонда салкам ўлгундайин оч қолиб мақсадсиз дайдиди; ўлиб қолмай, тирик қолиш учун у, руҳий маънода, пустлоқ билан, барглар ва ўтлар билан озиқланди. Ҳозир эса, ўз бутун умри давомида биринчи марта, у руҳий витаминларга бой чинаккам озуқа еди; ўлаётган одамга Абадий Ҳаёт бериш учун осмондан тушган, Ҳаёт Нони – Исо Масиҳ эди. Билли кундан-кунга унинг руҳий кучи ўсганлигини ҳис қилди. Бирданига дунё фақат бир қадоқлар, тери, инкорлик ва парокандаликдан кўра кенг маъно унинг кўз ўнгида очди. Энди Биллида доимий умид, муҳаббат ва мақсад бор эди. Унинг Исо Масиҳга имони, атрофида унинг бутун фикрлари ва кароматлари айланадиган – таянч нухтаси – унинг борлиғи марказига айланди.

Билли ҳар бир Масиҳчи ўз ҳаётида Раббимизнинг иродасини била олиши учун Қудратли Худо қисқича Ўз фикрларини Библияда баён қилганлиги ҳақида пастори ваъзларини эшитди. Бор-йўғи улардан талаб қилинадигани – Библияни ўқиш ва ибодат қилиш. Бу мулоҳаза Билли учун доно фикр бўлиб кўринди, шу сабабдан зўр ихлос билан Каломуллоҳни билиш учун, кейин буни ҳар куни ишлата олиш мақсадида кучли иштиёқ билан Библияни ўқиди. Библия у учун кутилмаганда меърос бўлиб берилган, хазиналарга бой уйга ўхшарди гўё. У ҳамма хоналарга киришни, ҳамма столлардаги яшинларни тортиб кўришни, шкафларни очишни ва омборхоначаларни ковлаштиришни, ҳозир нималарга эгалигини аниқ кўришни хохлар эди.

Ўн йил аввал еттинчи синфни тугатгандан бери, у кам ўқир эди; натижада ўқиши эсдан чиққан ва секин эди. У ўқийдиган текстни умумий маъносини анчагина яхши тушунар, аммо Эски аҳддаги қийин исмларни айта олмасди, Артаксеркс, Новуходоноср, Зоровавель и Ванея номларни. Бунинг устига унинг кентукки шевасидан кучли фарқ қиладиган Король Иаков замонларидаги инглиз тили синтаксисини қийин ўзлаштирар эди 1933-йил бошида Билли биринчи марта ваъз қилганда, у Библияни эшитириб ўқишда ўзининг тилига ишонмади. Шу учун у Хоупни орқасидан платформада ўтириб, ҳар сафар унга белги берганда унинг ўрнига Библиядан парча ўқиб беришга кўндирди. Унинг темаси Самсоннинг шиддатли ҳаётида Худонинг ғамхўрлиги ва инояти эди. Хоуп Хакамлар китобидан Билли кўрсатган парчани ўқиди ва у ўз фикрларини айта бошлади. Тезда йиғилишга Юҳанно 14-бобда Исо нима деганини ўқишни хохларди. У Хоупни имлади ва ўқий бошлади: “Юрак ларингиз ғамга тўлмасин...”. Билли уни бўлди: “Сиз эшитдингизми у ерда нима дейилган? Ташвишланманг”. У яна Хоупни имлади ва давом эттирди: “Худога ишонинг ва Менга ишонинг”. Билли яна уни тўхтатди: “Сиз ишонасизми? Сиз ҳақиқатдан ҳам ишонасизми?” Шундай қилиб унинг биринчи ваъз қилишга уринишлари давом этди, шубҳасиз, ноқулай ва тутилиб-тутилиб, аммо, чуқур самимийлиги ўрнини билдирмаслигидан у жуда қизиқарли туюларди.

Элла Бранхам, мажлисда ваъзни эшита туриб, ўз ўғли сўзларини диққат билан тарозига соларди. Билли ҳаётида ҳайратланарли ўзгариш, ҳамда унинг ғайритабиий шифоланиши юрагида қандайдир руҳий нарсани чуқур уйғотди. У бунга жавобан ўттиз тўққиз ёшида ҳаётини Исога бағишлади. Шодликдан тўлиб-тошган Билли онасини Раббий Исо Масиҳ Исмида чўқинтирди.

Онасининг жавоби Биллини дадиллантирди, шу учун у отасини черковга келишга кўндира бошлади. Чарльз Бранхам Биллининг ҳамма уринишларига қарамай, рад қилди, бу томонга уни жойидан бир қадам ҳам жилдириб бўлмасди. Бу Биллига ором бермасди. У ўн тўрт ёшида операция вақтидаги дахшатли, ўшандаги умидсиз ва саросима жонлар орасига тушгандаги қўрқинчли кечинмаларга асосланиб, умидсиз йўқолган одамлар учун қайғуришдан ўзини тўхтата олмасди. Энди Билли тез-тез ибодат қиларди: “Азиз Худовандим, менинг отамни бу ерга тушишига йўл қўйма; илтимос, унга Сенинг марҳаматингни ва Сенинг кечиришингни кўришга имкон бер”.

    37Синтаксис — сўз боғланиш методлари ва уларнинг сўз бирикма ва гапдаги формалари.

Бир куни кечаси, қачонки оила аъзоларининг қарийб ҳаммаси аллақачон ухлаганди, Билли меҳмонхонада похол тўшакда ётганча ўша жойдаги қовоқхонада майхўрлик қилган отаси учун ибодат қиларди. Ибодат вақтида Биллига гўё овоз “Тур” деди. У ўрнидан турди ва нима учунлигини билмай, эшикдан чиқди, аммо қаергадир боришга майли борлигини ҳис қилди.

Уй орқасидаги сўқмоқча ўша ерларда тарқалган тиззадан келадиган, қизғимтир дуккакли буталар ўсган, ҳали одам кўчиб келмаган бир неча ер учаскалари билан кесишарди. Биллига юлдузлар нури сўқмоқдан боришга ёрдам берар эди. Майдоннинг ўртасига бориб, у тиззасига турди, бошини эгди, қўлларини кўксига қўйди ва отаси учун ибодат қилишга давом этди. Кутилмаганда у кўзини очди-ю,ўзидан уч метр нарида, олдида турган одамни кўриб сесканиб кетди. Бу жуда бошқача одам эди: пастгина, нозик жуссали, сочлари елкасигача тушган, калтароқ соқолли ва самодаги юлдузлар нурида аниқ билиниб турган оқ кийимда эди. Бу эркак Биллига ёни билан бурилган турар ва шарқ томонга қараб турарди. Ундан ором ва осойишталик тараларди. Унинг қўли кўкрагида букилган, оёқлари эса шахмат тартибида жойлашганди — бир оёғи бошқасидан хийлагина олдинроқда эди. Билли яна бир бор унинг оёқларига разм солди. Бўлиши мумкин эмас, ахир унинг оёқлари ерга тегмасди!

“Тўхтачи”, — Билли ўйлади-да, шу вақтнинг ўзида қўлини “суякчасини” тишлаб оғритди. “Мен ухламаяпман. Йўқ, мен у ерда отам учун ибодат қилдим ва нимадир менга бу ёққа чиқишимни айтди... ва мана бу ерда бу одам турибди”.

Бу ҳаммаси жуда реал бўлиб туюлди; ўскин ўтларни тебратган ўша шабада бу нотаниш одамнинг оқ кийимларини тортқиларди. Билли оқ толнинг шохчасини синдирди ва тиш тозалагич сифатида оғзига этди. У ўйлади: “Раббим Исога ўхшаб кўринади. Қизиқ, бу У эканми?”

Сўқмоқчадан тушиб, Билли бу одамнинг юзини озгина яхшироқ қараб кўриш учун яқинлаша бошади. У йўталиб қўйди: “Ҳм – ҳм”. Эркакгина қимирламади. Билли ўйлади: “Уни чақириб кўрайчи”. У деди: “Исо!”

Бегона одам бурилиб қаради ва қўлини чўзди.

Бу Биллининг энг охирги, ёдида қолгани эди. У турган жойида эсдан кетди-ю, йиқилди; аммо, бу сиймо абадий унинг хотирасига қолганидан кейингина ҳушдан кетди, — юз қиёфаси шундай чуқур характерни ифодалар эдики, уни оламда бирор-бир рассомга ҳеч қандай тарзда бўёқлар билан уни етказа ололмасди. Бу юздан бешафқат хокимлик кўриниб турарди: У шундай кўринар эдики, агар биргина сўз айтса, унда дунё йўқ бўлиб кетар эди — ва лекин, Унинг кўзларидан шундай бир таърифга сиғмайдиган, тил ожизлик қиладиган мулойимлик, раҳм-шавқат ва муҳаббат акс этар эди.

Тонгда Билли ўскин оқ толларни устида далада ётиб, туннинг совуқ ҳавосидан ва шубҳасиз ўзининг кўз ёшларидан ич-ичигача ҳўл бўлиб кетган пижама кўйлакнинг намлигидан қалтираб, ўзига келди. У уйига борди, кийинди, кейин эса, қувончи ичига сиғмай, бу кўрганлари ҳақидаги фикрини билиш учун пасторининг уйига борди.

Бу кечинмалар умуман доктор Дэвисни севинтирмади. У деди:

— Билли, бу сени ақлдан оздиради. Бу шайтондан. Бунақа, ҳеч нарса билан ҳазиллашма.

Бу сўзлардан Билли хафа бўлди, чунки буни, у жуда ҳурмат қиладиган одами айтганди. Бу ҳақида яна бирор кишининг фикрини билиш илинжида пасторнинг уйини қўрқув ва саросимада тарк этди. Биллининг кейинги борган одами, унинг эски дўсти, руҳоний МакКинни бўлди. Бу қарри хизматчига ҳамма бўлиб ўтганларни айтиб берди.

— Шундай қилиб, МакКинни ака, сиз нима дейсиз бу ҳақида?

Руҳоний МакКинни ўйланиб иягини қашиди.

— Нима ҳам дердим, Билли, мен сенга ўз фикримни айтаман. Мен ўйлайман, сен агар покиза яшасанг ва мана бу ерда Библияда ёзилган — Худо инояти ва бошқаларни ваъз қилсанг холосгина, — сен яхши вазиятда бўласан. Агар мен сенинг ўрнингда бўлганимда эди, мен қандайдир фантастик нарса билан қизиқмасдим.

— Сэр, мен қандайдир фантастика билан шуғулланмоқчи эмасман. Мен буни, ўзи нималигини билишга уриняпман холос.

Руҳоний МакКинни бошини чайқади.

— Билли, кўп йиллар бурун одамларда шунга ўхшаш кечинмалар черковда бўлганди, аммо қачонки ҳаворийлар ўтиб кетгач, бу нарсалар улар билан бирга йўқ бўлди. Бизларни кўпларимизда бунақа ҳодисалар бирдан-бир иблис ва жинлар билан боғлиқ.

— О-о, Мак Кинни ака, сиз буни жиддий айтяпсизми?

— Ҳа.

Билли биргина шу фикрнинг ўзидан сесканиб кетди.

— О, Худойим, менга раҳм қил! МакКинни ака, илтимос, мен билан ибодат қил, Худо мен билан бунақа кечинмаларни бўлишига йўл қўймасин. Сиз биласиз, мен Уни севаман ва мен бу нарсаларда хато қилишни истамайман.

— Ҳа, мен ибодат қиламан, Билли ака.

Улар иккаласи пастор уйида полга тиззага чўк тушишди. Руҳоний МакКинни ибодат қила бошлади:

— Осмондаги Ота, мен Сендан бу ёш Масиҳчи акани ҳаётини иблис ҳодисотларидан асрашингни сўрамоқчиман.

— Ҳа, Осмондаги Ота, илтимос, йўл қўйма, яна бошқа бу нарсалар мен билан содир бўлишига йўл қўйма, — Билли ибодатда рози бўлди.

Улар эса ҳеч нарса бўлмагандай, буни устига узлуксиз рўй беришда давом этаверди. Айрим пайт қандайдир ғалати босим унинг терисига таъсир қиларди, гўё нимадир (ёки кимдир) кўринмасдан унинг ёнида турар ва унга эсарди. Унинг терисига санчилар ва бу сезги унга қўрқув соларди. Баъзан, иш вақтида, у бирдан умуман бошқа жойга бир неча дақиқага “кўчарди”, у ерда нимадир қандай бўлиб ўтишини кузатарди; у буни шунчалик аниқ кўрардики, гўё театрнинг биринчи қаторида ўтириб, пъеса пастановкасини кўргандек эди. Кейин трансдан чиққач, (асабларнинг кучли қўзғалиши) у, бошлаган ишига қайтарди, ҳеч нарса бўлмагандек, унинг ҳаёти ўз маромида давом этарди. Аммо бу кўриниш Биллиининг фикрида қоларди, чунки у ўша ерда бўлган эди. У ниманидир кўрар экан, ҳатто, агар бу нарса нимани англатишини билмаган тақдирда ҳам, уни унитолмас ёки бунга беэътибор бўлолмас эди.

Билли яна пасторнинг сўзларини эслади: “Агар ҳаётингда Худо иродасини билмоқчи бўлсанг, унда Библияни ўқи ва ибодат қил”. Билли одамларнинг кўзидан нарироқдаги, қари эманнинг тагида, хилватгина жойни топиб ва ўзининг муҳтожи учун алламаҳалгача ибодат қилди. Бир куни ярим кечадан ўтиб у шимидан чангни қоқди-да, уйига кетди. Уни келганини онаси эшитиб, чақирди-да, синглиси касал бўлганлигини айтди. Билли Дэлорес ухлайдиган хона эшиги олдида тўхтади-да, уч яшар сингилчаси учун ибодат қилиб, кейин эса юқорига, ўзининг хонасига кўтарилди. Орқасидан эшикни ёпишга ҳам улгурмай, иккита изоляциясиз, очиқ электр симининг учқун чиқарганидаги чарсиллаганига ўхшаш товушни эшитди. Хонада қисқатуташув бўлмадимикан? У девордаги розеткага синчиклаб қаради, аммо бирданига хона одатдан ташқари ғалати бир сарғимтир-яшил нур билан ёришди. Икки дақиқадан сўнг хона бутунлай йўқолди.

Билли гўё ҳавода муаллақ турарди. Қўрқув унинг юрагини қисди. Нима рўй берди? Ёки у ўлаётибдимикан? Ё у аллақачон ўликми? Унинг атрофини олдингидек равшан қилаётган бу нур, юқоридан, қандайдир манбадан тараларди. У юқорига қаради, тебраниб ва гир-гир айланиб, қарийб унга тиқилиб келган шуълаланаётган юлдузга кўзларини хонасидан чиққудай тикилиб, ҳайратдан оғзини очиб юборди. Биллининг юраги улкан дўмбирадай урарди; кўкрак қафаси қисилар ва нафаси ичига тушиб кетди. У қичқиришга уринди, лекин ўпкасидан ҳавони чиқаролмади. Ҳеч нарса бўлмагандай, бу ёлқинланаётган шар яқинлашар экан, охири ўлчами муштдек бўлгунга қадар кичраяверди. Бу алангаланаётган масса унинг кўкрагига кўринмас куч билан урилди ва унинг юрагига ботди.

Шу пайт атрофдаги вазият ўзгарди. Билли ўтлари ўсиб ётган тепаликда пайдо бўлди. Ерда, унинг олдида эски, олдинги модадаги музчали ширинлик бонкаси турарди: туби тўртбурчак, оғзи эса айлана банка эди. Лекин банкада ялпиз ҳидли конфетлар ўрнига, озодликка чиқиш учун ўзини жазавада ҳар ён отиб, шишага урилаётган тун капалаги қамалган эди. Қишлоқ жойларини кузатиш мақсадида, Билли ўнгга бурилди. У ерда оқ кийимга бурканган, ифодаси бешафқат ва даҳшатли Фаришта шуълаланаётгандай эди. Билли Фариштани юзини кўрмоқчи бўлиб, кўзларини қисди, аммо уни таниёлмади. Фариштанинг юзи хира нурланиб кўринар эди.

Диққатли бўл. Қара, мен сенга нимани кўрсатаман, деди Фаришта ва банкани кўрсатди.

Билли банкага қаради-ю, шу фурсатда бир қўл банкага тош отганини ва тун капалагини “зиндонча”сини чил-чил синдирганини кўрди. Семиз тун капалаги учиб кетишга уринди, лекин ердан узилолмади: танаси унинг калта қанотчалари учун ҳаддан ташқари оғирлик қиларди. Ўшанда ғумбак оғзини очди ва у ердан ғуж-ғуж пашшалар учиб чиқди-да, ҳавони дарғазаб ғувиллаши билан тўлдирди. Пашшалар ҳар томонга учиб кетди ва улардан бири Биллининг қулоғига кирди. У сесканиб кетди ва афтини буриштирди.

— Ҳушёр бўл. Бу пашшалар фолбинлик ва келажакни башорат қилувчиларга ўхшаш ёвуз руҳларни ифодалайди. Шай бўлиб тур,         — деди Фаришта.

Билли қандай қилиб уйида пайдо бўлиб қолганини ҳам тушунмай қолди. Бир секунд олдин баланд ўсган ўтли тепаликда турган эди, бир секунддан кейин эса, яна ўзининг қоронғи хонасида пайдо бўлди. Бунда у ҳатто мижжа ҳам қоқмади. Қаерда ўзи бўлди у? Қандай қилиб у ерга пайдо бўлди-ю ва қандай уйга қайтди? Бу кўринишдан қалтироққа тушиб, у адёлига ўранди. Аммо ўша оқшом у ҳеч қандай ухлай олмади. Бу нимани билдирар экан, деб ўйлайвериб, Фариштанинг огоҳлантиришини фикрида тўхтовсиз “айлантираверди”.

Кейинги куни Билли ишда ҳаддан ташқари ҳушёр, ҳатто асабий эди. У ҳар дамда муҳим бир нарсани кутди. Тушлик танаффус вақтида боққоллик дўконига кирди,дўконда эса Жорж ДеАрк ва унинг акаси Эд ишлардилар. Дўконнинг тўрида Билли Жоржга кечаги ваҳийни сўзлаётганди, шу пайт асосий эшикдан бир аёл кирди, Биллини ғалати босим чулғаб олди: ўша тез юрар автобусга кирганда, асролог-аёл уни безор қилган вақтда бўлган ўша ҳис-туйғу эди.

— Жорж, бу аёл қандайдир шубҳали кўринади,    — деб, ўртоғига ҳалиги айтганларини эслатиб қўйди.

Касса олдида тўхтаб, аёл Эд ДеАркка деди:

— Мен Бранхам фамиляли одамни қидиряпман. Менга уни Худо танлаган одам дейишди.

— Нима ҳам дейман, омадингиз бор экан. У дўконда, шу ерда.

Эд дўконнинг тўрига қараб бақирди:

— Билли, бу ерда кимдир сен билан суҳбатлашмоқчи.

Билли аёлни олдига келгач, у сўради:

— Сиз Уилльям Бранхам, Худонинг пайғамбаримисиз?

— Ҳа, мен Уилльям Бранхам.

— Мистер Уилльям, Мэррилл устида мўжиза қилган сиз эмасми, яна ўн етти йил фалаж бўлиб ётган Мэри Дер Оханионни шифолагансиз?

Билли бош чайқади.

— Леди, сиз буни нотўғри тушунгансиз. Мен — Уилльям Бранхам, ва мен ўша ерда, қачон бу икки мўжиза бўлганда, бор эдим, аммо бу одамларни шифолаган мен эмас. Исо Масиҳ бу мўжизаларни қилди.

Бу жавоб уни қониқтирди.

— Мен айрим қимматли бойликларимни йўқотдим, ва менга уни қаёрдалигини аниқлаб беришингизни хохлардим.

Билли аёлнинг айтиб бериш деб, нимани у кўзда тутаётганини тушунмаса-да, аммо, ўтган кечасидаги ваҳий шу вазият ҳақида огоҳлантирганини шубҳасиз биларди. У деди:

— Хоним, сиз бошқа одам олдига келдингиз; сиз шу фолбин ёки медиум (сеҳргар)ни излаётган бўлсангиз керак.

Бу сўзлардан у ҳайрон бўлди.

— Сиз нима, сеҳргар эмасми?

— Йўқ. Сеҳргар шайтондан, мен эса — Масиҳчиман ва менда Худонинг Руҳи.

Аёл совуқ тикилганча серрайиб қолди. Бирданига Билли унинг ўзи сеҳргарлигини билиб қолди. У деди:

— ўтган оқшом Раббим менга ваҳийда, сизнинг келишингиздан огоҳлантириш ва мени ҳушёр бўлишимни айтиш учун Фариштасини юборди. Сиз қилаётган иш — шайтондан ва Худонинг Руҳи бундан хафа.

— Мен — мен дори ичишим керак, — деб қўллари билан юрагини чангаллади.

— Хоним, бу ишлар билан шуғулланишни бас қилинг, ва юрагингиз билан ҳаммаси жойида бўлади.

Аёл пошнада бурилди ва дўкондан нафрат билан чиқди. Унинг яна тўхтагани ва яна юрагини чангаллагани ҳали кўриниб турарди. Кейин қаттиқ чинқириб, йўлакка йиқилди. Эд ва Билли унинг ёнига бориб, уни ўлик ҳолида топдилар

Гарчи ҳамма вақт ҳам шундай тушунарли таъбири бўлмасада, бошқа кўринишлар ҳам ваҳийларда келарди.

Кейинги ваҳийлардан бирида Билли ўзини оқшомдаги қоронғи соялар тушиб турган йўлда ирғишлаб, сакраб-сакраб юрганини кўрди. Унинг кўнгли шунчалик беташвиш ва шод-хуррам эдики — ўзини худди ўша биринчи марта юрагини Исо Масиҳга берганидагидек ҳис қилар — ваҳийда ҳам севинчини ичига сиғдиролмай сакраб, муштларини, қулочларини отиб силкитар эди. Бирданига улкан қора кўланка унинг олдига чиқиб қолди, бу гўё унга ташланмоқчи бўлган баджаҳл итга ўхшарди. Билли сапчиб тушди-да, уни тепиб юборди ва бақирди:

Ит, бу ердан кет!

Бу қора кўланка кўтарилиб, бутунлай қаддини ростлади. Билли ғоят ҳайрон бўлиб қараса, бу умуман итни эмас, балки, баланд бўйли, қора кийимли одамни кўрди. У бўкирди:

Хўш, сен мени ит деб ҳақорат қилдингми?

Мени кечиринг, сэр, Билли кечирим сўрай бошлади. Мен сизни итми деб ўйладим, чунки сиз эмаклаб чопиб келдингизда.

Бу нусха ўдағайлади:

Сен мени ит деб ҳақоратлашга қандай журъат этдинг?! Мен сени бу учун ўлдираман!

У камаридан узун қиличини чиқарди ва Биллини устига аста-аста ишонч билан кела бошлади. Ўлдириш ниятида, унинг кўзлари ёнди.

Илтимос, сэр, Билли орқасига тисарилиб, ялинди, илтимос, мени тушунинг. Сизни одам эканлигингизни мен билмадим. Мен ростдан ҳам сизни ит деб ўйловдим.

Бу телба ниятидан қайтмайдиган, ҳар қадамда у борган сари кўпроқ иблисга ўхшайверди.

Мен сенга қандай қилиб мени ит деб ҳақорат қилишни ўргатаман! Мен сени ўлдираман!

Билли тўсатдан орқаси билан оқава сув қувурига суяниб қолди. У мушкул аҳволда қолди.

Сэр, мен ўлишдан қўрқмайман, чунки менинг қалбимда Исо. Мен фақат сизни адашиб ит деворганимни тушунишингизни истайман.

Қора кўланка телбаларча ириллади, холос:

Сени мен ўлдираман!

У қийшиқ шамшири билан ўқталди ва зарба беришга шайланди.

Шунда Билли бақириб юборди ва шу заҳоти юқоридан шовқинни эшитди-ю, у шу учун кўзларини баландга тикди. Оқ кийинган одам шитоб билан осмондан пастга учарди. У Биллининг ўнг томонидан дадил турди ва унинг рақибини қатъий, мустаҳкам иродали нигоҳи билан қаршилади. Унга ҳужум қиладиган сапчиб тушди-да, тисарилди; унинг боши узра кўтарилиб турган шамшири қалтиради, кейин эса қўлидан тушди. Қора нусха ўзини у ёндан бу ёнга урганча, кучи борича қочиб кетди.

Оқ кийимли киши Биллига бурилди ва жилмайди — ҳеч бўлмаганда, у буни табассум деб қабул қилди. Билли олдингидагидай уни юзини кўриб олиш учунроса тиришди, аммо Фариштанинг юзи хира ва фарқ қилиб бўлмайдиган эди. Фаришта оппоқ кийимга бурканганча, яна осмонга қайтиб кўтарилди. Шу билан ваҳий тугади.

Бу нимани англатиши мумкин? Билли қатъий эмасди, аммо ҳозирча у аниқ, равшан талқин олмаганлигидан, уни Худо шайтоннинг ҳар қандай тузоғи ва найрангидан асраш учун Фариштасини юборади, шуни англатади деб қарор қилди.

 

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ўзининг янги хизматига жиддий ёндашди. Ўзининг ваъдасига вафо қилиб, у ҳар қандай имконият бўлганида Хушхабарни ваъз қилди ва имон билан Исонинг муҳаббати ва иноятини олдинги дўстлари билан, тасодифий танишлари ва умуман нотаниш кишилар билан баҳам кўрди. Раббийга имонга келтирганларининг биринчиларидан бири, шерифнинг ўринбосари, Биллининг Фриц лақабли овчи итини заҳарлаган мистер Шорт эди. Ундан кейин Билли кўплаб бошқа кишиларни имонга олиб келди ва доим Исо тўғрисида гувоҳлик берарди. У ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда ҳам гапиришга қўрқмасди: механиклар гаражларида, кўчалар муюлишларида, автобус бекатларида ва шаҳар хиёбонларида — ҳар қандай тўхтаб, уни эшитадиган одамларни топиб билган жойларда. Бунинг натижасида унинг имони доим синалар эди.

Бир куни, шанба куни Билли хиёбонда бир кичикроқ одамлар тўдасида ваъз қилар эди, ва худди шу пайт уларнинг ёнидан, шу яқинда яшайдиган бир одам, дўкондан қўлида маҳсулотлари солинган пакети билан ўтиб қолди. Бу одам бир пайтлар рим-католик руҳонийси бўлиш учун ўқиган, аммо кейин умуман динни ёмон кўриб қолган ва ҳозир у имонсизлигини яширмасди ҳам. Бу йигит лунжида чайнайдиган тамакини каттагина бўлагини шимиганча бир дақиқа эшитиш учун тўхтади. Охири деди:

— Воиз, сен тўхтамай Библия ҳақида гапирасан, худди унда бирор яхши нарса бордай. Бу Библия — ҳамма ёзилган китоблардан энг жиркнчи. У шунчалик ёлғончики, уни жамият адабиётлари орасида пайдо бўлмаслиги учун,таъқиқлаш керак.

— Нима ҳам деяр эдим, бу озод мамлакат. Сиз ўз шахсий фикрингизга эгасиз, — деди Билли.

Собиқ руҳоний суюқ тамаки массасини Биллининг оёғигача чўзилтириб туфлади.

— Воиз, Худо бор деб чиндан ҳам ишонасанми?

— Ҳа, сэр, мен ишонаман.

— Ва сен Исо деган бу Худо-одам деб ҳам ишонасанми?

— Ҳа, сэр, мен Исо Масиҳни ҳам одам эди ва ҳам Худо эди деб ишонаман.

— Ва сен Уни, ўша одам танасида ўликдан тирилди деб ишонасанми?

— Ҳа, сэр, мен ишонаман.

Эркаккина яна бир отим тамаки олди-да, лунжига отди.

— Агар, мен сенга Худо-одам деган нарса йўқлигини исботласам, сен буни қабул қилармидинг?

— Ҳа, сэр, мен қабул қилар эдим.

Эркаккина айёрона тиржайганча лабини бурди.

— Хўш, унда, воиз, менга айтчи, одамда нечта ҳис туйғу бор?

— Давом этинг, сиз ўзингиз биласиз, қанча улар.

— Ҳа, аммо мен сени айтишингни хохлайман.

— Кўриш, таъм билиш, ҳид билиш, сезиш ва эшитиш, — шариллатиб ташлади Билли.

— Яхши, хўш агар Исо, сен айтгандай Худо-одам бўлса, бу бешта туйғудан бирортаси Уни кўрсатиши керак, шундай бўладида ахир?

Уларни атрофдаги оломон завқ қилиб, диққат билан эшитарди.

— Анчагина асосли эшитилади, а нима? — Билли ҳушёр тортиб жавоб қилди.

— Сен қачон бўлса ҳам ўз Худойингни кўрдингми?

— Ҳа, албатта. Бир куни кечаси, шу яқинда, мен...

— Унда менга қўй, рухсат бер Уни кўришга, — эркаккина уни бўлди. — Мен ҳозир имон тўғрисида эмас. Менинг кўриш туйғум худди сеникидек.

— Мен Уни ваҳийда кўрдим, — Билли деди.

— Унда рухсат бер, мен ҳам ваҳий кўрай.

— Мени қўлимдан келмайди. Фақат Худо кўрсата олади...

— Унда сен билан ҳаммаси тушунарли: сен ҳеч қачон У билан бешта туйғунг орқали алоқада бўлмагансан.

— Мен Уни сезаман.

— Ҳўш, агар сен Уни сезсанг, унда мени ҳам Уни сезишга рухсат бер, сезайин. Мени сезиш ҳис туйғум сеникидан ҳеч ҳам кам эмас. Исони бу ёққа олиб кел, Уни мен ҳис қилишим учун, ва ўшанда мен Унга ишонаман.

Билли безовталаниб жавоб берди:

— Мен Уни юрагимда сезаман.

— Унда мени ҳам юрагимда Уни сезишимга рухсат бер, — эркаккина қаршилик қилди.

— Агар сиз ишонсангиз...

— Хўш, менга сенинг психологиянг керак эмас. Мен ҳақиқатни билишни истайман.

Эркаккина яна бир туфлади ва суюқ тамаки массаси яна Биллининг оёғи томон тушди.

— Сэр, илтимос, менинг оёғимга тупурманг.

Собиқ руҳоний тантана қилди:

— Хўш, воиз, нима бўлди? Қўчқор шохингни усталик билан букиб қўйдим, а? Сен Уни ҳеч қачон кўрмагансан, сезмагансан Уни, ҳис қилмагансан Уни, таъмини, Уни пайпасламагансан ҳам ва Уни эшитмагансан. Шу учун, агар Уни бешта туйғу кўрсатмаса, унда Худо деганини ўзи йўқ, ва сени сафсатанг билан одамларни алдашдан тўхташ вақтинг келди.

Бу одамда далил-исбот бўлиб, уни жиловлаш қийин эди. Билли юрагида, донолик сўраб ибодат қилди.

— Сэр, сизда яхши исбот-далиллар бор деб ўйлайман.

Эркаккина мағрурона жилмайиб, деди:

— Сен ўзингга кела бошлаяпсан, шундай эмасми?

— Мумкин, шундай ҳамдир. Сиз чиндан ҳам ақли расо одам экансиз. Сизда зўр идрок бор, — Билли жавоб берди.

Мунозарачи мухолиф яна чайнайдиган тамакини тупурди ва мағрурлик билан пишқириб қўйди:

— Бўлмасамчи, албатта, мени ақлим зўр. Менинг онам ҳеч қачон ахмоқларни ўстирмаган.

— Бир минутга. Сиз менда ақл бор дедингизми?

— Албаттада, менда ақл идрок бор. Ахир бу ҳаммада борку, шундай эмасми?

— А бу инсон ақлими? — Билли сўради.

Эркаккина бир оз боши қотгандай туюлди.

— Ўғлим, сенга нима бўлди? Сен ақлдан озганга ўхшайсан. Албатта, бу инсоний ақлку.

— Хўш, агар бу инсоний ақл бўлса, унда инсоннинг бирор бир ҳис туйғуси уни кўрсатиши керак, шундай эмасми? — деди Билли.

— Хўш, ўйлайманки, нима...

— А сиз сира, қачон бўлса ҳам ўз ақлингизни кўрганмисиз?

Энди беҳуда ўсал бўлиш навбати келди.

— Хўш... ҳм... мумкин, врачлар агар...

— Йўқ, мен мияни демоқчи эмасман, а ақл-идрокни, — Билли чўрт кесди. — Мия билан ақл ўртасида фарқ бор. Мия бу орган, қайсиники кўрса бўлади, агар бош суяги орқали қаралса; ақл эса бу фикрлар, мияда жойлашган. Шу учун, сиз ҳеч қачон кўрмаганмисиз ўз ақлингизни, шундай эмасми?

— Ҳа, ўйлайманки кўрмаганман.

— А сиз бирор пайт сездингизми ақлингизни? Ёки ҳис қилдингизми? Мумкин уни эшитгандирсиз? Йўқ, сиз ҳеч қачон бунақани бошдан кечирмагансиз, а? Шу учун сизнинг мулоҳазангизга асосан сизда ақл йўқ.

— Мен аниқ биламан, мени ақлим бор! — дарғазаб жавоб берди у одам.

— Ва мен ҳам аниқ биламан, менда ҳам Худо бор, — ўзининг далил-исботларини аъло даражада асосланганидан қаноатланиб, — деди Билли.

Кейин у донолик билан хотимани ўйлаб топди. Эшитувчилар орасида костюмининг ёқасига бандакланган гулчаси бор йигит турарди. Билли ундан бандакни олди.

— Энди менинг далилимни кўряпсизми? — деди у ва собиқ руҳонийнинг қўлига суқди.

— Эй!

— Сиз буни сездингизми? — Билли сўради.

— Албатта, — қўлини сийпалаб ва у томонга жаҳл билан қараб, жеркиди у.

— Таажжуб, аммо мен ҳеч нарса сезмадим, — Билли бироз кулиб қўйди.

Унинг атрофидаги одамлар ҳам кулишди.

— Мана, ҳозир бу бандакни сенга суқаман, ва сен ҳам дарров сезиб қоласан.

Билли энди рақибини боши берк кўчага киритиб, уни хохлагандай айлантирарди.

— Шунда-да, менинг ҳамма исботу-далилим. Агар сиз Ўша Исо Масиҳни, мен қабул қилгандай қабул қилсангиз, унда сиз, мен қандай Уни сезгандай сезасиз.

У ўзини фикрида қолган ҳолда, беҳуда аламдан ёнганича, кетиб қолди. Бу Биллини ажаблантирмади. У бор йўғи бир неча ойдан бери имонга келган бўлса-да, у озгина одамларга гувоҳлик бермади ва англадики, ҳатто яхши далил-исбот билан ҳам одамнинг фикрини ўзгартира ололмас экан. Имон — бу ваҳий, Худодан юбориладиган.



Up