Сирли юлдуз яна пайдо бўлди
13 bob
1933
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Баптистлар Миссионерлик Черковида бор йўғи ўч ой ваъз қилди, ва у билан доктор Дэвис ўртасида ихтилоф бўлиб ўтди. Доктор Дэвис Биллини шу атрофдаги маэлисдаги бир нечта аёлларни воизликка бағишлашин хохларди. Билли қатъий рад этди.
— Бу яна нимаси? — доктор Дэвис жазава билан сўради, ўзининг бўйсинадиганини қатъийлигидан жаҳли чиқиб, доктор жазавада деди. — Сен ахир шу йиғилиш каттасику. Шу черковнинг низомии ҳимоя қилиш сенинг бурчингга киради, — унга пастор эслатди.
— Доктор Дэвис, мен бағишланган шу баптистлар имони ва ҳаммаси ҳурматим баробари, мен черков таълимотида, аёлларни воизликка бағишлаш ҳам киришини билмагандим.
— Шунга қарамай, бу черковнинг таълимоти шунақа.
— Сэр, сиз фақат шу оқшомгина мени бу мажбуриятдан озод қилолмайсизми? — Билли илтимос қилди.
— Йўқ, у ерда бўлиш сенинг бурчинг
Билли доктор Дэвис ундай бўлсаям, бундай бўлсаям, ҳақлигини сезди: маҳаллий черков ҳимоя қиладиган ҳамма нарсани оқсоқол бўлгани учун қўллаб-қувватлаши керак эди. Уни бу ерда алдаб тортганликларини ва ич-ичидан бу адашиш эканлигини ҳис этиб, Биллини қўрқинчли туйғу қоплади.
— Унда сиз, ҳеч бўлмаса бир неча саволимга жавоб беролмайсизми?
— Буни мен қиламан.
— Илтимос, тушунтирсангиз, нима учун Павел Коринфликларга биринчи мактуби 14-оятида: “Сизнинг (хотинларингиз) аёлларингиз черковда сукут сақласин; зеро уларга сўз гапириш рухсат берилмаган”?
— Албатта, — доктор Дэвис деди ва муомаласида ўзидан ўзи хурсанд, ўзига ишонч билан тўлиб тошди. — Ўша кунлари ҳамма аёллар ғийбат қилишар ва баланд гапириб бурчакларда орқада ўтиришар эди, шу учун Павел айтди: “Уларга буни рухсат берманглар”. Тушундингми?
Билли учун бунақа тушунтириш Каломдаги бошқа ўқиган жойлар билан боғланмади.
— Унда менга 1-чи Тимофей 2... тушунтиринг..., — Билли ўша парчани топмагунича Библияни варақлайверди, — Павел гапирган: “Хотин таълим беришига эса рухсат бермайман, эркак устидан ҳукмронлик қилишга ҳам, лекин сукут сақласин. Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо ҳаво яратилган; ва Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб, жиноят қиди. Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар”. Хўш мана, доктор Дэвис, уни бирор нарсада адашмоқчи эканлигини назарда тутмаяпман, лекин айнан шунда уни алдадиларку ахир. Шунинг учун Худо уни ваъзхон бўлишини хохламайди.
— Бу сенинг шахсий фикрларингми? — сўради доктор Дэвис, қошларини чимириб.
— Бу Ёзувнинг фикри менинг-ча.
— Яхши йигит, бунинг учун баптист черкови хизматчи рухсатномасини олиб қўйиши мумкин.
Билли билинтирмай ўзининг орқа киссасидан ҳамёнини чиқарди
— Мен чиндан ҳам уларни кўп ташвишлардан халос қиламан ва уни хозирнинг ўзида қайтариб бераман. Агар мен ундан озод бўлсам, яхшироқ бўлади, чунки кўриб турибман, бу мен учун оғир юк.
— Йўқ, йўқ, Билли ака, кел яхшиси бу тўғрисида жуда ҳам шошмай турайлик.
Мана шу заифгина келишиш муомаласи билан бу баҳс тугади. Униси ҳам, буниси ҳам ўз фикрида қатъий турганлигидан, иккаласи ҳам бир битимга келдилар, зеро Билли ўз йўлидан бориши ва Раббий учун ўз меҳнатини бошлаши керак эди. Уларнинг қарорини маҳкам қўл қисиш билан тасдиқланди ва иккала эркак ҳам дўстларча ажралдилар.
Орзулари тўлиб тошган ва ғайратини зўрға тутиб, Билли Жефферсонвиллидаги эски Мосон Холлни ижарага олди ва якшанба кунлари йиғилиш ўтказа бошлади. Биринчи якшанба унинг ваъзини эшитишга бир нечтагина одам йиғилди, аммо ундан кейин унинг йиғилишига ҳар ҳафтада бир-икки кишидан кўпая бошлади. Билли ишхонасида учратган янги одамларгаям ва бутун ҳаётини билган эски танишларига ҳам доим ўзининг имонини бўлишар, гувоҳлик берарди. Шунчалик кўп одамларни черковга таклиф қилганидан, унинг якшанба йиғилишига доим янги одамлар келишарди. Бу келадиганлардан айримлари Масиҳни ўзларининг Нажоткори деб қабул қилишар ва Биллининг йиғилишларига доимо кела бошлардилар. Оз-оздан унинг қавми кўпаяверди.
Билли, ҳар бир янги имонга келган одамнинг пайдо бўлиши билан бўш вақтидан кўпроқ жудо бўларди, аммо у бунга қарши эмасди. Аслида, бу унга ёқарди. Ахийри, шунча йиллар рад этилгани, хўрланганидан кейин, Исо Масиҳдан уни ўзларининг пастори ҳисоблаган одамлар гуруҳидан муҳаббат ва ҳурматга сазавор бўлди. Ниҳоят, у ҳаётда ўз жойини, яшаши учун ўз мақсадини топди, ва у бутун қалби билан ўзини Масиҳ меҳнатига бағишламоқчи бўлди.
1933 йилнинг июнида Билли, икки ҳафталик уйғониш йиғилишларини мўлжаллаб, Жефферсонвиллидаги бўш майдондаги катта цирк палаткасини ижарагаолди. Якшанба куни, унинг йиғилишларини бошланишидан бир ҳафта олдин, у Масон Холлдаги якшанба мактади дарсига тайёргарлик кўраётган пайтда, трансга тушди ва олдин у бошидан ўтмаган қандайдир нарсани бошидан ўтказди.
У бутун дунёни, олдида тўшалган дастурхондагидек кўрди ва у қандайдир тарзда бўлиб ўтаётган воқеалар оқими билан алоқадор эди. Малла-жигарранг чарм кийимли унисон38 кўп овозли товушлар ритмида ҳарбийча қадам ташлаётган аскарларни кўрди; уларнинг милтиқлари стволларида найзалари ялтирарди; кейин у бу солдатларни уларга таёқлар, шоха ва ўроқлар билан қаршилик қилаётган қора танли одамлар тўдасига ҳужум қилаётганини кўрди.
38 Унисон — икки ёки ундан ортиқ бир хил баландликдан товушларнинг жўр овози, ҳар хил созлар ёки товушларнинг жўрлигига мос ҳолда қадам отиш.
Биллининг ўнг томонидан, орқа томондан, унга кўринмайдиган томондан Овоз гапирди. Бу ўша етти ёшида терак баргларидан гапирган ўша Овознинг ўзи эди; теран ва аниқ овоз ҳозир деди: “Бенито Муссолини Эфиопияга бостириб киради ва уни забт этади. Бечораҳол мамлакат унинг оёқларига йиқилади. Кейин Италия бошқа мамлакатларга ҳужум қилмоқчи бўлади, аммо мағлубиятга учрайди, Муссолинининг ўзи эса шармандали ўлим билан дунёдан ўтади”.
Аҳвол, вазият ўзгарди. Энди Билли кулранг ҳарбий формадаги солдатларга қарши курашган кулранг-яшил формада кийинган солдатлардан иборат армияни кўрди. Билли танкларни, портлашлар ва улкан бетонли бункерлар, пушкалар, пулемётлар уялари ва тиканли симлар тўрини кўрди. Орқасидан овоз тушунтириб берди: “Австриядан чиққан, ёш немис, Адольф Гитлер, дунёни урушга тортади. Америка бу урушга қатнашади, ва шу воқеалар мобайнида Франклин Рузвельт президентлик лавозимига тўртинчи муддатга сайланади. Германия ҳайбатли бетон девор ортида мустаҳкамланади, ва Америка бу бетон деворни тирик қўшинларининг катта талафоти билан ёриб ўтади, Гитлер бўлса, сирли интиҳога келади”.
Бу ваҳий бошқасига айланди. Унинг кўз олдида Европа, географик карта кўринишида пайдо бўлади, у қандай қилиб давлат чегаралари ўзгаришини ва янги сиёсий секторлар тузилганини кўрди. Овоз гапирди: “Бутун дунёда ҳукмронлик қилиш учун учта сиёсий идеология курашади: фашизм, нацизм ва коммунизм. Биринчи иккаласи ҳеч нарсага эришолмай тугайди, аммо коммунизм равнақ топади. Россияни кузатинг, Шимолий подшоҳни”.
Аҳвол тўртинчи марта ўзгарди. Европадаги урушлар кўриниши кўк ранг билан босилди ва тарихий ўтмишга айланди. Буларнинг ўрнига Билли бутун ер шарини тўлдирган, фандаги катта силжишнинг гувоҳи бўлди. Кўплаб ғаройиботлар орасида формаси тухумни эслатадиган, обдон такомиллаштирилган автомагистралларда елаётган суйри машиналарни кўрди. У хатто ҳайдовчисиз машинани кўрди. Ичида ўтирган одамлар олдинги шишага орқаларини қилиб ва ўз диққатларини қандайдир кўнгилчоғлик ўйинига қаратишган, машина эса электрон тарзда бошқарилиб кетиб борарди. Овоз ҳеч қандай нарсани тушунтирмади, ва вазият бешинчи марта ўзгарди.
Энди Билли узун сочли ва узун кўйлакдаги аёлларни кўрди. Улар овоз бериш ҳуқуқини талаб қилганча, қўлларида плакатлар билан боришарди. Қачонки уларга сайлов ҳуқуқи берилганди, улар ёш эркакни Қўшма Штатлар президенти лавозимига сайлаганларини у кўрди. Кейин Билли аёлларни сочини кеса бошлаганларини кўрди. Улардан айримлари брюк кийган, бошқалари юбкаларини қисқартирган ва кийимларини токи уст-бошлари ўлчами ва формаси билан фартукка ўхшаш анжир баргчасини эслатадиган бўлмаганича кичрайтиришди.
Кўриниш олтинчи марта ўзгарди. Билли Қўшма Штатларда қандай қилиб, чиройли, башанг кийинган аёл кўтарилганини кўрди. Аммо, юзининг чиройли кўринишига қарамай, ундан ифодалаб бўлмайдиган шафқатсизлик тараларди. Катта ҳокимиятга эга бўлиб, у мамлакат устидан ҳукмронлик қиларди.
Биллининг ўнг томонидан Овоз қаттиқ тахкидлаб деди: “Яна бир бора қара”. Билли озгина бошини бурди ва еттинчи ва якунловчи охирги кўринишни кўрди: Қўшма Штатлар унинг кўз ўнгида тартибсиз, вайроналарда кўринди. Бутун ер портлашдан кейинги кратерлар билан қопланганди, тутаётган харобалар ва қолдиқлар тўдаси ҳавони қоронғилаштирганди. Билли қанчалик узоққа олдинга қарашга интилмасин, лекин, шунга қарамай, у мамлакатда бирорта ҳам одамни кўрмади. Кейин кўриниш аста-секин ғойиб бўлди.
Билли узоқ ва қимирламай донг қотиб ўтирди. Қачонки у яна бармоқларини қимирлата олиши билан, ручка олди ва бу етти ваҳийни тезда унинг мазмуни билан бирга ёза бошлади.
“Муссолини Эфиопияга ҳужум қилади...” Бу дунё воқеаларида кутилмаган бурилиш бўлар эди. Биллига Муссолини ҳақида у-бу нарса маълум эди, чунки у ҳақида тез-тез янгиликларда хабар бериларди. Муссолини 1922 йилдан бери италияда ҳукмдор диктатор эди, ва уни кўпроқ даражада миллий халаскор деб ҳисоблашарди. Жаҳон урушидан кейин тартибсиз ва хонавайрон аҳволдан, Италияда устивор иқтисодиётни ва унинг обрўсини қайтариб, у мамлакатни тартибга келтирди. Унинг социал реформалари шундай тартибда ўтказиларди, у саноатчилар томонидан ҳам, ер эгалари томонидан ҳам ёрдамдан маҳрум эмасди. Бутун Европа ва Қўшма Штатлар жамоатчилик арбоблари Муссолинини жўшқин олқишлардилар, гоҳида унинг ўз давлатини қайта ўзгартириш ва бошқаришдаги улкан ютуқлари учун уни Цезар, Наполеон ва Кромвел39 билан таққослашар эди. Нима сабабдан Эфиопиядай қолоқ давлатга қарши уруш қилиш учун, Муссолини ўзининг яхши номи билан тавваккал қилар экан?
39 Оливер Кромвель (Oliver Cromwell) (1599-1658) — 17-аср Англия революцияси доҳийси, буюк ҳарбий қўмондон ва саркарда, давлат арбоби 1653-58 йилларда Англия лорд-протектори. (Тарж)
40 Пауль фон Гинденбург (Paul von Hindenburg) (1847-1934) — 1925 йилдан Германия президенти, (1914 й.) генералғфельдмаршал. 1914 йил ноябридан 1чи жаҳон урушида Шарқий фронт қўшинларига қўмондонлик қилган, 1916 йил августидан Бош Штаб бошлиғи, аслида эса бош қўмондон 1933 йил 30 январда Гитлерга ҳукуматни тузишни буюриб, ҳокимиятни миллий-социалистлар қўлига топширди. (Тарж.)
Адольф Гитлерга келсак, бор йўғи ўтган йилнинг январида Поуль фон Гинденбург40, Германия президенти уни канцлер лавозимига тайинлади, шундай қилиб, Гитлернинг нацистлар партиясини немислар сиёсатининг олдинги планига чиқарди. Аммо, у қандай қилиб Европа давлатларини яна урушга тортиши мумкин, қачонки, ўтган уруш шунчалик хонавайронлик ва тушкунлик келтирди? Дунёдаги ҳеч ким навбатдаги уруш ўт олишини хохламасди. Шунга қарамай, бу ваҳийлар бехато эди.
Билли дунёдаги сиёсий кучларни тушунмасди; аммо, у газеталарни ўқир ва Муссолинининг фашизми Осиё ва Жанубий Америкадан мадад олишини биларди. Фашизм индивидуал шахс озодлиги тушунчасини инкор қилиб, ҳамма яшовчилар озодлигини давлат бошқаришини ҳимоя қиларди. Бунинг устига, фашистлар мамлакатни олий ҳокимият орқали якка ҳукмдорлик қиладиган битта актив одам бошқариши керак деган фикрни ушлаб олгандилар. Биллига Гитлер нацизми ҳақида қарийб ҳеч нарса билмасди, у ҳақида фақат яқингина янгиликларда кўпроқ гапирила бошланди. У Россия коммунизми ҳақида бир нималарни, унинг риёкорона ишчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва унинг исканжага ўхшаш, фақат коммунистик партия номоёндалари бошқарадиган марказий ҳукумати ҳақида у-бу нарсани биларди. Европада шу даврда ҳукмронлик учун курашаётган барча кучлардан кўра, коммунизм устунликка эришиши имкони энг камдай бўлиб туюларди. Аммо яна ҳам, бу ваҳийлар доимо битта ҳам хатосиз бўларди.
А, у кўрган машиналар хусусидачи? Улар қанчалик дабдабали ва суйри! Улар 1933 йил йўлларда юрган “қути”лардан қанчалик кўп фарқ қиларди. Агар фан ва технология шундай қойил-мақон машиналарни ишлаб чиқаришни уддаласа, келажакда буни қанақа ажойиботлар кутиши керак бўлади. Лекин бу ютуқларга посанги бўлиб, тарозининг бошқа палласида, ваҳийда кўрган аёллар ахлоқининг бузилиши мисолида бутун дунёда аҳлоқий қадриятларнинг пасайиб кетиши турарди. Бунинг устига, бир куни Америкда ҳукмрон бўладиган, шафқатсиз аёл нимани билдиради экан? У чиндакам аёл бўладими, ёки у қандайдир кучнинг рамзими? Эҳтимол, аёлларнинг сиёсий ҳаракати ёки маънавий ҳаракати. Билли қўштирноқ ичида ёзди: “Мумкин, католик черкови”. Ва ниҳоят, ўша даҳшатли қирилиш содир бўлди. Американинг куни битганга ўхшайди.
Билли бу башоратни ўз йиғилишига ўқиб, ҳамда мулоҳазаларини айтиб берди. Қачонки у қандай қилиб учта Европа “изм”лари коммунизмга қўшилиб кетишини муфассал изоҳлаганда, у одамларни туришга ва унинг кетидан бир неча бор: “Россияни кузатинг. Шимол Подшоҳини кузатинг” — деб такрорлашларига мажбур қилди. Охирги, еттинчи ваҳийни тушунтириб бергандан кейин, у ўзининг шахсий фикрини айтди: “Шундай қилиб, қулоқ солинг, буни Раббим айтмади; бу шахсан мендан. Аммо, дунёда воқеалар қанчалик тез ҳаракатга келаётганидан, мен олдиндан айтаманки, булар ҳаммаси 1977 йилда амалга ошади”.
Бу ваҳийлардан илҳомланган Билли, биринчи оқшомдаёқ олинган чодирда уйғониш йиғилишларида бутун қалби билан ваъз қила бошлади. Гарчи Хоуп унинг ўрнига Библиядан лавҳа ўқиб, ҳали ҳам унга ёрдам бериши керак бўлса ҳам, бу уни воизликдан чалғитмасди, ва у одамларга Исо Масиҳнинг қутқариш учун иноятини қабул қилишлари учун одамларга ишонч билан даъват қиларди. Кейинги кечқурун ва ундан кейинги кечқурунлари чодир оз-оздан одамлардан тўлавериб, ниҳоят, икки ҳафтадан кейин Билли якшанба куни, охирги, эрталабки йиғилишда, 1000 дан ортиқ жонга ваъз қилди. Ким Раббий Исо Масиҳ Исмига сувга тушиб имон келтиришни хохларди, деб сўради, ва 200 дан кўп киши олдинга чиқди. Уларни Огайо дарёсига боришлари учун йиғилишни тарқатди.
1933 йилнинг 11 июни эди. Қоқ туш маҳали, соат иккиларда Спринг Стрит кўчасининг охирида, Огайо дарёси қирғоғида 1000 дан кўп одам сувдан чўмилиб имон келтиришда қатнашиш учун тўпланди. Осмонда бир булутча ҳам кўринмас ва офтоб ерни шафқатсиз қиздирарди. “Иордандан ортга, узоқларга қарайман, қаерда ҳайбатли тўлқинлар отади. Бахтиёр Канъон юртини кўраман, у ерда менинг меросим ётади. Мен ваъдаланган ўлкага бораман...”, — деб аҳил куйлаганларида, уларга оз бўлса ҳам салқинлик олиб келадиган бир енгилгина шабада ҳам йўқ эди.
Қирғоққа келиб, Билли ёшлари салкам ўзи қатори бўлган Марджи В***41 деган қизни кўрди, қиз сувда чўмдирилиш лозим бўлган жойга яқинроқда эшкакли қайиқда ўтирарди. Марджи чўмилиш кийимида ярим яланғоч кўринарди. Марджининг чўмилиш костюми уятли ва бемавридлигини тушунган Билли, ундан мулойимлик билан қирғоққа чиқишини илтимос қилди.
41 Ҳар сафар бу биографияда кимнингдир фамилияси В*** кўринишида ёзилса, бу дегани, Уилльям Бранхам бирор нарсани ҳикоя қилаётганда, бу одамни фамилиясини тилга олмаган Муаллиф воқеаларни яхшироқ ёритиш учун ушбу ҳарфни ихтиёрий танлади.
— Мени бу ердан кетишим керак эмас, — жаҳл билан қиз жавоб берди.
— Марджи, сен ҳақсан, сенинг кетишинг керак эмас. Аммо мен сенинг ўрнингда бўлганимда бу ердан, сув дан чўмдирадиган жойдан кетишим учун, менда етарлича Хушхабарга ҳурмат топиларди.
— Менга, Инжилга ҳурматни гапирма. Мен якшанба мактаби ўқитувчисиман, аммо мен чўмдиришга ишонмайман ҳам, қирғоққа чиқмоқчи ҳам эмасман.
Билли Марджига орқасини қилганида, у ҳингиллади.
У чўмдирилишга биринчи хоҳловчи билан белигача сувга кирди, оқим уларни аста айланиб ўтарди. Дарё сирти шунчалик текис эдики, гўё у куйдираётган қуёш нури остида шиша массасини эслатарди. Қарама-қарши қирғоқдаги дарахтлар кўтарилаётган ҳарорат ҳилидан хира бўлиб кўринарди. (№1 Сурат)
— Мана шу уйғониш йиғилиши вақтида Исо Масиҳни учратганингга ишонасанми? — Билли сўради.
— Ҳа, — эркак киши жавоб берди.
— Сен ўз гуноҳларингда тавба қилдингми?
— Ҳа.
— Унда кел ибодат қиламиз.
Улар иккаласи бош эгдилар. Билли ибодат қилди: “Осмондаги Ота, Сен бизни халқларга бориб, уларни Сенинг шогирдларинг қилишга ва Ота ва Ўғил в Муқаддас Руҳ Номига чўмдиришга амр қилганинг туфайли биз шу ердамиз. Омин”.
Кейин у бошини кўтарди, чўмдирилаётган одамга бурилиб деди:
— Сенинг гуноҳларингга тавба қилганингга асосланиб, менинг севикли биродарим, мен сени Раббим Исо Масиҳ Исмига чўмдираман.
У киши бурнини қисди, ва Билли уни орқасига эгиб лойқа сувга чўмдирди.
Қачонки, ҳозиргина сувга чўмган одам қирғоққа чиққанди, иккинчи одам аллақачон сувга кирганди. Шу вақт Билли одамлар тўдасига насиҳат билан мурожаат қилди: “Исо нима учун бизга сувда чўмдиринг деб васият қилган? Битта мақсад учун: бу ўлимга ишорадир, — ҳамма дунёвий нарсаларга нисбатан ўлиш. Эски одам, тимсолида, гўрга киради, у ердан одам чиқа олиши учун ва Исо Масиҳда янги ҳаёт билан яшаш учун. Лекин унутманг, сувдан чўмдирилиш сизни ўзгартирмайди; бу шунчаки ташқи белги, қайсики у ичкаридаги амалга ошган ўзгаришни кўрсатади”.
Шу алфозда Билли янги эътиқодга келганларни бирин-кетин чўмдирди. Эдвард Колвин дарёга тушганларнинг ўн еттинчиси бўлди. Бу йигитча қарийб Билли қатори ёшларда эди. Иккаласи белигача сувда турганда, Билли сўради:
— Эдвард, сен менинг шу уйғониш мажлисларимда янгидан туғилганингга ишонасанми?
— Ҳа, — йигит жавоб берди.
Қирғоқдаги тўпланган одамлар уни эшитиши учун, Билли овозини кўтарди:
— Ҳаммангиз бошингизни эгинглар.
Қачонки улар уни илтимосини бажардилар, у кўзини юмди, ҳамма бошини эгди ва овозини чиқариб ибодат қила бошлади: “Осмондаги Ота...”
Худди шу пайт у “Юқорига қара!”, — деган овозни эшитди. У кўзини очди ва боши эгик, кўзларини юмиб, сабр қилиб кутиб турган Эдвардни кўрди. Бу сўзлар унинг оғзидан чиқиши мумкин эмасди; Билли буни ким айтганини билолмади. Тўла ҳайронликда, у яна кўзини юмди ва бошлаган ибодатини давом этди: “Осмондаги Ота, қачон мен бу йигитни сувда чўмдираман, Сен уни Муқаддас Руҳ билан чўмдир”.
Яна у “Юқорига қара!”, деган овозни эшитди. Кўзини очиб теварак-атрофга қарай бошлади.
Эдвард ҳам нима уларни пайсалга солдийкан, деб кўзини очди.
— Билли ака?
— Сен буни эшитдингми?
— Нимани эшитдим?
Учинчи марта Билли “Юқорига қара!”, деб такрорланган овозни эшитди. Энди у нигоҳини осмонга тикди... ва ҳайратдан оғзи очилди! Осмондан оловли шар пастга тушарди! Узоқдан у тебраниб турган ва сарғимтир-яшил ва янтар рангларида товланиб, юлдузга ўхшар эди. Шар яқинлашганда, у ҳар томонга учқунлар ва олов алангаси тиллари учиб турган, шовқин чиқараётган, тез айланаётган олов ҳалқага ўхшаб кўринарди. Қачон юлдуз Биллига қараб ҳаракат қилаётганди, унинг нафаси ичига тушиб кетди, қўрқувдан қотди. Аммо юлдуз кутилмаганда тўхтади ва тўппа-тўғри унинг боши узра муаллақ туриб қолди. Биллининг атрофидаги сувлар жимирлаб қолди ва юқорига кўтарилаётган сув буғларидан ушбу юлдуз тепасида камалак товланди.
Бирданига Билли унга қаратилган овозни эшитди. Бу ваҳийларда тез-тез гапирган оҳангдор паст йўғон овоз эмасди; бу баланд-тенор овоз, унга яхши таниш овоз эди. У деди: “Яхё чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар берганидек, сенга Унинг Иккинчи Келишини хабар бериш учун мактуб топширилган”.
Дарё қирғоғида одамлар аввалгидай бош эгиб ибодатда туришарди, аммо Марджи қайиқда ўтириб, атрофида бўлаётган ҳамма нарсани кузатиб турарди. Бу нурни кўриб, у жазавада қаттиқ қичқирди ва ҳушидан кетиб, қайиқнинг бурни томонда юзи билан йиқилди. Бу қичқириқдан кўплар кўзларини очдилар ва бошларини кўтардилар. Юқорига қараб ва Билли Бранхам боши узра осилиб, гир айланиб турган олов шарни кўриб, бир неча дақиқадан сўнг улар ўзларини идора қилолмай қолдилар. Аёллар ҳаёжонда қичқира бошладилар, эркаклар бир-бирларидан ушлаб олдилар; айримлар ваҳимада бу ердан қочиб кетишди; бир неча одам ҳушдан кетиб, йиқилди; иштирокчиларнинг кўплари қўрқув оғишида фақат қалтирашарди.
Юлдузни кўрганлар ҳаммаси бу овозни эшитмади, аммо биргина ўн тўрт ёшли қиз уни эшитди. У кўзини юмиб ва бошини эгиб, ҳатто халқнинг қўрқувдан ваҳимасида ҳам тураверди, чунки унинг пастори бош эгишни сўради, у бўлса ҳар доим пасторининг айтганини қилишга ҳаракат қиларди. Ва буни у эшитди, нимадир кучли таъсир қиладиган ва аҳамиятли бир нарса унинг юраги тўрига кирди, гўё унинг бошига тушган кечинмаларида тўпланган “лой”га лангар ботгандай бўлди. У Меда Брой эди, ва унга Биллининг келажагида муҳим роль ўйнаш тақдир қилинган эди.
Биллининг боши устида оловли шар бир минутдан кўп турмади; кейин у ўқдай ортга, осмонга кўтарилди, қаердан тушган бўлса. Сувнинг тўлқинланиши тинч мовий осмон остида яна силиқ бўлиб қолди. Билли халқни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, унга мурожаат қилди, кейин эса 200 янги келган кишини Раббий Исо Масиҳ Номига чўмдириб бўлмагунича чўмдиришни давом эттирди. Қачонки сувни шоппилатиб у қирғоққа чиқар экан, уни Жефферсонвиллидан бир гуруҳ бизнесменлар ўраб олишди ва ҳаяжон билан сўрашди:
— У нур нимани англатади?
— Мен билмайман. Мен имонлиман. Эҳтимол, бу ишонмайдиганлар учун аломат. Мен сизга айтишим қийин.
КЕЙИНГИ ЭРТАЛАБ маҳаллий газета бу воқеа тўғрисида қуйидаги сарловҳа билан мақола эълон қилди: “ХУДО ХИЗМАТЧИСИ УСТИДА, ЧЎМДИРИШ ВАҚТИДА СИРЛИ ЮЛДУЗ ПАЙДО БЎЛДИ”. Қачон бу газета чиққанда, уни куни бўйи гапирса бўладиган навбатдаги ажойиб янгилик бўлди у. Лекин Уилльям Бранхам учун анчайин кўп нарсани англатар эди. Ахир у янтар рангли липиллаб турган нур остида турган ва унинг ёрқинлигидан кўзлари қисилган эди-да. У атрофидаги сув қандай жимирлаб қолганини ҳам кўрганди. Бунинг устига, у овознинг қандай қилиб, “Яхё чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар берганидек, сенга Унинг Иккинчи Келишини хабар бериш учун мактуб топширилган”, деб, аниқ эълон қилганини эшитди. Энди йўқ, асло, бу унақа эмас, қайсики унинг ғаройиблиги ва тушуниш қийинлигидан мулоҳазасизлик билан калта ўйлаб, қўл силтаб кетадиган нарса эмасди. Билли буни тушуниш лозим бўлган ғайритабиий аломат деб ҳисоблади. Агар бу аломат Худодан келган бўлса, унда, унинг тушуниши ҳам Худо Каломи саҳифаларидан чиқиши керак бўлади деб ишонар эди. Жумбоқни ечишга калитни топиш учун Билли буюк ғайрат билан Библияни ўқишга тушди. Ёзувдан мос келадиган жойларни дарҳол ёзиб олиш учун ёнида ёзув дафтарчаси ва қалам тайёрлаб қўйди. Бундай жойларни кўплаб топганига ўзи ҳам ҳайрон бўлди.
Худонинг ғайритабиий олов кўринишида намоён бўлишини кўрсатадиган биринчи Ёзув жойини Ибтидо 15:17 да топди, у ерда Худо Иброҳим билан билан аҳд тузди. Мусо Худони ёнаётган бутадан гапирганда эшитди, бу ғайритабиий олов бўлиши керак эди, чунки бута сира ёниб тугамасди42. Кейин Мусо Исроил болаларини Мисрдан олиб чиқишда ёрдам берган Худони нур булутида курди. Кейинроқ бу нур билан Синай тоғида, ўн амрни олганда, учрашди43. Мусо буни яна кўп, кўп марта, қачон улар чўлда чодирни бағишлаганларида ҳам, шундай илҳомланиб: “Зеро Раббинг, сенинг Худовандинг, еб битирувчи оловдир...”44. Сулаймон бу нурни Қуддусда биринчи маъбадни бағишлов пайтида кўрди45. Самсоннинг отаси Маной уни Раббийнинг Фариштаси билан учрашганда кўрди46. Илёс уни Кармил тоғи чўққисида кўрди47. Иезекиил уни ваҳийда кўрди48. Довуд уни 17-забурда тасвирлади. Тарслик Савл масиҳчиларни қувғин қилиб, Дамашқ йўлида “осмондан нур” билан кўрмайдиган бўлди. У ҳатто у нурдан: “Мен сен қувғин қилаётган Исоман”, — деб гапирган овозни эшитди49. Ниҳоят, Дониёр ва Юҳанно бу нурни Раббий Исо Масиҳда мужассамлигида кўрдилар50.
Булар ҳайратда қолдирадиган Ёзув жойлари мажмуи бўлиб, Худо Каломини Ибтидодан Ваҳийгача бир бутун боғлаган, Библиядаги меросни ифодалаган, ўтган якшанбада дарёда унинг устида порлаган ўша юлдузга нисбатан Биллининг фаҳмида ҳеч қандай шубҳа қолдирмади. Тасдиқ далил сифатида бундан ортиқ нимани талаб қилиш мумкин? У биларди, бу Худодан эди.
Билли эътибор берган кейинги факт, дарё суви шишадек тиниқ эди, нур пайдо бўлганида унинг атрофида сув бирданига бижирлаб қолди. Библияда буни эслатадиган ягона жойни, у Юҳанно 5:4 да топди. Дарёда унинг устида турган нур, қадим Қуддусдаги Вифезда ҳовузида сувни ҳаракатга келтирган ўша Фаришта бўлиши мумкинми? Бу фикрни у узоқ ўйлади, лекин буни тасдиқлайдиган ёки рад этадиган бошқа бирор нимани тополмаганидан, у буни саволлигича қолдирди.
Бу аломатга нисбатан учинчи ва энг тўғри исбот ўша овоздан келиб чиқарди: “Яҳё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар бериш учун юборилгандай...” Билли бу сўзларни айнан нимани англатишини билмоқчи бўлиб, ҳар томондан ўйлаб кўрди. У Яҳё Чўмдирувчининг ҳаётини ўрганди ва Худо Яҳё пайғамбар ва Илёс пайғамбар орасидан параллел ўтказганини кўриб, ўзига хос илҳомланди. Фаришта Яҳёнинг отасига деди: “У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудрати ила Раббимиз олдида юриб келади...”51. кейинроқ Исо Яҳё ҳақида деди: “Энди қабул қилишни истасангизлар, қайтиб келиши муқаррар бўлган Илёс пайғамбар худди Яҳёнинг ўзидир”52. Бу ерда буюк маъно ётарди ва Билли уни яхшироқ тушуниши учун, унга кўп вақт керак бўлишини биларди.
Ниҳоят, у овознинг айтганларини иккинчи қисми устида фикрлай бошлади: “...Унинг Иккинчи Келишини хабар бериш учун сенга мактуб топширилган”. Билли Масиҳнинг Иккинчи Келишига, бу ҳақида доктор Дэвис ваъзларидан эшитиб ва бу ҳақида Янги Аҳддан ўқиб, ишонарди. Лекин унинг арзимасгина фақир ҳаёти билан ҳамма асрлар ва замонларнинг энг муҳим воқеаси ўртасида нима умумийлик бўлиши мумкин? Дарё устидаги бу ғайриоддий нур аломат бўлиши мумкинми? Бу, Масиҳнинг Иккинчи Келиши билан қандайдир боғлиқлик бўлиши мумкинмикин? Вақт ниҳоясига яқинлашдимикин? Ва ўша овоз: “...сенга мактуб топширилган”, — деб нимани кўзда тутдийкин? Библия, у эга бўлган ягона мактуб эди. Бундай фикрлардан Биллининг боши айланар эди. Бунда жуда чуқур ва унинг ақлига сиғмайдиган бир сир жойлашгандай туюларди. Шунга қарамай у, шубҳасиз, кутишдан юзага келаётган, қалбида алангаланган ҳаяжонни сезарди.
42Чиқиш 3:2.
43Чиқиш 14:19-20; 19:18-19 ва 20:1-17.
44Левитлар 9:24; Қонунлар 4:24 (“Еб битирадиган” сўзи Библиянинг синодал таржимасида “ҳаммасини қамраб оладиган, йўқ қиладиган” деган маънони билдиради. (Тарж))
452Паралипоменон 7:1.
46Қозилар 13:19-20.
473-Шоҳлар 18:38.
48Иезекиил 1:4.
49Ҳаворийлар 9:1-5.
50Дониёр 10:5-7; Ваҳий 1:14-15.
51Лука 1:17.
52Матто 11:14.