Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Келажакдаги чодир ҳақида ваҳий.

14 bob

1933



1933 ЙИЛ ИЮНИДАГИ Уилльям Бранхамнинг биринчи хушхабар кампаниясида бўлганлар юзлаб кишилардан кўпчилиги палаткадаги йиғилишлар тугаши биланоқ ўзлари доимий бориб юрган черковларига қайтдилар. Лекин улардан баъзилар Масиҳга энди имонга келганлар бўлиб, унгача ҳеч қайси черковга тегишли эмас эдилар. Улардан кўпчилиги Биллининг якшанба мажлисларига мунтазам кела бошлади. Бу орада ижарадаги Масон Холл унда йиғилишни қулай сиғдириш учун жуда тор бўлиб қолди, шу сабаб Билли бошқа бино қидиришга мажбур эди.

Жефферсонвиллидаги Саккизинчи ва Тенн кўчалари кесишган жойда, у ўз оиласи билан яшаган жойга яқинроқ; сув нилуфарлари ўсган кичкинагина саёзроқ ҳовуз атрофидан йўл айланиб ўтарди. Масон Холлдан уйга қайтаётиб, Билли ҳовуз четидаги қалин дашт ўтлар устида тиз чўкди ва ўзининг кутмаган муаммоси ҳақида ибодат қила бошлади: “Раббим, мен нима қилишим керак? Бу черковни Сен қаерга ўтишини истайсан?”

У сув сиртида тарелкадай сузаётган думалоқ яшил кўзача барглари диққат билан разм солди. Унинг гулчалари қанчалик чиройли эди: пушти ранг ва оппоқ! Билли ҳовуз нилуфарига қойил қолди. Ахир улар ҳовуз тубидаги шундай балчиқ ва лойда ўса бошлайдилар ва ниҳоят ташқарига шундайин беғубор ва нафис бўлиб чиқмагунларигача, қуёш нурига талпиниб, ўзларига йўл очиб борардилар. Бу Биллига ўзининг шахсий ҳаётини, яқинда гуноҳ ботқоғидан чиқиб ва Исо Масиҳнинг муҳаббат қуёши нурларига кирганини эслатар эди. Бундай мўъжиза қила олган Раббий, қанчалик ажойиб эди!

Кейин уни Худонинг тахтидан ўқдай учиб келган, ваҳийга ўхшаш бир нарса лол қолдирди: бу ерда унинг черкови бўлади — нақ шу ерда, нилуфарлар ўсиб турган ҳовуз ўрнида. Билли турди ва ҳовуз қирғоғидан, қамишзордан ўтиб-қайтди. Унинг юраги ҳаяжондан дуккиларди. Ҳа, бу бекам-кўст бўлади. У қура оларди...

Унинг ваҳийси “қурилиш қоришмаси” қотишга улгурмай, ҳар томондан унинг устига ишончсизлигу-шубҳа “ғиштлари” дўлдай ёғила бошлади. Қандай қилиб у бу ер участкасини сотиб ололади-ю, унда черков қура олади, қачонки у ўзини, онаси ва сингилларини укалари билан зўрға боқаёлар экан? Қачонлардир бу мамлакат бошига оғир иқтисодий инқирозлардан бири даврида, ўзига ўхшаш камбағаллардан иборат йиғилишларда ваъз қилиб, Билли ночор одам эди. Унинг йиғилишидаги эркакларнинг кўпчилиги ишсиз эдилар. Шубҳасиз, черков қурилишини маблағ билан таъминлаш амалга ошмайдиган орзудек туюларди. Бироқ, агар бу ваҳий Худодан бўлса, унда қандайдир тарзда йўл очилади...

Билли буни ўз йиғилиши аъзолари билан муҳокама қилди. Унинг ҳайрон қолганига яраша, ўзларининг озгина маблағларини йиғиштириб, мажлис биринчи бадал-тўловга етарли нақд пулни амал-тақал қилиб тўплади. Саноқли ҳафталарда қурилиш лойиҳалари чизилган ссуда53-қарз олинган, ва ҳовуз тупроқ билан кўмилган эди. Июлда пойдевор қўйилди ва унинг кетидан бетон блоклар келтирилди. Лекин иккинчи қотар бетон блоклари қўйилишларидан, кўтарилишидан олдин, Билли қисқагина бағишлаш маросимини ўтказиш ва маросим вақтида у тўғрибурчакли пойдевор асосига ўз қўллари билан асосий бурчак тошини қўйишни хохлаб қолди.

53 Қарз ― юридик ёки жисмоний шахсга бериладиган маблағ.

Бағишлов маросими бўладиган куни тонгда, Билли соат олтиларда уйғонди. Ҳовлида қушларнинг баланд оҳангдаги сайрашига асаларилар паст хонишлари билан жўр бўлишар эди. Унинг иккинчи қаватдаги хона деразаси тагида ўсган шилви, учқат бутаси новдалари уни ёзнинг хушбўй ҳидлари билан тўлдирганди. “О Буюк Иегова, Сен қандай ажойибсан! Ҳозиргина қоронғу эди, энди эса қуёш чиқди ва бутун табиат қувоняпти. Ва тез орада жуда совиб кетган ва гуноҳдан қоронғилик қоплаган руҳий дунё ҳам шодланади, чунки Ҳақиқат қуёши чиқади ва шифо Унинг нурларида”54, — дея ўйлаб ва бу сонияларнинг қувончини бахиллик, ташналик билан ўзига сингдирганча, Билли қўлини боши остига қўйиб, тўшагида узоқ ётди.

54 Малахиё 4:2 (Тарж.)

У ерда ётиб, ичидан бир овоз унга тур дегани эшитди. Билли тўшакдан турди ва деразага юз ўгирди. Бирданига у хонада босимга ўхшаш, бироқ бехосият ва хатарли бўлмаган, тасвирлаб бўлмайдиган босимнинг борлигини сезди. Бу ниманингдир шу ерда ҳозирлигидан, у муқаддас қалтироққа тушди, гўё, нақ Раббий Ўзи яқинлашганди. Билли тикилиб қараб, кўриш доирасида учта деворни кўрди. Хона бўм-бўшдай туюлди. Кейин у орқа томонини қарамоқчи бўлиб бурилди ва шу сонияда ваҳийда бўлди.

У қараса, Яхё Чўмдирувчи Исони чўмдирган Иордан дарёси қирғоғида турибди. Билли одамлар тўдасига Хушхабарни ваъз қилар ва бирдан орқасида хур-хурлаш ва чайиллашни эшитди. У бурилди ва ўша дарё яқинида қурилган улкан чўчқахонани кўрди. Бу бино чўчқалар билан ғиж-ғиж тўлган ва у ернинг бадбўй ҳидига чидаб бўлмасди. Билли норозилик билдирди: “Бу ер ифлосланган. Ҳеч қачон бундай бўлмаслиги керак. Бу, Исо Ўзи юрган муқаддас ер замин”.

Кейин Раббийнинг фариштаси зоҳир бўлди ва Биллини бу ердан Жефферсонвиллидаги Саккизинчи ва Тенн кўчалари ўзаро кесишган жойга олиб ўтди. Олдин сув нилуфарлари ўсган ҳовуз ўрнидаги участкада; энди асосий эшиги тепасида “Бранхам Чодири” деган ёзув осилган бетон блокларидан иборат, катта бино турарди. Фаришта уни чодир ичига олиб ўтди. Билли ўз кўзларига ишониши қийин эди: бино сиқишгача одамлардан лиммо-лим тўла эди. Ҳамма ўринлар эгалланганидан ташқари, одамлар йўлакларда ўтиришган ва девор тагида туришарди. Залнинг нариги томонида, охирида учта хоч осилиб турар: бири кафедра томонида ва иккиси ён томонида эди. Бу ваҳийда Билли озроқ кафедра орқасига ўтди ва деди: “О-о бу ажойиб, бу жуда яхши! Худойим, Сен қанчалик меҳрибонсан, менга шу чодирни бергин!”

Шунда Раббийнинг Фариштаси деди:

Лекин бу сенинг чодиринг эмас.

Албатта, бу менинг чодирим, Билли эътироз билдирди.

Йўқ. Боргин ва қарагин, Фаришта такрорлади.

У Биллини юқорига олди ва яна туширди, бу сафар кўм-кўк зангори осмон гумбаз остига туширди. Фаришта деди:

Бу сенинг чодиринг бўлади.

Атрофга қараб, Билли боғда турганини билди. Баландлиги олти метрларгача етган мевали дарахтлар орасидан йўлак ҳосил қилиб, иккита бир-бирига мос қаторда ўсиб турарди. Йўлнинг охирида иккита қатордан ҳам бир хил масофада бўлган битта катта дарахт ўсарди. Маълум бўлдики, битта қаторда олмалар, бошқасида олхўрилар экан. Қанчалик ғалати бўлмасин, лекин, улар катта яшил челакларга ўтқазилган эдилар. Ҳар бир дарахтлар қаторига мос ҳолда, Биллининг ўнг томонида ва чап томонида биттадан бўш челак турарди.

Осмону-фалакдан момоқалдироқдай товуш янгради:

Ҳосил пишди, юмушчилар эса оз.

Раббим, нима ёрдам қилоламан? Билли сўради.

Шу вақт, у кузатиб турган дарахт, ўз чодири ҳақида кўрган, черковь курсиларига ўхшаб қолди. Йўлакнинг охиридаги эса, учта хоч формасини қабул қилди.

Бу нимани билдиради? Ва бу учта бўш челак нима дегани? Билли сўради.

Сен бу икки челакка ўтқазишинг лозим, Фаришта жавоб берди.

Дарахтларнинг икки қатори орасидаги йўлакда турганча, Билли олмадан бир новдани синдирди ва уни ўша қаторга мос бўш челакка ўтқазди. Кейин у олхўридан новда синдирди ва уни бошқа томондаги бўш челакка ўтқазди. Бу икки челакларда шу заҳоти тўхтовсиз дарахтлар, токи улар боғдаги қолган дарахтлар билан тенглашмагунича ўса бошлади.

Кейин кучли шамол дарахтларни силкиди, ва овоз деди:

Сен яхши йўл тутдинг. Қўлингни чўз ва ҳосилни тер.

Билли иккала қўлини чўзди. Битта қўлига юмшоқ ва пишган, катта сариқ олма тушди, бошқа қўлига эса, катта юмшоқ ва пишиқ, сариқ олхўри тушди. Овоз деди:

Бу меваларни егин, чунки улар ёқимли.

Билли биттасидан, кейин бошқасидан тишлади. Иккала мева ҳам ширин, серсув ва мазали экан. Овоз такрорлади:

Ҳосил пишди, юмушчилар эса оз.

Энди Билли йўлакнинг охиридаги, ҳалиям хоч формасида бўлган катта дарахт шохларида шингил-шингил олмалар ва олхўрилар осилиб турганини пайқади.

Раббим, мен нима қиламан? дея қичқириб, у бутун йўлак орқали югурди ва ўша дарахтнинг остига йиқилди.

Кучли шамол дарахтларни шунчалик тебратдики, олмалар ва олхўрилар Биллининг устига дўлдай ёғилди. Овоз уч марта гапирди:

Қачон бу ваҳийдан чиқасан, 2-Тимофей 4ни ўқиб чиқ.

Кейин Билли яна ўз ётоқхонасида ҳозир бўлди.

Қуёш эрталабки осмон гумбазида озроқ кўтарилиб, то у ваҳийда бўларкан, қанчалик вақт ўтканини кўрсатаётганди. Билли ўзининг Библиясини тутганча, Тимофейга 2-мактубни очди. У шошилмай ҳар бир сўз устида ўйланиб ва уни бу ваҳий билан боғлашга уриниб, 4-бобни ўқиб чиқди.

Худо каломини ваъз қил, вақтими ёки вақти эмасми, демай, доим гапиришга тайёр бўл.

Бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамларни мулзам қил, уларга таънаю-насиҳат қил.

Чунки шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга чидаш бермайдилар, натижада ўз орзуларига мос муаллимлар тўплайдилар. Бу муаллимлар ўшандай одамларнинг қулоқларига ёқадиган сўзлар айтадилар.

Улар қулоқларини ҳақиқат каломидан беркитиб, афсоналарга буриладилар.

Аммо сен ҳамма нарсада ҳушёр тур, азобларга сабр-тоқат қил, Инжил воизлигингни бажо келтир, хизматингни сидқидилдан ижро этгин.

Билли бу саҳифани Библиясидан йиртиб олди ва Саккизинчи ва Тенн кўчалари кесишмасида бўлиши керак бўлган чодирни бағишлаш маросимига ўзи билан олиб борди. Шу куни иш куни бўлганлигидан, унинг йиғилишидан фақат эллик одамгина у ерда қатнаша олди — кўплари аёллар ва болалар эди. “Америка кўчалари”дан бўлган майор Ульрей ўзининг духовой оркестрини олиб борган бир пайтда, Билли ҳаяжонлантирадиган марш остида маҳкам қилиб тўғри бурчакли тошни нам цементга ўрнатди. Бу амал, ҳодиса рамзий маънога эга эди. Янги Аҳд Исо Масиҳни, Унинг ер юзи черкови Асосий Тош деб тантанали эълон қилганидек, Билли ҳам, тўғри бурчакли тошни ўзининг янги биноси асосига ўрнатиб, бу черков Исо Масиҳнинг (Асосий) Пештоқ Тоши принципларига бағишланади деб эълон қилди. (№2 Сурат).

Кейин одамлар чақа-танга, эсдалик совғалар, ва ёзилган ибодат илтимосларини тунука банкага қўйиб, тўғри бурчакли тош ковагига жойлаштирдилар. Билли ўша эрталаб Библиясидан: “Аммо сен ҳамма нарсада ҳушёр тур, азобларга сабр-тоқат қил, Инжил воизлигингни бажо келтир, хизматингни сидқидилдан ижро этгин”, — деган пайғамбарлик бу сўзлари бўлган саҳифа кўринишида ўзининг камтаргина ҳиссасини қўшди.



Up