Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Тортиниб қилинган таклиф.

15 bob

1933



ГАРЧИ УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ ҳозир ўз йиғилишининг пастори бўлса ҳам ва ҳар якшанба эрталаб Жефферсонвиллидаги Масон Холлда ваъз қилса ҳам, у бутун 1933 йил ёзи Баптистларнинг Миссионер Черковига қатнашишда давом этаверди, қайсики, якшанба ва чоршанба кечқурунлари ўтарди. Албатта, бу у учун доктор Дэвис ни эшитишдан кўра, кўпроқ таниши Хоуп Брумбах билан кўришиш учун баҳона эди. Аммо унинг ўз черкови тез орада қурилар экан, бу ҳамма ишларнинг боришини ўзгартиради, чунки у ўз ҳизматини ҳафтанинг ўртасида ўтказади. Унда у қандай қилиб таниш қиз билан учраша олади? Аёл жинси олдида Билли ўзини журъатсиз ва қўрқоқ ҳис қиларди. Фақат биргина фикр — Хоуп билан учрашиш учун имкон берадиган сийқаси чиққан баҳонаю-сабабдан ажралиб қолишни фикрлагандаёқ ҳаяжонланар ва қора терга тушар эди.

Билли Хоуп билан бирга ўтказган ҳар бир минутни ардоқлар эди. Қачон у жилмайса — у жилмаяр, кулса — у ҳам куларди. Хоуп уни қандайдир у тушунмайдиган, лекин, шунга қарамай, унга ёқадиган қанақадир бир сеҳрли афсун билан ушлаб турарди. Хоуп у учун оламдаги барча яхши ва гўзал нарсаларнинг тимсолидай туюлар эди: ҳаво ва ёмғирнинг, ёзнинг ва гулларнинг, нозиклигу-орзу қилинадиган ҳамма нарсанинг... Унинг ёнида қанча кўп бўлса, унинг ёнида шунча кўп тургиси келарди. Агар у билан ҳар чоршанба кечқурун учрашишга бошқа баҳона бўлмаса, уларнинг муносабатлари нима бўларди? У дўстликни ўзи билан узармикан? Билли бундай фикрдан ларзага келди. Агар у ўзига бошқа маҳбуб топсачи, унда нима бўлади? Бу ҳақида фақат биргина фикрлашданоқ нафаси бўғзига тиқилди. У Хоупдан ажралиб қолишга журъат қилолмади. У қандай яшай олади, унда? Мадомики шундай экан, у қиз билан иложи борича кўпроқ кўришиш учун, унга бошқа асосли сабаб ўйлаб топиши керак эди. Бир куни, бу муаммони яна ҳаёлида айлантирар экан, Хоуп билан иложи борича кўпроқ бирга бўлишнинг энг дуруст йўли, унинг Брумбах фамилиясини Бранхамга алмаштиришни дилига солиш, деган фикр унга ялт этиб келди.

Ўша вақтнинг ўзидаёқ, қачонки Билли Хоупни унга турмушга чиқишни таклиф қилишга қарор қилган эди, буларнинг ҳаммасига бошқача нуқтал-назар билан қараб, у шубҳа-гумонлардан қийнала бошлади. У коммунал хизмат компаниясида ишлаб, соатига ҳаммаси бўлиб, атига 20 цент олган бир пайтда, унинг отаси Пенсилвония Темирйўлчилар Ширкати, касаба уюшмаси раҳбари бўлиб, ойига 500 доллар маош олар эди. Мана шу озгина маош билан у онаси, отаси, еттита укаси ва синглиси рўзҳорига ёрдам берарди. У қандай қилиб хотинини боқолади? Муҳаббат ва садоқат — ундаги бори, унга тақдим қилоладиган ҳаммаси шу эди. Ҳа ва ким ҳам бўлибдики у ўзи, Хоупни шинам уйидан олса-да, уни ночорликдаги, уни азоб-уқубатли ҳаётга мубтало қилса. У бундан кўра анча ортиғига арзирди. Ақлида ва дилидаги даҳшатли қийноқлардан кейин Билли Хоупдан, турмушга чиқишни сўраш аҳволида эмасман, деган хулосага келди. Билли уни жуда ҳам яхши кўрар, шу сабабдан унинг ҳаётини барбод қилмоқчи эмасди.

Бироқ бу қарор унинг азобларига интиҳо қўймади, уни бошқа оғир аҳволга қўйди, холос. Агар у Хоупга умуман турмушга чиқиш таклифини қилмоқчи бўлмаса, унда у билан вақт ўтказишини қандай тушунтиролади? Агар у қиз билан умуман алоқани узса, қизга яхши бўлмасмикин? Қанчалик у тезроқ учрашишларни тўхтатса, шунчалик тезроқ у бошқа кимнидир — унга яхши ҳаётни таъминлай оладиган бирор эркакни топа олади. Ҳа, бу тўғри муомала бўлади, ва у худди шундай иш тутиши керак. Аммо...

Қанчалик Билли бу нарса Хоупни ўзини фойдасига ва агар улар ажралсалар, қизга яхши бўлади деб фикрлашга қанчалик ҳаракат қилмасин, буни қилишга у ўзини мажбур қилолмади. У яна бир бор ўзининг молиявий аҳволи ва имкониятларини тарозига солиб кўрди. Укаларидан айримлари ҳозир вояга етган ва улар ҳам оналарига оила харажатларини тўлашга ёрдам берардилар. Бу буюк ютуқ эди. Қолган укалари эса, озгина улардан қолишарди: бир-икки йилдан кейин улар ўзи томонидан ёрдам берадилар — яна бир ютуқ. Эҳтимол, Билли аста-секин ёрдамини камайтириб, бу билан онасига қўшимча қийинчилик туғдирмасликни уддалар. Кейин, агар у зўр бериб ишласа, ҳар ҳолда Хоуп учун дурустгина ҳаётни таъминлаши. Қачонки у бу имкониятни ҳар хил нуқтаи-назардан қараб чиқарган, уни ҳаяжони ортди. Ҳа, молиявий жиҳатдан у буни уддасидан чиқа оладигандай, туюларди. Унга шундай қилиш лозиммикан? Ҳа, ҳа, у буни қилади! У Хоуп Брумбахга хотини бўлишни сўрайди!

Бироқ унга таклиф қилишни қарор қилиш билан ва ҳақиқатдан ҳам уни амалга қилиш — икки хил нарса. Аллақачон август сентябрга ўтган, а Билли бўлса илгаригидай Хоупга бу ҳал қилувчи саволни бериш учун илгаригидай ўзининг бор жасоратини тўпларди, йиғарди. У, унинг қора кўзларига ва гул-гул яшнаган кулгусига термулар, “О-о, биз бирга шундай бахтли бўлар эдик!”, дея фикрларди. Бироқ, ҳар сафар, қачон у бу саволни кўтарса, унинг оғзи қуриб қолар, ва ўпкаси тўлар, шу учун у базур сулагини ютолардир, таклифни аниқ ифодалаш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар оқшом, у билан бирга бўлганида, Билли яна-яна уриниб кўрар, лекин ўзидан бирор сўз чиқаролмасди. У ўзига айтарди: “Бугун мен буни қиламан! Соатимда ўн минут ҳам ўтмаёқ, унга таклиф қиламан”. Бундан ҳеч нарса чиқмасди; вақт ўтган сайин, ўтаверар, у бўлса, уни қўлини сўрашга журъат қилолмасди.

Билли бу муаммосидан соатлаб қийналарди. Баъзан, ариқда ишлаётиб, у дам олиш учун тўхтар, ияги билан белкураги дастасига таяниб олар ва кўзини уфқдан ғирт узмас, унинг мияси эса бу вақтда унинг фикридаги бу саволга жавоб излаб, серҳосил ерни чопар ҳам, юмшатар ҳам эди. Агар қизга ниятини юрак ютиб айтолмаса, умуман ўзи қандай қилиб унга уйлана олади? Бир неча вафт дўсти Жорж ДеАрк уни ўрнига унинг номидан қизга таклиф қилишини сўрайман, деган фикр билан овуниб юрди. Лекин бу нотўғри бўлиб кўринди. Хоуп бунақа шароитда ҳатто рад қилиши ҳам мумкин. Унда бу вазиятдан чиқиш йўлини, ахир қандай топса бўлади? Қандай? Бирдан ялт этиб, унга ажойиб фикр келди. Бу унга керак бўлган, худди ўзи. У қизга хат ёзади.

Ўша якшанба оқшом алламаҳалгача Билли қора терга тушганча, ҳар бир гапни обдон ўйлади, хатнинг матнни баён қилиб ва кейин қайта ишлаб, қобилияти етганича, то икки томонли вараққа бор ҳисларини ифодаламагунича қоғоз ва ручка билан имирсилаб юрди. Бундайин улкан жасоратдан кейин биринчи унинг фикрига келгани — бу хатни шахсан Хоупнинг ўз қўлига топшириш эди. Кейин у ўйланиб қолди, қандай қилиб у жимгина хатни ўқийди-ю, у бўлса, бу вақтда унинг ёнида бекорчиликда лабини тишлаб, асабийликда ҳушсиз йиқилиши турган гап. Йўқ, бунақада иш кетмайди. У хатни жўнатишга қарор қилди. Агар у хатни душанба кунида жўнатса, Хоуп уни сешанба куни олади ва шунда чоршанба кечқурун уни черковга оборганида унга жавоб қайтариши мумкин бўлади. Бу ўша пайти Биллига ажойиб режа бўлиб кўринди.

Душанба эрталаб Билли маркани ялади, конвертга уни ёпиштирди ва ишга кетаётиб хатни почта қутисига ташлади. Кейинроқ, ариқ қазиётиб, уни даҳшатли фикр ҳайратга солди: “Агар хатни Хоупни онаси олса нима бўлади?” Биллининг пешонасида тер чиқиб кетди; ва оёқлари дармонсиз чалишганидан, йиқилиб кетмаслик учун деворига суянишига мажбур эди. “Агар бу хатни унинг онаси ўқиса, мен тамом бўлдим”, — деб ўйлади у.

Билли Хоупнинг отаси Чарли билан яхши муносабатда (№3 Сурат), аммо унинг онаси билан ишлари умуман бошқача аҳволда эди. Ноз-қарашмали ва расмиятчи Брумбах хоним, ўзининг жамиятдаги юқори мартабадалигидан мағрурланар эди. У чиройли уйда яшар, қимматбаҳо кийим кияр, катта, расмий бир черковга иштирок этар ва кўплаб нуфузли ташкилотларга мансуб эди. У Билли Бранхамни бир оддий қишлоқи, албатта унинг қизига уйланиши учун етарлича башанг эмас, деб ҳисобларди. Бунинг устига, унинг чекланган диний имонидан бирор бир яхши нарса кутмасди. Агар, бу хатни у кўриб қолса борми, аниқ , унга жаҳл билан рад жавобини беради. У Хоупни, у билан алоқани узишга мажбур қилишгача бориши мумкин. Бу фикрдан унинг орқаси совуқ қалтиради.

Чоршанба оқшом Билли Брумбахларнинг янги ярқираб турган “Buick” моделидаги янги машинаси орқасида тўхтади. У ўзининг лиқиллаб қолган “Форд”и эшигини, агар Брумбах хоним унинг хатини ўқиган бўлса, ва уни у ердан шошилинч жўнаб қолишига тўғри келиб қолса деб, очиқ қолдирди (№4 Сурат).

— Салом, Билли. Марҳамат, кир, — деб, унинг эшик қоқишига Хоуп жавоб берди.

“О, йўқ”, — ўйлади Билли. “Сен мени у ерга, онанг ўтирган жойга этасан ва орқамдан эшикни ёпасан. Унда мен оғир аҳволда қоламан”.

— Рахмат, Хоуп, лекин бу ерда, сизларникида иссиқ. Мен эшик олдида сен тайёр бўлгунингча, тура-тураман, — деб Билли озгина кулимсиради.

— Кираверда энди. Ота-онам сен билан кўришмоқчи.

“Ой-ой-ой! Энди аниқ тамом бўлдим”, — Билли ўйлади. Асабий, уйга кирди, шляпасини ечди ва яшин тезлигида қочишга тайёр бўлиб, эшик олдида турди.

— Ошхонага ўт, у ерда онам отам билан ўтиришибди. Мен икки дақиқадан кейин черковга боришга тайёр бўламан, — деди Хоуп.

Билли ошхона эшигига келди. Хоупнинг ота-онаси ошхона столи атрофида ўтиришганди.

— Ассалому алайкум, жаноби Брумбах. Ассалому алайкум, Брумбах хоним.

—Салом, Билли. Мархамат, кир музли чойдан бир стакан ич, — деди Чарли Брумбах, ўзига хос меҳмоннавозлик билан.

— Йўқ, раҳмат. Мени ичгим келмаяпти.

— Унда, барибир бу ёққа ўтда, ўтир.

Фитна, чуқурлашгандай туюлди, Биллининг юраги учқунлаши кучайгандан-кучайди.

— Йўқ, раҳмат. Агар сиз қарши бўлмасангиз, мен шу ерда тураман. Шубҳасиз, ҳовлида яхши ҳаво.

— Ҳа, ҳаво жуда соз, — Брумбах хоним маъқуллади.

Хоуп пастга тушгунича, учовлари об-ҳаво ва бошқа арзимаган воқеалар хусусида гаплашиб ўтиришди. Хоуп билан эшик олдига чиқиб, орқаларидан эшик маҳкам ёпилгандан кейингина Биллининг юраги енгил тортди.

— Билли, бугун ғоят гўзал оқшом. Кел, черковга ўтамиз.

Биллининг яна баданига совуқ титроқ югурди ва ваҳима қоплади. У ўйлади: “Мана, ҳаммаси тамом. У менга орамизда ҳаммаси тугади демоқчи. Яхшиси, мен унга тўйиб-тўйиб қараб олишим керак, чунки, мумкин мен у билан охирги марта бирга бўляпман”.

Аммо Хоуп черковга боришаётганда хат тўғрисида эслатмади. Бу Биллининг бутун йиғилиш давомида ҳаяжонлар гирдобида қийнади, шу сабабдан доктор Дэвис нима ҳақида ваъз қилганини эшитмади. Бунинг ўрнига у Хоупга ҳадеб сездирмай, яширинча қарар ва ундан ажралиб қолишни бениҳоят хохламаслиги ҳақида ўйларди. У шундайин одобли қиз эди. Бу оқшом у ҳар қачонгидан ҳам нурга тўла, ёрқин эди. Билли уни унга яхши муносабатда бўладиган кимдир олади, деб умид қиларди. У ҳаётдаги энг яхши нарсаларга арзир эди.

Билли билан Хоуп черковдан чиқиб, уйга тўғри борганларида, аллақачон қоронғу тушган эди. Ўроқсимон ой фалакни ёритар, гўё кўча чироқларидай. Ҳар сафар улар дарахт соясидан чиққанларида, ойнинг ёрқин нурига Хоупнинг қора кўзлари ва сочлари, унинг нозик юзлари оппоқлигига эътиборни қаратарди. Билли муҳаббатга ва эҳтиросли орзуларга тўлиб, ич-ичидан ларзага келди.

— Хўш, Билли, сенга бу кеч йиғилиш қандай ёқди? — хотиржам сўради Хоуп.

— О-о, жуда яхши бўлди деб ўйлайман.

Билли пастки жағини гўё картондай ҳис қилди: жағи шундай қаттиқ ва бефойдадек туюлди. У Хоупнинг юзини, унда хафагарчилик қарашими ёки бирор-бир бошқа уни ўша қўрқинчли дақиқадан огоҳлантироладиган аломатни сезмоқчи бўлиб, кузатди. Қиз гапира бошлаганда, уни лабларини ҳар бир ҳаракатида, куним битди, деб Билли ишонарди. Лекин бунинг ўрнига унинг оғзидан навбатдаги қувноқ ва бепарво мулоҳазалар чиқар, худди унинг ақлида фақат биргина олтин куз оромбаҳшлиги ва қувончлари ҳақидаги фикрлар бордек эди.

Улар энди қизнинг уйига яқинлашар экан, қиз эса хат ҳақида бир сўз ҳам демаганидан, Билли у хатни умуман олмаган, деб шубҳалана бошлади. Эҳтимол, у почта қутисида қисилиб қолган ёки почтада йўқолган. Нимадир бўлган бўлиши керак. Агар Хоуп хатни ўқиганда эди, унда, бу вақтда бу ҳақида эслатган бўлар эди. Билли яна тинчланди, ва уни тили очилиб кетди. У Хоупнинг қўлини ушлади, ундан кўнгли кўтарилди.

Энди улар қарийб уйга келиб қолгандилар. Хоуп одатдагидай, гап орасида деди:

— Билли, мен сенинг хатингни олдим.

Биллининг эти бижирлаб кетди, томоғига эса, суяк тиқилгандек ва “кислородни бекита” бошлаганидан базўр нафас оларди. У сўлагини зўрға ютди ва бир амаллаб, жавоб учун ғўлдиради:

— Олдингми?

— А-ҳа, — деди Хоуп ва юришда давом этди.

Билли чидаб бўлмайдиган даражада диққат бўлди. “О, қиз, менга бир нима дегин ахир, бўлмаса мен йиқиламан”, — ўйлади у. Аммо Хоуп сўзларини изоҳланмай ҳавода қолганидан мамнунга ўхшарди. “Унда менда айтадиган гап топилади, чунки биз унинг уйига бир неча қадам қолдик”, — Билли яна ўйлади. У бутун мардлигини тўплаб сўради:

— Сен уни ўқидингми?

— Аҳа, — жавоб берди у, бир сўз ҳам қўшмай.

Билли бундай мавҳумликдан ўзини ақлдан озаётгандай сезди.

— У сенга ёқдими?

— О, у жуда ажойиб эди, — деди Хоуп, лабларини ҳазил жилмайиш учун хийла буриб.

Билли кучга кирганини сезди. У тўхтаб унга нигоҳини қаратди.

— Хоуп...

— Билли, мен сенга турмушга чиқишни хохлайман, — деди у. — Мен сени севаман.

Кейинги куни Билли Хоуп билан шаҳар марказидаги заргарлик дўконига борди. У комплект никоҳ узуги учун 8 доллар тўлади. Тасодифан никоҳ узуги йўқолмасин деб, уни чўнтагига бандаклади. Кейинроқ у қаварган қадоқ қўллари билан Хоупнинг нафис қўлларини оҳиста олди ва унга, унаштирилганлари шарафига узукни тоқа бошлади.

Хоуп уни тўхтатди.

— Билли, агар сен, ҳаммасидан олдин ота-онамдан рухсат сўрасанг, қандайдир маъқул ва назокатли бўлади. Сен қандай ўйлайсан?

Билли ҳаяжондан юрагини тўхтагандай ҳис қилди. “О-о, мана, яна бошланяпти”, — ўйлади у. Агар Брумбах хоним уларнинг никоҳига жуда қаршилик кўрсатса, Хоуп уни тарк этади деб қўрқарди. Аста-секин ва хохлар-хохламас, у зўрға сўзлади:

— Ҳа, шундай деб ўйлайман.

Кейин унинг бошига ялт этиб фикр келди:

— Хоуп, эшит-да, биз турмуш қурганимизда, биз ахир ҳамма нарсани баробар қиламиз, шундай эмасми?

— Рост. Мен ўзимнинг вазифаларимни бажараман.

— Мен эса ўзимникини. Агар буни ҳозирнинг ўзида бошласак, бунга қандай қарайсан: сен онангдан рухсат сўрайсан, мен бўлсам, отангдан?

— Мен учун эшитилиши ёмон эмас, — елкаларини қисиб, деди Хоуп.

— Эҳтимол, биринчидан, мен отангдан рухсат олишим керак, — зийраклик билан Билли таклиф қилди. У Чарлининг розилигини, бу ҳақда Брумбах хонимга бирор нарса маълум бўлишидан олдин олишни хохларди. Билли учун бу энг яхши имкониятдай эди.

— Сен буни тез кунда сўрайсанми?

— Якшанба кечқурун.

Кейинги якшанба кечқурун, Билли Хоупни черковдан уйга олиб келгандан кейин, “Виктрола” граммофонияда пластинка эшитиб, икковлари меҳмонхонада ўтиришар эди. Чарли Брумбах ўз столида ўтириб, машинкада ёзар эди; Брумбах хоним ҳашаматли “Моррис”56 креслосида ўтирар ва илгак билан бир нимани тўқир эди. Қовоғини уйганча, Хоуп, бош ҳаракати ва нигоҳи билан Биллини отасига боришга ундади. Билли бош чайқади ва кўзи билан онаси томонни кўрсатди. Унинг онаси отаси билан бирга, меҳмонхонада ўтирар экан, у ҳозирча, отасидан сўрайолмасди. Бу дегани, уларнинг иккаласидан рухсат сўраш билан баробар эди. Унинг онаси жанжал кўтариши мумкин ва Биллига икки қўлини бурнига тиқиб қайтишига тўғри келар эди.

56 Моррис креслоси — суянчиғи созланадиган ва ёстиқчалари олинадиган кресло. (Тарж.)

Билли турди.

— Энди 9:30. Ўйлайман, мен боришим керак.

Хоуп унинг қўлидан ушлаб, эшиккача кузатди. У ҳаммага “Хайрли тун” тилаб, кетмоқчи бўлган эди, аммо қиз унинг қўлидан маҳкам ушлаб олди-да, уни қўйвормади.

— Сен ундан сўрамоқчи эмасмисан? — шивирлади у.

— Мен у билан онангни ёнида гаплашолмайман.

— Унда мен орқага қайтаман, сен эса уни кўчага чақир.

Бу ҳолат Билли учун қалтис кўринсада, лекин у яхшироқ бошқа ҳеч нарса ўйлаб тополмади.

— Бўпти.

Хоуп меҳмонхонага кирди.

Билли йўталиб қўйди ва:

— Жаноб Брумбах, сиз билан бир минут гаплашсам бўладими? — деди.

Чарли ёзишдан тўхтаб, креслосида бурилди.

— Албатта, Билли, нима истайсан?

— Балки, биз уй олдига чиқармиз?

Брумбах хоним тўқишидан чалғиди ва қизиқиб қошларини кўтарди.

— Қани чиқамиз, — деди Чарли ва орқасидан эшикни ёпиб, Биллини айвонга ўтказди.

Билли дарахтларнинг энг баланд жойларидан нур таратаётган ойга тикилиб қолди.

— Ажойиб оқшом шундай эмасми?

— Бу рост, — Чарли мақуллади.

— Охирги вақтларда жуда иссиқ.

— Ҳа, албатта.

Билли тўғри сўзларни саралаб, тутиларди.

— Биласизми...ҳм...мен...мен шуни билишни хохлардимки...

— Сен уни олишинг мумкин, Билли.

У шу ондаёқ ич-ичидан енгил тортди. У жаноб Брумбахни қучоқлаб олгиси келди; аммо у қўл сиқишув билан чегараланди.

— Чарли, сиз биласиз, мен камбағалман. Мен сизнинг каби унга яхши шароит яратиб беролмайман. Мен фақат 20 цент соатига ишлайман. Лекин, Чарли, у мендан ҳам кўпроқ севадиган бирор кимса тополмайди. Уни ҳаётини таъминлаш учун мен қўлимдан қон чиққунича ишлайман. Мен унга содиқ бўламан, ва уни бахтли қилиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан.

Чарли оғир қўлини Биллининг елкасига қўйди.

— Билли, мен биламан, уни яхши кўрасан, у ҳам сени яхши кўради; ва мен, шу сабабли бошқа бировдан кўра, яхшиси, уни сенга бераман, қанча пули бўлмасин, бошқа биров унга ёмон муомалада бўлиши мумкин. Гап сени ҳаётингда қанча нарсанг борлигида эмас, гап сенда боридан қанчалик розилигингда, шукур қилишингда.

— Чарли, сиздан миннатдорман мен. Мен буни ёдимда тутаман.

Билли шу билан Хоупдан, онаси ундан рухсат сўраганида, нима деганига қизиқмадиям. У учун Брумбах хоним уларнинг йўлига тўғаноқ бўлмаслигини билиши етарли эди. Тўй кейинги йил июнида тайинлади.



Up