Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Жаҳаннамдан чиққан кўрсичқон.

16 bob

1933-1934



САККИЗИНЧИ ВА ТЕНН кўчалари кесишган чорраҳадаги участкада қурилиш 1933 йил сентябрь ойи охирида тугади. Ўз пасторига ҳурмат ва муҳаббатлари боис йиғилиш аҳли бу бинони Бранхам Чодири деб аташни таклиф қилди. У одатдаги черков биносига ўхшамасди: унда учли пирамидасимон томи, найзасимон гумбази, улкан хоч ва гумбазсимон шифти йўқ эди. Бу оддийгина бетон блоклардан иборат, томи сал қия, олд томони (фасад57) декоратив безалган ва тўғрибурчакли, тўғри формадаги эшик ва деразалардан иборат иморат эди (№5 Сурат) Шу ерли айрим одамлар уни черковдан кўра кўпроқ гараж ёки омборхонани эслатади, деб ҳазиллашар эди. Лекин Уилльям Бранхам учун у гўзал эди. У кафедрани худди ўша жойда, қачонки Раббий унга бу ер майдонини сотиб олишни юрагига солган вақтда, тиззада турган жойда ўрнатди. У залнинг олд томонида учта хоч ўрнатди: бири кафедрада ва иккитаси ҳар икки томонидан, — худди, уларни жойлашишини ваҳийда қандай кўрган бўлса.

57Фасад — бинонинг олд томони, ҳамда умуман унинг ташқари томони. (Тарж.)

Бу қурилиш программаси тугашигача ҳаммаси 2000 долларга тушди, бунинг устига банк, чодир қурилиши учун қарзни тўлаш учун йигирма йил муҳлат берди. Бу камбағалгина йиғилиш учун Буюк Инқироз қизғин даврида, бу, катта сумма ҳисобланарди. Бранхам Чодири учун имконият бўлиши учун ҳар ойлик молиявий мажбуриятга риоя қилиш учун, Билли одамлардан ўн улушни ва инъомларни ўз ҳаётий эҳтиёжлари учун олишдан бош тортди, бунинг ўрнига маблағларни бино учун сарфлашни афзал кўрди.

Билли Индиана коммунал хизмат компаниясида, энди уни бошқа бўлимга ўтказсалар ҳам, ишлашни давом эттираверди. Энди у линиядаги монтёр бўлди, ва унинг вазифасига ўрмонлардан ўтган юқори кучланиш линияларини текшириш кирар эди. Бу иш унинг ҳайвонларни муҳофаза қилиш инспектори вазифаси билан жуда яхши уйғунлашиб кетарди, шундан у тез-тез у иш билан ҳам – бу иш билан ҳам машғул бўла оларди. Бу сафар Биллининг омади келди, чунки у бурунгидай ўрмон ҳайвонларини муҳофаза қилиш инспекторлигидан иш ҳақи олмасди.

Полни тупроғи билан қолдириб, Билли бу билан ҳам Бранхам Чодири қурилиши харажатларини камайтира билди. Қачонки ташқарида ер музласа, аудиториядаги пол ҳам музларди. Бир куни, чоршанба кечқурунги хизматдан олдин, Билли эртароқ келиб, одамлар йиғилишига қараб, зални иситиш учун, иккита печкага кўмир ёқди. Одамлар музлаган ерда юриб кириб ўтиришди, лекин хизмат охирида пол эриди ва лойга айланди. Кампирлар ҳам, неваралар ҳам тўпиғигача лойга ботиб, у ердан чиқиб олишди. Бундан ҳаммаси чин юракдан тўйиб кулгандилар, лекин, бунақа бошқа бўлмаслиги учун полни ёғоч қипиғи билан ёпдилар.

Билли пасторлик вазифасини ёшлик кучи ва ниҳоят ўзининг яхши кўрган машғулотини топиб олган йигит ғайрати билан бажаришга тушди. Ваъз қилиш, маслаҳат бериш ва касаллар учун ибодат қилишдек одатдаги вазифаларидан ташқари, у яна қўшиқ айтишда етакловчи, печкадан кулни олар, қарзларни ҳам тўлар эди. Қачонки бирор иш қилиш керак бўлса, Билли қувониб ўзининг бўш вақтини ҳам қурбон қиларди.

Ҳам янги пастор, ҳам “янги узилган нондай” ёш Масиҳчи — Биллининг ҳаёти ўрнак олгудек кечинмаларга тўла эди: улардан айримлари олдиндан кутса бўладиган бўлса, бошқалари эса — хийла фавқулоддаги ҳоллар, ҳодисалар бўларди. Бир куни шанба кечқурун машинасида уйга қайтаётиб, кўчада чайқалик келаётган маст одамни шарпасини Билли фаралари билан ёритди. Қараса, бу одам, укаси Эдварднинг дўсти, Уэйн Блэдсоу деган ёш йигит бўлиб чиқди. Ичмаслик қонуни ҳали ўз кучига эга эди, шу учун Билли Уэйнни полиция қўлига тушишидан олдин, машинасида уйига олиб келди. У Уэйнга уйга киришга ёрдам берди, ўзининг кроватига ётқизди, ўзи бўлса диванга ўрин тайёрлади.

— Уэйн, наҳотки сен уялмайсан ўзинг учун? — гина қилди Билли.

— Га-а-пи-и-рма Билли, бу-у-ундай дема Билли.

— Мастликдан сенга яхши бўлмайди. У сени вақтидан олдин гўрга этади. Ҳаётингни Исога бағишла — мана сен нима қилишинг лозим. Бундан сенинг вақтинчалик ҳаётинг Абадийликка ўтади.

— А-а, Билли.

Билли қўлини Уэйннинг пешонасига қўйиб, деди:

— Мен сен учун ибодат қиламан, Уэйн.

Шу пайт уйга такси келиб тўхтади. Машина эшиги шовқин билан ёпилди, ва Билли йўлакдан чопаётган одам оёқ товушларини эшитди. Икки секундлардан кейин кимдир ҳаёжонда тақиллатар ва қичқирарди:

— Билли ака! Билли ака!

“Эй Худойим! Кимдир ўлаётган бўлса керак!, — ўйлади Билли. Светни ёқиб, тез кийиндию, эшикни очиш учун чопди.

Бўсағада ўн саккиз ёшли Нелли Сандерс турарди. Унинг юзи докадай оппоқ, кўзлари эса шишиб кетган ва қип-қизил эди.

— Кир, Нелли.

Нелли кирди.

— О Билли, мен тамом бўлдим! Куним битди!

— Нелли, нима бўлди? Юрагинг хуруж қилдими?

— Йўқ, Билли ака. Мен Спринг Стрит кўчасидан бораётгандим, ва... Чин сўзим, Билли ака, менинг ҳатто фикримда ҳеч ёмонлик йўқ эди.

Бу ҳаяжондаги қиз билан қандай муомала қилишни билмай, уни тушуниш учун Биллининг боши айланиб қолди.

— Синглим, қани, илтимос тинчлангин. Нима бўлганини менга айтиб бер.

Неллининг ўзи яқинда Масиҳчи бўлди; у Биллининг июнда чодирдаги йиғилишлари вақтида эндигина имонга келганлардан бири эди. У юрагини Исога бағишлагунга қадар, шаҳарнинг энг яхши раққосаларидан бири эди, ва унинг шериги Ли Хорнда буни тасдиқловчи мукофотлар ҳали сақланар эди.

Қалтираган қўлларини назорат қила олиши учун, Нелли чуқур нафас олди. У секин ва тушунарли гапиришга ҳаракат қилди, аммо сўзлари кескин тезлаша борди, токи, ниҳоят, Билли базўр уни нима деганини билолмагунича.

— Мен Рэдмен­­-Холл ёнидан ўтаётган эдим, рақсга чорловчи мусиқани эшитдим. Мен бир дақиқа эшитиш учун тўхтадим. Мусиқа борган сари ёқимли ва жозибадор эшитила бошлади. Мен юрагимда шундай дедим: “Раббим, Сен биласан, мен Сени яхши кўраман, мен ҳали ўша Ли билан ўша кубокларни ютганимизни ва мукофотлар олганимизни эслайман. Балким, агар мен ўша зиналардан кўтарилсам, ўша одамлардан кимларгадир гувоҳлик берарман”. Шундай қилиб, мен зиналардан кўтарилдим, ва кўз очиб юмишга улгурмай, рақс майдончасида қандайдир йигит қучоғида пайдо бўлиб қолдим. О Билли, энди мен аниқ адойи-тамом бўлдимми? Мен хохламайман, ўшанда Марджида бўлгандай аҳволга тушишни.

Билли Марджи В***ни, ўша чўмилиш кийимидаги ярим ялонғоч қизни эслади. У июндаги уйғониш мажлисларидан кейин янги имонга келганларни дарёда чўмдириш вақтида, ўша куни кемадан чиқиб кетишни илтимос қилганида, уни рад этувди. Ўша сирли юлдуз пайдо бўлганида Марджи беҳуш йиқилди. Кейинчалик у ичкиликбозликка берилди, ва мастларнинг жанжалларидан бирида унинг юзини синиқ бутилка парчаси билан абжағини чиқаришган эди. Билли у ҳақда асаб касаллиги шифохонасига тушганидан бошқа ҳеч нарса эшитмаган эди.

Нелли шунчалик ҳафа эдики, бошдан-оёқ қалтирар эди. Билли уни тинчлантирмоқчи бўлди.

— Йўқ синглим, сен йўқолганинг йўқ. Лекин сен Исони учратганингга қадар, қаерда бўлган эдинг, ўша жойга қайтиб чақираётган иблиснинг товушини эшитиш учун бир дақиқа тўхтаб, хато қилдинг. Мен ўзим яқинда Масиҳчи бўлдим, лекин мен аллақачон тушундимки, энг буюк жанг одамнинг ақлида боради. Бу уруш имон ва шубҳа ўртасида бўлади. Худонинг Каломига ишонасанми ёки шубҳа қиласанми? Сен ўзинг учун танлашингга тўғри келади.

— О Билли, мен Исога ишонишни танлайман.

Уэйн Блэдсоу бу вақтда хийла ҳушёр тортган ва бу ҳамма қий-чувни қизиқиб кузатганча, ўрнида ўтирарди.

— Мен Библияни жуда яхши билмайман, — деди Билли, — аммо Исо мана нима деган: “Менинг Номим билан жинларни қувадилар”58.

58 Марк 16:17

Қўлини Неллининг елкасига қўйганча, ибодат қила бошлади:

— Шайтон, мен билмайман, сен кимсан ўзи, лекин бу менинг опам, ва уни ушлаб туришга сенинг ҳақинг йўқ. Дарҳол ундан чиқиб кет. Сен мени эшитяпсанми?

Эшик-парда бирдан ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзидан-ўзи шовқин-сурон билан очилиб ёпила бошлади: бух-бух-бух-бух.

— Билли, у ёққа қара-чи. Нима бўляпти? — қўрққанидан кўзлари хонасидан чиққудай деди Нелли.

Биллининг ҳайронлиги уникидан кам эмасди.

— Мен билмайман.

У яна Неллига қаради ва ибодат қилди:

— Иблис, уни тинч қўй. Исо Масиҳ Номидан, ундан чиқиб кет.

Билли Исо Номини айтган заҳоти, Нелли Сандерсни орқасидан қанотлари ва оёқларидан узун пахмоқ сочлари осилган, улкан кўршапалакка ўхшаш қора соя кўтарилди. Бу шарпанинг бўғзидан бўғиқ ириллаш эшитилди: “гр-гр-гр-р-р-р-р-р-р”, ва у Биллига ташланди, у эса “Исонинг Қони мени асра!”, деб қичқиришга улгурди. Иблис қайтди ва Уэйн ўтирган кроват томонга учди. Ҳавода бир айлана қилиб, шарпа лип этиб кўрпа тўшакка кирди. Дарҳол мастлиги тарқаб, ўзига келган Уэйн,телбага ўхшаб бақириб, ўзидан адёлни отиб юборди ва бошқа хонага ўқдай учди.

Билли Неллини уйига этиб қўйди. Қайтиб келиб, у онаси билан кроватни обдон қарадилар ва чойшабни яхшилаб қоқдилар. У ерда ҳеч нарса йўқ эди.

Ташвишланганидан, Билли бу воқеани бир неча хизматчилар ўртасига ташлади. Улардан ҳар бири амалда биргина нарсани айтишди: “Билли Бранхам, жинларни қувиш вақти аллақачон ўтиб кетди. Бунинг устига, одам ҳеч қандай иблисни кўра олмайди. Шубҳасиз, бу шундай туюлган сенга”. Билли, бу “ҳаёл қилиш”га қўл силтаб кетса бўларди, агар Уэйн ва Нелли ҳали шарпани кўрганлиги ҳақиқат бўлмаганида эди. Уни шубҳасиз, қийнаган иблис шу эмасмикан? Уни таъқиб қилиб юрган, шу эмасмикан? Ҳамма вақт унинг ёнида турган, у эмасмикан? У эмасмикан, унинг ҳаётидаги бўлиб ўтган ғалати воқеаларнинг айбдори, шу қатори ваҳийларнинг ҳам? Шунақа фикрлар доимо Биллининг жонига тегар эди ва уни, нима учун унинг ҳаёти, бошқа, унга таниш бўлган хизматчилар ҳаётидан шунчалик кучли фарқ қиладигандай туюлади, деган саволни беришга мажбур қилар эди.



Up