Умид уйғотувчи никоҳ
17 bob
1934-1935
>1934 ЙИЛ 22 ИЮНДА Уилльям Маррион Бранхам — Амелия Хоуп Брумбахга уйланди. Билли йигирма беш ёшда, Хоуп салкам йигирма бирга кирган эди. (№6 Сурат) Улар Бранхам Чодиридан узоқ бўлмаган, Грэхам Стрит 434 манзилидаги, унчалик катта бўлмаган уйни ижарага олдилар. Унда иккита хонача бор эди. Биридан улар меҳмонхона ва ётоқхона сифатида фойдаландилар, уйнинг иккинчи ярми эса, ошхона бўлиб хизмат қилар эди. Уйда водопровод ўтказилмаган, шу учун Хоупга сувни қўшни кварталдаги колонкадан ташишга тўғри келар эди. Умуман бу айтарли яхши уй эмасди, лекин бу уй, улар ойига тўрт доллар учун эп кўрадиган ягона уй эди.
Янги келин-куёвлар оилавий ҳаётини ихтиёрларидаги жуда озгина мулк билан бошладилар. Биллида эски чармли диван ва “Форд” автомобили бор эди. Унинг онаси уларга кичикроқ матраси йўқ, темир койкани берди, яна кимдир эса уларга эски йиғиштириладиган кроват берди. Эски нарсалар сотувчидан 75 центга Билли, эскигина ошхона плитасини, ундан кейин эса плита устига қўйиладиган янги панжара учун бир доллару йигирма беш цент тўлади.
Хоуп “Файнс” кўйлак фабрикасига ишга кирди ва кўпроқ мебель харид қилиш учун қўшимча пул ишлади. Тез орада, бўялмаган ошхона комплектига пул жамғардилар ва уни “Сиэрс” дўконидан 3 доллар 98 центга харид қилдилар. Билли бу комплектни сариқ рангга бўяди, кейин столга ва ҳар бир ўриндиғига яшил уч барг чизди, чунки Хоуп доим унга ирландсан деб тегажоғлик қиларди. Бу ошхона комплекти уй қиёфасини анча яхшилади. Шунга қарамай қаттиқ ёғоч стулларида дам олишни иложи йўқ эди. Кундузи иккита ишга ишлаб, кечқурун эса пасторлик вазифасини бажариб, Билли жуда ҳам чарчаб қолар эди. У оқшомлари юмшоқ креслога таппа ташлаб, оёқларини яхшилаб ўнғай қўйволиб ва Библияни ўқиганча, ҳордиқ чиқаришни қанчалик хохларди.
Мадомики Хоуп ишлар экан, Билли ҳар қалай улар ўзларига хийла қулай мебелни эп кўрсалар ҳам бўлади, деб ўйларди. Ўзларига суянчиғи пастроқ, юмшоқ кресло қараш мақсадида, икковлари Луисвилли дарёсидан ўтиб, улар, бор-йўғи 16 доллар 98 цент турадиган Моррис креслосини топдилар. Бу бемалол қўлдан келадиган эди. Яна янги бир ҳаяжондан тўлиб тошган Билли, сотувчига 3 доллар биринчи бадални тўлади ва бу чиройли яшил Моррис креслоси билан уйига қайтди. Улар уни ётоқхона бурчагига қўйдилар. Янги материалнинг тетиклантирувчи хушбўй ҳидидан тўйиб, нафас олиб, Билли усти юмшоқ-бахмал креслога ўзини ташлади. Бундай ҳолатни тушунтириш учун, беназир деган сўздан ўзгасини тополмади.
Бу Моррис Креслоси Биллининг ҳаётида энг муҳим зеб-зийнат буюми бўлди. Юқори кучланиш линияларида зериктирадиган иш кунидан ва шаҳарда ярим кечагача ваъзлардан кейин, Биллини Моррис креслоси билан жуда яхши кутиб олинар, ундаги тинчлантирадиган ёстиқчаларида ҳолдан тойган мускулларини бўшата оларди. Кейинги ой давомида Билли, тиззаларида Библияни очганча бир марталар ухлаб қолмади. Хоуп нозик меҳр билан туришга кўндирар, кейин эса уни тўшакка ўтказар эди.
Аммо яқиндаги харид тез орада Биллига кутилмаган муаммо туғдирди. Шартнома шартига асосан, қарзни қоплаш учун, у ҳар ҳафта бир доллардан тўлаши керак эди. Бу пул эса унга, бошқа жойда жуда ҳам зарур бўлиб чиқди. Ҳафталар бир лаҳзада учиб ўтди, бу вақт ичида қарз бир доллардан йиғилавериб, унинг камбағал бюджетида янада кўпроқ етишмовчиликни вужудга келтирди. Еттинчи ҳафта ўтганда, Билли биринчи тўловни амалга оширолмади. Унда ҳатто ортиқча доллар топилмади. Кейинги ҳафтада ҳам шундай бўлди. Қачонки Билли учинчи тўловни бажаролмаганди, унга молия компанияси вакили қўнғироқ қилди. Билли кечирим сўради ва юрагида оғир ситам билан уларга, келиб креслони олиб кетишларини айтди.
Бир неча кундан кейин, Билли уйга ишдан қайтганида, ошхона унинг ёқтирган янги пиширилган олчали пирогининг ҳушбўй ҳидига тўлганди. Кечки нонуштада сорго (жўхори) шарбати аямай қуйилган икки дона пирогни еб, у Хоупни эркалай бошлади:
— Бугун сен нима учун менга бундай меҳрибонсан?
У жилмайди, гўё ундан бир нарсани яшираётгандай.
— Билли, кундузи мен қўшнининг ўғлидан чувалчанг териб беришин илтимос қилгандим. Кел, дарёга борамизда ва озроқ балиқ овлаймиз, а?
Бу Биллига нимагадир бошқача туюлди, чунки Хоуп балиқ тутишга кўп қизиқмас эди-да.
— Кел, олдин бошқа хонага ўтамиз ва олча пироги қорнимда озроқ тинсин учун ўтирамиз.
— Йўқ, Билли, кел бирданига балиқ тутишга борамиз, — деди у ва унинг товуши қарийб ялингандай эшитилди.
— Севгилим, нима бўлди бугун?
— Ҳеч нарса, — жавоб берди у, ва унинг кўзлари ёшга тўлди.
Билли нимадир ноҳушликни шубҳа қилди, шу сабаб такрорлади:
— Кел, аввал бу хонага ўтамиз.
Қачонки унинг юзи маюс тортганди, Билли хато қилганини тушунди. У хотинини бир қўли билан қучди ва бирга хонага ўтдилар. Моррис креслоси ғойиб бўлганди.
Хоуп бошини Биллининг кўкрагига қўйди-да, ҳўнграб юборди:
— Оҳ Билли, мен бор кучим билан, қўлимдан келганича уни сен учун қолдиришга ҳаракат қилдим.
Билли уни оҳиста ўзига тортди.
— Биламан, ширингинам менинг. Бунда сенинг айбинг йўқ. Биз ҳеч нарса қилолмадик. Лекин бир куни келиб, ҳаммаси бошқача бўлади. Ўшанда Худо хохласа, йўл очса, бизда ҳам яхши кресло бўлади.
Хоуп эрининг умид уйғотувчи кўзларига қарасин деб, Билли унинг бошини кўтарди.
— Ишонаман, Билли, шундай бўладиям.
>
ҚОЧИБ ҚУТИЛОЛМАЙДИГАН камбағалликнинг машаққатларига қарамай, Билли билан Хоуп бирга жуда бахтли эдилар. (№7 Сурат) Улар бир-бирларини қадрлар ва уларнинг чексиз муҳаббати “чуқурлар” ва “унқур-чунқур”ларни текисларди. 1934 йил декабрда Хоуп хомиладор бўлди. Уларнинг иккиси ҳам уларда фарзанд бўлади деган фикрдан қувончга тўлиб-тошгандилар. Биллининг насл-насаби ирланд, Хоупники эса — немис бўлганидан, у ҳазил билан хотинига тегажоғлик қиларди:
— Агар ўғил бўлса, уни Генрих Майкл деб атаймиз.
— О, Билли, бу ғирт хунук эшитилади, — деди Хоуп, ҳайронликдан оғзини очиб.
1935 йил 13 сентабрида Хоуп туға бошлади. Унинг туғиши қийин кечди, ва бу салкам уни ўлдираёзди. Билли эса шу вақтда касалхона қабулхонасида орқа-олдинга бориб келавериб, километрлар масофани юриб қўйди. Тушдан кейин соат учда чақалоқ йиғиси эшитилди. Худди шу оннинг ўзида, Билли хитоб қилди: “Миннатдорман Сендан, Раббим! Бу ўғил, ва биз уни Билли Пол деб атаймиз”.
Икки минут ўтиб туғилиш хонасидан юзида табассум билан врач чиқди ва деди:
— Муҳтарам Бранхам, эҳтимол сиздан мана шу сиз тўзитган линолеум учун пул ундирарман, лекин сиз бу учун афсусланмайсиз. Сиз ўғилли бўлдингиз.
Хотини билан ҳаммаси жойидалигига амин бўлгач, Билли ҳазиллашмай туролмади:
— Азизам, фикримдан қайтдим. Уни Генрих Майкл десак бўлмайди деб ўйлайман. У жума куни, 13-чида туғилгани учун, уни Жинкс59 деб атасак яхши бўлади, деб ўйлайман.
> 59 Jinx (инглизча) — нарса ёки одам, бахтсизлик келтирадиган. (Тарж.)
>У жилмайди.
— Лекин Билли, мен ахир уни отаси ҳурматига атамоқчи эдим.
— Майли, унга отаси, ҳамда буюк ҳаворий Муқаддас Павелнинг шарафига атаймиз. Биз уни Билли Пол деб атаймиз.
1935 ЙИЛ ОКТЯБРИДА газеталарда Муссолини Эфиопияни босиб олганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Италия, ўзининг замонавий ҳарбий техникаси билан гумбурлаб, бу қолоқ мамлакатга бостириб кирди ва эфиопларнинг қаршилигини тезда синдирди. Европа бу кутилмаган босқинчиликка жавобан ўзининг норозилигини, Италияга қаттиқ иқтисодий санкциялар қўллаш йўли билан билдирди.
Билли янгиликларни жуда эътибор билан ўқиди. У тушунолмасди, қандай ғалати куч унга келажакни кўришга имкон берди, аммо бу нима бўлганда ҳам, кўрган воқеалар доим амалга ошар эди. Уни лол қолгани, унинг хизматчи дўстларининг ўжарона тиришқоқликлари бўйича, бундай неъмат, инъом қандай қилиб шайтондан келар экан. У бундан янада кўпроқ саросимага тушди.
Бир куни, якшанба хизматидан кейин, Билли беихтиёр Уолт Жонсоннинг гапини эшитиб қолди:
— Сенга айтай, кеча у ёққа бориш керак эди-да, ўша муқаддас сакровчиларни тинглаш керак эди!..
Билли суҳбатга аралашди.
— Нима бўлганди у ерда, Уолт ака?
Уолт ошқозони ҳал қилолмаганидан апельсиннинг қуритилган пўстлоғини чайнарди.
— Элликчилар, Билли. Бунақасини сен ҳали ҳеч қачон кўрмагансан: улар у ёқдан – бу ёққа сакрадилар ва полда ағанардилар. Бунинг устига, агар қандайдир ўзга тилда ғулдирамасанг, сен қутқарилмагансан дейдилар.
— Қаерда у жойлашган?
— Луисвиллининг нариги томонида чодирдаги йиғилиш. Бу гуруҳ ўзини Довуднинг Уйи, бу йиғилишни эса Пайғамбарлар Мактаби деб аташади. Қора танлилар, албатта.
— О, унда тушунарли, — айрим қора танли одамлар қанчалик ўз динларига ихлосмандлигини билганидан, деди Билли.
— У ерда кўплаб оқ танлилар ҳам бор эди.
— Ростданми? Ва улар ҳам шунақа қилишдими?
— Ҳа, улар ҳам шунақа қилишди.
— Қизиқ. Одамлар шунақа нарсаларда ҳам адашадилар. — Билли бош чайқади. — Нима энди, бизлар ҳам буни чеклаб ўтолмаймизми, дейман.
Шунга қарамай, бу хабар Биллининг қизиқувчанлигини қўзғади, шу туфайли, душанба кечқурун ҳаммасини билиб олиш учун Луисвилли дарёсидан ўтди. Гарчи у бирор кишини полда юмалаганини кўрмасада, халқ шак-шубҳасиз нимадандир ҳаяжонда эди. Бунинг устига уларда қандайдир ғалати таълимот бор эди.
Ўша йиғилиш вақтида, минбарга ўрта ёшлардаги ғалати одам гувоҳлик бериш учун чиқди. У Биллига, елкасига тушиб турган оқ сочлари ва кўкрагига борадиган жингалак соқоли билан эски аҳд пайғамбарларини эслатди. Унинг гувоҳлиги, кўриниши каби шу қадар ҳайратланарли эди. У Мичиган штати, Довожаклик Жон Райен деб ўзини таништирди. Уни Раббий, Кентукки штати, Луисвиллига келиб, бу йиғилишда гувоҳлик билдиришини буюрганини айтди. У, Худонинг кучи, Эллигинчилар олови ва Муқаддас Руҳга чўқиниш тўғрисида гапирди. Унинг гувоҳлиги ўзида шундай буюк энергияга ва ишончга эга эдики, бундан Билли бу ғалати одам билан яқиндан танишмоқчи бўлди.
Улар хизматдан кейин узоқ гаплашишди. Жон Райен ёшлигида циркда акробат бўлганлигини айтди. Кўп йиллар католик черковига борган, ўз юрагини Исо Масиҳга бергандан сўнг, у эллигинчи бўлди ва энди Раббийнинг етакчилиги бўйича кезар ва ҳамма жойда Худонинг кучи ҳақида гувоҳлик қилар эди.
Билли унга 1933 йил июнида кўрган етти қисмдан иборат ваҳийни сўзлаб берди. Қачонки Жон Райен етти қисмнинг бирида Муссолини Эфиопияга бостириб кириши кўрсатилганлигини билганди,у ўзининг ғайратини базўр босди ва у ҳақида кўпроқ гаплашишнинг иложи борми, деб сўради. Биллига бу жуда маъқул бўлганидан у қарияни уйига тунаш учун таклиф қилди.
Эрталаб улар ошхона столи атрофида яна узоқ ўтиришди, бу пайт Билли ўзининг ғайри оддий кечинмаларининг айримлари билан ўртоқлашди. У, бу нотаниш одам билан мулоқоти вақтида, йиллаб билган хизматчилардан кўра катта эркинликни сезди.
Жон Райен Биллига, бу ваҳийлар орқали Худо эҳтимол унга гапиряпти деган фикрга йўналтирди, ваҳийларга алоҳида эътибор беришга ундади.кейин у “элликчилар кечинмалари” деб аталган, қайсики, унинг гапи бўйича Масиҳчи ҳаётида жўшқин ва тирик куч кўринишида бўлган, Худо кучи ҳақида гапира бошлади. Билли бунинг маъносини тушунолмади. Ёши бир ерга борган бу одам “Муқаддас Руҳга чўмилиш”, “тилларда гапириш” ва “тилларни тушунтириш” каби нотаниш ифодаларни ишлатди. Лекин бир нарса аниқ эди: Жон Райен ҳақиқатдан ҳам нима ҳақида гапираётган бўлса, ўшанга жуда ишонарди. У гапираётган вақтида, сезиларли руҳга кира бошлади, ва бирдан осмонга қўлларини кўтариб, қандайдир номаълум тилда гапира бошлади. Тез орада у тўхтади; кейин столдан айланиб ўтди-да, Биллининг елкасига қўлини қўйди ва деди: “Билли ака, мана таъбири. Ҳозир сен бор-йўғи йигитсан. Сен ҳали ёшлик давридасан, лекин бир кун бунинг ҳаммаси жойига тушади ва Буюк Худо халқларни титратиши учун сени ишлатади”.