Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Мишавакидан қайтгандан кейинги хато

18 bob

1936

КЕЙИНГИ ОЛТИ ОЙ МОБАЙНИДА Уилльям Бранхам Жон Райенни бир неча бор ўзиникига меҳмонга таклиф қилди ва шу тариқа у билан яқиндан танишди. У Жон Райенни ўзга тилларда гапиришга иштиёқини кўриб, бироз хижолат бўлса ҳам, у бу қарияни Исо Масиҳга имонини ҳурмат қиларди, албатта. Жон Райен уни ҳар куни бошқариши учун тез-тез ибодат қилар, кейин эса руҳий эшитиш билан жавобни тингларди. У буни “Муқаддас Руҳ раҳбарлиги” деб атарди.

Жон Райен Мичиган штатидаги, Жефферсонвиллидан тахминан 480 км шимолда, Индиана штати чегарасининг ўзида жойлашган Доводжак деган кичикроқ шаҳарда яшарди. У Биллини, ёнларидаги Паупау кўлидаги ажойиб балиқ ови ҳақидаги ҳикоялари билан қизиқтириб, ўзиникига меҳмонга таклиф қилди.

Билли қармоққа илинди. У кўп йиллар дам олишга боролмаган бўлса ҳам, бунақа сафар ҳаражатлари унга олдингидай тинчлик бермасди. Хоуп кўйлак фабрикасидаги ўз иш ҳақидан 8 доллар тўплади. Уларга қанчалик бундай кўп нарсаларни сотиб олиш лозим бўлган бир пайтда, оғир меҳнат эвазига келган, ўзининг хотини тежаган маблағи эвазига борадиган ҳордиғини қандай қилиб оқлай олади экан? Хоупда эса мутлақо бошқача тасаввур бор эди. У бу пулни ўз маошидан тўплаган экан, буни қандай харажат қилиш қарорини қабул қилишда қатнаша оламан, деб ўйлади. У эса бу пулни эри кичкинагина таътилда ишлатишини хохлади. Шундай ҳам қиламан, деди Билли ва у хотинини ҳам боришини хохлади. Лекин Хоуп тўққиз ойлик Билли Полга қараб, уйда ўтиришни хохлаб, унга кўнмади. Бунинг устига, ҳозир у иккинчи боласига учинчи ой ҳомилали эди. Неча марталаб у, эрталаблари ўзини камқувват ва ланж ҳис қилган эди, шунинг учун, нима бўлганда ҳам бу ҳордиқ унга ботмайди, деб ўйлади.

Шундай қилиб, 1936 йил июнда Билли ўзининг “Т” нусхали “Форд”ини ёнилғи билан тўлдирди ва шимолга, дам олишга жўнади. У Мичиган штати, Доводжакка келганида, Райен хоним уни самимий кутиб олди. Биллини жуда ажаблантиргани, Жон Райенни ғойиб бўлгани эди.

— Раббий уни қаёққадир Индианаполис яқинларига боришга чақирди, — тушунтирди Райен хоним.

Билли икки хонали фақирона кулбага қараб қўйди. Буфет шкафларида эшикчалари йўқ эди, ва улар бўм-бўш эканлигини пайқади.

— Сиз бу билан бу одамни кетиб қолишига ва сизни бир ўзингизни бир бурда нонсиз уйда қолдиришига рухсат бераман демоқчимисиз?

— О-о! Лекин у Худонинг хизматкори, Билли ака, — деди у.

“Опа, сенинг юраккинанг дуоли бўлсин. Агар сен ўз эринг ҳақида бундай юксак, олий фикрлайсан, унда мен ҳам уни танқид қилмайман”, — Билли ўйлади.

Куни-бўйи Паупау кўлида балиқ овлаб ўтказган Билли, овини Райен хонимга келтирди. Балиқни пишириш учун унда ҳатто мой ҳам йўқ эди, шу сабаб у шаҳарга борди ва Райен хоним учун озроқ маҳсулотлар сотиб олди.

Шанба эрталаб Билли уйига қараб жўнади. Индиана штати, Мишаваки деган кичиқроқ шаҳар орқали ўтаётиб, ён томонида “ФАҚАТ ИСО” деган ёзуви бор улкан машинани кўриб қолди. Билли ўйланиб қолди: “Бу нима экан?” Кейин у бошқа машинани кўриб қолди, бир томонида “ФАҚАТ ИСО” ёзуви билан, кейин бошқа бирини ва яна... Бу белги ҳамма жойда илинганга ўхшарди: “Кадиллакларда”, “Бьюик”, “Форд” ва ҳатто велосипедларда. Қизиқиши ортиб, Билли битта машинанинг ортидан юраверди, у машина уни шаҳар чеккасидаги черков биносига олиб келди. Қўшни кўчалар ва бир неча бўш майдонлар, келиб тўхтаган машиналардан лиқ тўлиб кетган, уларнинг аксарияти “ФАҚАТ ИСО” деган ўзига жалб қилувчи белгини намойиш қиларди. Билли машинада черков ёнидан ўтаётиб, очиқ деразалардан унинг қулоғига ашула эшитилди. Ашулага алоҳида ҳайқириқ ва нидолар жўр бўлар эди. Бу ҳам, худди Билли Луисвиллида,у “Довуд уйи” деб аталувчи гуруҳга боргандаги кўрган йиғилишни эслатар эди. “Қулоқ сол, мана қаерда мен муқаддас сакровчиларнинг нималигини кўраман”, — ўйлади у.

Машинасини қўйиб, Билли ичкарига кирди. Бу ибодатхонани икки мингга яқин оқ танлилар каби, қора танли кишилар ҳам тўлдириб турар эди. У ерда нима бўлаётганини кўриш учун, Биллига залнинг охирида туришга ва одамлар боши устидан қарашга тўғри келди. Қаердадир олдинда пианино янграр эди. Одамлар қарсак чалар ва хурсанд бўлиб куйлашар эди: “Улардан бириман, улардан бириман; мен ҳам улардан бири, шундай бахтлиман мен...” Аёллар қаттиқ қичқиришар, бундан Биллининг орқасига совуқ жимирлаш югурди. Кейин қаторлар орасидаги йўлакда кимдир руҳда ўйинга тушди. Тез орада унга бошқалар ҳам қўшилишди. Бутун халқ мусиқа ритми бўйича тўлқиндай чайқалар эди.

Аввалига Билли ўйлади: “Фу! Ана холос! Черковда бундай одатлар! Бу одамларга нима бўлди?” аммо қанчалик кўп у ерда тураркан, у ўзини шунчалик яхши ҳис қила бошлади. У фикрлай бошлади: “Бу одамларда ҳаммаси жойида. Улар жинни эмаслар; улар ҳаяжонланганлар холос”.

Қачон ваъз бошланган эди, буни миллий эллигинчилар конференцияси эканлигини билиб олди. Ҳали жанубда ирқий камситилиш “қутурган”лиги сабабли, улар уни шимолда ўтказишга мажбур эдилар. Ёш ваъзхон Муқаддас Руҳдан чумдирилиш тўғрисида гапирди ва шунда бармоғи билан кўрсатди. Биллига гўё, у бевосита уни кўрсатгандай туюлди. Воиз доим Каломнинг қуйидаги жойларини далил қилиб кўрсатар эди: Ҳаворийларнинг 2:4: “Ва ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар ва Унинг бераётган башорати билан бошқа-бошқа тилларда гапира бошладилар”; Ҳаворийларнинг 2:38: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб, имон келтиринглар – ва Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар”; Ҳаворийларнинг 10:44,46: “Пётр ҳали гапириб турганда, каломни эшитаётганларнинг барчаси устига Муқаддас Руҳ тушди. Чунки у кишиларнинг бошқа-бошқа тилларда сўзлашиб, Худони улуғлаётганларини эшитиб туришарди”.

“Бу ахир Библиянинг бир қисми-ку, — Билли ўйлаб қолди. — Мен ҳеч қачон буни шунақасига кўрмаганман, ҳа. Мумкин, чинданам бунда, ҳақиқатнинг қандайдир бир улуши бордир?” Қанча кўпроқ тингласа, эшитаётган унга шунчалик кўпроқ ёқаверди. Хизматнинг сўнгида у фикр қилди: “Бу одамлар ҳақида бир нарсани айта оламан: улар ўз динлари билан тортинмайдилар. Ўйлайманки, бу ерга кечқурун ҳам келсам керак”.

Биллини сираям кетгиси келмади: “Муқаддас Руҳга чўмдирилиш” ўзида нимани мужассамлаштирганини билиб олишни хохларди. Хуллас, ўзидаги майда пулларини ҳисоблаш учун машинасига қайтди. У 1 доллар ва 75 центни тўплай олди. Унга, уйига боргунча, қанча пули ёнилғи учун кетишини билганидан, ўзида бор йўғи 20 цент қолишини тахмин қилди. Меҳмонхонада тунаши учун бу етарли эмас эди; лекин зарари йўқ — у маккажўхори майдонида ҳам ухлай олади. Шаҳар марказига тушиб, икки кунга ўзига етказади деб ўйлаб, беш центга бир халтачада суви қочган булочкачалар харид қилди. У булочкадан бирини еб, қолганини орқа ўриндиққа қўйди ва кейин черковга, кечки йиғилишга қайтди.

Хизмат бошланишидан олдин, бир эркак платформага чиқди ва:

— Бугун биз хохлардикки, ҳамма воизлар, қанақа деноминация бўлишига қарамай, бу ёққа ўтсинлар ва платформадан жой олсинлар, — деди.

Икки юздан ортиқ хизматчи олдинга чиқди, улар қатори Билли ҳам чиқди. Қачонки уларнинг ҳаммаси ўтириб бўлгач, кафедрадаги одам:

― Бизда ҳамма хизматчиларнинг ваъз қила олишлари учун вақтимиз етмайди. Шу учун биз сизлардан ҳар бирингизни микрофонга келишингизни ва ўзингизни таништиришингизни истар эдик: исми-шарифингиз ким ва қаердан келганлигингизни айтинг, — деди.

Микрафоннинг сими ярим метрлар кафедра устида чайқалиб турган эди. Билли ҳеч қачон микрафонни кўрмаган эди. Унга қизиқиб қараганча,

— Уилльям Бранхам, инжилчи. Жефферсонвилли, Индиана, — дея уни олдидан ўтди.

Ўша оқшом Билли бутун умр хотирасида қолган, юрагини ўзига жалб қилган ғалати бир аҳволни кузатди. Тўпланганлар орасида иккита эркак ўтирган эди, қайсики уларни Худо ўзига хос тарзда ишлатгандай эди. Бир эркак турди-да, худди пулемётдан тариллагандай, ноъмалум тилда гапирди; кейин иккинчи эркак турди ва биринчи эркак номаълум тилда нима гапирган бўлса, инглиз тилида унинг маъносини айтди. Қанчадир вақтдан кейин улар буни такрорладилар, фақат бу сафар ролларини алмаштирдилар. Бу одамлар қанчалик руҳоний бўлишлари керак, уларни кўриб қойил қолди холос, шу учун у албатта эртага уйга кетишдан олдин, улар билан гаплашишга қарор қилди.

Ваъз қилиш вақти келгач, платформага қора танли қария оқсоқланиб чиқди. Унинг устида вельвет ёқали, узун қора пиджак бор эди. Унинг энсасини оқарган сочлари қоплаб турарди. У шунчалик дармонсиз ва нимжон кўринардики, Билли беихтиёр ҳайрон бўлди: “Наҳотки улар бу бечора қарияга ваъз қилишга қўядилар?”

Лекин улар айнан шундай қилишни ният қилдилар. Кекса хизматчи микрофонга келди ва деди:

— Қадрли болалар, бугун мен каломни Аюб 38:4-7 дан олмоқчиман.

У Библиясини очди ва ўқий бошлади: “Мен ерга асос солганимда, сен қаерда эдинг?... Тонг юлдузларининг умумий шод-ҳуррам тантанасида, қачон ҳамма Худо ўғиллари қувончдан нидо қилдилар?”

Ўз мавзусини ерга “тушуриш” ўрнига, ҳали ер бор-йўғи Худонинг идроки, фикрида эканлигида, осмонда бўлиб ўтган ҳодисаларни тушунтириш учун, у ёқдан бошлаган кекса воиз, вақт бўйича, ўн миллион йил мозийга сафар қилди. Кейин у вақт бўйича олдинга, замонлар ва даврлар орқали, ҳатто Миллениум60 — Минг йиллик Шоҳликкача камалак бўйича горизонтал ҳаракат қилди ва ваъзида янги осмон ва янги ерга61 қараб ҳаракат қила бошлади. Бу вақтга келиб у шунчалик қувноқ ва бахтли эдики, бундан қичқирарди:

60 Миллениум ёки Минг йиллик шоҳлик; Ваҳий 20:6 (Тарж)

61 Ваҳий 21:1 (Тарж)

— Худога шукур! Сиз ўйлайсиз, мен қандайдир янги дин — религия олдиммикин? Биродар, мен бор-йўғи қадимги религиянинг яп-янги порциясини олдим холос! О-го-го!

У сакраб, пошналари билан чертди ва ҳайқирди:

— Аллилуя! Мен ваъз қилишим учун, сизда бу ерда жой етишмайди.

Шу сўзлар билан платформадан ёш боладай чаққон сакради.

Билли ҳайратдан оғзини очиб, ўйланиб қолди: “Агар Муқаддас Руҳдан чўмилиш қарияни шундай ҳолатга солса, нима бўларкин, агар Бу мени топса?”

Хизматдан кейин Билли водозабор кранидан сув ичиш учун тўхтади, бир неча булочкани еб олди, кейин эса қишлоқ жойига чиқди-да, машинасини кукуруз майдонига тўхтатди. Унинг кўчалик шими жуда ғижим бўлгани сабабли, у дағал йўл-йўл чалворини текисламоқчи бўлди. Уни олдинги ўрнига ёзди-да, кейин орқа ўриндиқни олиб, юк остида эрталабгача ҳамма ғижимлари текисланади, деган умидда, чалвори устидан бостириб қўйди. Кейин Билли олхўри дарахти тагига, ўтга ётиб олди ва ибодат қила бошлади: “Раббим, мен бу қаёққа тушиб қолдим? Бу эмасми, Жон Райен айтган “элликчилар кечинмалари”? Раббим, бу нима ўзи, тушунишга ёрдам бер? Мен ҳеч қачон ҳаётимда, бундайин диндор одамларни кўрмаганман. Мен аниқ билмайман, улар нима олдилар-у, аммо мен сезяпман, орзуманд юрагимнинг шунча вақтлар излагани – худди шуни ўзи. Худойим, қандайдир қилиб бу одамларнинг ихлосини оқлашга рухсат бер”.

Ярим кечадан ўтиб, у куйлагини юмалоқ қилиб, ёстиқ ўрнига боши тагига қўйди ва уйқуга кетди.

Эрталаб Билли йўл-йўл чалворини айлантириб қаради. Гарчи унинг бошқа бир жуфт шимидан кўркамроқ кўринса-да, унинг кўриниши унчалик яхшиланмаган эди. Кўчалик кўйлаги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади: у қўрқинчли кўринарди. Баптистларнинг таълими Биллини Худонинг уйига боришдан олдин, у энг яхши кийим кийиши лозим, деб ўйлаштар эди. У бундай йўл-йўл чалвор ва футболкада черковга боришга жасорати етармикан, дея бир қарорга келолмасди. Кейин ўйлади: “А нима учун бўлмас экан? Ҳеч ким бу ерда мени танимайди. Ҳаммаси жойида бўлади”.

У черковга эртароқ келди. Ибодатхона аста-секин одамларга тўла бошлади. Бир томонидан қора танли одам ўтирди, бу томонидан эса оқ танли аёл. Қўшиқлар айтиш хизмати тугагандан кейин, бир одам микрафонга келди-да, деди:

— Кеча бу платформада Индиана, Жефферсонвиллидан Уилльям Бранхам деган, энг ёш инглиз хушхабарчи бўлган эди. Биз уни олдинга чиқишини ва бу эрталаб бизга калом айтишини истаймиз.

Билли қулоқларига ишонолмасди. У кўримсизгина кийимига қаради-да, кейин билинтирмай стулга қапишди.

Ҳалиги одам такрорлади:

Жефферсонвиллидан хушхабарчи Уилльям Бранхам қаердалигини бирор киши биладими? У кеча кечқурун платформага чиқувди. Биз бу эрталаб уни ваъз қилишини хохлаймиз.

Билли стулга баттар қапишди. Унинг ёнидаги қора танли одам энгашиб сўради:

— Менга қара, балки, уни сен биларсан?

— Ҳа, мен уни биламан, — ёлғон айтишни истамай, Билли шивирлади.

— А шу ердами у?

— Йўғе, ҳм... Ҳа, у шу ерда, лекин...

— Унда олиб кел уни шу ерга.

Бу Биллини ноқулай ҳолатга қўйди.

— Йўғе, ҳм... Менга қулоқ сол, ака, мен – мен бир нарсани сенга айтмоқчиман. Бу мен.

Қора танли одам жилмайди ва бошини чайқади.

— Мен бўлсам, сени, полдан бирор нарса олмоқчи бўлиб, бунчалик эгилди, деб ўйлабман. Қани, унда у ёққа чиқ, ваъз қилгин.

— Йўқ, мен бу кўринишда боролмайман, — деди Билли ва футболкасини ғижимлаб, нимада кийинганини кўрсатди.

— Бу одамлар қандай кийинганинг билан иши йўқ. Қани борақол.

— Йўқ, сэр, мен бундай қилолмайман.

Микрафондан яна акс садо эшитилди:

— Бирор киши топдими, муҳтарам Уилльям Бранхамни?

Қора танли одам қўлини кўтарди ва Биллини кўрсатиб, бор овозида қичқирди:

— У шу ерда! У шу ерда!

Бинодаги ҳар бир кишининг нигоҳи у томонга қараган, Билли аста турди. У қулоғигача қизариб кетди. У Библияни қўлтиғига қистирганча қаторлар орасидан, асосий йўлакдан ўтди ва платформага кўтарилди. Кейин у тортинибгина кафедрага ўтди. Ҳамма нарса уни асабийлаштирар эди: катта йиғилиш, унинг ташқи кўриниши ва ҳатто янги одат бўлган микрафон ҳам. Лекин ҳаммасидан кўп уни ҳаяжонлантираётгани, унинг калласида ваъз қилиш учун битта ҳам мавзу йўқ эди.

Шундай қилиб, у фикрига келганини гапира бошлади, холос:

— Хўш, дўстлар, сиз қандай ваъз қиласизлар, бу ҳақда мен кўп нарсани билмайман. Мен ўзи шу яқиндан тасодифан ўтаётгандим ва...

Билли Библияни жилдини кафедрага қўйди, унинг саҳифалари эса шу пайт ўз-ўзидан очилиб кетди. Гапира туриб, у очилган саҳифанинг биринчи оятига кўз югуртирди. Бу Лука 16:23 экан: “Тамуғ* азобидан ўтар экан, у бошини кўтарди... Ва фарёд қилди...” Бир лаҳзада Билли, бой ҳақидаги масални эслади, қайсики, у Лазар исмли қашшоққа эътиборсиз бўлганди. Кейин бой ўлди ва дўзаҳга жўнади.

Тамуғ* — (юнон Хадес) тавба қилмай, раҳмга эришмай ўлганларнинг жонлари қиёматгча қоладиган қўрқинчли жой; ўликлар диёри.

Биллида воизлик сўзи пайдо бўлди. У бу масални тўпланганларга ўқиб берди, кейин эса ваъз қила бошлади:

— Мана, бу бой дўзаҳда ўтирибди. У нима учун қийналар эди? У қаради, у ерда гуллар йўқ эди, ва у фарёд қилди. У қаради, у ерда болалар йўқ эди, ва у фарёд қилди. У қаради, у ерда қўшиқлар йўқ эди, ва у фарёд қилди...

Билли шу руҳда, Хушхабарни инкор қилган у жоннинг охир-оқибатдаги фожиасини кўрсатиб, ваъз қилаверди. У қанча кўп гапирар экан, бу элликчи одамлар шунчалик унинг мавзусига чуқурроқ тушуна бошладилар, токи бутун аудитория бўйлаб ҳис-туйғулар шовуллаши эшитилмагунигача.

— У ерда ором йўқ эди, ва у фарёд қилди. У ерда муҳаббат йўқ эди, ва у фарёд қилди. У ерда Масиҳчи йўқ эди, ва у фарёд қилди. У ерда Худо йўқ эди, ва у фарёд қилди.

Кейин Биллининг ўзи фарёд қилди.

Ҳамма оёққа турди ва Худога раҳм-шавқат учун илтижо қила бошлади. Шу лаҳзада йиғилиш Биллининг бошида хиралашиб айланар ва у қаергадир, ҳис-туйғулари гирдобида, чайқалаётган одамлар орасида йўқолиб қолди. У ўзига келганида, аллақачон черков ҳовлисида юрган эди. Унга дароз, бақувват одам келди-да, деди:

— Хўш, сен хушхабарчими?

— Ҳа, сэр.

— Мен — Жонсон деган оқсоқолман. Сен Техасга келолмайсанми, уйғониш йиғилишларини ўтказмайсанми?

Билли унинг баланд пошнали ковбойлар этигидан бошлаб ва то соябони кенг шляпасигача қараб чиқди.

— А сиз воизмисиз?

— Ҳа, албатта.

Бундан сўнг бир онда, олдинлар гольф ўйинчилари киядиган чорхона чолворда паст бўйли одам келди. У ўзини таништирди:

— Мен — муҳтарам Смитман, Флорида штати Майамаданман. Менинг черковимда беш юз имонли одам. Мен, сени ҳам келиб, уйғониш йиғилишларини ўтказишингни истайман.

Билли ҳайронликдан қошларини чимирди ва ўйлади: “Нима ҳам дердим, охир-оқибат менинг йўл-йўл чолворим ва футболкам унчалик ҳам ёмон эмас экан”.

Кейин тўдадан бир аёл чиқди ва деди:

— Мен Мичиган шимолидаги ҳиндулар ўртасида миссионерлик қиламан. Сиз ваъз қилган пайтда, Раббим менга сиздан келиб, ҳиндулар орасидаги меҳнатимда ёрдам беришингизни сўрашимни айтди.

— Бир минут, — деди Билли, — менга бир варақ-қоғоз олишга рухсат беринг. — Ҳали у тез-тез фамилия ва манзилларни ёзиб олар экан, шу илтимос билан бундан ҳам кўпроқ хизматчилар келдики, охири у ерда фақат сафарда ваъз қилишга бир йилга етадиган таклифлар йиғилди. Билли бундайин бахтдан еттинчи осмонда эди. Унинг ҳаётида ўзгаришлар турарди. У уйга келиб, ҳаммасини Хоупга айтиб беришни интизор кутарди.

Лекин уйга кетишдан олдин, Билли яна иккита одам билан танишмоқчи бўлди. У ҳовлида тўпланганлар орасидан, йиғилиш пайтида ўзга тилда гапирган ва таъбирлаганлардан бирини топмагунича, қараб излади. Билли унга келди ва ўзини таништирди.

— Сен эмасми, бу эрталаб ваъз қилган ёш йигит? — ёши ўтган одам сўради. — Сен Муқаддас Руҳни олдингми?

— Мен баптистман.

— Лекин, имон келтирганингдан кейин Муқаддас Руҳни олдингми?

— Нима десам биродар, бир нарса менга аниқ: сизлар эга бўлган нарсага, мен эга эмасман.

— Сен қачондир ўзга тилда гапирганмисан?

— Йўқ, сэр.

— Сенга бирдан айтишим мумкин: сен Муқаддас Руҳга эга эмассан.

— Ҳа, агар Муқаддас Руҳни олиш учун шу зарур бўлса, унда мен Унга эга эмасман.

Суҳбат давомида Билли унинг руҳи билан боғланиш учун уни диққат билан кузатди. Гарчи Билли ўзи эга бўлган буюк инъомни ҳали тўлиқ тушунмаса ҳам, у бундай зарур мақсадларда фойдаланишни ўрганаётганди. У шу нарсани англадики, агар у бирор киши ҳақида чиндан ҳам бирор нарса билмоқчи бўлса, у одатда, одам билан, унинг руҳи билан алоқага эга бўлмагунича мулоқотда бўларди. Энди кекса Масиҳчи, бир ғалати нарса бўлаётганини сезгандай, унинг кўзлари асабий олазарак бўла бошлади. Билли у билан суҳбатни йиғилиш мавзусига қаратиб давом эттирди ва тезда ваҳий пайдо бўлди. Билли ўзида қониқиш сезди: бу одам асл, ҳақиқий Масиҳчи эди.

Энди у нотўғри йўлдалигига ишониб, Худо бераётган Ўшанга кўпроқ эга бўлиш дардида ёнар эди. Машина қайтаётиб, аудиторияда катта таассурот қолдирган иккинчи одам билан учрашди. Билли ўзини таништирди.

— Сен қайси черковга тааллуқлисан? — сўради ўша одам.

— Мен баптистман.

— Сен ҳали Муқаддас Руҳни олмагансан, шундай эмасми?

— Ҳа, мен билмайман. Сизлар эга бўлган нарса менда йўқ, шуни биламан.

— Унда сен Уни олмагансан.

Бутун суҳбат давомида, Билли бу одам руҳи билан ҳам боғланишга ҳаракат қилди. Қачонки, охири, ваҳий пайдо бўлгач, унинг бутун ҳаётини очди. Билли бу эркакни қора сочли аёлга уйланганлигини, лекин ҳозирги пайтда малласочли аёл билан яшашини ва ундан иккита боласи борлигини кўрди. Ваҳий унинг жирканч икир-чикирларигача кўрсатишда давом этди. Бу айни иккиюзламачининг ўзи эди. У “Фақат Исо” эмас, балки “фақат якшанба кунлари” эди. Билли ваҳийда уни барда ўтирганини кўрди; у ичарди, беҳаё сўкинар, кейин эса якшанба кунлари черковда ўтирарди, ўзга тилларда гапирар ва каромат қиларди! Қўрққанидан унинг фикрлари заифлашди, сусайди. “Раббим, мени кечир. Бу одамлар орасидаги Руҳ шубҳасиз, нотўғри бўлмасада, бу иккиюзламачи қандай қилиб черковда туради ва каромат қилади?”

Билли узр сўради ва дарҳол машинасига борди. Мишавакидан қайтишда унинг эски “Форд”и ўнқир-чўнқир йўлдан сакраб-силкиниб юрганидай, фикрлари ҳам бошида “ўйнар эди”. “Раббим, мен ҳеч қандай тушунолмайман. Қандай қилиб ҳақиқий Муқаддас Руҳ бир вақтнинг ўзида ҳам чин Масиҳчи устига ва ҳам бу иккиюзламачи устига тушади? Бундай бўлиши мумкин эмас. Эҳтимол, мен алданаяпман, лекин мен буни Библияда кўрмаяпман. Мени бу “тиллар ва кароматлар”ни тинч қўйишим керакка ўхшайди, холос, деб ўйлайман.”

Кейин Биллининг хотирасига Исонинг Марк 16-бобидаги сўзлари келди: “Кимки ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади; ишонмаган эса маҳкум бўлади. Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар, янги тилларда гапирадилар...” Билли ўйлаб қолди: “Бу калом-ку ахир. Мен бу билан нима қиламан?”

Бу бошқотирмани ечишда унда бирорта ҳам калит йўқ эди, шу сабабли бу ўйлов билан куймаланишни йиғиштириб, бунинг ўрнига шимининг орқа чўнтагидаги ўша ҳамма таклифлар тўғрисида фикрлай бошлади. Унинг руҳи жонлана бошлади, орзулари бургутлардай “қанотларини ёйди” ва булутлардан юқорига парвоз қилди, у ёқдан ўзининг келажаги йўлига лаззатли ҳаяжон билан қарай олди. У эслади, ўз чодирига бурчак тошини қўйган кун, Раббий нима деганини: “Хушхабарчи ишини қил...” Худо у учун шу йўлни кўрсатганга ўхшайди, айнан шу иш билан шуғуллансин дея.

Қачонки Билли уйига етиб келганда, уни бир шундайин ҳаяжон қоплагандики, у ҳамма нарсаларини шу заҳотиёқ жойлашга ва кейинги куниёқ сафарга жўнашга тайёр эди. Хоуп уни кутиб олишга чопиб чиқди. Шамол унинг узун қора сочларини тебратарди. Улар қучоқлашганлариданоқ, Хоуп дарров унинг қувончли ҳаяжонини пайқади.

— Билли, нима бу сен, бахтиёрликдан яшнаяпсан?

— Азизам, мен дунёда энг ажойиб черковни топдим!

— Бу сен қаерда бўлдинг?

— Мишаваки яқинида. Севгилим, ана бу черков! Бу одамлар қичқиришар ва хурсанд ҳайқиришар, улар ўз динларидан уялмайдилар.

— Улар бу “муқаддас сакровчилар” эмасми, а? — норозилик маъносида қошини чимириб, сўради Хоуп.

— Мен билмайман, “сакровчи”си нимаси, лекин уларда менга зарур бўлган, нимадир бор. Мен қандай қилиб тўқсон ёшли қария яна ёшарганлигини кўрдим. У одамлардан айримлари ўзга тилларда гапирдилар ва бошқалари, улар нима деганларини айтиб беришди. А қанақа ваъзлар! Улар нафаслари тиқилиб қолгунича ваъз қилишар, тиззалаб олишар, яна сакраб туриб кетар, яна ўзини ўнглаб давом этишарди. Бунақасини ҳаётимда ҳеч қачон эшитмаганман. Қарагин-да, бир.

Билли фамилия ва манзиллар ёзилган варақни олиб мақтанганча, тебрата бошлади.

— Мичигандан Техасгача ҳамма пасторлар, мени уларга бориб ваъз қилишимни хохлаяптилар. Мен ишдан бўшаб, черковни қолдириб ва ҳамма вақтимни шу одамлар орасида ваъз қилишга бағишламоқчиман. Мендаги таклифлар бутун бир йилга етади. Сен мен билан борасанми?

Хоуп унга ҳеч иккиланмай жавоб берди:

— Билли, қачон мен сенга турмушга чиққанимда, сенга меҳримни қўяман, токи бизни ўлим жудо қилмагунича, ажралмайман, дея ваъда берганман. Албатта, мен сен билан бораман. Бунинг устига, сен айтгандай, агар бу одамлар шунчалик бахтли эканлар, унда мен ҳам шундай бахтни истар эдим. Улар буни нима дейишади?

— Улар буни Муқаддас Руҳга чўмилиш дейишади. Кел, шундай Исони қидиришга борамиз.

Уларнинг кейинги қадамлари, бу ҳақида ота-оналарига айтиш эди. Қачон Билли онасига келганида, Элла деди:

— Билли, сени имонга келганингдан бир неча кун кейин кўрган тушимни эслайман. Мен сени оқ булут устида туриб, бутун дунёга воизлик қилганингни кўрдим.

Билли ўша дақиқани, бундан кўп йиллар олдин онасига унга айтиб берган ўша тушини ғира-шира эслади. У елкасини қисди ва:

— Бутун дунё борасида, майли, билмадим–у мен, лекин ҳамма штатлар бўйлаб ваъз қилишим аниқ. Ва онажон, сен кўрсанг эдинг, бу одамлар Исодан қанчалик хурсандлигини! Улар Унинг Исмини бор овозда айтишга, озгина ҳам уялишмайди.

— Аллақачонлар, бизда Кентуккида, “қадимдан қолган” деб бизлар атайдиган баптистлар бўларди. Улар ҳам шундай шовқин қилишар, қичқиришар ва ҳайқириб нидолар қилишарди. Билли, бу самимий, асл религия.

— Она, мен чин, самимий динга ишонаман.

Онаси унинг елкасига уриб қўйди-да, деди:

— Биламан, Билли, сени шундай ишонишингни. Мен ишонаман, Худо сени дуо қилади.

Бироқ улар бу ҳақида Хоупнинг онасига айтишга борганларида, аҳвол бутунлай бошқача бўлди. Бу пайтга келиб мистер Брумбах ва Брумбах хоним ажралишган эди. Чарли Брумбах Индиана штати, Форт-Уэйнга яшаш учун кўчиб кетди. Брумбах хоним эса, олдингидай Жефферсонвиллидаги уйида яшарди. Хоуп ва унинг онаси билан айвонда ўтириб, Билли деди:

— Брумбах хоним, мен ажойиб одамлар гуруҳини учратдим. Биз Хоуп билан уларга бормоқчимиз.

Кейин унга Мишавакида нималар бўлганини айтиб берди.

Брумбах хоним қовоғини уйди.

— Уилльям, сенга шуни тушунтириб қўяй, мен қизимга

—“Муқаддас сакровчилар” деган қандайдир ташландиқ чиқиндилар тўдаси билан юришга ҳеч қачон йўл қўймайман.

— Қизиқмисиз, Брумбах хоним, улар дунёдаги энг бахтли инсонлар. Улар ўз динлари учун уялмайдилар ва бу менга ёқади.

— Ташландиқлар! Улар ахлатдан бошқа нарса эмаслар! — у ўзиникини маъқуллади.

— Наҳотки сен англамаяпсан, бу одамлар бошқа черковлардан ҳайдаб юборилганлигини? Мен ҳеч қачон сенга қизимни бу ювиндиқлар ўртасида судраб юришингга қўйиб бермайман. Бундай бўлмайди!

— Лекин Брумбах хоним, юрагимнинг тубида, Раббим мени ўша одамларга боришимни хохлашини сезиб турибман.

— Чиқиндилар! — такрорлади. — Уилльям, орқангга ўз черковингга бор ва қарзларни тўлаб, ўзингники қилмагунингча, ўша ерда бўл. Кейин сенга пасторлик уйи беришсин ва бамаъни одамдай йўл тут. Сен ўйлайсан, мени қизимни мамлакат бўйлаб судраб юришингни билиб, мен бахтиёр бўламанми: бугун у тўқ, эртага эса — тишини кирини сўрсин, икки сира кийими йўқ алмаштиришга, ёки устига тузиккина кўйлак?

— Брумбах хоним, гап кийимда эмас. Мени шундай қилишимни Худо хохлаётганлигини, мен сезиб турибман, ҳамма гап шунда.

— Ҳатто ўйламанг ҳам! Мен ҳеч қачон қачон қизимни бундайин ахлатлар орасига тушишига қўймайман.

Бу сўзлар билан Брумбах хоним бурилди ва Хоупга норози қаради.

— Ва агар у барибир ҳам кетишга журъат қилса, унинг онаси вайрон юраги билан қабрга киради.

— Она, наҳотки сен ҳақиқатдан ҳам буни назарда тутяпсан? — бутунлай ҳайрон бўлиб, Хоуп сўради.

— Худди шу нарсани назарда тутяпман ҳам.

Хоуп ҳўнграб юборди. Билли қўллари билан уни қучоқлади.

— Лекин Брумбах хоним, у ахир менинг хотиним-ку.

— А менга у қиз!

— Ҳа, хоним, — деди Билли, кейин турди ва айвондан тушиб, машинасига кетди.

Хоуп унинг изидан чопиб келди.

— Билли, онам нима деганда ҳам, мен сен билан бирга бўламан.

— Вой-бўй, ҳаммаси жойида. Кел, бу ҳақида унутамиз, холос.

— Лекин Билли, агар сен боришингни Худо хохлаётганлигини сезаётган бўлсанг, унда сен боришинг керак.

Билли оғир хўрсинди.

— Азизам, менимча, мен унисига ҳам, бунисига ҳам маъқул бўлишга ҳаракат қилаётгандайман, лекин мен онангнинг кўнглини қолдирмоқчи эмасман. Биз сафарда бўлганимизда, унга бирор нарса бўлса, нима бўлади? Унда бутун умр ўзингни, унинг юрагини вайрон қилганинг учун айблаб ўтасан. Кел, бу нарсани вақтинча қўйиб турайлик.

Билли Худонинг бутун мамлакат бўйлаб хушхабарчилик меҳнатини бажариши учун биринчи чақириғига эътиборсизлик қилди. Бу эса унинг ҳаётидаги энг даҳшатли хато, — тез орада ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган хато эканлиги маълум бўлди.

Up