Қашшоқлик исканжасида
3 bob
1916-1917
МАКТАБ КЎП ТОМОНЛАМА Биллининг дунё-қарашини кенгайтирди. У дунё ҳақида билди, уришиб турган дунё, Индиана ва Кентуккидан ташқарида, яшил тепаликлар томонда; мамлакатлар номини билди, уларнинг борлигига шубҳа қилмаганди. 1916 йил кузида Америка Қўшма Штатлари ҳам бетарафликни сақлаган бўлса-да, лекин Миссис Темпл (мактаб ўқитувчиси) ўқувчиларни халқаро воқеалар боришидан бохабар тутар эди. У Германия, Австрия ва Венгриянинг, Франция, Буюк Британия ва Россияга қарши тузилган иттифоқи тўғрисида гапириб берар, ва тез-тез мактабга газета келтириб, болаларга уруш тўғрисида мақолалар ўқирди. Биллининг тассаввурини пиёда-солдатлар ва бошқўмондонлар, шавқатсиз жанглар ва қизиқарли қаҳрамонлар тўғрисидаги мақолалар лол қолдирарди. Баъзида у, тушлик вақтининг ярмини газеталарда босилган солдатларнинг суратларига қараб ўтказар эди. Айрим пайт Жефферсонвилл марказида солдатни учратар, ва уларнинг чиройли формаларига бир қарашданоқ, у етти яшар бола, солдат бўлиш орзусида ёнарди.
Ллойд Форд, уни мактабдош жўраси, ёзда “Изқувар” журналларини сотиб, “бойскаут”6 костюмини сотиб олди. Ллойд уни мактабга кўп кийиб келар, Биллининг жуда ҳавасини келтирарди. Кўкрагида эмблемаси ва енгида унвон пагонлари билан костюм, ҳарбий бош кийим ва ён томон ҳошияли брюк Биллининг эга бўлгиси келган энг зўр орзуси эди. Агар шунақа формани кийиш насиб қилса эди, ўзини ўта муҳим ҳис қилган бўлар эди.
6 Скаутизм/скаут (инглизчадан scout разведкачи) ёш гражданларнинг мактабдан ташқари тарбиялаш системаси 7 21й, табиатни, касб-ҳунар, ўйинларни билиш йўли билан; Р. Баден-Поуэлл томонидан ХХ аср бошларида ташкил топган (Badden- Powell, 1857 1941). Ташкилот бойскаут (ўғиллар) ва гёрлскаутси (қизлар)га бўлинади. (Тарж.)
Бир куни Билли, бор кучини йиғиб:
Ллойд, қачон бойскаут костюминг эскирса, менга берасанми? деб сўрашга журъат этди.
Албатта, Билли. Мен уни сенга бераман, Ллойд жавоб қайтарди.
Октябрь охирида салқин тушди. Ҳар эрталаб аёз далаларга қор тўшар, қор эса камдан-кам соат ўнларгача эрирди. Билли кўйлаксиз Ютик Пайк кўчасиданмактабгача қалтираганча югурарди. Агар у мактабга озгина олдин келса, дарс бошлангунча кўмир билан иситиладиган, чўян печка олдида ўзининг “ғоз тери”сини иситиб олиши мумкин эди. Бир куни Миссис Уотен, Чарльзнинг бошлиғини хотини, Биллини мактабга очиқ кўкрак билан чопганини кўриб, унга ичига бургут кўринишидаги погонча ёпиштирилган эски камзул берди. Бу ясатилган кийимни қулоғигача севиб қолган Билли, уни доимо киярди: ишлайдими, уйи олди ҳовлисида ўйнайдими. Мактабга камзулини, унинг тагида кўйлаги йўқлигини болалардан ҳеч қайси кўрмаслиги учун, ёқасигача тугмасини қадаб қўярди.
Билли ва укалари ухлайдиган чердакда, кечаси юлдузлар томнинг васталари орасидан кўриниб турар эди. Қачон қор кела бошласа, ухлаганда ҳўл бўлиб қолмасин деб, Элла ўз болаларини устига брезент ёпарди. Эрталаб брезент қор билан тўшалган бўларди.
Болалар ҳали ухлашар экан, Эллани эса нонушта тайёр эди: иссиқ нон ва сорголи шинни7. Бир куни у эрталаб зинапояга келди ва чақирди:
7. Сорго овқатга ишлатиладиган бошоқли ўсимлик, ем сифатида ва техник эҳтиёжларига ишлатилади. Қарийб, 50 хил тури бор бўлиб, Африка, Осиё, Америка, Австралия, Европа жанубида тарқалган.
Билли! Эдвард билан нонуштага туш.
Билли жавоб берди:
Она, мен ҳеч нарса ни кўрмаяпман. Менинг кўзимга нимадир тушди.
Кўзлари кеча дароз эсган совуқ шамолдан яллиғланган эди.
Кўзларинг йиринглабди. Бир дақиқа кут, мен эритилган енот мойи олиб келаман, деди Элла.
Элла болалар кўзларини оча олмагунларигача, мижжаларини енот мойи билан артаверди. Енот мойи оилада ҳамма касалдан дори эди. Кучли шамоллаганда уни Элла болаларига скипидор ва минерал мой билан берарди. Уни ангинадан яхши бўлиш учун ютиб юборардилар. Ҳар сафар Чарльз енот ўлдирса, гўштдан чарвини ажратар, Элла эса уни эритиб, бонкаларга жамларди.
Билли Эдвард билан мактабга қор ёққанда ҳам боришар: айрим вақт арава қолдирган издан, баъзан қор уюмларидан кесиб ўтишарди. Улар мактабга тиззаларигача ҳўл бўлиб келардилар. Бахтларига уларнинг ҳўл ботинка ва брюклари тушга қараб қурир эди.
Болалар ўз тушликларини икки литрлик шиннидан бўшаган челакчада олиб юришарди. Челакчага онаси бир банкада яшил сабзавотлар, бошқа банкада тўла ловия, эрталабки нонуштадан ортган икки бўлак кукуруз нони, иккита қошиқ соларди. Бошқа болаларнинг тушлик тугунчаларидан таралаётган, янги пиширилган ноннинг ҳидини Билли сезарди, у мазали ҳид эди. Шундан у, болаларнинг тушликка бутерброд ва печенье ейишларини билиб, ўзларининг оддийгина ловия ва жўхори нонини кўриб қолишларидан жуда уялар эди. Шунинг учун Эдвард билан дарёга, пастга тушиб, ёғочга ўтирволиб ва банкаларни қўйишиб, жимгина, тинчгина ўз тушликларини тамадди қилишарди. Билли биринчи қошиқ билан ловия оларди, кейин Эдвард қошиғини соларди, кейин яна Билли; шундай қилиб навбат билан банкаларнинг бир хилда камайиб, боришини кузатишар эди.
1916 йил Рождества байрамига яқин, Миссис Темпл болаларга уйга этиб, янги йил арчасига илдириш учун қизил, оқ ва кўк қоғозлардан йўл-йўл гул-барг ўрамини кесишни топширди. Бунгача Чарльз уйга ҳеч қачон янги йил арчасини олиб келмаганди, лекин, қачонки ўз ўғилларининг тақинчоқларини кўргач, Элла, бу сафар ҳаммасини бошқача ташкил қилмоқчи бўлди: болтани олди, ўрмонга борди ва уйга кичикроқ сершох кедрни олиб қайтди. Элла унинг шохларига иккита қоғоз гул-барг ўрамини илдирди, шунга қарамасдан дарахтча барибир “ялонғоч” кўринарди. Шу йил ёзи Чарльз боғда озроқ маккажўхори етиштирган эди ва Элла уни ишлатишни энг қулай вақти, деб ўйлади. Уни ёпиқ қозончада очиқ олов устида силкита- силкита қовуриб олди. Кейин паттилоқни игна билан ипдан ўтказди, ва ундан узун чиройли тақинчоқ ҳосил бўлди. Кейин у билан кедрни ўради, ва у янги йил арчасига ўхшади. Бу унинг учун етарли эди.
Арча безагандан кейин Эллада маккажўхори патиллоғи қолди, уни икки литрли шиннидан бўшаган челакчада Билли билан Эдвардга мактаб тушлигига берди. Болалар челакчани кийим ечадиган жойда, токчага қўйишди, у ерда бошқа болалар пальтосини иларди. (Билли ҳар доимгидай камзулини кийиб юрар, хатто синфда ҳам ечмас эди.) Эрталаб соат ўнларда Билли маккажўхорини эслади, ва унинг фикрлари айний бошлади: “Қизиқ унинг тами қандай бўлса? Нима бўлади, бир қисмгинасини тушликкача еб кўрсам?” деб ўйлади. Шундай қилиб қўлини кўтарди ва Миссис Темплдан ҳожатхонага бориб келишни сўради (ҳожатхона кўчада эди). У мумкинлигини айтди. Кийимхонада ўта туриб, пақирчадан қопқоғини олдида, яхшигина бир ҳовуч маккажўхори патиллоғидан олиб, қопқоғини яна олдинги жойига қўйди. У кўчага чиқди, ғиштли труба орқасига ўтиб, маза қилиб уни еб олди. Мактабга киришдан олдин, оғзи ва қўлларини обдон сийирди, токи уни “алдамчиликда” айбловчи бирор из қолмасин.
Туш вақтида Билли ва Эдвард ёғоч устига ўтириб ейиш учундарёга, пастга тушдилар. Иккиси ҳам аввал маккажўхори патиллоғини ейишни маъқул курдилар. Қопқоғини очганларида жўхорининг учдан бир қисми йўқолганлиги маълум бўлди. Эдвард Биллига беайб ҳайронлик билан қаради ва сўради:
Қара, маккажўхори қаёққадир ғойиб бўлибди.
Билли укасидан ҳам кўпроқ ҳайрон бўлишга уринди.
Ҳа, тўғри, у қаёққадир ғойиб бўлибди.
Эдвард ҳеч нимани шубҳа ҳам қилмади.
Рождество байрами арафасида болалар пайпоқларини осиб қўйдилар. Эрталаб ҳар бири ўз пайпоғида биттадан апелсин ва учтадан конфет топдилар. Билли ўйлади: “О-о, қандай яхши бу Қорбобо, келиб менга буларни олиб келди!” Байрамга ўз апелсинини еди, пўчоғини қуритиб, чўнтагига бир неча ҳафта солиб юрди, уларни конфет ўрнида шимиб юрди.
Янги йил байрамидан кейин, 1917 йил январида, Ллойд Форд ўзининг бойскоут костюмини киймаётганлигини билиб, Билли сўради:
Ллойд, анави бойскоут костюми нима бўлди?
Ллойд деди:
Кечирасан, Билли. Уни сен сўраганингни унутибман. Онамдан сўрайман.
Кейинги куни Ллойд ачинарли янгилик айтди.
Билли, онам гимнастёркани олиб, ундан похол тўшак тикибди; у шимни ҳам отамнинг шимига ямоққа ишлатибди. Бир қунжидан8 бошқа ҳеч нарса қолмабди.
8 Қунж қаттиқ, тери ёки материалдан тугмали ёки боғичли, оёқнинг пастки қисми, болдирни ўраб турадиган қисми.
Ҳеч руҳи тушмай, Билли деди:
Унда ўша соғини келтир.
Энди, Билли пастида тортиладиган иплари ва бир ёнида хошияси бор, эски бойскоут костюмидан қолган биттагина соғининг мағрур эгаси эди. У соғини мактабга тақишни жуда хоҳларди, лекин қандай ишлатишни ўйлаб тополмасди. Шу учун бу соғини камзулининг чўнтагига солиб қўйди: уни ишлатишга тўғри келиб қолса, тайёр турибди-да. Буни узоқ кутишга тўғри келмади.
Индиана штати қишлоқ жойларига даҳшатли қор тўфони ўзининг оппоқ пўстинини ташлади. Айрим жойларда қор уюми беш метргача бўлди. Кейин булдуруқ тушиб, ерларда ва дарахтларда муз қатламлари пайдо бўлди. Музда учиш учун жуда яхши шароит эди бу. Ютик Пайк ўқувчилари тушлик танаффусларини мактаб яқинидаги теппаликдан чаналарда учиш билан ўтказишарди. Билли ва Эдварддан ташқари ҳамма болаларда дўкондан сотиб олинган чаналари бор эди. Билли дарё бўйида эски-тускилар устида ётган эски тоғорани эслади. У ўшани олиб келди ва Эдвард билан тезда тепалик бошидаги қолган болаларга қўшилдилар. Тоғорага ўтириб, Билли олдинига ўтирган Эдвардни оёқлари орасига олганча, қийқиришиб, айланиб-айланиб тепаликдан пастга учишар эди. Бу уларга қанчадан-қанча завқ бахш этарди; лекин, охирам, тоғоранинг занглаган таги тушди ва улар чана ўрнини боса оладиган бирон бир бошқа нарсани излашга мажбур эдилар. Бу сафар улар ёғочни ишлатдилар: унинг олдинги қисми остини чананинг оёғидай форма бермагунча уни роса тарошладилар. Совуқ ва қор ёғочни ишлатишга жуда қулай эди ва иккала бола ўзларининг қўлбола чаналарида энг тикка қияликдан катта тезликда учишарди.
Бир куни болалар тепаликнинг пойига ноқулай йиқилдилар. Билли турди, унинг камзули қорга беланган, оёғи эса зирқираб оғрир эди. Қолган болалар, ундан ҳаммаси жойидамикан деб сўраб, унинг атрофига тўпланишди.
Ой, мен оёғимни уриб олдим,ингради у.
Ундан кейин унда фикр милтиллади: “Менинг чўнтагимда бойскоут костюмидан соғи борку. Ундан зўр боғич чиқади”. Чўнтагидан соғини олиб, кеди-ботинкасидан ўтказиб, оғриган оёғига ўради ва боғичини боғлади. Худди шу пайт синфга қайтишни чорловчи мактаб қўнғироғи чалинди.
Шу куни миссис Темпл Биллини доскага чақирди. “Бойскоут костюми” фақат унинг битта оёғида борлигини ўқувчилар билиб қолмаслигига умид қилиб, масалани ён туриб ечди. Албатта, ҳамма буни кўриб қолди. Тезда секин ҳингир-ҳингир баланд хохолашга ўтди. Билли йиғлади, миссис Темпл уни уйга олдинроқ қўйворди.
Апрелда миссис Темпл мактабга, “АҚШ ГЕРМАНИЯГА УРУШ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ” сарлавҳали Луисвилл газетасини олиб келди. У бу мақолани ўқиди, 1917 йил 18 мартда немис сув ости кемалари, учта Америка савдо кемасини чўктириши, президент Вудро Вильсонни Американинг бетарафлигига хотима беришга мажбур қилди, дея тушунтирди. АҚШ урушга кирди.
Мактаб ҳовлисида дублар куртаклади. Кунлар анча исиб қолди. Билли куни бўйи синфда терга ботиб, ўзининг оғир қишки камзулида ўтирарди. Кедининг тумшуғи йиртиғидан оёғи бармоқлари чиқиб турарди.
Бир куни миссис Темпл синф охиридаги болаларни гўё бадбўй ҳиддан афтларини кулгили бужмайтириб, бурунларини бармоқлари билан қисаётганларини сезиб қолди. Бу ўспирин Уилльям Бранхам билан алоқадорми-йўқми, билмади-ю, лекин, нима учун бу бола шу иссиқ кунда ҳам шу камзулини кийиб юради. У деди:
Уилльям, сен бу камзулни еч! Наҳотки сенга иссиқ эмас?
Йўқ, хоним, мен совуқ қотяпман.
Шундай иссиқ кунда сенга совуқми?ҳайрон бўлди у.
Ҳа, хоним.
Унда бу ёққа кел ва оловда исиниб ол.
Билли ўз сирини қиш бўйи яшириб юрди; бу сафар ҳам уни ошкор қилмоқчи эмас эди. Зўр ноиложликдан у стулини дўнг печка ёнига олиб борди, миссис Темпл унга яна бир хокандоз кўмир ташлади. Билли пешонасида тери томчилари йиғилиб, кейин эса юзидан оқа бошлади.
Миссис Темпл сўради:
Уилльям, сенга ҳалиям совуқми?
Ҳа, хоним.
У бошини чайқади.
Сен, шубҳасиз касал бўлсанг керак. Яхшиси сен уйга боргин.
Яна мактабга бориши учун, қаердан кўйлак топишни билмай, Билли бир неча кун уйда қолди. Унинг холаси отасининг опаси –тепалик ортида улардан олисроқда яшар эди. Унинг қарийб Билли тенги қизи бор эди. Шундан озгина олдинроқ меҳмонга келган унинг аммаваччаси ўзининг кўйлагини қолдирди. Гарчанд унинг орқаси ва олдида тўлқинсимон пардоз лентачалари бўлса ҳам, Билли шу либосдан кўйлак қилмоқчи бўлди. Либоснинг пастги қисмини кўпроқ кесиб ташлади, қолган қисмини брюк ичига тиқди. Олма дарахтига илинган синиқ ойнага ўзини солиб кўрди, бошини қимирлатди ва бармоқларини қисирлатиб маъқуллади.
Қачонки болалар унинг кўкрагида тўлқинсимон пардоз лентасини кўриб қолгач, улар уни жиғига тега бошладилар:
Бу кўйлак қизларники-ку.
Йўқ, нотўғри,– Билли ўзиникида туриб олди, бу менинг индеец камзулим!
Буни эшитиб улар бундан ҳам баттар кулдилар ва:
Билли Бранхам қизларнинг кўйлагини кияди. Мана шунақа нозикой, дея давом этаверишди.
Уларнинг масхараларига қарамай Билли бу кўйлакни мактаб ёзги каникулга ёпилгунича, ҳар куни кийди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди бу унинг ягона кўйлаги эди.