Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Аста-секин қайғудан ўнглана бошлади

23 bob

1937-1939



1937 ЙИЛГИ СУВ ТОШҚИНИвақтида, Огайо дарёси сув сатҳи, буларнинг бўлишидан олдин Фаришта Уилльям Бранхамга кўрсатганидек аниқликда, Спринг Стрит кўчасида ҳақиқатдан ҳам олти ярим метр чуқурликка етди. Спринг Стритдан унча узоқ бўлмаган Бранхам Чодири ҳам шундай “сувга чўмдирилишни” бошидан ўтказди. Тошқин сув кўтарилиб, деразани бузиб кирди, натижада ичкарида полга қотирилмаган ҳамма нарса, шу қатори кафедра ва скамейкалар ҳам суза бошлади. Қачонки дарёнинг лойқа суви ниҳоят қайтгач, скамейкалар полга қийшиқ-сийшиқ ва бутунлай тартибсиз ётганди, аммо кафедра қарийб ўша ўзи турган жойда — олдингидек вертикаль ҳолатда ва йиғилишдагиларга қараб турарди. Тошқиндан бир кун олдин, Билли кечқурун Библиясини кафедрада очиқ қолдирган эди. Қачонки у, етган зарарни кўришга келганида, унинг Библияси қаерда қолдирган бўлса, ўша ерда ва ҳали ҳам очиб қолдирилган жойида очиқлигича турганини кўрди. Билли буни Худодан аломат деб қабул қилди: ҳатто унинг ташқи ҳаёти-тарзи тартибсиз, чигал бўлган бўлса ҳам, у ваъз қилган Худо Сўзи гўё ҳеч нарса бўлиб ўтмаганидек, ҳақиқатлигича ва барқарорлигича қолган эди.

Бу кўнгилни кўтарадиган эди, ахир Билли ҳаётидаги оғирликлардан ўтишга ёрдам берадиган, озгина далдага ҳам муҳтож эди. У чинданам хотини ва қизидан айрилганининг ҳақиқатига сира кўника олмас эди. Унга, гўё муддатидан олдин чиқишга умуман умиди йўқ, қамоқхонадан вақтини ўтаб чиққандай туюлаверар эди. Ғам-ғуса гўё уни қамоқхона панжарасида банди қиларди; ёлғизлик, қамоқхона назоратчисидек уни орқасидан кузатар эди, тушкунлик бўлса, шафқатсиз қамоқхона бошлиғидай, унинг ҳар бир ҳаракатини бошқарар эди. Бу чидаб бўлмас жазодек, туюлаверар эди.

Гоҳида Билли, Хоуп билан Шароннинг осмонда эканлигини кўрган тушини эслаб, овунарди. Унинг тушлигини, чунки уни уйқуда кўрганлигини билар эди. (Ваҳий бўлса, ухламаган, уйғоқ ҳолатида пайдо бўлар эди.) Шунга қарамай, бу туш шунчалик эсда қоларли, унутиб бўлмайдиган эди: у шу қадар жонли эдики, ўша кўчманчилар фойтунидаги ёғоч пўстлоғи-ю, этигидан қолган қумдаги изларигача аниқ-тиниқ эди. Бунинг устига, бу туш шунчалар кўп маъноли эдики, гўё Худо унга бундан кўп нарсаларни айтмоқчи бўлаётгандай эди. Айрим ҳолатлари бутунлай тушунарлидай туюларди: фойтуннинг синган ғилдираги, албатта унинг чилпарчип бўлган оиласини ифодаларди; Хоуп ва Шароннинг эса, Ердалигидан кўра, ҳозир яхши жойдалиги ҳақиқат эди. Аммо бошқа рамз, белгиларни тушуниш қийин эди. Нима учун бу воқеалар Ғарбда содир бўлди? Қуёш ботаётганида қандайдир маъно бормикин? Ҳаммасидан кўпроқ, Биллини мана нима ўйлантирар эди: у касаллар учун ибодатлари билан ўзини қийнашини айтганда, Хоуп нимани кўзда тутдийкин? Бу саволларга мос келадиган жавоб тополмасди у.

Билли энг катта ёрдамни Библияда топди. У ҳаворий Павел айтган, Римликларга 8:28 ни ўқиди: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Билли бунга кучи борича ишонишга ҳаракат қилди, аммо унга буни кўришлик, шунчалар қийин эди. Унинг хотини ва қизидан ажралиб қолишидан бирор бир яхшилик бўлиши мумкинми? У Исо айтган Юҳаннодан 14-бобга белгилаб қўйди: “Юрагингиз ғаш бўлмасин; Худога ишонинг, Менга ҳам ишонингиз. Отамнинг уйида маскан кўп... Мен бориб сизларга жой тайёрлайман... Яна келаман ва сизларни Ўзим олдимга олиб кетаман... Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар”.

Билли бу маслаҳатни амалда қўллашга ҳаракат қилар, аммо юрак тубида олдингидек ташвишланар эди. Гарчи у черковда ваъз қилишни давом эттирса-да, у олдинги ғайрати ва иштиёқининг анчасини йўқотган эди. У олдингидай одамлар муҳтожларига жуда ҳушёр эди-ю, аммо, Худо билан ярашмаганлигини қандайдир ҳис қиларди. Қанақа ибодат бўлмасин, ибодати вақтида, олдинлари бўлганидек, Худо Тахтига етиша олмас эди. У ўзини бебахт ва бечора ҳис қиларди.

Онаси ҳалиям ундан бир неча квартал нарида яшар эди. У эри Чарльзнинг вафотидан кейин, уйини пансионга айлантирди ва ундан озроқ бўлса ҳам, ҳар кунлик фойда олар эди. Элла ҳар куни келадиган мижозлари учун эрталабки ва кечки нонушта тайёрлар эди. Билли уникига кечки овқатга тез-тез келиб турар эди. Бир куни оқшом, у онасига столлардан ишлатилган идишларни йиғиштиришга ёрдамлашар экан, Элла ундан, Огайо дарёси устида, Кентукки штати Луисвилли шаҳри ва Индиана штати Жефферсонвилли шаҳри орасида қурилган янги кўприк ҳақида нима деб ўйлашини сўради.

— Сенга бу нимаси биландир таниш кўринмаяптими? — деди у

— Қизиқ, аммо нимагадир ҳақиқатдан ҳам таниш кўринади, — гўё буни олдин қаердадир кўрганман-у, энди шуни эслаётгандайман...

Элла бош ирғади.

— Бир куни, бундан кўп йиллар бурун, сен уйга ҳаяжонда чопиб кирувдинг ва қандайдир кўприк ҳақида, унда у ерда ҳеч қанақа кўприк йўқ эди, бир нималар деб ғулдировдинг. Аввалига, буларни сен ўзингдан ўйлаб чиқаряпсан, деб ўйладим, лекин кейинига мен қизиқиб, ҳақиқатдан ҳам бу бўлгандир, дедим, шу сабабли уни қоғозчага ёзиб, яшириб қўйдим.

У сарғайиб кетган, қатланган бир парча қоғоз бўлагини узатди. Билли уни ўқишидан олдин, у ерда нима ёзилганлигини билар эди. У шу онда фикран болалигига қайтди ва олма дарахтини, ғишти-шарча ўйинини эслади-ю, уни ғалати ҳис-туйғу қоплади. У яна эслади, гўё дарё бирданига яқинлашганини ва сув устидан алоҳида қисимлари бир-бирига йиғилиб, кўприкка айланганини, токи юқоридаги марказий брус-устун қўпарилиб, пастга қулаганига қадар, ҳаммасини эслади. У эски ёзилган ёзувли қоғозни очди ва онасининг чалкаш ёзилган сўзларини ўқиди. Кейин у янги қурилаётган кўприк ҳақида ўйлаб қолди. У ўшанинг ўзи! Булар аниқ болалигида кўрганларидай бўлаётган эди.

— Она, бу ҳаммаси нима бўлишлиги мумкин, нима деб ўйлайсан?

— Мен қаердан ҳам биламан? — деди у елкаларини қисиб. — Лекин, Билли, шунча йиллар мен кўп ўйладим, сен ҳаётга алоҳида мақсад учун туғилмаганмикинсан. Мен ҳали ҳамон, бу шундай бўлиши мумкин, деб ўйлайман.

Ўша болалигидаги ваҳийни, ўзининг биринчи ваҳийсини эслаб ва ҳозир у амалга ошганлигини англаб, Билли ўша саволларни ўзига бера бошлади. Унинг ҳаёти ростдан ҳам қандайдир буюк мақсадга йўналтирилган бўлиши мумкинмикин? Шу паллада, унинг ҳаёти шунчалик зерикарли, бўм-бўш ва бемаъно кўринганлигидан, Худо қандай қилиб уни бирор-бир алоҳида, махсус мақсад учун ишлатишини тасаввур қилиш қийин эди. Аммо у дарахтдан шитирлаб: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда харом қилма. Қачон улғаясан, сен учун меҳнат бўлади”, — деган паст овозни эшитиб, қўрққан етти яшар болачани, ҳеч қандай унутолмас эди. Худо уни шу учун тирик қолдирмадимикин? Унинг олдида янада улкан ишлар турганмикин?

Унинг кўксида умид учқунчаси ялт этди.

1939 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИ, Адольф Гитлер ўз қўшинларига Польшани босиб олишга буйруқ берди. Икки кун ўтиб, Франция ва Буюк Британия Германияга уруш эълон қилишди. Французлар дарҳол Германия билан умумий чегара бўйлаб оқадиган Рейн дарёси орқали ҳужумга ўтдилар; аммо, уларда немисларнинг кучли мудофаасини тешиб ўтишда қийинчилик пайдо бўлди. Бир вақтнинг ўзида полякларнинг отлиқ қўшинлари билан немисларнинг механизациялашган дивизиялари ўртасида тенгсиз тўқнашув бўлиб ўтди. 18 кунлик қаттиқ жанглардан кейин, поляклар ҳукумати ва ҳарбий қўмондонлиги бошпана излаб, қўшни мамлакат бўлган Руминияга қочди. Шундан кейин поляклар қаршилиги кескин сусайиб борди, бу эса, Германияга ўз кучларини французлар ҳужумига қарши тўплашига имконият яратиб берди. Гарчи французлар немис ерини шошилинч тарк этган бўлсаларда, кўпчилик сиёсий кузатувчиларга Европада уруш тугаши ўрнига, бор-йўғи энди бошланганлиги аён бўлди.

Кимда радиога ёки газеталарга имконияти бор бўлганлар қатори, Уилльям Бранхам ҳам Европада кенгайиб бораётган ушбу фожиали воқеаларни диққат билан кузатиб борди. Бироқ у, бу урушга умуман, бошқача нуқтаи назар билан қизиқди. Ахир, айнан мана шуни 1933 йил июнида, ваҳийда айнан шуларни кузатган эди, қачонки, ўшанда етти воқеа келажак манзаралари кўз ўнгида пайдо бўлганди. Бу ғайритабиий, қўрқинчли эди. Бу воқеаларни бўлиб ўтишидан олдин, уни кўришга қандай куч имкон бердийким? Ва нима мақсадда? Мана, яна шу сўз — мақсад. Мумкин, Худо чиндан ҳам унинг ҳаётига қандайдир муҳим мақсадни режалаштиргандир? Агар шундай бўлса, унда нима учун бу мақсад жуда очиқлик билан намоён бўлмади?

Шундай пайтларда Биллининг фикрлари, муқаррар Индиана штати, Мишавакида элликчилар билан икки йил бурунги учрашувига қайтар эди. Ўша элликчилар хизматчиларининг, улардаги черковларда хушхабар тарқатишини сўраб қилган таклифларини инкор қилиб, Худонинг топшириғини бажармаганлигини Билли билар эди. Аммо, энди қандай у Худо иродасига қайтади? Албатта, у элликчилар черковига, улардан бирортаси ваъз қилишни сўраб қолар, дея бора бошлаши мумкин, холос. Лекин, аввалгидек унга бир савол қандайдир тўсиқдай тинчлик бермасди, тўғри йўлдан боришга қўймас эди. Бу Муқаддас Руҳ инояти тўғрисидаги савол эди, чунончи: ўзга тилларда гапириш ва уларни таъбирлаш инояти ҳақидаги савол эди.

Бу вақтга келиб, Билли ўзга тилларда гапириш каби, уларни таъбир қилиш ҳам Худо Руҳининг асл иноятларилигига ишончи комил эди. Албаттада, Библияда бу мавзу етарлича яхши тушунтирилган68. Аммо Биллини мана нима ташвишлантирар эди: унинг Мишавакидаги кечинмалари, ўша икки одамга тегишли бўлиб, қайсики, айниқса, улар ўзга тиллар ва унинг таъбирлаш иноятини актив ифодаладилар. Уларнинг иккиси ҳам черковдаги хизмат вақтида Худо Руҳини кучли таъсирини намойиш қилдилар. Бироқ, кейинроқ, қачонки Билли уларнинг ҳар бири билан якка гаплашганда, уларнинг тўғридан-тўғри шахсий ҳаётига қарай олди. Гарчи улардан бири бутунлай Худога бағишланган Масиҳчи бўлса ҳам, иккинчиси бутунлай иккиюзламачи экан. Билли буни ҳақиқатлигини билар эди, чунки бу ваҳий ҳар вақт хатосиз эди. Айнан мана шу нарса уни ташвишлантирар эди, бу ҳамма элликчилар ғоясига боғлиқ, черковларда хизмат вақтида Руҳнинг иноятини очиқ намойиш этилиши эди. Агар элликчиларнинг ўша мажлисига Худо Руҳи ҳақиқатдан ҳам тушса, қандай қилиб Худо Руҳи ўша ўта-кетган иккиюзламачини дуо қилади, ахир? Бу ҳақиқатга хилофдек бўлиб кўринар эди. Бироқ, шайтоннинг руҳи Худо ишларини амалга ошира оладими? Бу ҳам худди шундай шубҳали кўринади. Унда бундай бўлиши, битта йиғилишнинг ўзида иккита руҳ ҳаракат қилиши мумкинми? Бу фикр янги қийинчиликларни келиб чиқарди. Агар Худо Руҳи ва иблис руҳи бир хил натижалар берса, унда бирор киши умуман, ҳақиқат эканини қандай қилиб била олади?

68 1 Коринфликларга 12:1 – 2 ва 14:1 – 33

Бу жумбоқ ўтган икки йил давомида бир неча бор уни ташвишлантирди. Ҳозир эса, Европада уруш тўғрисидаги ваҳийси воқеликка айланганини кўриб, Билли шошилинч, кечиктирмай жавоб топишга эҳтиёж сезди, бу жавоб туфайли ўз хатоларини орқага қолдиролса-ю ва Худо Ўз фикрида у учун тақдир қилиб қўйган мақсади йўлида янгитдан йўлга тушса.

Ишдан бир неча кун жавоб олиб, Билли 62-шоссе бўйлаб, то Туннель Милл жойлашган жойга етиб олгунча, шимолий йўналишда машинада борди. У машинани йўл яқинроғида қолдирди, Фортин Майл Крик дарёсидан ўтди ва ўрмонга жўнади. Куз ўз гўзаллиги билан Биллини сеҳрлади. Тўқ сариқ, жигар ранг ва қип-қизил барглар дарахтларда шитирлар ва у юрганида оёқ остида чирсиллар эди. Қушлар ўз нозик чириллашлари билан бу товушга қўшиларди. Ниҳоят, 25 метрлик дара бошланадиган тикка оҳактошли қояга етиб келди. Қоя этагидаги йирик тошлар ва буталар оралаб ғорга кирадиган жойга етиб келди. Бу тешик олдида юпқа, ўткирланган қоя бўлаги юқорига йўналган ҳолда, тишга ўхшаб ётар эди. Билли шамни ёқди, кейин бўлса, эгилиб оёғини тешикка тиқди. Ичкарига қараб тепалик ёнбағрига кўндаланг чўзилган саккиз метрлик коридор бўйлаб бориб тўхтади ва яна ўша тўртбурчак оҳактош столи устида, чўққиси пастга қараган пирамидасимон қоя тошни синчиклаб қарай бошлади. Бу кўриниш Биллини ҳар сафар кўрганида, қойил қолдирар эди. У паьтосини ва бир неча запас шамларини, кроват ўрнида фойдаланадиган тош дўнгликка қўйди. Кейин у Библияни олди ва ташқарига, қуёшнинг иссиқ нурларига қараб, Худони топиш учун чиқди.

Ғорга унча узоқ бўлмаган жойда, ерда йиқилган дуб ётарди. Бу қари дуб танасидан шохлар ўсиб чиққан жойда, бутоқлар дам олиш учун табиий кресло ҳосил қилган эди. Қулай ўтириб олиб, Билли бу шохланган жойда кун бўйи ўтириб, Библияни ўқиди ва ибодатда бўлди. Ниҳоят, осмон қоронғилашди ва юлдузлар милтиллади. Енгил, аммо кузнинг совуқ шабодаси уни ғорга, панага киришга мажбур қилди.

Кейинги кун эрталаб, унинг шинамгина жойини иситиш учун қуёш етарлича кўтарилмагунига қадар у, чиқмади. У Библиясини ўша қари дубнинг шохланган жойида очиқ қолдирган эди ва унинг саҳифалари шамолда очилиб, Ибронийларга мактубнинг 6-бобида тўхтади. Билли дарахт танасини “эгарлади” ва ўқий бошлади:

Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган,

Худонинг хайрли каломини ва келажак қудратини тотиб кўрган кишилар,

Агар бундан кейин имондан кайтсалар уларни яна товба қилдириб тузатиш имконсиздир. Чунки бундай кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар.

Устига мўл-кўл тушган ёмғирни ичган ва деҳқонлар учун фойдали ўсимлик берган ер Худодан баракат олади.

Аммо тикану қушқўнмасни берган ер эса ярамасдир ва лаънатга қолади. Унинг охирати – ёнишдир.

Билли ҳеч нарсага тушунмади. Тимофейга 2-мактубдаги унинг фикрида бўлган маълум бир оятни топиш учун саҳифаларни варақлай бошлади. Қачонки у қўлини Библиядан олган эди, бирданига шамол турдида саҳифаларни варақлаб, яна Ибронийларга 6-бобни очди. “Ажабо” – ўйлади у. Худо шу Ёзув жойи орқали унга бир нарса демоқчи эмасмикин? У 6-бобни бошқатдан ўқиб чиқди, а лекин олдигидан ҳеч нарса тушунмади.

Ғорга келди-да, у тешикдан ўтди ва тўртбурчак тош стол устига учи билан пастга осиғлик пирамидага тор йулакча орқали келди. Билли тиз чўкди ва ибодат қила бошлади: “Раббим, Ибронийларга 6-боб нима дегани? Сен менга нима демоқчисан?”

Бирдан унинг бормоқлари увуша бошлади, лекин бу ғордаги салқин туфайли эмас эди. Бу ўша кўпинча ваҳий келишидан олдин бўладиган, тарракдек қотиб қолиш туйғуси эди. Унга гўё қўли ва оёклари оғирлашгандай, лаблари эса ҳозиргина тиш ҳакими унга новокаин укол қилгандай, катталашгандек туюлди. Кўзини очиб, Билли олдида ер шарини ўз ўқи атрофида айланиб турганини кўрди. Тупроқ янги ҳайдалган ёвонга ўхшар эди. Бу айланиб турган планетанинг горизонтидан ёнбошида катта қопи билан оқ кийимли одам чиқди. Хар икки қадамда у қопдан бир кисм уруғ олар, ва қўллари билан қулочлаб уни ерга сепарди. У горизонт ортига куринмай қолиши билан, Билли бошқа одамни кўрди – бу сафар у қора кийимда эди, – у биринчи одамни кетидан ўғринча, писиб бораётган эди. Бу иккинчи одам ҳам ёнбошида қоп осволган ва ёвонда оёғи учида юрганча, уруғ сепарди. Бироқ у тўхтаб-тўхтаб, у ёқдан-бу ёққа қараб олар, бир сўз билан у худди ёмон иш қилаётгандай ва қўлга тушишдан қўрқар эди.

Қачон бу қора кийимли одам ер шари чизиғидан кўринмай қолган эди, Билли бу уруғлар униб, қаддини тезда тиклаб ўсаётганини кўрди. Энди равшан бўлди, бу қанақа уруғлар эканлиги: айримлари буғдойга айландилар, а бошқалари бўлса – чакамуғ, аломатчой, қушқўнмас ва сассиқ ёввойи ўтларнинг чақалакзорига айландилар. Шу пайт қуёш пайдо бўлди ва тупроқдан бор намни парлатиб, ёвонни қурита бошлади. Буғдой ҳам, ёввоий ўтлар ҳам бошоқчаларини осилтирдилар, бўғилиб, ночорликдан ёмғир сўраб ибодат қилдилар. Бу ўсимликлар қақроқ ерга янада энкайиб, қапиниб боравердилар. Кейин Билли горизонтда улкан қора булут пайдо бўлиб, сузиб келаётганини кўрди Қачон ёмғир челаклаб ёғганда, буғдой тикланди-да, олқишлай бошлади:”Худога ҳамд-сано! Раббимга шукур!” Шу пайтни ўзида, қушқунмас ва сассиқ ўтлар ҳам дик этиб турди-да қичқира бошлади: “ Шон-шараф! Ҳамдлар булсин! Раббимга шукур!” Бирдан бутун ер шари чайқалиб турган ўсимликларнинг бир хил – “Раббимга шукур!” деган қичқириғидан жонланди.

Шу билан ваҳий тугади.

Билли руҳланиб, завқу-шавққа тўлиб-тошди, У Ибронийларга 6-бобни эндигина тушунди: “Зеро имконсиздир – бир марта ... Муқаддас Руҳдан бахраманд бўлган ... Агар бундан сўнг имондан қайтсалар, яна товба қилдириб ... Зеро ер, устига мўл-кўл ёққан ёмғирни ичган... Худодан баракат олади; А тикану-қушқўнмас етиштирган – рад қилинади...”

Бу унинг саволига жавоб эди

Буғдойни ўсишга ундаётган худди шу ёмғир, қушқўнмас ва сассиқ ўтларни ҳам суғоради. Худди шундай Масиҳчини озиқлантираётган ва дуо қилаётган Муқаддас Руҳ, иккиюзламачини ҳам худди шундай дуо қилиши мумкин. Гап фақат шунда-ки, иккиюзламачи умуман бошқа мева келтиради. Бу ҳаммаси экилган уруққа боғлиқ.

Кейин Билли Исонинг айтган сузлари ҳақида зйлай бошлади: “Душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар, сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг ва сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз Осмондаги Отангизнинг уғиллари бўласизлар; Чунки У Ўз куёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига хам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради”69. Руҳий нарсалардаги ҳамма нарса худди табиийликдагидек бўлиб ўтаётган эди. Бу Исони нима учун “Қиёмат кунида кўплар Менга: “Ё Раббий, ё Раббий! Бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чикармадикми? Ва Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” дейдилар. Ва ўшанда Мен уларни юзига қараб: “Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман”— дейман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! дейман”.70 Ҳатто бу инсонлар Худо Қудратини юзаки аломатлар билан кўрсатсаларда, уларнинг ички ниятлари нотўғри ва бузуқдир.

69 Матто 5:44-45

70 Матто 7:22-23

Ниҳоят, Билли черковда иккита руҳ иш кўришини, улар ўзига ҳаётни битта манбадан оладилар-у, аммо, бир-бирига қарама-қарши томонга ҳаракат қилишларини тушунган ҳолда, ғорни тарк этди. Худди бегона новдаларни яқин, ўзларига ўхшаш дарахтга пайванд қилинганидек: уларнинг ҳаммаси ҳаёт сувини ўша битта дарахт танасидан олади. Шундай қилиб, апельсин дарахтига лимон, лайм71 ёки грейфрут пайванд қилиш мумкин. Ҳамма пайванд қилинган новдалар худди апельсин дарахтидан ўсиб чиққандай бўлиб кўринади; лекин, қачонки мева тукканларида лимон новдаси лимон, лайм новдаси – лайм мевасини беради. Шунга ухшаш тарзда Масиҳчи черковида ҳам одамлар ҳамиша битта Муқаддас Руҳ танасидан ҳаётни оладилар, аммо уларнинг мевалари манфаатпарастлик, сиёсат, ўзини қондирувчи қонунчилик ва иккиюзламачилик – куйинчки, Муқаддас Руҳ мевасидан бошқа ҳаммаси. Шунга қарамай, агар бу асл дарахтдан қачондир ўзининг янги новдасини чиқарса, унда бу новдада апельсин бўлар эди. Исо Инжилнинг Юҳаннодан 15-бобда деди: “Мен—ток, сизлар – новдаси; Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради; Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”. Хаворий Павел ёзган: “Илоҳий Руҳнинг меваси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат луфткорлик, ҳайрихоҳлик, имон, мулойимлик ва ибодир”72. “Уларни меваларидан билиб оласизлар” 73, деб Исо қатъий таъкидлаган эди.

71 Лайм ― лимоннинг бир тури; кичик яшил лимонлар мевалари хилидан. (Тарж.)

72 Матто 7:15-20

73 Галатияликларга 5:22-23

Энди Мишавакидаги ўзга тилда гапириш ва уни таъбир қилиш иноятини таъсирли намойиш қилган икки одам орасидаги фарқни тушуниб олгач, у Руҳнинг иноятларига ва ташқи ҳиссиётларнинг намойиш қилишларига у анча бемалол қарай бошлади. 1939-йил 31 декабрида ўзининг черковида 1940-йилни кутиб олиш учун тунги янги йил хизматини ўтказди. У платформага мактаб доскасини ўрнатди ва ўзининг қобилияти етгунча, Масиҳнинг Иккинчи Келишини Библия вақтлари кетма-кетлиги бўйича тушунтирди. Унинг мажлисига дарёнинг нариги қирғоғида жойлашган Луисвиллидан бир гуруҳ эликчилар келишди. Қачонки Билли таълим беришни тўхтатиб, танаффус қилган эди, бу гуруҳдан булган айрим аёллар бир нечта яккахон қўшиқ ижро этмоқчи бўлдилар. Уларда кичикроқ ансамбль ҳосил бўлди: битта аёл металл тарелкада, бошқаси тунука банкада, учинчиси кир ювиш доскасида, тақиллатиб, бармоқларида ангишвона билан чертиб, тўртинчиси бўлса, пианинада тинғилатдилар. Улар тез айтиладиган қўшиқ куйини чалдилар, а йиғилишдагилар эса куйлардилар:

Тезда яқин ўша соат, Ширин учрашув соати.

Юқорида булутлар устида.

У ерда сени учратаман, учрашув бизни кутяпти

Осмондаги ажойиб уйда

Ҳеч ким одамлардан, бундай қўшиқларни эшитмаган,

У шуҳратини тўлиқ кўрсатади.

Худо Ўғлини Ўзи Бошқарувчи бўлади,

У ерда, юкорида ўша учрашувда.

Мусиқанинг шовқини ва гирдобига оқ сочли ўспирин—киз ўрнидан ирғиб турди-да, қаторлар аро йўлакда уйнай бошлади.

Билли “танқидчилар ўрни”да ўтириб, уни юрагида ҳукм қилар ва фикр қилар эди: “Бунда умуман Худога тегишли ҳеч нарса йўқ. Бу қиз хўжакўрсинчиликкагина бундайин қилаяпти, холос. Ҳамма унга карашларини хохлайди. У мени черковимни кирди-чиқдихона қилиб олади”.

Бу қизга бошқаси қушилди, кейин яна биттаси. Билли ўйлаб қолди:”Бир минут! Қизиқ, Каломда бирор жойда ўйинга тушиш ҳақида бирор жойи бормикан?” У Мариямни эслади, Қизил денгизда фараон армиясининг сув остида қолганини кўриб, қўлига тимпан(ноғора) олганча, ғалаба нашидасидан шод-ҳуррам бўлиб, қирғоқ бўйлаб чопалаб рақсга тушган эди; а унинг орқасидан Исроил қизлари ўйинга чопиб чиқишди.74. Кейин Билли Довуднинг аҳд сандиғини Қуддусга қайтарилганидан кейин Раббий олдида бор кучи билан сакраганини эслади75. Билли ўйлади : “Эҳтимол, менда ҳали ҳам етарлича ғалаба йўк ...”. Шундай қилиб, платформада ўтирганча, ўзининг расмиячи баптист оёкларига мусиқага мос тапиллатишига қўйиб берди. Тезда унинг оёклари юриб, кўллари билан қарсак чала бошлади. Мусиқа тинчиган пайтда, у эндиликда, Руҳда рақсга тушаётган қолганлар билан йўлакда ўйнаб турар эди.

74 Чиқиш 15: 20-21

75 2 Шохлик 6:12-15

Буни бошидан ўткаргач, ундан тегишли дарс олган Билли, ибодат қилди: “Худойим, мени танқидчилар курсиларидан ол. Шу пайтдан бошлаб ва бундан кейин менга бир аниқ қарорга келишдан олдин, ҳамма нарсага ақл кўзи билан қарашга ёрдам бер”.

Бу бир оддий ибодат эди, аммо келажакда натижага элтувчи ибодатлардан бири эди.

У янгидан ўз мақсади йулида ҳаракат қилаверди.



Up