Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

М-и-и-и-ллтаундаги мўъжиза

25 bob

1940



МИССИС НЭЙЛНИНГ қизи шифоланганидан бир неча Ҳафта ўтиб, Уилльям Бранхам яна онасининг уйида тунаб қолди. Вақт алламаҳал бўлишига қарамай, у нимагадир ухлаёлмади, шу учун турди ва юраги тушунарсиз бир оғирликдан қисилиб, меҳмонлар ётоғида, қоронғида у ёқдан – бу ёққа юра бошлади. У уйлади: “Эҳтимол, яна қаердадир, кимдир бетоб ва менинг ибодатимга муҳтождир?”

Билли кроват ёнида чўккалаб, узоқ ибодат қилди, хеч қандай енгиллик сезмади. Юқорига қораб, онаси бир тўп чойшаблар қўйган ўша стул яқинроғида, бурчакда қандайдир, оқ нарсанинг тўпланишини пайқади. Қанчалик ҳайратли бўлмасин, лекин у заифгина шуъла бериб тургандай туюлди. Ўша оқ доғ Биллига яқинлаша бошлагач, у тушундики, бу Раббийнинг Фариштаси. Бу шуълаланаётган булутчага ўхшар эди. Оқ булутча уни ўраб олди, ва у бирдан қоронғиликда одам оёғи етмаган, бегона жойда кетаётганини кўрди. Кейин у олис-олисдан кўзичоқнинг маърашини эшитди: “ Бэ-э-э-э-э, Бэ-э-э-э-э”. У шунчалик ночор ва ноилож маърар эди. Билли деди: “Бечора шўрлик. Қарайчи, тополармиканман уни”. У зорланиб маъраётган товушга томон қараб бир парча қалтираган қўзичоқни дарахтлар панасидан ва буталар остидан қидира кетди. Билли маърашга қанчалик яқин борар экан, у кучлироқ эшитила бошлади ва гуё, эшитиш тони ҳам то одам овозини эслатмагунигача юксалаверди. Билли тўхтади ва қўлоқ солди. Гўё, қўзичоқ маърар эди: “Ми-и-и-лтаун ... М-и-и-и-лтаун”. Кейин у ваҳийдан чиқди.

Биллига ҳеч қачон Милтаун деган жойни эшитишига тўғри келмаганди, шу учун кейинги оқшом хизмат иш вақтида у ўз йиғилишидан бирон-кишига унинг қаердалиги маълумми, деб сўради.

— Бранхам ака, мен биламан, у қаерда жойлашганини, — деди Жорж Райт. — Бу шахарча бу ердан 56 километрлар ғарбда; мен яшайдиган жойдан унчалик узоқ эмас.

— Мен у ёққа кейинги шанба бормоқчиман — тушунтирди Билли. — У ерда кимдир кулфатда. — Шу сўзлар билан ўз йиғилишига ўша ваҳийни айтиб берди.

— Мен сени у ёққа этаман, — таклиф қилди Жорж Райт.

Миллтаун Индиана штатининг маълум бир намунали қишлоқ жойи экан. Шанба кунлари энг жонланган жойи бу шаҳарчанинг қоқ марказидаги озиқ-овқат дўкони бўлиб, у ерга ҳамма фермерлар ҳафталик ҳаридларини қилиш учун келишар экан. Асосий бош кўчадан машинасида бораркан, Билли ўйлади: “Қизиқ, Раббим мендан нимани хохларкин?” Калласига бирор яхши фикр келмаганидан, у кўча бурчагида бозор яқинида ваъз қилмоққа қарор қилди. Дўконга бориб, Билли ёғоч яшик сотиб олди, кўча бурчагига уни тўнкариб қўйди ва қўлида Библияси билан ҳар бир ўткинчига ваъз қилиш учун унинг устига чиқиб олди. У шунга ўхшаш хушхабарни Жефферсонвилли кўчалари бурчакларида юз марталаб айтган бўлса ҳам, бироқ, ҳозир қандайдир сабабга кўра ваъз қилиш учун бирор-бир мавзу тополмади. Тезда шу аниқ бўлдики, одамлар тайёргарликсиз ва тутилиб айтилаётган ваъзни эшитиш учун умуман тўхтамоқчи ҳам эмас эдилар.

Жорж Райт деди:

— Бранхам ака, мен ўша тепаликка таниш бир одамга тухум сотгани бораман. Мен билан боришни истайсанми?

— Нима учун йўқ дерканман. Мен бу ерда ҳеч нарса қилолмайман.

Ўша тепаликнинг энг юқорисига кўтарилиб, улар катта оқ черков олдидан ўтиб кетдилар.

— Бу чиройли бино нима? — Билли пайқаб қолди.

— Ҳа, — жавоб берди Жорж. — Биласанми, бу ерда бир хунук воқеа бўлувди. Олдин бу баптистлар черкови эди, аммо унинг охирги пастори нохушликка дучор бўлди. Ундаги қатнашувчилар ҳам бу ерни тарк этдилар ва шаҳардаги бошқа черковларга тарқалдилар, а бу бино эса шаҳар бошқармаси қўлига ўтди.

— Жорж ака, унда сен нимага имиллайсан? Машинани тўхтат ва мени тушур шу ерда! Мени нимадир шу черковга тортаётгандай бўлаяпман.

— Яхши Билли ака. Мен қайтишда олдингга келаман.

Машина кетгач, Билли зинадан кўтарилди ва эшикни очишга уриниб кўрди. У қулфлик экан. У зинага ўтирди, қўлини қовуштирди, бош эгди ва ибодат қила бошлади: “Раббим, агар Сен мени шу черковда бўлишимни хохласанг, илтимос, мен учун бу эшикларни оч”.

Шу орада бир одам келиб қолди ва сўради:

— Ассалому алайкум. Мен сизни бу ерда ўтиришингизни кўриб, эҳтимол, мен сизга нима биландир фойдам тегиб қолар, деб ўйладим.

— Хўш, мен — ваъзхонман, — тушунтирди Билли, — ва мен шу черковни ичига кирмоқчиман, лекин у ёпиқ экан.

— Менда калит бор, — деди у одам.

“Миннатдорман Сендан, Раббим”, — Билли пичирлади.

Нотаниш киши эшикларни очди ва уни кичикроқ зал орқали, унда қарийб тўрт юз кишини ўтирғизса бўладиган улкан ибодатхонага олиб кирди.

— Бу бино кимнинг ихтиёрида? — сўради Билли.

— Шаҳар бошқармаси. Мен бор-йўғи бу ерда тартиб сақлайман. Биз уни фақат тўй маросимларида ва таъзияда ишлатамиз.

— Мен бу ерда уйғониш йиғилишлари ўтказсам бўладими?

— Сизга бу ҳақда шаҳар ҳокимиятидаги шахслар билан гаплашишингизга тўғри келади.

Жорж Райт қайтганидан кейин, икковлари шаҳар ҳокимини топдилар, у эса:

— Албатта, агар сиз у ерда фақат ҳисоблагич ўрнатсангиз. Ҳозир у бинода электр токи йўқ.

— Бу катта муаммо бўлмайди, — деди Билли. — Мен Жефферсонвиллида коммунал хизмат компаниясида ишлайман. Мен ўзимнинг ҳисоблагичимни ўрнатиб қўяман холос.

Кейинги шанба эрталаб Билли ҳисоблагич ўрнатди ва ўша ердаги одамларга, кейинги ҳафта чоршанба оқшомдан бошлаб режалаштирган уйғониш йиғилишларига таклиф қила бошлади. Унинг биринчи мулоқоти кўпам натижа бермади.

— Ассалому алайкум, сэр. Мен Билли Бранхам бўламан.

— Ассалому алайкум. Менинг исмим — И***

— Мистер И***, биз кейинги чоршанба оқшом тепадаги эски оқ черковда уйғониш йиғилишларини ўтказмоқчимиз. Сиз шунга келоласизми?

Мистер И*** “қаттиқ ёнғоқ “ экан.

— Мен товуқ кўпайтираман. Менинг ҳеч қайси черковга боришга вақтим йўқ.

— Нима ҳам дердим, унда сиз шу товуқларни бироз вақт қолдириб, йиғилишга келолмайсизми, — ўз фикрини маъқуллади Билли

— Қулоқ сол, оғайни, — гапини бўлди у одам, — сен бор-да ўз ишингни қил, мен эса ўзимни ишимни қиламан.

— Мен сизни хафа қилмоқчи эмасдим, сэр.

Барча қолган кунлар ҳам шундай давом этди. Кўпчилик одамлар унга мистер И***дан кўра кўпроқ хушмуомала қилдилар-у, аммо у ким билан гаплашмасин, — ҳамма унинг уйғониш ҳақидаги ниятининг ўзига қаршилик қилишар эди. Билли хафа бўлиши мумкин эди, лекин у бу ерда Раббийнинг сўзи бўйича турганини билар эди. Қаердадир, Миллтаунда ёрдамга муҳтож Худонинг қўзиларидан бири маърар эди. Билли ваҳийда бор-йўғи озгина тафсилот — шаҳарнинг номигина берилгани туфайли, унга токи ўша муҳтож қўзи топилмагунча тўхтаб турмаслигига ва ҳаммасини қилиб кўришига тўғри келишини билар эди.

Жорж Райт маҳаллий газетага бўлғуси уйғониш мажлислари ҳақида эълон берди ва Биллини 1935 йилда ўлган, хушхабарчига айланган машҳур бейсбол ўйинчисига таққослаб, ўз пасторини “навбатдаги Билли Сандей” дея реклама қилди. Бу ҳунари амалга ошиши ва кичикроқ, лекин қизиқувчан гуруҳни жалб қилиши мумкин эди; аммо, гап бошқа ёқда эди, эълонда бундан ташқари “Худонинг шифолаши” ва Билли Бранхам касаллар учун ибодат қилади, дейилганди. Миллтаундаги эскиликка ёпишиб олган консерватив кайфиятдаги одамлар бунақа кескин, радикал ғояларга эътибор бермадилар. Ўша якшанба маҳаллий черков хизматчилари ўз йиғилишларига бунақанги бемаъниликдан узоқроқ юришни маслаҳат беришди. Маҳаллий “Масиҳ Черкови” шунчаликка бордики, агар улар бу уйғониш мажлисларига журъат қилиб боришса, ўз аъзоларини четлаштириш билан қўрқитаверди. Бунақанги ҳаддан ташқари қаршиликни ҳисобга олса, чоршанба оқшон Миллтаундаги эски баптистлар черковида бор-йўғи тўрт киши, чунончи: Жорж Райт, унинг хотини; уларнинг ўғли ва қизи ўтирганига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлар эди. Билли ҳеч нарса бўлмагандай, гўё бино одамларга лиқ тўла бўлганидай ваъз қилди.

Пайшанба кечқурун ҳам чоршанбадаги ҳолат такрорланадиганга ўхшарди. Аммо йиғилиш бошланишига 5 дақиқа қолганда, оғзидан кукуруз сўтаси трубачаси таёқчаси билан бир одам зиналардан кириш жойига кўтарилди ва очиқ эшикдан черковга кўз ташлади.

Бу турган одамни кўрган Жорж Райт, уни ичкарига таклиф қилиш учун шошилиб ўрнидан турди.

— О, мистер Холл, сизни кўришдан хурсандман, — саломлашди Жорж.

Бу одамнинг сочлари пахмайган, кийимлари кир, оғзида эса, бир томон тишларидан бир нечтаси йўқ эди. У чекадиган трубкачасини чаппа қилди ва уни бино деворига тақиллатди, шундан зинага кул тўкилди.

— Қани ўзи у йигитча — “Билли Сандей”, сиз шунчалик мақтаётган. Мен бир қарамоқчиман унга.

Эшикдан ўтиб, мистер Холл биринчи тўғри келган скамейкага билдирмайгина жойлашар экан, Жорж бу вақт пасторини огоҳлантириш учун кафедра томон кетди.

— Билли ака, бу ерга, бу ердаги энг ашаддий одам кирди. Уни Уилльям Холл дейишади. У баландда, тепаликда тош майдалайдиган жойни бошқаради. О-о, у энг тўполончи, урушқоқларни учига чиққани.

Билли кафедра ортида ўтирганча Бибилияни ўқирди. У керакли жойга хатчўп қўйди ва турди.

— Эҳтимол, Раббий ҳам айнан шу одамни излаётгандир.

Билли ваъз қила бошлагач, Жорж Райт черковнинг у бошига борди ва мистер Холлни яқинроққа ўтиришни таклиф қилди.

— Йўқ, миннатдорман. Мен шу ерда, орқада ўз ишимни эплайман, сен эса ўша олдинда ўз ишларингни қилишинг мумкин.

Бироқ йиғилиш охирида мистер Холл нафақат қаторлар оралаб олдинга ўтди, балки бунинг устига, кафедра олдига, меҳроб тутқичи ёнида чўкка тушди, Худодан ўз жонига шафқат сўраб ялиниб-ёлворди.

Жума кечқурун мутлақо янги Уилльям Холл бир неча ўнлаб қўшнилари ва ишчиларини у билан уйғониш хизматига боришларига ундади. Хизмат охирида Билли ҳамма касал бўлганлар учун ибодатга таклиф қилди. Бир неча одам олдинга чиқди ва шифоландилар.

Кейин мистер Холл деди:

— Бранхам ака, биласанми, бугун мен шу атрофда бу йиғилишлар ҳақида гапирган ва одамларни таклиф қилганимда, сен ҳақингда сўраб-суриштираётган бир қизча борлигини билиб қолдим. Унинг исми Жоржи Картер ва у бир неча йилдан бери туберкулёздан жабрланар экан. Жоржи ҳозир 27 ёшларда экан ва мен қанчалик эслайман, айтдиларки, у тўшакда тўққиз йил-у, саккиз ойдан бери ётувлик бўлиб қолган. Ҳозир унинг аҳволи жуда оғир — бир тери билан суяк бўлиб қолган. У шунчалик ориқлаб кетган ва заифлашганки, ҳатто унинг тагига тувак қўйиш учун уни кўтариш ҳам мумкин бўлмай қолибди. У сенинг Исо кеча У қандай бўлса, бугун ҳам шундай, деб ёзган китобчангни ўқиётган бўлса керак, ва у сени келишингни ва у учун ибодат қилишингни ёлворяпти.

Ички туйғу Биллига, худди ана шу ўша ваҳийдаги маъраётган қўзичоқ эканлигини айтди.

— Унда биз нимани кутаяпмиз? Келинглар, борайлик ва у қиз учун ибодат қилайлик.

— Бу нарсани қилиш унчалик енгил бўлмайдими деб қўрқаман. Унинг ота-онаси “Масиҳ Черкови” аъзолари, шу сабаб улар сен билан бирон алоқа қилишни хохлашмайди. Улар сени ёлғончи деб ўйлайди.

— Бундай бўлса, — деди Билли, — мен буни Раббим олдига ибодатимда қўяман, холос.

Жума кечқурун юз берган шифоланишлар, шу атрофдаги тортишув ва мунозаралар ари “уяси”ни титиб ташлади. Ғазаб-нафрат ошкор бўлиб ва кўплар масҳарали кулдилар; бироқ айримларни қизиқувчанлик “чақид олди”. Шанба кечқурун эски оқ черков курсиларига ўттизта янги одам ўтирди, ва яна ўнлаб шифоланишлар маҳаллий тортишувлар оловига “мой қуйди”.

Йиғилишдан кейин мистер Холл Биллига яхши хабар етказди.

— Картерлар фикрини ўзгартирди ва сенга қизи учун ибодат қилишга рухсат берадилар, фақат бир шарт билан, улар сен келганингда унинг ота-онаси уйда бўлишмайди. Мен ўйлайман, Жоржи жуда ҳам истаяпти, ота-онаси эса сенинг боришинг уни қаноатлантиради деб умид қилишяпти.

— Улар менинг боришимга қўйишдан олдин, ўз пасторларидан рухсат олишлари керакмиди, деб ўйлайман, — билдирди Билли. — Нима бўлганида ҳам юринглар, ўша ерга борамиз.

Бу аёлнинг хонасига кириб кўрганларидан Билли вужуди билан қаттиқ шокка тушди, хижолатда қолди. Тўққиз йил давомида бу касалликда Жоржи Картер шунчалик озиб кетгандики, тери билан бекитилган скелетдай бўлиб, ўрнида ётар эди. У 25 килограммдан оғир эмасди, ва қўллари худди гугурт чўпидай эди. Унинг бош учида, чойшабда Биллининг “Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўшадир” деган китобчаси ётар эди.

Жоржи лабини қимирлатди, лекин Билли унинг нима деганини эшитолмади. У кроват ёнига келди ва яқинлашиб энгашди.

У шивирлади:

— Бранхам ака, мен сени келишингга ва Исо мени шифоланишимга йўл беришига ишонгандим.

— Опа, агар У сени шифоласа, сен бутун қалбинг, юрагинг билан Унга хизмат қиласанми?

У базўр бош ирғади ва такрорлади:

— Бутун қалбим билан.

Кейин у йўтала бошлади. Жоржига қаровчи аёл унинг оғзига косача келтирди, лекин бадбахтгина қиз шунчалик заиф эдики, унда туфлашга ҳам мажол йўқ эди.

Жоржининг имонини кўтариш учун, Билли миссис Нэйлнинг қизини шифоланганини сўзлаб берди.

— Нима учун сен Нэйллар оиласидаги ўша қиз учун қилганингни, мен учун қила олмайсан? — сўради у.

— Опа, унда ваҳий бўлган эди. Мен олдин ваҳий кўришим керак. Мен яна шу ерда, шаҳарда икки ҳафтадан кейин тўрт кун давомида уйғониш йиғилишларини ўтказаман. Мумкин, бу вақтга келиб Худо менга янада аниқроқ бирор-нима кўрсатар. Ҳозир менинг билганим, бор-йўғи — мен сен учун ибодат қилишим мумкин. Агар Раббим ниманидир бундан бошқасини кўрсатса, унда мен бу ёққа қайтиб келаман. Лекин мен олдингидай ишонаманки, бизнинг биргаликдаги ибодатимиздан кейин сен шифоланасан.

Икки ҳафта ўтиб, Миллтаундаги эски баптистлар черкови эшиклари очилгач, Билли Исо Масиҳнинг қутқариш инояти ва шифоловчи кучи ҳақида, олдингидан кўра иккибаробар кўп одамлар гуруҳига ваъз қила бошлади. Ҳар кечқурун у йиғилиш катталашаётганлигини ва янги имонга келганларнинг кўпаётганлигини гувоҳи бўлар эди. Бу нарса уни шанба кунини сувдан чўқинтиришни амалга оширишга бағишлашни кўнглига солди.

Шанба, 1940 йил 1 июнда, улар Тотен-Фордда Синей дарёси ёнида учрашишди. Билли қараб ҳайрон қолди, дарё соҳилида кечқурунги уйғониш йиғилишларидан бири вақтидагидан кўра кўпроқ одамлар турган эди. Қачонки у буни Уилльям Холлига эслатган эди, у маҳаллий хизматчилардан бири ўз черковидаги ҳамма аъзоларини келишга ва уни кўришлари учун қизиқтирганини айтди.

Билли белигача гирдобчалар сузиб ўтаётган совуқ сувга кирди ва ўша янги имонга келганларни тўдадан чиқиб ва ўз гувоҳликларини сувдан чўқиниб тасдиқлаш учун таклиф қилди. Унинг чорлашига элликка яқин одам жавоб берди. Билли уларни бирин-кетин Раббий Исо Масиҳ Исмидан чўқинтирди. Навбатдаги турган охирги одамга келиб, у ибодат қила бошлади: “Худойим, Исони чўмдириш учун Яхёни юборганингдек, Исо ҳам бизга шундай деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар. Ким ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади. Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар, янги тилларда гапирадилар; қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирор нарса ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди; беморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетадилар”.”79

79Марк 16:15-18

Шу заҳоти оломон, гўё Худо Руҳи бир одамдан бошқа одамга ҳаракатланаётганидек, қўл силкиб, қарсаклар билан олқишлаб, қичқира бошлади. Қарийб ҳамма қуруқ кийимдаги одамлар сувга чўмдирилиш учун навбатга тизилдилар, шулар қатори ўша йиғилишини ўзи билан олиб келган хизматчи ҳам бор эди. Бу одамлар бирин-кетин дарёга кирдилар: эркаклар галстуклари билан костюмларида, аёллар шойи куйлакларида, ота-оналар болалари билан. Билли одамларни то кун оғгунича чўқинтиришда давом этди. У чўмдиришни тугатганда, унинг оёқлари шунчалик совқотиб ва увушгандики, уни сувдан икки одам қўлларига олиб чиқишига тўғри келди.

Жорж Райт Биллини овқатлантириш ва ўша кечқурун йиғилиш олдидан дам олишга имкон бериш мақсадида ўз уйига олиб келди. Келганларида, кечки нонушта тайёр бўлгунича, уларда тўлиқ бир соат вақтлари бор эди. Билли ўртоғига деди:

— Мен ўрмонга ибодат қилишга бораман. Нимадир юрагимни жуда эзаяпти.

— Яхши, — жавоб қилди Жорж, — лекин қачон мен тушлик қўнғироғини чалсам, шу заҳотиёқ келгин, чунки биз тез нонушта қилишимиз керак, агар биз черковга ўз вақтида бормоқчи бўлсак.

Билли буталар оралаб, ўзига йўл очиб бораверди ва кейин қизил80 деган бута ёнида чўкка тушди. Қуёш аллақачон ботган, ва ерда узун-узун соялар пайдо бўлган эди. Унинг юрагига қанчалик оғир бўлишига қарамай, у ҳеч ибодат қила олиш ҳолатига тушолмади. Ҳаво совуқ эди ва Билли қулай ўтиролмади: тиконлар унинг оёғига шимидан ўтиб санчилар эди, бунинг устига у черковдаги хизматга кечикмасайдим, деб безовта бўлар эди. Аммо у шу ҳолатида туришга, токи, ниҳоят, бу тикон ва совуқ каби арзимас кичик ноқулайликлар устидан кўтарилиб, Худо Руҳи эпкини эсиб, ибодатларига қанот боғламагунигача, тиришиб давом этаверди. Тушга чақирувчи қўнғироқ чалинди, лекин Билли ибодатга жуда ҳам чўкканидан уни эшита олмади. Қўнғироқ чалинди, натижасиз, чалингандан-чалинаверди. Тез орада Райтлар оиласи ҳаммаси қўллари фонарлари билан ўрмонга пасторини чақириб, излаб чиқишди.

80Қизил — серсув ширин-нордон, қизил рангли мевали, қизиллар оиласига мансуб дарахт ёки бута тури. Жанубий ва Шарқий Европада, Кавказ, Кичик Осиё, Япония ва Хитойда, Шимолий Америкада унинг тўрт тури ўсади. Мевасини еса бўлади, ёғочи қурилишбоп; асал беради.

Кўзини очиб, Билли, қизил бутаси тепасида турган ва уни яқингинадан ёритаётган қаҳрабо рангли ёруғликдан сапчиб тушди. Бутун ўрмон бўйлаб босиқ паст овоз жаранглади: “Картерларникига бор ва Жоржи шифоланади”, деб айтди.

Билли қувониб, қичқирганча сакраб турди ва Райтлар фермаси томон югуришга тушди. Ёвондан ўтиб, у қурилиш охирида бурилиб, тўғри Жорж Райтнинг қучоғига ўзини урди.

— Билли ака, ахир сен қаерларда қопкетдинг? Одамлар мана шу тепаликларга сени қидириб кетди, онам бўлса, бир соатдан бери сени келиб нонушта қилади, дея кутаяпти.

— Райт ака, бугун мен кечга овқатланмайман. Жоржи Картер бутунлай соғаяди. БУ РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЯПТИ!

Жорж Райт ҳайрон бўлганидан қошларини “охиригача” чимирди.

— Сен уни ўрнидан туриб кетади, демоқчимисан?

— Биз у ёққа боришимиз билан, у бир неча дақиқадан сўнг бутунлай соғаяди ва нормал ҳолатга келади.

— Унда кетдик, — деди Ждордж. — Мен уйга машинамда келаман, сен бўлсанг бунгача келганингни онамга билдир. Қолганларга келганингни у ўзи айтолади.

Мистер Брейс уйда эди. Билли қувончли янгиликни етказганда, у бунга ишонолмади.

— Сен ўша “қоқ суяк” қизни айтмоқчимисан? Майлими, мен сизлар билан бораман, ва буни ўз кўзларим билан кўраман?

— Албатта.

Унгача Жорж машинада келди, ва тез орада улар учовлон бу ердан 13 километр узоқликдаги Миллтаунга эгри-бугри тупроқ йўлдан суриб кетдилар.

ШУ ОРАДА миссис Картер ўз уйида ҳаяжонланар ва у бурчакдан – бу бурчакка бориб келар эди. Ундан сал олдин, кундузи у қизининг тўшагида ўтиган эди, бу вақтда Жоржи Худо билан аҳд тузган эди, агар шу бугун у шифолана олса, шу куннинг ўзида Тотен-Фордга жўнайди ва бошқа одамлар қатори сувда чўқинади. Қачонки кун кечга яқинлаша бошлаган бўлса ҳам, мўъжиза юз беравермагач, Жоржи кучи борича йиғлайвериб, ўзидан-ўзи жуда асабийлашди. Бу аҳволни кўриб, энди миссис Картер хафа бўлиб кетди. У ошхонага борди, тиззада турди ва ибодат қила бошлади: “Азиз Худойим, Жоржига раҳминг келсин. У бечорагина, ана ўлим яқинида, ҳаёти қил устида у ерда ётибди, бу ерда эса биз тарафларда бир қаллоб ўтди, ўзини ким-нима деб кўрсатиб, аслида ундай бўлмаса ҳам; ва у менинг болам юрагини яралади ва уни саросимага солди. Худойим, илтимос, раҳм қил”.

У бошини кўтариб, кўзларини артди. Ботаётган қуёшнинг таратаётган тўқ-қизил нурлари ошхонада деразаси орқали ўтиб, қарама- қарши турган девор юқорисига тушаётган эди.

Миссис Картер деворда ҳаракатланаётган одамнинг соясини кўриб қолди. Олдинига уни ҳовлида бурчакдан чиқиб келаётган эри бўлса керак, деб ўйлади. Бироқ, бу шарпа уни қарийб ёнигача яқинлашгач, у Исо Масиҳнинг соясини эслатди.

— К-к-ким — кимсан? — тутилиб сўради у.

Соя бурилди ва эшик томонга қаради. Миссис Картер ҳам бурилди ва ўша ваъзхон хизматчи Бранхам акани, ҳатто эшикни қоқмай эшикдан ўтганини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Бу киши Бранхам акалигини билди, чунки унинг суратини ўша, қизини шунчалик асабийлаштирган ўша китобчада кўрган эди. Бранхам Библияни кўксига босиб ушлаган ва унинг ортидан бошқа иккита одам бораётган эди: улардан бири шу ерлик — Жорж Райт эди, бошқаси эса унга нотаниш эди. Бу учта одам унинг ёнидан ўтдилар ва Жоржининг ётоғига йўналдилар, аммо, ҳали у ерга кирмай, бирдан улар кўринмай қолдилар.

Миссис Картер қўлларини оғзига қўйди ва қичқирди:

— О-о, Худойим! Мен уйқуда бўлсам керак!

Қизининг ётоғига чопиб кирди, ғўлдирай бошлади:

— Жоржи! Жоржи! Ҳозиргина нима бўлганини ҳеч қандай билолмайсан ҳам. Мен ошхонада ибодат қилаётган эдим ва...

Шу пайт у уй ёнига машина келиб тўхтаганини эшитди. Ётоқхонанинг очиқ эшиги орқали миссис Картер ёш Бранхамнинг Библияни кўксига босиб, кириш эшигидан ўтганини кўриб қолди. Унинг ортидан иккита одам кирди ва у учун жуда ғалати ва ақлига сиғмайдиган нарса эди. Унинг кўзлари тепага кетди ва у ҳушидан кетди, стулдан йиқилган ун халтадай полга шўлп этиб тушди.

ҚАЧОНКИ БИЛЛИ Картерлар уйи ҳовлисига машинадан тушар экан, у бутун танасига сингаётган мутлақо ишонч қуйилиб келаётганини ҳис қилди. Энди уни ҳеч нарса тўхтатолмас эди. У ваҳий кўрди. У нимада турганини билар эди.

Қачонки у зинадан эшик олдига кўтарилган эди, гўё унинг руҳи танасидан ажралгандай бўлди. У ўзини қандай қилиб эшикни таққилатмай, очиб кирганини кўрди. У ерда, тўшакда, ўша бадбахт аёл, озғин ва миср мўмиёсидай буришиб қолган Жоржи Картер ётар эди. Унинг кровати ёнида тиззада турган онаси унга қаради-ю, шу онда ҳушидан кетди. Билли ўзини кроватга бораётганини кўрди. Кейин унинг руҳи танасига қайтди.

У ёпинчиқ ташланган беҳол қизга қаради ва деди:

— Жоржи опа, сен севган ва сен доим ишонган Раббий Исо Масиҳ, худди Ўша Исо бугун оқшом ўрмонда мен билан учрашди ва менга ваҳийда сени шифоланишингни айтди. Шунинг учун мен сени қўлларингдан ушлайман ва Исо Масиҳ Номидан буюраман: оёғингга тур ва шифони қабул қил.

Унинг суяк қўлларини қўлига олиб, Билли эҳтиёткорлик билан уни тортди. Бироқ эҳтиёт бўлишга эҳтиёж йўқ эди. Шу онда Жоржи қичқириб юборди, чунки унинг танасини ғайритабиий куч қувватга тўлдирган эди. Ёпинчиқни бир томонга отиб, ўқувчи қиз янги йил эрталаб тургандай ўз зиндонидан чаққонгина туриб кетди.

Бу ҳамма шовқин-суроннинг сабабини билиш учун Жоржининг кичик синглиси ётоғига бошқа хонадан чопиб кирди. У опасини кўрди, қайсики, у эсини билгандан бери касалликдан тўшаклик эди, энди кичкинагина скелетга ўхшаб, хонасида рақсга тушар эди. Бу ҳолат синглиси ақлини вақтинча ўчириб қўйди. У чинқириб юборди ва сочларини чангаллаб, очиқ турган кириш эшигидан ўқдай учиб чиқди ва тинмай қичқираверди:

— Нимадир бўлди! Нимадир бўлди!

Бу вақтда мистер Картер молхонадан челакда сут билан қайтаётган эди. Бу қичқириқларни эшитиб ва энг ёмон, хунугини кутаётиб, челакни ерга ташлади ва уйга чопди; лекин у ерда у, қизи Жоржига ўта ҳайрон бўлиб қараб, остонада тўхташга мажбур эди, қизи пианинода ўтирганча, ҳали қизалоқлигидаёқ ўрганган черков қўшиғи куйини чалар эди:

Хоч олдида туришни хохлайман,

Кўришни кўнглим бўлиб маҳлиё,

Гўлготадан раҳм-шафқат қанчалик

Дунёга оққанидай гўё, бир дарё.

Кейин Жорж Райт нима учун муҳтарам Бранхам ака тайинланган вақтда келолмаганини айтиш учун тепаликка, черковга кетди. Ҳамма бу мўъжизани ўз кўзи билан кўришни хохлар эди. Улар Картерлар уйига келган пайтда, Жоржи эмаклаганча, ҳовлидаги ўтлар ва гулларни ўпар эди81.

81 Жоржи Картер 1954 йилгача, унда врачлар кўкрак ракини билиб қолмагунича, соғ-саломат яшади. Ўшанда у 41 ёшда эди. Унда рак топилганда, унинг бошқа органларини ҳам емира бошлади, бу эса, тиббиёт нуқтаи-назаридан айтганда, соғайишга ҳеч қандай умид қолмаган эди. Ноиложликда у Уилльям Бранхамдан ибодат қилишини сўради. У ибодат қилди ва Жоржи Картер яна шифоланди. Шундан кейин у яна 44 йил яшади ва 1998 йил 22 мартда, 84 ёшида вафот этди.

Кейинги оқшом эски оқ черков одамлардан лиммо-лим тўлди, буни ажабланарли жойи йўқ эди. Йиғилиш ўнгида Уилльям Холл сўради:

— Бранхам ака, бу ерда бундан кейин нимани режалаштирасан?

— Ҳозирча билмайман. Ўша ваҳийдаги адашган қўзини топишдан бошқа ҳеч нарсани ўйламовдим.

Джодж Райт фикр билдирди:

— Бу одамларга Библиянинг фундаментал бой таълимоти билан таъминламай, тарқалиб кетишига қўйиб қўйиш яхши бўлмайди.

— Токи, бу меҳнатни қилишга Худо бошқа бир одам кўтармагунича, мен бу ёққа мунтазам келиб тура оламан, деб ўйлайман, — деб у билан рози бўлди.

Миллтаундаги бу баптистлар черковига кейинчалик пастор бўлган мистер Холл:

— Бу ажойиб эски черковни таъзия маросимидан ташқари бирор бир бошқа нарса учун ишлатилса зўр бўлар эди, — деб маъқуллади. — Нима бўлганда ҳам, улар кўпайиб кетди, шекилли. Душанбада бизда у ерда навбатдаги таъзи маросимлари бўлади.

— О‑о, бирон-бир менинг танишларимдан бўлса ҳам керак? — Жорж сўради.

— Сиз мистер И***ни биласиз, деб ўйлайман?

Жорж ва Билли кўз уриштириб олдилар.

— Нима ҳам дердим, у энди бошқа товуқ кўпайтирмайди, — деди Жорж.

Афсуски, у ўз жони ғамини еб, озгина бўлса ҳам вақт ажрата олмади, — қўшиб қўйди Билли.



Up