Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Бўрон тоғида адашди

26 bob

1941



ҚЎШИҚ ТУГАДИ. Билли Поль сабрсизликдан ёниб, тортнинг тўғрисига туриб олди-да, ўпкасига иложи борича кўпроқ нафас олди ва ҳамма олтита шам ўчиб қолгунча пуфлади. Кейин бахтиёрлигидан яшнаб, ўз совғаларига ташланди.

Ўғилчасининг туғилган кунидан ҳуррамлигидан думоғи чоғ Уилльям Бранхам жилмаяр эди, — булар ҳаммаси Меда Бройнинг ғамхўрлиги туфайли эди. У Билли Поль учун торт пиширди ва бу кун — 13 сентябрь 1941 йил — унинг туғилган куни, кичкинагина тарбияланувчиси хотирада қолишини истаб, туғилган кунини нишонлаш учун диққат билан тайёрланди.

Бу вақтга келиб Меда, беш йилча Билли Поль Бранхамга ҳар кун қаради. Унинг туғилган кунини нишонлаш, у учун батамом табиий ҳол эди; бироқ, улар атрофидагиларнинг ҳаммаси ҳам, улар орасидаги муносабатларини бегуноҳ ва нуқсонсиз ҳисобламас эдилар. Кўп сонли ғийбатчилар “бу ёш ваъзхон ва унинг уй бекаси” ҳақида ёмон миш-мишлар тарқатдилар.

Биллига бу одамшаванда Медага қарши ранжитадиган шаъмалар ёқмас эди, лекин у нима учун одамлар бунақа гап тарқатаётганларини тушунар эди: мана, чиройли ёш аёл, никоҳ ёшига кирган, қайсики, ўз ҳаётига кам эътибор беради ва дам-бадам унинг кирларини ювади, уйини йиғиштиради ва унинг ўғлига қарайди. Аслида эса Биллини Меданинг вақтини олаётгани ноҳақлик эди. Медага яхши бўлиши учун уни уй хизматчиси сифатида ёллашни бас қилишга қарор қилди. Бир куни ишдан кейин, Билли Польни олиб кетиш учун келганида, унга бу ҳақда айтишни ният ҳам қилди. Аммо ҳар сафар бунга имконият туғилганда, у ўзининг сўзлари билан “сиқилар” эди. У қандай қилиб, ўғлига салкам беш йил қараган мулойим қўлга энди бошқа энага ёлламоқчиман, деб айтишга журъат эта олади? Ўзини бундай қилишга мажбур қилолмасди. Шунга қарамай, қандайдир тарзда унинг деб, шу қиз учун бундай қилиш кераклигини ҳис қилар эди. Медага у билан вақтинчалик боғлиқлигидан, бошқа бирор киши билан бир умрга боғланиб қолишлиги учун, узилиши керак эди.

Ниҳоят, Биллининг ҳаёлига муғомбир фикр келди. У ўйладики, бирор бошқа аёлни учрашишга илтимос қилса, Меда бундан шундай норози бўлади-да, ўзи кетади қўяди. Бундан у кутган ҳеч нарса чиқмади. Медани умуман аччиғи келмади — унинг дарди юрагида эди. У бир неча кун йиғлади.

Бундан Билли ҳам ўзида эмасди. У Меда ҳақида жуда кўп ўйлади ва унинг учун ҳаммасини қилишга ҳаракат қилди, аммо, бунинг ўрнига ҳаммасини бузди. Ҳеч бўлмаганда, лоақал у буларни ҳаммасини тушунтириб беришга арзир эди.

— Меда, наҳотки сен кўрмаяпсан. Мен ахир сенинг жуда кўп вақтингни оляпманку. Мен учун умрингни беҳуда ўтказма, сен ажойиб қизсан.

— Лекин, Билли... Мен сени севаман. Мен сени доимо яхши кўраман. Унинг устига сен келгусида ҳам яхши кўрадиган ягона одамимсан.

— Меда, мен буни жуда қадрлайман. Мен ҳам сени севаман. Лекин бир нимани биласанми? Мен тарки дунёга — қаландардай яшайман, холос. Мен яна уйланмоқчи ҳам эмасман, ҳеч қачон, шу учун мен қандай қилиб сенинг вақтингни олишда давом этавераман?

Бу беҳуда бўлиб, Меда бунга кўна олмас эди. Ёлғиз қолиб, Библияни ёпиб, тиззасига қўйди-да ва ибодат қила бошлади: “Раббим, агар Сенинг хохишинг шундай бўлса, унда мен Сенга итоатсизлик қилмоқчи эмасман... ва шунга қарамай, мен Биллини севаман. Мен нима қилишни билмайман. Раббим, Исо, илтимос, менга ёрдам бер. Бутун умрим бўйи ҳеч қачон мен буни Сендан сўрамаганман, Раббим, ва мен умид қиламанки, Сендан буни сўрашга ҳам тўғри келмайди, лекин мен ҳозир Сендан мана нимани сўрайман: қачонки мен Библияни очганимда, менга ёзувдан йўл бошчим, раҳбарлик ва таскин, юпанч бергин”.

Кўзини юмганча, у Библиясини ўртасини очди ва кўрсатгич бармоғини саҳифанинг ўртасига қўйди. Кейин у кўзини очди ва қаради. Унинг бармоғи Малахия 4-бобдаги оятни кўрсатиб турарди: “Мен сизларга буюк ва даҳшатли Раббий куни олдидан Илёс пайғамбарни юбораман...”

“Қандай ғалати Ёзув жойи”, — у ўйлади. “Қизиқ, нега энди Раббим...?” Кейин у хотирлади... Кўп йиллар бурун у дарё қирғоғида турар эди, Билли бўлса, сувда турар ва одамларни чўмдирар эди, қандай қилиб куппа-кундузи бирдан ўша юлдуз пайдо бўлди. У ўша олов шарни кўрмади, чунки у кўзларини ибодат учун юмиб олган эди; бироқ унинг “Яхё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини эълон қилгандай, сенга Унинг Иккинчи Келишини эълон қилиш учун мактуб топширилади”, — деган овозни ҳеч ҳам унутолмас эди. Энди у нима учун Раббий унга таскин учун айнан шу Ёзув жошини берганини тушунди. “Мана мен сенга Илёс пайғамбарни юбораман...” Меда турди ва Биллига турмушга чиқишига ишонган ҳолда, кўнгли хотиржам бўлиб кетди.

Биллининг ўзи ҳам шундай хулосадан узоқ эмас эди. Бир куни ишдан сўнг, ўғлини олиш учун у Бройлар уйи ёнида тўхтади. Билли Поль қумда ўйнар эди.

— Билли, даданг билан уйга кетасанми? — сўради Билли.

Билли Поль бошини унга буриб сўради:

— Дада, менинг уйим қаерда?

Билли бундан хижолат бўлди. Охирги пайтларда у дарё соҳилига келтириб, боғлаб қўйилган кичикроқ уйчада яшар эди, чунки унга ўзининг ижарага олган уйида туриш бениҳоят ёқмасди: Хоупсиз у шунчалар бўм-бўш туюлар эди. Энди бўлса Билли 6 ёшар ўғлига қаради ва ўйлади: “Бир кун келиб, уни электр стулига олиб келишса, у менга бурилади ва дейди: “Дада, агар сен онамнинг айтганини қилганингда, яна уйланганингда, ва мени у ердан бу ерга кўчириб юриш ўрнига, менга яхши шароит қилиб берганингда, бунақа ишлар бўлмаган бўлар эди”.” Ўғлининг иштончасидан чангни қоққанча, у ўйлади: “Эҳтимол, Хоуп ўлими олдидан, ҳақ эди”.

Ўша кеч Биллини қаттиқ уйқудан нимадир уйғотди. Қоронғида жимгина ётганча унинг сузиб юрувчи уйи деворига тўлқинларининг енгил шалоплашини тинглар эди. Ҳар ҳолда у ерда яна кимдир бор эди. Унинг нақ эшиги олдида кимдир турмаганмикин? Қўрқанидан унинг бўйнида энсасидаги сочлари диккайди. Кейин Билли пастгина, лекин аниқ айтилган сўзни эшитди: “Бор, Меда Бройни ол ва шу йилнинг 23 октябрида унга уйлан”.

УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ 1941 йил 23 октябрида Меда Брой билан никоҳга кирди. (№10 Сурат) Билли асал ойида Ниагара шаршарасига боришга, кейин эса, Қўшма Штатларининг Шимолий чегаралари бўйлаб, шарқий йўналишга, Нью-Йорк штатининг юқори қисмида жойлашган Адирондак тоғлари томон боришга таклиф қилди. Бу жойларда Билли бир неча бор бўлган ва у ердаги ўрмончилардан бири билан таниш эди. Икки йил бурун ўрмончи-рейнжер Дентон билан у Канада чегарасининг ўзгинасида, Бўрон тоғи яқинида учта айиқ отгандилар. Агар Билли шу кузда ўша ёққа боролса, у яна бир айиқни отолар ва шу билан бутун қиш бўйи гўшт билан ўзини таъминлар эди.

Бу нарса Меда учун тўғри фикр бўлиб кўринди. (№11 Сурат) Улар биргаликда турмушни қанчалик қашшоқликда бошлаганликларини Меда биларди. Қишга кўмир олиш учун етадиган пул тўплаш учун у кечқурунлари Биллига маймунжон теришга ёрдам берар эди. Гўштнинг запас қилинганлиги, уларининг тақчил бюджетларига яхши ҳисса қўшар эди.

Билли ўз хатида: “Мистер Дентон, мен мана шу кузда бораман. Мен сен билан айиқ овлашни истардим”, — деб ёзди.

Мистер Дентон ёзди: “Жуда соз, Билли, кел. Мен уйчамда бўламан, унга Харрикэн Маунтин Роуд82 деган жойдан йўл боради...”; ва у ноябрнинг бир санасини кўрсатди. “Сен менга баҳордан бошлаб ўтқазган телефон симини тортишга ёрдам берасан, ва кейин биз айиқ овига чиқамиз”.

82 Инглизчадан сўзма-сўз: Бўрон Тоғига Йўл.

Бўрон тоғлари чўққисида ўт ўчириш минораси турган эди. (№12 Сурат) Шу йил баҳорда Билли рейнжерга ўт ўчириш минораси ва йўл охиридаги уйчани бирлаштириб турувчи 8 километрли телефон симини сўқмоқ йўл бўйлаб тортишга ёрдам берган эди. Ўша симларни қиш вақтида тортишга кетса бир кун кетар, лекин бу Билли учун бундай ажойиб йўл бошловчи билан ов қилиш имтиёзига эга бўлиш, у учун адолатли келишув эди.

Билли, Меда ва Билли Поль бир неча кун олдинроқ келишди. Ўрмончи рейнжернинг уйчаси жуда маҳкам ёпиқ экан; бироқ, яқинроқда, агар сўқмоқдан юқорига чиқилса, айвон бор бўлиб, уларни шамолдан пана қила олар эди. Ҳали қор тушмаган бўлса ҳам, об-ҳаво ана ёғаман – мана ёғаман деб турган эди. Ўша тун ҳарорат нолдан пастга тушди. Ухлаган вақтларида Билли Поль совқотмаслиги учун Билли ва Меда уни таналари билан иситиш учун уни ораларига олдилар.

Эрталабига Билли деди:

— Биласанми, севгилим, агар мен айиқ билан олиб кетиш учун битта каттакон буғуни ҳам ушласам, ажойиб бўларди-да. Агар мен бугун бирор нарса овлайолсам, бир бутун қишга етадиган гўштни ғамлаган бўлардик.

Қоп-қора булутларга қараб, Меда деди:

— Рейнжерсиз бориш бехатар дейсанми? А агар адашсанг, нима бўлади?

— Мен? Адашаман? — Бу Биллига қизиқ кўринди. — Ҳеч қачон. Сен мени ҳеч қаерда йўқотиб қуймайсан. Менинг онам ярим томонлама индеецларданлигини эслайсанми? Менда сутканинг исталган вақтида қаердалигимни билишга сезгирлик ҳисси туғма берилган. Мен нимам биландир бобом Харвига ўхшайман. У мактаб ўқитувчиси бўлганидан ташқари, бутун Жанубда энг яхши қопқончи ва овчи бўлган.

Меда унга ишонмайроқ итоаткорона қараб қўйди.

— Яхши, фақат узоқ қолиб кетма, Билли. Эсингдан чиқмасин, мен ҳеч қачон аввал ўрмонда бўлмаганман. У ҳақида ҳеч нарса билмайман.

— Мен иккиларга қараб қайтаман, —ваъда берди у.

Қуролини елкасига ташаганча, у йўлдан пастга қараб, то кўп йиллар олдин кундаков қилинган жойга етгунча кета бошлади. Кундалар ва қолиб кетган шох-шаббалар орасидан янги буталар ўшандан бери беш метрга ўсган эди. Буғулар яшаши учун бу жуда соз кўринар эди: озуқа-ем ҳамон ҳам, пана жой ҳам мўл эди. Билли йўлни қолдирди, бурилиб, ўрмон оралаб кета бошлади. Кейинги соатда у кўплаб буғу изларини кўрди, бироқ уларнинг бари учи ўткир излар, бу эса уларнинг урғочи буғуларникилигини билдирар эди. Биллига эса эркак буғу керак эди.

Тоғ тизмасидан ўтиб ва бошқа дарага кириб, Билли буталар орасидан қандайдир шитирлашни эшитди. У жойида, дарахт тўнкасидай қотди ва қулоқ сола бошлади. У қандайдир ҳайвоннинг оёқлари билан қарағай баргларини қирсиллатиб босаётганлигини аниқ эшитди. Бу туёқ эмас, балки юмшоқ ёстиқчали панжалар эди. Худди шу моментда ўша ҳайвон бутозордан ўқдай учиб чиқди ва Билли чакаланзорга ўзини урган йирик ўрмон пума-мушугини кўриб қолди. У қуролини нишонга олиш учун туширди, лекин йирик ёввойи мушук ундан ўзганлик қилди. Билли уни отаман дегунича, у кўздан ғойиб бўлди.

Билли пумани кетидан водий бўйлаб пастга қараб бир ярим километрлар қувди. Бир неча вақт у қалин буталар қисирлашини эшитолди, аммо тез орада катта мушук олислаб кетди ва энди Билли излар, шохларни қайрилганига қараб, ўзининг изқуварлик маҳоратини ишлатишига тўғри келди. Ниҳоят, пума баланд дарахтларга чиқиб, уларнинг шохлари орқали катта чаққонлик билан қочди. Билли изни йўқотди ва қидиришни тўхтатди.

У орқага, водий бўйлаб кўтарила бошлади, аммо эркак айиқнинг хидини сезиб, бирданига тўхтади. Қувончга тўлиб-тошиб, водийнинг шамолдан тикка бўлиб қолган деворига чиқди, тизмадан ошиб, бошқа томонга ўтди. У ҳидни бир неча бор йуқотиб қўяр, лекин яна таниб олар эди. Бу ерда ер анчайин текис эди. Чумолиларнинг бузилган ини ёки дарахт танасида тирноқ изларини қидирганча ўша жойни ўрганиб, юришда давом этди. У тоғ ўркачига чиқди ва кейин пастроқ дарага тушди. Қачонки у даранинг тубига етганида, хайвоннинг иси уни шу яқин орадалигини айтиб турар эди. Билли то айиқнинг ғор уясини топмагунича, қояларни ва ундаги ёриқларни қараб чиқди, бунда ҳеч қандай хатолик бўлиши мумкин эмас: бундайин бадбўй ҳиддан унинг кўзларидан ёш оқди. У астагина ғорнинг қоронғи оғзига келди; қурол ўқланган ва тайёр эди. Саёзроқ ғор-уя бўш-экан.

Билли соатига қаради. Миллар 12:30ни кўрсатди. Агар Медага берган ваъдасида турмоқчи бўлса, унга тез орада қайтишига тўғри келади. Бироқ у овни шу билан тўхтатмаслик тарафдори эди. Энди айиқ инининг қаердалигини билгани сабабли, мистер Дэнтон билан Бўрон тоғи чўққисига телефон симини ўтказиб бўлиши билан, у бу ерга қайтиши мумкин бўлади.

Дара бўйлаб кутарилаверди ва озгина юрган эди, Билли водийнинг қарама-қарши томонидан буталарнинг қимирлаганини кўрди.”Ха, мана у, қадрдон қаерда!”— ўйлади Билли. У қуролининг стволига ўқни ўтказди ва қотди. Бироқ айиқ ўрнида йирик келишган эркак буғу пайдо булди. Билли куролини унга тўғирлади ва тепкини босди. Буғу ўша жойида қолди. (№13 Сурат)

Билли ўлжани бўлаклаб бўлган пайтда, аллақачон соат бирдан бир неча дақиқа ўтиб қолганди. У буғуни орқа оёғидан дарахт шохига боғлаб, ўзи эса водийдан юқорига бутазорлар бўйлаб кўтарила бошлади. У қора булутни пасая бошлаганини сезди. Бўрон тоғи аллақачон туманда эди. У ўйлади: “Мен шошилишим керак. Бўрон яқинлашаяпти”. Агар хамма жойни туман қопласа, унга ўз ориентир-белгиларини кўролмай қолиши маълум эди.

Ўттиз дақиқалар Билли шаҳдам қадамлаб, шу водийга кирган жойини қидириб излаб юрди. Дам олволиш учун тўхтаб, чўнтагидан рўмолчани олди ва юзидан терини артди.”Вой-бўй, йўл шунча узоқ экан-ку!”—ўйлади у. “Мен шунчалик узоқ юрганимга шубҳа ҳам қилмовдим”.

У яна юра бошлади. Бир неча дақиқадан кейин у бутунлай ҳайрон бўлиб тўхтади. Унинг боши тепасида буғу танаси осилиб турарди!

“Хўш, мен нима қилиб қўйдим?”—ғўлдиради у. “Қаердадир мен бурилишим керак бўлган жойдан ўтиб кетдим. Лекин мен қандай қилиб яна шу жойга қайтиб келдим?”

Билли ўйлаб-ўйлаб яна хаммасини бошқаттадан бошлади: “Бу сафар ҳаммаси жойида бўлади. Мен сал эътиборсизлик қилдим, шубҳасиз”. Шаҳдам қадамлаб, тикка қоядан тушган ўша жойни синчиклаб қидира кетди. Энди булут қорайиб дарахт устигача тушган эди. Борган сари олдидаги бирор-нарсани кўриш ҳам қийинлашаверди. Қирқ дақиқалик йўлдан кейин у бир жойга, унга танишдек кўринган жойга келиб қолди. Бир неча сониядан кейин у сабабини тушунди. Ахир у дарахтда унинг буғуси осилиб турарди...

Билли чарчади ва саросимага тушди, фикрларини жамлаш учун ва дам олиш учун ўтирди. У нима бўлаётганини билар эди. Ҳиндулар буни “ўлим сўқмоғи” деб атайди: одам ўрмонда адашиб, дайдиб айланаверади. Токи бутунлай силласи қуримагунича. А кейин эса оғир ёмон об-ҳаво шароитида ўлиб қолади. Агар тоғда Биллининг бир ўзи бўлганида, у ҳеч нарса ҳақида ташвишланмаса ҳам бўлар эди. У айиқ инига қайтган ва у ерда токи булут тарқаб, бўрон тинишини кутган бўларди. Қачонки унинг ҳамма белгилари яна кўринарли бўлар ва кулбага йўл топишига кўп куч сарфламасди. Бироқ, ҳозирги ҳолатда бу режа беъманилик эди. Меда умрида ҳеч қачон ўрмонда бўлмаган эди. У ҳатто қандай қилиб гулхан ёқишни ҳам билмас эди. Агар Билли айвончага қайтмаса, у ва Билли Поль билан, шубҳасиз, кечаси совуқдан ўлиб қолишлари мумкин. Бунинг устига, у қоронғиликдан қўрқади. Ундан ҳам, бирор ҳайвонни қичқириғини эшитса-чи, нима бўлади? Уни мени қичқирган деб ўйлаши мумкин, уни қидиришга тушиши ва ўзи хам адашиб қолиши мумкин. Кейин Билли айвон яқинларида ўрмонда изғиб юрган пума ҳакида ўйлади...

Ҳавотирга тушган Билли сакраб турди ва бутазорлардан тиккасига югуришга тушди. Тезда у ўзини — “Бир дақиқа, Уилльям Бранхам. Сенга нима бўлди? Сен нима, ақлдан оздингми?” — деган ўйда тўхтатиб олди. У бутун умрини ўрмонда ўтказган эди. Шунақа ҳолатда одамга энг хавфлиси — бу қачонки одам ваҳимага тушади ва ўрмонда ўйламай чопади. А кейин эса, баҳорда бирор киши унинг суяклари-қолдиқларини қоя тагида топиб олишини Билли жуда яхши тушунар эди. Билли беқарор азобларини босиб олиш учун чуқур тин олди. “Мен ўзимни қўлга олишим керак”, — ўйлади у. — “Умуман, мен адашганим йўқ. Мен озроқ гангиб қолдим, холос. Мен бор-йўғи қилишим керак бўлгани — бу қаерда жойлашганимни аниқлаш”.

Энди туман ўрмонни бутунлай қоплади ва ҳамма нарса бегона бўлиб кўринаверди. Бунинг устига, қор ёға бошлади, а энг ёмони эса, қуёш бота бошлаб, тез қоронғи туша бошлагани бўлди. Агар у тезроқ бу ердан чиқиш йўлини қилолмаса, унда у бу ердан умуман чиқиб қутулолмайди. Унда уларнинг учаласи ҳам тун зулматида нобуд бўладилар.

Бор кучи билан ўзини дадил тутишга ҳаракат қилиб, Билли уйлади: “Мен адашишим, бўлиши мумкин эмас. Мен ўрмонни жуда ҳам яхши биламан, адашмайман. Бир дақиқа, ўйлашим керак. Мен бу ёққа келганимда, шамол мени юзимга қараб эсган эди. Мана, худди шундай: мен қилишим керак бўлган нарса, бор-йуғи — бу шундай боришим керакки, шамол менинг орқамдан эссин ва мен бу ердан чиқиб кета оламан”.

У олдин эсган шамолга қарама-қарши томонга кетди. У атрофида бирдан—бир билгани — бу яқин атрофда турган туман ва қор билан қопланган дарахт ва буталарнинг сояли шарпалари эди. Кучайиб эсаётган шамол тез-тез ўз йўналишини ўзгартирар эди. Тезда Биллига тоғ чўққилари атрофида айланаётган шамол унинг учун компас вазифасини бажармаслиги тушунарли бўлиб қолди.

Ўзида мардлик ва ҳотиржамликни сақлаш учун, Билли товуш чиқариб айтди: “Сен адашганинг йўқ. Сен ахир биласан-ку, қаерда турганингни”.

Бироқ унинг виждони ўзини-ўзи алдашига қарши хитоб қилди: “Билли, сен биласан-ку, адашганингни”.

У ўзига жавоб қилди: “Мен? Фақат мен эмас. Мен адаша олмайман.” Кейин у бирданига йирик тўнкага дуч келди, ва у унинг ёнидан олдин ўтмаганини билар эди. Биллини қалтироқ босди. Унинг юзидан тери томчилари оқа бошлади. “Энди ўзимни ўзим алдамаслигим керак”, — ўйлади у. “Сен адашдинг буни тан ол”.

У мағрурлигига урилган зарбадан эмас, балки хотини ва ўғлига нисбатан ҳис-туйғуларидан дили оғриди. “Мен ростдан хам адашдим”, — деди ўзига-ўзи. “Мен шарқдан ғарбни фарқлай олмайман. Мен бирор йўналишни танлашим ва ўша томонга тўппа-тўғри кетишим керак, чунки мен бир йўналишда айланиб юрганим аниқ. Хуллас, мен шу йўл билан борай-чи”.

Йўналишни таваккалига танлаб, Билли озроққина кўриб билган дарахтларга қараб-қараб, ва дарахтдан дарахтга тўғри линияда боришга ҳаракат қилганча кета бошлади. Бораётиб, унга “Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир”83 — деб шивирлаган товуш эшитилгандай булди.

83 Сано 45:2

Билли ўйлади: «Ана, энди мен ақлдан озаяпман. Менга ҳар хил товушлар эшитилаяпти».

Бор кучи билан бутун эътиборини ўз олдидаги мақсадига қаратиб, юришда давом этди. Тезда у яна, бу сафар олдингидан баландроқ айтилган: “Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир”, — деган овозни эшитди. Билли орқасида қуроли билан юришидан тўхтамади; у шунчалик ҳолдан тойган эди. Қатъий овоз янада баландроқ эшитилди: “Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир”.

Билли тўхтади ва деди:”Раббим Исо, мен адашдим, менда компас ёки мўлжалим йўқ, лекин мен ҳамишагидек Сенга эгаман. Раббим, мен яшашга лойиқ эмасман, аммо, илтимос, менинг ўғлим ва хотинимни ўлишига йўл қўйма”.

Кейин у яна ўша товушни эшитди. Бу унинг ҳаёлида эмас эди; бу сўзлар унинг қулоқларида аниқ жаранглади “Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир”.

Қуролини дарахтга суяб, Билли шляпасини ечди, уни қорга ташлади ва унга тизаларини қўйиб, чўккалади. Юқорига қараб, ибодат қила бошлади: “Самовий Ота, мен ўрмон ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ўйлаган эдим, лекин мен хато қилдим. Менга бошқа йўлдан кетаётганим маълум, лекин мен қаерда бурилишни билолмайман. Мен шунақа мақтанчоқ эдим; мен адашдим, менга ўзи шу керак ҳам. Мен шу ерларда кўплаб дайдишга ва ўлмай қолиш учун жайраларни ейишга ҳам лойиқман. Лекин, Раббим, менинг хотиним, бечора, ахир унинг ҳеч қандай айби йўқ-ку. Агар мен шу ердан чиқиб кетолмасам, шу кеча у билан ўғлим ўлиб қоладилар. Ота, аллақачон қоронғи тушди, ва мен адашиб қолдим – мен бутунлай адашдим. Илтимос, менга ёрдам бер. Сен менинг Компасим ва Йўл Бошловчим бўл”.

Оёққа туриб, у шляпаси қорини қоқди, а кейин деди: “Раббим, мен ишонаман, менга шивирлаган ўша овоз, Сенинг Овозинг эди. Мен ишонаман, Худонинг Фариштаси қаердадир шу ўрмонда мени кузатаяпти. Раббим мен Сендан йўл бошлашингни сўрадим. Бу бор-йўғи қўлимдан келгани. Энди мен бу йўлда кета бошлайман”.

У олдинги йўналишда кетмоққа бошлаган ҳам эдики, бирдан елкасида бировнинг қўлини ҳис қилди, қайсики уни тўхтатмоқчи бўлиб силтаб тортди. Қўркиб кетган Билли бу кимлигини кўриш учун бошини бурди. Қанчалик ғалати бўлмасин, у ерда ҳеч ким кўринмади. Аммо унинг кўз ўнгида туман бир неча сонияга тарқалиб кетди ва у орқасида Бўрон тоғини кўрди. Бу қутқарилишга йўл эди. У ахир, тўппа-тўғри ундан тескари томонга кетаётган эди! Ҳозир ўша “деразача”ни туман қоплашидан олдин, бурилишга ва тоғ томон тўғри бўлишга етарлича вақт бор эди.

Қўлини кўтарганча Билли хитоб қилди: “О-о, буюк Худо Иегова, Сен менга шунчалик яқинсанки, Сен Ўз қўлингни менинг елкамга қўйдинг. Сен ҳақиқатдан ҳам менинг танг аҳволимда тез Ёрдамчисан”.

Билли йўналишдан қийшаймаслик учун ҳар сония ҳушёр бўлиб, иложи борича, тўппа-тўғри Бўрон тоғи йўналишида туманли ним қоронғиликда юришда давом этди. Аста-секин ўрмонга қоронғулик чўкди. Билли ҳамма вакт 8 километрга тоғ қиялиги бўйлаб дарахтдан дарахтга боши устида чўзилган телефон симини қидирганча, қўлини қўтариб бораверди. Агар у ўша иккита симдан бирини қўлига ушлаб олса, у ундан кейин сим ёрдамида тоғ этаги бағирлаб тўғри уйгача тушиши мумкин бўлар эди. Аммо агар у ўша симларни ўтказиб юборса, унда у, хотини ва ўғли — ҳаммаси ўлимга маҳкум бўлади.

Кейинги уч соат Билли ўз йўналишида юришни давом этдирди; вақти-вақти билан унга кичикроқ тик қоялардан ўрталаб ўтишга тўғри келар эди. Энди қор учқунлари қор бўронига айланди, а шамол бўлса дарахт шохларини синдириб увилларди. Билли қуролни бир қўлида олиб борар, бошқасини эса сочма ўқ милтиғи стволидай оғирлашиб қолмагунича, боши устида кўтариб ушлаб юрар эди. Кейин у қўлини алмаштирар эди, йўлда давом этишдан олдин, доим икки қадам орқага кетишни унутмас эди — бу ишни қўлини алмаштирган вақтида ўша телефон симини ўтказиб юбормаслик учун қилар эди. Айрим пайт унинг қўли бирор нарсага урилиб кетар ва у: “Мен уни топдим!” — деб қичқириб юборар эди. Бироқ у дарахт шоҳига тегиб кетган бўларди, холос. Унинг бармоқлари қўлқопда увуша бошлади. Ниҳоят, унинг қўллари шунчалик совқотдики, у қўлини ҳам, бу қўлини ҳам базўр кўтарарди. Шунга қарамай, у битта қўлини кўтариб юришга мажбур эди. Уч кишининг ҳаёти унга боғлиқ эди.

Бу пайтга келиб, тун шунчалик зимистонга айландики, Билли кўз олдида айланаётган қорларни ҳам базўр кўрар эди. Унинг юраги титрай бошлади. Агар сим қияликда дарахтдан дарахтга осилиб турган-у, у бўлса пастликдан ўтса, натижада у кўлини кўтариб ҳам унга тегмай қолса, нима бўлади? Агар шундай бўлган бўлса, унда уларнинг учаласи ҳам ўлимга маҳкум этилган бўладилар.

Бирдан уни қўли пружинадай бир-нимага тегиб кетди. То бармоқлари ингичка симни ушлаб олмагунича, уни пастга тушира бошлади. У симни топди! У қутқарилди! Улар учовлари қутқарилган эди!

Билли куролини ерга тушириб юборди, шляпасини кескин ечди ва миннатдорчилигини айтди: “О Худойим, бу қандайин ҳис-туйғуки қачондир йуқолган эдим, энди топилдим. Мен қандай қилиб Сенга етарлича миннатдор бўла оламан? Тўппа-тўғри бу симнинг охирида мен учун ҳаётда энг азизларим: менинг хотиним ва ўғлим бор. Бу телефон сими тоғдан тушишимда менинг йўл бошловчим бўлади. Бу симни мен ҳеч қачон қўлимдан чиқармайман. Аммо ҳақиқатдан, Раббим Исо, Сен менинг Йўл Бошловчимсан. Ва мен бутун умримда Сендан ушлаб бормоқчиман, чунки йўл охирида мени меҳр-муҳаббат, хавфсизлик ва ором кутаётганини биламан”.



Up