Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Фаришта ва ғор

28 bob

1946



УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ касалхона қабул бўлимида соатлаб орқа-олдинга бориб келарди. Шу яқиндаги туғруқхона палатасида хотини Меда, ўзининг биринчи боласига кўзи ёриши эди. Бу оғир туғруқ бўлди. Охири врачлар уни қизчасини она қорнини ёриб олдилар. Бу 21 март 1946 йил — Медага 27 ёш тўлишига 5 кун қолганда содир бўлди.

Ўша куни кечроқ, врач Биллига болаларни кўпайтирмасликни маслаҳат берди. Унинг профессионал фикри бўйича, Меданинг танаси яна бир бор тўлғоқ пайтидаги қийноққа чидай олмас экан. Билли бу маслаҳатни философ нуқтаи-назардан эътиборга олди. У ҳозир салкам 37 ёшда эди. Бор йўғи бир неча йил олдин у, Билли Поль унинг ягона оила аъзоси бўлиб қолади, деб ўйлар эди. Энди бўлса Билли, нафақат хотинини эркалар, балки кичкинагина қизалоғини ҳам аллаларди. Агар Худо унда бундан кейин бошқа бола бўлмайди деб қарор қилса, у ўз тақдирига шикоят қилолмас эди.

Меда билан Билли қизалоқни Ривқо деб атадилар. Ривқо, усиз ҳам тор икки хонали уйларини яна кўпроқ тиғиз қилган бўлсада, у бу ноқулайлик ўрнини Билли ҳаётига “янгилик” қўшиши билан тўлдирди, акс ҳолда унинг кунлари руҳий эзилганлик ва ўзига ишончсизликдан, оғир кечарди.

Биллининг руҳий тушкун аҳволи чуқур илдизга эга эди. У элликчилар черковларида ваъз қилиш имкониятини рад қилганидан бери (салкам ўн йил бурун), у Худо билан мулоқотдан жуда ҳам кам, ҳар замонда қониқиш оларди. Бу йиллар давомида Билли буюк ғайрат ва қунт билан ибодат қилган, Библияни ўрганган, воизлик ва гувоҳлик қилган бўлса ҳам, у бир жойда ҳеч қаёққа силжимай, туриб қолгандай эди. Албатта, озмунча ваҳийлар ва шифолашлар бўлмаганди, уларнинг баъзилари ҳайратланарли ҳам эди. Аммо бу, мантиққа сиғмайдигани — парадокс эди, чунки бу воқеалар Биллини тинчлантирмас, балки янада кўпроқ ташвишлантирар, чунки ўша жойдаги қарийб ҳамма хизматчилар уларни қаттиқ танқид қилар эди. Қўполроқ пасторлар Биллини йўлдан оздирувчи, жинга чалинган ва виждонсиз фирибгар дея ҳукм қилишар эди; раҳмдилроқлари бўлса уни, яхши ният истагидаги адашган одам деб атардилар, холос. Шундай бўлса-да, бу хизматчиларнинг бариси, Билли кўрган ваҳийлар ва унинг кетидан бўлаётган ғаройиботлар, — бу ҳаммаси иблис кучи билан қилинаяпти, деган умумий битимга келдилар, чунки, уларнинг фикри бўйича, Худо бунақанги нарсаларни бошқа энди қилмайди.

Қачонки Билли Масиҳчи бўлганида, бунақа хизматчилар уни айблаб, қоралаб муомала қилишлари уни ўйлантирар, ташвишга солар эди. Нима бўлганда ҳам, у кўрган келажак тўғрисидаги ваҳийлар нафақат, доим ижобат бўлди, балки бирор киши ҳаётида ғайритабиий шифоланишга йўл кўрсатиб, доим кимгадир ёрдам берар эди. Бундай яхши натижалар бераётган нарса, қандай қилиб ёвуз шайтондан85 илҳомланган бўлиши мумкин. Аммо ўз тенгқурлари томонидан бир неча йил доимий танқидлари сабабли, охир-оқибат Биллининг фикрлари тескари томонга оғиб кетди. Ахир шунчалик кўплаб ақлли одамлар — Масиҳ Хушхабарини тарқатишда унинг ҳамкорлари — бу ваҳийлар иблисдан илҳомланган дея бир фикрда бўлса, унда бу ваҳийлар чинданам нотўғри, сохта манбадан бўлиши керак. Бундан Билли дилида жуда ҳам қийналарди. У Исо Масиҳни бутун юраги билан севар экан, шайтон унинг ҳаётида ғалати, тушунарсиз ҳокимликка эга эканлигини ўйласа, бу ўй уни ўзини бахтсиз ҳис қилишига қўзғар эди. Энди у бундай ҳодисотлардан озод бўлиши учун: — “Илтимос, Худойим, буни мендан олиб ташла. Мен бошқа ҳеч қачон буни кўришни истамайман. Самовий Ота, мен ҳозир Масиҳчиман. Мен шайтонга тегишли эмасман, мен Сенга тегишли. Илтимос, мен билан бу ғалати нарсалар яна бўлишига йўл қўйма. Ҳозир мен қандай яшаётган бўлсам, шундай яшашда давом этишимга йўл берма. Мен бошқа Масиҳчи хизматкорлар каби бўлишни хохлайман: Каломни менга ўргатганларидай ўрганаман, холос”, — деб Худодан узоқ-узоқ сўраб ибодат қилди.

85 Эфесликларга 2:2 (Тарж.)

У бунга нисбатан ибодатларига ҳеч қанақа жавоб олмади.

Қизи Ривқо туғилганидан кейин, кўп кун ўтмай, навбатдаги ваҳий кўрсатилиб, унда у ўзини йўлдан шимоли-шарқ йўналишида бораётганини кўрди. Бироздан кейин Худо Руҳи уни қайтариб, унга ғарб томонни кўрсатди. Билли бепоён текисликни кўрди, кейин бу текисликдан тоғ баланд гумбазли черковлар тоғи кўтарилаётганини кузата бошлади.

Биллининг ортида ўнг томонида Фаришта турар ва унинг орқа томонида бўлганидан кўринмас эди. Фаришта унга буюрди:

Ғарбга, шу тоққа бор.

Билли унга бўйсинди. Яқинлашган сари, тоғ этагида эшикни кўрди. У ичкарига кирди ва у ерда тўй кийимидаги чиройли аёлни кўрди. Маҳорат билан тикилган бу кўйлак, шубҳасиз, бир вақтлар қандай оппоқ бўлган, энди ифлос ва кир кўринарди. Аёл айтди:

— Ассалом. Мен — миссис Методистман. А сиз тасодифан Билли Бранхам ака эмасмисиз?

— Ҳа, бу менман. Айтингчи менга, нима учун сизнинг кўйлагингиз шундай ифлос бўлган.

— А, буми, — деди у, кафтини кўтарди ва кейин билагини тушурди, бу ҳаракати билан бепарволигини билдирди. — Мен шундай банд эдим.

— Тўппа-тўғри, — уни маъқуллади Билли. — Сиз методистларда шунчалик черков жамоатлари ва ташкилотлари кўпки, Раббий учун кўп вақт ажратолмайсиз.

Миссис Методист деди:

— Сиз мен учун юборилишингиз айтилган эди. Балки, яхшиси бориб, эримни уйғотиб келарман.

У шоша-пиша ён томондаги туннелга кўринмай кетди ва бошқа қайтмадиям.

Ўнг томонга қараб, қотиб қолган буханка нони тўдасини пайқади, унинг атрофини оқ товуқлар ўраб олган эди. Қақалашганча, бу тансиқ таомни йўқотиб қўймаслик учун, ора-сира бошқа томонларга ҳам қараб қўйишар эди; улардан айримлари бу тўдадан озроқ чўқишар эди, лекин ноннинг кўп қисми тегинилмай қолди.

Сен уларни биласанми? — Фаришта сўради.

— Йўқ, — жавоб берди Билли.

Бу сенинг черковинг ва улар Ҳаёт Нонидан бошқа емайдилар. Мен сени узоқ ғарбга юбораман.
Ғарбга юравериб, Билли бу тоғдан олислаб кетди ва бепоён ёвонга келди, у ерда у, кўриниши палаткани ёки гумбазли кафедрал соборни эслатадиган улкан бинони кўрди. Билли ёнбошидаги очиқ девордан ўтди, баланд платформага кўтарилди ва ниҳоят, баланд пардага келиб тўхтади.

Пардани сур, — буюрди Фаришта.

Билли осиғлиқ арқонни тортди, парда бир томонга секин сурила бошлади, Биллининг кўз ўнгида Ҳаёт Нони улкан тўдаси очила бошлади. Фаришта деди:

Бу билан одамларни боқ.

Билли қаради ва у ёққа ҳар томондан оқиб келаётган оқ кийимли одамлар тўдасини кўрди; улар палаткага тўпланишиб катта йиғилишни ташкил қилдилар.

Кейин ваҳий тугади.

Бу ваҳий Биллини одатдагидан кўра кўпроқ хавотирга солди. У кейинги пайтлар, бу ўзи хохламайдиган ва миясини гангитадиган ҳодисалардан халос бўлиш учун зўр бериб ибодат қилди, лекин мана яна бири, таппа-тайёр. Нима учун Худо уни шайтоннинг қийнашига йўл қўяди? Ҳамма кўнгилсизликларнинг устига бу ваҳий чуқур руҳий маънога эгадай кўринди; шунга қарамай, у унинг саволларига жавоб бермас, қайтанга, саволлар янада кўпайди. Нима учун энди у айнан ғарб томонга борди экан? Нима учун у Ҳаёт Нонидан иборат тоғ шунчалар буюк эди? У одамларнинг ҳаммаси қаердан пайдо бўлдилар? Ва ниҳоят, у қандай қилиб ўша ҳамма одамларни Ҳаёт Нони билан боқар экан? Ахир унинг ўзи камбағал эди, кўримсизгина шаҳарчадан, маълумотсиз воиз эди. Нима сабабдан шунчалик кўп одамлар, у қандай қилиб Хушхабар айтишини эшитиш мақсадида тўпланишди? Нима бўлганда ҳам, ҳозирга қадар бу ваҳийлар бехато эди. Эҳтимол, Биллининг онгидаги ҳамма саволлардан энг қийини мана бу эди: нимага энди иблис унга ваҳий бериши керак, улар эса ҳақиқат бўлиб чиқаяпти ва бажарилаяпти? Нима учун? Нима учун? Нима учун? Бунинг ҳаммаси шунчалар чалкаш туюлар эди.

Туш пайти, 7 май, сешанбада, Билли ўз ишидаги юк машинасини Ист Эйт Стрит 92286 манзилидаги Бранхам Чодиридан бор-йўғи биттагина йўлдан бу ёқда турган уйи олдида тўхтатди. У машинасидан чиқувди ҳамки, унинг орқасидан черков аъзоларидан бири, Роджер Гиббс деган одам келиб, машинасини тўхтатди.

86 Инглизчадан сўзма-сўз: 8-Шарқий кўча – 922.

— Билли, сен бугун мен билан Мэдисонга бора оласанми? — деб сўради Роджер.

— Роджер ака, узр, мен боролмайман. Бугун мен юқори кучланишли линияларни кўриб чиқиш учун Генривиллига боришим керак. Уйга кир. Хотиним тушлик тайёрлаган.

— Йўқ, мен боришим керак. Кейинги якшанбада черковда учрашамиз.

— Яхши. Якшанбада кўришгунча.

Билли енгларини шимарди, ҳовли олдидаги водопровод жўмрагидан қўлларини ювди. Кейин у уй ёнидан, револьверини айвонга қўйиб қўйиш учун, йўл-йўлакай унинг тасмаларини ечиб бораверди. Ўша жойни пешин жазирамасидан сақловчи катта заранг дарахти шохи тагига борган ҳам эдики, боши узра шамол шовқинини эшитди. Баландга қараб, тўппа-тўғри унга қараб келаётган улкан қуюнни кўриб ҳаяжонга тушди. Унинг кўкрагига куч билан барг ва хашакларни урганча, гўё бу қуюн дарахт учларини ва томни тепасини учириб кетгудек эди. Билли гандираклаб кетди ва ҳушидан кетишига сал қолиб, эшик олдида чалқанчасига йиқилди.

Роджер Гиббс машинасидан сакраб тушди ва пасторига ёрдамга чопди.

— Билли ака, нима бўлди?

Билли нима бўлганига тушунмай, гир атрофга аста‑секин қараб чиқди. Қуюн бўлмагандек эди; кун иссиқ ва тинч эди. У олдин заранг дарахти тепаларига, ундан кейин уйи томонга кўз югуртирди. Улар бус‑бутун ва зарар кўрмаганлигидан у ҳайрон бўлди. Фақат шунда Билли нима бўлганини англади.

— Менда ҳаммаси жойида, — деди у ўзини тутиб олиб. — Роджер ака, кетсанг бўлади. Мени аҳволим яхши бўлади.

Меда кўзачада сув билан уйдан чопиб чиқди.

— Билли, сен беҳуш йиқилдингми?

— Йўқ. Мен билан ҳаммаси жойида, — деди у кўзани суриб.

Роджер кетгач, Меда ҳаммасини ундан суриштира бошлади.

— Билли, нима бўлди ўзи? Сен бетобмисан?

— Йўқ, азизам. Бу яна ўша ғалати ҳодиса.

Уни туришига ёрдам берди ва деди:

— Уйга борайлик. Тушлик аллақачон тайёр.

— Меда, севгилим, мен бу ҳаммасидан жуда чарчадим, — деди у ва унинг овозидан ички шубҳалари ва руҳий зиқликдан келиб чиқадиган қийналишларининг ифодаси бор эди. — Мен юрагим билан Исо Масиҳни яхши кўришимни биламан. Мен иблис билан ҳеч қанақа умумийликка эга бўлишни ҳам хохламайман. Мен сўрадим ва ялиндим Худодан, У менга бу нарсани бошқа бўлишига йўл қўймасин деб, бу нарса ҳеч нима бўлмагандай яна бўлиб ўтяпти. Мен бундай яшашда давом этолмайман; мен масиҳчидай яшашга интилган бир пайтда, ҳамма одам, иблис менинг пайимга тушгандейишяпти. Мен асирман!

— Билли, сен одамларнинг гапига қулоқ солмаслигинг керак.

— Азизам, лекин бошқа воизларга қарагин. Ахир улар бунақа нарсалардан қийналишмайдику.

Меда эрининг чуқур кўзларида қатъий ният пайдо бўлаётганини кўрди ва бу уни чўчитди.

— Нима қилмоқчи бўлаяпсан?

— Мен хохлардимки, сен мени бошлиғимга қўнғироқ қилсанг ва бугун тушдан кейин мени ишга бормаслигимни унга айтсанг. Эҳтимол, мен эртага қайтаман, мумкин, умуман қайтмасман ҳам. Унга айт, агар мен жума кунига қайтмасам, унда менинг ўрнимга бошқа одамни тайинласин. Меда, мен банк ҳисобида 17 доллар йиғганман. Бу сенга келгунимча етади.

— Билли, қаёққа кетмоқчисан ўзи? Нима қилмоқчисан?

— Мен Туннель Миллдаги ғоримга, Худо билан охиригача ярашиб олиш учун бораман. Қачон уйга қайтаман, мен билмайман: мумкин икки кундан кейин ёки икки ҳафтадан кейин. Меда, мен ўша ўрмондан, токи Худо шу ҳодисотларни мендан олади ва булар яна мен билан бўлишига йўл қўймайди, деб ваъда бермагунича, мен қайтмайман.

Туннелъ Миллга етиб келиб, Билли машинасини, йўл сойликдан ўтиб, кескин бурилган жойга тўхтатди. У тўсиқдаги тиканли симни орасини очиб ўтди ва ўзининг яширин ғорига қараб бурилди, йўлнинг асосий қисмида ибодатда бўлди. Ғорга етиб келгач, дарахтнинг ўша ерда йиқилиб ётган танасига ўтириб олди, Бибилияни очди ва кунинг қолган қисмини ўқиш ва ибодатда ўтказди.

Унинг эътиборини Коринфликларга Биринчи Мактубнинг 14‑бобидан лавҳача, аниғи — 32 ва 33 оятлар: “Пайғамбарларнинг руҳлари пайғамбарларга бўйсунади. Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир...” Мана Билли нимани юрагига жуда истар эди — тинчлик ва ором. У ҳали умуман ёш бола бўлган вақтларидан бери, биринчи ваҳийни кўрганидан бери саросималикка дучор бўлганди. У Масиҳчи бўлган вақтида ундаги парокандалик бир қанча вақт камайди, лекин бутунлай йўқ бўлиб кетмади. Қани ўша тинчлик, Худо ваъда қилган тинчлик? Ва Бибилядаги “пайғамбар руҳлари пайғамбарларга бўйсунади”, деган сўзлар нима дегани экан?

Қуёш ботганидан кейин, Билли ғорга кирди. У ерда тор қоронғи йўлакда у ёқдан – бу ёққа бориб, у ўзини қийнаган саволига жон‑жаҳди билан жавоб излашда давом этди. “Ота, мен билан бу ғалати нарсалар бўлишига нима учун Сен йўл қўясан? Ахир Сен биласанку, мен Сени севишимни. Мен жинга чалинган бўлишни хохламайман. Мен билан бу нарсалар бўлиб ўтишини хохламайман. Илтимос, Худойим, бу яна бўлишига йўл қўйма. Мен дўзахга боришни хохламайман. Агар адашаётган бўлсам, бунчалик зўр бериб ваъз қилишимдан нима фойда. Мен нафақат ўзимни дўзахга жўнатаман, балки, бунинг устига юзлаб одамларни адаштираман”.

У изтиробларини Раббийга соатлаб тўкди. У томоғи ғириллаб ва кўзи шишиб кетмагунига қадар йиғлаб‑сихтаб, зўр бериб ибодат қилди. Кейин қоронғуликда ўтирди. Ҳар нарсага Қодир Худо ҳақида ўйлаб ва фикрларини ой ва юлдузлардан ҳам узоқларга, вақт ва адабийлик ўлчовларига йўналтирганча, ва ниҳоят у ўз Яратувчисини учрата олиши мумкин бўлган ўша жойни тинмай излади. Бироз вақтдан кейин у турди ва яна бутун қалби билан сўраб, у ёқ – бу ёққа юра бошлади.

Жуда кеч бўлганда, Билли кроват ўрнида фойдаланиладиган қоя дўнглигига ўтирди, аммо унинг битта кўзида ҳам уйқу йўқ эди. “Худойим, илтимос, мени озод қил. Сен ахир юрагимни биласанку. Сени севишимни ҳам биласанку ахир. Ҳамма хизматчилар мени атрофимда ҳаракатланаётган руҳ шайтондан келаяпти, деб уқтиришаяптилар. Нима учун менинг ҳаётим азобларга тўла бўлишига йўл қўясан? Нима учун булардан мени озод қилиўни истамайсан? Худойим, мен мана шу ерда, агар Сен мен билан учрашмасанг ва мени бу асирликдан озодликка чиқармасанг, ўлмагунимча чиқмайман. Нимага энди Сен, мен ҳам қолган хизматчилардай бўлишим учун, мени бу ҳодисалардан озод қилмайсан?”

У яна ўша ғалати босимни ғис қилди, гўё қандайдир кўринмас куч ҳозиргина бу қоронғу ғорга киргандай эди. Унин териси санчилиб ва чеккасидаги сочлари диккайди. Эҳтимол, Раббий мана-мана унинг саволларига жавоб бермоқчи бўлаётгандир. У Худо Овозини эшитишни кутиб, қотиб қолди ва узоқ қоронғуда жим ўтирди. Бу кутиш вақтида унинг онгида кутилмаган фикр йилт этди: “Агар ўша ҳамма хизматчилар хато қилишаётган бўлсачи, нима бўлади?” Билли олдин ҳеч қачон бунақа эҳтимолликни қараб кўрмаган эди. Шунга қарамай, агар улар ҳақиқатдан ҳам адашсаларчи, унда нима бўлади? Агар бу ҳодисотларни шайтон эмас, балки Худо юзага келтираётган бўлса-чи, унда нима бўлади? Бироқ, агар бу шундай бўлса ҳам, унда нима учун фолбинлар, астролог ва медиумларга ҳаётдаги бу неъматни таний оладилару, шу вақтнинг ўзида бу Масиҳчи хизматчиларга бу ҳақда ҳеч нарса маълум эмас?

У бу саволни тузиши билан, жавоб унга сув босқинидай “шариллаб келди”. Исо туғилган пайтда фақат юлдуз кузатувчилар — улар астролог эдилар — Шарқда Унинг юлдузини кўрдилар ва то Байтлаҳмгача унинг ортидан эргашиб келдилар. Фалестиндаги бирорта муқаддас одам уни кўрмади. Ўша юлдузнинг ўзи эмасмикан, 1933 йил Огайо дарёси устида пайдо бўлган, қачонки у ўзининг биринчи уйғониш йиғилишларидан кейин одамларни сувга чўмдирганди? У ўша кунни шунчалар аниқ‑равшан эслади: сув юзи ойнадай, зангори, тиниқ осмон; унинг боши узра пульс ураётган ўша олов шарини ва “Яхё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар бериши учун юборилганидек, сенга Унинг Иккинчи Келишини хабар беришинг учун мактуб топширилади”, — деб унга гапирган Овозни. Билли ўша куннинг ўзида, кечроқ, ишбилармонлар гуруҳи унга келганларини ва улар ундан бу ҳаммаси нима бўлса эканлигини сўраганларини эслади. Ўшанда у бунинг маъносини билмас эди; бу ўтган барча йиллар давомида ҳам, унга ҳеч нарса маълум эмас эди. Аммо ҳозир...ҳозир, тун жимлигида йиғлайвериб, кўзида ёши қуриб; ҳозир, томоғи қуриб, хириллаб қолгунча қичқириб; ҳозир, бутун ҳаётида биринчи марта Билли ўзига савол берди, у сўраш керак бўлмаган нарсани сўрамадимикан?!

Шунчалик узоқ йиллар давомида хира ва чигал ўтмиш манзаралари, ҳозир энди ҳайрон қолар даражада ойдинлаша бошлади. Исо ерда юрганда, Исроил диндорлари, фарзийлар, саддуқийлар, қонунчилар, уламолар, руҳоний ва раввинларга тўлиб тошганлиги ҳақидаги фикр, Биллининг миясига келди. Бу одамлардан кўпчилиги Ёзувни яхши тушунадиган, билимдон ва олимлар эди. Бироқ, ажабланарлиси шуки, қачонки Исо Ўзининг жамиятдаги хизматини бошлаганида, бу одамларнинг кўпчилиги Унга иблис, жинлар бошлиғи, ҳаммадан ҳам ўта-кетган медиум ва веельзевул дея ёмон лақаблар қўйиб, Уни мутлақо инкор қилдилар87. Бироқ ундан ҳам ғалатиси шу эдики — жинга чалинган одамлар “У — Худо Ўғли!”, дея Исони тўғри таний билдилар.88

87 Матто 9:32-34, 10:25 ва 12:22-28; Марк 3:22-26; Лука 11:15‑20

88 Матто 8:28‑26; Марк 1:22‑24

89 Ҳаворийлар 16:16‑18

Ёзув жойлари “оқиб келаверганидан” ва унинг ақли ва тушунчасида бир‑бирига боғланаверганидан Билли титроққа тушди. Воизлар Исони иблис десалар, жинлар эса Исони Исроилнинг Муқаддаси дейишди. Худди шу намунани Биллининг ҳаётига қўйиб қўйса бўлармикан? Ҳа, албаттада, зеро бу намуна нафақат Масиҳ ҳаётида бўлганди. Қачонки Павел ва Сила бутун Кичик Осиё бўйлаб ваъз қилганларида, ҳар бир шаҳарда иброний, яҳудий, солиҳ эркаклар уларни ёлғончи ва қаллоб деб эълон қилгандилар; шунга қарамай Филиппи шаҳридаги жинга чалинган фолбин хотин Павел ва Силани Худойи Таолонинг эрлари, нажот йўлини кўрсатаяптилар дея эълон қилди89. Кейин Билли Исо ҳамда Павелнинг бу жинларга ман қилиб ва жим бўлишларини буюриб, қилган муносабатларини эслади. Улар иблиснинг ёрдамига муҳтож эмасдилар. Исо ҳамда Павел ўзларининг ким эканликларини жуда яхши билишар эди.

“Эҳтимол, бу ҳамма вақтлар мен адашгандирман”, — деб ўйлади Билли. “Мумкин, мен бунинг ҳаммасини бутун қалбим билан қабул қилишим, ўжарлик билан қаршилик қилмаслигим керак эдими?” У овозини чиқариб, ибодат қила бошлади: “Худойим, агар мен хато қилган бўлсам, унда мени кечир, илтимос”.

Билли бу сўзларни айтиши билан нур йилт этганини сезди ва сапчиб тушди. Бу яна нимаси? Кимдир ғорга фонарча билан кираяптими? Йўқ, нур ташқаридан тушмаяпти. У ғор ичида порлаяпти — кичикроқ нур гардиши, ҳавода муаллақ турар ва борган сари ўлчамда катталашиб ва ёрқинлиги ниҳоят, ғорнинг поли ва деворларини ёритаётган шовқин билан айланаётган олов шарига айланмагунига қадар кучаяверди. Билли бу кўзни қамаштирадиган ёрқин нурдан ҳимоя қилиш учун кўзларини қисиб олди ва юзини қўллари билан бекитди. Кейин у бўғиқ товушни эшитди:”топ, топ, топ”, — бу, кимдир ғорнинг полини босиб келаётган эди. Айнан шу янтарсимон олов шари остида Билли яланг оёқни ва оқ кийимни кўрди. Шундан кейин нурдан одам чиқди.

Бунинг устига шундай одам эдики, Биллига бутун ҳаёти давомида бундайин одамни кўришига тўғри келмаганди! Унинг тана тузилиши йирик: бўйи ҳеч бўлмаганда олти фут90 ва вазни мумкин, юз килограммлар бор эди. Кўкрагида қовуштирган қўллари эса бақувват эди. Устидаги оппоқ кийими елкасига тушиб турган қора сочларини янада билдириб турар эди. У ўттиз ёшлар кўринар эди. Унинг соқолсиз силлиқ юзи қарийб, кўкимтир‑жигарранг тусланар, кўзлари эса ўткир ва қоп‑қора эди.

90 180 см.

Эркак киши Биллига яқинлашишда давом этди. Қаҳрабо тусли нур ғор тепасига кўтарилиб, ўлчами кичрая бошлади ва кейин, олдингидек “қайнаб”, энергияси уфуриб, бу нотаниш одам боши узра муаллақ турди. Биллида қочиб кетиш истаги пайдо бўлди, лекин ҳеч қаёққа қочиб бўлмас эди, чунки ғордан чиқишга этадиган тор каридорни бу нотаниш тўсиб турган эди. Билли даҳшатда кутиб, бармоқларидан бирини қаттиқ тишлаганидан, ундан қон чиқа бошлади.

Қачонки улар ораси бор‑йўғи бир неча қадам қолганида, бу одам тўхтади ва Биллига яхши ният билан қаради. Билли бу юз ифодасини, гарчи у кейинчалик у ҳеч қандай уни тўлиқ ифодалай олмаган бўлса-да, умрбод эслаб қолди: у шунчалик меҳрибон ва хотиржам ва шу вақтнинг ўзида ундан куч ва қудрат таралар эдики, бундан Билли қўрқув босди.

— Қўрқма, — деди бу одам паст, жарангдор овоз билан.

Билли бу товушни эшитиши биланоқ, ундаги қўрқув йўқолди. Бу ўша эди. Бунда ҳеч қандай хато бўлиши мумкин эмас. Бу худди ўша овоз эди, қайсики унга ўша теракдан, ҳали у умуман ёш бола эди, “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда харом қилма. улғайганингда, сен учун меҳнат бўлади”, — деб буюрган ўша овоз эди. Билли бу овозни ҳеч ҳам унутолмаганди. Уни, бу ўтган ҳамма йиллар давомида унинг товушини шундай кўп марта эшитишига тўғри келганди. Бу одам Билли билан ўша ваҳийларда гаплашган, ўша Фариштанинг ўзи бўлиши керак! Билли олдин ҳеч қачон уни аниқ кўролмаган эди. Айрим пайт Фаришта унинг ўнг томонида, орқада, айнан унга кўринмай турар эди. Бошқа ҳолларда, қачонки ваҳийда Фаришта унинг олдига ҳозир бўлганида, унинг юз кўриниши ва танаси ҳар доим ноаниқ кўринган эди, шу учун Билли уни аниқ кўриб ололмаган эди. Энди эса Билли уни бутунлай аниқ‑равшан кўрди. Ва бу ваҳий эмасди! Бу одамни Билли шунчалик, худди ўзининг бармоғидан, қўрқанидан терисини тишлаб олган жойидан оқиб турган қонни сезиб турганидек, чиндан ҳам ҳис қилар эди.

Фаришта сўзини давом этди:

— Мен Қодир Худо Ҳузуридан сенинг ўзига хос туғилишинг ва ўзгача ҳаётинг сени бутун дунё одамларига илоҳий шифолаш инъомини келтиришни билдиришни айтиш учун юборилганман. Агар сен чин дилдан ибодат қилсанг ва одамларни ўзингга ишонтира билсанг, сенинг ибодатинг олдида ҳеч нарса тура олмайди, ҳаттоки рак ҳам. Сен дунёнинг кўп жойларига борасан ва қироллар, ҳокимлар ва подшоҳлар учун ибодат қиласан. Сен бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларга ваъз қиласан ва минглаб муҳтож кишилар сенга маслаҳат сўраб келадилар. Сен уларга уларнинг фикрлари осмонда сўзларидан кўра баланд жаранглашини айтасан.

Билли Фариштанинг мактубини, у Индиана коммунал хизмат компаниясидаги ҳар куни маълум бир ҳажмдаги иш берадиган бошлиғини эшитгандай аниқ эшитди; аммо Билли ўзида бундай буюк топшириқни умуман, қандай қилиб ҳам уддалаши мумкинлигини тасаввур қилолмас эди.

— Жаноб, мен камбағал одам ва камбағаллар орасида яшайман. Мен қандай қилиб бутун дунё бўйлаб бора оламан? Ва қандай қилиб уларга тушунтира оламан? Ахир мен мактабни фақат етти синфини тугатганман. Мумкин, майли бошқа бирор киши, қайсики унда одамлар билан гаплашиш учун етарлича маълумоти бор киши бўлсин. Улар мени тинглашни хохлашмайди.

Фариштанинг юзи жиддий тус олди.

— Мусо пайғамбарга уни Худо юборганини тасдиқлаши учун иккита аломат берилганидек, сенга ҳам иккита аломат берилади91. Биринчидан, одамнинг ўнг қўлини чап қўлингга олиб, ҳар қандай вируслик касалликни борлигини, унинг чап қўлингда пайдо бўладиган вибрациядан аниқлай оласан. Кейин сен у одамни шифоланиши учун ибодат қилишинг керак; агар бу нарса бўлиб ўтмаса, унда у одам учун дуолар сўра ва нарига ўтавер. Худо Руҳидан мойланган пайтингда, ўз фикрингга йўл берма, нима гапириш сенга берилади.

— Аммо, агар улар барибир менга ишонмасаларчи? — сўради Билли.

— Иккинчи аломат биринчисига қараганда буюкроқ бўлади. Агар сен мулойим ва камтарликда бўлсанг, шундай бўладики, ваҳий ёрдамида сен уларнинг юрак сирларини билиб оласан. Шунда одамлар сенга ишонишига тўғри келади. Бу Хушхабарни қудрат билан ёйишимиз учун асос бўлади, қайсики, Масиҳнинг Иккинчи Келишини хабар қиладган қудратли Хушхабарни бошлаб беради.

Бу сўзлар кўп ойлар, кўп йиллар давомида мобайнида шубҳа‑гумонлар ва зиқликдан ялонғочланган асабларига тегиб кетди. Унинг қийналганлари кўкрагида аланга бўлиб, жон оғриғи бўлиб ловуллаб кетди.

— Жанобим, мен ҳам худди шу сабабли бу оқшом ибодат қилаяпманда. Хизматчилар менга, бу ваҳийлар ёвуз руҳлардан келаяпти, деяптилар.

— Наҳотки сен тушунмаяпсан, — деди Фаришта, — Исо Масиҳ, бизнинг Раббимиз даврида ҳам худди шундай бўлганди?

Биллининг онгида руҳий дунёни тушуниш шунчалик тез ўзгардики, у ўзини базўр тутиб тура олди.

— Унда қанақанги руҳ менга бу ваҳийларни юборади?

— Бу Худонинг Муқаддас Руҳи. Энди сенинг ҳаётингда бу ваҳийларнинг сони кўпаяди.

Қачонки Билли бу сўзларни эшитганида, унинг тушунчаси умрбод ўзгарди. Бошқа одамлар жуда узоқ вақт уни ўз фикрлари билан алдаб юргандилар ва ҳозир буларнинг ҳаммасига хотима бериш вақти келди. Энди у одамнинг Исо Масиҳ билан юриши ҳақиқатдан ҳам қанчалик шахсий нарса эканлигини англади.

Фариштанинг қўллари олдингидай кўкрагида қовушган ва юз ифодаси хотиржам эди. Ҳар сафар, у Библиядан цитата келтириб, Биллига ўргатаркан, у Кароль Иаковнинг92 инглиз тилидан фойдаланар эди. Чунки Биллини бу таржима Муқаддас Ёзув сифатида осон қабул қилишини билар эди. Фаришта гапиришда давом этди:

— Исо Масиҳ ҳаётини кузатгин. Качонки Натанъил биринчи бор . Унинг хузурида булганда, Исо айтди: “Мана, ҳақиқий Исроиллик, ҳеч ҳийлани билмайди!” Натанъил сўради: “Сен мени қаердан биласан?” Раббимиз унга жавоб бериб деди: “Филлип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахти тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим”93. Қандай қилиб Раббимиз Натанъилни “кўрди”? У уни ваҳийда кўрганди. “Ўғил Отанинг ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади”94 — деб Худо Ўғли айтганини эслайсанми? Сен бирор вақт бунинг нимани англатиши ҳақида ўзингга-ўзинг савол берганмисан? Бу шуни англатадики, Ота Ўғлига ваҳий орқали кўрсатиб, У ваҳий орқали, У нима қилиши кераклигини билиб олар эди. У буни қачонки Байт‑Хосда (арамийча “илоҳий раҳм‑шавқат уйи” демакдир) деган ҳовуз ёнидан кўплаб касал ва мажруҳлар орасидан аниқ битта одамни шифолаш учун ўтаётганида исботлади95.

91 Чиқиш 4:1-8

92 Қирол Ёқуб Библияси – 1611 йилдаги Библиянинг инглизча таржимаси.

93 Юҳанно 1:43-51

94 Юҳанно 5:19

95 Юҳанно 5:1-15

96 Матто 17:24-27

97 Матто 21:1-7; Марк 11:1-7; Лука 19:28-35

Раббимиз Исо олдиндан нима бўлиб ўтишини ваҳийда кўрди. Эслайсанми, қандай қилиб У Пётрнинг балиқ оғзидан танга топишини билди96. Худди шундай Раббий Исо Ўз шогирдларига Қуддусга яқинлашган пайтларида нима деганига эътибор бер: “Қаршингиздаги қишлоққа боринглар; шу заҳот боғлаб қўйилган урғочи эшакни ва унинг ёнида хўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Менинг олдимга келтиринглар. Агар кимдир сизга бирор нима деса, “Раббимизга керак, У кўп ўтмай уларни қайтариб юборади”97. Наҳотки, бу нарса Раббимиз айтгандай бўлиб чиқмади? У худди шундай бўлишини ҳам билар эди, чунки буни У аввал Отадан ваҳийда кўрган эди.

Бунинг устига, сенинг хизматингда шундай вақт келадики, унда сенга ваҳий одамларнинг шифоланишига тўсиқ бўладиган, юракларидаги яширин сирларини очиб беради. Самарияда қудуқ олдидаги аёл тўғрисида ўйлаб кўр. Исо у билан, токи унинг руҳи билан алоқа қилмагунича гаплашди; кейин ваҳийда У аёлнинг муаммоси нима эканлигини кўрди. У деди: “Бор, эрингни бу ерга чақириб кел”. Қачонки аёл Унга жавобан: “Менинг эрим йўқ” — деганда, Исо унга деди: “Эрим йўқ деб сен тўғрисини айтдинг; зеро сенинг беш нафар эринг бўлган, ва ҳозиргиси ҳам эринг эмас”. Бу аёлни: “Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайғамбарсан”, — деб ҳайқиришига мажбур қилди98. Худди шу нарса, агар сен самимий бўлсанг, сенинг хизматингда ҳам бўлиб ўтади.

Бу сўзлардан сўнг Фаришта Биллига ўз шубҳаларини такрор ифодалашига имконият бериб, тўхтаб турди.

— Жаноб, мен билмайман, бу ҳаммаси қандай қилиб менинг ҳаётимда бўлиб ўтиши мумкин. Мен камбағалман, маълумотсиз ва...

— Ҳеч қачон унутма, Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадул-абад Ўшанинг Ўзидир, бу ҳақида Ёзувда таъкидлаганидек99. Буларнинг ҳаммасини сен эмас, Раббий Исо Масиҳ бажаради. Эсда тут, Исо Ўз шогирдларига нима ваъда берган эди: “Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро, Мен Отамнинг олдига кетяпман... Бироздан сўнг, дунё мени бошқа кўрмайди; аммо сизлар Мени кўрасизлар, зеро, Мен ҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар. Мен Отада, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар”100.

98 Юҳанно 4:6-9

99 Ибронийларга 13:8

100 Юҳанно 14:12,19-20

Бундан кейин Билли яна нима дея оларди? Унинг кўзи ўнгида кишини ҳайрон қолдирадиган топшириқ билан Худо элчиси турар эди: у, Билли Бранхам, бу дунё одамларини шифоловчи Худо неъматини олиши учун олдиндан белгилаб қўйилган, аталган. У ҳаяжонда тўлиб тошган эди ва шунга қарамай унинг юрак тубида Фаришта усталик билан келтирган Ёзув жойларини фикрлар экан, нимадир юрак тубида қўзғалар эди, бу Ёзув жойлари Биллининг ҳаётида маълум бир мазмун бахшлар, акс ҳолда эса унинг ҳаёти ғалати ва тушунарсиз бўлиб қолаверар эди. Шунга қарамай у ҳали ҳам бу топшириқни қабул қилишга иккиланар эди.

— Мен сен билан бўламан, — деди Фаришта.

Шу билан бу ишга хотима ясалди ва Билли қарор қилиб, деди:

— Мен бораман.

Фаришта жилмайди. У бош ирғади холос ва деди:

— Ҳар сафар, ҳозиргидай менинг ҳузуримда қанақа туйғуни ҳис қилган бўлсанг, шунақа туйғуни ҳис қилганингда, билгинки, мен ўша яқинда тураман.

Фаришта боши узра олов чирсиллаб, шовқин ва айланганда олов тилларини чиқариб кенгая бошлади. Фаришта бу катталашаётган нур чамбарида ғойиб бўлгандай эди. Кейин Олов Устуни ғорнинг оҳактошли шипида “парланиб кетди”.

Бирданига ғорни яна қоронғулик ва бутунлай жимжитлик қоплади, бундан Биллининг асаблари охиригача тортилди. Ақли жойидалигига ўзида шубҳаланди. Бармоғини тишлари орасига қўйиб, яхшигина ўзини тишлади ва туш кўрмаётганлигига кўзи етди. Бармоғидан сизган қон томчиси, у ҳозиргина кўрган Фаришта ҳам худди шундай ҳақиқатлигини англатиб турар эди. Йўқ, энди у ҳеч қачон Фаришта айтган сўзларнинг биттасига ҳам шубҳа қилмайди.

Билли ғорнинг тош полига тиз чўкди, қўлларини кўксига қўйди ва: “Самовий Ота, Сендан миннатдорман, Сен Ўз Фариштангни менга бу нарсаларни тушунтириш учун юборганинг учун. Бу нарсалар, мен бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларга ваъз айтишим ва қироллар, ҳокимлар ва бошқалар учун ибодат қилишим, бу ҳаммаси мен билан бўлиб ўтиши ақлга сиғмайдигандай. Мен шундай камбағалчиликдаман. Буларни амалга ошириш учун, мен қандай қилиб етарлича маблағ топаман? Мен ўз кучим билан қила олмаслигимни ҳам биламан, лекин менга яна шу нарса аён — Сен ҳаммасини қиласан. Раббим, мен бораман ва токи одамлардан пул сўрашимга тўғри келмаслиги учун, Сен менинг муҳтожимни тўлдириб турар экансан, мен Сенга бу ишингда меҳнат қиламан, деб ваъда бераман”, — деди.

Ўша эрталаб, чоршанбада, 1946 йилнинг 8 майи, Уилльям Бранхам уйига мутлақо янги одам бўлиб қайтди.



Up