Қўлдаги аломат
29 bob
1946
УИЛЛЬЯМ БРАНХАМ Фариштадан олган топшириғи ҳақида хотинига сўзлаб бергач, у шу заҳоти ўзиниг собиқ пасторини йўқлаб борди. Доктор Рой Дэвис ҳозирда Индиана штатидаги ўша округ миссионер-баптистлар черковлари устидан епископ эди. Гарчи олдинлар Билли ва доктор Дэвис бир-бирларига айрим норозиликларини билдирган бўлсалар-да, Билли аввалгидек бу кекса одамнинг мулоҳазаларини ҳурмат қилар, уни ўзиниг нозири, назоратчиси – деб билар эди. Ҳозир эса, умрида ҳар қачонгидан ҳам, Билли яхши маслаҳатга муҳтож эди. Фаришта унга бутун жаҳон хизматларини ажойиб кўринишини тасвирлаб берди, аммо унга буни қаерда бошлаши кераклиги ёки қайси йўналишга боришдан бошлаш ҳақида озроқ ҳам маълумот бермаган эди. Эҳтимол Раббий уни миссионер-баптистлар атрофларида хизматини бошлашини хохлар... Агар шундай бўлса, унда доктор Дэвис унга биринчи қадамларни босишда ёрдам беролармиди.
Епископ хонасида ўтириб, Билли унга ҳамишаги, эҳтимол унинг ҳаётига иблис таъсир қилаётган деган фикрлар билан боғлиқ қийинчилик ва руҳий зиқликлари ҳақида сўзлаб берди. У, кеча уйи одидаги заранг дарахти боши устида титилиб кетгудек бўлганлиги, ва у ўрмонга кетишга ва токи Худо у билан учрашиб, бунақа азоблардан қутқармагунча у ердан ҳеч қачон қайтиб чиқмасликка қарор қилгани ҳақида айтиб берди. Билли доктор Дэвисга ғордаги айланаётган олов шари ва ўша нур ичидан чиқиб келган Фаришта ҳақида сўзлаб берди. У Фариштанинг юз ифодасини тасвирлади ва кейин Фаришта унга нима ҳақида гапирганини ҳикоя қилиб берди: у қироллар ва ҳокимлар учун ибодат қилиши ва бутун жаҳон бўйлаб унга маслаҳат ва шахсий суҳбат учун келишларини.
Шу пайт доктор Дэвис уни бўлди ва тортинмасдан сурбетларча ўз фикрини айтиб юборди:
- Билли, ўша оқшом нима егандинг? Сен чамаси, ёмон туш кўргансан.
Бу сўзлар Биллининг юрак-юрагига кириб кетди.
— Доктор Дэвис, мен бунақа фикрга умуман аҳамият бермайман.
Кекса одам қўлларини қўтарди ва:
— А-а, яхшиси, Билли, уйингга бор-да бу ҳақида, бутунлай унут. Бу навбатдаги ўша сен кўрадиган галлюцинациялардан бири. Сен ҳаддан ташқари фаол фараз қиласан, — деб, қария қўлларини кўтарди.. ва бу фикрга қўл силтаб қўяқолди.
— Доктор Дэвис сиз мени буни унутишим ҳақида уқтиришингиз мумкин, лекин Худо менинг юрагим тубига ниманидир ташлади. Ва агар мен сизга керак бўлмасам, унда бошқа одамлар бор, уларга мен керак бўламан. Мен Худо олдида, бориб бутун дунёга ваъз қилишда, қарздорман.
Бу ёш одам унга Фаришта келганлиги ҳақидаги ҳикоясини қанчалик жиддий қабул қилаётганлигини кўриб, доктор Дэвис у билан яхшироқ фикрлашмоқчи бўлди.
— Билли, наҳот сен бутун дунё бўйлаб борасан ва Масиҳ учун минглаб жонларни озод қиламан деб айтмоқчисан? Сен, етти йиллик маълумотинг билан?
— Айнан шуни у менга айтди, ва худди шунга мен ишонаман.
— Қандай қилиб сен буни амалга оширасан?
— Билмайман. Мен сизда қандайдир фойдали таклиф бор, деб умид қилгандим.
Доктор Дэвис кулиб юборди.
— Мен сени уйингга бориб яхшилаб ухлаб олишингни маслаҳат бераман. Балки уйғонгангда анча ақллироқ бўларсан. Наҳотки сен ҳақиқатан ҳам, шунақа Худо шифолаши тэологияси билан бутун олам маълумотлилари оммасига рўпара чиқиб бора оламан деб ўйлайсан?
— Бу менинг Худо шифолашим эмас, — эътироз билдирди Билли. — Бу — Худонинг ваъдаси, ва айнан У менга бу топшириқни берди.
Бу доктор Дэвисга ҳеч қандай таъсир қилмади.
— Наҳотки сенга одамлар ишонади деб ҳисоблайсан?
— Энди бу менинг ишим эмас, — саботлилик билан жавоб берди Билли. — Менинг ишим — бу, Сўзга содиқ қолиш.
— Билли, агар сен шунга ўхшаш нарсаларни ваъз қилсанг, сен черковни томини ушлаб турган устунларга ваъз қиласан.
— Унда мен Худо Каломини устунларга ваъз қиламан, чунки Худо шу устунлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир101. Агар Худо мени юборса, унда у ерда кимдир бўлиши керак, бунга ишонадиган бирор кимса.
101 Матто 3:9 ва Лука 3:8: “...Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир”. (Тарж.)
Билли доктор Дэвиснинг уйидан олдингидай қатъий, ҳар қандай аҳвол ва қийинчиликларга қарамасдан, Фаришта топшириғини бажаришги тайёр қайфиятда чиқди. Шунга қарамай, епископнинг мазаҳлари унинг юрагида кичкинагина “шубҳа зирапчаси” қолдирган, бундан у ҳафтанинг қолган кунлари қийналар, азобланар эди. Охир-оқибат бу бемаъни тушга ўхшар эди. Қандай қилиб у, камбағал ва кам даромадли Билли Бранхам, бутун ер юзи одамлари учун Илоҳий шифоланиш инъомини олиб билади экан? Бунга мантиқий нуқтаи-назар билан қараганда, бу шубҳасиз, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўринар эди.
Жума куни Билли, чек бўйича 28 долларлик ҳафталик иш ҳақини нақд қилиб олиш ва олти ҳафталик қизчаси Ривқо ялпиз чойидан ича бошлай олиши учун бир нечта бутилка ва резина сўрғич сотиб олиш мақсадида Спринг Стрит кўчасида жойлашган “Мейсонс” дорихона дўконига кетди. Билли ҳозиргина ишдан қайтган ва унинг эгнида ҳали ҳайвонларни муҳофаза қилиш инспектори махсус кийими бор эди. Дорихона дўконига етиб келган эди, кўча бурчагида Луисвиллидан келган автобус тўхтади, ва ундан йўловчилар чиқа бошлади. Уларнинг кўплари автобусдан маълум мақсадда чиқишар ва шу заҳоти тез кетиб қолишар эди, лекин бир эркак ҳаммадан ажралиб турар эди. У йўлакчага ўз чемоданини қўйди ва чор атрофни диққат билан ўргана бошлади, гўё бу ерда турганидан ҳайрон бўлаётгандай кўринар эди. Бу одам Биллига кўзи тушганди, у юзида ғалати бир ифода билан унгага тикилиб қарай бошлади.
Дорихона дўконига харид қилгани кирган Билли, кўчада турган ғалати одам ҳақида умуман унутди. У ташқарига чиққач, ўша одамни йўлакдан чемоданини олиб, дорихона дўконига қараб кела бошлаганини кўриб қолди. Нотаниш яна Биллига кўзи тушдида, яна ўша бошқача қараши билан унга тикилганча, тўхтади. Бир сония Билли бу одам тунамоқчи деб ҳам ўйлади, аммо сўнгра бу кулгили эканлигини англади, чунки бу куппа-кундузи, серқатнов ҳаракатли чорраҳада бўлаётган эди; бунинг устига Билли ҳамманинг кўз ўнгида тасмасида револьвер қопчиғи билан олиб юрган эди.
Билли кўчадан юқорилаб кетиш учун бурилди. Шу вақт кимнингдир қўли унинг елкасига текканини сезди. Қайрилиб, бу ўша сирли нотаниш кимсани кўрди.
— Илтимос, кечирасиз, сиз эмасми инспектор? — деб сўради у одам.
— Мен — ҳайвонлар муҳофазаси бўйича инспектор, — жавоб берди Билли. — Мен Индиана штати тирик табиати муҳофазаси вазирлигида ишлайман.
Киши худди ўзига ишонмагандай, тутила-тутила гапирди.
— Мен... ҳм... мен топмоқчиман... э-э... маълум бир одамни. Балки сиз менга ёрдам бероларсиз. Сиз... ҳм... сиз бу жойларни яхши биласизми?
— Мен бу ерда бутун умр... яшаяпман, — деди Билли. — Сиз кимни топмоқчисиз?
Энди одамгинанинг юзида яна ўша ғалати ҳайронлик ва гангиб қолганлик ифодаси пайдо бўлди.
— Мен унчалик дадил эмасман. Сиз, эҳтимол, мени ақлдан озган деб ўйлашингиз мумкин, лекин мен тарихимни сизга айтиб беришимга рухсат берсангиз. Мен Кентукки штатидаги Падьюка шаҳрида яшайман, қуйи оқим бўйича бу ердан сал кам 320 км. Менинг соғлигим қарийб икки йилдан бери ёмоелашаяпти. Сал олдин шу ҳафта, мен туш кўрдим, унда осмондан тушаётган, менга Индиана штатидаги Жефферсонвиллига боришимни ва қандайдир Бранхам деган одамдан мен учун ибодат қилишини сўрашимни айтаётган, катта ёрқин Фариштани кўрдим. Сиз Бранхам фамилияли бирор кишини биласизми?
Биллининг юраги ҳаяжондан шундай ура бошладики, гўё у тўппа-тўғри кўкрагидан чиқиб кетаётгандек туюларди унга.
У деди:
— Мана шу бурчакдан ўтгач пансион бор, менинг онам ўшани бошқаради; унинг фамилияси Бранхам.
— О-о, у Бранхам! Унда, эҳтимол, сизнинг фамилиянгиз ҳам Бранхамми?
— Биродар, — деди Билли, бегона одамни елкаларидан қучганча, — шу ҳафта, сал олдинроқ, мен ғорда тургандим, бирданига у ерда кучли нур порлади ва Фаришта менга касаллар учун ибодат қилишимни буюрди.
Нотаниш киши чидай олмади ва йиғлаб юборди. Билли шляпасини ечди ва улар иккови кўча бурчагида тиз чўкдилар ва Худодан бу одамнинг соғлигини тиклашини сўрадилар. Билли ибодатни тугатиб, кўзини очганда, у пиёдаларнинг тўхтаб турганини кўрди: эркаклар шляпаларини ечиб, ҳурмат билан турардилар, аёллар эса болаларини атрофда чопмасликлари учун ёнларида ушлаб туришар эди. Билли Худонинг игнаси ҳозиргина унинг терисини тешганини ва усталик билан кичкинагина шубҳа “зирапча”сини умрбод ундан олиб ташлаганини ҳис қилди. Ҳозир у бутунлай уни Худо юбораётганига ишонар эди, агар уни Худо юбораётган бўлса, унда айнан Худо Ўзи у учун йўл ҳозирлайди.
ЎША ЯКШАНБА, Билли черковга кирганида, энг аввл, унинг эшитгани — бу унинг йиғилиши куйлаётган янги қўшиқ эди. Унга эшитганлари ёқди ( Бу қўшиққа унинг асосий қўшиғи бўлиб қолиши тақдир қилинган эди). Қўшиқнинг мусиқаси ва ритми оддийгина, лекин услуби чиройли эди. Одамларнинг нақоратни қандай қилиб бир неча вариантларда такрорлаганларини эшита туриб, Билли Раббий Фариштаси яқинлашганини сезди... гўё бу қўшиқ Фариштага ҳам хуш ёқди.
Ишон фақат, ишон фақат
Худога ҳаммаси мумкин, ишон фақат ишон...
Исо шу ерда, Исо шу ерда,
Худога ҳаммаис мумкин, Исо шу ерда...
Ҳа, мен ишонаман, ҳа, мен ишонаман,
Худога ҳаммаси мумкин, ҳа мен ишонаман...
Ўша якшанбада Билли бутун йиғилганлар олдида, зиғирча ҳам шубҳа қилмай, қўрқмасдан унга Фариштанинг ҳамма айтганлари билан бўлишди.
— Бу ерга мамлакатнинг ҳамма бурчакларидан минглаб одамлар келишади. Улар сизларни бу ердан чиқариб қўядилар. Агар сиз Худога самимий бўлсангизгина ва бу ерга эртароқ келсангизгина бўш ўринларни топа оласиз.
Унинг подаси унга ишонди, шу қаторда Чарли Мак Дауэлл деган одам ҳам. Душанба куни ишхонада пайвандлаш вақтида электрдан куйиб, Чарли кўзига шикаст етказди.
Унинг врачи уни вақтинча, бор йўғи 8-10 кун давомида кўрмайди деб ишонтирди. Аммо шунга қарамай, Чарли Биллига келиб у учун ибодат қилишни сўраб қўнғироқ қилди. Кейинги куни эрталаб Чарли шунчалик яхши кўраётганидан, ишига қайтиб борди.
Чарлининг бошлиғи, мистер Морган, уни шунчалик тез ишга қайтганини кўриб ҳайрон бўлди, ва ундан бу ҳақида суриштира бошлади. Чарли унга, Исо унинг пастори ибодатига жавоб берди деб тушунтирди. Мистер Морган:
— Мен, шу пасторингни ибодати менинг хотинимга ҳам ёрдам берадимикан, шуни билмоқчи эдим? У шу ердаги баптистлар касалхонасида ракдан ўлаяпди.
Чарли жавоб бериб, деди:
— Билмадим. Нега сиз уни чоршанба куни кечқурун черковга олиб келмайсиз ва ҳаммасини ўзингиз билиб олмайсиз?
Мистер Морганнинг хотини, Марджи — 21 йил давомида дипломли ҳамшира бўлиб ишлаган, энди эса, кўп ойлардан бери ракдан ўлаётганди. У кўп марта рентген нурлари тасирида даволаниш курсларини қийинчилик билан бошидан ўтказди, аммо буни ҳаммаси ҳеч қандай фойда бермади. Врачлар текшириш учун жаррохлик қилдилар ва рак унинг танасини кўкракдан пастки қисмини емирганини аниқладилар. Рак шунчалик қутурган эдики, унинг йўғон ичаги атрофига, канализация трубаси атрофига ўсган дарахт томирлари каби чирмашиб кетган эди. Уни яна қайтиб тикдилар, врачлар касалликнинг кейинги бориши тўғрисида: миссис Морган учун ҳеч қандай умид қолмаган, — деган ягона ташхис қўйдилар.
Чоршанба кечқурунги йиғилиш вақтида Мистер Морган хотинини замбилда черковга олиб келди. У зўрға ҳушида эди. Билли бу ориқлаб кетган аёлга ачиниб қаради. Оғриқдан инқиллаб, у пойма-пой сўзларни ғўлдирарди. Билли унинг ўнг қўлини чап қўли билан, айнан Фаришта унга буюрганидай олди ва бирдан билаги ва елка олдиларида санчиқни сеза бошлади. Унинг қўллари озгина шишди ва касалга ўхшаш қизил рангли тус олди. Унинг орқа томонидан митти-митти оқ пуфакчалар пайдо бўлди ва маълум форма ҳосил қилди. У тебранишни қўли бўйлаб юқорига елкаси орқали ўтиб, кейин эса кўкраги орқали тўғри юрагига ҳаракат қилаётганлигини ҳис этди.
Ҳамширанинг эрига қараб Билли сўради:
— Бу аёлнинг муаммоси нимада?
— У ракдан ўлаяпти, — деди Мистер Морган. Сиз унга ёрдам бера оласизми?
Билли Фариштанинг сўзлари ҳақида ўйлаб қолди: “Агар сен чин юракдан самимий бўлсанг ва одамларда ўзингга нисбатан ишонч уйғота олсанг, — сенинг ибодатинг олдида ҳеч нарса тура олмайди, ҳаттоки рак ҳам”. У Мистер Морганнинг кўзларига тикилиб қаради ва деди:
— Сэр, мен ишонаман, Худо уни шифолайди. Савол турибдики, сизчи, сиз бунга ишонасизми?
— Ҳа, —жавоб берди мистер Морган.
Билли кўзларини юмди ва Худодан Исо Масиҳ номидан бу аёлни шифолашини сўради. Тўсатдан қўлидаги тебраниш тўхтаб қолди. Билли кўзларини очди ва чап қўли ўнг қўлидай асл ҳолига қайтганини кўриб ҳайрон бўлди. Ўша пайти у ваҳий кўрди, унда миссис Морган ҳамшира формасига кийинган ва касалхонадаги беморларга қараётган эди.
Билли турди ва эълон қилиб, деди:
— Сэр, қўрқманг, зеро РАББИМ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Сенинг хотининг яшайди!”
Марджи Морганни черковга кўтариб келган врачи эътироз билдира бошлади:
— Мени кечирасиз, муҳтарам Бранхам, лекин бу рак унинг йўғон ичагини шунчалик қисиб олганки, биз уни ҳатто клизма орқали ҳам юволмаяпмиз.
— Қанақа муаммо бўлмасин унда, менга аҳамияти йўқ. Мен унинг яна касалхонада касалларга қараётганини ваҳийда кўрдим ва мени ўрмонда учратган ўша одам айтадики, мен нима кўрмайки, мен уни айнан шундай айтишим керак, ва бу шундай бўлади. Ва мен унга ишонаман!
Кейинги кун Марджи Морган бутунлай ўзига келди ва эс-ҳуши ҳам жойида эди. Жума куни иштаҳаси очилди ва озроқ қувватланди. Шанбада врачни чексиз ҳайрон қилиб у коридорлардан юрар, уйга жавоб сўраб илтимос қилар эди.