Тутқунлар ҳибсдан чиқарилди
30 bob
1946
МАРДЖИ МОРГАННИНГ шифоланганлиги ҳақидаги хабар, Миссисипи дарёсини кесиб ўтмагунча, узум новдасидек, дўстлардан қўшниларга ўзининг сирли оламида бураланиб ва шохланиб, тарқалиб кетди. Тез орада Уилльям Бранхам Миссури штатидаги Сент-Луисдан телеграмма олди. Муҳтарам Роберт Догерти номаълум касалликдан қийналаётган қизи Бетти учун Биллининг келиб ибодат қилишини хохлар эди. Бунда Худонинг қўли борлигини билгач, Билли ўша ёққа боришга етадиган пулни йиғгач, у ерга кетишини черковига айтди.унинг йиғилиши ҳам бунда Худонинг иродаси борлигни сезди.ўз маблағларини бирлаштириб улар шу заҳотиёқ поездда у ёққа ва қайтишга билетга зарур бўлган 11 долларни йиғишди. Билли биродарларини биридан костюмини вақтинчаликка олди ва Миссурига жўнайдиган кечқурунги поезга ўтирди.
Кейинги куни эрталаб поезд Сент-Луисга келганида, Роберт Догерти вокзалда кутиб турар эди.
— Бранхам ака, сиз Раббийдан бирор нима эшитдингизми?
— Йўқ Догерти ака. Қизингизни аҳволи қандай?
У букчайди ва унинг овози бўшашган ва жуда маъюс эшитилди.
— Аҳволи жуда оғир. Юринг мен сизни машинада этаман, сиз уни кўрасиз.
Уйга боришда у тушунтирди.
— Менинг қизим уч ойдан бери бундан қийналади. Врачлар бундан таажубда холос. Унинг доимий қалтирашидан, улар, эҳтимол, бу муқаддас Витта102 рақси деган фикрга келаяптилар, аммо унда бу ташхисга тўғри келмайдиган, бошқа симптомлар ҳам бор. Врачлар қўлидан келганларини барчасини қилиб кўрдилар, бироқ ҳеч нарса ёрдам бермаяпти. Мен у учун доим ибодат қиламан ва ибодат қилавераман, бутун оилам ибодат туширади, менинг йиғилишим ибодат қилади, шаҳардаги бошқа хизматчилар рўза тутиб ибодат қилаяптилар. Шунга қарамай унга ҳеч қанча яхши бўлмаяпди.
102 Муқаддас Витта рақси — асаб касаллиги, мускулларнинг беихтиёр тартибсиз қисқариши кўринади, хорея. (Тарж.)
Уларнинг уйига етиб келиб, Билли миссис Догертини учратди. У руҳан тушкун кўринар эди; оғиз ва кўзларини бурчаклари осилиб қолган эди. Бу она касал қизи тўшагида сурункасига ҳафталаб ўтирар эди. Кичкина жингала соч Бетти Догертига келсак, у тўхтовсиз қийналар ва шундай ачинарли кўринар эди. Унинг пастки лаби шишган ва оғриқ зўридан тишлаган жойи жуда қизариб, қонталаш бўлиб кетган эди. Бечора қизча жойида доимо гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилар эди; у шунчалик кўп йиғлаганидан ва қичқирганидан овози чиқмай қолаёзган эди; шунга қарамай, у янада қичқиришга ҳаракат қилар эди.
Кроват олдида тиз чўкканча, Билли қизчанинг ўнг қўлини ўзининг чап қўлига олди. Ҳеч қандай тебраниш сезмаганлиги уни ҳайрон қолдирди. Фаришта унга чап қўлида каслликни сезишини айтганди ва айнан шу нарса Марджи Морган билан аниқ бўлиб ўтди. Нима учун у бу ерда касалликни сеза олмади? Кейин Билли эслади... Фаришта унга микроорганизмлар иблис ҳаёти туфайли пайдо бўлганидек, агар касаллик иблис ҳаёти туфайли келиб чиққан бўлсагина у қўлида тебраниш сезишини айтганди. Бундан хулоса шуки, Беттида касаллик бўлмаган. Унда ундаги оғриқ нимадан?
Билли бу дардман қизча учун ибодат қила бошлади, аммо дарровликда ҳеч қанақа натижа бўлмади. Яна нима қилишини билмай, Билли жаноб Догертига у билан ўз черковига боришни таклиф қилди. У ерда улар ибодатда Худодан шифо сўрашни давом эттиришлари мумкин бўлади. У ерда, тинч маъбадда бу икки одам уч соат мобайнида Қодир Худодан Бетти Догертига раҳм-шафқат сўрадилар. Ибодатни тугатиш олдидан Билли шундай деди: “Самовий Ота, агар Сен бечора қизчани шифоланишига йўл берсанг, мен, Сен мени чақирган хизматингга ўзимни бутулай бағишлайман, деб ваъда бераман. Ва яна бир бор Сенга Сенинг хизматингда меҳнатингни қиламан деб ваъда бераман токи Сен менинг муҳтожликларимни тўлдириб тураркансан, чунки мен одамлардан бирор марта ҳам пул сўрашни истамайман”.
Улар уйга қайтганларида, Бетти Догертининг аҳволи ўзгармаган эди. Билли меҳмонхонадаги диванга ўтирди ва жимгина ибодат қилишда давом этди. Одамлар дам-бадам келиб-кетиб турар эди. Бир неча соатдан кейин Билли оёқларини ёйиш учун кўчага чиқди ва ибодат қилишда давом этиб бир неча квартал юрди.
У қайтиб келганида Догерти бобо уни айвонда учратди ва:
— Бранхам ака, сенга Худо бирор нима кўрсатдими? — деб сўради.
— Ҳозирча йўқ, — Билли ғамгин жавоб берди ва яна диванга ўтирди.
Кейин у меҳмонхонага қайтиб борди ва яна ўтирди.
Қачонки Билли дераза орқали қараганди, хона ўзгарди. У қизчанинг кроватини кўрди; унинг атрофида тўпланган одамларни кўрди; бунинг устига, болага нималардир қилаётган ўзини ҳам кўрди.
Бу нима эди ўзи? Билли ҳали тушунишга улгурмай, ваҳий бир онда йўқ бўлди ва у яна меҳмонхонада диванда ўтирган ҳолда пайдо бўлди. Кейин Билли нима бўлганини тушунди. Бобой уйга қайтди ва ваҳийни жуда эрта бўлиб юборди.
— Бранхам ака, сенга бирор нима келтириш керакми? — бобо сўради.
Билли турди ва:
— Кечирасиз, аммо мен озроқ ёлғиз қолишим керак, — дея кириладиган эшикка қараб юрди.
У ҳовлига чиқди ва Роберт Догерти машинасида, Худодан ваҳий қайтиб келишини ялиниб сўраб, ўтирди. Тезда унинг қулоқлари қуюуннинг ритмик шовқинини эшитиб қолди. Юқорига қараб, Билли ғорда Фаришта устида пульс уриб турган ўша Олов Устунини кўрди. Ҳозир у машина капотидан ярим метр баландликда айланар эди.
Ваҳий унинг кўз олдидан шошилинч ўтди: Билли Догерти оиласи уйи ёнида, ертўланинг қия эшиги ёнида ўйнаётган кичкина қизчани кўрди; эшикнинг энг юқори қисмида пастга-баландга қизчанинг сакраётганини кўрди; кейин у қизчанинг тойиб кетганини ва беўхшов ерга йиқилганини кузатди. Бу эпизоддан кейин Билли унинг дарди нимадалигини кўрди ва унга ёрдам бериши учун, нима қилиши кераклиги ҳам кўрсатилган эди.
Машина эшигини ёпиб, у подъезд йўлагидан уйга борди.
— Догерти ака, сен менга, Худонинг хизматкорига ишончинг борми?
— Ҳа, Бранхам ака.
— Менда қизингиз учун РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ, аммо сизлар мен нима қилишимни айтсам, шуни аниқ бажаришларингиз лозим. Биринчидан, оилангиздан бошқа ҳамма уйдан чиқишлари керак.
Қачонки дўстларнинг кўплари чиқиб кетишгач, Билли онасига деди:
— Догерти опа, икки кун бурун сен оқ челак сотиб олдинг ва уни кичик омборхонадаги бет-қўл ювгич устига қўйдинг. Сиз ҳали унга сув қўймадингизлар.
— Бранхам ака, бу ҳақиқат. Сен буни қандай билиб олдинг?
— Бор, ўшани олиб, унга сув солиб ва унинг билан оқ газлама олиб бу ерга кел.
Қачонки у қайтганида, Билли қизчанинг кровати ёнида тиз чўкди ва деди:
— Мен бобони бир томонимдан, отасини эса бошқа томонимдан тиз чўкишларини истайман. Қачонки, мен Раббимга Ибодат айтган вақтимда, мен онасининг бу газламани хўллашини, уни артишини, кейин унинг қўлларини, ундан кейин айни ибодатни тугатишим олдидан оёқларини артишини истайман.
Билли бош эгди ва гапира бошлади: “Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг Исминг улуғлансин; Сенинг Шоҳлигинг келсин; осмондаги бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг иродан бажо келсин...”
У бу ибодат намунасини тугатиши билан, у ҳуқуқ қудрати билан деди:
— РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Бетти Догерти шифоланади”. У ертула эшигидан йиқилган ва умуртқа поғонасидан биттасини силжитган. Бу суякни қайтиб ўз жойига итаринглар, ва қизча соғаяди.
Роберт Догерти қизини қорнига қилиб ағдариб қўйди ва унинг орқасини умуртқаси бўйлаб пайпаслай бошлади. Ҳақиқатан ҳам битта бўғин жуда чиқиб турар эди. Мистер Догерти бақувват қўллари билан ўша нуқтага чаққонлик билан қаттиқ итарди ва бўғинча ўзининг олдинги жойига тушди. Шу вақтнинг ўзида Бетти нола қилишдан ва ағдарилишдан тўхтади. Тез орада у тўшагида ўтириб олди ва жилмайди. Ўша куни кечроқ Билли ва Бетти музқаймоқ ва ичимлик сотиладиган маҳаллий киоскага боришди ва икки кишига сутли коктейл харид қилишди.
БИР НЕЧА ҲАФТА ЎТИБ, Билли ўз айвончасида ўтирганида, кун ҳам кечга яқинлашган пайт, машина келиб тўхтади, унда Догертилар оиласи бор эди. Бетти машинадан биринчи бўлиб сакраб тушди. Унинг оқ-сариқ жингалак сочлари Биллига чопиб келиб, уни қучоқлаган пайтда ҳавода силкинарди. Роберт Догерти айвончага ўтирди ва у Биллидан Сент-Луисга қайтиб, бир ҳафта давомида уйғониш ва шифолаш йиғилишлари ўтказиш учун хохиш билдирмасмикин, дея ундан сўради.
Билли бу таклиф устидан кўп ўйлаб ўтиришига тўғри келмади. У март ойида кўрсатилган ваҳийни эслади, унда у Ғарбда турар ва одамларга улкан Ҳаёт Нонини тарқатаётганини кўрган эди. Сент-Луис Жефферсонвиллидан ғарбда жойлашган. Эҳтимол бу уйғониш йиғилишлари, ўша ваҳийнинг бажарилишидир. Аммо, ҳатто агар бундай бўлмаганида ҳам, Билли ҳозир Худо олдидаги ваъдасини бажариши керак ва ўзининг янги хизматига тўлиқ сингиши кераклигини ҳис қилиб турар эди.
Кейинги куни у Индиана коммунал хизматлар компаниясидаги ишдан бўшади ва худди шундай Индиана штати ҳайвонлар муҳофазаси инспекторлиги мансабидан ҳам кетди. Черковда, якшанба йиғилишида Билли мажлисдагиларга Сент-Луисда бўладиган уйғониш йиғилишлари тўғрисида сўзлаб берди. У Худога берган ваъдаси ҳақида ҳам хабардор қилди, агар Бетти Догерти соғайса, у хушхабарлаш меҳнатига боришга ва токи Худо унга одамлардан ҳеч қачон пул сўрашига тўғри келмаслиги учун, молиявий муҳтожини тўлдириб турар экан, у ерда шу меҳнатда қолишига ваъда берган эди. Кейин Билли ваъз қилди, ундан кейин у кўп йиллар Бранхам Чодирида ваъз қилмади.
Ўз ваъзи учун, баҳайбат филистимлик жангчи Голиафни енгган паст бўйли Довуд ҳақидаги мавзуни олди. Бу батамом мос келадиган мавзу бўлиб чиқди, модомики, ёш Довудга ўхшаб, Биллида ҳам кучлар бўйича тенгсиз рақиблари бор эди. У кичкина шаҳарнинг воизи эди, чўнтагида сариқ чақаси йўқ, бу дунёнинг касаллик, оғриқ ва руҳий ғафлати каби айрим кучлари билан жанг қилиши учун, имон билан чиқди. Аммо у маҳорат ва малакаси, ҳамда пул маблағи етишмаслиги учун ташвишланмасди, зеро Худо у биланлигини билар эди. Худо билан эса, ҳамма нарса мумкин (Довуд ва Голиаф тарихидан бунга тасдиқ топамиз103).
103 1 Шоҳлар 17.
Марджи Морган Билли ва Медани уларнинг черковидан бошқа бир неча аъзолари билан бирга Сент-Луисга кузатиб қўйдилар. Роберт Догерти цирк чодиридек ўлчамдаги палаткани ижарага олди ва бутун шаҳар бўйлаб уйғониш йиғилишлари ҳақида реклама қила бошлади.
Биринчи кечки йиғилишга бор-йўғи бир неча ўн одам келди. Билли уларга, у билан Фаришта учрашгани ва Худодан бутун дунё одамлари учун Илоҳий шифоланиш инъоми топшириғини берганини сўзлаб берди. Кейин у Марджи Моргандан кафедрага кўтарилишини ва гувоҳлиги билан бўлишишини сўради. О, бу шундай кишини ўзига тортадиган гувоҳлик эди! Бир ярим ой бурун Марджи Морган тўшакда кучли оғриқ азобидан алаҳсираб ётган эди. Гўё унинг вақти-соати битганди. Рак уни шунчалик еб қўйганидан, унга ҳеч қандай умид йўқдек эди. Ва кейин мўъжиза юз берди. Ҳозир у ўзини ҳаётида ҳар қачонгидан ҳам яхши ва соғ-саломат сезаётган эди. Бундан кейин платформага Бетти Догерти чопиб чиқди. У ҳам ҳар қандай етти яшар қизчадек соппа-соғ ва кучли кўринар эди. Бу икки гувоҳликни умумий манзара учун олиб, Билли одамларни шифо олишлари учун Худо ваъдасига мутлақо ишонишга чақириб, қисқагина ваъз қилди. Кейин у, ким касал бўлса, олдинга чиқишини сўради. Платформага ибодат қилишлари учун ўн саккиз киши келди.
Биллининг энг биринчи ибодат қилганларидан бири, етмиш ёшли аёл бўлиб, унинг боши бинтланган эди. Унинг бурни учида гольф ўйини коптогидек катталикда ўсма бор эди. Билли аёлнинг ўнг қўлини чап қўлига олганида, қўлининг ички томони носоғ-қизил рангга кирди ва шиша бошлади. У тебранишнинг, лўқиллаб аёлдан чиқаётганини, қўлидан, вена олдидан ўтиб ва кейин тўғри унинг юрагига йўналаётганини ҳис қилди. У шишган ва қизарган қўлининг ички томонида тўпланаётган оқ ғуддачаларни ўргана бошлади. Улар ҳам, Марджи Морганни қўлини ушлагандаги кўрган ғуддачалар гуруҳидагидек тарзда ҳаракатланаётган эди.
— Бу рак, шундай эмасми?— сўради у.
Аёл буни тасдиқлади. Билли Исо Масиҳ Исмидан бу аёл шифоланишига ибодат қилгач, қўлидаги пульсация тўхтади, ўсма кичрайди ва унинг қўли нормаль ҳолатига қайтди. Гарчи, ҳатто унинг бурнидаги рак ўсмаси аниқ кўриниб турган бўлса-да, Билли аёлни шифоланганини эълон қилди.
Кейин Билли ҳассасига қаттиқ суяниб, оқсаб олдинга чиққан кекса одамга келди. У одам Биллига кўп йиллардан бери чўлоқ бўлиб қолганлигини айтди. Қачонки Билли унинг қўлини олди ва ҳеч қандай тебранишни сезмади, шунда у Ёқубнинг 5:14-15 мактубида ёзилган: “Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамиятининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо Номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади”. Худо ваъдасига ҳуқуқини даъво қилиб, Билли ўша одамнинг пешонасига зайтун ёғи суртди ва кейин Исо Масиҳдан уни шифоланишини сўрай бошлади. Билли ҳали ибодатини тугатишга улгурмай, қари одам ҳассасини бир томонга ташлади ва соппа-соғ, тетик аҳволда, худди йигирма ёшга яшаргандай, қадам ташлаб кетди. Энди керак бўлмай қолган ҳассани олиб, Билли платформа устидаги кўндаланг тўсинига илиб қўйди.
Бутун оқшом худди шундай давом этди: бирин-кетин шифоланиш бўлиб ўтаверди. Ўша оқшом иккита карнинг қулоғи эшита бошлади, кўр одамнинг кўзи очилди. Албатта, ҳамма шифоланиш ҳам кўринавермасди, аммо, ибодат учун олдинга ўтган ҳар бир киши Биллининг ибодатидан кейин улар билан қандайдир ғайритабиий нарса бўлганлигини таъкидлар эдилар. Одамлар тўдаси уйларига жуда ҳаяжонли аҳволда тарқалишди.
Ҳали ҳеч ким кўрмаган бунақа мўъжиза ҳақидаги хабарлар шу заҳоти маҳаллий эълонлар узатиш системаси томонидан тарқалиб кетди, ва кейинги оқшом чодирда бўш ўрин қолмади. Кейинги оқшом кўпроқ стуллар қўйилди ва шунга қарамай, кўплаб одамлар ташқарида туришар эди. Ҳафтанинг қолган кунлари ҳам худди шундай бўлди: чодир ҳаммани сиғдироладиган даражада катта эмас эди. Шунга қарамай, ташқарида турганлар уйларига кетмасдилар. Улар Биллининг ваъзини эшитиш учун эшикка талпинишар, кейинроқ уларга ибодат учун олдинга ўтиш имкони бўлишига умидвор бўлишар эди.
А қанақанги шифолар бўлди! Ҳафта давомида, бир мартада шунчалик кўп шифоланишларни Билли ҳеч қачон кўрмаган эди. Одамлар кўз ақийлигидан, артритдан, грижадан, туберкулёздан, диабетдан, шолдан, шишдан, ракдан, асаб таранглиги хасталиги, ошқозон касаллиги ва бошқалардан шифоланишар эдилар.
Билли одамларнинг бирор касалликдан қийналаётганини, қўлидаги аломатдан аниқлар эди. У қўлидаги инъом нималарга қодирлиги ҳақидаги элементар билимга эга бўла бошлади. Шунга қараганда, бирор-бир микроорганизм чақирадиган ҳар бир касаллик маълум бир частота билан тебранарди. Унинг чап қўли жисмонан бу тебранишлардан таъсирланар, унга жавоб берар эди. Қўлининг ички томонида пайдо бўладиган оппоқ ғуддачалар уни ҳаммасидан кўпроқ қизиқтирар эди. Шу ғуддачалар тўпланадиган конфигурация, яъни унинг ташқи кўриниши гўё ҳар бир касаллик учун ҳар хилдай эди. Ҳар бир тўпланишларни алоҳида ўргана туриб, у микроорганизмми, ёки у вирус бўладими, ёвуз руҳ борлиги сабаб чақирадиган ҳар қандай касалликни у аниқлай олар эди. Албатта, Биллига тажриба етаридан кўп эди.
Шанба куни кечқурун платформага 93 ёшли узун оқ соқолли қарияни замбилда олиб келишди. Унинг оёғлари ёғочдан ва кўзи эса сунъий қўйилганди, аммо у бутунлай кар бўлганидан унинг эшитиши учун ибодат қилишларини хохлар эди. Уни ёғ билан мойлаб, ва Исо Масиҳ Номидан ибодат қилингач, у ҳатто шивир-шивирни ҳам эшита олди.
Якшанба куни кечқурун платформага 65 ёшли қора-танли хизматкорни келтиришди. Бу одам 20 йил мобайнида кўр эди. Билли унинг юзига фонар нурини йўналтирди, натижада унинг киприклари бор-йўғи салгина қимирлади. Бу одам учун уни мойлаб, Раббий Исми билан сўраб, ибодат қилди. Кейин Билли ўз қўлини кўр одам юзига тутди ва сўради:
— Сиз менинг қўлимни кўра оласизми?
Одам ҳаяжондан титраб хитоб қилди:
— Ҳа. Ҳа, мен ниманидир кўраяпман. Бу ғира-шира.
— Бу менинг қўлим, — деди Билли. — Унга қараб туринг ва қачон бошқа кўролмасангиз менга айтасиз.
Бу сўзлар билан Билли қўлини ўша алфозда кўз баландлигида ушлаганча, платформада орқасига кета бошлади. Қачонки у 12 метрлардан кўпроқ платформа охирига келганида, эркаккина бирдан баландга қаради ва хитоб қилди.
— Раббийга Шукур! Мен чироқларни санай оламан! Ва мен улар осиб қўйилган тортқиларни кўраяпман!
Душанба куни эрталаб, шаҳардан бир неча хизматчилар Биллининг меҳмонхона номерига, ундан яна бир ҳафта бу йиғилишларни давом эттироладимикан, деб сўраш учун келишди. Билли уларга бу ҳақида ибодат қилиб, кейин уларга қарорини маълум қилишлигини айтди. Хизматчилар кетгач, Билли ва Меда Раббийдан раҳбарлигини сўраб тиз чўкишди. Улар ибодат қилиб бўлишгач, бир муддат улар жим қолишди, Меда ўз Библиясидан ўқиши кераклигини сезди. Уни тахминан очди ва Ишайёнинг 42-бобидан ўқий бошлади:
Мана , Менинг хизматкорим, қайсиники Мен қўлидан ушлайман, Менинг танлаганим, ундан Менинг жоним рози. Мен унга Руҳимни солдим ва у мажусийларга ҳукмни эълон қилди... Мен, Раббий, сени ҳақиқатга чорладим, ва сени қўлингдан ушлайман ва сени асрайман, ва сени халқ учун аҳдим этиб қўяман, мажусийларга огоҳлик учун, кўрлар кўзи очилсин учун, қулларни қамоқдан ва қоронғуда ўтирганларни – зимистондан чиқариш учун104.
104 Ишаё 42: 1,6,7. Карол Иаков таржимаси: “Мана Менинг Ўғлим, Қайсиники Мен қўлидан тутаман, Менинг танлаганим, қайсидаки Менинг жоним рози. Мен Ўз Руҳимни Унга бераман, ва халқларга ҳукмимни эълон қилади... Мен, Раббий, Сени чақирдим, ҳақиқатга, ва Сени қўлингдан тутаман ва Сени асрайман, ва Сени халқ учун аҳд этиб қўяман, мажусийлар билиши учун, кўрларнинг кўзи очилиши, қулларни қамоқдан, қоронғудагиларни – зиндондан чиқариш учун”.
Билли бу унинг саволига жавоб эканлигини ҳис қилди. Наҳотки у ўз кўзлари билан махбуслар қамоқдан чиққанларини ва ҳатто кўрлар кўра бошлаганларини кўрмадими? Сент-Луисдаги хизматчиларга қўнғироқ қилиб, у яна бир ҳафта уйғониш ва шифоланиш йиғилишларини ўтказишда давом этишини айтди.
Ўша оқшом Билли лим тўлган чодирда ваъз қилди, ва касаллар учун кечки соат биргача ибодат қилди. Махбуслар ришта, ўт тоши, без касалликлари, кўриш ёмонлашиши, юқори қон босими, артрит ва рак каби касалликлардан озодликка чиқишда давом этаверди. Гўё, ҳеч нарса одамларнинг Исо Масиҳ кучига ишончига қарши туролмасди. Бир одамнинг қўли 29 йил давомида шол эди. Ибодатдан кейин у бемалол қўлини боши узра айлантирди. Майиб аёл замбилда келтирилиб, чодирдан ўзганинг ёрдамисиз ўзи чиқиб кетди. Ўнг оёғи суяк-бўғин туберкулёз одам, қачондир оғриқ оёғи билан шахдам қадам ташлаб ва ҳеч қандай озгина ҳам оғриқни сезмаган ҳолда кетди. Қўлида боласини тутган, бошқа аёл Биллига боласини ҳеч қачон кўзини очмаганлигини айтди. Билли Исо Масиҳ Исмидан ибодат қилди ва боланинг кўзлари очилди.
Шу оқшомларнинг бирида Эвангелина Гетти деган ўн бир ёшар қизча ўзидан кичикроқ болани платформага келтирган эди, бола эса эшитмасди. Билли қизнинг ҳикоясини эшитиб бўлгач, у бу сўзларни микрафонда такрорлашини сўради. Эвангелина – Боббининг ота-онаси Худога ишонишмайди, лекин мен ишонаман, — деди. У Худо нималар қилиши мумкинлигини кўрди, ва шунинг учун ўз дўсти Боббини бу йиғилишга, унинг шифоланиши учун олиб келди. Билли Боббини муқаддас ёғ билан мойлади ва Исо Масиҳ номи била у учун ибодат қилди. Боббининг эшитиш қобилияти тикланди.
Бу кар боланинг шифолангани ягона ҳодиса эмас эди. Бир куни кечки 12:30 да, қачонки Билли ибодат хизматини тугалламоқчи бўлган эди, бир эркак чодирнинг орқа томонидан қичқирганча югуриб кирди:
— Бранхам ака, тўхтаб туринг! Ҳали тугатманг.
У одам платформага ўн икки яшар қизчани келтирди-да, тушунтира кетди:
— Мен — Иллинойс штати шимолий қисмидан, хизматчиман. Дўстларимдан айримлари қўнғироқ қилиб, сизнинг ибодатингизга Раббий Исо қандай жавоб бераётганлигини сўзлаб бердилар. Қизим учун ибодат қила олишингиз учун мен кун бўйи машинада юрдим. У туғилганидан бери бутун ҳаётида ҳеч қандай товуш эшитмади.
Қизчани зайтун ёғи томчиси билан мойлаб, Билли нигоҳини осмонга қаратди ва жим ибодат қила бошлади: “Азиз Раббим, илтимос, Исо Масиҳ Исмидан, бу қизчанинг эшитишини тикла”.
Қизча гўё нимадандир қўрққандай сапчиб тушди. Қўлларини қулоқларига қўйганча отасига қараб югурди. У эшита билди!
Ҳар кечқурунги йиғилиш бошида, бу уйғониш йиғилишлари вақтида ибодат қилинган айрим одамлар шифоланганликларини айтиш учун олдинга чиқар эдилар. Улар қаторида бурни учида рак бўлган кекса аёл ҳам бор эди. У учун ибодат қилинган кечқуруннинг ўзида, ўша шиш бўлган жойда кичикроқ чуқурча қолдириб, рак тушиб кетди. Бошқа бир кекса аёл ҳозир қўллари қандай яхши ишлаётганлигини кўрсатди, у тушунтирдики, муваффақиятсиз операциядан кейин охирги икки йил давомида иккала қўли ҳам букилмай ва ҳеч нарсага ярамай келганлигини, ҳозир қўллари яхши ишлаётганлигини кўрсатди. Олдин бўғин ревматизмидан қийналган одам, ҳозир оёқ-қўллари қандай яхши ҳаракатланаётганлигини намойиш қилди. Ёшгина аёл оёқ кафтини синдириб, чап оёқ тўпиғига зиён етказганини, шундан тери остидан туртиб чиқаётганини айтиб берди105. Врачлар ҳеч қандай ёрдам беролмади. Аммо у учун Билли ибодат қилганидан ўн беш минут ўтиб, унинг оёғи совий бошлаётганини ҳис қилди. Пастга қараб шиш кичрайгани, ва суяк ўзининг олдинги жойида турганини кўриб, ҳайрон бўлди.
105 Кафт суяги — болдир ва бармоқлар орасидаги тўпиқнинг бир қисми.
Бир неча охирги йиғилишлар вақтида платформа атрофида ибодат қилишлари учун шунчалик кўп одам тўпланганидан, Билли бир одамдан бошқасига базўр ўтар эди. Ибодатга муҳтож ҳар бир одам учун кўп куч сарфлаб ёнига борар, шу туфайли, хизмат кечаси соат иккигача чўзилар эди. Ҳар кечқурун Билли хизматни тугатган вақтида, у шунчалик ҳолдан тояр эдики, жаноб Догерти уни машинага боришга ёрдам бериши лозим эди. Кундузи бу юк устига қўшимча, Роберт Догерти Биллини кечки йиғилишларга келолмаган одамлар уйларига ибодат қилиши учун, машинасида олиб юрар эди.
Ниҳоят, Биллини келажакка илҳомлантириб, шифоланиш билан борадиган илк уйғониш йиғилишлари тугади. Имони орқали у ўзининг янгича хизматига кирди ва Худо уни дуо қилди. Ўтган ўн бир кун мобайнида Билли мингдан ортиқ одамга қўл қўйди ва ибодат қилди. Асирлар қамоқда чиқарилгандилар, аммо бу, ўз навбатида орқасидан маълум оқибатларга олиб келди. Биллининг жисмонан силласи қуриган эди. Шунга қарамай у қониқиш сезган эди, чунки у Масиҳ меҳнатини олдинга этиш учун бутун кучини сарфлаганлигини билар эди. Афсуски, Билли Сент-Луисда компанияларини ўтказишда шундай услуб ўрнатдики, у туфайли икки йил ўтиб, бу фаолият соҳасидан бутунлай кетишига оз қолди.