Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Шафқатсиз дўппослангани

4 bob

1922-1923



1923 ЙИЛ 5 МАЙДА Элла Бранхам саккизинчи ўғилни туғди, исмини Говард Даффи қўйди. У акалари компаниясини тўлдирди. Кичкина Чарльз — 4 ёшда, Джесси — 7 ёш, Эдгар –9 ёш, Мелвин — 11 ёш, Генри — 12 ёш, Эдвард — 13 ёш ва Уилльям — 14 ёшга тўлганди. Чарльз Бранхамга ўзининг саккиз боласини боқиши борган сари қийинлашар, айниқса совуқ ойлари. 1922 — 23 йилнинг бутун қиши Билли, отасига оилани озиқ-овқат билан таъминлашига ёрдам қилиб, қопқонлар қўйиб юрди. Мистер Уотен ерини ўрмонли участкаси ондатра, опоссумлар,9 қуёнлар, сув қундузи ва скунслар10 билан тўлиб тошган эди. Ҳар кеча, соат иккида, Билли фонарни олиб, қопқонларни текширишга кетар, кўпинча мактабга борадиган вақтга қараб қайтар эди. Бошқа кийими йўқлиги сабабли, у кўпинча синфга ҳозиргина терисини шилган скунсга сасиб кириб келарди. Бундан ўқувчилар ғоят жирканишар, шунга қарамай, бу норозиликларни ўрнини, оилага келадиган фойда босиб кетарди. Қачон қопқонга қуён тушса, Билли уни 15 центга сотиши ва кейин 22-калибр бир қути патрон сотиб олиб, ундан яна 3 — 4 қуённи отиши мумкин эди. Она кечки овқатга қуён, қуруқ печенье ва подливка қуйиб берар эди. Овнинг қолганини Билли шаҳарда сотарди, пулига кукуруз ва буғдой уни харид қиларди.

9 Опоссум — сут эмизувчилар оиласининг халтачалилар гуруҳидан бўлган жонивор. Танаси узунлиги 8 см. дан 50 см. Гача, думи 9 см. дан 53 см. гача. Америкада Канаданинг жанубий қисмидан то марказий Аргентинагача тарқалган бўлиб, 65 тагача тури бор. Гўшти учун овланади. (Тарж.)

10 Скунс — сувсарлар оиласидан, мўйнали йиртқич ҳайвон, тўқ жигарранг ёки қора мўйнаси қимматли бўлиб, у хавф туғилган вақтда ўзидан сассиқ ҳидли суюқлик сочади. (Тарж.)

Шаҳарга бориш унга жуда ёмон таъсир қиларди. Джефферсонвиллнинг ҳамма жойида Бранхамлар оиласининг оти ёмонга чиққан, ҳатто одамлар учратмаслик учун, кўпинча кўчанинг нариги бетига ўтиб кетишарди. Баъзилар, Билли билан одам йўғида гаплашишар, агар яқин атрофда бирор одам кўриниб қолса, гапни узиб, кетиб қолишар эди. Бу болага оғир ботарди. У, отаси ва амакисини жанжалкаш тўдага қўшилганини — чекиши, табак чайнаши, азарт ўйинларни ўйнаши, ичиши ва яширинча самогон сотишларини биларди. Лекин Билли аччиқ алам билан фикрлади: “Мен нима гуноҳ қилдим? Бунда менинг айбим йўқ. Мен ҳаётимда ҳеч қачон ичмаганман. Нима учун мени уларга қўшадилар?”

Сўз Биллини ичишга уриниб кўрмаганлиги ҳақида кетмаяпти. Бир куни, баҳорнинг якшанба эрталабида, у Эдвард билан дарёга борди. Ўша томонга отаси қўшниси — Чарльзга ҳайдаш апаратини ясаб берган мистер Доринбуш билан боришди. Болалар ўзларининг эски сув ўтказадиган қайиқни олмоқчи ва эски ташлаб юборилган шиша бутилка қидирмоқчи бўлишди (Чарльзга доим уй-пивоси учун бутилкалар керак бўларди ва у бутилга эвазига яхши тўларди, ҳар ўнтасига беш центдан). Биллининг қайиғида рули йўқлигидан, тез сув оқимларида уни бошқаришни қийинлаштирар эди. Эшкак сифатида иккита тахта ишлатишарди; Билли қайиқни бир томонидан беўхшов эшкак эшар, Эдвард эса бошқа томондан. Мистер Дорнбуш Биллини ёқтирди ва ҳозир энди Билли эрталабга уни сув ўтмайдиган кемасини беради деган умидда, яхши таассурот қолдириш учун астойдил ҳаракат қилди.

Дарёдан унчалик узоқ бўлмаган жойда сўқмоқчага кўндаланг бўлиб, бўронда йиқилган дарахт ётган эди. Чарльз дарахтда бир оёғини ошириб ташлади, лекин ундан ўтиб кетиш ўрнига, у бутоққа суяниб олди ва:

Келинглар, шу ерда тўхтайлик ва озроқ ором олайлик, — деди.

Чўнтагидан кичикроқ ясси виски бутилкасини чиқариб, уни лабларига этди ва кейин ўртоғига узатди. Мистер Дорнбуш бир қулт ичди ва Чарльзга қайтарди, у эса уни диккайиб турган дарахт томирлари орасига яширди.

Биллига уни кўнглини олишнинг бундан бошқа яхшироқ вақти бўлмайдигандай туюлди.

Мистер Дорнбуш, эрталабга укам билан сизнинг қайиғингизни олсак бўладимикан?

Албатта, Билли. Зўр бўларди.

Ҳар қалай битта бўлса ҳам, мен ёқадиган одам бор, — ўйлади Билли, ҳаяжонда дағиллаб.

Чарльз яна бир марта вискидан бир қултум ютди ва яна бутилкани ошнасига узатди. Мистер Дорнбуш чанқоғини қондиргач, у бутилкани Биллига гапириб узатди:

Ол, Билли, ютқани.

Билли айтди:

Йўқ, раҳмат. Мен ичмайман.

Мистер Дорнбуш бу сўзлардан ҳайрон бўлгандай эди.

Ирланд, бунинг устига Бранхам, сен менга ичмайман, демоқчимисан?

Чарльз бошини қимирлатди ва юзида норозилигини ифодалаб, деди:

Менда бир тўда болалар ўсяпти, лекин уларнинг бири нозигойим. Ва бу ҳам бўлса — Билли.

Билли ловуллади:

Мен?! Нозигой?! — у бу фикрни ўзига нафратини сезди. — Мени нозикой деб аташларини ўзи, қусқумни келтиргудек жонимга тегди. Менга бутилкани беринг.

Мистер Дорнбуш флажкани унга узатди — Билли у одамнинг қўлидан тортиб олди, очди ва қатъий жаҳл билан лабларига босди. У бутилкани баландга кўтара бошлади, лекин бир томчи вискидан унинг оғзига тушишидан олдин, у шамол гирдобига олган баргларнинг шивирлашига ўхшаш шовқинни эшитди: “Хш-ш-ш-ш!”. Бутилка унинг лабида тўхтаб, Биллининг қўли қотиб қолди — Хш-ш-ш-ш! Бу унинг хаёли эмас эди — у буни шунчалик аниқ эшитдики, худди ёнидаги суҳбатни эшитгандай.“Хш-ш-ш-ш!”. Бир лаҳзада Билли ўша теракдаги амр қилувчи овозни эслади: “Ҳеч қачон ичма, чекма ва танангни ҳеч қандай тарзда харом қилма. Қачон улғайсанг, сен учун меҳнат бўлади”.

Ўлгудай қўрқиб кетган, умидсизлик ва саросималикка тўлганБилли бутилкани тушириб юбордида, далалардан аччиқ-аччиқ йиғлаб чопиб кетди.

Чарльз иршайди:

Хўш, мана кўрдингми, мен сенга айтдим-ку. У борку, аниқ нозикой.

Қаёққа бурилмасин, Билли — ҳаёт унга нафрат билан тишини қайрарди. У мактабда еттинчи синфгача ўқиди, ўқиш ҳам турли қийинчиликлар билан боғланган эди. Қишлоқ мактаб системаси ўқувчиларнинг ўзлари дарсликларни ва мактаб жиҳозларини сотиб олишларини талаб этар эди. Биллининг ота-онасида ҳатто қалам ва вараққа пули йўқ эди, дарслик ҳақида гапирмаса ҳам бўларди. Шунинг учун Билли ҳар сафар дарсларга тайёрланмоқчи бўлса, у бошқа ўқувчилардан дарсликларни олиб туришга мажбур эди.

Ўша пайтларда мактаб программаси болаларни юксак аҳлоқ ва ақл-идрокни кенгайтириш учун тарбиялашга йўналтирилган эди. Бир дарс, қайсики Биллининг юрагига тегди, бу Генри Лонгфеллонинг “Ҳаёт мадҳияси”ни ўрганишга бағишланган эди.

Ғамгин байтларда қилмагин даъво:

“Ҳаёт бир бўм-бўш туш!” Кимда Жон11

Ухласа, у жони ўлик:

Ҳаётда олий маъно яширин.

Ҳаёт хаёл эмас. Ҳаёт жасорат!
Жон эмас у ўлган, а жасад.
“Тупроқ эдинг ва тупроққа қайтасан”, —
Жон ҳақида эмас, гапирган У Зот.

Ғам эмас ва на бахтиёрлик ҳам,
Эмасдир Ҳаётнинг мақсаб — муроди:
Бизни У меҳнатга чорлайди,
Олға интилмоқ лозим, ҳам керак.

Йўл олис, Замон бўлса елади —
Унда сен ҳеч нарсани йўқотма.
Эсда тут, юрагинг уриши — унинг
Дафн маросимин гум-гуми.

Бўл турмушнинг жанг майдонида,
Лашкаргоҳида бўл Ҳаётнинг
Қул бўлма, ва лекин бўлгин довюрак,
Жангларда чиниққан, тоблаган кўкрак.

Ўтмишингга сен тўкмагин кўз ёш
Келадиганин узоқ қилмагин орзу,
Ҳаракатинг қил ва фақат Ҳозирда
Унга топширгин ўзни, ишонгин Унга!

Улуғлар ҳаёти чорлайди
Бизларни боришга улуғворликка,
Йўлимиздан деб қолсинда бир из
Нишона қолсин Замонлар қумида.

Балки олиб борар бу из
Бошқаларнинг ҳам йўлига —
Адашганларнинг, чарчаганларнинг
Уйғонишлари учун дадилликка.

Қўрқмасдан, қани тур, ишга урингин,
Унга бағишлагин бор-йўғ кучингни
Ва ўрган машаққатли меҳнатда
Кутишни келишин яхши кунларни!

11 Бу шеърни таржима қила туриб, И.А. Бунин 1- ва 2- қатордаги “жон” сўзини “руҳ” сўзи билан алмаштирди. Г. Лонгфелло асл матнда, “spirit” — “руҳ” сўзини эмас, балки “soul” — “жон” сўзини ишлатди

Бу шеър Биллини илҳомлантирди. Шунга қарамай, ҳатто энг кучли орзуларида ҳам, унинг ўз шахсий ҳаёти замонлар қумларида қанақа из қолдиришини ўйлаб, тасаввур қилолмасди. Мана шу лаҳзада Лонгфеллонинг шеъри “қийинчилик саҳросида” умидни тараннум қилади. Ўз ҳаётида ҳис этган ноҳақликни тушунишга ҳаракат қилаётган ўн тўрт ёшли жулдурвоқи болани рухлантирган ушбу улуғвор сўзлар Биллининг юрагида жаранглади. Ўз ёшларига нисбатан каттароқ болалар уни жиғига тегишар ва иложини топсалар: Кентукки штатида туғилган деб, қашшоқ-камбағал деб, ўз ёшига кўра кичкина деб; ниҳоят, уларга ўхшамаганлигидан камситишарди.

Бу вақтга келиб Билли ўз оиласининг қашшоқлиги сабабини билди: отанинг ичкиликбозлиги. Бир куни, қишда уни жулдур кийинганлиги учун навбатдаги масхаралашларидан кейин, Билли тарих дарслигида, Авраам Линкольн Янги Орлеанда кемадан қандай тушгани ва қуллар сотиладиган аукцион ёнидан қандай ўтганлиги ҳақидаги воқеани ўқиб қолди. Бу ҳикоя бўйича, Авраам Линкольн, қандай оқ танли одамларйирик ва баққуват қоратанли эркак учун нарх таклиф қилиб турган бир пайтда, ўша қулнинг хотини ва болалари қанчалик йиғлаганча ёнида туришини кўради. Линкольн кафтларини қорсиллатиб деди: “Бу нотўғри! Ва бир куни мен бунга хотима бераман, ҳатто агар бу учун ҳаётимни берсам ҳам!” Билли тарих дарслигини бир томон суриб қўйди-да, ўйлади: “Ичкиликбозлик ҳам нотўғри! Ва бир куни мен бунга хотима бераман, агар бу учун ҳатто менинг ҳаётим лозим бўлса ҳам!”

Шунга қарамай, унинг тасаввурини, география дарслигида Аризона даштиҳақида ўқиганидай ҳеч нарса бунчалар кучли тўлқинлантирмаган эди. У бутун юраги билан ўша ерда бўлишга чанқади; кактуслар биланқопланган, очиқ ерларда от миниб юришни орзу қилди. Бу шунчалар романтик, таскин берадиган ва меҳр-шавқат қўзғатадиган бўлиб туюлди. Унда шоирлик уйғонди, лекин ўз фикрларини ёзадиган ҳеч нарсаси йўқ эди; шунинг учун партадош шеригидан қоғоз варағи сўраб олди ва ёзди.

Жуда ҳам соғинаман мен
Жануби-ғарбнинг олисликларини
Қалин соялари чўзилган
Тизмалари-ю, чўққиларини

Қарайман койота пистирмасига,
Чор атроф кўкимтир қоронғу жуда.
Бўри увиллашин ҳам эшитаман-ку,
Узун шохлилар ўтлаган тўда.

Ва қаердадир этак ичкарисида
Тинглайман йўлбарснинг ўкиришини,
Ул олис тоғларда, Каталинада,
Аризонанинг ўтган сарҳадларини.

Афсуски, ёши катта болаларнинг ситамлари биргина масхаралаши ва захарханда койишлари чегарадан чиқа бошлади. Дарслардан кейин бир неча бор унга ташланишди. Билли ўз ёшига нисбатан кичкина эди, лекин жуда мард-жасур эди, яна шундай феъли бор эдики, у жуда тез эди. Болалар уни йиқитишар, у эса яна турар эди. Шунда болалар уни, қайтиб туришга кучи қолмагунича йиқитишни давом эттираверардилар. Айрим вақт унинг оғзи шунчалик шикастланардики, у қаттиқ овқатни чайнай олмасди.

Бир куни, 1923-йил бахор кунларидан бирида, Билли бир қизни, унинг китобларини кўтаришиб, мактабдан уйига кузатиб қўйди. Уйига борадиган йўлда уни бешта жангари ўраб олишди ва лойга итардилар. Улардан бири:

Сен нима бу қизча билан юрибсан?–деди тиржайиб.

Бошқаси иржайиб:

Эй, хатто у билан юришни хаёлинга ҳам келтирма, сен эшитаяпсанми, сассиқ пати чиқмаган Кентукки “скво-чумчуқчаси”?

Биллининг Кентукки штатида туғилганлиги ва унинг онаси ярим томон индеец — скво12 эканлиги уларга маълум эди, шу сабабдан улар уни “сиво чумчқчаси” деб хақоратлар, устидан кулардилар.

12 Скво (инглизча squaw — индианка; хотин) — Шимолий Америкадаги туб маҳаллий яшовчи аёлларини шундай атардилар (айниқса, оилаликларини). (Тарж.)

Бундай таҳқирдан сўнг Билли оёғига турди ва жазаваси тутиб ҳар томонга муштларини чўзиб, уларга ташланди. Аммо беш киши — бу битта дегани эмас: жангарилар у билан роса овора булишди, бироқ, унинг қўлларини орқасига қайира олишди. Кейин тўрталаси уни ноилож ҳолатда ушлаб турар экан, биттаси қўлига оғирроқ тош олиб, у ҳушинийўқотиб ерга сирпалиб тушмагунича унинг юзига уриб турди.

Билли уларга ёлвора бошлади:

Илтимос, мени қўйворинглар! Тўғри уйга кетаман. Сўз бераман.

Шундайга ҳам у ярим ҳушсиз бўлгани учун, болалар кўнди. Лекин қўйиб юборишдан олдин уни ерга улоқтирдилар ва юзини йўлнинг расво тошларига суртиб, бир-икки тепдилар. Буни анчайин разиллик билан қилиб кетишди.

Билли тўғри уйга кедти, лекин қўлини қовуштириб ўтириш учун эмас. Эшик устида илиниб турган 22-калибрли “Винчестер” милтиғини михдан олди, уни 16 та патрон билан ўқлади, кейин (оқ акация буталари оралаб) энг яқин йўлни танлади ва ўзи билган, болалар ўтиши керак бўлган жойга қараб йўл олди. У йўл четида писиб кута бошлади. Тез орада товушлар эшитила бошлади.

Биз яхшигина ўргатиб қўйдик, бу “кукуруз кемирувчиси”ни. Энди-ку у билади, қиз билан юришни қандайлигини, — деди улардан бири.

Бошқаси маъқуллади:

Сизлар кўрдингизларми у қандай қўрқиб кетди? А?

Навбатдагиси қўшиб қўйди:

Бўлмасачи, бу кентукки “скво-чумчуқчаси” энди билади, қаерда ўзини жойи.

Буталар орасидан чиқиб, Билли уларнинг йўлини тўсди ва тепкини кўтариб, совуққонлик билан деди:

Қайсинг биринчи ўласан, қолганларнинг қандай ўлганини кўрмаслик учун?

Ўз кўзларига ишонгиси келмай бешаласи ҳам оқариб кетди ва қўрқиб додлашди.

Билли деди:

Ҳиққиламанглар, чунки ҳаммаларингиз ўласиз, бир-биринг кетидан.

У милтиғини, юзига тош билан уриб ташлаган болага тўғирлади:

Сендан бошлаймиз.

У тепкини босди. “Шёлк”,– отилмай қолди. Билли тез затворни торди ва патронникка бошқа патрон солди. “Шёлк”,– бу ҳам отилмади. Бешала болакайлар аллақачон оёғи куйган товуқдай — ақлдан озгандай, бор кучи билан бақириб, ариқлардан ҳатлаб, дарахтлар оралаб, ўша бадбахт, мудҳиш жойдан иложи борича тезроқ қутилиш ҳаракатида қочишар эди. Билли ўлдириш истагида жазава билан милтиқни ўқлашда ва тепкини босишда давом этаверди: “Шёлк, шёлк, шёлк, шёлк...”. лекин битта ҳам парон отилмади.

У бешаласидан ном-нишон ҳам қолмади. Ерда эса, Биллининг ёнида 16 та патрон сочилиб ётарди. У патронларни тўплади, уларни тупроқдан тозалади ва қуролни бошқатдан ўқлади. У нишонни дарахтга тўғирладива тепкини боса бошлади: “Бах, бах, бах, бах...”. Бу сафар битта ҳам патрон отилмасдан қолмади ва дарахт танасига ўқлар учар, ундан эса парча-парча пустлоғи ҳар томонга учарди. Билли қаҳру-ғазабдан ёниб йўлнинг ўртасида турарди. Кейин а йўқ, бэ йўқ, аччиқ ва аламдан ич-ичидан тўхтатиб бўлмайдиган асабий қаҳ-қаҳ уриб кулди. У шунчалар қаттиқ кулдики, унинг шиш юзларидан кўз ёшлари оқди.

Ўша йили, мактаб ёзги таътилга ёпилганда Билли уни тарк этди ва бошқа у ёққа қайтмади.



Up