Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Кўзи ожиз одамнинг одатдан ташқари туши

31 bob

1946



Сент-Луисдаги ҳайратга соладиган шифоланишлар ҳақидаги илҳомлантирувчи янгиликлар ток новдасидай ҳар томонга тарқалиб, жанубий штатлар ва ғарбий штатларнинг марказий қисмида тармоқланиб кетди. Шу тарзда, ҳамма жойда Индианадан Уилльям Бранхам деган воизга қандай қилиб Фаришта келгани, унга қийналаётган инсониятга Илоҳий шифо неъматини келтириш топшириғини бергани ҳақидаги тафсилотлари кенг тарқалди. Тез орада, Билли Сент-Луисдан уйга қайтганидан кейин, унга бошқа бир нотаниш хизматчи ― муҳтарам Адамсдан телеграмма келди, унда у Биллини таклиф қилган эди ва Арканзас штати, Камден шаҳрида бир ҳафталик шифолаш кампаниясига спонсорлик қилиш истагини билдирган эди. Билли рози бўлди ва йиғилишларни 1946 йил августининг биринчи ярмида ўтказишга узил-кесил режалаштирди.

Биллида ўзининг костюми бўлмаганлигидан, у биродарларининг биридан, автомобил авариясида “бўлган” ва ундан бир неча жойида йиртиқ билан “чиққан”, кийилган костюмини сўраб олди. Меда шимига бир неча термоклейли ямоқни дазмол ёрдамида ёпиштириб қўйди, а Билли эса каттакон ва анча билиниб турадиган ўнг томон олд чўнтакдаги ёриқни тикди. Кейин Меда унинг иккита оқ куйлагини олди, бўлиб, тўзиб кетган ёқаларини сўтиб олди-да, уларни тескари қўйиб, яна кўйлакка тикиб берди. Билли нарсаларини кичикроқ чемоданчага солди, уни ўзининг эски “Форд”ининг орқа ўриндиғига ташлади ва жанубга йўл олди.

Камденга келиб, Билли муҳтарам Адамсга одатдагидек эмас, бошқача салом бериб, тушунтирди:
― Кечирасиз, мен сизни чап қўлим билан қисаман, аммо у юракка яқин

Ҳақиқатда эса, Билли костюмининг эътиборсизлик билан тикилган чўнтагини ўнг қўли билан ёпиб, уни кўрсатиб қўйишдан тортинар эди. Бир неча ойлар мобайнида шу тарзда саломлашишни одат қилиб олди.

Камден шаҳри 15 000 истиқомат қилувчи аҳолиси билан, Арканзас штатининг жунубий чегарасидан унга узоқ бўлмаган ерда жойлашган эди. Аммо йиғилишлар бошланганидан кейин тез орада одамлар бутун Жанубдан келаётганликлари аниқ кўриниб қолди. Пастор Адамс мактабнинг катта спорт залини ижарага олди, у эса биринчи оқшомдаёқ лиқ тўлди. Билли одамларни Худога ишонишларига ундар эди, уларга “Худога ҳамма нарса мумкин”лиги ҳақида эслатар эди, лекин бу расмиятчи ҳеч кимга ишонмайдиган оломонга таъсир қилмади. Бошқа томондан қараса, гўё улар фақат кўпроқ “асослироқ” исботни кутиб, қизиққанларидан келганга ўхшаб кўринар эди. Билли уларни тинглашларини илтимос қилди:

― Ҳурматли дўстлар, мен бор-йўғи ― бир одамман; аммо мен сизга, менга ҳамроҳ бўлиб юрадиган Худо Ўз Фариштасини юборганини тушунтирмоқчиман.

Бир неча ондан сўнг, Билли атмосфера ўзгача бўла бошлаганини сезди. У худди шундай ҳолатни Туннель Милл яқинидаги ғорда ҳам сезган эди. Шубҳасиз, аудитория ҳам шундай сеза бошлади, чунки одамлар ҳар томонга қизиқсиниб аланглай бошлашди. Кейин Билли зал охиридаги эшикдан гир айланаётган оловли шар кирганини кўриб қолди.

― Менга У ҳақида бошқа гапиришим керак бўлмайди, зеро У энди тўппа-тўғри шу томон ҳаракат қилаяпти, ― деди Билли.

Бу ғайритабий олов шари йўлак бўйлаб нақ одамлар устидан ҳаракат қилар эди. Оломон ҳайратдан анграйиб қолди... Аёллар ва болалар қаттиқ қичқириб, ҳушидан кетиб ёки қўрқувдан сапчиб туша бошладилар.

Қаторлар орасидаги йўлакда қўйилган ва озроқ платформага қаратилган ногиронлар коляскасида баптистларнинг ногирон-хизматчиси ўтирган эди. Олов Шари унинг устидан ўтган пайт, у “ғилдиракдаги қамоқхонаси”дан сакраб турди ва у бор кучи билан қичқирганча, Худони улуғлаб, йўлакдан уни итариб кетди. Бу одамларни ҳайратга солди ва скептик ишонувчиларнинг ҳар қандай шубҳасини олиб ташлади.

Бу орадан қаҳрабо нур платформага келаверди ва у ерда Биллининг боши устида осилиб турганча тўхтади. Жаноб Адамс кафедранинг бошқа томонида турган эди, шу пайт маҳаллий газетанинг суратчиси бу ғайритабиий нурни плёнкага тушурди. (№1 Сурат) Кейинги сонияда муҳтарам Адамс:

― Мен буни кўряпман! ― дея қичқирганча, унга тегмоқчи бўлгандай, яқинлаша бошлади.

Бу нур ёрқинроқ нур сочди ва вақтинча кўзи қамашган пастор Адамс гандираклаганча, орқага тисарилди. Кейин бу юлдуз кўринмай қолди.

Иштирокчиларнинг гумонли муносабатлари йўқолди ва оқшомнинг қолган вақтида сув кўтарилаётгандаги тўлқин каби уларнинг имони кўтарилаверди. Билли одамларни, кимки у учун ибодат қилишини хохласа, бинонинг девори бўйлаб бир қатор тизилишларини сўради. Юзлаб одамлар турдилар ва тиқилишиб, тартибсиз навбат туза бошлашди. Билли одамларни унга ўнг томондан келишларини хохларди, ахир айнан шу ерда Раббий Фариштаси турар, у Фариштанинг кучли борлигини сезиб турар эди. Билли чап қўли билан одамларнинг ўнг қўлидан тутарди. Одамларга тегиши билан микроорганик ва вирусли касалликлардан унинг қўли шишиб, қизарар эди. Ибодат айтиб, агар унинг қўли нормаль кўриниш олса, Билли бу одамнинг соғайганини билар эди.бошқа муаммолари бўлган одамларга келсак, уларниг имони юракларида шунчалик жўш урар эдики, айрим пайт Исо Номига оддийгина ибодат, аввалари мумкин бўлмаган нарсани амалга ошиши учун бутунлай етарли эди.

Ўша оқшом юзлаб одамлар ҳаётида мўъжизалар бўлиб ўтди. Билли ярим кечадан ҳам узоқ вақтгача, ҳар бир бетоб учун навбатма-навбат ибодат қилди. Қачонки у, ниҳоят, ибодатни тўхтатганида, чап қўли шунчалик увушиб қолдики, у меҳмонхона номерига қайтиб, мускулларига яна сезги қайтиши учун, уни кран остидаги сувда ярим соат ушлаб туришга мажбур эди.

Эртаси эрталаб, нонуштадан кейин, меҳмонхона номерида ибодат қилаётиб, Билли ногоҳон, тўғри эшик ортидаги суҳбатни эшитиб қолди. Қандайдир эркак киши:

― Мен Бранхам акага бир неча сўз айтмоқчиман, холос. Мен ― репортёр ва мен унга бир нима кўрсатмоқчиман, — деди.

Эшикни олдида туриш ва Биллининг тинчлигини қўриқлаш бурчи бўлган меҳмонхона ходими жавоб берди:

― Ким бўлманг, ҳеч қандай ёрдам беролмайман. Менга у ёққа ҳеч кимни ўтказмаслик топширилган. Ҳозир ибодат вақти.

Эшикка келиб, Билли репортёрни номерига таклиф қилди ва у бўлса, чаққон хонага кирди. У суратни чиқарди-да, биллига узатди.

― Бранхам ака, бу ёққа қаранг.

Суратни олиб, Билли уни қарай бошлади. Бу сурат кеча кечқурунги йиғилиш вақтида олинган эди. Билли ўзини кафедрада турганини кўрди. Унинг тепасида ўша ғайритабиий нур пульс урар, а чап томондан муҳтарам Адамс турганди.

― Бранхам ака, ― деди репортёр, ― кеча кечқурун мен ишончсизлик кайфиятида бўлганлигимни тан олишим керак. Мен ўйлагандимки, Фаришта ва шифолашлар ҳақидаги ҳамма гаплар, ― бу психология холос. Аммо, мана бу, бу ерда суратдаги! Балкон остидаги бир-биридан бир хил масофада турган тўртта лампага эътибор беринг. Бошқа орқа томонингиздан ҳеч қандай ёритувчи ёритгич йўқ эди. Бу дегани, бу нур, бошингиз устида ва атрофида шуълаланаётган, ғайритабиийликдан бошқа нарса эмас.

Билли бош ирғади.

― Бу ҳақиқатан ҳам мен кўрган ўша нурга ўхшайди.

Репортёр деди:

― Мен баптистлар черковига қарашлиман, аммо мен Муқаддас Руҳни сиз қандай олган бўлсангиз, шундай олишни хохлайман.

Билли жавобга улгурмай, эшик тақиллаб қолди. Меҳмонхона ходими ўрнига унинг олдида меҳмонхона администратори аёлининг ўзи пайдо бўлганига Билли ҳайрон бўлди. У бармоғида калитни асабий силкиганча, кирди. Билли аёлга Раббий Фариштаси суратини кўрсатди.

― Айни шу сабабли мен сиз билан гаплашишга келдим ҳам, ― деди у. ― Бранхам ака, мен ўша ерда кеча оқшом бор эдим, ва мен ҳам бу нурни кўрдим. Эшитингда...

У шунчалик ўзини йўқотганидан, керакли сўзларни тополмаётгандай туюлар эди.

― Бранхам ака, мен ― мен юқоридан туғилишни истайман.

Бунга жавобан Билли дераза пардаларини кўтарди ва шаҳар ортида кўтарилиб турган бир неча тепаликни кўрсатди.

― Кўряпсизми, у оқ йўлни, қарағайзорни айланиб ўтган? Икки кунлар бурун мен салкам тўрт соат ўша ерда бўлдим ва алангали ибодат қилдим, Худо бу шаҳарга Ўз Фариштасини келишига ва одамлар қалбини ҳар қачонгидан ҳам ёқишига йўл бериши учун. Ва мана, бу бўлди. Юқоридан туғилиш умуман қийин эмас. Ўз ҳаётини оддийгина қилиб, Исо Масиҳга ишониб топшириш керак, холос.

Улар учови меҳмонхона номерида тиз чўкишди, меҳмонхона администратори ҳам, худди шундай репортёр ҳам янгидан Худо оиласида туғилдилар.

Бир соат ўтиб, бошқа хизматчидан Арканзас штати, Литл-Рок шаҳрига Билли келиб йиғилиш ўтказишини сўраётган муҳтарам Ж. Браундан қўлида телеграммаси билан эшикка болакай келди. Телеграмма келтирган бола яна нимадир демоқчидай, эшикда ушланиб турди. Билли ундан яна бирор бир хабар айтмоқчимидинг, деди. Бола айтди:

― Отамнинг кўп йиллар орқасида муаммоси бор эди. Кеча оқшом у шифоланди ва бугун у умуман бошқача. Гўё менда янги ота пайдо бўлди. Мен ҳам Исони билмоқчиман.

― Худо сенинг юрагингни дуо қилсин, ўғилчам. Бу ёққа кир ва эшикни ёп. Тўппа-тўғри шу ерда сен Исони топишинг мумкин. Бу умуман қийин эмас.

Йигитча тиззада турди, шапкасини полга қўйди ва юрагини Масиҳга берди.

Ҳафтанинг қолган давомида, Камденда одамларнинг тўпланиши жуда кўпайди, чунки одамлар ўз шифоланганлари ҳақида дўстлари ва қўшниларига гувоҳлик қилишар, уларни келишга ва Худо уларнинг шаҳрига Ўз Фариштаси орқали келганини ўз кўзлари билан кўришга ундашар эдилар. Ҳар кечқурун Билли одамларнинг жуда узун навбатлари учун соат миллари ярим кечадан ўтканигача ибодат қилар эди. Ўша ҳафта охирида, шанба куни, қачонки Билли шифоланиш йиғилишларининг охирини ўтказганида, у умуман ҳолдан тойганини ҳис этди.

Якшанба эрталаб, жаноб Адамс Билли учун маҳаллий черковда йиғилишни режалаштирди. Бунда касаллар учун ибодат мўлжаллаштирмаганлиги, балки, фақат ваъз қилиш кераклилигидан, Билли унга кучи етишини сезди. Албатта, черковга, унга сиғишидан кўп одам келди.

Хизматдан кейин тўртта бақувват полициячи Билли билан муҳтарам Адамсга халқ ўртасидан пасторнинг қизил машинасига ўтиб олишларида ёрдам беришди. Одамлар Биллини кўриш учун олдинга итаришар эди; айримлар унга тегишга интилишар, аммо полициячилар уларни ундан узоқ тутишар эди. Майдалаб ёғаётган ёмғир тагида турган ва шифоланишга чанқаётган ногиронлар ва касалманд болалари билан оналарини кўрганидан, Биллининг юрак-бағри тилка-пора бўлади. У уларнинг ҳар бирига тўхтаб, тегиб ва юраги уришдан тўхтагунича ибодат қилишни хохлар, лекин бундай қилолмаслигини билар эди. Қисқагина дам олганидан кейин Литл-Рокда ўз бурчини бажариши керак эди.

Бирдан Билли оломон шовқини орасидан кимнингдир фарёдини эшитиб қолди:

― Раҳм қилинг! Раҳм қилинг!

У ҳар томонга қарай бошлади ва иккита қари қора танлини кўриб қолди: черков орқасидаги тепачада турган эркак ва аёлни, ― оқ танлилар тўдасидан анчайин узоқда. (У вақтлар “Жим Кроу”108 қонунлари Жанубда ҳали ўз кучида бўлиб, негрларга оқ танлилар аҳолиси ўртасида, жамоат жойларида бўлишларини таъқиқлар эди.) Қари негр қўлида шапка ушлаган ва шивалаётган ёмғир унинг қарийб тўкилиб бўлган оқ сочли бошига томар эди. У ғамгин оҳангда чўзиб-чўзиб қичқираверди:

108 Жим Кроу ― лақаб, америкалик ирқчилар томонидан негрларга берилган. Бундан ирқий дискриминация, негрларни изоляциялаш ва шунингдек, уларга қарши йўналтирилган ирқий тадбирлар тушунилади.

― Шавқат қилинг! Раҳм қилинг! Раҳмингиз келсин!

“Бечора”, ― кетатуриб ўйлади Билли. Бирдан у тўхтади ва бу қарияга яна қаради. Ғалати нарса бўлди. Билли ўзини нимадир санчиётгани ва терисига босаётганини ҳис қилди. Бу жуда ёқимли туйғу, умуман ёмон эмас эди ва Билли бу нарса қандайдир тарзда ўша тепаликдан ёрдам сўраб ялинаётган негр билан боғлиқ эканлигини сезиб қолди. Билли бу қария томон йўналди.

Уни қўриқлаб бораётган полициячилардан бири сўради:

― Муҳтарам, сиз қаёққа бормоқчисиз?

― Муқаддас Руҳ мени ўша негрга боришимни хохлайди, ― жавоб берди Билли.

Полициячи уни огоҳлантирди:

― Ҳатто ҳаёлингизга ҳам келтирманг. Бу оқтанлиларнинг ҳаммасини сиқувидан сиз ирқий ғалоён келтириб чиқарасиз. Ахир бу Жануб-ку.

Билли бу хавф-хатар ҳақида ўйлаб ўтирмади.

― Сизнинг қонунларингиз бу ерда ҳеч нарса. Муқаддас Руҳ менга боришни ва бу одам билан гаплашишни буюряпти.

Тўртовлон полициячилар Биллини ўша тепачага кузатиб бораверишди, ўша икки қора танли турган жойга. Уларга яқинлашаётиб, бу кекса аёл у одамга қараб:

― Азизим, мана пастор келаяпти, ― деганини Билли эшитди.

Билли жуда яқин келди. Бу вақт полициячилар халқни узоқроқ ушлаш учун, уларни ўраб туришар эди.

― Амакижон, сенга нима ёрдам қилоламан? ― сўради Билли.

Кекса одам Билли турган жойга эмас, бошқа томонга бошини бурди. Шунда Билли бу одамни кўрмаслигини тушунди. У тутила-тутила сўради:

― Бу-у-у ― бу сенмисан, пастор Бранхам?

― Ҳа, амакижон.

Кекса негр қўлини кўтарди ва Биллининг юзини оҳиста пайпаслай бошлади.

― О-о, сен ёш экансан.

― Унча ҳам ёш эмасман, ― деди Билли. ― Мен 37 ёшда

― Пастор Бранхам, сен мени тинглай оласанми?

― Гапир, амакижон.

― Мен ўн йилдан бери кўзи ожизлар учун нафақа оламан. Мен бу ердан тахминан 320 километрлар олисда яшайман ва ҳеч қачон ҳаётда сен ҳақингда эшитмагандим, фақат шу эрталаб эшитдим. Мен хонамда сахар эрталаб соат учда уйғондим. Албатта, мен кўрман, аммо мен кўрдим ― тўппа-тўғри олдимда менинг марҳума онам турган эди. У аллақачон оламдан ўтган бўлиб, аммо у тириклигида худди сенинг динингдек дини бор эди. Онажоним менга ҳаётида ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Ва бугун эрталабдан келди ва шундай деди: “Болажоним, тур, кийин ва Арканзасдаги Камденга бор. Пастор Бранхам деган одамни қандай топишни сўра ва кўзинг очилади”. Мана шу гап, мен шу ерда, пастор. Сен менга ёрдам берасанми?

Биллининг юраги раҳми келганидан эзилди. У қариянинг кўзларига қўл қўйди ва ибодат қилди: “Самовий Ота, мен тушунмайман, унга тушида қандай онаси келган, аммо мен Сендан Исо Исми ҳақи унга кўришни ато этишни сўрайман”.

Оломон қисилиб келаверди. Полициячилар уларни базўр ушлаб тургандилар. Билли иложи борича тезроқ машинага етиб олиши кераглигини билар эди, шу учун кетиш учун бурилди.

Қария хотиржамлик ва қониқиш билан “Раббим, Сендан миннатдорман, Сендан миннатдорман”, дея жилмайди ва бош ирғади.

Унинг хотини унга ҳайратланиб қаради.

― Азизим, сен кўряпсанми?

― Албатта, кўряпман. Мен сенга айтгандим-ку, агар мен шу ёққа келиб олсам, мен кўра бошлайман деб. У ёққа қара.

У бармоқлари билан Билли етиб борган машинани кўрсатди.

― У ердаги машинани кўряпсанми? У қизил рангда.

― О-о, Раббим! ― хитоб қилди у ва улар қувонганларидан қучоқлашдилар.

Тўрт полициячи, ҳимоя ҳалқасидай Биллини қаттиқ ушлаб ва ҳаяжонланган одамлар тўдасидан ёриб ўтиб, шошилганча уни қизил машинага, бехавотир жойга узатишди.



Up