Бир ярим миллион долларлик чекдан бош тортиш
35 bob
1947
ЖЕФФЕРСОНВИЛЛИДАГИ УЙИГА ҚАЙТИБ, Уилльям Бранхам, унда янги мажбурият пайдо бўлганини аниқлади. Хатлар Қўшма Штатларининг ҳамма бурчакларидан ва Канададан келаётганди. Биринчи пайтларда Билли билан Меда бу хатларга ўзлари жавоб беришга ҳаракат қилдилар, аммо ҳар куни почтачи хатлар билан тўла навбатдаги қопни қолдирар ва Билли тез орада бу ишга унинг кучи етмаслигини англаб етди. У кичикроқ идорани ижарага олди ва секретарлар сифатида ― йиғилиш аъзолари ― мистер ва миссис Коксларни ёллади. Билли уларнинг кўмаги билан хатларни икки категорияга бўлди. Биринчи ва энг кўп хатлар ўз муаммоларини ва муҳтожларини ёзган ва унда улар учун ибодат қилишини сўровчи одамлардан келганди. Билли бу илтимосларни ўз топшириғининг яна бир бўлаги деб ҳисоблади ва уларнинг ҳар бири учун зўр ғайрат билан ибодат қилди. Иккинчи гуруҳ хатлар уни келиб ўшалар жойларида шифолашлар кампаниясини ўтказишни таклиф қилган хизматчилардан келган эди. Билли бу таклифларни бир томонга олиб қўяр ва Худодан кейинги сафар қаёққа юборишни хохлашини сўраб ибодат қилар эди.
Ниҳоят, 1947 йил ўрталаригача машғул бўладиган бир жадвал тузди. Биринчидан, ҳозирча шимолий штатлар қор билан қопланган экан, у жанубга, Луизианадан бошлаб ва ғарбга қараб йўл олса бўлади: Техас, Аризона ва Калифорнияга. Кейинроқ, баҳорда у бир неча ойни шимолга, Канаданинг Саскачеван ва Альберта провинцияларига боришдан олдин уйи яқинларида ўтказиши мумкин эди.
Гарчи Билли чарчоғидан ҳали бутунлай ўзига келмаган бўлса-да, уни Раббий чорлаган меҳнатга қайтишни сабри чидамасдан кутар эди. У хизматни Луизиана штати, Шривпортда бошлади. У ерда унга жадвал бўйича Ҳаёт Чодири номи билан машҳур бўлган мустақил элликчилар черкови пастори, муҳтарам Жек Моор учун бешта йиғилиш ўтказиши лозим эди.
Билли билан ўз черковига биринчи йиғилишга келган жаноб Моор катта черковнинг атрофдан келган одамлар билан бунчалар тўлиб кетганидан ҳайрон бўлиб қолди, шундан у меҳмони билан бир амаллаб бино ичига кириб олди. Бу ҳақида дўстлари ва қариндошларидан эшитиб, Луизиана ва Арканзас штати сарҳадларидан оилалар бу ёққа келаверишди. Уларга каттароқ жой кераклигидан жаноби Моор кейинги кечқурун ўрта мактабнинг залини олишга қарор қилди. Бироқ, мактаб залида бор-йўғи иккита йиғилиш ўтказгач, у яна йиғилишни Ҳаёт Чодирига ўткаришга қарор қилди, чунки одамлар мактабга бунчалик эрта келиб, у ерда ўқиш кунидаги тинчликни ҳамда тартибни буздилар.
Жек Моор ҳаётида ҳеч қачон шу ҳафтадагига ўхшаш нарсани кўришига тўғри келмаган эди ― беш кечқурун мўъжиза ва ғайритабиий ҳодисалар билан тўлиб-тошган эди. Кейинроқ у бу тўғрисида қуйидагиларни ёзганди: “Назариялик Исо бизнинг жойлардан Ўз хизматкорида ўтканидан, одамлар ювош ва меҳрибон бўлиб қолгандилар... ҳа Библия замонидагилар яна қайтиб келди. Бу ерда бир одам бор эдики, у нимани ваъз қилса, шуни амалда ҳам кўрсатаётган эди. Мен буни қайсидир одамни улуғлаш мақсадида айтмаяпман, аммо бор-йўғи шуни таъкидламоқчиманки, биродаримизга [Уилльям Бранхамга] чуқур эҳтиромимиз, унинг хизмати гўёки, Севимли Раббимиз [Исони] бизга яқинроқ келтирди ва ҳатто ўтмиш замонлардан бошқа бир ўзгача тарзда бизни Унинг ҳаётбахш таъсири, Унинг Шахси ва Унинг Илоҳийлиги билан яхшироқ таништирганлигидан, унинг факт эканлиги келиб чиқади...”119
119 “Уилльям Бранхам ― Худо юборган одам”, Гордон Линдсей, 1950 й., 103-104 саҳифа.
Жек Моор бу фавқулотда хизмат ҳақида кўпроқ билиши кераклигини ҳис қилиб, йилнинг қолган қисмида Уилльям Бранхам билан сафар уюштириш имконига эга бўлиш учун черковини ҳамкор пастор қўлига узатди.
Луизианадаги хизматларидан кейин Билли Техас штатига учди ва кейинчалик Тексаркан ва Сан-Антониога боришдан олдин, Хьюстонда кетма-кет ўн беш кечқурун йиғилиш ўтказди. Сан-Антониодаги биринчи оқшомида бир нарса бўлиб ўтдики, у Биллининг руҳини таг-тубигача ларзага солди. Хизмат эндигина бошланган, қўшиқ айтувчилар етакчиси Биллини аудиторияга таништирган ва йиғилганлар эҳтиром билан ҳузур қилиб кутиб туришар эдилар. Қачонки Билли, платформадан кафедрага қараб бораётган эди, платформада ўтирган одам турди-да, номаълум тилда сўзлай кетди: англаб бўлмайдиган сўзлар тез ва баланд янгради, гўё пулемётдан узилаётган ўқлардай. Қачонки у тугатган эди, аудитория тинч бўлиб қолди. Кейин залнинг охиридан бошқа бир эркак турди ва қичқирди: “РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Платформадан одимлаётган одам ҳар нарсага Қодир Худо тайинлаган хизмат билан бораяпти. Яҳё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини хабар берганидек, бу одам ҳам Унинг Иккинчи Келишини хабар бериш учун юборилган”.”
Билли ҳолдан кетганини ва боши айланганини сезди, шу учун оёқлари чалкашиб кета бошлади. Микрофонда гапираётган пайтда йиқилиб кетмаслик учун у кафедрага тирмашиб олди:
― Сэр, ― сиз, у орқадаги, ҳозиргина башорат қилган киши, сиз бу платформада турган, ўзга тилларда сўзлаган одамни танийсизми?
Аудитория охирида ўтирган одам ўрнидан турди. У кўринишидан ковбойга ўхшаб кетар эди.
― Йўқ, сэр, мен уни танимайман.
― А мен тўғримда-чи, сиз бирор-нима биласизми?
― Мана шу кунгача мен ҳеч қачон сиз тўғрингизда эшитмаганман?
― Сиз қандай қилиб бу кеч бу ерга келиб қолдингиз?
― Мен қўлида ишлайдиган одамлар шу йиғилишга келмоқчи эдилар, мени ҳам бирга келишимни сўрадилар ва мен келдим.
Кафедра ортида, платформада ўтирган, ўзга тилларда сўзлаган одамга бурилиб, Билли сўради:
― А сиз-чи, сиз бу башорат қилган одам билан танишмисиз?
― Йўқ, таниш эмасман.
― Бу оқшом бу ерда нима қилиб юрибсиз?
― Мен шу ерлик савдогарман. Мен газетада “Илоҳий шифоловчи” ҳақида ўқиб қолдим, шу учун ҳаммасини ўзим кўрай, билайгин, деб келдим.
Коринфликларга 1-мактубнинг 12-бобидан 14- бобигача ўрганиб, Билли “тилларни тавсифлаш” Муқаддас Руҳ инъоми қаторига қўшилганлигини билар эди. Бироқ у аллақачонлардан бери имонли эллигинчилар “ўзга тиллар” деб атаётганларнинг катта қисми руҳий ҳис-ҳаяжонланиш, фанатизм ва танавий тақлиддан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблар эди. Бу “таъбирлов” эса, бу уч категориянинг ҳеч қайсисига мос келмас эди. У асл бўлиб эшитилди, зеро бу нотаниш одам Билли 1933 йилда сувда турган ва одамларни Огайо дарёсида чўмдираётиб, қачонки ўша юлдуз боши узра пайдо бўлган ўша куни эшитганларини такрор айтди. Бу эса ўн тўрт йил муқаддам бўлиб ўтди! Билли унинг хизматида касаллар учун ибодатдан бошқа яна бирор нарса бўлармикан, дея таажжубда сесканиб кетди.
ТЕХАСДАН КЕЙИН Билли Аризона штатига, Финиксга борди. Кучли ҳаяжон уни қийнашда давом этаверди. У бу нарсани узоқ вақт тик оёқда туриш ва ҳаддан ташқари тез-тез уйқудан қолишдан ҳам оғирроқ нарса эканини сезди. Касаллар учун ибодат қилар экан, Билли ҳақиқатан ҳам у билан курашишга тўғри келаётган иблис кучларини ҳис қилар эди. Бу гўё тошлоқ ерда белкурак ва кирка билан ҳандак қозигандагидек, машақатли эди. Ҳар сафар, Билли чап қўли билан касалнинг ўнг қўлини олганда, касалликнинг тебранишларига елка олди бўйлаб тўғри юрагигача ўтишига қўйиб берар экан, шунда у ўзининг бир қанча қувватини йўқотганини сезар эди, бу энергия кечқурунги уйқудан кейин ҳам қайтмас, тикланмас эди.
Билли ёвуз руҳ-иблис тўғрисида Библиядаги текст билан касаллар учун ибодат вақтидаги ўз шахсий кечинмалари тажрибасини солиштирар эди. У Янги Аҳдда иблис-ёвуз руҳларнинг бир одамдан қувилганда, бошқа “хўжайинни”120 излашларини ўқиди. У худди шундай ҳолатларни ўз йиғилишларида кузатди. Қачонки касал киши платформада ақлсизликдан озод бўлган пайтда, аудиторияда имонсиз одам ҳурматсизлик қилиб, бирдан худди шу касалга мубтало бўлишига имконият бўлиб қолади.
120 Матто 8:28-32; ва 12:43-45
Йиғилишларнинг бирида ҳурматсиз одамлар гуруҳи иштирок этаётган эди: улар кулдилар ва ҳуштаквозлик қилдилар. Билли эпилепсия тутқаноғидан полда ағанаётган ёш одам учун ибодат қилди. (Хар қандай эпилепсия Раббий Фариштаси ҳузурига келар экан, доим талвасада ўзини ота бошлайди.) Қачонки Билли бу йигит учун ибодат қилганида, у нормал ҳолатга келди, аммо ўша ҳурматсиз ишонмовчи скептикларнинг бутун гуруҳи тутқаноқдан қаттиқ жазавага тушишди. (Кейинроқ у бунда хизматчи ва унинг йиғилишидан 28 кишини эпилепсия касалига мубтало бўлганини аниқлади.) Бу воқеадан кейин Билли эҳтиёткорликка ўрганди. Энди, ҳар сафар оғир касалликни сезганда, у йиғилган одамлардан бош эгишларини ва у билан бирга ибодат қилишларини сўрар эди. Унинг йиғилиши вақтида ҳатто ишонмайдиган одам ҳам, агар улар ҳурмат кўрсатсалар, хавф-хатарсизликда бўла олишини кўрди.
Бир куни кечқурун Финиксда ибодат навбати орқали бир қиз бола ўтди. Билли қизчанинг қўлини олди ва эпилепсияга характерли титроқни сезди. Қизча ғайри-ихтиёрий равишда сапчиб, платформага йиқилди ва тинмай ағанайверди. Аудитория ҳам анграйиб қолди. Билли эса хотиржам турди ва ҳаммани бош эгишларини сўради. Ибодат кўтариш учун бош эга туриб, у имон оқимида қолоқликни ҳис қилди. У аудитория тепасидан қаради ва бошини эгмай турган одамни кўриб қолди. Билли микрофонга деди:
― Мендан ўнг томонда бир одам бош кўтариб турибди. Сэр, сиз ҳатто ишонмасангиз ҳам, илтимос, бошингизни эгинг ва ҳурматда бўлинг. Бу иблисона ёвуз кучлар бир одамдан бошқа одамга ўтиши мумкин.
У одам олдингидек, бош эгмай тураверди. Ёрдамчилардан бири у билан гаплашишга борди, кейин у платформага кўтарилди ва Биллига деди: “Бу киши мистер К***, Финиксдаги мансабдор шахслардан. У деяптики, бу бор йўғи психологияни кўриш учун қулай фурсат холос. У ўжарлик қилаяпти ва умуман бош эгишни истамайди”.
Билли яга микрофонга деди:
― Яхши, сэр. Мен сиздан илтимос қилдим. Менинг қўлимдан бор-йўқ келгани шу.
Кейин Билли қизчага бурилди, қизча ҳалиям полда буралиб ётар ва томоғидан бўғиқ, ингроқ товуш чиқарар эди. Билли ибодатни бошлади: “Худойим, бу одамнинг имонсизлиги туфайли, қизчани қийналишига йўл қўйма. Бу қизчани дуо қил ва озод қил”. Қизча тинчланди ва тез орада кўзини очди. Унинг ҳомийси уни оёғига туришга ёрдам бериш учун олдинга чопиб чиқди ва улар биргаликда Худони улуғлаб, платформадан тушишди.
Мистер К*** қўрслик билан иржайди, гўё бу билан ўз нуқтаи-назарини исбот қилганини айтишни хохлади: унга бошини эгиш керак эмас экан. Афсуски, бу бор йўғи қисқагина ғалаба эди, холос.
Финиксдаги охирги кечқурунги йиғилиш вақтида Билли йиғилган одамларга бинодаги, у учун ибодат қилишини истаган ҳар бир одам учун ибодат қилишга ваъда берди. Агар у ҳар бир одамни қўлидан, уларнинг касалликларини тебранишлар орқали аниқламоқчи бўлса, буни бажариш мумкин эмас эди. Бу оқшом у бошқача қилмоқчи бўлди. У буни тез ибодат навбати деб атади. Одамлар ибодат қаторидан аста-секин ва бир хил келаверишди, Билли бўлса, бу вақтда ёнидан ўтаётганларнинг елкасига қўлини қўйди ва Раббий Исодан уларни шифолашини сўради.
Ўша оқшом кўплаб мўъжизалар бўлди. Энг қойил қолдирадигани, эҳтимол, юрак, жигар ва йўғон ичак ракидан ўлаётган аёл, Хэтти Уолдорф билан бўлиб ўтгани бўлса керак. Уни врачлар умид йўқ деганларидан, у ҳозир шу ибодат қилаётган вақтида, ёнида Фаришта турганини айтаётган одамга етиб боришга оташин бўлиб ҳаракат қилар эди. Хэттининг эри ва касалхона студент-медиги уни йиғилишга касалхона замбилида олиб келишган эди. Ибодат навбатида туриб кутишар эканлар, унинг умри тугаётганини ҳис этди. У эрига:
― Ҳатто мен агар ўлсам ҳам, барибир мени навбат бўйича олиб ўт, ― деди.
Улар жуда узоқда, охирда эдилар. Навбат аста-секин олдинга ҳаракат қилар экан, Хэтти ҳушсиз бўлиб қолди. Тезда унинг кўкрак қафаси қимирлашдан тўхтади. Студент-медик Хэттининг пульсини ушлаб кўрди ва уни тополмай, унинг юзини чойшаб билан ёпиб қўйди. Бироқ мистер Уолдорф қатъий қарор билан навбатдаги ўз ўрнида ҳеч нарса бўлмагандай туришда давом этаверди.унга хотинини олдинга, платформага келтириш учун бир соат керак бўлди. Кимдир Биллига навбатда мурдани олиб келаётганларини айтди. Билли бу учун узоқдан ибодат қилиш учун навбатни тўхтатди. Аёлнинг танасига қўл тегизганида, у совуқ эди. Билли Худодан Хэтти Уолдорфга ҳаётини қайтаришини сўраганида, нафақат унинг ўпкасини ҳаво тўлдирди, аммо тез орада у замбилди ўтириб олди, а кейинроқ ўша кеч бинодан у ўзи бирор кишининг ёрдамисиз чиқди121.
121 Миссис Хэтти Уолдорф Уилльям Бранхам йиғилишларида, унинг 1965 йил ўлганига қадар иштирок этиб юрди. У хизмати вақтида, у аёлга кафедрадан тез-тез саломлашар ва бу мўъжизани эслатиб турар эди.
Финиксдаги бу узун ибодат навбати шифоланишлар ва мўъжизаларга тўлиб кетди.гарчи Билли олдидан ўтаётганлар учун қисқа ибодат қилишга ҳаракат қилган бўлса-да, шунга қарамай, ҳар бир касалга қўл қўйиши учун кечки соат учгача шу ерда туришига тўғри келди. Жек Моорнинг тахминий ҳисобларига қараганда, фақат ўша кеч 1947 йил февралида Билли 2500 киши учун ибодат қилди.
МАРТ ОЙИДА Билли Калифорния соҳиллари бўйлаб юқорига юрди. Унинг Лос-Анжелосдаги биринчи йиғилиши Парк Монтеренинг катта черковини тўлдириб-тошириб юборди, натижада ҳамкор черковлар йиғилишни Лонг-Бич шаҳридаги муниципал идорасининг аудиториясига кўчиришга мажбур эдилар.
Бу кампаниянинг иккинчи оқшомида учта эркак ва ёш аёл ибодат навбатидан, замбилда ҳушсиз аёлни олиб ўтдилар. Билли беморнинг бўшгина ўнг қўлидан ва унга таниш титроқни сезди.
― Бу рак, ― деди у.
Ёш аёл жавоб берди:
― Ҳа. Унинг фамилияси Меликян. Бу унинг врачи, а мен бўлсам ― унинг қизиман. Бундан олдинроқ у Сент-Луис касалхонасига борди ва у ерда ракни тўхтатишга уриниб, шу мақсадда унинг иккала кўкрагини кесиб олдилар, аммо бу ёрдам бермади. Ҳозир унинг ягона умиди Худодир.
Бош эгиб, Билли Худодан мўъжиза қилишини сўради. Унинг қўлидаги тебраниш тўхтаб қолди. У энди бу аёлни шифоланганини эълон қилмоқчи ҳам эдики, уни бирдан ғалати ҳис қоплади ва ўйлаб ўтирмай деди:
― РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Уч кундан кейин бу аёл кўча бозорларидан харид қилади”.
Унинг врачи, ёнларида турган, у шак-шуҳбасиз бу ёққа, бу оилага хизмат қилиш учун келган эди, ― у ғазабдан шундай деб тўнғиллади:
― Нималар деяпсиз, муҳтарам Бранхам! Бу аёл яққол ўлаяпти. Сиз қандай қилиб унинг оиласига ёлғон умидворлик беряпсиз?
Билли аста деди:
― Доктор, агар бу аёл шифоланмаса ва уч кундан кейин кўчада юрмаса, сиз менинг орқамга, ёлғончи пайғамбар ёзувли плакатни осишингиз ва бутун шаҳар бўйлаб машинангиз копотида мени олиб ўтишингиз мумкин.
Ҳафтанинг охирида меҳмонхона номери эшигини қаттиқ тақиллагани, Биллининг ўта чарчоқдан кейинги қаттиқ уйқусидан уйғотиб юборди. Коридорда черков вакили турар, Биллининг тинчлиги ва ёлғиз қолдириш унинг вазифасига кирар эди. Унинг орқасида яхши кийинган иккита нотаниш одам турар эди.
― Афв этасиз, Бранхам ака, сизни безовта қиляпман, лекин бу кишилар сиз билан гаплашиши керак. Мен биламан, сиз дам олишингиз зарур, бироқ уларнинг иши шунчалик камдан-кам бўладиганлигидан, мен ўйладимки...
― Ўтинглар. Сизга нима нафим тегиши мумкин?
Икки эркак хонага кирди ва улардан бири тўғридан-тўғри мақсадга ўтди.
― Биз мистер Меликяннинг вакилларимиз.
― Меликян? ― Билли бу фамилияни эсламоқчи бўлиб такрорлади, уни олдин қаерда эшитишга тўғри келганийкан.
― Мистер Меликян “Мишн Бэлл Уайнери” вино заводини бошқаради. Унинг хотини ҳафта бошларида сизнинг йиғилишингизда шифоланди.
Энди Билли замбилда ётган, ўша беҳуш аёлни эслади.
― У қандай ўзи, яхшими?
― Мистер Бранхам, унинг шифолангани ҳаммани ҳайрон қолдирди, айниқса унинг врачини. У учун ибодат қилганингизнинг кейинги куни у ўзига келди ва тўшагида ўтира олди. Учинчи куни у харид қилиш учун қизи билан, худди сиз айтгандай кўчага чиқди. Мистер Меликян сизга қанчалик миннатдордирки, шундан у бизларни бу ёққа, бир ярим миллион доллар чекни узатишимиз учун юборди.
Эркак чекни узатди. Билли ғирт этмай тураверди.
― Мистер Бранхам бу ҳазил эмас. Бу бутунлай тўғри чек ва у сизнинг исмингизга ёзилган, ― унинг ҳамсуҳбати деди ва яна қайта қоғоз саҳифасини узатди.
Билли ҳалиям чекни олмади. У Жефферсонвиллидаги икки хонали кулбачасида яшаётган оиласи ҳақида ўйлади; у хотинини ўйлади, у қандай қилиб шаҳарнинг ярим кварталидек масофадаги колонкадан сув ташиганини, кейин эса уларнинг уйига труба ўтказилмаганлиги учун, у ишлатилган кир сувни чиқаришини эслади. Уларнинг уйлари қанчалик совуқ ва шамол кирадиганлигидан, Меда уй эшик ва деразаларига латталар тиққанини ҳам эслади. Хотини ва болаларига бирор яхшироқ нарса қилиб берса ажойиб бўлармиди; бироқ...
Билли шунча кўп йил бор кучи билан Раббийда ўз чақирилганини тушунишга ҳаракат қилди. У 1937 йил Худо иродасидан чиққанида, у жуда ёмон азоб чеккан эди-ку, ҳозир ҳатто бир ярим миллион доллар ҳам унинг ўз эътиқоди йўлидан уролмасди. Миссис Меликянни у эмас, Раббий Исо Масиҳ шифолаганини билар эди. Унда у қандай қилиб, ўзи қилмаган иш учун қандайдир мукофотни қабул қилолади? Бироқ, ҳатто бунинг устига Билли учта тузоқни, қайсики, Худо учун яшай бошлаган эркакларни тез-тез ҳалок қиладиган учта тузоқни билиб олди, аниқроғи: пул, машҳурлик ва аёллар. Ҳар қандай хизматчи, қайсики, бу хатоларнинг бирови билан ўйнашар экан, бутунлай пасайиши ва йиқилиши мумкин. Билли аллақачонлар бу учала иллатдан нима қилиб бўлса ҳам узоқ туришга қаттиқ қарор қилган эди.
― Жентльменлар, ― у кескин деди, ― мен ҳатто бу чекка қарашни ҳам истамайман. Мистер Меликянга унинг илтифоти учун миннатдорчилигимни айтинг, аммо унинг пулини қабул қилолмайман.
КАЛИФОРНИЯ ШТАТИ, Лонг-Бичдаги ўзининг охирги ибодат навбатидан сўнг, эса у кеч соат иккида тугаган эди, Билли уни кутиб турган машинага ҳеч нарсани сезмайдиган, серрайиб қотиб қолган бир ҳолатда, гандираклаганча етиб келди. Жек Моор ва Янг Браун Биллини ўзига келтириш учун бир соат шаҳар бўйлаб олиб юриб, у билан гаплашдилар. Улар унинг эшиги деразасини ёмғир юзига сачрасин деб, очиб қўйдилар. Ниҳоят, Билли етарли даражада ўзига келди ва бориб ухлаш ниятидалигини айтди.
Улар уни меҳмонхонага оборишди. Лифтдан чиқиб, кичикроқ фойега ўтишди, у ерда одамлар тўла эди ва улар Биллини исми билан атаб, у билан гаплашмоқчи эдилар.Моор ва Браун уни бу гуруҳ орасидан тортқилаб ўтказишар экан, бирдан бир аёл Билли олдига полга йиқилди ва унинг шимига тармашди.Жек Моор аёлни бир томонга олиш учун эгилди, лекин Билли уни қўли билан, уни ўз ҳолига қўй, дегандай имо қилиб деди:
― Келинг, ҳеч бўлмаса уни тинглайлик-чи?
Ҳатто шу гапдан кейин ҳам, аёл Биллининг пойчасини қўлидан чиқармасди. Унинг кўзларидан мушкул аҳволдалиги шундоқ кўриниб турар эди.
― Бранхам ака, мен миссис К***. Мен эрим билан сизнинг Фениксдаги йиғилишингизда бўлган эдим. Қачонки сиз ўша тутқаноғи бор бола учун ибодат қилганингизда, эрим бош эгишдан бош тортди. Кейинги куни у бутун танасида ғалати нарсани ҳис қилди. У ўйладики, бу бор йўғи унинг тасаввури алдаяпти деб. Кейин икки кун ўтиб, полициячилар уни Феникс марказида бемақсад тентираб юрганида топдилар. Унинг ақли айниди. У ўзи кимлигини ҳам, нима қилаётганини ҳам билмайди.
Билли одамлар ортида турган эркак кишини пайқади. Кўзлари чуқурлашиб кетган, юзи хафақон, сочлари ва кийимлари тўзиган, чаккалари дағал соқол билан қопланган эди.
― Буми, сизнинг эрингиз? ― Билли сўради.
― Ҳа, Бранхам ака, ― миссис К*** ҳиқиллади. ― Мен уни ҳар куни ибодат навбатига олиб келмоқчи бўлдим, аммо мен буни уддалаёлмадим. Ҳозир мен ноилож аҳволдаман. Нимадир қилиш керак. У ейишни хохламайди. Мен ҳатто унга сувни ҳам зўрлаб ичиришимга тўғри келаяпти.
У бошини эгди ва пешонаси билан Биллининг туфлисига тегди.
Жек Моорга бурилиб, Билли деди:
― Мистер К***ни менинг номеримга олиб ўтказинг, биз якка қолишимиз учун.
Жек Моор мистер К***ни қўлидан олди ва уни қаршиликсиз ўзига эргаштирди, гўё у ҳеч нима билмайдиган боладек эди. Билли уларнинг орқасидан бормоқчи бўлди, аммо миссис К*** унинг пойчасини қўлидан чиқармасди ва унга қўлини қўйвориши кераклигини ишонтириб бўлмас эди. Ниҳоят, Моор ва Браун Биллини турғоздилар ва уни номерига, уни орқасидан миссис К***ни ҳам тортиб ўтказдилар. Эшикни калит билан қулфлаб, улар охири аёлни Биллининг пойчасини қўйворишга ишонтирдилар.
― Опа, ― деди Билли, ― бир йилча олдин Раббийнинг Фариштаси мен билан учрашди ва менга бутун дунё одамларига шифоланиш инъомини кўрсатиши кераклигини айтди. У айтдики, агар мен самимий бўлсам ва одамларни ўзимга ишонтира олам, унда ҳеч нарса менинг ибодатим олдида туролмайди. Бу ҳақиқатлигига мен амин бўлдим. Бундай касаллик йўқ, агар мен у учун етарлича узоқ ибодат қилсам, у қанчалик даҳшатли-ю, ундан одамни шифолашни иложи бўлмаса экан. Сиз менинг сўзларимга ишонасизми?
― Ҳа, Бранхам ака, мен ишонаман.
Мистер К*** жуда бемалол турар ва ҳатто мижжа ҳам қоқмасди; унинг кўзлари бемаъни қарашда “қотиб қолганди”. Бироқ, Билли уни ёнига келганида, у тисарилди ва ҳайвон каби бўкирди. Ҳавфсизлик мақсадида, Моор ва Браун мистер К***нинг қўлларидан ушлаб туришгач, Билли эса шу вақтда унга қўл қўйди ва ибодат қила бошлади. Ғалабага эришиш жуда ҳам осон кечмади. Билли бу ақлсизлик руҳи билан қирқ беш минут давомида курашди. Ниҳоят мистер К*** киприк қоқа бошлади ва хонани қарай бошлади, бегона жойга келиб қолган ва нима учун келганлигини ва қаерда турганлигини билмоқчи одамдай ўзини тутди. Мистер К***нинг хотини унга ҳаммасини тушунтириб бергачгина, у Биллини бўйнидан олди ва уни узоқ вақт йўқотиб қўйган биродаридай қучоқлади. Мистер К*** меҳмонхонани мутлақо соғлом, ақлирасо ҳолатда ва Исо Масиҳнинг Хушхабарига жуда ҳурмат-икромли муносабат билан тарк этди.