Апачилар имони
36 bob
1947
КАЛИФОРНИЯ ШТАТИ, ОКЛЕНТГА 1947 йил март ўрталарида келиб, Уилльям Бранхам “воиз бола” ― Кичик Давид Уолкер ҳақида эшитди, у шу шаҳарда Билли касаллар учун ибодат қилмоқчи бўлган, худди ўша кечқурунлари Хушхабар хизматини ўтказиш ниятида эди. Унга жуда қизиққанлигидан, Билли биринчи кун кечки йиғилишини Кичик Давид Уолкер ваъзини эшитиш мақсадида эртароқ тугатди. Биллига эшитганлари ёқди. Гарчи Кичик Давид нимжонгина ўспирин бўлса-да, у Худо Каломини ўз ёшига қараганда донолик ва жасорат билан ваъз қилган эди.
Йиғилиш охирида Билли шу йигит билан танишиш учун олдинга борди. Суҳбат вақтида иккала хушхабарчи ўзларига келаётган халқни тахминан солиштирдилар. Кичик Давид Оклендда бир неча оқшом ваъз қилган ва одамлар ҳеч қачон унинг биносини ўтирадиган жойларини учдан биридан кўпини тўлдирмас эдилар. (Ўша аудиторияда 7000 та ўрин бўлиб, лекин ҳар кечқурун унинг йиғилишида 2500 га яқин одам бўлар эди.) Билли бўлса, бошқа томондан, 3000 киши сиғадиган аудиторияда ваъз қилар ва унинг биринчи кечқурунги йиғилиши қарийб 7000 кишидан иборат бўлди. Кичик Давид аудиторияларни алмаштиришни таклиф қилди. Улар шундай қилдилар ҳам, иккалалари учун ҳам бу маъқул иш бўлиб чиқди. Билли Кичик Давидга кичик ва катта аудиторияларнинг ижара ҳақидаги фарқни тўламоқчи бўлди, бироқ йигитча: “Мумкин, бирор кун келиб, сиз мени қувватлай оласиз”, ― дея, пулни олишга рози бўлмади.
Уилльям Бранхамни шифолаш кампанияларида ҳали ҳам ҳамроҳлик қилиб юрган Жек Моор бу сафар Орегон штати, Ашлендга, дўсти Гордон Линдсей бу феноменал хизматни ўз кўзлари билан келиб кўришга ишонтириш учун учиб кетди. Моор Линдсейга ўзи шахсан ҳар кечқурун кўрган Худонинг кучи тўғрисида мароқ билан айтиб берди: Биллининг қўли шишар эди, касаллар фош бўлар, кўрлар, карлар ва чўлоқлар шифоланар, ва ёвуз руҳлар қувилар эди. У Линдсейни бу ғаройиб нарсани, уни ўзи кўриши учун бор ғайратини ишлатишига арзийди, деб ишонтирди. Улар бирга Калифорнияга келдилар ва Биллининг Сакроменто шаҳридаги йиғилишида бўлишга улгурдилар.
Ўша оқшомги хизмат Гордон Линдсей имони таг-тубигача қойил қолдирди. Линдсей 41 ёшида, ҳозирги пайтда, 23 йилдан бери тўлиқ Инжил хизматчиси ўрнини эгаллаб турганди. Охирги беш йилни Орегон штати, Ашлендда пастор хизматида ўтказган эди; бироқ бунгача у, 18 йил мобайнида Канада ва Қўшма Штатларнинг бутун территорияси бўйлаб, хушхабарчи сифатида сафар қилган эди. Гарчи ўша йилларда, ўша ҳамма йиғилишларда иштирок этиб, у ҳеч қачон ўша оқшом Сакраментодагидек Муқаддас Руҳ кучи бунчалар сезиларли намоён бўлишини кўрмаган эди. Бу унинг имонини шундай руҳий юксакликка кўтарди ва илҳомлантирдики, бунақасини у олдин умуман билмас эди. У бошидан кечирганларини дўстлари билан баҳам кўришни қанчалар истар эди! Ҳали у бутун мамлакат бўйича пасторлар ва йиғилишлар ҳақида ўйлаб кўрар экан, унинг онгида маълум бир ғоя шаклланди. Кейинги куни Гордон Линдсей Билли билан учрашди ва у билан ушбу фикрларини муҳокама қилиб олди. (Сурат №2) Бу дўстлашувнинг бошланишига хизмат қилди-ки, бу дўстлик туфайли уларнинг иккаласи учун ҳам узоққа борувчи натижалар тақдир қилган эди.
Сакраментода Билли Калифорния штати, Санта-Розага борди. Шанба оқшомида ёрдамчилар ёшгина одамни навбатсиз келишдан базўр тутиб қолишди. Улар уни навбатни кутишни хохламаган, деб ўйлагандилар. Бунинг туфайли кўтарилган қий-чув Биллига касал учун ибодат қилишига халақит берди. Билли беихтиёр бу ёш одамнинг ёрдамчиларга: “Мен бор-йўғи бу хизматчига савол бермоқчи эдим, холос”, ― деганини эшитиб қолди.
Платформа четига келиб, Билли деди:
― Сэр, сизга нима керак?
― Сизнинг фамилиянгиз қандай ёзилади? ― нотаниш сўради.
Бу Биллини лол қолдирди ва бундай бесарамжонликни келтириб чиқаришга ғалати сабаб бўлиб кўринди. У жавоб берди:
― Б-Р-А-Н-Х-А-М.
Одамгина қўлидаги қоғоз саҳифасига қаради, кейин бурилди ва одамларга ҳаяжон билан қичқирди:
― Она, бу ўша! Бу ўша!
Унинг онаси олдинга ўтди ва тушунтирди:
― Менинг эрим ва мен Худо Ассамблеяси хушхабарчиларимиз. Менда ўзга тилларда гапириш неъмати бор, а менинг эримда эса, таъбирлаш инъоми бор. Йигирма икки йил бурун мен ўзга тилларда ибодат қилган эдим, шунда эрим орқали бугунгига ўхшаш оқшом ҳақида башорат қилувчи таъбир келди. Мен буни қоғоз бетига ёздим ва у чемоданда шунча йил ётаверди. Сизнинг йиғилишларингиз ҳақида эшитиб, мен уни олдим, лекин биз гап айнан сиз ҳақингизда кетганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлдик.
Аёл ўғлининг қўлидан бу қоғоз парчасини олди ва уни Биллига узатди. У ерда қуйидагилар ёзилган эди:
Раббий шундай дейди: “Охирги кунларда, Раббий келишидан олдин, Мен ўз қулим Уилльям Бранхамни Ғарбий Соҳилга юбораман”.
“Йигирма икки йил бурун! ― Билли ўйлади. ― Бу 1925 йилда бўлган бўлиши керак, мен бор-йўғи ўн олти ёшда бўлганман”.
Унинг орқаси сесканиб кетди. Бу ерда, бу аллақачонги башорат сўзида яна бир тасдиқ бор эдики, Худо унинг хизматини ўзига хос алоҳида бир нарса учун белгилаб қўйган эди.
1947 ЙИЛИ АПРЕЛЬ ОХИРИДА, Билли Финиксга қайтди: бу сафар бевосита шаҳарнинг испан тилида сўзлашувчи аҳолиси учун йиғилиш ўтказиш мақсадида. Унга биринчи марта хизматни таржимон орқали ўтказишига тўғри келди.
Кундузи Билли Христиан миссионери билан учрашди, у Финиксдан 80 километр шарқда, Индеецлар Резервацияси, Сан-Карлосда, индеец-апачилар орасида меҳнат қилар эди. Бу миссионер ўзи билан Бранхамнинг йиғилишига учта бетоб индеецни, ибодат навбатига кирадилар ва шифо топадилар, деган умидда олиб келган эди. Миссионер Биллини резервацияда йиғилиш ўтказишга таклиф қилди. Билли унга агар Раббий ўша учала индеецни ўша оқшом шифоласа, унда у апачилар учун йиғилиш ўтказишини ваъда берди.
Ўша оқшом Билли ҳаммага довюраклик билан даъват қилди. Бу вақтга келиб, у Исо Масиҳ инсонларни шифолашини хохлашига шунчалар ишонар эдики, унинг шахсан ўз имонини чегараси йўқдай эди. (Ахир Фаришта унга, агар у самимий бўлса ва одамларни ўзига ишонтира билса, ҳеч нарса унинг ибодати олдида туролмайди, демаганмиди?) Билли ўтган йил кўрган барча мўъжизалардан кейин, у энг оғир касаллар билан ҳам дуч келишдан қўрқмас эди. Ҳақиқатан ҳам, у бу нарсани унинг Худоси ҳамма нарсага қодирлигини кўрсатадиган яна бир улкан далил-исбот деб ўйлаб, буни ёқлар эди. Ҳозир испан тилида гапирувчи одамлар олдида у шундай деди:
― Менга ким бўлмасин, ногиронни ёки оғир касалми, олиб келинг. Менга топиб билган энг ёмон касалланган одамни олиб келинг. Мен ибодатни тугатишимдан олдин бу одам шифоланади, деб кафил бўламан.
Кимдир платформага мексикалик майиб-қизни олиб келди, у ўзининг бутун умрида ҳеч қачон юрмаган эди. У жуда қўрқинчли шаклда эди: унинг умуртқа поғонаси жуда кучли қийшайган, а оёқлари бурилиб кетган ва ҳеч нарсага ярамас эди. Билли ҳеч қандай шак-шубҳасиз қизни озод бўлиши учун ибодатни бошлади.беш дақиқа ўтди ― ҳеч қандай ўзгариш... Кейин ўн дақиқа... ўн беш. Билли хавотирланмади. У буни Худо амалга оширишига ишонар эди, бунга қанча вақт кетади ― бу муҳим эмас. Йигирма дақиқа ўтди... кейин ўттиз. Билли Худодан бу қизчани унинг асиралигидан озод қилишини мулойимлик билан сўрашда давом этаверди. Бир соат ўтиб кетди... кейин бир ярим. Платформадаги пастгина одам, гўё эга бўлган ўша ишончни сақлаб туришга ҳаракат қилиб, аудиториядаги одамлар бетоқат бўла бошлашди. Бир соат-у қирқ беш дақиқага чўзилган ибодатдан кейин мексикан қизча қичқириб юборди. Қачонки қизчанинг бутун умри бўйи биринчи марта умуртқа поғонаси тўғриланганида, бирдан унинг орқаси қасирлади. Қачонлардан бери абжағи чиқиб қолган қизча ўзининг ориқ оёқчаларида тургач ва платформадан Биллининг қўлидан ушлаб тушганида, бу ердагилар енгил тортиб ва қувонганларидан жуда қаттиқ тўлқинланиб кетдилар.
Одамлар бунга жавобан ўзлари ҳам шифо олишлари учун тиқилишиб, ибодат навбатига тура бошладилар. Билли таржимон орқали касаллар ва муҳтожлар учун яна ўн соат мобайнида ибодат қилди. Бу испан тилида сўзлашувчи одамлар Исо Масиҳга шундай болаларча имон билан талпинганларидан, кўплаб мўъжизалар бўлиб ўтди. Шифоланган юзлаб касаллар орасида миссионер резервациясидан олиб келган ўша учта индеец-апачилар бор эди.
Ўз сўзига содиқ қолиб, бир неча кун ўтиб, Билли шарққа, Индеецлар Резервацияси Сан-Карлосда битта кечқурунги шифолаш хизматини ўтказиш учун кетди. Биллининг ваъзини эшитиш учун йиғилган юз-юзлаб индеецларни жойлаштириш учун кичикроқ ёғоч черков жуда ҳам кичиклик қилар эди, шунинг учун миссионер тез орада ташқарида, очиқ ҳавода жойлашган бир неча радиокарнайга микрофон ва кучайтиргичларни улади. Оилалар ерга адёллар тўшадилар ва эшитиш учун ўтириб олдилар. Билли айнан қуёш ботишига қараб ваъз қила бошлади. Унинг таржимони апачилар қабиласидан бўлган қиз эди.
Билли бир умр Америка Ғарбига ўзида меҳр-муҳаббат ҳис этар экан, у индеецларнинг аҳволи ҳақида кўплаб ўқиган ва ўйлаган эди. Эҳтимол, айнан унинг томирларидаги индеецларнинг “тизиллаб оқаётган” қони унинг раҳмини келтираётгандир. Шу оқшом ўзининг қизил танли ака ва опалари ўз юрагини очиб, ваъзини одатдагидан кўра чуқурроқ ҳис этди. У индеецларга, оқ танлилар уларнинг ота-боболарига қандай муносабатда бўлганидан қанчалик ачинишини айтиб берди. Унга ҳатто бугунги кунда ҳам Қўшма Штатлар ҳукумати индеецларнинг энг яхши манфаатларига ҳар доим ҳам эътибор бермаётганини маълум эди. “Аммо биргина Ўша борки, У сиз билан доим ҳалол муносабатда бўлади, ― деди Билли, ― ва бу Раббий Исо Масиҳ”.
Ваъзини томомлаб, Билли кимга шифоланиш учун ибодат қилиш керак бўлса, унинг ўнг томонидан навбатга турсинлар, деди. Индеецлардан ҳеч ким турмади. Бундан ташвишланган Билли таржимон қиздан нима нотўғри бўлганини сўради. У ҳеч нарса билмасди, лекин у, эҳтимол, улар унга ишонмаётгандир, деди.
Миссионерлик ташкилотига қайтиб, миссионер ўзи билан улар учун ибодат қилишлари учун олдинга чиқишга рози бўлган айрим ёрдамчиларни олиб келди. Биринчи бўлиб орқасидаги халтасида боласи билан индеец аёл келди. Аёл умуман инглиз тилида гаплашолмас эди. Билли чап қўлига унинг ўнг қўлини олиши билан, у ёвуз руҳнинг тебранишларини ҳис қилди. Бу ҳис этиш нимаси биландир электр шокига ўхшаб, унинг қўли бўйлаб юрагига югурди. Қўлининг орқа томони шишди, қизарди ва оппоқ холчалар унинг тери бўйлаб ҳаракат қила бошлади. Билли микрофонга деди:
― Леди, сизда таносил касаллиги.
Аёл унга ҳайрон бўлиб қаради ва унинг юзида: “Сиз буни қандай билдингиз?” ― деган саволни ўқиса бўлар эди. Кейин аёл унинг фикри тўғрилигини маъқуллади.
Аёлнинг қўлини ҳалиям ушлаб турган Билли, йиғилганларга шифолаш инъоми тўғрисида, қўлидаги аломат ҳар қандай вирус касаллиги тебранишларини пайқашини айтиб, тушунтириб берди. Кейин бош эгиб ва кўзини юмиб, Билли Исо Масиҳдан бу аёлни дарддан халос этишни сўради. Кўзини очганда, чап қўли нормал кўринар эди. Олдинги қаторда ўтирганлар бу нарсани кўролгандилар. Аёл шифоланди. Ҳайрон қолган ишонмовчи скептиклар орасида ғулдур-ғулдур тарқалди.
Шундан кейин онаси қизчасини олиб келди. Билли қизчанинг қўлини олди, кейин таржимонга қайрилди-да, деди:
― Мен билмайман, унга нима бўлганини. Бу вирусли касаллик эмас, чунки ҳаёт генидан бошқа бегона микроорганизм борлигидан бўладиган реакцияни сезмаяпман.
Онаси инглиз тилида гапиролмаганлиги туфайли, апачилар таржимони унинг қизини нима безовта қилишини сўрашга мажбур бўлди. Кейин таржимон Биллига тушунтирди:
― У кар... гунг. Кўп йил бурун иситма уни шундай қилди.
Билли қизчани қўлига олди ва ибодат қила бошлади: “Раббий Исо, илтимос, бу одамлар тушуниши учун бир нима қил”. Ибодатни тугатганида, қизча шифоланганини билар эди. У қизчани гапиришга ундади. Қизча бир неча тушунарсиз сўзларни ғўлдиради. Билли кечирим сўраб, деди:
― О-о, у тез орада яхшироқ гапиради.
Таржимон жилмайганча, деди:
― У ҳозир ҳам жуда яхши гапиряпти.
Кейин бошқа бир она олдинга кичикроқ ўғлини олиб чиқди. Билли унинг қўлчасидан ушлади, лекин ҳеч қандай титроқни сезмади. Қачонки у болани нима безовта қилишини сўраганида, онаси боланинг сочларидан ушлади-да, унинг бошини орқага ташлади, унинг кўзи ғилайлигини кўрсатди. Ҳар сафар Билли болаларнинг ғилай кўзларини кўрганида, орқамия минингитидан ўлаётган қизи Шарон Роузни ва унинг оғриқдан ғилай бўлган кўзчаларини эслар эди. Билли ўша ердагилардан бош эгишларини сўради. Кейин бу болачани бошини ўзининг елкасига қўйиб ва одамлардан тескари томонга қаратиб, қўлига кўтариб олди.Худодан бу болани кўзи ғилайлигидан озод қилишини чин юрагидан сўради. Муқаддас Руҳ болани шифолаганини ҳис этиб, Билли индеецлардан бошларини кўтаришларини сўради. Боланинг аҳволини ҳаммадан олдин ўзи умуман текширмай, у боланинг юзини аудиторияга қаратди. Апачилар таҳсин маъносида ғўлдирай бошлашди. Боланинг кўзчалари мутлақо тўғрилаиб, тўппа-тўғри қараб турар эди. Билли таржимон орқали болакай кўзларини айлантириб, шифоланганини намойиш қилишини сўради. Бу ҳамма учун ишонарли бўлди. Юзлаб апачилар олдинга отилиб ва Биллининг ўнг томонидан ибодат навбатига тура бошлаганларида, чанг осмонга кўтарилди.
Билли апачиларнинг оддий имонига ҳайрон қолди. Бу индеецлар ораларида ғайритабиий нарсани кўрганларида, бунга улар ўз юракларини очдилар ва муборак меваларни йиғдилар. Букри кампир супургидан қилинган хассасига суяниб, оқсоқланиб олдинга келди. Унинг сочлари чармдан кесилган тасмачалар билан безатилган, а жигарранг юзи кўп йиллар офтоб ва шамолда юрганидан ажин босиб кетган эди. У Биллига қараган замон, кўз ёшлари юзидаги қат-қат буришган жойларидан оқа бошлади. Били унинг имони, севгиси ва ҳурматини чуқур ҳис этди. Билли ҳали у учун ибодатни бошламаёқ, у шундай ростланди ва унга хассаларини тутқазди. Кейин у платформадан ҳеч кимнинг ёрдамисиз тушиб кетди.
Бутун оқшом ва кечаси давомида Билли апачиларнинг узун навбати учун ибодат қилди. (№3 Сурат) Тонгга яқин ибодат навбатида бўлган кўплаб индеецларнинг белигача ҳўл эканлигини билиб қолди. У бу ҳақида таржимондан сўради, у эса тушунтирди:
― Аввалига улар сизни алдамчи деб ўйлагандилар. Қачонки улар боланинг кўзлари тўғриланганини кўради, кўплари километрлаб юради... дарёдан кечиб ўтади... ўз қариндошларини олиб келади... ибодат учун орқага олиб қайтади.
Иккита индеец белигача ҳўл бўлган, ёғочдан қўпол йўниб ясалган замбилда қари бобойни олдинга олиб келдилар. Кечаси совуқ эди. Икки индеецнинг биридан Билли сўради:
― Наҳот сен шамоллаб қолишдан қўрқмасанг?
Эркак жавоб берди:
― Исо Масиҳ мен учун ғамхўр. Мен бу ерга отамни олиб келдим. Исо уни шифолашига мен ишонаман.
Қариянинг бошига Билли қўл қўйиб, ибодатни бошлади: “Раббий Исо сени шифоласин ва соғайтирсин”. Икки ёш одам қарияни олиб платформадан тушуришди. Яна бир неча киши учун ибодат қилиб, Билли кимнингдир қичқирганини эшитиб қолди. Бу қувониш хитоби қаердан келаётганини излаб, қарай бошлаган эди, у ўша қарияни оёғида туриб қичқираётганини ва ўзининг тахта замбилини ҳавода айлантираётганини кўриб қолди.
Кейинги эрталаб апачилар доҳийси Биллидан, у овни яхши кўрадимикан, деб сўради. Билли индеецларнинг ўз резервацияларида тахтачалар осиб қўйишларини ва индеец бўлмаган одамларга апачилар территориясида ов қилишни таъқиқлашларини билар эди, шу учун бу таклифни у ўзи учун катта ҳурмат деб ҳисоблади.
― Ҳа, мен ов қилишни яхши кўраман, ― у жавоб берди.
Паст бўйли отларни эгарлаб, улар водий бўйлаб юқорилаб кетдилар. Ов жуда яхши бўлди. Ёввойи куркалар ҳар қадамда учар эди ― борсангда, уни қўлинг билан ушласанг ҳам бўлар эди, бироқ Билли қуролдан фойдаланишни афзал кўрди.