Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Фариштанинг таънаси

37 bob

1947



1947 ЙИЛ МАЙИДА Уилльям Бранхам ҳали ҳеч қачон кўришига тўғри келмаган, энг мисли кўрилмаган мўъжизанинг гувоҳи бўлди. У иллинойс штати, Вандалия шаҳрида бир ҳафталик чодирли йиғилиш ўтказди. Одамлар одатдагидек чодирни тўлдириб юборди ва автотураргоҳга ҳам ўтиб кетди. Финикс шаҳрида ўткан ойда испан тилида сўзлашувчи аҳоли билан бўлган йиғилишлардан кейин ҳар бир шаҳарда қайтарадиган ўша чақириғини, Билли бугун биринчи оқшомда ҳам ўртага ташлади.

― Менга, топиш қўлингиздан келадиган энг оғир касал одамни олиб келинг, менга шу одам учун ибодат қилишимга етарлича вақт беринг ва мен кафил бўламанки, у платформадан кетишидан аввал Исо Масиҳ уни шифолайди, ― деди у.

Олдинга ўн олти ёшли боласини қўлидан ушлаб, аёл келди. У олдинга эгилди ва Биллининг қулоғига пичирлади. Микрофонга қараб, у деди:

― Опа деяптики, унинг ўғли кўр туғилган.

Аудиторияда безовта овозларнинг шовқини кўтарилди, гўёки одамлар: “Биз Худодан ҳаддан кўп нарсани сўрамаяпмизмикан?” ― деб келишиб олгандек, ҳайрон бўлган эдилар. Бироқ Билли буни Худо амалга оширишига ишонар эди. Ўтган йили у шунчалик кўп мўжизаларни кўрган, шундан билар эдики, имонлилар учун Худо ҳақиқатан ҳам ҳамма нарсани қилади. Кўзи ожиз боланинг елкасига қўл қўйганча, у Исо Исми ҳақи мўъжиза сўраб, ибодат қилаверди.

Ўн минут ярим соатга ўтди... кейин бир соат ўтди... кейин бир ярим соат... натижа кўринмас эди. Чодирнинг брезент томини ёмғир шириллатар эди. Қараб турганлар безовталана бошлади. Шак-шубҳасиз, бу хушхабарчи бундай аниқ бўлиши мумкин эмас нарса учун қанчалик узоқ ибодат қила олиши мумкин, деб кўплар ажабланар эдилар. Ахир бола, кўзи ожиз туғилган бўлса. Бироқ Биллининг имони умуман тебранмади; ўзининг одиий ибодатини, хотирасида Фариштанинг: “Агар сен чин юракдан сўрасанг ва одамларда ўзингга ишонч уйғотолсанг, ― сенинг ибодатинг олдида ҳеч нарса, ҳатто рак ҳам туролмайди”, ― деган сўзларини сақлаб, сусайтирмади.

Биллининг бир соат ва қирқ беш дақиқа чўзилган ибодатидан кейин бола чўчиб туша бошлади. Кейин бошини чап томонга ва ўнг томонга кескин буриб, у қичқириб юборди, Биллининг қўлидан чиқди ва онасининг қўлтиғига қайтди. У ўзини ушлаёлмай, ҳаяжондан қичқирар, қўлларини ҳар томонга силкир ва энг аввало, лампаларни, кейин атрофдаги ҳар хил предметларни кўрсатар экан, уни онаси қаттиқ ушлаб турар эди. У кўра олар эди!

Аудитория Исо Масиҳнинг шифоловчи кучига ишонч билан тўлиб тошди. Бир неча дақиқа ичида юзлаб мўъжизалар бўлиб ўтди: мажруҳлар ногиронлар коляскасидан турдилар, ҳассаларини отиб юбордилар ёки замбиллардан кўтарилдилар. Ҳамма нарса мумкин бўлиб кўринди.

Йиғилишдан кейин ёрдамчилар ҳамма қолдириб кетилган ногиронлар коляскалари ва ҳассаларни йиғдилар ва бир тўда қилдилар. Кафедра ортида турган Билли бу процессни қувонч ва қониқиш билан кузатиб турарди. Худди шу пайт қатор ораларидаги ёғоч қипиғи сепилган йўлакдан Биллига қараб аёл, бола билан келаверишди. Бу ўша, кўзи ожиз туғилган бола эди. Ҳозир у онасини зиналардан юрғизиб, платформага олиб келди.

Боланинг кўзлари ҳаяжонланганидан нам эди.

― Мен онамга мени кўзларимни очган одамни кўришни хохлайман, дедим.

― Умид қиламанки, сен Уни бир куни кўрасан, чунки сени кўзларингни Раббий Исо Масиҳ очди, ― деди Билли жилмайиб.

Бола Биллининг галстугидан ушлади ва уни кўкрагидан тортди.

― А мана бу ердаги нарсани сизлар йўл-йўл материал дейсизларми?

Боланинг онаси унинг орқасида турганича, қувонганидан кўзлари ёшга тўлди.

Билли меҳмонхонага қайтганида, аллақачон соат кечаси икки бўлган эди. У меҳмонхона номерида ўғли Билли Поль ва укаси Донни ака билан бирга эди. (Сурат №4) Йигирма яшар Донни Бранхам, Биллининг энг кичик укаси, йиғилишлар вақтида у билан бирга юрар ва ҳар бир йиғилиш олдидан ибодат карточкаларини тарқатиб ва ибодат навбатида турган одамларни бошқариб, йўналтириб, унга кўмаклашар эди. Ўн бир ёшли Билли Поль улар билан ўзини хурсанд қилиш учун келган эди. Унинг ўқув йили қарийб тугаганлиги туфайли, Билли ўғлига бутун ёз давомида унинг изидан юришига қўйиб беришни ният қилган эди.

Вандалиядаги меҳмонхона номерида иккита икки кишилик кроват бор эди. Донни ва Билли Поль уларнинг бирида аллақачон ухлаб ётгандилар. Билли пижамасини кийиб, бошқа кроватга ётди ва тезда ўзи ҳам ухлаб қолди.

Кечаси нимадир уни уйғотди.

“Наҳотки тонг отди? ― қоронғи хонага нур шуъласи кучаётганига қараб туриб, у таажжубланди. ― Мен ҳозиргина ухлаганга ўхшайман. Эй, тўхтаб турда. Ахир дераза хонанинг бошқа томонида-ку. Бу ерда девор-ку”.

Шуъла кучаяверди. Энди у кўпроқ четлари хира нурланаётган булутчага ўхшаб кетар эди. Билли бу руҳлигини билар, лекин у ҳозирча бу қандай руҳлигини аниқлай олмади. Қачонки у касаллар учун ибодат қилганида, шунчалик кўплаб ёвуз руҳлар қувилар ва ўз “хўжайинларини” тарк этар эдики, шу руҳларнинг айримлари йиғилиш тугаганидан кейин унинг орқасидан меҳмонхонагача келиши мумкин эди. Кейин бир неча соат давомида Билли хонада уларнинг таъсирини сезар ва айрим пайт уларнинг қўнғироқчалар жарангига ўхшаш товушларини эшитар эди.

Адёлни олиб ташлаб, Билли кроват ёнида тиз чўкди, кўзини юмди ва ибодат қила бошлади. Юраги ғайритабиийликнинг борлигидан қўрққанидан қаттиқ урар эди. У бу руҳнинг босими яқинлашаётганини ҳис этди. Қачонки нурнинг тожчаси кроват оёғига тушганида, Билли бу Раббий Фариштаси эканлигини тушунди. Уни бунга имони комил эди, бир йил олдин ғорда бўлганида, қачонки Фаришта у билан учрашганида ва унга унинг топшириғини айтиб берганида ҳам худди шундай нарсани ҳис қилган эди. Бу ҳиссиёт ибодат навбатларида у курашган ёвуз руҳлардан фарқ қилар эди. У руҳлардан ёвузлик ва таҳдид ҳислари тарқалар, бу Руҳ бўлса, муқаддаслик ва иззат-ҳурматни ифодалайдиган қўрқувни уйғотар эди.

Билли деди: “Самовий Ота, Сен менга Ўзинг юборган Фариштанг орқали нимани айтишни хохлайсан? Сенинг хизматкоринг эшитади”.

Жавоб дарҳол келавермади. Билли кутишда давом этди. Беш дақиқалардан кейин у Фариштанинг айнан унинг олдида, кроват устида муаллақ туриб, унга яқинлашаётганини сезди. Кейин Билли Фариштанинг, у билан унинг ҳаётида гаплашган ҳар қандай одамнинг гапидан ҳам аниқроқ, паст ва жарангдор овозини эшитди:

― Сенинг топшириғинг касаллар учун ибодат қилиш эди. Бу шифолаш неъматини сен мўъжиза бўлишига кўпроқ йўналтираяпсан. Агар сен шундай қилишда давом этаверсанг, шундай бўладики, одамлар сенда мўъжизалар кўрмагунларича ишонмайдилар.

Бу сўзлар жуда қаттиқ айтилмаган эди, бироқ улар Биллининг юрагига пичоқдай санчилди. У ўтган ой мобайнида йиғилишларида одамларга қилган хитоблари ҳақида фикрлай бошлади: “Менинг олдимга топиб билган энг оғир касал одамни олиб келинг ва мен кафил бўламанки, Исо Масиҳ уни шифолайди...” Билли одамларга бунақа хитоблар қилиб, Раббийни норози қилаётганини билмас эди. Ахир у фақат уларнинг олдида Исо Масиҳнинг кучини улуғлашни хохлар эди. Бироқ яхши ниятлар, бунақа ҳаракатлар тўғрилигини англатмас эди.

― Худойим, буни ҳеч қачон бошқа қилмаслигимга ёрдам бер, ― камтарлик билан деди Билли.

У Фариштанинг узоқлашаётганини сезди. Кўзини очиб, Билли нурли тожча хона ўртасида, кроват билан бурчакдаги кичикроқ водопровод раковинаси орасида тўхтаганини кўрди. У ҳавода муаллақ турар, айланар, пульсланиб ва камалакнинг барча рангларида товланарди. Билли бир неча муддат, худди унинг гуноҳи кечирилгандай енгил тортиб, уни кузатиб турди. Кейин дабдурустдан у деди:

― Агар менинг ўғилчам сени кўрса, Раббий қарши бўлмасмикан?

Бу илтимос бемақсад эмас эди. Билли Қўшма Штатлар бўйлаб сафар уюштиришни бошлаганидан бери, Билли Полни отасидан айрилиб қолиши мумкин, деган фикр қийнай бошлади. У ҳайрлашаётган вақтида тез-тез:

― Дада, мени қолдириб кетма. Онам энди йўқ, ва энди сендан бошқа менинг кимим қолади? Сен кетасан ва ҳеч қачон бошқа қайтмайсан, деб шундай қўрқаман, ― деб ялинар эди.

Албатта, Билли уни юпатишга ҳаракат қилар эди. Шунга қарамай, бу нарса Биллини сафарлар тўғрисидаги қарорини ўзгартиришга ундар эди. Кейин у Исонинг айтганларини ўйлаб қоларди: “Кимки ҳамма нарсасини қолдирмайди ва Менинг ортимдан юрмайди, у Менинг шогирдим бўлолмайди”122 ― ва шунда у ҳеч нарсага қарамай кетар эди. Шунга қарамай, ўғлини шундай руҳий азобда қолдириш осон эмас эди. Энди бўлса ― Билли Иллинойс штати, Вандалиядаги кровати ёнида тиз чўкиб турар экан, а бу ғайритабиий нур ҳавода тураркан, шу вақт Билли Поль қўшни кроватда ухлар эди, ― Биллига шундай фикр келди, агар ўғли Раббий Фариштасини бир мартагина кўрса эди, эҳтимол, дадаси учун ҳар неча вақт уни қолдириши ва Раббий учун меҳнат қилиши қанчалар муҳимлигини у, англаб етган бўлар эди.

122 Матто 10:37; Луқо 14:26-27

Гарчи Фаришта Биллига унинг саволига бевосита жавоб бермаган бўлса-да, у ҳали ҳам хонани тарк этмаган эди. Билли буни розилик аломати деб қабул қилди. Хонадан юришни истамай, у Билли Полни баланд шивирлаш билан уйғотмоқчи бўлди:

― Билли. Эй!... Билли!

Бола қим этмади, шу учун Билли укасини уйғотмоқчи бўлди.

― Донни. Донни!

Жавобдан дарак йўқ. Билли ёстиғини олди ва уни қўшни кроватга ташлади. У Доннини бошидан тушди, шунда у ён бошига оғанай бошлади ва юзидан ёстиқни суриб ташлади.

― Донни! ― Билли яна шивирлади.

У қайрилди-да ва минғирлади:

― Ҳа-а, сенга нима керак?

― Донни, менга Биллини уйғотиб бер.

Бироз ғимирлаб, Донни Билли полни силкитиш учун ўрнига ўтириб олди.

― Билли, уйғонгин. Даданг сен билан гаплашмоқчи.

Билли Поли орқасига оғдарилди ва кўзларини салгина очди.

― Нима дейсан, дадажон?

Донни яна ўрнига ётди ва кейин ҳавода ловуллаётган бу ғайритабиий шарни кўриб қолди. У қўрққанидан қичқириб юборди ва Фариштани кўрмаслик учун кроватнинг бошқа томонига ағдарилди. Бундан Билли Поль бутунлай уйғониб кетди. Бола бу нурни кўрган пайт, у ҳам чинқириб юборди.

― Дадажон, унга мени ушлагани қўйма! Унга мени ушлагани қўйма! ― дея қичқирганча, ўрнидан ўрмалаб келиб, ўзини дадаси қучоғига отди.

Билли қалтираётган ўғлини бағрига босди ва уни тинчлантира бошлади:

― Менинг шириним, бу сенга зиён қилмайди. Бу дадангни олиб юрган Раббий Фариштаси. У ҳозиргина мен била гаплашиб бўлди ва қачонки сени ташлаб, Раббий меҳнати учун кетган вақтимда, сен мен учун ташвишланмаслигинг учун, мен уни сен ҳам кўрсанг бўладими, деб сўрадим.

Билли Поль яна ўша ғайритабиий нурга қаради. Бу сафар кўкрагида қўлларини қовуштириб, полда турган оқ кийимли кишини кўрди. Унинг жиддий нигоҳи Билли Поль томонга қараб турарди. Бирдан бу одам оқ булутчада кўринмай қолди ва ёруғлик тезлигида хонадан учиб кетди. Қизиғи шунда эдики, гўёки хонада, Фаришта турган жойда камалак нурлари муаллақ осилиб турар эди.

Кейинги эрталаб Билли меҳмонхона номери деразаси олдида туриб, ёнларидан ўтиб кетаётган полиция машиналарини кузатди. Улар ногиронлар аравачалари, ҳассалар, замбиллар ва оёқ скобалари ва қисқичлари билан тўлдирилган ҳайвонлар ташийдиган юк машиналар маросимини бошқариб борар эди. Бу ҳаммаси олдинги кечқурун шифолаш хизматининг “қолдиқлари” эди. Юк машиналари ортидан, бу нарсаларни ташлаган одамлар колоннаси борар эди. Улар Биллининг лейтмотив123 қўшиғини куйлар эдилар:

123 Лейтмотив: 1. Мусиқа асарида бошдан-охир такрорланадиган асосий куй; 2. Бирор асарда такрорланадиган асосий фикр, ғоя; 3. Бирор нарса орқали қизил ип билан ўтадига асосий ғоя. Докладнинг лейтмотив чиқишлари. (Тарж.)

Ишон, фақат ишон,

Ишон, фақат ишон,

Худога ҳамма нарса мумкин,

Ишон, фақат ишон.

Билли бу ҳамма одамларнинг имони ўтган оқшом туғма кўр боланинг кўзи очилганидаги битта мўъжиза билан қанчалик кўтарилганини фикрлаб, қувонганидан йиғлади.ҳақиқатан ҳам, битта одам учун бир соат-у, қирқ беш дақиқа давомида ибодат қилиш, юзлаб одамлар улар учун ибодат қилишларини кутиб турган бир пайтда, анчайин узоқ вақт эди. Аммо бу маросим, наҳотки бу ҳаракатлар беҳуда бўлмаганини намойиш қилмади?

Ўтган оқшом Билли Фариштанинг насиҳатини тушундим, деб ўйлаган эди. Бу эрталаб бўлса, у буни ҳақиқатан ҳам тушунганига ҳам унчалик ишонмади.



Up